📅 2018-yil 2-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018-yil 2-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018 йил 2 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 2 октября 2018 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 2 October 2018 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
ТАВСИФИ
ТАВСИФИ
«Инновацион ғоялар етакчиси» кўкрак нишонини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 5 июндаги ПҚ-3775-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, инновацион ғоя ва технологияларни ривожлантириш ва уларни амалиётга татбиқ этишга муносиб ҳисса қўшган ёш олимлар ва талабалар ҳамда ташаббускор фуқароларнинг инновацион фаолиятини рағбатлантириш ва эришган ютуқларини муносиб тақдирлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 5 июндаги ПҚ-3775-сон қарори билан «Инновацион ғоялар етакчиси» кўкрак нишони таъсис этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг «Инновацион ғоялар етакчиси» кўкрак нишонини ҳар йили Инновацион ғоялар ҳафталиги — «InnoWeek.Uz» доирасида топшириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
3. Белгилаб қўйилсинки, «Инновацион ғоялар етакчиси» кўкрак нишони билан мукофотлаш Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг қўшма қарори асосида амалга оширилади.
4. Қуйидагилар:
«Инновацион ғоялар етакчиси» кўкрак нишони тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;
«Инновацион ғоялар етакчиси» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномасининг тавсифлари 2 , 3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
5. «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги буюртмасига асосан, белгиланган тартибда «Инновацион ғоялар етакчиси» кўкрак нишонлари ва уларнинг гувоҳномалари тайёрланишини таъминласин.
6. «Инновацион ғоялар етакчиси» кўкрак нишони билан мукофотланганларни тақдирлаш тадбирларини ташкил этиш, кўкрак нишонлар ва уларнинг гувоҳномаларини тайёрлаш харажатлари Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланиши инобатга олинсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги бир ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов ва Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири И.Ю. Абдураҳмонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги 786-сон қарорига 1-ИЛОВА
«Инновацион ғоялар етакчиси» кўкрак нишони тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Инновацион ғоялар етакчиси» кўкрак нишони (кейинги ўринларда кўкрак нишони деб аталади) билан тақдирлаш тартибини белгилайди.
2. Кўкрак нишони билан инновацион ғоя ва технологияларни ривожлантириш ва уларни амалиётга татбиқ этишга муносиб ҳисса қўшган ёш олимлар ва талабалар ҳамда ташаббускор фуқаролар тақдирланадилар.
3. Кўкрак нишони билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.
4. Кўкрак нишонига тавсия этилган номзодлар Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан тақдирланади.
5. «Инновацион ғоялар етакчиси» кўкрак нишони билан тақдирлаш учун ҳужжатларни тақдим қилиш ва тақдирлаш тартиби ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. «Инновацион ғоялар етакчиси» кўкрак нишони билан тақдирлаш учун ҳужжатларни тақдим этиш
6. Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид дастлабки таклифлар ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари, тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳар йили 1 апрелдан 30 апрелгача туман (шаҳар) ҳокимликларида тузилган комиссияга тақдим этилади.
7. Туман (шаҳар) ҳокимликларида тузилган комиссиялар тақдим этилган таклифларни мазкур ҳудуд ёки республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳа эҳтиёжларидан келиб чиқиб, инновацион ғоя ва технологияларни ушбу ҳудудга ёки республика иқтисодиётига татбиқ этиш даражасини ҳисобга олган ҳолда ўрганиб чиқади ва кўкрак нишони билан тақдирлашга номзодлар бўйича тавсияларни ҳар йили 1 июнгача тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тақдим этади.
Кўкрак нишони билан тақдирлашга тавсия этилган олий таълим муассасалари талабаларининг ҳужжатлари олий таълим муассасасида тузилган комиссиялар томонидан ўрганиб чиқилиб, олий таълим муассасаси илмий кенгашининг тегишли қарори билан тасдиқланади ва кўкрак нишони билан тақдирлашга номзодлар бўйича тавсиялар ҳар йили 1 июнгача олий таълим муассасаси ректорининг йўлланма хати билан тўғридан-тўғри тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тақдим этади.
