📅 2019-yil 3-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019-yil 3-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019 йил 3 январь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 3 января 2019 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 3 January 2019 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
КОМПЛЕКС ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
МОДДИЙ-ТЕХНИКА ВОСИТАЛАРИ РЎЙХАТИ
Тошкент шаҳридан ўтадиган каналлар ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳрида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент тўғрисида» 2018 йил 17 августдаги ПФ-5515-сон Фармонига асосан Тошкент шаҳридан ўтадиган каналлардан фойдаланиш ва бошқариш ҳамда уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш тизими барпо этилди.
Махсус ташкил этилган комиссия томонидан шаҳар ҳудудида жами 417 км каналлар хатловдан ўтказилиб, каналлар ва сув хўжалиги иншоотларининг санитар ҳолати, қирғоқ бўйларининг мустаҳкамлиги, канал бўйи ҳудудларининг ободонлаштириш даражаси қониқарсиз аҳволда эканлиги шаҳарнинг кўркига салбий таъсир кўрсатаётганлиги аниқланди.
Шунингдек, шаҳар аҳолисининг каналлардан фойдаланиш маданиятига риоя қилмаганлиги сабабли каналларнинг санитар аҳволи йилдан йилга ёмонлашиб бормоқда. Жумладан, каналларнинг қирғоқ бўйи ҳудудларида турар ва нотурар объектларнинг мавжудлиги каналларни тозалашга тўсқинлик қилмоқда.
Хусусан, 2018 йилнинг июль ойидан шу кунга қадар шаҳар каналларининг қирғоқ бўйи ҳудудларида жами 1 320 та ноқонуний қурилмаларнинг бузилиши таъминланди.
Бундан ташқари, Тошкент шаҳар каналларидан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармасининг замонавий моддий-техника базаси етарли даражада шакллантирилмаганлиги сув ҳавзаларининг ўз вақтида тозаланмаслигига сабаб бўлмоқда.
Шу билан бирга, хатлов натижасида 137 км каналларга туташ ҳудудларда ободонлаштириш ва сайилгоҳлар ташкил этилиши зарур бўлган ҳудудлар аниқланди.
Тошкент шаҳридан ўтадиган каналлар ва сув хўжалиги иншоотларидан оқилона фойдаланиш, уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш, аҳоли учун маданий ҳордиқ чиқариш масканларини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар Тошкент шаҳридан ўтадиган каналлар ва сув хўжалиги иншоотларидан оқилона фойдаланишнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
шаҳар ҳудудида жойлашган каналлар ва сув хўжалиги иншоотларининг тегишли санитар ҳолати ва техник ишончлилигини таъминлаш;
каналларни санитар тозалашни комплекс ва тубдан яхшилаш, каналларга туташ ҳудудларни санитар, экологик талаб ва қоидаларга мувофиқ ободонлаштириш;
шаҳардан ўтадиган каналларнинг қисмларини, ўзанларини бетонлаш йўли билан реконструкция қилиш, қирғоқ бўйларида замонавий ландшафт меъморчилиги усулларини қўллаган ҳолда рекреацион ҳудудларни ташкил этиш;
махсус техника ва асбоб-ускуналардан фойдаланиш самарадорлигини, жумладан, сув ва энергия тежовчи технологияларни жорий этган ҳолда ошириш.
2. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Сув хўжалиги вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти билан биргаликда икки ой муддатда:
Тошкент шаҳридан ўтувчи каналларнинг ўзани ва қирғоқларини ўрганган ҳолда уларнинг топографик, геологик ва бошқа техник кўрсаткичларини акс эттирувчи ишчи ҳолатдаги каналларнинг паспортларини ишлаб чиқсин;
Тошкент шаҳридан ўтувчи каналларга туташ ҳудудларда ободонлаштириш ишларини олиб боришнинг бадиий-меъморий нормативларини ишлаб чиқсин;
каналларни бетонлаш, лотоклар ва махсус ҳимоя қопламаларини ётқизиш, конструктив элементларни шакллантириш, уларга ўзгартириш киритиш ҳамда ҳудуд атрофини ободонлаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
3. Қуйидагилар:
2019 йилда Тошкент шаҳридан ўтадиган каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури 1-иловага мувофиқ;
Тошкент шаҳар каналларидан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармасига каналларнинг ўзани ва уларга туташ ҳудудларни тозалаш ҳамда ободонлаштириш учун харид қилинадиган моддий-техника воситалари рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Тошкент шаҳар ҳокимлигига истисно тариқасида:
мазкур қарорга 2-иловада кўрсатилган моддий-техника воситаларини тендер (танлов) савдоларини ўтказмасдан, энг мақбул таклифларни инобатга олган ҳолда тўғридан-тўғри шартномалар асосида харид қилишга;
лойиҳа ташаббускорларига каналларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш мақсадлари учун ер майдонларини бириктиришга рухсат берилсин.
