📅 2018-yil 23-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018-yil 23-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018 йил 23 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 23 октября 2018 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 23 October 2018 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Вазирлар Маҳкамасининг «Бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2017 йил 19 сентябрдаги 745-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг ҳудудий филиалларини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 6 августдаги ПҚ-3901-сон қарорининг ижросини таъминлаш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2017 йил 19 сентябрдаги 745-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 октябрдаги 857-сон қарорига ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2017 йил 19 сентябрдаги745-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 2-иловада :
а) 11-бандда :
еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
ўн иккинчи хатбошидаги «интерфаол» сўзидан кейин «ва тренинг» сўзлари қўшилсин;
ўн учинчи хатбошидаги «суҳбат ва илмий мунозаралар» сўзлари «суҳбат, илмий мунозаралар ва тренинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 12-бандда :
«а» кичик банднинг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
«б» кичик бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
«мамлакатда макроиқтисодий сиёсатни амалга ошириш зарурияти, иқтисодиётни тартибга солишнинг замонавий механизмлари, макроиқтисодий даражада монетар, фискал ва бошқа усуллардан ташаббускорлик ҳамда етакчиликда фойдаланиш тўғрисидаги тасаввурларни шакллантириши»;
иккинчи — еттинчи хатбошилар тегишлича учинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
в) 20-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«босқичли назорат — ўқув режасига мувофиқ равишда ўқув фанлари доирасида тингловчилар ўртасида тест-синовларини, ёзма, оғзаки имтиҳонларни, кафедралар томонидан берилган лойиҳа ишини ишлаб чиқишни ҳамда ташқаридан жалб этилган мутахассислар ёрдамида суҳбатларни ташкил қилиш».
2. 3-иловада :
а) 22-банднинг биринчи хатбошисидан «ва уларнинг малакасини ошириш» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) қуйидаги мазмундаги 22 1 -банд қўшилсин:
«22 1 . Бошқарув кадрларининг малакасини ошириш курслари тингловчиларининг тайёргарлигига қўйиладиган умумий талабларга қуйидагилар киради:
а) қуйидаги билим ва кўникмаларни эгаллаш:
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси мазмун-моҳияти ва аҳамиятини;
маҳаллий бошқарувнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини;
маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари тизими ва фаолият йўналишларини;
ҳудудларни ривожлантиришда замонавий инновацион менежмент усулларидан фойдаланишни;
давлат бошқарувида горизонтал ва вертикал муносабатлар тизимини самарали ташкил этишни;
раҳбар кадрларнинг ахлоқ-одоб қоидалари ва уларга қўйилаётган талабларни;
б) бошқарувни таъминловчи асосий кўникмаларни;
в) ташкилотда замонавий ташкилий ва корпоратив маданиятни шакллантириш ва меҳнат муносабатларини самарали ташкил этиш усулларини амалда қўллашни;
г) муаммоли вазиятларни аниқлай олиш, вазиятни таҳлил қилиш ва қарор қабул қилишнинг илғор технологияларни қўллашни;
д) ташкилотда бошқарув қарорларини қабул қилиш учун зарур бўлган маълумотларни тўплаш, умумлаштириш ва тизимлаштиришни;
е) устуворликларни аниқлаш ва шу асосда мақсадларни белгилаш ҳамда фаолиятни режалаштириш ва иш режалари («йўл хариталари»)ни сифатли бажаришни, қўл остидагиларга иш юкламасини самарали тақсимлашни, ваколатларни узатишни;
ж) жамоада уйғун муҳитни шакллантира олиш ва конструктив ҳамкорлик ўрнатишни;
з) мулоқотда бошқаларга таъсир этиш ва ишонтириш, мураккаб вазиятларда музокара олиб боришни.».
3. 5-иловада :
а) 4-банддаги «курсларда ўқиши» сўзларидан кейин «давлат гранти ва» сўзлари қўшилсин;
б) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8. Масофавий курслар бошланишидан 3 кун олдин тингловчиларга Академия Ўқув-услубий бўлими томонидан электрон портфолио логини ва пароли берилади. Тингловчилар ўзига берилган логин ва парол ёрдамида «Масофавий курслар» бўлимига киради ва тизимда ўзининг шахсий кабинетига эга бўлади.
Тингловчига берилган логин ва паролни ҳамда шахсий кабинетидан бошқа шахсларга фойдаланиш учун бериш тақиқланади.
