📅 2018-yil 22-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018-yil 22-noyabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018 йил 22 ноябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 22 ноября 2018 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 22 November 2018 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Халқаро бахшичилик санъати фестивалини ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқаро бахшичилик санъати фестивалини ўтказиш тўғрисида» 2018 йил 1 ноябрдаги ПҚ-3990-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Халқаро бахшичилик санъати фестивалини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Халқаро бахшичилик санъати фестивалини 2019 йилда ўтказиш бўйича «йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Б.С. Сайфуллаев зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 ноябрдаги 946-сон қарорига 1-ИЛОВА
Халқаро бахшичилик санъати фестивалини ўтказиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Халқаро бахшичилик санъати фестивалини (кейинги ўринларда Фестиваль деб аталади) ўтказиш тартибини белгилайди.
2. Фестиваль қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ўтказилади:
шарқ халқлари фольклор санъатининг етакчи жанри бўлган бахшичиликни кенг тарғиб қилиш, фольклор анъаналари ва қадриятларини сақлаш, ўрганиш, тарғиб этиш, ривожлантириш ва бахшичилик санъатининг моҳир ижрочиларини рағбатлантириш;
бахшичилик ва достончилик санъатининг тарихи, бахшилар ва достончилар ижодини мукаммал ўрганиш, халқ оғзаки ижоди ёдгорликларини тўплаш, ёш авлод қалбида бахшичилик санъатига бўлган меҳр-муҳаббат туйғуларини камол топтириш, ёш авлодни мардлик, ҳалоллик, миллий ва умуминсоний қадриятлар, она юртга ва аждодлар меросига юксак садоқат руҳида тарбиялаш;
бахшичилик ва достончилик санъатини ривожлантириш, бахши-шоир, оқин ва жировлар ижодининг шарқ маданияти ва санъатидаги ўрни ҳамда аҳамиятини янада ошириш, ўзбек достончилиги ҳамда бошқа халқларнинг турдош ва номдош фольклор жанрларини қамраб олиш, улар билан илмий, ижодий мулоқотлар ўтказиш ва ҳамкорлик қилиш, маданий-маънавий муносабатларни халқаро миқёсда кенгайтиришдан иборат.
3. Фестиваль ҳар икки йилда бир марта Ташкилий қўмита томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишган ҳолда белгиланган ҳудудда ва муддатда ўтказилади.
4. Фестиваль Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги (кейинги ўринларда ташкилотчи деб аталади) томонидан ташкил этилади ва ўтказилади.
2-боб. Фестивални ўтказиш тартиби ва шартлари
5. Фестиваль доирасида қуйидаги тадбирлар ўтказилади:
бахшичилик ва достончилик санъатини ривожлантириш, бахши-шоир, оқин ва жировлар ижодининг шарқ маданияти ва санъатидаги ўрни ҳамда аҳамиятини янада ошириш ва бошқа масалаларга оид илмий-амалий конференция (кейинги ўринларда илмий-амалий конференция деб аталади);
хорижий ва Ўзбекистон бахшичилик санъати усталарининг якка концертлари;
бахши-шоир, оқин ва жировлар ҳамда фольклор жамоаларининг Халқаро кўрик-танлови (кейинги ўринларда кўрик-танлов деб аталади);
сайиллар, мамлакатимизнинг дунёга машҳур шахслари ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида замонавий усулда саҳналаштирилган дастур намойишлари;
бахшичилик санъати тарихига оид кўргазма, ўзбек, форс, араб, инглиз ва рус тилларида нашр этилган илмий-тадқиқот асарлари ҳамда илмий-маърифий адабиётлар намойиши.
Фестиваль кўрик-танловнинг ғолиблари ва совриндорлари иштирокида тантанали тақдирлаш маросими ва гала-концерт билан якунланади.
6. Фестивалга Ташкилий қўмита томонидан тасдиқланган ҳайъат аъзолари ва иштирокчи сифатида ҳар бир мамлакатдан 8 нафаргача кишидан иборат ижодий делегация (4 нафаргача ансамбль таркиби ва 4 нафаргача ижодий гуруҳ аъзолари) таклиф этилади ва уларнинг яшаш, овқатланиш, Ўзбекистонга келиб-кетиш (учинчи давлат орқали учишлари ҳам), ички транспорт ва йўл харажатлари ташкилотчи томонидан қопланади.
Кўрик-танловда чиқиш учун фонограммалардан фойдаланишга рухсат этилмайди, лекин таркиби 5 нафар мусиқачидан кўп бўлмаган 1 та чолғу ансамбли (жонли) жўр бўлиши мумкин.
Фестивалда ўз ҳисобидан иштирок этиш истагини билдирган (ижодий делегациянинг 8 нафаргача аъзоларидан ташқари) бахшичилик санъати ижодкорлари, хорижий давлатлардан таниқли фольклоршунос олимлар, бахши-шоир, оқин ва жировлар, ижодий жамоалар, мутахассислар ва фахрий меҳмонлар ташкилотчининг таклифи асосида қатнашиши мумкин.
7. Кўрик-танловда иштирок этувчиларга қўйиладиган талаблар:
концертларда чиқиш тажрибасига эга бўлиши;
ўз давлатида ёки бошқа давлатлардаги танлов ва фестивалларда қатнашган бўлиши;
тегишли маданият ва санъат соҳасидаги юқори ташкилотлар ёки Фестиваль дирекцияларининг тавсияномасига эга бўлиши.
8. Кўрик-танловда иштирок этишни истаган санъаткорлар ва жамоалар кўрик-танлов ўтказиладиган йилнинг 1 февралига қадар ташкилотчига қуйидагиларни тақдим этишлари лозим:
иштирок этиш учун маълумотнома (резюме);
2 та МР-3 ёки СD аудио ҳамда 1 та DVD дискда 30 дақиқалик тақдимот ижод намунасидан қўшиқлар;
қўшиқ матни ва асар ноталари;
6 х 9 см. ўлчамдаги 3 дона рангли фотосурат.
Тақдим этиладиган барча ҳужжатлар ўзбек, инглиз ва рус тилларида тайёрланиши зарур.
9. Фестиваль доирасида ўтказиладиган илмий-амалий конференцияда иштирок этувчилар қуйидагиларни тақдим этишлари лозим:
иштирокчи маърузасининг 4-5 бетдан иборат тўла матни ва 300 сўздан кам бўлмаган тезислари;
иштирок этиш учун маълумотнома (резюме);
маъруза тақдимоти (презентация);
маърузанинг ўзбек, инглиз ва рус тилларига таржима қилинган матни;
6 х 9 см. ўлчамдаги 3 дона рангли фотосурат.
Конференцияда иштирок этишни истаган олим ва мутахассислар томонидан ушбу ҳужжатлар Фестиваль ўтказиладиган йилнинг 1 февралига қадар ташкилотчига тақдим этилиши зарур.
