UzbekAI

← Qonunlar

📅 2018-yil 29-dekabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2018 йил 29 декабрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 29 декабря 2018 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 29 December 2018 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»

Андижон вилоятининг Марҳамат туманидаги «Мингтепа» археология мероси объектини муҳофаза қилиш, тадқиқ этиш ва ундан оқилона фойдаланиш тўғрисида

Вазирлар Маҳкамасининг «Андижон вилоятининг Марҳамат туманида саноат, хизматлар соҳаси ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 12 сентябрдаги 723-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, халқимизнинг қадимий тарихи ва бой маданиятини тиклаш, Андижон вилояти Марҳамат туманидаги «Мингтепа» археология мероси объектини чуқур илмий ўрганиш, кенг тарғиб қилиш, муҳофаза қилиш ва тадқиқ этиш ҳамда ташриф буюрувчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Фанлар академияси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Андижон вилояти ҳокимлигининг Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Маданий мерос департаменти Андижон вилояти бошқармаси ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Андижон вилояти Марҳамат туманидаги «Мингтепа» археология мероси объектини муҳофаза қилиш ва тадқиқ этиш ёдгорлик марказини (кейинги ўринларда марказ деб аталади) барпо этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига:

«Мингтепа» археология мероси объектини (кейинги ўринларда объект деб аталади) лозим даражада муҳофаза қилиш, консервация қилиш ва асраб-авайлаш, объектда археологик қидирув ишлари, археология қазишмалари ва археология назоратини ташкил этиш;

республика ва хорижда объектга оид сақланаётган манбаларни малакали мутахассис ва экспертлар, олимларни жалб этган ҳолда тадқиқ этиш, улар ҳақида батафсил маълумотлар базасини яратиш ва мунтазам янгилаб бориш, халқаро илмий анжуманлар ташкил этиш, матбаа маҳсулотларини тайёрлаш, оммавий ахборот воситалари, Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали кенг тарғиб қилиш;

тарихий-илмий асослар бўйича объект макетларини тайёрлаш, археология ашёлари, қадимий қўлёзма ва тошбосма китоблар, тарихий далил ва ҳужжатлар, осори-атиқалар, замонавий илмий-тадқиқот ишлари, китоб ва тўпламлар, видео- ва фотоҳужжатлар ҳамда бошқа манбалар ҳисобига кўргазма-экспозиция ташкил этиш, юқори технологияларга асосланган ахборот-ресурс маркази фаолиятини самарали йўлга қўйиш;

туристлар, илмий тадқиқотчилар ва ташриф буюрувчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, тарихий кўринишни сақлаган ҳолда объектнинг муҳофаза этиладиган ҳудудидан ташқарида замонавий дам олиш масканларини ташкил этиш ва объектнинг туристик салоҳиятини ошириш юзасидан бошқа зарур чора-тадбирларни кўриш вазифалари юклатилсин.

3. Андижон вилоятининг Марҳамат туманидаги «Мингтепа» археология мероси объектини муҳофаза қилиш, тадқиқ этиш ҳамда Марҳамат туманининг туристик салоҳиятини ошириш бўйича «йўл харитаси» иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Андижон вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Қурилиш вазирлиги ҳамда Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда:

икки ой муддатда марказ ва объектнинг макетларини жойлаштиришни инобатга олган ҳолда объектнинг муҳофаза ҳудудидан ташқарида тупроқ унумдорлиги жиҳатидан бонитети юқори бўлмаган майдондан марказ биноси учун ер участкаси ажратиш чораларини кўрсин;

марказ биноси қурилиши учун ажратилган ҳудудда бино ва иншоотлар мавжуд бўлган тақдирда, уларнинг эгалари бўлган фуқаролар ва юридик шахсларга белгиланган тартибда пул компенсациялари тўланишини таъминласин;

марказ биносини қуриш ва жиҳозлаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилишини 2019 йил охирига қадар таъминласин.

5. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Маданият вазирлиги Андижон вилояти ҳокимлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда объектни чуқур илмий ўрганиш ва кенг тарғиб этиш, марказнинг самарали фаолият юритиши бўйича тизимли ишларни ташкил этсин.

