UzbekAI

← Qonunlar

📅 2018-yil 7-dekabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Adliya vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2018 йил 7 декабрь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Адлия вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 7 декабря 2018 г. · Документы министерств и ведомств · Министр юстиции

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 7 December 2018 · Ministry and agency documents · Adliya vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг

буйруғи

«Давлат нотариал идоралари томонидан бериладиган гербли бланкаларни ҳисобга олиш, сақлаш, сарфлаш ва улар бўйича ҳисобот бериш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 майдаги ПҚ-3741-сон «Низоларнинг олдини олишга қаратилган институт сифатида нотариат тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 ноябрдаги 941-сон «Кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлашни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2006 йил 19 июндаги 95-мҳ-сон «Давлат нотариал идоралари томонидан бериладиган гербли бланкаларни ҳисобга олиш, сақлаш, сарфлаш ва улар бўйича ҳисобот бериш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1584, 2006 йил 19 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 25-26-сон, 239-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.

2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.

3. Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бошқармаси ҳамда Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни барча манфаатдор шахсларга етказилишини, «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.

4. Мазкур буйруқ 2019 йил 1 январдан кучга киради.

5. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари А. Ташкулов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 7 декабрдаги 543-мҳ-сон буйруғига ИЛОВА

«Давлат нотариал идоралари томонидан бериладиган гербли бланкаларни ҳисобга олиш, сақлаш, сарфлаш ва улар бўйича ҳисобот бериш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча

1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 мартдаги 38-сон «Автомототранспорт воситаларини сотиб олиш, улардан фойдаланиш ва уларни бошқа шахсга беришни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ҳамда 2018 йил 22 ноябрдаги 941-сон «Кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлашни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ буюраман:».

2. Қоидаларда :

а) 4-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

б) 6-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;

в) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«7. Адлия бошқармаси нотариал идораларни гербли бланкалар билан бир йиллик эҳтиёжи миқдорида таъминлайди ва сарфланиши устидан «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизими (бундан буён матнда Тизим деб юритилади) орқали назорат қилади.»;

г) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«8. Адлия бошқармасидан гербли бланкалар нотариусларга гербли бланкаларни тарқатиш дафтарида уларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми ёзилиб, имзоси қўйдирилган ҳолда берилади.»;

д) 9-банддан «, икки ёки ундан ортиқ нотариус ишлайдиган нотариал идораларда эса катта нотариуслар» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

е) 10-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Йўқолган ва бузилган гербли бланкалар ҳақидаги маълумотлар (бланканинг тури, серияси, рақами, ҳудудий коди) нотариуслар томонидан Тизимга киритилади.»;

ж) 13-банддаги «Нотариал идоралари» деган сўзлар «Нотариуслар» деган сўз билан алмаштирилсин;

з) 14 ва 15-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин;

и) 18 ва 19-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«18. Нотариал идораларининг фаолияти Адлия вазирлиги ва адлия бошқармаси томонидан ўрганилганда гербли бланкаларнинг сақланиши ва сарфланиши ҳолатлари албатта текширилади ва натижаси ҳақида ўрганиш юзасидан тузилган маълумотномада кўрсатилади.

19. Нотариуслар томонидан сарфланган гербли бланкалари ҳақидаги маълумотлар Тизимга киритилади.»;

к) 20 — 23-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин;

л) 25-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«25. Адлия бошқармалари сарфланган ва қолдиқ гербли бланкалар тўғрисида ҳисоботларни ҳар чоракда Адлия вазирлигига топширади.»;

м) 1-илова мазкур ўзгартиришлар ва қўшимчанинг 1-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин;

н) 2-илова мазкур ўзгартиришлар ва қўшимчанинг 2-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин;

о) 3 ва 4-иловалар ўз кучини йўқотган деб топилсин.

