📅 2018-yil 27-noyabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Sogʻliqni saqlash vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018-yil 27-noyabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Sogʻliqni saqlash vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018 йил 27 ноябрь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Соғлиқни сақлаш вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 27 ноября 2018 г. · Документы министерств и ведомств · Министр здравоохранения
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 27 November 2018 · Ministry and agency documents · Sogʻliqni saqlash vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг
буйруғи
НИЗОМ
Халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий фаолият кўрсатиш тартиби ва ҳажмлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 октябрдаги ПҚ-3968-сон «Ўзбекистон Республикасида халқ табобати соҳасини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий фаолият кўрсатиш тартиби ва ҳажмлари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2018 йил 27 ноябрдаги 54-сон буйруғига ИЛОВА
Халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий фаолият кўрсатиш тартиби ва ҳажмлари тўғрисида
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 октябрдаги ПҚ-3968-сон «Ўзбекистон Республикасида халқ табобати соҳасини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ халқ табобатининг самарали ва хавфсиз усулларидан фойдаланган холда тиббий хизмат кўрсатиш тартиби ва ҳажмларини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Халқ табобати — аждодлар тажрибасига таянган, халқ урф-одатларида ўз тасдиғини топган анъанавий (маълум бир ҳудуд ёки миллатга хос бўлган профилактика, диагностика ва даволаш усуллари) тиббиётнинг тан олинган профилактика, диагностика ва даволаш усулларидир;
Қўшимча тиббиёт (Комплементар тиббиёт) — халқ табобатининг соғлиқни сақлаш амалиётида замонавий тиббиёт билан биргаликда қўлланиладиган умум эътироф этилган усуллари;
Замонавий тиббиёт — илмий асосланган ва клиник амалиётда ўз тасдиғини топган усул ва ёндашувлар билан касалликларни профилактика, диагностика қилиш ва даволашга қаратилган расмий илмий билимлар ва амалий фаолиятлар тизими.
2. Оккультизм-афсун, шунингдек диний маросимлар орқали касалликларни даволаш халқ табобати ҳисобланмайди.
3. Халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий фаолият билан шуғулланишни лицензиялаш Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 июндаги 405-сон қарори билан тасдиқланган Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом асосида амалга оширилади. Бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 октябрдаги ПҚ-3968-сон «Ўзбекистон Республикасида халқ табобати соҳасини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ тиббий таълим маълумоти мавжудлиги талаби бундан мустасно.
2-боб. Халқ табобати усулларини қўллаш орқали тиббий хизматлар кўрсатиш ва уларнинг ҳажмлари
4. Халқ табобатининг қуйидаги йўналишлари бўйича бир ёки бир неча усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий фаолият билан шуғулланиш мумкин:
инвазив (тери бутунлигининг бузилиши);
ноинвазив;
биологик инвазив;
парҳез ва ўсимлик воситаларини қўллаш;
5. Инвазив (тери бутунлигининг бузилиши) йўналишда қуйидаги усуллар қўлланилади:
акупунктура;
су-джок терапия;
хижома.
6. Ноинвазив йўналишда қуйидаги усуллар қўлланилади:
мануал терапия;
акупрессура.
7. Биологик инвазив йўналишда қуйидаги усуллар қўлланилади:
гомеопатия;
гирудотерапия;
апитерапия.
8. Парҳез ва ўсимлик воситаларини қўллаш йўналишда қуйидаги усуллар қўлланилади:
фитотерапия;
очлик билан даволаш.
9. Халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий фаолият билан шуғулланиш Тиббий фаолият амалга ошириладиган тиббий ихтисосликлар турлари номенклатураси (рўйхат рақами 2908, 2017 йил 28 июль) асосида халқ табобати шифокори ва халқ табобати бўйича мутахассис томонидан амалга оширилади.
10. Халқ табобати усулларини қўллаш орқали кўрсатиладиган тиббий хизматлар аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишда қўшимча (комплементар) усул сифатида маслаҳатлар бериш, диагностика қилиш ва даволаш шаклида тиббий аралашувлар мажмуи ҳисобланади ва амбулатория ва стационар турдаги тиббий ташкилотларда амалга оширилади.
11. Халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий фаолият кўрсатиш барча тиббиёт ташкилотларида (давлат ва хусусий тиббиёт ташкилотларида) замонавий тиббиёт билан ўзаро комплементар ҳамкорликда амалга оширилиши мумкин.
12. Халқ табобати усулларини қўллаш орқали тиббий хизмат кўрсатиш билан халқ табобати бўйича ихтисослашувдан ўтган ёки тиббиёт амалиётида қўллашга рухсат берилган халқ табобати усуллари бўйича махсус курсларни тугатган шифокорлар (бундан кейин — халқ табобати шифокори) ҳамда одам анатомияси, физиологияси, фармакология, лаборатория ва инструментал диагностика, шунингдек биринчи тиббий ёрдам кўрсатишнинг амалий кўникмалари бўйича махсус ўқув курсини тугатган шахслар (бундан буён матнда халқ табобати мутахассиси деб юритилади) шуғулланишлари мумкин.