6. Белгилансинки:

Андижон вилояти ҳокимлигининг «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси марказ биносини қуриш ва жиҳозлаш бўйича буюртмачи ҳисобланади, бош лойиҳа ва бош пудрат ташкилотлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқланади;

марказ биносини қуриш ва жиҳозлаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва мажмуада қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар — 2019-2020 йилларда Андижон вилояти маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар;

объектда археологик тадқиқотлар олиб бориш ва консервация қилиш ишларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар — 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига маданий мерос объектларини асрашга доир ишларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари доирасида, шунингдек, давлат буюртмаси асосида илмий тадқиқотларни бажариш учун Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ажратиладиган мақсадли грантлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига қопланади.

7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2018 йил 19 декабрдаги ПҚ-4068-сон қарорига мувофиқ Маданият вазирлиги ҳузурида Маданий мерос департаменти ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Маданий мерос департаментининг Андижон вилояти бошқармасига штат бирлигини шакллантиришда марказ фаолияти учун қўшимча 5 та штат бирлигини (2 та илмий ходим ва 3 та ёрдамчи ходим) ажратиш ҳамда сақлаш харажатларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга ошириш чораларини кўрсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги марказ биносини қуриш ва жиҳозлаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларининг белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминласин ҳамда марказ биносида қурилиш-монтаж ишларининг сифатли амалга оширилиши юзасидан назорат ўрнатсин.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Андижон вилояти ҳокими Ш.Қ. Абдураҳмонов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1059-сон қарорига ИЛОВА

Андижон вилоятининг Марҳамат туманидаги «Мингтепа» археология мероси объектини муҳофаза қилиш, тадқиқ этиш ҳамда Марҳамат туманининг туристик салоҳиятини ошириш бўйича

Т/р Чора-тадбирлар Ижро муддати Молиялаштириш манбаи Ижро учун масъуллар 1. «Мингтепа» археология объектида археологик тадқиқотлар ва консервация ишларини амалга ошириш. 2019-2020 йиллар, алоҳида режага мувофиқ Маданий мерос объектларини асрашга доир ишларни амалга ошириш учун бюджет маблағлари доирасида, вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча даромадлари Маданият вазирлиги, Фанлар академияси, Молия вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги 2. «Мингтепа» археология объектига тааллуқли бўлган тарихий-маданий, илмий ва оммабоп маълумотларни жамлаш, таҳрир қилиш ва тарғибот ишларида фойдаланиш учун Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига тақдим этиш. 2019 йил июнь Ташаббускорлар маблағлари Фанлар академияси, Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси 3. «Мингтепа» археология объектига ташриф буюрувчилар учун автомобиль тўхташ жойи, савдо ва бошқа шохобчаларни ташкил этиш. 2019 йил август Ташаббускорлар маблағлари Андижон вилояти ҳокимлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар 4. «Мингтепа» археология объектини туристлар ташриф буюрадиган масканга айлантириш учун республикада фаолият юритувчи сайёҳлик ташкилотларига инфотурлар ташкил этиш. Объект тайёр бўлганидан сўнг — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Маданият вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги 5. «Жингиртепа» ва «Тоштепа» археология объектларига ташриф буюрувчилар учун автомобиль тўхташ жойи, савдо ва бошқа шохобчаларни ташкил этиш. 2019-2020 йиллар Ташаббускорлар маблағлари Андижон вилояти ҳокимлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар 6. «Жингиртепа» ва «Тоштепа» археология объектларига олиб чиқувчи йўлни пиёдалар учун мослаштириш ҳамда хавфсизлик чораларини кўриш. 2019-2020 йиллар Вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча даромадлари Андижон вилояти ҳокимлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар 7. «Жингиртепа» ва «Тоштепа» археология объектларида томоша қилиш нуқтасини барпо этиш ва унда соябон ҳамда атроф муҳитни кузатиш учун бинокль ўрнатилишини таъминлаш. 2019 йил август Ташаббускорлар маблағлари Андижон вилояти ҳокимлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар 8. «Жингиртепа» ва «Тоштепа» археология объектларида ташриф буюрувчилар мароқли ҳордиқ чиқаришлари учун дам олиш масканларини ташкил этиш. 2019-2020 йиллар Ташаббускорлар маблағлари Андижон вилояти ҳокимлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар 9. «Мингтепа», «Жингиртепа» ва «Тоштепа» археология объектларини маҳаллий ва хорижий туристлар ўртасида кенг тарғиб қилиш учун оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш, Интернет ва босма нашрларда мақолалар чоп этиш, ташкилотчилар томонидан тақдим этиладиган мавзуга оид видео материаллар Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳамкори ҳисобланган «Дунё бўйлаб» телеканалида ва бошқа телеканалларда намойиш этилишини таъминлаш. Объект фойдаланишга топширилгандан сўнг доимий равишда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, ижрочилар маблағлари Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги 10. Андижон вилояти Марҳамат туманига ташриф буюрадиган маҳаллий ва хорижий туристлар учун қўшимча ташриф буюриш мумкин бўлган манзилларни аниқлаш ва туристлар ташрифи учун мослаштириш, жумладан: тумандаги «Андижон самоси халқ дорбозлар гуруҳи» хонадонини этнотуризм йўналишида доимий туристлар ташриф буюриш масканига айлантириш чораларини кўриш; ёшларда ватанпарварлик ҳиссини юксалтириш, тарихий маданият билан таништириш мақсадида тумандаги «Турон ўқувчи ёшлар ва ногиронлар ўқув ишлаб чиқариш маркази», «Маънавият боғи» ҳамда тумандаги Маҳдум Восилий номидаги маънавий мерос марказига таълим муассасалари ўқувчи ва талабалари саёҳатини ташкил этиш. доимо — Андижон вилояти ҳокимлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2018 йил 29 декабрь,

