📅 2018-yil 26-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018-yil 26-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018 йил 26 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 26 декабря 2018 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 26 December 2018 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
СХЕМАСИ
СХEМАСИ
ТАРКИБИ
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича мақсадли жамғармалар маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сон Фармони ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сон Фармонига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика мақсадли жамғармаси ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика ва ҳудудий мақсадли жамғармалар маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2 1 . Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
а) 2025 йил 1 майдан бошлаб Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика ва ҳудудий мақсадли жамғармалар маблағларини шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомнинг 9-бандида белгиланган зарарларни (кейинги ўринларда — зарарлар) қоплаш бўйича қонуний кучга кирган суд ҳужжатларининг онлайн рўйхат шаклида юритиладиган Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш реестри (кейинги ўринларда — Реестр) тизими жорий этилади.
б) Реестрда:
ер участкалари компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши натижасида жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарлар онлайн рўйхати ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий ва маънавий зарарлар онлайн рўйхати алоҳида-алоҳида юритилади.
Бунда:
ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш натижасида жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарлар онлайн рўйхати Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича ҳудудий мақсадли жамғармаларнинг ишчи органлари томонидан;
жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий ва маънавий зарарлар онлайн (очиқ) рўйхати Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан юритилади;
в) қонуний кучга кирган суд ҳужжати асосида тасдиқланган зарарлар ва улар ҳақидаги маълумотлар зарарларни қоплаш учун маблағлар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигидан қатъи назар, Реестрга киритилади;
г) зарарлар уларнинг Реестрда жойлашган навбатига қатъий риоя қилган ҳолда ҳудудий компенсация жамғармалари маблағлари ҳисобидан қопланади;
д) суд ҳужжати бўйича зарарлар қопланганда, зарарларни қоплашга асос бўлган суд ҳужжати бекор қилинганда, зарарлар ва улар ҳақидаги маълумотлар Реестрга киритилади.
2 2 . Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2025 йил 1 майга қадар Реестрни электрон юритиш имкониятини берадиган дастурий мажмуа яратилишини таъминласин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги 1047-сон қарорига ИЛОВА
Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика ва ҳудудий мақсадли жамғармалар маблағларини шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика ва ҳудудий мақсадли жамғармалар маблағларини шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
2. Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика ва ҳудудий мақсадли жамғармалар юридик шахс ҳисобланмайди.
Бунда республика даражасида — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика мақсадли жамғармаси (кейинги ўринларда — республика компенсация жамғармаси);
ҳудудий даражада — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари (кейинги ўринларда — маҳаллий ҳокимликлар) ҳузуридаги Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича ҳудудий мақсадли жамғармалар (кейинги ўринларда — ҳудудий компенсация жамғармалари) ташкил этилади.
3. Республика компенсация жамғармаси ва ҳудудий компенсация жамғармалари Ўзбекистон Республикасининг «Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуни , Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида » 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сон ҳамда « Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида » 2022 йил 24 августдаги ПФ-198-сон фармонларига мувофиқ жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплашни молиялаштириш мақсадида ташкил этилади.
4. Ер участкаларини ёки уларнинг қисмларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш натижасида жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни қоплаб бериш 1-иловадаги ;
Ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганлиги натижасида мулкдорга етказилган мулкий зарарларни ундириш тўғрисидаги суд ҳужжатларини ижро этиш 1 1 -иловадаги ;
Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий ва маънавий зарарларни қоплаб бериш 2-иловадаги схемаларга мувофиқ тартибда амалга оширилади.
2-боб. Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика ва ҳудудий мақсадли жамғармалар маблағларини шакллантириш тартиби
5. Республика компенсация жамғармаси қуйидаги манбалар ҳисобига шакллантирилади:
Вазирлар Маҳкамаси захира жамғармаси маблағларининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ва унинг қўшимча манбалари маблағлари;
юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ҳомийлик ва хайрия ёрдамлари тарзидаги маблағлар;
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа тушумлар.
6. Ҳудудий компенсация жамғармалар қуйидаги манбалар ҳисобига шакллантирилади:
маҳаллий ҳокимликлар захира жамғармалари маблағларининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари маблағлари;
тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни электрон савдо платформасида реализация қилишдан келиб тушган, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар маҳаллий бюджетларининг махсус ғазна ҳисобварақларига қўшимча манбалар сифатида ўтказиладиган маблағлар;
юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ҳомийлик ва хайрия ёрдамлари тарзидаги маблағлар;
маҳаллий бюджет параметрларида мулкий ва маънавий зарарларни қоплаш учун назарда тутилган маблағлар;
давлат фойдасига мусодара қилинган мол-мулкларни реализация қилишдан тушган маблағлар (ҳудудий компенсация жамғармаларига йўналтириладиган қисми);
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа тушумлар.
Мазкур банднинг бешинчи хатбошисида кўрсатилган манба бўйича шакллантирилган маблағлар фақат мулкий ва маънавий зарарларни қоплаш учун йўналтирилади.
Бунда ушбу банднинг учинчи хатбошисида кўрсатилган манба бўйича туманлар ва шаҳарлар маҳаллий бюджетларига тушган тушумлар ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан етказилган зарарлар, мулкий ва маънавий зарарлар тўловларидан қарздорлик мавжуд бўлганда, қарздорлик тўлиқ бартараф этилгунга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича ҳудудий мақсадли жамғармага йўналтирилади.
7. Республика компенсация жамғармаси ва ҳудудий компенсация жамғармаларга тушган маблағлар тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмаларида очилган шахсий ғазна ҳисобварақларида жамғарилади.
3-боб. Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика ва ҳудудий мақсадли жамғармалар маблағларидан фойдаланиш тартиби
8. Республика компенсация жамғармаси маблағларидан ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан етказилган зарарларни қоплаш учун фойдаланилади.
9. Ҳудудий компенсация жамғармалари маблағларидан қуйидагилар учун фойдаланилади:
а) ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан етказилган зарарларни қоплаш;
б) жисмоний ва юридик шахсларга етказилган қуйидаги зарарларни (кейинги ўринларда — мулкий ва маънавий зарар) қоплаш:
кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрига ноқонуний ёки ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларнинг киритилиши натижасида уларга ишониб ҳаракат қилган жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарлар;
давлат органлари, уларнинг мансабдор шахслари ва хизматчиларининг қонунга хилоф деб топилган қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида жисмоний ва юридик шахсларга етказилган ва суднинг қонуний кучга кирган қарори билан аниқланган зарарлар;
терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлар, суриштирув, дастлабки тергов, прокуратура органлари ва суднинг қонунга хилоф деб топилган ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли етказилган зарар ва маънавий зиёнлар;
турар жой инсофли эгалловчидан қонунчиликда белгиланган тартибда талаб қилиб олинишига йўл қўйилмаслиги натижасида мулкдорга етказилган зарар.
4-боб. Ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан зарарларнинг ўрнини жисмоний ва юридик шахсларга қоплаб бериш тартиби
10. Республика компенсация жамғармаси маблағларидан фақат Ўзбекистон Республикасининг «Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунида назарда тутилган тартибда қабул қилинган Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ёки Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ёки республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ташаббусига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, тегишли халқ депутатлари вилоят ёки Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан компенсация эвазига ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тўғрисида қарорлар қабул қилинганлиги муносабати билан зарарларнинг ўрнини жисмоний ва юридик шахсларга қоплаш учун фойдаланилади.
11. Ҳудудий компенсация жамғармаларининг маблағларидан тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларининг ташаббусига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, тегишли халқ депутатлари вилоят ёки Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан ер участкаларини ёки уларнинг қисмларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тўғрисида қарорлар қабул қилинганлиги муносабати билан зарарларнинг ўрнини жисмоний ва юридик шахсларга қоплаш учун фойдаланилади.
12. Республика компенсация жамғармаси ва ҳудудий компенсация жамғармаларининг кузатув кенгашлари мазкур жамғармаларни бошқаришнинг юқори органи ҳисобланади.
Республика компенсация жамғармаси ва ҳудудий компенсация жамғармаларининг кузатув кенгашлари (кейинги ўринларда — кузатув кенгашлари) тегишли равишда мазкур Низомга 3 ва 4-иловаларга мувофиқ таркибда фаолият юритади.
13. Кузатув кенгашлари қуйидаги ваколатларга эга:
ер участкасини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш ташаббускори томонидан тақдим этилган асослантирувчи материалларни кўриб чиқиш ва келишиб олиш;
ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан зарарларнинг ўрни жисмоний ва юридик шахсларга қопланишини молиялаштириш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
тегишли жамғарма маблағларининг келиб тушиши ва улардан фойдаланиш прогнозларини кўриб чиқиш, шунингдек, уларни кейинги йил учун тасдиқлаш;
тегишли жамғарма даромадларининг барқарор шакллантирилишини ҳамда ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан зарарларнинг ўрнини жисмоний ва юридик шахсларга қоплаб беришни ўз вақтида молиялаштирилишини таъминлаш.
14. Кузатув кенгашлари томонидан ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлар барча давлат органлари ва ташкилотлар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Кузатув кенгашларининг қарорлари кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси билан расмийлаштирилади.
15. Республика компенсация жамғармаси ва ҳудудий компенсация жамғармаларининг ишчи органлари уларнинг ижро этувчи органи ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги республика компенсация жамғармаси кузатув кенгашининг, Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари эса ҳудудий компенсация жамғармалари кузатув кенгашларининг ишчи органи ҳисобланади.
16. Республика компенсация жамғармаси ва ҳудудий компенсация жамғармаларининг ишчи органлари:
тегишли жамғармалар маблағлари тушуми ва улардан фойдаланиш прогнозларини ишлаб чиқади ҳамда белгиланган муддатларда жамғармаларнинг кузатув кенгашларига тасдиқлаш учун тақдим этади;
етказилган зарарларни қоплашни молиялаштириш учун мўлжалланган маблағлар тушуми жадвалларини ишлаб чиқади, шунингдек, уларнинг бажарилишини таҳлил қилади ва тегишли жамғармалар маблағларининг ўз вақтида жамланишига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни бартараф этиш чораларини кўради;
етказилган зарарларни қоплашни молиялаштиришга ажратилган маблағларнинг мақсадли йўналтирилиши мониторингини тизимли асосда юритади;
жамғармалар даромадлари ва харажатлари ижроси тўғрисидаги чораклик ва ҳар йилги ҳисоботларни тузади ҳамда кўриб чиқиш учун тегишли жамғармаларнинг кузатув кенгашларига киритади.
