UzbekAI

← Qonunlar

📅 2018-yil 20-noyabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Sogʻliqni saqlash vazirligi Ichki ishlar vazirligi Oliy sudi Bosh prokuraturasi

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2018 йил 20 ноябрь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ички ишлар вазирлиги Олий суди Бош прокуратураси

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 20 ноября 2018 г. · Документы министерств и ведомств · Министерства здравоохранения Министерства внутренних дел Верховного суда Генеральной прокуратуры

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 20 November 2018 · Ministry and agency documents · Sogʻliqni saqlash vazirligi Ichki ishlar vazirligi Oliy sudi Bosh prokuraturasi

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Олий суди Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг

Қарори

НИЗОМ

ДАФТАРИ

ТАРТИБ

Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг маст ҳолатда эканлигини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 июндаги ПҚ-3786-сон «Тошкент шаҳрида жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Олий суди ва Бош прокуратураси қарор қилади:

1. Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг маст ҳолатда эканлигини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Олий суди ва Бош прокуратурасининг 2018 йил 20 ноябрдаги 52, 74, 11-192-18, 68-ққ-сон қарорига ИЛОВА

Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг маст ҳолатда эканлигини аниқлаш тартиби тўғрисидаги

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 июндаги ПҚ-3786-сон «Тошкент шаҳрида жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ транспорт воситалари ҳайдовчиларининг алкоголли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолатда эканлигини аниқлаш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг алкоголли ичимликлар таъсиридан маст ҳолатда эканлигини аниқлаш ички ишлар органининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (кейинги ўринларда ДЙҲХХ деб юритилади) ходимлари томонидан ушбу Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.

2. Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг алкоголли ичимликлар таъсиридан маст ҳолатда эканлигини аниқлаш бўйича текширув (кейинги ўринларда текширув деб юритилади) Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан сертификатланган транспорт воситаси ҳайдовчиси томонидан ҳавога чиқарилган этанол буғларини аниқловчи ва текширув натижаларини қоғозда акс эттирувчи махсус техник восита — алкотестер (кейинги ўринларда техник восита деб юритилади) ёрдамида амалга оширилади.

3. Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг алкоголли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолатда эканлигини аниқлаш бўйича тиббий текширув бевосита ДЙҲХХ ходимлари иштирокида туман ва шаҳар даволаш-профилактика муассасаларининг масъул ходимлари томонидан ўтказилади.

4. Қуйидагилар транспорт воситалари ҳайдовчиларининг алкоголли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда эканлигини аниқлаш учун текширув ўтказишга асос бўлади:

ҳайдовчининг оғиз бўшлиғидан алкогол ҳиди келиши;

ҳайдовчи бир ҳолатда тўғри тура олмаслиги (чайқалиб туриши);

ҳайдовчи нутқининг бузилганлиги;

ҳайдовчи қўл бармоқларининг қалтираши;

ҳайдовчи юз териси рангининг сезиларли ўзгарганлиги.

2-боб. Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг алкоголли ичимликлар таъсиридан маст ҳолатда эканлигини аниқлаш учун текширувдан ўтказиш тартиби

5. Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг алкоголли ичимликлар таъсиридан маст ҳолатда эканлигини аниқлаш ДЙҲХХ ходими томонидан техник восита ёрдамида қоидабузарлик юз берган жойнинг ўзида амалга оширилади.

6. Текширув олдидан ДЙҲХХ ходими транспорт воситаси ҳайдовчисини техник воситанинг ишлаш тартиби билан таништиради, зарур ҳолларда ҳайдовчининг талабига асосан техник воситага тегишли ҳужжатларни кўрсатади.

7. Текширув камида икки нафар холис иштирокида амалга оширилади, ДЙҲХХ ходими томонидан кузатув камераси (body camera)дан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган текширувлар бундан мустасно.

8. Текширув жараёнида ДЙҲХХ ходими транспорт воситаси ҳайдовчиси ва бошқа фуқаролар билан мулоқотда хушмуомала, уларга нисбатан хатти-ҳаракатлари тушунарли ва қонунчилик талаблари асосида бўлиши, шунингдек санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этиши лозим.

9. Текширув ўтказишда ДЙҲХХ ходими транспорт воситаси ҳайдовчиси томонидан чиқарилган ҳаво намунасини техник воситани қўллаш йўриқномасига асосан олади.

10. Транспорт воситаси ҳайдовчиси томонидан чиқарилган ҳаводаги этанол буғлари концентрацияси кўрсаткичи 0,135 миллиграмм ва ундан юқори бўлган ҳолларда ДЙҲХХ ходими ҳайдовчига нисбатан алкоголли ичимлик истеъмол қилганлиги факти юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 131-моддасига мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштиради.

11. Транспорт воситаси ҳайдовчиси техник восита ёрдамида текширувдан ўтишдан бош тортган ёхуд унда техник восита орқали текширув натижаларига эътироз мавжуд бўлган ҳолларда ДЙҲХХ ходими транспорт воситасини бошқараётган шахснинг маст ҳолатда эканлигини аниқлаш мақсадида тиббий текширувдан ўтказиш учун туман ва шаҳар даволаш-профилактика муассасаларига олиб боради.

12. Транспорт воситаси ҳайдовчиси текширувдан ўтишдан бўйин товлаган тақдирда ДЙҲХХ ходими унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 136-моддасига мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштиради.

13. Техник восита ёрдамида ўтказилган текширув натижаларига асосан, транспорт воситаси ҳайдовчиси алкоголли ичимлик таъсиридан маст ҳолатда эканлиги аниқланмаган, бироқ унинг гиёҳвандлик воситалари таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолатда эканлиги белгилари мавжуд бўлган тақдирда шахс тиббий текширувга олиб борилиши лозим.

14. Транспорт воситаси ҳайдовчисининг маст ҳолатда эканлиги техник восита ёрдамида ёки туман ва шаҳар даволаш-профилактика муассасалари ходимлари томонидан ўтказилган текширув натижалари асосида тасдиқланган тақдирда ДЙҲХХ ходими томонидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 131-моддасига мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштирилади.

Маъмурий баённомага текширув техник восита ёрдамида ўтказилган тақдирда текширув натижалари бўйича ушбу воситадан чоп этилган маълумот, туман ва шаҳар даволаш-профилактика муассасалари ходимлари томонидан тиббий текширув ўтказилганда эса, тиббий хулоса илова қилинади.

