UzbekAI

← Qonunlar

📅 2018-yil 20-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2018 йил 20 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 20 октября 2018 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 20 October 2018 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ

Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида саноат, хизматлар соҳаси ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилишини ўрганишда Республика ишчи гуруҳи томонидан аниқланган муаммоларни бартараф этиш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, янги иш ўринлари ташкил этиш орқали аҳолининг бандлиги ва турмуши даражасини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

республика ишчи гуруҳи томонидан маҳаллаларни уйма-уй айланиб чиқиш, ижтимоий соҳа объектларига ва ишлаб чиқариш объектларига ташриф буюриш орқали Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширилишини комплекс ўрганиб чиқилгани;

Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни ўрганиш якунлари бўйича маҳалла, туман ва вилоят даражаларида ҳал қилиниши талаб этиладиган тизимли муаммолар ва камчиликларни бартараф этишга йўналтирилган «йўл хариталари» ишлаб чиқилгани ва тасдиқлангани маълумот учун қабул қилинсин.

2. 2018-2019 йилларда Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида кафолатли иш ўринлари ташкил этиш ҳамда саноат, хизматлар соҳаси ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш лойиҳаларининг манзилли рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Фарғона вилояти ҳокимлиги:

манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, тижорат банклари, лойиҳаларнинг ташаббускорлари билан биргаликда тасдиқланган манзилли рўйхат параметрлари сўзсиз бажарилишини таъминласин ва бу борадаги инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини, ишлаб чиқаришнинг мўлжалланган ҳажмлари ўзлаштирилишини ва янги иш ўринлари ташкил этилишини назарда тутсин;

муаммоли масалаларни мунтазам равишда кўриб чиқиб, уларни ҳал этиш юзасидан тезкор ва амалий зарур чора-тадбирларни амалга оширган ҳолда, лойиҳалар бажарилишининг тизимли мониторингини олиб борсин.

4. Фарғона вилояти ҳокимлигига Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва хизмат кўрсатувчи тижорат банклари билан келишган ҳолда, мазкур қарор билан тасдиқланган манзилли рўйхатга лойиҳаларнинг қийматини ва иш ўринлари сонини сақлаб қолиш шарти билан, зарурат бўлганда, ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

5. Фарғона вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси билан биргаликда логистика маркази ва балиқчилик комплексини ташкил этиш лойиҳаларини 2019 йилнинг якунига қадар амалга ошириш учун салоҳиятли инвесторларни жалб этиш чораларини кўрсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси, Фарғона вилояти ҳокимлиги ва тегишли сектор раҳбарлари бир ой муддатда доимий банд бўлмаган аҳолини Ёзёвон сув омбори акваториясида балиқчиликни ривожлантиришга жалб этиш бўйича қуйидагилар юзасидан таклифларни ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин:

200 та балиқ етиштириладиган қафас сотиб олиш ва ўрнатиш, кейинчалик уларни кам таъминланган оилалардан бўлган ишсиз фуқароларга камида 3 йил муддатга улар ижарага олинганидан бошлаб ижара тўловларини 6 ой мобайнида кечиктирган ҳолда ижарага бериш;

«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмасининг Фарғона вилояти бўлими томонидан ишсиз фуқароларни қисқа муддатда балиқчиликка ўқитиш.

Белгилаб қўйилсинки, ягона аграр-технологик сиёсат асосида балиқчиликни ташкил этиш, балиқчилик қафаслари, озуқа ва бошқа зарур моддий ресурслар билан таъминлаш, шунингдек, етиштирилган балиқ маҳсулотларини олиш ва сотиш Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Янги иш ўринларини ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғармаси маблағлари ҳисобига тенг улушларда амалга оширилади.

7. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан:

янги иш ўринлари ташкил этилишини назарда тутувчи лойиҳаларни амалга ошириш учун Ёзёвон туманининг кичик тадбиркорлик субъектлари, фермер ва деҳқон хўжаликларига, оилавий тадбиркорлик субъектларига тижорат банкларининг кредит линиялари орқали 1,5 млрд сўм миқдорида микрокредитлар бериш;

тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истаги бўлган, бандликка кўмаклашиш марказларида рўйхатдан ўтган 100 нафар ишсиз фуқарога якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш, кичик корхона ва микрофирмаларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун харажатларини тўлаш учун энг кам иш ҳақининг 2 баравари миқдорида бир марталик субсидиялар ажратиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

8. Фарғона вилояти ҳокимлиги:

Ёзёвон тумани маданият ва истироҳат боғи ҳудудида жойлашган аҳоли дам олиши марказининг реконструкция қилиниши ва мукаммал таъмирланишини таъминласин, бунда марказда 400 кишига мўлжалланган томоша залини, тўгараклар учун аудитория ҳамда туман кутубхонасини ташкил этиш назарда тутилсин;

«Баҳор» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ўрнатилган «Уруш йўлларида» ҳайкали мукаммал таъмирланишини ва унга туташ ҳудуд ободонлаштирилишини таъминласин.

9. Фарғона вилояти ҳокимлиги, тегишли секторларнинг раҳбарлари Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни комплекс ўрганиш якунлари бўйича тасдиқланган «йўл хариталари»нинг сўзсиз бажарилиши юзасидан амалий назоратни таъминласинлар.

10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Фарғона вилояти ҳокими Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 октябрдаги 839-сон қарорига ИЛОВА

2018-2019 йилларда Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида кафолатли иш ўринлари ташкил этиш ҳамда саноат, хизматлар соҳаси ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш лойиҳаларининг

