UzbekAI

← Qonunlar

📅 2018-yil 10-sentabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2018 йил 10 сентябрь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Олий ва ўрта махсус таълим вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 10 сентября 2018 г. · Документы министерств и ведомств · Министр высшего и среднего специального образования

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 10 September 2018 · Ministry and agency documents · Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг

буйруғи

ҚОИДАЛАРИ

Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув юкламаси ҳамда ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва «устоз-шогирд» ишларини белгилаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунига асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони , 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон « Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида »ги ва 2018 йил 5 июндаги ПҚ-3775-сон « Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида »ги қарорларига мувофиқ, шунингдек профессор-ўқитувчилар таркибининг шахсий иш режасини тартибга солиш ва тизимлаштириш мақсадида буюраман:

1. Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув юкламаси ҳамда ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва «устоз-шогирд» ишларини белгилаш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2015 йил 9 сентябрдаги 5-2015-сон «Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув, илмий-методик, илмий-тадқиқот, ташкилий-методик, маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишлар юкламасини аниқлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2720, 2015 йил 19 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 42-сон, 540-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2018 йил 10 сентябрдаги 20-2018-сон буйруғига ИЛОВА

Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув юкламаси ҳамда ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва «устоз-шогирд» ишларини белгилаш

Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги ПҚ-3775-сон «Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув юкламаси ҳамда ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва «устоз-шогирд» ишларини белгилаш қоидаларини белгилайди.

Мазкур Қоидалар Тошкент давлат юридик университети, олий ҳарбий ҳамда ҳарбийлаштирилган таълим муассасалари ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз фаолиятини юритаётган халқаро ва хорижий олий таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилмайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилари таркиби (бундан буён матнда профессор-ўқитувчилар деб юритилади) меҳнатини нормалаштириш ҳар ўқув йили учун профессор-ўқитувчилар ва кафедра мудири томонидан тузиладиган ҳамда проректорлар билан келишилган ҳолда ўқув ишлари бўйича проректор (факультет декани) томонидан тасдиқланадиган ўқув йили бўйича шахсий иш режаларига асосланади.

2. Профессор-ўқитувчиларнинг ўқув йили бўйича шахсий иш режаси таркибига ўқув юкламаси ҳамда ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва «устоз-шогирд» ишларининг турлари киритилади. Иш турлари профессор-ўқитувчиларнинг ўқув йили бўйича шахсий иш режаларида тўлиқ ва аниқ акс эттирилиши керак. Жорий ўқув йили якунида фақат мазкур ўқув йили давомида амалга оширилган ишлар ҳисобга олинади.

Ўқув йили давомида бажарилган қўшимча иш турлари профессор-ўқитувчиларнинг йиллик шахсий иш режаларига киритиб борилиши мумкин.

3. Профессор-ўқитувчиларнинг шахсий иш режаси таркибига киритиладиган ўқув юкламаси ҳамда ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва «устоз-шогирд» ишлари:

тўлиқ штатда фаолият кўрсатаётган профессор-ўқитувчилар учун профессор-ўқитувчиларнинг лавозимларига қўйилган малака талаблари асосида;

тўлиқ штатда бўлмаган ва ўриндош сифатида фаолият кўрсатаётган профессор-ўқитувчилар учун уларнинг ставкаларига мувофиқ тарзда профессор-ўқитувчиларнинг лавозимларига қўйилган малака талаблари асосида;

шунингдек, меҳнатга ҳақ тўлашнинг соатбай шартлари асосида фаолият кўрсатаётган профессор-ўқитувчиларнинг ўқув юкламаси ушбу Қоидаларга мувофиқ шакллантирилади.

4. Профессор-ўқитувчиларнинг ўқув йили бўйича шахсий иш режасининг бажарилиши мунтазам равишда кафедра мудири, ҳар семестр якунида факультет декани, декан ўринбосарлари, факультет тузилмаси бўлмаган олий таълим муассасаларида ўқув бўлими (ўқув-услубий бошқарма) ва тегишли йўналишлар бўйича проректорлар томонидан назорат қилиб борилади.

2-боб. Профессор-ўқитувчиларнинг ўқув юкламасини ҳисоблаш

5. Профессор-ўқитувчиларнинг (маданият ва санъат йўналишлари ўқув машғулотларида иштирок этадиган концертмейстерларнинг) ўқув йили бўйича шахсий иш режасига киритилган, унинг асосий қисми бўлган ўқув юкламасининг соатлардаги ҳажми мазкур Қоидаларнинг 1-иловасида назарда тутилган Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчиларининг ўқув юкламаси ҳажмини ҳисоблашнинг вақт меъёрларида белгиланган иш турларидан келиб чиқиб, профессор-ўқитувчиларнинг лавозимларига қўйилган малака талаблари асосида ҳисобланади.

Профессор-ўқитувчиларнинг эгаллаб турган лавозимлари бўйича ўқув юкламаси ҳажми факультет декани (кафедра мудири)нинг таклифига мувофиқ олий таълим муассасасининг Кенгаши томонидан тасдиқланади.

6. Ўқув юкламаси бўйича ҳисобланган соатлар ҳажми олий таълим муассасасининг штат бирликлари сонини ҳамда профессор-ўқитувчиларнинг ойлик маошларини белгилаш учун асос бўлмайди.

Штат бирликлари профессор-ўқитувчиларнинг талабалар сонига нисбати бўйича, ойлик маоши эса харажатлар сметаси бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида белгиланади.

7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 ноябрдаги 758-сон қарори билан тасдиқланган Ижодий таътиллар бериш тартиби тўғрисидаги низом ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган нормаларга мувофиқ олиб борилаётган илмий-методик ва илмий-тадқиқот ишларини рағбатлантириш мақсадида профессор-ўқитувчиларнинг ўқув ишлари юкламаси ҳажми кафедра йиғилишининг таклифига асосан олий таълим муассасаси кенгашининг қарори билан ўзгартирилиши мумкин. Бунда профессор-ўқитувчиларнинг тегишли ўқув юкламасининг муайян қисми кафедранинг бошқа профессор-ўқитувчиларининг ўқув юкламасига қўшимча равишда тақсимланади.

8. Маъруза машғулотлари илмий унвон ва илмий даражага эга бўлган профессор-ўқитувчилар томонидан ўтказилади. Зарур ҳолларда (маъруза машғулотлари ҳажми кўп бўлганда ёки профессор, доцент ва катта ўқитувчилар етарли бўлмаганда) олий таълим муассасаси Кенгашининг қарорига асосан камида 3 йиллик илмий-педагогик иш стажига эга бўлган, бироқ илмий унвон ва илмий даражаси бўлмаган ўқитувчиларга бир ўқув йилида 250 соатгача ҳажмда маъруза машғулотларини ўтишга рухсат берилади.

Профессор-ўқитувчиларнинг ўқув (маъруза, амалий (якка), семинар ва лаборатория) соатлари ҳажми 400 соатдан кам бўлмаслиги тавсия этилади. Кафедрага соҳанинг етакчи мутахассислари (академиклар ва профессорлар) жалб этилганда, ушбу ўқув соатлари ҳажмига олий таълим муассасаси Кенгаши қарорига мувофиқ ўзгартириш киритиш мумкин.

3-боб. Профессор-ўқитувчиларнинг ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва «устоз-шогирд» ишларини белгилаш

9. Профессор-ўқитувчилар фаолиятининг ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва «устоз-шогирд» ишлари бўйича соатлар ҳажми ҳисобланмайдиган иш турлари мазкур Қоидаларнинг 2-иловасида назарда тутилган Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчиларининг ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва «устоз-шогирд» ишлари турларидан келиб чиқиб, профессор-ўқитувчиларнинг лавозимларига қўйилган малака талаблари асосида белгиланади.

10. Профессор-ўқитувчиларнинг ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва «устоз-шогирд» ишлари ҳажми мазкур иш турларини бажариш заруриятидан келиб чиқиб, профессор-ўқитувчиларнинг лавозимларига қўйилган малака талаблари асосида факультет декани (кафедра мудири)нинг таклифига мувофиқ олий таълим муассасаси Кенгаши томонидан тасдиқланади.

11. Профессор-ўқитувчиларнинг илмий-педагогик, ижодий маҳоратини узлуксиз ошириб бориш, талабаларда чуқур назарий билим, амалий ва касбий кўникмаларни шакллантириш, илм-фанга бўлган қизиқишни уйғотиш, уларга миллий ва умуминсоний қадриятларни сингдириш, ҳар томонлама етук мутахассис тайёрлашни назарда тутган ҳолда кафедра мудири ўқитишни илғор педагогик ва компьютер технологиялари, янги авлод ўқув адабиётлари асосида ташкил этиш ҳамда ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва «устоз-шогирд» ишлар бўйича аниқ топшириқларни белгилайди.

4-боб. Якуний қоида

12. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Давлат солиқ қўмитаси, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Ўзбекистон Бадиий академияси, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва Навоий кон-металлургия комбинати Давлат корхонаси билан келишилган.

Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчиларининг ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва «устоз-шогирд» ишларини белгилаш қоидаларига 1-ИЛОВА

Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчиларининг ўқув юкламаси ҳажмини ҳисоблашнинг вақт меъёрлари