3-боб. Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг алкоголли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолатда эканлигини аниқлаш учун тиббий текширувдан ўтказиш тартиби

15. Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг алкоголли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолатда эканлигини аниқлаш учун тиббий текширув унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати (фуқаролик паспорти, ҳайдовчилик гувоҳномаси, ҳарбий билети ва б.) асосида амалга оширилади.

Транспорт воситаси ҳайдовчисининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати мавжуд эмаслиги уни тиббий текширувдан ўтказмаслик учун асос бўлмайди.

16. Шахсини тасдиқловчи ҳужжати мавжуд бўлмаган транспорт воситаси ҳайдовчисининг шахсини аниқлаш ДЙҲХХ ходими томонидан махсус дастурий таъминот ўрнатилган мобиль электрон қурилма (планшет)дан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

Мобиль электрон қурилма (планшет) хотирасига киритилган транспорт воситаси ҳайдовчиси тўғрисидаги маълумотлар «онлайн» тарзда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси маълумотлар базаси орқали аниқланади.

17. Тиббий текширув транспорт воситаси ҳайдовчиси тўхтатилган (йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган) пайтдан бошлаб, узоғи билан бир соат ичида ўтказилиши лозим.

18. Транспорт воситаси ҳайдовчисининг маст ҳолатда эканлигини аниқлаш, наркологик диспансерларда наркологлар томонидан ёки соғлиқни сақлаш идоралари белгилаган туман ва шаҳар даволаш-профилактика муассасаларида махсус тайёргарликдан ўтган шифокорлар томонидан ўтказилади.

19. Даволаш-профилактика муассасаларида алкоголли мастлик ҳолатида эканлигига гумон қилинган шахслар барча тарафлама клиник текширувдан ўтказиладилар ва этанол буғлари бор-йўқлигини аниқлаш мақсадида улардан фақат чиқарилаётган нафас ҳавоси намунаси олинади.

Шахснинг гиёҳвандлик воситалари таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолатда эканлигига гумон пайдо бўлганда мастлик ҳолатини келтириб чиқарган моддани аниқлаш мақсадида биологик суюқликлар (пешоб, сўлак) текширувдан ўтказилиши шарт.

20. Мастликнинг клиник белгиларини аниқлаш имкони бўлмаган ҳолларда (шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатилишини талаб қилувчи ҳолатлар) текширувдан ўтказиш учун қон намунаси суриштирувчи, терговчи ёки прокурор қарори асосида тегишли даволаш-профилактика муассасаларида олинади.

Шахснинг алкоголли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолатда эканлиги тўғрисидаги тиббий хулосани чиқариш қоннинг лаборатор текшируви натижалари асосида амалга оширилади.

Шахснинг алкогол маҳсулотини истеъмол қилганлиги тўғрисидаги тиббий хулоса алкогол маҳсулотининг қондаги концентрацияси 0,3 промилле ва ундан ортиқ бўлган ҳолларда чиқарилади.

21. Биологик суюқликлар олинган даволаш-профилактика муассасаларида тегишли лаборатор ускуналар бўлган ҳолда, ушбу суюқликлар текшируви шу муассасаларда ўтказилади ёки суд-тиббий экспертизалар худудий бюролари қошидаги кимё-токсикологик лабораторияларига текширув учун юборилади. Биологик суюқликларнинг олиниши ва намуналарининг етказилиши Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўрнатилган тартибда амалга оширилади.

22. Суд-тиббий экспертиза бюролари томонидан кимёвий текширув натижаларининг далолатномаси биологик суюқликлар олиб келинган вақтдан етти кундан кечиктирмай берилиши шарт.

23. Чиқарилаётган нафас ҳавоси таркибидаги алкогол миқдорини, инсоннинг биологик суюқликлари таркибидаги гиёҳвандлик воситалари таъсиридан ёки ўзгача тарзда мастлик ҳолатига олиб келган бошқа воситаларнинг миқдори ва сифатини аниқлаш учун Ўзбекистон Республикасида қўлланишга рухсат этилган ҳамда текширувдан ўтган техник воситалардан фойдаланилади.

24. Шахснинг маст ҳолатда эканлиги тўғрисида хулоса чиқаришда биологик суюқликларни махсус лаборатор текширувидан ўтказиш зарурати туғилса, хулоса текширув натижалари олингандан сўнг чиқарилади ва барча текширув натижалари баённомада акс эттирилади. Лаборатор текшириш натижаларининг асл нусхаси текширув ўтказган мутахассис имзоси билан тасдиқланган ҳолда тиббий текширув баённомасининг иккинчи нусхаси билан бирга сақланади. Баённоманинг биринчи нусхаси текширилувчини олиб келган мансабдор шахсга топширилади.

4-боб. Тиббий текширув натижаларини расмийлаштириш

25. Тиббий текширув натижалари бўйича мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ икки нусхада баённома тузилади. Баённомада текширув санаси ва тартиб рақами алкоголли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолатда эканлигини аниқлаш бўйича тиббий текширувдан ўтган шахслар ҳисобини юритиш дафтарининг тартиб рақамига мувофиқ ҳолда кўрсатилади.

26. Баённоманинг барча бандлари ҳеч қандай қисқартириш ва бошқа ўзгартиришларсиз тўлдирилади. Баённома тиббий текширувни ўтказган шифокор томонидан имзоланади ва текширув ўтказилган тиббиёт муассасасининг муҳри билан тасдиқланади.

27. Даволаш-профилактика муассасаларида текширувдан ўтказиш баённомаси бланклари бўлиши шарт.

Даволаш-профилактика муассасаларида текширувдан ўтказиш баённомаси бланклари бўлмаган тақдирда уларда кўрсатилган барча маълумотлар акс эттирилган ҳолда эркин шаклда баённома расмийлаштирилади.

Тиббий текширувдан ўтказилган шахсга, унинг талабига кўра, тиббий текширув баённомаси нусхаси (қоғоз ёки электрон шаклда) берилиши шарт.

28. Ўтказилган тиббий текширув тўғрисидаги маълумот мазкур Низомнинг 2а-иловасида келтирилган махсус тикилган, рақамланган, тиббиёт муассасаси раҳбари имзоси ва ташкилот муҳри босилган дафтарда қайд этилиши шарт.

Дафтарнинг тузилиши, уни юритиш ва сақлаш мазкур Низомнинг 2б-иловасида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Дафтарнинг тузилиши, уни юритиш ва сақлаш тартибини бузган шифокор ўрнатилган тартибда жавобгарликка тортилади.

