📅 2018-yil 8-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018-yil 8-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018 йил 8 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 8 декабря 2018 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 8 December 2018 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
ТАВСИФИ
ТАВСИФИ
«Халқ таълими фидойиси» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 14 августдаги ПҚ-3907-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, халқ таълими соҳасида баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш борасида фидокорона меҳнат қилган ҳамда соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган фуқароларни рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Халқ таълими фидойиси» кўкрак нишони таъсис этилсин.
2. Қуйидагилар:
«Халқ таълими фидойиси» кўкрак нишони тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
«Халқ таълими фидойиси» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномасининг тавсифлари 2 ва 3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
3. «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг буюртмасига асосан «Халқ таълими фидойиси» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномасининг белгиланган тартибда тайёрланишини таъминласин.
4. «Халқ таълими фидойиси» кўкрак нишони, унинг гувоҳномасини тайёрлаш ҳамда мукофотланганларни тақдирлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланиши инобатга олинсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 декабрдаги 998-сон қарорига 1-ИЛОВА
«Халқ таълими фидойиси» кўкрак нишони тўғрисидаги
1. Ушбу Низом «Халқ таълими фидойиси» кўкрак нишони (кейинги ўринларда кўкрак нишони деб аталади) билан тақдирлаш тартибини белгилайди.
2. Кўкрак нишони билан халқ таълими соҳасида баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш борасида фидокорона меҳнат қилган ҳамда соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган фуқаролар тақдирланади.
Кўкрак нишони билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.
3. Кўкрак нишони билан тақдирлаш тартиби ушбу Низомга илова қилинган схемага мувофиқ амалга оширилади.
4. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасига ҳар йили 10 июлга қадар тақдим этади.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги (кейинги ўринларда вазирлик деб аталади) тасарруфидаги республика ташкилотлари ва муассасалари кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни белгиланган тартибда кўриб чиқади ҳамда ҳар йили 1 августга қадар вазирликка тақдим этади.
Кўкрак нишони билан бошқа вазирликлар ва идоралар тасарруфидаги таълим муассасаларининг педагог ва ходимлари ҳам ёшларга таълим-тарбия беришда эришган муваффақиятлари учун ушбу вазирликлар ва идоралар раҳбарлари таклифларига асосан тақдирланиш мумкин.
6. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири томонидан кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш бўйича Комиссия (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) ташкил этилади.
Комиссия йиғилишида номзодлар бўйича ҳужжатлар ўрганилиб, ҳар йили 10 сентябргача энг муносиб номзодлар бўйича якуний хулоса қабул қилинади.
7. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруғи ҳар йили 20 сентябргача чиқарилади.
8. Кўкрак нишони ҳар йили Ўқитувчи ва мураббийлар куни байрами арафасида Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири (ёки унинг топшириғига биноан бошқа масъул шахслар) томонидан тантанали вазиятда топширилади.
9. Кўкрак нишони билан мукофотланган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти олади.
Бир йўла тўланадиган пул мукофотлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланади.
10. Бир шахс кўкрак нишони билан бир марта мукофотланади.
11. Кўкрак нишони давлат мукофотларидан кейин кўкракнинг чап томонига тақилади.
12. Вазирлик ушбу Низомга мувофиқ кўкрак нишонига тавсия этилган номзодларнинг ҳужжатлари холис кўриб чиқилиши учун бевосита масъулдир.
«Халқ таълими фидойиси» кўкрак нишони тўғрисидаги низомга ИЛОВА
«Халқ таълими фидойиси» кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича ҳужжатларни тақдим этиш ва кўриб чиқиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 декабрдаги 998-сон қарорига 2-ИЛОВА
«Халқ таълими фидойиси» кўкрак нишонининг
«Халқ таълими фидойиси» кўкрак нишонининг диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлиб, мис қотишмасидан тайёрланади.
Кўкрак нишонининг олд томони пастки қисмида очиқ ҳолатдаги китоб оқ рангда, ундан юқори қисмида қуёш нурлари зарҳал рангда тасвирланган.
Кўкрак нишонининг юқори қисмида айлана бўйлаб «XALQ TAʼLIMI FIDOYISI» деган сўзлар ёзилган. Ёзув зарҳал рангда бўлиб, ҳарфларнинг баландлиги 6 миллиметрни ташкил этади.
