📅 2019-yil 9-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019-yil 9-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019 йил 9 январь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 9 января 2019 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 9 January 2019 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
НИЗОМ
Ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатларнинг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2018 йил 3 февралдаги ПҚ-3504-сон қарорида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш, санъат ва маданият соҳасида таълим тизимини янада такомиллаштириш, малакали кадрлар тайёрлаш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2018 йил 3 февралдаги ПҚ-3504-сон қарори билан санъат ва маданият коллежлари битирувчиларига давлат намунасидаги диплом бериладиган ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатларга айлантирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатлар тўғрисида низом 1-иловага ;
Ўзбекистон Бадиий академияси тизимидаги ихтисослаштирилган санъат мактаблари ҳамда мактаб-интернатлар тўғрисида низом 3-иловага ;
Ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатлар битирувчиларига бериладиган дипломнинг давлат намунаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Белгилаб қўйилсинки:
а) Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Бадиий академияси тизимидаги ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари, мактаб-интернатлар педагог ва раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш Вазирлар Маҳкамасининг «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида» 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорига мувофиқ базавий тариф ставкаларига қуйидаги миқдорларда устамалар қўлланилган ҳолда амалга оширилади:
20 фоиз — ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатларида ўқитувчиларга мутахассислик фанлар бўйича амалда ўтказилган дарслар учун, шунингдек, ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда тарбиячиларга, шу жумладан, тарбиячилар ёрдамчиларига;
20 фоиз — ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактабларида ўқув жараёни билан бевосита боғлиқ бўлган директорлар, уларнинг ўринбосарлари ва психологларга;
40 фоиз — ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаб-интернатларида ўқув-тарбия жараёни билан бевосита боғлиқ бўлган директорлар, уларнинг ўринбосарларига.
б) Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синфлари ўқувчиларини касб-ҳунарга тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 30 декабрдаги 792-сон қарори Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Бадиий академияси тизимидаги ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатлар фаолиятига нисбатан татбиқ этилмайди;
в) Бадиий таълим (тасвирий ва амалий санъат, дизайн, санъатшунослик ҳамда музейшунослик) йўналишларида мутахассислик фанлари бўйича педагог ва мутахассис кадрлар — Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузуридаги Бадиий таълим йўналишларида педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш марказида режа асосида бепул малака оширадилар;
г) Ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатлар битирувчиларига бериладиган диплом ва дипломга илова бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Бадиий академияси буюртмасига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг «Давлат белгиси» давлат унитар корхонасида, тасдиқланган намунага мувофиқ тайёрланади.
4. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Б.С. Сайфуллаев ҳамда Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А.В. Нуридинов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги 9-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатлар тўғрисида
1-боб.Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатларнинг (кейинги ўринларда ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар деб аталади) мақоми, мақсади ва вазифаларини, ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш ҳамда таълим муассасасини бошқариш тартибини белгилайди.
2. Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар ўқувчиларни мутахассислик фанларига касбий йўналтиришни ҳамда уларни келгусида олий таълим муассасаларида ўқишини давом эттиришлари ёки меҳнат фаолияти билан шуғулланишлари учун мақсадли тайёрлашни назарда тутадиган, давлат таълим стандартлари, давлат таълим талаблари, ўқув режалари ва таълим дастурлари талабларига мувофиқ равишда ўқув-тарбия жараёнини амалга оширадиган давлат таълим муассасалари ҳисобланади.
3. Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар юридик шахс ҳисобланади, ўз уставига, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик хизмати қўмитасида шахсий ғазна ҳисоб рақамига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, штампга, бланкаларга эга бўлади.
4. Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонунчилик ҳужжатларига, ушбу Низомга, шунингдек, ўз уставига амал қилади.
5. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларга умумий раҳбарлик қилади, жумладан, уларни ташкилий ва мутахассис кадрлар билан таъминлайди, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлайди, ўқув-методик жараёнини мувофиқлаштиради ҳамда фаолиятини назорат қилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар маданият бошқармалари ва Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларнинг самарали фаолият кўрсатишида, амалиётларни ташкил этишида ҳамда битирувчилар бандлигини таъминлашида уларга зарур амалий ёрдам кўрсатади.
2-боб. Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларнинг мақсади ва вазифалари
6. Ўқувчиларни мутахассислик фанларидан чуқурлаштирилган ва касбга йўналтирилган ҳолда ўқитиш, уларнинг интеллектуал жиҳатдан камол топишини ва маънавий ривожланишини таъминлаш ҳамда юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар фаолиятининг мақсади ҳисобланади.
7. Қуйидагилар ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларнинг вазифалари ҳисобланади:
ўқувчиларни санъат ва маданият йўналишида танлаган касблари бўйича мутахассислик фанларидан чуқурлаштирилган ва касбга йўналтирилган давлат таълим стандарти талабларига мувофиқ сифатли ўқитишни ташкил этиш;
ўқувчиларнинг келгусида олий таълим муассасасида ўқишини давом эттириши ёки танлаган касби ва ихтисослигига мувофиқ меҳнат фаолияти билан шуғулланиши учун юқори даражада сифатли билимлар олиши ва касбий тайёргарлигини таъминлайдиган давлат таълим талаблари доирасида ихтисослаштирилган ўқув дастурларини амалга ошириш;
санъат ва маданият соҳасини юқори малакали кадрлар билан таъминлаш, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ таълим масалалари бўйича халқаро ҳамкорликни амалга ошириш;
ёшларнинг изчил интеллектуал, маданий ва маънавий-ахлоқий камол топишга бўлган эҳтиёжини қондириш, уларни она-Ватанга, юксак фуқаролик, инсонийлик фазилатларига, миллий ғояларга, ўз халқининг маънавий-тарихий, умумбашарий қадриятларига садоқат руҳида тарбиялаш, мустақил дунёқараш ва фикрлашга эга бўлган ҳар томонлама етук шахсни шакллантириш.
3-боб. Ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш
8. Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларда ўқув жараёни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан Ўзбекистон Бадиий академияси ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ ташкил этилади.
Ўқувчиларнинг касбий қизиқишлари ва маҳоратини ҳамда санъат ва маданият соҳасида олган бошланғич билим ва кўникмаларини янада ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш мақсадида ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишда асосий эътибор уларнинг профессионал даражасини оширишга қаратилади.
8 1 . Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларда мусиқа, рақс, театр, халқ ижодиёти, тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишлари (касб ва мутахассисликлари) бўйича таълим берилади.
9. Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларнинг таълим йўналишлари бўйича қабул квоталари жойлардаги иш берувчи ташкилотлар томонидан мавжуд касбларга бўлган эҳтиёж ва талаблар асосида, шунингдек, ўқувчиларнинг ва ота-оналарининг хоҳиш ва истакларини инобатга олган ҳолда ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларнинг берган таклифларига биноан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан белгиланади.
10. Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларда ўқиш ўзбек, қорақалпоқ ва рус тилида олиб борилади.
11. Ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларда синфлардаги ўқувчилар сони 25 — 30 нафарни ташкил қилади.
Ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатлар таълим йўналишлари хусусиятига кўра, мутахассислик фанларининг амалий машғулотлари кичик гуруҳларга бўлинган ҳолда ҳамда якка (индивидуал) тартибда олиб борилади.
12. Мактаблар ва мактаб-интернатларнинг намунавий ўқув режаси Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Фан дастурларини ишлаб чиқиш, амалиётларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби, ўқув-тарбиявий ишлар ҳамда ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш давлат таълим талабларидан келиб чиққан ҳолда ҳамда ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларда ўқитишнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олиб Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан амалга оширилади.
12 1 . Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан келишилган ҳолда мутахассислик фанларининг хусусиятларидан келиб чиқиб, ихтисослик ўқув режаларини тузишда ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларнинг таянч ўқув режалари доирасида умумий ўрта таълим фанларининг намунавий ўқув режаларига ўзгартириш киритилади.
12 2 . Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар умумтаълим фанлари бўйича дарсликлар билан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан бепул таъминланади.
13. Ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишда аудитория ва аудиториядан ташқари машғулотлар ўтказишнинг турли замонавий шакллари ва интерфаол усулларидан фойдаланилади.
Таълим беришда ўқув жараёнини маданият, санъат ва мусиқа муассасаларининг ижодий жамоалари билан боғлашга доир ташкилий, илмий-методик ишлар олиб борилади.
14. Мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш мақсадида олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари соатбай ҳақ тўлаш асосида таълим-тарбия жараёнига жалб этилиши мумкин.
15. Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларнинг раҳбар ходимлари, ишчи-ходимлари, ўқитувчилари ҳамда концертмейстерларининг лавозим вазифалари Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан келишган ҳолда Маданият вазирлиги ва Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
16. Тегишли олий маълумотга, касбий тайёргарликка ва юксак ахлоқий сифатларга эга бўлган шахслар ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларда педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эгадирлар.
Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларга ўқитувчилар танлов асосида ишга қабул қилинади.
Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларга умумий ўрта таълим ва ижтимоий гуманитар фанлар бўйича педагогик иш стажига эга бўлган ва танловдан ўтган малакали педагог кадрлар ўқитувчилик лавозимига тайинланади. Санъат ва маданият йўналишидаги олий таълим муассасаларини тамомлаган бакалавр ва магистр даражасига эга бўлган мутахассис педагоглар тегишли касблари бўйича махсус фанлар ўқитувчиси лавозимига тайинланади.
Олий маълумотли бакалавр даражасидаги мутахассисларга, шунингдек, истисно тариқасида, ўрта махсус маълумотли мутахассисларга (олий маълумотга эга бўлган мутахассислар билан таъминлангунга қадар) концертмейстерлик фаолияти билан шуғулланишга рухсат берилади.
16 1 . Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлари директорлари ва директор ўринбосарлари беш йилда бир маротаба ишдан ажралган ҳолда, Маданият вазирлиги томонидан ташкил қилинадиган менежерлик ўқув курсларида ўқитилади.
16 2 . Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларининг педагог ходимлари беш йилда бир маротаба ишдан ажралган ҳолда малака ошириш курсларига жалб этилади.
16 3 . Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларнинг:
умумтаълим фанлари бўйича ўқитувчилари — А. Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти ва ҳудудий педагогик маҳорат марказларида режа асосида бепул;
мутахассислик фанлари бўйича педагог ходимлар — Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги Мусиқа соҳаси педагогларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказида, Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузуридаги Бадиий таълим йўналишларида педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш марказида режа асосида бепул малака оширадилар.
16 4 . Малака ошириш ташкилотларига ишдан ажралган ҳолда малака оширишга юборилган тингловчиларнинг ўқиши ҳамда мустақил малака ошириши белгиланган тингловчиларнинг якуний аттестацияси ўтказиладиган даврда уларнинг асосий иш жойи бўйича лавозими ва ўртача иш ҳақи сақланиб қолинади, ўқув юкламалари эса бошқа педагог ходимлар ўртасида тақсимланади.
Ишдан ажралган ҳолда малака ошириш учун бошқа ҳудудлардан юборилган тингловчиларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ётоқхона ва кунлик харажатлари ҳамда ўқишга бориш ва ундан қайтиш бўйича бир марталик йўл ҳақи харажатлари уларни юборган ташкилот ҳисобидан қопланади.
17. Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларда ўқувчилар билимини текшириш Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган баҳолаш мезонлари асосида амалга оширилади.
Ўқув йили якунлангандан кейин ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар ўқувчиларини ҳар бир босқичда ўзлаштириш ва ижодий имтиҳон натижалари бўйича кейинги синфга ўтказиш тўғрисида педагогик кенгаш томонидан қарор қабул қилинади. Ўқувчиларнинг кейинги синфга ўтказилиши тўғрисидаги қарор ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар директорининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
17 1 . Ўқувчиларнинг ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларга ўқишини кўчириш Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги билан келишган ҳолда бўш ўринга ижодий синов натижаларига кўра комиссия хулосаси асосида амалга оширилади.
17 2 . Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар битирувчи ўқувчиларининг якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан тасдиқланади.
4-боб. Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларга ўқувчиларни қабул қилиш
18. Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларга ўқувчиларни қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан жойларда иш берувчи ташкилотларнинг эҳтиёжини инобатга олган ҳолда шакллантириладиган ҳар йилги қабул квоталари доирасида ижодий синов асосида қуйидаги тартибда амалга оширилади:
а) ихтисослаштирилган мактаблар учун:
10-синфдан;
истисно тариқасида, касбларнинг ўзига хос хусусиятини инобатга олган ҳолда:
ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар назоратисиз ва қаровисиз қолган, ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган оилаларда яшаётган, шунингдек, давлат ва жамоатчилик ёрдамига муҳтож бўлган бошқа вояга етмаганлар уларнинг хулқ-атвори, психологик портрети, ёши, иқтидори, қобилияти, санъат турига бўлган қизиқишлари ҳамда истеъдодини инобатга олган ҳолда, вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссиялар тавсиясига асосан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармаларининг йўлланмаси асосида айрим йўналишлар бўйича ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатларига жойлаштирилади.
Бунда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатларига қабул квотасидан ташқари 5 фоизгача қўшимча квоталар ажратади;
5 ва 7-синфлардан (Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаб-интернатига);
8-синфдан (Опера санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернатига);
б) ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар учун:
1-синфдан (7 ёшдан бошлаб);
5-синфдан.
19. Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларда ҳар бир янги ўқув йили учун ҳужжатларни қабул қилиш, расмийлаштириш ва тегишли касб ва ихтисослик бўйича ижодий синовлар ўтказиш ҳамда ота-оналарнинг (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг) мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича қабул комиссия (кейинги ўринларда комиссия деб аталади) тузилади.
Комиссия таркиби 7 нафардан кам бўлмаган тоқ миқдорда ташкил этилиб, таркибига ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернат директори, тегишли бўлим мудири, туман (шаҳар) маданият бўлимлари вакиллари ҳамда мазкур таълим муассасасининг педагог ходимлари киритилади.
Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар директорлари комиссия раиси ҳисобланади.
20. Комиссиянинг иш фаолиятини режалаштириш, мувофиқлаштириш ва ҳисоботларни юритиш бўйича масъул котиби ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларнинг раҳбарияти тавсиясига кўра, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан тасдиқланади.
20 1 . Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларда ижодий синовлар қуйидаги тартибда ўтказилади:
ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларнинг комиссияси тегишли касб ва ихтисослик бўйича баҳолаш комиссияси таркибига номзодларни ўз вақтида тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига тақдим этади;
ижодий синовлар бошланишидан олдин Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг буйруғи билан тегишли йўналишлар бўйича 3 нафардан кам бўлмаган таркибда тажрибали, малакали ва масъулиятли ўқитувчилардан шакллантирилган баҳолаш комиссиялари ташкил этилади;
баҳолаш комиссияси таркибига соҳанинг етук мутахассислари ва бошқа таълим ташкилотлари профессор-ўқитувчилари киритилиши мумкин.
20 2 . Ижодий синов видеотасвирлари ва амалий ишлари ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларнинг махсус хоналарида бир йил сақланади ва ушбу муддат ўтганидан сўнг далолатнома асосида йўқ қилинади.
20 3 . Ижодий синовлар натижалари тегишли касб ва ихтисослик кесимида алоҳида имтиҳон қайдномаларига киритилади.
Ушбу имтиҳон қайдномалари ҳар бир йўналиш бўйича баҳолаш комиссияси раиси ва комиссиянинг масъул котиби томонидан имзоланади ҳамда муҳрланади.
21. Баҳолаш комиссияси ҳар бир касб бўйича ўқувчиларнинг касбий маҳорати ва лаёқатини, бошланғич тайёргарлиги даражасини аниқлаштиришда ижодий синов шартларига асосланади. Ушбу шартларни амалда қандай бажаришига қараб, ўқувчига ижодий синов баллари қўйилиб, болалар мусиқа ва санъат мактабида олган ўртача баллни қўшган ҳолда умумлаштирилади ва ўқувчи танлаган йўналишига қабул қилинганлиги ёки етарли балл ололмагани учун қабул қилинмагани ҳақида қарор чиқарилади.
22. Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларнинг раҳбарияти томонидан, ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бошланишидан камида 1 ой олдин танлов йўналишлари ва шартлари ҳақида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги расмий веб-сайтларида, оммавий ахборот воситаларида (республика, вилоят ва туман (шаҳар) миқёсида) эълон берилади.
23. Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларга кириш учун ҳужжатлар ҳар йили 1 — 30 июнь кунлари қабул қилинади. Бунда номзодлардан қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:
ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар директори номига ариза;
туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
болалар мусиқа ва санъат мактабини тамомлаганлик тўғрисидаги гувоҳнома ҳамда 9-синфни тамомлаганлик ҳақида шаҳодатнома;
086-У ва 0-63-шакллар бўйича тиббий маълумотнома;
3х4 ҳажмдаги 6 та фотосурат;
таълим йўналиши бўйича ўқувчининг истеъдоди ва иқтидорини кўрсатувчи ишларидан (агар улар мавжуд бўлса) намуналар (диплом, фахрий ёрлиқ, фотосурат ҳамда бошқа ижодий ишлар).
24. Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларга ижодий синовлар ҳар йили 15 — 30 июль кунлари оралиғида ўтказилади.
25. Ўқув дастурини ўзлаштирган ва якуний давлат аттестациясидан ўтган ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларнинг битирувчиларига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда, ўрта махсус маълумот тўғрисида давлат намунасидаги диплом берилади.
Ўрта махсус маълумот тўғрисида давлат намунасидаги диплом ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларнинг битирувчиларига меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини беради.
5-боб. Ихтисослаштирилган мактабларга ўқишга қабул қилиш учун ижодий синов ўтказиш
26. Ихтисослаштирилган мактабларга ўқишга қабул қилиш мазкур Низомнинг 18-банди «а» кичик бандида белгиланган тартибда ижодий синов асосида амалга оширилади.
27. Ижодий синов шартлари ихтисослаштирилган мактабларнинг етакчи мутахассислари томонидан ҳар бир йўналиш хусусиятини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилади ва Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан тасдиқланади.
28. Ихтисослаштирилган мактабларга қабул қилиш бўйича ўтказиладиган ижодий синов кунларининг аниқ муддати комиссия томонидан тасдиқланадиган жадвалда кўрсатилади.
29. Ихтисослаштирилган мактабларда ижодий синовлар бошланишидан камида беш кун олдин комиссия томонидан тасдиқланган жадвал асосида улар ўтказиладиган ҳар бир йўналиш бўйича маслаҳат дарслари (консультация) ташкил этилади.
Маслаҳат дарслари (консультация) жараёнида бажарилган ижодий ишлар ёки савол-жавоблар ижодий синовни баҳолашда эътиборга олинмайди.
30. Ўқувчилар комиссия томонидан шакллантирилган рўйхат асосида ижодий синовларга киритилади. Узрсиз сабабларга кўра ижодий синовларга келмаган ўқувчилар учун қўшимча синовлар ўтказилмайди.
31. Ўқувчиларга ижодий синовлар ўтказиладиган бинога ўзи билан мусиқа асбоби, тегишли махсус кийим ёки реквизит, ижодий ишни бажаришга зарур бўладиган анжомлар олиб кириши учун рухсат этилади.
32. Ижодий синовлар ўзбек, қорақалпоқ ва рус тилларида ўтказилади.
33. Ижодий синов қуйидаги босқичларда амалга оширилади:
биринчи босқич — муайян касб бўйича ўқувчининг назарий билимларини аниқлаш мақсадида савол-жавоблар шаклида ўтказилади. Бунда ҳар бир ўқувчига соҳага оид назарий савол берилади ва 30 баллик мезон асосида баҳоланади;
иккинчи босқич — ижодий синов иштирокчиси ўзи тайёрлаб келган ижодий ишлари намунасини тақдим этади (амалда бажариб беради) ва 60 баллик мезон асосида баҳоланади.
Ушбу шартлар амалда бажарилганда, ўқувчига ижодий синовнинг умумий балларига умумтаълим мактаби 9-синф битирувчисининг шаҳодатномаси 5 баллик, болалар мусиқа ва санъат мактабини тамомлаганлик тўғрисидаги гувоҳномаси 5 баллик мезон асосида баҳоланиб, баллари умумлаштирилади.
34. Ўтказилган ижодий синовнинг барча босқичида қўйилган баллар умумлаштирилиб ўқувчининг муайян касб бўйича маҳорати ва лаёқати, бошланғич тайёргарлиги даражасига умумий баҳо (балл) чиқарилади. Ижодий синов умумий максимал 100 баллик тизим асосида баҳоланади.
35. Ижодий синовлар бўйича юқори натижа кўрсатган ўқувчилар баллар кетма-кетлиги бўйича белгиланган квотага мувофиқ ўқишга қабул қилинади.
36. Нуфузли халқаро (I, II, III ўринлар) ва республика (I ўрин) миқёсидаги танловлар ғолиблари белгиланган квота доирасида имтиёзли равишда ўқишга қабул қилинади.
37. Ўқувчиларнинг ижодий синовлардаги кўрсаткичлари тенг бўлиб қолган ҳолатларда қуйидагилар биринчи навбатда ўқишга кириш учун имтиёзга эга бўлади:
ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган, чин етим, ногиронлиги бўлган болалар;
вилоят ёки шаҳар миқёсидаги танловлар ғолиби бўлган ўқувчилар.
38. Ижодий синовларнинг якуний натижалари ижодий синовлар якунлангандан сўнг 3 кун мобайнида комиссия томонидан эълон қилинади.
39. Ижодий синовлардан ўтмаган ўқувчиларнинг ҳужжатлари, ўқувчининг ота-онасини (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларни) хабардор қилган ҳолда фарзанди таълим оладиган умумтаълим мактаби маъмуриятига Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари орқали қайтарилади.
40. Ижодий синовлар натижаларидан норози бўлган ўқувчилар синов натижалари эълон қилинган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида таълим муассасасида белгиланган тартибда ташкил этиладиган апелляция комиссиясига мурожаат қилишлари мумкин.
40 1 . Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларда ижодий синовлар ўтказилиши даврида белгиланган тартибда апелляция шикоятларини кўриб чиқиш учун 5 — 7 нафар соҳанинг етук мутахассислари ва малакали ўқитувчилардан иборат апелляция комиссияси ташкил этилади.
Апелляция комиссияси таркиби таълим муассасаси директорининг буйруғи билан тасдиқланади.
Апелляция комиссияси таркибига баҳолаш комиссияси аъзоларининг киритилиши тақиқланади.
Ижодий синовни қабул қилган баҳолаш комиссияси аъзоси апелляция жараёнида қатнашиб, ўз фикрини билдириш ҳуқуқига эга.
Апелляция шикоятлари апелляция комиссияси томонидан бир кун муддатда кўриб чиқилади.
Апелляция шикоятларини кўриб чиқишда апелляция комиссияси номзоднинг ижодий синовдаги овозли видеоёзувлари ёки ижодий ишларини тасдиқланган баҳолаш мезонлари асосида ҳар томонлама ўрганади.