Т/р Иш турлари Иш турлари учун ажратилган вақт меъёри Иш турларининг бажарилганлигини аниқлаш 1. Ўқув (маъруза, амалий, семинар, якка ва лаборатория) машғулотларини ўтказиш. бир академик соат учун — 1 соат Ўқув машғулотлари ўқув режага мувофиқ бир академик соатдан (45 минут) ёки танаффуссиз икки академик соатдан (80 минут) ўтказилади. Бунда: амалий ва семинар машғулотлари талабалар сони, одатда, 25 нафаргача талаба бўлган академик гуруҳларда; маъруза машғулотлари, одатда, 100 нафардан ошмаган бирлашган академик гуруҳларда (поток), тиббиёт олий таълим муассасаларида клиник кафедраларда циклга келган гуруҳларда (поток); лаборатория машғулотлари ва чет (рус) тилини ўқитиш, чизма геометрия ва муҳандислик графикаси фанидан амалий машғулотлар, тиббиёт олий таълим муассасаларида тиббий-биологик, клиникагача бўлган ва гигиеник фанлар (тиббиёт олий таълим муассасалари учун) ўқитиш, нофилологик йўналишларда фанни чет тилида ўқитиш, одатда, 12 — 15 нафаргача талаба бўлган кичик гуруҳларда; маданият, санъат ва спорт йўналишларида якка тартибдаги машғулотлар, одатда, 1 — 10 нафаргача, ансамбль машғулотларида 2 — 12 нафаргача талаба бўлган кичик гуруҳларда; тиббиёт олий таълим муассасаларида клиник фанларни ўқитиш, одатда, 5 — 10 нафаргача талаба бўлган кичик гуруҳларда ўтказилади. Ўқув машғулотларининг ўтказилганлиги гуруҳ журналида қайд этилади. Тиббиёт олий таълим муассасалари учун ўқув машғулотларининг ўтказилганлиги ўқув журналида қайд этилади. 2. Якуний давлат аттестацияси белгиланган фанлардан умумлашган маърузалар ва маслаҳатлар ўтказиш битта фанга (битта поток учун) — 6 соат Умумлашган маърузалар ва маслаҳатларнинг ўтказилиши якуний давлат аттестациясини ўтказиш жадвалида қайд этилади. 3. Курс ишлари ва курс лойиҳаларига раҳбарлик қилиш, улар бўйича маслаҳатлар бериш. бир курс иши учун — 2 соат; бир курс лойиҳаси учун — 3 соат. Бир профессор-ўқитувчи бир семестр давомида, одатда, 50 нафаргача талабага (кўпи билан 1-2 та академ гуруҳ талабаларига) курс иши (лойиҳаси) бериши мумкин. Тиббиёт олий таълим муассасалари учун ўқув режада кўрсатилган фанлар бўйича ўтказилади. 4. Курс иши (курс лойиҳаси) ҳимоясини ўтказиш. бир курс иши ҳимояси учун — 0,4 соат; бир курс лойиҳаси ҳимояси учун — 0,6 соат. Бунда профессор-ўқитувчининг бир кунлик иш соати ҳажми 8 соатдан ошмаслиги лозим. Курс иши (лойиҳаси) ҳимоясида камида 2 нафар профессор-ўқитувчи иштирок этади. Жами соатлар ҳимояда иштирок этган профессор-ўқитувчилар сонига бўлинади ва улар ўртасида тенг тақсимланади. Профессор-ўқитувчининг курс иши (лойиҳаси) ҳимоясини ўтказишда иштирок этиши тегишли қайдномаларда акс эттирилади. 5. Якуний давлат аттестациясини ўтказиш. ёзма иш шаклида бир академ гуруҳ учун — 3 соат; оғзаки шаклда битта талаба учун — 0,2 соат, ижодий ишларда битта талаба учун — 0,3 соат; ёзма иш (ижодий иш)ни текшириш учун ҳар бир ишга — 0,2 соат; тест шаклида битта академ гуруҳ учун — 1 соат. Тиббиёт олий таълим муассасаларида клиникагача бўлган интеграллашган имтиҳон ва беморда ўтказилган клиник имтиҳон бўйича бир нафар талаба учун — 0,5 соат (интеграллашган аттестация учун). Якуний давлат аттестация комиссияси раисига комиссиянинг битта аъзоси учун бериладиган жами соатга қўшимча равишда 20% қўшилади. Комиссия аъзоларига бериладиган бир кунлик ўқув юкламаси ҳажми 8 соатдан ошмаслиги лозим. Бир поток (академ гуруҳ)да ёзма иш ўтказиш жараёнида иштирок этган комиссиянинг ҳар бир аъзоси (кузатувчи профессор-ўқитувчи)га 3 соатдан берилади. Оғзаки шаклда ўтказилган якуний давлат аттестацияси синовлари жами соати унда иштирок этган комиссиянинг ҳар бир аъзосига берилади. Ёзма иш шаклида ўтказилган якуний давлат аттестацияси синовларининг жами соати ёзма ишни текширишда иштирок этган комиссия аъзолари умумий сонига бўлинади ҳамда комиссия аъзоларига тенг тақсимланади. Тест шаклида ўтказилган якуний давлат аттестацияси синовлари жами соати унда иштирок этган комиссиянинг ҳар бир аъзосига берилади. Тиббиёт олий таълим муассасаларида клиникагача бўлган интеграллашган имтиҳон ва беморда ўтказилган клиник имтиҳонда жами соатлар имтиҳон олишда иштирок этганлар орасида тенг тақсимланади. Якуний давлат аттестациясида иштирок этиш тегишли буйруқ ва қайдномаларда акс эттирилади. Якуний давлат аттестацияси комиссияси таркибини олдиндан аниқлаш имконияти бўлмаган тақдирда, комиссия аъзолари (кузатувчи профессор-ўқитувчи)га комиссия ўз ишини тугатгандан сўнг, соатбай ҳақ тўланади. Бунда ушбу соатбай иш тури профессор-ўқитувчининг йиллик шахсий иш режасига киритилмайди. 6. Намунавий ўқув дастурларида кўзда тутилган назорат, ҳисоблаш ва ҳисоб-график ишларини текшириш, маслаҳатлар бериш, тақриз ёзиш ва қабул қилиш. Тиббиёт олий таълим муассасаларида клиник фанларни ўқитишда ишчи ўқув дастурларида кўзда тутилган касаллик тарихлари ва экспертиза баённомаларини текшириш, маслаҳатлар бериш ва қабул қилиш. битта топшириқ учун — 0,3 соат, бироқ битта фанга кўпи билан — 1 соат. Битта касаллик тарихи ва экспертиза баённомаси учун — 0,5 соат Бир профессор-ўқитувчига кафедра қарорига асосан кўпи билан 3 тагача академик гуруҳ талабалари бириктирилади. Тиббиёт олий таълим муассасаларида касаллик тарихи тегишли кафедрада бир йил давомида сақланади. Мазкур ишларнинг бажарилиши талабаларни баҳолаш журналларида акс эттирилади. 7. Оралиқ ва якуний баҳолашларни ўтказиш, шунингдек талабанинг қолдирган (ўзлаштирмаган) дарсларини қайта топширишини қабул қилиш. фан бўйича оралиқ баҳолашларда жами ҳар бир талаба учун — 0,2 соат; якуний баҳолашда ҳар бир талаба учун — 0,3 соат. Қолдирилган (ўзлаштирилмаган) дарсларни қайта топширишни қабул қилишда ҳар бир талаба учун — 0,3 соат. Бунда бир ўқув семестри давомида бир профессор-ўқитувчига кўпи билан 20 соат берилади. Семестр давомида битта фандан кўпи билан 2 тагача оралиқ баҳолаш ўтказилади. Бунда модуль тизимида ўқитилмаётган ва ҳажми (умумий аудитория соати) семестр давомида ҳафтасига тўлиқ 2 академик соатдан (тиббиёт олий таълим муассасаларида 4 академик соатдан) кам бўлган фанлардан оралиқ баҳолаш ўтказилмайди. Оралиқ ва якуний баҳолашлар ўтказилиши тегишли жадвалларда акс эттирилади. Ёзма ишлар натижалари эълон қилингандан сўнг 6 ой давомида сақланади. Баҳолашлар жадвали (графиги) семестр бошланган муддатда талабаларга профессор-ўқитувчи томонидан эълон қилинади. Дарсларни қайта топшириш тегишли журнал ёки қайдномаларда акс эттирилади. 8. Бакалавриат таълим йўналиши талабалари амалиётига раҳбарлик қилиш, уларнинг ҳисоботларини текшириш ва баҳолаш. Малакавий амалиёт ўтаётган ҳар бир талаба учун бир иш кунига — 0,5 соат. Бунда: ўқув амалиётига раҳбарлик қилиш 1 академ гуруҳ учун бир иш кунига — 6 соат; ишлаб чиқариш ва педагогик амалиётга раҳбарлик қилиш: агар ишлаб чиқариш ва педагогик амалиёт ўталаётган ташкилот олий таълим муассасаси жойлашган ҳудуд доирасида бўлса, бир иш кунига 1 академ гуруҳ учун — 3 соат; агар ишлаб чиқариш ва педагогик амалиёт ўталаётган ташкилот олий таълим муассасаси жойлашган ҳудуд доирасида бўлмаса, амалиётга раҳбарлик қилиш бир иш кунига — 6 соат. Индивидуал ҳолда ўтказиладиган амалиётларда бутун амалиёт даврига бир талаба учун — 2 соат. Мазкур иш тури бўйича профессор-ўқитувчининг соатлари ҳажми ўқув ишлари юкламасининг 20% идан ошмаслиги лозим. Мазкур ишларнинг бажарилганлиги амалиёт ўташ бўйича олий таълим муассасаси буйруғи, талабанинг амалиёт кундалиги ва амалиёт учун баҳо қўйилган тегишли қайдномалар асосида аниқланади. 9. Бакалавриат таълим йўналиши талабаларининг битирув малакавий ишига (диплом лойиҳаси, диплом иши) раҳбарлик қилиш, хулосалар ёзиш. бир ўқув йилига ҳар бир талаба учун — 25 соат, техник йўналишларда ҳар бир талаба учун – 30 соат Бир ўқув йилида битта профессор-ўқитувчига 7 нафаргача талаба бириктирилади. Профессор-ўқитувчининг битирув малакавий ишига (диплом лойиҳаси, диплом иши) раҳбарлик қилганлиги, хулосалар ёзганлиги олий таълим муассасаси буйруғи, ёзилган хулоса ва ишнинг ҳимояга тақдим этилганлиги асосида аниқланади. 10. Талабаларнинг битирув малакавий иши (диплом лойиҳаси, диплом иши, магистрлик диссертацияси ) ҳимояси бўйича якуний давлат аттестацияси комиссиясида иштирок этиш. бир битирув малакавий иши (диплом лойиҳаси, диплом иши) учун — 0,4 соат; бир магистрлик диссертацияси учун — 0,8 соат. Профессор-ўқитувчига бериладиган бир кунлик ўқув ишлари юкламаси ҳажми, одатда, 8 соатдан ошмаслиги лозим. Аъзоларнинг якуний давлат аттестацияси комиссиясидаги иштироки олий таълим муассасаси буйруғи ҳамда ҳимоя натижалари тўғрисидаги қайдномалар асосида аниқланади. Жами соат якуний давлат аттестацияси комиссиясида иштирок этган ҳар бир аъзога берилади. Бир ЯДАК йиғилишида 4 тагача магистрлик диссертацияси, 8 тагача БМИ ҳимоясига рухсат берилади. Якуний давлат аттестацияси комиссияси таркибини олдиндан аниқлаш имконияти бўлмаган тақдирда, комиссия аъзоларига комиссия ўз ишини тугатгандан сўнг, соатбай ҳақ тўланади. Соатбай иш тури профессор-ўқитувчининг йиллик шахсий иш режасига киритилмайди. 11. Магистратура талабаларининг илмий педагогик фаолияти ва амалиётига раҳбарлик қилиш. Тиббиёт олий таълим муассасалари учун клиник ординаторларнинг ўқув ва клиник амалиётига раҳбарлик қилиш. бир ўқув йилига битта талаба учун — 50 соат. Бир ўқув йилига битта клиник ординатор учун — 50 соат. Профессор ёки фан доктори 5 нафаргача, доцент, фан номзоди ва мутахассис 3 нафаргача талабанинг илмий педагогик фаолияти ва амалиётига раҳбарликни амалга ошириши мумкин. Профессор, фан доктори, доцент, фан номзоди ва мутахассис 4 нафаргача клиник ординаторнинг ўқув ва клиник амалиётига раҳбарликни амалга ошириши мумкин. Талабанинг илмий педагогик фаолиятига раҳбарлик қилганлик талабанинг календарь иш режасидаги топшириқларни бажариши билан аниқланади. Амалиётга раҳбарлик қилганлик олий таълим муассасасининг амалиёт ўташ бўйича буйруғи, талабанинг амалиёт кундалиги ва амалиёт учун баҳо қўйилган тегишли қайдномалар асосида аниқланади. 12. Магистратура талабасининг магистрлик диссертацияси ва илмий-тадқиқот ишига раҳбарлик (илмий маслаҳатчилик) қилиш. бир ўқув йилига битта талаба учун — 50 соат. Профессор ёки фан доктори 5 нафаргача, доцент, фан номзоди ва мутахассис 3 нафаргача талабанинг магистрлик диссертацияси ва стажировкасига (илмий маслаҳатчилик) раҳбарликни амалга ошириши мумкин. Мазкур иш турининг бажарилганлиги олий таълим муассасаси буйруғи, талабанинг календарь иш режаси ва магистрлик диссертациясининг ҳимояга тақдим этилгани асосида аниқланади. 13. Бакалавриат таълим йўналишлари бўйича касбий (ижодий) имтиҳонларни, шунингдек магистратура ва клиник ординатура мутахассисликлари қабули жараёнида кириш синовларини ўтказиш комиссиясида, таянч докторант (PhD), докторант ва мустақил изланувчилар танлови комиссиясида ва малака имтиҳонида иштирок этиш. ёзма иш шаклида ўтказилганда бир поток (абитуриентлар гуруҳи) учун — 3 соат; оғзаки шаклда ўтказилганда, битта абитуриент учун — 0,3 соат; тест шаклида ўтказилганда, бир поток (абитуриентлар гуруҳи) учун — 1 соат; ҳар бир ёзма иш (ижодий иш)ни текшириш учун — 0,3 соат. Профессор-ўқитувчига бериладиган бир кунлик ўқув ишлари юкламаси ҳажми 8 соатдан ошмаслиги лозим. Бир поток (абитуриентлар гуруҳи)да ёзма ишни ўтказиш жараёнида иштирок этган ҳар бир профессор-ўқитувчига 3 соатдан берилади. Ёзма иш шаклида ўтказилган имтиҳон ва синовларнинг жами соати ёзма ишни текширишда иштирок этган комиссия аъзолари сонига тенг бўлинади ҳамда улар ўртасида тенг тақсимланади. Оғзаки (тест) шаклида ўтказилган имтиҳон ва синовларнинг жами соати унда иштирок этган комиссиянинг ҳар бир аъзосига берилади. Қабул имтиҳонлари ва синовларида иштирок этганлик олий таълим муассасасининг тегишли буйруғи ва тегишли қайдномалар асосида аниқланади. Комиссия аъзолари таркибини олдиндан аниқлаш имконияти бўлмаган тақдирда, комиссия аъзоларига комиссия ўз ишини тугатгандан сўнг, соатбай ҳақ тўланади. Соатбай иш тури профессор-ўқитувчининг йиллик шахсий иш режасига киритилмайди. 14. Олий таълим муассасасидаги докторант ва мустақил изланувчига илмий маслаҳатчилик қилиш. бир нафар докторант учун бир ўқув йилида — 100 соат; бир нафар мустақил изланувчи учун бир ўқув йилида — 50 соат. Фан доктори, профессор ва фан номзоди, доцент ўзи ишлаётган олий таълим муассасасида 3 нафаргача докторант ва мустақил изланувчига илмий маслаҳатчилик қилиши мумкин. Илмий маслаҳатчи бўлганлик олий таълим муассасасининг тегишли буйруғи, докторант ва мустақил изланувчининг якка тартибдаги иш режаси бажарилиши асосида аниқланади. 15. Очиқ, муаммоли, интеграциялашган маърузалар ва мастер-классларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш. бир академик соат очиқ лекция ва мастер-класс учун — 5 соат; очиқ, муаммоли, интеграциялашган маъруза учун бир ўқув йилида кўпи билан — 30 соат. Мастер-класс: олий таълим муассасаси миқёсида ўтказилганда, бир ўқув йилида кўпи билан 30 соат; республика миқёсида ўтказилганда, бир ўқув йилида кўпи билан 40 соат; халқаро миқёсда ўтказилганда, бир ўқув йилида кўпи билан 60 соат. Олий таълим муассасаларида ўтказилган очиқ, муаммоли, интеграциялашган маъруза ва мастер-класслар тегишли режалар ва уларнинг ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида аниқланади. 16. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқиш. қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқиганлик учун — ҳафтасига 36 соатдан. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқиганлигини тасдиқловчи ҳужжат асосида аниқланади. 17 . Сиртқи бўлим талабаларининг назорат ишларига тақриз ёзиш. 1 назорат ишига 0,75 соат; назорат иши бўйича суҳбатга 0,25 соат, бир фанга бир семестрга 1,5 соат; Назорат ишлари (графиги) семестр бошланган муддатда талабаларга профессор-ўқитувчи томонидан эълон қилинади.

Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчиларининг ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва «устоз-шогирд» ишларини белгилаш қоидаларига 2-ИЛОВА

Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчиларининг ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва «устоз-шогирд» ишларини турлари

Т/р Иш турлари Иш турларини амалга ошириш механизми (профессор-ўқитувчининг шахсий иш режасида қайд этиладиган тадбирлар) Иш турларининг бажарилганлигини аниқлаш I. Ўқув-услубий ишлар 1. Янги маъруза матнлари, машқ (масалалар) тўплами, лаборатория, ижодий ишлари бўйича услубий қўлланмаларни ишлаб чиқиш, ёзиш ва нашр этиш. Янги маъруза матнлари, машқ (масалалар) тўплами, лаборатория, ижодий ишлар бўйича услубий қўлланмалар яратиш Олий таълим муассасаси (факультет) Ўқув-услубий (илмий) кенгаши қарори билан нашр этишга тавсия этилган ишланмалар асосида аниқланади. 2. Тарқатма ўқув материаллари, электрон ўқув дастурлар ва видео машғулотлар (фан доирасида), шунингдек тегишли компьютер дастурларидан фойдаланган ҳолда тақдимот слайдлари, ўқитиш дастурларини тайёрлаш (яратиш). Янги таҳрирдаги тарқатма ўқув материалларини тайёрлаш; фан бўйича компьютер дастурларидан фойдаланган ҳолда тақдимот слайдлари, ўқитиш дастурларини тайёрлаш; электрон ўқув дастурлар ва видео машғулотлар фан доирасида яратиш. Олий таълим муассасасида жорий ўқув йилида қўлланилган материаллар (дастурлар) асосида аниқланади. 3. Дарслик, ўқув қўлланмалар ёзиш ва нашр этишга тайёрлаш. Дарслик ва ўқув қўлланмаларни ёзиш ва нашрга тайёрлаш. Олий таълим муассасаси (факультет) Ўқув-услубий (илмий) кенгаши қарори билан нашр этишга тавсия этилган дарслик ва ўқув қўлланма асосида аниқланади. 4. Дарслик, ўқув қўлланмаларни тўлдирилган ва ўзгартирилган ҳолда қайта нашр этиш. Дарслик ва ўқув қўлланмаларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ва нашрга тайёрлаш. Олий таълим муассасаси (факультет) Ўқув-услубий (илмий) кенгаши қарори билан нашр этишга тавсия этилган дарслик ва ўқув қўлланма асосида аниқланади. 5. Услубий қўлланма (кўрсатма, рисола)лар тайёрлаш ва нашр этиш. Таълимга тегишли бўлган Услубий қўлланма (кўрсатма, рисола)лар тайёрлаш ва нашр этиш. Олий таълим муассасаси (факультет) Ўқув-услубий (илмий) кенгаши қарори билан нашр этишга тавсия этилган услубий қўлланма (кўрсатма, рисола) асосида аниқланади. 6. Фаннинг ўқув-услубий мажмуасини ишлаб чиқиш ва фаннинг электрон модуль папкасини яратиш. Фаннинг ўқув-услубий мажмуасини яратиш. Ўқув жараёнида қўлланилган ишлар асосида аниқланади. 7. Мавжуд лаборатория ишини янгилаш. Мавжуд лаборатория ишини янгилаш. Кафедра йиғилиши баённомаси ва лаборатория иши бўйича жорий ўқув йилида тайёрланган янги услубий кўрсатмалар асосида аниқланади. 8. Янги лаборатория ишини тайёрлаш ва жорий этиш, шунингдек виртуал лаборатория ишини тайёрлаш ва жорий этиш. Янги лаборатория ишини тайёрлаш ва жорий этиш. Кафедра йиғилиши баённомаси ва лаборатория иши бўйича жорий ўқув йилида тайёрланган янги услубий кўрсатмалар асосида аниқланади. 9. Бакалавриат таълим йўналиши (магистратура, клиник ординатура мутахассислиги) бўйича малака талаби, намунавий ўқув режа, янги фан учун намунавий ўқув дастурларини ишлаб чиқиш. Малака талаби, ўқув режа, ва ўқув дастурини ишлаб чиқиш. Жорий ўқув йили учун тасдиқланган малака талаби, намунавий ўқув режа ва дастурлар асосида аниқланади. 10. Ишчи ўқув режа, фан бўйича ишчи ўқув дастурини ишлаб чиқиш Ишчи ўқув режа ва фан бўйича ишчи ўқув дастурини ишлаб чиқиш Кафедра йиғилиши баённомаси ва кафедрада мавжуд бўлган, жорий ўқув йилида тайёрланган ишчи ўқув режа ва дастурлар асосида аниқланади. 11. Дарслик, ўқув қўлланмалар ва бошқа материалларни таржима қилиш. Дарслик, ўқув қўлланма ва фан доирасида бошқа материалларни таржима қилиш. Олий таълим муассасасининг тегишли буйруғи, Ўқув-услубий (илмий) кенгаш қарори билан жорий ўқув йилида тайёрланган таржима материаллари асосида аниқланади. 12. Фанлар бўйича назорат саволлари (тест, масалалар ва бошқа), оралиқ ва якуний баҳолашлар учун топшириқларни ишлаб чиқиш. Оралиқ ва якуний баҳолашлар учун назорат саволлари (тест, масалалар ва бошқа), топшириқлар ишлаб чиқиш. Ишлаб чиқилган ҳамда кафедра баённомаси билан жорий этилган топшириқлар тўплами асосида аниқланади. II. Илмий-тадқиқот ишлари 13. Илмий мақола, тезис тайёрлаш ва нашр этиш, ихтиро (патент), дастурий воситалар яратиш Хорижий ва маҳаллий (ОАК рўйхатидаги) илмий журналларда илмий мақолалар чоп этиш, ихтиро (патент) олиш, тезислар нашр этиш. Ҳар бир илмий мақола, ихтиро ва тезислари ҳисобга олинади. Жорий ўқув йилида тайёрланган ва нашр этилган ишлар асосида аниқланади. 14. Монография ва рисола нашр этиш, ахборот таҳлилий материаллар тайёрлаш, ижодий ишлар яратиш Жорий ўқув йилида нашр этилган (тайёрланган) ишлар асосида аниқланади. 15. Шахсий (тематик) ижодий асарлар каталогини нашр этиш, янги лойиҳалар яратиш Шахсий (тематик) ижодий асарлар каталогини нашр этиш, янги лойиҳалар яратиш. Жорий ўқув йилида нашр этилган (яратилган) ишлар асосида аниқланади. 16. Дарслик, монография, рисола ва ўқув қўлланмаларига муҳаррирлик қилиш Дарслик, ўқув қўлланма, монография ва рисолалар. Дарслик, монография ва ўқув қўлланма ҳамда рисолаларнинг жорий ўқув йилида нашр этилганлиги асосида аниқланади. 17. Олий таълим муассасаси кенгаши томонидан тасдиқланган мавзу бўйича илмий-тадқиқот ишларини бажариш. Раҳбар ёки масъул ижрочи бўлганлиги ҳисобга олинади. Ўқув йили давомида мавзу бўйича амалга оширилган тегишли илмий-тадқиқот ишлари асосида аниқланади. Хўжалик шартномалари доирасида тайёрланган ва давлат илмий дастурларига мувофиқ бажарилаётган тадқиқот лойиҳалари бўйича бажарилган ишлар мазкур иш турига киритилмайди. 18. Дарслик, ўқув қўлланма, монография, рисола, илмий мақола, диссертация, автореферат ва бошқа ишларга тақриз ёзиш. Дарслик, ўқув қўлланма, монография, диссертация, автореферат ёки рисола, илмий мақола, ва бошқа ишлар. Жорий ўқув йилида ёзилган тақризлар асосида аниқланади. 19. Фалсафа доктори (PhD), фан доктори (DS) илмий даражасини олиш учун диссертация тайёрлаш ва ҳимоя қилиш. Фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DS) диссертациясини тайёрлаганлиги. Тайёрлаш ва ҳимоя қилиш учун 3 ўқув йили давомида диссертация ёзиш мумкин. Автореферат, илмий даража олиш учун диссертация ҳимоя қилганлик тўғрисидаги Илмий кенгаш баённомаси асосида аниқланади. 20. Илмий журналлар таҳририятига аъзо бўлиш. Ҳар бир илмий журналлар таҳририятига аъзо бўлиш. Нашр этилган илмий журналлар ва бошқа ҳужжатлар асосида аниқланади. 21. Талабаларнинг илмий-тадқиқот ва илмий-ижодий ишларига раҳбарлик қилиш. Талабаларнинг илмий-тадқиқот ва илмий-ижодий ишларига раҳбарлик. Талабанинг илмий-тадқиқот ва илмий-ижодий ишлари (маъруза, мақола, тезис, шеърий тўплам ва бошқалар) нашр этганлиги асосида аниқланади. 22. Талабаларнинг фан ва илмий тўгаракларига раҳбарлик қилиш. Талабаларнинг фан ва илмий тўгаракларига раҳбарлик. Тўгаракларга раҳбарлик қилганликни тасдиқловчи ҳужжатлар асосида аниқланади. 23. Илмий ёки услубий конференция ва семинарлар ташкил этиш. Илмий ёки услубий конференция ва семинарлар ташкил этиилганлиги. Илмий ёки услубий конференция ва семинарларнинг ўтказилганлигини тасдиқловчи маълумотлар. 24. Илмий ёки усулбий кенгашларда иштироки. Илмий ёки усулбий кенгашларда аъзо бўлганлиги. Илмий ёки усулбий кенгашларда аъзо бўлганлигини тасдиқлочи маълумотлар. III. «Устоз-шогирд» ишлари 25. Талаба олий таълим муассасасига ўқишга қабул қилинганда янги шароитга адаптация жараёнини ўташга ва олий таълим муассасасида бўлган чоғида вақтини тўғри тақсимлашга ёрдам бериш. Талабалар олий таълим муассасасига қабул қилинганда улар билан танишиш ҳамда талабаларнинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилдини шакллантириш ва янгилаб бориш. Ўқишга қабул қилинган талабаларни олий таълим муассасаси ва унда мавжуд шароитлар билан таништириш. Талабаларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш бўйича иш режасини ишлаб чиқиш ва доимий назоратга олиш. Талабаларнинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилдлари ва тасдиқловчи ҳужжатлар асосида аниқланади. 26. Талабанинг шахсий ва академик ютуқларини ривожлантириш мақсадида учрашувлар ўтказиш Етук фан арбоблари, академиклар, иқтидорли талабалар ҳамда иш берувчи ташкилотлар вакиллари билан талабаларнинг шахсий ва академик ютуқларини ривожлантиришга қаратилган учрашувларни ўтказиб бориш. Учрашувларни тасдиқловчи ҳужжатлар (баёни, видео ёки фото лавҳалари) асосида аниқланади. 27. Талабалар баҳолаш тизими қандай олиб борилишини қай даражада англаганини ва қаердан таълим ва академик соҳада ёрдам олиши мумкин эканлигини назорат қилиш Талабаларга баҳолаш тизими бўйича маълумотлар бериш. Уларга қаердан таълим ва академик соҳада ёрдам олиши мумкин эканлигини тушунтириш ва амалий ёрдам бериш. Талабаларни фанлардан ўзлаштириш даражаси орқали аниқланади. 28. Ўқиш жараёнида шахсий ва академик муаммолар юзага келганда ва улар таълим олиш даражасига таъсир кўрсатса, уларни ҳал қилишда кўмаклашиш. Талабалар билан шахсий ва академик муаммолари бўйича якка тартибдаги суҳбатлар олиб бориш ҳамда мавжуд муаммоларини ҳал қилиш чораларини кўриш. Талабаларнинг фанларда ўзлаштиришларини доимий назорат қилиш ва дарс берувчи профессор-ўқитувчи билан мазкур масалани муҳокама қилиб бориш. Гуруҳдаги талабаларнинг фанлардан ўзлаштириши ва бошқа фаолиятлари анализи натижасида белгиланади. 29. Академик ёки касбий танлов қилишда тавсиялар бериш Талабаларга академик ёки касбий йўлни танлаши учун кўмаклашиш ва уларга асосли маслаҳатлар бериб, уларни қизиқиш ва истаклари асосида тўғри йўналтирилишини таъминлаш. Талабаларнинг олий таълим муассасасини битиргач соҳаси бўйича ишлаши мумкин бўлган корхона ва ташкилотлар ҳақида маълумотга эга бўлганлиги орқали аниқланади. 30. Маъруза материалларни қайтариш ва мисолларни тақдим этган ҳолда уларни ёритиш. Ўзлаштиришдан орқада қолган талабалар билан дарсдан бўш вақтларда график асосида ишлаш. Ташкилий графикнинг мавжудлиги. Талабаларнинг ўзлаштириш даражаси орқали белгиланади. 31. Талабаларнинг мутахассислик ва танлов фанларидан олган баҳолари ва ўзлаштирган билимлари уларнинг квалификацион даражаларига таъсирининг муҳимлиги ҳақида тушунчани шакллантириш. Ўқув режасидаги фанларнинг муҳимлилик даражаси ҳамда малакали кадр бўлиб етишиши учун зарурлиги ҳақида тушунчалар бериш. Иш берувчи ташкилот ва корхоналар томонидан битирувчиларга қўйиладиган талаблар билан доимий таништириб бориш. Битирувчиларнинг касбга тайёргарлик ҳолати. 32. Бошқа талаба ва ўқитувчилардан ушбу талаба ҳақида маълумот олиши. Талабанинг фаолиятини бошқа талаба ва ўқитувчилар орқали доимий билиб бориш ҳамда олинган маълумотлар асосида ушбу талаба билан ишлаш. Талабани олий таълим муассасасидаги фаолияти бўйича маълумотларнинг мавжудлиги. 33. Талабаларнинг ота-оналари билан ишлаш. Ота-оналар билан мулоқатга киришиши, улар билан талабанинг фаолиятини муҳокама қилиш ҳамда ота-оналар истагига кўра уларни талабалар билан ишлашини таминлаш. Талабаларнинг фаолиятини ота-оналар билан муҳокама қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни мавжудлиги. 34. Янги ғояларни таклиф қилиш, баҳс-мунозараларни давом эттириш, жумладан, ижтимоий баҳоларни муҳокама қилиш. Факультет ва ОТМ кенгашларида ҳамда таълим жараёнига бағишланган семинарларда талабалар фаоллигини оширишга қаратилган таклифлар билан иштирок этганлиги. Талабаларда янги ғояларни шаклланганлиги, улар ўртасида баҳс-мунозаралар асосида ўтказилган семинарлар ва давра суҳбатларини тасдиқловчи ҳужжатларни мавжудлиги. 35. Талабаларни ахборот билан таъминлаш ва интервью бериш. Талабаларга доимий ахборотлар бериб боради ҳамда ОАВларида чиқишлар қилади. Талабаларнинг янгиликлардан хабардорлиги ва ОАВларида чиқишлар қилганлиги. 36. Битирувчиларнинг ишини, шу жумладан, вақтни мониторинг қилиш ва музокараларни белгиланган режага мувофиқ амалга ошириш. Битирувчиларни иш берувчи ташкилотлар билан доимий таништириб бориш, учрашувлар ташкил этиш ҳамда талабаларни корхона ва ташкилотларга ташрифини уюштириш. Битирувчиларнинг ишга жойлашиш кўрсаткичлари орқали белгиланади. 37. Олий таълим муассасаларига кириш учун ўқувчи-ёшлар ўртасида касбга йўналтириш ишларини олиб бориш. Касбга йўналтириш ишларини олиб бориш режалаштирилган тадбирлар номи ва муддати. Олий таълим муассасаси (факультет) кенгаши томонидан тасдиқлаган (режага киритилган) ишлар натижаси бўйича ҳисоботлар асосида аниқланади. 38. Талабаларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияларига, давлат стипендияларига, халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари, мусобақаларига тайёрлаш. Тайёрлайдиган талаба (лар) Ф.И.О., гуруҳи ва курси. Бир профессор-ўқитувчига кўпи билан 2 нафар талаба бириктирилади. Мазкур иш турининг бажарилиши жорий ўқув йилида талабанинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари, давлат стипендиялари, халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари, мусобақалари иштирокчиси бўлганлиги ҳамда унга профессор-ўқитувчининг бириктирилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида аниқланади. 39. Спорт, маданий-маърифий ва ижодий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш. Ташкил этиш ва ўтказиш режалаштирилган тадбир номи ва муддати. Олий таълим муассасасининг Маънавият ва маърифат бўлими томонидан ишлаб чиқилган режа ва бажарилган ишлар бўйича тақдим этилган ҳисобот асосида аниқланади. 40. Талабаларнинг ижодий ишлари кўргазмаларида уларнинг ишланмалари ва иштирокига раҳбарлик қилиш Раҳбарлик қилиш режалаштирилган талаба (лар) гуруҳи, сони ва муддати.­ Талабаларнинг ижодий ишлари кўргазмаларида профессор-ўқитувчининг иштирокини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида аниқланади. 41. Ташкилотларда маърузалар қилиш, оммавий ахборот воситаларида чиқишлар қилиш, шу жумладан ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга ошириш. Чиқиш (маъруза)лар қилиш режалаштириш тадбирлар номи ва муддати. Олий таълим муассасасининг Маънавият ва маърифат бўлимига топширилган чиқишлар (маърузалар) қилинганлиги, шу жумладан ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (маълумотлар, видео тасвирлар ва бошқалар) асосида аниқланади.

