📅 2019-yil 2-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019-yil 2-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019 йил 2 январь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 2 января 2019 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 2 January 2019 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
ҲИСОБ-ДАЛОЛАТНОМА
Республика ҳудудларида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари ташкилотчиларига берилган майдонларда уруғлик пахта хом ашёсини етиштиришни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларига ажратилган пахта майдонларида сифатли уруғлик пахта хом ашёси етиштириш ва молиялаштиришни тартибга солиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришларини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 19 сентябрдаги 744-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Республика ҳудудларида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларига берилган майдонларда уруғлик пахта хом ашёсини етиштиришни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари республика ҳудудларида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларига берилган майдонларда уруғлик пахта хом ашёси етиштириш ишлари бўйича доимий таҳлиллар ўтказиб борсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Отажонов, қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев ва «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси раиси И.У. Хайдаров зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 январдаги 2-сон қарорига ИЛОВА
Республика ҳудудларида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларига берилган майдонларда уруғлик пахта хом ашёси етиштиришни молиялаштириш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом республика ҳудудларида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларига берилган майдонларда уруғлик пахта хом ашёси етиштиришни молиялаштириш тартибини белгилайди.
2. Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларига берилган майдонларда уруғлик пахта хом ашёси етиштиришни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағлари, тижорат банклари кредитлари ва ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерлари — пахта хом ашёсини етиштириш фаолияти Ҳукумат қарорлари билан белгиланган хўжалик субъектлари ва уруғчилик кластерлари;
уруғлик пахта хом ашёси — келгуси йил пахта ҳосили учун уруғлик чигит экиш мақсадида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларида етиштириладиган уруғлик пахта хом ашёси;
уруғчилик хўжаликлари — уруғлик пахта хом ашёси етиштириш ҳуқуқига эга бўлган хўжаликлари;
устама маблағ — уруғлик пахта хом ашёси етиштиришда иштирок этувчи ташкилотларни рағбатлантириш мақсадида уруғчилик хўжаликлари, илмий муассасалар, нав муаллифлари ва уруғчиликка бевосита алоқадор бўлган субъектларга ажратиладиган маблағ.
4. Етиштирилган уруғлик чигит ва пахта хом ашёси тақсимоти, ўз эҳтиёжи учун фойдаланиш ёки сотиш масалалари пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерлари томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
2-боб. Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларига берилган майдонларда уруғлик пахта хом ашёси етиштиришни молиялаштириш тартиби
5. Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларига берилган майдонларда уруғлик пахта хом ашёси етиштиришни молиялаштириш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерлари билан биргаликда республикада охирги 3 йилда уруғлик чигитнинг амалдаги сарфидан ҳамда келгуси йил учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларининг таклифларига асосан пахта хом ашёси етиштиришнинг прогноз ҳажмларидан келиб чиқиб, пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларида етиштириладиган уруғлик пахта хом ашёси миқдори ва навларини аниқлайдилар ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан келишган ҳолда ҳар йили 1 октябргача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этадилар.
7. Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларида уруғлик пахта хом ашёси экиладиган майдон ҳажми, пахта етиштиришнинг прогноз ҳажмлари ва ғўза навлари бўйича жойлаштириш масалалари ҳар йил 1 ноябрга қадар Ҳукуматнинг қарорида белгиланади.
8. Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларига берилган майдонларда уруғлик пахта хом ашёси етиштиришни молиялаштириш уруғлик пахта қийматининг 60 фоизигача Жамғарма маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
9. Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерлари кредит олиш учун хизмат кўрсатувчи тижорат банкига ариза билан мурожаат қилади.
Аризада кредит олиш учун тайёрланган бизнес-режа илова қилинади.
10. Жамғарма билан тузилган Бош битимга мувофиқ тижорат банки пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларини ойма-ой кесимида молиялаштириш учун ресурслар ажратиш бўйича Жамғармага ариза беради.
11. Жамғарма томонидан ҳар ойнинг 5-кунигача тижорат банкига кредит ресурслари ажратилади.
12. Тижорат банки томонидан пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларини молиялаштириш учун кредит ресурслари ажратилади.
13. Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларига:
барча агротехник тадбирларни ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда молиялаштириш, шу жумладан, минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий ва биологик воситалари, ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари, бошқа ресурслар ва хизматларни харид қилиш ва жойига етказиб бериш;
тузилган шартномаларга мувофиқ уруғчилик фермер хўжаликларининг меҳнат ҳақини ойма-ой тўлаб бериш ва уруғлик пахта ҳосили учун тўлиқ ўзаро ҳисоб-китобларни йил якунигача амалга ошириш;
уруғчилик фермер хўжаликларига берилган моддий-техника ресурслари ва хизматларидан мақсадли фойдаланиш устидан назорат қилиш;
замонавий агротехнологияларни жорий этиш, ҳосилдорлик ва уруғлик пахта хом ашёси сифатини ошириш, қишлоқ хўжалиги ходимларини рағбатлантириш учун қўшимча молиявий ресурслар ажратиш юзасидан тўлиқ масъулият юклатилади.
3-боб. Тайёрланган уруғлик пахта хом ашёсига устамалар тўлаш тартиби
14. Уруғлик пахта хом ашёсига қонунчилик ҳужжатларига асосан етиштирилган уруғлик пахта хомашёсидан тайёрланган уруғлик чигит Ўзбекистон Республикаси Давлат стандарти (OʻzDSt-663-2017 «Уруғлик чигит. Техникавий шартлар») талабларига мос бўлганда, пахта хомашёси қийматига нисбатан суперэлита ва элита уруғлик чигит учун 50 фоиз, I авлод (R1) учун 35 фоиз, II авлод (R2) учун 25 фоиз ва III авлод (R3) учун 15 фоиз миқдорида устамалар ҳисобланади.
15. Устамалар харажати тайёрланган уруғлик чигит нархига киритилади.
16. Устамалар етиштирилган уруғлик пахта хом ашёси миқдорига ҳисобланади ва қуйидаги тартибда икки босқичда ҳисоб-китоб амалга оширилади:
а) пахта-тўқимачилик кластерларида:
биринчи босқичда — уруғлик пахта хом ашёси етказиб берувчи томонидан етиштирилган уруғлик пахта хом ашёси учун ҳисобланган устаманинг 50 фоизи пахта-тўқимачилик кластерлари ихтиёрида қолдирилади;
иккинчи босқичда — уруғлик чигит экилгандан (сотилгандан) кейин устаманинг қолган қисми 100 фоиз деб ҳисобланиб, шундан 50 фоизи пахта-тўқимачилик кластерлари ихтиёрида қолдирилади, қолган 50 фоизи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Уруғчиликни ривожлантириш маркази» давлат унитар корхонасининг ҳисобварағига ўтказилади ва қуйидагича тақсимланади:
«Уруғчиликни ривожлантириш маркази» давлат унитар корхонасига ва унинг вилоят ҳудудий бошқармаларига ҳамда элита уруғчилиги лабораторияларига — 20 фоиз;
нав оригинаторлари, институтлар, селекционер ва уруғчиликда иштирок этувчи бошқа субъектларга — 30 фоиз.
б) пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришларида:
биринчи босқичда — топширилган уруғлик пахта хом ашёси учун ҳисобланган устаманинг 50 фоизи миқдорида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари таркибига кирувчи уруғчилик хўжаликларига пахта хом ашёсини топширган вақтда;
иккинчи босқичда — уруғлик чигит экилгандан (сотилгандан) кейин устаманинг қолган 50 фоиз қисми 100 фоиз деб ҳисобланиб, шундан 10 фоизи пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ихтиёрида қолдирилади, 40 фоизи уларнинг таркибига кирувчи уруғчилик фермер хўжаликлари ихтиёрида қолдирилади;
«Уруғчиликни ривожлантириш маркази» давлат унитар корхонасининг ҳисобварағига ўтказиладиган устамаларни тўлаш бўйича уруғлик чигит тайёрловчи ташкилотлар ўртасида шартномалар тузилади.
Устамаларнинг ҳисоби ушбу Низомга 2-иловада келтирилган ҳисобот шакллари асосида ҳисобланади ва тўланади.