Апелляция шикоятларини кўриб чиқиш натижаси бўйича апелляция комиссияси қўйилган балларни ўзгаришсиз қолдириш ёки қўйилган балларни қайта баҳолаш натижасига кўра ўзгартириш қарорларидан бирини қабул қилади.
41. Ижодий синовлардан муваффақиятли ўтган ўқувчилар синов ўтказилган йилнинг 20 августига қадар ихтисослаштирилган мактаб директори буйруғи асосида ўқувчилар сафига қабул қилинади.
6-боб. Ихтисослаштирилган мактаб-интернатларга ўқишга қабул қилиш учун ижодий синов ўтказиш
42. Ихтисослаштирилган мактаб-интернатларга ўқишга қабул қилиш мазкур Низомнинг 18-банди «б» кичик бандида белгиланган тартибда ижодий синов асосида амалга оширилади.
43. Ихтисослаштирилган мактаб-интернатларга ўқишга қабул қилиш учун ижодий синов қуйидаги тартибда баҳоланади:
ижодий синовлар — 60 баллик мезон асосида;
умумтаълим фанлари бўйича ўқиш имкониятларини аниқлаш мақсадида 1-синф ўқувчилари учун психолог-ўқитувчи томонидан савол-жавоб (4 та вазифа — 10 баллик мезон асосида), 5-синф ўқувчилари учун математика, она тили ва адабиёт фанларидан тузилган тест (40 баллик мезон асосида) ҳамда психолог суҳбатидан ва тиббиёт ходимлари кўригидан ўтказилади.
44. Ўтказилган ижодий синовнинг барча босқичида қўйилган баллар умумлаштирилиб, ўқувчининг муайян касб бўйича маҳорати ва лаёқати, бошланғич тайёргарлиги даражасига умумий баҳо (балл) чиқарилади. Ижодий синов умумий максимал 100 баллик тизим асосида баҳоланади.
45. Ижодий синовлар бўйича юқори натижа кўрсатган ўқувчилар баллар кетма-кетлиги бўйича белгиланган квотага мувофиқ ўқишга қабул қилинади.
46. Нуфузли халқаро (I, II, III ўринлар) ва республика (I ўрин) миқёсидаги танловлар ғолиблари белгиланган квота доирасида имтиёзли равишда ўқишга қабул қилинади.
47. Ўқувчиларнинг ижодий синовлардаги кўрсаткичлари тенг бўлиб қолган ҳолатларда қуйидагилар биринчи навбатда ўқишга кириш учун имтиёзга эга бўлади:
ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган, чин етим, ногиронлиги бўлган болалар;
вилоят ёки шаҳар миқёсидаги танловлар ғолиби бўлган ўқувчилар.
48. Ижодий синовларнинг якуний натижалари ижодий синовлар якунлангандан сўнг 3 кун мобайнида комиссия томонидан эълон қилинади.
49. Ижодий синовлардан ўтмаган ўқувчиларнинг (5-синфга қабул қилинган ўқувчилар бўйича) ҳужжатлари, ўқувчининг ота-онасини (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларни) хабардор қилган ҳолда, фарзанди таълим оладиган умумтаълим мактаби маъмуриятига Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари орқали қайтарилади.
50. Ижодий синовлар натижаларидан норози бўлган ўқувчилар синов натижалари эълон қилинган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида таълим муассасасида белгиланган тартибда ташкил этиладиган апелляция комиссиясига мурожаат қилишлари мумкин.
51. Ижодий синовлардан муваффақиятли ўтган ўқувчилар синов ўтказилган йилнинг 20 августига қадар ихтисослаштирилган мактаб-интернати директори буйруғи асосида ўқувчилар сафига қабул қилинади.
6 1 -боб. Ўқувчиларни ўқишдан четлаштириш, бошқа йўналишга ўтказиш ва ўқувчилар ўқишини кўчириш
51 1 . Ўқувчилар ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлардан қуйидаги ҳолатларда четлаштирилиши мумкин:
ўз хоҳишига биноан;
ўқишнинг бошқа таълим муассасаларига кўчирилиши муносабати билан;
саломатлиги туфайли (тиббий комиссия маълумотномаси асосида);
академик ўзлаштира олмаганлиги (қарздорлиги) учун;
ўқув интизомини ва таълим муассасасининг ички тартиб-қоидаларини бузганлиги учун;
ўқувчининг суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлиги муносабати билан;
вафот этганлиги сабабли.
51 2 . Директорнинг ўқувчини ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлардан четлаштириш тўғрисидаги буйруғига қуйидагилардан бири асос бўлади:
ота-онанинг аризаси;
педагогик кенгаш қарори;
ўқитувчининг билдиришномаси.
51 3 . Академик ўзлаштира олмаган, ўқув интизоми ва ички тартиб-қоидаларини бузган ўқувчилар педагогик кенгаш қарори асосида аввал ўқиган мактабига қайтариб юборилади (ўқувчининг яшаш жойи ўзгарган тақдирда, ҳудуддаги бошқа мактабга).
51 4 . Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар доирасида ўқувчиларни бир йўналишдан бошқа йўналишга ўтказиш ҳамда бошқа таълим муассасаларидан ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларга ўқувчилар ўқишини кўчириш учун таълим муассасаси директорининг буйруғига асосан 5 — 7 нафардан иборат таркибда кўчириш комиссияси (кейинги ўринларда — кўчириш комиссияси) тузилади.
51 5 . Кўчириш комиссияси таркибига таълим муассасаси директори, директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари ва педагог ходимлар киритилади. Таълим муассасаси директори кўчириш комиссияси раиси ҳисобланади.
Кўчириш комиссияси ўқув йили давомида фаолият юритади.
51 6 . Кўчириш комиссияси томонидан бир йўналишдан бошқа йўналишга ўтказишда ҳамда ўқишини кўчиришда ўқувчининг мазкур йўналиш бўйича давлат таълим талабларининг минимал даражасини билиши ҳисобга олинади.
51 7 .Ўқувчилар бир йўналишдан бошқа йўналишга ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларнинг 1 — 9-синфларида ўқув йили давомида ўтказилади.
10-11-синфларда бир йўналишдан бошқа йўналишга ўтказишга йўл қўйилмайди.
51 8 . Ўқувчиларнинг бошқа таълим муассасаларидан ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларга ўқиши ўқув йили давомида бўш ўринга танлов асосида кўчирилади.
51 9 . Кўчириш комиссиясининг қарори ижобий бўлган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги рухсати билан (таълим муассасаси доирасидаги бир йўналишдан бошқа йўналишга ўтказиш бундан мустасно), кўчириш комиссияси қарорига асосан таълим муассасаси директори ўқувчини танлаган йўналишига ўтказиш ёки ўқувчининг ўқишини кўчириш тўғрисида буйруқ чиқаради.
51 10 . Ўқув йили тугаганда бўш ўринлар учун қўшимча танлов эълон қилиниши ва ўтказилиши мумкин.
51 11 . Ўқувчининг бошқа таълим муассасасидан ўқишини кўчиришда ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
а) ўқувчининг ёзма аризаси, ўқувчи вояга етмаган бўлса, унинг ота-онасидан бирининг (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг) аризаси;
б) таҳсил олаётган таълим муассасасининг номи, йўналиши, мутахассислиги ва синфи кўрсатилган ҳолда ўзлаштириш кўрсаткичлари ҳақида табель.
7-боб. Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларни бошқариш
52. Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларга Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.
Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар директорларининг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги билан келишилган ҳолда ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
53. Директор:
ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;
ўқувчиларнинг сифатли ўқитилиши ва тарбияланиши, ўқув режалари ва дастурларининг бажарилиши, ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларнинг ўқув-методик ва молиявий-хўжалик фаолияти учун жавоб беради;
ходимлар ва ўқитувчиларни ишга қабул қилади ва ишдан озод қилади;
белгиланган штатлар жадвалига асосан ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида педагог ходимларнинг тарификация бўйича рўйхатларини Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Ўзбекистон Бадиий академияси билан келишилган ҳолда тасдиқлайди.
Директор қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажариши мумкин.
54. Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларда директор ҳузурида ўқув-тарбиявий жараённи ташкил этиш ва такомиллаштиришга кўмаклашадиган коллегиал орган ҳисобланадиган педагогик кенгаш ташкил этилади.
Педагогик кенгашнинг вазифалари ва функциялари ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар уставида белгиланади.
55. Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларнинг директори ва директор ўринбосарлари малака талабларида, меҳнат шартномаси (контракт)да ва ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар уставида назарда тутилган ўз функционал вазифаларини бажариши юзасидан масъулдирлар.
56. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларни бошқариш бўйича вазифалари ҳисобланади:
ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар фаолиятига раҳбарлик қилиш ва назоратни ташкил этиш, уларнинг ташкилий-кадрлар ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда давлат таълим талабларига мувофиқ, ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларнинг намунавий ўқув режалари ва ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш, ўқитишнинг замонавий шакл ва намуналари, энг янги педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, ўқувчиларга глобал ахборот-ҳуқуқий ва таълим ресурсларидан фойдаланиш имкониятларини яратиш;
Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар маданият бошқармалари ва Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар ўқувчиларини Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги олий таълим муассасаларига ўқишга киришлари учун сифатли тайёрлашдаги роли ва масъулиятини ошириш, шунингдек, бевосита иштирокини таъминлаш;
ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларга ўқишга қабул қилиш комиссиялари фаолиятини ташкил этиш;
якуний давлат аттестациясини ташкил этиш ва ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар битирувчиларига давлат намунасидаги дипломлар бериш.
57. Қуйидагилар Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларни бошқариш бўйича вазифалари ҳисобланади:
ўқитувчилар малакасини психологик-педагогик жиҳатдан оширишни ташкил этишда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги билан ҳамкорлик қилиш;
тасвирий ва амалий санъат йўналишлари ҳамда умумтаълим фанлари бўйича илғор педагогик ва ахборот технологияларини таълим дастурларига ҳамда ўқув жараёнига жорий этиш бўйича илмий-методик ёрдам кўрсатиш;
тасвирий ва амалий санъат йўналишлари ҳамда умумтаълим фанлари бўйича ўқув, ўқув-методик адабиётлар ва кўргазмали қўлланмалар ишлаб чиқиш, нашр эттириш ҳамда ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларнинг ўқув-методик таъминланишини ташкил этишда ҳамкорлик қилиш.
8-боб. Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар фаолиятини молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш
58. Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар фаолиятини молиялаштириш қуйидагилар ҳисобига амалга оширилади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари;
таълим хизматлари кўрсатишдан, илмий-педагогик, ишлаб чиқариш ва ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларнинг уставидаги вазифаларига мувофиқ бўлган фаолиятнинг бошқа турларидан олинган даромадлар;
бўш турган бино ва иншоотларни ижарага беришдан тушган маблағлар;
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
хорижий давлатларнинг кредитлари ва халқаро молия ташкилотлари маблағлари;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
59. Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар маблағлардан қонунчилик ҳужжатларига ҳамда ўзининг уставига мувофиқ фойдаланади.
60. Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларнинг мол-мулки асосий фондлар, айланма маблағлар, молиявий ресурслар, ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларнинг мустақил балансида акс этган бошқа моддий қийматликлардан иборат.
61. Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларнинг ўқув, лаборатория хоналари ва бошқа объектларини жиҳозлаш давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқ, касб-ҳунар таълими жараёнини моддий-техник таъминлашнинг намунавий нормативларида белгиланади.
62. Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар белгиланган тартибда ўз ишлари натижаларининг бухгалтерия ҳисобини амалга оширади, статистика ва бухгалтерия ҳисоботларини юритади.
9-боб. Ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда болалар таъминоти учун ота-оналар тўловини ундириш тартиби
63. Ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда ота-оналар тўлови базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида ундирилади.
Бунда ўқишга кунлик қатнаб, таълим муассасаси ошхонасидан овқатланмайдиган ўқувчилардан ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг аризасига кўра ўқувчилар таъминоти учун тўлов ундирилмайди.
64. Ихтисослаштирилган мактаб-интернатлардаги ўқувчи таъминоти учун тўловнинг бир кунлик қиймати бир ойлик тўлов миқдорини шу ой мобайнидаги иш кунлари сонига бўлиш орқали аниқланади.
65. Ўқувчининг ёки оила аъзоларининг касаллиги, карантин ҳолатида бўлганлиги туфайли ўқувчи ихтисослаштирилган мактаб-интернатга кетма-кет уч кундан ортиқ келмаган даври ҳамда ўқув йили давомидаги таътиллар (кузги, қишки, баҳорги) даври учун тўланган тўловлар кейинги ой учун тўловни амалга оширишда ҳисобга олинади. Бунда ўқувчининг келмаган кунлари сони бир кунлик тўлов миқдорига кўпайтирилиб, кейинги ой учун тўлов суммаси чиққан суммага камайтирилади. Агар ўқувчининг келмаган кунлари учун тўлов ҳали амалга оширилмаган бўлса, жорий ой учун тўланиши лозим бўлган тўлов миқдори у келмаган кунлар учун ҳисобланган тўлов суммасига камайтирилади.
Ўқувчининг ёки унинг оила аъзоларининг касаллиги, карантин ҳолатида бўлганлиги сабабли ўқувчининг ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларга келмаганлиги тегишли даволаш-профилактика муассасаси ёки участка шифокори томонидан бериладиган маълумотнома билан тасдиқланиши шарт.
Ўқувчининг уйда қолган бошқа барча ҳолатларда ихтисослаштирилган мактаб-интернатда ўқувчи таъминоти учун тўловлар умумий асосларда тўланади.
66. Ота-онанинг (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг) олдиндан берган ёзма аризасига асосан, ўқувчининг ихтисослаштирилган мактаб-интернатда бўлиши тўлов тўлиқ бўлмаган ой учун, яъни ўқувчи амалда бўлган кунлар учун тўланади.
Ўқувчининг ихтисослаштирилган мактаб-интернатда бўлиши вақтинча ёки бутунлай тўхтатилиши тўғрисида ота-онанинг (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг) ёзма аризаси бўлмаган ҳолатларда тўлов тўлиқ ой учун ҳисобланади ва умумий асосларда ундирилади.
Ўқувчининг ихтисослаштирилган мактаб-интернатда тўлов тўланган даврдан ортиқ муддатда бўлишига ушбу ой учун тўловнинг қолган қисми тўлангандан сўнг йўл қўйилади.
67. Ёзги таътиллар даврида ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда ўқувчилар таъминоти учун тўлов ундирилмайди.
68. Ихтисослаштирилган мактаб-интернатлардаги ўқувчилар умумий сонининг 15 фоизи доирасида Ижтимоий реестрга киритилган оилалар фарзандлари тўловдан озод қилинади. Бунда биринчи навбатда ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (ёки улардан бири) I ёхуд II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахси бўлган Ижтимоий реестрга киритилган оила фарзандларига имтиёз берилади.
69. Тўловдан озод қилинадиган оилаларнинг фарзандлари рўйхати оиланинг Ижтимоий реестрга киритилганлиги тўғрисидаги маълумотларга асосан аниқланади ва шакллантирилади. Бунда оиланинг Ижтимоий реестрга киритилганлиги тўғрисидаги маълумот «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимидан «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали электрон шаклда текширилади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали олинган маълумотнома қоғоз шаклда тақдим этилади.
70. Тўловдан озод қилинадиган оила фарзандлари рўйхати у тасдиқлангандан кейин ўқув йили давомида қайта кўриб чиқилиши мумкин.
10-боб. Якунловчи қоидалар
71. Мазкур Низомни қўллаш билан боғлиқ равишда юзага келадиган келишмовчиликлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.
72. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
73. Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар белгиланган тартибда ташкил этилади, қайта ташкил этилади ва тугатилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги 9-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Бадиий академияси тизимидаги ихтисослаштирилган санъат мактаблари ҳамда мактаб-интернатлар тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Бадиий академияси тизимидаги ихтисослаштирилган санъат мактаблари ҳамда мактаб-интернатларнинг (кейинги ўринларда ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар деб аталади) мақоми, мақсади ва вазифаларини, ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш ҳамда таълим муассасасини бошқариш тартибини белгилайди.
2. Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар ўқувчиларни мутахассислик фанларига касбий йўналтиришни ҳамда уларни келгусида олий таълим муассасаларида ўқишини давом эттиришлари ёки меҳнат фаолияти билан шуғулланишлари учун мақсадли тайёрлашни назарда тутадиган, давлат таълим стандартлари, давлат таълим талаблари, ўқув режалари ва таълим дастурлари талабларига мувофиқ равишда ўқув-тарбия жараёнини амалга оширадиган давлат таълим муассасалари ҳисобланади.
3. Ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатлар юридик шахс ҳисобланади, ўз уставига, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик хизмати қўмитасида шахсий ғазна ҳисоб рақамига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, штампга, бланкаларга эга бўлади.
4. Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонунчилик ҳужжатларига, ушбу Низомга, шунингдек, ўз уставига амал қилади.
5. Ўзбекистон Бадиий академияси ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларга умумий раҳбарлик қилади, ўқув-методик жараённи мувофиқлаштиради ва уларга ахборот-ресурс таъминотида амалий ёрдам кўрсатади, ташкилий, мутахассис кадрлар билан таъминлаш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш чораларини кўради ҳамда фаолиятини назорат қилади.
2-боб. Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларнинг мақсади ва вазифалари
6. Ўқувчиларни мутахассислик фанлари бўйича чуқурлаштирилган ва касбга йўналтирилган ҳолда ўқитиш, уларнинг интеллектуал жиҳатдан камол топишини ва маънавий ривожланишини таъминлаш ҳамда юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар фаолиятининг мақсади ҳисобланади.
7. Қуйидагилар ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларнинг вазифалари ҳисобланади:
тасвирий ва амалий санъат, дизайн ва мусиқа, шунингдек, мусиқа ижрочилиги соҳаларидаги мутахассисликлар бўйича ўқувчиларга чуқурлаштирилган таълим беришни таъминлаш;
ўқувчиларнинг ижодий салоҳиятини намоён қилиш ва фаоллаштириш;
ўқувчиларнинг олий таълим муассасаларига киришлари учун етарли шароит яратиш ҳамда танлаган касби ва ихтисослигига мувофиқ меҳнат фаолияти билан шуғулланиши учун юқори даражада сифатли билимлар олишини ва касбий тайёргарлигини таъминлайдиган давлат таълим талаблари доирасида ихтисослаштирилган ўқув дастурларини амалга ошириш;
ўқувчиларнинг ҳар томонлама камол топиши учун қулай шарт-шароитлар, шу жумладан ўқувчиларнинг ўз устида мустақил ишлаши ва қўшимча билим олиши учун имкониятлар яратиш;
ҳар томонлама камол топган шахсни тарбиялаш, унда эстетик қадриятларни ва ватанпарварликни шакллантириш;
болалар санъатини ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, истеъдодли ва иқтидорли болаларни санъатга жалб этиш, уларнинг индивидуал хусусиятларини ривожлантириш ва салоҳиятини ошириш;
истеъдодли ва иқтидорли болаларни аниқлаш, қўллаб-қувватлаш, ўқитиш, тарбиялаш, санъат ва мусиқа соҳасида қобилиятини шакллантиришга ва тўлиқ даражада амалга оширишга кўмаклашувчи муҳит яратиш;
ўқувчиларни касб-ҳунарга барвақт йўналтириш ва касбий йўналишларни ўзлаштиришни онгли равишда танлаш учун асос яратиш;
иқтидорли ва қобилиятли ўқувчиларни танлаш ҳамда танлаган йўналишлари бўйича чуқур фундаментал билим олишларига имконият яратиш;
ўқувчиларга танлаган мутахассислиги бўйича интеллектуал ва ижодий фаолиятини шакллантиришда ёрдам бериш;
мутахассислик бўйича дастлабки кўникмаларни эгаллаб боришларида кўмаклашиш, олий таълим муассасаларига кириш учун ихтисосликлар бўйича фундаментал тайёргарликни амалга ошириш;
санъат соҳасини юқори малакали кадрлар билан таъминлаш, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ таълим масалалари бўйича халқаро ҳамкорликни амалга ошириш;
ёшларнинг изчил интеллектуал, маданий ва маънавий-ахлоқий камол топишга бўлган эҳтиёжини қаноатлантириш, уларни она Ватанга, юксак фуқаролик, инсонийлик фазилатларига, миллий ғояларга, ўз халқининг маънавий-тарихий, умумбашарий қадриятларига садоқат руҳида тарбиялаш, мустақил дунёқараш ва фикрлашга эга бўлган ҳар томонлама етук шахсни шакллантириш.
3-боб. Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларда ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш
8. Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларда ўқув жараёни ва фан дастурларини ишлаб чиқиш, амалиётларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби, ўқув-тарбиявий ишларни ҳамда ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишнинг бошқа масалалари давлат таълим талабларини ҳамда ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларда ўқитишнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олиб, Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.
9. Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар ўқув жараёнининг давомийлиги ва муддатлари белгиланган тартибда ишлаб чиқилган ва тасдиқланган ўқув режалари, таълим дастурлари, календарь ўқув жадваллари билан тартибга солинади.
10. Ўзбекистон Бадиий академияси Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан келишилган ҳолда мутахассислик фанларининг хусусиятларидан келиб чиқиб, ихтисослик намунавий ўқув режаларини тузишда умумий ўрта таълим фанларининг намунавий ўқув режаларига ўзгартириш киритиши мумкин.
10 1 . Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар умумтаълим фанлари бўйича дарсликлар билан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан бепул таъминланади.
11. Мактаб-интернатларда таълим жараёни умумтаълим дастурининг қуйидаги икки босқичига мувофиқ олиб борилади:
бошланғич таълим (1 — 4-синфлар);
умумий ўрта таълим (5 — 11-синфлар).
Ихтисослаштирилган мактабларда умумий ўрта таълим 8 — 11-синфлардан иборат бўлади.
12. Ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда бошланғич таълим ўқувчиларининг ўқиш, ёзиш, ҳисоблашга оид дастлабки билим кўникмаларини, назарий фикрлаш элементларини, нутқ асосларини шакллантиради, шахсий гигиена ва соғлом турмуш тарзини таъминлашга асос яратади.
13. Ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда биринчи синфларга руҳан ва жисмонан ўқишга тайёр, тиббий-педагогик комиссия кўригидан ўтган, тасвирий ва мусиқа санъати бўйича қобилияти бор 7 ёшли болалар танлов асосида қабул қилинади. Болаларни қабул қилиш ўқув йили бошлангунга қадар амалга оширилади ва буйруқ билан расмийлаштирилади.
14. Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларда тасвирий ва амалий санъат, дизайн ҳамда мусиқа йўналишлари (касб ва мутахассисликлари) бўйича таълим берилади.
15. Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлардаги таълим ўзбек, қорақалпоқ ва рус тилларида олиб борилади.
16. Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларда синфлардаги ўқувчилар сони академик таълим талабларидан келиб чиққан ҳолда 25 — 30 нафар этиб шакллантирилади.
Мутахассислик фанларида ихтисослаштирилган фанлар бўйича ўқувчиларга кичик гуруҳларда ҳамда якка (индивидуал) тартибда машғулотлар олиб борилади.