10. Кўрик-танлов ва илмий-амалий конференцияда иштирок этувчиларнинг рўйхати Ташкилий қўмита томонидан аниқланиб, Фестиваль ўтказиладиган йилнинг 1 март кунига қадар иштирокчиларга маълум қилинади.
11. Ўзбек, инглиз ва рус тиллари фестивалнинг ишчи тиллари этиб белгиланади.
12. Фестивални ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ сарф-харажатлар ташкилотчи томонидан ишлаб чиқилган ва белгиланган тартибда тасдиқланган смета асосида тенг улушларда:
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари;
Фестиваль ўтказилиши белгиланган ҳудуднинг маҳаллий бюджети маблағлари;
ҳомийлик хайриялари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.
13. Фестивалнинг иштирокчилари ва хорижий меҳмонлари, шунингдек, халқаро ҳайъат аъзолари Ташкилий қўмита томонидан Фестиваль ўтказиладиган давр ва ҳудудда ётоқхона, овқатланиш ва белгиланган маршрут бўйича транспорт билан таъминланадилар.
14. Фестиваль хорижий меҳмонларининг Ўзбекистон ҳудудида алоҳида меҳмонхона ва транспорт харажатлари уларни таклиф этган мезбон ташкилот ва муассасалар ёки меҳмонларнинг ўзлари томонидан қопланади.
Бунда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Фестивалнинг барча хорижий иштирокчилари ва меҳмонлари учун ички қатновлар бўйича авиа ва темир йўл чипталари белгиланган тартибда сотилади, меҳмонхона ҳақи ҳам сўмда қабул қилинади.
3-боб. Фестиваль иштирокчиларини баҳолаш шартлари ва Халқаро ҳайъат фаолиятини ташкил этиш
15. Кўрик-танлов иштирокчиларининг чиқишларини баҳолаш учун Ташкилий қўмита томонидан етти кишидан иборат халқаро ҳайъат тузилади.
Халқаро ҳайъат таркибига юқори малакали мутахассислар, таниқли санъат ва маданият арбоблари, олимлар, тадқиқотчилар, амалиётчилар, шунингдек, иштирокчи давлатлардан тегишли соҳалар намояндалари таклиф этилади.
Халқаро ҳайъат аъзолари Халқаро ҳайъат раисини сайлайди.
Халқаро Ҳайъат раисига — 2000 АҚШ доллари, ҳайъат аъзоларига — 1000 АҚШ доллари миқдорида гонорар пули тўланади.
16. Баҳолаш жараёнида достончилик санъати намуналарининг асл миллий хусусиятлари, бадиий ва эстетик пурмаънолиги, ижрочиларнинг ижро маҳорати, кийиниш ва саҳна маданияти, ижро этиладиган куй, нағма ва термаларнинг бадиий қиймати ва ўзига хослигининг акс этиши, халқ ижрочилиги усулларини эгаллаганлик даражаси, ижро услублари ва йўлларининг мутаносиблиги, безакнинг бадиий савияси (кийимлар, реквизит) ва унинг миллий анъаналарга мослиги, анъанавий мусиқа асбобларидан фойдаланиш асосий мезон ҳисобланади.
17. Халқаро ҳайъат томонидан кўрик-танлов иштирокчиларининг чиқишлари иккита йўналиш бўйича баҳоланади:
Достон ижрочилиги йўналиши;
Чолғу ижрочилиги йўналиши.
4-боб. Мукофотлаш тартиби
18. Кўрик-танлов ғолиблари Ташкилий қўмита томонидан диплом, статуэтка ва қуйидаги миқдорларда пул мукофотлари билан тақдирланади:
«Гран-при» — 7 000 АҚШ доллари;
I — ўрин (ҳар бир йўналиш бўйича) 2 х 5 000 — 10 000 АҚШ доллари;
II — ўрин (ҳар бир йўналиш бўйича ) 2 х 3 500 — 7 000 АҚШ доллари;
III — ўрин (ҳар бир йўналиш бўйича) 2 х 2 500 — 5 000 АҚШ доллари;
Халқаро ҳайъат қарорига мувофиқ лойиқ номзод топилмаганда «Гран-при» берилмайди.
Халқаро ҳайъат қарорига мувофиқ фақатгина «Гран-при» мукофоти бўлинмайди. I, II ва III — ўринларнинг пул мукофотлари бўлиниши мумкин.
Кўрик-танловда қатнашган ва совриндор бўлмаган иштирокчига «Халқаро бахшичилик санъати фестивали» Дипломанти дипломи берилади.
Кўрик-танлов совриндорлари «Халқаро бахшичилик санъати фестивали»нинг тантанали ёпилиш маросими концерт дастурида қатнашиши шарт.
Кўрик-танловда совриндор (лауреат) бўлган иштирокчилар кейинги йилларда ўтказиладиган ушбу кўрик-танловда бошқа иштирок этолмайди, фахрий меҳмон сифатида фестивалга таклиф этилиши мумкин. Кўрик-танловда қатнашиб, ўрин эгалламаган иштирокчи кўрик-танловда қайта қатнашиш ҳуқуқига эга.
19. Ташкилотчи, ижодий уюшмалар, жамғармалар ва бошқа ташкилотларнинг мустақил равишда ҳайъат аъзолари ва мухлислар эътирофига сазовор бўлган иштирокчилар «Энг ёш бахшичилик санъати иштирокчиси», «Мухлислар эътирофига сазовор бўлган энг яхши иштирокчи», «Энг яхши чолғу ижрочиси» каби номинациялар ва бошқа номинациялар бўйича махсус диплом ва 500 АҚШ доллари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланадилар.
Фестивалнинг ҳар бир қатнашчисига «Халқаро бахшичилик санъати фестивали»нинг фаол иштирокчиси сертификати берилади.
5-боб. Ташкилотчи ҳуқуқлари
20. Ташкилотчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Фестиваль қатнашчиларининг ижроларини эфирга узатиш ҳамда бошқа ташкилотларга трансляция қилиши учун рухсатнома бериш;
Фестивални ўтказиш ва унинг якуни давомида тайёрланган барча турдаги аудио, видео, босма ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва тарқатиш;
Фестивалда иштирок этишни истаган жисмоний ва юридик шахслар томонидан Ташкилий қўмитага юбориладиган материаллардан реклама мақсадида фойдаланиш;
Фестивалга жаҳондаги етакчи соҳа мутахассислари ва санъат намоёндаларини жалб этиш.
6-боб. Якунловчи қоидалар
21. Фестивалнинг ҳар бир қатнашчиси ўз тиббий суғуртасига эга бўлиши шарт.