Бунда лойиҳа ташаббускорларига ободонлаштириш мақсадлари учун бириктирилган майдонларда, каналлардан фойдаланишга тўсқинлик қилмаган ҳолда, вақтинчалик қурилмаларни белгиланган тартибда жойлаштиришга рухсат бериш назарда тутилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда Тошкент вилоятидаги ирригация ва мелиорация тадбирларини инобатга олган ҳолда, каналларни тозалаш ва таъмирлаш тадбирларини амалга ошириш учун магистрал каналлардаги сувни тўхтатиш тармоқ жадвалини ишлаб чиқиб, унга қатъий риоя этишни таъминласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда икки ой муддатда каналларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш, Тошкент шаҳар каналларидан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармасини жиҳозлаш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шунингдек, 2019 йилда Тошкент шаҳридан ўтадиган каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини молиялаштириш учун донор мамлакатлар ва халқаро молия институтларининг грантлари ва кредитларини жалб қилишни таъминласин.
7. Тошкент шаҳар ҳокимлиги:
магистрал каналларга туташ ҳудудларда замонавий ландшафт меъморчилигини қўллаган ҳолда тематик хиёбонлар ташкил этиш;
амфитеатрлар ва аҳоли дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида маданий-кўнгилочар масканлар очиш;
туристлар учун шаҳарнинг жозибадорлигини ошириш йўналишида каналларга туташ ҳудудларда истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш;
каналларга туташ ҳудудларда спорт ва соғломлаштириш (байдарка ва каноэда эшкак эшиш, югуриш ва велосипед йўлаклари) масканларини ташкил этиш;
енгил конструкциядаги умумий овқатланиш масканлари, «Wi-Fi» ҳудудлар ва мусиқали фаввораларни ташкил этиш;
«Бўзсув» каналининг Чилонзор туманидан ўтган қисмида 800 метр масофада инвесторлар ҳисобидан «Гондола» қайиқларида сайр қилиш масканларини ташкил этиш;
каналларга туташ ҳудудларда «Book cafe», «Open air» кинотеатрлари, «Экстремал спорт турлари», «Сунъий пляж» ташкил этиш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва салоҳиятли инвесторларни жалб этиш чораларини кўрсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Бадиий академияси Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда уч ой муддатда каналларга туташ ҳудудларда турли хил миллат маданиятларини акс эттирувчи маданий ҳордиқ масканларини ташкил этиш, бадиий кўргазмалар, фестиваль ва кўнгилочар тадбирларни ўтказиш бўйича 2019 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда уч ой муддатда:
каналларнинг санитар ҳолатини яхшилаш, шунингдек, каналларга йўналтирилган канализациялар ва оқова сувларни бартараф этиш чораларини кўрсин;
аҳолининг сув ресурсларидан фойдаланиш, канал бўйи ҳудудлари озодалигини сақлаш борасида экологик маданиятни ошириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва доимий равишда назоратини олиб борсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Қурилиш вазирлиги ва Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда икки ой муддатда «Салар» каналининг бош сув олиш манбасини тиклаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан биргаликда канал бўйи ҳудудларида ташкил этилган масканларни туристик йўналишларга доимий равишда киритиб боришни таъминласин.
12. Тошкент шаҳар каналларидан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси ходимларига Вазирлар Маҳкамасининг Ободонлаштириш ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида 2009 йил 1 апрелдаги 91-сон қарорида назарда тутилган тартибга мувофиқ тариф сеткаси ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш тартиби татбиқ этилади.
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрини ободонлаштириш ишларини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 11 ноябрдаги 251-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2010 йил, 46-сон, 414-модда) 4и-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
14. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда канал бўйи ҳудудларини муҳофаза қилиш ва озода сақлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни доимий равишда оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш тавсия этилсин.