«Давлат нотариал идоралари томонидан бериладиган гербли бланкаларни ҳисобга олиш, сақлаш, сарфлаш ва улар бўйича ҳисобот бериш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчага 1-ИЛОВА

«Давлат нотариал идоралари томонидан бериладиган гербли бланкаларни ҳисобга олиш, сақлаш, сарфлаш ва улар бўйича ҳисобот бериш қоидаларига 1-ИЛОВА

Кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлашда фойдаланиладиган герб бланкаларини кирим қилиш ДАФТАРИ

Юкхат рақами ва санаси‎ Кирим ‎қилинган сана‎ Бланка номи‎ Гувоҳнома ‎серияси ва рақамлари ‎ Сони‎ Изоҳ‎ 23-сон ‎20.06.2018 й. ‎ 22.06.2018‎ й. Ишончнома‎ КI-№000001-TN ‎КI-№020000-TN ‎ 20000‎ ‎ 23-сон ‎20.06.2018 й. ‎ 22.06.2018 й. Шартнома‎ КSh-№000001-TN ‎КSh-№0 2 0001-TN ‎ 20000‎ ‎

Автомототранспорт воситалар билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлашда фойдаланиладиган герб бланкаларини кирим қилиш ДАФТАРИ

Юкхат рақами ва санаси‎ Кирим ‎қилинган сана‎ Бланка номи‎ Гувоҳнома ‎серияси ва рақамлари ‎ Сони‎ Изоҳ‎ 23-сон ‎20.06.2018 й. ‎ 22.06.2018‎ й. Ишончнома‎ АI-№000001-TN ‎АI-№020000-TN ‎ 20000‎ ‎ 23-сон ‎20.06.2018 й. ‎ 22.06.2018 й. Шартнома‎ АSh-№000001-TN ‎АSh-№020001-TN ‎ 20000‎ ‎ »;

«Давлат нотариал идоралари томонидан бериладиган гербли бланкаларни ҳисобга олиш, сақлаш, сарфлаш ва улар бўйича ҳисобот бериш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчага 2-ИЛОВА

«Давлат нотариал идоралари томонидан бериладиган гербли бланкаларни ҳисобга олиш, сақлаш, сарфлаш ва улар бўйича ҳисобот бериш қоидаларига 2-ИЛОВА

Кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлашда фойдаланиладиган герб бланкаларини тарқатиш ДАФТАРИ

Нотариал идора ‎номи‎ Нотариус Ф.И.О. Тарқатилган сана Бланка номи‎ Бланка серияси ва ‎рақами Сони‎ Имзо Юнусобод туман 1-сон давлат нотариал идораси Н.Т. Салимова 25.06.2018 ‎й. Ишончнома‎ КI-№000001-TN ‎КI-№000200-TN 200‎ ‎ 25.06.2018 ‎й. Шартнома‎ КSh-№000001-TN ‎КSh-№000300-TN 300‎ ‎ Ф.Ф. Самадов 25.06.2018 ‎й. Ишончнома‎ КI-№000201-TN ‎КI-№000400-TN 200‎ ‎ 25.06.2018 ‎й. Шартнома‎ КSh-№000301-TN ‎КSh-№000600-TN 300‎ ‎ Яккасарой туман ‎1-сон давлат нотариал идораси Б.Б. Закиров 26.06.2018 ‎й. Ишончнома‎ КI-№000401-TN ‎КI-№000600-TN 200‎ 26.06.2018 ‎й. Шартнома‎ КSh-№000601-TN ‎КSh-№000900-TN 300‎ Ғ.Т. Эшманов 26.06.2018 ‎й. Ишончнома‎ КI-№000601-TN ‎КI-№000800-TN 200‎ 26.06.2018 ‎й. Шартнома‎ КSh-№000901-TN ‎КSh-№001200-TN 300‎ Ш.К. Исроилов 26.06.2018 ‎й. Ишончнома‎ КI-№000801-TN ‎КI-№001001-TN 200‎ 26.06.2018 ‎й. Шартнома‎ КSh-№001201-TN ‎КSh-№001500-TN 300‎

Автомототранспорт воситалар билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлашда фойдаланиладиган герб бланкаларини тарқатиш ДАФТАРИ

