UzbekAI

← Qonunlar

📅 2018-yil 26-oktabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2018 йил 26 октябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 26 октября 2018 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 26 October 2018 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ

Андижон вилояти Хўжаобод туманида саноат, хизматлар соҳаси ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Андижон вилояти Хўжаобод туманининг иқтисодий ва меҳнат ресурсларидан, шунингдек тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, аҳоли ҳаёт даражасини янада ошириш, янги иш ўринларини ташкил қилиш ва аҳолини иш билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Республика ишчи гуруҳи томонидан маҳаллаларни уйма-уй айланиб чиқиш, ижтимоий соҳа ва ишлаб чиқариш объектларига ташриф буюриш орқали Андижон вилояти Хўжаобод туманида ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга оширилиши комплекс ўрганиб чиқилгани;

Андижон вилояти Хўжаобод туманида амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни ўрганиш якунлари бўйича маҳалла, туман ва вилоят даражаларида ҳал қилиниши талаб этиладиган тизимли муаммолар ва камчиликларни бартараф этишга йўналтирилган «йўл хариталари» ишлаб чиқилгани ва тасдиқлангани маълумот учун қабул қилинсин.

2. 2018-2019 йилларда Андижон вилояти Хўжаобод туманида кафолатли иш ўринларини ташкил этиш ҳамда саноат, хизматлар соҳаси ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш лойиҳаларининг манзилли рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Андижон вилояти ҳокимлиги:

манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, тижорат банклари, лойиҳаларнинг ташаббускорлари билан биргаликда тасдиқланган манзилли рўйхат параметрлари сўзсиз бажарилишини таъминласин ва бунда инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини, ишлаб чиқаришнинг мўлжалланган ҳажмлари ўзлаштирилишини ва янги иш ўринлари ташкил этилишини назарда тутсин;

муаммоли масалаларни мунтазам равишда кўриб чиқиб, уларни ҳал этиш юзасидан тезкор ва амалий зарур чора-тадбирларни амалга оширган ҳолда, лойиҳалар бажарилиши юзасидан тизимли мониторинг олиб борсин.

4. Андижон вилояти ҳокимлигига Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва хизмат кўрсатувчи тижорат банклари билан келишган ҳолда, лойиҳанинг қийматини ва иш ўринлари сонини сақлаб қолиш шарти билан лойиҳаларнинг тасдиқланган манзилли рўйхатига, заруратга кўра, ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

5. Андижон вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Андижон вилояти Хўжаобод тумани:

«Манак» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида совутиш камералари, консигнация омборлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, ўраб-жойлаштириш, уларни саралаш, сақлаш, техник хизмат кўрсатиш станцияси, меҳмонхона, тез ёрдам пункти ва бошқа зарур инфратузилмани ўз ичига оладиган, умумий майдони 5 гектар бўлган автомобилларда юк ташиш учун логистика марказини;

«Дилкушод» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида «Yosh tadbirkorlar» коворкинг марказини ва «Yoshlar mehnat guzari» комплексини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

6. Андижон вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан биргаликда логистика марказини ташкил этиш лойиҳасини 2019 йилнинг якунига қадар амалга ошириш учун салоҳиятли инвесторларни жалб этиш чораларини кўрсин.

7. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи 2019 йилги «Yoshlar — kelajagimiz» давлат дастури доирасида ҳамда салоҳиятли инвесторларни жалб этган ҳолда 2019 йил давомида «Yosh tadbirkorlar» коворкинг маркази ва «Yoshlar mehnat guzari» комплексининг ташкил этилишини таъминласин.

8. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги халқаро молия институтларининг маблағларини жалб этиш ҳисобидан Андижон вилояти Хўжаобод тумани аҳолисини ичимлик суви ва канализация тизими билан таъминлашни яхшилаш бўйича таклифларни икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

9. Андижон вилояти ҳокимлиги, тегишли секторларнинг раҳбарлари Андижон вилояти Хўжаобод туманида амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни комплекс ўрганиш якунлари бўйича тасдиқланган «йўл хариталари»нинг сўзсиз бажарилиши юзасидан амалий назоратни таъминласинлар.