29. Текширилувчи шахснинг ҳолати тўғрисидаги хулосанинг асоси бўлиб, биологик суюқликларнинг ва чиқарилаётган нафас ҳавоси таркибининг лаборатор текшируви натижалари инобатга олинган комплекс тиббий текширув натижалари ҳисобланади.

30. Текширилувчи шахснинг текширувдан ёки айрим текширув туридан бош тортган ҳолларда, шифокор томонидан дафтарга ва баённомада «текширувдан бош тортди» деб ёзиб қўйилади.

31. Тиббий текширув асосида хулоса тузилади, унда текширилувчи шахснинг текширув вақтидаги ҳолати аниқ ёритилиши зарур. Шифокор хулоса тузаётганда қуйидаги ҳолатлардан бирини белгилаши лозим:

мастлик ҳолати аниқланмади;

алкоголли мастлик ҳолати аниқланди;

гиёҳвандлик воситалари таъсиридан ёки ўзгача тарзда мастлик ҳолати аниқланди (бу ҳолатда аниқланган модда кўрсатилиши шарт ва хулоса фақат модданинг аниқ ҳаққоний лаборатор таърифи бўлгандагина чиқарилади);

саломатлик ҳолати бўйича юқори хавф манбаи бор ишлардан четлатишни талаб этувчи функционал ҳолатнинг бузилишлари мавжуд.

32. Тиббий текширувдан ўтказиш натижалари тўғрисидаги хулоса текширувдан ўтказилган шахсга уни олиб келган ДЙҲХХ ходими олдида таништирилади.

33. Текширилувчида хулосага нисбатан эътирозлар мавжуд бўлган ҳолларда у бошқа тиббиёт муассасасида қайта тиббий текширувдан ўтказилишини талаб қилишга ҳақли. Бунда қайта тиббий текширувдан ўтказиш мастлик аломатлари аниқланган ёки йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган вақтдан эътиборан икки соат ичида бошқа яқин масофада жойлашган тиббиёт муассасасида амалга оширилиши лозим. Ушбу кайта текширувга текширилувчи ДЙҲХХ ходими билан биргаликда етказилади.

5-боб. Якуний қоидалар

34. Ўзбекистон Республикаси юрисдикциясида дахлсизлик ҳуқуқига эга бўлган шахсларни тиббий текширувдан ўтказиш зарурати юзага келган ҳолларда, фақатгина уларнинг розилиги билан мазкур Низомда назарда тутилган умумий асосларга кўра, текширувдан ўтказилади.

35. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг маст ҳолатда эканлигини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Мастлик ҳолатини аниқлаш ‎бўйича тиббий текширувдан ўтказилганлик тўғрисидаги ‎ __ сон БАЁННОМА ‎‎20___й. «____»____________ ‎‎Фамилияси, исми, отасининг исми __________________________________________________________ ‎‎______________________________________________________________________ Ёши (туғилган йили) _____________________________________________________________________ ‎‎Қаерда ва ким бўлиб ишлайди ______________________________________________________________ ‎‎Ким томонидан ва қачон (аниқ вақти) текширишга юборилган _____________________________________ ______________________________________________________________________ ‎‎Текширув ўтказилган кун ва аниқ вақт _______________________________________________________ ‎‎Ким томонидан текширилган (шифокор) _____________________________________________________ ‎‎______________________________________________________________________ ‎‎Текширилиш сабаби: транспорт бошқараётганлик вақтида мастлик ҳолатига гумон, тиббий ёрдам кўрсатиш ва бошқа ҳолатларда текшириш (сабаби кўрсатилсин) ___________________________________________ ______________________________________________________________________ ‎‎______________________________________________________________________ ‎‎Текширилувчининг ташқи кўриниши: кийимлари ҳолати, тери қоплами, жароҳат (яраланиш, лат ейиш ва бошқалар) _____________________________________________________________________________ ‎‎______________________________________________________________________ ‎‎______________________________________________________________________ Ўзини тутиши: зўриққан, индамас, таъсирчан, қўзғалувчан, жаҳлдор, эйфорик ҳолатда, эзма, мижғов, кайфияти ўзгарувчан, уйқусираган, ўз ҳолатидан шикоят қилади (айнан нимага) ________________________ ______________________________________________________________________ ‎‎______________________________________________________________________ Эс-ҳуш ҳолати, турган жойига, вақтга ва ўз шахсига бўлган мўлжали _______________________________ ‎‎______________________________________________________________________ ‎‎Нутқ қобилияти: фикрларнинг боғлиқлиги, артикуляциянинг бузилиши, сўзларни ноаниқ талаффуз қилади ва бошқалар _____________________________________________________________________________ ______________________________________________________________________ Вегетатив қон-томир реакциялари: (тери қопламлари ҳолати, кўз шиллиқ пардаси, тил, терлаш, уйқучанлик) ‎‎______________________________________________________________________ ‎‎______________________________________________________________________ Нафас олиши: тезлашган, секинлашган _______________________________________________________ ‎‎______________________________________________________________________ ‎‎Пульс ____________ Қон босими__________________________________________________________ Кўз қорачиғлари: торайган, кенгайган, ёруғликка реакцияси _______________________________________ ______________________________________________________________________ Томонларга қараганда нистагм _____________________________________________________________ ‎‎Ҳаракат доираси ________________________________________________________________________ ‎‎Мимикаси: бўшашган, жонланган __________________________________________________________ ‎‎Қадам босиши: (гандиракланган, оёқларини ҳар томонга ташлаб юради) _____________________________ ‎‎______________________________________________________________________ ‎‎координатор синамалар: тез бурилишлар билан юриш (бурилишларда гандираклаш) ____________________ ______________________________________________________________________ ‎‎______________________________________________________________________ ‎‎Ташен синамаси ________________________________________________________________________ ‎‎Ромберг ҳолатида синама (оддий ва мураккаблаштирилган) ______________________________________ ‎‎______________________________________________________________________ ‎‎Аниқ ҳаракатлар (полдан тангани олиш, бармоқ-бурун синамаси) ___________________________________ ______________________________________________________________________ ‎‎______________________________________________________________________ ‎‎Қовоқлар, тил, қўл бармоқларининг титраши __________________________________________________ ‎‎______________________________________________________________________ ‎‎Текширилувчида марказий асаб тизимининг органик бузилишлари, руҳий-асаб касалликлар белгилари бор-йўклиги, жисмоний толиққанлик ____________________________________________________________ ‎‎______________________________________________________________________ ‎‎______________________________________________________________________ ‎‎Илгари олган жароҳатлари (текширилувчининг сўзларидан) ______________________________________ ‎‎______________________________________________________________________ Охирги истеъмол қилинган алкоголли ичимликлар ёки дори воситалари ҳақида маълумот: субъектив, объектив (ҳужжатлар бўйича ва бошқа манбалардан) ___________________________________________ ‎‎______________________________________________________________________ ‎‎______________________________________________________________________ ‎‎Оғиз бўшлиғидан алкоголли ёки бошқа моддалар ҳиди __________________________________________ ‎‎______________________________________________________________________ ‎‎Чиқарилган нафас ва организмнинг бошқа биологик муҳитларида алкоголь ва бошқа моддалар мавжуд ёки мавжуд эмаслиги: ‎‎а) чиқарилган нафас алкотестер ёки Раппопорт усули ёрдамида текширилди _________________________ ‎‎______________________________________________________________________ ‎‎______________________________________________________________________ ‎‎Текшириш натижалари ва ўтказилган вақти ____________________________________________________ ‎‎______________________________________________________________________ ‎‎Қайта текшириш натижалари _______________________________________________________________ ______________________________________________________________________ ‎‎б) биологик муҳит (пешоб, сўлак, лаб юзасидан, қўл бармоқларидан олинган суртма) __________________ ‎‎______________________________________________________________________ қайси усул бўйича ‎‎_______________________________________________________________________ ‎‎синаманинг олинган вақти ________________________________________________________________ ‎‎Текширув вақти ва натижалари _____________________________________________________________ ‎‎______________________________________________________________________ ‎‎Текшириш ўтказган тиббий ходимлар Ўз.Р.ЖКнинг 238 ва 240-моддалари бўйича жавобгар ҳисобланади ва огоҳлантирилган ________________________________________________________________________ ‎‎______________________________________________________________________ Хулоса: ______________________________________________________________________________ ______________________________________________________________________ ‎‎______________________________________________________________________ ‎‎Текширув ўтказган шифокор имзоси ________________________________________________________ ______________________________________________________________________ ‎‎Текширилувчининг текшириш натижалари билан танишганлиги ҳақидаги ёзма билдируви ва имзоси _______ ______________________________________________________________________ ‎‎ ‎‎ ‎‎

Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг маст ҳолатда эканлигини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2а-ИЛОВА

Мастлик ҳолатини аниқлаш бўйича тиббий текширувдан ўтган шахсларни руйхатдан ўтказиш

Т/р Тиббий текширувга йўлланма, тўлдирилган сана ва вақт Тиббий текширувга олиб келган ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва хизмат гувоҳномаси рақами Тиббий текширувга олиб келинган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили Текширилувчининг яшаш манзили, иш жойи, лавозими Текширилувчи шахсини тасдиқловчи ҳужжат Тиббий текширувни ўтказган шифокорнинг фамилияси, исми, отасининг исми Тиббий текширув ўтказилган сана ва вақт Хулоса (кимё-токсикологик текширув натижаси билан бирга) Тиббий текширув баённомасини олган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, иш жойи, лавозими ва имзоси Тиббий текширувни ўтказган шифокорнинг имзоси 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11

Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг маст ҳолатда эканлигини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2б-ИЛОВА

Мастлик ҳолатини аниқлаш бўйича тиббий текширувдан ўтган шахсларни рўйхатдан ўтказиш дафтарини юритиш ва сақлаш тўғрисидаги

1. Дафтар тиббий текширув ўтказиладиган тиббиёт муассасасида юритилади.

2. Дафтар тиббий текширув ўтказишда қатнашаётган тиббий ходим томонидан тўлдирилади.

3. Ҳар бир ўтказилаётган тиббий текширув уни ўтказаётган шифокор томонидан имзоланади.

4. Дафтар варақлари рақамланади, тикилади ва муассаса раҳбарининг муҳри ва имзоси билан тасдиқланади.

5. Тиббий текширувларни рақамлаш ҳар йили 1 январдан бошланади.

6. Дафтарнинг юритилиши энг ками ҳар уч ойда бир марта тиббий текширув олиб борилаётган тиббиёт муассасаси раҳбари томонидан текширилади, ҳар бир текширувдан сўнг текширув ўтказилган сана қўйилиб, имзо чекилади.

7. Дафтар учинчи шахслардан ҳоли жойда сақланиши лозим.

8. Тўлдирилган дафтар тиббиёт муассасаси раҳбари имзоси билан якунланади ва 5 йил давомида тиббий муассасасини ўзида сақланади.

Соғлиқни сақлаш вазири А. ШАДМАНОВ

Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ

Олий суд раиси К. КАМИЛОВ

Бош прокурор О. МУРОДОВ

Тошкент ш.,

2018 йил 20 ноябрь,

Тошкент ш.,

2018 йил 20 ноябрь,

Тошкент ш.,

2018 йил 20 ноябрь,

Тошкент ш.,

2018 йил 20 ноябрь,

52-сон

74-сон

11-192-18-сон

68-ққ-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.12.2018 й., 10/18/3099/2319-сон; 10.12.2019 й., 10/19/3099-1/4131-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Oliy sudi Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining

Qarori

NIZOM

DAFTARI

TARTIB

Transport vositalari haydovchilarining mast holatda ekanligini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 19-iyundagi PQ-3786-son “Toshkent shahrida jamoat tartibini taʼminlash, huquqbuzarliklar profilaktikasi va jinoyatchilikka qarshi kurashish samaradorligini oshirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq, Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Oliy sudi va Bosh prokuraturasi qaror qiladi:

1. Transport vositalari haydovchilarining mast holatda ekanligini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Oliy sudi va Bosh prokuraturasining 2018-yil 20-noyabrdagi 52, 74, 11-192-18, 68-qq-son qaroriga ILOVA

Transport vositalari haydovchilarining mast holatda ekanligini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi

Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 19-iyundagi PQ-3786-son “Toshkent shahrida jamoat tartibini taʼminlash, huquqbuzarliklar profilaktikasi va jinoyatchilikka qarshi kurashish samaradorligini oshirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq transport vositalari haydovchilarining alkogolli ichimliklar, giyohvandlik vositalari taʼsiridan yoki oʻzgacha tarzda mast holatda ekanligini aniqlash tartibini belgilaydi.