22. Давлат молиявий назорати инспекцияси Фестивални ташкил этиш ва ўтказиш учун ажратилган бюджет маблағларининг мақсадли ишлатилишини ва тўғри тўланишини назорат қилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 ноябрдаги 946-сон қарорига 2-ИЛОВА
Халқаро бахшичилик санъати фестивалини 2019 йилда ўтказиш бўйича
Т/р Чора-тадбирлар Амалга ошириш механизми Бажариш муддати Ижро учун масъуллар Вазирликлар ва идоралар Вазирлар Маҳкамаси I. Ташкилий масалалар 1. 2019 йилнинг 5 — 10 апрель кунлари Термиз шаҳрида Халқаро бахшичилик санъати фестивалини ўтказиш бўйича Ташкилий қўмитанинг йиғилишини ўтказиш. 1. Халқаро бахшичилик санъати фестивалини ўтказиш бўйича манфаатдор вазирликлар, идоралар, ҳокимликлардан масъул ижрочиларни белгилаш, фестивални молиялаштириш манбаларини аниқлаш масалаларини муҳокама қилиш юзасидан Ташкилий қўмитанинг йиғилишини ўтказиш. 2018 йил декабрь Ташкилий қўмита аъзолари А. Джурабаев, Р. Гулямов 2. Йиғилиш баёни билан қуйидаги ишчи гуруҳлари таркибини тасдиқлашни назарда тутиш: иштирокчиларни кутиб олиш ва кузатиш бўйича; иштирокчиларни меҳмонхонага жойлаштириш ва транспорт билан таъминлаш бўйича; иштирокчиларни овқатлантиришни ташкил этиш бўйича; тадбирларни оммавий-ахборот воситаларида ёритиш бўйича; маданий тадбирларни ташкил этиш бўйича; таржимонлар ва волонтёрлар билан ишларни ташкил қилиш бўйича. 2018 йил декабрь Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Маданият вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси А. Джурабаев, Р. Гулямов 2. Термиз шаҳрида ҳамда фестиваль ўтказиладиган Сурхондарё санъат саройи атрофида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш, фестиваль ўтказиладиган саҳна майдонлари ва залларни талаб даражасида тайёрла ш. 1. Фестиваль ўтказиладиган жойни (шу жумладан бино-иншоотларни) белгилаш тўғрисида Сурхондарё вилояти ҳокимининг тегишли қарорини қабул қилиш. Бунда фестивалда иштирок этадиган маҳаллий (республиканинг 14 та ҳудуди бўйича ҳар бирига алоҳида) ҳунармандлар учун алоҳида павильонлар ташкил этишни, шунингдек, кўнгилочар тадбирлар, овқатланиш шохобчалари, автотураргоҳлар ва эко-ҳожатхоналар учун алоҳида жой ажратишни назарда тутиш. 2018 йил декабрь Сурхондарё вилояти ҳокимлиги М. Жуманиязов, И. Махкамов, Б. Сиддиқов 2. Нуфузли ландшафт дизайнерларини жалб қилган ҳолда, фестиваль доирасида Термиз шаҳрида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш. 2018-2019 йиллар Сурхондарё вилояти ҳокимлиги 3. Фестиваль ўтказиладиган ҳудудда муҳандислик-коммуникация тармоқларини соз ҳолатга келтириш ва узлуксиз ишлашини таъминлаш, шу жумладан тунги ёритиш чироқлари устунларини тартибга келтириш. 2018-2019 йиллар Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, «Ўзбекэнерго» АЖ 3. Фестиваль иштирокчиларини меҳмонхоналар билан таъминлаш. 1. Термиз шаҳри ва унга чегарадош туман (шаҳар)ларда мавжуд меҳмонхоналар ва улардаги ўринлар сонини хатловдан ўтказиш. 2018 йил декабрь Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, ташаббускор тадбиркорлик субъектлари М. Жуманиязов, К. Ризаев 2. Меҳмонхоналарда меҳмонларни қабул қилиш қуввати етарли бўлмаганда (шаҳар, туман миқёсида жами 2500 ўриндан кам) ташаббускорларни жалб қилган ҳолда Термиз шаҳри, Жарқўрғон, Ангор ва Термиз туманларида 8-50 ўринли янги меҳмонхоналар қурилишини таъминлаш, мазкур шаҳарларда меҳмон уйлари ташкил қилиш. 2018-2019 йиллар 4. Фестивалнинг рамзи (логотипи)ни тайёрлаш. 1. Фестивалнинг рамзи (логотипи) бўйича танлов эълон қилиш ва халқаро Ҳакамлар ҳайъати таркибини тасдиқлаш. 2018 йил декабрь Маданият вазирлиги, Бадиий академия, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Матбуот ва ахборат агентлиги А. Джурабаев, К. Ризаев, Р. Гулямов 2. Фестиваль брендбуки ва памфлетини ишлаб чиқиш. 2019 йил март 5. Фестиваль давомида Термиз шаҳрида умумий овқатланиш хизматлари тўлақонли кўрсатилишини таъминлаш. 1. Термиз шаҳридаги мавжуд умумий овқатланиш корхоналарининг меҳмонларни қамраб олиш имкониятларини ўрганиб чиқиш. 2018 йил декабрь Сурхондарё вилояти ҳокимлиги М. Жуманиязов 2. Замон талаблари асосида миллий услубдаги умумий овқатланиш хизматлари кўрсатишни таъминлаш, заруратга кўра, янги кафе ва ресторанлар ташкил қилиш чораларини кўриш. 2018-2019 йиллар 6. Фестиваль давомида такси хизматлари узлуксизлигини таъминлаш. 1. Термиз шаҳридаги барча такси хизматини кўрсатувчи корхоналар паркини хатловдан ўтказиш, уларнинг техник тайёргарлик ҳолатини ўрганиб чиқиш. 2018 йил декабрь Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги М. Жуманиязов, И. Махкамов, Р. Гулямов 2. Заруратга кўра, Сурхондарё вилоятининг бошқа ҳудудларидан Термиз шаҳрига такси хизмати кўрсатувчиларни сафарбар қилиш. фестиваль кунлари 3. Ташаббускорларнинг таклифига биноан уларга йўловчи ташиш транспортларини имтиёзли шартларда сотиб олишга (шу жумладан кредит, лизинг асосида олишга) кўмаклашиш. белгиланган муддатларда 7. Маҳаллий темир йўллар бекатлари ва аэропортларда меҳмонларни муносиб кутиб олиш ва кузатиш. 1. Хориждан ташриф буюрадиган фестиваль иштирокчиларини маҳаллий темир йўллар бекатлари ва аэропортларда кутиб олиш ва кузатиш бўйича махсус штаблар ташкил қилиш. фестиваль кунлари Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Ташқи ишлар вазирлиги «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК, туризм фирмалари И. Махкамов, К. Ризаев 2. Меҳмонларни кутиб олиш жойларида фестиваль тўғрисида маълумотномалар ўрнатиш. 3. Фестиваль кунлари Тошкент ва Термиз шаҳарлари ўртасида шаттл поездлари катновини йўлга қўйиш. 4. Фестивалга мўлжалланган алоҳида янги туризм маршрутларини ишлаб чиқиш. 8. Фестиваль доирасида жамоат ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш. Фестиваль давомида иштирокчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини саклаш ва жиноятчиликнинг олдини олиш чораларини кўриш. фестиваль кунлари Ички ишлар вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Х. Бердибаев II. Маданий-маърифий ва тарғибот тадбирлари 9. Фестивални юқори савияда тарғиб этиш ва кенг ёритиш мақсадида фестиваль сайтини яратиш. 