17. Республика компенсация жамғармасидан маблағлар ҳудудий компенсация жамғармалари орқали ажратилади.
18. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари республика компенсация жамғармасидан тегишли маблағларни ҳудудий компенсация жамғармаларига ажратиш тўғрисида қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда республика компенсация жамғармасининг ишчи органига мурожаат қилади:
Вазирлар Маҳкамасининг ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш назарда тутилган қарори;
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги тизимидаги ҳудудий қурилиш органларининг тегишли хулосалари;
бузилишга тушган объектларнинг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ёки туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари томонидан тасдиқланган рўйхати;
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги қарорлари;
бузиладиган кўчмас мулк объектларини, шунингдек олиб қўйиладиган ер участкасига бўлган ҳуқуқларни баҳолаш бўйича ҳисобот нусхалари;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ёки туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ва мулкдор ўртасидаги нотариал тасдиқланган келишув шартномаси ёки суд қарори нусхалари.
19. Республика компенсация жамғармасининг ишчи органи тақдим этилган ҳужжатларни тўлиқлигини кўриб чиқиб, уларни республика компенсация жамғармаси кузатув кенгашига киритади.
20. Республика компенсация жамғармаси кузатув кенгаши тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан зарарларнинг ўрнини жисмоний ва юридик шахсларга қоплаш учун тегишли ҳудудий компенсация жамғармасига маблағ ажратиш ёки маблағ ажратишни рад этиш тўғрисида қарорлар қабул қилади.
21. Туман (шаҳар) ҳокимликлари ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан зарарларнинг ўрнини жисмоний ва юридик шахсларга қоплаб бериш учун қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда, тегишли ҳудудий компенсация жамғармаси кузатув кенгаши ишчи органига мурожаат қилади:
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг олиб қўйилиши режалаштирилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорлари билан очиқ муҳокама ўтказиш тўғрисидаги қарорлари;
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги қарорлари;
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги тизимидаги ҳудудий қурилиш органларининг тегишли хулосалари;
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаларининг (филиалларининг) ер участкасига нисбатан ҳуқуқ эгалари ҳамда унда жойлашган кўчмас мулк объектлари ҳақидаги тегишли маълумотлари;
кадастр ҳужжатидан нусхалар;
бузиладиган кўчмас мулк объектларини, шунингдек, олиб қўйиладиган ер участкасига бўлган ҳуқуқларни баҳолаш бўйича ҳисобот нусхалари;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ёки туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ва мулкдор ўртасидаги нотариал тасдиқланган келишув шартномаси ёки суд қарори нусхалари.
22. Ҳудудий компенсация жамғармаларининг ишчи органи тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлигини кўриб чиқиб, уларни ҳудудий компенсация жамғармаларининг кузатув кенгашларига киритади.
23. Ҳудудий компенсация жамғармаларининг кузатув кенгаши тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан зарарларнинг ўрнини жисмоний ва юридик шахсларга қопланишини молиялаштириш ёки молиялаштиришни рад этиш тўғрисида қарорлар қабул қилади.
24. Кузатув кенгашларининг қарорлари асосида маҳаллий ҳокимликларнинг (шунингдек, туман ва шаҳар ҳокимликларининг) ҳисоб-китоб бўлими ҳудудий компенсация жамғармасидан ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарар суммасини қоплаб беради.
25. Республика компенсация жамғармаси ва ҳудудий компенсация жамғармалари маблағларини бошқариш ҳамда тақсимлаш ушбу жамғармаларнинг кузатув кенгашлари раислари томонидан амалга оширилади.
26. Ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан боғлиқ бўлган маълумотларни, кузатув кенгашларининг қарорлари лойиҳаларини ва бошқа зарур ҳужжатларни тайёрлаш ҳамда расмийлаштириш тегишли жамғармалар кузатув кенгашлари котиблари томонидан амалга оширилади.
4 1 -боб. Ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганлиги натижасида мулкдорга етказилган мулкий зарарларни ундириш тўғрисидаги суд ҳужжатларини ижро этиш тартиби
26 1 . Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганлиги натижасида мулкдорга етказилган мулкий зарарларни қоплаб бериш бўйича келиб тушган суд ҳужжати ҳудудий компенсация жамғармалари ишчи органига бир иш куни давомида тақдим қилинади.
26 2 . Ҳудудий компенсация жамғармалари ишчи органи ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганлиги натижасида етказилган мулкий зарарларни суд ҳужжатига асосан қоплаб бериш учун заруратга кўра юридик ва жисмоний шахслардан қўшимча маълумотларни сўраб олишга ҳақли.
26 3 . Ҳудудий компенсация жамғармаларининг ишчи органи қуйидаги ҳолларда ижро ҳужжатини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ижро этмаслик юзасидан тегишли судларга ариза киритиш бўйича таклиф киритади:
суд ҳужжати асосида берилган ижро варақа Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 8-моддасида назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлмаганда;
суд ҳужжати асосида берилган ижро варақа Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 27-моддасида назарда тутилган ижрога топшириш муддати ўтгандан кейин тақдим этилганда;
ижро варақани беришга асос бўлган суд ҳужжати бекор қилинганда.
Ушбу бандда назарда тутилмаган ҳоллар бўйича ижро варақани ижро этмасликка йўл қўйилмайди.
26 4 . Ҳудудий компенсация жамғармаларининг ишчи органи тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлигини кўриб чиқиб, уларни мазкур суд ҳужжати келиб тушган кундан бошлаб уч иш куни ичида Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш реестрига (кейинги ўринларда — Реестр) ва тегишли ҳудудий компенсация жамғармасининг кузатув кенгашига киритади.
Реестр онлайн (очиқ) рўйхат шаклида юритилади. Реестрда ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганлиги натижасида (суд ҳужжатлари асосида ундириш белгиланган) мулкдорга етказилган зарарларни рўйхати ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий ва маънавий зарарлар рўйхати алоҳида-алоҳида юритилади.
Бунда ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан мулкдорларга етказилган зарарларни қоплаш суд ҳужжати келиб тушган санага мувофиқ кетма-кетликда ҳудудий компенсация жамғармаларида мавжуд маблағлар доирасида босқичма-босқич амалга оширилади.
26 5 . Ҳудудий компенсация жамғармаларининг кузатув кенгаши тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганлиги натижасида етказилган зарарларнинг ўрнини жисмоний ва юридик шахсларга қопланишини молиялаштириш тўғрисида қарор қилади ёки етарли асослар мавжуд бўлганда тегишли суд ҳужжати устидан белгиланган тартибда шикоят киритиш тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига таклиф киритади.
26 6 . Ҳудудий компенсация жамғармалари кузатув кенгашларининг ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганлиги натижасида етказилган зарарларнинг ўрнини жисмоний ва юридик шахсларга қопланишини молиялаштириш тўғрисидаги қарорлари асосида маҳаллий ҳокимликларнинг ҳисоб-китоб бўлими уч иш куни давомида ҳудудий компенсация жамғармасидан етказилган зарар суммасини юридик ва жисмоний шахсларнинг банк ҳисобварағига ўтказиб беради.
Бунда ҳудудий компенсация жамғармалари ишчи органи ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганлиги натижасида етказилган зарарларнинг ўрни жисмоний ва юридик шахсларга қоплангани тўғрисидаги маълумотларни Реестрга киритади.
26 7 . Ҳудудий компенсация жамғармалари кузатув кенгашлари томонидан тегишли суд ҳужжати устидан белгиланган тартибда шикоят киритиш тўғрисида таклиф киритилганда, тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари бундай таклиф киритилган кундан бошлаб процессуал муддатларни иноабатга олган ҳолда суд ҳужжати устидан белгиланган тартибда шикоят киритади.
26 8 . Суд ҳужжати устидан судга шикоят киритилган ва ижро ишини юритиш суд томонидан тўхтатиб турилган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари икки иш куни ичида юридик ва жисмоний шахсларга ҳамда ҳудудий компенсация жамғармалари ишчи органга ижро ишини юритиш тўхтатилганлиги ҳақида суднинг тегишли қарорини (ажримини) илова қилган ҳолда хат юборади. Бунда суд ҳужжати асосида берилган ижро варақани ижро этиш бўйича барча ҳаракатлар суд томонидан ижро ишини юритишни тиклаш тўғрисида қарор (ажрим) қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади.
Ҳудудий компенсация жамғармалари ишчи органи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ёки Тошкент шаҳар ҳокимликларининг хатига асосан Реестрга тегишли суд ҳужжати бўйича иш юритиш тўхтатилганлиги ҳақида маълумот киритади.
26 9 . Суднинг ижро ишини юритишни тиклаш тўғрисидаги қарори (ажрими) қабул қилинганда, зарарларни қоплаш ушбу Низомга мувофиқ амалга оширилади.
Суд ҳужжати белгиланган тартибда бекор қилинганда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ёки Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир иш куни ичида ҳудудий компенсация жамғармасидан маблағ тўлашни рад этиш тўғрисида тегишли ҳудудий компенсация жамғармаси ишчи органига хат юборади.
26 10 . Ҳудудий компенсация жамғармалари ишчи органи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ёки Тошкент шаҳри ҳокимликларининг ҳудудий компенсация жамғармасидан маблағ тўлашни рад этиш тўғрисидаги хатига асосан тегишли маълумотларни Реестрга киритади.
Ҳудудий компенсация жамғармалари ишчи органи ундиришнинг ҳар қандай босқичида ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганлиги натижасида мулкдорга етказилган зарарлар ҳақидаги маълумотларни Реестрга киритиши мумкин.
Етказилган зарар тўлиқ қоплаб берилгандан ёки зарарни қоплаб бериш тўғрисида суд ҳужжати бекор қилингандан сўнг суд ҳужжатини кўриб чиқиш тамомланган ҳисобланади.
5-боб. Мулкий ва маънавий зарарларни қоплаб бериш тартиби
27. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкий ва маънавий зарарларни қоплаб бериш бўйича аризаси (мурожаати) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тақдим қилинади.
28. Мулкий ва маънавий зарарларни қоплаб бериш бўйича аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
суд ҳужжати (ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим, қарор) нусхаси;
суд ҳужжати асосида берилган ижро варақанинг асл нусхаси (агар суд ҳужжати асосида берилган ижро варақа судьянинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган электрон ҳужжат тарзида тақдим этилган бўлса, унинг асл нусхасини илова қилиш талаб этилмайди);
ҳудудий компенсация жамғармаси ҳисобидан маблағлар ўтказиш учун аризачининг тегишли банкдаги ҳисобварағи реквизитлари ҳақида маълумот.
29. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари қуйидаги ҳолларда аризани қайтаради:
ушбу Низомнинг 28-бандида назарда тутилган ҳужжатлар аризага илова қилинмаганда;
суд ҳужжати асосида берилган ижро варақа Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 8-моддасида назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлмаганда;
суд ҳужжати асосида берилган ижро варақа Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 27-моддасида назарда тутилган ижрога топшириш муддати ўтгандан кейин тақдим этилганда;
ижро варақани беришга асос бўлган суд ҳужжати бекор қилинганда;
ариза берувчининг тегишли банкдаги ҳисобварағи реквизитлари тўлиқ тақдим этилмаганда.
Ариза ва унга илова қилинган тегишли ҳужжатларни ушбу бандда назарда тутилмаган асослар бўйича кўриб чиқмасдан қайтаришга йўл қўйилмайди.
30. Ариза қабул қилингандан сўнг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг юридик хизмати уч иш куни ичида мулкий ва маънавий зарар ва у ҳақидаги маълумотларни Реестрга киритади ҳамда ариза ва унга илова қилинган тегишли ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги таклифлардан бирини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ёки ҳокимга киритади:
ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларга асосан унда кўрсатилган маблағларни тўлаб бериш тўғрисида;
аризага илова қилинган суд ҳужжати устидан белгиланган тартибда шикоят киритиш тўғрисида (шикоят лойиҳасини илова қилган ҳолда).
31. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари уч иш куни ичида юридик хизматнинг тегишли таклифи асосида қуйидаги ҳаракатлардан бирини амалга оширади:
ҳисоб-китоб бўлимига суд ҳужжатида кўрсатилган маблағларни қоплаб бериш бўйича кўрсатма беради;
суд ҳужжати устидан белгиланган тартибда шикоят киритади.
32. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳисоб-китоб бўлими Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ёки тегишли ҳокимнинг кўрсатмаси келиб тушган вақтдан бошлаб бир иш куни ичида ҳудудий компенсация жамғармасида мавжуд маблағлар доирасида ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларда кўрсатилган маблағларни ариза берувчининг банкдаги ҳисобварағига ўтказиб беради ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари юридик хизмати тегишли суд ҳужжати бўйича зарар қоплангани тўғрисидаги маълумотларни Реестрга киритади.
Бунда мулкий ва маънавий зарарларни қоплаш суд ҳужжати қабул қилинган санага мувофиқ кетма-кетликда ҳудудий компенсация жамғармаларида мавжуд маблағлар доирасида босқичма-босқич амалга оширилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳудудий компенсация жамғармасида етарли маблағлар мавжуд бўлмаганда, икки иш куни ичида ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларда назарда тутилган маблағларни маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан қоплаб бериш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашига таклиф киритади.
33. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисидаги таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдаги йиғилишида кўриб чиқилади.
34. Аризага илова қилинган суд ҳужжати устидан судга шикоят киритилган ва ижро ишини юритиш тўхтатиб турилган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари икки иш куни ичида ариза берувчига ижро ишини юритиш тўхтатилганлиги ҳақида суднинг тегишли қарорини (ажримини) илова қилган ҳолда хат юборади. Бунда суд ҳужжати асосида берилган ижро варақани ижро этиш бўйича барча ҳаракатлар суд томонидан ижро ишини юритишни тиклаш тўғрисида қарор (ажрим) қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ёки Тошкент шаҳар ҳокимликларининг юридик хизмати тегишли суд ҳужжати бўйича иш юритиш тўхтатилганлиги ҳақида маълумотни бир иш куни ичида Реестрга киритади.
35. Суднинг ижро ишини юритишни тиклаш тўғрисидаги қарори (ажрими) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига келиб тушган кундан бошлаб бир иш куни ичида суд ҳужжатида кўрсатилган маблағлар ариза берувчининг тегишли банк ҳисобварағига ўтказиб берилади.
36. Суд ҳужжати белгиланган тартибда бекор қилинганда бир иш куни ичида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳудудий компенсация жамғармасидан маблағлар тўлашни рад этиш тўғрисида ариза берувчига хат юборади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ёки Тошкент шаҳар ҳокимликларининг юридик хизмати тегишли суд ҳужжати бекор қилингани тўғрисида маълумотни бир иш куни ичида Реестрга киритади.
Ариза бўйича етказилган зарар тўлиқ қоплаб берилгандан ёки зарарни қоплаб бериш тўғрисида суд ҳужжати бекор қилингандан сўнг, мурожаатни кўриб чиқиш тамомланган ҳисобланади.
37. Суд ҳужжатида регресс тартибида ундириш назарда тутилган бўлса, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳудудий компенсация жамғармалари ҳамда маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан қоплаб берилган маблағларни кейинчалик айбдор деб топилган давлат органлари, уларнинг мансабдор шахслари ва хизматчиларидан тўлиқ миқдорда регресс тартибида ундириб олиш чораларини кўради.
Бунда жисмоний ва юридик шахсларга давлат органи, унинг мансабдор шахси ва хизматчисининг қонунга хилоф деб топилган қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида етказилган зарарлар, биринчи навбатда, тегишли давлат органининг бюджетдан ташқари махсус ҳисобварағига тушадиган маблағлари ҳисобидан қопланади ва кейинчалик айбдор шахсдан регресс тартибида ундириб олинади.
6-боб. Республика ва ҳудудий компенсация жамғармалари маблағларидан фойдаланиш юзасидан ҳисобот, назорат ва жавобгарлик
38. Республика компенсация жамғармаси ва ҳудудий компенсация жамғармалари кузатув кенгашлари ҳамда маҳаллий ҳокимликлар республика ва ҳудудий компенсация жамғармалари маблағларидан мақсадли ва тежаб фойдаланишни белгиланган тартибда назорат қилади.
39. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳудудий компенсация жамғармалари маблағлари ҳисобини, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги республика компенсация жамғармаси маблағларининг ҳисобини юритади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича ҳудудий мақсадли жамғармалар маблағлари шаклланиши ва улардан фойдаланилишини назорат қилиш тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокуратура органлари томонидан амалга оширилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳудудий компенсация жамғармалари маблағлари ҳисобидан амалга оширилган тўловлар ва уларнинг регресс тартибида ундириб олинишига оид ҳисоботни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар Кенгаши ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 10-санасига қадар тақдим этиб боради.
40. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги республика ва ҳудудий компенсация жамғармалари маблағлари ҳисобидан амалга оширилган тўловлар ва уларнинг регресс тартибида ундириб олинишига оид ҳисоботларни умумлаштириб боради.
41. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика ва ҳудудий мақсадли жамғармалар маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ер участкаларини ёки уларнинг қисмларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш натижасида жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни қоплаб бериш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) ҳокимликлари Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаати асосида ёки ўз ташаббусига кўра тегишли ҳужжатларни жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика ва ҳудудий мақсадли жамғармалар кузатув кенгашларининг (кейинги ўринларда — кузатув кенгашлари) ишчи органларига мурожаат қилади. Заруратга кўра 2-босқич Кузатув кенгашлари Кузатув кенгашларининг ишчи органлари томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан зарарларнинг ўрнини жисмоний ва юридик шахсларга қопланишини молиялаштириш тўғрисида қарор қабул қилади. Уч иш куни мобайнида 3-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) ҳокимликлари Етказилган зарарларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича ҳудудий мақсадли жамғармалар ҳисобидан қоплаб беради. Уч иш куни мобайнида 4-босқич Кузатув кенгашлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Маблағлардан мақсадли тежаб фойдаланишни белгиланган тартибда назорат қилиб боради, маблағлардан фойдаланиш ҳисобини юритади ҳамда белгиланган тартибда ҳисоботини шакллантиради. Доимий
Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика ва ҳудудий мақсадли жамғармалар маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 1 1 -ИЛОВА
Ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши натижасида мулкдорга етказилган мулкий зарарларни ундириш тўғрисидаги суд ҳужжатларини ижро этиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши натижасида мулкдорга етказилган мулкий зарарларни ундириш тўғрисидаги келиб тушган суд ҳужжатларини ҳудудий компенсация жамғармалари ишчи органига тақдим қилади. Бир иш куни давомида 2-босқич Ҳудудий компенсация жамғармалари ишчи органи Ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганлиги натижасида мулкдорга етказилган мулкий зарарларни қоплаб бериш бўйича келиб тушган суд ҳужжатини Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг тегишли дастурий мажмуасида яратилган Реестрга киритади ҳамда ҳудудий компенсация жамғармалари кузатув кенгашларига (кейинги ўринларда — Кузатув кенгашлари) кўриб чиқиш учун тақдим этади. Уч иш куни мобайнида 3-босқич Кузатув кенгашлари Кузатув кенгашларининг ишчи органлари томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйил иши натижасида етказилган зарарларнинг ўрнини жисмоний ва юридик шахсларга қопланишини молиялаштириш тў ғ рисида қарор қабул қилади ёки тегишли суд ҳужжати устидан белгиланган тартибда шикоят киритиш тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳ а р ҳокимликларига таклиф киритади. Уч иш куни мобайнида 4-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари 1. Етказилган зарарларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича ҳудудий мақсадли жамғармалар ҳисобидан қоплаб беради. Уч иш куни мобайнида 2. Кузатув кенгаши томонидан тегишли суд ҳужжати устидан белгиланган тартибда шикоят киритиш тўғрисида таклиф киритилган тақдирда, суд органига қабул қилинган суд ҳужжати устидан белгиланган тартибда шикоят киритади. Беш иш куни давомида Суд ҳужжати устидан шикоят киритилган тақдирда, бу ҳақида юридик ва жисмоний шахсларга ҳамда ҳудудий компенсация жамғармалари ишчи органга хат юборади. Шикоят тақдим этилган кундан бошлаб икки иш куни давомида 5-босқич Ҳудудий компенсация жамғармалари ишчи органи Кузатув кенгаши қарорига асосан етказилган зарар қоплаб берилгани ёки суд органига шикоят киритилгани тўғрисида ҳужжатларни Реестрга киритади. Икки иш куни мобайнида 6-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳокимликлари 1. Суднинг ижро ишини юритишни тиклаш тўғрисидаги қарори (ажрими) келиб тушган кундан бошлаб, суд ҳужжатида кўрсатилган маблағлар юридик ва жисмоний шахсларнинг тегишли банк ҳисобварағига ўтказиб бериш чораларини кўради. 2. Суд ҳужжати асосида зарар қоплаб берилганда ёки бекор қилинганда, ҳудудий компенсация жамғармалари ишчи органга етказилган зарар қоплаб берилгани ёки суд ҳужжати бекор қилингани тўғрисида маълумотларни илова қилган ҳолда хат юборади. Икки иш куни мобайнида 7-босқич Ҳудудий компенсация жамғармалари ишчи органи Ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганлиги натижасида мулкдорга етказилган мулкий зарар қоплаб берилгани ёки суд ҳужжати бекор қилингани тўғрисида ҳужжатларни Реестрга киритади. Икки иш куни мобайнида
Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика ва ҳудудий мақсадли жамғармалар маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий ва маънавий зарарларни қоплаб бериш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Жисмоний ва юридик шахс Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий ва маънавий зарарларни қоплаш бўйича ариза, суд қарори ва бошқа тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат қилади. Ихтиёрий 2-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Юридик хизмати уч иш куни ичида мулкий ва маънавий зарар ва у ҳақидаги маълумотларни Реестрга киритади ҳамда ариза ва унга илова қилинган тегишли ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги таклифлардан бирини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ёки ҳокимга киритади: 1) ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларга асосан унда кўрсатилган маблағларни тўлаб бериш; 2) аризага илова қилинган суд ҳужжати устидан белгиланган тартибда шикоят киритиш (шикоят лойиҳасини илова қилган ҳолда). Уч иш куни ичида 3-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокими Юридик хизматнинг тегишли таклифлари асосида қуйидаги ҳаракатлардан бирини амалга оширади: 1) ҳисоб-китоб бўлимига суд ҳужжатида кўрсатилган маблағларини қоплаб бериш бўйича кўрсатма беради; 2) суд ҳужжати устидан белгиланган тартибда шикоят киритади. Уч иш куни ичида 4-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 1. Ҳисоб-китоб бўлими: а) ҳудудий компенсация жамғармасида мавжуд маблағлар доирасида ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларда кўрсатилган маблағларни ариза берувчининг банкдаги ҳисобварағига ўтказиб беради; Бир иш куни ичида б) ҳудудий компенсация жамғармасида етарли маблағлар мавжуд бўлмаганда маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан маблағ ажратиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳри Кенгашига таклиф киритади. Икки иш куни ичида 2. Юридик хизмат: а) ариза берувчига ижро бўйича иш юритиш тўхтатилганлиги ҳақида суднинг тегишли қарорини (ажримини) илова қилган ҳолда хат юборади ҳамда тасдиқловчи ҳужжатларни Реестрга киритади; б) мулкий ва маънавий зарар қоплаб берилгани тўғрисида ҳужжатларни Реестрга киритади. Икки иш куни ичида 5-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 1. Суднинг ижро ишини юритишни тиклаш тўғрисидаги қарори (ажрими) келиб тушган кундан бошлаб, суд ҳужжатида кўрсатилган маблағлар ариза берувчининг тегишли банк ҳисобварағига ўтказиб бериш чораларини кўради. Юридик хизмат: а) суд ҳужжати белгиланган тартибда бекор қилинганда ҳудудий компенсация жамғармасидан маблағлар тўлашни рад этиш тўғрисида ариза берувчига хат юборади; б) мулкий ва маънавий зарар қоплаб берилгани ёки суд ҳужжати бекор қилингани тўғрисида ҳужжатларни Реестрга киритади. Икки иш куни мобайнида 6-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Ҳудудий компенсация жамғармалари маблағлари ҳисобидан амалга оширилган тўловларни давлат органларининг бюджетдан ташқари махсус ҳисобварағидан қоплаш учун талабнома киритади. Уч иш куни мобайнида
Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика ва ҳудудий мақсадли жамғармалар маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика мақсадли жамғармасидан маблағ ажратиш бўйича республика кузатув кенгашининг
1. Ж. Қўчқоров — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири, Кенгаш раиси 2. Ш. Хидоятов — Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири 3. А. Ортиқов — Давлат активларини бошқариш агентлиги директори 4. Ф. Пулатов — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори 5. А. Хайдаров — иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари 6. С. Садуллаев — Иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари 7. лавозими бўйича — Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходими, Кенгаш котиби
Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика ва ҳудудий мақсадли жамғармалар маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича ҳудудий компенсация жамғармаларидан маблағ ажратиш бўйича ҳудудий кузатув кенгашларининг
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари , Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимларининг биринчи ўринбосари, Кенгаш раиси.
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқлари.
3. Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси бошлиқлари, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциялари бошлиқлари.
4. Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғининг масъул ўринбосари.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқлари.
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тузилмасидаги Ер участкалари олиб қўйилиши ва компенсация бериш ишларини мувофиқлаштириш шуъбалари раҳбари, Кенгаш котиби.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 26 декабрь,
1047-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
SXEMASI
SXEMASI
TARKIBI
NAMUNAVIY TARKIBI
Jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy zararlarni kompensatsiya qilish boʻyicha maqsadli jamgʻarmalar mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisida nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 27-iyuldagi PF-5490-son Farmoni ijrosi yuzasidan Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 27-iyuldagi PF-5490-son Farmoniga muvofiq, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy zararlarni kompensatsiya qilish boʻyicha respublika maqsadli jamgʻarmasi tashkil etilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy zararlarni kompensatsiya qilish boʻyicha respublika va hududiy maqsadli jamgʻarmalar mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2 1 . Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq:
a) 2025-yil 1-maydan boshlab Jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy zararlarni kompensatsiya qilish boʻyicha respublika va hududiy maqsadli jamgʻarmalar mablagʻlarini shakllantirish hamda ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisida nizomning 9-bandida belgilangan zararlarni (keyingi oʻrinlarda — zararlar) qoplash boʻyicha qonuniy kuchga kirgan sud hujjatlarining onlayn roʻyxat shaklida yuritiladigan Jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan zararlarni qoplash reyestri (keyingi oʻrinlarda — Reyestr) tizimi joriy etiladi.
b) Reyestrda:
yer uchastkalari kompensatsiya evaziga jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyilishi natijasida jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy zararlar onlayn roʻyxati hamda jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy va maʼnaviy zararlar onlayn roʻyxati alohida-alohida yuritiladi.
Bunda:
yer uchastkalarini kompensatsiya evaziga jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyish natijasida jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy zararlar onlayn roʻyxati Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari huzuridagi Jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy zararlarni kompensatsiya qilish boʻyicha hududiy maqsadli jamgʻarmalarning ishchi organlari tomonidan;
jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy va maʼnaviy zararlar onlayn (ochiq) roʻyxati Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tomonidan yuritiladi;
v) qonuniy kuchga kirgan sud hujjati asosida tasdiqlangan zararlar va ular haqidagi maʼlumotlar zararlarni qoplash uchun mablagʻlar mavjudligi yoki mavjud emasligidan qatʼi nazar, Reyestrga kiritiladi;
g) zararlar ularning Reyestrda joylashgan navbatiga qatʼiy rioya qilgan holda hududiy kompensatsiya jamgʻarmalari mablagʻlari hisobidan qoplanadi;
d) sud hujjati boʻyicha zararlar qoplanganda, zararlarni qoplashga asos boʻlgan sud hujjati bekor qilinganda, zararlar va ular haqidagi maʼlumotlar Reyestrga kiritiladi.
2 2 . Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi 2025-yil 1-mayga qadar Reyestrni elektron yuritish imkoniyatini beradigan dasturiy majmua yaratilishini taʼminlasin.
3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — Moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 26-dekabrdagi 1047-son qaroriga ILOVA
Jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy zararlarni kompensatsiya qilish boʻyicha respublika va hududiy maqsadli jamgʻarmalar mablagʻlarini shakllantirish hamda ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy zararlarni kompensatsiya qilish boʻyicha respublika va hududiy maqsadli jamgʻarmalar mablagʻlarini shakllantirish hamda ulardan foydalanish tartibini belgilaydi.
2. Jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy zararlarni kompensatsiya qilish boʻyicha respublika va hududiy maqsadli jamgʻarmalar yuridik shaxs hisoblanmaydi.
Bunda respublika darajasida — Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy zararlarni kompensatsiya qilish boʻyicha respublika maqsadli jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — respublika kompensatsiya jamgʻarmasi);
hududiy darajada — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari (keyingi oʻrinlarda — mahalliy hokimliklar) huzuridagi Jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy zararlarni kompensatsiya qilish boʻyicha hududiy maqsadli jamgʻarmalar (keyingi oʻrinlarda — hududiy kompensatsiya jamgʻarmalari) tashkil etiladi.
3. Respublika kompensatsiya jamgʻarmasi va hududiy kompensatsiya jamgʻarmalari Oʻzbekiston Respublikasining “Yer uchastkalarini kompensatsiya evaziga jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyish tartib-taomillari toʻgʻrisida”gi Qonuni , Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2018-yil 27-iyuldagi PF-5490-son hamda “ Mulk huquqining daxlsizligini ishonchli himoya qilish, mulkiy munosabatlarga asossiz aralashuvga yoʻl qoʻymaslik, xususiy mulkning kapitallashuv darajasini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2022-yil 24-avgustdagi PF-198-son farmonlariga muvofiq jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan zararlarni qoplashni moliyalashtirish maqsadida tashkil etiladi.
4. Yer uchastkalarini yoki ularning qismlarini kompensatsiya evaziga jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyish natijasida jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy zararlarni qoplab berish 1-ilovadagi ;
Yer uchastkalari jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyilganligi natijasida mulkdorga yetkazilgan mulkiy zararlarni undirish toʻgʻrisidagi sud hujjatlarini ijro etish 1 1 -ilovadagi ;
Jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy va maʼnaviy zararlarni qoplab berish 2-ilovadagi sxemalarga muvofiq tartibda amalga oshiriladi.
2-bob. Jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy zararlarni kompensatsiya qilish boʻyicha respublika va hududiy maqsadli jamgʻarmalar mablagʻlarini shakllantirish tartibi
5. Respublika kompensatsiya jamgʻarmasi quyidagi manbalar hisobiga shakllantiriladi:
Vazirlar Mahkamasi zaxira jamgʻarmasi mablagʻlarining 15 foizidan kam boʻlmagan miqdorda Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjeti va uning qoʻshimcha manbalari mablagʻlari;
yuridik va jismoniy shaxslarning, shu jumladan, Oʻzbekiston Respublikasi norezidentlarining homiylik va xayriya yordamlari tarzidagi mablagʻlar;
qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa tushumlar.