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Transport vositalari haydovchilarining alkogolli ichimliklar taʼsiridan mast holatda ekanligini aniqlash ichki ishlar organining Davlat yoʻl harakati xavfsizligi xizmati (keyingi oʻrinlarda DYHXX deb yuritiladi) xodimlari tomonidan ushbu Nizomda belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

2. Transport vositalari haydovchilarining alkogolli ichimliklar taʼsiridan mast holatda ekanligini aniqlash boʻyicha tekshiruv (keyingi oʻrinlarda tekshiruv deb yuritiladi) Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi tomonidan sertifikatlangan transport vositasi haydovchisi tomonidan havoga chiqarilgan etanol bugʻlarini aniqlovchi va tekshiruv natijalarini qogʻozda aks ettiruvchi maxsus texnik vosita — alkotester (keyingi oʻrinlarda texnik vosita deb yuritiladi) yordamida amalga oshiriladi.

3. Transport vositalari haydovchilarining alkogolli ichimliklar, giyohvandlik vositalari taʼsiridan yoki oʻzgacha tarzda mast holatda ekanligini aniqlash boʻyicha tibbiy tekshiruv bevosita DYHXX xodimlari ishtirokida tuman va shahar davolash-profilaktika muassasalarining masʼul xodimlari tomonidan oʻtkaziladi.

4. Quyidagilar transport vositalari haydovchilarining alkogolli ichimliklar, giyohvandlik vositalari taʼsiridan yoki oʻzgacha tarzda mast holda ekanligini aniqlash uchun tekshiruv oʻtkazishga asos boʻladi:

haydovchining ogʻiz boʻshligʻidan alkogol hidi kelishi;

haydovchi bir holatda toʻgʻri tura olmasligi (chayqalib turishi);

haydovchi nutqining buzilganligi;

haydovchi qoʻl barmoqlarining qaltirashi;

haydovchi yuz terisi rangining sezilarli oʻzgarganligi.

2-bob. Transport vositalari haydovchilarining alkogolli ichimliklar taʼsiridan mast holatda ekanligini aniqlash uchun tekshiruvdan oʻtkazish tartibi

5. Transport vositalari haydovchilarining alkogolli ichimliklar taʼsiridan mast holatda ekanligini aniqlash DYHXX xodimi tomonidan texnik vosita yordamida qoidabuzarlik yuz bergan joyning oʻzida amalga oshiriladi.

6. Tekshiruv oldidan DYHXX xodimi transport vositasi haydovchisini texnik vositaning ishlash tartibi bilan tanishtiradi, zarur hollarda haydovchining talabiga asosan texnik vositaga tegishli hujjatlarni koʻrsatadi.

7. Tekshiruv kamida ikki nafar xolis ishtirokida amalga oshiriladi, DYHXX xodimi tomonidan kuzatuv kamerasi (body camera)dan foydalangan holda amalga oshiriladigan tekshiruvlar bundan mustasno.

8. Tekshiruv jarayonida DYHXX xodimi transport vositasi haydovchisi va boshqa fuqarolar bilan muloqotda xushmuomala, ularga nisbatan xatti-harakatlari tushunarli va qonunchilik talablari asosida boʻlishi, shuningdek sanitariya-gigiyena qoidalariga qatʼiy rioya etishi lozim.

9. Tekshiruv oʻtkazishda DYHXX xodimi transport vositasi haydovchisi tomonidan chiqarilgan havo namunasini texnik vositani qoʻllash yoʻriqnomasiga asosan oladi.

10. Transport vositasi haydovchisi tomonidan chiqarilgan havodagi etanol bugʻlari konsentratsiyasi koʻrsatkichi 0,135 milligramm va undan yuqori boʻlgan hollarda DYHXX xodimi haydovchiga nisbatan alkogolli ichimlik isteʼmol qilganligi fakti yuzasidan Oʻzbekiston Respublikasi Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksining 131-moddasiga muvofiq maʼmuriy bayonnoma rasmiylashtiradi.

11. Transport vositasi haydovchisi texnik vosita yordamida tekshiruvdan oʻtishdan bosh tortgan yoxud unda texnik vosita orqali tekshiruv natijalariga eʼtiroz mavjud boʻlgan hollarda DYHXX xodimi transport vositasini boshqarayotgan shaxsning mast holatda ekanligini aniqlash maqsadida tibbiy tekshiruvdan oʻtkazish uchun tuman va shahar davolash-profilaktika muassasalariga olib boradi.

12. Transport vositasi haydovchisi tekshiruvdan oʻtishdan boʻyin tovlagan taqdirda DYHXX xodimi unga nisbatan Oʻzbekiston Respublikasi Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksining 136-moddasiga muvofiq maʼmuriy bayonnoma rasmiylashtiradi.

13. Texnik vosita yordamida oʻtkazilgan tekshiruv natijalariga asosan, transport vositasi haydovchisi alkogolli ichimlik taʼsiridan mast holatda ekanligi aniqlanmagan, biroq uning giyohvandlik vositalari taʼsiridan yoki oʻzgacha tarzda mast holatda ekanligi belgilari mavjud boʻlgan taqdirda shaxs tibbiy tekshiruvga olib borilishi lozim.

14. Transport vositasi haydovchisining mast holatda ekanligi texnik vosita yordamida yoki tuman va shahar davolash-profilaktika muassasalari xodimlari tomonidan oʻtkazilgan tekshiruv natijalari asosida tasdiqlangan taqdirda DYHXX xodimi tomonidan unga nisbatan Oʻzbekiston Respublikasi Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksining 131-moddasiga muvofiq maʼmuriy bayonnoma rasmiylashtiriladi.

Maʼmuriy bayonnomaga tekshiruv texnik vosita yordamida oʻtkazilgan taqdirda tekshiruv natijalari boʻyicha ushbu vositadan chop etilgan maʼlumot, tuman va shahar davolash-profilaktika muassasalari xodimlari tomonidan tibbiy tekshiruv oʻtkazilganda esa, tibbiy xulosa ilova qilinadi.

3-bob. Transport vositalari haydovchilarining alkogolli ichimliklar, giyohvandlik vositalari taʼsiridan yoki oʻzgacha tarzda mast holatda ekanligini aniqlash uchun tibbiy tekshiruvdan oʻtkazish tartibi

15. Transport vositalari haydovchilarining alkogolli ichimliklar, giyohvandlik vositalari taʼsiridan yoki oʻzgacha tarzda mast holatda ekanligini aniqlash uchun tibbiy tekshiruv uning shaxsini tasdiqlovchi hujjati (fuqarolik pasporti, haydovchilik guvohnomasi, harbiy bileti va b.) asosida amalga oshiriladi.

Transport vositasi haydovchisining shaxsini tasdiqlovchi hujjati mavjud emasligi uni tibbiy tekshiruvdan oʻtkazmaslik uchun asos boʻlmaydi.