млн. сўм ҳисобида Т/р Лойиҳа ташаббускори Лойиҳа номи Йиллик ишлаб чиқариш қуввати Лойиҳа қиймати (млн. сўм) Шу жумладан: Хизмат кўрсатувчи банк Амалга ошириш муддати Янги иш ўрни сони ўлчов бирлиги натура қийматда млн. сўм ўз маблағи банк кредити Жами 98 та лойиҳа - - 100 885 116 500 50 488 66 012 - - 1 317 I. Саноат соҳасида 43 та лойиҳа - - 49 557 41 410 19 560 21 850 - - 647 II. Хизмат кўрсатиш соҳасида 24 та лойиҳа - - 37 642 43 450 19 808 23 642 - - 376 III. Қишлоқ хўжалиги соҳасида 31 та лойиҳа - - 13 686 31 640 11 120 20 520 - - 294 I. САНОАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ СОҲАСИДА 1. «Нигора Низомова» ХК тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш тонна 2 000 800 800 500 300 «Агробанк» АТБ 01.10.2019 8 2. «Бахтиёр Дониёр Бахтиёрович» ХК тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш тонна 4 000 2 000 2 500 1 500 1 000 «Агробанк» АТБ 01.11.2019 13 3. «Хасан Хусан Содиқов» ХК мебель ишлаб чиқаришни кенгайтириш дона 200 750 450 300 «Агробанк» АТБ 01.04.2019 12 4. «Ҳамрақулов Жаҳонгир» ХК рубероид ишлаб чиқаришни кенгайтириш минг м.кв 30 70 650 450 200 «Агробанк» АТБ 01.12.2018 7 5. «Ёзёвон Нур гавҳари» МЧЖ чиқиндилардан момиқ пахта ишлаб чиқаришни ташкил этиш тонна 50 300 850 550 300 «Агробанк» АТБ 01.12.2018 9 6. «Шоҳжаҳон Авазбек Низомов» ХК тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш тонна 2 000 800 500 275 225 «Агробанк» АТБ 01.11.2019 10 7. «Шохрух Термо Строй» ХК қурилиш-монтаж ишлари фаолиятини амалга ошириш объект 10 300 600 400 200 «Агробанк» АТБ 01.11.2019 8 8. «Эделвест» МЧЖ чиқиндилардан момиқ пахта ишлаб чиқариш тонна 416 1000 4 000 800 3 200 Ўзмиллийбанк 01.12.2019 20 9. «Ғайратли Истиқбол Сари» ХК момиқ пахта ишлаб чиқаришни кенгайтириш тонна 50 120 220 100 120 «Ипотека-банк» АТИБ 01.05.2019 5 10. «Иймон Файз» КТХФ момиқ пахта ишлаб чиқаришни кенгайтириш тонна 416 1000 1 500 500 1000 «Ипотека-банк» АТИБ 01.11.2019 6 11. «Иймон Файз» КТХФ момиқ пахта ишлаб чиқаришни кенгайтириш тонна 500 3000 800 400 400 «Ипотека-банк» АТИБ 01.12.2018 12 12. «Ёз Нур Текс» ХК момиқ пахта ишлаб чиқаришни кенгайтириш тонна 208 500 900 400 500 «Ипотека-банк» АТИБ 01.11.2019 6 13. «Рахимов Ғуломжон Иномжонович» ХК мом�қ пахта ишлаб чиқаришни кенгайтириш тонна 21 50 100 50 50 «Ипотека-банк» АТИБ 01.08.2019 5 14. «Юқори сифат сари» МЧЖ момиқ пахта ишлаб чиқаришни кенгайтириш тонна 41 200 200 100 100 «Ипотека-банк» АТИБ 01.09.2019 6 15. «Ёзёвон буюк бинокор» ХК момиқ пахта ишлаб чиқаришни кенгайтириш тонна 125 200 500 200 300 «Ипотека-банк» АТИБ 01.09.2019 6 16. «Файзли Алимардон» ХК асфальт ишлаб чиқаришни ташкил этиш тонна 25000 7500 1 000 1000 «Ипотека-банк» АТИБ 01.12.2018 8 17. «Абдуқаҳҳоров Мансурбек Раҳимжонович» ХК момиқ пахта ишлаб чиқаришни кенгайтириш тонна 83 200 400 200 200 «Ипотека-банк» АТИБ 01.11.2019 6 18. «Нурли олмос сари» МЧЖ тикувчилик маҳсулотлари қолдиқларини қайта ишлашни ташкил этиш тонна 400 2 000 900 800 100 «Трастбанк» ХАБ 01.11.2019 6 19. «Шоҳжаҳон Авазбек Низомов» ХК момиқ пахта ишлаб чиқаришни кенгайтириш тонна 200 1 000 200 200 «Трастбанк» ХАБ 01.07.2019 5 20. «Нурли олмос сари» МЧЖ момиқ пахта ишлаб чиқаришни кенгайтириш тонна 350 1 200 300 200 100 «Трастбанк» ХАБ 01.12.2018 42 21. «Эксклюзив Эверест» МЧЖ тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш минг тонна 25 000 7 500 2 500 1 000 1 500 АТ «Алоқабанк» 01.08.2019 160 22. «Марвар» ХК пишиқ ғишт ишлаб чиқаришни ташкил этиш дона 1 200 540 800 625 175 Халқ банки 01.12.2018 10 23. «Sabatu Kunuz Nur» МЧЖ суюқ бўёқ ишлаб чиқиш тонна 2 400 1 500 200 100 100 Халқ банки 01.12.2018 9 24. ЯТТ «Шокирова Шаҳрихон Тоировна» ХК кондитер маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш тонна 1 150 150 50 100 Халқ банки 01.05.2019 5 25. «Бахт Мурод» МЧЖ момиқ пахтани қайта ишлаш тонна 1 000 1 500 1 150 200 950 Халқ банки 01.06.2019 7 26. «Sabatu Kunuz Nur» МЧЖ оҳак ишлаб чиқаришни ташкил этиш тонна 3 000 250 100 50 50 Халқ банки 01.06.2019 6 27. ЯТТ «Маматоиров Махаммаджон Тўланбоевич» металлдан маҳсулотлар тайёрлаш цехини ташкил этиш тонна 5 120 300 250 50 Халқ банки 01.12.2018 6 28. ЯТТ «Сотволдихон Боходирхон Акрамхон ўғли» миллий либослар тайёрлашни ташкил этиш дона 1 000 120 250 200 50 Халқ банки 01.12.2018 6 29. ЯТТ «Деҳқонов Мухаммаддиёр» кондитер маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш тонна 1 100 190 140 50 Халқ банки 01.06.2019 6 30. «Водий лаззат иссиқ нон» МЧЖ нон маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш тонна 200 200 400 200 200 Халқ банки 01.11.2019 6 31. «Файзли Қоратепа савдо» МЧЖ тикувчилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш дона 20 000 350 800 500 300 Халқ банки 01.09.2019 10 32. ЯТТ «Исмоилов Азизбек Абилбокиевич» ғишт ва шлакаблок ишлаб чиқаришни ташкил этиш дона 500 750 400 200 200 Халқ банки 01.12.2018 8 33. «Сарвиноз Машхура Шоддил» МЧЖ нон маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш тонна 40 000 350 1 700 1 200 500 «Ўзсаноатқурилиш банк» АТБ 01.03.2019 12 34. «Шарқ тола текс» ХК момиқ пахтани қайта ишлашни ташкил этиш тонна 431 517 550 250 300 «Ўзсаноатқурилиш банк» АТБ 01.04.2019 23 35. «Абдуқодиров Моҳирбек» ХК мих ишлаб чиқаришни ташкил этиш тонна 600 620 300 120 180 «Ипотека-банк» АТИБ 01.12.2018 7 36. «Мамадалиев Азимжон» ХК тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш дона 2 500 200 150 50 100 «Микрокредитбанк» АТБ 01.12.2018 7 37. «Ораста Афрўз файз» ХК ёғочни кесиш ва қайта ишлаш (ускуна харид қилиш) куб.м 3 000 100 200 50 150 «Микрокредитбанк» АТБ 01.03.2019 9 38. «Грант траде Фергана» МЧЖ электр трансформатор ва нимстанциялар ишлаб чиқаришни ташкил этиш дона 1000 3900 8 000 3500 4500 Халқ банки 01.06.2019 65 39. «Майрам» ХК асфальт ишлаб чиқаришни ташкил этиш тонна 500 450 600 200 400 «Нamkorbank» АТБ 01.03.2019 9 40. «Абдубарноб хожи» ХК пишиқ ғишт ишлаб чиқаришни ташкил этиш дона 1000 500 1 000 400 600 «Асака» банк 01.12.2018 6 41. «Имом муслим текс» МЧЖ момиқ пахтани қайта ишлаш ҳисобига тўқимачиликни ташкил этиш дона 500 450 1 400 400 1000 «Асака» банк 01.11.2019 42 42. «Истиқлол Дизел Инвест» МЧЖ автомобиль мойини қадоқлаш тармоғи ташкил этиш тонна 1300 6800 2 000 500 1500 АТБ «InFinBank» 01.12.2018 19 43. «Водий Файз Инвест» МЧЖ шлакаблок ишлаб чиқаришни ташкил этиш дона 50000 150 600 300 300 АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» 01.03.2019 9 II. ХИЗМАТ КЎРСАТИШНИ РИВОЖЛАНТИРИШ СОҲАСИДА 44. «Сой б ў йи савдо » МЧЖ автомобилларга газ баллонлари ўрнатиш маркази ташкил этиш 650 4 000 1 000 3 000 «Агробанк» АТБ 01 .12.2019 10 45. «Агропланет» ФХ меҳмонхона хизматини ташкил этиш киши 730 219 3 800 3 000 800 «Агробанк» АТБ 01.11.2019 14 46. «Дорус салом» МЧЖ замонавий технология асосида автомобилларга газ тўлдириш шохобчасини ташкил этиш м.куб 700 000 10500 7 000 7 000 Ўзмиллийбанк 01.12.2018 34 47. «Эделвест» МЧЖ замонавий технология асосида автомобилларга газ тўлдириш шохобчасини ташкил этиш м.куб 720 000 11 000 4 600 1 400 3 200 Ўзмиллийбанк 01.03.2019 37 48. «Фарзона Автогаз сервис» ХК замонавий технология асосида автомобилларга газ тўлдириш шохобчасини ташкил этиш м.куб 700 000 10 500 6 000 3 000 3000 «Ипотека-банк» АТИБ 01.03.2019 37 49. «Нурли Замин Хонобод» ХК корхона учун асосий восита харид қилиш (корхона эҳтиёжи учун юк автомобили харид қилиш) дона 1 800 1 200 400 800 «Ипотека-банк» АТИБ 01.11.2019 5 50. ЯТТ «Ғуломалиев Рихситилло Халимжон угли» савдо шохобчасини ташкил этиш 50 100 50 50 Халқ банки 01.06.2019 5 51. ХК «Мустаҳкам ишонч савдо» савдо шохобчасини ташкил этиш 250 300 150 150 Халқ банки 01.07.2019 6 52. ЯТТ «Деҳқонов Элмурод Хусанбоевич» савдо шохобчасини кенгайтириш 350 700 400 300 Халқ банки 01.07.2019 6 53. ЯТТ «Мамажонов Махмуджон Мамадалиевич» савдо шохобчасини кенгайтириш 250 450 300 150 Халқ банки 01.06.2019 6 54. ХК «Абдукодиров Мохирбек» меҳмонхона хизматини ташкил этиш киши 120 250 950 450 500 «Ипотека-банк» АТИБ 01.06.2019 20 55. Семейное предприятие «Асадилло қувонч Акбарали» умумий овқатланиш шохобчасини ташкил этиш 150 250 250 АТ «Савдогарбанк» 31.10.2019 6 56. ЯТТ «Қурбонов Акмалжон» умумий овқатланиш шохобчасини ташкил этиш 120 200 200 АТ «Савдогарбанк» 30.09.2019 6 57. ЯТТ «Хусанова Санобархон» умумий овқатланиш шохобчасини ташкил этиш киши 15 000 325 300 208 92 «Микрокредитбанк» АТБ 01.12.2018 14 58. МЧЖ «Аббос ишонч қурилиш» техник хизмат кўрсатишни ташкил этиш га 200 2000 450 150 300 «Туронбанк» АТБ 01.05.2019 7 59. МЧЖ «Шарқ тиббиёт мўъжизаси» спорт комплекси ташкил этиш (машғулотлар ва бокс учун зал) киши 1100 108 600 400 200 «Капиталбанк» АТБ 01.10.2019 6 60. МЧЖ «Шарқ тиббиёт мўъжизаси» соғломлаштириш спорт комплексини ташкил этиш киши 1000 120 900 800 100 «Капиталбанк» АТБ 01.10.2019 7 61. ХК «Азиза мумтоз» давлат шерикчилигидаги нодавлат мактабгача тарбия муассасасини ташкил этиш ўрин 75 1600 100 1500 Халқ банки 30.06.2019 22 62. ХК «Олтиной» давлат шерикчилигидаги нодавлат мактабгача тарбия муассасасини ташкил этиш ўрин 100 2100 100 2000 Халқ банки 