📅 2018-yil 8-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018-yil 8-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018 йил 8 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 8 декабря 2018 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 8 December 2018 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
ТУЗИЛМАСИ
Халқ таълими тизимида таълим сифатини баҳолаш соҳасидаги халқаро тадқиқотларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Республика халқ таълими тизимида таълим сифатини баҳолаш соҳасидаги халқаро тадқиқотларни ташкил этиш, халқаро алоқаларни ўрнатиш, ўқувчи-ёшларнинг илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятини, энг аввало, ёш авлоднинг ижодий ғоялари ва ижодкорлигини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда Таълим инспекцияси деб аталади), Халқ таълими вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг:
а) қуйидаги халқаро баҳолаш дастурлари бўйича халқаро тадқиқотларни (кейинги ўринларда халқаро тадқиқотлар деб аталади) ташкил этиш:
Progress in International Reading and Literacy Study (PIRLS) — бошланғич 4-синф ўқувчиларининг матнни ўқиш ва тушуниш даражасини баҳолаш учун;
Trends in International Mathematics and Science Study (TIMSS) — 4 ва 8-синф ўқувчиларининг математика ва табиий йўналишдаги фанлардан ўзлаштириш даражасини баҳолаш учун;
The Programme for International Student Assessment (PISA) — 15 ёшли ўқувчиларнинг ўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанлардан саводхонлик даражасини баҳолаш учун;
The Teaching and Learning International Survey (TALIS) — раҳбар ва педагог кадрларнинг умумий ўрта таълим муассасаларида ўқитиш ва таълим олиш муҳитини ҳамда ўқитувчиларнинг иш шароитларини ўрганиш учун;
б) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳузурида Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий марказини (кейинги ўринларда Миллий марказ деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
2. Миллий марказнинг асосий вазифалари ва фаолиятининг йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
халқаро тадқиқотларни ташкил этиш ҳамда мувофиқлаштиришда Ўзбекистон Республикасининг вакили сифатида иштирок этиш;
таълим тизимида ўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанлардан саводхонлик даражасини ривожлантиришнинг инновацион методларини ишлаб чиқиш ва жорий этишга йўналтирилган илмий изланишлар олиб бориш;
таълим сифатини баҳолаш соҳасида халқаро алоқаларни ўрнатиш, халқаро лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, халқаро илмий анжуманлар ва симпозиумларни ташкил этиш ва ўтказишда иштирок этиш;
таълим сифатини баҳолаш соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотлар ўтказиш;
таълим сифатини баҳолаш бўйича тадқиқотларни илмий ва услубий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш;
умумий ўрта таълим муассасаларининг халқаро тадқиқотларда муваффақиятли иштирок этишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикасининг халқаро баҳолаш дастурларида қайд этган натижаларини бошқа давлатлар натижалари билан қиёсий таққослаш;
халқаро баҳолаш дастурларини таълим жараёнига жорий этиш бўйича тизимли мониторинг олиб бориш, ушбу соҳадаги илғор тажрибани оммалаштириш ва унинг асосида таълим муассасалари учун тавсиялар ва қўлланмалар ишлаб чиқишда иштирок этиш;
ўқитишнинг инновацион усулларидан фойдаланган ҳолда ўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанлар бўйича педагог кадрларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув-услубий тавсиялар тайёрлаш.
3. Қуйидагилар:
Халқаро тадқиқотларда Ўзбекистон Республикасининг иштирок этишига тайёргарлик кўриш бўйича «йўл харитаси» 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳузуридаги Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий марказининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Таълим инспекцияси бошлиғига, зарур ҳолларда, Миллий марказ тузилмасига ходимларнинг умумий чекланган сони ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
4. Белгилаб қўйилсинки:
Миллий марказ давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, ўз уставига, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ғазначилик бўлинмасидаги шахсий ғазна ҳисоб рақамига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва номи кўрсатилган муҳрга, ўз номи ёзилган штампга, бланкаларга эга бўлади;
Миллий марказ ходимларига Таълим инспекциясининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари қўлланилади;
Миллий марказ директори халқаро тадқиқотларнинг миллий лойиҳа менежери ҳисобланади.
5. Миллий марказни молиялаштиришнинг асосий манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
халқаро донор ташкилотларининг грантлари;
хизмат кўрсатишдан тушган даромадлар;
қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
6. Таълим инспекцияси бир ой муддатда:
Миллий марказнинг уставини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш ва уни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш;
Миллий марказни таълим сифатини назорат қилиш соҳасида амалий-методик иш тажрибасига эга бўлган малакали мутахассислар, шунингдек илмий-педагогик стажга эга ходимлар билан таъминлаш чораларини кўрсин.
7. Миллий марказ Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Нурхон кўчаси, 21-уй манзилидаги бинога текин фойдаланиш ҳуқуқи билан жойлаштирилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига:
бир ой муддатда ҳудудлардаги умумий ўрта таълим муассасалари ва ўқувчилар сонидан келиб чиққан ҳолда, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг малакали мутахассисларидан халқаро тадқиқотларни амалга ошириш жараёнига масъул ходимларни тайинлаш;
2019 йил 1 февралга қадар Миллий марказ билан биргаликда ўқувчиларнинг қобилият ва иқтидорларини умумий ўрта таълим муассасаларининг 1-синфидан бошлаб аниқлаш ва ривожлантириш, ўқувчиларнинг саводхонлигини баҳолаш бўйича халқаро баҳолаш дастурлари ва танловларида иштирок этишни таъминлаш дастурини ишлаб чиқиш;
халқаро тадқиқотлар натижаларига асосланган ҳолда ўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанлардан ўқув дастурлари ҳамда ўқув адабиётлари мазмунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;
халқаро тадқиқотларнинг баҳолаш дастурлари йўналишларидаги саволлар миллий базасини яратиш ва ўқув дастурларига интеграция қилиш;
ўқувчилар саводхонлигини баҳолашнинг миллий тизимини такомиллаштириш ва 2019 — 2021 йилларда амалий кўникмаларини шакллантирилишини баҳолашга қаратилган синовларни тизимли равишда ўтказиб бориш;
халқаро тадқиқотларнинг баҳолаш дастурлари йўналишларидаги саволларни ўзида мужассам этган ўқув дастурлари асосида қўшимча методик қўлланма ва адабиётлар яратиш;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳар ҳамда ҳар бир туман (шаҳар)да халқаро тадқиқотларни амалга оширишга йўналтирилган таянч мактабларни белгилаш;
умумий ўрта таълим муассасаларидаги иқтидорли педагог кадрларни халқаро баҳолаш дастурлари бўйича илмий тадқиқотларга жалб қилиш;
умумий ўрта таълим муассасаларини замонавий ахборот-коммуникация воситалари билан жиҳозланганлик ва Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланганлик ҳолатини инвентаризация қилиш ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф қилиш чораларини кўриш;
ўқувчиларнинг саводхонлигини баҳолаш бўйича халқаро баҳолаш дастурлари ва танловларида муносиб иштирок этишни таъминлаш мақсадида вазирликнинг таркибий бўлинмалари (Республика таълим маркази, Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик Республика ташхис маркази) имкониятларидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш, заруриятдан келиб чиқиб, тегишли бўлимларининг функцияларини қайта кўриб чиқиш вазифалари юклатилсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига:
халқаро тадқиқотлар ўтказиладиган ўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанлар бўйича мутахассислар тайёрловчи олий таълим муассасалари, малака ошириш ва қайта тайёрлаш ҳудудий минтақавий ва тармоқ марказларининг ўқув дастурларига халқаро тадқиқотлар натижаларига асосланган ҳолда ўзгартириш ва қўшимчалар киритиб бориш;
халқаро тадқиқотлар дастурларининг мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб, давлат илмий дастурлари доирасида лойиҳалар тайёрлаш ва амалга ошириш вазифалари юклатилсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Миллий марказнинг мурожаатига асосан уни белгиланган тартибда зарур алоқа воситалари, шу жумладан ҳукумат алоқа воситалари билан таъминлаш чораларини кўрсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги бир ҳафта муддатда PISA ва TALIS халқаро тадқиқотларида Ўзбекистон Республикасининг иштирок этиши юзасидан Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти билан ҳамкорлик шартномаларининг имзоланишини ташкил этсин.
12. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси халқаро тадқиқотларда иштирок этиш учун халқаро молия институтлари ва чет эл ҳукуматлари молиявий ташкилотлари кредитларини жалб этиш чораларини кўрсин.
13. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Миллий марказни сақлаш ҳамда халқаро тадқиқотларда иштирок этиш учун аъзолик бадалларини тўлаш билан боғлиқ харажатларга зарур бўлган маблағларни 2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрлари доирасида ажратсин, 2019 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг параметрларида назарда тутсин;
икки ой муддатда Миллий марказнинг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ унинг моддий-техника базасини шакллантириш, шунингдек, зарур бўлган жиҳозлар ва ахборот-коммуникация технологияларини харид қилиш учун маблағлар ажратилишини таъминласин;
Миллий марказга иккита енгил хизмат, шу жумладан битта персонал автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратсин.
14. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги, «Дунё» ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига халқаро тадқиқотларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишларни кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
15. Таълим инспекцияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи У.Н. Ташкенбаев ва Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 декабрдаги 997-сон қарорига 1-ИЛОВА
Халқаро баҳолаш дастурлари бўйича халқаро тадқиқотлардаЎзбекистон Республикасининг иштирок этишига тайёргарлик кўриш бўйича
Т/р Тадбирларнинг номланиши Амалга ошириш шакли Амалга ошириш муддатлари Масъул ижрочилар I. Ташкилий тадбирлар 1. Халқаро тадқиқотларда иштирок этиш ва унга тайёргарлик кўриш мақсадида Осиё тараққиёт банки, Жаҳон банки ва бошқа халқаро донор ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш. Ҳамкорлик шартномаларини имзолаш. 2018 йил декабрь Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Халқ таълими вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги 2. Халқаро тадқиқотларга муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида Россия Федерацияси ва Қозоғистон Республикасининг иш тажрибаларини ўрганиш. 1. Россия Федерацияси ва Қозоғистон Республикасига тажриба алмашиш учун хизмат сафарини ташкил этиш; 2. Россия Федерацияси ва Қозоғистон Республикасидан экспертларни таклиф қилиш ҳамда улар иштирокида семинар-тренинглар ўтказиш. 2018 йил декабрь Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий маркази, Халқ таълими вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги 3. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳузуридаги Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий марказини(кейинги ўринларда Миллий марказ деб аталади) таълим соҳасида амалий-методик ва илмий-педагогик иш тажрибасига эга бўлган малакали ходимлар билан таъминлаш ва миллий марказнинг моддий-техник базасини мунтазам равишда замон талаблари асосида янгилаб бориш. 1. Миллий марказни таълим соҳасида амалий-методик ваилмий-педагогик иш тажрибасига эга бўлган малакали ходимлар билан таъминлаш; 2. Миллий марказнинг моддий-техник базасини мунтазам равишда замон талаблари асосида янгилаб бориш. 2018 йил декабрь 2018 йил декабрь ойидан бошлаб доимий Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Миллий марказ, Халқ таълими вазирлиги II. Тадқиқот жараёнларининг ўқув-услубий таъминоти 4. Халқаро тадқиқотларни жорий этиш бўйича илмий тадқиқот ишларини олиб бориш. 1. Тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда илмий тадқиқот институтлари билан ҳамкорликда халқаро тадқиқотлар бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш; 2. Умумий ўрта таълим муассасаларидаги иқтидорли педагог кадрларни халқаро баҳолаш дастурлари бўйича илмий тадқиқотларга жалб қилиш. 3. Халқаро баҳолаш дастурлари бўйича илмий фаолиятга оид давлат дастурлари ва илмий фаолиятга оид давлат мақсадли дастурлари, халқаро илмий ташкилотлар грантлари танловлари, хўжалик шартномалари асосида самарали илмий фаолиятни ташкил этиш. 2018 йил декабрь ойидан бошлаб доимий 2018 йил декабрь ойидан бошлаб доимий 2018 йил декабрь ойидан бошлаб доимий Миллий марказ, Олий ва ўрта махсус таъл��м вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги 5. Мактаб ўқувчилари саводхонлигини шакллантириш бўйича илғор миллий ва халқаро тажрибаларни ўрганиш. 1. Ўқувчиларнинг ёзма саводхонлигини яхшилаш бўйича халқаро тажрибаларни ўрганиш; 2. Ўқувчиларнинг нутқ саводхонлигини ўстириш бўйича халқаро тажрибаларни ўрганиш; 3. Ўқувчиларнинг ёзма ва нутқ саводхонликларини ошириш бўйича илғор миллий ва халқаро тажрибаларни жорий этиш. 2018 йил декабрь ойидан бошлаб доимий Миллий марказ, Халқ таълими вазирлиги 6. Умумий ўрта таълим тизимида ўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанларни ўрганиш бўйича қўлланиладиган дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни яратиш ва модернизация қилиш бўйича халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда муаллифлар гуруҳларини шакллантириш. 1. Халқаро баҳолаш дастурлари асосида интеграциялаштирилган ўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанлардан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни модернизация қилиш бўйича халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда муаллифлар гуруҳларини шакллантириш; 2. Халқаро баҳолаш дастурлари асосида интеграциялаштирилган ўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанларни ўрганиш бўйича қўлланиладиган дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни яратиш; 3. Яратилган дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни экспертизадан ўтказиш. 2018 йил декабрь — 2019 йил февраль Миллий марказ, Халқ таълими вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги 7. Ўқувчиларнинг ўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанлардан халқаро тадқиқотларга тайёргарлик кўришлари, шунингдек мустақил таълим олиши учун етарли шарт-шароитларни яратиш. 1. Ўқувчилар мустақил таълим олишлари учун электрон шаклдаги таълимни ривожлантириш, ундаўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанлардан халқаро тадқиқотлар бўйича саволлар базасини яратиш ҳамда бойитиб бориш; 2. Ўқувчиларнинг ўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанлардан халқаро тадқиқотларга тайёргарлик кўриш учун мустақил таълимни жорий этиш. 2018 йил декабрь ойидан бошлаб доимий 2019 йил январь ойидан бошлаб доимий Халқ таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Миллий марказ 8. Ўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанлардан саводхонликни ривожлантириш мақсадида оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиб бориш. 1. Кўрсатув, эшиттиришлар ва мақолалар сценарийларини шакллантириш; 2. Кўрсатув, эшиттиришларни тайёрлаш, эфирга узатиш, мақолаларни чоп этиш ҳамда Интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштириш. 