10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Отажонов ва Андижон вилояти ҳокими Ш.Қ. Абдураҳмонов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 октябрдаги 872-сон қарорига ИЛОВА

2018-2019 йилларда Андижон вилояти Хўжаобод туманида кафолатли иш ўринларини ташкил этиш ҳамда саноат, хизматлар соҳаси ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш лойиҳаларининг

Т/р Лойиҳа ташаббускори Лойиҳанинг номи Йиллик қувват Лойиҳанинг умумий қиймати (млн.сўм) Шундан: Хизмат кўрсатувчи банк Ишга тушириш муддати Янги иш ўринлари ўлчов бирлиги натурал қийматда млн.сўм ўз маблағи банк кредити сумма (млн.сўм) АҚШ доллари (минг доллар) Жами 40 та лойиҳа 44 722 215 112 72 997 81 315 600 1 148 Саноат лойиҳалари ( жами — 27 та лойиҳа ) 39 783 142 842 64 757 76 485 200 803 Хизмат кўрсатиш лойиҳалари ( жами — 9 та лойиҳа ) 3 240 10 970 5 175 2 595 400 118 Қишлоқ хўжалиги лойиҳалари ( жами — 5 та лойиҳа ) 1 699 61 300 3 065 2 235 0 227 I. САНОАТ ЛОЙИҲАЛАРИ 1. «Tillo vul tekstil» ХК Трикотаж маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш млн. дона 1 1 250 31 400 5 800 25 600 «Асака» АТБ 01.12.2018 й. 150 2. «Asof and tekstil» МЧЖ Трикотаж маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш минг дона 60 200 600 200 400 «Нamkorbank» АТБ 01.12.2018 й. 13 3. «Sherxon Tekstil Lyuks» МЧЖ Трикотаж маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш минг дона 70 350 1 680 80 200 «Нamkorbank» АТБ 01.12.2018 й. 20 4. «Эгам ота сулоласи» ФХ Трикотаж маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш минг дона 50 150 350 250 100 «Агробанк» АТБ 01.12.2018 й. 10 5. «Юксак алоқа сифати» МЧЖ Трикотаж маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш минг дона 60 165 370 200 170 «Агробанк» АТБ 01.12.2018 й. 12 6. «Cristal coller textile» МЧЖ Газламаларни бўяш ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш минг тонна 400 900 22 060 2 000 20 060 «Алокабанк» АТБ 01.09.2019 й. 80 7. «Улкан Транс Лидер» МЧЖ Асфальт ишлаб чиқаришни ташкил этиш минг тонна 12 9 600,0 7 500 2 500 5 000 «Асака» АТБ 01.03.2019 й. 20 8. «Дилноза саодат» МЧЖ Қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш минг тонна 200 100 310 150 160 «Халқ банки» АТБ 01.06.2019 й. 4 9. «Мумтоз гранд люкс» МЧЖ Трикотаж маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш млн. дона 150 400 1 800 1 000 800 «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ 01.03.2019 й. 30 10. «Нил-Гранит» МЧЖ Темир-бетон маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш минг куб/м 8,1 1 012,5 33 600 33 600 Миллий банк 01.12.2019 й. 25 11. «Shoxjahon Umidi» МЧЖ Шағал тошини қайта ишлашни ташкил этиш минг тонна 7 5 000 1 200 1 200 «Нamkorbank» АТБ 01.03.2019 й. 20 12. «Лион Транс Гроуп» МЧЖ Шағал тошини қайта ишлашни ташкил этиш минг тонна 4 3 000 1 500 1 500 «Нamkorbank» АТБ 01.06.2019 й. 10 13. «Радус Глобус» МЧЖ Шағал тошини қайта ишлашни ташкил этиш минг тонна 6 4 000 3 000 3 000 «Нamkorbank» АТБ 01.03.2019 й. 15 14. «Лидер бинокор» МЧЖ Темир-бетон маҳсулотлари ва тошларни майдалаш ишлаб чиқаришини ташкил этиш минг тонна 8 6 000 2 400 400 2000 «Нamkorbank» АТБ 01.01.2019 й. 20 15. «Салмон сифат текстиль» МЧЖ Трикотаж маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш минг дона 200 500 2 170 2000 170 «Нamkorbank» АТБ 01.03.2019 й. 50 16. «Strong tip Global» МЧЖ Қурилиш материаллари (гипсокартон) маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш минг. кв.