📅 2018-yil 4-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018-yil 4-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018 йил 4 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 4 октября 2018 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 4 October 2018 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
ТУЗИЛМАСИ
ҲИСОБ-КИТОБЛАР КЎРСАТКИЧЛАРИ
ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАР
Фарғона вилоятида анор етиштиришни кўпайтириш ва соҳани ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Фарғона вилоятида анор етиштирувчи хўжаликларни ташкил этиш ва ушбу фаолият билан шуғулланувчи хусусий сектор вакилларига кўмаклашиш, илмий-тадқиқот институтлари билан ҳамкорликда илмий ишлар олиб бориш, инновацион ресурс тежайдиган технологиялар асосида анор кўчатлари ва маҳсулотини етиштириш, уни қайта ишлашни комплекс ривожлантириш, соҳанинг экспорт салоҳиятини янада юксалтириш ҳамда аҳоли бандлиги ва даромадлари даражасини ошириш, айниқса, қишлоқ жойларда янги иш ўринлари яратиш механизмини таъминлайдиган ягона ташкилий тизимни йўлга қўйиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси, «Давергеодезкадастр» қўмитаси, Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамда анор етиштирувчи ташкилотларнинг Фарғона вилоятида анор кўчатларини етиштиришни янада ривожлантириш, қайта ишлаш ва экспорт ҳажмини ошириш мақсадида «Анор етиштирувчилар» уюшмасини (кейинги ўринларда Уюшма деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. Қуйидагилар Уюшманинг асосий вазифалари этиб белгилангани маълумот учун қабул қилинсин:
анорчилик соҳасини ривожлантириш, республиканинг барча ҳудудларида уюшманинг филиалларини очиш, ихтисослашган хўжаликлар ташкил этиш ва ушбу фаолият билан шуғулланувчи хусусий сектор вакилларига кўмаклашиш;
соҳани комплекс ривожлантиришда иштирок этиш, илмий-техникавий, технологик, инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш ва илғор инновацион технологияларни жорий қилиш;
ер майдонларидан самарали фойдаланиш, ресурс тежайдиган интенсив технологияларни қўллаган ҳолда анорзорлар барпо этиш, маҳсулот етиштиришни кўпайтириш, уни қайта ишлаш ва экспорт қилиш ишларини босқичма-босқич амалга ошириш;
анор етиштириш жараёнларига хорижий инвестицияларни, чет эллик мутахассислар ҳамда маслаҳатчиларни фаол жалб қилиш, уларнинг тажрибаларини ўрганиш ва соҳага илғор технологияларни кенг жорий қилиш;
сифатли экспортбоп анор кўчатларини кўпайтириш, фермер ва деҳқон хўжаликларига кўчатларни тизимли етказиб бериш, касаллик ва зараркунандаларга қарши биологик ҳамда кимёвий воситалар асосида курашиш ишларини ташкил этиш;
анор етиштириш, уни қайта ишлаш ва экспортга етказиб бериш жараёнларини ривожлантиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
анорзорларда мавсум давомида агротехника тадбирларини сифатли ўтказиш бўйича фермер ва деҳқон хўжаликлари раҳбарларини ўқитиш учун анорчилик мактабини ташкил этган ҳолда махсус ўқув-тайёрлов курсларини ташкил этиш;
янги анорзорлар ташкил этиш ва агротехника тадбирларини ўтказиш учун талаб этиладиган минерал ўғитлар ва ёқилғи-мойлаш материаллари ҳисоб-китобини юритиш.
3. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:
Фарғона вилоятидаги «Фарғона анорчилик» ва «Миндонобод агросаноат» агрофирмалари, «Фарғонаазот» АЖ, «Мастона» АЖ, «Агро сифат логистика» МЧЖ, «Агро сервис азия» МЧЖ, анор кўчатчилиги ва экспорти билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектлар, анор етиштирувчи фермер хўжаликлари ҳамда бошқа ташкилотлар Уюшма муассислари ҳисобланади;
фермер хўжаликлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар шартнома асосида Уюшмага мустақил аъзо бўлишлари мумкин ва унинг таркибидан чиқиш ҳуқуқига эгадирлар;
Уюшма фаолиятини молиялаштириш унинг таркибига кирувчи ташкилотларнинг ихтиёрий ажратмалари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
4. Қуйидагилар:
«Анор етиштирувчилар» уюшмасининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
«Анор етиштирувчилар» уюшмасининг бошқарув ходимлари умумий чекланган сони 12 нафардан иборат бўлган ижро этувчи аппарати тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Фарғона вилояти туманларида 2018 — 2020 йилларда анорзорлар ташкил этиш, талаб этиладиган кўчатлар ва маблағлар ҳамда яратиладиган қўшимча янги иш ўринлари бўйича ҳисоб-китоблар кўрсаткичлари 3-иловага мувофиқ;
Фарғона вилояти туманларида 2023 — 2025 йилларда анор етиштириш, экспорт қилиш ҳажмлари ҳамда олинадиган даромадлар бўйича прогноз кўрсаткичлар 4-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Уюшма раисига, зарурат бўлганда, ижро этувчи аппаратнинг тузилмасига ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилсин.
5. Белгилаб қўйилсинки, Уюшма раиси ва ўринбосарлари муассисларнинг умумий йиғилиши қарори билан сайланади.
Уюшма раиси ва ўринбосарлари умумий йиғилиш олдида ҳисобдор ҳисобланади.
6. Уюшма таркибида Анорчилик илмий-инновацион маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил этиш ва қуйидагиларни унинг асосий вазифалари этиб белгилаш таклифига розилик берилсин:
инновацион технологияларни жорий этган ҳолда, илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш учун махсус кўчатчилик лабораториясини ташкил этиш, ушбу лабораторияда анорнинг маҳаллий серҳосил, вирусдан ҳоли бўлган соғлом, касалликка, қурғоқчиликка, совуққа чидамли, жаҳон андозаларига мос ва уруғсиз анор кўчатларининг янги навларини яратиш;
ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларидан келиб чиқиб, юқори ҳосил берадиган экспортбоп янги навларни районлаштириш;
анорзорлар қатор ораларига қишлоқ хўжалиги экинларини экиш, кўчатларни экиш схемаси, парваришлаш, суғориш, озиқлантириш ва мавсум давомида агротехник тадбирларни ўтказиш, юқори ҳосил олиш масалалари бўйича илмий асосланган амалий тавсиялар ва қўлланмалар ишлаб чиқиш;
анор кўчатларини экиш, парваришлаш, етиштириш, йиғиштириб олиш ҳамда уларни қайта ишлаш, сақлаш, саралаш ва экспорт қилиш масалалари бўйича ҳар йили мавсумда жойларда кўргазмали ўқув-семинарлар ўтказиш;
кўчатларни экиш ва агротехник тадбирларни ўтказиш бўйича кўчат етиштирувчи фермер хўжаликлари билан ҳамкорликда илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш;
етиштирилган анор кўчатларини фермер, деҳқон хўжаликлари ва аҳолининг шахсий томорқалари учун сотишни йўлга қўйиш.
7. Марказ фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда кўчатчилик лабораториясини ташкил этиш ишларини молиялаштириш, уларни келгусида ривожлантириш ва бу соҳада илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, янги анор навларини яратиш ва амалий семинарлар ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Фарғона вилояти ҳокимлигига юклатилсин.
8. Фарғона вилояти ҳокимлиги Уюшмага барча қулайликларга эга бўлган бино ва Марказга талаб этиладиган ер майдонларини ажратиш ҳамда фаолиятини йўлга қўйиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни бир ой муддатда ҳал этсин.
9. «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси Уюшма ва Фарғона вилояти ҳокимлиги билан биргаликда:
анор маҳсулотлари экспортининг янги истиқболли йўналишларини белгилаш, ички ва ташқи бозор талабларини ўрганиш;
ташқи бозор талабларидан келиб чиқиб, анорнинг экспортбоп ва қайта ишлашга мос навларини етиштиришга буюртмалар бериш ҳамда етиштирилган маҳсулотларни кафолатли харид қилиш;
етиштирилган анор маҳсулотларини экспортга чиқариш бўйича замонавий логистика тизимини кенг жорий этиш, маҳсулотни халқаро талаблар ва стандартларга мос келадиган ҳолда саралаш, калибрлаш ва қадоқлаш йўли билан экспортга чиқаришдан олдин тайёрлаш ишларини ташкил этсинлар.
10. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази, Тошкент давлат аграр университети, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси, Уюшма билан биргаликда:
анорзорлар қатор ораларига қишлоқ хўжалиги экинларини экиш, парваришлаш, йилига камида 2 маротаба ҳосил олиш масалалари бўйича илмий асосланган амалий қўлланма ишлаб чиқиш;
бир ой муддатда ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб анорзорлар ташкил этиш, етиштириш, парваришлаш ва йиғиштириб олиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
2018 йил 10 октябргача анорни экиш, парваришлаш, етиштириш, ҳосилни йиғиштириб олиш ҳамда қайта ишлаш, сақлаш, саралаш ва экспорт қилиш масалалари бўйича фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида жойларда кўргазмали ўқув-семинарлар ўтказишни ташкил этсинлар.
11. «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги анор маҳсулотларини илғор технологиялар асосида йил давомида сақлаш учун махсус омборхоналар ташкил этиш, «Миллий анорчилик бренди»ни яратиш, қайта ишлашни жумладан, мева шарбати, вино, атир, шампун ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ишларини ташкил этсинлар.
12. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Фанлар академияси Уюшма ва Марказ томонидан замонавий интенсив усулларда анор кўчатлари ва маҳсулотлари етиштиришни молиялаштириш учун халқаро молия институтлари грантлари ва кредитларини жалб этсинлар.
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев, қишлоқ хўжалиги вазири Б.Т. Юсупов ва Фарғона вилояти ҳокими Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 октябрдаги 791-сон қарорига 1-ИЛОВА
Анор етиштирувчилар уюшмасининг
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 октябрдаги 791-сон қарорига 2-ИЛОВА
Анор етиштирувчилар уюшмасининг ижро этувчи аппарати
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 октябрдаги 791-сон қарорига 3-ИЛОВА
Фарғона вилояти туманларида 2018 — 2020 йилларда анорзорлар ташкил этиш, талаб этиладиган кўчатлар ва маблағлар ҳамда яратиладиган қўшимча янги иш ўринлари бўйича
Т/р Ҳудудлар номи Анорзор ташкил этиладиган майдон, га Шундан: Талаб этиладиган кўчат сони, минг дона Талаб этиладиган маблағ, млн. сўм Шундан: Яратиладиган иш ўрни 2018 йил кузда 2019 йил 2020 йил кўчат учун экиш харажатлари иш ҳақи 1. Қувасой шаҳри 1500 380 510 610 1200 5250 4800 345 105 2250 2. Бешариқ тумани 1700 300 810 590 1360 5950 5440 391 119 2550 3. Бағдод тумани 1500 310 550 640 1200 5250 4800 345 105 2250 4. Бувайда тумани 1500 290 600 610 1200 5250 4800 345 105 2250 5. Данғара тумани 1000 310 300 390 800 3500 3200 230 70 1500 6. Ёзёвон тумани 1500 240 440 820 1200 5250 4800 345 105 2250 7. Қува тумани 1000 620 300 80 800 3500 3200 230 70 1500 8. Олтиариқ тумани 1000 380 300 320 800 3500 3200 230 70 1500 9. Қўштепа тумани 1700 250 700 750 1360 5950 5440 391 119 2550 10. Риштон тумани 1800 310 540 950 1440 6300 5760 414 126 2700 11. Тошлоқ тумани 500 310 160 30 400 1750 1600 115 35 750 12. Ўзбекистон тумани 1500 350 450 700 1200 5250 4800 345 105 2250 13. Учкўприк тумани 1500 320 500 680 1200 5250 4800 345 105 2250 14. Фарғона тумани 1500 350 600 550 1200 5250 4800 345 105 2250 15. Фурқат тумани 800 280 240 280 640 2800 2560 184 56 1200 Жами: 20000 5000 7000 8000 16000 70000 64000 4600 1400 30000
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 октябрдаги 791-сон қарорига 4-ИЛОВА
Фарғона вилояти туманларида анор етиштириш, экспорт қилиш ҳажмлари ҳамда 2023 — 2025 йилларда олинадиган даромадлар бўйича
