📅 2018-yil 21-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018-yil 21-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018 йил 21 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 21 сентября 2018 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 21 September 2018 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Андижон вилоятида мева-сабзавотчиликни кластер усулида ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Андижон вилоятида қишлоқ хўжалигини диверсификация қилиш, вилоят туманларининг табиий-иқлим шароитларига мос, серҳосил ва экспортбоп мева-сабзавот экинлари навларини жойлаштириш, ташқи бозор талабига тўлиқ жавоб берадиган маҳсулотларни етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш жараёнини тўлиқ қамраб олувчи кластер тизимини кенг жорий этиш, янги иш ўринларини яратиш, мева-сабзавот етиштириш ва қайта ишлаш жараёнидаги иштирокчиларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Андижон вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожлантириш вазирлиги, Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компаниясининг «Premium Agro Gold» ва «Навигул» масъулияти чекланган жамиятлари ҳамда «Обод турмуш орзуси» фермер хўжалиги томонидан мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотишга ихтисослаштирилган намунавий мева-сабзавотчилик кластерларини (кейинги ўринларда кластерлар деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин. Бунда:
мева-сабзавот етиштириш бўйича илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш асосида улардан ҳудудий шароитларда кенг фойдаланиш ҳамда мева-сабзавотчилик соҳасига кластер тизимини жорий қилишда хорижий мутахассисларни жалб қилиш;
ташқи бозор талабига тўлиқ жавоб берадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, истиқболда уларнинг селекцияси ва уруғчилигини мамлакатимизда ўзлаштириш ва ривожлантириш;
серҳосил мева-сабзавот экинларини экиш, маҳсулот етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш жараёнини тўлиқ қамраб олувчи тизимни, шунингдек замонавий инновацион, ресурс тежайдиган технологияларни мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш жараёнига жорий қилиш ва фитосанитария қоидаларига риоя қилиш тавсия этилсин.
2. Қуйидагилар:
Андижон вилоятида 2018-2019 йилларда мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотишга ихтисослаштирилган кластерлар томонидан амалга ошириладиган лойиҳалар 1-иловага мувофиқ;
Андижон вилоятида мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотишга ихтисослаштирилган кластерлар томонидан мева-сабзавот маҳсулотларини йиллик ўртача ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Андижон вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда:
кластерларнинг фаолият йўналишини ва экиладиган экин турларини ҳисобга олган ҳолда уларга мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш учун тупроқ-иқлим шароити мос бўлган ва сув билан таъминланган экин ерлари, боғ ва узумзорларни белгиланган тартибда ажратилишини;
ажратиладиган ер майдонларидан самарали ва унумли фойдаланиш, ушбу майдонларга сифатли жаҳон андозаларига мос экспортбоп экинларини жойлаштириш ва экилишини таъминласин.
4. Белгилансинки:
бириктирилган тегишли ҳудудда мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчи фермер ва деҳқон хўжаликлари, томорқа ер эгалари (кейинги ўринларда субъектлар деб аталади) кластерлар билан шартномалар асосида фаолият юритади;
туман ҳокимликлари шартнома тузган субъектлар ер майдонларига белгиланган экспортбоп қишлоқ хўжалиги экинлари жойлаштирилишини таъминлайди;
субъектлар кластерлар таркибига кириш ҳамда унинг таркибидан чиқиш ҳуқуқига эгадир;
мева-сабзавот етиштириш харажатлари кластерлар томонидан тузилган шартнома қийматининг камида 40 фоизи миқдорида бериладиган бўнак маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;
кластерлар томонидан мева-сабзавот етиштириб бериш бўйича шартнома тузган субъектларга уруғлик, кўчат, минерал ўғит ва кимёвий воситалар, ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари ва бошқа моддий ресурслар етказиб берилади;
кластерлар томонидан субъектларга ажратиладиган бўнак ўз маблағлари ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва бошқа тижорат банклари кредитлари ҳисобидан молиялаштирилади;
кластерларда етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотлари кластерда ўрнатилган тартибда сақланади, қайта ишланади ва эркин тасарруф этилади.
5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Андижон вилояти ҳокимлиги кластерлар билан мева-сабзавот етиштирувчи субъектлар ўртасида тузиладиган намунавий шартномаларни икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсинлар.