Вазир И. МАДЖИДОВ

Тошкент ш.,

2018 йил 10 сентябрь,

20-2018-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2018 й., 10/18/3076/2007-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.12.2021 й., 10/21/3076-1/1181-сон; 21.01.2025 й., 10/25/3076-2/0057-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirining

buyrugʻi

QOIDALARI

Oliy taʼlim muassasasi professor-oʻqituvchilar tarkibining oʻquv yuklamasi hamda oʻquv-uslubiy, ilmiy-tadqiqot va “ustoz-shogird” ishlarini belgilash qoidalarini tasdiqlash toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasining “Taʼlim toʻgʻrisida”gi Qonuniga asosan hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 7-fevraldagi PF-4947-son “Oʻzbekiston Respublikasini yanada rivojlantirish boʻyicha Harakatlar strategiyasi toʻgʻrisida”gi Farmoni , 2017-yil 20-apreldagi PQ-2909-son “ Oliy taʼlim tizimini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ”gi va 2018-yil 5-iyundagi PQ-3775-son “ Oliy taʼlim muassasalarida taʼlim sifatini oshirish va ularning mamlakatda amalga oshirilayotgan keng qamrovli islohotlarda faol ishtirokini taʼminlash boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida ”gi qarorlariga muvofiq, shuningdek professor-oʻqituvchilar tarkibining shaxsiy ish rejasini tartibga solish va tizimlashtirish maqsadida buyuraman:

1. Oliy taʼlim muassasasi professor-oʻqituvchilar tarkibining oʻquv yuklamasi hamda oʻquv-uslubiy, ilmiy-tadqiqot va “ustoz-shogird” ishlarini belgilash qoidalari ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirining 2015-yil 9-sentabrdagi 5-2015-son “Oliy taʼlim muassasasi professor-oʻqituvchilar tarkibining oʻquv, ilmiy-metodik, ilmiy-tadqiqot, tashkiliy-metodik, maʼnaviy-axloqiy va tarbiyaviy ishlar yuklamasini aniqlash qoidalarini tasdiqlash toʻgʻrisida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 2720, 2015-yil 19-oktabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2015-y., 42-son, 540-modda) oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

3. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirining 2018-yil 10-sentabrdagi 20-2018-son buyrugʻiga ILOVA

Oliy taʼlim muassasasi professor-oʻqituvchilar tarkibining oʻquv yuklamasi hamda oʻquv-uslubiy, ilmiy-tadqiqot va “ustoz-shogird” ishlarini belgilash

Ushbu Qoidalar Oʻzbekiston Respublikasining “Taʼlim toʻgʻrisida”gi Qonuniga va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 5-iyundagi PQ-3775-son “Oliy taʼlim muassasalarida taʼlim sifatini oshirish va ularning mamlakatda amalga oshirilayotgan keng qamrovli islohotlarda faol ishtirokini taʼminlash boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq oliy taʼlim muassasasi professor-oʻqituvchilar tarkibining oʻquv yuklamasi hamda oʻquv-uslubiy, ilmiy-tadqiqot va “ustoz-shogird” ishlarini belgilash qoidalarini belgilaydi.

Mazkur Qoidalar Toshkent davlat yuridik universiteti, oliy harbiy hamda harbiylashtirilgan taʼlim muassasalari va Oʻzbekiston Respublikasi hududida oʻz faoliyatini yuritayotgan xalqaro va xorijiy oliy taʼlim muassasalariga nisbatan tatbiq etilmaydi.