13. Халқ табобати усуллари билан даволашнинг мақсадга мувофиқлигини белгилашда халқ табобати мутахассисининг тегишли шифокор билан маслаҳат қилиши мажбурий шарт ҳисобланади.
14. Тиббиёт ташкилотларида беморларни халқ табобати мутахассислари томонидан қабул қилиш, бемор шифокор кўригидан ўтгандан сўнг амалга оширилади.
15. Болалар ва ҳомиладор аёлларга педиатр, умумий амалиёт ёки гинеколог шифокорнинг хулосаси мавжуд бўлганда халқ табобати усулларини қўллаш орқали тиббий хизмат кўрсатишга рухсат этилади.
16. Шифокор беморни ўтказилган тиббий кўрик ва текширувлардан кейин унинг амбулатор картасига ёки касаллик тарихига, шунингдек беморнинг қўлига бериладиган тиббий консультатив картасига ташхис ва тавсиялари ҳақида тегишли ёзув киритади. Бунда, шифокор беморга халқ табобати усулларини қўллаш бўйича кўрсатма ёки қарши кўрсатма тўғрисида ёзув киритиши шарт.
17. Халқ табобати усулларини қўллашга қарши кўрсатмалар мавжуд бўлган тақдирда, шифокор беморнинг амбулатор картаси ёки касаллик тарихига ушбу усулларни қўллаш оқибатида бўлиши мумкин бўлган асоратлар ҳақида унга маълумотлар беради. Бунда бемор шифокор томонидан берилган тегишли маълумотлар билан таништирилганлиги тўғрисида тиббий ҳужжатларга тегишли ёзув киритади ва имзо қўяди.
18. Халқ табобати мутахассиси беморга қўлланилган халқ табобати усули ва ўтказилган муолажалар ҳақидаги маълумотларни беморнинг амбулатор картаси ёки касаллик тарихига ёзиб қўйиши керак.
3-боб. Якуний қоидалар
19. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
20. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Вазирнинг биринчи ўринбосари Б. ЮСУПАЛИЕВ
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси А. ИКРАМОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 27 ноябрь,
2018 йил 26 ноябрь
54-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirining
buyrugʻi
NIZOM
Xalq tabobati usullaridan foydalangan holda tibbiy faoliyat koʻrsatish tartibi va hajmlari toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 12-oktabrdagi PQ-3968-son “Oʻzbekiston Respublikasida xalq tabobati sohasini tartibga solish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:
1. Xalq tabobati usullaridan foydalangan holda tibbiy faoliyat koʻrsatish tartibi va hajmlari toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oy oʻtgach kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vazirining 2018-yil 27-noyabrdagi 54-son buyrugʻiga ILOVA
Xalq tabobati usullaridan foydalangan holda tibbiy faoliyat koʻrsatish tartibi va hajmlari toʻgʻrisida
Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 12-oktabrdagi PQ-3968-son “Oʻzbekiston Respublikasida xalq tabobati sohasini tartibga solish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq xalq tabobatining samarali va xavfsiz usullaridan foydalangan xolda tibbiy xizmat koʻrsatish tartibi va hajmlarini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
Xalq tabobati — ajdodlar tajribasiga tayangan, xalq urf-odatlarida oʻz tasdigʻini topgan anʼanaviy (maʼlum bir hudud yoki millatga xos boʻlgan profilaktika, diagnostika va davolash usullari) tibbiyotning tan olingan profilaktika, diagnostika va davolash usullaridir;
Qoʻshimcha tibbiyot (Komplementar tibbiyot) — xalq tabobatining sogʻliqni saqlash amaliyotida zamonaviy tibbiyot bilan birgalikda qoʻllaniladigan umum eʼtirof etilgan usullari;
Zamonaviy tibbiyot — ilmiy asoslangan va klinik amaliyotda oʻz tasdigʻini topgan usul va yondashuvlar bilan kasalliklarni profilaktika, diagnostika qilish va davolashga qaratilgan rasmiy ilmiy bilimlar va amaliy faoliyatlar tizimi.
2. Okkultizm-afsun, shuningdek diniy marosimlar orqali kasalliklarni davolash xalq tabobati hisoblanmaydi.
3. Xalq tabobati usullaridan foydalangan holda tibbiy faoliyat bilan shugʻullanishni litsenziyalash Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 21-iyundagi 405-son qarori bilan tasdiqlangan Tibbiy faoliyatni litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi nizom asosida amalga oshiriladi. Bunda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 12-oktabrdagi PQ-3968-son “Oʻzbekiston Respublikasida xalq tabobati sohasini tartibga solish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq tibbiy taʼlim maʼlumoti mavjudligi talabi bundan mustasno.
2-bob. Xalq tabobati usullarini qoʻllash orqali tibbiy xizmatlar koʻrsatish va ularning hajmlari
4. Xalq tabobatining quyidagi yoʻnalishlari boʻyicha bir yoki bir necha usullaridan foydalangan holda tibbiy faoliyat bilan shugʻullanish mumkin:
invaziv (teri butunligining buzilishi);
noinvaziv;
biologik invaziv;
parhez va oʻsimlik vositalarini qoʻllash;
5. Invaziv (teri butunligining buzilishi) yoʻnalishda quyidagi usullar qoʻllaniladi:
akupunktura;
su-djok terapiya;
xijoma.