1. Фестиваль сайтини яратиш ва оммавий ахборот воситаси сифатида расмий рўйхатдан ўтказган ҳолда унда ўзбек, инглиз ва рус тилидаги ахборотларни мунтазам ёритиб бориш. Бунда Фестивалда иштирок этишни истаган хорижий давлатларнинг бахши, шоир, оқин ва жировлари ҳамда жамоаларининг ушбу сайт орқали онлайн тарзда ариза топшириши ва рўйхатдан ўтишлари учун зарур имконият яратиш. 2018 йил декабрь Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги С. Абдуллаев, А. Джурабаев, М. Жуманиязов 10. Танловлар, ижодий учрашувлар ва маҳорат дарсларини ташкил этиш. Республикамиз ҳудудларида бахшиларнинг концерт дастурлари, турли номинациялар бўйича Республика танловлари ҳамда бахшичилик йўналиши бўйича мутахассислар иштирокида ижодий учрашувлар ва маҳорат дарсларини ташкил этиш ва ўтказиб бориш. 2019 йил 1 февралга қадар Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари А. Джурабаев, М. Жуманиязов 11. Фестиваль тўғрисида тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш. 1. Фестивални тарғиб этувчи камида 3 та реклама ролигини тайёрлаш ва барча маҳаллий телеканалларда мунтазам намойиш қилиш. 2018-2019 йиллар Маданият вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари билан биргаликда А. Джурабаев, М. Жуманиязов 2. Ўзбекистон Республикасининг хориждаги элчихоналари, ваколатхоналар, республикадаги дипломатик корпуслар орқали фестивалга кенг оммани жалб қилиш. 3. Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги элчихоналари ва консуллик идораларини фестивални тарғиб қилувчи фото ва видеоматериаллар билан таъминлаш, шунингдек, чет эл оммавий ахборот воситалари орқали сайёҳлар ва фольклоршунос олимлар, малакали мутахассислар, бахши, шоир, оқин ва жировларни фестивалда фаол иштирок этишига ундовчи тарғибот материалларини намойиш этиш. 4. Фестивални хорижлик сайёҳларнинг экскурсия маршрутига киритиш. 5. Республиканинг барча шаҳарларида фестиваль рекламасини ташкил этиш (биллборд, ЛЭД панеллар, транспорт ва йирик савдо марказларида). 12. Фестивалда миллий урф-одат ва анъаналар ҳамда маданий мерос объектлари намуналарини кенг тарғиб қилиш учун шароитларни яратиш. 1. Республикадаги ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос миллий урф-одат ва анъаналари ҳамда маданий ҳаётини акс эттирувчи маданий мерос объектлари ва ҳунармандлар шаҳарчалари макетини тайёрлаш. фестиваль кунлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маданият вазирлиги, «Ҳунарманд» уюшмаси, Бадиий академия А. Джурабаев, М. Жуманиязов, Р. Гулямов 2. Республиканинг ҳар бир (14 та) ҳудудидан жами 60 нафардан иборат фольклор, ҳунарманд, ошпазларнинг иштирокини таъминлаш. 3. Фестиваль учун ажратилган майдон ҳудудида рассомлар кўргазмаларини ташкил этиш ва фестиваль иштирокчиларига маҳорат дарсларини намойиш этиш. 13. Хорижлик меҳмонларни Ўзбекистоннинг маданий-маърифий ҳаёти билан таништириш. 1. Фестиваль кунлари хорижий меҳмонлар ва сайёҳларни Термиз шаҳри ва унга чегарадош туманларнинг тарихий обидалари ва диққатга сазовор жойлари билан яқиндан таништириш мақсадида экскурсия маршрутини ишлаб чиқиш ва ушбу маршрутга киритилган жойларни ободонлаштириш ва таъмирлаш чораларини кўриш. 2019 йил март Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Маданият вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси. «Ўзбеккино» миллий агентлиги М. Жуманиязов, А. Джурабаев, К. Ризаев 2. Халқимизнинг маданий ва тарихий ҳаёти ва турмуш тарзини акс эттирувчи театрлаштирилган очилиш ва ёпилиш маросимлари, концерт дастурлари сценарийсини тажрибали режиссёрлар, ёзувчи ва шоирлар, театр намояндалари, санъат ва маданият арбобларини жалб этган ҳолда тайёрлаш. 2019 йил февраль 3. Ўзбекистон бахшичилик санъатининг тарихи ва бугунини акс эттирувчи махсус ҳужжатли фильмни суратга олиш ҳамда фестиваль кунлари барча телеканаллар орқали ўзбек, инглиз ва рустилларида намойиш этиш. фестиваль кунлари 14. Фестиваль кунлари бепул WI-FI ҳудудларини ташкил этиш. Фестиваль ўтказиладиган ҳудудда бепул WI-FI ташкил этиш. фестиваль кунлари Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги С. Абдуллаев, М. Жуманиязов III. Фестиваль тадбирларини молиялаштириш 15. Фестивални ўтказиш харажатларини молиялаштириш. 1. Фестиваль харажатлари сметасини ишлаб чиқиш. 2018 йил декабрь Молия вазирлиги, Маданият вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар Р. Гулямов, А. Джурабаев, М. Жуманиязов 2. Тасдиқланган смета асосида харажатлар учун маблағларни олдиндан тўлаш чораларини кўриш. фестивалга тайёргарлик кўриш давомида 3. Белгиланган тартибда муайян тадбирларни молиялаштиришга давлат-хусусий шериклик шартларида ташаббускор тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 22 ноябрь,
946-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
“YOʻL XARITASI”
Xalqaro baxshichilik sanʼati festivalini oʻtkazish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Xalqaro baxshichilik sanʼati festivalini oʻtkazish toʻgʻrisida” 2018-yil 1-noyabrdagi PQ-3990-son qaroriga muvofiq Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar:
Xalqaro baxshichilik sanʼati festivalini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;
Xalqaro baxshichilik sanʼati festivalini 2019-yilda oʻtkazish boʻyicha “yoʻl xaritasi” 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur qaror ijrosini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi madaniyat vaziri B.S. Sayfullayev zimmasiga hamda Vazirlar Mahkamasining Madaniyat, sanʼat va yoshlar siyosati masalalari axborot-tahlil departamentiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 22-noyabrdagi 946-son qaroriga 1-ILOVA
Xalqaro baxshichilik sanʼati festivalini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom Xalqaro baxshichilik sanʼati festivalini (keyingi oʻrinlarda Festival deb ataladi) oʻtkazish tartibini belgilaydi.