15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Тошкент шаҳар ҳокими Ж.А. Артикходжаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 январдаги 3-сон қарорига 1-ИЛОВА
2019 йилда Тошкент шаҳридан ўтадиган каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бўйича
Т/р Чора-тадбирлар Амалга ошириладиган иш ҳажми Бажариш муддати Молиялаштириш манбаси ўлчами (км) тахминий қиймати (млрд.сўм) республика бюджети (млрд.сўм) маҳаллий бюджет (млрд.сўм) инвестор маблағлари (млрд.сўм) Жами: 22,1 192,6 32,7 48,2 111,7 1. Юнусобод тумани «Юқори Қорақамиш» кўчасидан оқиб ўтувчи «Қорақамиш» коллекторига туташ ҳудудда сайилгоҳ ташкил этиш 1,2 10,5 2019 йил апрель 1,8 2,6 6,1 2. Мирзо Улуғбек тумани «Дўрмон йўли» кўчасидан «Зиёлилар» кўчасигача бўлган «Салар» каналининг Ботаника боғига туташ қисмида қирғоқларни мустаҳкамлаш ва сайилгоҳ ташкил этиш 1,6 13,9 2019 йил апрель 2,4 3,5 8,1 3. Олмазор туманидан оқиб ўтувчи «Дамаши» каналининг «Қорасарой» кўчасидан «Келес йўли» кўчасигача бўлган қисмида сайилгоҳ ташкил этиш 2,4 20,9 2019 йил апрель 3,6 5,2 12,1 4. Мирзо Улуғбек туманидан оқиб ўтувчи «Қорасув» каналининг «Темур Малик» кўчасидан «Дўрмон йўли» кўчасигача бўлган қисмини ободонлаштириш ва сайилгоҳ ташкил этиш 2,3 20,0 2019 йил июль 3,4 5,0 11,6 5. Яшнобод туманидан оқиб ўтувчи «Қорасув» каналининг «Бойсун» кўчасидан «Фарғона йўли» кўчасигача бўлган қисмини ободонлаштириш ва сайилгоҳ ташкил этиш 1,5 13,1 2019 йил июль 2,2 3,3 7,6 6. Миробод туманидан оқиб ўтувчи «Қорасув» каналининг «Фарғона йўли» кўчасидан «Фитрат» кўчасигача бўлган қисмини ободонлаштириш ва сайилгоҳ ташкил этиш 1,1 9,6 2019 йил июль 1,6 2,4 5,6 7. Бектемир туманидан оқиб ўтувчи «Бектемир» каналининг «Хусайн Бойқаро» кўчасидан «Билол Нозим» кўчасигача бўлган қисмини ободонлаштириш ва сайилгоҳ ташкил этиш 2,0 17,4 2019 йил сентябрь 3,0 4,4 10,1 8. Яккасарой туманидан оқиб ўтувчи «Салар» каналининг «Бобур» кўчасидан Кичик халқа автомобиль йўлигача бўлган қисмида сайилгоҳ ташкил этиш 2,4 20,9 2019 йил сентябрь 3,6 5,2 12,1 9. Шайхонтоҳур ва Чилонзор туманлари чегарасидаги «Байналмилал» кўчасига туташ қисмидан оқиб ўтувчи «Бўзсув» каналининг «Оқтепа» майдонидан «Оқтепа» гидро электр станциясигача бўлган қисмида сайилгоҳ ташкил этиш 1,0 8,7 2019 йил сентябрь 1,5 2,2 5,1 10. Учтепа туманидан оқиб ўтувчи «Бўзсув» каналининг «Фарход» кўчасидан Тошкент ҳалқа автомобиль йўлигача бўлган қисмини ободонлаштириш 3,5 30,5 2019 йил декабрь 5,2 7,6 17,7 11. Сергели тумани «Чоштепа» маҳалласидан оқиб ўтувчи «Жўн» каналининг қирғоқ қисмини мустаҳкамлаш 2,0 17,4 2019 йил декабрь 3,0 4,4 10,1 12. Чилонзор туманидан оқиб ўтувчи «Бўрижар» каналининг Кичик ҳалқа автомобиль йўлига туташ қисмининг қирғоқларини ободонлаштириш 1,1 9,6 2019 йил декабрь 1,6 2,4 5,6
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 январдаги 3-сон қарорига 2-ИЛОВА
Тошкент шаҳар каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармасига каналларнинг ўзани ва уларга туташ ҳудудларни тозалаш ҳамда ободонлаштириш учун харид қилинадиган