Тингловчининг шахсий кабинетидан бошқа шахслар фойдаланишини олдини олиш мақсадида ҳимоя усулларидан фойдаланилади»;
в) 10-банднинг учинчи хатбошисидан «онлайн кириш тест синовларини муваффақиятли топширган» сўзлари чиқариб ташлансин;
г) 11-банддаги «тингловчи томонидан мустақил равишда танланади» сўзлари «Ўқув-методик бўлим томонидан белгиланади» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 12-банддаги «онлайн маърузалар» сўзларидан кейин «(вебинар)» сўзи қўшилсин;
е) 13 ва 14-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13. Онлайн маърузалар (вебинарлар) ўтказилишидан 3 кун олдин тизимда Ўқув-методик бўлим томонидан онлайн маъруза ўтказиладиган сана, вақт, маъруза мавзуси ҳамда маърузачининг фамилияси, исми ва отасининг исми кўрсатилган эълон берилади.
14. Тингловчининг ўқув дастурини ўзлаштириш даражасини аниқлаш учун курс давомида тингловчи ўқув режасидаги ҳар бир фан мавзулари бўйича ассесмент (жорий назорат) топшириқларини бажаради.
Ассесмент топшириқлари ҳар бир фан мавзулари тўлиқ ўзлаштирсагина (56 % дан ошса) навбатдаги мавзуга ўтади ва уларни муваффақиятли топширган тингловчиларга навбатдаги фанларни ўзлаштиришга рухсат берилади.
Ассесмент топшириқлари тест ёки профессор-ўқитувчи томонидан текшириб баҳоланадиган вазифа тарзида берилиши мумкин.
Ўқув режасидаги барча фанлар бўйича тингловчиларнинг ўзлаштириш кўрсаткичлари уларнинг электрон рейтинг дафтарчасида қайд этилиб борилади»;
ж) 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«18. Оралиқ (чиқиш) онлайн тест синовлари масофавий курс дастури доирасида тайёрланган саволлар асосида, белгиланган режа бўйича ташкил этилади.
Тингловчига тест топшириқларини бажариш учун 100 та тест саволи берилади. Тест синовларининг натижалари шу вақтнинг ўзида эълон қилинади.
Бунда тингловчиларга оралиқ (чиқиш) онлайн тест синовларини асосий иш жойидан ажралмаган ҳолда тегишли марказларда, белгиланган вақтда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг якунида ўтказиладиган тест синовларида қатнашаётган бошқа тингловчилар билан биргаликда топширишга рухсат берилади»;
з) 19-банддаги «бошқарув кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш факультети» сўзлари «Бошқарув кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш факультети» сўзлари билан алмаштирилсин».
4. 6-иловада :
а) 5-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
«Шартнома шартларига кўра, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотларининг бошқарув кадрлари малакасини ошириш Академиянинг ҳудудий филиаллари томонидан амалга оширилиши мумкин»;
б) 6-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
«Академия ва буюртмачи ўртасида тузиладиган шартномалар тузилган пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлади. Бир шартнома доирасида икки ва ундан ортиқ гуруҳ тингловчиларига таълим хизматлари бир вақтда ёки турли вақтда кўрсатилиши мумкин»;
в) 19-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
«Академия таълим хизматини кўрсатиш давомида ўқув жараёни учун зарур шарт-шароитлар яратади ва малакали профессор-ўқитувчиларни жалб этади».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 23 октябрь,
857-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
Vazirlar Mahkamasining “Boshqaruv kadrlarini tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirishga doir normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2017-yil 19-sentabrdagi 745-son qaroriga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat boshqaruvi akademiyasining hududiy filiallarini tashkil etish toʻgʻrisida” 2018-yil 6-avgustdagi PQ-3901-son qarorining ijrosini taʼminlash yuzasidan Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Vazirlar Mahkamasining “Boshqaruv kadrlarini tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirishga doir normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2017-yil 19-sentabrdagi 745-son qaroriga ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
