📅 2018-yil 11-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018-yil 11-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018 йил 11 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 11 декабря 2018 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 11 December 2018 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
ТАВСИФИ
ТАВСИФИ
«Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш аълочиси» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 ― 2021 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 24 апрелдаги ПҚ-2922-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, мамлакатимиз аҳолисининг уй-жой шароитларини яхшилаш, муҳандислик коммуникацияларини ўз вақтида сифатли қуриш ва таъмирлаш, уларнинг атрофидаги ҳудудларни ободонлаштириш, уй-жой коммунал хизматлар кўрсатиш ташкилотларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва замонавий ускуналар билан жиҳозлаш ишларида юқори натижаларни қўлга киритган, соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган фуқароларни рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш аълочиси» кўкрак нишони таъсис этилсин.
2. Қуйидагилар:
«Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш аълочиси» кўкрак нишони тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;
«Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш аълочиси» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномасининг тавсифлари 2 ва 3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
3. «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг буюртмасига асосан «Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш аълочиси» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси белгиланган тартибда тайёрланишини таъминласин.
4. «Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш аълочиси» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномасини тайёрлаш ҳамда мукофотланганларни тақдирлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланиши инобатга олинсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари ― «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Х. Салиев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 11 декабрдаги 1004-сон қарорига 1-ИЛОВА
«Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш аълочиси» кўкрак нишони тўғрисидаги
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш аълочиси» кўкрак нишони (кейинги ўринларда кўкрак нишони деб аталади) билан тақдирлаш тартибини белгилайди.
2. Кўкрак нишони билан мамлакатимиз аҳолисининг уй-жой шароитларини яхшилаш, муҳандислик коммуникацияларини ўз вақтида сифатли қуриш ва таъмирлаш, уларнинг атрофидаги ҳудудларни ободонлаштириш, уй-жой коммунал хизматлар кўрсатиш ташкилотларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва замонавий ускуналар билан жиҳозлаш ишларида юқори натижаларни қўлга киритган, соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган фуқаролар тақдирланади.
Кўкрак нишони билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.
3. Кўкрак нишони билан тақдирлаш тартиби ушбу Низомга илова қилинган схемага мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. Кўкрак нишони билан тақдирлаш учун ҳужжатларни тақдим этиш ва кўриб чиқиш
4. Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари, ичимлик суви ва иссиқлик таъминоти корхоналари ҳамда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги бошқа ташкилотлар ходимларини кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифлар тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, вилоятлар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармасига ҳар йили 25 январгача тақдим этилади.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, вилоятлар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси номзодлар бўйича таклифларни белгиланган тартибда кўриб чиқади ҳамда ҳар йили 25 февралгача Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига (кейинги ўринларда вазирлик деб аталади) тақдим этади.
6. Вазирликка тўғридан-тўғри бўйсунувчи ташкилотлар ҳамда бошқа вазирлик ва идоралар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш йўналишида фаолият юритаётган ўз ходимларини кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни ҳар йили 25 февралгача вазирликка тақдим этади.
7. Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири томонидан кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш бўйича Комиссия (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) ташкил этилади.
Комиссия йиғилишида номзодлар бўйича ҳужжатлар ўрганилиб, ҳар йили 1 апрелгача энг муносиб номзодлар бўйича якуний хулоса қабул қилинади.
3-боб. Кўкрак нишони билан тақдирлаш
8. Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруғи ҳар йили 15 апрелгача қабул қилинади.
9. Кўкрак нишони ҳар йили 18 апрель ― Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари куни арафасида Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири (ёки унинг топшириғига биноан бошқа масъул шахслар) томонидан тантанали вазиятда топширилади.
10. Кўкрак нишони билан мукофотланган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти олади.
Бир йўла тўланадиган пул мукофотлари вазирликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан топширилади.
11. Бир шахс кўкрак нишони билан бир марта мукофотланади.
12. Кўкрак нишони давлат мукофотларидан кейин кўкракнинг чап томонига тақилади.
4-боб. Якунловчи қоида
13. Вазирлик ушбу Низомга мувофиқ кўкрак нишонига тавсия этилган номзодларнинг ҳужжатлари холис кўриб чиқилиши учун бевосита масъулдир.
«Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш аълочиси» кўкрак нишони тўғрисидаги низомга ИЛОВА
«Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирлаш
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 11 декабрдаги 1004-сон қарорига 2-ИЛОВА
«Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш аълочиси» кўкрак нишонининг
«Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш аълочиси» кўкрак нишони диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлиб, мис қотишмасидан тайёрланади.
