UzbekAI

← Qonunlar

📅 2019-yil 9-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2019 йил 9 январь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 9 января 2019 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 9 January 2019 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ТАРКИБИ

намунавий таркиби

намунавий таркиби

талаблар

Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ер майдонларини мақбуллаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги экин ерларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Сўнгги йилларда қишлоқ хўжалигида ер ва сув муносабатларини тартибга солиш, қишлоқ хўжалиги экин ер майдонларидан самарали фойдаланиш, соҳага инновацион технологияларни жорий қилиш, паст ҳосилли пахта ва ғалла майдонларини қисқартириш ҳисобига юқори даромадли, экспортбоп маҳсулотлар етиштириш, давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харид нархини ошириб бориш ҳисобига қишлоқ хўжалиги корхоналарининг молиявий барқарорлиги таъминланмоқда.

Шу билан бирга, қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланишда тизимли муаммолар мавжудлиги соҳани барқарор ривожлантиришга салбий таъсир этмоқда.

Жумладан:

биринчидан, ерларни ноқонуний ажратиш ва улардан хўжасизларча фойдаланиш ҳолатларига йўл қўйилмоқда, жумладан, 2018 йилда 2 638 та ҳолатда 16 447 гектар майдондан ноқонуний фойдаланилган ҳамда 1 502 та ҳолатда 28 427 гектар экин ерлари ноқонуний ажратилган;

иккинчидан, ерлардан, айниқса суғориладиган ерлардан ноқонуний фойдаланиш, шахсий манфаати йўлида якка тартибда уй-жой ёки бошқа бино ва иншоотларни қуриб олиш ҳолатлари ортиб бормоқда, жумладан, 2018 йил давомида республика бўйича 4 062 ҳолатда 622 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниб, якка тартибда уй-жой ёки бошқа бино ва иншоотлар қуриб олинганлиги аниқланган;

учинчидан, фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ер майдонларининг контурлари кесимида экинларни жойлаштириш ва ҳосилдорликни белгилаш бўйича маҳаллий ҳокимликлар томонидан қабул қилинган қарорларнинг шаффофлиги ва холисоналиги таъминланмаяпти. Бу эса, айрим қишлоқ хўжалиги экинларини шартномага нисбатан кўп ёки кам экилишига, ҳосилдорликнинг адолатсиз белгиланишига сабаб бўлмоқда;

тўртинчидан, қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан тупроқ унумдорлигини ошириш ҳамда ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ҳамда замонавий ресурстежамкор инновацион технологияларни кенг жорий этиш масалаларига эътибор қаратилмаяпти, жумладан, томчилатиб суғориш тизими бор-йўғи 43,1 минг гектар ёки жами суғориладиган майдоннинг атиги 1 фоизида жорий қилинган.

Давлат мулки бўлган ер майдонларидан самарали фойдаланиш, ер ажратиш ва экинларни жойлаштиришда шаффофликни таъминлаш, ернинг экологик ҳолатини яхшилашга қаратилган замонавий инновацион ва ресурстежамкор технологияларни кенг жорий этиш, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш, фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарининг молиявий ва иқтисодий ҳолатини янада яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига фаолият юритиш учун берилган ер участкалари майдонларини мақбуллаштириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

2. Қуйидагилар:

Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига фаолият юритиш учун берилган ер участкалари майдонларини мақбуллаштириш масалалари бўйича ҳудудларга бириктирилган республика ишчи гуруҳлари (кейинги ўринларда ҳудудларга бириктирилган республика ишчи гуруҳлари деб аталади) таркиби 1-иловага мувофиқ;

Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига фаолият юритиш учун берилган ер участкалари майдонларини мақбуллаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар ишчи гуруҳлари намунавий таркиблари 2-3-иловаларга мувофиқ;

Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига фаолият юритиш учун берилган ер участкалари майдонларини мақбуллаштиришга қўйиладиган талаблар 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари раҳбарлигида Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига фаолият юритиш учун берилган ер участкалари майдонларини мақбуллаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар ишчи гуруҳлари (кейинги ўринларда ҳудудий ишчи гуруҳлар деб аталади) икки кун муддатда ташкил этилсин.

3. Ҳудудларга бириктирилган республика ишчи гуруҳлари жойларга чиққан ҳолда ҳудудий ишчи гуруҳлар билан биргаликда икки ҳафта муддатда:

фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ягона рўйхатини шакллантириб, уларга ажратилган ер участкаларидан мақсадли фойдаланилаётганлиги ва ер ижара шартномаси шартларига риоя этилаётганлигини;

ишлаб чиқариш фаолиятини, тузилган контрактация шартномаларининг бажарилишини, маҳсулот сотишдан тушган маблағларнинг банк ҳисобварақлари орқали айланишини, дебитор-кредитор қарздорликлари ва молиявий ҳолатини;

фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолиятида қўшимча тармоқлар ташкил этилганлигини, талаб этиладиган зарур қишлоқ хўжалиги техникаси ва агрегатлар билан таъминланганлик даражасини, моддий-техника ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳолатини таҳлил қилсин.

Бунда, фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолияти самарадорлигини баҳолаш бўйича ўтказилган таҳлилларда ҳар бир туманнинг аҳоли зичлиги ва иш билан таъминланганлик даражаси, хўжаликларнинг ихтисослашуви (пахтачилик ва ғаллачилик, ғаллачилик ва сабзавотчилик, боғдорчилик ва узумчилик, сабзавотчилик ва полизчилик) ва ўзига хос хусусиятларини алоҳида ҳисобга олсинлар.

4. Белгилансинки, ҳудудларга бириктирилган республика ишчи гуруҳлари (Б.Т.Юсупов, Р.Н. Рахматов, А.Ж. Вахабов, У.Я. Халилов, Р.Қ. Давлетов) туманларнинг тўртта сектор раҳбарлари, ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссияси ҳамда фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари билан биргаликда ер участкаларини мақбуллаштириш жараёнида фермер хўжаликлари фаолиятига холисона баҳо берилишига, шаффофлик, ошкоралик, очиқлик ва адолат тамойилларига қатъий риоя қилинишига шахсан жавоб берадилар.

5. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига ҳудудларга бириктирилган республика ишчи гуруҳлари ва ҳудудий ишчи гуруҳлар фаолияти устидан қатъий назорат ўрнатиш, улар томонидан амалга оширилган ишлар натижаси бўйича мунтазам ахборот бериб борилишини таъминлаш ва ер участкаларини мақбуллаштириш ишларини қисқа муддатларда якунлаш чораларини кўриш тавсия этилсин.

6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари мақбуллаштириш жараёнида туманлар ҳокимликлари захирасига қайтарилган ер участкаларини тўғридан-тўғри инвестиция киритадиган қишлоқ хўжалиги кластерларига, экспорт қилувчи ва қайта ишловчи корхоналарга, кўп тармоқли фермер хўжаликларига ажратиш ишларини бир ой муддатда якунласинлар.

7. Белгилаб қўйилсинки, эксперимент тариқасида:

а) фермер хўжаликлари учун ер участкалари очиқ танлов якунларига кўра ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссияси ҳамда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг хулосасига биноан халқ депутатлари туман Кенгашининг қарори асосида қабул қилинган туман ҳокимининг қарори бўйича берилади.

Ушбу қарор талабларига мувофиқ фермер хўжаликларига ер участкаларини ажратиш учун ўтказиладиган очиқ танлов барча тартиб-таомиллар билан бирга ўн кундан ошмаслиги лозим.

Танловда асосий эътибор:

талабгор юридик ва жисмоний шахснинг ҳисобварағидаги мажбуриятлардан озод бўлган мавжуд пул маблағлари мавжудлигига;

талабгорга ёки унинг оила аъзоларига тегишли яроқли қишлоқ хўжалиги техникалари мавжудлигига;

талабгорнинг етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспортга йўналтирганлигига;

яратиладиган янги иш ўринлари сонига;

сўнгги уч йил давомида маҳсулот етказиб бериш бўйича шартномаларнинг бажарилишига қаратилиши лозим;

б) ер участкалари:

бир гектар ер майдони учун пахта-ғаллачилик лойиҳасига 2 минг АҚШ доллари эквиваленти миқдорида;

сабзавот-ғаллачилик, боғдорчилик-узумчилик, сабзавот-полизчилик лойиҳаларига 5 минг АҚШ доллари эквиваленти миқдорида тўғридан-тўғри инвестиция киритадиган талабгорларга ва кластер корхоналарига маблағлар банкдаги ҳисобварағида кўринганидан сўнг, жорий йилда мақсадли ишлатиш шарти билан ҳамда туман сектор раҳбарининг тавсиясига кўра танлов ўтказмасдан туман ҳокимининг қарорига асосан ажратилади.

Мазкур талаблар асосида ер участкаси ажратилган ёки янгидан ташкил этилган фермер хўжаликлари ёки бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари бизнес режасида кўрсатилган мажбуриятларини бажармаган тақдирда, ер ижара шартномаси туман ҳокими томонидан бир томонлама бекор қилиниши учун асос ҳисобланади.

8. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари алмашлаб экиш тизимини жорий қилиш мақсадида пахта-ғаллачилик йўналишидаги фермер хўжаликлари экин ер майдонининг 10 фоиз қисмига бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари (беда, сабзавот, полиз) жойлаштирилишини таъминласинлар.

9. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда қишлоқ аҳолисини кафолатли иш ўринлари билан таъминлаш мақсадида янгидан ташкил этилаётган фермер хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги кластерларининг ихтисослашувидан келиб чиқиб қишлоқ аҳолисини ишга олиш меъёрларини белгилаш тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси, «Ўзагрокимёҳимоя», «Ўзнефтмаҳсулот», «Ўзагросервис», «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамиятлари, «Агробанк» акциядорлик тижорат банки, «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси, «Ўзтўқимачиликсаноати» уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда:

ер ижара шартномаси бекор қилинган фермер хўжаликларининг 2019 йил ҳосили учун (кузги шудгор, кузги бошоқли дон, тўқсонбости ва бошқа экинларга) сарфланган харажатлари, етказиб берилган моддий-техник ресурслар ва кўрсатилган хизматлар бўйича юзага келган қарздорликларини;

2019 йил ғалла ҳосили учун ажратилган имтиёзли кредитларини, шунингдек, 2018 йилда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун уруғлик, кўчат ва минерал ўғитлар учун ажратилган тижорат кредитларининг қопланмаган қисмини янги ташкил этилган ёки мақбуллаштирилган фермер хўжаликлари ёхуд бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига уч томонлама далолатнома асосида қайта расмийлаштириш ишларини;

ер участкалари мақбуллаштирилган ёки янгидан ташкил этилган фермер хўжаликлари ёхуд бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари билан 2019 йил ҳосилидан бошоқли дон ва пахта хомашёси етиштириш юзасидан контрактация шартномаларини, моддий-техника ресурсларини етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш бўйича шартномаларни қайтадан тузиш ишларини якунлаш вазифаси юклансин.