20.04.2019 27 63. ХК «Муҳайёхон» давлат шерикчилигидаги нодавлат мактабгача тарбия муассасасини ташкил этиш ўрин 50 1100 100 1000 Халқ банки 30.11.2019 12 64. ХК «Зебинисобегим келажаги» давлат шерикчилигидаги нодавлат мактабгача тарбия муассасасини ташкил этиш ўрин 75 1600 100 1500 Халқ банки 25.06.2019 22 65. ХК «Иқтидорли Сетора» давлат шерикчилигидаги нодавлат мактабгача тарбия муассасасини ташкил этиш ўрин 100 2050 50 2000 Халқ банки 01.03.2019 20 66. ХК «Гулбаҳорбону Гулжахон» давлат шерикчилигидаги нодавлат мактабгача тарбия муассасасини ташкил этиш ўрин 50 1100 100 1000 Халқ банки 25.06.2019 20 67. ХК «Иқтидорли Дурдона» давлат шерикчилигидаги нодавлат мактабгача тарбия муассасасини ташкил этиш ўрин 100 2100 100 2000 Халқ банки 30.08.2019 27 III. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ СОҲАСИДА 68. ФХ «Водий олтин бошоғи» қишлоқ хўжалиги техникаси хизматини кўрсатишни ташкил этиш га 200 400 1 200 300 900 «Агробанк» АТБ 01.06.2019 6 69. ФХ «Агро Гигант» қишлоқ хўжалиги техникаси хизматини кўрсатишни ташкил этиш га 200 400 1 200 300 900 «Агробанк» АТБ 01.06.2019 6 70. ФХ «Ш-Карим» иссиқхона ташкил этиш га 1 150 1 000 500 500 «Агробанк» АТБ 01.04.2019 9 71. ФХ «Агросервис такалик» иссиқхона ташкил этиш га 1 225 900 600 300 «Агробанк» АТБ 01.04.2019 9 72. ФХ «Агропланет» қишлоқ хўжалигида техника хизматини кўрсатишни ташкил этиш га 1 000 800 1 600 600 1 000 «Агробанк» АТБ 01.06.2019 11 73. ФХ «Латифбой» қишлоқ хўжалигида техника хизматини кўрсатишни ташкил этиш га 1 200 900 200 700 «Агробанк» АТБ 01.04.2019 7 74. ФХ «Зийнатбону» чорвачиликни ташкил этиш бош 17 190 700 400 300 «Агробанк» АТБ 01.03.2019 8 75. ХК «Қоратепа нурли замин» маҳсулот сақлаш учун музлаткич ташкил этиш тонна 500 300 1 715 515 1 200 Ўзмиллийбанк 01.12.2018 9 76. ФХ «Фарғона Нишонаси» иссиқхона ва интенсив боғ ташкил этиш га 1 250 1 000 500 500 Ўзмиллийбанк 01.12.2018 10 77. МЧЖ «Prod fish tred » балиқчилик хўжалигини ташкил этиш тонна 400 4 000 4 500 500 4 000 «Ипотека-банк» АТИБ 01.05.2019 37 78. ФХ «Файзли водий Ёғдуси» балиқчилик хўжалигини кенгайтириш тонна 83 200 300 100 200 «Ипотека-банк» АТИБ 01.05.2019 6 79. ФХ «Мунаввар замин файз» балиқчилик хўжалигини кенгайтириш тонна 83 200 300 100 200 «Ипотека-банк» АТИБ 01.05.2019 8 80. МЧЖ «Союни тотли меваси» балиқчилик хўжалигини ташкил этиш тонна 200 200 400 200 200 Халқ банки 01.06.2019 8 81. ФХ «Агро Ёзёвон» чорвачиликни ташкил этиш бош 80 400 1 200 400 800 Халқ банки 01.06.2019 8 82. ФХ «Умид» чорвачиликни ташкил этиш бош 50 250 900 200 700 Халқ банки 01.06.2019 . 7 83. ФХ «Абдуллаев Мухаммаджон файз» чорвачиликни ташкил этиш бош 60 340 950 250 700 Халқ банки 01.06.2019 7 84. МЧЖ «Ёзёвон томорқа хизмати» паррандачилик ва иссиқхона ташкил этиш бош ва га 2000 ва 0,5 1 000 1 150 200 950 Халқ банки 01.06.2019 14 85. ХК «Сотволди хожи Ёдгоров» пахта хом ашёсини қайта ишлашни ташкил этиш тонна 320 256 900 400 500 «Ўзсаноатқурилиш банк» АТБ 01.12.2018 19 86. ХК «Шижоатли Бекмурод» қишлоқ хўжалигида техника хизматини кўрсатишни ташкил этиш га 400 200 300 200 100 АТ «Савдогарбанк» 30.08.2019 6 87. ХК «Абдувосит Одилжон камоли» қишлоқ хўжалигида техника хизматини кўрсатишни ташкил этиш га 400 200 300 230 70 АТ «Савдогарбанк» 01.05.2019 6 88. ХК «Мирзолимов Абдуғани» чорвачиликни ташкил этиш бош 20 100 150 50 100 «Микрокредитбанк» АТБ 01.03.2019 9 89. ХК «Ботиров Раҳматилло Ботирович» чорвачиликни ташкил этиш бош 100 800 2 500 1000 1500 «Нamkorbank» АТБ 01.03.2019 13 90. ФХ «Зарбулоқ» чорвачиликни ташкил этиш бош 33 200 350 100 250 «Асака» банк 01.12.2018 7 91. ФХ «Қудратилло Рахмитдинов» чорвачиликни ташкил этиш бош 50 300 500 100 400 «Асака» банк 01.12.2018 6 92. ФХ «Рўзвонхожи она» қишлоқ хўжалигида техника хизмати кўрсатишни ташкил этиш дона 2 400 500 100 400 «Асака» банк 01.12.2018 6 93. ХК «Саховатли Одинабону» иссиқхона ташкил этиш га 1 250 1 500 1500 «Асака» банк 01.09.2019 9 94. ХК «Файзли қатортол» иссиқхона ташкил этиш га 0,6 250 300 200 100 «Асака» банк 01.12.2018 6 95. МЧЖ «Имом муслим текс» иссиқхона ташкил этиш га 1 700 2 000 500 1500 «Асака» банк 01.12.2019 14 96. ФХ «Фар Ваҳобиддин» чорвачиликни ташкил этиш бош 70 350 1 200 400 800 АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» 01.03.2019 12 97. ЯТТ «Орипов Жавлон Кадирович» логистика маркази ташкил этиш 75 1 100 400 700 Халқ банки 01.03.2019 6 98. ХК «Муҳаммад Сарвар Файз» қишлоқ хўжалигида техника хизматини кўрсатишни ташкил этиш 100 125 75 50 АТ «Савдогарбанк» 30.06.2019 5