Кўкрак нишонининг олд томони пастки қисмида қуёш нурлари фонида иккита уй биноси кўк рангда ва муқобил электр энергиясини англатувчи томи ва мўриси қизил рангда тасвирланган. Унинг орқасида кўп хонадонли уй бинолари ифодаланган бўлиб, биноларнинг ромлари зарҳалланган.
Пастдан тепага қалинлашиб борувчи радиусга эга бўлган ярим айлана Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи рангларида ишланган.
Кўкрак нишонининг айланаси бўйлаб зарҳал ҳошия билан ўралган оқ эмалли доирада баландлиги 6 миллиметр бўлган «UY-JOY KOMMUNAL XIZMAT KOʻRSATISH» сўзлари ҳамда пастдан иккита саккиз қиррали юлдуз ўртасида «AʻLOCHISI» сўзлари ёзилган.
Кўкрак нишонининг орқа томони марказида беш қаторда ҳарфларнинг баландлиги 2 миллиметр бўлган «Uy-joy kommunal», «xizmat koʻrsatish», «sohasi rivojiga», «qoʻshgan hissasi», «uchun» ёзуви жойлашган.
Кўкрак нишонининг қалинлиги 2,2 миллиметр.
Тасвирлар ва ёзувлар қавариқдир.
Кўкрак нишони олд ва орқа томонларининг четлари қавариқ доира билан ўралган.
Кўкрак нишони ҳалқа ва илмоқчалар ёрдамида тўғри тўртбурчак шаклидаги қадағичга уланган.
Қадағичнинг эни ― 26 миллиметр, бўйи ― 17 миллиметрдан иборат. Қадағич эни 22 миллиметрли шойи лента билан қопланган бўлиб, лентанинг марказидан эни 6 миллиметрли кўк йўл ўтган. Унинг ҳар икки тарафидан эни 1 миллиметрли кўк, эни 2 миллиметрли яшил ва эни 5 миллиметр бўлган оқ рангдаги йўллар туширилган.
Қадағичнинг орқа томонига кўкрак нишонини кийимга тақиб қўйиш учун тўғноғич кўринишидаги мослама ўрнатилган.
«Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш аълочиси» кўкрак нишони
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 11 декабрдаги 1004-сон қарорига 3-ИЛОВА
«Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш аълочиси» кўкрак нишони гувоҳномасининг
«Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш аълочиси» кўкрак нишони гувоҳномаси 160х110 миллиметр ўлчамдаги китобча шаклида бўлиб, 240 г/кв.м. қалинликдаги офсет қоғоздан тайёрланади.
Гувоҳноманинг ташқи томони (биринчи ва тўртинчи бетлари) мовий рангда бўлиб, плёнка билан қопланган.
Гувоҳноманинг биринчи бети эни 7,5 миллиметрли, ички бурчаклари айлана шаклида бўлган кўк рангли ҳошия билан ўралган.
Гувоҳноманинг юқори чеккасидан (биринчи бети) 35 миллиметр пастда, марказда, оралиғи 3,5 миллиметрли икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «UY-JOY KOMMUNAL XIZMAT», иккинчи сатрда «KOʻRSATISH AʻLOCНISI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 12-кегль), учинчи сатрда «koʻkrak nishoni» («Times new Roman Bolt» шрифти, 12-кегль) сўзлари ёзилган. Ундан 6 миллиметр пастда «GUVOHNOMASI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 17-кегль) сўзи ёзилган.
Ёзувлар зарҳал рангида акс эттирилган.
Гувоҳноманинг ички томони (иккинчи ва учинчи бетлари) «Тангир» тасвири туширилган оч ҳаво рангда бўлиб, офсет усулида чоп этилган.
Ички томонининг чап қисмида (иккинчи бети), марказда кўкрак нишонининг аслига тенг ўлчамдаги рангли тасвири акс эттирилган.
Гувоҳноманинг ички ўнг томони (учинчи бети) юқори чеккасидан 8 миллиметр пастда, марказда «GUVOHNOMA» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 10-кегль) сўзи ҳамда гувоҳнома тартиб рақами учун «№» белгиси ва 15 миллиметрли чизиқ жойлашган.
«GUVOHNOMA» сўзидан 11 миллиметр пастда мукофотланган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини қайд этиш учун оралиғи 8 миллиметрли учта чизиқ тортилган.
Пастки чизиқдан 6 миллиметр қуйида, марказда, оралиғи 2 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «Oʻzbekiston Respublikasi», иккинчи сатрда «uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish», учинчи сатрда «vazirining» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган.