2. Festival quyidagilarni nazarda tutgan holda oʻtkaziladi:
sharq xalqlari folklor sanʼatining yetakchi janri boʻlgan baxshichilikni keng targʻib qilish, folklor anʼanalari va qadriyatlarini saqlash, oʻrganish, targʻib etish, rivojlantirish va baxshichilik sanʼatining mohir ijrochilarini ragʻbatlantirish;
baxshichilik va dostonchilik sanʼatining tarixi, baxshilar va dostonchilar ijodini mukammal oʻrganish, xalq ogʻzaki ijodi yodgorliklarini toʻplash, yosh avlod qalbida baxshichilik sanʼatiga boʻlgan mehr-muhabbat tuygʻularini kamol toptirish, yosh avlodni mardlik, halollik, milliy va umuminsoniy qadriyatlar, ona yurtga va ajdodlar merosiga yuksak sadoqat ruhida tarbiyalash;
baxshichilik va dostonchilik sanʼatini rivojlantirish, baxshi-shoir, oqin va jirovlar ijodining sharq madaniyati va sanʼatidagi oʻrni hamda ahamiyatini yanada oshirish, oʻzbek dostonchiligi hamda boshqa xalqlarning turdosh va nomdosh folklor janrlarini qamrab olish, ular bilan ilmiy, ijodiy muloqotlar oʻtkazish va hamkorlik qilish, madaniy-maʼnaviy munosabatlarni xalqaro miqyosda kengaytirishdan iborat.
3. Festival har ikki yilda bir marta Tashkiliy qoʻmita tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi bilan kelishgan holda belgilangan hududda va muddatda oʻtkaziladi.
4. Festival Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi (keyingi oʻrinlarda tashkilotchi deb ataladi) tomonidan tashkil etiladi va oʻtkaziladi.
2-bob. Festivalni oʻtkazish tartibi va shartlari
5. Festival doirasida quyidagi tadbirlar oʻtkaziladi:
baxshichilik va dostonchilik sanʼatini rivojlantirish, baxshi-shoir, oqin va jirovlar ijodining sharq madaniyati va sanʼatidagi oʻrni hamda ahamiyatini yanada oshirish va boshqa masalalarga oid ilmiy-amaliy konferensiya (keyingi oʻrinlarda ilmiy-amaliy konferensiya deb ataladi);
xorijiy va Oʻzbekiston baxshichilik sanʼati ustalarining yakka konsertlari;
baxshi-shoir, oqin va jirovlar hamda folklor jamoalarining Xalqaro koʻrik-tanlovi (keyingi oʻrinlarda koʻrik-tanlov deb ataladi);
sayillar, mamlakatimizning dunyoga mashhur shaxslari hayoti va ijodiy faoliyati haqida zamonaviy usulda sahnalashtirilgan dastur namoyishlari;
baxshichilik sanʼati tarixiga oid koʻrgazma, oʻzbek, fors, arab, ingliz va rus tillarida nashr etilgan ilmiy-tadqiqot asarlari hamda ilmiy-maʼrifiy adabiyotlar namoyishi.
Festival koʻrik-tanlovning gʻoliblari va sovrindorlari ishtirokida tantanali taqdirlash marosimi va gala-konsert bilan yakunlanadi.
6. Festivalga Tashkiliy qoʻmita tomonidan tasdiqlangan hayʼat aʼzolari va ishtirokchi sifatida har bir mamlakatdan 8 nafargacha kishidan iborat ijodiy delegatsiya (4 nafargacha ansambl tarkibi va 4 nafargacha ijodiy guruh aʼzolari) taklif etiladi va ularning yashash, ovqatlanish, Oʻzbekistonga kelib-ketish (uchinchi davlat orqali uchishlari ham), ichki transport va yoʻl xarajatlari tashkilotchi tomonidan qoplanadi.
Koʻrik-tanlovda chiqish uchun fonogrammalardan foydalanishga ruxsat etilmaydi, lekin tarkibi 5 nafar musiqachidan koʻp boʻlmagan 1 ta cholgʻu ansambli (jonli) joʻr boʻlishi mumkin.
Festivalda oʻz hisobidan ishtirok etish istagini bildirgan (ijodiy delegatsiyaning 8 nafargacha aʼzolaridan tashqari) baxshichilik sanʼati ijodkorlari, xorijiy davlatlardan taniqli folklorshunos olimlar, baxshi-shoir, oqin va jirovlar, ijodiy jamoalar, mutaxassislar va faxriy mehmonlar tashkilotchining taklifi asosida qatnashishi mumkin.
7. Koʻrik-tanlovda ishtirok etuvchilarga qoʻyiladigan talablar:
konsertlarda chiqish tajribasiga ega boʻlishi;
oʻz davlatida yoki boshqa davlatlardagi tanlov va festivallarda qatnashgan boʻlishi;
tegishli madaniyat va sanʼat sohasidagi yuqori tashkilotlar yoki Festival direksiyalarining tavsiyanomasiga ega boʻlishi.
8. Koʻrik-tanlovda ishtirok etishni istagan sanʼatkorlar va jamoalar koʻrik-tanlov oʻtkaziladigan yilning 1-fevraliga qadar tashkilotchiga quyidagilarni taqdim etishlari lozim:
ishtirok etish uchun maʼlumotnoma (rezyume);
2 ta MR-3 yoki SD audio hamda 1 ta DVD diskda 30 daqiqalik taqdimot ijod namunasidan qoʻshiqlar;
qoʻshiq matni va asar notalari;
6 x 9 sm. oʻlchamdagi 3 dona rangli fotosurat.
Taqdim etiladigan barcha hujjatlar oʻzbek, ingliz va rus tillarida tayyorlanishi zarur.
9. Festival doirasida oʻtkaziladigan ilmiy-amaliy konferensiyada ishtirok etuvchilar quyidagilarni taqdim etishlari lozim:
ishtirokchi maʼruzasining 4-5 betdan iborat toʻla matni va 300 soʻzdan kam boʻlmagan tezislari;
ishtirok etish uchun maʼlumotnoma (rezyume);
maʼruza taqdimoti (prezentatsiya);
maʼruzaning oʻzbek, ingliz va rus tillariga tarjima qilingan matni;
6 x 9 sm. oʻlchamdagi 3 dona rangli fotosurat.
Konferensiyada ishtirok etishni istagan olim va mutaxassislar tomonidan ushbu hujjatlar Festival oʻtkaziladigan yilning 1-fevraliga qadar tashkilotchiga taqdim etilishi zarur.
10. Koʻrik-tanlov va ilmiy-amaliy konferensiyada ishtirok etuvchilarning roʻyxati Tashkiliy qoʻmita tomonidan aniqlanib, Festival oʻtkaziladigan yilning 1-mart kuniga qadar ishtirokchilarga maʼlum qilinadi.