Нотариал идора ‎номи‎ Нотариус Ф.И.О. Тарқатилган сана Бланка номи‎ Бланка серияси ва ‎рақами Сони‎ Имзо Юнусобод туман 1-сон давлат нотариал идораси Н.Т. Салимова 25.06.2018 ‎й. Ишончнома‎ АI-№000001-TN ‎АI-№000200-TN 200‎ ‎ 25.06.2018 ‎й. Шартнома‎ Аh-№000001-TN ‎АSh-№000300-TN 300‎ ‎ Ф.Ф. Самадов 25.06.2018 ‎й. Ишончнома‎ АI-№000201-TN ‎АI-№000400-TN 200‎ ‎ 25.06.2018 ‎й. Шартнома‎ АSh-№000301-TN ‎АSh-№000600-TN 300‎ ‎ Яккасарой туман ‎1-сон давлат нотариал идораси Б.Б. Закиров 26.06.2018 ‎й. Ишончнома‎ АI-№000401-TN ‎АI-№000600-TN 200‎ 26.06.2018 ‎й. Шартнома‎ АSh-№000601-TN ‎АSh-№000900-TN 300‎ Ғ.Т. Эшманов 26.06.2018 ‎й. Ишончнома‎ АI-№000601-TN ‎АI-№000800-TN 200‎ 26.06.2018 ‎й. Шартнома‎ АSh-№000901-TN ‎АSh-№001200-TN 300‎ Ш.К. Исроилов 26.06.2018 ‎й. Ишончнома‎ АI-№000801-TN ‎АI-№001001-TN 200‎ 26.06.2018 ‎й. Шартнома‎ АSh-№001201-TN ‎АSh-№001500-TN 300‎ ».

Вазир Р. ДАВЛЕТОВ

Тошкент ш.,

2018 йил 7 декабрь,

543-мҳ-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2018 й., 10/18/1584-2/2280-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirining

buyrugʻi

“Davlat notarial idoralari tomonidan beriladigan gerbli blankalarni hisobga olish, saqlash, sarflash va ular boʻyicha hisobot berish qoidalarini tasdiqlash haqida”gi buyruqqa oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 25-maydagi PQ-3741-son “Nizolarning oldini olishga qaratilgan institut sifatida notariat tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga hamda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 22-noyabrdagi 941-son “Koʻchmas mulk bilan bogʻliq bitimlarni notarial tasdiqlashni tartibga solish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:

1. Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2006-yil 19-iyundagi 95-mh-son “Davlat notarial idoralari tomonidan beriladigan gerbli blankalarni hisobga olish, saqlash, sarflash va ular boʻyicha hisobot berish qoidalarini tasdiqlash haqida”gi buyrugʻiga (roʻyxat raqami 1584, 2006-yil 19-iyun) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2006-y., 25-26-son, 239-modda) ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritilsin.

2. Mazkur buyruq davlat roʻyxatidan oʻtkazilsin va Hukumat bayonnoma qarorlari va idoraviy normativ hujjatlarni huquqiy ekspertizadan oʻtkazish boshqarmasi Idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarning davlat reyestriga tegishli yozuv kiritsin.

3. Huquqiy xizmat koʻrsatishni davlat tomonidan tartibga solish boshqarmasi hamda Qonun hujjatlarini tahlil qilish va turkumlash boshqarmasi ushbu idoraviy normativ-huquqiy hujjatni barcha manfaatdor shaxslarga yetkazilishini, “Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami” — “Sobraniye zakonodatelstva Respubliki Uzbekistan”da hamda Oʻzbekiston Respublikasi Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasida eʼlon qilinishini taʼminlasin.

4. Mazkur buyruq 2019-yil 1-yanvardan kuchga kiradi.

5. Mazkur buyruqning ijrosini nazorat qilish vazir oʻrinbosari A. Tashkulov zimmasiga yuklansin.

Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2018-yil 7-dekabrdagi 543-mh-son buyrugʻiga ILOVA

“Davlat notarial idoralari tomonidan beriladigan gerbli blankalarni hisobga olish, saqlash, sarflash va ular boʻyicha hisobot berish qoidalarini tasdiqlash haqida”gi buyruqqa kiritilayotgan oʻzgartirishlar va qoʻshimcha

1. Muqaddima quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2006-yil 7-martdagi 38-son “Avtomototransport vositalarini sotib olish, ulardan foydalanish va ularni boshqa shaxsga berishni tartibga solishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” hamda 2018-yil 22-noyabrdagi 941-son “Koʻchmas mulk bilan bogʻliq bitimlarni notarial tasdiqlashni tartibga solish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qarorlariga muvofiq buyuraman:”.