м. 3,5 525,0 12 000 1 600 10 400 «Нamkorbank» АТБ 01.12.2019 й. 50 17. «Burxan-Tex» МЧЖ Трикотаж маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш минг дона 400 2 400 650 500 150 «Нamkorbank» АТБ 01.08.2019 й. 20 18. «Асел ривож текстиль» ХК Трикотаж маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш минг дона 500 2 600 2 500 1500 1000 «Нamkorbank» АТБ 01.12.2019 й. 80 19. «Бўстон инвест тех» МЧЖ Трикотаж маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш минг дона 50 200 1 500 300 1200 «Нamkorbank» АТБ 01.03.2019 й. 14 20. «Салохиятли ишонч бизнес» МЧЖ Трикотаж маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш минг дона 60 155 200 200 «Агробанк» АТБ 01.03.2019 й. 12 21. «Rio tekstil» МЧЖ Трикотаж маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш минг дона 150 400 1 000 700 300 «Қишлоққурилишбанк» АТБ 01.03.2019 й. 50 22. «Universal New Eko» МЧЖ Маҳсулот ишлаб чиқариш, полимер ва резина қолдиқларини қайта ишлашни ташкил этиш минг дона 60 200 2 752 1177 1575 «Қишлоққурилишбанк» АТБ 01.06.2019 й. 25 23. «Рахмонжон келажак» МЧЖ Қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш минг дона 75 250 6 000 1000 5000 «Қишлоққурилишбанк» АТБ 01.12.2019 й. 30 24. «Lion Yagona Ideal» МЧЖ Трикотаж маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш минг дона 20 100 800 600 200 «Қишлоққурилишбанк» АТБ 01.03.2019 й. 10 25. «Boqiy ravon tekstil» МЧЖ Трикотаж маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш минг дона 15 100 400 300 100 «Қишлоққурилишбанк» АТБ 01.01.2019 й. 8 26. «Самир Шукурилло ривожи» МЧЖ Трикотаж маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш минг дона 20 100 900 200 700 «Қишлоққурилишбанк» АТБ 01.03.2019 й. 10 27. «Келажак равон йўллари» МЧЖ Асфальт ва бетон маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш минг дона 25 125 4 200 3000 1200 «Қишлоққурилишбанк» АТБ 01.02.2019 й. 15 Жами саноат йўналиши — 27 та лойиҳа 2 614 39 783 142 842 64 757 76 485 200 803 II. ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ЛОЙИҲАЛАРИ 1. «Фирдавс савдо файзи» МЧЖ Умумий овқатланиш ва савдо хизматларини ташкил этиш млн. сўм 270,0 900 400 500 «Нamkorbank» АТБ 01.12.2018 й. 10 2. «Хужаобод Автохамрох» МЧЖ Транспорт хизматларини ташкил этиш млн. сўм 160 310 125 185 «Нamkorbank» АТБ 01.12.2018 й. 5 3. «Сифатли қурилиш-таъмир» МЧЖ Транспорт хизматларини ташкил этиш млн. сўм 175 250 90 160 «Нamkorbank» АТБ 01.12.2018 й. 5 4. «Кўприкбоши капитал жил» МЧЖ Автомобилларни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатишни ташкил этиш млн. сўм 400 650 500 150 «Ипак йўли» АТБ 01.11.2018 й. 10 5. «Vodiy sohili-chashmasi» МЧЖ Туристлар учун дам олиш уйларини ташкил қилиш млн. сўм 350 700 500 200 «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ 01.12.2019 й. 8 6. «Xo'jaobod fayz-M» ХК Касалхоналар ва тиббий диагностика муассасаларини кенгайтириш млн. сўм 735,0 2 060 1 160 900 «Ипак йўли» АТБ 01.11.2019 й. 20 7. «Шохмедшифо» МЧЖ Аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этиш млн. сўм 500 2 500 2000 500 «Қишлоққурилишбанк» АТБ 01.06.2019 й. 30 8. «Далина текс» МЧЖ Автосалон ташкил қилиш млн. сўм 450 3 200 400 «Қишлоққурилишбанк» АТБ 01.12.2019 й. 20 9. «Равон хамкор» МЧЖ Қурилиш материаллари сотиш пунктини ташкил қилиш млн. сўм 200 400 400 «Қишлоққурилишбанк» АТБ 01.11.2019 й. 10 Жами хизмат кўрсатиш — 9 та лойиҳа 0 3 240 10 970 5 175 2 595 400 118 III. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЛОЙИҲАЛАРИ 1. «Тўраобод» ФХ Чорвачилик фаолиятини ташкил этиш бош 60 455 1200 400 800 «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ 01.12.2018 й. 5 2. «Барқарор Ҳамкор» МЧЖ Чорвачилик фаолиятини ташкил этиш бош 30 200 500 115 385 «Қишлоққурилишбанк» АТБ 01.12.2018 й. 3 3. «Ишончли хамкор» МЧЖ Чорвачилик фаолиятини ташкил этиш бош 125 900,0 3 000 2200 800 «Нamkorbank» АТБ 01.08.2019 й. 9 4. «Навигул» ҚК Логистика марказ млн сўм 56000 7000 Траст банк 01.12.2019 200 5. «Siddiq Нur Diyor» МЧЖ Чорвачилик, иссиқхона, биогаз ва биочиринди ишлаб чиқаришни ташкил қилиш бош 30 144 600 350 250 «Агро банк» АТБ 01.05.2019 й. 10 Жами қишлоқ хўжалиги — 4 та лойиҳа 245 1699 61300 3065 2235 227