2018 йил декабрьойидан бошлаб доимий Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Халқ таълими вазирлиги 9. Халқаро тадқиқотларни амалга ошириш юзасидан таълим муассасаларида тегишли тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш ҳамда халқаро тадқиқотлар тўғрисида кенг жамоатчиликни хабардор қилиб бориш. 1. Халқаро тадқиқотларни амалга ошириш юзасидан малакали ўқитувчи-тренерлар билан ҳамкорликда ҳудудларда ўқувлар ташкил этиш; 2. Халқаро тадқиқотларни амалга ошириш юзасидан каскад усулида ўқув семинарлари ўтказиш. 3. Халқаро тадқиқотлар юзасидан таълим муассасалари ўқитувчилари ва директорлари ҳамда ота-оналар ва ўқувчилар ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш; 4. Халқаро тадқиқотлар юзасидан оммавий ахборот воситалари орқали жамоатчиликни хабардор қилиб бориш. 2018 йил декабрь ойидан бошлаб доимий 2018 йил декабрь ойидан бошлаб доимий Халқ таълими вазирлиги, Миллий марказ, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси 10. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят марказлари ва Тошкент шаҳарҳамда ҳар бир туман (шаҳар)да халқаро тадқиқотларни амалга оширишга йўналтирилган таянч мактабларни белгилаш. 1. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят марказлари ва Тошкент шаҳар ҳамда ҳар бир туман (шаҳар)да халқаро тадқиқотларни амалга оширишга йўналтирилган таянч мактаблар манзилларини белгилаш; 2. Таянч тадқиқот мактабларини ташкил этиш тўғрисида масъул ижрочиларнинг қўшма қарорини қабул қилиш; 3. Таянч тадқиқот мактабларини халқаро тадқиқотларга доир методик қўлланмалар, ўқув адабиётлари билан таъминлаш. 2018 йил декабрь — 2019 йил февраль 2018 йил декабрь 2018 йил декабрдан бошлаб доимий Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Миллий марказ 11. Халқаро тадқиқотлар йўналишларидаги саволларни ўзида мужассам этган ўқув дастурлари асосида қўшимча методик қўлланма ва адабиётлар яратиш. 1. 7-синф ўқувчилари учун PISA халқаро баҳолаш дастури доирасида қўшимча методик қўлланма ва тавсияларни яратиш; 2. 8-9-синф ўқувчилари учун PISA халқаро баҳолаш дастури доирасида қўшимча методик қўлланма ва тавсиялар яратиш; 3. Бошланғич синф ўқувчилари учун PIRLS халқаро баҳолаш дастури доирасида қўшимча методик қўлланма ва тавсиялар яратиш; 4. Бошланғич ва ўрта синф ўқувчилари учун TIMSS халқаро баҳолаш дастури доирасида қўшимча методик қўлланма ва тавсиялар яратиш. 2019 йил март 2019 йил давомида 2019 йил давомида 2019 йил давомида Халқ таълими вазирлиги, Миллий ахборот агентлиги, Миллий марказ 12. Халқаро тадқиқотлар натижаларига асосланган ҳолда ўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанлардан давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлари ва ўқув адабиётлари мазмунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш. 1. Давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлари ва ўқув адабиётларини илғор хорижий давлатлар билан қиёслаш орқали ўрганиб чиқиш; 2. Илғор хорижий давлатлар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлари ва ўқув адабиётлари мазмунига босқичма-босқич ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш. 2018 йил декабрь — 2019 йил январь ойи 2019 йил декабрь ойидан бошлаб даврий равишда Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Миллий марказ 13. Ўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанлардан халқаро тадқиқотлар йўналишларидаги саволлар миллий базасини яратиш ва ўқув дастурларига интеграция қилиш. 1. Халқаро тадқиқотларда ўтган йилларда фойдаланилган саволлар мазмунини ўрганиб чиқиб, таҳлил қилиш; 2. Саволлар мазмунини ўрганиш ва таҳлил қилиш натижасида халқаро тадқиқотлар йўналишларидаги саволлар миллий базасини яратиш ҳамда ўқув дастурларига интеграция қилиш. 2018 йил декабрь ойидан бошлаб доимий Миллий марказ, Халқ таълими вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси 14. Ўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанлардан ўқувчилар саводхонлигини баҳолашнинг миллий тизимини такомиллаштириш ва 2019 — 2021 йилларда амалий кўникмаларини шакллантирилишини баҳолашга қаратилган синовларни тизимли равишда ўтказиб бориш. 1. Ўқувчилар саводхонлигини баҳолашнинг миллий тизимини такомиллаштириш; 2. Ўқувчиларнинг амалий кўникмаларини шакллантирилишини баҳолашга қаратилган синовларни тизимли равишда ўтказиб бориш. 2018-2019 ўқув йили 2-ярим йиллигидан бошлаб Миллий марказ, Халқ таълими вазирлиги 15. Халқаро тадқиқотларга асосланган ҳолда ўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанлардан ўқитишнинг шакллари, методлари ва технологияларини янгилаш ва ўқитувчиларнинг бу борада хабардорлигини ошириш, тайёргарлигини кучайтириш бўйича малака ошириш курсларини ташкил этиш. 1. Илғор хорижий давлатлардаўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанларни ўқитишнинг шакллари, методлари ва технологияларини ўрганиб чиқиш; 2. Илғор хорижий давлатлар тажрибасини жорий этиш бўйича ўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанлар ўқитувчилари учун қисқа муддатли малака ошириш курсларини ташкил этиш. 2018-2019 ўқув йили 2-ярим йиллигидан бошлаб жадвал асосида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Миллий марказ, Ташқи ишлар вазирлиги 16. Раҳбар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тармоқ марказларининг ўқув жараёнларига юқори малакали хорижий олимлар, ўқитувчи ва мутахассисларни жалб қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш. 1. Малака ошириш таълим муассасаларига юқори малакали хорижий олимлар, ўқитувчи ва мутахассисларни жалб қилиш учун халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш; 2. Ҳамкорлик режаси асосида раҳбар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ўқув жараёнларига юқори малакали хорижий олимлар, ўқитувчи ва мутахассисларни жалб қилиш. 2018 — 2020 йилларда режа асосида Халқ таълими вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги 17. Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотига аъзо давлатлардаги нуфузли таълим ва илмий марказлар, халқаро ҳамда хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш. 1. Тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотига аъзо давлатлардаги нуфузли таълим ва илмий марказлар, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш; 2. Халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда халқаро тадқиқотлар бўйича конференциялар, учрашувлар, семинарлар ўтказиш. 2018 — 2020 йилларда Миллий марказ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги 18. Педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасаларида талабаларга ўқиш, математика ва табиий фанларни ўқитиш методикаси ўқув дастурларини халқаро тадқиқотлар талабларига мослаштириш, битирувчи талабаларга умумий ўрта таълим муассасаларига ишга келишда мазкур йўналишда тайёр ҳолда келишларини таъминлаш. 1. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасаларида ўқиш, математикава табиий фанларни ўқитиш методикаси ўқув дастурларини халқаро тадқиқотлар талабларига мослаштириш; 2. Битирувчи талабаларни умумий ўрта таълим муассасаларига ишга келишда халқаро тадқиқотларга тайёр ҳолда келишларини таъминлаш. 2018-2019 ўқув йили 2-ярим йиллигидан бошлаб доимий Миллий марказ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги 19. «Электрон таълим» тармоғи имкониятларидан фойдаланиш ва масофавий таълим турларининг амалиётга жорий этилганлигини инобатга олиб, олий таълим муассасаларида ўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанлар бўйичапедагогик кадрларни тайёрлаш учун янгиланган ўқув дастурларини ишлаб чиқиш. 1. «Электрон таълим» тармоғида халқаро тадқиқотларга доир масофавий курсларни ташкил этиш; 2. «Электрон таълим» тармоғи имкониятларидан фойдаланган ҳолда масофавий таълим курслари яратилганлигини инобатга олиб, олий таълим муассасаларида ўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанлар бўйичапедагогик кадрларни тайёрлаш учун янгиланган ўқув дастурларни ишлаб чиқиш. 2019 йилдан бошлаб доимий Миллий марказ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги 20. Ўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанлар бўйича дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар (ўқув-методик мажмуаси: дарслик, машқлар тўплами, аудио ва видео материаллар, ўқитувчи китоби)ни электрон шаклда яратиш. 1. Ўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанлар бўйича дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмаларни электрон шаклда яратиш; 2. Электрон шаклда яратилган ўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанлар бўйича дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмаларни ахборот-таълим порталига жойлаштириш. 2018-2019 ўқув йили 2-ярим йиллигидан бошлаб жадвал асосида Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Миллий марказ 21. Ўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанларни ўрганиш бўйича кўргазмали қўлланмалар, топшириқлар тўплами (шу жумладан, электрон шаклда), шунингдек, компьютер дастурлари маҳсулотларини яратиш ва таълим муассасаларини таъминлаш. 1. Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш маркази билан биргаликдаўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанларни ўрганиш бўйича кўргазмали қўлланмалар, топшириқлар тўплами, шунингдек, компьютер дастурлари маҳсулотларини яратиш; 2. Яратилган кўргазмали қўлланмалар, топшириқлар тўплами вакомпьютер дастурлари маҳсулотлари билан таълим муассасаларини таъминлаш. 2018-2019 ўқув йили 2-ярим йиллигидан бошлаб жадвал асосида Халқ таълими вазирлиги, Миллий марказ 22. Интернет жаҳон ахборот тармоғида таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга оширишга оид портални яратиш. 1. Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга оширишга оид электрон журнал ва Интернет порталини яратишга доир таклиф ва мулоҳазаларни ишлаб чиқиш; 2. Яратилган Интернет порталини контент билан тўлдиришга кўмаклашиш. 3. TALIS халқаро тадқиқоти сўровномаларини онлайн усулда ўтказиш бўйича ўқув-семинарларини ташкил қилиш. 2019 йил январь ойи Миллий марказ, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 декабрдаги 997-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳузуридаги Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий марказининг
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 8 декабрь,
997-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
“YOʻL XARITASI”
TUZILMASI
Xalq taʼlimi tizimida taʼlim sifatini baholash sohasidagi xalqaro tadqiqotlarni tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Respublika xalq taʼlimi tizimida taʼlim sifatini baholash sohasidagi xalqaro tadqiqotlarni tashkil etish, xalqaro aloqalarni oʻrnatish, oʻquvchi-yoshlarning ilmiy-tadqiqot va innovatsiya faoliyatini, eng avvalo, yosh avlodning ijodiy gʻoyalari va ijodkorligini har tomonlama qoʻllab-quvvatlash hamda ragʻbatlantirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi (keyingi oʻrinlarda Taʼlim inspeksiyasi deb ataladi), Xalq taʼlimi vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi hamda Moliya vazirligining:
a) quyidagi xalqaro baholash dasturlari boʻyicha xalqaro tadqiqotlarni (keyingi oʻrinlarda xalqaro tadqiqotlar deb ataladi) tashkil etish:
Progress in International Reading and Literacy Study (PIRLS) — boshlangʻich 4-sinf oʻquvchilarining matnni oʻqish va tushunish darajasini baholash uchun;
Trends in International Mathematics and Science Study (TIMSS) — 4 va 8-sinf oʻquvchilarining matematika va tabiiy yoʻnalishdagi fanlardan oʻzlashtirish darajasini baholash uchun;
The Programme for International Student Assessment (PISA) — 15 yoshli oʻquvchilarning oʻqish, matematika va tabiiy yoʻnalishdagi fanlardan savodxonlik darajasini baholash uchun;
The Teaching and Learning International Survey (TALIS) — rahbar va pedagog kadrlarning umumiy oʻrta taʼlim muassasalarida oʻqitish va taʼlim olish muhitini hamda oʻqituvchilarning ish sharoitlarini oʻrganish uchun;
b) Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi huzurida Taʼlim sifatini baholash boʻyicha xalqaro tadqiqotlarni amalga oshirish milliy markazini (keyingi oʻrinlarda Milliy markaz deb ataladi) tashkil etish toʻgʻrisidagi takliflariga rozilik berilsin.
2. Milliy markazning asosiy vazifalari va faoliyatining yoʻnalishlari etib quyidagilar belgilansin:
xalqaro tadqiqotlarni tashkil etish hamda muvofiqlashtirishda Oʻzbekiston Respublikasining vakili sifatida ishtirok etish;
taʼlim tizimida oʻqish, matematika va tabiiy yoʻnalishdagi fanlardan savodxonlik darajasini rivojlantirishning innovatsion metodlarini ishlab chiqish va joriy etishga yoʻnaltirilgan ilmiy izlanishlar olib borish;
taʼlim sifatini baholash sohasida xalqaro aloqalarni oʻrnatish, xalqaro loyihalarni ishlab chiqish va amalga oshirish, xalqaro ilmiy anjumanlar va simpoziumlarni tashkil etish va oʻtkazishda ishtirok etish;
taʼlim sifatini baholash sohasida fundamental va amaliy tadqiqotlar oʻtkazish;
taʼlim sifatini baholash boʻyicha tadqiqotlarni ilmiy va uslubiy jihatdan qoʻllab-quvvatlash;
umumiy oʻrta taʼlim muassasalarining xalqaro tadqiqotlarda muvaffaqiyatli ishtirok etishini taʼminlash;
Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro baholash dasturlarida qayd etgan natijalarini boshqa davlatlar natijalari bilan qiyosiy taqqoslash;
xalqaro baholash dasturlarini taʼlim jarayoniga joriy etish boʻyicha tizimli monitoring olib borish, ushbu sohadagi ilgʻor tajribani ommalashtirish va uning asosida taʼlim muassasalari uchun tavsiyalar va qoʻllanmalar ishlab chiqishda ishtirok etish;
oʻqitishning innovatsion usullaridan foydalangan holda oʻqish, matematika va tabiiy yoʻnalishdagi fanlar boʻyicha pedagog kadrlarning malakasini oshirish boʻyicha oʻquv-uslubiy tavsiyalar tayyorlash.
