📅 2018-yil 28-dekabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Adliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018-yil 28-dekabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Adliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018 йил 28 декабрь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Адлия вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 28 декабря 2018 г. · Документы министерств и ведомств · Министр юстиции
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 28 December 2018 · Ministry and agency documents · Adliya vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
буйруғи
КИТОБИ
«Нотариал тасдиқланган ҳужжатларга тенглаштириладиган васиятномалар ва ишончномаларни тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 11 октябрдаги ЎРҚ-497-сон «Юридик ёрдам ва ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2011 йил 25 майдаги 111-мҳ-сон «Нотариал тасдиқланган ҳужжатларга тенглаштириладиган васиятномалар ва ишончномаларни тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2231, 2011 йил 25 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 20-21-сон, 218-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
3. Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бошқармаси ҳамда Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни барча манфаатдор шахсларга етказилишини, «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.
4. Мазкур буйруқ 2019 йил 1 январдан кучга киради.
5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари А. Ташкулов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 28 декабрдаги 580-мҳ-сон буйруғига ИЛОВА
«Нотариал тасдиқланган ҳужжатларга тенглаштириладиган васиятномалар ва ишончномаларни тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Буйруқнинг номи ва 1-банддаги «васиятномалар ва ишончномаларни» деган сўзлар «васиятномалар, ишончномалар ва аризаларни» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Йўриқномада :
а) номидаги «васиятномалар ва ишончномаларни» деган сўзлар «васиятномалар, ишончномалар ва аризаларни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
б) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, «Нотариат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (кейинги ўринларда Қонун деб юритилади) ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ нотариал тасдиқланган ҳужжатларга тенглаштириладиган васиятномалар, ишончномалар ва аризаларни тасдиқлаш тартибини белгилайди.»;
в) 1-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«ариза — фуқаронинг ўз ҳуқуқларини амалга ошириш ёки улардан воз кечиш ҳақидаги истаги баён этилган ҳужжат»;
г) 2-бандда :
биринчи хатбошидаги «Нотариат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг» деган сўзлар «Қонуннинг» деган сўз билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «васиятномалари ва ишончномалари,» деган сўзлар «васиятномалари, ишончномалари ва аризалари,» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошидаги «васиятномалари ва ишончномалари,» деган сўзлар «васиятномалари, ишончномалари ва аризалари,» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
саккизинчи хатбошидаги «васиятнома ва ишончномаларни» деган сўзлар «васиятномалар, ишончномалар ва аризаларни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
д) 3-банддаги «васиятномалар ва ишончномаларни» деган сўзлар «васиятномалар, ишончномалар ва аризаларни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
е) 4-банднинг учинчи хатбошисидаги «тергов органларининг» деган сўзлар «суриштирув ва тергов органларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ж) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Мансабдор шахс васият қилувчига, ишонч билдирувчига ёки ариза берувчига ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда кўмаклашади. Шу мақсадда:
васиятномалар, ишончномалар ва аризаларни расмийлаштиришдан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларни уларга тушунтиради;
васиятномалар, ишончномалар ва аризаларни тасдиқлаш муносабати билан вужудга келадиган оқибатлар тўғрисида огоҳлантиради;
фуқароларнинг илтимосига кўра зарур ҳолларда васиятномалар, ишончномалар ва аризалар лойиҳаларини тузади;
васиятномалар ва ишончномаларни ўзгартириш ёки бекор қилиш тартибини тушунтиради.»;
з) II-бобнинг номидаги «Васиятномалар ва ишончномаларни» деган сўзлар «Васиятномалар, ишончномалар ва аризаларни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
и) 6-банддаги «васиятномалари ва ишончномаларини» деган сўзлар «васиятномалари, ишончномалари ва аризаларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
к) 7 ва 8-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. Васиятномалар, ишончномалар ва аризаларни тасдиқлашда мансабдор шахс мурожаат қилувчиларнинг шахсини, шунингдек фуқароларнинг муомала лаёқатини аниқлайди.