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича номзодлар ҳужжатларни кўриб чиқиб, тегишли йиғилиш қарорлари асосида ҳар бир ҳудуддан 3 нафардан тавсия қилинган номзодларнинг ҳужжатларини (маълумотномалар, уларнинг ишланмалари ҳақида аннотациялар (200 та сўздан кўп бўлмаган), асосномалар) ҳар йили 20 июнгача Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этадилар.
3-боб. «Инновацион ғоялар етакчиси» кўкрак нишони билан тақдирлаш
9. Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш бўйича ҳар йили 1 июлгача Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан комиссия ташкил этилади.
Комиссия томонидан кўкрак нишони билан тақдирлашга тавсия қилинган номзодлар бўйича ҳужжатлар кўриб чиқилади ва ҳар йили 31 августгача якуний хулоса қабул қилинади.
10. Кўкрак нишони билан мукофотлаш тўғрисида ҳар йили 15 сентябргача Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг қўшма қарори қабул қилинади.
11. Кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти билан тақдирланадилар.
Бир йўла тўланадиган пул мукофотлари Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
12. Кўкрак нишони, унинг гувоҳномаси ва бир йўла тўланадиган пул мукофоти ҳар йили Инновацион ғоялар ҳафталиги — «InnoWeek.Uz» доирасида Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раиси томонидан тантанали равишда топширилади.
13. Кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги қўшма қарор Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи матбуот нашрларида ва бошқа тегишли оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
14. Кўкрак нишони билан мукофотланган шахсларнинг республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳа эҳтиёжларига йўналтирилган инновацион ғоя ва технологиялари Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан тегишли тармоқ ёки соҳага жорий этилади.
15. Ўзбекистон Республикаси барча ҳудудларидан бир нафардан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири томонидан тавсия этилган шахслар кўкрак нишони билан бир марта мукофотланади. Кўкрак нишони такроран берилмайди.
16. Кўкрак нишони давлат мукофотларидан кейин кўкракнинг чап томонига тақилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
17. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ушбу Низомга мувофиқ кўкрак нишонига тавсия этилган номзодларнинг ҳужжатлари холис кўриб чиқилиши учун бевосита жавобгардир.
18. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
«Инновацион ғоялар етакчиси» кўкрак нишони тўғрисидаги низомга ИЛОВА
«Инновацион ғоялар етакчиси» кўкрак нишони билан тақдирлаш учун ҳужжатларни тақдим қилиш ва тақдирлаш тартиби
Босқичлар Масъуллар Амалга ошириладиган тадбирлар Амалга ошириш муддати I босқич Давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари, тадбиркорлик субъектлари, ташаббускор фуқаролар 1. Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид дастлабки таклифларни шакллантиради. 2. Ишлаб чиқилган таклифларни туман (шаҳар) ҳокимликларида тузилган комиссияга тақдим этади. ҳар йили 1 апрелдан 30 апрелгача II босқич Туман (шаҳар) ҳокимликларида тузилган комиссиялар 1. Тақдим этилган таклифларни ҳудуд ёки республика эҳтиёжларидан келиб чиқиб ҳамда инновацион ғоя ва технологияларни ушбу ҳудудга татбиқ этиш даражасини ҳисобга олган ҳолда ўрганиб чиқади. 2. Кўкрак нишони билан тақдирлашга номзодлар бўйича тавсияларни тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тақдим этади. ҳар йили 1 июнгача Олий таълим муассасаларида тузилган комиссиялар 1. Кўкрак нишони билан тақдирлашга тавсия қилинган номзодлар бўйича ҳужжатларни кўриб чиқади ва илмий кенгаш қарори билан тасдиқлайди. 2. Кўкрак нишони билан тақдирлашга номзодлар бўйича тавсияларни тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тақдим этади. ҳар йили 1 июнгача III босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 1. Кўкрак нишони билан тақдирлашга тавсия қилинган номзодлар бўйича ҳужжатларни кўриб чиқади. 2. Тегишли йиғилиш қарорлари асосида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этади. ҳар йили 20 июнгача IV босқич 1. Инновацион ривожланиш вазирлиги. 2. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи. 3. Комиссия 1. Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш бўйича Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи комиссия ташкил этади. 2. Комиссия кўкрак нишони билан тақдирлашга тавсия қилинган номзодлар бўйича ҳужжатларни кўриб чиқади ва якуний хулоса қабул қилади. ҳар йили 1 июлгача ҳар йили 31 августгача V босқич 1. Инновацион ривожланиш вазирлиги. 2. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи 1. Кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисида Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қўшма қарор қабул қилади. 2. Кўкрак нишони, унинг гувоҳномаси ва бир йўла тўланадиган пул мукофотини тантанали равишда топширади. ҳар йили 15 сентябргача ҳар йили Инновацион ғоялар ҳафталиги — «InnoWeek.Uz» доирасида
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги 786-сон қарорига 2-ИЛОВА
«Инновацион ғоялар етакчиси» кўкрак нишонининг
«Инновацион ғоялар етакчиси» кўкрак нишони диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлиб, мис қотишмасидан тайёрланади.