3. Quyidagilar:
Xalqaro tadqiqotlarda Oʻzbekiston Respublikasining ishtirok etishiga tayyorgarlik koʻrish boʻyicha “yoʻl xaritasi” 1-ilovaga muvofiq;
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi huzuridagi Taʼlim sifatini baholash boʻyicha xalqaro tadqiqotlarni amalga oshirish milliy markazining tuzilmasi 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
Taʼlim inspeksiyasi boshligʻiga, zarur hollarda, Milliy markaz tuzilmasiga xodimlarning umumiy cheklangan soni hamda mehnatga haq toʻlash jamgʻarmasi doirasida oʻzgartirishlar kiritish huquqi berilsin.
4. Belgilab qoʻyilsinki:
Milliy markaz davlat muassasasi shaklidagi yuridik shaxs hisoblanadi, oʻz ustaviga, Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi gʻaznachilik boʻlinmasidagi shaxsiy gʻazna hisob raqamiga, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri tushirilgan va nomi koʻrsatilgan muhrga, oʻz nomi yozilgan shtampga, blankalarga ega boʻladi;
Milliy markaz xodimlariga Taʼlim inspeksiyasining tegishli lavozimlari uchun belgilangan mehnatga haq toʻlash va moddiy ragʻbatlantirish shartlari qoʻllaniladi;
Milliy markaz direktori xalqaro tadqiqotlarning milliy loyiha menejeri hisoblanadi.
5. Milliy markazni moliyalashtirishning asosiy manbalari etib quyidagilar belgilansin:
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari;
yuridik va jismoniy shaxslarning homiylik xayriyalari;
xalqaro donor tashkilotlarining grantlari;
xizmat koʻrsatishdan tushgan daromadlar;
qonunchilik bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar.
6. Taʼlim inspeksiyasi bir oy muddatda:
Milliy markazning ustavini ishlab chiqib, tasdiqlash va uni belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtkazish;
Milliy markazni taʼlim sifatini nazorat qilish sohasida amaliy-metodik ish tajribasiga ega boʻlgan malakali mutaxassislar, shuningdek ilmiy-pedagogik stajga ega xodimlar bilan taʼminlash choralarini koʻrsin.
7. Milliy markaz Toshkent shahar, Chilonzor tumani, Nurxon koʻchasi, 21-uy manzilidagi binoga tekin foydalanish huquqi bilan joylashtirilsin.
8. Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligiga:
bir oy muddatda hududlardagi umumiy oʻrta taʼlim muassasalari va oʻquvchilar sonidan kelib chiqqan holda, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi, viloyatlar xalq taʼlimi boshqarmalari va Toshkent shahar xalq taʼlimi bosh boshqarmasi hamda tuman (shahar) xalq taʼlimi boʻlimlarining malakali mutaxassislaridan xalqaro tadqiqotlarni amalga oshirish jarayoniga masʼul xodimlarni tayinlash;
2019-yil 1-fevralga qadar Milliy markaz bilan birgalikda oʻquvchilarning qobiliyat va iqtidorlarini umumiy oʻrta taʼlim muassasalarining 1-sinfidan boshlab aniqlash va rivojlantirish, oʻquvchilarning savodxonligini baholash boʻyicha xalqaro baholash dasturlari va tanlovlarida ishtirok etishni taʼminlash dasturini ishlab chiqish;
xalqaro tadqiqotlar natijalariga asoslangan holda oʻqish, matematika va tabiiy yoʻnalishdagi fanlardan oʻquv dasturlari hamda oʻquv adabiyotlari mazmuniga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish;
xalqaro tadqiqotlarning baholash dasturlari yoʻnalishlaridagi savollar milliy bazasini yaratish va oʻquv dasturlariga integratsiya qilish;
oʻquvchilar savodxonligini baholashning milliy tizimini takomillashtirish va 2019 — 2021-yillarda amaliy koʻnikmalarini shakllantirilishini baholashga qaratilgan sinovlarni tizimli ravishda oʻtkazib borish;
xalqaro tadqiqotlarning baholash dasturlari yoʻnalishlaridagi savollarni oʻzida mujassam etgan oʻquv dasturlari asosida qoʻshimcha metodik qoʻllanma va adabiyotlar yaratish;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar markazlari va Toshkent shahar hamda har bir tuman (shahar)da xalqaro tadqiqotlarni amalga oshirishga yoʻnaltirilgan tayanch maktablarni belgilash;
umumiy oʻrta taʼlim muassasalaridagi iqtidorli pedagog kadrlarni xalqaro baholash dasturlari boʻyicha ilmiy tadqiqotlarga jalb qilish;
umumiy oʻrta taʼlim muassasalarini zamonaviy axborot-kommunikatsiya vositalari bilan jihozlanganlik va Internet jahon axborot tarmogʻiga ulanganlik holatini inventarizatsiya qilish hamda mavjud muammolarni bartaraf qilish choralarini koʻrish;
oʻquvchilarning savodxonligini baholash boʻyicha xalqaro baholash dasturlari va tanlovlarida munosib ishtirok etishni taʼminlash maqsadida vazirlikning tarkibiy boʻlinmalari (Respublika taʼlim markazi, Oʻquvchilarni kasb-hunarga yoʻnaltirish va psixologik-pedagogik Respublika tashxis markazi) imkoniyatlaridan samarali foydalanishni yoʻlga qoʻyish, zaruriyatdan kelib chiqib, tegishli boʻlimlarining funksiyalarini qayta koʻrib chiqish vazifalari yuklatilsin.
9. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligiga:
xalqaro tadqiqotlar oʻtkaziladigan oʻqish, matematika va tabiiy yoʻnalishdagi fanlar boʻyicha mutaxassislar tayyorlovchi oliy taʼlim muassasalari, malaka oshirish va qayta tayyorlash hududiy mintaqaviy va tarmoq markazlarining oʻquv dasturlariga xalqaro tadqiqotlar natijalariga asoslangan holda oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritib borish;
xalqaro tadqiqotlar dasturlarining mazmun-mohiyatidan kelib chiqib, davlat ilmiy dasturlari doirasida loyihalar tayyorlash va amalga oshirish vazifalari yuklatilsin.
10. Oʻzbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi Milliy markazning murojaatiga asosan uni belgilangan tartibda zarur aloqa vositalari, shu jumladan hukumat aloqa vositalari bilan taʼminlash choralarini koʻrsin.
11. Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi bir hafta muddatda PISA va TALIS xalqaro tadqiqotlarida Oʻzbekiston Respublikasining ishtirok etishi yuzasidan Iqtisodiy hamkorlik va taraqqiyot tashkiloti bilan hamkorlik shartnomalarining imzolanishini tashkil etsin.
12. Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar boʻyicha davlat qoʻmitasi xalqaro tadqiqotlarda ishtirok etish uchun xalqaro moliya institutlari va chet el hukumatlari moliyaviy tashkilotlari kreditlarini jalb etish choralarini koʻrsin.
13. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi:
Milliy markazni saqlash hamda xalqaro tadqiqotlarda ishtirok etish uchun aʼzolik badallarini toʻlash bilan bogʻliq xarajatlarga zarur boʻlgan mablagʻlarni 2018-yilda Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti parametrlari doirasida ajratsin, 2019-yildan boshlab esa Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetining parametrlarida nazarda tutsin;
ikki oy muddatda Milliy markazning asoslangan hisob-kitoblariga muvofiq uning moddiy-texnika bazasini shakllantirish, shuningdek, zarur boʻlgan jihozlar va axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini xarid qilish uchun mablagʻlar ajratilishini taʼminlasin;
Milliy markazga ikkita yengil xizmat, shu jumladan bitta personal avtotransport vositasini saqlash uchun limit ajratsin.
14. Oʻzbekiston milliy teleradiokompaniyasi, Oʻzbekiston Matbuot va axborot agentligi, Oʻzbekiston milliy axborot agentligi, “Dunyo” axborot agentligi va boshqa ommaviy axborot vositalariga xalqaro tadqiqotlarga tayyorgarlik koʻrish va ularni oʻtkazish boʻyicha amalga oshirilayotgan ishlarni keng yoritib borish tavsiya etilsin.
15. Taʼlim inspeksiyasi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda bir oy muddatda ular qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
16. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari A.A. Abduxakimov, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi boshligʻi U.N. Tashkenbayev va Oʻzbekiston Respublikasi xalq taʼlimi vaziri Sh.X. Shermatov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 8-dekabrdagi 997-son qaroriga 1-ILOVA
Xalqaro baholash dasturlari boʻyicha xalqaro tadqiqotlardaOʻzbekiston Respublikasining ishtirok etishiga tayyorgarlik koʻrish boʻyicha
T/r Tadbirlarning nomlanishi Amalga oshirish shakli Amalga oshirish muddatlari Masʼul ijrochilar I. Tashkiliy tadbirlar 1. Xalqaro tadqiqotlarda ishtirok etish va unga tayyorgarlik koʻrish maqsadida Osiyo taraqqiyot banki, Jahon banki va boshqa xalqaro donor tashkilotlar bilan hamkorlikni yoʻlga qoʻyish. Hamkorlik shartnomalarini imzolash. 2018-yil dekabr Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi, Xalq taʼlimi vazirligi, Investitsiyalar boʻyicha davlat qoʻmitasi, Tashqi ishlar vazirligi 2. Xalqaro tadqiqotlarga munosib tayyorgarlik koʻrish maqsadida Rossiya Federatsiyasi va Qozogʻiston Respublikasining ish tajribalarini oʻrganish. 1. Rossiya Federatsiyasi va Qozogʻiston Respublikasiga tajriba almashish uchun xizmat safarini tashkil etish; 2. Rossiya Federatsiyasi va Qozogʻiston Respublikasidan ekspertlarni taklif qilish hamda ular ishtirokida seminar-treninglar oʻtkazish. 2018-yil dekabr Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi, Taʼlim sifatini baholash boʻyicha xalqaro tadqiqotlarni amalga oshirish milliy markazi, Xalq taʼlimi vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi 3. Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi huzuridagi Taʼlim sifatini baholash boʻyicha xalqaro tadqiqotlarni amalga oshirish milliy markazini(keyingi oʻrinlarda Milliy markaz deb ataladi) taʼlim sohasida amaliy-metodik va ilmiy-pedagogik ish tajribasiga ega boʻlgan malakali xodimlar bilan taʼminlash va milliy markazning moddiy-texnik bazasini muntazam ravishda zamon talablari asosida yangilab borish. 1. Milliy markazni taʼlim sohasida amaliy-metodik vailmiy-pedagogik ish tajribasiga ega boʻlgan malakali xodimlar bilan taʼminlash; 2. Milliy markazning moddiy-texnik bazasini muntazam ravishda zamon talablari asosida yangilab borish. 2018-yil dekabr 2018-yil dekabr oyidan boshlab doimiy Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi, Milliy markaz, Xalq taʼlimi vazirligi II. Tadqiqot jarayonlarining oʻquv-uslubiy taʼminoti 4. Xalqaro tadqiqotlarni joriy etish boʻyicha ilmiy tadqiqot ishlarini olib borish. 1. Tegishli vazirlik va idoralar hamda ilmiy tadqiqot institutlari bilan hamkorlikda xalqaro tadqiqotlar boʻyicha ilmiy-tadqiqot ishlarini olib borish; 2. Umumiy oʻrta taʼlim muassasalaridagi iqtidorli pedagog kadrlarni xalqaro baholash dasturlari boʻyicha ilmiy tadqiqotlarga jalb qilish. 3. Xalqaro baholash dasturlari boʻyicha ilmiy faoliyatga oid davlat dasturlari va ilmiy faoliyatga oid davlat maqsadli dasturlari, xalqaro ilmiy tashkilotlar grantlari tanlovlari, xoʻjalik shartnomalari �sosida samarali ilmiy faoliyatni tashkil etish. 2018-yil dekabr oyidan boshlab doimiy 2018-yil dekabr oyidan boshlab doimiy 2018-yil dekabr oyidan boshlab doimiy Milliy markaz, Oliy va oʻrta maxsus taʼl��m vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi 5. Maktab oʻquvchilari savodxonligini shakllantirish boʻyicha ilgʻor milliy va xalqaro tajribalarni oʻrganish. 1. Oʻquvchilarning yozma savodxonligini yaxshilash boʻyicha xalqaro tajribalarni oʻrganish; 2. Oʻquvchilarning nutq savodxonligini oʻstirish boʻyicha xalqaro tajribalarni oʻrganish; 3. Oʻquvchilarning yozma va nutq savodxonliklarini oshirish boʻyicha ilgʻor milliy va xalqaro tajribalarni joriy etish. 2018-yil dekabr oyidan boshlab doimiy Milliy markaz, Xalq taʼlimi vazirligi 6. Umumiy oʻrta taʼlim tizimida oʻqish, matematika va tabiiy yoʻnalishdagi fanlarni oʻrganish boʻyicha qoʻllaniladigan darsliklar va oʻquv-metodik majmualarni yaratish va modernizatsiya qilish boʻyicha xalqaro ekspertlarni jalb qilgan holda mualliflar guruhlarini shakllantirish. 1. Xalqaro baholash dasturlari asosida integratsiyalashtirilgan oʻqish, matematika va tabiiy yoʻnalishdagi fanlardan darsliklar va oʻquv-metodik majmualarni modernizatsiya qilish boʻyicha xalqaro ekspertlarni jalb qilgan holda mualliflar guruhlarini shakllantirish; 2. Xalqaro baholash dasturlari asosida integratsiyalashtirilgan oʻqish, matematika va tabiiy yoʻnalishdagi fanlarni oʻrganish boʻyicha qoʻllaniladigan darsliklar va oʻquv-metodik majmualarni yaratish; 3. Yaratilgan darsliklar va oʻquv-metodik majmualarni ekspertizadan oʻtkazish. 