қолган 50 фоизи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Уруғчиликни ривожлантириш маркази» давлат унитар корхонасининг ҳисобварағига ўтказилади ва қуйидагича тақсимланади:
«Уруғчиликни ривожлантириш маркази» давлат унитар корхонасига ва унинг вилоят ҳудудий бошқармаларига ҳамда элита уруғчилиги лабораторияларига — 20 фоиз;
нав оригинаторлари, институтлар, селекционер ва уруғчиликда иштирок этувчи бошқа субъектларга — 30 фоиз.
17. Ўтказиладиган маблағнинг нав оригинаторлари, институтлар, селекционер олимларга тегишли қисми тақсимотида уларнинг тайёрланган пахта уруғлигидаги улуши эътиборга олинади.
18. Нав оригинаторлари, институтлар, селекционер олимлар ва уруғчиликда иштирок этувчи бошқа субъектларга устама маблағлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланадиган йиллик харажатлар сметасига ҳамда тегишли ташкилотлар билан тузиладиган шартномаларга мувофиқ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Уруғчиликни ривожлантириш маркази» давлат унитар корхонасининг махсус ҳисобварағидан ўтказиб берилади.
19. Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерлари ўз эҳтиёжлари учун ғўзанинг хорижий нав ва дурагай уруғларини белгиланган тартибда олиб келиши ва етиштириши мумкин.
4-боб. Якунловчи қоида
20. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Республика ҳудудларида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларига берилган майдонларда уруғлик пахта хом ашёси етиштиришни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларига берилган майдонларда уруғлик пахта хом ашёсини етиштиришни молиялаштириш
Босқичлар Тадбирлар Масъуллар Муддатлар Уруғлик пахта хом ашёсини етиштириш ҳажмини аниқлаш 1-босқич Келгуси йил ҳосили учун пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларида етиштириладиган уруғлик пахта хом ашёси миқдорини аниқлаш ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси, пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари 1 октябргача 2-босқич Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларида уруғлик пахта хом ашёси экиладиган майдон ҳажми, пахта етиштиришнинг прогноз ҳажмлари ва ғўзани навлар бўйича жойлаштириш масалаларини Ҳукумат қарорида белгилаш. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси 1 ноябргача Уруғлик пахта хом ашёси етиштиришни молиялаштириш 3-босқич Уруғлик пахта етиштирувчи фермер хўжаликлари билан пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ўртасида уруғлик пахта хом ашёси етиштириш бўйича контрактация шартномаларини тузиш Уруғчилик фермер хўжаликлари, пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари ташкилотчилари 1 январгача 4-босқич Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерлари кредит олиш учун хизмат кўрсатувчи тижорат банкига ариза бериш Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерлари 10 январгача 5-босқич Жамғарма билан тузилган Бош битимга асосан тижорат банки пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларини ойма-ой кесимида молиялаштириш учун ресурслар ажратиш бўйича Жамғармага ариза бериш Тижорат банклари 20 январгача 6-босқич Жамғарма томонидан тижорат банкига кредит ресурслари ажратиш Жамғарма ҳар ойнинг 5-кунигача 7-босқич Тижорат банки томонидан пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларини молиялаштириш учун ресурслар ажратиш Тижорат банклари Агротехник тадбирларга асосан ойма-ой Тайёрланган уруғлик пахта учун устама ажратиш 8-босқич Етиштирилган уруғлик пахта учун биринчи босқичда 50 фоиз устама маблағларни ажратиш Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерлари Уруғлик пахта топширилган вақтда 9-босқич Етиштирилган уруғлик пахтадан тайёрланган ва келгуси йилда экилган уруғлик чигит учун иккинчи босқичда қолган 50 фоиз устама маблағларни ажратиш Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерлари, Жамғарма Келгуси йил ҳосили учун уруғлик чигит экилгандан (сотилгандан) кейин 10-босқич Иккинчи босқичда ажратилган устама маблағларни тақсимлаш Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Фанлар академияси, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси Келгуси йил ҳосили учун уруғлик чигит экилгандан (сотилгандан) кейин