6. Кластерлар Андижон вилояти ҳокимлиги билан биргаликда мева-сабзавот маҳсулотларини қабул қилиш, тозалаш, саралаш, қуритиш, қайта ишлаш ва сақлаш бўйича ёпиқ сиғимларни, қайта ишлаш қувватларини, музлатгичли омборхоналарни мазкур қарорга 1-иловада белгиланган муддатларда ишга туширилишини таъминласин.
7. Андижон вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, бошқа тижорат банклари, Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига:
мазкур қарорга 1-иловадаги лойиҳаларни амалга ошириш учун халқаро молия институтлари маблағлари ва банк кредитларини йўналтириш;
кластерларга ва улар таркибига кирган субъектларга мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш учун айланма маблағларни шакллантиришга ва бошқа моддий ресурсларни харид қилишни молиялаштириш учун белгиланган тартибда кредитлар ажратилиши тавсия этилсин.
8. «Ўзстандарт» агентлиги 2019-2020 йилларда мева-сабзавотчилик кластерларида халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш (ISO 22000, Global G.A.P) талаблари бўйича сертификатлаштириш чора-тадбирларини амалга оширсин.
9. «Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамияти, «Ўзагролизинг» акциядорлик жамияти билан биргаликда кластерларга мева-сабзавот экинларини экиш, парваришлаш ва йиғиб олиш билан боғлиқ агротехника тадбирларини амалга ошириш учун талаб этиладиган махсус техникаларни лизинг асосида етказиб бериш чорасини кўрсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги билан биргаликда:
кластерлар томонидан хорижий давлатлардан республика ҳудудига олиб келинадиган уруғлик ва мевали кўчатларни белгиланган тартибда қисқа муддатда тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ишларига кўмаклашсинлар;
импорт қилинган уруғлик ва мевали кўчатлар экилган майдонларда синов ишлари олиб борсинлар ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экиш учун тавсия этилган қишлоқ хўжалик экинларининг давлат реестрига киритсинлар.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари З.Т. Мирзаев ва Н.С. Отажонов ҳамда Андижон вилояти ҳокими Ш.Қ. Абдурахмонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 сентябрдаги 752-сон қарорига 1-ИЛОВА
Андижон вилоятида 2018-2019 йилларда мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотишга ихтисослаштирилган кластерлар томонидан амалга ошириладиган лойиҳалар
Т/р Кластер номи Лойиҳа йўналиши Ишга тушириш муддати Лойиҳа қуввати Лойиҳа қиймати, млн.сўм шундан молиялаштириш манбаи: Яратиладиган иш ўринлари ўлчов бирлиги миқдори ўз маблағи банк кредити 1 . «Premium Agro Gold» МЧЖ (Олтинкўл ва Андижон туманлари) Музлаткичли омборхона 2019 йил тн 3500 47000 12000 35000 40 Шок усулда музлатиш 2019 йил тн/соат 3,5 21000 6000 15000 20 Мева-сабзавотларни қайта ишлаш 2019 йил тн 10000 13000 4000 9000 70 Иссиқхона ташкил этиш 2019 йил га 3 20000 6000 14000 10 Жами 101000 28000 73000 140 2 . «Навигул» МЧЖ (Хўжаобод ва Булоқбоши туманлари) Музлаткичли омборхона 2018 йил тн 3500 40000 — 40000 25 Шок усулда музлатиш 2018 йил тн/соат 3,5 20000 — 20000 25 Мева-сабзавотларни қайта ишлаш 2018 йил тн 12000 15000 10000 5000 75 Иссиқхона ташкил этиш 2018 йил га 6 35000 5000 30000 20 Жами 110000 15000 95000 145 3 . «Обод турмуш орзуси» ФХ (Асака тумани) Музлаткичли омборхона 2018 йил тн 3000 20000 3000 17000 10 Мева-сабзавотларни қайта ишлаш 2018 йил тн 10000 11000 1000 10000 15 Иссиқхона ташкил этиш 2019 йил га 2 13000 4000 9000 8 Жами 44000 8000 36000 33
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 сентябрдаги 752-сон қарорига 2-ИЛОВА
Андижон вилоятида мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотишга ихтисослаштирилган кластерлар томонидан мева-сабзавот маҳсулотларини йиллик ўртача ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш
Т/р Ташкил этиладиган кластер номи Экиш муддати Кластерларнинг жами ер майдони, гектар шу жумладан: Шундан маҳсулот турлари бўйича: Сабзавот Полиз Картошка Мева Узум ажратиладиган ер майдони субъектлар ер майдони майдони, гектар ялпи ҳосил, тонна шундан экспортга, тонна майдони, гектар ялпи ҳосил, тонна шундан экспортга, тонна майдони, гектар ялпи ҳосил, тонна шундан экспортга, тонна майдони, гектар ялпи ҳосил, тонна шундан экспортга, тонна майдони, гектар ялпи ҳосил, тонна шундан экспортга, тонна 1 . «Premium Agro Gold» МЧЖ (Олтинкўл ва Андижон туманлари) 2019 йил 1500 500 1000 780 14560 2500 — — — — — — 648 9720 1300 72 720 200 2 . «Навигул» МЧЖ (Хўжаобод ва Булоқбоши туманлари) 2019 йил 2579 968 1611 580 12197 2000 — — — 200 1775 — 1648 24770 5000 151 1510 — 3 . «Обод турмуш орзуси» ФХ Асака тумани) 2019 йил 1368,5 150 1218,5 1338,5 24716 5000 30 285 — — — — — — — — — — Жами: 5447,5 1618 3829,5 2698,5 51473 9500 30 285 — 200 1775 — 2296 34490 6300 223 2230 200
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 21 сентябрь,
752-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
KOʻRSATKIChLARI
Andijon viloyatida meva-sabzavotchilikni klaster usulida rivojlantirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida
Andijon viloyatida qishloq xoʻjaligini diversifikatsiya qilish, viloyat tumanlarining tabiiy-iqlim sharoitlariga mos, serhosil va eksportbop meva-sabzavot ekinlari navlarini joylashtirish, tashqi bozor talabiga toʻliq javob beradigan mahsulotlarni yetishtirish, saqlash, qayta ishlash va sotish jarayonini toʻliq qamrab oluvchi klaster tizimini keng joriy etish, yangi ish oʻrinlarini yaratish, meva-sabzavot yetishtirish va qayta ishlash jarayonidagi ishtirokchilarning moddiy manfaatdorligini oshirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Andijon viloyati hokimligi, Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Innovatsion rivojlantirish vazirligi, Tashqi iqtisodiy faoliyat Milliy banki, Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi, “Oʻzbekoziqovqatxolding” xolding kompaniyasining “Premium Agro Gold” va “Navigul” masʼuliyati cheklangan jamiyatlari hamda “Obod turmush orzusi” fermer xoʻjaligi tomonidan meva-sabzavot mahsulotlari yetishtirish, saqlash, qayta ishlash va sotishga ixtisoslashtirilgan namunaviy meva-sabzavotchilik klastyerlarini (keyingi oʻrinlarda klastyerlar deb ataladi) tashkil etish toʻgʻrisidagi takliflari maʼqullansin. Bunda:
meva-sabzavot yetishtirish boʻyicha ilgʻor xorijiy tajribalarni oʻrganish asosida ulardan hududiy sharoitlarda keng foydalanish hamda meva-sabzavotchilik sohasiga klaster tizimini joriy qilishda xorijiy mutaxassislarni jalb qilish;
tashqi bozor talabiga toʻliq javob beradigan qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtirish, istiqbolda ularning seleksiyasi va urugʻchiligini mamlakatimizda oʻzlashtirish va rivojlantirish;
serhosil meva-sabzavot ekinlarini ekish, mahsulot yetishtirish, saqlash, qayta ishlash va sotish jarayonini toʻliq qamrab oluvchi tizimni, shuningdek zamonaviy innovatsion, resurs tejaydigan texnologiyalarni meva-sabzavot mahsulotlari yetishtirish jarayoniga joriy qilish va fitosanitariya qoidalariga rioya qilish tavsiya etilsin.
2. Quyidagilar:
Andijon viloyatida 2018-2019-yillarda meva-sabzavot mahsulotlarini yetishtirish, saqlash, qayta ishlash va sotishga ixtisoslashtirilgan klastyerlar tomonidan amalga oshiriladigan loyihalar 1-ilovaga muvofiq;
Andijon viloyatida meva-sabzavot mahsulotlarini yetishtirish, saqlash, qayta ishlash va sotishga ixtisoslashtirilgan klastyerlar tomonidan meva-sabzavot mahsulotlarini yillik oʻrtacha ishlab chiqarish va eksport qilish koʻrsatkichlari 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
3. Andijon viloyati hokimligi Oʻzbekiston Respublikasi Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Suv xoʻjaligi vazirligi bilan birgalikda:
klastyerlarning faoliyat yoʻnalishini va ekiladigan ekin turlarini hisobga olgan holda ularga meva-sabzavot mahsulotlarini yetishtirish uchun tuproq-iqlim sharoiti mos boʻlgan va suv bilan taʼminlangan ekin yerlari, bogʻ va uzumzorlarni belgilangan tartibda ajratilishini;
ajratiladigan yer maydonlaridan samarali va unumli foydalanish, ushbu maydonlarga sifatli jahon andozalariga mos eksportbop ekinlarini joylashtirish va ekilishini taʼminlasin.