1059-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2018 й., 09/18/1059/2404-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

“YOʻL XARITASI”

Andijon viloyatining Marhamat tumanidagi “Mingtepa” arxeologiya merosi obyektini muhofaza qilish, tadqiq etish va undan oqilona foydalanish toʻgʻrisida

Vazirlar Mahkamasining “Andijon viloyatining Marhamat tumanida sanoat, xizmatlar sohasi va qishloq xoʻjaligini rivojlantirish orqali aholi bandligini taʼminlashga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2018-yil 12-sentabrdagi 723-son qaroriga muvofiq, shuningdek, xalqimizning qadimiy tarixi va boy madaniyatini tiklash, Andijon viloyati Marhamat tumanidagi “Mingtepa” arxeologiya merosi obyektini chuqur ilmiy oʻrganish, keng targʻib qilish, muhofaza qilish va tadqiq etish hamda tashrif buyuruvchilar uchun qulay shart-sharoitlar yaratish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi, Fanlar akademiyasi, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi va Andijon viloyati hokimligining Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligining Madaniy meros departamenti Andijon viloyati boshqarmasi huzurida yuridik shaxs maqomiga ega boʻlmagan Andijon viloyati Marhamat tumanidagi “Mingtepa” arxeologiya merosi obyektini muhofaza qilish va tadqiq etish yodgorlik markazini (keyingi oʻrinlarda markaz deb ataladi) barpo etish toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligiga:

“Mingtepa” arxeologiya merosi obyektini (keyingi oʻrinlarda obyekt deb ataladi) lozim darajada muhofaza qilish, konservatsiya qilish va asrab-avaylash, obyektda arxeologik qidiruv ishlari, arxeologiya qazishmalari va arxeologiya nazoratini tashkil etish;

respublika va xorijda obyektga oid saqlanayotgan manbalarni malakali mutaxassis va ekspertlar, olimlarni jalb etgan holda tadqiq etish, ular haqida batafsil maʼlumotlar bazasini yaratish va muntazam yangilab borish, xalqaro ilmiy anjumanlar tashkil etish, matbaa mahsulotlarini tayyorlash, ommaviy axborot vositalari, Internet jahon axborot tarmogʻi orqali keng targʻib qilish;

tarixiy-ilmiy asoslar boʻyicha obyekt maketlarini tayyorlash, arxeologiya ashyolari, qadimiy qoʻlyozma va toshbosma kitoblar, tarixiy dalil va hujjatlar, osori-atiqalar, zamonaviy ilmiy-tadqiqot ishlari, kitob va toʻplamlar, video- va fotohujjatlar hamda boshqa manbalar hisobiga koʻrgazma-ekspozitsiya tashkil etish, yuqori texnologiyalarga asoslangan axborot-resurs markazi faoliyatini samarali yoʻlga qoʻyish;

turistlar, ilmiy tadqiqotchilar va tashrif buyuruvchilar uchun qulay shart-sharoitlar yaratish, tarixiy koʻrinishni saqlagan holda obyektning muhofaza etiladigan hududidan tashqarida zamonaviy dam olish maskanlarini tashkil etish va obyektning turistik salohiyatini oshirish yuzasidan boshqa zarur chora-tadbirlarni koʻrish vazifalari yuklatilsin.