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2018 йил 26 октябрь,

872-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.10.2018 й., 09/18/872/2110-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

MANZILLI ROʻYXATI

Andijon viloyati Xoʻjaobod tumanida sanoat, xizmatlar sohasi va qishloq xoʻjaligini rivojlantirish orqali aholi bandligini taʼminlashga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida

Andijon viloyati Xoʻjaobod tumanining iqtisodiy va mehnat resurslaridan, shuningdek tadbirkorlik faoliyatini rivojlantirish, aholi hayot darajasini yanada oshirish, yangi ish oʻrinlarini tashkil qilish va aholini ish bilan taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

Respublika ishchi guruhi tomonidan mahallalarni uyma-uy aylanib chiqish, ijtimoiy soha va ishlab chiqarish obyektlariga tashrif buyurish orqali Andijon viloyati Xoʻjaobod tumanida ijtimoiy-iqtisodiy islohotlarni amalga oshirilishi kompleks oʻrganib chiqilgani;

Andijon viloyati Xoʻjaobod tumanida amalga oshirilayotgan ijtimoiy-iqtisodiy islohotlarni oʻrganish yakunlari boʻyicha mahalla, tuman va viloyat darajalarida hal qilinishi talab etiladigan tizimli muammolar va kamchiliklarni bartaraf etishga yoʻnaltirilgan “yoʻl xaritalari” ishlab chiqilgani va tasdiqlangani maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. 2018-2019-yillarda Andijon viloyati Xoʻjaobod tumanida kafolatli ish oʻrinlarini tashkil etish hamda sanoat, xizmatlar sohasi va qishloq xoʻjaligini rivojlantirish loyihalarining manzilli roʻyxati ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

3. Andijon viloyati hokimligi:

manfaatdor davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, tijorat banklari, loyihalarning tashabbuskorlari bilan birgalikda tasdiqlangan manzilli roʻyxat parametrlari soʻzsiz bajarilishini taʼminlasin va bunda investitsiya loyihalarining oʻz vaqtida va sifatli amalga oshirilishini, ishlab chiqarishning moʻljallangan hajmlari oʻzlashtirilishini va yangi ish oʻrinlari tashkil etilishini nazarda tutsin;

muammoli masalalarni muntazam ravishda koʻrib chiqib, ularni hal etish yuzasidan tezkor va amaliy zarur chora-tadbirlarni amalga oshirgan holda, loyihalar bajarilishi yuzasidan tizimli monitoring olib borsin.

4. Andijon viloyati hokimligiga Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar boʻyicha davlat qoʻmitasi va xizmat koʻrsatuvchi tijorat banklari bilan kelishgan holda, loyihaning qiymatini va ish oʻrinlari sonini saqlab qolish sharti bilan loyihalarning tasdiqlangan manzilli roʻyxatiga, zaruratga koʻra, oʻzgartirishlar kiritish huquqi berilsin.

5. Andijon viloyati hokimligi, Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar boʻyicha davlat qoʻmitasi, Iqtisodiyot vazirligi, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqining Andijon viloyati Xoʻjaobod tumani:

“Manak” mahalla fuqarolar yigʻini hududida sovutish kameralari, konsignatsiya omborlari, qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini qayta ishlash, oʻrab-joylashtirish, ularni saralash, saqlash, texnik xizmat koʻrsatish stansiyasi, mehmonxona, tez yordam punkti va boshqa zarur infratuzilmani oʻz ichiga oladigan, umumiy maydoni 5 gektar boʻlgan avtomobillarda yuk tashish uchun logistika markazini;

“Dilkushod” mahalla fuqarolar yigʻini hududida “Yosh tadbirkorlar” kovorking markazini va “Yoshlar mehnat guzari” kompleksini tashkil etish toʻgʻrisidagi takliflari maʼqullansin.

