📅 2018-yil 1-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018-yil 1-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018 йил 1 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 1 ноября 2018 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 1 November 2018 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТАРКИБИ
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
Аҳоли хонадонларида иситиш тизими ва ёқилғи маҳсулотларидан фойдаланишда хавфсизлик талабларига риоя этилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Сўнгги йилларда республика қишлоқларида янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар ва шаҳарларда кўп квартирали уйларни қуриш дастурларини амалга ошириш натижасида аҳолининг турар жойга бўлган эҳтиёжи қондирилмоқда ва шу асосда фуқароларнинг фаровонлик даражаси янада ошириб борилмоқда.
«Обод қишлоқ» ҳамда «Обод маҳалла» дастурлари доирасида республика туманларидаги қишлоқларда аҳоли хонадонларини электр ва табиий газ таъминоти тизимлари янгиланиб, суюлтирилган газ ҳамда кўмир ёқилғиси билан узлуксиз таъминлаб бориш юзасидан тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Шу билан бирга, ҳудудлардаги кўп қаватли уйлар, якка тартибдаги уй-жойларни куз-қиш мавсумига сифатли тайёрлаш ҳамда хонадонларни иситишда табиий ва суюлтирилган газ, қаттиқ ёқилғидан фойдаланишда хавфсизликни таъминлаш қоидаларига риоя этмаслик ҳолатлари учраб турибди.
Оқибатда аҳоли хонадонларида ёнғин келиб чиқиши ёки ис газидан заҳарланиш ҳолатлари рўй бериб, инсонларнинг ҳаёти ва саломатлигига жиддий зарар етказилмоқда. Кўпинча ўлим билан тугайдиган ҳамда моддий зарар билан якунланадиган бахтсиз ҳодисаларга сабаб бўлмоқда.
Ис газидан заҳарланиш ва ҳаво-газ аралашмаси чақнаши билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, уларнинг аксарият қисми табиий газ ва муқобил ёқилғи турларидан ҳамда иситиш печларидан фойдаланишда техник ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилмаганлиги, табиий газ тармоғига нотўғри уланиш, иситиш мақсадида мавжуд газ плиталарини ёқиб қўйиш ва хонадонлар ичида очиқ оловдан фойдаланиш ҳамда дудбуронларнинг носозлиги оқибатида келиб чиқмоқда.
Аҳоли хонадонларини иситиш, аҳолининг маиший эҳтиёжлари учун табиий ва суюлтирилган газ, кўмир ёқилғисидан фойдаланишда бахтсиз ҳодисалар келиб чиқишининг олдини олиш ҳамда хавфсиз фойдаланиш қоидаларини аҳолига кенг миқёсда тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб бориш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Аҳоли хонадонларида иситиш тизими ва ёқилғи маҳсулотларидан фойдаланишда хавфсизлик талабларига риоя этилишини ўрганиш ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишга доир таклифлар тайёрлаш бўйича 1-иловага мувофиқ Республика комиссияси ташкил этилсин.
2. Қуйидагилар Республика комиссиясининг (А.Ж. Раматов) асосий вазифалари этиб белгилансин:
турар жойлардаги иситиш тизимлари, газ плиталари ва ёндиргичларидан хавфсиз фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши ҳолатини тизимли ўрганиш ҳамда мавжуд муаммо ва носозликларнинг бартараф этилишини таъминлаш;
турар жойлардаги газ плиталари, иситиш қозонлари, дудбуронлар ва вентиляция тизимини техник тафтишдан ўтказиш ва профилактика хизматлари кўрсатишни тизимли ташкил этиш;
газ плиталари ва ёндиргичлари, иситиш қозонлари ва печларининг стандарт ва техник хавфсизлик талабларига жавоб беришини ўрганиш;
қурилиши тугалланган турар жойларни фойдаланишга топширишда уларнинг газ ва электр таъминоти, иситиш ва вентиляция тизимлари шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ҳамда ёнғин хавфсизлиги талабларига тўлиқ жавоб беришига алоҳида эътибор қаратилишини таъминлаш;
хавфсиз ва энергия тежамкор иситиш қозонлари ва печларини саноат миқёсида ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
оммавий ахборот воситалари орқали маиший эҳтиёжлар учун газ плиталари, иситиш қозонлари ва печларидан тўғри ва хавфсиз фойдаланиш бўйича махсус телекўрсатувлар, радиоэшиттиришлар ва давра суҳбатлари уюштириш;
маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари иштирокида ис газидан заҳарланиш ҳамда ҳаво-газ аралашмаси чақнаши каби нохуш ҳолатларнинг олдини олиш бўйича аҳоли орасида кенг қамровли тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бориш.