Мансабдор шахс мурожаат қилувчиларнинг шахсини қуйидаги ҳужжатларга асосан аниқлайди:
Ўзбекистон фуқароларининг шахси — миллий паспорт;
ҳарбий хизматчиларнинг шахси — ҳарбий қисмлар ва ҳарбий муассасалар қўмондонлиги томонидан бериладиган шахсий гувоҳномалар ёки ҳарбий билетлар (ҳарбий хизматга мажбур фуқароларнинг ҳарбий билети бундан мустасно);
чет эл фуқаролари шахси — Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёки ички ишлар органларининг доимий ёки вақтинчалик прописка жойи ҳақида белги қўйилган чет эл фуқаросининг миллий паспорти;
фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг шахси — Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси.
Мансабдор шахсда мурожаат қилувчининг руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги оқибатида ўз хатти-ҳаракатларининг аҳамиятини тушуна олмайди ёки шу ҳаракатларни бошқара олмайди деб ёхуд спиртли ичимликларни ёки гиёҳвандлик ва психотроп моддаларни истеъмол қилиши оқибатида ўз оиласини оғир моддий аҳволга солиб қўяди деб ҳисоблаш учун асоси бўлсада (шубҳа туғдирсада), аммо шу фуқаронинг муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланганлиги тўғрисида маълумотлар бўлмаса, у васиятномани, ишончномани ёки аризани тасдиқлашни кечиктиради ва суднинг шу фуқарони муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топганлиги тўғрисидаги қарори бор-йўқлигини аниқлайди. Агар мазкур фуқаро суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса, мансабдор шахс нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад этади. Агар мансабдор шахснинг ушбу ҳаракатидан мурожаат қилувчи норози бўлса, мансабдор шахс унинг устидан шикоят қилиниши мумкинлигини тушунтиради.
Агар мазкур фуқаро суд томонидан муомала лаёқати чекланган деб топилган бўлса, мансабдор шахс нотариал ҳаракатни амалга оширишда муомала лаёқати чекланган шахс ҳомийсининг розилигини талаб этади.
8. Васиятнома, ишончнома ёки аризани тасдиқлашдан олдин мансабдор шахс ҳужжат лойиҳасини овоз чиқариб ўқиб беради ёхуд мурожаат қилувчининг ўзи уни ўқиб чиқади. Агар васият қилувчи ёки ишонч билдирувчи ҳужжат лойиҳасининг матнига рози бўлса, у мансабдор шахс иштирокида уни имзолайди.»;
л) 9-бандда :
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Агар мурожаат қилувчи жисмоний нуқсони, касаллиги туфайли ёки қандайдир бошқа сабабларга кўра васиятномани, ишончномани ёки аризани ўз қўли билан имзолай олмаса, унинг топшириғига кўра унинг ўзи ва мансабдор шахс ҳозирлигида бошқа фуқаро имзолаши мумкин, бунда васиятнома ёки ишончномани тасдиқлашни сўраб мурожаат қилган фуқаронинг ҳужжатни ўз қўли билан имзолай олмаганлиги сабаблари ҳужжат матнида ва тасдиқловчи ёзувида кўрсатилиши ҳамда ҳужжатларни имзолаш жараёни мажбурий аудио ва видео қайд этилиши лозим.»;
саккизинчи хатбошидаги «ишонч билдирувчининг» деган сўзлардан сўнг «ёки ариза берувчининг» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
м) 10-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10. Васиятномалар, ишончномалар ва аризаларнинг матни аниқ ва равшан ёзилган бўлиши лозим, ҳужжатнинг мазмунига тааллуқли сана ва муддатлар ҳеч бўлмаганда бир марта сўз билан ёзилиши лозим.»;
н) 11-банддаги «Васиятнома ёки ишончнома» деган сўзлар «Васиятнома, ишончнома ёки ариза» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
о) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13. Мансабдор шахслар томонидан тасдиқланган васиятномалар, ишончномалар ва аризалар мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги Нотариал тасдиқланган ҳужжатларга тенглаштириладиган васиятномалар, ишончномалар ва аризаларни рўйхатга олиш китобида қайд этилади. Ҳужжат қайд этилган тартиб рақами тегишли ҳужжатнинг барча нусхаларидаги тасдиқловчи ёзувга қўйилади.»;
п) қуйидаги мазмундаги 14 1 -банд билан тўлдирилсин:
«14 1 . Мансабдор шахслар васиятномаларни ўзгартириш ва бекор қилиш учун асос бўладиган ҳужжатнинг биттадан нусхасини кечиктирмай нотариал идорага бериши шарт.»;
р) 19-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
«Васиятномаларни имзолаш жараёни мажбурий аудио ва видео қайд этилиши лозим.»;
с) 29-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш билан боғлиқ ишончномаларнинг биттадан нусхасини Қонуннинг 26-моддасига мувофиқ нотариал идорага сақлаш учун кечиктирмай юбориши шарт.».
