📅 2018-yil 10-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018-yil 10-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018 йил 10 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 10 октября 2018 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 10 October 2018 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
НИЗОМ
ТАЛАБЛАР
ТАРИФЛАРИ
Олий таълим муассасаларини ўқув адабиётлари билан таъминлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 5 июндаги ПҚ-3775-сон қарорида белгиланган вазифаларни бажариш, олий таълим муассасаларини илғор жаҳон тажрибалари асосида яратиладиган янги авлод дарслик, ўқув қўлланмалари ҳамда даврий нашрлар билан тизимли таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Олий таълим муассасаларида фойдаланиш учун хорижий ўқув ва илмий адабиётлар рўйхатини шакллантириш, уларни харид қилиш ва фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Хорижий ўқув ва илмий адабиётларни таржима ва таҳрир қилиш ҳамда экспертизадан ўтказадиган мутахассис ва профессор-ўқитувчилар меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилаб қўйилсинки:
олий таълим тизимини ўқув адабиётлари билан таъминлаш мавжуд бўлган зарур ўқув адабиётларини харид қилиш, янгиларини яратиш ва белгиланган тартибда нашр қилиш (фойдаланилаётган адабиётларни қайта нашр қилиш) ҳамда олий таълим муассасаларининг ахборот-ресурс марказларига жойлаштириш йўли билан амалга оширилади;
ўқув адабиётларини харид қилиш билан боғлиқ харажатлар аниқ ҳисоб-китобларга асосан ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига ушбу мақсадлар учун назарда тутиладиган Давлат бюджети маблағлари доирасида молиялаштирилади;
ўқув адабиётларини харид қилиш билан боғлиқ харажатлар тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар, олий таълим муассасалари ҳамда ҳомийлар маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши мумкин.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига:
ушбу қарорга мувофиқ тегишли буйруқ ва бошқа ички ҳужжатларни белгиланган тартибда тасдиқлаш;
олий таълим муассасалари учун ўқув адабиётларини марказлашган ҳолда нашр қилиш жараёнининг белгиланган тартибда амалга оширилишини тизимли таъминлаш вазифаси юклансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идораларга:
олий таълим муассасалари ўз ихтисослигига мувофиқ етакчи хорижий ва маҳаллий даврий нашрларни (журналларни) харид қилиши ва уларга обуна бўлиши жараёнини тизимли мувофиқлаштириш;
олий таълим муассасалари ушбу қарорга тўлиқ амал қилиши устидан қатъий назорат ўрнатиш ва бу борада талабчанликни ошириш вазифаси юклансин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ҳамда олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 октябрдаги 816-сон қарорига 1-ИЛОВА
Олий таълим муассасаларида фойдаланиш учун хорижий ўқув ва илмий адабиётлар рўйхатини шакллантириш, уларни харид қилиш ва фойдаланиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом олий таълим муассасаларида фойдаланиш учун хорижий ўқув ва илмий адабиётлар рўйхатини шакллантириш, уларни харид қилиш ва фойдаланиш тартибини белгилайди.
2. Олий таълим муассасаларида фойдаланиш учун хорижий ўқув ва илмий адабиётлар рўйхатини шакллантириш ва уларни харид қилиш тартиби ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
2-боб.Хорижий ўқув ва илмий адабиётлар рўйхатини шакллантириш, уларни харид қилиш ва фойдаланиш тартиби
3. Олий таълим муассасаларида фойдаланиш учун хорижий ўқув ва илмий адабиётлар рўйхатини шакллантириш вазифаси таянч олий таълим муассасалари томонидан тегишли бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларининг ўқув режаларига киритилган фанлар бўйича қуйидаги тартибда босқичма-босқич амалга оширилади:
таянч олий таълим муассасасида хорижий ўқув ва илмий адабиётлар рўйхатини шакллантириш бўйича ректор бошчилигида комиссия ташкил этилади. Комиссия таркибига ўқув ва илмий ишлар бўйича проректорлар, тегишли факультет деканлари, кафедра мудирлари, ахборот-ресурс маркази раҳбари, олий таълим муассасасининг маҳаллий ва хорижий ҳамкор ташкилотларининг вакиллари ҳамда турдош олий таълим муассасалари мутахассислари киритилади;
комиссия томонидан муайян таълим йўналиши ёки мутахассислик ўқув режасига киритилган фанлар бўйича ўн кун муддатда профессор-ўқитувчилар таркибидан мутахассислар гуруҳлари белгиланади;