3. Аҳоли турар жойларидаги иситиш қозонлари ва печларидан хавфсиз фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши ҳолатини тизимли ўрганиш ҳамда мавжуд муаммо ва носозликларнинг бартараф этилишини таъминлаш бўйича 2-иловага мувофиқ ҳудудий комиссиялар ташкил этилсин.
Республика комиссиясининг функциялари, ўрганиш натижалари бўйича далолатномаларни расмийлаштирган ҳолда, ҳудудий комиссиялар томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.
4. «Ҳудудгазтаъминот» АЖ, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси, Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда аҳоли хонадонларининг ички газ тармоқлари ҳамда газда ишловчи қурилма ва ускуналарининг қуйидаги муддатларда техник тафтишдан ўтказилишини ва уларга профилактика хизмати кўрсатилишини таъминласин:
кўп квартирали уйлардаги газ плиталари (бошқа газ приборлари мавжуд бўлмаганда) — икки йилда бир марта;
турар жойлардаги газ плиталари, иситиш, сув иситиш приборлари — бир йилда бир марта, профилактик хизмат кўрсатиш — ҳар йилги иситиш мавсуми бошланишидан аввал;
турар жойлардаги дудбуронлар ва вентиляция каналларини — ҳар йилги иситиш мавсумидан олдин текшириб, уларнинг созлигини тегишли далолатномалар билан қайд этиш.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қўлбола ясалган ностандарт иситиш мосламаларини ишлаб чиқариш ҳамда уларнинг бозорлар ва турли савдо шохобчаларида сотилишининг олдини олиш бўйича қатъий чоралар кўрсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ҳар йили кўп квартирали уй-жой фондини куз-қиш мавсумига тайёрлаш дастурларини шакллантиришда кўп квартирали уйлардаги дудбуронлар ва вентиляция тизимини тозалаш ва таъмирлаш ишларини назарда тутсин.
7. «Ўздавнефтгазинспекция» давлат инспекцияси, «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги иситиш тизими ва табиий ва суюлтирилган газдан ҳамда қаттиқ ёқилғидан фойдаланишда хавфсизликни таъминлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ва техник ҳужжатларни, шунингдек, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини бир ой муддатда хатловдан ўтказиб, уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.С. Султанов ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 ноябрдаги 901-сон қарорига 1-ИЛОВА
Аҳоли хонадонларида иситиш тизими ва ёқилғи маҳсулотларидан фойдаланишда хавфсизлик талабларига риоя этилишини ўрганиш ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишга доир таклифлар тайёрлаш бўйича Республика комиссияси
1. А.Ж. Раматов — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Республика комиссияси раҳбари 2. Ж.Т. Мирзамаҳмудов — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари — энергетика вазири, Республика комиссияси раҳбарининг ўринбосари 3. С.С. Саидкаримов — Бош прокурор ўринбосари, Республика комиссияси раҳбарининг ўринбосари (келишув асосида) 4. Ш.А. Турсунов — «Ўзтрансгаз» АЖ бошқаруви раиси 5. Д.А. Назармухамедов — Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари 6. А.Х. Қўлдошев — Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари 7. Н.Т. Назиров — Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг ўринбосари 8. Б.И. Закиров — Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари 9. Н.Т. Агзамов — «Ўздавнефтгазинспекция» ДИ бошлиғи 11. Лавозими бўйича — Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибияти мудирининг ўринбосари 12. Лавозими бўйича — Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибияти бош мутахассиси, Республика комиссияси котиби
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 ноябрдаги 901-сон қарорига 2-ИЛОВА