Медалнинг пастки қисмида айлана бўйлаб иккита зайтун новдаси жойлашган. Сўзлар ва зайтун новдалари орасида бўртма шаклдаги учта нуқта жойлашган.
Кўкрак нишонининг орқа томони марказида тўрт қаторда «XALQ TAʼLIMI», «TIZIMI SOHASI RIVOJIGA», «QOʻSHGAN», «HISSASI UCHUN» сўзлари ёзилган. Ҳарфларнинг баландлиги 4 миллиметр.
Кўкрак нишонининг қалинлиги 2,2 миллиметр.
Тасвирлар ва ёзувлар қавариқдир.
Кўкрак нишони олд ва орқа томонларининг четлари қавариқ доира билан ўралган.
Кўкрак нишони ҳалқа ва илмоқчалар ёрдамида тўғри тўртбурчак шаклидаги қадағичга уланган.
Эсдалик нишони илгакчалар ва ҳалқача ёрдамида тўғри тўртбурчак шаклидаги қадағич билан туташтирилган. Қадағич Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги, эни 22 миллиметрли шойи лента билан қопланган.
Қадағичнинг бўйи — 17 миллиметр, эни — 26 миллиметр.
Қадағичнинг орқа томонига эсдалик нишонини кийимга тақиб қўйиш учун тўғноғич кўринишидаги мослама ўрнатилган.
«Халқ таълими фидойиси» кўкрак нишони
«Халқ таълими фидойиси» кўкрак нишони
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 декабрдаги 998-сон қарорига 3-ИЛОВА
«Халқ таълими фидойиси» кўкрак нишони гувоҳномасининг
«Халқ таълими фидойиси» кўкрак нишонининг гувоҳномаси 160х110 миллиметр ўлчамдаги китобча шаклида бўлиб, 240 г/кв.м. қалинликдаги офсет қоғоздан тайёрланади.
Гувоҳноманинг ташқи томони (биринчи ва тўртинчи бетлари) яшил рангда бўлиб, плёнка билан қопланган.
Гувоҳноманинг иккинчи ва учинчи бети эни 4,5 миллиметрли, ички бурчаклари тўғри тўртбурчак шаклида.
Гувоҳнома ташқи томонининг (биринчи бети) юқори чеккасидан 30 миллиметр пастда, 3 миллиметрли икки сатрдан иборат матн жойлашган. Матнда катта ҳарфларда биринчи сатрда «XALQ TAʼLIMI FIDOYISI» ва иккинчи сатрда «KOʻKRAK NISHONI» сўзлари ёзилган. Ундан 20 миллиметр пастда 5 миллиметрли бир сатрдан иборат «GUVOHNOMASI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman» шрифти, 20 кегль) сўзи ёзилган. Ёзувлар зарҳал рангда акс эттирилган.
Гувоҳноманинг ички томони (иккинчи ва учинчи бетлари) «Тангир» тасвири туширилган оч яшил рангда бўлиб, офсет усулида чоп этилган.
Ички томонининг чап қисмида (иккинчи бети), марказда, кўкрак нишонининг аслига тенг ўлчамдаги рангли тасвири акс эттирилган.
Гувоҳноманинг ички ўнг томони (учинчи бети) юқори чеккасидан 9 миллиметр пастда, марказда «GUVOHNOMA» (катта ҳарфларда, «Times new Roman» шрифти, 13-кегль) сўзи ҳамда гувоҳнома тартиб рақами учун «№» белгиси ва 15 миллиметрли чизиқ жойлашган.
«GUVOHNOMA» сўзидан 9 миллиметр пастда мукофотланган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини қайд этиш учун оралиғи 7,5 миллиметрли учта чизиқ тортилган.
Пастки чизиқдан 4 миллиметр қуйида, марказда, оралиғи 3 миллиметрли икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «XALQ TAʼLIMI», иккинчи сатрда «FIDOYISI» («Times new Roman» шрифти, 17 кегль) сўзлари ёзилган.
Ундан 5 миллиметр пастда оралиғи 3 миллиметр бўлган икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «KOʻKRAK NISHONI», иккинчи сатрда «BILAN MUKOFOTLANDI» («Times new Roman» шрифти, 8-кегль) сўзлари ёзилган.