т) 30-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«30. Мансабдор шахс васиятнома, ишончнома ва аризаларни тасдиқлашни рад этишда Қонуннинг 38-моддаси асосида унинг сабабларини ёзма равишда баён этади. Мансабдор шахс томонидан васиятнома, ишончнома ва аризаларни тасдиқлашни рад этиш мазкур Йўриқноманинг 12-иловасига мувофиқ шаклда амалга оширилади.»;
у) 31-банддаги «васиятнома ва ишончномаларни» деган сўзлар «васиятномалар, ишончномалар ва аризаларни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ф) 1-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
Нотариал тасдиқланган ҳужжатларга тенглаштириладиган васиятномалар ва ишончномаларни тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақидаги буйруққа киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга ИЛОВА
«Нотариал тасдиқланган ҳужжатларга тенглаштириладиган васиятномалар, ишончномалар ва аризаларни тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 1-ИЛОВА
Нотариал тасдиқланган ҳужжатларга тенглаштириладиган васиятномалар, ишончномалар ва аризаларни рўйхатга олиш
Т/р Ҳужжат тури (васиятнома, ишончнома ёки ариза) Тасдиқлаш санаси Мурожаат қилувчининг Ф.И.О. ва яшаш жойи Ҳужжатнинг қисқача мазмуни Ҳужжатнинг олинганлиги ҳақида имзо Ҳужжатни қайси давлат нотариал идорасига жўнатилганлиги ҳақида белги 1 2 3 4 5 6 7 ».
Вазир Р. ДАВЛЕТОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 28 декабрь,
580-мҳ-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirining
buyrugʻi
KITOBI
“Notarial tasdiqlangan hujjatlarga tenglashtiriladigan vasiyatnomalar va ishonchnomalarni tasdiqlash tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomani tasdiqlash haqida”gi buyruqqa oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasining 2018-yil 11-oktabrdagi OʻRQ-497-son “Yuridik yordam va huquqiy xizmatlar koʻrsatish tizimi takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga oʻzgartish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida”gi Qonuni hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 13-apreldagi PQ-3666-son “Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi faoliyatini yanada takomillashtirishga doir tashkiliy chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:
1. Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2011-yil 25-maydagi 111-mh-son “Notarial tasdiqlangan hujjatlarga tenglashtiriladigan vasiyatnomalar va ishonchnomalarni tasdiqlash tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomani tasdiqlash haqida”gi buyrugʻiga (roʻyxat raqami 2231, 2011-yil 25-may) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2011-y., 20-21-son, 218-modda) ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
2. Mazkur buyruq davlat roʻyxatidan oʻtkazilsin va Hukumat bayonnoma qarorlari va idoraviy normativ hujjatlarni huquqiy ekspertizadan oʻtkazish boshqarmasi Idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarning davlat reyestriga tegishli yozuv kiritsin.