Т/р Транспорт / махсус техника номи Сони 1. Экскаватор 4 2. Каналларни тозалаш техникалари 4 3. Моторли қайиқлар 1 4. Автокран 1 5. Телескопик кўтаргич 2 6. Трайлер (тиркамаси билан) 2 7. Самосвал 5 8. Мусоровоз 1 9. Илосос 1 10. Дамас 4 11. Нексия 1 12. Бензовоз 1 13. Бензинли арра 20 14. Майса ва ўтларни ўриш техникаси (газонокосилка) 10 Жами: 57
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 3 январь,
3-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
KOMPLEKS ChORA-TADBIRLAR DASTURI
MODDIY-TEXNIKA VOSITALARI ROʻYXATI
Toshkent shahridan oʻtadigan kanallar va ularga tutash hududlarni obodonlashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Toshkent shahrida boshqaruvning alohida tartibini joriy etish boʻyicha huquqiy eksperiment toʻgʻrisida” 2018-yil 17-avgustdagi PF-5515-son Farmoniga asosan Toshkent shahridan oʻtadigan kanallardan foydalanish va boshqarish hamda ularga tutash hududlarni obodonlashtirish tizimi barpo etildi.
Maxsus tashkil etilgan komissiya tomonidan shahar hududida jami 417 km kanallar xatlovdan oʻtkazilib, kanallar va suv xoʻjaligi inshootlarining sanitar holati, qirgʻoq boʻylarining mustahkamligi, kanal boʻyi hududlarining obodonlashtirish darajasi qoniqarsiz ahvolda ekanligi shaharning koʻrkiga salbiy taʼsir koʻrsatayotganligi aniqlandi.
Shuningdek, shahar aholisining kanallardan foydalanish madaniyatiga rioya qilmaganligi sababli kanallarning sanitar ahvoli yildan yilga yomonlashib bormoqda. Jumladan, kanallarning qirgʻoq boʻyi hududlarida turar va noturar obyektlarning mavjudligi kanallarni tozalashga toʻsqinlik qilmoqda.
Xususan, 2018-yilning iyul oyidan shu kunga qadar shahar kanallarining qirgʻoq boʻyi hududlarida jami 1 320 ta noqonuniy qurilmalarning buzilishi taʼminlandi.
Bundan tashqari, Toshkent shahar kanallaridan foydalanish va ularga tutash hududlarni obodonlashtirish boshqarmasining zamonaviy moddiy-texnika bazasi yetarli darajada shakllantirilmaganligi suv havzalarining oʻz vaqtida tozalanmasligiga sabab boʻlmoqda.
Shu bilan birga, xatlov natijasida 137 km kanallarga tutash hududlarda obodonlashtirish va sayilgohlar tashkil etilishi zarur boʻlgan hududlar aniqlandi.
Toshkent shahridan oʻtadigan kanallar va suv xoʻjaligi inshootlaridan oqilona foydalanish, ularga tutash hududlarni obodonlashtirish, aholi uchun madaniy hordiq chiqarish maskanlarini yaratish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar Toshkent shahridan oʻtadigan kanallar va suv xoʻjaligi inshootlaridan oqilona foydalanishning asosiy vazifalari etib belgilansin:
shahar hududida joylashgan kanallar va suv xoʻjaligi inshootlarining tegishli sanitar holati va texnik ishonchliligini taʼminlash;
kanallarni sanitar tozalashni kompleks va tubdan yaxshilash, kanallarga tutash hududlarni sanitar, ekologik talab va qoidalarga muvofiq obodonlashtirish;
shahardan oʻtadigan kanallarning qismlarini, oʻzanlarini betonlash yoʻli bilan rekonstruksiya qilish, qirgʻoq boʻylarida zamonaviy landshaft meʼmorchiligi usullarini qoʻllagan holda rekreatsion hududlarni tashkil etish;
maxsus texnika va asbob-uskunalardan foydalanish samaradorligini, jumladan, suv va energiya tejovchi texnologiyalarni joriy etgan holda oshirish.