Мутахассислик йўналишлари бўйича гуруҳлар ва якка таълимнинг шаклланиши мутахассислик фанлари ўқув режалари изоҳида белгиланади.
17. Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар ўқувчиларини бошқа умумтаълим муассасаларига ўтказиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
18. Ўқувчиларнинг ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларга ўқиши бўш ўринга танлов асосида кўчирилади.
18 1 . Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар битирувчи ўқувчиларининг якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан тасдиқланади.
19. Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар ўқув дастурини ўзлаштирган ва якуний давлат аттестациясидан ўтган битирувчиларига мутахассислик бўйича ўрта махсус маълумот тўғрисида давлат намунасидаги касб малакаси кўрсатилган диплом берилади.
Ўрта махсус маълумот тўғрисида давлат намунасидаги диплом ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларнинг битирувчиларига меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини беради.
20. Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар ўқувчиларига тиббий хизмат кўрсатиш махсус бириктирилган тиббий ходим томонидан амалга оширилади ва тиббий ходим маъмурият билан тенг равишда ўқувчилар соғлиғи учун масъулдир.
21. Тегишли олий маълумотга, касбий тайёргарликка ва ахлоқий сифатларга эга бўлган шахслар ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларда педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эгадирлар.
Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларга ўқитувчилар танлов асосида қабул қилинади.
Олий маълумотли бакалавр даражасидаги мутахассисларга, шунингдек, истисно тариқасида, ўрта махсус маълумотли мутахассисларга (олий маълумотга эга бўлган мутахассислар билан таъминлангунга қадар) ўқув-ишлаб чиқариш таълими устаси ва концертмейстерлик фаолияти билан шуғулланишга рухсат берилади.
22. Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларнинг директорларини аттестациядан ўтказиш белгиланган тартибда амалга оширилади.
22 1 . Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлари директорлари ва директор ўринбосарлари беш йилда бир маротаба ишдан ажралган ҳолда, Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан ташкил қилинадиган менежерлик ўқув курсларида ўқитилади.
22 2 . Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларининг педагог ходимлари беш йилда бир маротаба ишдан ажралган ҳолда малака ошириш курсларига жалб этилади.
22 3 . Малака ошириш ташкилотларига ишдан ажралган ҳолда малака оширишга юборилган тингловчиларнинг ўқиши ҳамда мустақил малака ошириши белгиланган тингловчиларнинг якуний аттестацияси ўтказиладиган даврда уларнинг асосий иш жойи бўйича лавозими ва ўртача иш ҳақи сақланиб қолинади, ўқув юкламалари эса бошқа педагог ходимлар ўртасида тақсимланади.
Ишдан ажралган ҳолда малака ошириш учун бошқа ҳудудлардан юборилган тингловчиларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ётоқхона ва кунлик харажатлари ҳамда ўқишга бориш ва ундан қайтиш бўйича бир марталик йўл ҳақи харажатлари уларни юборган ташкилот ҳисобидан қопланади.
23. Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларнинг:
умумтаълим фанлари бўйича ўқитувчилари — А. Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти ва ҳудудий педагогик маҳорат марказларида бепул асосда режа асосида;
мутахассислик фанлари бўйича педагог ходимлар — Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузуридаги Бадиий таълим йўналишларида педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш марказида, Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги Мусиқа соҳаси педагогларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказида режа асосида бепул малака оширадилар.
4-боб. Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларга ўқувчиларни қабул қилиш
24. Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан белгиланган қабул квоталарига кўра ўқувчилар:
ихтисослаштирилган мактабларнинг тайёрлов йўналишларига — 8-синфдан, болалар мусиқа ва санъат мактабларини тамомлаганлик тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлган ўқувчилар ҳамда (ўқувчи ва уларни ота-оналарининг ҳамда уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг хоҳиш-истакларини инобатга олиб) умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчилари ижодий синовлар орқали — 10-синфдан;
ихтисослаштирилган мактаб-интернатларга — тегишли равишда 1 ва 5-синфлардан ижодий синовлар орқали ўқишга қабул қилинади.
25. Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларда ҳар бир янги ўқув йили учун ҳужжатларни қабул қилиш, расмийлаштириш ва тегишли касб ва ихтисослик бўйича ижодий синовлар ўтказиш ҳамда ота-оналарнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича қабул комиссия (кейинги ўринларда комиссия деб аталади) тузилади.
Комиссия таркиби 7 нафардан кам бўлмаган тоқ миқдорда ташкил этилади, унинг таркибига ихтисослаштирилган таълим муассасаси директори, тегишли бўлим мудири, таълим муассасасининг мутахассис ўқитувчилари киритилади.
Комиссия таркиби бўйсунувига кўра тегишли вазирлик ёки идоралар билан келишилган ҳолда таълим муассасасининг директори томонидан тасдиқланади.
Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар директори комиссия раиси ҳисобланади.
26. Комиссиянинг иш фаолиятини режалаштириш, мувофиқлаштириш ва ҳисоботларни юритиш бўйича масъул котибни ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларнинг директори Ўзбекистон Бадиий академияси билан келишилган ҳолда тасдиқлайди.
26 1 . Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларда ижодий синовлар қуйидаги тартибда ўтказилади:
ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларнинг комиссияси тегишли касб ва ихтисослик бўйича баҳолаш комиссияси таркибига номзодларни ўз вақтида тасдиқлаш учун Ўзбекистон Бадиий академиясига тақдим этади;
ижодий синовлар бошланишидан олдин Ўзбекистон Бадиий академиясининг буйруғи билан тегишли йўналишлар бўйича 3 нафардан кам бўлмаган таркибда тажрибали, малакали ва масъулиятли ўқитувчилардан шакллантирилган баҳолаш комиссиялари ташкил этилади;
баҳолаш комиссияси таркибига соҳанинг етук мутахассислари ва бошқа таълим ташкилотлари профессор-ўқитувчилари киритилиши мумкин.
26 2 . Ижодий синов ишлари ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларнинг махсус хоналарида бир йил сақланади ва ушбу муддат ўтганидан сўнг далолатнома асосида йўқ қилинади.
26 3 . Жадвал бўйича ижодий синовларга (имтиҳон босқичи ёки турига) келмаган ўқувчилар учун қайта ижодий синовлар ўтказилмайди ва улар ўқишга қабул қилинмайди.
26 4 . Тегишли йўналиш ва мутахассисликлар бўйича имтиҳон натижалари ижодий синовлар якунлангандан сўнг уч кун мобайнида эълон қилинади.
26 5 . Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларда ижодий синовлар ўтказилиши даврида белгиланган тартибда апелляция шикоятларини кўриб чиқиш учун 5 — 7 нафар соҳанинг етук мутахассислари ва малакали ўқитувчилардан иборат апелляция комиссияси ташкил этилади.
Апелляция комиссияси таркиби таълим муассасаси директорининг буйруғи билан тасдиқланади.
Апелляция комиссияси таркибига баҳолаш комиссияси аъзоларининг киритилиши тақиқланади.
Ижодий синовни қабул қилган баҳолаш комиссияси аъзоси апелляция жараёнида қатнашиб, ўз фикрини билдириш ҳуқуқига эга.
Апелляция шикоятлари ижодий синовлар натижалари эълон қилинган кундан бошлаб бир иш куни ичида қабул қилинади ва апелляция комиссияси томонидан бир кун муддатда кўриб чиқилади.
Апелляция шикоятларини кўриб чиқишда апелляция комиссияси номзоднинг ижодий синовдаги овозли видеоёзувлари ёки ижодий ишларини тасдиқланган баҳолаш мезонлари асосида ҳар томонлама ўрганади.
Апелляция шикоятларини кўриб чиқиш натижаси бўйича апелляция комиссияси қўйилган балларни ўзгаришсиз қолдириш ёки қўйилган балларни қайта баҳолаш натижасига кўра ўзгартириш қарорларидан бирини қабул қилади.
26 6 . Ижодий синовлар натижалари тегишли касб ва ихтисослик кесимида алоҳида имтиҳон қайдномаларига киритилади.
Ушбу имтиҳон қайдномалари ҳар бир йўналиш бўйича баҳолаш комиссияси раиси ва комиссиянинг масъул котиби томонидан имзоланади ҳамда муҳрланади.
27. Баҳолаш комиссияси ҳар бир касб бўйича бошланғич тайёргарликка эга бўлган ўқувчиларнинг касбий маҳорати ва лаёқатини аниқлашда ижодий синов учун тегишли бўлимлар томонидан ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан тасдиқланган танлов шартларига асосланади. Ушбу шартларни амалда қандай бажаришига қараб ўқувчига ижодий синов баллари қўйилади.
28. Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларнинг раҳбариятлари танловни ошкора ва сифатли ўтказиш мақсадида ҳужжатларни қабул қилиш бошланишидан камида 1 ой олдин танлов йўналишлари ва шартлари ҳақида оммавий ахборот воситаларида (республика, вилоят ва туман (шаҳар) миқёсида) эълон беради.
29. Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларга кириш учун ҳужжатлар ҳар йили 1 — 30 июнь кунлари қабул қилинади.
30. Танловда иштирок этиш учун ўқувчилардан қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:
ихтисослаштирилган мактаб ёки мактаб-интернат директори номига ариза;
туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
7-синф якуни бўйича ўзлаштириш кўрсаткичлари ҳақида табель;
болалар мусиқа ва санъат мактабларини тамомлаганлик тўғрисидаги гувоҳнома ҳамда 9-синфни тамомлаганлиги ҳақида шаҳодатнома;
086-У ва 0-63 шакллар бўйича тиббий маълумотномалар;
3х4 ҳажмдаги 6 та фотосурат;
таълим йўналиши бўйича ўқувчининг истеъдод ва иқтидорини кўрсатувчи ишларидан (агар улар мавжуд бўлса) намуналар (диплом, фахрий ёрлиқ, фотосурат ҳамда бошқа ижодий ишлар намуналари).
31. Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларга танловлар ҳар йили 5 — 20 июль кунлари ўтказилади.
32. Комиссия томонидан тасдиқланган жадвал асосида ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларга қабул қилиш бўйича мурожаат қилувчилар учун маслаҳат марказлари ташкил этилади.
33. Ижодий синов шартлари ва талаблари ихтисослаштирилган мактабларнинг етакчи мутахассислари томонидан ҳар бир йўналиш хусусиятини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилади ва Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан тасдиқланади.
34. Ижодий синовлардан муваффақиятли ўтган ўқувчилар синов ўтказилган йилнинг 20 августига қадар ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар директори буйруғи асосида ўқувчилар сафига қабул қилинади.
4 1 -боб. Ўқувчиларни ўқишдан четлаштириш, бошқа йўналишга ўтказиш ва ўқувчилар ўқишини кўчириш
34 1 . Ўқувчилар ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлардан қуйидаги ҳолатларда четлаштирилиши мумкин:
ўз хоҳишига биноан;
ўқишнинг бошқа таълим муассасаларига кўчирилиши муносабати билан;
саломатлиги туфайли (тиббий комиссия маълумотномаси асосида);
академик ўзлаштира олмаганлиги (қарздорлиги) учун;
ўқув интизомини ва таълим муассасасининг ички тартиб-қоидаларини бузганлиги учун;
ўқувчининг суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлиги муносабати билан;
вафот этганлиги сабабли.
34 2 . Директорнинг ўқувчини ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлардан четлаштириш тўғрисидаги буйруғига қуйидагилардан бири асос бўлади:
ота-онанинг аризаси;
педагогик кенгаш қарори;
ўқитувчининг билдиришномаси.
34 3 . Академик ўзлаштира олмаган, ўқув интизоми ва ички тартиб-қоидаларини бузган ўқувчилар педагогик кенгаш қарори асосида аввал ўқиган мактабига қайтариб юборилади (ўқувчининг яшаш жойи ўзгарган тақдирда, ҳудуддаги бошқа мактабга).
34 4 . Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар доирасида ўқувчиларни бир йўналишдан бошқа йўналишга ўтказиш ҳамда бошқа таълим муассасаларидан ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларга ўқувчилар ўқишини кўчириш учун таълим муассасаси директорининг буйруғига асосан 5 — 7 нафардан иборат таркибда кўчириш комиссияси (кейинги ўринларда — кўчириш комиссияси) тузилади.
34 5 . Кўчириш комиссияси таркибига таълим муассасаси директори, директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари ва педагог ходимлар киритилади. Таълим муассасаси директори кўчириш комиссияси раиси ҳисобланади.
Кўчириш комиссияси ўқув йили давомида фаолият юритади.
34 6 . Кўчириш комиссияси томонидан бир йўналишдан бошқа йўналишга ўтказишда ҳамда ўқишини кўчиришда ўқувчининг мазкур йўналиш бўйича давлат таълим талабларининг минимал даражасини билиши ҳисобга олинади.
34 7 . Ўқувчилар бир йўналишдан бошқа йўналишга ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларнинг 1 — 9-синфларда ўқув йили давомида ўтказилади.
10-11-синфларда бир йўналишдан бошқа йўналишга ўтказишга йўл қўйилмайди.
34 8 . Ўқувчиларни бошқа таълим муассасаларидан ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларга ўқишини кўчириш ўқув йили давомида бўш ўринга танлов асосида амалга оширилади.
34 9 . Кўчириш комиссиясининг қарори ижобий бўлган тақдирда, Ўзбекистон Бадиий академияси рухсати билан (таълим муассасаси доирасидаги бир йўналишдан бошқасига ўтказиш бундан мустасно), кўчириш комиссияси қарорига асосан таълим муассасаси директори ўқувчини танлаган йўналишига ўтказиш ёки ўқувчининг ўқишини кўчириш тўғрисида буйруқ чиқаради.
34 10 . Ўқув йили тугаганда бўш ўринлар учун қўшимча танлов эълон қилиниши ва ўтказилиши мумкин.
34 11 . Ўқувчининг бошқа таълим муассасасидан ўқишини кўчиришда ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
а) ўқувчининг ёзма аризаси, ўқувчи вояга етмаган бўлса унинг ота-онасидан бирининг (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг) аризаси;
б) таҳсил олаётган таълим муассасасининг номи, йўналиши, мутахассислиги ва синфи кўрсатилган ҳолда ўзлаштириш кўрсаткичлари ҳақида табель.
5-боб. Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларни бошқариш
35. Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларга Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.
Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар директорларининг ўринбосарлари, Ўзбекистон Бадиий академияси билан келишилган ҳолда, ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар директорлари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
36. Директор:
ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;
ўқувчиларнинг сифатли ўқитилиши ва тарбияланиши, ўқув режалари ва таълим дастурларининг бажарилиши, ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларнинг ўқув-методик ва молиявий-хўжалик фаолияти учун жавоб беради;
ўз ўринбосарларининг ўртасида вазифаларни тақсимлайди ва уларнинг жавобгарлиги даражасини белгилайди;
ўз ваколатлари доирасида таълим муассасасининг барча ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
ўқув, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ўқув-тарбия ишларини такомиллаштириш, малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, таълим муассасаси фаолиятининг бошқа масалалари бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Бадиий академиясига киритади;
белгиланган штатлар жадвалига асосан ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида педагог ходимларнинг тарификация бўйича рўйхатларини Ўзбекистон Бадиий академияси билан келишилган ҳолда тасдиқлайди;
ходимлар ва ўқитувчиларни ишга қабул қилади ва ишдан озод этади.
Директор қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажариши мумкин.
37. Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларда ўқув-тарбиявий жараённи ташкил этиш ва такомиллаштиришга кўмаклашадиган коллегиал орган ҳисобланадиган педагогик кенгаш ташкил этилади.
Педагогик кенгашнинг вазифалари ва функциялари ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар уставида белгиланади.
Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларда методик ва васийлик кенгашлари ҳам тузилиши мумкин.
37 1 . Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларнинг директори ва директор ўринбосарлари малака талабларида, меҳнат шартномаси (контракт)да ва ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар уставида назарда тутилган ўз функционал вазифаларини бажариши юзасидан масъулдирлар.
37 2 . Қуйидагилар Ўзбекистон Бадиий академиясининг ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларни бошқариш бўйича вазифалари ҳисобланади:
ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар фаолиятига раҳбарлик қилиш ва назоратни ташкил этиш, уларнинг ташкилий-кадрлар ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда давлат таълим талабларига мувофиқ, ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларнинг намунавий ўқув режалари ва ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш, ўқитишнинг замонавий шакл ва намуналари, энг янги педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, ўқувчиларга глобал ахборот-ҳуқуқий ва таълим ресурсларидан фойдаланиш имкониятларини яратиш;
ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларга ўқишга қабул қилиш комиссиялари фаолиятини ташкил этиш;
якуний давлат аттестациясини ташкил этиш ва ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар битирувчиларига давлат намунасидаги дипломлар бериш.
37 3 . Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Маданият вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларни бошқариш бўйича вазифалари ҳисобланади:
ўқитувчилар малакасини психологик-педагогик жиҳатдан оширишни ташкил этишда Ўзбекистон Бадиий академияси билан ҳамкорлик қилиш;
умумтаълим фанлари ҳамда мусиқа йўналишлари бўйича илғор педагогик ва ахборот технологияларини таълим дастурларига ҳамда ўқув жараёнига жорий этиш бўйича илмий-методик ёрдам кўрсатиш;
умумтаълим фанлари ҳамда мусиқа йўналишлари бўйича ўқув, ўқув-методик адабиётлар ва кўргазмали қўлланмалар ишлаб чиқиш, нашр эттириш ҳамда ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларнинг ўқув-методик таъминланишини ташкил этишда ҳамкорлик қилиш.
6-боб. Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларнинг мол-мулки ва молия-хўжалик фаолияти
38. Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар фаолиятини молиялаштириш қуйидаги манбалар ҳисобига амалга оширилади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
таълим хизматлари кўрсатишдан, илмий-педагогик, ишлаб чиқариш ва ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларнинг уставидаги вазифаларига мувофиқ бўлган фаолиятнинг бошқа турларидан олинган даромадлар;
бўш турган бино ва иншоотларни ижарага беришдан тушган маблағлар;
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
хорижий давлатлар халқаро молия ташкилотларининг кредитлари;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
39. Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар маблағлардан қонунчилик ҳужжатларига ҳамда ўз уставига мувофиқ фойдаланади.
40. Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларнинг мол-мулки асосий фондлар, айланма маблағлар, молиявий ресурслар, ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларнинг мустақил балансида акс этган бошқа моддий қийматликлардан иборат бўлади.
41. Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларнинг ўқув, лаборатория хоналари ва бошқа объектларини жиҳозлаш давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқ, касб-ҳунар таълими жараёнини моддий-техник жиҳатдан таъминлашнинг намунавий нормативларида белгиланади.
42. Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар белгиланган тартибда бухгалтерия ҳисобини амалга оширади, статистика ва бухгалтерия ҳисоботларини юритади.
7-боб. Ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда ўқувчилар таъминоти учун ота-оналар тўловини ундириш тартиби
43. Ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда ота-оналар тўлови ётоқхонада яшайдиган ўқувчилардан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида ундирилади.
44. Ёзги таътиллар даврида ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда ўқувчилар таъминоти учун тўлов ундирилмайди.
45. Ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда ўқувчи таъминоти учун тўловнинг бир кунлик қиймати бир ойлик тўлов миқдорини шу ой мобайнидаги иш кунлари сонига бўлиш орқали аниқланади.
46. Ўқувчининг ёки оила аъзоларининг касаллиги, карантин ҳолатида бўлганлиги туфайли ўқувчининг мактаб-интернатга кетма-кет уч кундан ортиқ келмаган даври ҳамда ўқув йили давомидаги таътиллар (кузги, қишки, баҳорги) даври учун тўланган тўловлар кейинги ой учун тўловни амалга оширишда ҳисобга олинади. Бунда ўқувчининг келмаган кунлари сони бир кунлик тўлов миқдорига кўпайтирилиб, кейинги ой учун тўлов суммаси чиққан суммага камайтирилади. Агар ўқувчининг келмаган кунлари учун тўлов ҳали амалга оширилмаган бўлса, жорий ой учун тўланиши лозим бўлган тўлов миқдори у келмаган кунлар учун ҳисобланган тўлов суммасига камайтирилади.
Ўқувчининг ёки унинг оила аъзоларининг касаллиги, карантин ҳолатида бўлганлиги туфайли ўқувчининг ихтисослаштирилган мактаб-интернатга келмаганлиги тегишли даволаш-профилактика муассасаси ёки участка шифокори томонидан бериладиган маълумотнома билан тасдиқланиши шарт.
Ўқувчининг уйда қолган бошқа барча ҳолатларда ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда ўқувчи таъминоти учун тўловлар умумий асосларда тўланади.
47. Ота-онанинг (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг) олдиндан берган ёзма аризасига асосан, ўқувчининг ихтисослаштирилган мактаб-интернатда бўлиши вақтинчалик ёки бутунлай тўхтатилган тақдирда, тўлов тўлиқ бўлмаган ой учун, яъни ўқувчи амалда мактаб-интернатда бўлган кунлар учун тўланади.
Ўқувчининг ихтисослаштирилган мактаб-интернатда бўлиши вақтинча ёки бутунлай тўхтатилиши тўғрисида ота-онанинг (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг) ёзма аризаси бўлмаган ҳолатларда тўлов тўлиқ ой учун ҳисобланади ва умумий асосларда ундирилади.
Ўқувчининг ихтисослаштирилган мактаб-интернатда тўлов тўланган даврдан ортиқ муддатда бўлишига ушбу ой учун тўловнинг қолган қисми тўлангандан сўнг йўл қўйилади.
48. Ихтисослаштирилган мактаб-интернатлардаги ўқувчилар умумий сонининг 15 фоизи доирасида Ижтимоий реестрга киритилган оила фарзандлари, чин етим ёки боқувчисини йўқотган ўқувчилар тўловдан озод қилинади. Бунда, биринчи навбатда, ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (ёки улардан бири) I ёхуд II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахси бўлган Ижтимоий реестрга киритилган оила фарзандларига имтиёз берилади.
49. Тўловдан озод қилинадиган оилаларнинг фарзандлари рўйхати оиланинг Ижтимоий реестрга киритилганлиги тўғрисидаги маълумотларга асосан аниқланади ва шакллантирилади. Бунда оиланинг Ижтимоий реестрга киритилганлиги тўғрисидаги маълумот «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимидан «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали электрон шаклда текширилади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали олинган маълумотнома қоғоз шаклда тақдим этилади.
50. Тўловдан озод қилинадиган оила фарзандларининг тасдиқланган рўйхати ўқув йили давомида қайта кўриб чиқилиши мумкин.
8-боб. Якунловчи қоидалар
51. Мазкур Низомни қўллаш билан боғлиқ юзага келадиган келишмовчиликлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.
52. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
53. Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар белгиланган тартибда ташкил этилади, қайта ташкил этилади ва тугатилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги 9-сон қарорига 4-ИЛОВА
Ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатлар битирувчиларига бериладиган дипломнинг давлат НАМУНАСИ Ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари дипломининг ТАВСИФИ Ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаби дипломи намунаси 150 х 100 мм ўлчовда тўқ-кўк (аъло даражали диплом қизил-мармар) рангли ледериндан тайёрланган. Унинг юза томонида босма нақш усулида олтин рангда юқорида Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган, пастроқда давлат тилида «IXTISOSLASНTIRILGAN SANʼAT VA MADANIYAT MAKTABI DIPLOMI» сўзлари ёзилган. Аъло даражали дипломлар учун «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI IXTISOSLASНTIRILGAN SANʼAT VA MADANIYAT MAKTABI DIPLOMI» «REPUBLIС OF UZBEKISTAN DIPLOMA OF SPECIALIZED ART AND CULTURE SCНOOL» сўзларидан қуйида давлат тилида «Аъло даражали» ва инглиз тилида «With honour`s» сўзлари ёзилади. Дипломнинг ички варақ ўлчами — 142 х 95 мм, жойлашиш тартиби — горизонтал, офсет босма усулда, бўёқлар сони «оддий» — 4+N , «аъло даражали» — 5+N. Дипломнинг ҳар икки варағида тўққизта позицияда: IM ҳарфи ва еттита рақамли тартиб рақами ёзилади. Муқова материали ранги битирувчилар дипломи — тўқ кўк, «аъло даражали» битирувчилар дипломи қизил-мармар рангли. Тўғри бурчакли (юмшоқ ёстиқча) билан қопланган қаттиқ муқовали. Муқова материали — бумвинил (қоғоз қатлами асоси — поливинилхлорид) тўқ кўк ва қизил-мармар рангли, материал қалинлиги — 170+20 мкм. Муқовада матн олтин ранг зарли қоғозда, диаметри 45 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат герби ва «IXTISOSLASНTIRILGAN SANʼAT VA MADANIYAT MAKTABI DIPLOMI» номи қиздириб нақш солиш йўли билан ёзилади. Қоғоз тафсилоти: қоғоз — 100% пахта толасидан, қалинлиги — 140+5 г/кв.м, оқартиргичсиз, акс этмайдиган ультрабинафша нури; ёруғликда яхши кўринадиган «пахта кўсаги» кўринишидаги асосий уч ўлчовли сув белгиси бор; кўринадиган рангли тола қизил ва яшил тусда, қоғоз сиртида тартибсиз жойлашган, узунлиги — 2,5-3 мм, «киприк» шаклида, ультрабинафша нурларисиз кўринади; кўринмайдиган тола кўк ва оч яшил тусда, қоғоз қатламида тартибсиз жойлашган, узунлиги — 2,5-3 мм, «киприк» шаклида ультрабинафша нурлари остида кўринади. Босма тафсилоти: босма жараёнида эксклюзив кимёвий турғун матбаа бўёқлари қўлланилади; ички варақнинг асосий фони оч жигарранг, икки тангир сеткадан пайдо бўлган ингичка синусоидал чизиқдан ташкил топган нусха кўчирмайдиган ҳимоя сифатида хизмат қилади; тангир сеткаларининг бири «ирис» эффектини қўлланган ҳолда чоп этилади, яъни марказда яшил рангдан четлари бўйича ҳаво рангга равон ўтади; ички варақ марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби бўлади, диаметри — 35 мм, саккиз бурчак билан ҳошияланади; бланканинг тўрт бурчагида мураккаб чизиқли нақш жойлаштирилади. Бу нақшлар ҳар хил қалинликдаги чизиқлардан ташкил топади, шакли ва зичлиги бир-бирига қопланиб, ягона зарҳални юзага келтиради. Қалбакиликдан нусха кўчирмайдиган ва сканерланмайдиган ҳимоя сифатида хизмат қилади; ички варақнинг икки тарафи марказида «Ҳумо» қуши (25 х 40 мм ўлчамли) қиёфасида кўринмайдиган тасвир жойлаштирилади; кичик матн, бир неча бор катталаштирилгандагина кўринади, узлуксиз чизиқни юзага келтиради ва такрорланадиган «IXTISOSLASНTIRILGAN SANʼAT VA MADANIYAT MAKTABI DIPLOMI» сўзлари бирикмасидан иборат. Кичик матннинг юқори қисмида «REPUBLIС OF UZBEKISTAN DIPLOMA OF SPECIALIZED ART AND CULTURE SCНOOL» сўзлари «DIPLOM» сўзи остида ўнг тарафда жойлашади. Нусха тушириш ва қалбакилаштиришдан ҳимояланади; серия «IM» ва етти хонали рақам, икки тарафда бир хил берилади. Рақам қора флуоресценция бўёғида чоп этилади, ультрабинафша нурларида яшил рангда ёруғлик сочади.
(Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири) OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI IXTISOSLASНTIRILGAN SANʼAT VA MADANIYAT MAKTABI DIPLOMI IM № 0000000 _____________________________________________________________________________________________ (familiyasi, ismi, otasining ismi) _______ yilda ________________________________________________________________________________ (ixtisoslashtirilgan sanʼat va madaniyat maktabi nomi) ga kirib, ________________ yilda _________________________________________________________________ _____________________ ning to`la kursini __________________________________________________________ ____________________________________________________________________ yo`nalishi bo`yicha tamomladi. Davlat attestatsiya komissiyasining____________ 20 ___ yil « ___ » __________________________ dagi qaroriga binoan unga ___________________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________________________ ______________________________________________________________________________________ kasbi va _____________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________ ixtisoslik(lar) berildi. Davlat attestatsiya komissiyasi raisi Direktor Kotib M.O` _____________________ shahri (tumani) ____________ yil ro`yxat raqami _________________
Дипломнинг ички ўнг томонига REPUBLIC OF UZBEKISTAN DIPLOMA OF SPECIALIZED ART AND CULTURE SCНOOL IM № 0000000 _____________________________________________________________________________________________ (full name) In 20 _____ entered ____________________________________________________________________________ (name of specialized art and culture school) ____________________________________________________________________________________________ and in 20 ____ completed a full course offered by the __________________________________________________ _____________________________________________________________________________________________ (name of specialized art and culture school) Нaving specialized ___________________________________________________________________________________ ____________________________________________ (field of study) _____________________________________________________________________________________________ By the decision of the State Attestation Commission on « _____ » _________________________________ 20 _________________ Нe/she is qualified as a __________________________________________________________________________________ (name of profession)_____________________________________________________________________________________________ and has the following speacialities: __________________________________________________________________________________ (Seal) Chairman of the State Attestation Commission Director Secretary City (district) ___________________________ 20 _____ year Registration Number ____________
Ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари битирувчиси дипломига кўчирма варақ: (Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири) OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI IXTISOSLASНTIRILGAN SANʼAT VA MADANIYAT MAKTABI DIPLОMIGA ILOVA ___________ RAQAMLI DIPLОMGA ILOVA (diplоmsiz kuchga ega emas) _____________________________________________________________________________________________ (familiyasi, ismi, otasining ismi) 20 ____ yilda ___________________________________________________________________________ ga kirib (ixtisoslashtirilgan sanʼat va madaniyat maktabi nomi) 20 ____ yilda _________________________________________________________________________________ (ixtisoslashtirilgan sanʼat va madaniyat maktabi nomi) maktabni tamomladi va о`qish davrida quyidagi fanlarni о`rgandi hamda ushbu bahоlarni оldi: T/r Fanlar nomi O`quv rejasida belgilangan soatlar miqdori To`plangan reyting ballari 1 2 3 4 I. UMUMTA`LIM FANLARI II. KASBIY FANLAR III. YAKUNIY DAVLAT ATTESTATSIYASI Maktab direktоri Oʼquv ishlari boʼyicha director o'rinbosari 20___ yil «____» __________da berildi Rо`yxatga olish raqami ____________
Ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаб-интернатлари дипломининг ТАВСИФИ Ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаб-интернати дипломи намунаси 150 х 100 мм ўлчовда тўқ-кўк (аъло даражали диплом — қизил-мармар) рангли ледериндан тайёрланган. Унинг юза томонида босма нақш усулида олтин рангида юқорида Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган, пастроқда давлат тилида «IXTISOSLASНTIRILGAN SANʼAT VA MADANIYAT MAKTAB-INTERNAT DIPLOMI» сўзлари ёзилган. Аъло даражали дипломлар учун «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI IXTISOSLASНTIRILGAN SANʼAT VA MADANIYAT MAKTAB-INTERNAT DIPLOMI» «REPUBLIС OF UZBEKISTAN DIPLOMA OF SPECIALIZED ART AND CULTURE SCНOOL-INTERNAT» сўзларидан қуйида давлат тилида «Аъло даражали» ва инглиз тилида «With honour`s» сўзлари ёзилади. Дипломнинг ички варағи ўлчами — 142 х 95 мм, жойлашиш тартиби — горизонтал, офсет босма усулда, бўёқлар сони «оддий» — 4+N , «аъло даражали» — 5+N. Дипломнинг ҳар икки варағида тўққизта позицияда: MI ҳарфи ва еттита рақамли тартиб рақами ёзилади. Муқова материали ранги битирувчилар дипломи — тўқ кўк, «аъло даражали» битирувчилар дипломи — қизил-мармар рангли. Тўғри бурчакли (юмшоқ ёстиқча) билан қопланган қаттиқ муқова. Муқова материали — бумвинил (қоғоз қатлами асоси — поливинилхлорид) тўқ кўк ва қизил-мармар рангли, материал қалинлиги — 170+20 мкм. Муқовада матн олтин ранг зарли қоғозда, диаметри 45 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат герби ва «IXTISOSLASНTIRILGAN SANʼAT VA MADANIYAT MAKTAB-INTERNAT DIPLOMI» номи қиздириб нақш солиш йўли билан ёзилади. Қоғоз тафсилоти: қоғоз — 100% пахта толасидан, қалинлиги 140+5 г/кв.м, оқартиргичсиз, акс этмайдиган ультрабинафша нури; ёруғликда яхши кўринадиган «пахта кўсаги» кўринишидаги асосий уч ўлчовли сув белгиси; кўринадиган рангли тола қизил ва яшил тусда, қоғоз сиртида тартибсиз жойлашган, узунлиги — 2,5-3 мм, «киприк» шаклида, ультрабинафша нурларисиз кўринади; кўринмайдиган тола кўк ва оч яшил тусда, қоғоз қатламида тартибсиз жойлашган, узунлиги 2,5-3 мм, «киприк» шаклида ультрабинафша нурлари остида кўринади. Босма тафсилоти: босма жараёнида эксклюзив кимёвий турғун матбаа бўёқлари қўлланилади; ички варақнинг асосий фони — оч жигарранг, икки тангир сеткадан пайдо бўлган ингичка синусоидал чизиқдан ташкил топган нусха кўчирмайдиган ҳимоя сифатида хизмат қилади; тангир сеткаларининг бири «ирис» эффектини қўллаган ҳолда чоп этилади, яъни марказда яшил рангдан четлари бўйича ҳаво рангга равон ўтади; ички варақ марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби бўлади, диаметри — 35 мм, саккиз бурчак билан ҳошияланади; бланканинг тўрт бурчагида мураккаб чизиқли нақш жойлаштирилади. Бу нақшлар ҳар хил қалинликдаги чизиқлардан ташкил топади, шакли ва зичлиги бир-бирига қопланиб, ягона зарҳални юзага келтиради. Қалбакиликдан нусха кўчирмайдиган ва сканерланмайдиган ҳимоя сифатида хизмат қилади; ички варақнинг икки тарафи марказида «Ҳумо» қуши (25 х 40 мм ўлчамли) қиёфасида кўринмайдиган тасвир жойлаштирилади; кичик матн бир неча бор катталаштирилгандагина кўринади, узлуксиз чизиқни юзага келтиради ва такрорланадиган «IXTISOSLASНTIRILGAN SANʼAT VA MADANIYAT MAKTAB-INTERNAT DIPLOMI» сўзлари бирикмасидан иборат. Кичик матннинг юқори қисмида «REPUBLIС OF UZBEKISTAN DIPLOMA OF SPECIALIZED ART AND CULTURE SCНOOL-INTERNAT» сўзи «DIPLOM» сўзлари остида ўнг тарафда жойлашади. Нусха тушириш ва қалбакилаштиришдан ҳимояланади; серия «MI» ва етти хонали рақам, икки тарафда бир хил берилади. Рақам қора флуоресценция бўёғида чоп этилади, ультрабинафша нурларида яшил рангда ёруғлик сочади.
(Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири) OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI IXTISOSLASНTIRILGAN SANʼAT VA MADANIYAT MAKTAB-INTERNAT DIPLOMI IM № 0000000 _____________________________________________________________________________________________ (familiyasi, ismi, otasining ismi) _______ yilda ________________________________________________________________________________ (ixtisoslashtirilgan sanʼat va madaniyat maktabi-internat nomi) ga kirib, ________________ yilda _________________________________________________________________ _____________________ ning to`la kursini __________________________________________________________ _____________________________________________________ yo`nalishi bo`yicha tamomladi. Davlat attestatsiya komissiyasining____________ 20 ___ yil « ___ » __________________________ dagi qaroriga binoan unga ___________________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________________________ ______________________________________________________________________________________ kasbi va _____________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________ ixtisoslik(lar) berildi. Davlat attestatsiya komissiyasi raisi Direktor Kotib M.O` _____________________ shahri (tumani) ____________ yil ro`yxat raqami _________________
Дипломнинг ички ўнг томонига REPUBLIC OF UZBEKISTAN DIPLOMA OF SPECIALIZED ART AND CULTURE SCНOOL-INTERNAT IM № 0000000 _____________________________________________________________________________________________ (full name) In 20 _____ entered ____________________________________________________________________________ (name of specialized art and culture school-internat) ____________________________________________________________________________________________ and in 20 ____ completed a full course offered by the __________________________________________________ _____________________________________________________________________________________________ (name of specialized art and culture school-internat) Нaving specialized ___________________________________________________________________________________ ____________________________________________ (field of study) _____________________________________________________________________________________________ By the decision of the State Attestation Commission on « _____ » _________________________________ 20 _________________ Нe/she is qualified as a __________________________________________________________________________________ (name of profession)_____________________________________________________________________________________________ and has the following speacialities: __________________________________________________________________________________ (Seal) Chairman of the State Attestation Commission Director Secretary City (district) ___________________________ 20 _____ year Registration Number ____________
Ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаб-интернатлар битирувчиси дипломига кўчирма варақ: (Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири) OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI IXTISOSLASНTIRILGAN SANʼAT VA MADANIYAT MAKTAB-INTERNAT DIPLОMIGA ILOVA ___________ RAQAMLI DIPLОMGA ILOVA (diplоmsiz kuchga ega emas) _____________________________________________________________________________________________ (familiyasi, ismi, otasining ismi) 20 ____ yilda ___________________________________________________________________________ ga kirib (ixtisoslashtirilgan sanʼat va madaniyat maktab-internat nomi) 20 ____ yilda _________________________________________________________________________________ (ixtisoslashtirilgan sanʼat va madaniyat maktab-internat nomi) maktab internatni tamomladi va о`qish davrida quyidagi fanlarni о`rgandi hamda ushbu bahоlarni оldi: T/r Fanlar nomi O`quv rejasida belgilangan soatlar miqdori To`plangan reyting ballari 1 2 3 4 I. UMUMTA`LIM FANLARI II. KASBIY FANLAR III. YAKUNIY DAVLAT ATTESTATSIYASI Maktab-internat direktоri Oʼquv ishlari boʼyicha director o'rinbosari 20___ yil «____» __________da berildi Rо`yxatga olish raqami ____________
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 9 январь,
9-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
NIZOM
Ixtisoslashtirilgan sanʼat va madaniyat maktablari hamda maktab-internatlarning faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligining Oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi markazi faoliyatini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2018-yil 3-fevraldagi PQ-3504-son qarorida belgilangan vazifalarning ijrosini taʼminlash, sanʼat va madaniyat sohasida taʼlim tizimini yanada takomillashtirish, malakali kadrlar tayyorlash uchun shart-sharoitlar yaratish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligining Oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi markazi faoliyatini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2018-yil 3-fevraldagi PQ-3504-son qarori bilan sanʼat va madaniyat kollejlari bitiruvchilariga davlat namunasidagi diplom beriladigan ixtisoslashtirilgan sanʼat va madaniyat maktablari hamda maktab-internatlarga aylantirilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Quyidagilar:
Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi tizimidagi ixtisoslashtirilgan sanʼat va madaniyat maktablari hamda maktab-internatlar toʻgʻrisida nizom 1-ilovaga ;
Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi tizimidagi ixtisoslashtirilgan sanʼat maktablari hamda maktab-internatlar toʻgʻrisida nizom 3-ilovaga ;
Ixtisoslashtirilgan sanʼat va madaniyat maktablari hamda maktab-internatlar bitiruvchilariga beriladigan diplomning davlat namunasi 4-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
3. Belgilab qoʻyilsinki:
a) Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi hamda Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi tizimidagi ixtisoslashtirilgan sanʼat va madaniyat maktablari, maktab-internatlar pedagog va rahbar xodimlari mehnatiga haq toʻlash Vazirlar Mahkamasining “Xalq taʼlimi xodimlari mehnatiga haq toʻlashning takomillashtirilgan tizimini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2005-yil 21-dekabrdagi 275-son qaroriga muvofiq bazaviy tarif stavkalariga quyidagi miqdorlarda ustamalar qoʻllanilgan holda amalga oshiriladi:
20 foiz — ixtisoslashtirilgan sanʼat va madaniyat maktablari hamda maktab-internatlarida oʻqituvchilarga mutaxassislik fanlar boʻyicha amalda oʻtkazilgan darslar uchun, shuningdek, ixtisoslashtirilgan maktab-internatlarda tarbiyachilarga, shu jumladan, tarbiyachilar yordamchilariga;
20 foiz — ixtisoslashtirilgan sanʼat va madaniyat maktablarida oʻquv jarayoni bilan bevosita bogʻliq boʻlgan direktorlar, ularning oʻrinbosarlari va psixologlarga;
40 foiz — ixtisoslashtirilgan sanʼat va madaniyat maktab-internatlarida oʻquv-tarbiya jarayoni bilan bevosita bogʻliq boʻlgan direktorlar, ularning oʻrinbosarlariga.
b) Vazirlar Mahkamasining “Umumiy oʻrta taʼlim muassasalarining 10-11-sinflari oʻquvchilarini kasb-hunarga tayyorlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 30-dekabrdagi 792-son qarori Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi hamda Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi tizimidagi ixtisoslashtirilgan sanʼat va madaniyat maktablari hamda maktab-internatlar faoliyatiga nisbatan tatbiq etilmaydi;
v) Badiiy taʼlim (tasviriy va amaliy sanʼat, dizayn, sanʼatshunoslik hamda muzeyshunoslik) yoʻnalishlarida mutaxassislik fanlari boʻyicha pedagog va mutaxassis kadrlar — Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi huzuridagi Badiiy taʼlim yoʻnalishlarida pedagog va mutaxassis kadrlarni qayta tayyorlash hamda ularning malakasini oshirish markazida reja asosida bepul malaka oshiradilar;
g) Ixtisoslashtirilgan sanʼat va madaniyat maktablari hamda maktab-internatlar bitiruvchilariga beriladigan diplom va diplomga ilova blankalari qatʼiy hisobda turadigan hujjat boʻlib, Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi hamda Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi buyurtmasiga asosan Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining “Davlat belgisi” davlat unitar korxonasida, tasdiqlangan namunaga muvofiq tayyorlanadi.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari A.A. Abduxakimov, Oʻzbekiston Respublikasi madaniyat vaziri B.S. Sayfullayev hamda Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi raisi A.V. Nuridinov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 9-yanvardagi 9-son qaroriga 1-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi tizimidagi ixtisoslashtirilgan sanʼat va madaniyat maktablari hamda maktab-internatlar toʻgʻrisida
1-bob.Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi tizimidagi ixtisoslashtirilgan sanʼat va madaniyat maktablari hamda maktab-internatlarning (keyingi oʻrinlarda ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlar deb ataladi) maqomi, maqsadi va vazifalarini, oʻquv-tarbiya jarayonini tashkil etish hamda taʼlim muassasasini boshqarish tartibini belgilaydi.
2. Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlar oʻquvchilarni mutaxassislik fanlariga kasbiy yoʻnaltirishni hamda ularni kelgusida oliy taʼlim muassasalarida oʻqishini davom ettirishlari yoki mehnat faoliyati bilan shugʻullanishlari uchun maqsadli tayyorlashni nazarda tutadigan, davlat taʼlim standartlari, davlat taʼlim talablari, oʻquv rejalari va taʼlim dasturlari talablariga muvofiq ravishda oʻquv-tarbiya jarayonini amalga oshiradigan davlat taʼlim muassasalari hisoblanadi.
3. Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlar yuridik shaxs hisoblanadi, oʻz ustaviga, Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida shaxsiy gʻazna hisob raqamiga, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri tushirilgan va oʻz nomi yozilgan muhrga, shtampga, blankalarga ega boʻladi.
4. Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlar oʻz faoliyatida Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyasiga va qonunlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlariga, boshqa qonunchilik hujjatlariga, ushbu Nizomga, shuningdek, oʻz ustaviga amal qiladi.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarga umumiy rahbarlik qiladi, jumladan, ularni tashkiliy va mutaxassis kadrlar bilan taʼminlaydi, ularning moddiy-texnik bazasini mustahkamlaydi, oʻquv-metodik jarayonini muvofiqlashtiradi hamda faoliyatini nazorat qiladi.
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Madaniyat vazirligi, viloyatlar madaniyat boshqarmalari va Toshkent shahar madaniyat bosh boshqarmasi ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarning samarali faoliyat koʻrsatishida, amaliyotlarni tashkil etishida hamda bitiruvchilar bandligini taʼminlashida ularga zarur amaliy yordam koʻrsatadi.
2-bob. Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarning maqsadi va vazifalari
6. Oʻquvchilarni mutaxassislik fanlaridan chuqurlashtirilgan va kasbga yoʻnaltirilgan holda oʻqitish, ularning intellektual jihatdan kamol topishini va maʼnaviy rivojlanishini taʼminlash hamda yuksak vatanparvarlik ruhida tarbiyalash ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlar faoliyatining maqsadi hisoblanadi.
7. Quyidagilar ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarning vazifalari hisoblanadi:
oʻquvchilarni sanʼat va madaniyat yoʻnalishida tanlagan kasblari boʻyicha mutaxassislik fanlaridan chuqurlashtirilgan va kasbga yoʻnaltirilgan davlat taʼlim standarti talablariga muvofiq sifatli oʻqitishni tashkil etish;
oʻquvchilarning kelgusida oliy taʼlim muassasasida oʻqishini davom ettirishi yoki tanlagan kasbi va ixtisosligiga muvofiq mehnat faoliyati bilan shugʻullanishi uchun yuqori darajada sifatli bilimlar olishi va kasbiy tayyorgarligini taʼminlaydigan davlat taʼlim talablari doirasida ixtisoslashtirilgan oʻquv dasturlarini amalga oshirish;
sanʼat va madaniyat sohasini yuqori malakali kadrlar bilan taʼminlash, qonunchilik hujjatlariga muvofiq taʼlim masalalari boʻyicha xalqaro hamkorlikni amalga oshirish;
yoshlarning izchil intellektual, madaniy va maʼnaviy-axloqiy kamol topishga boʻlgan ehtiyojini qondirish, ularni ona-Vatanga, yuksak fuqarolik, insoniylik fazilatlariga, milliy gʻoyalarga, oʻz xalqining maʼnaviy-tarixiy, umumbashariy qadriyatlariga sadoqat ruhida tarbiyalash, mustaqil dunyoqarash va fikrlashga ega boʻlgan har tomonlama yetuk shaxsni shakllantirish.