Кўкрак нишонининг олд юқори қисмида уч қаторда баландлиги 2 миллиметр бўлган «INNOVATSION GʼOYALAR YETAKCНISI» ёзуви жойлашган, «G`OYALAR» сўзининг ўнг ва чап томонларида 1,5 миллиметр узоқликда диаметри 1,8 миллиметрли саккиз қиррали юлдуз жойлашган.
«YETAKCНISI» сўзидан 2,5 миллиметр пастда баландлиги 11,7 миллиметр бўлган инновациянинг рамзий белгиси — чўғланма электр чироғи акс эттирилган.
Кўкрак нишонининг орқа томони марказида тўрт қаторда ҳарфларнинг баландлиги 2 миллиметр бўлган «INNOVATSION RIVOJLANISНDA YETAKCНILIGI UCНUN» сўзлари ёзилган.
Кўкрак нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.
Унинг атрофи диаметри 30,5 миллиметр бўлган нақш билан ҳошияланган.
Тасвирлар ва ёзувлар қабариқдир.
Кўкрак нишонининг олд ва орқа томонларининг четлари қабариқ доира билан ўралган.
Кўкрак нишони илгакчалар ва ҳалқача ёрдамида тўғри тўтрбурчак шаклидаги қадағичгача уланган.
Қадағичнинг эни — 26 миллиметр, бўйи — 17 миллиметр. Қадағич эни 22 миллиметрли шойи лента билан қопланган бўлиб, лентанинг ўртасидан эни 9 миллиметрли оқ рангли йўл, унинг икки четидан эса эни 1,5 миллиметрли қизил рангли иккита йўл ўтган.
Шойи лентанинг чекка қисмлари бўйлаб ҳар бирининг эни 5 миллиметр бўлган чап томондаги чекка қисми кўк рангли ва ўнг томондаги чекка қисми яшил рангли йўллар ўтган.
Қадағичнинг орқа томонига кўкрак нишонини кийимга тақиб қўйиш учун тўғноғич кўринишидаги мослама ўрнатилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги 786-сон қарорига 3-ИЛОВА
«Инновацион ғоялар етакчиси» кўкрак нишони гувоҳномасининг
«Инновацион ғоялар етакчиси» кўкрак нишони гувоҳномаси 160х110 миллиметр ўлчамдаги китобча шаклида бўлиб, 240 г/кв. м қалинликдаги офсет қоғоздан тайёрланади.
Гувоҳноманинг ташқи томони (биринчи ва тўртинчи бетлари) оч яшил рангда бўлиб, плёнка билан қопланган.
Гувоҳноманинг юқори чеккасидан (биринчи бети) 35 миллиметр пастда, марказда оралиғи 3,5 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «Innovatsion g`oyalar yetakchisi», иккинчи сатрда «koʻkrak nishoni» («Times new Roman Bolt» шрифти, 14-кегль) сўзлари ёзилган. Ундан 6 миллиметр пастда «GUVOНNOMASI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 17-кегль) сўзи ёзилган. Ёзувлар зарҳал рангда акс эттирилган.