бир ой муддатда мутахассислар гуруҳлари мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда тегишли ўқув фанига оид замонавий, илғор назарий ва амалий билим, услубиёт, маълумот, илмий ва технологик янгиликларни ўз ичига олган хорижий ўқув ва илмий адабиётларни излаб топади ва аниқлайди;
фанлар бўйича мутахассислар гуруҳлари аниқлаган хорижий ўқув ва илмий адабиётлар ўн беш кун муддатда комиссия томонидан жамланади, умумий рўйхатга киритилади ва белгиланган талабларга жавоб бериши таҳлил қилинади,зарур ҳолларда умумий рўйхатга ўзгартиришлар киритилади ва ректор томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) ҳузуридаги Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш марказига (кейинги ўринларда Марказ деб аталади)белгиланган тартибда тақдим этилади;
Марказ таянч олий таълим муассасалари томонидан киритилган хорижий ўқув ва илмий адабиётлар рўйхатларини икки ой муддатда умумлаштиради, умумлаштирилган рўйхатда билим ва таълим соҳалари, бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларининг фанлари бўйича такрорланадиган хорижий адабиётларни аниқлайди, такрорланишларни тегишли олий таълим муассасалари билан келишилган ҳолда бартараф қилади, бир хил фанлар бўйича олий таълим муассасалари томонидан рўйхатга киритилган хорижий ўқув ва илмий адабиётларни тегишли олий таълим муассасалари билан келишилган ҳолда оптималлаштиради ва якуний умумлаштирилган рўйхатни ҳамда таянч олий таълим муассасаларидан Марказга тақдим этилган рўйхатларни белгиланган тартибда Вазирликка тақдим этади;
Вазирлик, Марказ томонидан тақдим этилган хорижий ўқув ва илмий адабиётларнинг умумлаштирилган рўйхатини икки ой муддатда тасдиқлаш учун белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади.
4. Таянч олий таълим муассасаларида хорижий ўқув ва илмий адабиётларнинг умумий рўйхатини шакллантиришда унга фақат чет элдан марказлашган ҳолда харид қилиш зарур бўлган ўқув ва илмий адабиётлар киритилишини, интернет ва бошқа йўллар орқали олий таълим муассасаси томонидан харид қилинадиган, чет элдан якка тартибда олиб келинадиган,ҳомий ва ҳамкор ташкилотлар томонидан тақдим этиладиган хорижий ўқув ва илмий адабиётлар умумий рўйхатга киритилмаслигини таянч олий таълим муассасасининг комиссияси назорат қилади ва бунга масъул ҳисобланади.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан рўйхати тасдиқланган хорижий ўқув ва илмий адабиётлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда харид қилинади.
6. Хорижий ўқув ва илмий адабиётларни харид қилиш жараёнида улар тижорат мақсадларида ишлатилмаслиги, улардан фақат бакалавриат ва магистратуранинг ўқув жараёнида фойдаланилиши, шунинг учун уларнинг электрон нусхаларини яратиш, уларни ўзбек, қорақалпоқ ва рус тилларга қисман ёки тўлиқ таржима қилиш, электрон нусхада кўпайтириш, улар асосида миллий ўқув адабиётларини яратиш ва нашр қилиш тадбирлари тўловсиз амалга оширилиши хорижий ўқув ва илмий адабиётларни харид қилиш шартномаси шартларида алоҳида белгиланишига эътибор қаратилади.
7. Марказлашган тартибда харид қилиниб олиб келинган хорижий ўқув ва илмий адабиётлар белгиланган тартибда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасига жойлаштирилади.
8. Марказлашган тартибда харид қилинган хорижий ўқув ва илмий адабиётлардан фойдаланиш учун олий таълим муассасалари Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасига мурожаат қиладилар.
9. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасига марказлашган тартибда келтирилган хорижий ўқув ва илмий адабиётлардан фойдаланиш бепул амалга оширилади.
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси хорижий ўқув ва илмий адабиётларни харид қилиш шартномаси шартларидан келиб чиқиб, улардан фойдаланиш (таржима қилиш, электрон нусхаларини кўчириш, кўпайтириш, хорижий ўқув ва илмий адабиётлар асосида миллий ўқув адабиётларни яратиш) тартибини белгилайди.
10. Олий таълим муассасасининг раҳбарияти, профессор-ўқитувчилари, мутахассислари Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси томонидан белгиланган меъёрлар ва берилган кўрсатмаларга тўлиқ амал қилган ҳолда хорижий ўқув ва илмий адабиётлардан белгиланган тартибда фойдаланади.