16. Shaxsini tasdiqlovchi hujjati mavjud boʻlmagan transport vositasi haydovchisining shaxsini aniqlash DYHXX xodimi tomonidan maxsus dasturiy taʼminot oʻrnatilgan mobil elektron qurilma (planshet)dan foydalangan holda amalga oshiriladi.

Mobil elektron qurilma (planshet) xotirasiga kiritilgan transport vositasi haydovchisi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar “onlayn” tarzda Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining Migratsiya va fuqarolikni rasmiylashtirish bosh boshqarmasi maʼlumotlar bazasi orqali aniqlanadi.

17. Tibbiy tekshiruv transport vositasi haydovchisi toʻxtatilgan (yoʻl-transport hodisasi roʻy bergan) paytdan boshlab, uzogʻi bilan bir soat ichida oʻtkazilishi lozim.

18. Transport vositasi haydovchisining mast holatda ekanligini aniqlash, narkologik dispanserlarda narkologlar tomonidan yoki sogʻliqni saqlash idoralari belgilagan tuman va shahar davolash-profilaktika muassasalarida maxsus tayyorgarlikdan oʻtgan shifokorlar tomonidan oʻtkaziladi.

19. Davolash-profilaktika muassasalarida alkogolli mastlik holatida ekanligiga gumon qilingan shaxslar barcha taraflama klinik tekshiruvdan oʻtkaziladilar va etanol bugʻlari bor-yoʻqligini aniqlash maqsadida ulardan faqat chiqarilayotgan nafas havosi namunasi olinadi.

Shaxsning giyohvandlik vositalari taʼsiridan yoki oʻzgacha tarzda mast holatda ekanligiga gumon paydo boʻlganda mastlik holatini keltirib chiqargan moddani aniqlash maqsadida biologik suyuqliklar (peshob, soʻlak) tekshiruvdan oʻtkazilishi shart.

20. Mastlikning klinik belgilarini aniqlash imkoni boʻlmagan hollarda (shoshilinch tez tibbiy yordam koʻrsatilishini talab qiluvchi holatlar) tekshiruvdan oʻtkazish uchun qon namunasi surishtiruvchi, tergovchi yoki prokuror qarori asosida tegishli davolash-profilaktika muassasalarida olinadi.

Shaxsning alkogolli ichimliklar, giyohvandlik vositalari taʼsiridan yoki oʻzgacha tarzda mast holatda ekanligi toʻgʻrisidagi tibbiy xulosani chiqarish qonning laborator tekshiruvi natijalari asosida amalga oshiriladi.

Shaxsning alkogol mahsulotini isteʼmol qilganligi toʻgʻrisidagi tibbiy xulosa alkogol mahsulotining qondagi konsentratsiyasi 0,3 promille va undan ortiq boʻlgan hollarda chiqariladi.

21. Biologik suyuqliklar olingan davolash-profilaktika muassasalarida tegishli laborator uskunalar boʻlgan holda, ushbu suyuqliklar tekshiruvi shu muassasalarda oʻtkaziladi yoki sud-tibbiy ekspertizalar xududiy byurolari qoshidagi kimyo-toksikologik laboratoriyalariga tekshiruv uchun yuboriladi. Biologik suyuqliklarning olinishi va namunalarining yetkazilishi Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan oʻrnatilgan tartibda amalga oshiriladi.

22. Sud-tibbiy ekspertiza byurolari tomonidan kimyoviy tekshiruv natijalarining dalolatnomasi biologik suyuqliklar olib kelingan vaqtdan yetti kundan kechiktirmay berilishi shart.

23. Chiqarilayotgan nafas havosi tarkibidagi alkogol miqdorini, insonning biologik suyuqliklari tarkibidagi giyohvandlik vositalari taʼsiridan yoki oʻzgacha tarzda mastlik holatiga olib kelgan boshqa vositalarning miqdori va sifatini aniqlash uchun Oʻzbekiston Respublikasida qoʻllanishga ruxsat etilgan hamda tekshiruvdan oʻtgan texnik vositalardan foydalaniladi.

24. Shaxsning mast holatda ekanligi toʻgʻrisida xulosa chiqarishda biologik suyuqliklarni maxsus laborator tekshiruvidan oʻtkazish zarurati tugʻilsa, xulosa tekshiruv natijalari olingandan soʻng chiqariladi va barcha tekshiruv natijalari bayonnomada aks ettiriladi. Laborator tekshirish natijalarining asl nusxasi tekshiruv oʻtkazgan mutaxassis imzosi bilan tasdiqlangan holda tibbiy tekshiruv bayonnomasining ikkinchi nusxasi bilan birga saqlanadi. Bayonnomaning birinchi nusxasi tekshiriluvchini olib kelgan mansabdor shaxsga topshiriladi.

4-bob. Tibbiy tekshiruv natijalarini rasmiylashtirish

25. Tibbiy tekshiruv natijalari boʻyicha mazkur Nizomning 1-ilovasiga muvofiq ikki nusxada bayonnoma tuziladi. Bayonnomada tekshiruv sanasi va tartib raqami alkogolli ichimliklar, giyohvandlik vositalari taʼsiridan yoki oʻzgacha tarzda mast holatda ekanligini aniqlash boʻyicha tibbiy tekshiruvdan oʻtgan shaxslar hisobini yuritish daftarining tartib raqamiga muvofiq holda koʻrsatiladi.

26. Bayonnomaning barcha bandlari hech qanday qisqartirish va boshqa oʻzgartirishlarsiz toʻldiriladi. Bayonnoma tibbiy tekshiruvni oʻtkazgan shifokor tomonidan imzolanadi va tekshiruv oʻtkazilgan tibbiyot muassasasining muhri bilan tasdiqlanadi.

27. Davolash-profilaktika muassasalarida tekshiruvdan oʻtkazish bayonnomasi blanklari boʻlishi shart.

Davolash-profilaktika muassasalarida tekshiruvdan oʻtkazish bayonnomasi blanklari boʻlmagan taqdirda ularda koʻrsatilgan barcha maʼlumotlar aks ettirilgan holda erkin shaklda bayonnoma rasmiylashtiriladi.

Tibbiy tekshiruvdan oʻtkazilgan shaxsga, uning talabiga koʻra, tibbiy tekshiruv bayonnomasi nusxasi (qogʻoz yoki elektron shaklda) berilishi shart.

28. Oʻtkazilgan tibbiy tekshiruv toʻgʻrisidagi maʼlumot mazkur Nizomning 2a-ilovasida keltirilgan maxsus tikilgan, raqamlangan, tibbiyot muassasasi rahbari imzosi va tashkilot muhri bosilgan daftarda qayd etilishi shart.