Т/р Ҳудудлар номи Анорзор ташкил этиладиган майдон, га Олинадиган ялпи ҳосил, тонна Экспортга 2023 йил 2024 йил 2025 йил тонна минг доллар 1. Қувасой шаҳри 1500 3040 7930 16215 8256 13210 2. Бешариқ тумани 1700 2400 9030 18377 10213 16340 3. Бағдод тумани 1500 2480 7700 16215 10040 16064 4. Бувайда тумани 1500 2320 7750 16215 8877 14203 5. Данғара тумани 1000 2480 5450 10810 5492 8788 6. Ёзёвон тумани 1500 1920 7020 16215 8517 13627 7. Қува тумани 1000 4960 7000 10810 7260 11617 8. Олтиариқ тумани 1000 3040 5800 10810 7024 11239 9. Қўштепа тумани 1700 2000 8450 18377 10647 17035 10. Риштон тумани 1800 2480 8570 19458 10911 17458 11. Тошлоқ тумани 500 2480 3530 5405 2835 4537 12. Ўзбекистон тумани 1500 2800 7600 16215 8162 13059 13. Учкўприк тумани 1500 2560 7600 16215 8443 13509 14. Фарғона тумани 1500 2800 8050 16215 8801 14081 15. Фурқат тумани 800 2240 4520 8648 4522 7235 Жами: 20000 40000 106000 216200 120000 192000
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 4 октябрь,
791-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
TAShKILIY TUZILMASI
TUZILMASI
HISOB-KITOBLAR KOʻRSATKIChLARI
PROGNOZ KOʻRSATKIChLAR
Fargʻona viloyatida anor yetishtirishni koʻpaytirish va sohani rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Fargʻona viloyatida anor yetishtiruvchi xoʻjaliklarni tashkil etish va ushbu faoliyat bilan shugʻullanuvchi xususiy sektor vakillariga koʻmaklashish, ilmiy-tadqiqot institutlari bilan hamkorlikda ilmiy ishlar olib borish, innovatsion resurs tejaydigan texnologiyalar asosida anor koʻchatlari va mahsulotini yetishtirish, uni qayta ishlashni kompleks rivojlantirish, sohaning eksport salohiyatini yanada yuksaltirish hamda aholi bandligi va daromadlari darajasini oshirish, ayniqsa, qishloq joylarda yangi ish oʻrinlari yaratish mexanizmini taʼminlaydigan yagona tashkiliy tizimni yoʻlga qoʻyish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Innovatsion rivojlanish vazirligi, Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi, “Oʻzbekoziqovqatxolding” xolding kompaniyasi, “Davyergeodezkadastr” qoʻmitasi, Fargʻona viloyati hokimligi hamda anor yetishtiruvchi tashkilotlarning Fargʻona viloyatida anor koʻchatlarini yetishtirishni yanada rivojlantirish, qayta ishlash va eksport hajmini oshirish maqsadida “Anor yetishtiruvchilar” uyushmasini (keyingi oʻrinlarda Uyushma deb ataladi) tashkil etish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.
2. Quyidagilar Uyushmaning asosiy vazifalari etib belgilangani maʼlumot uchun qabul qilinsin:
anorchilik sohasini rivojlantirish, respublikaning barcha hududlarida uyushmaning filiallarini ochish, ixtisoslashgan xoʻjaliklar tashkil etish va ushbu faoliyat bilan shugʻullanuvchi xususiy sektor vakillariga koʻmaklashish;
sohani kompleks rivojlantirishda ishtirok etish, ilmiy-texnikaviy, texnologik, investitsion loyihalarni amalga oshirish va ilgʻor innovatsion texnologiyalarni joriy qilish;
yer maydonlaridan samarali foydalanish, resurs tejaydigan intensiv texnologiyalarni qoʻllagan holda anorzorlar barpo etish, mahsulot yetishtirishni koʻpaytirish, uni qayta ishlash va eksport qilish ishlarini bosqichma-bosqich amalga oshirish;
anor yetishtirish jarayonlariga xorijiy investitsiyalarni, chet ellik mutaxassislar hamda maslahatchilarni faol jalb qilish, ularning tajribalarini oʻrganish va sohaga ilgʻor texnologiyalarni keng joriy qilish;
sifatli eksportbop anor koʻchatlarini koʻpaytirish, fermer va dehqon xoʻjaliklariga koʻchatlarni tizimli yetkazib berish, kasallik va zararkunandalarga qarshi biologik hamda kimyoviy vositalar asosida kurashish ishlarini tashkil etish;
anor yetishtirish, uni qayta ishlash va eksportga yetkazib berish jarayonlarini rivojlantirishga yoʻnaltirilgan normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiqishda ishtirok etish;
anorzorlarda mavsum davomida agrotexnika tadbirlarini sifatli oʻtkazish boʻyicha fermer va dehqon xoʻjaliklari rahbarlarini oʻqitish uchun anorchilik maktabini tashkil etgan holda maxsus oʻquv-tayyorlov kurslarini tashkil etish;
yangi anorzorlar tashkil etish va agrotexnika tadbirlarini oʻtkazish uchun talab etiladigan mineral oʻgʻitlar va yoqilgʻi-moylash materiallari hisob-kitobini yuritish.
