UzbekAI

← Qonunlar

📅 2018-yil 27-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2018 йил 27 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 27 декабря 2018 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 27 December 2018 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Малака ошириш институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органлари бошқарув, назорат ва шахсий таркиб билан ишлашнинг самарали тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 23 августдаги ПҚ-3919-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг малака ошириш факультети, академик лицейлар билан ишлаш бўлими, моделлаштириш ва симуляция маркази ҳамда педагогик кадрлар тайёрлаш курси негизида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Малака ошириш институти (кейинги ўринларда Малака ошириш институти деб аталади) ташкил этилгани маълумот учун қабул қилинсин.

2. 2019-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг ўқув моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда бино ва иншоотларини капитал таъмирлаш бўйича чора-тадбирлар дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;

Малака ошириш институти ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолияти учун сержантлар таркиби ходимларини махсус касбий тайёрлаш, сафдор ва офицерлар таркибидаги лавозимларга биринчи марта тайинланган ходимларни бошланғич касбий тайёрлаш, шунингдек, «Ўқув-карьера жараёни» тизими асосида ходимларни узлуксиз қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширувчи юридик шахс мақомига эга бўлган таълим муассасаси ҳисобланади.

4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтини Тошкент шаҳар, Бектемир тумани, Ҳ. Бойқаро кўчаси, 27 А-уй манзилидаги бино ва иншоотлар корпусларига жойлаштирсин.

5. Малака ошириш институти Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг юридик соҳадаги илмий тадқиқот ишларининг натижалари бўйича тайёрланган авторефератларни бир нусхадан бепул олувчи ташкилотлар рўйхатига киритилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда Малака ошириш институтининг Ички ишлар вазирлиги барча академик лицейларидаги филиалларини (аудиторияларини) ўқув жараёни талабларини ҳисобга олган ҳолда, замон талаблари асосида таъмирланиши ва энг замонавий ўқув-техника воситалари билан жиҳозланишини, шунингдек, 2019 йил 1 сентябрга қадар Малака ошириш институтининг масофадан (электрон) ўқитиш таълим тизимига уланишини таъминласин.

7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтини автотранспорт воситалари, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, алоқа ва махсус техника воситалари, шунингдек ўқув жараёни учун зарур бўлган бошқа жиҳозлар билан таъминлаш меъёрларини икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

8. Белгилансинки, ушбу қарорда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари, Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар доирасида амалга оширилади.

9. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Малака ошириш институти объектларида амалга ошириладиган лойиҳа-смета ҳужжатларини давлат экспертизасидан ўтказсин ва қурилиш-монтаж ишларининг сифати бўйича давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 декабрдаги 1052-сон қарорига ИЛОВА

2019-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг ўқув моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда бино ва иншоотларини капитал таъмирлаш бўйича