Ундан 14 миллиметр пастда, чап томонда «VAZIR» (бош ҳарфда, «Times new Roman» шрифти, 8-кегль) сўзи ҳамда 48 миллиметрли чизиқ жойлашган.
Сўнгги сўздан 9 миллиметр пастда, чап томонда «BUYRUQ» (бош ҳарфларда, «Times new Roman» шрифти, 8-кегль) сўзи ҳамда буйруқ тартиб рақами учун «№» белгиси ва 42 миллиметрли чизиқ жойлашган.
«Халқ таълими фидойиси» кўкрак нишони ГУВОҲНОМАСИ
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 8 декабрь,
998-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
TAVSIFI
TAVSIFI
“Xalq taʼlimi fidoyisi” koʻkrak nishonini taʼsis etish toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Yoshlarni maʼnaviy-axloqiy va jismoniy barkamol etib tarbiyalash, ularga taʼlim-tarbiya berish tizimini sifat jihatidan yangi bosqichga koʻtarish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 14-avgustdagi PQ-3907-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, xalq taʼlimi sohasida barkamol avlodni voyaga yetkazish, yoshlarni vatanparvarlik va istiqlol gʻoyalariga sadoqat ruhida tarbiyalash borasida fidokorona mehnat qilgan hamda soha rivojiga munosib hissa qoʻshgan fuqarolarni ragʻbatlantirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. “Xalq taʼlimi fidoyisi” koʻkrak nishoni taʼsis etilsin.
2. Quyidagilar:
“Xalq taʼlimi fidoyisi” koʻkrak nishoni toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;
“Xalq taʼlimi fidoyisi” koʻkrak nishoni va uning guvohnomasining tavsiflari 2 va 3-ilovalarga muvofiq tasdiqlansin.
3. “Davlat belgisi” davlat ishlab chiqarish birlashmasi Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligining buyurtmasiga asosan “Xalq taʼlimi fidoyisi” koʻkrak nishoni va uning guvohnomasining belgilangan tartibda tayyorlanishini taʼminlasin.
4. “Xalq taʼlimi fidoyisi” koʻkrak nishoni, uning guvohnomasini tayyorlash hamda mukofotlanganlarni taqdirlash bilan bogʻliq xarajatlar Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi huzuridagi Xalq taʼlimi sohasidagi islohotlarga koʻmaklashish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan qoplanishi inobatga olinsin.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda ular qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
6. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari A.A. Abduxakimov va Oʻzbekiston Respublikasi xalq taʼlimi vaziri Sh.X. Shermatov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 8-dekabrdagi 998-son qaroriga 1-ILOVA
“Xalq taʼlimi fidoyisi” koʻkrak nishoni toʻgʻrisidagi
1. Ushbu Nizom “Xalq taʼlimi fidoyisi” koʻkrak nishoni (keyingi oʻrinlarda koʻkrak nishoni deb ataladi) bilan taqdirlash tartibini belgilaydi.
2. Koʻkrak nishoni bilan xalq taʼlimi sohasida barkamol avlodni voyaga yetkazish, yoshlarni vatanparvarlik va istiqlol gʻoyalariga sadoqat ruhida tarbiyalash borasida fidokorona mehnat qilgan hamda soha rivojiga munosib hissa qoʻshgan fuqarolar taqdirlanadi.
Koʻkrak nishoni bilan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi boʻlmagan shaxslar ham taqdirlanishi mumkin.
3. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash tartibi ushbu Nizomga ilova qilingan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.
4. Tuman (shahar) xalq taʼlimi boʻlimlari koʻkrak nishoni bilan taqdirlash boʻyicha takliflarni tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi, viloyatlar xalq taʼlimi boshqarmalari va Toshkent shahar xalq taʼlimi bosh boshqarmasiga har yili 10-iyulga qadar taqdim etadi.
5. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi, viloyatlar xalq taʼlimi boshqarmalari, Toshkent shahar xalq taʼlimi bosh boshqarmasi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi (keyingi oʻrinlarda vazirlik deb ataladi) tasarrufidagi respublika tashkilotlari va muassasalari koʻkrak nishoni bilan taqdirlash boʻyicha takliflarni belgilangan tartibda koʻrib chiqadi hamda har yili 1-avgustga qadar vazirlikka taqdim etadi.