Ундан 5 миллиметр пастда оралиғи 4 миллиметр бўлган икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «20__ y. “___” ___________dagi», иккинчи сатрда «____-son buyrugʻiga asosan» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган.
Ундан 5 миллиметр пастда, марказда, оралиғи 3 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи cатрда «UY-JOY KOMMUNAL XIZMAT», иккинчи сатрда «KOʻRSATISH AʻLOCНISI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 10-кегль), учинчи сатрда «koʻkrak nishoni bilan mukofotlandi» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган.
Сўнгги сўзлардан 9 миллиметр пастда, чап томонда «Vazir» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10-кегль) сўзи ёзилган.
«Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш аълочиси» кўкрак нишони гувоҳномаси
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 11 декабрь,
1004-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
TAVSIFI
TAVSIFI
“Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish aʼlochisi” koʻkrak nishonini taʼsis etish toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “2017 ― 2021-yillarda koʻp xonadonli uy-joy fondini saqlash va undan foydalanish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 24-apreldagi PQ-2922-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, mamlakatimiz aholisining uy-joy sharoitlarini yaxshilash, muhandislik kommunikatsiyalarini oʻz vaqtida sifatli qurish va taʼmirlash, ularning atrofidagi hududlarni obodonlashtirish, uy-joy kommunal xizmatlar koʻrsatish tashkilotlarining moddiy-texnika bazasini mustahkamlash va zamonaviy uskunalar bilan jihozlash ishlarida yuqori natijalarni qoʻlga kiritgan, soha rivojiga munosib hissa qoʻshgan fuqarolarni ragʻbatlantirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. “Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish aʼlochisi” koʻkrak nishoni taʼsis etilsin.
2. Quyidagilar:
“Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish aʼlochisi” koʻkrak nishoni toʻgʻrisida nizom 1-ilovaga muvofiq;
“Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish aʼlochisi” koʻkrak nishoni va uning guvohnomasining tavsiflari 2 va 3-ilovalarga muvofiq tasdiqlansin.
3. “Davlat belgisi” davlat ishlab chiqarish birlashmasi Oʻzbekiston Respublikasi Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligining buyurtmasiga asosan “Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish aʼlochisi” koʻkrak nishoni va uning guvohnomasi belgilangan tartibda tayyorlanishini taʼminlasin.
4. “Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish aʼlochisi” koʻkrak nishoni va uning guvohnomasini tayyorlash hamda mukofotlanganlarni taqdirlash bilan bogʻliq xarajatlar Oʻzbekiston Respublikasi Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligining budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan qoplanishi inobatga olinsin.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda ular qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
6. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi oʻrinbosari ― “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ boshqaruvi raisi A.J. Ramatov va Oʻzbekiston Respublikasi uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vaziri M.X. Saliyev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 11-dekabrdagi 1004-son qaroriga 1-ILOVA
“Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish aʼlochisi” koʻkrak nishoni toʻgʻrisidagi
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom “Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish aʼlochisi” koʻkrak nishoni (keyingi oʻrinlarda koʻkrak nishoni deb ataladi) bilan taqdirlash tartibini belgilaydi.
2. Koʻkrak nishoni bilan mamlakatimiz aholisining uy-joy sharoitlarini yaxshilash, muhandislik kommunikatsiyalarini oʻz vaqtida sifatli qurish va taʼmirlash, ularning atrofidagi hududlarni obodonlashtirish, uy-joy kommunal xizmatlar koʻrsatish tashkilotlarining moddiy-texnika bazasini mustahkamlash va zamonaviy uskunalar bilan jihozlash ishlarida yuqori natijalarni qoʻlga kiritgan, soha rivojiga munosib hissa qoʻshgan fuqarolar taqdirlanadi.
Koʻkrak nishoni bilan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi boʻlmagan shaxslar ham taqdirlanishi mumkin.
3. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash tartibi ushbu Nizomga ilova qilingan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.
2-bob. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash uchun hujjatlarni taqdim etish va koʻrib chiqish
4. Xususiy uy-joy mulkdorlari shirkatlari, ichimlik suvi va issiqlik taʼminoti korxonalari hamda uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish sohasidagi boshqa tashkilotlar xodimlarini koʻkrak nishoni bilan taqdirlash boʻyicha takliflar tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi, viloyatlar uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish boshqarmalari hamda Toshkent shahar Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish bosh boshqarmasiga har yili 25-yanvargacha taqdim etiladi.
5. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi, viloyatlar uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish boshqarmalari hamda Toshkent shahar uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish bosh boshqarmasi nomzodlar boʻyicha takliflarni belgilangan tartibda koʻrib chiqadi hamda har yili 25-fevralgacha Oʻzbekiston Respublikasi Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligiga (keyingi oʻrinlarda vazirlik deb ataladi) taqdim etadi.
6. Vazirlikka toʻgʻridan toʻgʻri boʻysunuvchi tashkilotlar hamda boshqa vazirlik va idoralar uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish yoʻnalishida faoliyat yuritayotgan oʻz xodimlarini koʻkrak nishoni bilan taqdirlash boʻyicha takliflarni har yili 25-fevralgacha vazirlikka taqdim etadi.
7. Oʻzbekiston Respublikasi uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vaziri tomonidan koʻkrak nishoni bilan taqdirlashga oid takliflarni koʻrib chiqish boʻyicha Komissiya (keyingi oʻrinlarda Komissiya deb ataladi) tashkil etiladi.
Komissiya yigʻilishida nomzodlar boʻyicha hujjatlar oʻrganilib, har yili 1-aprelgacha eng munosib nomzodlar boʻyicha yakuniy xulosa qabul qilinadi.
3-bob. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash
8. Oʻzbekiston Respublikasi uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirining koʻkrak nishoni bilan taqdirlash toʻgʻrisidagi buyrugʻi har yili 15-aprelgacha qabul qilinadi.
9. Koʻkrak nishoni har yili 18-aprel ― Oʻzbekiston Respublikasi uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish sohasi xodimlari kuni arafasida Oʻzbekiston Respublikasi uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vaziri (yoki uning topshirigʻiga binoan boshqa masʼul shaxslar) tomonidan tantanali vaziyatda topshiriladi.
10. Koʻkrak nishoni bilan mukofotlangan shaxslar bazaviy hisoblash miqdorining toʻrt baravari miqdorida bir yoʻla toʻlanadigan pul mukofoti oladi.
Bir yoʻla toʻlanadigan pul mukofotlari vazirlikning budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan topshiriladi.
11. Bir shaxs koʻkrak nishoni bilan bir marta mukofotlanadi.
12. Koʻkrak nishoni davlat mukofotlaridan keyin koʻkrakning chap tomoniga taqiladi.
4-bob. Yakunlovchi qoida
13. Vazirlik ushbu Nizomga muvofiq koʻkrak nishoniga tavsiya etilgan nomzodlarning hujjatlari xolis koʻrib chiqilishi uchun bevosita masʼuldir.
“Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish aʼlochisi” koʻkrak nishoni toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
“Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish aʼlochisi” koʻkrak nishoni bilan taqdirlash
Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 11-dekabrdagi 1004-son qaroriga 2-ILOVA
“Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish aʼlochisi” koʻkrak nishonining
“Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish aʼlochisi” koʻkrak nishoni diametri 34 millimetrli doira shaklida boʻlib, mis qotishmasidan tayyorlanadi.
Koʻkrak nishonining old tomoni pastki qismida quyosh nurlari fonida ikkita uy binosi koʻk rangda va muqobil elektr energiyasini anglatuvchi tomi va moʻrisi qizil rangda tasvirlangan. Uning orqasida koʻp xonadonli uy binolari ifodalangan boʻlib, binolarning romlari zarhallangan.
Pastdan tepaga qalinlashib boruvchi radiusga ega boʻlgan yarim aylana Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bayrogʻi ranglarida ishlangan.
Koʻkrak nishonining aylanasi boʻylab zarhal hoshiya bilan oʻralgan oq emalli doirada balandligi 6 millimetr boʻlgan “UY-JOY KOMMUNAL XIZMAT KOʻRSATISH” soʻzlari hamda pastdan ikkita sakkiz qirrali yulduz oʻrtasida “AʻLOCHISI” soʻzlari yozilgan.
Koʻkrak nishonining orqa tomoni markazida besh qatorda harflarning balandligi 2 millimetr boʻlgan “Uy-joy kommunal”, “xizmat koʻrsatish”, “sohasi rivojiga”, “qoʻshgan hissasi”, “uchun” yozuvi joylashgan.
Koʻkrak nishonining qalinligi 2,2 millimetr.
Tasvirlar va yozuvlar qavariqdir.
Koʻkrak nishoni old va orqa tomonlarining chetlari qavariq doira bilan oʻralgan.
Koʻkrak nishoni halqa va ilmoqchalar yordamida toʻgʻri toʻrtburchak shaklidagi qadagʻichga ulangan.