Гувоҳноманинг ички томони (иккинчи ва учинчи бетлари) оч ҳаво рангда бўлиб, офсет усулида чоп этилган.
Ички томонининг чап қисмида (иккинчи бети), марказда кўкрак нишонининг аслига тенг ўлчамдаги рангли тасвири акс эттирилган.
Гувоҳноманинг ички ўнг томони (учинчи бети) юқори чеккасидан 8 миллиметр пастда, марказда GUVOНNOMA (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 10-кегль) сўзи ҳамда гувоҳнома тартиб рақами учун «№» белгиси ва 15 миллиметрли чизиқ жойлашган.
«GUVOНNOMA» сўзидан 11 миллиметр пастда мукофотланган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини қайд этиш учун оралиғи 8 миллиметрли учта чизиқ тортилган.
Пастки чизиқдан 6,5 миллиметр қуйида, марказда оралиғи 2 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «O`zbekiston Respublikasi», иккинчи сатрда «Innovatsion rivojlanish vazirligi», «O`zbekiston Yoshlar ittifoqining» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган.
Ундан 5 миллиметр пастда оралиғи 4 миллиметр бўлган икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «20__ y. «___» ___________dagi», иккинчи сатрда «____-son qo`shma qaroriga asosan» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган.
Ундан 5 миллиметр пастда, марказда оралиғи 4 миллиметрли икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда марказда «Innovatsion g`oyalar yetakchisi» («Times new Roman Bolt» шрифти, 14-кегль), иккинчи сатрда «koʻkrak nishoni bilan mukofotlandi» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган.
Сўнгги сўзлардан 10 миллиметр пастда, чап ва ўнг томонда оралиғи 2 миллиметрли икки сатрдан иборат матн жойлашган. Чап томондаги матннинг биринчи сатрда «O`zbekiston Respublikasi», иккинчи сатрда «innovatsion rivojlanish vaziri» («Times new Roman Bolt» шрифти, 8-кегль), ўнг томондаги матннинг биринчи сатрда «O`zbekiston Yoshlar ittifoqi», иккинчи сатрда «Markaziy kengashi raisi» сўзлари ёзилган.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 2 октябрь,
786-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
TAVSIFI
TAVSIFI
“Innovatsion gʻoyalar yetakchisi” koʻkrak nishonini taʼsis etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oliy taʼlim muassasalarida taʼlim sifatini oshirish va ularning mamlakatda amalga oshirilayotgan keng qamrovli islohotlarda faol ishtirokini taʼminlash boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2018-yil 5-iyundagi PQ-3775-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, innovatsion gʻoya va texnologiyalarni rivojlantirish va ularni amaliyotga tatbiq etishga munosib hissa qoʻshgan yosh olimlar va talabalar hamda tashabbuskor fuqarolarning innovatsion faoliyatini ragʻbatlantirish va erishgan yutuqlarini munosib taqdirlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oliy taʼlim muassasalarida taʼlim sifatini oshirish va ularning mamlakatda amalga oshirilayotgan keng qamrovli islohotlarda faol ishtirokini taʼminlash boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2018-yil 5-iyundagi PQ-3775-son qarori bilan “Innovatsion gʻoyalar yetakchisi” koʻkrak nishoni taʼsis etilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi va Oʻzbekiston yoshlar ittifoqining “Innovatsion gʻoyalar yetakchisi” koʻkrak nishonini har yili Innovatsion gʻoyalar haftaligi — “InnoWeek.Uz” doirasida topshirish toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin.
3. Belgilab qoʻyilsinki, “Innovatsion gʻoyalar yetakchisi” koʻkrak nishoni bilan mukofotlash Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi va Oʻzbekiston yoshlar ittifoqining qoʻshma qarori asosida amalga oshiriladi.
4. Quyidagilar:
“Innovatsion gʻoyalar yetakchisi” koʻkrak nishoni toʻgʻrisida nizom 1-ilovaga muvofiq;
“Innovatsion gʻoyalar yetakchisi” koʻkrak nishoni va uning guvohnomasining tavsiflari 2 , 3-ilovalarga muvofiq tasdiqlansin.