3-боб.Якунловчи қоида
11. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Олий таълим муассасаларида фойдаланиш учун хорижий ўқув ва илмий адабиётлар рўйхатини шакллантириш, уларни харид қилиш ва фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Олий таълим муассасаларида фойдаланиш учун хорижий ўқув ва илмий адабиётлар рўйхатини шакллантириш ва уларни харид қилиш тартибининг
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 октябрдаги 816-сон қарорига 2-ИЛОВА
Хорижий ўқув ва илмий адабиётларни таржима ва таҳрир қилиш ҳамда экспертизадан ўтказишни амалга оширадиган мутахассис ва профессор-ўқитувчилар меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом хорижий ўқув ва илмий адабиётларни таржима ва таҳрир қилиш ҳамда экспертизадан ўтказишни амалга оширадиган мутахассис ва профессор-ўқитувчилар меҳнатига ҳақ тўлаш тартибини белгилайди.
2. Олий таълим муассасаларида хориждан келтирилган ўқув ва илмий адабиётларни таржима қилиш, таҳрир қилиш ва экспертизадан ўтказишни амалга оширадиган мутахассислар ва профессор-ўқитувчилар меҳнатига ҳақ тўлашда қуйидаги маблағлардан фойдаланиш назарда тутилади:
олий таълим муассасасининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари;
ҳомийлик хайриялари, грантлар, жумладан халқаро грантлари;
қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа маблағлар.
2-боб. Хорижий ўқув ва илмий адабиётларни таржима ва таҳрир қилиш ҳамда экспертизадан ўтказишни амалга оширадиган мутахассис ва профессор-ўқитувчилар меҳнатига ҳақ тўлашни ташкил этиш
3. Хорижий ўқув ва илмий адабиётларни таржима ва таҳрир қилиш ҳамда экспертизадан ўтказиш мақсадида олий таълим муассасаларида ҳар бир фан бўйича профессор-ўқитувчилар таркибидан ҳамда жалб этилган мутахассислардан иборат ишчи гуруҳлар (кейинги ўринларда Ишчи гуруҳлар деб аталади) ташкил этилади.
4. Ишчи гуруҳлар таркибига киритиладиган мутахассисларга қўйиладиган талаблар ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ белгиланади.
5. Ишчи гуруҳлар аъзолари хизматига ҳақ тўлаш тарифларини меъёрлаштириш хорижий ўқув ва илмий адабиётларнинг муаллифлик босма табоғи ҳажмига мувофиқ, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан коэффициентларда таржима қилиш, таҳрир қилиш, экспертизадан ўтказиш жараёнлари учун алоҳида ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ белгиланади.
6. Ишчи гуруҳ томонидан бажариладиган хизматларга ҳақ тўлаш ишчи гуруҳ аъзолари билан тузиладиган фуқаролик ҳуқуқий тусдаги шартномалар асосида амалга оширилади.
3-боб. Якунловчи қоидалар
7. Ишчи гуруҳ аъзолари хизматига ҳақ тўлаш масалалари бўйича низолар қонун ҳужжатлари асосида ҳал этилади.
8. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Хорижий ўқув ва илмий адабиётларни таржима ва таҳрир қилиш ҳамда экспертизадан ўтказишни амалга оширадиган мутахассис ва профессор-ўқитувчилар меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Хорижий ўқув ва илмий адабиётларни таржима ва таҳрир қилиш ҳамда экспертизадан ўтказишни амалга оширадиган ишчи гуруҳ аъзоларига қўйиладиган
Т/р Ишчи гуруҳ аъзоси Маълумоти бўйича талаблар Малакаси бўйича талаблар 1. Таржимон Таржимон қуйидаги учта талабдан камида биттасига лойиқ бўлиши лозим: 1. Таржимонлик, филология йўналишлари(мутахассисликлари) бўйича олий маълумот тўғрисидаги дипломга эга чет тили ва она тилини мукаммал биладиган олий маълумотли мутахассис, бакалавр ёки магистр. 2. Мазкур йўналиш бўйича PhD, фан номзоди ёки фан доктори илмий даражасига, доцент ёхуд профессор илмий унвонига эга олим-мутахассис. 