2. Toshkent shahar hokimligi Oʻzbekiston Respublikasi Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasi, Suv xoʻjaligi vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Qurilish vazirligi, Investitsiyalar boʻyicha davlat qoʻmitasi, Moliya vazirligi, Toshkent irrigatsiya va qishloq xoʻjaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti bilan birgalikda ikki oy muddatda:
Toshkent shahridan oʻtuvchi kanallarning oʻzani va qirgʻoqlarini oʻrgangan holda ularning topografik, geologik va boshqa texnik koʻrsatkichlarini aks ettiruvchi ishchi holatdagi kanallarning pasportlarini ishlab chiqsin;
Toshkent shahridan oʻtuvchi kanallarga tutash hududlarda obodonlashtirish ishlarini olib borishning badiiy-meʼmoriy normativlarini ishlab chiqsin;
kanallarni betonlash, lotoklar va maxsus himoya qoplamalarini yotqizish, konstruktiv elementlarni shakllantirish, ularga oʻzgartirish kiritish hamda hudud atrofini obodonlashtirish boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga takliflar kiritsin.
3. Quyidagilar:
2019-yilda Toshkent shahridan oʻtadigan kanallardan foydalanish va ularga tutash hududlarni obodonlashtirish boʻyicha kompleks chora-tadbirlar dasturi 1-ilovaga muvofiq;
Toshkent shahar kanallaridan foydalanish va ularga tutash hududlarni obodonlashtirish boshqarmasiga kanallarning oʻzani va ularga tutash hududlarni tozalash hamda obodonlashtirish uchun xarid qilinadigan moddiy-texnika vositalari roʻyxati 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
4. Toshkent shahar hokimligiga istisno tariqasida:
mazkur qarorga 2-ilovada koʻrsatilgan moddiy-texnika vositalarini tender (tanlov) savdolarini oʻtkazmasdan, eng maqbul takliflarni inobatga olgan holda toʻgʻridan toʻgʻri shartnomalar asosida xarid qilishga;
loyiha tashabbuskorlariga kanallarga tutash hududlarni obodonlashtirish maqsadlari uchun yer maydonlarini biriktirishga ruxsat berilsin.
Bunda loyiha tashabbuskorlariga obodonlashtirish maqsadlari uchun biriktirilgan maydonlarda, kanallardan foydalanishga toʻsqinlik qilmagan holda, vaqtinchalik qurilmalarni belgilangan tartibda joylashtirishga ruxsat berish nazarda tutilsin.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi Toshkent viloyati hokimligi va Toshkent shahar hokimligi bilan birgalikda Toshkent viloyatidagi irrigatsiya va melioratsiya tadbirlarini inobatga olgan holda, kanallarni tozalash va taʼmirlash tadbirlarini amalga oshirish uchun magistral kanallardagi suvni toʻxtatish tarmoq jadvalini ishlab chiqib, unga qatʼiy rioya etishni taʼminlasin.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar boʻyicha davlat qoʻmitasi Toshkent shahar hokimligi bilan birgalikda ikki oy muddatda kanallarga tutash hududlarni obodonlashtirish, Toshkent shahar kanallaridan foydalanish va ularga tutash hududlarni obodonlashtirish boshqarmasini jihozlash va moddiy-texnika bazasini mustahkamlash, shuningdek, 2019-yilda Toshkent shahridan oʻtadigan kanallardan foydalanish va ularga tutash hududlarni obodonlashtirish boʻyicha kompleks chora-tadbirlar dasturini moliyalashtirish uchun donor mamlakatlar va xalqaro moliya institutlarining grantlari va kreditlarini jalb qilishni taʼminlasin.
7. Toshkent shahar hokimligi:
magistral kanallarga tutash hududlarda zamonaviy landshaft meʼmorchiligini qoʻllagan holda tematik xiyobonlar tashkil etish;
amfiteatrlar va aholi dam olishi uchun qulay shart-sharoitlar yaratish maqsadida madaniy-koʻngilochar maskanlar ochish;
turistlar uchun shaharning jozibadorligini oshirish yoʻnalishida kanallarga tutash hududlarda istiqbolli loyihalarni amalga oshirish;
kanallarga tutash hududlarda sport va sogʻlomlashtirish (baydarka va kanoeda eshkak eshish, yugurish va velosiped yoʻlaklari) maskanlarini tashkil etish;
yengil konstruksiyadagi umumiy ovqatlanish maskanlari, “Wi-Fi” hududlar va musiqali favvoralarni tashkil etish;
“Boʻzsuv” kanalining Chilonzor tumanidan oʻtgan qismida 800 metr masofada investorlar hisobidan “Gondola” qayiqlarida sayr qilish maskanlarini tashkil etish;
kanallarga tutash hududlarda “Book cafe”, “Open air” kinoteatrlari, “Ekstremal sport turlari”, “Sunʼiy plyaj” tashkil etish boʻyicha loyihalarni ishlab chiqish va salohiyatli investorlarni jalb etish choralarini koʻrsin.
8. Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi va Badiiy akademiyasi Toshkent shahar hokimligi bilan birgalikda uch oy muddatda kanallarga tutash hududlarda turli xil millat madaniyatlarini aks ettiruvchi madaniy hordiq maskanlarini tashkil etish, badiiy koʻrgazmalar, festival va koʻngilochar tadbirlarni oʻtkazish boʻyicha 2019-yilga moʻljallangan chora-tadbirlar rejasini ishlab chiqsin.
9. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Toshkent shahar hokimligi bilan birgalikda uch oy muddatda:
kanallarning sanitar holatini yaxshilash, shuningdek, kanallarga yoʻnaltirilgan kanalizatsiyalar va oqova suvlarni bartaraf etish choralarini koʻrsin;
aholining suv resurslaridan foydalanish, kanal boʻyi hududlari ozodaligini saqlash borasida ekologik madaniyatni oshirish boʻyicha chora-tadbirlar rejasini ishlab chiqsin va doimiy ravishda nazoratini olib borsin.
10. Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi Qurilish vazirligi va Toshkent viloyati hokimligi bilan birgalikda ikki oy muddatda “Salar” kanalining bosh suv olish manbasini tiklash boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga takliflar kiritsin.
11. Oʻzbekiston Respublikasi Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi Toshkent shahar hokimligi va Investitsiyalar boʻyicha davlat qoʻmitasi bilan birgalikda kanal boʻyi hududlarida tashkil etilgan maskanlarni turistik yoʻnalishlarga doimiy ravishda kiritib borishni taʼminlasin.
12. Toshkent shahar kanallaridan foydalanish va ularga tutash hududlarni obodonlashtirish boshqarmasi xodimlariga Vazirlar Mahkamasining Obodonlashtirish xodimlarini moddiy ragʻbatlantirishni kuchaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida 2009-yil 1-apreldagi 91-son qarorida nazarda tutilgan tartibga muvofiq tarif setkasi hamda mehnatga haq toʻlash va moddiy ragʻbatlantirish tartibi tatbiq etiladi.
13. Vazirlar Mahkamasining “Toshkent shahrini obodonlashtirish ishlarini tashkil etishni takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2010-yil 11-noyabrdagi 251-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QHT, 2010-yil, 46-son, 414-modda) 4i-ilova oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
14. Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasiga, Oʻzbekiston Milliy axborot agentligiga, Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, Toshkent shahar hokimligi bilan birgalikda kanal boʻyi hududlarini muhofaza qilish va ozoda saqlash boʻyicha amalga oshirilayotgan ishlarni doimiy ravishda ommaviy axborot vositalarida yoritib borish tavsiya etilsin.
15. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi oʻrinbosari — “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ boshqaruvi raisi A.J. Ramatov va Toshkent shahar hokimi J.A. Artikxodjayev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 3-yanvardagi 3-son qaroriga 1-ILOVA
2019-yilda Toshkent shahridan oʻtadigan kanallardan foydalanish va ularga tutash hududlarni obodonlashtirish boʻyicha
T/r Chora-tadbirlar Amalga oshiriladigan ish hajmi Bajarish muddati Moliyalashtirish manbasi oʻlchami (km) taxminiy qiymati (mlrd.soʻm) respublika budjeti (mlrd.soʻm) mahalliy budjet (mlrd.soʻm) investor mablagʻlari (mlrd.soʻm) Jami: 22,1 192,6 32,7 48,2 111,7 1. Yunusobod tumani “Yuqori Qoraqamish” koʻchasidan oqib oʻtuvchi “Qoraqamish” kollektoriga tutash hududda sayilgoh tashkil etish 1,2 10,5 2019-yil aprel 1,8 2,6 6,1 2. Mirzo Ulugʻbek tumani “Doʻrmon yoʻli” koʻchasidan “Ziyolilar” koʻchasigacha boʻlgan “Salar” kanalining Botanika bogʻiga tutash qismida qirgʻoqlarni mustahkamlash va sayilgoh tashkil etish 1,6 13,9 2019-yil aprel 2,4 3,5 8,1 3. Olmazor tumanidan oqib oʻtuvchi “Damashi” kanalining “Qorasaroy” koʻchasidan “Keles yoʻli” koʻchasigacha boʻlgan qismida sayilgoh tashkil etish 2,4 20,9 2019-yil aprel 3,6 5,2 12,1 4. Mirzo Ulugʻbek tumanidan oqib oʻtuvchi “Qorasuv” kanalining “Temur Malik” koʻchasidan “Doʻrmon yoʻli” koʻchasigacha boʻlgan qismini obodonlashtirish va sayilgoh tashkil etish 2,3 20,0 2019-yil iyul 3,4 5,0 11,6 5. Yashnobod tumanidan oqib oʻtuvchi “Qorasuv” kanalining “Boysun” koʻchasidan “Fargʻona yoʻli” koʻchasigacha boʻlgan qismini obodonlashtirish va sayilgoh tashkil etish 1,5 13,1 2019-yil iyul 2,2 3,3 7,6 6. Mirobod tumanidan oqib oʻtuvchi “Qorasuv” kanalining “Fargʻona yoʻli” koʻchasidan “Fitrat” koʻchasigacha boʻlgan qismini obodonlashtirish va sayilgoh tashkil etish 1,1 9,6 2019-yil iyul 1,6 2,4 5,6 7. Bektemir tumanidan oqib oʻtuvchi “Bektemir” kanalining “Xusayn Boyqaro” koʻchasidan “Bilol Nozim” koʻchasigacha boʻlgan qismini obodonlashtirish va sayilgoh tashkil etish 2,0 17,4 2019-yil sentyabr 3,0 4,4 10,1 8. Yakkasaroy tumanidan oqib oʻtuvchi “Salar” kanalining “Bobur” koʻchasidan Kichik xalqa avtomobil yoʻligacha boʻlgan qismida sayilgoh tashkil etish 2,4 20,9 2019-yil sentyabr 3,6 5,2 12,1 9. Shayxontohur va Chilonzor tumanlari chegarasidagi “Baynalmilal” koʻchasiga tutash qismidan oqib oʻtuvchi “Boʻzsuv” kanalining “Oqtepa” maydonidan “Oqtepa” gidro elektr stansiyasigacha boʻlgan qismida sayilgoh tashkil etish 1,0 8,7 2019-yil sentyabr 1,5 2,2 5,1 10. Uchtepa tumanidan oqib oʻtuvchi “Boʻzsuv” kanalining “Farxod” koʻchasidan Toshkent halqa avtomobil yoʻligacha boʻlgan qismini obodonlashtirish 3,5 30,5 2019-yil dekabr 5,2 7,6 17,7 11. Sergeli tumani “Choshtepa” mahallasidan oqib oʻtuvchi “Joʻn” kanalining qirgʻoq qismini mustahkamlash 2,0 17,4 2019-yil dekabr 3,0 4,4 10,1 12. Chilonzor tumanidan oqib oʻtuvchi “Boʻrijar” kanalining Kichik halqa avtomobil yoʻliga tutash qismining qirgʻoqlarini obodonlashtirish 1,1 9,6 2019-yil dekabr 1,6 2,4 5,6
Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 3-yanvardagi 3-son qaroriga 2-ILOVA
Toshkent shahar kanallardan foydalanish va ularga tutash hududlarni obodonlashtirish boshqarmasiga kanallarning oʻzani va ularga tutash hududlarni tozalash hamda obodonlashtirish uchun xarid qilinadigan
T/r Transport / maxsus texnika nomi Soni 1. Ekskavator 4 2. Kanallarni tozalash texnikalari 4 3. Motorli qayiqlar 1 4. Avtokran 1 5. Teleskopik koʻtargich 2 6. Trayler (tirkamasi bilan) 2 7. Samosval 5 8. Musorovoz 1 9. Ilosos 1 10. Damas 4 11. Neksiya 1 12. Benzovoz 1 13. Benzinli arra 20 14. Maysa va oʻtlarni oʻrish texnikasi (gazonokosilka) 10 Jami: 57
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2019-yil 3-yanvar,
3-son