Аҳоли турар жойларидаги иситиш қозонлари ва печларидан хавфсиз фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши ҳолатини тизимли ўрганиш ҳамда мавжуд муаммо ва носозликларнинг бартараф этилишини таъминлаш бўйича ҳудудий комиссияларнинг
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари, ҳудудий комиссия раҳбари 2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри прокурорларининг ўринбосарлари, ҳудудий комиссия раҳбарининг ўринбосари 3. «Ўзтрансгаз» АЖ вилоят газ таъминоти филиали бошлиғи, ҳудудий комиссия раҳбарининг ўринбосари 4. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи 5. Вилоят ички ишлар бошқармаси ёнғин хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи 6. «Ўздавнефтгазинспекция» ДИнинг ҳудудий бўлинмаси бош технологи 8. Қурилиш вазирлиги ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари 9. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бошқармалари раҳбарлари 10. «Маҳалла» хайрия жамоат фонди ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 1 ноябрь,
901-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
TARKIBI
NAMUNAVIY TARKIBI
Aholi xonadonlarida isitish tizimi va yoqilgʻi mahsulotlaridan foydalanishda xavfsizlik talablariga rioya etilishini taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Soʻnggi yillarda respublika qishloqlarida yangilangan namunaviy loyihalar boʻyicha arzon uy-joylar va shaharlarda koʻp kvartirali uylarni qurish dasturlarini amalga oshirish natijasida aholining turar joyga boʻlgan ehtiyoji qondirilmoqda va shu asosda fuqarolarning farovonlik darajasi yanada oshirib borilmoqda.
“Obod qishloq” hamda “Obod mahalla” dasturlari doirasida respublika tumanlaridagi qishloqlarda aholi xonadonlarini elektr va tabiiy gaz taʼminoti tizimlari yangilanib, suyultirilgan gaz hamda koʻmir yoqilgʻisi bilan uzluksiz taʼminlab borish yuzasidan tizimli ishlar olib borilmoqda.
Shu bilan birga, hududlardagi koʻp qavatli uylar, yakka tartibdagi uy-joylarni kuz-qish mavsumiga sifatli tayyorlash hamda xonadonlarni isitishda tabiiy va suyultirilgan gaz, qattiq yoqilgʻidan foydalanishda xavfsizlikni taʼminlash qoidalariga rioya etmaslik holatlari uchrab turibdi.
Oqibatda aholi xonadonlarida yongʻin kelib chiqishi yoki is gazidan zaharlanish holatlari roʻy berib, insonlarning hayoti va salomatligiga jiddiy zarar yetkazilmoqda. Koʻpincha oʻlim bilan tugaydigan hamda moddiy zarar bilan yakunlanadigan baxtsiz hodisalarga sabab boʻlmoqda.
Is gazidan zaharlanish va havo-gaz aralashmasi chaqnashi bilan bogʻliq baxtsiz hodisalar tahlili shuni koʻrsatmoqdaki, ularning aksariyat qismi tabiiy gaz va muqobil yoqilgʻi turlaridan hamda isitish pechlaridan foydalanishda texnik va yongʻin xavfsizligi qoidalariga rioya etilmaganligi, tabiiy gaz tarmogʻiga notoʻgʻri ulanish, isitish maqsadida mavjud gaz plitalarini yoqib qoʻyish va xonadonlar ichida ochiq olovdan foydalanish hamda dudburonlarning nosozligi oqibatida kelib chiqmoqda.
Aholi xonadonlarini isitish, aholining maishiy ehtiyojlari uchun tabiiy va suyultirilgan gaz, koʻmir yoqilgʻisidan foydalanishda baxtsiz hodisalar kelib chiqishining oldini olish hamda xavfsiz foydalanish qoidalarini aholiga keng miqyosda tushuntirish va targʻibot ishlarini olib borish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Aholi xonadonlarida isitish tizimi va yoqilgʻi mahsulotlaridan foydalanishda xavfsizlik talablariga rioya etilishini oʻrganish va baxtsiz hodisalarning oldini olishga doir takliflar tayyorlash boʻyicha 1-ilovaga muvofiq Respublika komissiyasi tashkil etilsin.