«Ўзагролизинг» акциядорлик жамияти тугатилган фермер хўжаликларига лизинг ва кредит асосида берилган қишлоқ хўжалиги техникаларини янгидан ташкил этилган фермер хўжаликларига ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига белгиланган тартибда қайта расмийлаштириш ишларини ташкил этсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари мақбуллаштириш жараёни якуни билан фаолияти тугатилган фермер хўжаликларини юридик шахсларнинг давлат реестридан чиқариш ишларини белгиланган тартибда амалга оширсин.

12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари Р.Н. Рахматов, Қишлоқ хўжалиги вазири Б.Т. Юсупов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги 14-сон қарорига 1-ИЛОВА

Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига фаолият юритиш учун берилган ер участкалари майдонларини мақбуллаштириш масалалари бўйича ҳудудларга бириктирилган республика ишчи гуруҳлари

I. Республика ишчи гуруҳи: Б. Юсупов — Қишлоқ хўжалиги вазири (Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти) Қорақалпоғистон Республикаси 1.‎ А. Эргашев — Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари 2.‎ И. Хошимов — Сув хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари 3.‎ Ф. Нурмухамедов — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бош мутахассиси 4. А. Сеитов —‎ Давлат солиқ қўмитаси бўлим бошлиғи 5.‎ М. Холдаров — Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси бўлим бошлиғи 6. Э. Ражабов — «Агробанк» АТБ бўлим бошлиғи 7. У. Ниязметов — Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси бўлим бошлиғи 8. Н. Тўраев — «Ўзагрокимёҳимоя» АЖ бўлим бошлиғи ўринбосари 9. Б. Собиров — «Ўзнефтмаҳсулот» АЖ етакчи мутахассиси 10. П. Хакимов — «Ўзагросервис» АЖ «Қорақалпоқ Агросервис МТП» директори 11. Ш. Саидов — «Ўзпахтасаноат» АЖ бош мутахассиси Хоразм вилояти 1.‎ С. Исломов — Сув хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи 2.‎ Ш. Ортиқов — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги етакчи мутахассиси 3.‎ Қ. Муродов — Давлат солиқ қўмитаси бўлим бошлиғи 4. Р. Пирназаров — Хоразм вилояти прокуратураси бўлим бошлиғи 5.‎ Р. Қайратдинов — «Агробанк» АТБ бўлим бошлиғи 6. С. Низомов — Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси мутахассиси 7. Д. Нурметов — «Ўзагрокимёҳимоя» АЖ бош мутахассиси 8. И. Бекмуратов — «Ўзнефтмаҳсулот» АЖ етакчи мутахассиси 9. Ф. Қурбонов — «Ўзагросервис» АЖ «Хоразм Агросервис МТП» МЧЖ бош ҳисобчиси 10. Р. Розиқулов — «Ўзпахтасаноат» АЖ бўлим бошлиғи II. Республика ишчи гуруҳи: Р. Рахматов — Бош прокурор ўринбосари (Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари) Жиззах вилояти 1.‎ А. Холмуродов — «Ўзагролизинг» АЖ раиси 2.‎ Ш. Латипов — Сув хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари 3.‎ М. Зулфиқоров — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бош мутахассиси 4. Ш. Сулаймонов — Давлат солиқ қўмитаси бўлим бошлиғи 5.‎ Х. Алимардонов — Жиззах вилояти прокуратураси бўлим бошлиғи 6. Д. Бекмирзаев — «Агробанк» АТБ бош мутахассис 7. И. Эргашев — Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси мутахассиси 8. Н. Хамраев — «Ўзагрокимёҳимоя» АЖ бош мутахассиси 9. С. Юнусов — «Ўзнефтмаҳсулот» АЖ бош мутахассиси 10. Ш. Искандаров — «Ўзагросервис» АЖ «Жиззах Агросервис МТП» МЧЖ директори ўринбосари 11. Ф. Орипов — «Ўзпахтасаноат» АЖ бош мутахассиси Сирдарё вилояти 1.‎ И.Хамраев — Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи ўринбосари 2.‎ Ғ. Абдуллаев — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бош мутахассиси 3.‎ З. Ишалиев — «Ўзсувқурилиштаъминот» РБ бўлим бошлиғи 4. Б. Мирзажонов — Давлат солиқ қўмитаси бўлим бошлиғи 5.‎ А. Абдушукуров —‎ Сирдарё вилояти прокуратураси бўлим бошлиғи в.б. 6. Ш. Замонов — «Агробанк» АТБ бўлим бошлиғи 7. Э. Менглиқулов — «Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси мутахассиси 8. Ш. Худойбердиев — «Ўзагрокимёҳимоя» АЖ бошқарма бошлиғи 9. А. Шодмонов — «Ўзнефтмаҳсулот» АЖ етакчи мутахассиси 10. О. Велулаев — «Ўзагросервис» АЖ «Сирдарё Агросервис МТП» МЧЖ директори ўринбосари 11. Х. Аминов — «Ўзпахтасаноат» АЖ бўлим бошлиғи Тошкент вилояти 1.‎ С. Ходжаев — Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари 2.‎ А. Алибеков — Сув хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи 3.‎ Қ. Сапаев — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бош мутахассиси 4. Д. Мусаев —‎ ‎ Давлат солиқ қўмитаси бўлим бошлиғи 5.‎ М. Эгамбердиев — Тошкент вилояти прокуратураси бўлим бошлиғи в.б. 6. Ш. Рахимов — «Агробанк» АТБ бўлим бошлиғи 7. Ф. Хушвақтов — Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси бўлим бошлиғи 8. А. Боймуратов — «Ўзагрокимёҳимоя» АЖ бошқарма бошлиғи 9. Р. Иноятов — «Ўзнефтмаҳсулот» АЖ бош мутахассиси 10. А. Мирзаев — «Ўзагросервис» АЖ «Тошкент Агросервис МТП» МЧЖ директори 11. А. Боқилов — «Ўзпахтасаноат» АЖ бош мутахассиси III. Республика ишчи гуруҳи: А. Вахабов — Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари (Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари) Сурхондарё вилояти 1.‎ Ф. Пўлатов —‎ «Ўздонмаҳсулот» АК бошқаруви раиси 2.‎ С. Махманов — Сурхондарё вилояти прокуратураси бўлим бошлиғи 3.‎ Ф. Очилдиев — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи 4. Ж. Абдуллаев — Сув хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари 5.‎ С. Рахмонқулов —‎ Давлат солиқ қўмитаси бўлим бошлиғи 6. А. Эшмуратов — «Агробанк» АТБ бўлим бошлиғи 7. Б. Бердиев — Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси мутахассиси 8. А. Хусанов — «Ўзагрокимёҳимоя» АЖ бошқарма бошлиғи 9. З. Эргашев — «Ўзнефтмаҳсулот» АЖ бош мутахассиси 10. О. Толлиев — «Ўзагросервис» АЖ «Сурхондарё Агросервис МТП» МЧЖ директори ўринбосари 11. Б. Холиқов — «Ўзпахтасаноат» АЖ бошқарма бошлиғи ўринбосари Қашқадарё вилояти 1.‎ М. Рўзметов — Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси ўринбосари 2.‎ Б. Баходиров — Қашқадарё вилояти прокуратураси бўлим бошлиғи 3.‎ Х. Махмудов — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари 4. А. Тошматов — Сув хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари 5.‎ К. Қурбонов —‎ Давлат солиқ қўмитаси бўлим бошлиғи 6. И. Худойқулов — «Агробанк» АТБ бош мутахассис 7. Қ. Хожиев — Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси мутахассиси 8. И. Хамроев — «Ўзагрокимёҳимоя» АЖ бўлим бошлиғи ўринбосари 9. С. Баратов — «Ўзнефтмаҳсулот» АЖ назоратчи-тафтишчи 10. М. Оромов — «Ўзагросервис» АЖ «Қашқадарё Агросервис МТП» МЧЖ директори ўринбосари 11. Л. Махмудов — «Ўзпахтасаноат» АЖ бош мутахассиси IV. Республика ишчи гуруҳи: У. Халилов — Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи (Бухоро, Навоий ва Самарқанд вилоятлари) Бухоро вилояти 1.‎ Х. Бекбергенов — «Ўзагрокимёҳимоя» АЖ раисининг биринчи ўринбосари 2.‎ Н. Аманов — Сув хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари 3.‎ Э. Хайитов — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бош мутахассиси 4. Б. Худойбердиев —‎‎ Давлат солиқ қўмитаси бўлим бошлиғи 5.‎ К. Темиров — Бухоро вилояти прокуратураси бўлим бошлиғи 6. Қ. Казаков — «Агробанк» АТБ бўлим бошлиғи 7. А. Абдувахобов — Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси мутахассиси 8. М. Хиббимов — «Ўзагрокимёҳимоя» АЖ бошқарма бошлиғи ўринбосари 9. Ж. Мамадиев — «Ўзнефтмаҳсулот» АЖ бош мутахассиси 10. Х. Розиков — «Ўзагросервис» АЖ «Бухоро Агросервис МТП» МЧЖ директори ўринбосари 11. Қ. Мухаммадиев — «Ўзпахтасаноат» АЖ бош мутахассиси Навоий вилояти 1.‎ Р. Ҳайитов — «Ўзагросервис» АЖ раиси в.б.‎, 2.‎ Ж. Мадрахимов — Навоий вилояти прокуратураси бўлим бошлиғи 3.‎ Б. Қувақов — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи 4. Д. Мустафоев — Сув хўжалиги вазирлиги бўлим бошлиғи 5.‎ Ғ. Буронов —‎ Давлат солиқ қўмитаси бўлим бошлиғи 6. И. Тиркашев — «Агробанк» АТБ бош мутахассис 7. Қ. Файзиев — Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси мутахассиси 8. Б. Эрназаров — «Ўзагрокимёҳимоя» АЖ бошқарма бошлиғи ўринбосари 9. О. Махмудов — «Ўзнефтмаҳсулот» АЖ етакчи мутахассиси 10. А. Бердихолов — «Ўзагросервис» АЖ «Навоий Агросервис МТП» МЧЖ директори ўринбосари 11. А. Камилжанов — «Ўзпахтасаноат» АЖ бўлим бошлиғи Самарқанд вилояти 1.‎ А. Жўраев — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи 2.‎ М. Шомайрамов — Сув хўжалиги вазирлиги бошқармаси бошлиғи 3.‎ Ф. Усмонов — Давлат солиқ қўмитаси бўлим бошлиғи 4. А. Турумов — Самарқанд вилояти прокуратураси бўлим бошлиғи 5.‎ Қ. Шодиев — «Агробанк» АТБ бўлим бошлиғи 6. М. Агзамов — Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси бўлим бошлиғи 7. Д. Тўпчибаев — «Ўзагрокимёҳимоя» АЖ бошқарма бошлиғи ўринбосари 8. Ф. Азимов — «Ўзнефтмаҳсулот» АЖ етакчи мутахассиси 9. О. Ғаффоров — «Ўзагросервис» АЖ «Самарқанд Агросервис МТП» МЧЖ директори ўринбосари 10. Ш. Тоғаев — «Ўзпахтасаноат» АЖ бош мутахассиси V. Республика ишчи гуруҳи: Р. Давлетов — Адлия вазири (Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари) Андижон вилояти 1.‎ Ш. Нурматов — Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази директори 2.‎ И. Холмирзаев — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи 3.‎ Ш. Усмонов — Сув хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари 4. Л. Мамажонов — Давлат солиқ қўмитаси бўлим бошлиғи 5.‎ М. Болтабоев — Андижон вилояти прокуратураси бўлим бошлиғи 6. Х. Рахмонов — «Агробанк» АТБ бош мутахассиси 7. Ф. Собитов — Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси бўлим бошлиғи 8. З. Мирзажонов — «Ўзагрокимёҳимоя» АЖ бошқарма бошлиғи ўринбосари 9. Х. Оққўзиев — «Ўзнефтмаҳсулот» АЖ етакчи мутахассиси 10. Х. Саттаров — «Ўзагросервис» АЖ «Андижон Агросервис МТП» МЧЖ директори 11. У. Қуронбоев — «Ўзпахтасаноат» АЖ бош мутахассиси Наманган вилояти 1.‎ М. Файзиев — «Ўзнефтмаҳсулот» АЖ бошқаруви раиси 2.‎ Н. Бобомуродов — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари 3.‎ М. Олимов — Сув хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи 4. Т. Хожиев — Давлат солиқ қўмитаси бўлим бошлиғи 5.‎ С. Тухтабоев — Наманган вилояти прокуратураси бўлим бошлиғи 6. Т. Ҳимматов — «Агробанк» АТБ бош мутахассис 7. М. Хамидов — Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси мутахассиси 8. У. Болиев — «Ўзагрокимёҳимоя» АЖ бўлим бошлиғи 9. И. Исломов — «Ўзнефтмаҳсулот» АЖ бошқарма бошлиғи ўринбосари 10. Б. Турсунов — «Ўзагросервис» АЖ «Наманган Агросервис МТП» МЧЖ директори ўринбосари 11. Э. Бойқулов — «Ўзпахтасаноат» АЖ бўлим бошлиғи Фарғона вилояти 1.‎ А. Хаитов — Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси в.б. 2.‎ О. Авезматов — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари 3.‎ Р. Рахимов — Сув хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи 4. М. Хасанов —‎ Давлат солиқ қўмитаси бўлим бошлиғи 5.‎ Ф. Исмоилов — Фарғона вилояти прокуратураси бўлим бошлиғи 6. Р. Азметов — «Агробанк» АТБ бош мутахассиси 7. Н. Мелиев — Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси мутахассиси 8. Ш. Худойбердиев — «Ўзагрокимёҳимоя» АЖ бош мутахассиси 9. Н. Акбаров — «Ўзнефтмаҳсулот» АЖ бош мутахассиси 10. Д. Хайдаров — «Ўзагросервис» АЖ «Фарғона Агросервис МТП» МЧЖ директори ўринбосари 11. М. Кучкаров — «Ўзпахтасаноат»АЖ бош мутахассиси