Республика ҳудудларида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларига берилган майдонларда уруғлик пахта хом ашёси етиштиришни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
________туманидаги ________ МЧЖда 20___ йил пахта ҳосилидан тайёрланган уруғлик чигит учун уруғчиликда иштирок этган барча субъектларга тўланадиган устама ҳақлари тўғрисида
Т/р Уруғлик пахта етиштирган корхона номи Пахтанинг селекцион нави Пахтанинг нави ва синфи Пахта толасининг типи Уруғлик чигитнинг репродукцияси (авлоди) Уруғлик пахтанинг кондицион вазни (тн) Ишлаб чиқарилган уруғлик чигит Сотилган уруғлик чигитга тўғри келадиган пахта Сертификатга мос келиши бўйича таҳлил натижалари Сотилган уруғлик чигит (тн) Шу жумладан Фоизи 1 тн уруғлик пахтанинг харид нархи, сўм Харид нархи бўйича пахта хом ашёсининг қиймати (минг сўм) Тўланадиган устама микдори Биринчи босқичда ҳисобланган устама (минг сўм) Харид қилиш даврида хўжаликка тўланган устама (минг сўм) 2-босқичда ҳисобланган ва тўланиши лозим бўлган устама ҳақи Жами 50 % устама шундан тонна фоиз сертификатлаш санаси нархи, сўм сертификат рақами чигитнинг унувчанлик синфи Тукли (Сертификатланган) чигит Туксизлантирилиб жами сотилган тукли уруғлик чигит Шундан фоиз сўмма минг сўм Уруғчилик хўжаликларга 40% Институт оригинаторларига 30% Пахта тозалаш корхоналарига 10 % «Уруғчиликни ривожлантириш маркази» ДКга 20 % Туксиз (Сертификатанган)чигит Сотилгантуксиз (Сертификатланган) чигит 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 Асосий уруғлик фонд 1 Жами: Захира уруғлик фонд 1 Жами: Жами « _______» ташкилот бўйича
Туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи _____________________ (имзо) ____________________ Ф.И.О «Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш» ДУК вилояти филиали бошлиғи _____________________ (имзо) ____________________ Ф.И.О Уруғчиликни ривожлантириш маркази ДК вилояти бошқармаси бошлиғи _____________________ (имзо) ____________________ Ф.И.О «________________» МЧЖ раҳбари _____________________ (имзо) ____________________ Ф.И.О
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 2 январь,
2-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
HISOB-DALOLATNOMA
Respublika hududlarida paxta-toʻqimachilik ishlab chiqarishlari va klasterlari tashkilotchilariga berilgan maydonlarda urugʻlik paxta xom ashyosini yetishtirishni moliyalashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Paxta-toʻqimachilik ishlab chiqarishi va klasterlariga ajratilgan paxta maydonlarida sifatli urugʻlik paxta xom ashyosi yetishtirish va moliyalashtirishni tartibga solish hamda Vazirlar Mahkamasining “Paxta-toʻqimachilik ishlab chiqarishlarini yanada rivojlantirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2018-yil 19-sentabrdagi 744-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Respublika hududlarida paxta-toʻqimachilik ishlab chiqarishi va klasterlariga berilgan maydonlarda urugʻlik paxta xom ashyosini yetishtirishni moliyalashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi, “Oʻztoʻqimachiliksanoat” uyushmasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklari respublika hududlarida paxta-toʻqimachilik ishlab chiqarishi va klasterlariga berilgan maydonlarda urugʻlik paxta xom ashyosi yetishtirish ishlari boʻyicha doimiy tahlillar oʻtkazib borsin.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari N.S. Otajonov, qishloq xoʻjaligi vaziri J.A. Xodjayev va “Oʻztoʻqimachiliksanoat” uyushmasi raisi I.U. Xaydarov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 2-yanvardagi 2-son qaroriga ILOVA
Respublika hududlarida paxta-toʻqimachilik ishlab chiqarishi va klasterlariga berilgan maydonlarda urugʻlik paxta xom ashyosi yetishtirishni moliyalashtirish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom respublika hududlarida paxta-toʻqimachilik ishlab chiqarishi va klasterlariga berilgan maydonlarda urugʻlik paxta xom ashyosi yetishtirishni moliyalashtirish tartibini belgilaydi.
2. Paxta-toʻqimachilik ishlab chiqarishi va klasterlariga berilgan maydonlarda urugʻlik paxta xom ashyosi yetishtirishni moliyalashtirish Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligini davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda Jamgʻarma deb ataladi) mablagʻlari, tijorat banklari kreditlari va oʻz mablagʻlari hisobiga amalga oshiriladi.
3. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
paxta-toʻqimachilik ishlab chiqarishi va klasterlari — paxta xom ashyosini yetishtirish faoliyati Hukumat qarorlari bilan belgilangan xoʻjalik subyektlari va urugʻchilik klasterlari;
urugʻlik paxta xom ashyosi — kelgusi yil paxta hosili uchun urugʻlik chigit ekish maqsadida paxta-toʻqimachilik ishlab chiqarishi va klasterlarida yetishtiriladigan urugʻlik paxta xom ashyosi;
urugʻchilik xoʻjaliklari — urugʻlik paxta xom ashyosi yetishtirish huquqiga ega boʻlgan xoʻjaliklari;
ustama mablagʻ — urugʻlik paxta xom ashyosi yetishtirishda ishtirok etuvchi tashkilotlarni ragʻbatlantirish maqsadida urugʻchilik xoʻjaliklari, ilmiy muassasalar, nav mualliflari va urugʻchilikka bevosita aloqador boʻlgan subyektlarga ajratiladigan mablagʻ.
4. Yetishtirilgan urugʻlik chigit va paxta xom ashyosi taqsimoti, oʻz ehtiyoji uchun foydalanish yoki sotish masalalari paxta-toʻqimachilik ishlab chiqarishi va klasterlari tomonidan belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
2-bob. Paxta-toʻqimachilik ishlab chiqarishi va klasterlariga berilgan maydonlarda urugʻlik paxta xom ashyosi yetishtirishni moliyalashtirish tartibi
5. Paxta-toʻqimachilik ishlab chiqarishi va klasterlariga berilgan maydonlarda urugʻlik paxta xom ashyosi yetishtirishni moliyalashtirish ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi, “Oʻztoʻqimachiliksanoat” uyushmasi paxta-toʻqimachilik ishlab chiqarishi va klasterlari bilan birgalikda respublikada oxirgi 3 yilda urugʻlik chigitning amaldagi sarfidan hamda kelgusi yil uchun Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklarining takliflariga asosan paxta xom ashyosi yetishtirishning prognoz hajmlaridan kelib chiqib, paxta-toʻqimachilik ishlab chiqarishi va klasterlarida yetishtiriladigan urugʻlik paxta xom ashyosi miqdori va navlarini aniqlaydilar va Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi bilan kelishgan holda har yili 1-oktabrgacha Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasiga taqdim etadilar.
7. Paxta-toʻqimachilik ishlab chiqarishi va klasterlarida urugʻlik paxta xom ashyosi ekiladigan maydon hajmi, paxta yetishtirishning prognoz hajmlari va gʻoʻza navlari boʻyicha joylashtirish masalalari har yil 1-noyabrga qadar Hukumatning qarorida belgilanadi.
8. Paxta-toʻqimachilik ishlab chiqarishi va klasterlariga berilgan maydonlarda urugʻlik paxta xom ashyosi yetishtirishni moliyalashtirish urugʻlik paxta qiymatining 60 foizigacha Jamgʻarma mablagʻlari hisobiga amalga oshiriladi.
9. Paxta-toʻqimachilik ishlab chiqarishi va klasterlari kredit olish uchun xizmat koʻrsatuvchi tijorat bankiga ariza bilan murojaat qiladi.
Arizada kredit olish uchun tayyorlangan biznes-reja ilova qilinadi.
10. Jamgʻarma bilan tuzilgan Bosh bitimga muvofiq tijorat banki paxta-toʻqimachilik ishlab chiqarishi va klasterlarini oyma-oy kesimida moliyalashtirish uchun resurslar ajratish boʻyicha Jamgʻarmaga ariza beradi.
11. Jamgʻarma tomonidan har oyning 5-kunigacha tijorat bankiga kredit resurslari ajratiladi.
12. Tijorat banki tomonidan paxta-toʻqimachilik ishlab chiqarishi va klasterlarini moliyalashtirish uchun kredit resurslari ajratiladi.