3. Таржимон ҳуқуқига эга (сертификат ёки бошқа расмий ҳужжат билан тасдиқланган) бўлган, чет тилини IELTS-6.0ва ундан юқори даражада(шу жумладан, бошқа чет тилларидан таржима қилишда мувофиқ даража назарда тутилади)биладиган (тасдиқловчи ҳужжат билан) мутахассис. Таржимон таржима предметини ҳар иккала тил воситаларида осон ифода қила оладиган, тил хусусиятларини биладиган ва уни таржимада тўлақонли амалга ошира оладиган бўлиши ҳамда қуйидаги малака талабларидан камида биттасига лойиқ бўлиши лозим: 1. Профессионал таржимон ёки профессионал хорижий тил филологи малака талабларига жавоб берадиган мутахассис. 2. Чет тилини ўзлаштиришнинг Умумевропа халқаро стандарти бўйича камида В2+ ёки С1 даражасида биладиган юқори малакали, оғзаки ва ёзма таржима йўналишида тажрибага эга бўлган мутахассис. 3. Республикада ёки хорижий мамлакатларда илмий, илмий-оммабоп, илмий-техник (соҳалар бўйича) матнларни таржима қилиш тажрибасига эга, таржималари расмий матбуотда, илмий ва оммабоп нашрларда чоп этилган ва тан олинган мутахассис. 4. Чет эл олий таълим муассасаларининг бакалавриати ёки магистратурасини битирган ёхуд камида 2 йил давомида PhD дастури бўйича ўқиган ёки малакасини оширган мутахассис. 2. Муҳаррир Муҳаррир қуйидаги талабдан камида биттасига лойиқ бўлиши лозим: 1. Фан, таълим йўналиши ёки таълим соҳаси бўйича олий маълумотли мутахассис, бакалавр ёхуд магистр дипломига эга бўлган соҳа мутахассиси. 2. Мазкур йўналиш бўйича PhD, фан номзоди ёки фан доктори илмий даражасига, доцент ёхуд профессор илмий унвонига эга бўлган соҳа мутахассиси. Муҳаррир қуйидаги малака талабидан камида биттасига лойиқ бўлиши лозим: 1. Тегишли фан ёки турдош ўқув фанларидан камида 5 йил дарс бериб келаётган профессор ёки ўқитувчи. 2. Соҳани мукаммал биладиган, илмий мақола, ўқув ва илмий адабиётларни тайёрлаб нашр қилган мутахассис. Чет тилини биладиган фан ёки йўналиш мутахассисларига афзаллик берилади. 3. Эксперт Соҳага оид таълим муассасаси, илмий муассаса ва бошқа ташкилотларда фаолият юритаётган олий маълумотли мутахассис (раҳбар). Соҳани мукаммал биладиган, соҳага оид республика ва жаҳондаги тенденциялардан хабардор бўлган мутахассис. Чет тилини биладиган фан ёки йўналиш мутахассисларига афзаллик берилади.
Хорижий ўқув ва илмий адабиётларни таржима ва таҳрир қилиш ҳамда экспертизадан ўтказишни амалга оширадиган мутахассис ва профессор-ўқитувчилар меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Хорижий ўқув ва илмий адабиётларни таржима ва таҳрир қилиш ҳамда экспертизадан ўтказишни амалга оширадиган ишчи гуруҳ аъзолари меҳнатига ҳақ тўлаш
Т/р Иш номи Ўлчам бирлиги Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан коэффициент бўйича бир муаллифлик табоғи учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг минимал ставкаси 1. Таржима қилиш Муаллифлик табоғи * 2. Таҳрир қилиш Муаллифлик табоғи 0,422 3. Экспертизадан ўтказиш Муаллифлик табоғи 0,422
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 10 октябрь,
816-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
NIZOM
TALABLAR
TARIFLARI
Oliy taʼlim muassasalarini oʻquv adabiyotlari bilan taʼminlash toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oliy taʼlim muassasalarida taʼlim sifatini oshirish va ularning mamlakatda amalga oshirilayotgan keng qamrovli islohotlarda faol ishtirokini taʼminlash boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2018-yil 5-iyundagi PQ-3775-son qarorida belgilangan vazifalarni bajarish, oliy taʼlim muassasalarini ilgʻor jahon tajribalari asosida yaratiladigan yangi avlod darslik, oʻquv qoʻllanmalari hamda davriy nashrlar bilan tizimli taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar:
Oliy taʼlim muassasalarida foydalanish uchun xorijiy oʻquv va ilmiy adabiyotlar roʻyxatini shakllantirish, ularni xarid qilish va foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;
Xorijiy oʻquv va ilmiy adabiyotlarni tarjima va tahrir qilish hamda ekspertizadan oʻtkazadigan mutaxassis va professor-oʻqituvchilar mehnatiga haq toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Belgilab qoʻyilsinki:
oliy taʼlim tizimini oʻquv adabiyotlari bilan taʼminlash mavjud boʻlgan zarur oʻquv adabiyotlarini xarid qilish, yangilarini yaratish va belgilangan tartibda nashr qilish (foydalanilayotgan adabiyotlarni qayta nashr qilish) hamda oliy taʼlim muassasalarining axborot-resurs markazlariga joylashtirish yoʻli bilan amalga oshiriladi;
oʻquv adabiyotlarini xarid qilish bilan bogʻliq xarajatlar aniq hisob-kitoblarga asosan har yili Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligiga ushbu maqsadlar uchun nazarda tutiladigan Davlat budjeti mablagʻlari doirasida moliyalashtiriladi;
oʻquv adabiyotlarini xarid qilish bilan bogʻliq xarajatlar tasarrufida oliy taʼlim muassasalari boʻlgan vazirlik va idoralar, oliy taʼlim muassasalari hamda homiylar mablagʻlari hisobidan moliyalashtirilishi mumkin.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligiga:
ushbu qarorga muvofiq tegishli buyruq va boshqa ichki hujjatlarni belgilangan tartibda tasdiqlash;
oliy taʼlim muassasalari uchun oʻquv adabiyotlarini markazlashgan holda nashr qilish jarayonining belgilangan tartibda amalga oshirilishini tizimli taʼminlash vazifasi yuklansin.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, tasarrufida oliy taʼlim muassasalari boʻlgan vazirliklar va idoralarga:
oliy taʼlim muassasalari oʻz ixtisosligiga muvofiq yetakchi xorijiy va mahalliy davriy nashrlarni (jurnallarni) xarid qilishi va ularga obuna boʻlishi jarayonini tizimli muvofiqlashtirish;
oliy taʼlim muassasalari ushbu qarorga toʻliq amal qilishi ustidan qatʼiy nazorat oʻrnatish va bu borada talabchanlikni oshirish vazifasi yuklansin.
5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari A.A. Abduxakimov hamda oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri I.U. Madjidov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 10-oktabrdagi 816-son qaroriga 1-ILOVA
Oliy taʼlim muassasalarida foydalanish uchun xorijiy oʻquv va ilmiy adabiyotlar roʻyxatini shakllantirish, ularni xarid qilish va foydalanish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom oliy taʼlim muassasalarida foydalanish uchun xorijiy oʻquv va ilmiy adabiyotlar roʻyxatini shakllantirish, ularni xarid qilish va foydalanish tartibini belgilaydi.
2. Oliy taʼlim muassasalarida foydalanish uchun xorijiy oʻquv va ilmiy adabiyotlar roʻyxatini shakllantirish va ularni xarid qilish tartibi ushbu Nizomga ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.
2-bob.Xorijiy oʻquv va ilmiy adabiyotlar roʻyxatini shakllantirish, ularni xarid qilish va foydalanish tartibi
3. Oliy taʼlim muassasalarida foydalanish uchun xorijiy oʻquv va ilmiy adabiyotlar roʻyxatini shakllantirish vazifasi tayanch oliy taʼlim muassasalari tomonidan tegishli bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari va magistratura mutaxassisliklarining oʻquv rejalariga kiritilgan fanlar boʻyicha quyidagi tartibda bosqichma-bosqich amalga oshiriladi:
tayanch oliy taʼlim muassasasida xorijiy oʻquv va ilmiy adabiyotlar roʻyxatini shakllantirish boʻyicha rektor boshchiligida komissiya tashkil etiladi. Komissiya tarkibiga oʻquv va ilmiy ishlar boʻyicha prorektorlar, tegishli fakultet dekanlari, kafedra mudirlari, axborot-resurs markazi rahbari, oliy taʼlim muassasasining mahalliy va xorijiy hamkor tashkilotlarining vakillari hamda turdosh oliy taʼlim muassasalari mutaxassislari kiritiladi;
komissiya tomonidan muayyan taʼlim yoʻnalishi yoki mutaxassislik oʻquv rejasiga kiritilgan fanlar boʻyicha oʻn kun muddatda professor-oʻqituvchilar tarkibidan mutaxassislar guruhlari belgilanadi;
bir oy muddatda mutaxassislar guruhlari mavjud imkoniyatlardan foydalangan holda tegishli oʻquv faniga oid zamonaviy, ilgʻor nazariy va amaliy bilim, uslubiyot, maʼlumot, ilmiy va texnologik yangiliklarni oʻz ichiga olgan xorijiy oʻquv va ilmiy adabiyotlarni izlab topadi va aniqlaydi;