2. Vazirlik va idoralar oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsinlar.
3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari A.A. Abduhakimov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 23-oktabrdagi 857-son qaroriga ILOVA
Vazirlar Mahkamasining “Boshqaruv kadrlarini tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirishga doir normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2017-yil 19-sentabrdagi745-son qaroriga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. 2-ilovada :
a) 11-bandda :
yettinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
oʻn ikkinchi xatboshidagi “interfaol” soʻzidan keyin “va trening” soʻzlari qoʻshilsin;
oʻn uchinchi xatboshidagi “suhbat va ilmiy munozaralar” soʻzlari “suhbat, ilmiy munozaralar va trening” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 12-bandda :
“a” kichik bandning uchinchi xatboshisi chiqarib tashlansin;
“b” kichik bandga quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi qoʻshilsin:
“mamlakatda makroiqtisodiy siyosatni amalga oshirish zaruriyati, iqtisodiyotni tartibga solishning zamonaviy mexanizmlari, makroiqtisodiy darajada monetar, fiskal va boshqa usullardan tashabbuskorlik hamda yetakchilikda foydalanish toʻgʻrisidagi tasavvurlarni shakllantirishi”;
ikkinchi — yettinchi xatboshilar tegishlicha uchinchi — sakkizinchi xatboshilar deb hisoblansin.
v) 20-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“bosqichli nazorat — oʻquv rejasiga muvofiq ravishda oʻquv fanlari doirasida tinglovchilar oʻrtasida test-sinovlarini, yozma, ogʻzaki imtihonlarni, kafedralar tomonidan berilgan loyiha ishini ishlab chiqishni hamda tashqaridan jalb etilgan mutaxassislar yordamida suhbatlarni tashkil qilish”.
2. 3-ilovada :
a) 22-bandning birinchi xatboshisidan “va ularning malakasini oshirish” soʻzlari chiqarib tashlansin;
b) quyidagi mazmundagi 22 1 -band qoʻshilsin:
“22 1 . Boshqaruv kadrlarining malakasini oshirish kurslari tinglovchilarining tayyorgarligiga qoʻyiladigan umumiy talablarga quyidagilar kiradi:
a) quyidagi bilim va koʻnikmalarni egallash:
2017 — 2021-yillarda Oʻzbekiston Respublikasini rivojlantirishning beshta ustuvor yoʻnalishi boʻyicha Harakatlar strategiyasi mazmun-mohiyati va ahamiyatini;
mahalliy boshqaruvning tashkiliy-huquqiy asoslarini;
mahalliy davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari tizimi va faoliyat yoʻnalishlarini;
hududlarni rivojlantirishda zamonaviy innovatsion menejment usullaridan foydalanishni;
davlat boshqaruvida gorizontal va vertikal munosabatlar tizimini samarali tashkil etishni;
rahbar kadrlarning axloq-odob qoidalari va ularga qoʻyilayotgan talablarni;
b) boshqaruvni taʼminlovchi asosiy koʻnikmalarni;
v) tashkilotda zamonaviy tashkiliy va korporativ madaniyatni shakllantirish va mehnat munosabatlarini samarali tashkil etish usullarini amalda qoʻllashni;
g) muammoli vaziyatlarni aniqlay olish, vaziyatni tahlil qilish va qaror qabul qilishning ilgʻor texnologiyalarni qoʻllashni;
d) tashkilotda boshqaruv qarorlarini qabul qilish uchun zarur boʻlgan maʼlumotlarni toʻplash, umumlashtirish va tizimlashtirishni;
e) ustuvorliklarni aniqlash va shu asosda maqsadlarni belgilash hamda faoliyatni rejalashtirish va ish rejalari (“yoʻl xaritalari”)ni sifatli bajarishni, qoʻl ostidagilarga ish yuklamasini samarali taqsimlashni, vakolatlarni uzatishni;
j) jamoada uygʻun muhitni shakllantira olish va konstruktiv hamkorlik oʻrnatishni;
z) muloqotda boshqalarga taʼsir etish va ishontirish, murakkab vaziyatlarda muzokara olib borishni.”.
3. 5-ilovada :
a) 4-banddagi “kurslarda oʻqishi” soʻzlaridan keyin “davlat granti va” soʻzlari qoʻshilsin;
b) 8-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“8. Masofaviy kurslar boshlanishidan 3 kun oldin tinglovchilarga Akademiya Oʻquv-uslubiy boʻlimi tomonidan elektron portfolio logini va paroli beriladi. Tinglovchilar oʻziga berilgan login va parol yordamida “Masofaviy kurslar” boʻlimiga kiradi va tizimda oʻzining shaxsiy kabinetiga ega boʻladi.