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги 14-сон қарорига 2-ИЛОВА

Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига фаолият юритиш учун берилган ер участкалари майдонларини мақбуллаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ишчи гуруҳларининг

1. лавозими бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоят ҳокими, Ишчи гуруҳи раҳбари лавозими бўйича — вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Ишчи гуруҳи раҳбарининг ўринбосари 2. лавозими бўйича — вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, Ишчи гуруҳи раҳбарининг ўринбосари 3. лавозими бўйича — вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи 4. лавозими бўйича — вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи 5. лавозими бўйича — вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи 6. лавозими бўйича — вилоят адлия бошқармаси бошлиғи 7. лавозими бўйича — вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси 8. лавозими бўйича — вилоят иқтисодиёт бошқармаси бошлиғи 9. лавозими бўйича — вилоят статистика бошқармаси бошлиғи 10. лавозими бўйича — вилоят молия бошқармаси бошлиғи 11. лавозими бўйича — вилоят ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи 12. лавозими бўйича — вилоят бандлик бошқармаси бошлиғи 13. лавозими бўйича — «Агробанк» АТБ вилоят филиали раҳбари 14. лавозими бўйича — вилоят «Агросервис» МТП МЧЖ раиси 15. лавозими бўйича — вилоят нефтбаза унитар корхонаси раҳбари 16. лавозими бўйича — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси вилоят бошқармаси бошлиғи 17. лавозими бўйича — «Агрокимёҳимоя» акциядорлик жамияти вилоят бирлашмаси бошлиғи 18. лавозими бўйича — Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органларини фаолиятини мувофиқлаштириш вилоят кенгаши раисининг ўринбосари 19. лавозими бўйича — вилоят ветеринария бошқармаси бошлиғи 20. лавозими бўйича — Минтақавий пахта терминали МЧЖ раиси 21. лавозими бўйича — вилоят тижорат банклари раҳбарлари 22. лавозими бўйича — вилоят дон корхоналари раҳбарлари 23. лавозими бўйича — вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси бошлиғи, Ишчи гуруҳи котиби

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги 14-сон қарорига 3-ИЛОВА

Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига фаолият юритиш учун берилган ер участкалари майдонларини мақбуллаштириш бўйича туман ишчи гуруҳининг

1. лавозими бўйича — туман ҳокими, Ишчи гуруҳи раҳбари 2. лавозими бўйича — туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Ишчи гуруҳи раҳбарининг ўринбосари 3. лавозими бўйича — туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, Ишчи гуруҳи раҳбарининг ўринбосари 4. лавозими бўйича — туман ички ишлар бўлими бошлиғи 5. лавозими бўйича — туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи 6. лавозими бўйича — туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи 7. лавозими бўйича — туман адлия бўлими бошлиғи 8. лавозими бўйича — туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси 9. лавозими бўйича — туман иқтисодиёт бўлими бошлиғи 10. л авозими бўйича — туман статистика бўлими бошлиғи 11. лавозими бўйича — туман молия бўлими мудири 12. лавозими бўйича — туман ирригация бўлими бошлиғи 13. лавозими бўйича — туман бандлик маркази раҳбари 14. лавозими бўйича — «Агробанк» АТБ туман филиали раҳбари 15. лавозими бўйича — туман «Агросервис» МТП МЧЖ раиси 16. лавозими бўйича — Нефтбаза унитар корхонаси вакили 17. лавозими бўйича — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси туман бўлими бошлиғи 18. лавозими бўйича — «Агрокимёҳимоя» акциядорлик жамияти туман филиали бошлиғи 19 . лавозими бўйича — туман ҳокимлиги ҳуқуқшуноси 20. лавозими бўйича — Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органларини фаолиятини мувофиқлаштириш туман кенгаши раисининг ўринбосари 21. лавозими бўйича — туман ветеринария бўлими раҳбари 22. лавозими бўйича — туман давлат санитария-эпидемиология назорати маркази бош врачи 23. лавозими бўйича — туман пахта тозалаш корхонаси раҳбари 24. лавозими бўйича — туман тижорат банклари раҳбарлари 25. лавозими бўйича — туман дон шохобчалари раҳбарлари 26. лавозими бўйича — туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи, Ишчи гуруҳи котиби

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги 14-сон қарорига 4-ИЛОВА

Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига фаолият юритиш учун берилган ер участкалари майдонларини мақбуллаштиришга қўйиладиган

1. Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарининг (кейинги ўринларда қишлоқ хўжалиги корхоналари деб аталади) ер участкалари майдонларини мақбуллаштиришда, уларнинг охирги уч йиллик фаолияти тўлиқ таҳлил қилинади ва натижаси бўйича ҳар бир қишлоқ хўжалиги корхонаси кесимида таҳлилий маълумот тайёрланади.

2. Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ер участкалари майдонларини мақбуллаштириш жараёнида қуйидаги ҳолатларда қишлоқ хўжалиги корхоналари билан тузилган узоқ муддатли ер ижара шартномаси бекор қилинади:

ер участкасидан қонунчилик ҳужжатларида, ижарага олиш шартномасида кўрсатилган талаблар ва қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш шартлари бузилганда ҳамда мақсадли, самарали ва оқилона фойдаланилмаганда;

ер участкасини сақлаш шартларига ва сувдан фойдаланиш тартибига риоя этилмаганда, ернинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, тупроқ унумдорлигини ошириш чора-тадбирлари кўрилмаганда, шунингдек ушбу мақсадлар учун ўз маблаѓларини ажратмаганда;

ер участкалари майдонлари узоқ муддатли ер ижара шартномасида белгиланган ўлчамларга нисбатан камайтириб юборилганда, суғориладиган майдонларга асоссиз равишда бино-иншоотлар қурилганда ёки бошқа турдаги зарар етказилганда;

қишлоқ хўжалиги экинларини парваришлашда агротехника тадбирлари ўз вақтида амалга оширилмаганда ёки белгиланган талабларга риоя этилмаганда ва норматив кадастр баҳосидан паст ҳосил олинганда;

давлат хариди учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш юзасидан тузилган контрактация шартномалари шартлари сўнгги уч йилда бажарилмаганда, хўжалик фаолияти самарасиз ёки паст рентабеллик билан юритилганда;

меҳнат муносабатларини тартибга солишга қаратилган қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилмаганда, ишчи — ходимлар, шу жумладан фермер хўжалигида меҳнат қиладиган оила аъзолари, вақтинча (мавсумий) ёлланадиган фуқаролар учун меҳнат хавфсизлиги шартлари таъминланмаганда;

солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, шунингдек етказиб берилган моддий-техника ресурслар ва кўрсатилган хизматлар учун тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганда, сўнгги уч йил давомида етиштирилган маҳсулотларни сотишдан тушадиган маблағлар банк ҳисобварақларида айланиши таъминламаганда;

фермер хўжалигини юритиш учун ер участкасини бериш бўйича ўтказилган очиқ танловда кўрсатилган мол-мулк, техника ва пул маблағлари хўжаликнинг устав фондига киритилмаганда.

3. Қишлоқ хўжалиги корхоналари ер участкаларининг ҳажмлари уларнинг фаолият йўналишларидан келиб чиққан ҳолда қуйидагича белгиланади:

пахтачилик ва ғаллачилик йўналишидаги қишлоқ хўжалиги корхоналари ер участкалари майдонларининг энг кам ўлчами — 100 гектар;

ғаллачилик ва сабзавотчилик йўналишидаги қишлоқ хўжалиги корхоналари ер участкалари майдонларининг энг кам ўлчами — 20 гектар;

боғдорчилик ва узумчилик йўналишидаги қишлоқ хўжалиги корхоналари ер участкалари майдонларининг энг кам ўлчами — 10 гектар;

сабзавотчилик ва полизчилик йўналишидаги қишлоқ хўжалиги корхоналари ер участкалари майдонларининг энг кам ўлчами — 5 гектар.

Чорвачилик йўналишидаги қишлоқ хўжалиги корхоналари ер участкаларининг ҳажмлари қонунчиликда белгиланган тартибда мавжуд шартли мол бош сонидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

4. Қишлоқ хўжалиги корхоналари ер участкаларининг ўлчами мазкур талабларнинг 3-бандида назарда тутилган миқдорлардан кам бўлган тақдирда, уларни мақбуллаштиришга асос бўлади.

Бунда, ер участкаларидан самарали фойдаланаётган, контрактация шартномаси мажбуриятларини бажариб келаётган, моддий-техника базасига эга бўлган ҳамда кўп тармоқли фаолиятни йўлга қўйган пахта-ғаллачилик йўналишидаги фермер хўжаликларига, шунингдек, замонавий иссиқхоналар, интенсив усулда ташкил қилинган боғ ва токзорларнинг ер участкаларига мазкур талабларнинг 3-бандида кўзда тутилган миқдорлар қўлланилмайди.

5. Мақбуллаштириш жараёнида туман ҳокимликлари захирасига қайтарилган ер участкалари, биринчи навбатда тўғридан-тўғри инвестиция киритадиган, молиявий ҳолати яхши (қарздорлиги йўқ, банк ҳисобварақларида маблағи бўлган) ва қишлоқ хўжалиги техникаларига эга кўп тармоқли фермер хўжаликлари (кичик — кластерлар), пахта-тўқимачилик кластерлари, экспорт қилувчи ва қайта ишловчи корхоналарига берилади.

Ер участкаларини мақбуллаштиришда контурларнинг яхлитлигини сақлаган ҳолда, тупроқ шароити, сув йўли ва бошқа омиллар ҳисобга олинади.

6. Эски, иқтисодий жиҳатдан самарадорлиги паст бўлган (кўчат сони кам бўлган, кўчатлар интенсив усулда экилмаган) боғ ва токзорлар белгиланган тартибда бузилиб, экин ер майдонлари таркибига қўшилади.

7. Боғ ва токзорларни мақбуллаштиришда сўнгги уч йилда олинган ҳосил, уни сотишдан тушган тушум тўғрисидаги статистика органларига топширилган ҳисоботлар, банк ҳисобварақларида айланган маблағлар, янги ташкил этилган боғ ва токзорларга сарфланган харажатлар таҳлил қилиниб, хулоса қилинади.

Ер ижара шартномаси бекор қилинаётган қишлоқ хўжалиги корхоналарининг тугалланмаган ишлаб чиқариш харажатлари, боғ ва токзорларга қилинган харажатлар, ер участкаси бириктириб берилаётган ёки янгидан ташкил этиладиган фермер хўжаликлари, кластерлар, экспорт қилувчи ва қайта ишловчи корхоналари томонидан ўзаро келишув (келишилган нархлар) ёки баҳолаш натижалари асосида қоплаб берилади.

8. Ер участкалари ўлчами мазкур талабларнинг 3-бандида белгиланган миқдорлардан кам бўлган қишлоқ хўжалиги корхоналари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ихтиёрий равишда қўшиб юбориш, қўшиб олиш тартибида қайта ташкил этилиши мумкин.

9. Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ер участкаларини мақбуллаштириш жараёнида қонунчилик ҳужжатлари ҳамда холислик, ошкоралик ва очиқлик тамойилларига қатъий риоя қилинишига Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар 4 та сектор раҳбарлари ҳамда туманлар комиссияларининг барча аъзолари шахсан жавобгар ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2019 йил 9 январь,

14-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2019 й., 09/19/14/2451-сон, 13.07.2019 й., 09/19/575/3415-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

TARKIBI

namunaviy tarkibi

namunaviy tarkibi

talablar

Fermer xoʻjaliklari va boshqa qishloq xoʻjaligi korxonalari yer maydonlarini maqbullashtirish hamda qishloq xoʻjaligi ekin yerlaridan samarali foydalanishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida

Soʻnggi yillarda qishloq xoʻjaligida yer va suv munosabatlarini tartibga solish, qishloq xoʻjaligi ekin yer maydonlaridan samarali foydalanish, sohaga innovatsion texnologiyalarni joriy qilish, past hosilli paxta va gʻalla maydonlarini qisqartirish hisobiga yuqori daromadli, eksportbop mahsulotlar yetishtirish, davlat ehtiyojlari uchun qishloq xoʻjaligi mahsulotlari xarid narxini oshirib borish hisobiga qishloq xoʻjaligi korxonalarining moliyaviy barqarorligi taʼminlanmoqda.

Shu bilan birga, qishloq xoʻjaligi yerlaridan foydalanishda tizimli muammolar mavjudligi sohani barqaror rivojlantirishga salbiy taʼsir etmoqda.

Jumladan:

birinchidan, yerlarni noqonuniy ajratish va ulardan xoʻjasizlarcha foydalanish holatlariga yoʻl qoʻyilmoqda, jumladan, 2018-yilda 2 638 ta holatda 16 447 gektar maydondan noqonuniy foydalanilgan hamda 1 502 ta holatda 28 427 gektar ekin yerlari noqonuniy ajratilgan;

ikkinchidan, yerlardan, ayniqsa sugʻoriladigan yerlardan noqonuniy foydalanish, shaxsiy manfaati yoʻlida yakka tartibda uy-joy yoki boshqa bino va inshootlarni qurib olish holatlari ortib bormoqda, jumladan, 2018-yil davomida respublika boʻyicha 4 062 holatda 622 gektar yer maydoni oʻzboshimchalik bilan egallab olinib, yakka tartibda uy-joy yoki boshqa bino va inshootlar qurib olinganligi aniqlangan;

uchinchidan, fermer xoʻjaliklari va boshqa qishloq xoʻjaligi korxonalari yer maydonlarining konturlari kesimida ekinlarni joylashtirish va hosildorlikni belgilash boʻyicha mahalliy hokimliklar tomonidan qabul qilingan qarorlarning shaffofligi va xolisonaligi taʼminlanmayapti. Bu esa, ayrim qishloq xoʻjaligi ekinlarini shartnomaga nisbatan koʻp yoki kam ekilishiga, hosildorlikning adolatsiz belgilanishiga sabab boʻlmoqda;

toʻrtinchidan, qishloq xoʻjaligi korxonalari tomonidan tuproq unumdorligini oshirish hamda yerlarning meliorativ holatini yaxshilash hamda zamonaviy resurstejamkor innovatsion texnologiyalarni keng joriy etish masalalariga eʼtibor qaratilmayapti, jumladan, tomchilatib sugʻorish tizimi bor-yoʻgʻi 43,1 ming gektar yoki jami sugʻoriladigan maydonning atigi 1 foizida joriy qilingan.

Davlat mulki boʻlgan yer maydonlaridan samarali foydalanish, yer ajratish va ekinlarni joylashtirishda shaffoflikni taʼminlash, yerning ekologik holatini yaxshilashga qaratilgan zamonaviy innovatsion va resurstejamkor texnologiyalarni keng joriy etish, mahsulot ishlab chiqarish hajmlarini koʻpaytirish, fermer xoʻjaliklari va boshqa qishloq xoʻjaligi korxonalarining moliyaviy va iqtisodiy holatini yanada yaxshilash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari, Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi, Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Suv xoʻjaligi vazirligi, Iqtisodiyot vazirligi, Moliya vazirligi, Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasining fermer xoʻjaliklari va boshqa qishloq xoʻjaligi korxonalariga faoliyat yuritish uchun berilgan yer uchastkalari maydonlarini maqbullashtirish toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin.