6. Hududiy kompensatsiya jamgʻarmalar quyidagi manbalar hisobiga shakllantiriladi:
mahalliy hokimliklar zaxira jamgʻarmalari mablagʻlarining 15 foizidan kam boʻlmagan miqdorda Qoraqalpogʻiston Respublikasi budjeti, viloyatlar va Toshkent shahar mahalliy budjetlarining qoʻshimcha manbalari mablagʻlari;
tadbirkorlik va shaharsozlik faoliyatini amalga oshirish uchun yer uchastkalariga boʻlgan huquqlarni elektron savdo platformasida realizatsiya qilishdan kelib tushgan, Qoraqalpogʻiston Respublikasi budjetining, viloyatlar va Toshkent shahar, tumanlar va shaharlar mahalliy budjetlarining maxsus gʻazna hisobvaraqlariga qoʻshimcha manbalar sifatida oʻtkaziladigan mablagʻlar;
yuridik va jismoniy shaxslarning, shu jumladan, Oʻzbekiston Respublikasi norezidentlarining homiylik va xayriya yordamlari tarzidagi mablagʻlar;
mahalliy budjet parametrlarida mulkiy va maʼnaviy zararlarni qoplash uchun nazarda tutilgan mablagʻlar;
davlat foydasiga musodara qilingan mol-mulklarni realizatsiya qilishdan tushgan mablagʻlar (hududiy kompensatsiya jamgʻarmalariga yoʻnaltiriladigan qismi);
qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa tushumlar.
Mazkur bandning beshinchi xatboshisida koʻrsatilgan manba boʻyicha shakllantirilgan mablagʻlar faqat mulkiy va maʼnaviy zararlarni qoplash uchun yoʻnaltiriladi.
Bunda ushbu bandning uchinchi xatboshisida koʻrsatilgan manba boʻyicha tumanlar va shaharlar mahalliy budjetlariga tushgan tushumlar yer uchastkalari jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyilishi munosabati bilan yetkazilgan zararlar, mulkiy va maʼnaviy zararlar toʻlovlaridan qarzdorlik mavjud boʻlganda, qarzdorlik toʻliq bartaraf etilgunga qadar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari huzuridagi Jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy zararlarni kompensatsiya qilish boʻyicha hududiy maqsadli jamgʻarmaga yoʻnaltiriladi.
7. Respublika kompensatsiya jamgʻarmasi va hududiy kompensatsiya jamgʻarmalarga tushgan mablagʻlar tegishli ravishda Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik qoʻmitasi hamda uning hududiy boʻlinmalarida ochilgan shaxsiy gʻazna hisobvaraqlarida jamgʻariladi.
3-bob. Jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy zararlarni kompensatsiya qilish boʻyicha respublika va hududiy maqsadli jamgʻarmalar mablagʻlaridan foydalanish tartibi
8. Respublika kompensatsiya jamgʻarmasi mablagʻlaridan yer uchastkalari jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyilishi munosabati bilan yetkazilgan zararlarni qoplash uchun foydalaniladi.
9. Hududiy kompensatsiya jamgʻarmalari mablagʻlaridan quyidagilar uchun foydalaniladi:
a) yer uchastkalari jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyilishi munosabati bilan yetkazilgan zararlarni qoplash;
b) jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan quyidagi zararlarni (keyingi oʻrinlarda — mulkiy va maʼnaviy zarar) qoplash:
koʻchmas mulk obyektlariga boʻlgan huquqlarning davlat reyestriga noqonuniy yoki haqiqatga toʻgʻri kelmaydigan maʼlumotlarning kiritilishi natijasida ularga ishonib harakat qilgan jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan zararlar;
davlat organlari, ularning mansabdor shaxslari va xizmatchilarining qonunga xilof deb topilgan qarorlari, harakatlari (harakatsizligi) natijasida jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan va sudning qonuniy kuchga kirgan qarori bilan aniqlangan zararlar;
tergovga qadar tekshiruvni amalga oshiruvchi organlar, surishtiruv, dastlabki tergov, prokuratura organlari va sudning qonunga xilof deb topilgan harakatlari (harakatsizligi) tufayli yetkazilgan zarar va maʼnaviy ziyonlar;
turar joy insofli egallovchidan qonunchilikda belgilangan tartibda talab qilib olinishiga yoʻl qoʻyilmasligi natijasida mulkdorga yetkazilgan zarar.
4-bob. Yer uchastkalari jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyilishi munosabati bilan zararlarning oʻrnini jismoniy va yuridik shaxslarga qoplab berish tartibi
10. Respublika kompensatsiya jamgʻarmasi mablagʻlaridan faqat Oʻzbekiston Respublikasining “Yer uchastkalarini kompensatsiya evaziga jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyish tartib-taomillari toʻgʻrisida”gi Qonunida nazarda tutilgan tartibda qabul qilingan Vazirlar Mahkamasi qarorlari ijrosini taʼminlash maqsadida tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashining, viloyatlar yoki Toshkent shahar hokimliklarining yoki respublika ijro etuvchi hokimiyat organlarining tashabbusiga koʻra Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, tegishli xalq deputatlari viloyat yoki Toshkent shahar Kengashi tomonidan kompensatsiya evaziga yer uchastkalarini jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyish toʻgʻrisida qarorlar qabul qilinganligi munosabati bilan zararlarning oʻrnini jismoniy va yuridik shaxslarga qoplash uchun foydalaniladi.
11. Hududiy kompensatsiya jamgʻarmalarining mablagʻlaridan tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashining, viloyatlar va Toshkent shahar, shuningdek tumanlar (shaharlar) hokimliklarining tashabbusiga koʻra Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, tegishli xalq deputatlari viloyat yoki Toshkent shahar Kengashi tomonidan yer uchastkalarini yoki ularning qismlarini kompensatsiya evaziga jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyish toʻgʻrisida qarorlar qabul qilinganligi munosabati bilan zararlarning oʻrnini jismoniy va yuridik shaxslarga qoplash uchun foydalaniladi.
12. Respublika kompensatsiya jamgʻarmasi va hududiy kompensatsiya jamgʻarmalarining kuzatuv kengashlari mazkur jamgʻarmalarni boshqarishning yuqori organi hisoblanadi.
Respublika kompensatsiya jamgʻarmasi va hududiy kompensatsiya jamgʻarmalarining kuzatuv kengashlari (keyingi oʻrinlarda — kuzatuv kengashlari) tegishli ravishda mazkur Nizomga 3 va 4-ilovalarga muvofiq tarkibda faoliyat yuritadi.
13. Kuzatuv kengashlari quyidagi vakolatlarga ega:
yer uchastkasini kompensatsiya evaziga jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyish tashabbuskori tomonidan taqdim etilgan asoslantiruvchi materiallarni koʻrib chiqish va kelishib olish;
yer uchastkalari jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyilishi munosabati bilan zararlarning oʻrni jismoniy va yuridik shaxslarga qoplanishini moliyalashtirish toʻgʻrisida qarorlar qabul qilish;
tegishli jamgʻarma mablagʻlarining kelib tushishi va ulardan foydalanish prognozlarini koʻrib chiqish, shuningdek, ularni keyingi yil uchun tasdiqlash;
tegishli jamgʻarma daromadlarining barqaror shakllantirilishini hamda yer uchastkalari jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyilishi munosabati bilan zararlarning oʻrnini jismoniy va yuridik shaxslarga qoplab berishni oʻz vaqtida moliyalashtirilishini taʼminlash.
14. Kuzatuv kengashlari tomonidan oʻz vakolatlari doirasida qabul qilingan qarorlar barcha davlat organlari va tashkilotlar tomonidan bajarilishi majburiy hisoblanadi.
Kuzatuv kengashlarining qarorlari kuzatuv kengashi majlisining bayonnomasi bilan rasmiylashtiriladi.
15. Respublika kompensatsiya jamgʻarmasi va hududiy kompensatsiya jamgʻarmalarining ishchi organlari ularning ijro etuvchi organi hisoblanadi.
Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi respublika kompensatsiya jamgʻarmasi kuzatuv kengashining, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi, viloyatlar hamda Toshkent shahar iqtisodiyot va moliya bosh boshqarmalari esa hududiy kompensatsiya jamgʻarmalari kuzatuv kengashlarining ishchi organi hisoblanadi.
16. Respublika kompensatsiya jamgʻarmasi va hududiy kompensatsiya jamgʻarmalarining ishchi organlari:
tegishli jamgʻarmalar mablagʻlari tushumi va ulardan foydalanish prognozlarini ishlab chiqadi hamda belgilangan muddatlarda jamgʻarmalarning kuzatuv kengashlariga tasdiqlash uchun taqdim etadi;
yetkazilgan zararlarni qoplashni moliyalashtirish uchun moʻljallangan mablagʻlar tushumi jadvallarini ishlab chiqadi, shuningdek, ularning bajarilishini tahlil qiladi va tegishli jamgʻarmalar mablagʻlarining oʻz vaqtida jamlanishiga salbiy taʼsir koʻrsatuvchi omillarni bartaraf etish choralarini koʻradi;
yetkazilgan zararlarni qoplashni moliyalashtirishga ajratilgan mablagʻlarning maqsadli yoʻnaltirilishi monitoringini tizimli asosda yuritadi;
jamgʻarmalar daromadlari va xarajatlari ijrosi toʻgʻrisidagi choraklik va har yilgi hisobotlarni tuzadi hamda koʻrib chiqish uchun tegishli jamgʻarmalarning kuzatuv kengashlariga kiritadi.
17. Respublika kompensatsiya jamgʻarmasidan mablagʻlar hududiy kompensatsiya jamgʻarmalari orqali ajratiladi.
18. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari respublika kompensatsiya jamgʻarmasidan tegishli mablagʻlarni hududiy kompensatsiya jamgʻarmalariga ajratish toʻgʻrisida quyidagi hujjatlarni ilova qilgan holda respublika kompensatsiya jamgʻarmasining ishchi organiga murojaat qiladi:
Vazirlar Mahkamasining yer uchastkalarini jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyish nazarda tutilgan qarori;
Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi tizimidagi hududiy qurilish organlarining tegishli xulosalari;
buzilishga tushgan obyektlarning Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar, Toshkent shahar yoki tumanlar (shaharlar) hokimliklari tomonidan tasdiqlangan roʻyxati;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlarining yer uchastkasini olib qoʻyish toʻgʻrisidagi qarorlari;
buziladigan koʻchmas mulk obyektlarini, shuningdek olib qoʻyiladigan yer uchastkasiga boʻlgan huquqlarni baholash boʻyicha hisobot nusxalari;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar, Toshkent shahar yoki tumanlar (shaharlar) hokimliklari va mulkdor oʻrtasidagi notarial tasdiqlangan kelishuv shartnomasi yoki sud qarori nusxalari.