3. Huquqiy xizmat koʻrsatishni davlat tomonidan tartibga solish boshqarmasi hamda Qonun hujjatlarini tahlil qilish va turkumlash boshqarmasi ushbu idoraviy normativ-huquqiy hujjatni barcha manfaatdor shaxslarga yetkazilishini, “Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami” — “Sobraniye zakonodatelstva Respubliki Uzbekistan”da hamda Oʻzbekiston Respublikasi Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasida eʼlon qilinishini taʼminlasin.
4. Mazkur buyruq 2019-yil 1-yanvardan kuchga kiradi.
5. Mazkur buyruq ijrosini nazorat qilish vazir oʻrinbosari A. Tashkulov zimmasiga yuklansin.
Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2018-yil 28-dekabrdagi 580-mh-son buyrugʻiga ILOVA
“Notarial tasdiqlangan hujjatlarga tenglashtiriladigan vasiyatnomalar va ishonchnomalarni tasdiqlash tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomani tasdiqlash haqida”gi buyruqqa kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Buyruqning nomi va 1-banddagi “vasiyatnomalar va ishonchnomalarni” degan soʻzlar “vasiyatnomalar, ishonchnomalar va arizalarni” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
2. Yoʻriqnomada :
a) nomidagi “vasiyatnomalar va ishonchnomalarni” degan soʻzlar “vasiyatnomalar, ishonchnomalar va arizalarni” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
b) muqaddima quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Mazkur Yoʻriqnoma Oʻzbekiston Respublikasining Fuqarolik kodeksi, “Notariat toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonuni (keyingi oʻrinlarda Qonun deb yuritiladi) hamda boshqa normativ-huquqiy hujjatlarga muvofiq notarial tasdiqlangan hujjatlarga tenglashtiriladigan vasiyatnomalar, ishonchnomalar va arizalarni tasdiqlash tartibini belgilaydi.”;
v) 1-band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“ariza — fuqaroning oʻz huquqlarini amalga oshirish yoki ulardan voz kechish haqidagi istagi bayon etilgan hujjat”;
g) 2-bandda :
birinchi xatboshidagi “Notariat toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunining” degan soʻzlar “Qonunning” degan soʻz bilan almashtirilsin;
beshinchi xatboshidagi “vasiyatnomalari va ishonchnomalari,” degan soʻzlar “vasiyatnomalari, ishonchnomalari va arizalari,” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
oltinchi xatboshidagi “vasiyatnomalari va ishonchnomalari,” degan soʻzlar “vasiyatnomalari, ishonchnomalari va arizalari,” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
sakkizinchi xatboshidagi “vasiyatnoma va ishonchnomalarni” degan soʻzlar “vasiyatnomalar, ishonchnomalar va arizalarni” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
d) 3-banddagi “vasiyatnomalar va ishonchnomalarni” degan soʻzlar “vasiyatnomalar, ishonchnomalar va arizalarni” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
e) 4-bandning uchinchi xatboshisidagi “tergov organlarining” degan soʻzlar “surishtiruv va tergov organlarining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
j) 5-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“5. Mansabdor shaxs vasiyat qiluvchiga, ishonch bildiruvchiga yoki ariza beruvchiga oʻz huquqlarini amalga oshirishda va qonuniy manfaatlarini himoya qilishda koʻmaklashadi. Shu maqsadda:
vasiyatnomalar, ishonchnomalar va arizalarni rasmiylashtirishdan kelib chiqadigan huquq va majburiyatlarni ularga tushuntiradi;
vasiyatnomalar, ishonchnomalar va arizalarni tasdiqlash munosabati bilan vujudga keladigan oqibatlar toʻgʻrisida ogohlantiradi;
fuqarolarning iltimosiga koʻra zarur hollarda vasiyatnomalar, ishonchnomalar va arizalar loyihalarini tuzadi;
vasiyatnomalar va ishonchnomalarni oʻzgartirish yoki bekor qilish tartibini tushuntiradi.”;
z) II-bobning nomidagi “Vasiyatnomalar va ishonchnomalarni” degan soʻzlar “Vasiyatnomalar, ishonchnomalar va arizalarni” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
i) 6-banddagi “vasiyatnomalari va ishonchnomalarini” degan soʻzlar “vasiyatnomalari, ishonchnomalari va arizalarini” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
k) 7 va 8-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“7. Vasiyatnomalar, ishonchnomalar va arizalarni tasdiqlashda mansabdor shaxs murojaat qiluvchilarning shaxsini, shuningdek fuqarolarning muomala layoqatini aniqlaydi.