Т/р Тадбир номи Молиялаштириш манбалари * Ижро муддати Масъул ижрочилар I. Тингловчилар учун маиший шароитлар яратиш мақсадида биноларни капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш тадбирлари 1 . 1. Малака ошириш институти биносининг ўқув аудиториялари, хизмат хоналари, маърифат ва маънавият маркази, конференц зали, ахборот-ресурс маркази, масофадан ўқитиш маркази, инновацион-педагогик технологиялар маркази, компьютер хоналари, ташқи ва ички фасадлари, том ҳамда бошқа ёрдамчи хоналарини капитал таъмирлаш. 2. Эшик, ром, иситиш, совуқ-иссиқ сув, канализация тизимини, электр симлар ва кабелларини янгилаш, қўриқлаш-ёнғин сигнализациясини ўрнатиш. 3. Ҳар бир қаватда ҳожатхона қуриш ва мавжудларини меъёр талаблари асосида санитария-гигиена қоидаларига тўлиқ жавоб берадиган ҳолатга келтириш. 4. Ўт ўчириш ва бошқа воситалар билан жиҳозлаш. Ички ишлар вазирлигига ҳар йили бюджетдан ажратиладиган маблағлар 2019 йил 1 май Ички ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги 2 . Малака ошириш институтини энг замонавий интерактив доска, видеопроектор, аудио-видео аппаратлар, мебеллар, совутгич (кондиционер)лар, электр ёритиш воситалари, пардалар, замонавий ва катталар учун мос ўқув парталари ва бошқалар билан жиҳозлаш. Ички ишлар вазирлигига ҳар йили бюджетдан ажратиладиган маблағлар 2019 йил 1 май Ички ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги 3 . Малака ошириш институти ҳудудининг бутун периметри бўйлаб видеокузатув ускуналарини ўрнатиш. Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари 2019 йил январь Ички ишлар вазирлиги 4 . «Е» маъмурий бино ўрнида икки қаватли бино қуриш. Унинг биринчи қаватида автомобиль паркини, иккинчи қаватида эса замонавий маърифат ва маънавият марказини ташкил этиш. Шунингдек, «Г» маъмурий бинонинг тергов ҳибсхонаси жойлашган биринчи қаватини таъмирлаш. Ички ишлар вазирлигига ҳар йили бюджетдан ажратиладиган маблағлар 2020 йил 1 сентябрь Ички ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги 5 . Малака ошириш институтини транспорт воситалари билан таъминлаш (енгил автотранспорт, автобус, юк автомобиллари). Ички ишлар вазирлигига ҳар йили бюджетдан ажратиладиган маблағлар 2019 йил январь — май Ички ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги II. Ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш, аудитория фондини замонавий техника воситалари билан таъминлаш 6 . Ҳар бир ўқув, хизмат ва бошқа хоналарни ўқитишнинг замонавий ўқув-техник воситалари, шунингдек, энг замонавий компьютерлар билан жиҳозлаш (компьютерлар, принтерлар, сканерлар, рақамли проекторлар ва фото-видео-аппаратлар, интерфаол доскалар, планшетлар, телевизорлар, электрон табло, овоз кучайтиргичлар, шунингдек, WiFi-router ва SDSL модемлар, сервер ва бошқалар). Ички ишлар вазирлигига ҳар йили бюджетдан ажратиладиган маблағлар 2019 йил 1 май Ички ишлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 7 . Масофадан (электрон) ўқитиш, видеоконференцалоқа, локал тармоқ ва бошқаларнинг сифатли ишлаши учун Интернетга оптик толали кабель орқали уланиш. Ички ишлар вазирлигига ҳар йили бюджетдан ажратиладиган маблағлар 2019 йил 1 сентябрь Ички ишлар вазирлиги 8 . Электрон ҳужжатларнинг айланишини таъминлаш ва Интернет тармоғидан унумли фойдаланиш учун Малака ошириш институтининг барча компьютер техникасини ягона локал тармоққа улаш. Ички ишлар вазирлигига ҳар йили бюджетдан ажратиладиган маблағлар 2019 йил 1 сентябрь Ички ишлар вазирлиги 9 . Масофадан (электрон) ўқитишни йўлга қўйиш учун энг замонавий (MOODLE каби) тизимни ўрнатиш ва унга ИИВнинг академик лицейларидаги филиалларни ҳам улаш. Ички ишлар вазирлигига ҳар йили бюджетдан ажратиладиган ва маҳаллий бюджет маблағлари 2019 йил 1 декабрь Ички ишлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 10 . Видеоконференцалоқа тизими билан жиҳозланган локал ва ҳудудлараро (ИИВнинг жойлардаги академик лицейлари) аудиториялар тармоғини яратиш. Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари 2019 йил 1 декабрь Ички ишлар вазирлиги 11 . Ахборот-ресурс марказининг умумий, махсус ва электрон кутубхона секцияларини яратиш, уларни ўқув адабиётлари, ўқув-техника воситалари (инфокиоск, компьютерлар ва бошқалар) ва мебеллар (китоб жавонлари, қулай стол-стуллар ва бошқалар) билан жиҳозлаш. Ички ишлар вазирлигига ҳар йили бюджетдан ажратиладиган маблағлар 2019 йил 1 май Ички ишлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 12 . Барча ўқув аудиторияларини ўқув жараёни сифатини назорат қилиш учун ягона видеокузатув тизимига улаш. Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари 2019 йил 1 сентябрь Ички ишлар вазирлиги 13 . Ахборот-коммуникация технологиялари кафедраси қошида компьютерлаштирилган интерактив ўқув-методик хона ва билимларни назорат қилиш марказини ташкил этиш ва жиҳозлаш. Ички ишлар вазирлигига ҳар йили бюджетдан ажратиладиган маблағлар 2019 йил 1 сентябрь Ички ишлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 14 . Автоматлаштирилган телефон станциясини ташкил этиш ва барча биноларни, шунингдек, хизмат хоналарини алоқа воситалари билан жиҳозлаш. Ички ишлар вазирлигига ҳар йили бюджетдан ажратиладиган маблағлар 2019 йил 1 май Ички ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2018 йил 27 декабрь,