2. Qoidalarda :

a) 4-bandning ikkinchi xatboshisi chiqarib tashlansin;

b) 6-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin;

v) 7-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“7. Adliya boshqarmasi notarial idoralarni gerbli blankalar bilan bir yillik ehtiyoji miqdorida taʼminlaydi va sarflanishi ustidan “Notarius” avtomatlashtirilgan axborot tizimi (bundan buyon matnda Tizim deb yuritiladi) orqali nazorat qiladi.”;

g) 8-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“8. Adliya boshqarmasidan gerbli blankalar notariuslarga gerbli blankalarni tarqatish daftarida ularning familiyasi, ismi va otasining ismi yozilib, imzosi qoʻydirilgan holda beriladi.”;

d) 9-banddan “, ikki yoki undan ortiq notarius ishlaydigan notarial idoralarda esa katta notariuslar” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;

e) 10-band quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Yoʻqolgan va buzilgan gerbli blankalar haqidagi maʼlumotlar (blankaning turi, seriyasi, raqami, hududiy kodi) notariuslar tomonidan Tizimga kiritiladi.”;

j) 13-banddagi “Notarial idoralari” degan soʻzlar “Notariuslar” degan soʻz bilan almashtirilsin;

z) 14 va 15-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin;

i) 18 va 19-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“18. Notarial idoralarining faoliyati Adliya vazirligi va adliya boshqarmasi tomonidan oʻrganilganda gerbli blankalarning saqlanishi va sarflanishi holatlari albatta tekshiriladi va natijasi haqida oʻrganish yuzasidan tuzilgan maʼlumotnomada koʻrsatiladi.

19. Notariuslar tomonidan sarflangan gerbli blankalari haqidagi maʼlumotlar Tizimga kiritiladi.”;

k) 20 — 23-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin;

l) 25-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“25. Adliya boshqarmalari sarflangan va qoldiq gerbli blankalar toʻgʻrisida hisobotlarni har chorakda Adliya vazirligiga topshiradi.”;

m) 1-ilova mazkur oʻzgartirishlar va qoʻshimchaning 1-ilovasiga muvofiq tahrirda bayon etilsin;

n) 2-ilova mazkur oʻzgartirishlar va qoʻshimchaning 2-ilovasiga muvofiq tahrirda bayon etilsin;

o) 3 va 4-ilovalar oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.

“Davlat notarial idoralari tomonidan beriladigan gerbli blankalarni hisobga olish, saqlash, sarflash va ular boʻyicha hisobot berish qoidalarini tasdiqlash haqida”gi buyruqqa kiritilayotgan oʻzgartirishlar va qoʻshimchaga 1-ILOVA

“Davlat notarial idoralari tomonidan beriladigan gerbli blankalarni hisobga olish, saqlash, sarflash va ular boʻyicha hisobot berish qoidalariga 1-ILOVA

Koʻchmas mulk bilan bogʻliq bitimlarni notarial tasdiqlashda foydalaniladigan gerb blankalarini kirim qilish DAFTARI

Yukxat raqami va sanasi‎ Kirim ‎qilingan sana‎ Blanka nomi‎ Guvohnoma ‎seriyasi va raqamlari ‎ Soni‎ Izoh‎ 23-son ‎20.06.2018-y. ‎ 22.06.2018‎ y. Ishonchnoma‎ KI-№000001-TN ‎KI-№020000-TN ‎ 20000‎ ‎ 23-son ‎20.06.2018-y. ‎ 22.06.2018-y. Shartnoma‎ KSh-№000001-TN ‎KSh-№0 2 0001-TN ‎ 20000‎ ‎

Avtomototransport vositalar bilan bogʻliq bitimlarni notarial tasdiqlashda foydalaniladigan gerb blankalarini kirim qilish DAFTARI

Yukxat raqami va sanasi‎ Kirim ‎qilingan sana‎ Blanka nomi‎ Guvohnoma ‎seriyasi va raqamlari ‎ Soni‎ Izoh‎ 23-son ‎20.06.2018-y. ‎ 22.06.2018‎ y. Ishonchnoma‎ AI-№000001-TN ‎AI-№020000-TN ‎ 20000‎ ‎ 23-son ‎20.06.2018-y. ‎ 22.06.2018-y. Shartnoma‎ ASh-№000001-TN ‎ASh-№020001-TN ‎ 20000‎ ‎ ”;

“Davlat notarial idoralari tomonidan beriladigan gerbli blankalarni hisobga olish, saqlash, sarflash va ular boʻyicha hisobot berish qoidalarini tasdiqlash haqida”gi buyruqqa kiritilayotgan oʻzgartirishlar va qoʻshimchaga 2-ILOVA