6. Andijon viloyati hokimligi Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar boʻyicha davlat qoʻmitasi bilan birgalikda logistika markazini tashkil etish loyihasini 2019-yilning yakuniga qadar amalga oshirish uchun salohiyatli investorlarni jalb etish choralarini koʻrsin.

7. Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi 2019-yilgi “Yoshlar — kelajagimiz” davlat dasturi doirasida hamda salohiyatli investorlarni jalb etgan holda 2019-yil davomida “Yosh tadbirkorlar” kovorking markazi va “Yoshlar mehnat guzari” kompleksining tashkil etilishini taʼminlasin.

8. Oʻzbekiston Respublikasi Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi, Investitsiyalar boʻyicha davlat qoʻmitasi, Iqtisodiyot vazirligi, Moliya vazirligi, Andijon viloyati hokimligi xalqaro moliya institutlarining mablagʻlarini jalb etish hisobidan Andijon viloyati Xoʻjaobod tumani aholisini ichimlik suvi va kanalizatsiya tizimi bilan taʼminlashni yaxshilash boʻyicha takliflarni ikki oy muddatda Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.

9. Andijon viloyati hokimligi, tegishli sektorlarning rahbarlari Andijon viloyati Xoʻjaobod tumanida amalga oshirilayotgan ijtimoiy-iqtisodiy islohotlarni kompleks oʻrganish yakunlari boʻyicha tasdiqlangan “yoʻl xaritalari”ning soʻzsiz bajarilishi yuzasidan amaliy nazoratni taʼminlasinlar.

10. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi oʻrinbosari — “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ boshqaruvi raisi A.J. Ramatov, Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari N.S. Otajonov va Andijon viloyati hokimi Sh.Q. Abdurahmonov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 26-oktabrdagi 872-son qaroriga ILOVA

2018-2019-yillarda Andijon viloyati Xoʻjaobod tumanida kafolatli ish oʻrinlarini tashkil etish hamda sanoat, xizmatlar sohasi va qishloq xoʻjaligini rivojlantirish loyihalarining