Koʻkrak nishoni bilan boshqa vazirliklar va idoralar tasarrufidagi taʼlim muassasalarining pedagog va xodimlari ham yoshlarga taʼlim-tarbiya berishda erishgan muvaffaqiyatlari uchun ushbu vazirliklar va idoralar rahbarlari takliflariga asosan taqdirlanish mumkin.
6. Oʻzbekiston Respublikasi xalq taʼlimi vaziri tomonidan koʻkrak nishoni bilan taqdirlashga oid takliflarni koʻrib chiqish boʻyicha Komissiya (keyingi oʻrinlarda Komissiya deb ataladi) tashkil etiladi.
Komissiya yigʻilishida nomzodlar boʻyicha hujjatlar oʻrganilib, har yili 10-sentabrgacha eng munosib nomzodlar boʻyicha yakuniy xulosa qabul qilinadi.
7. Oʻzbekiston Respublikasi xalq taʼlimi vazirining koʻkrak nishoni bilan taqdirlash toʻgʻrisidagi buyrugʻi har yili 20-sentabrgacha chiqariladi.
8. Koʻkrak nishoni har yili Oʻqituvchi va murabbiylar kuni bayrami arafasida Oʻzbekiston Respublikasi xalq taʼlimi vaziri (yoki uning topshirigʻiga binoan boshqa masʼul shaxslar) tomonidan tantanali vaziyatda topshiriladi.
9. Koʻkrak nishoni bilan mukofotlangan shaxslar bazaviy hisoblash miqdorining toʻrt baravari miqdorida bir yoʻla toʻlanadigan pul mukofoti oladi.
Bir yoʻla toʻlanadigan pul mukofotlari Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi huzuridagi Xalq taʼlimi sohasidagi islohotlarga koʻmaklashish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan toʻlanadi.
10. Bir shaxs koʻkrak nishoni bilan bir marta mukofotlanadi.
11. Koʻkrak nishoni davlat mukofotlaridan keyin koʻkrakning chap tomoniga taqiladi.
12. Vazirlik ushbu Nizomga muvofiq koʻkrak nishoniga tavsiya etilgan nomzodlarning hujjatlari xolis koʻrib chiqilishi uchun bevosita masʼuldir.
“Xalq taʼlimi fidoyisi” koʻkrak nishoni toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
“Xalq taʼlimi fidoyisi” koʻkrak nishoni bilan taqdirlash boʻyicha hujjatlarni taqdim etish va koʻrib chiqish
Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 8-dekabrdagi 998-son qaroriga 2-ILOVA
“Xalq taʼlimi fidoyisi” koʻkrak nishonining
“Xalq taʼlimi fidoyisi” koʻkrak nishonining diametri 34 millimetrli doira shaklida boʻlib, mis qotishmasidan tayyorlanadi.
Koʻkrak nishonining old tomoni pastki qismida ochiq holatdagi kitob oq rangda, undan yuqori qismida quyosh nurlari zarhal rangda tasvirlangan.
Koʻkrak nishonining yuqori qismida aylana boʻylab “XALQ TAʼLIMI FIDOYISI” degan soʻzlar yozilgan. Yozuv zarhal rangda boʻlib, harflarning balandligi 6 millimetrni tashkil etadi.
Medalning pastki qismida aylana boʻylab ikkita zaytun novdasi joylashgan. Soʻzlar va zaytun novdalari orasida boʻrtma shakldagi uchta nuqta joylashgan.
Koʻkrak nishonining orqa tomoni markazida toʻrt qatorda “XALQ TAʼLIMI”, “TIZIMI SOHASI RIVOJIGA”, “QOʻSHGAN”, “HISSASI UCHUN” soʻzlari yozilgan. Harflarning balandligi 4 millimetr.
Koʻkrak nishonining qalinligi 2,2 millimetr.
Tasvirlar va yozuvlar qavariqdir.
Koʻkrak nishoni old va orqa tomonlarining chetlari qavariq doira bilan oʻralgan.
Koʻkrak nishoni halqa va ilmoqchalar yordamida toʻgʻri toʻrtburchak shaklidagi qadagʻichga ulangan.