3. Andijon viloyatining Marhamat tumanidagi “Mingtepa” arxeologiya merosi obyektini muhofaza qilish, tadqiq etish hamda Marhamat tumanining turistik salohiyatini oshirish boʻyicha “yoʻl xaritasi” ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

4. Andijon viloyati hokimligi Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi, Qurilish vazirligi hamda Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasi bilan birgalikda:

ikki oy muddatda markaz va obyektning maketlarini joylashtirishni inobatga olgan holda obyektning muhofaza hududidan tashqarida tuproq unumdorligi jihatidan boniteti yuqori boʻlmagan maydondan markaz binosi uchun yer uchastkasi ajratish choralarini koʻrsin;

markaz binosi qurilishi uchun ajratilgan hududda bino va inshootlar mavjud boʻlgan taqdirda, ularning egalari boʻlgan fuqarolar va yuridik shaxslarga belgilangan tartibda pul kompensatsiyalari toʻlanishini taʼminlasin;

markaz binosini qurish va jihozlash boʻyicha loyiha-smeta hujjatlari ishlab chiqilishini 2019-yil oxiriga qadar taʼminlasin.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi, Madaniyat vazirligi Andijon viloyati hokimligi hamda boshqa manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda obyektni chuqur ilmiy oʻrganish va keng targʻib etish, markazning samarali faoliyat yuritishi boʻyicha tizimli ishlarni tashkil etsin.

6. Belgilansinki:

Andijon viloyati hokimligining “Yagona buyurtmachi xizmati” injiniring kompaniyasi markaz binosini qurish va jihozlash boʻyicha buyurtmachi hisoblanadi, bosh loyiha va bosh pudrat tashkilotlari qonun hujjatlarida belgilangan tartibda aniqlanadi;

markaz binosini qurish va jihozlash boʻyicha loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish va majmuada qurilish-montaj ishlarini amalga oshirish bilan bogʻliq xarajatlar — 2019-2020-yillarda Andijon viloyati mahalliy budjetining qoʻshimcha manbalari va qonun hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar;

obyektda arxeologik tadqiqotlar olib borish va konservatsiya qilish ishlarini amalga oshirish bilan bogʻliq xarajatlar — 2020-yildan boshlab Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligiga madaniy meros obyektlarini asrashga doir ishlarni amalga oshirish uchun Oʻzbekiston Respublikasi davlat budjeti mablagʻlari doirasida, shuningdek, davlat buyurtmasi asosida ilmiy tadqiqotlarni bajarish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi tomonidan ajratiladigan maqsadli grantlar va qonun hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobiga qoplanadi.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Moddiy madaniy meros obyektlarini muhofaza qilish sohasidagi faoliyatni tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi 2018-yil 19-dekabrdagi PQ-4068-son qaroriga muvofiq Madaniyat vazirligi huzurida Madaniy meros departamenti tashkil etilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi Madaniy meros departamentining Andijon viloyati boshqarmasiga shtat birligini shakllantirishda markaz faoliyati uchun qoʻshimcha 5 ta shtat birligini (2 ta ilmiy xodim va 3 ta yordamchi xodim) ajratish hamda saqlash xarajatlarini qonun hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshirish choralarini koʻrsin.

8. Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish vazirligi markaz binosini qurish va jihozlash boʻyicha loyiha-smeta hujjatlarining belgilangan tartibda davlat ekspertizasidan oʻtkazilishini taʼminlasin hamda markaz binosida qurilish-montaj ishlarining sifatli amalga oshirilishi yuzasidan nazorat oʻrnatsin.

9. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi oʻrinbosari — “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ boshqaruvi raisi A.J. Ramatov, Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari A.A. Abduxakimov va Andijon viloyati hokimi Sh.Q. Abdurahmonov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 29-dekabrdagi 1059-son qaroriga ILOVA

Andijon viloyatining Marhamat tumanidagi “Mingtepa” arxeologiya merosi obyektini muhofaza qilish, tadqiq etish hamda Marhamat tumanining turistik salohiyatini oshirish boʻyicha

