📅 2019-yil 18-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019-yil 18-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019 йил 18 январь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 18 января 2019 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 18 January 2019 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ДАСТУРИ
рўйхати
Қишлоқ хўжалигини механизациялаш соҳасида илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида » 2018 йил 8 майдаги ПҚ-3702-сон ҳамда « Қишлоқ хўжалигини ўз вақтида қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлаш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида » 2018 йил 10 майдаги ПҚ-3712-сон қарорларига мувофиқ қишлоқ хўжалигини механизациялаш соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотлар ҳамда инновацион фаолиятни ривожлантириш, бажариладиган илмий тадқиқотларнинг салоҳиятини ошириш ва соҳанинг моддий-техника таъминотини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирлигининг Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти тизимидаги Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш илмий-тадқиқот институти негизида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш марказининг Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институтини (кейинги ўринларда Институт деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
2. Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
пахта-ғаллачилик, сабзовот-полизчилик, боғдорчилик ва бошқа экинларни парвариш қилишда интенсив технологияларни қамраб олган ҳолда қишлоқ хўжалик экинлари етиштириш бўйича барча агротехник тадбирларни тўлиқ механизациялашни таъминлайдиган истиқболли машиналашган агротехнологиялар ва ресурсларни тежайдиган техника воситаларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
лалми ерлар ва чўл яйловларида дон, мойли ва озуқабоп экинлар етиштириш бўйича янги агротехнологиялар ва техника воситаларини яратиш ва жорий этиш йўли билан маҳсулдорлиги кам ерлардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга йўналтирилган илмий тадқиқотларни бажариш;
қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш, сақлаш, ташиш ва қайта ишлаш жараёнларининг самарадорлигини, жумладан, ноанъанавий ва қайта тикланувчи энергия манбалари ҳамда ахборот технологияларини қўллаш ва агротехнологик тадбирларни комплекс автоматлаштириш ҳисобига оширишга қаратилган инновацион ишларни амалга ошириш;
хорижий ва маҳаллий корхоналарда ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалик техникаси ва техника воситаларининг янги замонавий турларидан республика қишлоқ хўжалигида самарали фойдаланишга доир илмий асосланган тавсияларни ишлаб чиқиш;
қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритувчи бошқа илмий ва олий таълим муассасалари ҳамда машинасозлик корхоналари, шунингдек, халқаро илмий-тадқиқот институтлари ва марказлари билан илмий-техник кооперация ўрнатиш ва ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш орқали юқори малакали кадрлар тайёрлаш, илм-фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциясини таъминлашга қаратилган тадбирларни ташкил этиш.
3. Қуйидагилар:
2019-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини механизациялаш соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотлар ҳамда инновацион ишланмаларни ривожлантириш, бажариладиган илмий тадқиқотларнинг амалий салоҳиятини ошириш ва Институтнинг моддий-техника таъминотини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирига, зарурат бўлганда, Институт тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
4. Қуйидагилар Институт фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан бино ва иншоотларни сақлаш, шунингдек, ходимларнинг (илмий ходимлардан ташқари) иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни амалга ошириш учун ажратиладиган маблағлар;
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан давлат илмий дастурларини амалга ошириш учун ажратиладиган маблағлар;
хўжалик фаолиятидан олинадиган даромадлар;
халқаро молия институтлари, хорижий ва донор ташкилотларнинг грантлари;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
5. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг асосланган ҳисоб-китобларига биноан Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурининг 2020 йил ва кейинги йиллар учун мўлжалланган параметрларини шакллантиришда Институтда қурилиш-таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш ишларини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси ҳисобига маблағлар ажратилишини назарда тутсин.