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2018 йил 20 октябрь,

839-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2018 й., 09/18/839/2078-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

MANZILLI ROʻYXATI

Fargʻona viloyatining Yozyovon tumanida sanoat, xizmatlar sohasi va qishloq xoʻjaligini rivojlantirish orqali aholi bandligini taʼminlashga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida

Fargʻona viloyatining Yozyovon tumanida ijtimoiy-iqtisodiy islohotlar amalga oshirilishini oʻrganishda Respublika ishchi guruhi tomonidan aniqlangan muammolarni bartaraf etish, tadbirkorlik faoliyatini rivojlantirish, yangi ish oʻrinlari tashkil etish orqali aholining bandligi va turmushi darajasini yanada oshirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

respublika ishchi guruhi tomonidan mahallalarni uyma-uy aylanib chiqish, ijtimoiy soha obyektlariga va ishlab chiqarish obyektlariga tashrif buyurish orqali Fargʻona viloyatining Yozyovon tumanida ijtimoiy-iqtisodiy islohotlarning amalga oshirilishini kompleks oʻrganib chiqilgani;

Fargʻona viloyatining Yozyovon tumanida amalga oshirilayotgan ijtimoiy-iqtisodiy islohotlarni oʻrganish yakunlari boʻyicha mahalla, tuman va viloyat darajalarida hal qilinishi talab etiladigan tizimli muammolar va kamchiliklarni bartaraf etishga yoʻnaltirilgan “yoʻl xaritalari” ishlab chiqilgani va tasdiqlangani maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. 2018-2019-yillarda Fargʻona viloyatining Yozyovon tumanida kafolatli ish oʻrinlari tashkil etish hamda sanoat, xizmatlar sohasi va qishloq xoʻjaligini rivojlantirish loyihalarining manzilli roʻyxati ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

3. Fargʻona viloyati hokimligi:

manfaatdor davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, tijorat banklari, loyihalarning tashabbuskorlari bilan birgalikda tasdiqlangan manzilli roʻyxat parametrlari soʻzsiz bajarilishini taʼminlasin va bu boradagi investitsiya loyihalarining oʻz vaqtida va sifatli amalga oshirilishini, ishlab chiqarishning moʻljallangan hajmlari oʻzlashtirilishini va yangi ish oʻrinlari tashkil etilishini nazarda tutsin;

muammoli masalalarni muntazam ravishda koʻrib chiqib, ularni hal etish yuzasidan tezkor va amaliy zarur chora-tadbirlarni amalga oshirgan holda, loyihalar bajarilishining tizimli monitoringini olib borsin.

4. Fargʻona viloyati hokimligiga Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar boʻyicha davlat qoʻmitasi va xizmat koʻrsatuvchi tijorat banklari bilan kelishgan holda, mazkur qaror bilan tasdiqlangan manzilli roʻyxatga loyihalarning qiymatini va ish oʻrinlari sonini saqlab qolish sharti bilan, zarurat boʻlganda, oʻzgartirishlar kiritish huquqi berilsin.

5. Fargʻona viloyati hokimligi Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar boʻyicha davlat qoʻmitasi va “Oʻzbekbaliqsanoat” uyushmasi bilan birgalikda logistika markazi va baliqchilik kompleksini tashkil etish loyihalarini 2019-yilning yakuniga qadar amalga oshirish uchun salohiyatli investorlarni jalb etish choralarini koʻrsin.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi, “Oʻzbekbaliqsanoat” uyushmasi, Fargʻona viloyati hokimligi va tegishli sektor rahbarlari bir oy muddatda doimiy band boʻlmagan aholini Yozyovon suv ombori akvatoriyasida baliqchilikni rivojlantirishga jalb etish boʻyicha quyidagilar yuzasidan takliflarni ishlab chiqib, Vazirlar Mahkamasiga kiritsin:

200 ta baliq yetishtiriladigan qafas sotib olish va oʻrnatish, keyinchalik ularni kam taʼminlangan oilalardan boʻlgan ishsiz fuqarolarga kamida 3 yil muddatga ular ijaraga olinganidan boshlab ijara toʻlovlarini 6 oy mobaynida kechiktirgan holda ijaraga berish;

“Oʻzbekbaliqsanoat” uyushmasining Fargʻona viloyati boʻlimi tomonidan ishsiz fuqarolarni qisqa muddatda baliqchilikka oʻqitish.

Belgilab qoʻyilsinki, yagona agrar-texnologik siyosat asosida baliqchilikni tashkil etish, baliqchilik qafaslari, ozuqa va boshqa zarur moddiy resurslar bilan taʼminlash, shuningdek, yetishtirilgan baliq mahsulotlarini olish va sotish Fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalarini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi hamda Fargʻona viloyati hokimligi huzuridagi Yangi ish oʻrinlarini tashkil etishni ragʻbatlantirish hududiy jamgʻarmasi mablagʻlari hisobiga teng ulushlarda amalga oshiriladi.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligining Oʻzbekiston Respublikasi Bandlikka koʻmaklashish davlat jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan:

yangi ish oʻrinlari tashkil etilishini nazarda tutuvchi loyihalarni amalga oshirish uchun Yozyovon tumanining kichik tadbirkorlik subyektlari, fermer va dehqon xoʻjaliklariga, oilaviy tadbirkorlik subyektlariga tijorat banklarining kredit liniyalari orqali 1,5 mlrd soʻm miqdorida mikrokreditlar berish;

tadbirkorlik faoliyatini boshlash istagi boʻlgan, bandlikka koʻmaklashish markazlarida roʻyxatdan oʻtgan 100 nafar ishsiz fuqaroga yakka tartibdagi tadbirkor sifatida roʻyxatdan oʻtish, kichik korxona va mikrofirmalarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun xarajatlarini toʻlash uchun eng kam ish haqining 2 baravari miqdorida bir martalik subsidiyalar ajratish toʻgʻrisidagi taklifi qabul qilinsin.

8. Fargʻona viloyati hokimligi:

Yozyovon tumani madaniyat va istirohat bogʻi hududida joylashgan aholi dam olishi markazining rekonstruksiya qilinishi va mukammal taʼmirlanishini taʼminlasin, bunda markazda 400 kishiga moʻljallangan tomosha zalini, toʻgaraklar uchun auditoriya hamda tuman kutubxonasini tashkil etish nazarda tutilsin;

“Bahor” mahalla fuqarolar yigʻini hududida oʻrnatilgan “Urush yoʻllarida” haykali mukammal taʼmirlanishini va unga tutash hudud obodonlashtirilishini taʼminlasin.

9. Fargʻona viloyati hokimligi, tegishli sektorlarning rahbarlari Fargʻona viloyatining Yozyovon tumanida amalga oshirilayotgan ijtimoiy-iqtisodiy islohotlarni kompleks oʻrganish yakunlari boʻyicha tasdiqlangan “yoʻl xaritalari”ning soʻzsiz bajarilishi yuzasidan amaliy nazoratni taʼminlasinlar.

10. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi oʻrinbosari — “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ boshqaruvi raisi A.J. Ramatov, Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — Moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov va Fargʻona viloyati hokimi Sh.M. Gʻaniyev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 20-oktabrdagi 839-son qaroriga ILOVA

2018-2019-yillarda Fargʻona viloyatining Yozyovon tumanida kafolatli ish oʻrinlari tashkil etish hamda sanoat, xizmatlar sohasi va qishloq xoʻjaligini rivojlantirish loyihalarining

mln. soʻm hisobida T/r Loyiha tashabbuskori Loyiha nomi Yillik ishlab chiqarish quvvati Loyiha qiymati (mln. soʻm) Shu jumladan: Xizmat koʻrsatuvchi bank Amalga oshirish muddati Yangi ish oʻrni soni oʻlchov birligi natura qiymatda mln. soʻm oʻz mablagʻi bank krediti Jami 98 ta loyiha - - 100 885 116 500 50 488 66 012 - - 1 317 I. Sanoat sohasida 43 ta loyiha - - 49 557 41 410 19 560 21 850 - - 647 II. Xizmat koʻrsatish sohasida 24 ta loyiha - - 37 642 43 450 19 808 23 642 - - 376 III. Qishloq xoʻjaligi sohasida 31 ta loyiha - - 13 686 31 640 11 120 20 520 - - 294 I. SANOATNI RIVOJLANTIRISH SOHASIDA 1. “Nigora Nizomova” XK tikuvchilik mahsulotlari ishlab chiqarishni tashkil etish tonna 2 000 800 800 500 300 “Agrobank” ATB 01.10.2019 8 2. “Baxtiyor Doniyor Baxtiyorovich” XK tikuvchilik mahsulotlari ishlab chiqarishni tashkil etish tonna 4 000 2 000 2 500 1 500 1 000 “Agrobank” ATB 01.11.2019 13 3. “Xasan Xusan Sodiqov” XK mebel ishlab chiqarishni kengaytirish dona 200 750 450 300 “Agrobank” ATB 01.04.2019 12 4. “Hamraqulov Jahongir” XK ruberoid ishlab chiqarishni kengaytirish ming m.kv 30 70 650 450 200 “Agrobank” ATB 01.12.2018 7 5. “Yozyovon Nur gavhari” MCHJ chiqindilardan momiq paxta ishlab chiqarishni tashkil etish tonna 50 300 850 550 300 “Agrobank” ATB 01.12.2018 9 6. “Shohjahon Avazbek Nizomov” XK tikuvchilik mahsulotlari ishlab chiqarishni tashkil etish tonna 2 000 800 500 275 225 “Agrobank” ATB 01.11.2019 10 7. “Shoxrux Termo Stroy” XK qurilish-montaj ishlari faoliyatini amalga oshirish obyekt 10 300 600 400 200 “Agrobank” ATB 01.11.2019 8 8. “Edelvest” MCHJ chiqindilardan momiq paxta ishlab chiqarish tonna 416 1000 4 000 800 3 200 Oʻzmilliybank 01.12.2019 20 9. “Gʻayratli Istiqbol Sari” XK momiq paxta ishlab chiqarishni kengaytirish tonna 50 120 220 100 120 “Ipoteka-bank” ATIB 01.05.2019 5 10. “Iymon Fayz” KTXF momiq paxta ishlab chiqarishni kengaytirish tonna 416 1000 1 500 500 1000 “Ipoteka-bank” ATIB 01.11.2019 6 11. “Iymon Fayz” KTXF momiq paxta ishlab chiqarishni kengaytirish tonna 500 3000 800 400 400 “Ipoteka-bank” ATIB 01.12.2018 12 12. “Yoz Nur Teks” XK momiq paxta ishlab chiqarishni kengaytirish tonna 208 500 900 400 500 “Ipoteka-bank” ATIB 01.11.2019 6 13. “Raximov Gʻulomjon Inomjonovich” XK mom�q paxta ishlab chiqarishni kengaytirish tonna 21 50 100 50 50 “Ipoteka-bank” ATIB 01.08.2019 5 14. “Yuqori sifat sari” MCHJ momiq paxta ishlab chiqarishni kengaytirish tonna 41 200 200 100 100 “Ipoteka-bank” ATIB 01.09.2019 6 15. “Yozyovon buyuk binokor” XK momiq paxta ishlab chiqarishni kengaytirish tonna 125 200 500 200 300 “Ipoteka-bank” ATIB 01.09.2019 6 16. “Fayzli Alimardon” XK asfalt ishlab chiqarishni tashkil etish tonna 25000 7500 1 000 1000 “Ipoteka-bank” ATIB 01.12.2018 8 17. “Abduqahhorov Mansurbek Rahimjonovich” XK momiq paxta ishlab chiqarishni kengaytirish tonna 83 200 400 200 200 “Ipoteka-bank” ATIB 01.11.2019 6 18. “Nurli olmos sari” MCHJ tikuvchilik mahsulotlari qoldiqlarini qayta ishlashni tashkil etish tonna 400 2 000 900 800 100 “Trastbank” XAB 01.11.2019 6 19. “Shohjahon Avazbek Nizomov” XK momiq paxta ishlab chiqarishni kengaytirish tonna 200 1 000 200 200 “Trastbank” XAB 01.07.2019 5 20. “Nurli olmos sari” MCHJ momiq paxta ishlab chiqarishni kengaytirish tonna 350 1 200 300 200 100 “Trastbank” XAB 01.12.2018 42 21. “Eksklyuziv Everest” MCHJ tikuvchilik mahsulotlari ishlab chiqarishni tashkil etish ming tonna 25 000 7 500 2 500 1 000 1 500 AT “Aloqabank” 01.08.2019 160 22. “Marvar” XK pishiq gʻisht ishlab chiqarishni tashkil etish dona 1 200 540 800 625 175 Xalq banki 01.12.2018 10 23. “Sabatu Kunuz Nur” MCHJ suyuq boʻyoq ishlab chiqish tonna 2 400 1 500 200 100 100 Xalq banki 01.12.2018 9 24. YTT “Shokirova Shahrixon Toirovna” XK konditer mahsulotlarini ishlab chiqarishni tashkil etish tonna 1 150 150 50 100 Xalq banki 01.05.2019 5 25. “Baxt Murod” MCHJ momiq paxtani qayta ishlash tonna 1 000 1 500 1 150 200 950 Xalq banki 01.06.2019 7 26. “Sabatu Kunuz Nur” MCHJ ohak ishlab chiqarishni tashkil etish tonna 3 000 250 100 50 50 Xalq banki 01.06.2019 6 27. YTT “Mamatoirov Maxammadjon Toʻlanboyevich” metalldan mahsulotlar tayyorlash sexini tashkil etish tonna 5 120 300 250 50 Xalq banki 01.12.2018 6 28. YTT “Sotvoldixon Boxodirxon Akramxon oʻgʻli” milliy liboslar