2. Quyidagilar:

Fermer xoʻjaliklari va boshqa qishloq xoʻjaligi korxonalariga faoliyat yuritish uchun berilgan yer uchastkalari maydonlarini maqbullashtirish masalalari boʻyicha hududlarga biriktirilgan respublika ishchi guruhlari (keyingi oʻrinlarda hududlarga biriktirilgan respublika ishchi guruhlari deb ataladi) tarkibi 1-ilovaga muvofiq;

Fermer xoʻjaliklari va boshqa qishloq xoʻjaligi korxonalariga faoliyat yuritish uchun berilgan yer uchastkalari maydonlarini maqbullashtirish boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va tumanlar ishchi guruhlari namunaviy tarkiblari 2-3-ilovalarga muvofiq;

Fermer xoʻjaliklari va boshqa qishloq xoʻjaligi korxonalariga faoliyat yuritish uchun berilgan yer uchastkalari maydonlarini maqbullashtirishga qoʻyiladigan talablar 4-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va tumanlar hokimlari rahbarligida Fermer xoʻjaliklari va boshqa qishloq xoʻjaligi korxonalariga faoliyat yuritish uchun berilgan yer uchastkalari maydonlarini maqbullashtirish boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va tumanlar ishchi guruhlari (keyingi oʻrinlarda hududiy ishchi guruhlar deb ataladi) ikki kun muddatda tashkil etilsin.

3. Hududlarga biriktirilgan respublika ishchi guruhlari joylarga chiqqan holda hududiy ishchi guruhlar bilan birgalikda ikki hafta muddatda:

fermer xoʻjaliklari va boshqa qishloq xoʻjaligi korxonalarining yagona roʻyxatini shakllantirib, ularga ajratilgan yer uchastkalaridan maqsadli foydalanilayotganligi va yer ijara shartnomasi shartlariga rioya etilayotganligini;

ishlab chiqarish faoliyatini, tuzilgan kontraktatsiya shartnomalarining bajarilishini, mahsulot sotishdan tushgan mablagʻlarning bank hisobvaraqlari orqali aylanishini, debitor-kreditor qarzdorliklari va moliyaviy holatini;

fermer xoʻjaliklari va boshqa qishloq xoʻjaligi korxonalari faoliyatida qoʻshimcha tarmoqlar tashkil etilganligini, talab etiladigan zarur qishloq xoʻjaligi texnikasi va agregatlar bilan taʼminlanganlik darajasini, moddiy-texnika resurslaridan samarali foydalanish holatini tahlil qilsin.

Bunda, fermer xoʻjaliklari va boshqa qishloq xoʻjaligi korxonalari faoliyati samaradorligini baholash boʻyicha oʻtkazilgan tahlillarda har bir tumanning aholi zichligi va ish bilan taʼminlanganlik darajasi, xoʻjaliklarning ixtisoslashuvi (paxtachilik va gʻallachilik, gʻallachilik va sabzavotchilik, bogʻdorchilik va uzumchilik, sabzavotchilik va polizchilik) va oʻziga xos xususiyatlarini alohida hisobga olsinlar.

4. Belgilansinki, hududlarga biriktirilgan respublika ishchi guruhlari (B.T.Yusupov, R.N. Raxmatov, A.J. Vaxabov, U.Ya. Xalilov, R.Q. Davletov) tumanlarning toʻrtta sektor rahbarlari, yer uchastkalarini berish (realizatsiya qilish) masalalarini koʻrib chiquvchi tuman komissiyasi hamda fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashlari bilan birgalikda yer uchastkalarini maqbullashtirish jarayonida fermer xoʻjaliklari faoliyatiga xolisona baho berilishiga, shaffoflik, oshkoralik, ochiqlik va adolat tamoyillariga qatʼiy rioya qilinishiga shaxsan javob beradilar.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasiga hududlarga biriktirilgan respublika ishchi guruhlari va hududiy ishchi guruhlar faoliyati ustidan qatʼiy nazorat oʻrnatish, ular tomonidan amalga oshirilgan ishlar natijasi boʻyicha muntazam axborot berib borilishini taʼminlash va yer uchastkalarini maqbullashtirish ishlarini qisqa muddatlarda yakunlash choralarini koʻrish tavsiya etilsin.

6. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi va viloyatlar hokimlari maqbullashtirish jarayonida tumanlar hokimliklari zaxirasiga qaytarilgan yer uchastkalarini toʻgʻridan-toʻgʻri investitsiya kiritadigan qishloq xoʻjaligi klasterlariga, eksport qiluvchi va qayta ishlovchi korxonalarga, koʻp tarmoqli fermer xoʻjaliklariga ajratish ishlarini bir oy muddatda yakunlasinlar.

7. Belgilab qoʻyilsinki, eksperiment tariqasida:

a) fermer xoʻjaliklari uchun yer uchastkalari ochiq tanlov yakunlariga koʻra yer uchastkalarini berish (realizatsiya qilish) masalalarini koʻrib chiquvchi tuman komissiyasi hamda tuman fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashining xulosasiga binoan xalq deputatlari tuman Kengashining qarori asosida qabul qilingan tuman hokimining qarori boʻyicha beriladi.

Ushbu qaror talablariga muvofiq fermer xoʻjaliklariga yer uchastkalarini ajratish uchun oʻtkaziladigan ochiq tanlov barcha tartib-taomillar bilan birga oʻn kundan oshmasligi lozim.

Tanlovda asosiy eʼtibor:

talabgor yuridik va jismoniy shaxsning hisobvaragʻidagi majburiyatlardan ozod boʻlgan mavjud pul mablagʻlari mavjudligiga;

talabgorga yoki uning oila aʼzolariga tegishli yaroqli qishloq xoʻjaligi texnikalari mavjudligiga;

talabgorning yetishtirgan qishloq xoʻjaligi mahsulotlarining eksportga yoʻnaltirganligiga;

yaratiladigan yangi ish oʻrinlari soniga;

soʻnggi uch yil davomida mahsulot yetkazib berish boʻyicha shartnomalarning bajarilishiga qaratilishi lozim;

b) yer uchastkalari:

bir gektar yer maydoni uchun paxta-gʻallachilik loyihasiga 2 ming AQSH dollari ekvivalenti miqdorida;

sabzavot-gʻallachilik, bogʻdorchilik-uzumchilik, sabzavot-polizchilik loyihalariga 5 ming AQSH dollari ekvivalenti miqdorida toʻgʻridan-toʻgʻri investitsiya kiritadigan talabgorlarga va klaster korxonalariga mablagʻlar bankdagi hisobvaragʻida koʻringanidan soʻng, joriy yilda maqsadli ishlatish sharti bilan hamda tuman sektor rahbarining tavsiyasiga koʻra tanlov oʻtkazmasdan tuman hokimining qaroriga asosan ajratiladi.

Mazkur talablar asosida yer uchastkasi ajratilgan yoki yangidan tashkil etilgan fermer xoʻjaliklari yoki boshqa qishloq xoʻjaligi korxonalari biznes rejasida koʻrsatilgan majburiyatlarini bajarmagan taqdirda, yer ijara shartnomasi tuman hokimi tomonidan bir tomonlama bekor qilinishi uchun asos hisoblanadi.

8. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasi, Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklari almashlab ekish tizimini joriy qilish maqsadida paxta-gʻallachilik yoʻnalishidagi fermer xoʻjaliklari ekin yer maydonining 10 foiz qismiga boshqa qishloq xoʻjaligi ekinlari (beda, sabzavot, poliz) joylashtirilishini taʼminlasinlar.

9. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, Iqtisodiyot vazirligi, Moliya vazirligi, Adliya vazirligi, Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi bilan birgalikda qishloq aholisini kafolatli ish oʻrinlari bilan taʼminlash maqsadida yangidan tashkil etilayotgan fermer xoʻjaliklari, qishloq xoʻjaligi klasterlarining ixtisoslashuvidan kelib chiqib qishloq aholisini ishga olish meʼyorlarini belgilash tartibini bir oy muddatda ishlab chiqsin va Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.

10. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi Davlat soliq qoʻmitasi, “Oʻzagrokimyohimoya”, “Oʻzneftmahsulot”, “Oʻzagroservis”, “Oʻzpaxtasanoat” aksiyadorlik jamiyatlari, “Agrobank” aksiyadorlik tijorat banki, “Oʻzdonmahsulot” aksiyadorlik kompaniyasi, “Oʻztoʻqimachiliksanoati” uyushmasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va tumanlar hokimliklari bilan birgalikda bir oy muddatda:

yer ijara shartnomasi bekor qilingan fermer xoʻjaliklarining 2019-yil hosili uchun (kuzgi shudgor, kuzgi boshoqli don, toʻqsonbosti va boshqa ekinlarga) sarflangan xarajatlari, yetkazib berilgan moddiy-texnik resurslar va koʻrsatilgan xizmatlar boʻyicha yuzaga kelgan qarzdorliklarini;

2019-yil gʻalla hosili uchun ajratilgan imtiyozli kreditlarini, shuningdek, 2018-yilda qishloq xoʻjaligi ekinlarini yetishtirish uchun urugʻlik, koʻchat va mineral oʻgʻitlar uchun ajratilgan tijorat kreditlarining qoplanmagan qismini yangi tashkil etilgan yoki maqbullashtirilgan fermer xoʻjaliklari yoxud boshqa qishloq xoʻjaligi korxonalariga uch tomonlama dalolatnoma asosida qayta rasmiylashtirish ishlarini;

yer uchastkalari maqbullashtirilgan yoki yangidan tashkil etilgan fermer xoʻjaliklari yoxud boshqa qishloq xoʻjaligi korxonalari bilan 2019-yil hosilidan boshoqli don va paxta xomashyosi yetishtirish yuzasidan kontraktatsiya shartnomalarini, moddiy-texnika resurslarini yetkazib berish va xizmatlar koʻrsatish boʻyicha shartnomalarni qaytadan tuzish ishlarini yakunlash vazifasi yuklansin.

“Oʻzagrolizing” aksiyadorlik jamiyati tugatilgan fermer xoʻjaliklariga lizing va kredit asosida berilgan qishloq xoʻjaligi texnikalarini yangidan tashkil etilgan fermer xoʻjaliklariga va boshqa qishloq xoʻjaligi korxonalariga belgilangan tartibda qayta rasmiylashtirish ishlarini tashkil etsin.

11. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi, Davlat soliq qoʻmitasi, Davlat statistika qoʻmitasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklari maqbullashtirish jarayoni yakuni bilan faoliyati tugatilgan fermer xoʻjaliklarini yuridik shaxslarning davlat reyestridan chiqarish ishlarini belgilangan tartibda amalga oshirsin.

12. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokurorining oʻrinbosari R.N. Raxmatov, Qishloq xoʻjaligi vaziri B.T. Yusupov zimmasiga hamda Vazirlar Mahkamasining Qishloq va suv xoʻjaligi, qishloq xoʻjaligi va oziq-ovqat mahsulotlarini qayta ishlash masalalari axborot-tahlil departamentiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 9-yanvardagi 14-son qaroriga 1-ILOVA

Fermer xoʻjaliklari va boshqa qishloq xoʻjaligi korxonalariga faoliyat yuritish uchun berilgan yer uchastkalari maydonlarini maqbullashtirish masalalari boʻyicha hududlarga biriktirilgan respublika ishchi guruhlari

I. Respublika ishchi guruhi: B. Yusupov — Qishloq xoʻjaligi vaziri (Qoraqalpogʻiston Respublikasi va Xorazm viloyati) Qoraqalpogʻiston Respublikasi 1.‎ A. Ergashev — Qishloq xoʻjaligi vazirining oʻrinbosari 2.‎ I. Xoshimov — Suv xoʻjaligi vazirligi boshqarma boshligʻi oʻrinbosari 3.‎ F. Nurmuxamedov — Qishloq xoʻjaligi vazirligi bosh mutaxassisi 4. A. Seitov —‎ Davlat soliq qoʻmitasi boʻlim boshligʻi 5.‎ M. Xoldarov — Qoraqalpogʻiston Respublikasi prokuraturasi boʻlim boshligʻi 6. E. Rajabov — “Agrobank” ATB boʻlim boshligʻi 7. U. Niyazmetov — Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasi boʻlim boshligʻi 8. N. Toʻrayev — “Oʻzagrokimyohimoya” AJ boʻlim boshligʻi oʻrinbosari 9. B. Sobirov — “Oʻzneftmahsulot” AJ yetakchi mutaxassisi 10. P. Xakimov — “Oʻzagroservis” AJ “Qoraqalpoq Agroservis MTP” direktori 11. Sh. Saidov — “Oʻzpaxtasanoat” AJ bosh mutaxassisi Xorazm viloyati 1.‎ S. Islomov — Suv xoʻjaligi vazirligi boshqarma boshligʻi 2.‎ Sh. Ortiqov — Qishloq xoʻjaligi vazirligi yetakchi mutaxassisi 3.‎ Q. Murodov — Davlat soliq qoʻmitasi boʻlim boshligʻi 4. R. Pirnazarov — Xorazm viloyati prokuraturasi boʻlim boshligʻi 5.‎ R. Qayratdinov — “Agrobank” ATB boʻlim boshligʻi 6. S. Nizomov — Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasi mutaxassisi 7. D. Nurmetov — “Oʻzagrokimyohimoya” AJ bosh mutaxassisi 8. I. Bekmuratov — “Oʻzneftmahsulot” AJ yetakchi mutaxassisi 9. F. Qurbonov — “Oʻzagroservis” AJ “Xorazm Agroservis MTP” MCHJ bosh hisobchisi 10. R. Roziqulov — “Oʻzpaxtasanoat” AJ boʻlim boshligʻi II. Respublika ishchi guruhi: R. Raxmatov — Bosh prokuror oʻrinbosari (Jizzax, Sirdaryo va Toshkent viloyatlari) Jizzax viloyati 1.‎ A. Xolmurodov — “Oʻzagrolizing” AJ raisi 2.‎ Sh. Latipov — Suv xoʻjaligi vazirligi boshqarma boshligʻi oʻrinbosari 3.‎ M. Zulfiqorov — Qishloq xoʻjaligi vazirligi bosh mutaxassisi 4. Sh. Sulaymonov — Davlat soliq qoʻmitasi boʻlim boshligʻi 5.‎ X. Alimardonov — Jizzax viloyati prokuraturasi boʻlim boshligʻi 6. D. Bekmirzayev — “Agrobank” ATB bosh mutaxassis 7. I. Ergashev — Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasi mutaxassisi 8. N. Xamrayev — “Oʻzagrokimyohimoya” AJ bosh mutaxassisi 9. S. Yunusov — “Oʻzneftmahsulot” AJ bosh mutaxassisi 10. Sh. Iskandarov — “Oʻzagroservis” AJ “Jizzax Agroservis MTP” MCHJ direktori oʻrinbosari 11. F. Oripov — “Oʻzpaxtasanoat” AJ bosh mutaxassisi Sirdaryo viloyati 1.‎ I.Xamrayev — Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi boshligʻi oʻrinbosari 2.‎ Gʻ. Abdullayev — Qishloq xoʻjaligi vazirligi bosh mutaxassisi 3.‎ Z. Ishaliyev — “Oʻzsuvqurilishtaʼminot” RB boʻlim boshligʻi 4. B. Mirzajonov — Davlat soliq qoʻmitasi boʻlim boshligʻi 5.‎ A. Abdushukurov —‎ Sirdaryo viloyati prokuraturasi boʻlim boshligʻi v.b. 6. Sh. Zamonov — “Agrobank” ATB boʻlim boshligʻi 7. E. Mengliqulov — “Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasi mutaxassisi 8. Sh. Xudoyberdiyev — “Oʻzagrokimyohimoya” AJ boshqarma boshligʻi 9. A. Shodmonov — “Oʻzneftmahsulot” AJ yetakchi mutaxassisi 10. O. Velulayev — “Oʻzagroservis” AJ “Sirdaryo Agroservis MTP” MCHJ direktori oʻrinbosari 11. X. Aminov — “Oʻzpaxtasanoat” AJ boʻlim boshligʻi Toshkent viloyati 1.‎ S. Xodjayev — Qishloq xoʻjaligi vazirining oʻrinbosari 2.‎ A. Alibekov — Suv xoʻjaligi vazirligi boshqarma boshligʻi 3.‎ Q. Sapayev — Qishloq xoʻjaligi vazirligi bosh mutaxassisi 4. D. Musayev —‎ ‎ Davlat soliq qoʻmitasi boʻlim boshligʻi 5.‎ M. Egamberdiyev — Toshkent viloyati prokuraturasi boʻlim boshligʻi v.b. 6. Sh. Raximov — “Agrobank” ATB boʻlim boshligʻi 7. F. Xushvaqtov — Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasi boʻlim boshligʻi 8. A. Boymuratov — “Oʻzagrokimyohimoya” AJ boshqarma boshligʻi 9. R. Inoyatov — “Oʻzneftmahsulot” AJ bosh mutaxassisi 10. A. Mirzayev — “Oʻzagroservis” AJ “Toshkent Agroservis MTP” MCHJ direktori 11. A. Boqilov — “Oʻzpaxtasanoat” AJ bosh mutaxassisi III. Respublika ishchi guruhi: A. Vaxabov — Qishloq xoʻjaligi vazirining birinchi oʻrinbosari (Surxondaryo va Qashqadaryo viloyatlari) Surxondaryo viloyati 1.‎ F. Poʻlatov —‎ “Oʻzdonmahsulot” AK boshqaruvi raisi 2.‎ S. Maxmanov — Surxondaryo viloyati prokuraturasi boʻlim boshligʻi 3.‎ F. Ochildiyev — Qishloq xoʻjaligi vazirligi boshqarma boshligʻi 4. J. Abdullayev — Suv xoʻjaligi vazirligi boshqarma boshligʻi oʻrinbosari 5.‎ S. Raxmonqulov —‎ Davlat soliq qoʻmitasi boʻlim boshligʻi 6. A. Eshmuratov — “Agrobank” ATB boʻlim boshligʻi 7. B. Berdiyev — Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasi mutaxassisi 8. A. Xusanov — “Oʻzagrokimyohimoya” AJ boshqarma boshligʻi 9. Z. Ergashev — “Oʻzneftmahsulot” AJ bosh mutaxassisi 10. O. Tolliyev — “Oʻzagroservis” AJ “Surxondaryo Agroservis MTP” MCHJ direktori oʻrinbosari 11. B. Xoliqov — “Oʻzpaxtasanoat” AJ boshqarma boshligʻi oʻrinbosari Qashqadaryo viloyati 1.‎ M. Roʻzmetov — Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasi raisi oʻrinbosari 2.‎ B. Baxodirov — Qashqadaryo viloyati prokuraturasi boʻlim boshligʻi 3.‎ X. Maxmudov — Qishloq xoʻjaligi vazirligi boshqarma boshligʻi oʻrinbosari 4. A. Toshmatov — Suv xoʻjaligi vazirligi boshqarma boshligʻi oʻrinbosari 5.‎ K. Qurbonov —‎ Davlat soliq qoʻmitasi boʻlim boshligʻi 6. I. Xudoyqulov — “Agrobank” ATB bosh mutaxassis 7. Q. Xojiyev — Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasi mutaxassisi 8. I. Xamroyev — “Oʻzagrokimyohimoya” AJ boʻlim boshligʻi oʻrinbosari 9. S. Baratov — “Oʻzneftmahsulot” AJ nazoratchi-taftishchi 10. M. Oromov — “Oʻzagroservis” AJ “Qashqadaryo Agroservis MTP” MCHJ direktori oʻrinbosari 11. L. Maxmudov — “Oʻzpaxtasanoat” AJ bosh mutaxassisi IV. Respublika ishchi guruhi: U. Xalilov — Agrosanoat majmui va oziq-ovqat xavfsizligi taʼminlanishi ustidan nazorat qilish inspeksiyasi boshligʻi (Buxoro, Navoiy va Samarqand viloyatlari) Buxoro viloyati 1.‎ X. Bekbergenov — “Oʻzagrokimyohimoya” AJ raisining birinchi oʻrinbosari 2.‎ N. Amanov — Suv xoʻjaligi vazirligi boshqarma boshligʻi oʻrinbosari 3.‎ E. Xayitov — Qishloq xoʻjaligi vazirligi bosh mutaxassisi 4. B. Xudoyberdiyev —‎‎ Davlat soliq qoʻmitasi boʻlim boshligʻi 5.‎ K. Temirov — Buxoro viloyati prokuraturasi boʻlim boshligʻi 6. Q. Kazakov — “Agrobank” ATB boʻlim boshligʻi 7. A. Abduvaxobov — Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasi mutaxassisi 8. M. Xibbimov — “Oʻzagrokimyohimoya” AJ boshqarma boshligʻi oʻrinbosari 9. J. Mamadiyev — “Oʻzneftmahsulot” AJ bosh mutaxassisi 10. X. Rozikov — “Oʻzagroservis” AJ “Buxoro Agroservis MTP” MCHJ direktori oʻrinbosari 11. Q. Muxammadiyev — “Oʻzpaxtasanoat” AJ bosh mutaxassisi Navoiy viloyati 1.‎ R. Hayitov — “Oʻzagroservis” AJ raisi v.b.‎, 2.‎ J. Madraximov — Navoiy viloyati prokuraturasi boʻlim boshligʻi 3.‎ B. Quvaqov — Qishloq xoʻjaligi vazirligi boshqarma boshligʻi 4. D. Mustafoyev — Suv xoʻjaligi vazirligi boʻlim boshligʻi 5.‎ Gʻ. Buronov —‎ Davlat soliq qoʻmitasi boʻlim boshligʻi 6. I. Tirkashev — “Agrobank” ATB bosh mutaxassis 7. Q. Fayziyev — Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasi mutaxassisi 8. B. Ernazarov — “Oʻzagrokimyohimoya” AJ boshqarma boshligʻi oʻrinbosari 9. O. Maxmudov — “Oʻzneftmahsulot” AJ yetakchi mutaxassisi 10. A. Berdixolov — “Oʻzagroservis” AJ “Navoiy Agroservis MTP” MCHJ direktori oʻrinbosari 11. A. Kamiljanov — “Oʻzpaxtasanoat” AJ boʻlim boshligʻi Samarqand viloyati 1.‎ A. Joʻrayev — Qishloq xoʻjaligi vazirligi boshqarma boshligʻi 2.‎ M. Shomayramov — Suv xoʻjaligi vazirligi boshqarmasi boshligʻi 3.‎ F. Usmonov — Davlat soliq qoʻmitasi boʻlim boshligʻi 4. A. Turumov — Samarqand viloyati prokuraturasi boʻlim boshligʻi 5.‎ Q. Shodiyev — “Agrobank” ATB boʻlim boshligʻi 6. M. Agzamov — Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasi boʻlim boshligʻi 7. D. Toʻpchibayev — “Oʻzagrokimyohimoya” AJ boshqarma boshligʻi oʻrinbosari 8. F. Azimov — “Oʻzneftmahsulot” AJ yetakchi mutaxassisi 9. O. Gʻafforov — “Oʻzagroservis” AJ “Samarqand Agroservis MTP” MCHJ direktori oʻrinbosari 10. Sh. Togʻayev — “Oʻzpaxtasanoat” AJ bosh mutaxassisi V. Respublika ishchi guruhi: R. Davletov — Adliya vaziri (Andijon, Namangan va Fargʻona viloyatlari) Andijon viloyati 1.‎ Sh. Nurmatov — Qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarini sinash markazi direktori 2.‎ I. Xolmirzayev — Qishloq xoʻjaligi vazirligi boshqarma boshligʻi 3.‎ Sh. Usmonov — Suv xoʻjaligi vazirligi boshqarma boshligʻi oʻrinbosari 4. L. Mamajonov — Davlat soliq qoʻmitasi boʻlim boshligʻi 5.‎ M. Boltaboyev — Andijon viloyati prokuraturasi boʻlim boshligʻi 6. X. Raxmonov — “Agrobank” ATB bosh mutaxassisi 7. F. Sobitov — Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasi boʻlim boshligʻi 8. Z. Mirzajonov — “Oʻzagrokimyohimoya” AJ boshqarma boshligʻi oʻrinbosari 9. X. Oqqoʻziyev — “Oʻzneftmahsulot” AJ yetakchi mutaxassisi 10. X. Sattarov — “Oʻzagroservis” AJ “Andijon Agroservis MTP” MCHJ direktori 11. U. Quronboyev — “Oʻzpaxtasanoat” AJ bosh mutaxassisi Namangan viloyati 1.‎ M. Fayziyev — “Oʻzneftmahsulot” AJ boshqaruvi raisi 2.‎ N. Bobomurodov — Qishloq xoʻjaligi vazirligi boshqarma boshligʻi oʻrinbosari 3.‎ M. Olimov — Suv xoʻjaligi vazirligi boshqarma boshligʻi 4. T. Xojiyev — Davlat soliq qoʻmitasi boʻlim boshligʻi 5.‎ S. Tuxtaboyev — Namangan viloyati prokuraturasi boʻlim boshligʻi 6. T. Himmatov — “Agrobank” ATB bosh mutaxassis 7. M. Xamidov — Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasi mutaxassisi 8. U. Boliyev — “Oʻzagrokimyohimoya” AJ boʻlim boshligʻi 9. I. Islomov — “Oʻzneftmahsulot” AJ boshqarma boshligʻi oʻrinbosari 10. B. Tursunov — “Oʻzagroservis” AJ “Namangan Agroservis MTP” MCHJ direktori oʻrinbosari 11. E. Boyqulov — “Oʻzpaxtasanoat” AJ boʻlim boshligʻi Fargʻona viloyati 1.‎ A. Xaitov — Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi raisi v.b. 2.‎ O. Avezmatov — Qishloq xoʻjaligi vazirligi boshqarma boshligʻi oʻrinbosari 3.‎ R. Raximov — Suv xoʻjaligi vazirligi boshqarma boshligʻi 4. M. Xasanov —‎ Davlat soliq qoʻmitasi boʻlim boshligʻi 5.‎ F. Ismoilov — Fargʻona viloyati prokuraturasi boʻlim boshligʻi 6. R. Azmetov — “Agrobank” ATB bosh mutaxassisi 7. N. Meliyev — Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasi mutaxassisi 8. Sh. Xudoyberdiyev — “Oʻzagrokimyohimoya” AJ bosh mutaxassisi 9. N. Akbarov — “Oʻzneftmahsulot” AJ bosh mutaxassisi 10. D. Xaydarov — “Oʻzagroservis” AJ “Fargʻona Agroservis MTP” MCHJ direktori oʻrinbosari 11. M. Kuchkarov — “Oʻzpaxtasanoat”AJ bosh mutaxassisi