2018-yil dekabr — 2019-yil fevral Milliy markaz, Xalq taʼlimi vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi 7. Oʻquvchilarning oʻqish, matematika va tabiiy yoʻnalishdagi fanlardan xalqaro tadqiqotlarga tayyorgarlik koʻrishlari, shuningdek mustaqil taʼlim olishi uchun yetarli shart-sharoitlarni yaratish. 1. Oʻquvchilar mustaqil taʼlim olishlari uchun elektron shakldagi taʼlimni rivojlantirish, un�aoʻqish, matematika va tabiiy yoʻnalishdagi fanlardan xalqaro tadqiqotlar boʻyicha savollar bazasini yaratish hamda boyitib borish; 2. Oʻquvchilarning oʻqish, matematika va tabiiy yoʻnalishdagi fanlardan xalqaro tadqiqotlarga tayyorgarlik koʻrish uchun mustaqil taʼlimni joriy etish. 2018-yil dekabr oyidan boshlab doimiy 2019-yil yanvar oyidan boshlab doimiy Xalq taʼlim vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Milliy markaz 8. Oʻqish, matematika va tabiiy yoʻnalishdagi fanlardan savodxonlikni rivojlantirish maqsadida ommaviy axborot vositalari orqali keng yoritib borish. 1. Koʻrsatuv, eshittirishlar va maqolalar ssenariylarini shakllantirish; 2. Koʻrsatuv, eshittirishlarni tayyorlash, efirga uzatish, maqolalarni chop etish hamda Internet jahon axborot tarmogʻiga joylashtirish. 2018-yil dekabroyidan boshlab doimiy Oʻzbekiston milliy teleradiokompaniyasi, Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi, Xalq taʼlimi vazirligi 9. Xalqaro tadqiqotlarni amalga oshirish yuzasidan taʼlim muassasalarida tegishli targʻibot-tashviqot ishlarini tashkil etish hamda xalqaro tadqiqotlar toʻgʻrisida keng jamoatchilikni xabardor qilib borish. 1. Xalqaro tadqiqotlarni amalga oshirish yuzasidan malakali oʻqituvchi-trenerlar bilan hamkorlikda hududlarda oʻquvlar tashkil etish; 2. Xalqaro tadqiqotlarni amalga oshirish yuzasidan kaskad usulida oʻquv seminarlari oʻtkazish. 3. Xalqaro tadqiqotlar yuzasidan taʼlim muassasalari oʻqituvchilari va direktorlari hamda ota-onalar va oʻquvchilar oʻrtasida targʻibot-tashviqot ishlarini olib borish; 4. Xalqaro tadqiqotlar yuzasidan ommaviy axborot vositalari orqali jamoatchilikni xabardor qilib borish. 2018-yil dekabr oyidan boshlab doimiy 2018-yil dekabr oyidan boshlab doimiy Xalq taʼlimi vazirligi, Milliy markaz, Oʻzbekiston Matbuot va axborot agentligi, Oʻzbekiston milliy teleradiokompaniyasi 10. Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyat markazlari va Toshkent shaharhamda har bir tuman (shahar)da xalqaro tadqiqotlarni amalga oshirishga yoʻnaltirilgan tayanch maktablarni belgilash. 1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyat markazlari va Toshkent shahar hamda har bir tuman (shahar)da xalqaro tadqiqotlarni amalga oshirishga yoʻnaltirilgan tayanch maktablar manzillarini belgilash; 2. Tayanch tadqiqot maktablarini tashkil etish toʻgʻrisida masʼul ijrochilarning qoʻshma qarorini qabul qilish; 3. Tayanch tadqiqot maktablarini xalqaro tadqiqotlarga doir metodik qoʻllanmalar, oʻquv adabiyotlari bilan taʼminlash. 2018-yil dekabr — 2019-yil fevral 2018-yil dekabr 2018-yil dekabrdan boshlab doimiy Xalq taʼlimi vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, Milliy markaz 11. Xalqaro tadqiqotlar yoʻnalishlaridagi savollarni oʻzida mujassam etgan oʻquv dasturlari asosida qoʻshimcha metodik qoʻllanma va adabiyotlar yaratish. 1. 7-sinf oʻquvchilari uchun PISA xalqaro baholash dasturi doirasida qoʻshimcha metodik qoʻllanma va tavsiyalarni yaratish; 2. 8-9-sinf oʻquvchilari uchun PISA xalqaro baholash dasturi doirasida qoʻshimcha metodik qoʻllanma va tavsiyalar yaratish; 3. Boshlangʻich sinf oʻquvchilari uchun PIRLS xalqaro baholash dasturi doirasida qoʻshimcha metodik qoʻllanma va tavsiyalar yaratish; 4. Boshlangʻich va oʻrta sinf oʻquvchilari uchun TIMSS xalqaro baholash dasturi doirasida qoʻshimcha metodik qoʻllanma va tavsiyalar yaratish. 2019-yil mart 2019-yil davomida 2019-yil davomida 2019-yil davomida Xalq taʼlimi vazirligi, Milliy axborot agentligi, Milliy markaz 12. Xalqaro tadqiqotlar natijalariga asoslangan holda oʻqish, matematika va tabiiy yoʻnalishdagi fanlardan davlat taʼlim standartlari, oʻquv dasturlari va oʻquv adabiyotlari mazmuniga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish. 1. Davlat taʼlim standartlari, oʻquv dasturlari va oʻquv adabiyotlarini ilgʻor xorijiy davlatlar bilan qiyoslash orqali oʻrganib chiqish; 2. Ilgʻor xorijiy davlatlar tajribasidan kelib chiqqan holda davlat taʼlim standartlari, oʻquv dasturlari va oʻquv adabiyotlari mazmuniga bosqichma-bosqich oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish. 2018-yil dekabr — 2019-yil yanvar oyi 2019-yil dekabr oyidan boshlab davriy ravishda Xalq taʼlimi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Milliy markaz 13. Oʻqish, matematika va tabiiy yoʻnalishdagi fanlardan xalqaro tadqiqotlar yoʻnalishlaridagi savollar milliy bazasini yaratish va oʻquv dasturlariga integratsiya qilish. 1. Xalqaro tadqiqotlarda oʻtgan yillarda foydalanilgan savollar mazmunini oʻrganib chiqib, tahlil qilish; 2. Savollar mazmunini oʻrganish va tahlil qilish natijasida xalqaro tadqiqotlar yoʻnalishlaridagi savollar milliy bazasini yaratish hamda oʻquv dasturlariga integratsiya qilish. 2018-yil dekabr oyidan boshlab doimiy Milliy markaz, Xalq taʼlimi vazirligi, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi 14. Oʻqish, matematika va tabiiy yoʻnalishdagi fanlardan oʻquvchilar savodxonligini baholashning milliy tizimini takomillashtirish va 2019 — 2021-yillarda amaliy koʻnikmalarini shakllantirilishini baholashga qaratilgan sinovlarni tizimli ravishda oʻtkazib borish. 1. Oʻquvchilar savodxonligini baholashning milliy tizimini takomillashtirish; 2. Oʻquvchilarning amaliy koʻnikmalarini shakllantirilishini baholashga qaratilgan sinovlarni tizimli ravishda oʻtkazib borish. 2018-2019 oʻquv yili 2-yarim yilligidan boshlab Milliy markaz, Xalq taʼlimi vazirligi 15. Xalqaro tadqiqotlarga asoslangan holda oʻqish, matematika va tabiiy yoʻnalishdagi fanlardan oʻqitishning shakllari, metodlari va texnologiyalarini yangilash va oʻqituvchilarning bu borada xabardorligini oshirish, tayyorgarligini kuchaytirish boʻyicha malaka oshirish kurslarini tashkil etish. 