tayyorlashni tashkil etish dona 1 000 120 250 200 50 Xalq banki 01.12.2018 6 29. YTT “Dehqonov Muxammaddiyor” konditer mahsulotlari ishlab chiqarishni tashkil etish tonna 1 100 190 140 50 Xalq banki 01.06.2019 6 30. “Vodiy lazzat issiq non” MCHJ non mahsulotlarini ishlab chiqarishni kengaytirish tonna 200 200 400 200 200 Xalq banki 01.11.2019 6 31. “Fayzli Qoratepa savdo” MCHJ tikuvchilik mahsulotlarini ishlab chiqarishni tashkil etish dona 20 000 350 800 500 300 Xalq banki 01.09.2019 10 32. YTT “Ismoilov Azizbek Abilbokiyevich” gʻisht va shlakablok ishlab chiqarishni tashkil etish dona 500 750 400 200 200 Xalq banki 01.12.2018 8 33. “Sarvinoz Mashxura Shoddil” MCHJ non mahsulotlari ishlab chiqarishni kengaytirish tonna 40 000 350 1 700 1 200 500 “Oʻzsanoatqurilish bank” ATB 01.03.2019 12 34. “Sharq tola teks” XK momiq paxtani qayta ishlashni tashkil etish tonna 431 517 550 250 300 “Oʻzsanoatqurilish bank” ATB 01.04.2019 23 35. “Abduqodirov Mohirbek” XK mix ishlab chiqarishni tashkil etish tonna 600 620 300 120 180 “Ipoteka-bank” ATIB 01.12.2018 7 36. “Mamadaliyev Azimjon” XK tikuvchilik mahsulotlari ishlab chiqarishni tashkil etish dona 2 500 200 150 50 100 “Mikrokreditbank” ATB 01.12.2018 7 37. “Orasta Afroʻz fayz” XK yogʻochni kesish va qayta ishlash (uskuna xarid qilish) kub.m 3 000 100 200 50 150 “Mikrokreditbank” ATB 01.03.2019 9 38. “Grant trade Fergana” MCHJ elektr transformator va nimstansiyalar ishlab chiqarishni tashkil etish dona 1000 3900 8 000 3500 4500 Xalq banki 01.06.2019 65 39. “Mayram” XK asfalt ishlab chiqarishni tashkil etish tonna 500 450 600 200 400 “Namkorbank” ATB 01.03.2019 9 40. “Abdubarnob xoji” XK pishiq gʻisht ishlab chiqarishni tashkil etish dona 1000 500 1 000 400 600 “Asaka” bank 01.12.2018 6 41. “Imom muslim teks” MCHJ momiq paxtani qayta ishlash hisobiga toʻqimachilikni tashkil etish dona 500 450 1 400 400 1000 “Asaka” bank 01.11.2019 42 42. “Istiqlol Dizel Invest” MCHJ avtomobil moyini qadoqlash tarmogʻi tashkil etish tonna 1300 6800 2 000 500 1500 ATB “InFinBank” 01.12.2018 19 43. “Vodiy Fayz Invest” MCHJ shlakablok ishlab chiqarishni tashkil etish dona 50000 150 600 300 300 ATB “Qishloq qurilish bank” 01.03.2019 9 II. XIZMAT KOʻRSATISHNI RIVOJLANTIRISH SOHASIDA 44. “Soy b oʻ yi savdo ” MCHJ avtomobillarga gaz ballonlari oʻrnatish markazi tashkil etish 650 4 000 1 000 3 000 “Agrobank” ATB 01 .12.2019 10 45. “Agroplanet” FX mehmonxona xizmatini tashkil etish kishi 730 219 3 800 3 000 800 “Agrobank” ATB 01.11.2019 14 46. “Dorus salom” MCHJ zamonaviy texnologiya asosida avtomobillarga gaz toʻldirish shoxobchasini tashkil etish m.kub 700 000 10500 7 000 7 000 Oʻzmilliybank 01.12.2018 34 47. “Edelvest” MCHJ zamonaviy texnologiya asosida avtomobillarga gaz toʻldirish shoxobchasini tashkil etish m.kub 720 000 11 000 4 600 1 400 3 200 Oʻzmilliybank 01.03.2019 37 48. “Farzona Avtogaz servis” XK zamonaviy texnologiya asosida avtomobillarga gaz toʻldirish shoxobchasini tashkil etish m.kub 700 000 10 500 6 000 3 000 3000 “Ipoteka-bank” ATIB 01.03.2019 37 49. “Nurli Zamin Xonobod” XK korxona uchun asosiy vosita xarid qilish (korxona ehtiyoji uchun yuk avtomobili xarid qilish) dona 1 800 1 200 400 800 “Ipoteka-bank” ATIB 01.11.2019 5 50. YTT “Gʻulomaliyev Rixsitillo Xalimjon ugli” savdo shoxobchasini tashkil etish 50 100 50 50 Xalq banki 01.06.2019 5 51. XK “Mustahkam ishonch savdo” savdo shoxobchasini tashkil etish 250 300 150 150 Xalq banki 01.07.2019 6 52. YTT “Dehqonov Elmurod Xusanboyevich” savdo shoxobchasini kengaytirish 350 700 400 300 Xalq banki 01.07.2019 6 53. YTT “Mamajonov Maxmudjon Mamadaliyevich” savdo shoxobchasini kengaytirish 250 450 300 150 Xalq banki 01.06.2019 6 54. XK “Abdukodirov Moxirbek” mehmonxona xizmatini tashkil etish kishi 120 250 950 450 500 “Ipoteka-bank” ATIB 01.06.2019 20 55. Semeynoye predpriyatiye “Asadillo quvonch Akbarali” umumiy ovqatlanish shoxobchasini tashkil etish 150 250 250 AT “Savdogarbank” 31.10.2019 6 56. YTT “Qurbonov Akmaljon” umumiy ovqatlanish shoxobchasini tashkil etish 120 200 200 AT “Savdogarbank” 30.09.2019 6 57. YTT “Xusanova Sanobarxon” umumiy ovqatlanish shoxobchasini tashkil etish kishi 15 000 325 300 208 92 “Mikrokreditbank” ATB 01.12.2018 14 58. MCHJ “Abbos ishonch qurilish” texnik xizmat koʻrsatishni tashkil etish ga 200 2000 450 150 300 “Turonbank” ATB 01.05.2019 7 59. MCHJ “Sharq tibbiyot moʻjizasi” sport kompleksi tashkil etish (mashgʻulotlar va boks uchun zal) kishi 1100 108 600 400 200 “Kapitalbank” ATB 01.10.2019 6 60. MCHJ “Sharq tibbiyot moʻjizasi” sogʻlomlashtirish sport kompleksini tashkil etish kishi 1000 120 900 800 100 “Kapitalbank” ATB 01.10.2019 7 61. XK “Aziza mumtoz” davlat sherikchiligidagi nodavlat maktabgacha tarbiya muassasasini tashkil etish oʻrin 75 1600 100 1500 Xalq banki 30.06.2019 22 62. XK “Oltinoy” davlat sherikchiligidagi nodavlat maktabgacha tarbiya