6. Белгилаб қўйилсинки:
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини механизациялаш воситаларини яратиш бўйича барча илмий-тадқиқот ишланмалари ва тажриба-конструкторлик ишлари ягона режа асосида Институт ва «Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги конструкторлик-технологик маркази» МЧЖ билан ҳамкорликда амалга оширилади;
Институт илмий ходимлари томонидан инновацион ишланмалар асосида яратилган машиналар ва механизация воситалари намуналарини тайёрлаш ва уларни давлат синовларидан ўтказиш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
7. «Ўзавтосаноат» АЖ ишончли бошқарувчи компанияси инновацион ишланмалар асосида яратилган машиналар ва механизация воситалари намуналарини белгиланган тартибда синаш учун тегишли шартномалар асосида тайёрлашни таъминласин, ички ва ташқи бозорларда уларга бўлган талабни, мавжуд аналогларга нисбатан техник параметрлари ва нархи бўйича рақобатбардошлигини комплекс тарзда ўрганишни амалга оширсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда икки ой муддатда кластерлар яратишнинг жаҳон тажрибасини ўрганиб чиқсин ва республикада ушбу тажрибадан фойдаланиш бўйича аниқ таклифларни киритсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва «Ўзагросервис» АЖнинг Институтнинг Тошкент вилояти Янгийўл туманининг «Гулбаҳор» шаҳарчаси «Аҳил» маҳалласида жойлашган намойишлар саройи биноси, бостирмалар ва қоровулхона биносини «Ўзагросервис» АЖ устав капиталидаги давлат улушини ошириш ҳисобига бериш;
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Давлат активларини бошқариш агентлигининг Институтнинг фойдаланилмаётган бино ва иншоотларини 3-иловага мувофиқ очиқ савдо орқали сотиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Давлат активларини бошқариш агентлиги 3-иловага мувофиқ Институтнинг бўш турган ва фойдаланилмаётган бино ва иншоотлари бозор нархида белгиланган тартибда оммавий савдоларга қўйилишини ташкил этсин.
10. Белгилаб қўйилсинки:
ушбу қарорга мувофиқ ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази илмий-тадқиқот муассасаларининг бино ва иншоотларидан самарали фойдаланишни таъминлаш, ер участкалари майдонларини оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 1 мартдаги 114-сон қарорига 2-иловага мувофиқ бино ва иншоотларни (18, 20, 21, 24-позициялар) сотишдан тушадиган маблағлар Институтнинг махсус ҳисоб рақамида жамғарилади;
Институтнинг махсус ҳисоб рақамидаги маблағлар:
Институтнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга, шу жумладан, таъмирлаш-қайта тиклаш ишлари, замонавий илмий, технологик ҳамда лаборатория асбоб-ускуналари ва воситалар билан жиҳозлаш учун йўналтирилади.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Институтнинг махсус ҳисоб рақамидаги пул маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан назорат ўрнатсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
Институтнинг уставини ишлаб чиқсин, тасдиқласин ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
12. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Отажонов ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти Б.С. Юлдашев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 январдаги 45-сон қарорига 2-ИЛОВА
2019-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини механизациялаш соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотлар ҳамда инновацион ишланмаларни ривожлантириш, бажариладиган илмий тадқиқотларнинг салоҳиятини ошириш ва Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институтининг моддий-техника таъминотини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари
Т/р Тадбирлар номи Амалга ошириш шакли Бажариш муддати Масъул ижрочилар I. Қишлоқ хўжалигини механизациялаш соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқот ишларининг натижадордигини ошириш, илмий ишланмаларни ишлаб чиқаришга жорий этиш ва тижоратлаштиришни фаоллаштириш 1. Қишлоқ хўжалигини механизациялаш соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқот ишлари натижалари амалиётга жорий этилишини тизимли ташкил этиш. Идоралараро тасдиқланган илмий тадқиқотларни бажариш концепцияси 2019 йил февраль Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ, қишлоқ хўжалиги машинасозлик корхоналари, қишлоқ хўжалик соҳасидаги илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари 2. Яратилаётган қишлоқ хўжалиги машиналарининг тажриба ва макет нусхаларини тайёрлаш учун замонавий конструкторлик бўлимига эга бўлган тажриба цехини ташкил этиш. Келишилган таклиф 2019 йил апрель Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Молия вазирлиги 3. Ишлаб чиқаришга тайёр илмий ишланмалар рўйхатини шакллантириш. Келишиб тасдиқланган рўйхат 2019 йил апрель Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ 4. Илмий ишланмаларни амалиётга жорий этиш ва тижоратлаштириш чораларини кўриш. Ҳар бир ишланма бўйича келишиб тасдиқланган чора-тадбирлар 2019 йил июль Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ 5. Хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг машина ва механизмлари намуналарини адаптацион синовларидан ўтказиш. Чора-тадбирлар 2020 йил январь Фанлар академияси, «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ II. Моддий-техник базани мустаҳкамлаш, замонавий лабораторияларни