5. “Davlat belgisi” davlat ishlab chiqarish birlashmasi Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi buyurtmasiga asosan, belgilangan tartibda “Innovatsion gʻoyalar yetakchisi” koʻkrak nishonlari va ularning guvohnomalari tayyorlanishini taʼminlasin.
6. “Innovatsion gʻoyalar yetakchisi” koʻkrak nishoni bilan mukofotlanganlarni taqdirlash tadbirlarini tashkil etish, koʻkrak nishonlar va ularning guvohnomalarini tayyorlash xarajatlari Ilm-fanni moliyalashtirish va innovatsiyalarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan qoplanishi inobatga olinsin.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi bir oy muddatda manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
8. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — Investitsiyalar boʻyicha davlat qoʻmitasi raisi S.R. Xolmuradov va Oʻzbekiston Respublikasi innovatsion rivojlanish vaziri I.Yu. Abdurahmonov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 2-oktabrdagi 786-son qaroriga 1-ILOVA
“Innovatsion gʻoyalar yetakchisi” koʻkrak nishoni toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom “Innovatsion gʻoyalar yetakchisi” koʻkrak nishoni (keyingi oʻrinlarda koʻkrak nishoni deb ataladi) bilan taqdirlash tartibini belgilaydi.
2. Koʻkrak nishoni bilan innovatsion gʻoya va texnologiyalarni rivojlantirish va ularni amaliyotga tatbiq etishga munosib hissa qoʻshgan yosh olimlar va talabalar hamda tashabbuskor fuqarolar taqdirlanadilar.
3. Koʻkrak nishoni bilan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi boʻlmagan shaxslar ham taqdirlanishi mumkin.
4. Koʻkrak nishoniga tavsiya etilgan nomzodlar Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi va Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi tomonidan taqdirlanadi.
5. “Innovatsion gʻoyalar yetakchisi” koʻkrak nishoni bilan taqdirlash uchun hujjatlarni taqdim qilish va taqdirlash tartibi ushbu Nizomga ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.
2-bob. “Innovatsion gʻoyalar yetakchisi” koʻkrak nishoni bilan taqdirlash uchun hujjatlarni taqdim etish
6. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlashga oid dastlabki takliflar tashkiliy-huquqiy shaklidan qatʼi nazar, davlat va nodavlat notijorat tashkilotlari, tadbirkorlik subyektlari tomonidan har yili 1-apreldan 30-aprelgacha tuman (shahar) hokimliklarida tuzilgan komissiyaga taqdim etiladi.
7. Tuman (shahar) hokimliklarida tuzilgan komissiyalar taqdim etilgan takliflarni mazkur hudud yoki respublika iqtisodiyoti tarmoqlari va ijtimoiy soha ehtiyojlaridan kelib chiqib, innovatsion gʻoya va texnologiyalarni ushbu hududga yoki respublika iqtisodiyotiga tatbiq etish darajasini hisobga olgan holda oʻrganib chiqadi va koʻkrak nishoni bilan taqdirlashga nomzodlar boʻyicha tavsiyalarni har yili 1-iyungacha tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga taqdim etadi.
Koʻkrak nishoni bilan taqdirlashga tavsiya etilgan oliy taʼlim muassasalari talabalarining hujjatlari oliy taʼlim muassasasida tuzilgan komissiyalar tomonidan oʻrganib chiqilib, oliy taʼlim muassasasi ilmiy kengashining tegishli qarori bilan tasdiqlanadi va koʻkrak nishoni bilan taqdirlashga nomzodlar boʻyicha tavsiyalar har yili 1-iyungacha oliy taʼlim muassasasi rektorining yoʻllanma xati bilan toʻgʻridan-toʻgʻri tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga taqdim etadi.
8. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari koʻkrak nishoni bilan taqdirlash boʻyicha nomzodlar hujjatlarni koʻrib chiqib, tegishli yigʻilish qarorlari asosida har bir hududdan 3 nafardan tavsiya qilingan nomzodlarning hujjatlarini (maʼlumotnomalar, ularning ishlanmalari haqida annotatsiyalar (200 ta soʻzdan koʻp boʻlmagan), asosnomalar) har yili 20-iyungacha Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligiga taqdim etadilar.
3-bob. “Innovatsion gʻoyalar yetakchisi” koʻkrak nishoni bilan taqdirlash
9. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlashga oid takliflarni koʻrib chiqish boʻyicha har yili 1-iyulgacha Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi va Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi tomonidan komissiya tashkil etiladi.
Komissiya tomonidan koʻkrak nishoni bilan taqdirlashga tavsiya qilingan nomzodlar boʻyicha hujjatlar koʻrib chiqiladi va har yili 31-avgustgacha yakuniy xulosa qabul qilinadi.
10. Koʻkrak nishoni bilan mukofotlash toʻgʻrisida har yili 15-sentabrgacha Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi va Oʻzbekiston yoshlar ittifoqining qoʻshma qarori qabul qilinadi.
11. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlangan shaxslar bazaviy hisoblash miqdorining yigirma baravari miqdorida bir yoʻla toʻlanadigan pul mukofoti bilan taqdirlanadilar.
Bir yoʻla toʻlanadigan pul mukofotlari Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi.
12. Koʻkrak nishoni, uning guvohnomasi va bir yoʻla toʻlanadigan pul mukofoti har yili Innovatsion gʻoyalar haftaligi — “InnoWeek.Uz” doirasida Oʻzbekiston Respublikasi innovatsion rivojlanish vaziri va Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi Markaziy kengashi raisi tomonidan tantanali ravishda topshiriladi.
13. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash toʻgʻrisidagi qoʻshma qaror Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi va Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi matbuot nashrlarida va boshqa tegishli ommaviy axborot vositalarida eʼlon qilinadi.
14. Koʻkrak nishoni bilan mukofotlangan shaxslarning respublika iqtisodiyoti tarmoqlari va ijtimoiy soha ehtiyojlariga yoʻnaltirilgan innovatsion gʻoya va texnologiyalari Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi tomonidan tegishli tarmoq yoki sohaga joriy etiladi.
15. Oʻzbekiston Respublikasi barcha hududlaridan bir nafardan hamda Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vaziri tomonidan tavsiya etilgan shaxslar koʻkrak nishoni bilan bir marta mukofotlanadi. Koʻkrak nishoni takroran berilmaydi.
16. Koʻkrak nishoni davlat mukofotlaridan keyin koʻkrakning chap tomoniga taqiladi.
4-bob. Yakunlovchi qoidalar
17. Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi va Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi ushbu Nizomga muvofiq koʻkrak nishoniga tavsiya etilgan nomzodlarning hujjatlari xolis koʻrib chiqilishi uchun bevosita javobgardir.
18. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor shaxslar qonunchilikda belgilangan tartibda javob beradilar.