11. Oʻzbek, ingliz va rus tillari festivalning ishchi tillari etib belgilanadi.
12. Festivalni tashkil etish va oʻtkazish bilan bogʻliq sarf-xarajatlar tashkilotchi tomonidan ishlab chiqilgan va belgilangan tartibda tasdiqlangan smeta asosida teng ulushlarda:
Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi huzuridagi Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari;
Festival oʻtkazilishi belgilangan hududning mahalliy budjeti mablagʻlari;
homiylik xayriyalari va qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan qoplanadi.
13. Festivalning ishtirokchilari va xorijiy mehmonlari, shuningdek, xalqaro hayʼat aʼzolari Tashkiliy qoʻmita tomonidan Festival oʻtkaziladigan davr va hududda yotoqxona, ovqatlanish va belgilangan marshrut boʻyicha transport bilan taʼminlanadilar.
14. Festival xorijiy mehmonlarining Oʻzbekiston hududida alohida mehmonxona va transport xarajatlari ularni taklif etgan mezbon tashkilot va muassasalar yoki mehmonlarning oʻzlari tomonidan qoplanadi.
Bunda Oʻzbekiston Respublikasi hududida Festivalning barcha xorijiy ishtirokchilari va mehmonlari uchun ichki qatnovlar boʻyicha avia va temir yoʻl chiptalari belgilangan tartibda sotiladi, mehmonxona haqi ham soʻmda qabul qilinadi.
3-bob. Festival ishtirokchilarini baholash shartlari va Xalqaro hayʼat faoliyatini tashkil etish
15. Koʻrik-tanlov ishtirokchilarining chiqishlarini baholash uchun Tashkiliy qoʻmita tomonidan yetti kishidan iborat xalqaro hayʼat tuziladi.
Xalqaro hayʼat tarkibiga yuqori malakali mutaxassislar, taniqli sanʼat va madaniyat arboblari, olimlar, tadqiqotchilar, amaliyotchilar, shuningdek, ishtirokchi davlatlardan tegishli sohalar namoyandalari taklif etiladi.
Xalqaro hayʼat aʼzolari Xalqaro hayʼat raisini saylaydi.
Xalqaro Hayʼat raisiga — 2000 AQSH dollari, hayʼat aʼzolariga — 1000 AQSH dollari miqdorida gonorar puli toʻlanadi.
16. Baholash jarayonida dostonchilik sanʼati namunalarining asl milliy xususiyatlari, badiiy va estetik purmaʼnoligi, ijrochilarning ijro mahorati, kiyinish va sahna madaniyati, ijro etiladigan kuy, nagʻma va termalarning badiiy qiymati va oʻziga xosligining aks etishi, xalq ijrochiligi usullarini egallaganlik darajasi, ijro uslublari va yoʻllarining mutanosibligi, bezakning badiiy saviyasi (kiyimlar, rekvizit) va uning milliy anʼanalarga mosligi, anʼanaviy musiqa asboblaridan foydalanish asosiy mezon hisoblanadi.
17. Xalqaro hayʼat tomonidan koʻrik-tanlov ishtirokchilarining chiqishlari ikkita yoʻnalish boʻyicha baholanadi:
Doston ijrochiligi yoʻnalishi;
Cholgʻu ijrochiligi yoʻnalishi.
4-bob. Mukofotlash tartibi
18. Koʻrik-tanlov gʻoliblari Tashkiliy qoʻmita tomonidan diplom, statuetka va quyidagi miqdorlarda pul mukofotlari bilan taqdirlanadi:
“Gran-pri” — 7 000 AQSH dollari;
I — oʻrin (har bir yoʻnalish boʻyicha) 2 x 5 000 — 10 000 AQSH dollari;
II — oʻrin (har bir yoʻnalish boʻyicha ) 2 x 3 500 — 7 000 AQSH dollari;
III — oʻrin (har bir yoʻnalish boʻyicha) 2 x 2 500 — 5 000 AQSH dollari;
Xalqaro hayʼat qaroriga muvofiq loyiq nomzod topilmaganda “Gran-pri” berilmaydi.
Xalqaro hayʼat qaroriga muvofiq faqatgina “Gran-pri” mukofoti boʻlinmaydi. I, II va III — oʻrinlarning pul mukofotlari boʻlinishi mumkin.
Koʻrik-tanlovda qatnashgan va sovrindor boʻlmagan ishtirokchiga “Xalqaro baxshichilik sanʼati festivali” Diplomanti diplomi beriladi.
Koʻrik-tanlov sovrindorlari “Xalqaro baxshichilik sanʼati festivali”ning tantanali yopilish marosimi konsert dasturida qatnashishi shart.
Koʻrik-tanlovda sovrindor (laureat) boʻlgan ishtirokchilar keyingi yillarda oʻtkaziladigan ushbu koʻrik-tanlovda boshqa ishtirok etolmaydi, faxriy mehmon sifatida festivalga taklif etilishi mumkin. Koʻrik-tanlovda qatnashib, oʻrin egallamagan ishtirokchi koʻrik-tanlovda qayta qatnashish huquqiga ega.
19. Tashkilotchi, ijodiy uyushmalar, jamgʻarmalar va boshqa tashkilotlarning mustaqil ravishda hayʼat aʼzolari va muxlislar eʼtirofiga sazovor boʻlgan ishtirokchilar “Eng yosh baxshichilik sanʼati ishtirokchisi”, “Muxlislar eʼtirofiga sazovor boʻlgan eng yaxshi ishtirokchi”, “Eng yaxshi cholgʻu ijrochisi” kabi nominatsiyalar va boshqa nominatsiyalar boʻyicha maxsus diplom va 500 AQSH dollari miqdorida pul mukofoti bilan taqdirlanadilar.
Festivalning har bir qatnashchisiga “Xalqaro baxshichilik sanʼati festivali”ning faol ishtirokchisi sertifikati beriladi.
5-bob. Tashkilotchi huquqlari
20. Tashkilotchi quyidagi huquqlarga ega:
Festival qatnashchilarining ijrolarini efirga uzatish hamda boshqa tashkilotlarga translyatsiya qilishi uchun ruxsatnoma berish;
Festivalni oʻtkazish va uning yakuni davomida tayyorlangan barcha turdagi audio, video, bosma va boshqa mahsulotlarni ishlab chiqarish va tarqatish;
Festivalda ishtirok etishni istagan jismoniy va yuridik shaxslar tomonidan Tashkiliy qoʻmitaga yuboriladigan materiallardan reklama maqsadida foydalanish;
Festivalga jahondagi yetakchi soha mutaxassislari va sanʼat namoyondalarini jalb etish.
6-bob. Yakunlovchi qoidalar
21. Festivalning har bir qatnashchisi oʻz tibbiy sugʻurtasiga ega boʻlishi shart.
22. Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi Festivalni tashkil etish va oʻtkazish uchun ajratilgan budjet mablagʻlarining maqsadli ishlatilishini va toʻgʻri toʻlanishini nazorat qiladi.
Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 22-noyabrdagi 946-son qaroriga 2-ILOVA
Xalqaro baxshichilik sanʼati festivalini 2019-yilda oʻtkazish boʻyicha
T/r Chora-tadbirlar Amalga oshirish mexanizmi Bajarish muddati Ijro uchun masʼullar Vazirliklar va idoralar Vazirlar Mahkamasi I. Tashkiliy masalalar 1. 2019-yilning 5 — 10-aprel kunlari Termiz shahrida Xalqaro baxshichilik sanʼati festivalini oʻtkazish boʻyicha Tashkiliy qoʻmitaning yigʻilishini oʻtkazish. 1. Xalqaro baxshichilik sanʼati festivalini oʻtkazish boʻyicha manfaatdor vazirliklar, idoralar, hokimliklardan masʼul ijrochilarni belgilash, festivalni moliyalashtirish manbalarini aniqlash masalalarini muhokama qilish yuzasidan Tashkiliy qoʻmitaning yigʻilishini oʻtkazish. 2018-yil dekabr Tashkiliy qoʻmita aʼzolari A. Djurabayev, R. Gulyamov 2. Yigʻilish bayoni bilan quyidagi ishchi guruhlari tarkibini tasdiqlashni nazarda tutish: ishtirokchilarni kutib olish va kuzatish boʻyicha; ishtirokchilarni mehmonxonaga joylashtirish va transport bilan taʼminlash boʻyicha; ishtirokchilarni ovqatlantirishni tashkil etish boʻyicha; tadbirlarni ommaviy-axborot vositalarida yoritish boʻyicha; madaniy tadbirlarni tashkil etish boʻyicha; tarjimonlar va volontyorlar bilan ishlarni tashkil qilish boʻyicha. 2018-yil dekabr Surxondaryo viloyati hokimligi, Madaniyat vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, Oʻzbekiston Matbuot va axborot agentligi, Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi A. Djurabayev, R. Gulyamov 2. Termiz shahrida hamda festival oʻtkaziladigan Surxondaryo sanʼat saroyi atrofida obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish ishlarini amalga oshirish, festival oʻtkaziladigan sahna maydonlari va zallarni talab darajasida tayyorla sh. 1. Festival oʻtkaziladigan joyni (shu jumladan bino-inshootlarni) belgilash toʻgʻrisida Surxondaryo viloyati hokimining tegishli qarorini qabul qilish. Bunda festivalda ishtirok etadigan mahalliy (respublikaning 14 ta hududi boʻyicha har biriga alohida) hunarmandlar uchun alohida pavilyonlar tashkil etishni, shuningdek, koʻngilochar tadbirlar, ovqatlanish shoxobchalari, avtoturargohlar va eko-hojatxonalar uchun alohida joy ajratishni nazarda tutish. 2018-yil dekabr Surxondaryo viloyati hokimligi M. Jumaniyazov, I. Maxkamov, B. Siddiqov 2. Nufuzli landshaft dizaynerlarini jalb qilgan holda, festival doirasida Termiz shahrida obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish ishlarini amalga oshirish. 2018-2019-yillar Surxondaryo viloyati hokimligi 3. Festival oʻtkaziladigan hududda muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlarini soz holatga keltirish va uzluksiz ishlashini taʼminlash, shu jumladan tungi yoritish chiroqlari ustunlarini tartibga keltirish. 2018-2019-yillar Surxondaryo viloyati hokimligi, Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi, “Oʻzbekenergo” AJ 3. Festival ishtirokchilarini mehmonxonalar bilan taʼminlash. 1. Termiz shahri va unga chegaradosh tuman (shahar)larda mavjud mehmonxonalar va ulardagi oʻrinlar sonini xatlovdan oʻtkazish. 2018-yil dekabr Surxondaryo viloyati hokimligi, manfaatdor vazirliklar va idoralar, tashabbuskor tadbirkorlik subyektlari M. Jumaniyazov, K. Rizayev 2. Mehmonxonalarda mehmonlarni qabul qilish quvvati yetarli boʻlmaganda (shahar, tuman miqyosida jami 2500 oʻrindan kam) tashabbuskorlarni jalb qilgan holda Termiz shahri, Jarqoʻrgʻon, Angor va Termiz tumanlarida 8-50 oʻrinli yangi mehmonxonalar qurilishini taʼminlash, mazkur shaharlarda mehmon uylari tashkil qilish. 2018-2019-yillar 4. Festivalning ramzi (logotipi)ni tayyorlash. 1. Festivalning ramzi (logotipi) boʻyicha tanlov eʼlon qilish va xalqaro Hakamlar hayʼati tarkibini tasdiqlash. 2018-yil dekabr Madaniyat vazirligi, Badiiy akademiya, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, Oʻzbekiston Matbuot va axborat agentligi A. Djurabayev, K. Rizayev, R. Gulyamov 2. Festival brendbuki va pamfletini ishlab chiqish. 2019-yil mart 5. Festival davomida Termiz shahrida umumiy ovqatlanish xizmatlari toʻlaqonli koʻrsatilishini taʼminlash. 1. Termiz shahridagi mavjud umumiy ovqatlanish korxonalarining mehmonlarni qamrab olish imkoniyatlarini oʻrganib chiqish. 2018-yil dekabr Surxondaryo viloyati hokimligi M. Jumaniyazov 2. Zamon talablari asosida milliy uslubdagi umumiy ovqatlanish xizmatlari koʻrsatishni taʼminlash, zaruratga koʻra, yangi kafe va restoranlar tashkil qilish choralarini koʻrish. 2018-2019-yillar 6. Festival davomida taksi xizmatlari uzluksizligini taʼminlash. 1. Termiz shahridagi barcha taksi xizmatini koʻrsatuvchi korxonalar parkini xatlovdan oʻtkazish, ularning texnik tayyorgarlik holatini oʻrganib chiqish. 2018-yil dekabr Surxondaryo viloyati hokimligi, Oʻzbekiston avtomobil transporti agentligi M. Jumaniyazov, I. Maxkamov, R. Gulyamov 2. Zaruratga koʻra, Surxondaryo viloyatining boshqa hududlaridan Termiz shahriga taksi xizmati koʻrsatuvchilarni safarbar qilish. festival kunlari 3. Tashabbuskorlarning taklifiga binoan ularga yoʻlovchi tashish transportlarini imtiyozli shartlarda sotib olishga (shu jumladan kredit, lizing asosida olishga) koʻmaklashish. belgilangan muddatlarda 7. Mahalliy temir yoʻllar bekatlari va aeroportlarda mehmonlarni munosib kutib olish va kuzatish. 1. Xorijdan tashrif buyuradigan festival ishtirokchilarini mahalliy temir yoʻllar bekatlari va aeroportlarda kutib olish va kuzatish boʻyicha maxsus shtablar tashkil qilish. festival kunlari Surxondaryo viloyati hokimligi, Tashqi ishlar vazirligi “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ, “Oʻzbekiston havo yoʻllari” MAK, turizm firmalari I. Maxkamov, K. Rizayev 2. Mehmonlarni kutib olish joylarida festival toʻgʻrisida maʼlumotnomalar oʻrnatish. 