“Davlat notarial idoralari tomonidan beriladigan gerbli blankalarni hisobga olish, saqlash, sarflash va ular boʻyicha hisobot berish qoidalariga 2-ILOVA

Koʻchmas mulk bilan bogʻliq bitimlarni notarial tasdiqlashda foydalaniladigan gerb blankalarini tarqatish DAFTARI

Notarial idora ‎nomi‎ Notarius F.I.O. Tarqatilgan sana Blanka nomi‎ Blanka seriyasi va ‎raqami Soni‎ Imzo Yunusobod tuman 1-son davlat notarial idorasi N.T. Salimova 25.06.2018 ‎y. Ishonchnoma‎ KI-№000001-TN ‎KI-№000200-TN 200‎ ‎ 25.06.2018 ‎y. Shartnoma‎ KSh-№000001-TN ‎KSh-№000300-TN 300‎ ‎ F.F. Samadov 25.06.2018 ‎y. Ishonchnoma‎ KI-№000201-TN ‎KI-№000400-TN 200‎ ‎ 25.06.2018 ‎y. Shartnoma‎ KSh-№000301-TN ‎KSh-№000600-TN 300‎ ‎ Yakkasaroy tuman ‎1-son davlat notarial idorasi B.B. Zakirov 26.06.2018 ‎y. Ishonchnoma‎ KI-№000401-TN ‎KI-№000600-TN 200‎ 26.06.2018 ‎y. Shartnoma‎ KSh-№000601-TN ‎KSh-№000900-TN 300‎ Gʻ.T. Eshmanov 26.06.2018 ‎y. Ishonchnoma‎ KI-№000601-TN ‎KI-№000800-TN 200‎ 26.06.2018 ‎y. Shartnoma‎ KSh-№000901-TN ‎KSh-№001200-TN 300‎ Sh.K. Isroilov 26.06.2018 ‎y. Ishonchnoma‎ KI-№000801-TN ‎KI-№001001-TN 200‎ 26.06.2018 ‎y. Shartnoma‎ KSh-№001201-TN ‎KSh-№001500-TN 300‎

Avtomototransport vositalar bilan bogʻliq bitimlarni notarial tasdiqlashda foydalaniladigan gerb blankalarini tarqatish DAFTARI

Notarial idora ‎nomi‎ Notarius F.I.O. Tarqatilgan sana Blanka nomi‎ Blanka seriyasi va ‎raqami Soni‎ Imzo Yunusobod tuman 1-son davlat notarial idorasi N.T. Salimova 25.06.2018 ‎y. Ishonchnoma‎ AI-№000001-TN ‎AI-№000200-TN 200‎ ‎ 25.06.2018 ‎y. Shartnoma‎ Ah-№000001-TN ‎ASh-№000300-TN 300‎ ‎ F.F. Samadov 25.06.2018 ‎y. Ishonchnoma‎ AI-№000201-TN ‎AI-№000400-TN 200‎ ‎ 25.06.2018 ‎y. Shartnoma‎ ASh-№000301-TN ‎ASh-№000600-TN 300‎ ‎ Yakkasaroy tuman ‎1-son davlat notarial idorasi B.B. Zakirov 26.06.2018 ‎y. Ishonchnoma‎ AI-№000401-TN ‎AI-№000600-TN 200‎ 26.06.2018 ‎y. Shartnoma‎ ASh-№000601-TN ‎ASh-№000900-TN 300‎ Gʻ.T. Eshmanov 26.06.2018 ‎y. Ishonchnoma‎ AI-№000601-TN ‎AI-№000800-TN 200‎ 26.06.2018 ‎y. Shartnoma‎ ASh-№000901-TN ‎ASh-№001200-TN 300‎ Sh.K. Isroilov 26.06.2018 ‎y. Ishonchnoma‎ AI-№000801-TN ‎AI-№001001-TN 200‎ 26.06.2018 ‎y. Shartnoma‎ ASh-№001201-TN ‎ASh-№001500-TN 300‎ ”.

Vazir R. DAVLETOV

Toshkent sh.,

2018-yil 7-dekabr,

543-mh-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 07.12.2018-y., 10/18/1584-2/2280-son)

lex.uz