3-bob. Oʻquv-tarbiya jarayonini tashkil etish
8. Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarda oʻquv jarayoni Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi tomonidan Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi va Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi bilan kelishilgan holda tasdiqlanadigan oʻquv rejalari va dasturlariga muvofiq tashkil etiladi.
Oʻquvchilarning kasbiy qiziqishlari va mahoratini hamda sanʼat va madaniyat sohasida olgan boshlangʻich bilim va koʻnikmalarini yanada rivojlantirish hamda mustahkamlash maqsadida oʻquv-tarbiya jarayonini tashkil etishda asosiy eʼtibor ularning professional darajasini oshirishga qaratiladi.
8 1 . Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarda musiqa, raqs, teatr, xalq ijodiyoti, tasviriy va amaliy sanʼat hamda dizayn yoʻnalishlari (kasb va mutaxassisliklari) boʻyicha taʼlim beriladi.
9. Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarning taʼlim yoʻnalishlari boʻyicha qabul kvotalari joylardagi ish beruvchi tashkilotlar tomonidan mavjud kasblarga boʻlgan ehtiyoj va talablar asosida, shuningdek, oʻquvchilarning va ota-onalarining xohish va istaklarini inobatga olgan holda ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarning bergan takliflariga binoan Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi tomonidan belgilanadi.
10. Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarda oʻqish oʻzbek, qoraqalpoq va rus tilida olib boriladi.
11. Ixtisoslashtirilgan maktab va maktab-internatlarda sinflardagi oʻquvchilar soni 25 — 30 nafarni tashkil qiladi.
Ixtisoslashtirilgan maktab va maktab-internatlar taʼlim yoʻnalishlari xususiyatiga koʻra, mutaxassislik fanlarining amaliy mashgʻulotlari kichik guruhlarga boʻlingan holda hamda yakka (individual) tartibda olib boriladi.
12. Maktablar va maktab-internatlarning namunaviy oʻquv rejasi Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi tomonidan Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan kelishgan holda ishlab chiqiladi va tasdiqlanadi.
Fan dasturlarini ishlab chiqish, amaliyotlarni tashkil etish va oʻtkazish tartibi, oʻquv-tarbiyaviy ishlar hamda oʻquv-tarbiya jarayonini tashkil etish davlat taʼlim talablaridan kelib chiqqan holda hamda ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarda oʻqitishning oʻziga xos xususiyatlarini inobatga olib Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi va Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi tomonidan amalga oshiriladi.
12 1 . Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi bilan kelishilgan holda mutaxassislik fanlarining xususiyatlaridan kelib chiqib, ixtisoslik oʻquv rejalarini tuzishda ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarning tayanch oʻquv rejalari doirasida umumiy oʻrta taʼlim fanlarining namunaviy oʻquv rejalariga oʻzgartirish kiritiladi.
12 2 . Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlar umumtaʼlim fanlari boʻyicha darsliklar bilan Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi tomonidan bepul taʼminlanadi.
13. Oʻquv-tarbiya jarayonini tashkil etishda auditoriya va auditoriyadan tashqari mashgʻulotlar oʻtkazishning turli zamonaviy shakllari va interfaol usullaridan foydalaniladi.
Taʼlim berishda oʻquv jarayonini madaniyat, sanʼat va musiqa muassasalarining ijodiy jamoalari bilan bogʻlashga doir tashkiliy, ilmiy-metodik ishlar olib boriladi.
14. Mutaxassislar tayyorlash sifatini oshirish maqsadida oliy taʼlim muassasalarining professor-oʻqituvchilari soatbay haq toʻlash asosida taʼlim-tarbiya jarayoniga jalb etilishi mumkin.
15. Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarning rahbar xodimlari, ishchi-xodimlari, oʻqituvchilari hamda konsertmeysterlarining lavozim vazifalari Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi bilan kelishgan holda Madaniyat vazirligi va Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi tomonidan ishlab chiqiladi va tasdiqlanadi.
16. Tegishli oliy maʼlumotga, kasbiy tayyorgarlikka va yuksak axloqiy sifatlarga ega boʻlgan shaxslar ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarda pedagogik faoliyat bilan shugʻullanish huquqiga egadirlar.
Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarga oʻqituvchilar tanlov asosida ishga qabul qilinadi.
Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarga umumiy oʻrta taʼlim va ijtimoiy gumanitar fanlar boʻyicha pedagogik ish stajiga ega boʻlgan va tanlovdan oʻtgan malakali pedagog kadrlar oʻqituvchilik lavozimiga tayinlanadi. Sanʼat va madaniyat yoʻnalishidagi oliy taʼlim muassasalarini tamomlagan bakalavr va magistr darajasiga ega boʻlgan mutaxassis pedagoglar tegishli kasblari boʻyicha maxsus fanlar oʻqituvchisi lavozimiga tayinlanadi.
Oliy maʼlumotli bakalavr darajasidagi mutaxassislarga, shuningdek, istisno tariqasida, oʻrta maxsus maʼlumotli mutaxassislarga (oliy maʼlumotga ega boʻlgan mutaxassislar bilan taʼminlangunga qadar) konsertmeysterlik faoliyati bilan shugʻullanishga ruxsat beriladi.
16 1 . Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlari direktorlari va direktor oʻrinbosarlari besh yilda bir marotaba ishdan ajralgan holda, Madaniyat vazirligi tomonidan tashkil qilinadigan menejerlik oʻquv kurslarida oʻqitiladi.
16 2 . Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarining pedagog xodimlari besh yilda bir marotaba ishdan ajralgan holda malaka oshirish kurslariga jalb etiladi.
16 3 . Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarning:
umumtaʼlim fanlari boʻyicha oʻqituvchilari — A. Avloniy nomidagi pedagogik mahorat milliy instituti va hududiy pedagogik mahorat markazlarida reja asosida bepul;
mutaxassislik fanlari boʻyicha pedagog xodimlar — Oʻzbekiston davlat konservatoriyasi huzuridagi Musiqa sohasi pedagoglarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish markazida, Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi huzuridagi Badiiy taʼlim yoʻnalishlarida pedagog va mutaxassis kadrlarni qayta tayyorlash hamda ularning malakasini oshirish markazida reja asosida bepul malaka oshiradilar.
16 4 . Malaka oshirish tashkilotlariga ishdan ajralgan holda malaka oshirishga yuborilgan tinglovchilarning oʻqishi hamda mustaqil malaka oshirishi belgilangan tinglovchilarning yakuniy attestatsiyasi oʻtkaziladigan davrda ularning asosiy ish joyi boʻyicha lavozimi va oʻrtacha ish haqi saqlanib qolinadi, oʻquv yuklamalari esa boshqa pedagog xodimlar oʻrtasida taqsimlanadi.
Ishdan ajralgan holda malaka oshirish uchun boshqa hududlardan yuborilgan tinglovchilarga qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda yotoqxona va kunlik xarajatlari hamda oʻqishga borish va undan qaytish boʻyicha bir martalik yoʻl haqi xarajatlari ularni yuborgan tashkilot hisobidan qoplanadi.
17. Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarda oʻquvchilar bilimini tekshirish Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi hamda Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi tomonidan tasdiqlangan baholash mezonlari asosida amalga oshiriladi.
Oʻquv yili yakunlangandan keyin ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlar oʻquvchilarini har bir bosqichda oʻzlashtirish va ijodiy imtihon natijalari boʻyicha keyingi sinfga oʻtkazish toʻgʻrisida pedagogik kengash tomonidan qaror qabul qilinadi. Oʻquvchilarning keyingi sinfga oʻtkazilishi toʻgʻrisidagi qaror ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlar direktorining buyrugʻi bilan rasmiylashtiriladi.
17 1 . Oʻquvchilarning ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarga oʻqishini koʻchirish Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi bilan kelishgan holda boʻsh oʻringa ijodiy sinov natijalariga koʻra komissiya xulosasi asosida amalga oshiriladi.
17 2 . Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlar bitiruvchi oʻquvchilarining yakuniy davlat attestatsiyasini oʻtkazish tartibi Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi tomonidan tasdiqlanadi.
4-bob. Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarga oʻquvchilarni qabul qilish
18. Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarga oʻquvchilarni qabul qilish Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi tomonidan joylarda ish beruvchi tashkilotlarning ehtiyojini inobatga olgan holda shakllantiriladigan har yilgi qabul kvotalari doirasida ijodiy sinov asosida quyidagi tartibda amalga oshiriladi:
a) ixtisoslashtirilgan maktablar uchun:
10-sinfdan;
istisno tariqasida, kasblarning oʻziga xos xususiyatini inobatga olgan holda:
ota-ona yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar nazoratisiz va qarovisiz qolgan, ijtimoiy jihatdan xavfli ahvolda boʻlgan oilalarda yashayotgan, shuningdek, davlat va jamoatchilik yordamiga muhtoj boʻlgan boshqa voyaga yetmaganlar ularning xulq-atvori, psixologik portreti, yoshi, iqtidori, qobiliyati, sanʼat turiga boʻlgan qiziqishlari hamda isteʼdodini inobatga olgan holda, voyaga yetmaganlar ishlari boʻyicha hududiy idoralararo komissiyalar tavsiyasiga asosan Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi va uning hududiy boshqarmalarining yoʻllanmasi asosida ayrim yoʻnalishlar boʻyicha ixtisoslashtirilgan sanʼat va madaniyat maktablari hamda maktab-internatlariga joylashtiriladi.
Bunda Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi ixtisoslashtirilgan sanʼat va madaniyat maktablari hamda maktab-internatlariga qabul kvotasidan tashqari 5 foizgacha qoʻshimcha kvotalar ajratadi;
5 va 7-sinflardan (Respublika xoreografiyaga ixtisoslashtirilgan maktab-internatiga);
8-sinfdan (Opera sanʼatiga ixtisoslashtirilgan maktab-internatiga);
b) ixtisoslashtirilgan maktab-internatlar uchun:
1-sinfdan (7 yoshdan boshlab);
5-sinfdan.
19. Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarda har bir yangi oʻquv yili uchun hujjatlarni qabul qilish, rasmiylashtirish va tegishli kasb va ixtisoslik boʻyicha ijodiy sinovlar oʻtkazish hamda ota-onalarning (yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslarning) murojaatlarini koʻrib chiqish boʻyicha qabul komissiya (keyingi oʻrinlarda komissiya deb ataladi) tuziladi.
Komissiya tarkibi 7 nafardan kam boʻlmagan toq miqdorda tashkil etilib, tarkibiga ixtisoslashtirilgan maktab va maktab-internat direktori, tegishli boʻlim mudiri, tuman (shahar) madaniyat boʻlimlari vakillari hamda mazkur taʼlim muassasasining pedagog xodimlari kiritiladi.
Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlar direktorlari komissiya raisi hisoblanadi.
20. Komissiyaning ish faoliyatini rejalashtirish, muvofiqlashtirish va hisobotlarni yuritish boʻyicha masʼul kotibi ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarning rahbariyati tavsiyasiga koʻra, Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi tomonidan tasdiqlanadi.
20 1 . Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarda ijodiy sinovlar quyidagi tartibda oʻtkaziladi:
ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarning komissiyasi tegishli kasb va ixtisoslik boʻyicha baholash komissiyasi tarkibiga nomzodlarni oʻz vaqtida tasdiqlash uchun Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligiga taqdim etadi;
ijodiy sinovlar boshlanishidan oldin Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligining buyrugʻi bilan tegishli yoʻnalishlar boʻyicha 3 nafardan kam boʻlmagan tarkibda tajribali, malakali va masʼuliyatli oʻqituvchilardan shakllantirilgan baholash komissiyalari tashkil etiladi;
baholash komissiyasi tarkibiga sohaning yetuk mutaxassislari va boshqa taʼlim tashkilotlari professor-oʻqituvchilari kiritilishi mumkin.
20 2 . Ijodiy sinov videotasvirlari va amaliy ishlari ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarning maxsus xonalarida bir yil saqlanadi va ushbu muddat oʻtganidan soʻng dalolatnoma asosida yoʻq qilinadi.
20 3 . Ijodiy sinovlar natijalari tegishli kasb va ixtisoslik kesimida alohida imtihon qaydnomalariga kiritiladi.
Ushbu imtihon qaydnomalari har bir yoʻnalish boʻyicha baholash komissiyasi raisi va komissiyaning masʼul kotibi tomonidan imzolanadi hamda muhrlanadi.
21. Baholash komissiyasi har bir kasb boʻyicha oʻquvchilarning kasbiy mahorati va layoqatini, boshlangʻich tayyorgarligi darajasini aniqlashtirishda ijodiy sinov shartlariga asoslanadi. Ushbu shartlarni amalda qanday bajarishiga qarab, oʻquvchiga ijodiy sinov ballari qoʻyilib, bolalar musiqa va sanʼat maktabida olgan oʻrtacha ballni qoʻshgan holda umumlashtiriladi va oʻquvchi tanlagan yoʻnalishiga qabul qilinganligi yoki yetarli ball ololmagani uchun qabul qilinmagani haqida qaror chiqariladi.
22. Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarning rahbariyati tomonidan, oʻqishga kirish uchun hujjatlarni qabul qilish boshlanishidan kamida 1 oy oldin tanlov yoʻnalishlari va shartlari haqida Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Madaniyat vazirligi rasmiy veb-saytlarida, ommaviy axborot vositalarida (respublika, viloyat va tuman (shahar) miqyosida) eʼlon beriladi.
23. Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarga kirish uchun hujjatlar har yili 1 — 30-iyun kunlari qabul qilinadi. Bunda nomzodlardan quyidagi hujjatlar talab etiladi:
ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlar direktori nomiga ariza;
tugʻilganlik toʻgʻrisidagi guvohnoma nusxasi;
bolalar musiqa va sanʼat maktabini tamomlaganlik toʻgʻrisidagi guvohnoma hamda 9-sinfni tamomlaganlik haqida shahodatnoma;
086-U va 0-63-shakllar boʻyicha tibbiy maʼlumotnoma;
3x4 hajmdagi 6 ta fotosurat;
taʼlim yoʻnalishi boʻyicha oʻquvchining isteʼdodi va iqtidorini koʻrsatuvchi ishlaridan (agar ular mavjud boʻlsa) namunalar (diplom, faxriy yorliq, fotosurat hamda boshqa ijodiy ishlar).
24. Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarga ijodiy sinovlar har yili 15 — 30-iyul kunlari oraligʻida oʻtkaziladi.
25. Oʻquv dasturini oʻzlashtirgan va yakuniy davlat attestatsiyasidan oʻtgan ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarning bitiruvchilariga qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda, oʻrta maxsus maʼlumot toʻgʻrisida davlat namunasidagi diplom beriladi.
Oʻrta maxsus maʼlumot toʻgʻrisida davlat namunasidagi diplom ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarning bitiruvchilariga mehnat faoliyatini amalga oshirish huquqini beradi.
5-bob. Ixtisoslashtirilgan maktablarga oʻqishga qabul qilish uchun ijodiy sinov oʻtkazish
26. Ixtisoslashtirilgan maktablarga oʻqishga qabul qilish mazkur Nizomning 18-bandi “a” kichik bandida belgilangan tartibda ijodiy sinov asosida amalga oshiriladi.
27. Ijodiy sinov shartlari ixtisoslashtirilgan maktablarning yetakchi mutaxassislari tomonidan har bir yoʻnalish xususiyatini inobatga olgan holda ishlab chiqiladi va Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi tomonidan tasdiqlanadi.
28. Ixtisoslashtirilgan maktablarga qabul qilish boʻyicha oʻtkaziladigan ijodiy sinov kunlarining aniq muddati komissiya tomonidan tasdiqlanadigan jadvalda koʻrsatiladi.
29. Ixtisoslashtirilgan maktablarda ijodiy sinovlar boshlanishidan kamida besh kun oldin komissiya tomonidan tasdiqlangan jadval asosida ular oʻtkaziladigan har bir yoʻnalish boʻyicha maslahat darslari (konsultatsiya) tashkil etiladi.
Maslahat darslari (konsultatsiya) jarayonida bajarilgan ijodiy ishlar yoki savol-javoblar ijodiy sinovni baholashda eʼtiborga olinmaydi.
30. Oʻquvchilar komissiya tomonidan shakllantirilgan roʻyxat asosida ijodiy sinovlarga kiritiladi. Uzrsiz sabablarga koʻra ijodiy sinovlarga kelmagan oʻquvchilar uchun qoʻshimcha sinovlar oʻtkazilmaydi.
31. Oʻquvchilarga ijodiy sinovlar oʻtkaziladigan binoga oʻzi bilan musiqa asbobi, tegishli maxsus kiyim yoki rekvizit, ijodiy ishni bajarishga zarur boʻladigan anjomlar olib kirishi uchun ruxsat etiladi.
32. Ijodiy sinovlar oʻzbek, qoraqalpoq va rus tillarida oʻtkaziladi.
33. Ijodiy sinov quyidagi bosqichlarda amalga oshiriladi:
birinchi bosqich — muayyan kasb boʻyicha oʻquvchining nazariy bilimlarini aniqlash maqsadida savol-javoblar shaklida oʻtkaziladi. Bunda har bir oʻquvchiga sohaga oid nazariy savol beriladi va 30 ballik mezon asosida baholanadi;
ikkinchi bosqich — ijodiy sinov ishtirokchisi oʻzi tayyorlab kelgan ijodiy ishlari namunasini taqdim etadi (amalda bajarib beradi) va 60 ballik mezon asosida baholanadi.
Ushbu shartlar amalda bajarilganda, oʻquvchiga ijodiy sinovning umumiy ballariga umumtaʼlim maktabi 9-sinf bitiruvchisining shahodatnomasi 5 ballik, bolalar musiqa va sanʼat maktabini tamomlaganlik toʻgʻrisidagi guvohnomasi 5 ballik mezon asosida baholanib, ballari umumlashtiriladi.
34. Oʻtkazilgan ijodiy sinovning barcha bosqichida qoʻyilgan ballar umumlashtirilib oʻquvchining muayyan kasb boʻyicha mahorati va layoqati, boshlangʻich tayyorgarligi darajasiga umumiy baho (ball) chiqariladi. Ijodiy sinov umumiy maksimal 100 ballik tizim asosida baholanadi.
35. Ijodiy sinovlar boʻyicha yuqori natija koʻrsatgan oʻquvchilar ballar ketma-ketligi boʻyicha belgilangan kvotaga muvofiq oʻqishga qabul qilinadi.
36. Nufuzli xalqaro (I, II, III oʻrinlar) va respublika (I oʻrin) miqyosidagi tanlovlar gʻoliblari belgilangan kvota doirasida imtiyozli ravishda oʻqishga qabul qilinadi.
37. Oʻquvchilarning ijodiy sinovlardagi koʻrsatkichlari teng boʻlib qolgan holatlarda quyidagilar birinchi navbatda oʻqishga kirish uchun imtiyozga ega boʻladi:
ota-onasining qaramogʻidan mahrum boʻlgan, chin yetim, nogironligi boʻlgan bolalar;
viloyat yoki shahar miqyosidagi tanlovlar gʻolibi boʻlgan oʻquvchilar.
38. Ijodiy sinovlarning yakuniy natijalari ijodiy sinovlar yakunlangandan soʻng 3 kun mobaynida komissiya tomonidan eʼlon qilinadi.
39. Ijodiy sinovlardan oʻtmagan oʻquvchilarning hujjatlari, oʻquvchining ota-onasini (yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslarni) xabardor qilgan holda farzandi taʼlim oladigan umumtaʼlim maktabi maʼmuriyatiga Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligining hududiy boʻlinmalari orqali qaytariladi.
40. Ijodiy sinovlar natijalaridan norozi boʻlgan oʻquvchilar sinov natijalari eʼlon qilingan kundan boshlab bir ish kuni mobaynida taʼlim muassasasida belgilangan tartibda tashkil etiladigan apellyatsiya komissiyasiga murojaat qilishlari mumkin.
40 1 . Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarda ijodiy sinovlar oʻtkazilishi davrida belgilangan tartibda apellyatsiya shikoyatlarini koʻrib chiqish uchun 5 — 7 nafar sohaning yetuk mutaxassislari va malakali oʻqituvchilardan iborat apellyatsiya komissiyasi tashkil etiladi.
Apellyatsiya komissiyasi tarkibi taʼlim muassasasi direktorining buyrugʻi bilan tasdiqlanadi.
Apellyatsiya komissiyasi tarkibiga baholash komissiyasi aʼzolarining kiritilishi taqiqlanadi.
Ijodiy sinovni qabul qilgan baholash komissiyasi aʼzosi apellyatsiya jarayonida qatnashib, oʻz fikrini bildirish huquqiga ega.
Apellyatsiya shikoyatlari apellyatsiya komissiyasi tomonidan bir kun muddatda koʻrib chiqiladi.
Apellyatsiya shikoyatlarini koʻrib chiqishda apellyatsiya komissiyasi nomzodning ijodiy sinovdagi ovozli videoyozuvlari yoki ijodiy ishlarini tasdiqlangan baholash mezonlari asosida har tomonlama oʻrganadi.
Apellyatsiya shikoyatlarini koʻrib chiqish natijasi boʻyicha apellyatsiya komissiyasi qoʻyilgan ballarni oʻzgarishsiz qoldirish yoki qoʻyilgan ballarni qayta baholash natijasiga koʻra oʻzgartirish qarorlaridan birini qabul qiladi.
41. Ijodiy sinovlardan muvaffaqiyatli oʻtgan oʻquvchilar sinov oʻtkazilgan yilning 20-avgustiga qadar ixtisoslashtirilgan maktab direktori buyrugʻi asosida oʻquvchilar safiga qabul qilinadi.
6-bob. Ixtisoslashtirilgan maktab-internatlarga oʻqishga qabul qilish uchun ijodiy sinov oʻtkazish
42. Ixtisoslashtirilgan maktab-internatlarga oʻqishga qabul qilish mazkur Nizomning 18-bandi “b” kichik bandida belgilangan tartibda ijodiy sinov asosida amalga oshiriladi.
43. Ixtisoslashtirilgan maktab-internatlarga oʻqishga qabul qilish uchun ijodiy sinov quyidagi tartibda baholanadi:
ijodiy sinovlar — 60 ballik mezon asosida;
umumtaʼlim fanlari boʻyicha oʻqish imkoniyatlarini aniqlash maqsadida 1-sinf oʻquvchilari uchun psixolog-oʻqituvchi tomonidan savol-javob (4 ta vazifa — 10 ballik mezon asosida), 5-sinf oʻquvchilari uchun matematika, ona tili va adabiyot fanlaridan tuzilgan test (40 ballik mezon asosida) hamda psixolog suhbatidan va tibbiyot xodimlari koʻrigidan oʻtkaziladi.