13. Paxta-toʻqimachilik ishlab chiqarishi va klasterlariga:
barcha agrotexnik tadbirlarni oʻz vaqtida va toʻliq hajmda moliyalashtirish, shu jumladan, mineral oʻgʻitlar, oʻsimliklarni himoya qilish kimyoviy va biologik vositalari, yoqilgʻi-moylash mahsulotlari, boshqa resurslar va xizmatlarni xarid qilish va joyiga yetkazib berish;
tuzilgan shartnomalarga muvofiq urugʻchilik fermer xoʻjaliklarining mehnat haqini oyma-oy toʻlab berish va urugʻlik paxta hosili uchun toʻliq oʻzaro hisob-kitoblarni yil yakunigacha amalga oshirish;
urugʻchilik fermer xoʻjaliklariga berilgan moddiy-texnika resurslari va xizmatlaridan maqsadli foydalanish ustidan nazorat qilish;
zamonaviy agrotexnologiyalarni joriy etish, hosildorlik va urugʻlik paxta xom ashyosi sifatini oshirish, qishloq xoʻjaligi xodimlarini ragʻbatlantirish uchun qoʻshimcha moliyaviy resurslar ajratish yuzasidan toʻliq masʼuliyat yuklatiladi.
3-bob. Tayyorlangan urugʻlik paxta xom ashyosiga ustamalar toʻlash tartibi
14. Urugʻlik paxta xom ashyosiga qonunchilik hujjatlariga asosan yetishtirilgan urugʻlik paxta xomashyosidan tayyorlangan urugʻlik chigit Oʻzbekiston Respublikasi Davlat standarti (OʻzDSt-663-2017 “Urugʻlik chigit. Texnikaviy shartlar”) talablariga mos boʻlganda, paxta xomashyosi qiymatiga nisbatan superelita va elita urugʻlik chigit uchun 50 foiz, I avlod (R1) uchun 35 foiz, II avlod (R2) uchun 25 foiz va III avlod (R3) uchun 15 foiz miqdorida ustamalar hisoblanadi.
15. Ustamalar xarajati tayyorlangan urugʻlik chigit narxiga kiritiladi.
16. Ustamalar yetishtirilgan urugʻlik paxta xom ashyosi miqdoriga hisoblanadi va quyidagi tartibda ikki bosqichda hisob-kitob amalga oshiriladi:
a) paxta-toʻqimachilik klasterlarida:
birinchi bosqichda — urugʻlik paxta xom ashyosi yetkazib beruvchi tomonidan yetishtirilgan urugʻlik paxta xom ashyosi uchun hisoblangan ustamaning 50 foizi paxta-toʻqimachilik klasterlari ixtiyorida qoldiriladi;
ikkinchi bosqichda — urugʻlik chigit ekilgandan (sotilgandan) keyin ustamaning qolgan qismi 100 foiz deb hisoblanib, shundan 50 foizi paxta-toʻqimachilik klasterlari ixtiyorida qoldiriladi, qolgan 50 foizi Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi “Urugʻchilikni rivojlantirish markazi” davlat unitar korxonasining hisobvaragʻiga oʻtkaziladi va quyidagicha taqsimlanadi:
“Urugʻchilikni rivojlantirish markazi” davlat unitar korxonasiga va uning viloyat hududiy boshqarmalariga hamda elita urugʻchiligi laboratoriyalariga — 20 foiz;
nav originatorlari, institutlar, seleksioner va urugʻchilikda ishtirok etuvchi boshqa subyektlarga — 30 foiz.
b) paxta-toʻqimachilik ishlab chiqarishlarida:
birinchi bosqichda — topshirilgan urugʻlik paxta xom ashyosi uchun hisoblangan ustamaning 50 foizi miqdorida paxta-toʻqimachilik ishlab chiqarishlari tarkibiga kiruvchi urugʻchilik xoʻjaliklariga paxta xom ashyosini topshirgan vaqtda;
ikkinchi bosqichda — urugʻlik chigit ekilgandan (sotilgandan) keyin ustamaning qolgan 50 foiz qismi 100 foiz deb hisoblanib, shundan 10 foizi paxta-toʻqimachilik ishlab chiqarishlari ixtiyorida qoldiriladi, 40 foizi ularning tarkibiga kiruvchi urugʻchilik fermer xoʻjaliklari ixtiyorida qoldiriladi;
“Urugʻchilikni rivojlantirish markazi” davlat unitar korxonasining hisobvaragʻiga oʻtkaziladigan ustamalarni toʻlash boʻyicha urugʻlik chigit tayyorlovchi tashkilotlar oʻrtasida shartnomalar tuziladi.