T/r Chora-tadbirlar Ijro muddati Moliyalashtirish manbai Ijro uchun masʼullar 1. “Mingtepa” arxeologiya obyektida arxeologik tadqiqotlar va konservatsiya ishlarini amalga oshirish. 2019-2020-yillar, alohida rejaga muvofiq Madaniy meros obyektlarini asrashga doir ishlarni amalga oshirish uchun budjet mablagʻlari doirasida, viloyat mahalliy budjetining qoʻshimcha daromadlari Madaniyat vazirligi, Fanlar akademiyasi, Moliya vazirligi, Andijon viloyati hokimligi 2. “Mingtepa” arxeologiya obyektiga taalluqli boʻlgan tarixiy-madaniy, ilmiy va ommabop maʼlumotlarni jamlash, tahrir qilish va targʻibot ishlarida foydalanish uchun Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasiga taqdim etish. 2019-yil iyun Tashabbuskorlar mablagʻlari Fanlar akademiyasi, Madaniyat vazirligi, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi 3. “Mingtepa” arxeologiya obyektiga tashrif buyuruvchilar uchun avtomobil toʻxtash joyi, savdo va boshqa shoxobchalarni tashkil etish. 2019-yil avgust Tashabbuskorlar mablagʻlari Andijon viloyati hokimligi, manfaatdor vazirliklar va idoralar 4. “Mingtepa” arxeologiya obyektini turistlar tashrif buyuradigan maskanga aylantirish uchun respublikada faoliyat yurituvchi sayyohlik tashkilotlariga infoturlar tashkil etish. Obyekt tayyor boʻlganidan soʻng — Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, Madaniyat vazirligi, Andijon viloyati hokimligi 5. “Jingirtepa” va “Toshtepa” arxeologiya obyektlariga tashrif buyuruvchilar uchun avtomobil toʻxtash joyi, savdo va boshqa shoxobchalarni tashkil etish. 2019-2020-yillar Tashabbuskorlar mablagʻlari Andijon viloyati hokimligi, manfaatdor vazirliklar va idoralar 6. “Jingirtepa” va “Toshtepa” arxeologiya obyektlariga olib chiquvchi yoʻlni piyodalar uchun moslashtirish hamda xavfsizlik choralarini koʻrish. 2019-2020-yillar Viloyat mahalliy budjetining qoʻshimcha daromadlari Andijon viloyati hokimligi, manfaatdor vazirliklar va idoralar 7. “Jingirtepa” va “Toshtepa” arxeologiya obyektlarida tomosha qilish nuqtasini barpo etish va unda soyabon hamda atrof muhitni kuzatish uchun binokl oʻrnatilishini taʼminlash. 2019-yil avgust Tashabbuskorlar mablagʻlari Andijon viloyati hokimligi, manfaatdor vazirliklar va idoralar 8. “Jingirtepa” va “Toshtepa” arxeologiya obyektlarida tashrif buyuruvchilar maroqli hordiq chiqarishlari uchun dam olish maskanlarini tashkil etish. 2019-2020-yillar Tashabbuskorlar mablagʻlari Andijon viloyati hokimligi, manfaatdor vazirliklar va idoralar 9. “Mingtepa”, “Jingirtepa” va “Toshtepa” arxeologiya obyektlarini mahalliy va xorijiy turistlar oʻrtasida keng targʻib qilish uchun ommaviy axborot vositalarida keng yoritish, Internet va bosma nashrlarda maqolalar chop etish, tashkilotchilar tomonidan taqdim etiladigan mavzuga oid video materiallar Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasining hamkori hisoblangan “Dunyo boʻylab” telekanalida va boshqa telekanallarda namoyish etilishini taʼminlash. Obyekt foydalanishga topshirilgandan soʻng doimiy ravishda Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, ijrochilar mablagʻlari Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi, Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi 10. Andijon viloyati Marhamat tumaniga tashrif buyuradigan mahalliy va xorijiy turistlar uchun qoʻshimcha tashrif buyurish mumkin boʻlgan manzillarni aniqlash va turistlar tashrifi uchun moslashtirish, jumladan: tumandagi “Andijon samosi xalq dorbozlar guruhi” xonadonini etnoturizm yoʻnalishida doimiy turistlar tashrif buyurish maskaniga aylantirish choralarini koʻrish; yoshlarda vatanparvarlik hissini yuksaltirish, tarixiy madaniyat bilan tanishtirish maqsadida tumandagi “Turon oʻquvchi yoshlar va nogironlar oʻquv ishlab chiqarish markazi”, “Maʼnaviyat bogʻi” hamda tumandagi Mahdum Vosiliy nomidagi maʼnaviy meros markaziga taʼlim muassasalari oʻquvchi va talabalari sayohatini tashkil etish. doimo — Andijon viloyati hokimligi, manfaatdor vazirliklar va idoralar

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2018-yil 29-dekabr,

1059-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 29.12.2018-y., 09/18/1059/2404-son)

lex.uz