muassasasini tashkil etish oʻrin 100 2100 100 2000 Xalq banki 20.04.2019 27 63. XK “Muhayyoxon” davlat sherikchiligidagi nodavlat maktabgacha tarbiya muassasasini tashkil etish oʻrin 50 1100 100 1000 Xalq banki 30.11.2019 12 64. XK “Zebinisobegim kelajagi” davlat sherikchiligidagi nodavlat maktabgacha tarbiya muassasasini tashkil etish oʻrin 75 1600 100 1500 Xalq banki 25.06.2019 22 65. XK “Iqtidorli Setora” davlat sherikchiligidagi nodavlat maktabgacha tarbiya muassasasini tashkil etish oʻrin 100 2050 50 2000 Xalq banki 01.03.2019 20 66. XK “Gulbahorbonu Guljaxon” davlat sherikchiligidagi nodavlat maktabgacha tarbiya muassasasini tashkil etish oʻrin 50 1100 100 1000 Xalq banki 25.06.2019 20 67. XK “Iqtidorli Durdona” davlat sherikchiligidagi nodavlat maktabgacha tarbiya muassasasini tashkil etish oʻrin 100 2100 100 2000 Xalq banki 30.08.2019 27 III. QISHLOQ XOʻJALIGINI RIVOJLANTIRISH SOHASIDA 68. FX “Vodiy oltin boshogʻi” qishloq xoʻjaligi texnikasi xizmatini koʻrsatishni tashkil etish ga 200 400 1 200 300 900 “Agrobank” ATB 01.06.2019 6 69. FX “Agro Gigant” qishloq xoʻjaligi texnikasi xizmatini koʻrsatishni tashkil etish ga 200 400 1 200 300 900 “Agrobank” ATB 01.06.2019 6 70. FX “Sh-Karim” issiqxona tashkil etish ga 1 150 1 000 500 500 “Agrobank” ATB 01.04.2019 9 71. FX “Agroservis takalik” issiqxona tashkil etish ga 1 225 900 600 300 “Agrobank” ATB 01.04.2019 9 72. FX “Agroplanet” qishloq xoʻjaligida texnika xizmatini koʻrsatishni tashkil etish ga 1 000 800 1 600 600 1 000 “Agrobank” ATB 01.06.2019 11 73. FX “Latifboy” qishloq xoʻjaligida texnika xizmatini koʻrsatishni tashkil etish ga 1 200 900 200 700 “Agrobank” ATB 01.04.2019 7 74. FX “Ziynatbonu” chorvachilikni tashkil etish bosh 17 190 700 400 300 “Agrobank” ATB 01.03.2019 8 75. XK “Qoratepa nurli zamin” mahsulot saqlash uchun muzlatkich tashkil etish tonna 500 300 1 715 515 1 200 Oʻzmilliybank 01.12.2018 9 76. FX “Fargʻona Nishonasi” issiqxona va intensiv bogʻ tashkil etish ga 1 250 1 000 500 500 Oʻzmilliybank 01.12.2018 10 77. MCHJ “Prod fish tred ” baliqchilik xoʻjaligini tashkil etish tonna 400 4 000 4 500 500 4 000 “Ipoteka-bank” ATIB 01.05.2019 37 78. FX “Fayzli vodiy Yogʻdusi” baliqchilik xoʻjaligini kengaytirish tonna 83 200 300 100 200 “Ipoteka-bank” ATIB 01.05.2019 6 79. FX “Munavvar zamin fayz” baliqchilik xoʻjaligini kengaytirish tonna 83 200 300 100 200 “Ipoteka-bank” ATIB 01.05.2019 8 80. MCHJ “Soyuni totli mevasi” baliqchilik xoʻjaligini tashkil etish tonna 200 200 400 200 200 Xalq banki 01.06.2019 8 81. FX “Agro Yozyovon” chorvachilikni tashkil etish bosh 80 400 1 200 400 800 Xalq banki 01.06.2019 8 82. FX “Umid” chorvachilikni tashkil etish bosh 50 250 900 200 700 Xalq banki 01.06.2019 . 7 83. FX “Abdullayev Muxammadjon fayz” chorvachilikni tashkil etish bosh 60 340 950 250 700 Xalq banki 01.06.2019 7 84. MCHJ “Yozyovon tomorqa xizmati” parrandachilik va issiqxona tashkil etish bosh va ga 2000 va 0,5 1 000 1 150 200 950 Xalq banki 01.06.2019 14 85. XK “Sotvoldi xoji Yodgorov” paxta xom ashyosini qayta ishlashni tashkil etish tonna 320 256 900 400 500 “Oʻzsanoatqurilish bank” ATB 01.12.2018 19 86. XK “Shijoatli Bekmurod” qishloq xoʻjaligida texnika xizmatini koʻrsatishni tashkil etish ga 400 200 300 200 100 AT “Savdogarbank” 30.08.2019 6 87. XK “Abduvosit Odiljon kamoli” qishloq xoʻjaligida texnika xizmatini koʻrsatishni tashkil etish ga 400 200 300 230 70 AT “Savdogarbank” 01.05.2019 6 88. XK “Mirzolimov Abdugʻani” chorvachilikni tashkil etish bosh 20 100 150 50 100 “Mikrokreditbank” ATB 01.03.2019 9 89. XK “Botirov Rahmatillo Botirovich” chorvachilikni tashkil etish bosh 100 800 2 500 1000 1500 “Namkorbank” ATB 01.03.2019 13 90. FX “Zarbuloq” chorvachilikni tashkil etish bosh 33 200 350 100 250 “Asaka” bank 01.12.2018 7 91. FX “Qudratillo Raxmitdinov” chorvachilikni tashkil etish bosh 50 300 500 100 400 “Asaka” bank 01.12.2018 6 92. FX “Roʻzvonxoji ona” qishloq xoʻjaligida texnika xizmati koʻrsatishni tashkil etish dona 2 400 500 100 400 “Asaka” bank 01.12.2018 6 93. XK “Saxovatli Odinabonu” issiqxona tashkil etish ga 1 250 1 500 1500 “Asaka” bank 01.09.2019 9 94. XK “Fayzli qatortol” issiqxona tashkil etish ga 0,6 250 300 200 100 “Asaka” bank 01.12.2018 6 95. MCHJ “Imom muslim teks” issiqxona tashkil etish ga 1 700 2 000 500 1500 “Asaka” bank 01.12.2019 14 96. FX “Far Vahobiddin” chorvachilikni tashkil etish bosh 70 350 1 200 400 800 ATB “Qishloq qurilish bank” 01.03.2019 12 97. YTT “Oripov Javlon Kadirovich” logistika markazi tashkil etish 75 1 100 400 700 Xalq banki 01.03.2019 6 98. XK “Muhammad Sarvar Fayz” qishloq xoʻjaligida texnika xizmatini koʻrsatishni tashkil etish 100 125 75 50 AT “Savdogarbank” 30.06.2019 5

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2018-yil 20-oktabr,

839-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 22.10.2018-y., 09/18/839/2078-son)

lex.uz