“Innovatsion gʻoyalar yetakchisi” koʻkrak nishoni toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
“Innovatsion gʻoyalar yetakchisi” koʻkrak nishoni bilan taqdirlash uchun hujjatlarni taqdim qilish va taqdirlash tartibi
Bosqichlar Masʼullar Amalga oshiriladigan tadbirlar Amalga oshirish muddati I bosqich Davlat va nodavlat notijorat tashkilotlari, tadbirkorlik subyektlari, tashabbuskor fuqarolar 1. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlashga oid dastlabki takliflarni shakllantiradi. 2. Ishlab chiqilgan takliflarni tuman (shahar) hokimliklarida tuzilgan komissiyaga taqdim etadi. har yili 1-apreldan 30-aprelgacha II bosqich Tuman (shahar) hokimliklarida tuzilgan komissiyalar 1. Taqdim etilgan takliflarni hudud yoki respublika ehtiyojlaridan kelib chiqib hamda innovatsion gʻoya va texnologiyalarni ushbu hududga tatbiq etish darajasini hisobga olgan holda oʻrganib chiqadi. 2. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlashga nomzodlar boʻyicha tavsiyalarni tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga taqdim etadi. har yili 1-iyungacha Oliy taʼlim muassasalarida tuzilgan komissiyalar 1. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlashga tavsiya qilingan nomzodlar boʻyicha hujjatlarni koʻrib chiqadi va ilmiy kengash qarori bilan tasdiqlaydi. 2. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlashga nomzodlar boʻyicha tavsiyalarni tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga taqdim etadi. har yili 1-iyungacha III bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 1. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlashga tavsiya qilingan nomzodlar boʻyicha hujjatlarni koʻrib chiqadi. 2. Tegishli yigʻilish qarorlari asosida Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligiga taqdim etadi. har yili 20-iyungacha IV bosqich 1. Innovatsion rivojlanish vazirligi. 2. Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi. 3. Komissiya 1. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlashga oid takliflarni koʻrib chiqish boʻyicha Innovatsion rivojlanish vazirligi va Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi komissiya tashkil etadi. 2. Komissiya koʻkrak nishoni bilan taqdirlashga tavsiya qilingan nomzodlar boʻyicha hujjatlarni koʻrib chiqadi va yakuniy xulosa qabul qiladi. har yili 1-iyulgacha har yili 31-avgustgacha V bosqich 1. Innovatsion rivojlanish vazirligi. 2. Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi 1. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash toʻgʻrisida Innovatsion rivojlanish vazirligi va Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi qoʻshma qaror qabul qiladi. 2. Koʻkrak nishoni, uning guvohnomasi va bir yoʻla toʻlanadigan pul mukofotini tantanali ravishda topshiradi. har yili 15-sentabrgacha har yili Innovatsion gʻoyalar haftaligi — “InnoWeek.Uz” doirasida
Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 2-oktabrdagi 786-son qaroriga 2-ILOVA
“Innovatsion gʻoyalar yetakchisi” koʻkrak nishonining
“Innovatsion gʻoyalar yetakchisi” koʻkrak nishoni diametri 34 millimetrli doira shaklida boʻlib, mis qotishmasidan tayyorlanadi.
Koʻkrak nishonining old yuqori qismida uch qatorda balandligi 2 millimetr boʻlgan “INNOVATSION GʼOYALAR YETAKCNISI” yozuvi joylashgan, “G`OYALAR” soʻzining oʻng va chap tomonlarida 1,5 millimetr uzoqlikda diametri 1,8 millimetrli sakkiz qirrali yulduz joylashgan.
“YETAKCNISI” soʻzidan 2,5 millimetr pastda balandligi 11,7 millimetr boʻlgan innovatsiyaning ramziy belgisi — choʻgʻlanma elektr chirogʻi aks ettirilgan.
Koʻkrak nishonining orqa tomoni markazida toʻrt qatorda harflarning balandligi 2 millimetr boʻlgan “INNOVATSION RIVOJLANISNDA YETAKCNILIGI UCNUN” soʻzlari yozilgan.
Koʻkrak nishonning qalinligi 2,2 millimetr.
Uning atrofi diametri 30,5 millimetr boʻlgan naqsh bilan hoshiyalangan.
Tasvirlar va yozuvlar qabariqdir.
Koʻkrak nishonining old va orqa tomonlarining chetlari qabariq doira bilan oʻralgan.
Koʻkrak nishoni ilgakchalar va halqacha yordamida toʻgʻri toʻtrburchak shaklidagi qadagʻichgacha ulangan.
Qadagʻichning eni — 26 millimetr, boʻyi — 17 millimetr. Qadagʻich eni 22 millimetrli shoyi lenta bilan qoplangan boʻlib, lentaning oʻrtasidan eni 9 millimetrli oq rangli yoʻl, uning ikki chetidan esa eni 1,5 millimetrli qizil rangli ikkita yoʻl oʻtgan.
Shoyi lentaning chekka qismlari boʻylab har birining eni 5 millimetr boʻlgan chap tomondagi chekka qismi koʻk rangli va oʻng tomondagi chekka qismi yashil rangli yoʻllar oʻtgan.