T/r Loyiha tashabbuskori Loyihaning nomi Yillik quvvat Loyihaning umumiy qiymati (mln.soʻm) Shundan: Xizmat koʻrsatuvchi bank Ishga tushirish muddati Yangi ish oʻrinlari oʻlchov birligi natural qiymatda mln.soʻm oʻz mablagʻi bank krediti summa (mln.soʻm) AQSH dollari (ming dollar) Jami 40 ta loyiha 44 722 215 112 72 997 81 315 600 1 148 Sanoat loyihalari ( jami — 27 ta loyiha ) 39 783 142 842 64 757 76 485 200 803 Xizmat koʻrsatish loyihalari ( jami — 9 ta loyiha ) 3 240 10 970 5 175 2 595 400 118 Qishloq xoʻjaligi loyihalari ( jami — 5 ta loyiha ) 1 699 61 300 3 065 2 235 0 227 I. SANOAT LOYIHALARI 1. “Tillo vul tekstil” XK Trikotaj mahsulotlar ishlab chiqarishni tashkil etish mln. dona 1 1 250 31 400 5 800 25 600 “Asaka” ATB 01.12.2018-y. 150 2. “Asof and tekstil” MCHJ Trikotaj mahsulotlar ishlab chiqarishni tashkil etish ming dona 60 200 600 200 400 “Namkorbank” ATB 01.12.2018-y. 13 3. “Sherxon Tekstil Lyuks” MCHJ Trikotaj mahsulotlar ishlab chiqarishni tashkil etish ming dona 70 350 1 680 80 200 “Namkorbank” ATB 01.12.2018-y. 20 4. “Egam ota sulolasi” FX Trikotaj mahsulotlar ishlab chiqarishni tashkil etish ming dona 50 150 350 250 100 “Agrobank” ATB 01.12.2018-y. 10 5. “Yuksak aloqa sifati” MCHJ Trikotaj mahsulotlar ishlab chiqarishni tashkil etish ming dona 60 165 370 200 170 “Agrobank” ATB 01.12.2018-y. 12 6. “Cristal coller textile” MCHJ Gazlamalarni boʻyash va trikotaj mahsulotlari ishlab chiqarishni tashkil etish ming tonna 400 900 22 060 2 000 20 060 “Alokabank” ATB 01.09.2019-y. 80 7. “Ulkan Trans Lider” MCHJ Asfalt ishlab chiqarishni tashkil etish ming tonna 12 9 600,0 7 500 2 500 5 000 “Asaka” ATB 01.03.2019-y. 20 8. “Dilnoza saodat” MCHJ Qandolat mahsulotlari ishlab chiqarishni tashkil etish ming tonna 200 100 310 150 160 “Xalq banki” ATB 01.06.2019-y. 4 9. “Mumtoz grand lyuks” MCHJ Trikotaj mahsulotlar ishlab chiqarishni tashkil etish mln. dona 150 400 1 800 1 000 800 “Oʻzsanoatqurilishbank” ATB 01.03.2019-y. 30 10. “Nil-Granit” MCHJ Temir-beton mahsulotlar ishlab chiqarishni tashkil etish ming kub/m 8,1 1 012,5 33 600 33 600 Milliy bank 01.12.2019-y. 25 11. “Shoxjahon Umidi” MCHJ Shagʻal toshini qayta ishlashni tashkil etish ming tonna 7 5 000 1 200 1 200 “Namkorbank” ATB 01.03.2019-y. 20 12. “Lion Trans Group” MCHJ Shagʻal toshini qayta ishlashni tashkil etish ming tonna 4 3 000 1 500 1 500 “Namkorbank” ATB 01.06.2019-y. 10 13. “Radus Globus” MCHJ Shagʻal toshini qayta ishlashni tashkil etish ming tonna 6 4 000 3 000 3 000 “Namkorbank” ATB 01.03.2019-y. 15 14. “Lider binokor” MCHJ Temir-beton mahsulotlari va toshlarni maydalash ishlab chiqarishini tashkil etish ming tonna 8 6 000 2 400 400 2000 “Namkorbank” ATB 01.01.2019-y. 20 15. “Salmon sifat tekstil” MCHJ Trikotaj mahsulotlar ishlab chiqarishni tashkil etish ming dona 200 500 2 170 2000 170 “Namkorbank” ATB 01.03.2019-y. 50 16. “Strong tip Global” MCHJ Qurilish materiallari (gipsokarton) mahsulotlari ishlab chiqarishni tashkil etish ming. kv.m. 3,5 525,0 12 000 1 600 10 400 “Namkorbank” ATB 01.12.2019-y. 50 17. “Burxan-Tex” MCHJ Trikotaj mahsulotlar ishlab chiqarishni tashkil etish ming dona 400 2 400 650 500 150 “Namkorbank” ATB 01.08.2019-y. 20 18. “Asel rivoj tekstil” XK Trikotaj mahsulotlar ishlab chiqarishni tashkil etish ming dona 500 2 600 2 500 1500 1000 “Namkorbank” ATB 01.12.2019-y. 80 19. “Boʻston invest tex” MCHJ Trikotaj mahsulotlar ishlab chiqarishni tashkil etish ming dona 50 200 1 500 300 1200 “Namkorbank” ATB 01.03.2019-y. 14 20. “Saloxiyatli ishonch biznes” MCHJ Trikotaj mahsulotlar ishlab chiqarishni tashkil etish