3. Quyidagilar maʼlumot uchun qabul qilinsin:
Fargʻona viloyatidagi “Fargʻona anorchilik” va “Mindonobod agrosanoat” agrofirmalari, “Fargʻonaazot” AJ, “Mastona” AJ, “Agro sifat logistika” MChJ, “Agro servis aziya” MChJ, anor koʻchatchiligi va eksporti bilan shugʻullanuvchi xoʻjalik yurituvchi subyektlar, anor yetishtiruvchi fermer xoʻjaliklari hamda boshqa tashkilotlar Uyushma muassislari hisoblanadi;
fermer xoʻjaliklari va boshqa xoʻjalik yurituvchi subyektlar shartnoma asosida Uyushmaga mustaqil aʼzo boʻlishlari mumkin va uning tarkibidan chiqish huquqiga egadirlar;
Uyushma faoliyatini moliyalashtirish uning tarkibiga kiruvchi tashkilotlarning ixtiyoriy ajratmalari hamda qonun hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobiga amalga oshiriladi.
4. Quyidagilar:
“Anor yetishtiruvchilar” uyushmasining tashkiliy tuzilmasi 1-ilovaga muvofiq;
“Anor yetishtiruvchilar” uyushmasining boshqaruv xodimlari umumiy cheklangan soni 12 nafardan iborat boʻlgan ijro etuvchi apparati tuzilmasi 2-ilovaga muvofiq;
Fargʻona viloyati tumanlarida 2018 — 2020-yillarda anorzorlar tashkil etish, talab etiladigan koʻchatlar va mablagʻlar hamda yaratiladigan qoʻshimcha yangi ish oʻrinlari boʻyicha hisob-kitoblar koʻrsatkichlari 3-ilovaga muvofiq;
Fargʻona viloyati tumanlarida 2023 — 2025-yillarda anor yetishtirish, eksport qilish hajmlari hamda olinadigan daromadlar boʻyicha prognoz koʻrsatkichlar 4-ilovaga muvofiq maʼqullansin.
Uyushma raisiga, zarurat boʻlganda, ijro etuvchi apparatning tuzilmasiga oʻzgartirish kiritish huquqi berilsin.
5. Belgilab qoʻyilsinki, Uyushma raisi va oʻrinbosarlari muassislarning umumiy yigʻilishi qarori bilan saylanadi.
Uyushma raisi va oʻrinbosarlari umumiy yigʻilish oldida hisobdor hisoblanadi.
6. Uyushma tarkibida Anorchilik ilmiy-innovatsion markazi (keyingi oʻrinlarda Markaz deb ataladi) tashkil etish va quyidagilarni uning asosiy vazifalari etib belgilash taklifiga rozilik berilsin:
innovatsion texnologiyalarni joriy etgan holda, ilmiy-tadqiqot ishlarini olib borish uchun maxsus koʻchatchilik laboratoriyasini tashkil etish, ushbu laboratoriyada anorning mahalliy serhosil, virusdan holi boʻlgan sogʻlom, kasallikka, qurgʻoqchilikka, sovuqqa chidamli, jahon andozalariga mos va urugʻsiz anor koʻchatlarining yangi navlarini yaratish;
hududlarning tuproq-iqlim sharoitlaridan kelib chiqib, yuqori hosil beradigan eksportbop yangi navlarni rayonlashtirish;
anorzorlar qator oralariga qishloq xoʻjaligi ekinlarini ekish, koʻchatlarni ekish sxemasi, parvarishlash, sugʻorish, oziqlantirish va mavsum davomida agrotexnik tadbirlarni oʻtkazish, yuqori hosil olish masalalari boʻyicha ilmiy asoslangan amaliy tavsiyalar va qoʻllanmalar ishlab chiqish;
anor koʻchatlarini ekish, parvarishlash, yetishtirish, yigʻishtirib olish hamda ularni qayta ishlash, saqlash, saralash va eksport qilish masalalari boʻyicha har yili mavsumda joylarda koʻrgazmali oʻquv-seminarlar oʻtkazish;
koʻchatlarni ekish va agrotexnik tadbirlarni oʻtkazish boʻyicha koʻchat yetishtiruvchi fermer xoʻjaliklari bilan hamkorlikda ilmiy-tadqiqot ishlarini olib borish;
yetishtirilgan anor koʻchatlarini fermer, dehqon xoʻjaliklari va aholining shaxsiy tomorqalari uchun sotishni yoʻlga qoʻyish.