fanlar boʻyicha mutaxassislar guruhlari aniqlagan xorijiy oʻquv va ilmiy adabiyotlar oʻn besh kun muddatda komissiya tomonidan jamlanadi, umumiy roʻyxatga kiritiladi va belgilangan talablarga javob berishi tahlil qilinadi,zarur hollarda umumiy roʻyxatga oʻzgartirishlar kiritiladi va rektor tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (keyingi oʻrinlarda Vazirlik deb ataladi) huzuridagi Oliy va oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimini rivojlantirish markaziga (keyingi oʻrinlarda Markaz deb ataladi)belgilangan tartibda taqdim etiladi;
Markaz tayanch oliy taʼlim muassasalari tomonidan kiritilgan xorijiy oʻquv va ilmiy adabiyotlar roʻyxatlarini ikki oy muddatda umumlashtiradi, umumlashtirilgan roʻyxatda bilim va taʼlim sohalari, bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari va magistratura mutaxassisliklarining fanlari boʻyicha takrorlanadigan xorijiy adabiyotlarni aniqlaydi, takrorlanishlarni tegishli oliy taʼlim muassasalari bilan kelishilgan holda bartaraf qiladi, bir xil fanlar boʻyicha oliy taʼlim muassasalari tomonidan roʻyxatga kiritilgan xorijiy oʻquv va ilmiy adabiyotlarni tegishli oliy taʼlim muassasalari bilan kelishilgan holda optimallashtiradi va yakuniy umumlashtirilgan roʻyxatni hamda tayanch oliy taʼlim muassasalaridan Markazga taqdim etilgan roʻyxatlarni belgilangan tartibda Vazirlikka taqdim etadi;
Vazirlik, Markaz tomonidan taqdim etilgan xorijiy oʻquv va ilmiy adabiyotlarning umumlashtirilgan roʻyxatini ikki oy muddatda tasdiqlash uchun belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasiga kiritadi.
4. Tayanch oliy taʼlim muassasalarida xorijiy oʻquv va ilmiy adabiyotlarning umumiy roʻyxatini shakllantirishda unga faqat chet eldan markazlashgan holda xarid qilish zarur boʻlgan oʻquv va ilmiy adabiyotlar kiritilishini, internet va boshqa yoʻllar orqali oliy taʼlim muassasasi tomonidan xarid qilinadigan, chet eldan yakka tartibda olib kelinadigan,homiy va hamkor tashkilotlar tomonidan taqdim etiladigan xorijiy oʻquv va ilmiy adabiyotlar umumiy roʻyxatga kiritilmasligini tayanch oliy taʼlim muassasasining komissiyasi nazorat qiladi va bunga masʼul hisoblanadi.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan roʻyxati tasdiqlangan xorijiy oʻquv va ilmiy adabiyotlar qonun hujjatlarida belgilangan tartibda xarid qilinadi.
6. Xorijiy oʻquv va ilmiy adabiyotlarni xarid qilish jarayonida ular tijorat maqsadlarida ishlatilmasligi, ulardan faqat bakalavriat va magistraturaning oʻquv jarayonida foydalanilishi, shuning uchun ularning elektron nusxalarini yaratish, ularni oʻzbek, qoraqalpoq va rus tillarga qisman yoki toʻliq tarjima qilish, elektron nusxada koʻpaytirish, ular asosida milliy oʻquv adabiyotlarini yaratish va nashr qilish tadbirlari toʻlovsiz amalga oshirilishi xorijiy oʻquv va ilmiy adabiyotlarni xarid qilish shartnomasi shartlarida alohida belgilanishiga eʼtibor qaratiladi.
7. Markazlashgan tartibda xarid qilinib olib kelingan xorijiy oʻquv va ilmiy adabiyotlar belgilangan tartibda Alisher Navoiy nomidagi Oʻzbekiston Milliy kutubxonasiga joylashtiriladi.
8. Markazlashgan tartibda xarid qilingan xorijiy oʻquv va ilmiy adabiyotlardan foydalanish uchun oliy taʼlim muassasalari Alisher Navoiy nomidagi Oʻzbekiston Milliy kutubxonasiga murojaat qiladilar.
9. Alisher Navoiy nomidagi Oʻzbekiston Milliy kutubxonasiga markazlashgan tartibda keltirilgan xorijiy oʻquv va ilmiy adabiyotlardan foydalanish bepul amalga oshiriladi.
Alisher Navoiy nomidagi Oʻzbekiston Milliy kutubxonasi xorijiy oʻquv va ilmiy adabiyotlarni xarid qilish shartnomasi shartlaridan kelib chiqib, ulardan foydalanish (tarjima qilish, elektron nusxalarini koʻchirish, koʻpaytirish, xorijiy oʻquv va ilmiy adabiyotlar asosida milliy oʻquv adabiyotlarni yaratish) tartibini belgilaydi.