ming dona 60 155 200 200 “Agrobank” ATB 01.03.2019-y. 12 21. “Rio tekstil” MCHJ Trikotaj mahsulotlar ishlab chiqarishni tashkil etish ming dona 150 400 1 000 700 300 “Qishloqqurilishbank” ATB 01.03.2019-y. 50 22. “Universal New Eko” MCHJ Mahsulot ishlab chiqarish, polimer va rezina qoldiqlarini qayta ishlashni tashkil etish ming dona 60 200 2 752 1177 1575 “Qishloqqurilishbank” ATB 01.06.2019-y. 25 23. “Raxmonjon kelajak” MCHJ Qurilish mahsulotlari ishlab chiqarishni tashkil etish ming dona 75 250 6 000 1000 5000 “Qishloqqurilishbank” ATB 01.12.2019-y. 30 24. “Lion Yagona Ideal” MCHJ Trikotaj mahsulotlar ishlab chiqarishni tashkil etish ming dona 20 100 800 600 200 “Qishloqqurilishbank” ATB 01.03.2019-y. 10 25. “Boqiy ravon tekstil” MCHJ Trikotaj mahsulotlar ishlab chiqarishni tashkil etish ming dona 15 100 400 300 100 “Qishloqqurilishbank” ATB 01.01.2019-y. 8 26. “Samir Shukurillo rivoji” MCHJ Trikotaj mahsulotlar ishlab chiqarishni tashkil etish ming dona 20 100 900 200 700 “Qishloqqurilishbank” ATB 01.03.2019-y. 10 27. “Kelajak ravon yoʻllari” MCHJ Asfalt va beton mahsulotlari ishlab chiqarishni tashkil etish ming dona 25 125 4 200 3000 1200 “Qishloqqurilishbank” ATB 01.02.2019-y. 15 Jami sanoat yoʻnalishi — 27 ta loyiha 2 614 39 783 142 842 64 757 76 485 200 803 II. XIZMAT KOʻRSATISH LOYIHALARI 1. “Firdavs savdo fayzi” MCHJ Umumiy ovqatlanish va savdo xizmatlarini tashkil etish mln. soʻm 270,0 900 400 500 “Namkorbank” ATB 01.12.2018-y. 10 2. “Xujaobod Avtoxamrox” MCHJ Transport xizmatlarini tashkil etish mln. soʻm 160 310 125 185 “Namkorbank” ATB 01.12.2018-y. 5 3. “Sifatli qurilish-taʼmir” MCHJ Transport xizmatlarini tashkil etish mln. soʻm 175 250 90 160 “Namkorbank” ATB 01.12.2018-y. 5 4. “Koʻprikboshi kapital jil” MCHJ Avtomobillarni taʼmirlash va texnik xizmat koʻrsatishni tashkil etish mln. soʻm 400 650 500 150 “Ipak yoʻli” ATB 01.11.2018-y. 10 5. “Vodiy sohili-chashmasi” MCHJ Turistlar uchun dam olish uylarini tashkil qilish mln. soʻm 350 700 500 200 “Oʻzsanoatqurilishbank” ATB 01.12.2019-y. 8 6. “Xo'jaobod fayz-M” XK Kasalxonalar va tibbiy diagnostika muassasalarini kengaytirish mln. soʻm 735,0 2 060 1 160 900 “Ipak yoʻli” ATB 01.11.2019-y. 20 7. “Shoxmedshifo” MCHJ Aholiga tibbiy xizmat koʻrsatishni tashkil etish mln. soʻm 500 2 500 2000 500 “Qishloqqurilishbank” ATB 01.06.2019-y. 30 8. “Dalina teks” MCHJ Avtosalon tashkil qilish mln. soʻm 450 3 200 400 “Qishloqqurilishbank” ATB 01.12.2019-y. 20 9. “Ravon xamkor” MCHJ Qurilish materiallari sotish punktini tashkil qilish mln. soʻm 200 400 400 “Qishloqqurilishbank” ATB 01.11.2019-y. 10 Jami xizmat koʻrsatish — 9 ta loyiha 0 3 240 10 970 5 175 2 595 400 118 III. QISHLOQ XOʻJALIGI LOYIHALARI 1. “Toʻraobod” FX Chorvachilik faoliyatini tashkil etish bosh 60 455 1200 400 800 “Oʻzsanoatqurilishbank” ATB 01.12.2018-y. 5 2. “Barqaror Hamkor” MCHJ Chorvachilik faoliyatini tashkil etish bosh 30 200 500 115 385 “Qishloqqurilishbank” ATB 01.12.2018-y. 3 3. “Ishonchli xamkor” MCHJ Chorvachilik faoliyatini tashkil etish bosh 125 900,0 3 000 2200 800 “Namkorbank” ATB 01.08.2019-y. 9 4. “Navigul” QK Logistika markaz mln soʻm 56000 7000 Trast bank 01.12.2019 200 5. “Siddiq Nur Diyor” MCHJ Chorvachilik, issiqxona, biogaz va biochirindi ishlab chiqarishni tashkil qilish bosh 30 144 600 350 250 “Agro bank” ATB 01.05.2019-y. 10 Jami qishloq xoʻjaligi — 4 ta loyiha 245 1699 61300 3065 2235 227

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2018-yil 26-oktabr,

872-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 27.10.2018-y., 09/18/872/2110-son)

lex.uz