1. Ilgʻor xorijiy davlatlardaoʻqish, matematika va tabiiy yoʻnalishdagi fanlarni oʻqitishning shakllari, metodlari va texnologiyalarini oʻrganib chiqish; 2. Ilgʻor xorijiy davlatlar tajribasini joriy etish boʻyicha oʻqish, matematika va tabiiy yoʻnalishdagi fanlar oʻqituvchilari uchun qisqa muddatli malaka oshirish kurslarini tashkil etish. 2018-2019 oʻquv yili 2-yarim yilligidan boshlab jadval asosida Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Milliy markaz, Tashqi ishlar vazirligi 16. Rahbar va pedagog kadrlarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish tarmoq markazlarining oʻquv jarayonlariga yuqori malakali xorijiy olimlar, oʻqituvchi va mutaxassislarni jalb qilish boʻyicha chora-tadbirlarni amalga oshirish. 1. Malaka oshirish taʼlim muassasalariga yuqori malakali xorijiy olimlar, oʻqituvchi va mutaxassislarni jalb qilish uchun xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik aloqalarini oʻrnatish; 2. Hamkorlik rejasi asosida rahbar va pedagog kadrlarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish oʻquv jarayonlariga yuqori malakali xorijiy olimlar, oʻqituvchi va mutaxassislarni jalb qilish. 2018 — 2020-yillarda reja asosida Xalq taʼlimi vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi 17. Iqtisodiy hamkorlik va taraqqiyot tashkilotiga aʼzo davlatlardagi nufuzli taʼlim va ilmiy markazlar, xalqaro hamda xorijiy tashkilotlar bilan hamkorlik aloqalarini yoʻlga qoʻyish. 1. Tegishli vazirlik va idoralar bilan kelishilgan holda iqtisodi� hamkorlik va taraqqiyot tashkilotiga aʼzo davlatlardagi nufuzli taʼlim va ilmiy markazlar, xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik aloqalarini oʻrnatish; 2. Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlikda xalqaro tadqiqotlar boʻyicha konferensiyalar, uchrashuvlar, seminarlar oʻtkazish. 2018 — 2020-yillarda Milliy markaz, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi 18. Pedagog kadrlar tayyorlovchi oliy taʼlim muassasalarida talabalarga oʻqish, matematika va tabiiy fanlarni oʻqitish metodikasi oʻquv dasturlarini xalqaro tadqiqotlar talablariga moslashtirish, bitiruvchi talabalarga umumiy oʻrta taʼlim muassasalariga ishga kelishda mazkur yoʻnalishda tayyor holda kelishlarini taʼminlash. 1. Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi bilan hamkorlikda pedagog kadrlar tayyorlovchi oliy taʼlim muassasalarida oʻqish, matematikava tabiiy fanlarni oʻqitish metodikasi oʻquv dasturlarini xalqaro tadqiqotlar talablariga moslashtirish; 2. Bitiruvchi talabalarni umumiy oʻrta taʼlim muassasalariga ishga kelishda xalqaro tadqiqotlarga tayyor holda kelishlarini taʼminlash. 2018-2019 oʻquv yili 2-yarim yilligidan boshlab doimiy Milliy markaz, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi 19. “Elektron taʼlim” tarmogʻi imkoniyatlaridan foydalanish va masofaviy taʼlim turlarining amaliyotga joriy etilganligini inobatga olib, oliy taʼlim muassasalarida oʻqish, matematika va tabiiy yoʻnalishdagi fanlar boʻyichapedagogik kadrlarni tayyorlash uchun yangilangan oʻquv dasturlarini ishlab chiqish. 1. “Elektron taʼlim” tarmogʻida xalqaro tadqiqotlarga doir masofaviy kurslarni tashkil etish; 2. “Elektron taʼlim” tarmogʻi imkoniyatlaridan foydalangan holda masofaviy taʼlim kurslari yaratilganligini inobatga olib, oliy taʼlim muassasalarida oʻqish, matematika va tabiiy yoʻnalishdagi fanlar boʻyichapedagogik kadrlarni tayyorlash uchun yangilangan oʻquv dasturlarni ishlab chiqish. 2019-yildan boshlab doimiy Milliy markaz, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi 20. Oʻqish, matematika va tabiiy yoʻnalishdagi fanlar boʻyicha darsliklar va oʻquv-metodik qoʻllanmalar (oʻquv-metodik majmuasi: darslik, mashqlar toʻplami, audio va video materiallar, oʻqituvchi kitobi)ni elektron shaklda yaratish. 1. Oʻqish, matematika va tabiiy yoʻnalishdagi fanlar boʻyicha darsliklar va oʻquv-metodik qoʻllanmalarni elektron shaklda yaratish; 2. Elektron shaklda yaratilgan oʻqish, matematika va tabiiy yoʻnalishdagi fanlar boʻyicha darsliklar va oʻquv-metodik qoʻllanmalarni axborot-taʼlim portaliga joylashtirish. 2018-2019 oʻquv yili 2-yarim yilligidan boshlab jadval asosida Xalq taʼlimi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Milliy markaz 21. Oʻqish, matematika va tabiiy yoʻnalishdagi fanlarni oʻrganish boʻyicha koʻrgazmali qoʻllanmalar, topshiriqlar toʻplami (shu jumladan, elektron shaklda), shuningdek, kompyuter dasturlari mahsulotlarini yaratish va taʼlim muassasalarini taʼminlash. 1. Xalq taʼlimi vazirligi huzuridagi Multimedia umumtaʼlim dasturlarini rivojlantirish markazi bilan birgalikdaoʻqish, matematika va tabiiy yoʻnalishdagi fanlarni oʻrganish boʻyicha koʻrgazmali qoʻllanmalar, topshiriqlar toʻplami, shuningdek, kompyuter dasturlari mahsulotlarini yaratish; 2. Yaratilgan koʻrgazmali qoʻllanmalar, topshiriqlar toʻplami vakompyuter dasturlari mahsulotlari bilan taʼlim muassasalarini taʼminlash. 2018-2019 oʻquv yili 2-yarim yilligidan boshlab jadval asosida Xalq taʼlimi vazirligi, Milliy markaz 22. Internet jahon axborot tarmogʻida taʼlim sifatini baholash boʻyicha xalqaro tadqiqotlarni amalga oshirishga oid portalni yaratish. 1. Taʼlim sifatini baholash boʻyicha xalqaro tadqiqotlarni amalga oshirishga oid elektron jurnal va Internet portalini yaratishga doir taklif va mulohazalarni ishlab chiqish; 2. Yaratilgan Internet portalini kontent bilan toʻldirishga koʻmaklashish. 3. TALIS xalqaro tadqiqoti soʻrovnomalarini onlayn usulda oʻtkazish boʻyicha oʻquv-seminarlarini tashkil qilish. 2019-yil yanvar oyi Milliy markaz, Innovatsion rivojlanish vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi
Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 8-dekabrdagi 997-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi huzuridagi Taʼlim sifatini baholash boʻyicha xalqaro tadqiqotlarni amalga oshirish milliy markazining
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2018-yil 8-dekabr,
997-son