Ustamalarning hisobi ushbu Nizomga 2-ilovada keltirilgan hisobot shakllari asosida hisoblanadi va toʻlanadi.
qolgan 50 foizi Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi “Urugʻchilikni rivojlantirish markazi” davlat unitar korxonasining hisobvaragʻiga oʻtkaziladi va quyidagicha taqsimlanadi:
“Urugʻchilikni rivojlantirish markazi” davlat unitar korxonasiga va uning viloyat hududiy boshqarmalariga hamda elita urugʻchiligi laboratoriyalariga — 20 foiz;
nav originatorlari, institutlar, seleksioner va urugʻchilikda ishtirok etuvchi boshqa subyektlarga — 30 foiz.
17. Oʻtkaziladigan mablagʻning nav originatorlari, institutlar, seleksioner olimlarga tegishli qismi taqsimotida ularning tayyorlangan paxta urugʻligidagi ulushi eʼtiborga olinadi.
18. Nav originatorlari, institutlar, seleksioner olimlar va urugʻchilikda ishtirok etuvchi boshqa subyektlarga ustama mablagʻlar Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi tomonidan tasdiqlanadigan yillik xarajatlar smetasiga hamda tegishli tashkilotlar bilan tuziladigan shartnomalarga muvofiq Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi “Urugʻchilikni rivojlantirish markazi” davlat unitar korxonasining maxsus hisobvaragʻidan oʻtkazib beriladi.
19. Paxta-toʻqimachilik ishlab chiqarishi va klasterlari oʻz ehtiyojlari uchun gʻoʻzaning xorijiy nav va duragay urugʻlarini belgilangan tartibda olib kelishi va yetishtirishi mumkin.
4-bob. Yakunlovchi qoida
20. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Respublika hududlarida paxta-toʻqimachilik ishlab chiqarishi va klasterlariga berilgan maydonlarda urugʻlik paxta xom ashyosi yetishtirishni moliyalashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Paxta-toʻqimachilik ishlab chiqarishi va klasterlariga berilgan maydonlarda urugʻlik paxta xom ashyosini yetishtirishni moliyalashtirish
Bosqichlar Tadbirlar Masʼullar Muddatlar Urugʻlik paxta xom ashyosini yetishtirish hajmini aniqlash 1-bosqich Kelgusi yil hosili uchun paxta-toʻqimachilik ishlab chiqarishi va klasterlarida yetishtiriladigan urugʻlik paxta xom ashyosi miqdorini aniqlash va Vazirlar Mahkamasiga taqdim etish Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, “Oʻztoʻqimachiliksanoat” uyushmasi, paxta-toʻqimachilik ishlab chiqarishi va klasterlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari 1-oktabrgacha 2-bosqich Paxta-toʻqimachilik ishlab chiqarishi va klasterlarida urugʻlik paxta xom ashyosi ekiladigan maydon hajmi, paxta yetishtirishning prognoz hajmlari va gʻoʻzani navlar boʻyicha joylashtirish masalalarini Hukumat qarorida belgilash. Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, “Oʻztoʻqimachiliksanoat” uyushmasi 1-noyabrgacha Urugʻlik paxta xom ashyosi yetishtirishni moliyalashtirish 3-bosqich Urugʻlik paxta yetishtiruvchi fermer xoʻjaliklari bilan paxta-toʻqimachilik ishlab chiqarishlari oʻrtasida urugʻlik paxta xom ashyosi yetishtirish boʻyicha kontraktatsiya shartnomalarini tuzish Urugʻchilik fermer xoʻjaliklari, paxta-toʻqimachilik ishlab chiqarishlari va klasterlari tashkilotchilari 1-yanvargacha 4-bosqich Paxta-toʻqimachilik ishlab chiqarishi va klasterlari kredit olish uchun xizmat koʻrsatuvchi tijorat bankiga ariza berish Paxta-toʻqimachilik ishlab chiqarishi va klasterlari 10-yanvargacha 5-bosqich Jamgʻarma bilan tuzilgan Bosh bitimga asosan tijorat banki paxta-toʻqimachilik ishlab chiqarishi va klasterlarini oyma-oy kesimida