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Oliy taʼlim muassasasi professor-oʻqituvchilari tarkibi (bundan buyon matnda professor-oʻqituvchilar deb yuritiladi) mehnatini normalashtirish har oʻquv yili uchun professor-oʻqituvchilar va kafedra mudiri tomonidan tuziladigan hamda prorektorlar bilan kelishilgan holda oʻquv ishlari boʻyicha prorektor (fakultet dekani) tomonidan tasdiqlanadigan oʻquv yili boʻyicha shaxsiy ish rejalariga asoslanadi.

2. Professor-oʻqituvchilarning oʻquv yili boʻyicha shaxsiy ish rejasi tarkibiga oʻquv yuklamasi hamda oʻquv-uslubiy, ilmiy-tadqiqot va “ustoz-shogird” ishlarining turlari kiritiladi. Ish turlari professor-oʻqituvchilarning oʻquv yili boʻyicha shaxsiy ish rejalarida toʻliq va aniq aks ettirilishi kerak. Joriy oʻquv yili yakunida faqat mazkur oʻquv yili davomida amalga oshirilgan ishlar hisobga olinadi.

Oʻquv yili davomida bajarilgan qoʻshimcha ish turlari professor-oʻqituvchilarning yillik shaxsiy ish rejalariga kiritib borilishi mumkin.

3. Professor-oʻqituvchilarning shaxsiy ish rejasi tarkibiga kiritiladigan oʻquv yuklamasi hamda oʻquv-uslubiy, ilmiy-tadqiqot va “ustoz-shogird” ishlari:

toʻliq shtatda faoliyat koʻrsatayotgan professor-oʻqituvchilar uchun professor-oʻqituvchilarning lavozimlariga qoʻyilgan malaka talablari asosida;

toʻliq shtatda boʻlmagan va oʻrindosh sifatida faoliyat koʻrsatayotgan professor-oʻqituvchilar uchun ularning stavkalariga muvofiq tarzda professor-oʻqituvchilarning lavozimlariga qoʻyilgan malaka talablari asosida;

shuningdek, mehnatga haq toʻlashning soatbay shartlari asosida faoliyat koʻrsatayotgan professor-oʻqituvchilarning oʻquv yuklamasi ushbu Qoidalarga muvofiq shakllantiriladi.

4. Professor-oʻqituvchilarning oʻquv yili boʻyicha shaxsiy ish rejasining bajarilishi muntazam ravishda kafedra mudiri, har semestr yakunida fakultet dekani, dekan oʻrinbosarlari, fakultet tuzilmasi boʻlmagan oliy taʼlim muassasalarida oʻquv boʻlimi (oʻquv-uslubiy boshqarma) va tegishli yoʻnalishlar boʻyicha prorektorlar tomonidan nazorat qilib boriladi.

2-bob. Professor-oʻqituvchilarning oʻquv yuklamasini hisoblash

5. Professor-oʻqituvchilarning (madaniyat va sanʼat yoʻnalishlari oʻquv mashgʻulotlarida ishtirok etadigan konsertmeysterlarning) oʻquv yili boʻyicha shaxsiy ish rejasiga kiritilgan, uning asosiy qismi boʻlgan oʻquv yuklamasining soatlardagi hajmi mazkur Qoidalarning 1-ilovasida nazarda tutilgan Oliy taʼlim muassasasi professor-oʻqituvchilarining oʻquv yuklamasi hajmini hisoblashning vaqt meʼyorlarida belgilangan ish turlaridan kelib chiqib, professor-oʻqituvchilarning lavozimlariga qoʻyilgan malaka talablari asosida hisoblanadi.

Professor-oʻqituvchilarning egallab turgan lavozimlari boʻyicha oʻquv yuklamasi hajmi fakultet dekani (kafedra mudiri)ning taklifiga muvofiq oliy taʼlim muassasasining Kengashi tomonidan tasdiqlanadi.

6. Oʻquv yuklamasi boʻyicha hisoblangan soatlar hajmi oliy taʼlim muassasasining shtat birliklari sonini hamda professor-oʻqituvchilarning oylik maoshlarini belgilash uchun asos boʻlmaydi.

Shtat birliklari professor-oʻqituvchilarning talabalar soniga nisbati boʻyicha, oylik maoshi esa xarajatlar smetasi boʻyicha tegishli normativ-huquqiy hujjatlar asosida belgilanadi.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 14-noyabrdagi 758-son qarori bilan tasdiqlangan Ijodiy taʼtillar berish tartibi toʻgʻrisidagi nizom hamda boshqa normativ-huquqiy hujjatlarda nazarda tutilgan normalarga muvofiq olib borilayotgan ilmiy-metodik va ilmiy-tadqiqot ishlarini ragʻbatlantirish maqsadida professor-oʻqituvchilarning oʻquv ishlari yuklamasi hajmi kafedra yigʻilishining taklifiga asosan oliy taʼlim muassasasi kengashining qarori bilan oʻzgartirilishi mumkin. Bunda professor-oʻqituvchilarning tegishli oʻquv yuklamasining muayyan qismi kafedraning boshqa professor-oʻqituvchilarining oʻquv yuklamasiga qoʻshimcha ravishda taqsimlanadi.

8. Maʼruza mashgʻulotlari ilmiy unvon va ilmiy darajaga ega boʻlgan professor-oʻqituvchilar tomonidan oʻtkaziladi. Zarur hollarda (maʼruza mashgʻulotlari hajmi koʻp boʻlganda yoki professor, dotsent va katta oʻqituvchilar yetarli boʻlmaganda) oliy taʼlim muassasasi Kengashining qaroriga asosan kamida 3 yillik ilmiy-pedagogik ish stajiga ega boʻlgan, biroq ilmiy unvon va ilmiy darajasi boʻlmagan oʻqituvchilarga bir oʻquv yilida 250 soatgacha hajmda maʼruza mashgʻulotlarini oʻtishga ruxsat beriladi.

Professor-oʻqituvchilarning oʻquv (maʼruza, amaliy (yakka), seminar va laboratoriya) soatlari hajmi 400 soatdan kam boʻlmasligi tavsiya etiladi. Kafedraga sohaning yetakchi mutaxassislari (akademiklar va professorlar) jalb etilganda, ushbu oʻquv soatlari hajmiga oliy taʼlim muassasasi Kengashi qaroriga muvofiq oʻzgartirish kiritish mumkin.

3-bob. Professor-oʻqituvchilarning oʻquv-uslubiy, ilmiy-tadqiqot va “ustoz-shogird” ishlarini belgilash

9. Professor-oʻqituvchilar faoliyatining oʻquv-uslubiy, ilmiy-tadqiqot va “ustoz-shogird” ishlari boʻyicha soatlar hajmi hisoblanmaydigan ish turlari mazkur Qoidalarning 2-ilovasida nazarda tutilgan Oliy taʼlim muassasasi professor-oʻqituvchilarining oʻquv-uslubiy, ilmiy-tadqiqot va “ustoz-shogird” ishlari turlaridan kelib chiqib, professor-oʻqituvchilarning lavozimlariga qoʻyilgan malaka talablari asosida belgilanadi.

10. Professor-oʻqituvchilarning oʻquv-uslubiy, ilmiy-tadqiqot va “ustoz-shogird” ishlari hajmi mazkur ish turlarini bajarish zaruriyatidan kelib chiqib, professor-oʻqituvchilarning lavozimlariga qoʻyilgan malaka talablari asosida fakultet dekani (kafedra mudiri)ning taklifiga muvofiq oliy taʼlim muassasasi Kengashi tomonidan tasdiqlanadi.

11. Professor-oʻqituvchilarning ilmiy-pedagogik, ijodiy mahoratini uzluksiz oshirib borish, talabalarda chuqur nazariy bilim, amaliy va kasbiy koʻnikmalarni shakllantirish, ilm-fanga boʻlgan qiziqishni uygʻotish, ularga milliy va umuminsoniy qadriyatlarni singdirish, har tomonlama yetuk mutaxassis tayyorlashni nazarda tutgan holda kafedra mudiri oʻqitishni ilgʻor pedagogik va kompyuter texnologiyalari, yangi avlod oʻquv adabiyotlari asosida tashkil etish hamda oʻquv-uslubiy, ilmiy-tadqiqot va “ustoz-shogird” ishlar boʻyicha aniq topshiriqlarni belgilaydi.

4-bob. Yakuniy qoida

12. Mazkur Qoidalar Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi, Iqtisodiyot vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarni rivojlantirish vazirligi, Madaniyat vazirligi, Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, Qurilish vazirligi, Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi, Davlat soliq qoʻmitasi, Avtomobil yoʻllari davlat qoʻmitasi, Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi, “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ va Navoiy kon-metallurgiya kombinati Davlat korxonasi bilan kelishilgan.

Oliy taʼlim muassasasi professor-oʻqituvchilarining oʻquv-uslubiy, ilmiy-tadqiqot va “ustoz-shogird” ishlarini belgilash qoidalariga 1-ILOVA

Oliy taʼlim muassasasi professor-oʻqituvchilarining oʻquv yuklamasi hajmini hisoblashning vaqt meʼyorlari