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 9-yanvardagi 14-son qaroriga 2-ILOVA

Fermer xoʻjaliklari va boshqa qishloq xoʻjaligi korxonalariga faoliyat yuritish uchun berilgan yer uchastkalari maydonlarini maqbullashtirish boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar ishchi guruhlarining

1. lavozimi boʻyicha — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyat hokimi, Ishchi guruhi rahbari lavozimi boʻyicha — viloyat hokimining iqtisodiyot va tadbirkorlik masalalari boʻyicha birinchi oʻrinbosari, Ishchi guruhi rahbarining oʻrinbosari 2. lavozimi boʻyicha — viloyat hokimining qishloq va suv xoʻjaligi masalalari boʻyicha oʻrinbosari, Ishchi guruhi rahbarining oʻrinbosari 3. lavozimi boʻyicha — viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshligʻi 4. lavozimi boʻyicha — viloyat davlat soliq boshqarmasi boshligʻi 5. lavozimi boʻyicha — viloyat qishloq xoʻjaligi boshqarmasi boshligʻi 6. lavozimi boʻyicha — viloyat adliya boshqarmasi boshligʻi 7. lavozimi boʻyicha — viloyat fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi raisi 8. lavozimi boʻyicha — viloyat iqtisodiyot boshqarmasi boshligʻi 9. lavozimi boʻyicha — viloyat statistika boshqarmasi boshligʻi 10. lavozimi boʻyicha — viloyat moliya boshqarmasi boshligʻi 11. lavozimi boʻyicha — viloyat irrigatsiya tizimlari havza boshqarmasi boshligʻi 12. lavozimi boʻyicha — viloyat bandlik boshqarmasi boshligʻi 13. lavozimi boʻyicha — “Agrobank” ATB viloyat filiali rahbari 14. lavozimi boʻyicha — viloyat “Agroservis” MTP MCHJ raisi 15. lavozimi boʻyicha — viloyat neftbaza unitar korxonasi rahbari 16. lavozimi boʻyicha — Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi viloyat boshqarmasi boshligʻi 17. lavozimi boʻyicha — “Agrokimyohimoya” aksiyadorlik jamiyati viloyat birlashmasi boshligʻi 18. lavozimi boʻyicha — Fuqarolarni oʻzini oʻzi boshqarish organlarini faoliyatini muvofiqlashtirish viloyat kengashi raisining oʻrinbosari 19. lavozimi boʻyicha — viloyat veterinariya boshqarmasi boshligʻi 20. lavozimi boʻyicha — Mintaqaviy paxta terminali MCHJ raisi 21. lavozimi boʻyicha — viloyat tijorat banklari rahbarlari 22. lavozimi boʻyicha — viloyat don korxonalari rahbarlari 23. lavozimi boʻyicha — viloyat yer resurslari va davlat kadastri boshqarmasi boshligʻi, Ishchi guruhi kotibi

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 9-yanvardagi 14-son qaroriga 3-ILOVA

Fermer xoʻjaliklari va boshqa qishloq xoʻjaligi korxonalariga faoliyat yuritish uchun berilgan yer uchastkalari maydonlarini maqbullashtirish boʻyicha tuman ishchi guruhining