Qadagʻichning orqa tomoniga koʻkrak nishonini kiyimga taqib qoʻyish uchun toʻgʻnogʻich koʻrinishidagi moslama oʻrnatilgan.
Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 2-oktabrdagi 786-son qaroriga 3-ILOVA
“Innovatsion gʻoyalar yetakchisi” koʻkrak nishoni guvohnomasining
“Innovatsion gʻoyalar yetakchisi” koʻkrak nishoni guvohnomasi 160x110 millimetr oʻlchamdagi kitobcha shaklida boʻlib, 240 g/kv. m qalinlikdagi ofset qogʻozdan tayyorlanadi.
Guvohnomaning tashqi tomoni (birinchi va toʻrtinchi betlari) och yashil rangda boʻlib, plyonka bilan qoplangan.
Guvohnomaning yuqori chekkasidan (birinchi beti) 35 millimetr pastda, markazda oraligʻi 3,5 millimetrli uch satrdan iborat matn joylashgan. Birinchi satrda “Innovatsion g`oyalar yetakchisi”, ikkinchi satrda “koʻkrak nishoni” (“Times new Roman Bolt” shrifti, 14-kegl) soʻzlari yozilgan. Undan 6 millimetr pastda “GUVONNOMASI” (katta harflarda, “Times new Roman Bolt” shrifti, 17-kegl) soʻzi yozilgan. Yozuvlar zarhal rangda aks ettirilgan.
Guvohnomaning ichki tomoni (ikkinchi va uchinchi betlari) och havo rangda boʻlib, ofset usulida chop etilgan.
Ichki tomonining chap qismida (ikkinchi beti), markazda koʻkrak nishonining asliga teng oʻlchamdagi rangli tasviri aks ettirilgan.
Guvohnomaning ichki oʻng tomoni (uchinchi beti) yuqori chekkasidan 8 millimetr pastda, markazda GUVONNOMA (katta harflarda, “Times new Roman Bolt” shrifti, 10-kegl) soʻzi hamda guvohnoma tartib raqami uchun “№” belgisi va 15 millimetrli chiziq joylashgan.
“GUVONNOMA” soʻzidan 11 millimetr pastda mukofotlangan shaxsning familiyasi, ismi va otasining ismini qayd etish uchun oraligʻi 8 millimetrli uchta chiziq tortilgan.
Pastki chiziqdan 6,5 millimetr quyida, markazda oraligʻi 2 millimetrli uch satrdan iborat matn joylashgan. Birinchi satrda “O`zbekiston Respublikasi”, ikkinchi satrda “Innovatsion rivojlanish vazirligi”, “O`zbekiston Yoshlar ittifoqining” (“Times new Roman Bolt” shrifti, 10-kegl) soʻzlari yozilgan.
Undan 5 millimetr pastda oraligʻi 4 millimetr boʻlgan ikki satrdan iborat matn joylashgan. Birinchi satrda “20__ y. “___” ___________dagi”, ikkinchi satrda “____-son qo`shma qaroriga asosan” (“Times new Roman Bolt” shrifti, 10-kegl) soʻzlari yozilgan.
Undan 5 millimetr pastda, markazda oraligʻi 4 millimetrli ikki satrdan iborat matn joylashgan. Birinchi satrda markazda “Innovatsion g`oyalar yetakchisi” (“Times new Roman Bolt” shrifti, 14-kegl), ikkinchi satrda “koʻkrak nishoni bilan mukofotlandi” (“Times new Roman Bolt” shrifti, 10-kegl) soʻzlari yozilgan.
Soʻnggi soʻzlardan 10 millimetr pastda, chap va oʻng tomonda oraligʻi 2 millimetrli ikki satrdan iborat matn joylashgan. Chap tomondagi matnning birinchi satrda “O`zbekiston Respublikasi”, ikkinchi satrda “innovatsion rivojlanish vaziri” (“Times new Roman Bolt” shrifti, 8-kegl), oʻng tomondagi matnning birinchi satrda “O`zbekiston Yoshlar ittifoqi”, ikkinchi satrda “Markaziy kengashi raisi” soʻzlari yozilgan.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2018-yil 2-oktabr,
786-son