10. Oliy taʼlim muassasasining rahbariyati, professor-oʻqituvchilari, mutaxassislari Alisher Navoiy nomidagi Oʻzbekiston Milliy kutubxonasi tomonidan belgilangan meʼyorlar va berilgan koʻrsatmalarga toʻliq amal qilgan holda xorijiy oʻquv va ilmiy adabiyotlardan belgilangan tartibda foydalanadi.
3-bob.Yakunlovchi qoida
11. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonun hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Oliy taʼlim muassasalarida foydalanish uchun xorijiy oʻquv va ilmiy adabiyotlar roʻyxatini shakllantirish, ularni xarid qilish va foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
Oliy taʼlim muassasalarida foydalanish uchun xorijiy oʻquv va ilmiy adabiyotlar roʻyxatini shakllantirish va ularni xarid qilish tartibining
Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 10-oktabrdagi 816-son qaroriga 2-ILOVA
Xorijiy oʻquv va ilmiy adabiyotlarni tarjima va tahrir qilish hamda ekspertizadan oʻtkazishni amalga oshiradigan mutaxassis va professor-oʻqituvchilar mehnatiga haq toʻlash tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom xorijiy oʻquv va ilmiy adabiyotlarni tarjima va tahrir qilish hamda ekspertizadan oʻtkazishni amalga oshiradigan mutaxassis va professor-oʻqituvchilar mehnatiga haq toʻlash tartibini belgilaydi.
2. Oliy taʼlim muassasalarida xorijdan keltirilgan oʻquv va ilmiy adabiyotlarni tarjima qilish, tahrir qilish va ekspertizadan oʻtkazishni amalga oshiradigan mutaxassislar va professor-oʻqituvchilar mehnatiga haq toʻlashda quyidagi mablagʻlardan foydalanish nazarda tutiladi:
oliy taʼlim muassasasining budjet va budjetdan tashqari mablagʻlari;
homiylik xayriyalari, grantlar, jumladan xalqaro grantlari;
qonun hujjatlariga zid boʻlmagan boshqa mablagʻlar.
2-bob. Xorijiy oʻquv va ilmiy adabiyotlarni tarjima va tahrir qilish hamda ekspertizadan oʻtkazishni amalga oshiradigan mutaxassis va professor-oʻqituvchilar mehnatiga haq toʻlashni tashkil etish
3. Xorijiy oʻquv va ilmiy adabiyotlarni tarjima va tahrir qilish hamda ekspertizadan oʻtkazish maqsadida oliy taʼlim muassasalarida har bir fan boʻyicha professor-oʻqituvchilar tarkibidan hamda jalb etilgan mutaxassislardan iborat ishchi guruhlar (keyingi oʻrinlarda Ishchi guruhlar deb ataladi) tashkil etiladi.
4. Ishchi guruhlar tarkibiga kiritiladigan mutaxassislarga qoʻyiladigan talablar ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq belgilanadi.
5. Ishchi guruhlar aʼzolari xizmatiga haq toʻlash tariflarini meʼyorlashtirish xorijiy oʻquv va ilmiy adabiyotlarning mualliflik bosma tabogʻi hajmiga muvofiq, mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdoriga nisbatan koeffitsiyentlarda tarjima qilish, tahrir qilish, ekspertizadan oʻtkazish jarayonlari uchun alohida ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq belgilanadi.
6. Ishchi guruh tomonidan bajariladigan xizmatlarga haq toʻlash ishchi guruh aʼzolari bilan tuziladigan fuqarolik huquqiy tusdagi shartnomalar asosida amalga oshiriladi.