Mansabdor shaxs murojaat qiluvchilarning shaxsini quyidagi hujjatlarga asosan aniqlaydi:
Oʻzbekiston fuqarolarining shaxsi — milliy pasport;
harbiy xizmatchilarning shaxsi — harbiy qismlar va harbiy muassasalar qoʻmondonligi tomonidan beriladigan shaxsiy guvohnomalar yoki harbiy biletlar (harbiy xizmatga majbur fuqarolarning harbiy bileti bundan mustasno);
chet el fuqarolari shaxsi — Oʻzbekiston Respublikasida yashash guvohnomasi yoki ichki ishlar organlarining doimiy yoki vaqtinchalik propiska joyi haqida belgi qoʻyilgan chet el fuqarosining milliy pasporti;
fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning shaxsi — Oʻzbekiston Respublikasida yashash guvohnomasi.
Mansabdor shaxsda murojaat qiluvchining ruhiy kasalligi yoki aqli zaifligi oqibatida oʻz xatti-harakatlarining ahamiyatini tushuna olmaydi yoki shu harakatlarni boshqara olmaydi deb yoxud spirtli ichimliklarni yoki giyohvandlik va psixotrop moddalarni isteʼmol qilishi oqibatida oʻz oilasini ogʻir moddiy ahvolga solib qoʻyadi deb hisoblash uchun asosi boʻlsada (shubha tugʻdirsada), ammo shu fuqaroning muomalaga layoqatsiz yoki muomala layoqati cheklanganligi toʻgʻrisida maʼlumotlar boʻlmasa, u vasiyatnomani, ishonchnomani yoki arizani tasdiqlashni kechiktiradi va sudning shu fuqaroni muomalaga layoqatsiz yoki muomala layoqati cheklangan deb topganligi toʻgʻrisidagi qarori bor-yoʻqligini aniqlaydi. Agar mazkur fuqaro sud tomonidan muomalaga layoqatsiz deb topilgan boʻlsa, mansabdor shaxs notarial harakatni amalga oshirishni rad etadi. Agar mansabdor shaxsning ushbu harakatidan murojaat qiluvchi norozi boʻlsa, mansabdor shaxs uning ustidan shikoyat qilinishi mumkinligini tushuntiradi.
Agar mazkur fuqaro sud tomonidan muomala layoqati cheklangan deb topilgan boʻlsa, mansabdor shaxs notarial harakatni amalga oshirishda muomala layoqati cheklangan shaxs homiysining roziligini talab etadi.