Esdalik nishoni ilgakchalar va halqacha yordamida toʻgʻri toʻrtburchak shaklidagi qadagʻich bilan tutashtirilgan. Qadagʻich Oʻzbekiston Respublikasining Davlat bayrogʻi ranglaridagi, eni 22 millimetrli shoyi lenta bilan qoplangan.
Qadagʻichning boʻyi — 17 millimetr, eni — 26 millimetr.
Qadagʻichning orqa tomoniga esdalik nishonini kiyimga taqib qoʻyish uchun toʻgʻnogʻich koʻrinishidagi moslama oʻrnatilgan.
“Xalq taʼlimi fidoyisi” koʻkrak nishoni
“Xalq taʼlimi fidoyisi” koʻkrak nishoni
Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 8-dekabrdagi 998-son qaroriga 3-ILOVA
“Xalq taʼlimi fidoyisi” koʻkrak nishoni guvohnomasining
“Xalq taʼlimi fidoyisi” koʻkrak nishonining guvohnomasi 160x110 millimetr oʻlchamdagi kitobcha shaklida boʻlib, 240 g/kv.m. qalinlikdagi ofset qogʻozdan tayyorlanadi.
Guvohnomaning tashqi tomoni (birinchi va toʻrtinchi betlari) yashil rangda boʻlib, plyonka bilan qoplangan.
Guvohnomaning ikkinchi va uchinchi beti eni 4,5 millimetrli, ichki burchaklari toʻgʻri toʻrtburchak shaklida.
Guvohnoma tashqi tomonining (birinchi beti) yuqori chekkasidan 30 millimetr pastda, 3 millimetrli ikki satrdan iborat matn joylashgan. Matnda katta harflarda birinchi satrda “XALQ TAʼLIMI FIDOYISI” va ikkinchi satrda “KOʻKRAK NISHONI” soʻzlari yozilgan. Undan 20 millimetr pastda 5 millimetrli bir satrdan iborat “GUVOHNOMASI” (katta harflarda, “Times new Roman” shrifti, 20 kegl) soʻzi yozilgan. Yozuvlar zarhal rangda aks ettirilgan.
Guvohnomaning ichki tomoni (ikkinchi va uchinchi betlari) “Tangir” tasviri tushirilgan och yashil rangda boʻlib, ofset usulida chop etilgan.
Ichki tomonining chap qismida (ikkinchi beti), markazda, koʻkrak nishonining asliga teng oʻlchamdagi rangli tasviri aks ettirilgan.
Guvohnomaning ichki oʻng tomoni (uchinchi beti) yuqori chekkasidan 9 millimetr pastda, markazda “GUVOHNOMA” (katta harflarda, “Times new Roman” shrifti, 13-kegl) soʻzi hamda guvohnoma tartib raqami uchun “№” belgisi va 15 millimetrli chiziq joylashgan.
“GUVOHNOMA” soʻzidan 9 millimetr pastda mukofotlangan shaxsning familiyasi, ismi va otasining ismini qayd etish uchun oraligʻi 7,5 millimetrli uchta chiziq tortilgan.
Pastki chiziqdan 4 millimetr quyida, markazda, oraligʻi 3 millimetrli ikki satrdan iborat matn joylashgan. Birinchi satrda “XALQ TAʼLIMI”, ikkinchi satrda “FIDOYISI” (“Times new Roman” shrifti, 17 kegl) soʻzlari yozilgan.
Undan 5 millimetr pastda oraligʻi 3 millimetr boʻlgan ikki satrdan iborat matn joylashgan. Birinchi satrda “KOʻKRAK NISHONI”, ikkinchi satrda “BILAN MUKOFOTLANDI” (“Times new Roman” shrifti, 8-kegl) soʻzlari yozilgan.
Undan 14 millimetr pastda, chap tomonda “VAZIR” (bosh harfda, “Times new Roman” shrifti, 8-kegl) soʻzi hamda 48 millimetrli chiziq joylashgan.
Soʻnggi soʻzdan 9 millimetr pastda, chap tomonda “BUYRUQ” (bosh harflarda, “Times new Roman” shrifti, 8-kegl) soʻzi hamda buyruq tartib raqami uchun “№” belgisi va 42 millimetrli chiziq joylashgan.
“Xalq taʼlimi fidoyisi” koʻkrak nishoni GUVOHNOMASI
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2018-yil 8-dekabr,
998-son