ташкил этиш, бутловчи қисмлар ва сарфлаш материаллари билан узлуксиз таъминлаш, ахборот-коммуникация технологияларини изчил жорий этиш 6. Маъмурий бино ва лаборатория корпусларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш. Лойиҳа таклифи 2019 йил февраль Фанлар академияси, Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси 7. Замонавий лабораторияларни ташкил этиш, асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ва бутловчи қисм ҳамда сарфлаш материаллари билан таъминлаш. Лойиҳа таклифи 2019 йил апрель Фанлар академияси, Молия вазирлиги 8. Мавжуд ахборот-коммуникация воситалари тизимини янгилаш. Келишиб тасдиқланган чора-тадбирлар графиги 2019 йил август Фанлар академияси, Молия вазирлиги 9. Бино ва иншоотларини сақлаш, шунингдек, айрим тоифадаги ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича харажатларни базавий молиялаштиришга ўтказиш. Вазирлар Маҳкамасининг қарори 2019 йил сентябрь Фанлар академияси, Молия вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги 10. Илмий-тадқиқот фаолиятида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш. Келишиб тасдиқланган чора-тадбирлар жадвали тасдиқланган жадвал бўйича Фанлар академияси, Молия вазирлиги III. Қишлоқ хўжалигини механизациялаш соҳасидаги ташкилот, корхона, илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари билан ўзаро алоқаларни кучайтириш ва ҳамкорликнинг самарадорлигини ошириш 11. Институт докторантурасида турдош илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари учун илмий ва илмий-педагогик кадрларни мақсадли тайёрлаш. Ташкилот кенгашининг қарори 2019 йил май Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 12. Бажарилаётган илмий муаммоли мавзулар бўйича тузилган илмий-ижодий гуруҳ таркибида докторантлар улуши 10 фоиздан кам бўлмаслигини таъминлаш. Ташкилотнинг буйруғи ҳар йили январь ойида Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги 13. Ишлаб чиқариш корхоналари билан илмий ишланмалар амалиётга жорий этилишини таъминловчи ҳамкорликни мустаҳкамлаш. Истеъмолчиларга тақдим этиладиган лойиҳалар таклифи 2019 йил март Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ, қишлоқ хўжалиги машинасозлик корхоналари IV. Хорижий илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари билан алоқаларни ривожлантириш ва жаҳон бозорларида рақобатбардош қишлоқ хўжалик техникаси ишлаб чиқарилишини фаоллаштириш 14. Хорижий стажировкаларни ташкил этиш учун ёш олимлар ва илмий ходимлар ҳамда етакчи хорижий илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари рўйхатини шакллантириш. Келишиб тасдиқланган жадвал 2019 йил февраль Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги 15. Ёш олимлар ва илмий ходимлар хорижий илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларида стажировкадан ўтишини таъминлаш. Хорижий муассасалар билан тузиладиган шартномалар тасдиқланган жадвалга мувофиқ Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги 16. Илмий ходимлар учун семинар ва тренинглар ўтказиш учун хорижий мутахассис ва олимларни жалб этиш. Чора-тадбирлар режаси 2019 йил март Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги 17. Халқаро ва хорижий ташкилотларнинг грантларини кенг жалб қилиш. Чора-тадбирлар режаси 2019 йил апрель Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги 18. Илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш ва докторантларга маслаҳатчилик қилиш учун P hD илмий даражасига эга хорижий олимларни жалб қилиш. Чора-тадбирлар режаси 2019 йил август Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 январдаги 45-сон қарорига 3-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институтининг бўшаётган ва очиқ савдо орқали сотувга қўйилаётган бино ва иншоотлари
Т/р Объектлар номи Қурилган йили Кадастр рақами Майдони, кв м Жойлашган жойи 1 2-маъмурий бино лаборатория бокслари, бостирмаси ва қоровулхонаси билан 1981 11 — 15 — 10 — 03 — 02 — 2104 20793,56 Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Гулбахор шаҳарчаси, «Шодлик» маҳалласи 2 Иссиқхона мажмуаси, қоровулхонаси билан 2008 10 — 15 — 10 — 03 — 02 — 0314 20000,0 Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Гулбахор шаҳарчаси, «Шодлик» маҳалласи
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 январдаги 45-сон қарорига 4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази илмий-тадқиқот муассасаларининг бино ва иншоотларидан самарали фойдаланишни таъминлаш, ер участкалари майдонларини оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 1 мартдаги 114-сон қарорига 2-иловадан 22-позиция чиқариб ташлансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Илмий-инновацион ишланма ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишнинг самарали механизмларини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 январдаги 24-сон қарорининг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Белгилаб қўйилсинки, 2018 йил 1 январдан бошлаб Фанлар академиясининг илмий-тадқиқот муассасалари:
бино ва иншоотларини сақлаш, шунингдек, ходимлар (илмий ходимлардан ташқари) меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига базавий молиялаштириш асосида амалга оширилади;
раҳбар ходимларининг иш ҳақи бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошларига тенглаштирилади.»