19. Respublika kompensatsiya jamgʻarmasining ishchi organi taqdim etilgan hujjatlarni toʻliqligini koʻrib chiqib, ularni respublika kompensatsiya jamgʻarmasi kuzatuv kengashiga kiritadi.
20. Respublika kompensatsiya jamgʻarmasi kuzatuv kengashi taqdim etilgan hujjatlarni koʻrib chiqib, yer uchastkalari jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyilishi munosabati bilan zararlarning oʻrnini jismoniy va yuridik shaxslarga qoplash uchun tegishli hududiy kompensatsiya jamgʻarmasiga mablagʻ ajratish yoki mablagʻ ajratishni rad etish toʻgʻrisida qarorlar qabul qiladi.
21. Tuman (shahar) hokimliklari yer uchastkalari jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyilishi munosabati bilan zararlarning oʻrnini jismoniy va yuridik shaxslarga qoplab berish uchun quyidagi hujjatlarni ilova qilgan holda, tegishli hududiy kompensatsiya jamgʻarmasi kuzatuv kengashi ishchi organiga murojaat qiladi:
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlarining olib qoʻyilishi rejalashtirilayotgan yer uchastkasida joylashgan koʻchmas mulk obyektlari mulkdorlari bilan ochiq muhokama oʻtkazish toʻgʻrisidagi qarorlari;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlarining yer uchastkasini olib qoʻyish toʻgʻrisidagi qarorlari;
Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi tizimidagi hududiy qurilish organlarining tegishli xulosalari;
Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligining Davlat kadastrlari palatasi hududiy boshqarmalarining (filiallarining) yer uchastkasiga nisbatan huquq egalari hamda unda joylashgan koʻchmas mulk obyektlari haqidagi tegishli maʼlumotlari;
kadastr hujjatidan nusxalar;
buziladigan koʻchmas mulk obyektlarini, shuningdek, olib qoʻyiladigan yer uchastkasiga boʻlgan huquqlarni baholash boʻyicha hisobot nusxalari;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar, Toshkent shahar yoki tumanlar (shaharlar) hokimliklari va mulkdor oʻrtasidagi notarial tasdiqlangan kelishuv shartnomasi yoki sud qarori nusxalari.
22. Hududiy kompensatsiya jamgʻarmalarining ishchi organi taqdim etilgan hujjatlarning toʻliqligini koʻrib chiqib, ularni hududiy kompensatsiya jamgʻarmalarining kuzatuv kengashlariga kiritadi.
23. Hududiy kompensatsiya jamgʻarmalarining kuzatuv kengashi taqdim etilgan hujjatlarni koʻrib chiqib, yer uchastkalari jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyilishi munosabati bilan zararlarning oʻrnini jismoniy va yuridik shaxslarga qoplanishini moliyalashtirish yoki moliyalashtirishni rad etish toʻgʻrisida qarorlar qabul qiladi.
24. Kuzatuv kengashlarining qarorlari asosida mahalliy hokimliklarning (shuningdek, tuman va shahar hokimliklarining) hisob-kitob boʻlimi hududiy kompensatsiya jamgʻarmasidan yer uchastkalari jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyilishi munosabati bilan jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan zarar summasini qoplab beradi.
25. Respublika kompensatsiya jamgʻarmasi va hududiy kompensatsiya jamgʻarmalari mablagʻlarini boshqarish hamda taqsimlash ushbu jamgʻarmalarning kuzatuv kengashlari raislari tomonidan amalga oshiriladi.
26. Yer uchastkalari jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyilishi munosabati bilan bogʻliq boʻlgan maʼlumotlarni, kuzatuv kengashlarining qarorlari loyihalarini va boshqa zarur hujjatlarni tayyorlash hamda rasmiylashtirish tegishli jamgʻarmalar kuzatuv kengashlari kotiblari tomonidan amalga oshiriladi.
4 1 -bob. Yer uchastkalari jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyilganligi natijasida mulkdorga yetkazilgan mulkiy zararlarni undirish toʻgʻrisidagi sud hujjatlarini ijro etish tartibi
26 1 . Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tomonidan yer uchastkalari jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyilganligi natijasida mulkdorga yetkazilgan mulkiy zararlarni qoplab berish boʻyicha kelib tushgan sud hujjati hududiy kompensatsiya jamgʻarmalari ishchi organiga bir ish kuni davomida taqdim qilinadi.
26 2 . Hududiy kompensatsiya jamgʻarmalari ishchi organi yer uchastkalari jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyilganligi natijasida yetkazilgan mulkiy zararlarni sud hujjatiga asosan qoplab berish uchun zaruratga koʻra yuridik va jismoniy shaxslardan qoʻshimcha maʼlumotlarni soʻrab olishga haqli.
26 3 . Hududiy kompensatsiya jamgʻarmalarining ishchi organi quyidagi hollarda ijro hujjatini Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga ijro etmaslik yuzasidan tegishli sudlarga ariza kiritish boʻyicha taklif kiritadi:
sud hujjati asosida berilgan ijro varaqa Oʻzbekiston Respublikasining “Sud hujjatlari va boshqa organlar hujjatlarini ijro etish toʻgʻrisida”gi Qonunining 8-moddasida nazarda tutilgan talablarga muvofiq boʻlmaganda;
sud hujjati asosida berilgan ijro varaqa Oʻzbekiston Respublikasining “Sud hujjatlari va boshqa organlar hujjatlarini ijro etish toʻgʻrisida”gi Qonunining 27-moddasida nazarda tutilgan ijroga topshirish muddati oʻtgandan keyin taqdim etilganda;
ijro varaqani berishga asos boʻlgan sud hujjati bekor qilinganda.
Ushbu bandda nazarda tutilmagan hollar boʻyicha ijro varaqani ijro etmaslikka yoʻl qoʻyilmaydi.
26 4 . Hududiy kompensatsiya jamgʻarmalarining ishchi organi taqdim etilgan hujjatlarning toʻliqligini koʻrib chiqib, ularni mazkur sud hujjati kelib tushgan kundan boshlab uch ish kuni ichida Jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan zararlarni qoplash reyestriga (keyingi oʻrinlarda — Reyestr) va tegishli hududiy kompensatsiya jamgʻarmasining kuzatuv kengashiga kiritadi.
Reyestr onlayn (ochiq) roʻyxat shaklida yuritiladi. Reyestrda yer uchastkalari jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyilganligi natijasida (sud hujjatlari asosida undirish belgilangan) mulkdorga yetkazilgan zararlarni roʻyxati hamda jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy va maʼnaviy zararlar roʻyxati alohida-alohida yuritiladi.
Bunda yer uchastkalari jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyilishi munosabati bilan mulkdorlarga yetkazilgan zararlarni qoplash sud hujjati kelib tushgan sanaga muvofiq ketma-ketlikda hududiy kompensatsiya jamgʻarmalarida mavjud mablagʻlar doirasida bosqichma-bosqich amalga oshiriladi.
26 5 . Hududiy kompensatsiya jamgʻarmalarining kuzatuv kengashi taqdim etilgan hujjatlarni koʻrib chiqib, yer uchastkalari jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyilganligi natijasida yetkazilgan zararlarning oʻrnini jismoniy va yuridik shaxslarga qoplanishini moliyalashtirish toʻgʻrisida qaror qiladi yoki yetarli asoslar mavjud boʻlganda tegishli sud hujjati ustidan belgilangan tartibda shikoyat kiritish toʻgʻrisida Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga taklif kiritadi.
26 6 . Hududiy kompensatsiya jamgʻarmalari kuzatuv kengashlarining yer uchastkalari jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyilganligi natijasida yetkazilgan zararlarning oʻrnini jismoniy va yuridik shaxslarga qoplanishini moliyalashtirish toʻgʻrisidagi qarorlari asosida mahalliy hokimliklarning hisob-kitob boʻlimi uch ish kuni davomida hududiy kompensatsiya jamgʻarmasidan yetkazilgan zarar summasini yuridik va jismoniy shaxslarning bank hisobvaragʻiga oʻtkazib beradi.
Bunda hududiy kompensatsiya jamgʻarmalari ishchi organi yer uchastkalari jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyilganligi natijasida yetkazilgan zararlarning oʻrni jismoniy va yuridik shaxslarga qoplangani toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni Reyestrga kiritadi.
26 7 . Hududiy kompensatsiya jamgʻarmalari kuzatuv kengashlari tomonidan tegishli sud hujjati ustidan belgilangan tartibda shikoyat kiritish toʻgʻrisida taklif kiritilganda, tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari bunday taklif kiritilgan kundan boshlab protsessual muddatlarni inoabatga olgan holda sud hujjati ustidan belgilangan tartibda shikoyat kiritadi.
26 8 . Sud hujjati ustidan sudga shikoyat kiritilgan va ijro ishini yuritish sud tomonidan toʻxtatib turilgan taqdirda, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari ikki ish kuni ichida yuridik va jismoniy shaxslarga hamda hududiy kompensatsiya jamgʻarmalari ishchi organga ijro ishini yuritish toʻxtatilganligi haqida sudning tegishli qarorini (ajrimini) ilova qilgan holda xat yuboradi. Bunda sud hujjati asosida berilgan ijro varaqani ijro etish boʻyicha barcha harakatlar sud tomonidan ijro ishini yuritishni tiklash toʻgʻrisida qaror (ajrim) qabul qilingunga qadar toʻxtatib turiladi.
Hududiy kompensatsiya jamgʻarmalari ishchi organi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar yoki Toshkent shahar hokimliklarining xatiga asosan Reyestrga tegishli sud hujjati boʻyicha ish yuritish toʻxtatilganligi haqida maʼlumot kiritadi.
26 9 . Sudning ijro ishini yuritishni tiklash toʻgʻrisidagi qarori (ajrimi) qabul qilinganda, zararlarni qoplash ushbu Nizomga muvofiq amalga oshiriladi.
Sud hujjati belgilangan tartibda bekor qilinganda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar yoki Toshkent shahar hokimliklari bir ish kuni ichida hududiy kompensatsiya jamgʻarmasidan mablagʻ toʻlashni rad etish toʻgʻrisida tegishli hududiy kompensatsiya jamgʻarmasi ishchi organiga xat yuboradi.
26 10 . Hududiy kompensatsiya jamgʻarmalari ishchi organi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar yoki Toshkent shahri hokimliklarining hududiy kompensatsiya jamgʻarmasidan mablagʻ toʻlashni rad etish toʻgʻrisidagi xatiga asosan tegishli maʼlumotlarni Reyestrga kiritadi.