3. Festival kunlari Toshkent va Termiz shaharlari oʻrtasida shattl poyezdlari katnovini yoʻlga qoʻyish. 4. Festivalga moʻljallangan alohida yangi turizm marshrutlarini ishlab chiqish. 8. Festival doirasida jamoat va yongʻin xavfsizligini taʼminlash. Festival davomida ishtirokchilarning xavfsizligini taʼminlash, jamoat tartibini saklash va jinoyatchilikning oldini olish choralarini koʻrish. festival kunlari Ichki ishlar vazirligi, Surxondaryo viloyati hokimligi X. Berdibayev II. Madaniy-maʼrifiy va targʻibot tadbirlari 9. Festivalni yuqori saviyada targʻib etish va keng yoritish maqsadida festival saytini yaratish. 1. Festival saytini yaratish va ommaviy axborot vositasi sifatida rasmiy roʻyxatdan oʻtkazgan holda unda oʻzbek, ingliz va rus tilidagi axborotlarni muntazam yoritib borish. Bunda Festivalda ishtirok etishni istagan xorijiy davlatlarning baxshi, shoir, oqin va jirovlari hamda jamoalarining ushbu sayt orqali onlayn tarzda ariza topshirishi va roʻyxatdan oʻtishlari uchun zarur imkoniyat yaratish. 2018-yil dekabr Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Madaniyat vazirligi, Surxondaryo viloyati hokimligi S. Abdullayev, A. Djurabayev, M. Jumaniyazov 10. Tanlovlar, ijodiy uchrashuvlar va mahorat darslarini tashkil etish. Respublikamiz hududlarida baxshilarning konsert dasturlari, turli nominatsiyalar boʻyicha Respublika tanlovlari hamda baxshichilik yoʻnalishi boʻyicha mutaxassislar ishtirokida ijodiy uchrashuvlar va mahorat darslarini tashkil etish va oʻtkazib borish. 2019-yil 1-fevralga qadar Madaniyat vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari A. Djurabayev, M. Jumaniyazov 11. Festival toʻgʻrisida targʻibot-tashviqot ishlarini amalga oshirish. 1. Festivalni targʻib etuvchi kamida 3 ta reklama roligini tayyorlash va barcha mahalliy telekanallarda muntazam namoyish qilish. 2018-2019-yillar Madaniyat vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi, Oʻzbekiston milliy teleradiokompaniyasi, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, Xalqaro tashkilotlarning Oʻzbekistondagi vakolatxonalari bilan birgalikda A. Djurabayev, M. Jumaniyazov 2. Oʻzbekiston Respublikasining xorijdagi elchixonalari, vakolatxonalar, respublikadagi diplomatik korpuslar orqali festivalga keng ommani jalb qilish. 3. Oʻzbekiston Respublikasining xorijiy davlatlardagi elchixonalari va konsullik idoralarini festivalni targʻib qiluvchi foto va videomateriallar bilan taʼminlash, shuningdek, chet el ommaviy axborot vositalari orqali sayyohlar va folklorshunos olimlar, malakali mutaxassislar, baxshi, shoir, oqin va jirovlarni festivalda faol ishtirok etishiga undovchi targʻibot materiallarini namoyish etish. 4. Festivalni xorijlik sayyohlarning ekskursiya marshrutiga kiritish. 5. Respublikaning barcha shaharlarida festival reklamasini tashkil etish (billbord, LED panellar, transport va yirik savdo markazlarida). 12. Festivalda milliy urf-odat va anʼanalar hamda madaniy meros obyektlari namunalarini keng targʻib qilish uchun sharoitlarni yaratish. 1. Respublikadagi har bir hududning oʻziga xos milliy urf-odat va anʼanalari hamda madaniy hayotini aks ettiruvchi madaniy meros obyektlari va hunarmandlar shaharchalari maketini tayyorlash. festival kunlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, Madaniyat vazirligi, “Hunarmand” uyushmasi, Badiiy akademiya A. Djurabayev, M. Jumaniyazov, R. Gulyamov 2. Respublikaning har bir (14 ta) hududidan jami 60 nafardan iborat folklor, hunarmand, oshpazlarning ishtirokini taʼminlash. 3. Festival uchun ajratilgan maydon hududida rassomlar koʻrgazmalarini tashkil etish va festival ishtirokchilariga mahorat darslarini namoyish etish. 13. Xorijlik mehmonlarni Oʻzbekistonning madaniy-maʼrifiy hayoti bilan tanishtirish. 1. Festival kunlari xorijiy mehmonlar va sayyohlarni Termiz shahri va unga chegaradosh tumanlarning tarixiy obidalari va diqqatga sazovor joylari bilan yaqindan tanishtirish maqsadida ekskursiya marshrutini ishlab chiqish va ushbu marshrutga kiritilgan joylarni obodonlashtirish va taʼmirlash choralarini koʻrish. 2019-yil mart Surxondaryo viloyati hokimligi, Madaniyat vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi. “Oʻzbekkino” milliy agentligi M. Jumaniyazov, A. Djurabayev, K. Rizayev 2. Xalqimizning madaniy va tarixiy hayoti va turmush tarzini aks ettiruvchi teatrlashtirilgan ochilish va yopilish marosimlari, konsert dasturlari ssenariysini tajribali rejissorlar, yozuvchi va shoirlar, teatr namoyandalari, sanʼat va madaniyat arboblarini jalb etgan holda tayyorlash. 2019-yil fevral 3. Oʻzbekiston baxshichilik sanʼatining tarixi va bugunini aks ettiruvchi maxsus hujjatli filmni suratga olish hamda festival kunlari barcha telekanallar orqali oʻzbek, ingliz va rustillarida namoyish etish. festival kunlari 14. Festival kunlari bepul WI-FI hududlarini tashkil etish. Festival oʻtkaziladigan hududda bepul WI-FI tashkil etish. festival kunlari Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Surxondaryo viloyati hokimligi S. Abdullayev, M. Jumaniyazov III. Festival tadbirlarini moliyalashtirish 15. Festivalni oʻtkazish xarajatlarini moliyalashtirish. 1. Festival xarajatlari smetasini ishlab chiqish. 2018-yil dekabr Moliya vazirligi, Madaniyat vazirligi, Surxondaryo viloyati hokimligi, manfaatdor vazirliklar va idoralar R. Gulyamov, A. Djurabayev, M. Jumaniyazov 2. Tasdiqlangan smeta asosida xarajatlar uchun mablagʻlarni oldindan toʻlash choralarini koʻrish. festivalga tayyorgarlik koʻrish davomida 3. Belgilangan tartibda muayyan tadbirlarni moliyalashtirishga davlat-xususiy sheriklik shartlarida tashabbuskor tadbirkorlik subyektlarini keng jalb qilish.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2018-yil 22-noyabr,
946-son