T/r Ish turlari Ish turlari uchun ajratilgan vaqt meʼyori Ish turlarining bajarilganligini aniqlash 1. Oʻquv (maʼruza, amaliy, seminar, yakka va laboratoriya) mashgʻulotlarini oʻtkazish. bir akademik soat uchun — 1 soat Oʻquv mashgʻulotlari oʻquv rejaga muvofiq bir akademik soatdan (45 minut) yoki tanaffussiz ikki akademik soatdan (80 minut) oʻtkaziladi. Bunda: amaliy va seminar mashgʻulotlari talabalar soni, odatda, 25 nafargacha talaba boʻlgan akademik guruhlarda; maʼruza mashgʻulotlari, odatda, 100 nafardan oshmagan birlashgan akademik guruhlarda (potok), tibbiyot oliy taʼlim muassasalarida klinik kafedralarda siklga kelgan guruhlarda (potok); laboratoriya mashgʻulotlari va chet (rus) tilini oʻqitish, chizma geometriya va muhandislik grafikasi fanidan amaliy mashgʻulotlar, tibbiyot oliy taʼlim muassasalarida tibbiy-biologik, klinikagacha boʻlgan va gigiyenik fanlar (tibbiyot oliy taʼlim muassasalari uchun) oʻqitish, nofilologik yoʻnalishlarda fanni chet tilida oʻqitish, odatda, 12 — 15 nafargacha talaba boʻlgan kichik guruhlarda; madaniyat, sanʼat va sport yoʻnalishlarida yakka tartibdagi mashgʻulotlar, odatda, 1 — 10 nafargacha, ansambl mashgʻulotlarida 2 — 12 nafargacha talaba boʻlgan kichik guruhlarda; tibbiyot oliy taʼlim muassasalarida klinik fanlarni oʻqitish, odatda, 5 — 10 nafargacha talaba boʻlgan kichik guruhlarda oʻtkaziladi. Oʻquv mashgʻulotlarining oʻtkazilganligi guruh jurnalida qayd etiladi. Tibbiyot oliy taʼlim muassasalari uchun oʻquv mashgʻulotlarining oʻtkazilganligi oʻquv jurnalida qayd etiladi. 2. Yakuniy davlat attestatsiyasi belgilangan fanlardan umumlashgan maʼruzalar va maslahatlar oʻtkazish bitta fanga (bitta potok uchun) — 6 soat Umumlashgan maʼruzalar va maslahatlarning oʻtkazilishi yakuniy davlat attestatsiyasini oʻtkazish jadvalida qayd etiladi. 3. Kurs ishlari va kurs loyihalariga rahbarlik qilish, ular boʻyicha maslahatlar berish. bir kurs ishi uchun — 2 soat; bir kurs loyihasi uchun — 3 soat. Bir professor-oʻqituvchi bir semestr davomida, odatda, 50 nafargacha talabaga (koʻpi bilan 1-2 ta akadem guruh talabalariga) kurs ishi (loyihasi) berishi mumkin. Tibbiyot oliy taʼlim muassasalari uchun oʻquv rejada koʻrsatilgan fanlar boʻyicha oʻtkaziladi. 4. Kurs ishi (kurs loyihasi) himoyasini oʻtkazish. bir kurs ishi himoyasi uchun — 0,4 soat; bir kurs loyihasi himoyasi uchun — 0,6 soat. Bunda professor-oʻqituvchining bir kunlik ish soati hajmi 8 soatdan oshmasligi lozim. Kurs ishi (loyihasi) himoyasida kamida 2 nafar professor-oʻqituvchi ishtirok etadi. Jami soatlar himoyada ishtirok etgan professor-oʻqituvchilar soniga boʻlinadi va ular oʻrtasida teng taqsimlanadi. Professor-oʻqituvchining kurs ishi (loyihasi) himoyasini oʻtkazishda ishtirok etishi tegishli qaydnomalarda aks ettiriladi. 5. Yakuniy davlat attestatsiyasini oʻtkazish. yozma ish shaklida bir akadem guruh uchun — 3 soat; ogʻzaki shaklda bitta talaba uchun — 0,2 soat, ijodiy ishlarda bitta talaba uchun — 0,3 soat; yozma ish (ijodiy ish)ni tekshirish uchun har bir ishga — 0,2 soat; test shaklida bitta akadem guruh uchun — 1 soat. Tibbiyot oliy taʼlim muassasalarida klinikagacha boʻlgan integrallashgan imtihon va bemorda oʻtkazilgan klinik imtihon boʻyicha bir nafar talaba uchun — 0,5 soat (integrallashgan attestatsiya uchun). Yakuniy davlat attestatsiya komissiyasi raisiga komissiyaning bitta aʼzosi uchun beriladigan jami soatga qoʻshimcha ravishda 20% qoʻshiladi. Komissiya aʼzolariga beriladigan bir kunlik oʻquv yuklamasi hajmi 8 soatdan oshmasligi lozim. Bir potok (akadem guruh)da yozma ish oʻtkazish jarayonida ishtirok etgan komissiyaning har bir aʼzosi (kuzatuvchi professor-oʻqituvchi)ga 3 soatdan beriladi. Ogʻzaki shaklda oʻtkazilgan yakuniy davlat attestatsiyasi sinovlari jami soati unda ishtirok etgan komissiyaning har bir aʼzosiga beriladi. Yozma ish shaklida oʻtkazilgan yakuniy davlat attestatsiyasi sinovlarining jami soati yozma ishni tekshirishda ishtirok etgan komissiya aʼzolari umumiy soniga boʻlinadi hamda komissiya aʼzolariga teng taqsimlanadi. Test shaklida oʻtkazilgan yakuniy davlat attestatsiyasi sinovlari jami soati unda ishtirok etgan komissiyaning har bir aʼzosiga beriladi. Tibbiyot oliy taʼlim muassasalarida klinikagacha boʻlgan integrallashgan imtihon va bemorda oʻtkazilgan klinik imtihonda jami soatlar imtihon olishda ishtirok etganlar orasida teng taqsimlanadi. Yakuniy davlat attestatsiyasida ishtirok etish tegishli buyruq va qaydnomalarda aks ettiriladi. Yakuniy davlat attestatsiyasi komissiyasi tarkibini oldindan aniqlash imkoniyati boʻlmagan taqdirda, komissiya aʼzolari (kuzatuvchi professor-oʻqituvchi)ga komissiya oʻz ishini tugatgandan soʻng, soatbay haq toʻlanadi. Bunda ushbu soatbay ish turi professor-oʻqituvchining yillik shaxsiy ish rejasiga kiritilmaydi. 6. Namunaviy oʻquv dasturlarida koʻzda tutilgan nazorat, hisoblash va hisob-grafik ishlarini tekshirish, maslahatlar berish, taqriz yozish va qabul qilish. Tibbiyot oliy taʼlim muassasalarida klinik fanlarni oʻqitishda ishchi oʻquv dasturlarida koʻzda tutilgan kasallik tarixlari va ekspertiza bayonnomalarini tekshirish, maslahatlar berish va qabul qilish. bitta topshiriq uchun — 0,3 soat, biroq bitta fanga koʻpi bilan — 1 soat. Bitta kasallik tarixi va ekspertiza bayonnomasi uchun — 0,5 soat Bir professor-oʻqituvchiga kafedra qaroriga asosan koʻpi bilan 3 tagacha akademik guruh talabalari biriktiriladi. Tibbiyot oliy taʼlim muassasalarida kasallik tarixi tegishli kafedrada bir yil davomida saqlanadi. Mazkur ishlarning bajarilishi talabalarni baholash jurnallarida aks ettiriladi. 7. Oraliq va yakuniy baholashlarni oʻtkazish, shuningdek talabaning qoldirgan (oʻzlashtirmagan) darslarini qayta topshirishini qabul qilish. fan boʻyicha oraliq baholashlarda jami har bir talaba uchun — 0,2 soat; yakuniy baholashda har bir talaba uchun — 0,3 soat. Qoldirilgan (oʻzlashtirilmagan) darslarni qayta topshirishni qabul qilishda har bir talaba uchun — 0,3 soat. Bunda bir oʻquv semestri davomida bir professor-oʻqituvchiga koʻpi bilan 20 soat beriladi. Semestr davomida bitta fandan koʻpi bilan 2 tagacha oraliq baholash oʻtkaziladi. Bunda modul tizimida oʻqitilmayotgan va hajmi (umumiy auditoriya soati) semestr davomida haftasiga toʻliq 2 akademik soatdan (tibbiyot oliy taʼlim muassasalarida 4 akademik soatdan) kam boʻlgan fanlardan oraliq baholash oʻtkazilmaydi. Oraliq va yakuniy baholashlar oʻtkazilishi tegishli jadvallarda aks ettiriladi. Yozma ishlar natijalari eʼlon qilingandan soʻng 6 oy davomida saqlanadi. Baholashlar jadvali (grafigi) semestr boshlangan muddatda talabalarga professor-oʻqituvchi tomonidan eʼlon qilinadi. Darslarni qayta topshirish tegishli jurnal yoki qaydnomalarda aks ettiriladi. 8. Bakalavriat taʼlim yoʻnalishi talabalari amaliyotiga rahbarlik qilish, ularning hisobotlarini tekshirish va baholash. Malakaviy amaliyot oʻtayotgan har bir talaba uchun bir ish kuniga — 0,5 soat. Bunda: oʻquv amaliyotiga rahbarlik qilish 1 akadem guruh uchun bir ish kuniga — 6 soat; ishlab chiqarish va pedagogik amaliyotga rahbarlik qilish: agar ishlab chiqarish va pedagogik amaliyot oʻtalayotgan tashkilot oliy taʼlim muassasasi joylashgan hudud doirasida boʻlsa, bir ish kuniga 1 akadem guruh uchun — 3 soat; agar ishlab chiqarish va pedagogik amaliyot oʻtalayotgan tashkilot oliy taʼlim muassasasi joylashgan hudud doirasida boʻlmasa, amaliyotga rahbarlik qilish bir ish kuniga — 6 soat. Individual holda oʻtkaziladigan amaliyotlarda butun amaliyot davriga bir talaba uchun — 2 soat. Mazkur ish turi boʻyicha professor-oʻqituvchining soatlari hajmi oʻquv ishlari yuklamasining 20% idan oshmasligi lozim. Mazkur ishlarning bajarilganligi amaliyot oʻtash boʻyicha oliy taʼlim muassasasi buyrugʻi, talabaning amaliyot kundaligi va amaliyot uchun baho qoʻyilgan tegishli qaydnomalar asosida aniqlanadi. 9. Bakalavriat taʼlim yoʻnalishi talabalarining bitiruv malakaviy ishiga (diplom loyihasi, diplom ishi) rahbarlik qilish, xulosalar yozish. bir oʻquv yiliga har bir talaba uchun — 25 soat, texnik yoʻnalishlarda har bir talaba uchun – 30 soat Bir oʻquv yilida bitta professor-oʻqituvchiga 7 nafargacha talaba biriktiriladi. Professor-oʻqituvchining bitiruv malakaviy ishiga (diplom loyihasi, diplom ishi) rahbarlik qilganligi, xulosalar yozganligi oliy taʼlim muassasasi buyrugʻi, yozilgan xulosa va ishning himoyaga taqdim etilganligi asosida aniqlanadi. 10. Talabalarning bitiruv malakaviy ishi (diplom loyihasi, diplom ishi, magistrlik dissertatsiyasi ) himoyasi boʻyicha yakuniy davlat attestatsiyasi komissiyasida ishtirok etish. bir bitiruv malakaviy ishi (diplom loyihasi, diplom ishi) uchun — 0,4 soat; bir magistrlik dissertatsiyasi uchun — 0,8 soat. Professor-oʻqituvchiga beriladigan bir kunlik oʻquv ishlari yuklamasi hajmi, odatda, 8 soatdan oshmasligi lozim. Aʼzolarning yakuniy davlat attestatsiyasi komissiyasidagi ishtiroki oliy taʼlim muassasasi buyrugʻi hamda himoya natijalari toʻgʻrisidagi qaydnomalar asosida aniqlanadi. Jami soat yakuniy davlat attestatsiyasi komissiyasida ishtirok etgan har bir aʼzoga beriladi. Bir YADAK yigʻilishida 4 tagacha magistrlik dissertatsiyasi, 8 tagacha BMI himoyasiga ruxsat beriladi. Yakuniy davlat attestatsiyasi komissiyasi tarkibini oldindan aniqlash imkoniyati boʻlmagan taqdirda, komissiya aʼzolariga komissiya oʻz ishini tugatgandan soʻng, soatbay haq toʻlanadi. Soatbay ish turi professor-oʻqituvchining yillik shaxsiy ish rejasiga kiritilmaydi. 11. Magistratura talabalarining ilmiy pedagogik faoliyati va amaliyotiga rahbarlik qilish. Tibbiyot oliy taʼlim muassasalari uchun klinik ordinatorlarning oʻquv va klinik amaliyotiga rahbarlik qilish. bir oʻquv yiliga bitta talaba uchun — 50 soat. Bir oʻquv yiliga bitta klinik ordinator uchun — 50 soat. Professor yoki fan doktori 5 nafargacha, dotsent, fan nomzodi va mutaxassis 3 nafargacha talabaning ilmiy pedagogik faoliyati va amaliyotiga rahbarlikni amalga oshirishi mumkin. Professor, fan doktori, dotsent, fan nomzodi va mutaxassis 4 nafargacha klinik ordinatorning oʻquv va klinik amaliyotiga rahbarlikni amalga oshirishi mumkin. Talabaning ilmiy pedagogik faoliyatiga rahbarlik qilganlik talabaning kalendar ish rejasidagi topshiriqlarni bajarishi bilan aniqlanadi. Amaliyotga rahbarlik qilganlik oliy taʼlim muassasasining amaliyot oʻtash boʻyicha buyrugʻi, talabaning amaliyot kundaligi va amaliyot uchun baho qoʻyilgan tegishli qaydnomalar asosida aniqlanadi. 12. Magistratura talabasining magistrlik dissertatsiyasi va ilmiy-tadqiqot ishiga rahbarlik (ilmiy maslahatchilik) qilish. bir oʻquv yiliga bitta talaba uchun — 50 soat. Professor yoki fan doktori 5 nafargacha, dotsent, fan nomzodi va mutaxassis 3 nafargacha talabaning magistrlik dissertatsiyasi va stajirovkasiga (ilmiy maslahatchilik) rahbarlikni amalga oshirishi mumkin. Mazkur ish turining bajarilganligi oliy taʼlim muassasasi buyrugʻi, talabaning kalendar ish rejasi va magistrlik dissertatsiyasining himoyaga taqdim etilgani asosida aniqlanadi. 13. Bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari boʻyicha kasbiy (ijodiy) imtihonlarni, shuningdek magistratura va klinik ordinatura mutaxassisliklari qabuli jarayonida kirish sinovlarini oʻtkazish komissiyasida, tayanch doktorant (PhD), doktorant va mustaqil izlanuvchilar tanlovi komissiyasida va malaka imtihonida ishtirok etish. yozma ish shaklida oʻtkazilganda bir potok (abituriyentlar guruhi) uchun — 3 soat; ogʻzaki shaklda oʻtkazilganda, bitta abituriyent uchun — 0,3 soat; test shaklida oʻtkazilganda, bir potok (abituriyentlar guruhi) uchun — 1 soat; har bir yozma ish (ijodiy ish)ni tekshirish uchun — 0,3 soat. Professor-oʻqituvchiga beriladigan bir kunlik oʻquv ishlari yuklamasi hajmi 8 soatdan oshmasligi lozim. Bir potok (abituriyentlar guruhi)da yozma ishni oʻtkazish jarayonida ishtirok etgan har bir professor-oʻqituvchiga 3 soatdan beriladi. Yozma ish shaklida oʻtkazilgan imtihon va sinovlarning jami soati yozma ishni tekshirishda ishtirok etgan komissiya aʼzolari soniga teng boʻlinadi hamda ular oʻrtasida teng taqsimlanadi. Ogʻzaki (test) shaklida oʻtkazilgan imtihon va sinovlarning jami soati unda ishtirok etgan komissiyaning har bir aʼzosiga beriladi. Qabul imtihonlari va sinovlarida ishtirok etganlik oliy taʼlim muassasasining tegishli buyrugʻi va tegishli qaydnomalar asosida aniqlanadi. Komissiya aʼzolari tarkibini oldindan aniqlash imkoniyati boʻlmagan taqdirda, komissiya aʼzolariga komissiya oʻz ishini tugatgandan soʻng, soatbay haq toʻlanadi. Soatbay ish turi professor-oʻqituvchining yillik shaxsiy ish rejasiga kiritilmaydi. 14. Oliy taʼlim muassasasidagi doktorant va mustaqil izlanuvchiga ilmiy maslahatchilik qilish. bir nafar doktorant uchun bir oʻquv yilida — 100 soat; bir nafar mustaqil izlanuvchi uchun bir oʻquv yilida — 50 soat. Fan doktori, professor va fan nomzodi, dotsent oʻzi ishlayotgan oliy taʼlim muassasasida 3 nafargacha doktorant va mustaqil izlanuvchiga ilmiy maslahatchilik qilishi mumkin. Ilmiy maslahatchi boʻlganlik oliy taʼlim muassasasining tegishli buyrugʻi, doktorant va mustaqil izlanuvchining yakka tartibdagi ish rejasi bajarilishi asosida aniqlanadi. 15. Ochiq, muammoli, integratsiyalashgan maʼruzalar va master-klasslarga tayyorgarlik koʻrish va oʻtkazish. bir akademik soat ochiq leksiya va master-klass uchun — 5 soat; ochiq, muammoli, integratsiyalashgan maʼruza uchun bir oʻquv yilida koʻpi bilan — 30 soat. Master-klass: oliy taʼlim muassasasi miqyosida oʻtkazilganda, bir oʻquv yilida koʻpi bilan 30 soat; respublika miqyosida oʻtkazilganda, bir oʻquv yilida koʻpi bilan 40 soat; xalqaro miqyosda oʻtkazilganda, bir oʻquv yilida koʻpi bilan 60 soat. Oliy taʼlim muassasalarida oʻtkazilgan ochiq, muammoli, integratsiyalashgan maʼruza va master-klasslar tegishli rejalar va ularning oʻtkazilganligini tasdiqlovchi hujjatlar asosida aniqlanadi. 16. Qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarida oʻqish. qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarida oʻqiganlik uchun — haftasiga 36 soatdan. Qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarida oʻqiganligini tasdiqlovchi hujjat asosida aniqlanadi. 17 . Sirtqi boʻlim talabalarining nazorat ishlariga taqriz yozish. 1 nazorat ishiga 0,75 soat; nazorat ishi boʻyicha suhbatga 0,25 soat, bir fanga bir semestrga 1,5 soat; Nazorat ishlari (grafigi) semestr boshlangan muddatda talabalarga professor-oʻqituvchi tomonidan eʼlon qilinadi.