7. Markaz faoliyatini yoʻlga qoʻyish hamda koʻchatchilik laboratoriyasini tashkil etish ishlarini moliyalashtirish, ularni kelgusida rivojlantirish va bu sohada ilmiy-tadqiqot ishlarini olib borish, yangi anor navlarini yaratish va amaliy seminarlar tashkil etish Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi va Fargʻona viloyati hokimligiga yuklatilsin.
8. Fargʻona viloyati hokimligi Uyushmaga barcha qulayliklarga ega boʻlgan bino va Markazga talab etiladigan yer maydonlarini ajratish hamda faoliyatini yoʻlga qoʻyish bilan bogʻliq tashkiliy masalalarni bir oy muddatda hal etsin.
9. “Oʻzbekoziqovqatxolding” xolding kompaniyasi Uyushma va Fargʻona viloyati hokimligi bilan birgalikda:
anor mahsulotlari eksportining yangi istiqbolli yoʻnalishlarini belgilash, ichki va tashqi bozor talablarini oʻrganish;
tashqi bozor talablaridan kelib chiqib, anorning eksportbop va qayta ishlashga mos navlarini yetishtirishga buyurtmalar berish hamda yetishtirilgan mahsulotlarni kafolatli xarid qilish;
yetishtirilgan anor mahsulotlarini eksportga chiqarish boʻyicha zamonaviy logistika tizimini keng joriy etish, mahsulotni xalqaro talablar va standartlarga mos keladigan holda saralash, kalibrlash va qadoqlash yoʻli bilan eksportga chiqarishdan oldin tayyorlash ishlarini tashkil etsinlar.
10. Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi Qishloq xoʻjaligi va oziq-ovqat taʼminoti ilmiy-ishlab chiqarish markazi, Toshkent davlat agrar universiteti, “Oʻzbekoziqovqatxolding” xolding kompaniyasi, Uyushma bilan birgalikda:
anorzorlar qator oralariga qishloq xoʻjaligi ekinlarini ekish, parvarishlash, yiliga kamida 2 marotaba hosil olish masalalari boʻyicha ilmiy asoslangan amaliy qoʻllanma ishlab chiqish;
bir oy muddatda hududlarning tuproq-iqlim sharoitidan kelib chiqib anorzorlar tashkil etish, yetishtirish, parvarishlash va yigʻishtirib olish boʻyicha tavsiyalar ishlab chiqish;
2018-yil 10-oktabrgacha anorni ekish, parvarishlash, yetishtirish, hosilni yigʻishtirib olish hamda qayta ishlash, saqlash, saralash va eksport qilish masalalari boʻyicha fermer xoʻjaliklari rahbarlari ishtirokida joylarda koʻrgazmali oʻquv-seminarlar oʻtkazishni tashkil etsinlar.
11. “Oʻzbekoziqovqatxolding” xolding kompaniyasi, Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi, Fargʻona viloyati hokimligi anor mahsulotlarini ilgʻor texnologiyalar asosida yil davomida saqlash uchun maxsus omborxonalar tashkil etish, “Milliy anorchilik brendi”ni yaratish, qayta ishlashni jumladan, meva sharbati, vino, atir, shampun va boshqa mahsulotlar ishlab chiqarishni yoʻlga qoʻyish ishlarini tashkil etsinlar.
12. Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi va Fanlar akademiyasi Uyushma va Markaz tomonidan zamonaviy intensiv usullarda anor koʻchatlari va mahsulotlari yetishtirishni moliyalashtirish uchun xalqaro moliya institutlari grantlari va kreditlarini jalb etsinlar.
13. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari Z.T. Mirzayev, qishloq xoʻjaligi vaziri B.T. Yusupov va Fargʻona viloyati hokimi Sh.M. Gʻaniyev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 4-oktabrdagi 791-son qaroriga 1-ILOVA
Anor yetishtiruvchilar uyushmasining
Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 4-oktabrdagi 791-son qaroriga 2-ILOVA
Anor yetishtiruvchilar uyushmasining ijro etuvchi apparati
Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 4-oktabrdagi 791-son qaroriga 3-ILOVA
Fargʻona viloyati tumanlarida 2018 — 2020-yillarda anorzorlar tashkil etish, talab etiladigan koʻchatlar va mablagʻlar hamda yaratiladigan qoʻshimcha yangi ish oʻrinlari boʻyicha
T/r Hududlar nomi Anorzor tashkil etiladigan maydon, ga Shundan: Talab etiladigan koʻchat soni, ming dona Talab etiladigan mablagʻ, mln. soʻm Shundan: Yaratiladigan ish oʻrni 2018-yil kuzda 2019-yil 2020-yil koʻchat uchun ekish xarajatlari ish haqi 1. Quvasoy shahri 1500 380 510 610 1200 5250 4800 345 105 2250 2. Beshariq tumani 1700 300 810 590 1360 5950 5440 391 119 2550 3. Bagʻdod tumani 1500 310 550 640 1200 5250 4800 345 105 2250 4. Buvayda tumani 1500 290 600 610 1200 5250 4800 345 105 2250 5. Dangʻara tumani 1000 310 300 390 800 3500 3200 230 70 1500 6. Yozyovon tumani 1500 240 440 820 1200 5250 4800 345 105 2250 7. Quva tumani 1000 620 300 80 800 3500 3200 230 70 1500 8. Oltiariq tumani 1000 380 300 320 800 3500 3200 230 70 1500 9. Qoʻshtepa tumani 1700 250 700 750 1360 5950 5440 391 119 2550 10. Rishton tumani 1800 310 540 950 1440 6300 5760 414 126 2700 11. Toshloq tumani 500 310 160 30 400 1750 1600 115 35 750 12. Oʻzbekiston tumani 1500 350 450 700 1200 5250 4800 345 105 2250 13. Uchkoʻprik tumani 1500 320 500 680 1200 5250 4800 345 105 2250 14. Fargʻona tumani 1500 350 600 550 1200 5250 4800 345 105 2250 15. Furqat tumani 800 280 240 280 640 2800 2560 184 56 1200 Jami: 20000 5000 7000 8000 16000 70000 64000 4600 1400 30000
Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 4-oktabrdagi 791-son qaroriga 4-ILOVA
Fargʻona viloyati tumanlarida anor yetishtirish, eksport qilish hajmlari hamda 2023 — 2025-yillarda olinadigan daromadlar boʻyicha
T/r Hududlar nomi Anorzor tashkil etiladigan maydon, ga Olinadigan yalpi hosil, tonna Eksportga 2023-yil 2024-yil 2025-yil tonna ming dollar 1. Quvasoy shahri 1500 3040 7930 16215 8256 13210 2. Beshariq tumani 1700 2400 9030 18377 10213 16340 3. Bagʻdod tumani 1500 2480 7700 16215 10040 16064 4. Buvayda tumani 1500 2320 7750 16215 8877 14203 5. Dangʻara tumani 1000 2480 5450 10810 5492 8788 6. Yozyovon tumani 1500 1920 7020 16215 8517 13627 7. Quva tumani 1000 4960 7000 10810 7260 11617 8. Oltiariq tumani 1000 3040 5800 10810 7024 11239 9. Qoʻshtepa tumani 1700 2000 8450 18377 10647 17035 10. Rishton tumani 1800 2480 8570 19458 10911 17458 11. Toshloq tumani 500 2480 3530 5405 2835 4537 12. Oʻzbekiston tumani 1500 2800 7600 16215 8162 13059 13. Uchkoʻprik tumani 1500 2560 7600 16215 8443 13509 14. Fargʻona tumani 1500 2800 8050 16215 8801 14081 15. Furqat tumani 800 2240 4520 8648 4522 7235 Jami: 20000 40000 106000 216200 120000 192000
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2018-yil 4-oktabr,
791-son