Tinglovchiga berilgan login va parolni hamda shaxsiy kabinetidan boshqa shaxslarga foydalanish uchun berish taqiqlanadi.
Tinglovchining shaxsiy kabinetidan boshqa shaxslar foydalanishini oldini olish maqsadida himoya usullaridan foydalaniladi”;
v) 10-bandning uchinchi xatboshisidan “onlayn kirish test sinovlarini muvaffaqiyatli topshirgan” soʻzlari chiqarib tashlansin;
g) 11-banddagi “tinglovchi tomonidan mustaqil ravishda tanlanadi” soʻzlari “Oʻquv-metodik boʻlim tomonidan belgilanadi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
d) 12-banddagi “onlayn maʼruzalar” soʻzlaridan keyin “(vebinar)” soʻzi qoʻshilsin;
e) 13 va 14-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“13. Onlayn maʼruzalar (vebinarlar) oʻtkazilishidan 3 kun oldin tizimda Oʻquv-metodik boʻlim tomonidan onlayn maʼruza oʻtkaziladigan sana, vaqt, maʼruza mavzusi hamda maʼruzachining familiyasi, ismi va otasining ismi koʻrsatilgan eʼlon beriladi.
14. Tinglovchining oʻquv dasturini oʻzlashtirish darajasini aniqlash uchun kurs davomida tinglovchi oʻquv rejasidagi har bir fan mavzulari boʻyicha assesment (joriy nazorat) topshiriqlarini bajaradi.
Assesment topshiriqlari har bir fan mavzulari toʻliq oʻzlashtirsagina (56 % dan oshsa) navbatdagi mavzuga oʻtadi va ularni muvaffaqiyatli topshirgan tinglovchilarga navbatdagi fanlarni oʻzlashtirishga ruxsat beriladi.
Assesment topshiriqlari test yoki professor-oʻqituvchi tomonidan tekshirib baholanadigan vazifa tarzida berilishi mumkin.
Oʻquv rejasidagi barcha fanlar boʻyicha tinglovchilarning oʻzlashtirish koʻrsatkichlari ularning elektron reyting daftarchasida qayd etilib boriladi”;
j) 18-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“18. Oraliq (chiqish) onlayn test sinovlari masofaviy kurs dasturi doirasida tayyorlangan savollar asosida, belgilangan reja boʻyicha tashkil etiladi.
Tinglovchiga test topshiriqlarini bajarish uchun 100 ta test savoli beriladi. Test sinovlarining natijalari shu vaqtning oʻzida eʼlon qilinadi.
Bunda tinglovchilarga oraliq (chiqish) onlayn test sinovlarini asosiy ish joyidan ajralmagan holda tegishli markazlarda, belgilangan vaqtda qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarining yakunida oʻtkaziladigan test sinovlarida qatnashayotgan boshqa tinglovchilar bilan birgalikda topshirishga ruxsat beriladi”;
z) 19-banddagi “boshqaruv kadrlarni tayyorlash va ularning malakasini oshirish fakulteti” soʻzlari “Boshqaruv kadrlarni tayyorlash va qayta tayyorlash fakulteti” soʻzlari bilan almashtirilsin”.
4. 6-ilovada :
a) 5-bandga quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi qoʻshilsin:
“Shartnoma shartlariga koʻra, mahalliy davlat hokimiyati organlari, davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlarining hududiy boʻlinmalari, shuningdek nodavlat notijorat tashkilotlarining boshqaruv kadrlari malakasini oshirish Akademiyaning hududiy filiallari tomonidan amalga oshirilishi mumkin”;
b) 6-bandga quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi qoʻshilsin:
“Akademiya va buyurtmachi oʻrtasida tuziladigan shartnomalar tuzilgan paytidan boshlab kuchga kiradi va taraflar uchun majburiy boʻladi. Bir shartnoma doirasida ikki va undan ortiq guruh tinglovchilariga taʼlim xizmatlari bir vaqtda yoki turli vaqtda koʻrsatilishi mumkin”;
v) 19-bandga quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi qoʻshilsin:
“Akademiya taʼlim xizmatini koʻrsatish davomida oʻquv jarayoni uchun zarur shart-sharoitlar yaratadi va malakali professor-oʻqituvchilarni jalb etadi”.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2018-yil 23-oktabr,
857-son