Daftarning tuzilishi, uni yuritish va saqlash mazkur Nizomning 2b-ilovasida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

Daftarning tuzilishi, uni yuritish va saqlash tartibini buzgan shifokor oʻrnatilgan tartibda javobgarlikka tortiladi.

29. Tekshiriluvchi shaxsning holati toʻgʻrisidagi xulosaning asosi boʻlib, biologik suyuqliklarning va chiqarilayotgan nafas havosi tarkibining laborator tekshiruvi natijalari inobatga olingan kompleks tibbiy tekshiruv natijalari hisoblanadi.

30. Tekshiriluvchi shaxsning tekshiruvdan yoki ayrim tekshiruv turidan bosh tortgan hollarda, shifokor tomonidan daftarga va bayonnomada “tekshiruvdan bosh tortdi” deb yozib qoʻyiladi.

31. Tibbiy tekshiruv asosida xulosa tuziladi, unda tekshiriluvchi shaxsning tekshiruv vaqtidagi holati aniq yoritilishi zarur. Shifokor xulosa tuzayotganda quyidagi holatlardan birini belgilashi lozim:

mastlik holati aniqlanmadi;

alkogolli mastlik holati aniqlandi;

giyohvandlik vositalari taʼsiridan yoki oʻzgacha tarzda mastlik holati aniqlandi (bu holatda aniqlangan modda koʻrsatilishi shart va xulosa faqat moddaning aniq haqqoniy laborator taʼrifi boʻlgandagina chiqariladi);

salomatlik holati boʻyicha yuqori xavf manbai bor ishlardan chetlatishni talab etuvchi funksional holatning buzilishlari mavjud.

32. Tibbiy tekshiruvdan oʻtkazish natijalari toʻgʻrisidagi xulosa tekshiruvdan oʻtkazilgan shaxsga uni olib kelgan DYHXX xodimi oldida tanishtiriladi.

33. Tekshiriluvchida xulosaga nisbatan eʼtirozlar mavjud boʻlgan hollarda u boshqa tibbiyot muassasasida qayta tibbiy tekshiruvdan oʻtkazilishini talab qilishga haqli. Bunda qayta tibbiy tekshiruvdan oʻtkazish mastlik alomatlari aniqlangan yoki yoʻl-transport hodisasi sodir etilgan vaqtdan eʼtiboran ikki soat ichida boshqa yaqin masofada joylashgan tibbiyot muassasasida amalga oshirilishi lozim. Ushbu kayta tekshiruvga tekshiriluvchi DYHXX xodimi bilan birgalikda yetkaziladi.

5-bob. Yakuniy qoidalar

34. Oʻzbekiston Respublikasi yurisdiksiyasida daxlsizlik huquqiga ega boʻlgan shaxslarni tibbiy tekshiruvdan oʻtkazish zarurati yuzaga kelgan hollarda, faqatgina ularning roziligi bilan mazkur Nizomda nazarda tutilgan umumiy asoslarga koʻra, tekshiruvdan oʻtkaziladi.

35. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladi.

Transport vositalari haydovchilarining mast holatda ekanligini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Mastlik holatini aniqlash ‎boʻyicha tibbiy tekshiruvdan oʻtkazilganlik toʻgʻrisidagi ‎ __ son BAYONNOMA ‎‎20___y. “____”____________ ‎‎Familiyasi, ismi, otasining ismi __________________________________________________________ ‎‎______________________________________________________________________ Yoshi (tugʻilgan yili) _____________________________________________________________________ ‎‎Qayerda va kim boʻlib ishlaydi ______________________________________________________________ ‎‎Kim tomonidan va qachon (aniq vaqti) tekshirishga yuborilgan _____________________________________ ______________________________________________________________________ ‎‎Tekshiruv oʻtkazilgan kun va aniq vaqt _______________________________________________________ ‎‎Kim tomonidan tekshirilgan (shifokor) _____________________________________________________ ‎‎______________________________________________________________________ ‎‎Tekshirilish sababi: transport boshqarayotganlik vaqtida mastlik holatiga gumon, tibbiy yordam koʻrsatish va boshqa holatlarda tekshirish (sababi koʻrsatilsin) ___________________________________________ ______________________________________________________________________ ‎‎______________________________________________________________________ ‎‎Tekshiriluvchining tashqi koʻrinishi: kiyimlari holati, teri qoplami, jarohat (yaralanish, lat yeyish va boshqalar) _____________________________________________________________________________ ‎‎______________________________________________________________________ ‎‎______________________________________________________________________ Oʻzini tutishi: zoʻriqqan, indamas, taʼsirchan, qoʻzgʻaluvchan, jahldor, eyforik holatda, ezma, mijgʻov, kayfiyati oʻzgaruvchan, uyqusiragan, oʻz holatidan shikoyat qiladi (aynan nimaga) ________________________ ______________________________________________________________________ ‎‎______________________________________________________________________ Es-hush holati, turgan joyiga, vaqtga va oʻz shaxsiga boʻlgan moʻljali _______________________________ ‎‎______________________________________________________________________ ‎‎Nutq qobiliyati: fikrlarning bogʻliqligi, artikulyatsiyaning buzilishi, soʻzlarni noaniq talaffuz qiladi va boshqalar _____________________________________________________________________________ ______________________________________________________________________ Vegetativ qon-tomir reaksiyalari: (teri qoplamlari holati, koʻz shilliq pardasi, til, terlash, uyquchanlik) ‎‎______________________________________________________________________ ‎‎______________________________________________________________________ Nafas olishi: tezlashgan, sekinlashgan _______________________________________________________ ‎‎______________________________________________________________________ ‎‎Puls ____________ Qon bosimi__________________________________________________________ Koʻz qorachigʻlari: toraygan, kengaygan, yorugʻlikka reaksiyasi _______________________________________ ______________________________________________________________________ Tomonlarga qaraganda nistagm _____________________________________________________________ ‎‎Harakat doirasi ________________________________________________________________________ ‎‎Mimikasi: boʻshashgan, jonlangan __________________________________________________________ ‎‎Qadam bosishi: (gandiraklangan, oyoqlarini har tomonga tashlab yuradi) _____________________________ ‎‎______________________________________________________________________ ‎‎koordinator sinamalar: tez burilishlar bilan yurish (burilishlarda gandiraklash) ____________________ ______________________________________________________________________ ‎‎______________________________________________________________________ ‎‎Tashen sinamasi ________________________________________________________________________ ‎‎Romberg holatida sinama (oddiy va murakkablashtirilgan) ______________________________________ ‎‎______________________________________________________________________ ‎‎Aniq harakatlar (poldan tangani olish, barmoq-burun sinamasi) ___________________________________ ______________________________________________________________________ ‎‎______________________________________________________________________ ‎‎Qovoqlar, til, qoʻl barmoqlarining titrashi __________________________________________________ ‎‎______________________________________________________________________ ‎‎Tekshiriluvchida markaziy asab tizimining organik buzilishlari, ruhiy-asab kasalliklar belgilari bor-yoʻkligi, jismoniy toliqqanlik ____________________________________________________________ ‎‎______________________________________________________________________ ‎‎______________________________________________________________________ ‎‎Ilgari olgan jarohatlari (tekshiriluvchining soʻzlaridan) ______________________________________ ‎‎______________________________________________________________________ Oxirgi isteʼmol qilingan alkogolli ichimliklar yoki dori vositalari haqida maʼlumot: subyektiv, obyektiv (hujjatlar boʻyicha va boshqa manbalardan) ___________________________________________ ‎‎______________________________________________________________________ ‎‎______________________________________________________________________ ‎‎Ogʻiz boʻshligʻidan alkogolli yoki boshqa moddalar hidi __________________________________________ ‎‎______________________________________________________________________ ‎‎Chiqarilgan nafas va organizmning boshqa biologik muhitlarida alkogol va boshqa moddalar mavjud yoki mavjud emasligi: ‎‎a) chiqarilgan nafas alkotester yoki Rappoport usuli yordamida tekshirildi _________________________ ‎‎______________________________________________________________________ ‎‎______________________________________________________________________ ‎‎Tekshirish natijalari va oʻtkazilgan vaqti ____________________________________________________ ‎‎______________________________________________________________________ ‎‎Qayta tekshirish natijalari _______________________________________________________________ ______________________________________________________________________ ‎‎b) biologik muhit (peshob, soʻlak, lab yuzasidan, qoʻl barmoqlaridan olingan surtma) __________________ ‎‎______________________________________________________________________ qaysi usul boʻyicha ‎‎_______________________________________________________________________ ‎‎sinamaning olingan vaqti ________________________________________________________________ ‎‎Tekshiruv vaqti va natijalari _____________________________________________________________ ‎‎______________________________________________________________________ ‎‎Tekshirish oʻtkazgan tibbiy xodimlar Oʻz.R.JKning 238 va 240-moddalari boʻyicha javobgar hisoblanadi va ogohlantirilgan ________________________________________________________________________ ‎‎______________________________________________________________________ Xulosa: ______________________________________________________________________________ ______________________________________________________________________ ‎‎______________________________________________________________________ ‎‎Tekshiruv oʻtkazgan shifokor imzosi ________________________________________________________ ______________________________________________________________________ ‎‎Tekshiriluvchining tekshirish natijalari bilan tanishganligi haqidagi yozma bildiruvi va imzosi _______ ______________________________________________________________________ ‎‎ ‎‎ ‎‎