1052-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2018 й., 09/18/1052/2397-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.11.2021 й., 09/21/682/1050-сон )

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

ChORA-TADBIRLAR DASTURI

Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining Malaka oshirish instituti faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Ichki ishlar organlari boshqaruv, nazorat va shaxsiy tarkib bilan ishlashning samarali tizimini joriy etish boʻyicha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2018-yil 23-avgustdagi PQ-3919-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Akademiyasining malaka oshirish fakulteti, akademik litseylar bilan ishlash boʻlimi, modellashtirish va simulatsiya markazi hamda pedagogik kadrlar tayyorlash kursi negizida Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining Malaka oshirish instituti (keyingi oʻrinlarda Malaka oshirish instituti deb ataladi) tashkil etilgani maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. 2019-2020-yillarda Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Malaka oshirish institutining oʻquv moddiy-texnika bazasini mustahkamlash hamda bino va inshootlarini kapital taʼmirlash boʻyicha chora-tadbirlar dasturi ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

3. Belgilansinki:

Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Malaka oshirish instituti faoliyatiga umumiy rahbarlik qiladi;

Malaka oshirish instituti ichki ishlar organlarining jamoat xavfsizligini taʼminlash faoliyati uchun serjantlar tarkibi xodimlarini maxsus kasbiy tayyorlash, safdor va ofitserlar tarkibidagi lavozimlarga birinchi marta tayinlangan xodimlarni boshlangʻich kasbiy tayyorlash, shuningdek, “Oʻquv-karyera jarayoni” tizimi asosida xodimlarni uzluksiz qayta tayyorlash va malakasini oshirish bilan bogʻliq faoliyatni amalga oshiruvchi yuridik shaxs maqomiga ega boʻlgan taʼlim muassasasi hisoblanadi.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Malaka oshirish institutini Toshkent shahar, Bektemir tumani, H. Boyqaro koʻchasi, 27 A-uy manzilidagi bino va inshootlar korpuslariga joylashtirsin.

5. Malaka oshirish instituti Oʻzbekiston Respublikasi Oliy attestatsiya komissiyasining yuridik sohadagi ilmiy tadqiqot ishlarining natijalari boʻyicha tayyorlangan avtoreferatlarni bir nusxadan bepul oluvchi tashkilotlar roʻyxatiga kiritilsin.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari bilan birgalikda bir oy muddatda Malaka oshirish institutining Ichki ishlar vazirligi barcha akademik litseylaridagi filiallarini (auditoriyalarini) oʻquv jarayoni talablarini hisobga olgan holda, zamon talablari asosida taʼmirlanishi va eng zamonaviy oʻquv-texnika vositalari bilan jihozlanishini, shuningdek, 2019-yil 1-sentabrga qadar Malaka oshirish institutining masofadan (elektron) oʻqitish taʼlim tizimiga ulanishini taʼminlasin.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Malaka oshirish institutini avtotransport vositalari, zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalari, aloqa va maxsus texnika vositalari, shuningdek oʻquv jarayoni uchun zarur boʻlgan boshqa jihozlar bilan taʼminlash meʼyorlarini ikki hafta muddatda ishlab chiqsin va tasdiqlasin.