Oliy taʼlim muassasasi professor-oʻqituvchilarining oʻquv-uslubiy, ilmiy-tadqiqot va “ustoz-shogird” ishlarini belgilash qoidalariga 2-ILOVA

Oliy taʼlim muassasasi professor-oʻqituvchilarining oʻquv-uslubiy, ilmiy-tadqiqot va “ustoz-shogird” ishlarini turlari

T/r Ish turlari Ish turlarini amalga oshirish mexanizmi (professor-oʻqituvchining shaxsiy ish rejasida qayd etiladigan tadbirlar) Ish turlarining bajarilganligini aniqlash I. Oʻquv-uslubiy ishlar 1. Yangi maʼruza matnlari, mashq (masalalar) toʻplami, laboratoriya, ijodiy ishlari boʻyicha uslubiy qoʻllanmalarni ishlab chiqish, yozish va nashr etish. Yangi maʼruza matnlari, mashq (masalalar) toʻplami, laboratoriya, ijodiy ishlar boʻyicha uslubiy qoʻllanmalar yaratish Oliy taʼlim muassasasi (fakultet) Oʻquv-uslubiy (ilmiy) kengashi qarori bilan nashr etishga tavsiya etilgan ishlanmalar asosida aniqlanadi. 2. Tarqatma oʻquv materiallari, elektron oʻquv dasturlar va video mashgʻulotlar (fan doirasida), shuningdek tegishli kompyuter dasturlaridan foydalangan holda taqdimot slaydlari, oʻqitish dasturlarini tayyorlash (yaratish). Yangi tahrirdagi tarqatma oʻquv materiallarini tayyorlash; fan boʻyicha kompyuter dasturlaridan foydalangan holda taqdimot slaydlari, oʻqitish dasturlarini tayyorlash; elektron oʻquv dasturlar va video mashgʻulotlar fan doirasida yaratish. Oliy taʼlim muassasasida joriy oʻquv yilida qoʻllanilgan materiallar (dasturlar) asosida aniqlanadi. 3. Darslik, oʻquv qoʻllanmalar yozish va nashr etishga tayyorlash. Darslik va oʻquv qoʻllanmalarni yozish va nashrga tayyorlash. Oliy taʼlim muassasasi (fakultet) Oʻquv-uslubiy (ilmiy) kengashi qarori bilan nashr etishga tavsiya etilgan darslik va oʻquv qoʻllanma asosida aniqlanadi. 4. Darslik, oʻquv qoʻllanmalarni toʻldirilgan va oʻzgartirilgan holda qayta nashr etish. Darslik va oʻquv qoʻllanmalarga tegishli oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish va nashrga tayyorlash. Oliy taʼlim muassasasi (fakultet) Oʻquv-uslubiy (ilmiy) kengashi qarori bilan nashr etishga tavsiya etilgan darslik va oʻquv qoʻllanma asosida aniqlanadi. 5. Uslubiy qoʻllanma (koʻrsatma, risola)lar tayyorlash va nashr etish. Taʼlimga tegishli boʻlgan Uslubiy qoʻllanma (koʻrsatma, risola)lar tayyorlash va nashr etish. Oliy taʼlim muassasasi (fakultet) Oʻquv-uslubiy (ilmiy) kengashi qarori bilan nashr etishga tavsiya etilgan uslubiy qoʻllanma (koʻrsatma, risola) asosida aniqlanadi. 6. Fanning oʻquv-uslubiy majmuasini ishlab chiqish va fanning elektron modul papkasini yaratish. Fanning oʻquv-uslubiy majmuasini yaratish. Oʻquv jarayonida qoʻllanilgan ishlar asosida aniqlanadi. 7. Mavjud laboratoriya ishini yangilash. Mavjud laboratoriya ishini yangilash. Kafedra yigʻilishi bayonnomasi va laboratoriya ishi boʻyicha joriy oʻquv yilida tayyorlangan yangi uslubiy koʻrsatmalar asosida aniqlanadi. 8. Yangi laboratoriya ishini tayyorlash va joriy etish, shuningdek virtual laboratoriya ishini tayyorlash va joriy etish. Yangi laboratoriya ishini tayyorlash va joriy etish. Kafedra yigʻilishi bayonnomasi va laboratoriya ishi boʻyicha joriy oʻquv yilida tayyorlangan yangi uslubiy koʻrsatmalar asosida aniqlanadi. 9. Bakalavriat taʼlim yoʻnalishi (magistratura, klinik ordinatura mutaxassisligi) boʻyicha malaka talabi, namunaviy oʻquv reja, yangi fan uchun namunaviy oʻquv dasturlarini ishlab chiqish. Malaka talabi, oʻquv reja, va oʻquv dasturini ishlab chiqish. Joriy oʻquv yili uchun tasdiqlangan malaka talabi, namunaviy oʻquv reja va dasturlar asosida aniqlanadi. 10. Ishchi oʻquv reja, fan boʻyicha ishchi oʻquv dasturini ishlab chiqish Ishchi oʻquv reja va fan boʻyicha ishchi oʻquv dasturini ishlab chiqish Kafedra yigʻilishi bayonnomasi va kafedrada mavjud boʻlgan, joriy oʻquv yilida tayyorlangan ishchi oʻquv reja va dasturlar asosida aniqlanadi. 11. Darslik, oʻquv qoʻllanmalar va boshqa materiallarni tarjima qilish. Darslik, oʻquv qoʻllanma va fan doirasida boshqa materiallarni tarjima qilish. Oliy taʼlim muassasasining tegishli buyrugʻi, Oʻquv-uslubiy (ilmiy) kengash qarori bilan joriy oʻquv yilida tayyorlangan tarjima materiallari asosida aniqlanadi. 12. Fanlar boʻyicha nazorat savollari (test, masalalar va boshqa), oraliq va yakuniy baholashlar uchun topshiriqlarni ishlab chiqish. Oraliq va yakuniy baholashlar uchun nazorat savollari (test, masalalar va boshqa), topshiriqlar ishlab chiqish. Ishlab chiqilgan hamda kafedra bayonnomasi bilan joriy etilgan topshiriqlar toʻplami asosida aniqlanadi. II. Ilmiy-tadqiqot ishlari 13. Ilmiy maqola, tezis tayyorlash va nashr etish, ixtiro (patent), dasturiy vositalar yaratish Xorijiy va mahalliy (OAK roʻyxatidagi) ilmiy jurnallarda ilmiy maqolalar chop etish, ixtiro (patent) olish, tezislar nashr etish. Har bir ilmiy maqola, ixtiro va tezislari hisobga olinadi. Joriy oʻquv yilida tayyorlangan va nashr etilgan ishlar asosida aniqlanadi. 14. Monografiya va risola nashr etish, axborot tahliliy materiallar tayyorlash, ijodiy ishlar yaratish Joriy oʻquv yilida nashr etilgan (tayyorlangan) ishlar asosida aniqlanadi. 15. Shaxsiy (tematik) ijodiy asarlar katalogini nashr etish, yangi loyihalar yaratish Shaxsiy (tematik) ijodiy asarlar katalogini nashr etish, yangi loyihalar yaratish. Joriy oʻquv yilida nashr etilgan (yaratilgan) ishlar asosida aniqlanadi. 16. Darslik, monografiya, risola va oʻquv qoʻllanmalariga muharrirlik qilish Darslik, oʻquv qoʻllanma, monografiya va risolalar. Darslik, monografiya va oʻquv qoʻllanma hamda risolalarning joriy oʻquv yilida nashr etilganligi asosida aniqlanadi. 17. Oliy taʼlim muassasasi kengashi tomonidan tasdiqlangan mavzu boʻyicha ilmiy-tadqiqot ishlarini bajarish. Rahbar yoki masʼul ijrochi boʻlganligi hisobga olinadi. Oʻquv yili davomida mavzu boʻyicha amalga oshirilgan tegishli ilmiy-tadqiqot ishlari asosida aniqlanadi. Xoʻjalik shartnomalari doirasida tayyorlangan va davlat ilmiy dasturlariga muvofiq bajarilayotgan tadqiqot loyihalari boʻyicha bajarilgan ishlar mazkur ish turiga kiritilmaydi. 18. Darslik, oʻquv qoʻllanma, monografiya, risola, ilmiy maqola, dissertatsiya, avtoreferat va boshqa ishlarga taqriz yozish. Darslik, oʻquv qoʻllanma, monografiya, dissertatsiya, avtoreferat yoki risola, ilmiy maqola, va boshqa ishlar. Joriy oʻquv yilida yozilgan taqrizlar asosida aniqlanadi. 19. Falsafa doktori (PhD), fan doktori (DS) ilmiy darajasini olish uchun dissertatsiya tayyorlash va himoya qilish. Falsafa doktori (PhD) yoki fan doktori (DS) dissertatsiyasini tayyorlaganligi. Tayyorlash va himoya qilish uchun 3 oʻquv yili davomida dissertatsiya yozish mumkin. Avtoreferat, ilmiy daraja olish uchun dissertatsiya himoya qilganlik toʻgʻrisidagi Ilmiy kengash bayonnomasi asosida aniqlanadi. 20. Ilmiy jurnallar tahririyatiga aʼzo boʻlish. Har bir ilmiy jurnallar tahririyatiga aʼzo boʻlish. Nashr etilgan ilmiy jurnallar va boshqa hujjatlar asosida aniqlanadi. 21. Talabalarning ilmiy-tadqiqot va ilmiy-ijodiy ishlariga rahbarlik qilish. Talabalarning ilmiy-tadqiqot va ilmiy-ijodiy ishlariga rahbarlik. Talabaning ilmiy-tadqiqot va ilmiy-ijodiy ishlari (maʼruza, maqola, tezis, sheʼriy toʻplam va boshqalar) nashr etganligi asosida aniqlanadi. 22. Talabalarning fan va ilmiy toʻgaraklariga rahbarlik qilish. Talabalarning fan va ilmiy toʻgaraklariga rahbarlik. Toʻgaraklarga rahbarlik qilganlikni tasdiqlovchi hujjatlar asosida aniqlanadi. 23. Ilmiy yoki uslubiy konferensiya va seminarlar tashkil etish. Ilmiy yoki uslubiy konferensiya va seminarlar tashkil etiilganligi. Ilmiy yoki uslubiy konferensiya va seminarlarning oʻtkazilganligini tasdiqlovchi maʼlumotlar. 