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 18 январь,
45-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
DASTURI
roʻyxati
Qishloq xoʻjaligini mexanizatsiyalash sohasida ilmiy-tadqiqot ishlarini amalga oshirish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Toshkent irrigatsiya va qishloq xoʻjaligini mexanizatsiyalash muhandislari institutida oliy maʼlumotli kadrlar tayyorlash tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2018-yil 8-maydagi PQ-3702-son hamda “ Qishloq xoʻjaligini oʻz vaqtida qishloq xoʻjaligi texnikasi bilan taʼminlash mexanizmlarini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2018-yil 10-maydagi PQ-3712-son qarorlariga muvofiq qishloq xoʻjaligini mexanizatsiyalash sohasida fundamental va amaliy tadqiqotlar hamda innovatsion faoliyatni rivojlantirish, bajariladigan ilmiy tadqiqotlarning salohiyatini oshirish va sohaning moddiy-texnika taʼminotini mustahkamlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Fanlar akademiyasi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi va Suv xoʻjaligi vazirligining Toshkent irrigatsiya va qishloq xoʻjaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti tizimidagi Qishloq xoʻjaligini mexanizatsiyalash va elektrlashtirish ilmiy-tadqiqot instituti negizida Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi Qishloq xoʻjaligi va oziq-ovqat taʼminoti ilmiy-ishlab chiqarish markazining Qishloq xoʻjaligini mexanizatsiyalash ilmiy-tadqiqot institutini (keyingi oʻrinlarda Institut deb ataladi) tashkil etish toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin.
2. Quyidagilar Institutning asosiy vazifalari va faoliyat yoʻnalishlari etib belgilansin:
paxta-gʻallachilik, sabzovot-polizchilik, bogʻdorchilik va boshqa ekinlarni parvarish qilishda intensiv texnologiyalarni qamrab olgan holda qishloq xoʻjalik ekinlari yetishtirish boʻyicha barcha agrotexnik tadbirlarni toʻliq mexanizatsiyalashni taʼminlaydigan istiqbolli mashinalashgan agrotexnologiyalar va resurslarni tejaydigan texnika vositalarini ishlab chiqish va joriy etish;
lalmi yerlar va choʻl yaylovlarida don, moyli va ozuqabop ekinlar yetishtirish boʻyicha yangi agrotexnologiyalar va texnika vositalarini yaratish va joriy etish yoʻli bilan mahsuldorligi kam yerlardan foydalanish samaradorligini oshirishga yoʻnaltirilgan ilmiy tadqiqotlarni bajarish;
qishloq xoʻjalik mahsulotlarini yetishtirish, saqlash, tashish va qayta ishlash jarayonlarining samaradorligini, jumladan, noanʼanaviy va qayta tiklanuvchi energiya manbalari hamda axborot texnologiyalarini qoʻllash va agrotexnologik tadbirlarni kompleks avtomatlashtirish hisobiga oshirishga qaratilgan innovatsion ishlarni amalga oshirish;
xorijiy va mahalliy korxonalarda ishlab chiqarilgan qishloq xoʻjalik texnikasi va texnika vositalarining yangi zamonaviy turlaridan respublika qishloq xoʻjaligida samarali foydalanishga doir ilmiy asoslangan tavsiyalarni ishlab chiqish;
qishloq xoʻjaligi sohasida faoliyat yurituvchi boshqa ilmiy va oliy taʼlim muassasalari hamda mashinasozlik korxonalari, shuningdek, xalqaro ilmiy-tadqiqot institutlari va markazlari bilan ilmiy-texnik kooperatsiya oʻrnatish va oʻzaro hamkorlikni mustahkamlash orqali yuqori malakali kadrlar tayyorlash, ilm-fan, taʼlim va ishlab chiqarishning samarali integratsiyasini taʼminlashga qaratilgan tadbirlarni tashkil etish.