8. Belgilansinki, ushbu qarorda nazarda tutilgan tadbirlarni amalga oshirish bilan bogʻliq xarajatlar Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining asoslangan hisob-kitoblari boʻyicha har yili ajratiladigan budjet mablagʻlari, Ichki ishlar vazirligining budjetdan tashqari mablagʻlari, shuningdek, qonun hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar doirasida amalga oshiriladi.

9. Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish vazirligi Malaka oshirish instituti obyektlarida amalga oshiriladigan loyiha-smeta hujjatlarini davlat ekspertizasidan oʻtkazsin va qurilish-montaj ishlarining sifati boʻyicha davlat arxitektura-qurilish nazoratini oʻrnatsin.

10. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi boshqa manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsinlar.

11. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi oʻrinbosari — “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ raisi A.J. Ramatov va Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziri P.R. Bobojonov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 27-dekabrdagi 1052-son qaroriga ILOVA

2019-2020-yillarda Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Malaka oshirish institutining oʻquv moddiy-texnika bazasini mustahkamlash hamda bino va inshootlarini kapital taʼmirlash boʻyicha

T/r Tadbir nomi Moliyalashtirish manbalari * Ijro muddati Masʼul ijrochilar I. Tinglovchilar uchun maishiy sharoitlar yaratish maqsadida binolarni kapital taʼmirlash va jihozlash tadbirlari 1 . 1. Malaka oshirish instituti binosining oʻquv auditoriyalari, xizmat xonalari, maʼrifat va maʼnaviyat markazi, konferens zali, axborot-resurs markazi, masofadan oʻqitish markazi, innovatsion-pedagogik texnologiyalar markazi, kompyuter xonalari, tashqi va ichki fasadlari, tom hamda boshqa yordamchi xonal�rini kapital taʼmirlash. 2. Eshik, rom, isitish, sovuq-issiq suv, kanalizatsiya tizimini, elektr simlar va kabellarini yangilash, qoʻriqlash-yongʻin signalizatsiyasini oʻrnatish. 3. Har bir qavatda hojatxona qurish va mavjudlarini meʼyor talablari asosida sanitariya-gigiyena qoidalariga toʻliq javob beradigan holatga keltirish. 4. Oʻt oʻchirish va boshqa vositalar bilan jihozlash. Ichki ishlar vazirligiga har yili budjetdan ajratiladigan mablagʻlar 2019-yil 1-may Ichki ishlar vazirligi, Moliya vazirligi, Qurilish vazirligi 2 . Malaka oshirish institutini eng zamonaviy interaktiv doska, videoproyektor, audio-video apparatlar, mebellar, sovutgich (konditsioner)lar, elektr yoritish vositalari, pardalar, zamonaviy va kattalar uchun mos oʻquv partalari va boshqalar bilan jihozlash. Ichki ishlar vazirligiga har yili budjetdan ajratiladigan mablagʻlar 2019-yil 1-may Ichki ishlar vazirligi, Moliya vazirligi 3 . Malaka oshirish instituti hududining butun perimetri boʻylab videokuzatuv uskunalarini oʻrnatish. Ichki ishlar vazirligining budjetdan tashqari mablagʻlari 2019-yil yanvar Ichki ishlar vazirligi 4 . “E” maʼmuriy bino oʻrnida ikki qavatli bino qurish. Uning birinchi qavatida avtomobil parkini, ikkinchi qavatida esa zamonaviy maʼrifat va maʼnaviyat markazini tashkil etish. Shuningdek, “G” maʼmuriy binoning tergov hibsxonasi joylashgan birinchi qavatini taʼmirlash. Ichki ishlar vazirligiga har yili budjetdan ajratiladigan mablagʻlar 2020-yil 1-sentabr Ichki ishlar vazirligi, Moliya vazirligi, Qurilish vazirligi 5 . Malaka oshirish institutini transport vositalari bilan taʼminlash (yengil avtotransport, avtobus, yuk avtomobillari). Ichki ishlar vazirligiga har yili budjetdan ajratiladigan mablagʻlar 2019-yil yanvar — may Ichki ishlar vazirligi, Moliya vazirligi II. Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini tatbiq etish, auditoriya fondini zamonaviy texnika vositalari bilan taʼminlash 6 . Har bir oʻquv, xizmat va boshqa xonalarni oʻqitishning zamonaviy oʻquv-texnik vositalari, shuningdek, eng zamonaviy kompyuterlar bilan jihozlash (kompyuterlar, printerlar, skanerlar, raqamli proyektorlar va foto-video-apparatlar, interfaol doskalar, planshetlar, televizorlar, elektron tablo, ovoz kuchaytirgichlar, shuningdek, WiFi-router va SDSL modemlar, server va boshqalar). Ichki ishlar vazirligiga har yili budjetdan ajratiladigan mablagʻlar 2019-yil 1-may Ichki ishlar vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi 7 . Masofadan (elektron) oʻqitish, videokonferensaloqa, lokal tarmoq va boshqalarning sifatli ishlashi uchun Internetga optik tolali kabel orqali ulanish. Ichki ishlar vazirligiga har yili budjetdan ajratiladigan mablagʻlar 2019-yil 1-sentabr Ichki ishlar vazirligi 8 . Elektron hujjatlarning aylanishini taʼminlash va Internet tarmogʻidan unumli foydalanish uchun Malaka oshirish institutining barcha kompyuter texnikasini yagona lokal tarmoqqa ulash. Ichki ishlar vazirligiga har yili budjetdan ajratiladigan mablagʻlar 2019-yil 1-sentabr Ichki ishlar vazirligi 9 . Masofadan (elektron) oʻqitishni yoʻlga qoʻyish uchun eng zamonaviy (MOODLE kabi) tizimni oʻrnatish va unga IIVning akademik litseylaridagi filiallarni ham ulash. Ichki ishlar vazirligiga har yili budjetdan ajratiladigan va mahalliy budjet mablagʻlari 2019-yil 1-dekabr Ichki ishlar vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 10 . Videokonferensaloqa tizimi bilan jihozlangan lokal va hududlararo (IIVning joylardagi akademik litseylari) auditoriyalar tarmogʻini yaratish. Ichki ishlar vazirligining budjetdan tashqari mablagʻlari 2019-yil 1-dekabr Ichki ishlar vazirligi 11 . Axborot-resurs markazining umumiy, maxsus va elektron kutubxona seksiyalarini yaratish, ularni oʻquv adabiyotlari, oʻquv-texnika vositalari (infokiosk, kompyuterlar va boshqalar) va mebellar (kitob javonlari, qulay stol-stullar va boshqalar) bilan jihozlash. Ichki ishlar vazirligiga har yili budjetdan ajratiladigan mablagʻlar 2019-yil 1-may Ichki ishlar vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi 12 . Barcha oʻquv auditoriyalarini oʻquv jarayoni sifatini nazorat qilish uchun yagona videokuzatuv tizimiga ulash. Ichki ishlar vazirligining budjetdan tashqari mablagʻlari 2019-yil 1-sentabr Ichki ishlar vazirligi 13 . Axborot-kommunikatsiya texnologiyalari kafedrasi qoshida kompyuterlashtirilgan interaktiv oʻquv-metodik xona va bilimlarni nazorat qilish markazini tashkil etish va jihozlash. Ichki ishlar vazirligiga har yili budjetdan ajratiladigan mablagʻlar 2019-yil 1-sentabr Ichki ishlar vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi 14 . Avtomatlashtirilgan telefon stansiyasini tashkil etish va barcha binolarni, shuningdek, xizmat xonalarini aloqa vositalari bilan jihozlash. Ichki ishlar vazirligiga har yili budjetdan ajratiladigan mablagʻlar 2019-yil 1-may Ichki ishlar vazirligi

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2018-yil 27-dekabr,

1052-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 29.12.2018-y., 09/18/1052/2397-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 16.11.2021-y., 09/21/682/1050-son )

lex.uz