44. Oʻtkazilgan ijodiy sinovning barcha bosqichida qoʻyilgan ballar umumlashtirilib, oʻquvchining muayyan kasb boʻyicha mahorati va layoqati, boshlangʻich tayyorgarligi darajasiga umumiy baho (ball) chiqariladi. Ijodiy sinov umumiy maksimal 100 ballik tizim asosida baholanadi.
45. Ijodiy sinovlar boʻyicha yuqori natija koʻrsatgan oʻquvchilar ballar ketma-ketligi boʻyicha belgilangan kvotaga muvofiq oʻqishga qabul qilinadi.
46. Nufuzli xalqaro (I, II, III oʻrinlar) va respublika (I oʻrin) miqyosidagi tanlovlar gʻoliblari belgilangan kvota doirasida imtiyozli ravishda oʻqishga qabul qilinadi.
47. Oʻquvchilarning ijodiy sinovlardagi koʻrsatkichlari teng boʻlib qolgan holatlarda quyidagilar birinchi navbatda oʻqishga kirish uchun imtiyozga ega boʻladi:
ota-onasining qaramogʻidan mahrum boʻlgan, chin yetim, nogironligi boʻlgan bolalar;
viloyat yoki shahar miqyosidagi tanlovlar gʻolibi boʻlgan oʻquvchilar.
48. Ijodiy sinovlarning yakuniy natijalari ijodiy sinovlar yakunlangandan soʻng 3 kun mobaynida komissiya tomonidan eʼlon qilinadi.
49. Ijodiy sinovlardan oʻtmagan oʻquvchilarning (5-sinfga qabul qilingan oʻquvchilar boʻyicha) hujjatlari, oʻquvchining ota-onasini (yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslarni) xabardor qilgan holda, farzandi taʼlim oladigan umumtaʼlim maktabi maʼmuriyatiga Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligining hududiy boʻlinmalari orqali qaytariladi.
50. Ijodiy sinovlar natijalaridan norozi boʻlgan oʻquvchilar sinov natijalari eʼlon qilingan kundan boshlab bir ish kuni mobaynida taʼlim muassasasida belgilangan tartibda tashkil etiladigan apellyatsiya komissiyasiga murojaat qilishlari mumkin.
51. Ijodiy sinovlardan muvaffaqiyatli oʻtgan oʻquvchilar sinov oʻtkazilgan yilning 20-avgustiga qadar ixtisoslashtirilgan maktab-internati direktori buyrugʻi asosida oʻquvchilar safiga qabul qilinadi.
6 1 -bob. Oʻquvchilarni oʻqishdan chetlashtirish, boshqa yoʻnalishga oʻtkazish va oʻquvchilar oʻqishini koʻchirish
51 1 . Oʻquvchilar ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlardan quyidagi holatlarda chetlashtirilishi mumkin:
oʻz xohishiga binoan;
oʻqishning boshqa taʼlim muassasalariga koʻchirilishi munosabati bilan;
salomatligi tufayli (tibbiy komissiya maʼlumotnomasi asosida);
akademik oʻzlashtira olmaganligi (qarzdorligi) uchun;
oʻquv intizomini va taʼlim muassasasining ichki tartib-qoidalarini buzganligi uchun;
oʻquvchining sud tomonidan ozodlikdan mahrum etilganligi munosabati bilan;
vafot etganligi sababli.
51 2 . Direktorning oʻquvchini ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlardan chetlashtirish toʻgʻrisidagi buyrugʻiga quyidagilardan biri asos boʻladi:
ota-onaning arizasi;
pedagogik kengash qarori;
oʻqituvchining bildirishnomasi.
51 3 . Akademik oʻzlashtira olmagan, oʻquv intizomi va ichki tartib-qoidalarini buzgan oʻquvchilar pedagogik kengash qarori asosida avval oʻqigan maktabiga qaytarib yuboriladi (oʻquvchining yashash joyi oʻzgargan taqdirda, hududdagi boshqa maktabga).
51 4 . Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlar doirasida oʻquvchilarni bir yoʻnalishdan boshqa yoʻnalishga oʻtkazish hamda boshqa taʼlim muassasalaridan ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarga oʻquvchilar oʻqishini koʻchirish uchun taʼlim muassasasi direktorining buyrugʻiga asosan 5 — 7 nafardan iborat tarkibda koʻchirish komissiyasi (keyingi oʻrinlarda — koʻchirish komissiyasi) tuziladi.
51 5 . Koʻchirish komissiyasi tarkibiga taʼlim muassasasi direktori, direktorning oʻquv ishlari boʻyicha oʻrinbosari va pedagog xodimlar kiritiladi. Taʼlim muassasasi direktori koʻchirish komissiyasi raisi hisoblanadi.
Koʻchirish komissiyasi oʻquv yili davomida faoliyat yuritadi.
51 6 . Koʻchirish komissiyasi tomonidan bir yoʻnalishdan boshqa yoʻnalishga oʻtkazishda hamda oʻqishini koʻchirishda oʻquvchining mazkur yoʻnalish boʻyicha davlat taʼlim talablarining minimal darajasini bilishi hisobga olinadi.
51 7 .Oʻquvchilar bir yoʻnalishdan boshqa yoʻnalishga ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarning 1 — 9-sinflarida oʻquv yili davomida oʻtkaziladi.
10-11-sinflarda bir yoʻnalishdan boshqa yoʻnalishga oʻtkazishga yoʻl qoʻyilmaydi.
51 8 . Oʻquvchilarning boshqa taʼlim muassasalaridan ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarga oʻqishi oʻquv yili davomida boʻsh oʻringa tanlov asosida koʻchiriladi.
51 9 . Koʻchirish komissiyasining qarori ijobiy boʻlgan taqdirda, Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi ruxsati bilan (taʼlim muassasasi doirasidagi bir yoʻnalishdan boshqa yoʻnalishga oʻtkazish bundan mustasno), koʻchirish komissiyasi qaroriga asosan taʼlim muassasasi direktori oʻquvchini tanlagan yoʻnalishiga oʻtkazish yoki oʻquvchining oʻqishini koʻchirish toʻgʻrisida buyruq chiqaradi.
51 10 . Oʻquv yili tugaganda boʻsh oʻrinlar uchun qoʻshimcha tanlov eʼlon qilinishi va oʻtkazilishi mumkin.
51 11 . Oʻquvchining boshqa taʼlim muassasasidan oʻqishini koʻchirishda ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarga quyidagi hujjatlar taqdim etiladi:
a) oʻquvchining yozma arizasi, oʻquvchi voyaga yetmagan boʻlsa, uning ota-onasidan birining (yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslarning) arizasi;
b) tahsil olayotgan taʼlim muassasasining nomi, yoʻnalishi, mutaxassisligi va sinfi koʻrsatilgan holda oʻzlashtirish koʻrsatkichlari haqida tabel.
7-bob. Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarni boshqarish
52. Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarga Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi tomonidan lavozimga tayinlanadigan va lavozimdan ozod etiladigan direktor rahbarlik qiladi.
Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlar direktorlarining oʻrinbosarlari Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi bilan kelishilgan holda ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlar direktori tomonidan lavozimga tayinlanadi va lavozimdan ozod qilinadi.
53. Direktor:
ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlar faoliyatiga umumiy rahbarlik qiladi;
oʻquvchilarning sifatli oʻqitilishi va tarbiyalanishi, oʻquv rejalari va dasturlarining bajarilishi, ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarning oʻquv-metodik va moliyaviy-xoʻjalik faoliyati uchun javob beradi;
xodimlar va oʻqituvchilarni ishga qabul qiladi va ishdan ozod qiladi;
belgilangan shtatlar jadvaliga asosan xodimlar soni va mehnatga haq toʻlash fondi doirasida pedagog xodimlarning tarifikatsiya boʻyicha roʻyxatlarini Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi va Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi bilan kelishilgan holda tasdiqlaydi.
Direktor qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa vazifalarni ham bajarishi mumkin.
54. Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarda direktor huzurida oʻquv-tarbiyaviy jarayonni tashkil etish va takomillashtirishga koʻmaklashadigan kollegial organ hisoblanadigan pedagogik kengash tashkil etiladi.
Pedagogik kengashning vazifalari va funksiyalari ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlar ustavida belgilanadi.
55. Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarning direktori va direktor oʻrinbosarlari malaka talablarida, mehnat shartnomasi (kontrakt)da va ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlar ustavida nazarda tutilgan oʻz funksional vazifalarini bajarishi yuzasidan masʼuldirlar.
56. Quyidagilar Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligining ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarni boshqarish boʻyicha vazifalari hisoblanadi:
ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlar faoliyatiga rahbarlik qilish va nazoratni tashkil etish, ularning tashkiliy-kadrlar va moddiy-texnik bazasini mustahkamlash;
Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan kelishgan holda davlat taʼlim talablariga muvofiq, ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarning namunaviy oʻquv rejalari va oʻquv dasturlarini ishlab chiqish va tasdiqlash;
Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan birgalikda oʻquv-tarbiya jarayonini tashkil etish, oʻqitishning zamonaviy shakl va namunalari, eng yangi pedagogik va axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini keng joriy etish, oʻquvchilarga global axborot-huquqiy va taʼlim resurslaridan foydalanish imkoniyatlarini yaratish;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Madaniyat vazirligi, viloyatlar madaniyat boshqarmalari va Toshkent shahar madaniyat bosh boshqarmasi ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlar oʻquvchilarini Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi tizimidagi oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga kirishlari uchun sifatli tayyorlashdagi roli va masʼuliyatini oshirish, shuningdek, bevosita ishtirokini taʼminlash;
ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarga oʻqishga qabul qilish komissiyalari faoliyatini tashkil etish;
yakuniy davlat attestatsiyasini tashkil etish va ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlar bitiruvchilariga davlat namunasidagi diplomlar berish.
57. Quyidagilar Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligining ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarni boshqarish boʻyicha vazifalari hisoblanadi:
oʻqituvchilar malakasini psixologik-pedagogik jihatdan oshirishni tashkil etishda Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi bilan hamkorlik qilish;
tasviriy va amaliy sanʼat yoʻnalishlari hamda umumtaʼlim fanlari boʻyicha ilgʻor pedagogik va axborot texnologiyalarini taʼlim dasturlariga hamda oʻquv jarayoniga joriy etish boʻyicha ilmiy-metodik yordam koʻrsatish;
tasviriy va amaliy sanʼat yoʻnalishlari hamda umumtaʼlim fanlari boʻyicha oʻquv, oʻquv-metodik adabiyotlar va koʻrgazmali qoʻllanmalar ishlab chiqish, nashr ettirish hamda ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarning oʻquv-metodik taʼminlanishini tashkil etishda hamkorlik qilish.
8-bob. Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlar faoliyatini moliyalashtirish va moddiy-texnik taʼminlash
58. Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlar faoliyatini moliyalashtirish quyidagilar hisobiga amalga oshiriladi:
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari;
Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligining budjetdan tashqari mablagʻlari;
taʼlim xizmatlari koʻrsatishdan, ilmiy-pedagogik, ishlab chiqarish va ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarning ustavidagi vazifalariga muvofiq boʻlgan faoliyatning boshqa turlaridan olingan daromadlar;
boʻsh turgan bino va inshootlarni ijaraga berishdan tushgan mablagʻlar;
yuridik va jismoniy shaxslarning homiylik xayriyalari;
xorijiy davlatlarning kreditlari va xalqaro moliya tashkilotlari mablagʻlari;
qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar.
59. Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlar mablagʻlardan qonunchilik hujjatlariga hamda oʻzining ustaviga muvofiq foydalanadi.
60. Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarning mol-mulki asosiy fondlar, aylanma mablagʻlar, moliyaviy resurslar, ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarning mustaqil balansida aks etgan boshqa moddiy qiymatliklardan iborat.
61. Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarning oʻquv, laboratoriya xonalari va boshqa obyektlarini jihozlash davlat taʼlim standartlari talablariga muvofiq, kasb-hunar taʼlimi jarayonini moddiy-texnik taʼminlashning namunaviy normativlarida belgilanadi.
62. Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlar belgilangan tartibda oʻz ishlari natijalarining buxgalteriya hisobini amalga oshiradi, statistika va buxgalteriya hisobotlarini yuritadi.
9-bob. Ixtisoslashtirilgan maktab-internatlarda bolalar taʼminoti uchun ota-onalar toʻlovini undirish tartibi
63. Ixtisoslashtirilgan maktab-internatlarda ota-onalar toʻlovi bazaviy hisoblash miqdorining bir baravari miqdorida undiriladi.
Bunda oʻqishga kunlik qatnab, taʼlim muassasasi oshxonasidan ovqatlanmaydigan oʻquvchilardan ota-onalar yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslarning arizasiga koʻra oʻquvchilar taʼminoti uchun toʻlov undirilmaydi.
64. Ixtisoslashtirilgan maktab-internatlardagi oʻquvchi taʼminoti uchun toʻlovning bir kunlik qiymati bir oylik toʻlov miqdorini shu oy mobaynidagi ish kunlari soniga boʻlish orqali aniqlanadi.
65. Oʻquvchining yoki oila aʼzolarining kasalligi, karantin holatida boʻlganligi tufayli oʻquvchi ixtisoslashtirilgan maktab-internatga ketma-ket uch kundan ortiq kelmagan davri hamda oʻquv yili davomidagi taʼtillar (kuzgi, qishki, bahorgi) davri uchun toʻlangan toʻlovlar keyingi oy uchun toʻlovni amalga oshirishda hisobga olinadi. Bunda oʻquvchining kelmagan kunlari soni bir kunlik toʻlov miqdoriga koʻpaytirilib, keyingi oy uchun toʻlov summasi chiqqan summaga kamaytiriladi. Agar oʻquvchining kelmagan kunlari uchun toʻlov hali amalga oshirilmagan boʻlsa, joriy oy uchun toʻlanishi lozim boʻlgan toʻlov miqdori u kelmagan kunlar uchun hisoblangan toʻlov summasiga kamaytiriladi.
Oʻquvchining yoki uning oila aʼzolarining kasalligi, karantin holatida boʻlganligi sababli oʻquvchining ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarga kelmaganligi tegishli davolash-profilaktika muassasasi yoki uchastka shifokori tomonidan beriladigan maʼlumotnoma bilan tasdiqlanishi shart.
Oʻquvchining uyda qolgan boshqa barcha holatlarda ixtisoslashtirilgan maktab-internatda oʻquvchi taʼminoti uchun toʻlovlar umumiy asoslarda toʻlanadi.
66. Ota-onaning (yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslarning) oldindan bergan yozma arizasiga asosan, oʻquvchining ixtisoslashtirilgan maktab-internatda boʻlishi toʻlov toʻliq boʻlmagan oy uchun, yaʼni oʻquvchi amalda boʻlgan kunlar uchun toʻlanadi.
Oʻquvchining ixtisoslashtirilgan maktab-internatda boʻlishi vaqtincha yoki butunlay toʻxtatilishi toʻgʻrisida ota-onaning (yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslarning) yozma arizasi boʻlmagan holatlarda toʻlov toʻliq oy uchun hisoblanadi va umumiy asoslarda undiriladi.
Oʻquvchining ixtisoslashtirilgan maktab-internatda toʻlov toʻlangan davrdan ortiq muddatda boʻlishiga ushbu oy uchun toʻlovning qolgan qismi toʻlangandan soʻng yoʻl qoʻyiladi.
67. Yozgi taʼtillar davrida ixtisoslashtirilgan maktab-internatlarda oʻquvchilar taʼminoti uchun toʻlov undirilmaydi.
68. Ixtisoslashtirilgan maktab-internatlardagi oʻquvchilar umumiy sonining 15 foizi doirasida Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalar farzandlari toʻlovdan ozod qilinadi. Bunda birinchi navbatda ota-onasi yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar (yoki ulardan biri) I yoxud II guruh nogironligi boʻlgan shaxsi boʻlgan Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oila farzandlariga imtiyoz beriladi.
69. Toʻlovdan ozod qilinadigan oilalarning farzandlari roʻyxati oilaning Ijtimoiy reyestrga kiritilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarga asosan aniqlanadi va shakllantiriladi. Bunda oilaning Ijtimoiy reyestrga kiritilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumot “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimidan “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali elektron shaklda tekshiriladi yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali olingan maʼlumotnoma qogʻoz shaklda taqdim etiladi.
70. Toʻlovdan ozod qilinadigan oila farzandlari roʻyxati u tasdiqlangandan keyin oʻquv yili davomida qayta koʻrib chiqilishi mumkin.
10-bob. Yakunlovchi qoidalar
71. Mazkur Nizomni qoʻllash bilan bogʻliq ravishda yuzaga keladigan kelishmovchiliklar qonunchilik hujjatlariga muvofiq hal etiladi.
72. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
73. Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlar belgilangan tartibda tashkil etiladi, qayta tashkil etiladi va tugatiladi.
Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 9-yanvardagi 9-son qaroriga 3-ILOVA
Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi tizimidagi ixtisoslashtirilgan sanʼat maktablari hamda maktab-internatlar toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi tizimidagi ixtisoslashtirilgan sanʼat maktablari hamda maktab-internatlarning (keyingi oʻrinlarda ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlar deb ataladi) maqomi, maqsadi va vazifalarini, oʻquv-tarbiya jarayonini tashkil etish hamda taʼlim muassasasini boshqarish tartibini belgilaydi.
2. Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlar oʻquvchilarni mutaxassislik fanlariga kasbiy yoʻnaltirishni hamda ularni kelgusida oliy taʼlim muassasalarida oʻqishini davom ettirishlari yoki mehnat faoliyati bilan shugʻullanishlari uchun maqsadli tayyorlashni nazarda tutadigan, davlat taʼlim standartlari, davlat taʼlim talablari, oʻquv rejalari va taʼlim dasturlari talablariga muvofiq ravishda oʻquv-tarbiya jarayonini amalga oshiradigan davlat taʼlim muassasalari hisoblanadi.
3. Ixtisoslashtirilgan maktab va maktab-internatlar yuridik shaxs hisoblanadi, oʻz ustaviga, Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida shaxsiy gʻazna hisob raqamiga, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri tushirilgan va oʻz nomi yozilgan muhrga, shtampga, blankalarga ega boʻladi.
4. Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlar oʻz faoliyatida Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyasiga va qonunlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlariga, boshqa qonunchilik hujjatlariga, ushbu Nizomga, shuningdek, oʻz ustaviga amal qiladi.
5. Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi ixtisoslashtirilgan maktab va maktab-internatlarga umumiy rahbarlik qiladi, oʻquv-metodik jarayonni muvofiqlashtiradi va ularga axborot-resurs taʼminotida amaliy yordam koʻrsatadi, tashkiliy, mutaxassis kadrlar bilan taʼminlash va moddiy-texnik bazasini mustahkamlash choralarini koʻradi hamda faoliyatini nazorat qiladi.
2-bob. Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarning maqsadi va vazifalari
6. Oʻquvchilarni mutaxassislik fanlari boʻyicha chuqurlashtirilgan va kasbga yoʻnaltirilgan holda oʻqitish, ularning intellektual jihatdan kamol topishini va maʼnaviy rivojlanishini taʼminlash hamda yuksak vatanparvarlik ruhida tarbiyalash ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlar faoliyatining maqsadi hisoblanadi.
7. Quyidagilar ixtisoslashtirilgan maktab va maktab-internatlarning vazifalari hisoblanadi:
tasviriy va amaliy sanʼat, dizayn va musiqa, shuningdek, musiqa ijrochiligi sohalaridagi mutaxassisliklar boʻyicha oʻquvchilarga chuqurlashtirilgan taʼlim berishni taʼminlash;
oʻquvchilarning ijodiy salohiyatini namoyon qilish va faollashtirish;
oʻquvchilarning oliy taʼlim muassasalariga kirishlari uchun yetarli sharoit yaratish hamda tanlagan kasbi va ixtisosligiga muvofiq mehnat faoliyati bilan shugʻullanishi uchun yuqori darajada sifatli bilimlar olishini va kasbiy tayyorgarligini taʼminlaydigan davlat taʼlim talablari doirasida ixtisoslashtirilgan oʻquv dasturlarini amalga oshirish;
oʻquvchilarning har tomonlama kamol topishi uchun qulay shart-sharoitlar, shu jumladan oʻquvchilarning oʻz ustida mustaqil ishlashi va qoʻshimcha bilim olishi uchun imkoniyatlar yaratish;
har tomonlama kamol topgan shaxsni tarbiyalash, unda estetik qadriyatlarni va vatanparvarlikni shakllantirish;
bolalar sanʼatini rivojlantirish uchun zarur shart-sharoitlar yaratish, isteʼdodli va iqtidorli bolalarni sanʼatga jalb etish, ularning individual xususiyatlarini rivojlantirish va salohiyatini oshirish;
isteʼdodli va iqtidorli bolalarni aniqlash, qoʻllab-quvvatlash, oʻqitish, tarbiyalash, sanʼat va musiqa sohasida qobiliyatini shakllantirishga va toʻliq darajada amalga oshirishga koʻmaklashuvchi muhit yaratish;
oʻquvchilarni kasb-hunarga barvaqt yoʻnaltirish va kasbiy yoʻnalishlarni oʻzlashtirishni ongli ravishda tanlash uchun asos yaratish;
iqtidorli va qobiliyatli oʻquvchilarni tanlash hamda tanlagan yoʻnalishlari boʻyicha chuqur fundamental bilim olishlariga imkoniyat yaratish;
oʻquvchilarga tanlagan mutaxassisligi boʻyicha intellektual va ijodiy faoliyatini shakllantirishda yordam berish;
mutaxassislik boʻyicha dastlabki koʻnikmalarni egallab borishlarida koʻmaklashish, oliy taʼlim muassasalariga kirish uchun ixtisosliklar boʻyicha fundamental tayyorgarlikni amalga oshirish;
sanʼat sohasini yuqori malakali kadrlar bilan taʼminlash, qonunchilik hujjatlariga muvofiq taʼlim masalalari boʻyicha xalqaro hamkorlikni amalga oshirish;
yoshlarning izchil intellektual, madaniy va maʼnaviy-axloqiy kamol topishga boʻlgan ehtiyojini qanoatlantirish, ularni ona Vatanga, yuksak fuqarolik, insoniylik fazilatlariga, milliy gʻoyalarga, oʻz xalqining maʼnaviy-tarixiy, umumbashariy qadriyatlariga sadoqat ruhida tarbiyalash, mustaqil dunyoqarash va fikrlashga ega boʻlgan har tomonlama yetuk shaxsni shakllantirish.
3-bob. Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarda oʻquv-tarbiya jarayonini tashkil etish
8. Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarda oʻquv jarayoni va fan dasturlarini ishlab chiqish, amaliyotlarni tashkil etish va oʻtkazish tartibi, oʻquv-tarbiyaviy ishlarni hamda oʻquv-tarbiya jarayonini tashkil etishning boshqa masalalari davlat taʼlim talablarini hamda ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarda oʻqitishning oʻziga xos xususiyatlarini inobatga olib, Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Madaniyat vazirligi hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan kelishilgan holda belgilanadi.
9. Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlar oʻquv jarayonining davomiyligi va muddatlari belgilangan tartibda ishlab chiqilgan va tasdiqlangan oʻquv rejalari, taʼlim dasturlari, kalendar oʻquv jadvallari bilan tartibga solinadi.
10. Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi bilan kelishilgan holda mutaxassislik fanlarining xususiyatlaridan kelib chiqib, ixtisoslik namunaviy oʻquv rejalarini tuzishda umumiy oʻrta taʼlim fanlarining namunaviy oʻquv rejalariga oʻzgartirish kiritishi mumkin.
10 1 . Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlar umumtaʼlim fanlari boʻyicha darsliklar bilan Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi tomonidan bepul taʼminlanadi.
11. Maktab-internatlarda taʼlim jarayoni umumtaʼlim dasturining quyidagi ikki bosqichiga muvofiq olib boriladi:
boshlangʻich taʼlim (1 — 4-sinflar);
umumiy oʻrta taʼlim (5 — 11-sinflar).
Ixtisoslashtirilgan maktablarda umumiy oʻrta taʼlim 8 — 11-sinflardan iborat boʻladi.
12. Ixtisoslashtirilgan maktab-internatlarda boshlangʻich taʼlim oʻquvchilarining oʻqish, yozish, hisoblashga oid dastlabki bilim koʻnikmalarini, nazariy fikrlash elementlarini, nutq asoslarini shakllantiradi, shaxsiy gigiyena va sogʻlom turmush tarzini taʼminlashga asos yaratadi.
13. Ixtisoslashtirilgan maktab-internatlarda birinchi sinflarga ruhan va jismonan oʻqishga tayyor, tibbiy-pedagogik komissiya koʻrigidan oʻtgan, tasviriy va musiqa sanʼati boʻyicha qobiliyati bor 7 yoshli bolalar tanlov asosida qabul qilinadi. Bolalarni qabul qilish oʻquv yili boshlangunga qadar amalga oshiriladi va buyruq bilan rasmiylashtiriladi.
14. Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarda tasviriy va amaliy sanʼat, dizayn hamda musiqa yoʻnalishlari (kasb va mutaxassisliklari) boʻyicha taʼlim beriladi.
15. Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlardagi taʼlim oʻzbek, qoraqalpoq va rus tillarida olib boriladi.
16. Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarda sinflardagi oʻquvchilar soni akademik taʼlim talablaridan kelib chiqqan holda 25 — 30 nafar etib shakllantiriladi.
Mutaxassislik fanlarida ixtisoslashtirilgan fanlar boʻyicha oʻquvchilarga kichik guruhlarda hamda yakka (individual) tartibda mashgʻulotlar olib boriladi.
Mutaxassislik yoʻnalishlari boʻyicha guruhlar va yakka taʼlimning shakllanishi mutaxassislik fanlari oʻquv rejalari izohida belgilanadi.
17. Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlar oʻquvchilarini boshqa umumtaʼlim muassasalariga oʻtkazish qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
18. Oʻquvchilarning ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarga oʻqishi boʻsh oʻringa tanlov asosida koʻchiriladi.
18 1 . Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlar bitiruvchi oʻquvchilarining yakuniy davlat attestatsiyasini oʻtkazish tartibi Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi tomonidan tasdiqlanadi.
19. Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlar oʻquv dasturini oʻzlashtirgan va yakuniy davlat attestatsiyasidan oʻtgan bitiruvchilariga mutaxassislik boʻyicha oʻrta maxsus maʼlumot toʻgʻrisida davlat namunasidagi kasb malakasi koʻrsatilgan diplom beriladi.
Oʻrta maxsus maʼlumot toʻgʻrisida davlat namunasidagi diplom ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarning bitiruvchilariga mehnat faoliyatini amalga oshirish huquqini beradi.
20. Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlar oʻquvchilariga tibbiy xizmat koʻrsatish maxsus biriktirilgan tibbiy xodim tomonidan amalga oshiriladi va tibbiy xodim maʼmuriyat bilan teng ravishda oʻquvchilar sogʻligʻi uchun masʼuldir.
21. Tegishli oliy maʼlumotga, kasbiy tayyorgarlikka va axloqiy sifatlarga ega boʻlgan shaxslar ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarda pedagogik faoliyat bilan shugʻullanish huquqiga egadirlar.
Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarga oʻqituvchilar tanlov asosida qabul qilinadi.
Oliy maʼlumotli bakalavr darajasidagi mutaxassislarga, shuningdek, istisno tariqasida, oʻrta maxsus maʼlumotli mutaxassislarga (oliy maʼlumotga ega boʻlgan mutaxassislar bilan taʼminlangunga qadar) oʻquv-ishlab chiqarish taʼlimi ustasi va konsertmeysterlik faoliyati bilan shugʻullanishga ruxsat beriladi.
22. Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarning direktorlarini attestatsiyadan oʻtkazish belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
22 1 . Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlari direktorlari va direktor oʻrinbosarlari besh yilda bir marotaba ishdan ajralgan holda, Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi tomonidan tashkil qilinadigan menejerlik oʻquv kurslarida oʻqitiladi.
22 2 . Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarining pedagog xodimlari besh yilda bir marotaba ishdan ajralgan holda malaka oshirish kurslariga jalb etiladi.
22 3 . Malaka oshirish tashkilotlariga ishdan ajralgan holda malaka oshirishga yuborilgan tinglovchilarning oʻqishi hamda mustaqil malaka oshirishi belgilangan tinglovchilarning yakuniy attestatsiyasi oʻtkaziladigan davrda ularning asosiy ish joyi boʻyicha lavozimi va oʻrtacha ish haqi saqlanib qolinadi, oʻquv yuklamalari esa boshqa pedagog xodimlar oʻrtasida taqsimlanadi.
Ishdan ajralgan holda malaka oshirish uchun boshqa hududlardan yuborilgan tinglovchilarga qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda yotoqxona va kunlik xarajatlari hamda oʻqishga borish va undan qaytish boʻyicha bir martalik yoʻl haqi xarajatlari ularni yuborgan tashkilot hisobidan qoplanadi.
23. Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarning:
umumtaʼlim fanlari boʻyicha oʻqituvchilari — A. Avloniy nomidagi pedagogik mahorat milliy instituti va hududiy pedagogik mahorat markazlarida bepul asosda reja asosida;
mutaxassislik fanlari boʻyicha pedagog xodimlar — Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi huzuridagi Badiiy taʼlim yoʻnalishlarida pedagog va mutaxassis kadrlarni qayta tayyorlash hamda ularning malakasini oshirish markazida, Oʻzbekiston davlat konservatoriyasi huzuridagi Musiqa sohasi pedagoglarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish markazida reja asosida bepul malaka oshiradilar.
4-bob. Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarga oʻquvchilarni qabul qilish
24. Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi tomonidan belgilangan qabul kvotalariga koʻra oʻquvchilar:
ixtisoslashtirilgan maktablarning tayyorlov yoʻnalishlariga — 8-sinfdan, bolalar musiqa va sanʼat maktablarini tamomlaganlik toʻgʻrisidagi guvohnomaga ega boʻlgan oʻquvchilar hamda (oʻquvchi va ularni ota-onalarining hamda ularning oʻrnini bosuvchi shaxslarning xohish-istaklarini inobatga olib) umumiy oʻrta taʼlim maktablarining oʻquvchilari ijodiy sinovlar orqali — 10-sinfdan;
ixtisoslashtirilgan maktab-internatlarga — tegishli ravishda 1 va 5-sinflardan ijodiy sinovlar orqali oʻqishga qabul qilinadi.
25. Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarda har bir yangi oʻquv yili uchun hujjatlarni qabul qilish, rasmiylashtirish va tegishli kasb va ixtisoslik boʻyicha ijodiy sinovlar oʻtkazish hamda ota-onalarning murojaatlarini koʻrib chiqish boʻyicha qabul komissiya (keyingi oʻrinlarda komissiya deb ataladi) tuziladi.
Komissiya tarkibi 7 nafardan kam boʻlmagan toq miqdorda tashkil etiladi, uning tarkibiga ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasi direktori, tegishli boʻlim mudiri, taʼlim muassasasining mutaxassis oʻqituvchilari kiritiladi.
Komissiya tarkibi boʻysunuviga koʻra tegishli vazirlik yoki idoralar bilan kelishilgan holda taʼlim muassasasining direktori tomonidan tasdiqlanadi.
Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlar direktori komissiya raisi hisoblanadi.
26. Komissiyaning ish faoliyatini rejalashtirish, muvofiqlashtirish va hisobotlarni yuritish boʻyicha masʼul kotibni ixtisoslashtirilgan maktab va maktab-internatlarning direktori Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi bilan kelishilgan holda tasdiqlaydi.
26 1 . Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarda ijodiy sinovlar quyidagi tartibda oʻtkaziladi:
ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarning komissiyasi tegishli kasb va ixtisoslik boʻyicha baholash komissiyasi tarkibiga nomzodlarni oʻz vaqtida tasdiqlash uchun Oʻzbekiston Badiiy akademiyasiga taqdim etadi;
ijodiy sinovlar boshlanishidan oldin Oʻzbekiston Badiiy akademiyasining buyrugʻi bilan tegishli yoʻnalishlar boʻyicha 3 nafardan kam boʻlmagan tarkibda tajribali, malakali va masʼuliyatli oʻqituvchilardan shakllantirilgan baholash komissiyalari tashkil etiladi;
baholash komissiyasi tarkibiga sohaning yetuk mutaxassislari va boshqa taʼlim tashkilotlari professor-oʻqituvchilari kiritilishi mumkin.
26 2 . Ijodiy sinov ishlari ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarning maxsus xonalarida bir yil saqlanadi va ushbu muddat oʻtganidan soʻng dalolatnoma asosida yoʻq qilinadi.
26 3 . Jadval boʻyicha ijodiy sinovlarga (imtihon bosqichi yoki turiga) kelmagan oʻquvchilar uchun qayta ijodiy sinovlar oʻtkazilmaydi va ular oʻqishga qabul qilinmaydi.
26 4 . Tegishli yoʻnalish va mutaxassisliklar boʻyicha imtihon natijalari ijodiy sinovlar yakunlangandan soʻng uch kun mobaynida eʼlon qilinadi.
26 5 . Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarda ijodiy sinovlar oʻtkazilishi davrida belgilangan tartibda apellyatsiya shikoyatlarini koʻrib chiqish uchun 5 — 7 nafar sohaning yetuk mutaxassislari va malakali oʻqituvchilardan iborat apellyatsiya komissiyasi tashkil etiladi.
Apellyatsiya komissiyasi tarkibi taʼlim muassasasi direktorining buyrugʻi bilan tasdiqlanadi.
Apellyatsiya komissiyasi tarkibiga baholash komissiyasi aʼzolarining kiritilishi taqiqlanadi.
Ijodiy sinovni qabul qilgan baholash komissiyasi aʼzosi apellyatsiya jarayonida qatnashib, oʻz fikrini bildirish huquqiga ega.
Apellyatsiya shikoyatlari ijodiy sinovlar natijalari eʼlon qilingan kundan boshlab bir ish kuni ichida qabul qilinadi va apellyatsiya komissiyasi tomonidan bir kun muddatda koʻrib chiqiladi.
Apellyatsiya shikoyatlarini koʻrib chiqishda apellyatsiya komissiyasi nomzodning ijodiy sinovdagi ovozli videoyozuvlari yoki ijodiy ishlarini tasdiqlangan baholash mezonlari asosida har tomonlama oʻrganadi.
Apellyatsiya shikoyatlarini koʻrib chiqish natijasi boʻyicha apellyatsiya komissiyasi qoʻyilgan ballarni oʻzgarishsiz qoldirish yoki qoʻyilgan ballarni qayta baholash natijasiga koʻra oʻzgartirish qarorlaridan birini qabul qiladi.
26 6 . Ijodiy sinovlar natijalari tegishli kasb va ixtisoslik kesimida alohida imtihon qaydnomalariga kiritiladi.
Ushbu imtihon qaydnomalari har bir yoʻnalish boʻyicha baholash komissiyasi raisi va komissiyaning masʼul kotibi tomonidan imzolanadi hamda muhrlanadi.
27. Baholash komissiyasi har bir kasb boʻyicha boshlangʻich tayyorgarlikka ega boʻlgan oʻquvchilarning kasbiy mahorati va layoqatini aniqlashda ijodiy sinov uchun tegishli boʻlimlar tomonidan ishlab chiqilgan va Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi tomonidan tasdiqlangan tanlov shartlariga asoslanadi. Ushbu shartlarni amalda qanday bajarishiga qarab oʻquvchiga ijodiy sinov ballari qoʻyiladi.
28. Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarning rahbariyatlari tanlovni oshkora va sifatli oʻtkazish maqsadida hujjatlarni qabul qilish boshlanishidan kamida 1 oy oldin tanlov yoʻnalishlari va shartlari haqida ommaviy axborot vositalarida (respublika, viloyat va tuman (shahar) miqyosida) eʼlon beradi.
29. Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarga kirish uchun hujjatlar har yili 1 — 30-iyun kunlari qabul qilinadi.
30. Tanlovda ishtirok etish uchun oʻquvchilardan quyidagi hujjatlar talab etiladi:
ixtisoslashtirilgan maktab yoki maktab-internat direktori nomiga ariza;
tugʻilganlik toʻgʻrisidagi guvohnoma nusxasi;
7-sinf yakuni boʻyicha oʻzlashtirish koʻrsatkichlari haqida tabel;
bolalar musiqa va sanʼat maktablarini tamomlaganlik toʻgʻrisidagi guvohnoma hamda 9-sinfni tamomlaganligi haqida shahodatnoma;
086-U va 0-63 shakllar boʻyicha tibbiy maʼlumotnomalar;
3x4 hajmdagi 6 ta fotosurat;
taʼlim yoʻnalishi boʻyicha oʻquvchining isteʼdod va iqtidorini koʻrsatuvchi ishlaridan (agar ular mavjud boʻlsa) namunalar (diplom, faxriy yorliq, fotosurat hamda boshqa ijodiy ishlar namunalari).
31. Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarga tanlovlar har yili 5 — 20-iyul kunlari oʻtkaziladi.
32. Komissiya tomonidan tasdiqlangan jadval asosida ixtisoslashtirilgan maktab va maktab-internatlarga qabul qilish boʻyicha murojaat qiluvchilar uchun maslahat markazlari tashkil etiladi.
33. Ijodiy sinov shartlari va talablari ixtisoslashtirilgan maktablarning yetakchi mutaxassislari tomonidan har bir yoʻnalish xususiyatini inobatga olgan holda ishlab chiqiladi va Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi tomonidan tasdiqlanadi.
34. Ijodiy sinovlardan muvaffaqiyatli oʻtgan oʻquvchilar sinov oʻtkazilgan yilning 20-avgustiga qadar ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlar direktori buyrugʻi asosida oʻquvchilar safiga qabul qilinadi.
4 1 -bob. Oʻquvchilarni oʻqishdan chetlashtirish, boshqa yoʻnalishga oʻtkazish va oʻquvchilar oʻqishini koʻchirish
34 1 . Oʻquvchilar ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlardan quyidagi holatlarda chetlashtirilishi mumkin:
oʻz xohishiga binoan;
oʻqishning boshqa taʼlim muassasalariga koʻchirilishi munosabati bilan;
salomatligi tufayli (tibbiy komissiya maʼlumotnomasi asosida);
akademik oʻzlashtira olmaganligi (qarzdorligi) uchun;
oʻquv intizomini va taʼlim muassasasining ichki tartib-qoidalarini buzganligi uchun;
oʻquvchining sud tomonidan ozodlikdan mahrum etilganligi munosabati bilan;
vafot etganligi sababli.
34 2 . Direktorning oʻquvchini ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlardan chetlashtirish toʻgʻrisidagi buyrugʻiga quyidagilardan biri asos boʻladi:
ota-onaning arizasi;
pedagogik kengash qarori;
oʻqituvchining bildirishnomasi.
34 3 . Akademik oʻzlashtira olmagan, oʻquv intizomi va ichki tartib-qoidalarini buzgan oʻquvchilar pedagogik kengash qarori asosida avval oʻqigan maktabiga qaytarib yuboriladi (oʻquvchining yashash joyi oʻzgargan taqdirda, hududdagi boshqa maktabga).
34 4 . Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlar doirasida oʻquvchilarni bir yoʻnalishdan boshqa yoʻnalishga oʻtkazish hamda boshqa taʼlim muassasalaridan ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarga oʻquvchilar oʻqishini koʻchirish uchun taʼlim muassasasi direktorining buyrugʻiga asosan 5 — 7 nafardan iborat tarkibda koʻchirish komissiyasi (keyingi oʻrinlarda — koʻchirish komissiyasi) tuziladi.
34 5 . Koʻchirish komissiyasi tarkibiga taʼlim muassasasi direktori, direktorning oʻquv ishlari boʻyicha oʻrinbosari va pedagog xodimlar kiritiladi. Taʼlim muassasasi direktori koʻchirish komissiyasi raisi hisoblanadi.
Koʻchirish komissiyasi oʻquv yili davomida faoliyat yuritadi.
34 6 . Koʻchirish komissiyasi tomonidan bir yoʻnalishdan boshqa yoʻnalishga oʻtkazishda hamda oʻqishini koʻchirishda oʻquvchining mazkur yoʻnalish boʻyicha davlat taʼlim talablarining minimal darajasini bilishi hisobga olinadi.
34 7 . Oʻquvchilar bir yoʻnalishdan boshqa yoʻnalishga ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarning 1 — 9-sinflarda oʻquv yili davomida oʻtkaziladi.
10-11-sinflarda bir yoʻnalishdan boshqa yoʻnalishga oʻtkazishga yoʻl qoʻyilmaydi.
34 8 . Oʻquvchilarni boshqa taʼlim muassasalaridan ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarga oʻqishini koʻchirish oʻquv yili davomida boʻsh oʻringa tanlov asosida amalga oshiriladi.
34 9 . Koʻchirish komissiyasining qarori ijobiy boʻlgan taqdirda, Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi ruxsati bilan (taʼlim muassasasi doirasidagi bir yoʻnalishdan boshqasiga oʻtkazish bundan mustasno), koʻchirish komissiyasi qaroriga asosan taʼlim muassasasi direktori oʻquvchini tanlagan yoʻnalishiga oʻtkazish yoki oʻquvchining oʻqishini koʻchirish toʻgʻrisida buyruq chiqaradi.
34 10 . Oʻquv yili tugaganda boʻsh oʻrinlar uchun qoʻshimcha tanlov eʼlon qilinishi va oʻtkazilishi mumkin.
34 11 . Oʻquvchining boshqa taʼlim muassasasidan oʻqishini koʻchirishda ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarga quyidagi hujjatlar taqdim etiladi:
a) oʻquvchining yozma arizasi, oʻquvchi voyaga yetmagan boʻlsa uning ota-onasidan birining (yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslarning) arizasi;
b) tahsil olayotgan taʼlim muassasasining nomi, yoʻnalishi, mutaxassisligi va sinfi koʻrsatilgan holda oʻzlashtirish koʻrsatkichlari haqida tabel.
5-bob. Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarni boshqarish
35. Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarga Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi tomonidan lavozimga tayinlanadigan va lavozimdan ozod etiladigan direktor rahbarlik qiladi.
Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlar direktorlarining oʻrinbosarlari, Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi bilan kelishilgan holda, ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlar direktorlari tomonidan lavozimga tayinlanadi va lavozimdan ozod qilinadi.
36. Direktor:
ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlar faoliyatiga umumiy rahbarlik qiladi;
oʻquvchilarning sifatli oʻqitilishi va tarbiyalanishi, oʻquv rejalari va taʼlim dasturlarining bajarilishi, ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarning oʻquv-metodik va moliyaviy-xoʻjalik faoliyati uchun javob beradi;
oʻz oʻrinbosarlarining oʻrtasida vazifalarni taqsimlaydi va ularning javobgarligi darajasini belgilaydi;
oʻz vakolatlari doirasida taʼlim muassasasining barcha xodimlari uchun majburiy boʻlgan buyruqlar chiqaradi va koʻrsatmalar beradi;
oʻquv, moddiy-texnika bazasini mustahkamlash, oʻquv-tarbiya ishlarini takomillashtirish, malakali pedagog kadrlar bilan taʼminlash, taʼlim muassasasi faoliyatining boshqa masalalari boʻyicha takliflarni koʻrib chiqish uchun Oʻzbekiston Badiiy akademiyasiga kiritadi;
belgilangan shtatlar jadvaliga asosan xodimlar soni va mehnatga haq toʻlash fondi doirasida pedagog xodimlarning tarifikatsiya boʻyicha roʻyxatlarini Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi bilan kelishilgan holda tasdiqlaydi;
xodimlar va oʻqituvchilarni ishga qabul qiladi va ishdan ozod etadi.
Direktor qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa vazifalarni ham bajarishi mumkin.
37. Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarda oʻquv-tarbiyaviy jarayonni tashkil etish va takomillashtirishga koʻmaklashadigan kollegial organ hisoblanadigan pedagogik kengash tashkil etiladi.
Pedagogik kengashning vazifalari va funksiyalari ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlar ustavida belgilanadi.
Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarda metodik va vasiylik kengashlari ham tuzilishi mumkin.
37 1 . Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarning direktori va direktor oʻrinbosarlari malaka talablarida, mehnat shartnomasi (kontrakt)da va ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlar ustavida nazarda tutilgan oʻz funksional vazifalarini bajarishi yuzasidan masʼuldirlar.
37 2 . Quyidagilar Oʻzbekiston Badiiy akademiyasining ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarni boshqarish boʻyicha vazifalari hisoblanadi:
ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlar faoliyatiga rahbarlik qilish va nazoratni tashkil etish, ularning tashkiliy-kadrlar va moddiy-texnik bazasini mustahkamlash;
Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Madaniyat vazirligi hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan kelishgan holda davlat taʼlim talablariga muvofiq, ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarning namunaviy oʻquv rejalari va oʻquv dasturlarini ishlab chiqish va tasdiqlash;
Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Madaniyat vazirligi hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan birgalikda oʻquv-tarbiya jarayonini tashkil etish, oʻqitishning zamonaviy shakl va namunalari, eng yangi pedagogik va axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini keng joriy etish, oʻquvchilarga global axborot-huquqiy va taʼlim resurslaridan foydalanish imkoniyatlarini yaratish;
ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarga oʻqishga qabul qilish komissiyalari faoliyatini tashkil etish;
yakuniy davlat attestatsiyasini tashkil etish va ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlar bitiruvchilariga davlat namunasidagi diplomlar berish.
37 3 . Quyidagilar Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi hamda Madaniyat vazirligining ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarni boshqarish boʻyicha vazifalari hisoblanadi:
oʻqituvchilar malakasini psixologik-pedagogik jihatdan oshirishni tashkil etishda Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi bilan hamkorlik qilish;
umumtaʼlim fanlari hamda musiqa yoʻnalishlari boʻyicha ilgʻor pedagogik va axborot texnologiyalarini taʼlim dasturlariga hamda oʻquv jarayoniga joriy etish boʻyicha ilmiy-metodik yordam koʻrsatish;
umumtaʼlim fanlari hamda musiqa yoʻnalishlari boʻyicha oʻquv, oʻquv-metodik adabiyotlar va koʻrgazmali qoʻllanmalar ishlab chiqish, nashr ettirish hamda ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarning oʻquv-metodik taʼminlanishini tashkil etishda hamkorlik qilish.