1. lavozimi boʻyicha — tuman hokimi, Ishchi guruhi rahbari 2. lavozimi boʻyicha — tuman hokimining iqtisodiyot va tadbirkorlik masalalari boʻyicha birinchi oʻrinbosari, Ishchi guruhi rahbarining oʻrinbosari 3. lavozimi boʻyicha — tuman hokimining qishloq va suv xoʻjaligi masalalari boʻyicha oʻrinbosari, Ishchi guruhi rahbarining oʻrinbosari 4. lavozimi boʻyicha — tuman ichki ishlar boʻlimi boshligʻi 5. lavozimi boʻyicha — tuman davlat soliq inspeksiyasi boshligʻi 6. lavozimi boʻyicha — tuman qishloq xoʻjaligi boʻlimi boshligʻi 7. lavozimi boʻyicha — tuman adliya boʻlimi boshligʻi 8. lavozimi boʻyicha — tuman fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi raisi 9. lavozimi boʻyicha — tuman iqtisodiyot boʻlimi boshligʻi 10. l avozimi boʻyicha — tuman statistika boʻlimi boshligʻi 11. lavozimi boʻyicha — tuman moliya boʻlimi mudiri 12. lavozimi boʻyicha — tuman irrigatsiya boʻlimi boshligʻi 13. lavozimi boʻyicha — tuman bandlik markazi rahbari 14. lavozimi boʻyicha — “Agrobank” ATB tuman filiali rahbari 15. lavozimi boʻyicha — tuman “Agroservis” MTP MCHJ raisi 16. lavozimi boʻyicha — Neftbaza unitar korxonasi vakili 17. lavozimi boʻyicha — Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi tuman boʻlimi boshligʻi 18. lavozimi boʻyicha — “Agrokimyohimoya” aksiyadorlik jamiyati tuman filiali boshligʻi 19 . lavozimi boʻyicha — tuman hokimligi huquqshunosi 20. lavozimi boʻyicha — Fuqarolarni oʻzini oʻzi boshqarish organlarini faoliyatini muvofiqlashtirish tuman kengashi raisining oʻrinbosari 21. lavozimi boʻyicha — tuman veterinariya boʻlimi rahbari 22. lavozimi boʻyicha — tuman davlat sanitariya-epidemiologiya nazorati markazi bosh vrachi 23. lavozimi boʻyicha — tuman paxta tozalash korxonasi rahbari 24. lavozimi boʻyicha — tuman tijorat banklari rahbarlari 25. lavozimi boʻyicha — tuman don shoxobchalari rahbarlari 26. lavozimi boʻyicha — tuman yer resurslari va davlat kadastri boʻlimi boshligʻi, Ishchi guruhi kotibi

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 9-yanvardagi 14-son qaroriga 4-ILOVA

Fermer xoʻjaliklari va boshqa qishloq xoʻjaligi korxonalariga faoliyat yuritish uchun berilgan yer uchastkalari maydonlarini maqbullashtirishga qoʻyiladigan

1. Fermer xoʻjaliklari va boshqa qishloq xoʻjaligi korxonalarining (keyingi oʻrinlarda qishloq xoʻjaligi korxonalari deb ataladi) yer uchastkalari maydonlarini maqbullashtirishda, ularning oxirgi uch yillik faoliyati toʻliq tahlil qilinadi va natijasi boʻyicha har bir qishloq xoʻjaligi korxonasi kesimida tahliliy maʼlumot tayyorlanadi.

2. Qishloq xoʻjaligi korxonalarining yer uchastkalari maydonlarini maqbullashtirish jarayonida quyidagi holatlarda qishloq xoʻjaligi korxonalari bilan tuzilgan uzoq muddatli yer ijara shartnomasi bekor qilinadi:

yer uchastkasidan qonunchilik hujjatlarida, ijaraga olish shartnomasida koʻrsatilgan talablar va qishloq xoʻjaligi ekinlarini joylashtirish shartlari buzilganda hamda maqsadli, samarali va oqilona foydalanilmaganda;

yer uchastkasini saqlash shartlariga va suvdan foydalanish tartibiga rioya etilmaganda, yerning meliorativ holatini yaxshilash, tuproq unumdorligini oshirish chora-tadbirlari koʻrilmaganda, shuningdek ushbu maqsadlar uchun oʻz mablaѓlarini ajratmaganda;

yer uchastkalari maydonlari uzoq muddatli yer ijara shartnomasida belgilangan oʻlchamlarga nisbatan kamaytirib yuborilganda, sugʻoriladigan maydonlarga asossiz ravishda bino-inshootlar qurilganda yoki boshqa turdagi zarar yetkazilganda;

qishloq xoʻjaligi ekinlarini parvarishlashda agrotexnika tadbirlari oʻz vaqtida amalga oshirilmaganda yoki belgilangan talablarga rioya etilmaganda va normativ kadastr bahosidan past hosil olinganda;

davlat xaridi uchun qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetkazib berish yuzasidan tuzilgan kontraktatsiya shartnomalari shartlari soʻnggi uch yilda bajarilmaganda, xoʻjalik faoliyati samarasiz yoki past rentabellik bilan yuritilganda;

mehnat munosabatlarini tartibga solishga qaratilgan qonunchilik hujjatlari talablariga rioya etilmaganda, ishchi — xodimlar, shu jumladan fermer xoʻjaligida mehnat qiladigan oila aʼzolari, vaqtincha (mavsumiy) yollanadigan fuqarolar uchun mehnat xavfsizligi shartlari taʼminlanmaganda;

soliqlar va boshqa majburiy toʻlovlar, shuningdek yetkazib berilgan moddiy-texnika resurslar va koʻrsatilgan xizmatlar uchun toʻlovlar oʻz vaqtida amalga oshirilmaganda, soʻnggi uch yil davomida yetishtirilgan mahsulotlarni sotishdan tushadigan mablagʻlar bank hisobvaraqlarida aylanishi taʼminlamaganda;

fermer xoʻjaligini yuritish uchun yer uchastkasini berish boʻyicha oʻtkazilgan ochiq tanlovda koʻrsatilgan mol-mulk, texnika va pul mablagʻlari xoʻjalikning ustav fondiga kiritilmaganda.

3. Qishloq xoʻjaligi korxonalari yer uchastkalarining hajmlari ularning faoliyat yoʻnalishlaridan kelib chiqqan holda quyidagicha belgilanadi:

paxtachilik va gʻallachilik yoʻnalishidagi qishloq xoʻjaligi korxonalari yer uchastkalari maydonlarining eng kam oʻlchami — 100 gektar;

gʻallachilik va sabzavotchilik yoʻnalishidagi qishloq xoʻjaligi korxonalari yer uchastkalari maydonlarining eng kam oʻlchami — 20 gektar;

bogʻdorchilik va uzumchilik yoʻnalishidagi qishloq xoʻjaligi korxonalari yer uchastkalari maydonlarining eng kam oʻlchami — 10 gektar;

sabzavotchilik va polizchilik yoʻnalishidagi qishloq xoʻjaligi korxonalari yer uchastkalari maydonlarining eng kam oʻlchami — 5 gektar.

Chorvachilik yoʻnalishidagi qishloq xoʻjaligi korxonalari yer uchastkalarining hajmlari qonunchilikda belgilangan tartibda mavjud shartli mol bosh sonidan kelib chiqqan holda belgilanadi.

4. Qishloq xoʻjaligi korxonalari yer uchastkalarining oʻlchami mazkur talablarning 3-bandida nazarda tutilgan miqdorlardan kam boʻlgan taqdirda, ularni maqbullashtirishga asos boʻladi.

Bunda, yer uchastkalaridan samarali foydalanayotgan, kontraktatsiya shartnomasi majburiyatlarini bajarib kelayotgan, moddiy-texnika bazasiga ega boʻlgan hamda koʻp tarmoqli faoliyatni yoʻlga qoʻygan paxta-gʻallachilik yoʻnalishidagi fermer xoʻjaliklariga, shuningdek, zamonaviy issiqxonalar, intensiv usulda tashkil qilingan bogʻ va tokzorlarning yer uchastkalariga mazkur talablarning 3-bandida koʻzda tutilgan miqdorlar qoʻllanilmaydi.

5. Maqbullashtirish jarayonida tuman hokimliklari zaxirasiga qaytarilgan yer uchastkalari, birinchi navbatda toʻgʻridan-toʻgʻri investitsiya kiritadigan, moliyaviy holati yaxshi (qarzdorligi yoʻq, bank hisobvaraqlarida mablagʻi boʻlgan) va qishloq xoʻjaligi texnikalariga ega koʻp tarmoqli fermer xoʻjaliklari (kichik — klasterlar), paxta-toʻqimachilik klasterlari, eksport qiluvchi va qayta ishlovchi korxonalariga beriladi.

Yer uchastkalarini maqbullashtirishda konturlarning yaxlitligini saqlagan holda, tuproq sharoiti, suv yoʻli va boshqa omillar hisobga olinadi.

6. Eski, iqtisodiy jihatdan samaradorligi past boʻlgan (koʻchat soni kam boʻlgan, koʻchatlar intensiv usulda ekilmagan) bogʻ va tokzorlar belgilangan tartibda buzilib, ekin yer maydonlari tarkibiga qoʻshiladi.

7. Bogʻ va tokzorlarni maqbullashtirishda soʻnggi uch yilda olingan hosil, uni sotishdan tushgan tushum toʻgʻrisidagi statistika organlariga topshirilgan hisobotlar, bank hisobvaraqlarida aylangan mablagʻlar, yangi tashkil etilgan bogʻ va tokzorlarga sarflangan xarajatlar tahlil qilinib, xulosa qilinadi.

Yer ijara shartnomasi bekor qilinayotgan qishloq xoʻjaligi korxonalarining tugallanmagan ishlab chiqarish xarajatlari, bogʻ va tokzorlarga qilingan xarajatlar, yer uchastkasi biriktirib berilayotgan yoki yangidan tashkil etiladigan fermer xoʻjaliklari, klasterlar, eksport qiluvchi va qayta ishlovchi korxonalari tomonidan oʻzaro kelishuv (kelishilgan narxlar) yoki baholash natijalari asosida qoplab beriladi.

8. Yer uchastkalari oʻlchami mazkur talablarning 3-bandida belgilangan miqdorlardan kam boʻlgan qishloq xoʻjaligi korxonalari qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda ixtiyoriy ravishda qoʻshib yuborish, qoʻshib olish tartibida qayta tashkil etilishi mumkin.

9. Qishloq xoʻjaligi korxonalarining yer uchastkalarini maqbullashtirish jarayonida qonunchilik hujjatlari hamda xolislik, oshkoralik va ochiqlik tamoyillariga qatʼiy rioya qilinishiga Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va tumanlar 4 ta sektor rahbarlari hamda tumanlar komissiyalarining barcha aʼzolari shaxsan javobgar hisoblanadi.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2019-yil 9-yanvar,

14-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 10.01.2019-y., 09/19/14/2451-son, 13.07.2019-y., 09/19/575/3415-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 05.04.2022-y., 09/22/153/0266-son)

lex.uz