6. Noinvaziv yoʻnalishda quyidagi usullar qoʻllaniladi:
manual terapiya;
akupressura.
7. Biologik invaziv yoʻnalishda quyidagi usullar qoʻllaniladi:
gomeopatiya;
girudoterapiya;
apiterapiya.
8. Parhez va oʻsimlik vositalarini qoʻllash yoʻnalishda quyidagi usullar qoʻllaniladi:
fitoterapiya;
ochlik bilan davolash.
9. Xalq tabobati usullaridan foydalangan holda tibbiy faoliyat bilan shugʻullanish Tibbiy faoliyat amalga oshiriladigan tibbiy ixtisosliklar turlari nomenklaturasi (roʻyxat raqami 2908, 2017-yil 28-iyul) asosida xalq tabobati shifokori va xalq tabobati boʻyicha mutaxassis tomonidan amalga oshiriladi.
10. Xalq tabobati usullarini qoʻllash orqali koʻrsatiladigan tibbiy xizmatlar aholiga tibbiy yordam koʻrsatishda qoʻshimcha (komplementar) usul sifatida maslahatlar berish, diagnostika qilish va davolash shaklida tibbiy aralashuvlar majmui hisoblanadi va ambulatoriya va statsionar turdagi tibbiy tashkilotlarda amalga oshiriladi.
11. Xalq tabobati usullaridan foydalangan holda tibbiy faoliyat koʻrsatish barcha tibbiyot tashkilotlarida (davlat va xususiy tibbiyot tashkilotlarida) zamonaviy tibbiyot bilan oʻzaro komplementar hamkorlikda amalga oshirilishi mumkin.
12. Xalq tabobati usullarini qoʻllash orqali tibbiy xizmat koʻrsatish bilan xalq tabobati boʻyicha ixtisoslashuvdan oʻtgan yoki tibbiyot amaliyotida qoʻllashga ruxsat berilgan xalq tabobati usullari boʻyicha maxsus kurslarni tugatgan shifokorlar (bundan keyin — xalq tabobati shifokori) hamda odam anatomiyasi, fiziologiyasi, farmakologiya, laboratoriya va instrumental diagnostika, shuningdek birinchi tibbiy yordam koʻrsatishning amaliy koʻnikmalari boʻyicha maxsus oʻquv kursini tugatgan shaxslar (bundan buyon matnda xalq tabobati mutaxassisi deb yuritiladi) shugʻullanishlari mumkin.
13. Xalq tabobati usullari bilan davolashning maqsadga muvofiqligini belgilashda xalq tabobati mutaxassisining tegishli shifokor bilan maslahat qilishi majburiy shart hisoblanadi.
14. Tibbiyot tashkilotlarida bemorlarni xalq tabobati mutaxassislari tomonidan qabul qilish, bemor shifokor koʻrigidan oʻtgandan soʻng amalga oshiriladi.
15. Bolalar va homilador ayollarga pediatr, umumiy amaliyot yoki ginekolog shifokorning xulosasi mavjud boʻlganda xalq tabobati usullarini qoʻllash orqali tibbiy xizmat koʻrsatishga ruxsat etiladi.
16. Shifokor bemorni oʻtkazilgan tibbiy koʻrik va tekshiruvlardan keyin uning ambulator kartasiga yoki kasallik tarixiga, shuningdek bemorning qoʻliga beriladigan tibbiy konsultativ kartasiga tashxis va tavsiyalari haqida tegishli yozuv kiritadi. Bunda, shifokor bemorga xalq tabobati usullarini qoʻllash boʻyicha koʻrsatma yoki qarshi koʻrsatma toʻgʻrisida yozuv kiritishi shart.
17. Xalq tabobati usullarini qoʻllashga qarshi koʻrsatmalar mavjud boʻlgan taqdirda, shifokor bemorning ambulator kartasi yoki kasallik tarixiga ushbu usullarni qoʻllash oqibatida boʻlishi mumkin boʻlgan asoratlar haqida unga maʼlumotlar beradi. Bunda bemor shifokor tomonidan berilgan tegishli maʼlumotlar bilan tanishtirilganligi toʻgʻrisida tibbiy hujjatlarga tegishli yozuv kiritadi va imzo qoʻyadi.
18. Xalq tabobati mutaxassisi bemorga qoʻllanilgan xalq tabobati usuli va oʻtkazilgan muolajalar haqidagi maʼlumotlarni bemorning ambulator kartasi yoki kasallik tarixiga yozib qoʻyishi kerak.
3-bob. Yakuniy qoidalar
19. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgar boʻladilar.
20. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasi bilan kelishilgan.
Vazirning birinchi oʻrinbosari B. YUSUPALIYEV
Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasi raisi A. IKRAMOV
Toshkent sh.,
2018-yil 27-noyabr,
2018-yil 26-noyabr
54-son