6-bob. Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarning mol-mulki va moliya-xoʻjalik faoliyati
38. Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlar faoliyatini moliyalashtirish quyidagi manbalar hisobiga amalga oshiriladi:
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari;
taʼlim xizmatlari koʻrsatishdan, ilmiy-pedagogik, ishlab chiqarish va ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarning ustavidagi vazifalariga muvofiq boʻlgan faoliyatning boshqa turlaridan olingan daromadlar;
boʻsh turgan bino va inshootlarni ijaraga berishdan tushgan mablagʻlar;
yuridik va jismoniy shaxslarning homiylik xayriyalari;
xorijiy davlatlar xalqaro moliya tashkilotlarining kreditlari;
qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar.
39. Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlar mablagʻlardan qonunchilik hujjatlariga hamda oʻz ustaviga muvofiq foydalanadi.
40. Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarning mol-mulki asosiy fondlar, aylanma mablagʻlar, moliyaviy resurslar, ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarning mustaqil balansida aks etgan boshqa moddiy qiymatliklardan iborat boʻladi.
41. Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarning oʻquv, laboratoriya xonalari va boshqa obyektlarini jihozlash davlat taʼlim standartlari talablariga muvofiq, kasb-hunar taʼlimi jarayonini moddiy-texnik jihatdan taʼminlashning namunaviy normativlarida belgilanadi.
42. Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlar belgilangan tartibda buxgalteriya hisobini amalga oshiradi, statistika va buxgalteriya hisobotlarini yuritadi.
7-bob. Ixtisoslashtirilgan maktab-internatlarda oʻquvchilar taʼminoti uchun ota-onalar toʻlovini undirish tartibi
43. Ixtisoslashtirilgan maktab-internatlarda ota-onalar toʻlovi yotoqxonada yashaydigan oʻquvchilardan bazaviy hisoblash miqdorining bir baravari miqdorida undiriladi.
44. Yozgi taʼtillar davrida ixtisoslashtirilgan maktab-internatlarda oʻquvchilar taʼminoti uchun toʻlov undirilmaydi.
45. Ixtisoslashtirilgan maktab-internatlarda oʻquvchi taʼminoti uchun toʻlovning bir kunlik qiymati bir oylik toʻlov miqdorini shu oy mobaynidagi ish kunlari soniga boʻlish orqali aniqlanadi.
46. Oʻquvchining yoki oila aʼzolarining kasalligi, karantin holatida boʻlganligi tufayli oʻquvchining maktab-internatga ketma-ket uch kundan ortiq kelmagan davri hamda oʻquv yili davomidagi taʼtillar (kuzgi, qishki, bahorgi) davri uchun toʻlangan toʻlovlar keyingi oy uchun toʻlovni amalga oshirishda hisobga olinadi. Bunda oʻquvchining kelmagan kunlari soni bir kunlik toʻlov miqdoriga koʻpaytirilib, keyingi oy uchun toʻlov summasi chiqqan summaga kamaytiriladi. Agar oʻquvchining kelmagan kunlari uchun toʻlov hali amalga oshirilmagan boʻlsa, joriy oy uchun toʻlanishi lozim boʻlgan toʻlov miqdori u kelmagan kunlar uchun hisoblangan toʻlov summasiga kamaytiriladi.
Oʻquvchining yoki uning oila aʼzolarining kasalligi, karantin holatida boʻlganligi tufayli oʻquvchining ixtisoslashtirilgan maktab-internatga kelmaganligi tegishli davolash-profilaktika muassasasi yoki uchastka shifokori tomonidan beriladigan maʼlumotnoma bilan tasdiqlanishi shart.
Oʻquvchining uyda qolgan boshqa barcha holatlarda ixtisoslashtirilgan maktab-internatlarda oʻquvchi taʼminoti uchun toʻlovlar umumiy asoslarda toʻlanadi.
47. Ota-onaning (yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslarning) oldindan bergan yozma arizasiga asosan, oʻquvchining ixtisoslashtirilgan maktab-internatda boʻlishi vaqtinchalik yoki butunlay toʻxtatilgan taqdirda, toʻlov toʻliq boʻlmagan oy uchun, yaʼni oʻquvchi amalda maktab-internatda boʻlgan kunlar uchun toʻlanadi.
Oʻquvchining ixtisoslashtirilgan maktab-internatda boʻlishi vaqtincha yoki butunlay toʻxtatilishi toʻgʻrisida ota-onaning (yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslarning) yozma arizasi boʻlmagan holatlarda toʻlov toʻliq oy uchun hisoblanadi va umumiy asoslarda undiriladi.
Oʻquvchining ixtisoslashtirilgan maktab-internatda toʻlov toʻlangan davrdan ortiq muddatda boʻlishiga ushbu oy uchun toʻlovning qolgan qismi toʻlangandan soʻng yoʻl qoʻyiladi.
48. Ixtisoslashtirilgan maktab-internatlardagi oʻquvchilar umumiy sonining 15 foizi doirasida Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oila farzandlari, chin yetim yoki boquvchisini yoʻqotgan oʻquvchilar toʻlovdan ozod qilinadi. Bunda, birinchi navbatda, ota-onasi yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar (yoki ulardan biri) I yoxud II guruh nogironligi boʻlgan shaxsi boʻlgan Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oila farzandlariga imtiyoz beriladi.
49. Toʻlovdan ozod qilinadigan oilalarning farzandlari roʻyxati oilaning Ijtimoiy reyestrga kiritilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarga asosan aniqlanadi va shakllantiriladi. Bunda oilaning Ijtimoiy reyestrga kiritilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumot “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimidan “Elektron hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali elektron shaklda tekshiriladi yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali olingan maʼlumotnoma qogʻoz shaklda taqdim etiladi.
50. Toʻlovdan ozod qilinadigan oila farzandlarining tasdiqlangan roʻyxati oʻquv yili davomida qayta koʻrib chiqilishi mumkin.
8-bob. Yakunlovchi qoidalar
51. Mazkur Nizomni qoʻllash bilan bogʻliq yuzaga keladigan kelishmovchiliklar qonunchilik hujjatlariga muvofiq hal etiladi.
52. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
53. Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlar belgilangan tartibda tashkil etiladi, qayta tashkil etiladi va tugatiladi.
Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 9-yanvardagi 9-son qaroriga 4-ILOVA
Ixtisoslashtirilgan sanʼat va madaniyat maktablari hamda maktab-internatlar bitiruvchilariga beriladigan diplomning davlat NAMUNASI Ixtisoslashtirilgan sanʼat va madaniyat maktablari diplomining TAVSIFI Ixtisoslashtirilgan sanʼat va madaniyat maktabi diplomi namunasi 150 x 100 mm oʻlchovda toʻq-koʻk (aʼlo darajali diplom qizil-marmar) rangli lederindan tayyorlangan. Uning yuza tomonida bosma naqsh usulida oltin rangda yuqorida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbining tasviri tushirilgan, pastroqda davlat tilida “IXTISOSLASNTIRILGAN SANʼAT VA MADANIYAT MAKTABI DIPLOMI” soʻzlari yozilgan. Aʼlo darajali diplomlar uchun “OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI IXTISOSLASNTIRILGAN SANʼAT VA MADANIYAT MAKTABI DIPLOMI” “REPUBLIS OF UZBEKISTAN DIPLOMA OF SPECIALIZED ART AND CULTURE SCNOOL” soʻzlaridan quyida davlat tilida “Aʼlo darajali” va ingliz tilida “With honour`s” soʻzlari yoziladi. Diplomning ichki varaq oʻlchami — 142 x 95 mm, joylashish tartibi — gorizontal, ofset bosma usulda, boʻyoqlar soni “oddiy” — 4+N , “aʼlo darajali” — 5+N. Diplomning har ikki varagʻida toʻqqizta pozitsiyada: IM harfi va yettita raqamli tartib raqami yoziladi. Muqova materiali rangi bitiruvchilar diplomi — toʻq koʻk, “aʼlo darajali” bitiruvchilar diplomi qizil-marmar rangli. Toʻgʻri burchakli (yumshoq yostiqcha) bilan qoplangan qattiq muqovali. Muqova materiali — bumvinil (qogʻoz qatlami asosi — polivinilxlorid) toʻq koʻk va qizil-marmar rangli, material qalinligi — 170+20 mkm. Muqovada matn oltin rang zarli qogʻozda, diametri 45 mm boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi va “IXTISOSLASNTIRILGAN SANʼAT VA MADANIYAT MAKTABI DIPLOMI” nomi qizdirib naqsh solish yoʻli bilan yoziladi. Qogʻoz tafsiloti: qogʻoz — 100% paxta tolasidan, qalinligi — 140+5 g/kv.m, oqartirgichsiz, aks etmaydigan ultrabinafsha nuri; yorugʻlikda yaxshi koʻrinadigan “paxta koʻsagi” koʻrinishidagi asosiy uch oʻlchovli suv belgisi bor; koʻrinadigan rangli tola qizil va yashil tusda, qogʻoz sirtida tartibsiz joylashgan, uzunligi — 2,5-3 mm, “kiprik” shaklida, ultrabinafsha nurlarisiz koʻrinadi; koʻrinmaydigan tola koʻk va och yashil tusda, qogʻoz qatlamida tartibsiz joylashgan, uzunligi — 2,5-3 mm, “kiprik” shaklida ultrabinafsha nurlari ostida koʻrinadi. Bosma tafsiloti: bosma jarayonida eksklyuziv kimyoviy turgʻun matbaa boʻyoqlari qoʻllaniladi; ichki varaqning asosiy foni och jigarrang, ikki tangir setkadan paydo boʻlgan ingichka sinusoidal chiziqdan tashkil topgan nusxa koʻchirmaydigan himoya sifatida xizmat qiladi; tangir setkalarining biri “iris” effektini qoʻllangan holda chop etiladi, yaʼni markazda yashil rangdan chetlari boʻyicha havo rangga ravon oʻtadi; ichki varaq markazida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi boʻladi, diametri — 35 mm, sakkiz burchak bilan hoshiyalanadi; blankaning toʻrt burchagida murakkab chiziqli naqsh joylashtiriladi. Bu naqshlar har xil qalinlikdagi chiziqlardan tashkil topadi, shakli va zichligi bir-biriga qoplanib, yagona zarhalni yuzaga keltiradi. Qalbakilikdan nusxa koʻchirmaydigan va skanerlanmaydigan himoya sifatida xizmat qiladi; ichki varaqning ikki tarafi markazida “Humo” qushi (25 x 40 mm oʻlchamli) qiyofasida koʻrinmaydigan tasvir joylashtiriladi; kichik matn, bir necha bor kattalashtirilgandagina koʻrinadi, uzluksiz chiziqni yuzaga keltiradi va takrorlanadigan “IXTISOSLASNTIRILGAN SANʼAT VA MADANIYAT MAKTABI DIPLOMI” soʻzlari birikmasidan iborat. Kichik matnning yuqori qismida “REPUBLIS OF UZBEKISTAN DIPLOMA OF SPECIALIZED ART AND CULTURE SCNOOL” soʻzlari “DIPLOM” soʻzi ostida oʻng tarafda joylashadi. Nusxa tushirish va qalbakilashtirishdan himoyalanadi; seriya “IM” va yetti xonali raqam, ikki tarafda bir xil beriladi. Raqam qora fluoressensiya boʻyogʻida chop etiladi, ultrabinafsha nurlarida yashil rangda yorugʻlik sochadi.
(Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbining tasviri) OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI IXTISOSLASNTIRILGAN SANʼAT VA MADANIYAT MAKTABI DIPLOMI IM № 0000000 _____________________________________________________________________________________________ (familiyasi, ismi, otasining ismi) _______ yilda ________________________________________________________________________________ (ixtisoslashtirilgan sanʼat va madaniyat maktabi nomi) ga kirib, ________________ yilda _________________________________________________________________ _____________________ ning to`la kursini __________________________________________________________ ____________________________________________________________________ yo`nalishi bo`yicha tamomladi. Davlat attestatsiya komissiyasining____________ 20 ___ yil “ ___ ” __________________________ dagi qaroriga binoan unga ___________________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________________________ ______________________________________________________________________________________ kasbi va _____________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________ ixtisoslik(lar) berildi. Davlat attestatsiya komissiyasi raisi Direktor Kotib M.O` _____________________ shahri (tumani) ____________ yil ro`yxat raqami _________________
Diplomning ichki oʻng tomoniga REPUBLIC OF UZBEKISTAN DIPLOMA OF SPECIALIZED ART AND CULTURE SCNOOL IM № 0000000 _____________________________________________________________________________________________ (full name) In 20 _____ entered ____________________________________________________________________________ (name of specialized art and culture school) ____________________________________________________________________________________________ and in 20 ____ completed a full course offered by the __________________________________________________ _____________________________________________________________________________________________ (name of specialized art and culture school) Naving specialized ___________________________________________________________________________________ ____________________________________________ (field of study) _____________________________________________________________________________________________ By the decision of the State Attestation Commission on “ _____ ” _________________________________ 20 _________________ Ne/she is qualified as a __________________________________________________________________________________ (name of profession)_____________________________________________________________________________________________ and has the following speacialities: __________________________________________________________________________________ (Seal) Chairman of the State Attestation Commission Director Secretary City (district) ___________________________ 20 _____ year Registration Number ____________
Ixtisoslashtirilgan sanʼat va madaniyat maktablari bitiruvchisi diplomiga koʻchirma varaq: (Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbining tasviri) OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI IXTISOSLASNTIRILGAN SANʼAT VA MADANIYAT MAKTABI DIPLOMIGA ILOVA ___________ RAQAMLI DIPLOMGA ILOVA (diplomsiz kuchga ega emas) _____________________________________________________________________________________________ (familiyasi, ismi, otasining ismi) 20 ____ yilda ___________________________________________________________________________ ga kirib (ixtisoslashtirilgan sanʼat va madaniyat maktabi nomi) 20 ____ yilda _________________________________________________________________________________ (ixtisoslashtirilgan sanʼat va madaniyat maktabi nomi) maktabni tamomladi va o`qish davrida quyidagi fanlarni o`rgandi hamda ushbu baholarni oldi: T/r Fanlar nomi O`quv rejasida belgilangan soatlar miqdori To`plangan reyting ballari 1 2 3 4 I. UMUMTA`LIM FANLARI II. KASBIY FANLAR III. YAKUNIY DAVLAT ATTESTATSIYASI Maktab direktori Oʼquv ishlari boʼyicha director o'rinbosari 20___ yil “____” __________da berildi Ro`yxatga olish raqami ____________
Ixtisoslashtirilgan sanʼat va madaniyat maktab-internatlari diplomining TAVSIFI Ixtisoslashtirilgan sanʼat va madaniyat maktab-internati diplomi namunasi 150 x 100 mm oʻlchovda toʻq-koʻk (aʼlo darajali diplom — qizil-marmar) rangli lederindan tayyorlangan. Uning yuza tomonida bosma naqsh usulida oltin rangida yuqorida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbining tasviri tushirilgan, pastroqda davlat tilida “IXTISOSLASNTIRILGAN SANʼAT VA MADANIYAT MAKTAB-INTERNAT DIPLOMI” soʻzlari yozilgan. Aʼlo darajali diplomlar uchun “OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI IXTISOSLASNTIRILGAN SANʼAT VA MADANIYAT MAKTAB-INTERNAT DIPLOMI” “REPUBLIS OF UZBEKISTAN DIPLOMA OF SPECIALIZED ART AND CULTURE SCNOOL-INTERNAT” soʻzlaridan quyida davlat tilida “Aʼlo darajali” va ingliz tilida “With honour`s” soʻzlari yoziladi. Diplomning ichki varagʻi oʻlchami — 142 x 95 mm, joylashish tartibi — gorizontal, ofset bosma usulda, boʻyoqlar soni “oddiy” — 4+N , “aʼlo darajali” — 5+N. Diplomning har ikki varagʻida toʻqqizta pozitsiyada: MI harfi va yettita raqamli tartib raqami yoziladi. Muqova materiali rangi bitiruvchilar diplomi — toʻq koʻk, “aʼlo darajali” bitiruvchilar diplomi — qizil-marmar rangli. Toʻgʻri burchakli (yumshoq yostiqcha) bilan qoplangan qattiq muqova. Muqova materiali — bumvinil (qogʻoz qatlami asosi — polivinilxlorid) toʻq koʻk va qizil-marmar rangli, material qalinligi — 170+20 mkm. Muqovada matn oltin rang zarli qogʻozda, diametri 45 mm boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi va “IXTISOSLASNTIRILGAN SANʼAT VA MADANIYAT MAKTAB-INTERNAT DIPLOMI” nomi qizdirib naqsh solish yoʻli bilan yoziladi. Qogʻoz tafsiloti: qogʻoz — 100% paxta tolasidan, qalinligi 140+5 g/kv.m, oqartirgichsiz, aks etmaydigan ultrabinafsha nuri; yorugʻlikda yaxshi koʻrinadigan “paxta koʻsagi” koʻrinishidagi asosiy uch oʻlchovli suv belgisi; koʻrinadigan rangli tola qizil va yashil tusda, qogʻoz sirtida tartibsiz joylashgan, uzunligi — 2,5-3 mm, “kiprik” shaklida, ultrabinafsha nurlarisiz koʻrinadi; koʻrinmaydigan tola koʻk va och yashil tusda, qogʻoz qatlamida tartibsiz joylashgan, uzunligi 2,5-3 mm, “kiprik” shaklida ultrabinafsha nurlari ostida koʻrinadi. Bosma tafsiloti: bosma jarayonida eksklyuziv kimyoviy turgʻun matbaa boʻyoqlari qoʻllaniladi; ichki varaqning asosiy foni — och jigarrang, ikki tangir setkadan paydo boʻlgan ingichka sinusoidal chiziqdan tashkil topgan nusxa koʻchirmaydigan himoya sifatida xizmat qiladi; tangir setkalarining biri “iris” effektini qoʻllagan holda chop etiladi, yaʼni markazda yashil rangdan chetlari boʻyicha havo rangga ravon oʻtadi; ichki varaq markazida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi boʻladi, diametri — 35 mm, sakkiz burchak bilan hoshiyalanadi; blankaning toʻrt burchagida murakkab chiziqli naqsh joylashtiriladi. Bu naqshlar har xil qalinlikdagi chiziqlardan tashkil topadi, shakli va zichligi bir-biriga qoplanib, yagona zarhalni yuzaga keltiradi. Qalbakilikdan nusxa koʻchirmaydigan va skanerlanmaydigan himoya sifatida xizmat qiladi; ichki varaqning ikki tarafi markazida “Humo” qushi (25 x 40 mm oʻlchamli) qiyofasida koʻrinmaydigan tasvir joylashtiriladi; kichik matn bir necha bor kattalashtirilgandagina koʻrinadi, uzluksiz chiziqni yuzaga keltiradi va takrorlanadigan “IXTISOSLASNTIRILGAN SANʼAT VA MADANIYAT MAKTAB-INTERNAT DIPLOMI” soʻzlari birikmasidan iborat. Kichik matnning yuqori qismida “REPUBLIS OF UZBEKISTAN DIPLOMA OF SPECIALIZED ART AND CULTURE SCNOOL-INTERNAT” soʻzi “DIPLOM” soʻzlari ostida oʻng tarafda joylashadi. Nusxa tushirish va qalbakilashtirishdan himoyalanadi; seriya “MI” va yetti xonali raqam, ikki tarafda bir xil beriladi. Raqam qora fluoressensiya boʻyogʻida chop etiladi, ultrabinafsha nurlarida yashil rangda yorugʻlik sochadi.
(Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbining tasviri) OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI IXTISOSLASNTIRILGAN SANʼAT VA MADANIYAT MAKTAB-INTERNAT DIPLOMI IM № 0000000 _____________________________________________________________________________________________ (familiyasi, ismi, otasining ismi) _______ yilda ________________________________________________________________________________ (ixtisoslashtirilgan sanʼat va madaniyat maktabi-internat nomi) ga kirib, ________________ yilda _________________________________________________________________ _____________________ ning to`la kursini __________________________________________________________ _____________________________________________________ yo`nalishi bo`yicha tamomladi. Davlat attestatsiya komissiyasining____________ 20 ___ yil “ ___ ” __________________________ dagi qaroriga binoan unga ___________________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________________________ ______________________________________________________________________________________ kasbi va _____________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________ ixtisoslik(lar) berildi. Davlat attestatsiya komissiyasi raisi Direktor Kotib M.O` _____________________ shahri (tumani) ____________ yil ro`yxat raqami _________________
Diplomning ichki oʻng tomoniga REPUBLIC OF UZBEKISTAN DIPLOMA OF SPECIALIZED ART AND CULTURE SCNOOL-INTERNAT IM № 0000000 _____________________________________________________________________________________________ (full name) In 20 _____ entered ____________________________________________________________________________ (name of specialized art and culture school-internat) ____________________________________________________________________________________________ and in 20 ____ completed a full course offered by the __________________________________________________ _____________________________________________________________________________________________ (name of specialized art and culture school-internat) Naving specialized ___________________________________________________________________________________ ____________________________________________ (field of study) _____________________________________________________________________________________________ By the decision of the State Attestation Commission on “ _____ ” _________________________________ 20 _________________ Ne/she is qualified as a __________________________________________________________________________________ (name of profession)_____________________________________________________________________________________________ and has the following speacialities: __________________________________________________________________________________ (Seal) Chairman of the State Attestation Commission Director Secretary City (district) ___________________________ 20 _____ year Registration Number ____________
Ixtisoslashtirilgan sanʼat va madaniyat maktab-internatlar bitiruvchisi diplomiga koʻchirma varaq: (Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbining tasviri) OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI IXTISOSLASNTIRILGAN SANʼAT VA MADANIYAT MAKTAB-INTERNAT DIPLOMIGA ILOVA ___________ RAQAMLI DIPLOMGA ILOVA (diplomsiz kuchga ega emas) _____________________________________________________________________________________________ (familiyasi, ismi, otasining ismi) 20 ____ yilda ___________________________________________________________________________ ga kirib (ixtisoslashtirilgan sanʼat va madaniyat maktab-internat nomi) 20 ____ yilda _________________________________________________________________________________ (ixtisoslashtirilgan sanʼat va madaniyat maktab-internat nomi) maktab internatni tamomladi va o`qish davrida quyidagi fanlarni o`rgandi hamda ushbu baholarni oldi: T/r Fanlar nomi O`quv rejasida belgilangan soatlar miqdori To`plangan reyting ballari 1 2 3 4 I. UMUMTA`LIM FANLARI II. KASBIY FANLAR III. YAKUNIY DAVLAT ATTESTATSIYASI Maktab-internat direktori Oʼquv ishlari boʼyicha director o'rinbosari 20___ yil “____” __________da berildi Ro`yxatga olish raqami ____________
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2019-yil 9-yanvar,
9-son