4. Belgilansinki:
biriktirilgan tegishli hududda meva-sabzavot mahsulotlari yetishtiruvchi fermer va dehqon xoʻjaliklari, tomorqa yer egalari (keyingi oʻrinlarda subyektlar deb ataladi) klastyerlar bilan shartnomalar asosida faoliyat yuritadi;
tuman hokimliklari shartnoma tuzgan subyektlar yer maydonlariga belgilangan eksportbop qishloq xoʻjaligi ekinlari joylashtirilishini taʼminlaydi;
subyektlar klastyerlar tarkibiga kirish hamda uning tarkibidan chiqish huquqiga egadir;
meva-sabzavot yetishtirish xarajatlari klastyerlar tomonidan tuzilgan shartnoma qiymatining kamida 40 foizi miqdorida beriladigan boʻnak mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladi;
klastyerlar tomonidan meva-sabzavot yetishtirib berish boʻyicha shartnoma tuzgan subyektlarga urugʻlik, koʻchat, mineral oʻgʻit va kimyoviy vositalar, yonilgʻi-moylash mahsulotlari va boshqa moddiy resurslar yetkazib beriladi;
klastyerlar tomonidan subyektlarga ajratiladigan boʻnak oʻz mablagʻlari va Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi iqtisodiy faoliyat milliy banki va boshqa tijorat banklari kreditlari hisobidan moliyalashtiriladi;
klastyerlarda yetishtirilgan meva-sabzavot mahsulotlari klasterda oʻrnatilgan tartibda saqlanadi, qayta ishlanadi va erkin tasarruf etiladi.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi, Andijon viloyati hokimligi klastyerlar bilan meva-sabzavot yetishtiruvchi subyektlar oʻrtasida tuziladigan namunaviy shartnomalarni ikki hafta muddatda ishlab chiqsinlar.
6. Klastyerlar Andijon viloyati hokimligi bilan birgalikda meva-sabzavot mahsulotlarini qabul qilish, tozalash, saralash, quritish, qayta ishlash va saqlash boʻyicha yopiq sigʻimlarni, qayta ishlash quvvatlarini, muzlatgichli omborxonalarni mazkur qarorga 1-ilovada belgilangan muddatlarda ishga tushirilishini taʼminlasin.
7. Andijon viloyati hokimligi, Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi iqtisodiy faoliyat milliy banki, boshqa tijorat banklari, Investitsiyalar boʻyicha davlat qoʻmitasiga:
mazkur qarorga 1-ilovadagi loyihalarni amalga oshirish uchun xalqaro moliya institutlari mablagʻlari va bank kreditlarini yoʻnaltirish;
klastyerlarga va ular tarkibiga kirgan subyektlarga meva-sabzavot mahsulotlarini yetishtirish uchun aylanma mablagʻlarni shakllantirishga va boshqa moddiy resurslarni xarid qilishni moliyalashtirish uchun belgilangan tartibda kreditlar ajratilishi tavsiya etilsin.
8. “Oʻzstandart” agentligi 2019-2020-yillarda meva-sabzavotchilik klastyerlarida xalqaro standartlarga muvofiq boʻlgan sifatni boshqarish tizimlarini joriy etish (ISO 22000, Global G.A.P) talablari boʻyicha sertifikatlashtirish chora-tadbirlarini amalga oshirsin.
9. “Oʻzagrotexsanoatxolding” aksiyadorlik jamiyati, “Oʻzagrolizing” aksiyadorlik jamiyati bilan birgalikda klastyerlarga meva-sabzavot ekinlarini ekish, parvarishlash va yigʻib olish bilan bogʻliq agrotexnika tadbirlarini amalga oshirish uchun talab etiladigan maxsus texnikalarni lizing asosida yetkazib berish chorasini koʻrsin.
10. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻsimliklar karantini davlat inspeksiyasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Andijon viloyati hokimligi bilan birgalikda:
klastyerlar tomonidan xorijiy davlatlardan respublika hududiga olib kelinadigan urugʻlik va mevali koʻchatlarni belgilangan tartibda qisqa muddatda tegishli hujjatlarni rasmiylashtirish ishlariga koʻmaklashsinlar;
import qilingan urugʻlik va mevali koʻchatlar ekilgan maydonlarda sinov ishlari olib borsinlar va Oʻzbekiston Respublikasi hududida ekish uchun tavsiya etilgan qishloq xoʻjalik ekinlarining davlat reyestriga kiritsinlar.
11. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosarlari Z.T. Mirzayev va N.S. Otajonov hamda Andijon viloyati hokimi Sh.Q. Abduraxmonov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 21-sentabrdagi 752-son qaroriga 1-ILOVA
Andijon viloyatida 2018-2019-yillarda meva-sabzavot mahsulotlarini yetishtirish, saqlash, qayta ishlash va sotishga ixtisoslashtirilgan klastyerlar tomonidan amalga oshiriladigan loyihalar
T/r Klaster nomi Loyiha yoʻnalishi Ishga tushirish muddati Loyiha quvvati Loyiha qiymati, mln.soʻm shundan moliyalashtirish manbai: Yaratiladigan ish oʻrinlari oʻlchov birligi miqdori oʻz mablagʻi bank krediti 1 . “Premium Agro Gold” MChJ (Oltinkoʻl va Andijon tumanlari) Muzlatkichli omborxona 2019-yil tn 3500 47000 12000 35000 40 Shok usulda muzlatish 2019-yil tn/soat 3,5 21000 6000 15000 20 Meva-sabzavotlarni qayta ishlash 2019-yil tn 10000 13000 4000 9000 70 Issiqxona tashkil etish 2019-yil ga 3 20000 6000 14000 10 Jami 101000 28000 73000 140 2 . “Navigul” MChJ (Xoʻjaobod va Buloqboshi tumanlari) Muzlatkichli omborxona 2018-yil tn 3500 40000 — 40000 25 Shok usulda muzlatish 2018-yil tn/soat 3,5 20000 — 20000 25 Meva-sabzavotlarni qayta ishlash 2018-yil tn 12000 15000 10000 5000 75 Issiqxona tashkil etish 2018-yil ga 6 35000 5000 30000 20 Jami 110000 15000 95000 145 3 . “Obod turmush orzusi” FX (Asaka tumani) Muzlatkichli omborxona 2018-yil tn 3000 20000 3000 17000 10 Meva-sabzavotlarni qayta ishlash 2018-yil tn 10000 11000 1000 10000 15 Issiqxona tashkil etish 2019-yil ga 2 13000 4000 9000 8 Jami 44000 8000 36000 33
Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 21-sentabrdagi 752-son qaroriga 2-ILOVA
Andijon viloyatida meva-sabzavot mahsulotlarini yetishtirish, saqlash, qayta ishlash va sotishga ixtisoslashtirilgan klastyerlar tomonidan meva-sabzavot mahsulotlarini yillik oʻrtacha ishlab chiqarish va eksport qilish
T/r Tashkil etiladigan klaster nomi Ekish muddati Klastyerlarning jami yer maydoni, gektar shu jumladan: Shundan mahsulot turlari boʻyicha: Sabzavot Poliz Kartoshka Meva Uzum ajratiladigan yer maydoni subyektlar yer maydoni maydoni, gektar yalpi hosil, tonna shundan eksportga, tonna maydoni, gektar yalpi hosil, tonna shundan eksportga, tonna maydoni, gektar yalpi hosil, tonna shundan eksportga, tonna maydoni, gektar yalpi hosil, tonna shundan eksportga, tonna maydoni, gektar yalpi hosil, tonna shundan eksportga, tonna 1 . “Premium Agro Gold” MChJ (Oltinkoʻl va Andijon tumanlari) 2019-yil 1500 500 1000 780 14560 2500 — — — �� — — 648 9720 1300 72 720 200 2 . “Navigul” MChJ (Xoʻjaobod va Buloqboshi tumanlari) 2019-yil 2579 968 1611 580 12197 2000 — — — 200 1775 — 1648 24770 5000 151 1510 — 3 . “Obod turmush orzusi” FX Asaka tumani) 2019-yil 1368,5 150 1218,5 1338,5 24716 5000 30 285 — — — — — — — — — — Jami: 5447,5 1618 3829,5 2698,5 51473 9500 30 285 — 200 1775 — 2296 34490 6300 223 2230 200
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2018-yil 21-sentabr,
752-son