Qadagʻichning eni ― 26 millimetr, boʻyi ― 17 millimetrdan iborat. Qadagʻich eni 22 millimetrli shoyi lenta bilan qoplangan boʻlib, lentaning markazidan eni 6 millimetrli koʻk yoʻl oʻtgan. Uning har ikki tarafidan eni 1 millimetrli koʻk, eni 2 millimetrli yashil va eni 5 millimetr boʻlgan oq rangdagi yoʻllar tushirilgan.
Qadagʻichning orqa tomoniga koʻkrak nishonini kiyimga taqib qoʻyish uchun toʻgʻnogʻich koʻrinishidagi moslama oʻrnatilgan.
“Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish aʼlochisi” koʻkrak nishoni
Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 11-dekabrdagi 1004-son qaroriga 3-ILOVA
“Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish aʼlochisi” koʻkrak nishoni guvohnomasining
“Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish aʼlochisi” koʻkrak nishoni guvohnomasi 160x110 millimetr oʻlchamdagi kitobcha shaklida boʻlib, 240 g/kv.m. qalinlikdagi ofset qogʻozdan tayyorlanadi.
Guvohnomaning tashqi tomoni (birinchi va toʻrtinchi betlari) moviy rangda boʻlib, plyonka bilan qoplangan.
Guvohnomaning birinchi beti eni 7,5 millimetrli, ichki burchaklari aylana shaklida boʻlgan koʻk rangli hoshiya bilan oʻralgan.
Guvohnomaning yuqori chekkasidan (birinchi beti) 35 millimetr pastda, markazda, oraligʻi 3,5 millimetrli ikki satrdan iborat matn joylashgan. Birinchi satrda “UY-JOY KOMMUNAL XIZMAT”, ikkinchi satrda “KOʻRSATISH AʻLOCNISI” (katta harflarda, “Times new Roman Bolt” shrifti, 12-kegl), uchinchi satrda “koʻkrak nishoni” (“Times new Roman Bolt” shrifti, 12-kegl) soʻzlari yozilgan. Undan 6 millimetr pastda “GUVOHNOMASI” (katta harflarda, “Times new Roman Bolt” shrifti, 17-kegl) soʻzi yozilgan.
Yozuvlar zarhal rangida aks ettirilgan.
Guvohnomaning ichki tomoni (ikkinchi va uchinchi betlari) “Tangir” tasviri tushirilgan och havo rangda boʻlib, ofset usulida chop etilgan.
Ichki tomonining chap qismida (ikkinchi beti), markazda koʻkrak nishonining asliga teng oʻlchamdagi rangli tasviri aks ettirilgan.
Guvohnomaning ichki oʻng tomoni (uchinchi beti) yuqori chekkasidan 8 millimetr pastda, markazda “GUVOHNOMA” (katta harflarda, “Times new Roman Bolt” shrifti, 10-kegl) soʻzi hamda guvohnoma tartib raqami uchun “№” belgisi va 15 millimetrli chiziq joylashgan.
“GUVOHNOMA” soʻzidan 11 millimetr pastda mukofotlangan shaxsning familiyasi, ismi va otasining ismini qayd etish uchun oraligʻi 8 millimetrli uchta chiziq tortilgan.
Pastki chiziqdan 6 millimetr quyida, markazda, oraligʻi 2 millimetrli uch satrdan iborat matn joylashgan. Birinchi satrda “Oʻzbekiston Respublikasi”, ikkinchi satrda “uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish”, uchinchi satrda “vazirining” (“Times new Roman Bolt” shrifti, 10-kegl) soʻzlari yozilgan.
Undan 5 millimetr pastda oraligʻi 4 millimetr boʻlgan ikki satrdan iborat matn joylashgan. Birinchi satrda “20__ y. “___” ___________dagi”, ikkinchi satrda “____-son buyrugʻiga asosan” (“Times new Roman Bolt” shrifti, 10-kegl) soʻzlari yozilgan.
Undan 5 millimetr pastda, markazda, oraligʻi 3 millimetrli uch satrdan iborat matn joylashgan. Birinchi catrda “UY-JOY KOMMUNAL XIZMAT”, ikkinchi satrda “KOʻRSATISH AʻLOCNISI” (katta harflarda, “Times new Roman Bolt” shrifti, 10-kegl), uchinchi satrda “koʻkrak nishoni bilan mukofotlandi” (“Times new Roman Bolt” shrifti, 10-kegl) soʻzlari yozilgan.
Soʻnggi soʻzlardan 9 millimetr pastda, chap tomonda “Vazir” (“Times new Roman Bolt” shrifti, 10-kegl) soʻzi yozilgan.
“Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish aʼlochisi” koʻkrak nishoni guvohnomasi
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2018-yil 11-dekabr,
1004-son