Hududiy kompensatsiya jamgʻarmalari ishchi organi undirishning har qanday bosqichida yer uchastkalari jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyilganligi natijasida mulkdorga yetkazilgan zararlar haqidagi maʼlumotlarni Reyestrga kiritishi mumkin.
Yetkazilgan zarar toʻliq qoplab berilgandan yoki zararni qoplab berish toʻgʻrisida sud hujjati bekor qilingandan soʻng sud hujjatini koʻrib chiqish tamomlangan hisoblanadi.
5-bob. Mulkiy va maʼnaviy zararlarni qoplab berish tartibi
27. Jismoniy va yuridik shaxslarning mulkiy va maʼnaviy zararlarni qoplab berish boʻyicha arizasi (murojaati) Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga taqdim qilinadi.
28. Mulkiy va maʼnaviy zararlarni qoplab berish boʻyicha arizaga quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:
sud hujjati (hukm, hal qiluv qarori, ajrim, qaror) nusxasi;
sud hujjati asosida berilgan ijro varaqaning asl nusxasi (agar sud hujjati asosida berilgan ijro varaqa sudyaning elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlangan elektron hujjat tarzida taqdim etilgan boʻlsa, uning asl nusxasini ilova qilish talab etilmaydi);
hududiy kompensatsiya jamgʻarmasi hisobidan mablagʻlar oʻtkazish uchun arizachining tegishli bankdagi hisobvaragʻi rekvizitlari haqida maʼlumot.
29. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari quyidagi hollarda arizani qaytaradi:
ushbu Nizomning 28-bandida nazarda tutilgan hujjatlar arizaga ilova qilinmaganda;
sud hujjati asosida berilgan ijro varaqa Oʻzbekiston Respublikasining “Sud hujjatlari va boshqa organlar hujjatlarini ijro etish toʻgʻrisida”gi Qonunining 8-moddasida nazarda tutilgan talablarga muvofiq boʻlmaganda;
sud hujjati asosida berilgan ijro varaqa Oʻzbekiston Respublikasining “Sud hujjatlari va boshqa organlar hujjatlarini ijro etish toʻgʻrisida”gi Qonunining 27-moddasida nazarda tutilgan ijroga topshirish muddati oʻtgandan keyin taqdim etilganda;
ijro varaqani berishga asos boʻlgan sud hujjati bekor qilinganda;
ariza beruvchining tegishli bankdagi hisobvaragʻi rekvizitlari toʻliq taqdim etilmaganda.
Ariza va unga ilova qilingan tegishli hujjatlarni ushbu bandda nazarda tutilmagan asoslar boʻyicha koʻrib chiqmasdan qaytarishga yoʻl qoʻyilmaydi.
30. Ariza qabul qilingandan soʻng Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklarining yuridik xizmati uch ish kuni ichida mulkiy va maʼnaviy zarar va u haqidagi maʼlumotlarni Reyestrga kiritadi hamda ariza va unga ilova qilingan tegishli hujjatlarni oʻrganib chiqib, quyidagi takliflardan birini Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi yoki hokimga kiritadi:
ariza va unga ilova qilingan hujjatlarga asosan unda koʻrsatilgan mablagʻlarni toʻlab berish toʻgʻrisida;
arizaga ilova qilingan sud hujjati ustidan belgilangan tartibda shikoyat kiritish toʻgʻrisida (shikoyat loyihasini ilova qilgan holda).
31. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari uch ish kuni ichida yuridik xizmatning tegishli taklifi asosida quyidagi harakatlardan birini amalga oshiradi:
hisob-kitob boʻlimiga sud hujjatida koʻrsatilgan mablagʻlarni qoplab berish boʻyicha koʻrsatma beradi;
sud hujjati ustidan belgilangan tartibda shikoyat kiritadi.
32. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari hisob-kitob boʻlimi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi yoki tegishli hokimning koʻrsatmasi kelib tushgan vaqtdan boshlab bir ish kuni ichida hududiy kompensatsiya jamgʻarmasida mavjud mablagʻlar doirasida ariza va unga ilova qilingan hujjatlarda koʻrsatilgan mablagʻlarni ariza beruvchining bankdagi hisobvaragʻiga oʻtkazib beradi hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari yuridik xizmati tegishli sud hujjati boʻyicha zarar qoplangani toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni Reyestrga kiritadi.
Bunda mulkiy va maʼnaviy zararlarni qoplash sud hujjati qabul qilingan sanaga muvofiq ketma-ketlikda hududiy kompensatsiya jamgʻarmalarida mavjud mablagʻlar doirasida bosqichma-bosqich amalga oshiriladi.
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari hududiy kompensatsiya jamgʻarmasida yetarli mablagʻlar mavjud boʻlmaganda, ikki ish kuni ichida ariza va unga ilova qilingan hujjatlarda nazarda tutilgan mablagʻlarni mahalliy budjetning qoʻshimcha manbalari hisobidan qoplab berish boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashiga taklif kiritadi.
33. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklarining mahalliy budjetning qoʻshimcha manbalari hisobidan mablagʻ ajratish toʻgʻrisidagi taklifi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashining navbatdagi yigʻilishida koʻrib chiqiladi.
34. Arizaga ilova qilingan sud hujjati ustidan sudga shikoyat kiritilgan va ijro ishini yuritish toʻxtatib turilgan taqdirda, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari ikki ish kuni ichida ariza beruvchiga ijro ishini yuritish toʻxtatilganligi haqida sudning tegishli qarorini (ajrimini) ilova qilgan holda xat yuboradi. Bunda sud hujjati asosida berilgan ijro varaqani ijro etish boʻyicha barcha harakatlar sud tomonidan ijro ishini yuritishni tiklash toʻgʻrisida qaror (ajrim) qabul qilingunga qadar toʻxtatib turiladi.
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar yoki Toshkent shahar hokimliklarining yuridik xizmati tegishli sud hujjati boʻyicha ish yuritish toʻxtatilganligi haqida maʼlumotni bir ish kuni ichida Reyestrga kiritadi.
35. Sudning ijro ishini yuritishni tiklash toʻgʻrisidagi qarori (ajrimi) Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga kelib tushgan kundan boshlab bir ish kuni ichida sud hujjatida koʻrsatilgan mablagʻlar ariza beruvchining tegishli bank hisobvaragʻiga oʻtkazib beriladi.
36. Sud hujjati belgilangan tartibda bekor qilinganda bir ish kuni ichida Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari hududiy kompensatsiya jamgʻarmasidan mablagʻlar toʻlashni rad etish toʻgʻrisida ariza beruvchiga xat yuboradi.
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar yoki Toshkent shahar hokimliklarining yuridik xizmati tegishli sud hujjati bekor qilingani toʻgʻrisida maʼlumotni bir ish kuni ichida Reyestrga kiritadi.
Ariza boʻyicha yetkazilgan zarar toʻliq qoplab berilgandan yoki zararni qoplab berish toʻgʻrisida sud hujjati bekor qilingandan soʻng, murojaatni koʻrib chiqish tamomlangan hisoblanadi.
37. Sud hujjatida regress tartibida undirish nazarda tutilgan boʻlsa, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari hududiy kompensatsiya jamgʻarmalari hamda mahalliy budjetning qoʻshimcha manbalari hisobidan qoplab berilgan mablagʻlarni keyinchalik aybdor deb topilgan davlat organlari, ularning mansabdor shaxslari va xizmatchilaridan toʻliq miqdorda regress tartibida undirib olish choralarini koʻradi.
Bunda jismoniy va yuridik shaxslarga davlat organi, uning mansabdor shaxsi va xizmatchisining qonunga xilof deb topilgan qarorlari, harakatlari (harakatsizligi) natijasida yetkazilgan zararlar, birinchi navbatda, tegishli davlat organining budjetdan tashqari maxsus hisobvaragʻiga tushadigan mablagʻlari hisobidan qoplanadi va keyinchalik aybdor shaxsdan regress tartibida undirib olinadi.
6-bob. Respublika va hududiy kompensatsiya jamgʻarmalari mablagʻlaridan foydalanish yuzasidan hisobot, nazorat va javobgarlik
38. Respublika kompensatsiya jamgʻarmasi va hududiy kompensatsiya jamgʻarmalari kuzatuv kengashlari hamda mahalliy hokimliklar respublika va hududiy kompensatsiya jamgʻarmalari mablagʻlaridan maqsadli va tejab foydalanishni belgilangan tartibda nazorat qiladi.
39. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari hududiy kompensatsiya jamgʻarmalari mablagʻlari hisobini, Iqtisodiyot va moliya vazirligi respublika kompensatsiya jamgʻarmasi mablagʻlarining hisobini yuritadi.
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari huzuridagi Jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy zararlarni kompensatsiya qilish boʻyicha hududiy maqsadli jamgʻarmalar mablagʻlari shakllanishi va ulardan foydalanilishini nazorat qilish tegishincha Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar prokuratura organlari tomonidan amalga oshiriladi.
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari hududiy kompensatsiya jamgʻarmalari mablagʻlari hisobidan amalga oshirilgan toʻlovlar va ularning regress tartibida undirib olinishiga oid hisobotni Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar, Toshkent shahar Kengashi hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligiga har chorak yakuni boʻyicha keyingi oyning 10-sanasiga qadar taqdim etib boradi.
40. Iqtisodiyot va moliya vazirligi respublika va hududiy kompensatsiya jamgʻarmalari mablagʻlari hisobidan amalga oshirilgan toʻlovlar va ularning regress tartibida undirib olinishiga oid hisobotlarni umumlashtirib boradi.
41. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladi.
Jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy zararlarni kompensatsiya qilish boʻyicha respublika va hududiy maqsadli jamgʻarmalar mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Yer uchastkalarini yoki ularning qismlarini kompensatsiya evaziga jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyish natijasida jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy zararlarni qoplab berish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar, Toshkent shahar va tuman (shahar) hokimliklari Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaati asosida yoki oʻz tashabbusiga koʻra tegishli hujjatlarni jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy zararlarni kompensatsiya qilish boʻyicha respublika va hududiy maqsadli jamgʻarmalar kuzatuv kengashlarining (keyingi oʻrinlarda — kuzatuv kengashlari) ishchi organlariga murojaat qiladi. Zaruratga koʻra 2-bosqich Kuzatuv kengashlari Kuzatuv kengashlarining ishchi organlari tomonidan taqdim etilgan hujjatlarni koʻrib chiqadi va yer uchastkalari jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyilishi munosabati bilan zararlarning oʻrnini jismoniy va yuridik shaxslarga qoplanishini moliyalashtirish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi. Uch ish kuni mobaynida 3-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar, Toshkent shahar va tuman (shahar) hokimliklari Yetkazilgan zararlarni Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari huzuridagi Jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy zararlarni kompensatsiya qilish boʻyicha hududiy maqsadli jamgʻarmalar hisobidan qoplab beradi. Uch ish kuni mobaynida 4-bosqich Kuzatuv kengashlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Mablagʻlardan maqsadli tejab foydalanishni belgilangan tartibda nazorat qilib boradi, mablagʻlardan foydalanish hisobini yuritadi hamda belgilangan tartibda hisobotini shakllantiradi. Doimiy
Jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy zararlarni kompensatsiya qilish boʻyicha respublika va hududiy maqsadli jamgʻarmalar mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1 1 -ILOVA
Yer uchastkalari jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyilishi natijasida mulkdorga yetkazilgan mulkiy zararlarni undirish toʻgʻrisidagi sud hujjatlarini ijro etish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Yer uchastkalari jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyilishi natijasida mulkdorga yetkazilgan mulkiy zararlarni undirish toʻgʻrisidagi kelib tushgan sud hujjatlarini hududiy kompensatsiya jamgʻarmalari ishchi organiga taqdim qiladi. Bir ish kuni davomida 2-bosqich Hududiy kompensatsiya jamgʻarmalari ishchi organi Yer uchastkalari jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyilganligi natijasida mulkdorga yetkazilgan mulkiy zararlarni qoplab berish boʻyicha kelib tushgan sud hujjatini Iqtisodiyot va moliya vazirligining tegishli dasturiy majmuasida yaratilgan Reyestrga kiritadi hamda hududiy kompensatsiya jamgʻarmalari kuzatuv kengashlariga (keyingi oʻrinlarda — Kuzatuv kengashlari) koʻrib chiqish uchun taqdim etadi. Uch ish kuni mobaynida 3-bosqich Kuzatuv kengashlari Kuzatuv kengashlarining ishchi organlari tomonidan taqdim etilgan hujjatlarni koʻrib chiqadi va yer uchastkalari jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyil ishi natijasida yetkazilgan zararlarning oʻrnini jismoniy va yuridik shaxslarga qoplanishini moliyalashtirish toʻ gʻ risida qaror qabul qiladi yoki tegishli sud hujjati ustidan belgilangan tartibda shikoyat kiritish toʻgʻrisida Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shah a r hokimliklariga taklif kiritadi. Uch ish kuni mobaynida 4-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar, Toshkent shahar hokimliklari 1. Yetkazilgan zararlarni Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari huzuridagi Jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy zararlarni kompensatsiya qilish boʻyicha hududiy maqsadli jamgʻarmalar hisobidan qoplab beradi. Uch ish kuni mobaynida 2. Kuzatuv kengashi tomonidan tegishli sud hujjati ustidan belgilangan tartibda shikoyat kiritish toʻgʻrisida taklif kiritilgan taqdirda, sud organiga qabul qilingan sud hujjati ustidan belgilangan tartibda shikoyat kiritadi. Besh ish kuni davomida Sud hujjati ustidan shikoyat kiritilgan taqdirda, bu haqida yuridik va jismoniy shaxslarga hamda hududiy kompensatsiya jamgʻarmalari ishchi organga xat yuboradi. Shikoyat taqdim etilgan kundan boshlab ikki ish kuni davomida 5-bosqich Hududiy kompensatsiya jamgʻarmalari ishchi organi Kuzatuv kengashi qaroriga asosan yetkazilgan zarar qoplab berilgani yoki sud organiga shikoyat kiritilgani toʻgʻrisida hujjatlarni Reyestrga kiritadi. Ikki ish kuni mobaynida 6-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar, Toshkent shahri hokimliklari 1. Sudning ijro ishini yuritishni tiklash toʻgʻrisidagi qarori (ajrimi) kelib tushgan kundan boshlab, sud hujjatida koʻrsatilgan mablagʻlar yuridik va jismoniy shaxslarning tegishli bank hisobvaragʻiga oʻtkazib berish choralarini koʻradi. 2. Sud hujjati asosida zarar qoplab berilganda yoki bekor qilinganda, hududiy kompensatsiya jamgʻarmalari ishchi organga yetkazilgan zarar qoplab berilgani yoki sud hujjati bekor qilingani toʻgʻrisida maʼlumotlarni ilova qilgan holda xat yuboradi. Ikki ish kuni mobaynida 7-bosqich Hududiy kompensatsiya jamgʻarmalari ishchi organi Yer uchastkalari jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyilganligi natijasida mulkdorga yetkazilgan mulkiy zarar qoplab berilgani yoki sud hujjati bekor qilingani toʻgʻrisida hujjatlarni Reyestrga kiritadi. Ikki ish kuni mobaynida
Jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy zararlarni kompensatsiya qilish boʻyicha respublika va hududiy maqsadli jamgʻarmalar mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy va maʼnaviy zararlarni qoplab berish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Jismoniy va yuridik shaxs Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklariga jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy va maʼnaviy zararlarni qoplash boʻyicha ariza, sud qarori va boshqa tegishli hujjatlarni ilova qilgan holda murojaat qiladi. Ixtiyoriy 2-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Yuridik xizmati uch ish kuni ichida mulkiy va maʼnaviy zarar va u haqidagi maʼlumotlarni Reyestrga kiritadi hamda ariza va unga ilova qilingan tegishli hujjatlarni oʻrganib chiqib, quyidagi takliflardan birini Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi yoki hokimga kiritadi: 1) ariza va unga ilova qilingan hujjatlarga asosan unda koʻrsatilgan mablagʻlarni toʻlab berish; 2) arizaga ilova qilingan sud hujjati ustidan belgilangan tartibda shikoyat kiritish (shikoyat loyihasini ilova qilgan holda). Uch ish kuni ichida 3-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimi Yuridik xizmatning tegishli takliflari asosida quyidagi harakatlardan birini amalga oshiradi: 1) hisob-kitob boʻlimiga sud hujjatida koʻrsatilgan mablagʻlarini qoplab berish boʻyicha koʻrsatma beradi; 2) sud hujjati ustidan belgilangan tartibda shikoyat kiritadi. Uch ish kuni ichida 4-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 1. Hisob-kitob boʻlimi: a) hududiy kompensatsiya jamgʻarmasida mavjud mablagʻlar doirasida ariza va unga ilova qilingan hujjatlarda koʻrsatilgan mablagʻlarni ariza beruvchining bankdagi hisobvaragʻiga oʻtkazib beradi; Bir ish kuni ichida b) hududiy kompensatsiya jamgʻarmasida yetarli mablagʻlar mavjud boʻlmaganda mahalliy budjetning qoʻshimcha manbalari hisobidan mablagʻ ajratish boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahri Kengashiga taklif kiritadi. Ikki ish kuni ichida 2. Yuridik xizmat: a) ariza beruvchiga ijro boʻyicha ish yuritish toʻxtatilganligi haqida sudning tegishli qarorini (ajrimini) ilova qilgan holda xat yuboradi hamda tasdiqlovchi hujjatlarni Reyestrga kiritadi; b) mulkiy va maʼnaviy zarar qoplab berilgani toʻgʻrisida hujjatlarni Reyestrga kiritadi. Ikki ish kuni ichida 5-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 1. Sudning ijro ishini yuritishni tiklash toʻgʻrisidagi qarori (ajrimi) kelib tushgan kundan boshlab, sud hujjatida koʻrsatilgan mablagʻlar ariza beruvchining tegishli bank hisobvaragʻiga oʻtkazib berish choralarini koʻradi. Yuridik xizmat: a) sud hujjati belgilangan tartibda bekor qilinganda hududiy kompensatsiya jamgʻarmasidan mablagʻlar toʻlashni rad etish toʻgʻrisida ariza beruvchiga xat yuboradi; b) mulkiy va maʼnaviy zarar qoplab berilgani yoki sud hujjati bekor qilingani toʻgʻrisida hujjatlarni Reyestrga kiritadi. Ikki ish kuni mobaynida 6-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari Hududiy kompensatsiya jamgʻarmalari mablagʻlari hisobidan amalga oshirilgan toʻlovlarni davlat organlarining budjetdan tashqari maxsus hisobvaragʻidan qoplash uchun talabnoma kiritadi. Uch ish kuni mobaynida
Jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy zararlarni kompensatsiya qilish boʻyicha respublika va hududiy maqsadli jamgʻarmalar mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy zararlarni kompensatsiya qilish boʻyicha respublika maqsadli jamgʻarmasidan mablagʻ ajratish boʻyicha respublika kuzatuv kengashining
1. J. Qoʻchqorov — Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri, Kengash raisi 2. Sh. Xidoyatov — Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vaziri 3. A. Ortiqov — Davlat aktivlarini boshqarish agentligi direktori 4. F. Pulatov — Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi direktori 5. A. Xaydarov — iqtisodiyot va moliya vazirining oʻrinbosari 6. S. Sadullayev — Iqtisodiyot va moliya vazirining oʻrinbosari 7. lavozimi boʻyicha — Vazirlar Mahkamasining masʼul xodimi, Kengash kotibi
Jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy zararlarni kompensatsiya qilish boʻyicha respublika va hududiy maqsadli jamgʻarmalar mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari huzuridagi Jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy zararlarni kompensatsiya qilish boʻyicha hududiy kompensatsiya jamgʻarmalaridan mablagʻ ajratish boʻyicha hududiy kuzatuv kengashlarining
1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisining birinchi oʻrinbosari , Toshkent shahar va viloyatlar hokimlarining birinchi oʻrinbosari, Kengash raisi.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi Davlat kadastrlari palatasining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari boshliqlari.
3. Qoraqalpogʻiston Respublikasi qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vaziri, viloyatlar va Toshkent shahar qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmasi boshliqlari, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyalari boshliqlari.
4. Qoraqalpogʻiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vazirining birinchi oʻrinbosari, viloyatlar va Toshkent shahar iqtisodiyot va moliya bosh boshqarmasi boshligʻining masʼul oʻrinbosari.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar, Toshkent shahar boshqarmalari boshliqlari.
6. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tuzilmasidagi Yer uchastkalari olib qoʻyilishi va kompensatsiya berish ishlarini muvofiqlashtirish shuʼbalari rahbari, Kengash kotibi.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2018-yil 26-dekabr,
1047-son