8. Vasiyatnoma, ishonchnoma yoki arizani tasdiqlashdan oldin mansabdor shaxs hujjat loyihasini ovoz chiqarib oʻqib beradi yoxud murojaat qiluvchining oʻzi uni oʻqib chiqadi. Agar vasiyat qiluvchi yoki ishonch bildiruvchi hujjat loyihasining matniga rozi boʻlsa, u mansabdor shaxs ishtirokida uni imzolaydi.”;
l) 9-bandda :
birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“9. Agar murojaat qiluvchi jismoniy nuqsoni, kasalligi tufayli yoki qandaydir boshqa sabablarga koʻra vasiyatnomani, ishonchnomani yoki arizani oʻz qoʻli bilan imzolay olmasa, uning topshirigʻiga koʻra uning oʻzi va mansabdor shaxs hozirligida boshqa fuqaro imzolashi mumkin, bunda vasiyatnoma yoki ishonchnomani tasdiqlashni soʻrab murojaat qilgan fuqaroning hujjatni oʻz qoʻli bilan imzolay olmaganligi sabablari hujjat matnida va tasdiqlovchi yozuvida koʻrsatilishi hamda hujjatlarni imzolash jarayoni majburiy audio va video qayd etilishi lozim.”;
sakkizinchi xatboshidagi “ishonch bildiruvchining” degan soʻzlardan soʻng “yoki ariza beruvchining” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;
m) 10-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“10. Vasiyatnomalar, ishonchnomalar va arizalarning matni aniq va ravshan yozilgan boʻlishi lozim, hujjatning mazmuniga taalluqli sana va muddatlar hech boʻlmaganda bir marta soʻz bilan yozilishi lozim.”;
n) 11-banddagi “Vasiyatnoma yoki ishonchnoma” degan soʻzlar “Vasiyatnoma, ishonchnoma yoki ariza” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
o) 13-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“13. Mansabdor shaxslar tomonidan tasdiqlangan vasiyatnomalar, ishonchnomalar va arizalar mazkur Yoʻriqnomaning 1-ilovasiga muvofiq shakldagi Notarial tasdiqlangan hujjatlarga tenglashtiriladigan vasiyatnomalar, ishonchnomalar va arizalarni roʻyxatga olish kitobida qayd etiladi. Hujjat qayd etilgan tartib raqami tegishli hujjatning barcha nusxalaridagi tasdiqlovchi yozuvga qoʻyiladi.”;
p) quyidagi mazmundagi 14 1 -band bilan toʻldirilsin:
“14 1 . Mansabdor shaxslar vasiyatnomalarni oʻzgartirish va bekor qilish uchun asos boʻladigan hujjatning bittadan nusxasini kechiktirmay notarial idoraga berishi shart.”;
r) 19-bandning oltinchi xatboshisi quyidagi mazmundagi jumla bilan toʻldirilsin:
“Vasiyatnomalarni imzolash jarayoni majburiy audio va video qayd etilishi lozim.”;
s) 29-band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Notarial harakatlarni amalga oshirish bilan bogʻliq ishonchnomalarning bittadan nusxasini Qonunning 26-moddasiga muvofiq notarial idoraga saqlash uchun kechiktirmay yuborishi shart.”.
t) 30-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“30. Mansabdor shaxs vasiyatnoma, ishonchnoma va arizalarni tasdiqlashni rad etishda Qonunning 38-moddasi asosida uning sabablarini yozma ravishda bayon etadi. Mansabdor shaxs tomonidan vasiyatnoma, ishonchnoma va arizalarni tasdiqlashni rad etish mazkur Yoʻriqnomaning 12-ilovasiga muvofiq shaklda amalga oshiriladi.”;
u) 31-banddagi “vasiyatnoma va ishonchnomalarni” degan soʻzlar “vasiyatnomalar, ishonchnomalar va arizalarni” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
f) 1-ilova mazkur oʻzgartirish va qoʻshimchalarning ilovasiga muvofiq tahrirda bayon etilsin.
Notarial tasdiqlangan hujjatlarga tenglashtiriladigan vasiyatnomalar va ishonchnomalarni tasdiqlash tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomani tasdiqlash haqidagi buyruqqa kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarga ILOVA
“Notarial tasdiqlangan hujjatlarga tenglashtiriladigan vasiyatnomalar, ishonchnomalar va arizalarni tasdiqlash tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga 1-ILOVA
Notarial tasdiqlangan hujjatlarga tenglashtiriladigan vasiyatnomalar, ishonchnomalar va arizalarni roʻyxatga olish
T/r Hujjat turi (vasiyatnoma, ishonchnoma yoki ariza) Tasdiqlash sanasi Murojaat qiluvchining F.I.O. va yashash joyi Hujjatning qisqacha mazmuni Hujjatning olinganligi haqida imzo Hujjatni qaysi davlat notarial idorasiga joʻnatilganligi haqida belgi 1 2 3 4 5 6 7 ”.
Vazir R. DAVLETOV
Toshkent sh.,
2018-yil 28-dekabr,
580-mh-son