2. Quyidagilar Respublika komissiyasining (A.J. Ramatov) asosiy vazifalari etib belgilansin:
turar joylardagi isitish tizimlari, gaz plitalari va yondirgichlaridan xavfsiz foydalanish qoidalariga rioya etilishi holatini tizimli oʻrganish hamda mavjud muammo va nosozliklarning bartaraf etilishini taʼminlash;
turar joylardagi gaz plitalari, isitish qozonlari, dudburonlar va ventilyatsiya tizimini texnik taftishdan oʻtkazish va profilaktika xizmatlari koʻrsatishni tizimli tashkil etish;
gaz plitalari va yondirgichlari, isitish qozonlari va pechlarining standart va texnik xavfsizlik talablariga javob berishini oʻrganish;
qurilishi tugallangan turar joylarni foydalanishga topshirishda ularning gaz va elektr taʼminoti, isitish va ventilyatsiya tizimlari shaharsozlik normalari va qoidalari hamda yongʻin xavfsizligi talablariga toʻliq javob berishiga alohida eʼtibor qaratilishini taʼminlash;
xavfsiz va energiya tejamkor isitish qozonlari va pechlarini sanoat miqyosida ishlab chiqarishni tashkil etish boʻyicha takliflar tayyorlash;
ommaviy axborot vositalari orqali maishiy ehtiyojlar uchun gaz plitalari, isitish qozonlari va pechlaridan toʻgʻri va xavfsiz foydalanish boʻyicha maxsus telekoʻrsatuvlar, radioeshittirishlar va davra suhbatlari uyushtirish;
mahalla fuqarolar yigʻinlari faollari ishtirokida is gazidan zaharlanish hamda havo-gaz aralashmasi chaqnashi kabi noxush holatlarning oldini olish boʻyicha aholi orasida keng qamrovli targʻibot va tashviqot ishlarini olib borish.
3. Aholi turar joylaridagi isitish qozonlari va pechlaridan xavfsiz foydalanish qoidalariga rioya etilishi holatini tizimli oʻrganish hamda mavjud muammo va nosozliklarning bartaraf etilishini taʼminlash boʻyicha 2-ilovaga muvofiq hududiy komissiyalar tashkil etilsin.
Respublika komissiyasining funksiyalari, oʻrganish natijalari boʻyicha dalolatnomalarni rasmiylashtirgan holda, hududiy komissiyalar tomonidan amalga oshirilishi belgilab qoʻyilsin.
4. “Hududgaztaʼminot” AJ, Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi, Ichki ishlar vazirligi bilan birgalikda aholi xonadonlarining ichki gaz tarmoqlari hamda gazda ishlovchi qurilma va uskunalarining quyidagi muddatlarda texnik taftishdan oʻtkazilishini va ularga profilaktika xizmati koʻrsatilishini taʼminlasin:
koʻp kvartirali uylardagi gaz plitalari (boshqa gaz priborlari mavjud boʻlmaganda) — ikki yilda bir marta;
turar joylardagi gaz plitalari, isitish, suv isitish priborlari — bir yilda bir marta, profilaktik xizmat koʻrsatish — har yilgi isitish mavsumi boshlanishidan avval;
turar joylardagi dudburonlar va ventilyatsiya kanallarini — har yilgi isitish mavsumidan oldin tekshirib, ularning sozligini tegishli dalolatnomalar bilan qayd etish.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi qoʻlbola yasalgan nostandart isitish moslamalarini ishlab chiqarish hamda ularning bozorlar va turli savdo shoxobchalarida sotilishining oldini olish boʻyicha qatʼiy choralar koʻrsin.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari bilan birgalikda har yili koʻp kvartirali uy-joy fondini kuz-qish mavsumiga tayyorlash dasturlarini shakllantirishda koʻp kvartirali uylardagi dudburonlar va ventilyatsiya tizimini tozalash va taʼmirlash ishlarini nazarda tutsin.