24. Ilmiy yoki usulbiy kengashlarda ishtiroki. Ilmiy yoki usulbiy kengashlarda aʼzo boʻlganligi. Ilmiy yoki usulbiy kengashlarda aʼzo boʻlganligini tasdiqlochi maʼlumotlar. III. “Ustoz-shogird” ishlari 25. Talaba oliy taʼlim muassasasiga oʻqishga qabul qilinganda yangi sharoitga adaptatsiya jarayonini oʻtashga va oliy taʼlim muassasasida boʻlgan chogʻida vaqtini toʻgʻri taqsimlashga yordam berish. Talabalar oliy taʼlim muassasasiga qabul qilinganda ular bilan tanishish hamda talabalarning shaxsiy hujjatlari yigʻma jildini shakllantirish va yangilab borish. Oʻqishga qabul qilingan talabalarni oliy taʼlim muassasasi va unda mavjud sharoitlar bilan tanishtirish. Talabalarni boʻsh vaqtlarini mazmunli oʻtkazish boʻyicha ish rejasini ishlab chiqish va doimiy nazoratga olish. Talabalarning shaxsiy hujjatlari yigʻma jildlari va tasdiqlovchi hujjatlar asosida aniqlanadi. 26. Talabaning shaxsiy va akademik yutuqlarini rivojlantirish maqsadida uchrashuvlar oʻtkazish Yetuk fan arboblari, akademiklar, iqtidorli talabalar hamda ish beruvchi tashkilotlar vakillari bilan talabalarning shaxsiy va akademik yutuqlarini rivojlantirishga qaratilgan uchrashuvlarni oʻtkazib borish. Uchrashuvlarni tasdiqlovchi hujjatlar (bayoni, video yoki foto lavhalari) asosida aniqlanadi. 27. Talabalar baholash tizimi qanday olib borilishini qay darajada anglaganini va qayerdan taʼlim va akademik sohada yordam olishi mumkin ekanligini nazorat qilish Talabalarga baholash tizimi boʻyicha maʼlumotlar berish. Ularga qayerdan taʼlim va akademik sohada yordam olishi mumkin ekanligini tushuntirish va amaliy yordam berish. Talabalarni fanlardan oʻzlashtirish darajasi orqali aniqlanadi. 28. Oʻqish jarayonida shaxsiy va akademik muammolar yuzaga kelganda va ular taʼlim olish darajasiga taʼsir koʻrsatsa, ularni hal qilishda koʻmaklashish. Talabalar bilan shaxsiy va akademik muammolari boʻyicha yakka tartibdagi suhbatlar olib borish hamda mavjud muammolarini hal qilish choralarini koʻrish. Talabalarning fanlarda oʻzlashtirishlarini doimiy nazorat qilish va dars beruvchi professor-oʻqituvchi bilan mazkur masalani muhokama qilib borish. Guruhdagi talabalarning fanlardan oʻzlashtirishi va boshqa faoliyatlari analizi natijasida belgilanadi. 29. Akademik yoki kasbiy tanlov qilishda tavsiyalar berish Talabalarga akademik yoki kasbiy yoʻlni tanlashi uchun koʻmaklashish va ularga asosli maslahatlar berib, ularni qiziqish va istaklari asosida toʻgʻri yoʻnaltirilishini taʼminlash. Talabalarning oliy taʼlim muassasasini bitirgach sohasi boʻyicha ishlashi mumkin boʻlgan korxona va tashkilotlar haqida maʼlumotga ega boʻlganligi orqali aniqlanadi. 30. Maʼruza materiallarni qaytarish va misollarni taqdim etgan holda ularni yoritish. Oʻzlashtirishdan orqada qolgan talabalar bilan darsdan boʻsh vaqtlarda grafik asosida ishlash. Tashkiliy grafikning mavjudligi. Talabalarning oʻzlashtirish darajasi orqali belgilanadi. 31. Talabalarning mutaxassislik va tanlov fanlaridan olgan baholari va oʻzlashtirgan bilimlari ularning kvalifikatsion darajalariga taʼsirining muhimligi haqida tushunchani shakllantirish. Oʻquv rejasidagi fanlarning muhimlilik darajasi hamda malakali kadr boʻlib yetishishi uchun zarurligi haqida tushunchalar berish. Ish beruvchi tashkilot va korxonalar tomonidan bitiruvchilarga qoʻyiladigan talablar bilan doimiy tanishtirib borish. Bitiruvchilarning kasbga tayyorgarlik holati. 32. Boshqa talaba va oʻqituvchilardan ushbu talaba haqida maʼlumot olishi. Talabaning faoliyatini boshqa talaba va oʻqituvchilar orqali doimiy bilib borish hamda olingan maʼlumotlar asosida ushbu talaba bilan ishlash. Talabani oliy taʼlim muassasasidagi faoliyati boʻyicha maʼlumotlarning mavjudligi. 33. Talabalarning ota-onalari bilan ishlash. Ota-onalar bilan muloqatga kirishishi, ular bilan talabaning faoliyatini muhokama qilish hamda ota-onalar istagiga koʻra ularni talabalar bilan ishlashini taminlash. Talabalarning faoliyatini ota-onalar bilan muhokama qilinganligini tasdiqlovchi hujjatlarni mavjudligi. 34. Yangi gʻoyalarni taklif qilish, bahs-munozaralarni davom ettirish, jumladan, ijtimoiy baholarni muhokama qilish. Fakultet va OTM kengashlarida hamda taʼlim jarayoniga bagʻishlangan seminarlarda talabalar faolligini oshirishga qaratilgan takliflar bilan ishtirok etganligi. Talabalarda yangi gʻoyalarni shakllanganligi, ular oʻrtasida bahs-munozaralar asosida oʻtkazilgan seminarlar va davra suhbatlarini tasdiqlovchi hujjatlarni mavjudligi. 35. Talabalarni axborot bilan taʼminlash va intervyu berish. Talabalarga doimiy axborotlar berib boradi hamda OAVlarida chiqishlar qiladi. Talabalarning yangiliklardan xabardorligi va OAVlarida chiqishlar qilganligi. 36. Bitiruvchilarning ishini, shu jumladan, vaqtni monitoring qilish va muzokaralarni belgilangan rejaga muvofiq amalga oshirish. Bitiruvchilarni ish beruvchi tashkilotlar bilan doimiy tanishtirib borish, uchrashuvlar tashkil etish hamda talabalarni korxona va tashkilotlarga tashrifini uyushtirish. Bitiruvchilarning ishga joylashish koʻrsatkichlari orqali belgilanadi. 37. Oliy taʼlim muassasalariga kirish uchun oʻquvchi-yoshlar oʻrtasida kasbga yoʻnaltirish ishlarini olib borish. Kasbga yoʻnaltirish ishlarini olib borish rejalashtirilgan tadbirlar nomi va muddati. Oliy taʼlim muassasasi (fakultet) kengashi tomonidan tasdiqlagan (rejaga kiritilgan) ishlar natijasi boʻyicha hisobotlar asosida aniqlanadi. 38. Talabalarni Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining davlat stipendiyalariga, davlat stipendiyalariga, xalqaro va respublika olimpiadalari, tanlovlari, musobaqalariga tayyorlash. Tayyorlaydigan talaba (lar) F.I.O., guruhi va kursi. Bir professor-oʻqituvchiga koʻpi bilan 2 nafar talaba biriktiriladi. Mazkur ish turining bajarilishi joriy oʻquv yilida talabaning Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining davlat stipendiyalari, davlat stipendiyalari, xalqaro va respublika olimpiadalari, tanlovlari, musobaqalari ishtirokchisi boʻlganligi hamda unga professor-oʻqituvchining biriktirilganligini tasdiqlovchi hujjatlar asosida aniqlanadi. 39. Sport, madaniy-maʼrifiy va ijodiy tadbirlarni tashkil etish va oʻtkazish. Tashkil etish va oʻtkazish rejalashtirilgan tadbir nomi va muddati. Oliy taʼlim muassasasining Maʼnaviyat va maʼrifat boʻlimi tomonidan ishlab chiqilgan reja va bajarilgan ishlar boʻyicha taqdim etilgan hisobot asosida aniqlanadi. 40. Talabalarning ijodiy ishlari koʻrgazmalarida ularning ishlanmalari va ishtirokiga rahbarlik qilish Rahbarlik qilish rejalashtirilgan talaba (lar) guruhi, soni va muddati.­ Talabalarning ijodiy ishlari koʻrgazmalarida professor-oʻqituvchining ishtirokini tasdiqlovchi hujjatlar asosida aniqlanadi. 41. Tashkilotlarda maʼruzalar qilish, ommaviy axborot vositalarida chiqishlar qilish, shu jumladan huquqiy targʻibot ishlarini amalga oshirish. Chiqish (maʼruza)lar qilish rejalashtirish tadbirlar nomi va muddati. Oliy taʼlim muassasasining Maʼnaviyat va maʼrifat boʻlimiga topshirilgan chiqishlar (maʼruzalar) qilinganligi, shu jumladan huquqiy targʻibot ishlari amalga oshirilganligini tasdiqlovchi hujjatlar (maʼlumotlar, video tasvirlar va boshqalar) asosida aniqlanadi.

Vazir I. MADJIDOV

Toshkent sh.,

2018-yil 10-sentabr,

20-2018-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 09.10.2018-y., 10/18/3076/2007-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 22.12.2021-y., 10/21/3076-1/1181-son; 21.01.2025-y., 10/25/3076-2/0057-son)

lex.uz