3. Quyidagilar:
2019-2020-yillarda qishloq xoʻjaligini mexanizatsiyalash sohasida fundamental va amaliy tadqiqotlar hamda innovatsion ishlanmalarni rivojlantirish, bajariladigan ilmiy tadqiqotlarning amaliy salohiyatini oshirish va Institutning moddiy-texnika taʼminotini mustahkamlash boʻyicha chora-tadbirlar dasturi 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligi vaziriga, zarurat boʻlganda, Institut tuzilmasiga xodimlarning belgilangan umumiy soni va mehnatga haq toʻlash fondi doirasida oʻzgartirishlar kiritish huquqi berilsin.
4. Quyidagilar Institut faoliyatini moliyalashtirish manbalari etib belgilansin:
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan bino va inshootlarni saqlash, shuningdek, xodimlarning (ilmiy xodimlardan tashqari) ish haqi va unga tenglashtirilgan toʻlovlarni amalga oshirish uchun ajratiladigan mablagʻlar;
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan davlat ilmiy dasturlarini amalga oshirish uchun ajratiladigan mablagʻlar;
xoʻjalik faoliyatidan olinadigan daromadlar;
xalqaro moliya institutlari, xorijiy va donor tashkilotlarning grantlari;
qonun hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar boʻyicha davlat qoʻmitasi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda Qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalar milliy markazining asoslangan hisob-kitoblariga binoan Oʻzbekiston Respublikasining rivojlanish davlat dasturining 2020-yil va keyingi yillar uchun moʻljallangan parametrlarini shakllantirishda Institutda qurilish-taʼmirlash hamda jihozlash ishlarini amalga oshirish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekiston Respublikasining rivojlanish davlat dasturlarini moliyalashtirish jamgʻarmasi hisobiga mablagʻlar ajratilishini nazarda tutsin.
6. Belgilab qoʻyilsinki:
qishloq xoʻjaligi ishlab chiqarishini mexanizatsiyalash vositalarini yaratish boʻyicha barcha ilmiy-tadqiqot ishlanmalari va tajriba-konstruktorlik ishlari yagona reja asosida Institut va “Qishloq xoʻjaligi mashinasozligi konstruktorlik-texnologik markazi” MChJ bilan hamkorlikda amalga oshiriladi;
Institut ilmiy xodimlari tomonidan innovatsion ishlanmalar asosida yaratilgan mashinalar va mexanizatsiya vositalari namunalarini tayyorlash va ularni davlat sinovlaridan oʻtkazish xarajatlari Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasining budjetdan tashqari mablagʻlari va qonun hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobiga amalga oshiriladi.
7. “Oʻzavtosanoat” AJ ishonchli boshqaruvchi kompaniyasi innovatsion ishlanmalar asosida yaratilgan mashinalar va mexanizatsiya vositalari namunalarini belgilangan tartibda sinash uchun tegishli shartnomalar asosida tayyorlashni taʼminlasin, ichki va tashqi bozorlarda ularga boʻlgan talabni, mavjud analoglarga nisbatan texnik parametrlari va narxi boʻyicha raqobatbardoshligini kompleks tarzda oʻrganishni amalga oshirsin.
8. Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi Fanlar akademiyasi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, “Oʻzagrotexsanoatxolding” AJ va boshqa manfaatdor tashkilotlar bilan birgalikda ikki oy muddatda klasterlar yaratishning jahon tajribasini oʻrganib chiqsin va respublikada ushbu tajribadan foydalanish boʻyicha aniq takliflarni kiritsin.
9. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi va “Oʻzagroservis” AJning Institutning Toshkent viloyati Yangiyoʻl tumanining “Gulbahor” shaharchasi “Ahil” mahallasida joylashgan namoyishlar saroyi binosi, bostirmalar va qorovulxona binosini “Oʻzagroservis” AJ ustav kapitalidagi davlat ulushini oshirish hisobiga berish;
Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi, Davlat aktivlarini boshqarish agentligining Institutning foydalanilmayotgan bino va inshootlarini 3-ilovaga muvofiq ochiq savdo orqali sotish toʻgʻrisidagi takliflari maʼqullansin.
Davlat aktivlarini boshqarish agentligi 3-ilovaga muvofiq Institutning boʻsh turgan va foydalanilmayotgan bino va inshootlari bozor narxida belgilangan tartibda ommaviy savdolarga qoʻyilishini tashkil etsin.
10. Belgilab qoʻyilsinki:
ushbu qarorga muvofiq hamda Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston qishloq xoʻjaligi ilmiy-ishlab chiqarish markazi ilmiy-tadqiqot muassasalarining bino va inshootlaridan samarali foydalanishni taʼminlash, yer uchastkalari maydonlarini optimallashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 1-martdagi 114-son qaroriga 2-ilovaga muvofiq bino va inshootlarni (18, 20, 21, 24-pozitsiyalar) sotishdan tushadigan mablagʻlar Institutning maxsus hisob raqamida jamgʻariladi;
Institutning maxsus hisob raqamidagi mablagʻlar:
Institutning moddiy-texnika bazasini mustahkamlashga, shu jumladan, taʼmirlash-qayta tiklash ishlari, zamonaviy ilmiy, texnologik hamda laboratoriya asbob-uskunalari va vositalar bilan jihozlash uchun yoʻnaltiriladi.
Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi Institutning maxsus hisob raqamidagi pul mablagʻlaridan maqsadli foydalanilishi ustidan nazorat oʻrnatsin.
11. Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda bir oy muddatda:
Institutning ustavini ishlab chiqsin, tasdiqlasin va belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtkazilishini taʼminlasin;
qabul qilingan normativ-huquqiy hujjatlarni ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
12. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 4-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritilsin.
13. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar boʻyicha davlat qoʻmitasi raisi S.R. Xolmuradov, Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari N.S. Otajonov va Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi prezidenti B.S. Yuldashev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 18-yanvardagi 45-son qaroriga 2-ILOVA
2019-2020-yillarda qishloq xoʻjaligini mexanizatsiyalash sohasida fundamental va amaliy tadqiqotlar hamda innovatsion ishlanmalarni rivojlantirish, bajariladigan ilmiy tadqiqotlarning salohiyatini oshirish va Qishloq xoʻjaligini mexanizatsiyalash ilmiy-tadqiqot institutining moddiy-texnika taʼminotini mustahkamlash chora-tadbirlari
T/r Tadbirlar nomi Amalga oshirish shakli Bajarish muddati Masʼul ijrochilar I. Qishloq xoʻjaligini mexanizatsiyalash sohasida fundamental va amaliy tadqiqot ishlarining natijadordigini oshirish, ilmiy ishlanmalarni ishlab chiqarishga joriy etish va tijoratlashtirishni faollashtirish 1. Qishloq xoʻjaligini mexanizatsiyalash sohasida fundamental va amaliy tadqiqot ishlari natijalari amaliyotga joriy etilishini tizimli tashkil etish. Idoralararo tasdiqlangan ilmiy tadqiqotlarni bajarish konsepsiyasi 2019-yil fevral Fanlar akademiyasi, Innovatsion rivojlanish