7. “Oʻzdavneftgazinspeksiya” davlat inspeksiyasi, “Sanoatgeokontexnazorat” davlat inspeksiyasi, Oʻzbekiston Respublikasi Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi, Qurilish vazirligi isitish tizimi va tabiiy va suyultirilgan gazdan hamda qattiq yoqilgʻidan foydalanishda xavfsizlikni taʼminlash boʻyicha normativ-huquqiy va texnik hujjatlarni, shuningdek, shaharsozlik normalari va qoidalarini bir oy muddatda xatlovdan oʻtkazib, ularni takomillashtirish boʻyicha takliflar kiritsin.
8. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi oʻrinbosari — “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ boshqaruvi raisi A.J. Ramatov, Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari A.S. Sultanov va Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziri P.R. Bobojonov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 1-noyabrdagi 901-son qaroriga 1-ILOVA
Aholi xonadonlarida isitish tizimi va yoqilgʻi mahsulotlaridan foydalanishda xavfsizlik talablariga rioya etilishini oʻrganish va baxtsiz hodisalarning oldini olishga doir takliflar tayyorlash boʻyicha Respublika komissiyasi
1. A.J. Ramatov — Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi oʻrinbosari, Respublika komissiyasi rahbari 2. J.T. Mirzamahmudov — Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining yoqilgʻi-energetika va kimyo sohalarini rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — energetika vaziri, Respublika komissiyasi rahbarining oʻrinbosari 3. S.S. Saidkarimov — Bosh prokuror oʻrinbosari, Respublika komissiyasi rahbarining oʻrinbosari (kelishuv asosida) 4. Sh.A. Tursunov — “Oʻztransgaz” AJ boshqaruvi raisi 5. D.A. Nazarmuxamedov — Ichki ishlar vazirining birinchi oʻrinbosari 6. A.X. Qoʻldoshev — Favqulodda vaziyatlar vazirining birinchi oʻrinbosari 7. N.T. Nazirov — Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirining oʻrinbosari 8. B.I. Zakirov — Qurilish vazirining birinchi oʻrinbosari 9. N.T. Agzamov — “Oʻzdavneftgazinspeksiya” DI boshligʻi 11. Lavozimi boʻyicha — Vazirlar Mahkamasining Hududlarni kompleks rivojlantirish, kommunikatsiyalar, qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi masalalari kotibiyati mudirining oʻrinbosari 12. Lavozimi boʻyicha — Vazirlar Mahkamasining Hududlarni kompleks rivojlantirish, kommunikatsiyalar, qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi masalalari kotibiyati bosh mutaxassisi, Respublika komissiyasi kotibi
Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 1-noyabrdagi 901-son qaroriga 2-ILOVA
Aholi turar joylaridagi isitish qozonlari va pechlaridan xavfsiz foydalanish qoidalariga rioya etilishi holatini tizimli oʻrganish hamda mavjud muammo va nosozliklarning bartaraf etilishini taʼminlash boʻyicha hududiy komissiyalarning
1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi raisi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimlari, hududiy komissiya rahbari 2. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri prokurorlarining oʻrinbosarlari, hududiy komissiya rahbarining oʻrinbosari 3. “Oʻztransgaz” AJ viloyat gaz taʼminoti filiali boshligʻi, hududiy komissiya rahbarining oʻrinbosari 4. Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligining hududiy boshqarmasi boshligʻi 5. Viloyat ichki ishlar boshqarmasi yongʻin xavfsizligi boshqarmasi boshligʻi 6. “Oʻzdavneftgazinspeksiya” DIning hududiy boʻlinmasi bosh texnologi 8. Qurilish vazirligi hududiy boʻlinmalari rahbarlari 9. Favqulodda vaziyatlar vazirligining hududiy boshqarmalari rahbarlari 10. “Mahalla” xayriya jamoat fondi hududiy boʻlinmalari rahbarlari
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2018-yil 1-noyabr,
901-son