3-bob. Yakunlovchi qoidalar
7. Ishchi guruh aʼzolari xizmatiga haq toʻlash masalalari boʻyicha nizolar qonun hujjatlari asosida hal etiladi.
8. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonun hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Xorijiy oʻquv va ilmiy adabiyotlarni tarjima va tahrir qilish hamda ekspertizadan oʻtkazishni amalga oshiradigan mutaxassis va professor-oʻqituvchilar mehnatiga haq toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Xorijiy oʻquv va ilmiy adabiyotlarni tarjima va tahrir qilish hamda ekspertizadan oʻtkazishni amalga oshiradigan ishchi guruh aʼzolariga qoʻyiladigan
T/r Ishchi guruh aʼzosi Maʼlumoti boʻyicha talablar Malakasi boʻyicha talablar 1. Tarjimon Tarjimon quyidagi uchta talabdan kamida bittasiga loyiq boʻlishi lozim: 1. Tarjimonlik, filologiya yoʻnalishlari(mutaxassisliklari) boʻyicha oliy maʼlumot toʻgʻrisidagi diplomga ega chet tili va ona tilini mukammal biladigan oliy maʼlumotli mutaxassis, bakalavr yoki magistr. 2. Mazkur yoʻnalish boʻyicha PhD, fan nomzodi yoki fan doktori ilmiy darajasiga, dotsent yoxud professor ilmiy unvoniga ega olim-mutaxassis. 3. Tarjimon huquqiga ega (sertifikat yoki boshqa rasmiy hujjat bilan tasdiqlangan) boʻlgan, chet tilini IELTS-6.0va undan yuqori darajada(shu jumladan, boshqa chet tillaridan tarjima qilishda muvofiq daraja nazarda tutiladi)biladigan (tasdiqlovchi hujjat bilan) mutaxassis. Tarjimon tarjima predmetini har ikkala til vositalarida oson ifoda qila oladigan, til xususiyatlarini biladigan va uni tarjimada toʻlaqonli amalga oshira oladigan boʻlishi hamda quyidagi malaka talablaridan kamida bittasiga loyiq boʻlishi lozim: 1. Professional tarjimon yoki professional xorijiy til filologi malaka talablariga javob beradigan mutaxassis. 2. Chet tilini oʻzlashtirishning Umumevropa xalqaro standarti boʻyicha kamida V2+ yoki S1 darajasida biladigan yuqori malakali, ogʻzaki va yozma tarjima yoʻnalishida tajribaga ega boʻlgan mutaxassis. 3. Respublikada yoki xorijiy mamlakatlarda ilmiy, ilmiy-ommabop, ilmiy-texnik (sohalar boʻyicha) matnlarni tarjima qilish tajribasiga ega, tarjimalari rasmiy matbuotda, ilmiy va ommabop nashrlarda chop etilgan va tan olingan mutaxassis. 4. Chet el oliy taʼlim muassasalarining bakalavriati yoki magistraturasini bitirgan yoxud kamida 2 yil davomida PhD dasturi boʻyicha oʻqigan yoki malakasini oshirgan mutaxassis. 2. Muharrir Muharrir quyidagi talabdan kamida bittasiga loyiq boʻlishi lozim: 1. Fan, taʼlim yoʻnalishi yoki taʼlim sohasi boʻyicha oliy maʼlumotli mutaxassis, bakalavr yoxud magistr diplomiga ega boʻlgan soha mutaxassisi. 2. Mazkur yoʻnalish boʻyicha PhD, fan nomzodi yoki fan doktori ilmiy darajasiga, dotsent yoxud professor ilmiy unvoniga ega boʻlgan soha mutaxassisi. Muharrir quyidagi malaka talabidan kamida bittasiga loyiq boʻlishi lozim: 1. Tegishli fan yoki turdosh oʻquv fanlaridan kamida 5 yil dars berib kelayotgan professor yoki oʻqituvchi. 2. Sohani mukammal biladigan, ilmiy maqola, oʻquv va ilmiy adabiyotlarni tayyorlab nashr qilgan mutaxassis. Chet tilini biladigan fan yoki yoʻnalish mutaxassislariga afzallik beriladi. 3. Ekspert Sohaga oid taʼlim muassasasi, ilmiy muassasa va boshqa tashkilotlarda faoliyat yuritayotgan oliy maʼlumotli mutaxassis (rahbar). Sohani mukammal biladigan, sohaga oid respublika va jahondagi tendensiyalardan xabardor boʻlgan mutaxassis. Chet tilini biladigan fan yoki yoʻnalish mutaxassislariga afzallik beriladi.
Xorijiy oʻquv va ilmiy adabiyotlarni tarjima va tahrir qilish hamda ekspertizadan oʻtkazishni amalga oshiradigan mutaxassis va professor-oʻqituvchilar mehnatiga haq toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Xorijiy oʻquv va ilmiy adabiyotlarni tarjima va tahrir qilish hamda ekspertizadan oʻtkazishni amalga oshiradigan ishchi guruh aʼzolari mehnatiga haq toʻlash
T/r Ish nomi Oʻlcham birligi Mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdoriga nisbatan koeffitsiyent boʻyicha bir mualliflik tabogʻi uchun mehnatga haq toʻlashning minimal stavkasi 1. Tarjima qilish Mualliflik tabogʻi * 2. Tahrir qilish Mualliflik tabogʻi 0,422 3. Ekspertizadan oʻtkazish Mualliflik tabogʻi 0,422
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2018-yil 10-oktabr,
816-son