Transport vositalari haydovchilarining mast holatda ekanligini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2a-ILOVA

Mastlik holatini aniqlash boʻyicha tibbiy tekshiruvdan oʻtgan shaxslarni ruyxatdan oʻtkazish

T/r Tibbiy tekshiruvga yoʻllanma, toʻldirilgan sana va vaqt Tibbiy tekshiruvga olib kelgan xodimning familiyasi, ismi, otasining ismi va xizmat guvohnomasi raqami Tibbiy tekshiruvga olib kelingan shaxsning familiyasi, ismi, otasining ismi, tugʻilgan yili Tekshiriluvchining yashash manzili, ish joyi, lavozimi Tekshiriluvchi shaxsini tasdiqlovchi hujjat Tibbiy tekshiruvni oʻtkazgan shifokorning familiyasi, ismi, otasining ismi Tibbiy tekshiruv oʻtkazilgan sana va vaqt Xulosa (kimyo-toksikologik tekshiruv natijasi bilan birga) Tibbiy tekshiruv bayonnomasini olgan shaxsning familiyasi, ismi, otasining ismi, ish joyi, lavozimi va imzosi Tibbiy tekshiruvni oʻtkazgan shifokorning imzosi 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11

Transport vositalari haydovchilarining mast holatda ekanligini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2b-ILOVA

Mastlik holatini aniqlash boʻyicha tibbiy tekshiruvdan oʻtgan shaxslarni roʻyxatdan oʻtkazish daftarini yuritish va saqlash toʻgʻrisidagi

1. Daftar tibbiy tekshiruv oʻtkaziladigan tibbiyot muassasasida yuritiladi.

2. Daftar tibbiy tekshiruv oʻtkazishda qatnashayotgan tibbiy xodim tomonidan toʻldiriladi.

3. Har bir oʻtkazilayotgan tibbiy tekshiruv uni oʻtkazayotgan shifokor tomonidan imzolanadi.

4. Daftar varaqlari raqamlanadi, tikiladi va muassasa rahbarining muhri va imzosi bilan tasdiqlanadi.

5. Tibbiy tekshiruvlarni raqamlash har yili 1-yanvardan boshlanadi.

6. Daftarning yuritilishi eng kami har uch oyda bir marta tibbiy tekshiruv olib borilayotgan tibbiyot muassasasi rahbari tomonidan tekshiriladi, har bir tekshiruvdan soʻng tekshiruv oʻtkazilgan sana qoʻyilib, imzo chekiladi.

7. Daftar uchinchi shaxslardan holi joyda saqlanishi lozim.

8. Toʻldirilgan daftar tibbiyot muassasasi rahbari imzosi bilan yakunlanadi va 5 yil davomida tibbiy muassasasini oʻzida saqlanadi.

Sogʻliqni saqlash vaziri A. SHADMANOV

Ichki ishlar vaziri P. BOBOJONOV

Oliy sud raisi K. KAMILOV

Bosh prokuror O. MURODOV

Toshkent sh.,

2018-yil 20-noyabr,

Toshkent sh.,

2018-yil 20-noyabr,

Toshkent sh.,

2018-yil 20-noyabr,

Toshkent sh.,

2018-yil 20-noyabr,

52-son

74-son

11-192-18-son

68-qq-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 15.12.2018-y., 10/18/3099/2319-son; 10.12.2019-y., 10/19/3099-1/4131-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 28.07.2021-y., 10/21/3313/0724-son; 19.08.2024-y., 10/24/3552/0630-son)

lex.uz