moliyalashtirish uchun resurslar ajratish boʻyicha Jamgʻarmaga ariza berish Tijorat banklari 20-yanvargacha 6-bosqich Jamgʻarma tomonidan tijorat bankiga kredit resurslari ajratish Jamgʻarma har oyning 5-kunigacha 7-bosqich Tijorat banki tomonidan paxta-toʻqimachilik ishlab chiqarishi va klasterlarini moliyalashtirish uchun resurslar ajratish Tijorat banklari Agrotexnik tadbirlarga asosan oyma-oy Tayyorlangan urugʻlik paxta uchun ustama ajratish 8-bosqich Yetishtirilgan urugʻlik paxta uchun birinchi bosqichda 50 foiz ustama mablagʻlarni ajratish Paxta-toʻqimachilik ishlab chiqarishi va klasterlari Urugʻlik paxta topshirilgan vaqtda 9-bosqich Yetishtirilgan urugʻlik paxtadan tayyorlangan va kelgusi yilda ekilgan urugʻlik chigit uchun ikkinchi bosqichda qolgan 50 foiz ustama mablagʻlarni ajratish Paxta-toʻqimachilik ishlab chiqarishi va klasterlari, Jamgʻarma Kelgusi yil hosili uchun urugʻlik chigit ekilgandan (sotilgandan) keyin 10-bosqich Ikkinchi bosqichda ajratilgan ustama mablagʻlarni taqsimlash Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Fanlar akademiyasi, “Oʻztoʻqimachiliksanoat” uyushmasi Kelgusi yil hosili uchun urugʻlik chigit ekilgandan (sotilgandan) keyin
Respublika hududlarida paxta-toʻqimachilik ishlab chiqarishi va klasterlariga berilgan maydonlarda urugʻlik paxta xom ashyosi yetishtirishni moliyalashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
________tumanidagi ________ MChJda 20___ yil paxta hosilidan tayyorlangan urugʻlik chigit uchun urugʻchilikda ishtirok etgan barcha subyektlarga toʻlanadigan ustama haqlari toʻgʻrisida
T/r Urugʻlik paxta yetishtirgan korxona nomi Paxtaning seleksion navi Paxtaning navi va sinfi Paxta tolasining tipi Urugʻlik chigitning reproduksiyasi (avlodi) Urugʻlik paxtaning konditsion vazni (tn) Ishlab chiqarilgan urugʻlik chigit Sotilgan urugʻlik chigitga toʻgʻri keladigan paxta Sertifikatga mos kelishi boʻyicha tahlil natijalari Sotilgan urugʻlik chigit (tn) Shu jumladan Foizi 1 tn urugʻlik paxtaning xarid narxi, soʻm Xarid narxi boʻyicha paxta xom ashyosining qiymati (ming soʻm) Toʻlanadigan ustama mikdori Birinchi bosqichda hisoblangan ustama (ming soʻm) Xarid qilish davrida xoʻjalikka toʻlangan ustama (ming soʻm) 2-bosqichda hisoblangan va toʻlanishi lozim boʻlgan ustama haqi Jami 50 % ustama shundan tonna foiz sertifikatlash sanasi narxi, soʻm sertifikat raqami chigitning unuvchanlik sinfi Tukli (Sertifikatlangan) chigit Tuksizlantirilib jami sotilgan tukli urugʻlik chigit Shundan foiz soʻmma ming soʻm Urugʻchilik xoʻjaliklarga 40% Institut originatorlariga 30% Paxta tozalash korxonalariga 10 % “Urugʻchilikni rivojlantirish markazi” DKga 20 % Tuksiz (Sertifikatangan)chigit Sotilgantuksiz (Sertifikatlangan) chigit 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 Asosiy urugʻlik fond 1 Jami: Zaxira urugʻlik fond 1 Jami: Jami “ _______” tashkilot boʻyicha
Tuman qishloq xoʻjaligi boʻlimi boshligʻi _____________________ (imzo) ____________________ F.I.O “Agrosanoat majmuida xizmatlar koʻrsatish” DUK viloyati filiali boshligʻi _____________________ (imzo) ____________________ F.I.O Urugʻchilikni rivojlantirish markazi DK viloyati boshqarmasi boshligʻi _____________________ (imzo) ____________________ F.I.O “________________” MChJ rahbari _____________________ (imzo) ____________________ F.I.O
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2019-yil 2-yanvar,
2-son