vazirligi, “Oʻzagrotexsanoatxolding” AJ, qishloq xoʻjaligi mashinasozlik korxonalari, qishloq xoʻjalik sohasidagi ilmiy-tadqiqot va oliy taʼlim muassasalari 2. Yaratilayotgan qishloq xoʻjaligi mashinalarining tajriba va maket nusxalarini tayyorlash uchun zamonaviy konstruktorlik boʻlimiga ega boʻlgan tajriba sexini tashkil etish. Kelishilgan taklif 2019-yil aprel Fanlar akademiyasi, Innovatsion rivojlanish vazirligi, Investitsiyalar boʻyicha davlat qoʻmitasi, Moliya vazirligi 3. Ishlab chiqarishga tayyor ilmiy ishlanmalar roʻyxatini shakllantirish. Kelishib tasdiqlangan roʻyxat 2019-yil aprel Fanlar akademiyasi, Innovatsion rivojlanish vazirligi, “Oʻzagrotexsanoatxolding” AJ 4. Ilmiy ishlanmalarni amaliyotga joriy etish va tijoratlashtirish choralarini koʻrish. Har bir ishlanma boʻyicha kelishib tasdiqlangan chora-tadbirlar 2019-yil iyul Fanlar akademiyasi, Innovatsion rivojlanish vazirligi, “Oʻzagrotexsanoatxolding” AJ 5. Xorijiy ishlab chiqaruvchilarning mashina va mexanizmlari namunalarini adaptatsion sinovlaridan oʻtkazish. Chora-tadbirlar 2020-yil yanvar Fanlar akademiyasi, “Oʻzagrotexsanoatxolding” AJ II. Moddiy-texnik bazani mustahkamlash, zamonaviy laboratoriyalarni tashkil etish, butlovchi qismlar va sarflash materiallari bilan uzluksiz taʼminlash, axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini izchil joriy etish 6. Maʼmuriy bino va laboratoriya korpuslarini rekonstruksiya qilish va kapital taʼmirlash. Loyiha taklifi 2019-yil fevral Fanlar akademiyasi, Moliya vazirligi, Investitsiyalar boʻyicha davlat qoʻmitasi 7. Zamonaviy laboratoriyalarni tashkil etish, asbob-uskunalar bilan jihozlash va butlovchi qism hamda sarflash materiallari bilan taʼminlash. Loyiha taklifi 2019-yil aprel Fanlar akademiyasi, Moliya vazirligi 8. Mavjud axborot-kommunikatsiya vositalari tizimini yangilash. Kelishib tasdiqlangan chora-tadbirlar grafigi 2019-yil avgust Fanlar akademiyasi, Moliya vazirligi 9. Bino va inshootlarini saqlash, shuningdek, ayrim toifadagi xodimlar mehnatiga haq toʻlash boʻyicha xarajatlarni bazaviy moliyalashtirishga oʻtkazish. Vazirlar Mahkamasining qarori 2019-yil sentabr Fanlar akademiyasi, Moliya vazirligi, Innovatsion rivojlanish vazirligi 10. Ilmiy-tadqiqot faoliyatida zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini joriy etish. Kelishib tasdiqlangan chora-tadbirlar jadvali tasdiqlangan jadval boʻyicha Fanlar akademiyasi, Moliya vazirligi III. Qishloq xoʻjaligini mexanizatsiyalash sohasidagi tashkilot, korxona, ilmiy-tadqiqot va oliy taʼlim muassasalari bilan oʻzaro aloqalarni kuchaytirish va hamkorlikning samaradorligini oshirish 11. Institut doktoranturasida turdosh ilmiy-tadqiqot va oliy taʼlim muassasalari uchun ilmiy va ilmiy-pedagogik kadrlarni maqsadli tayyorlash. Tashkilot kengashining qarori 2019-yil may Fanlar akademiyasi, Innovatsion rivojlanish vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi 12. Bajarilayotgan ilmiy muammoli mavzular boʻyicha tuzilgan ilmiy-ijodiy guruh tarkibida doktorantlar ulushi 10 foizdan kam boʻlmasligini taʼminlash. Tashkilotning buyrugʻi har yili yanvar oyida Fanlar akademiyasi, Innovatsion rivojlanish vazirligi 13. Ishlab chiqarish korxonalari bilan ilmiy ishlanmalar amaliyotga joriy etilishini taʼminlovchi hamkorlikni mustahkamlash. Isteʼmolchilarga taqdim etiladigan loyihalar taklifi 2019-yil mart Fanlar akademiyasi, Innovatsion rivojlanish vazirligi, “Oʻzagrotexsanoatxolding” AJ, qishloq xoʻjaligi mashinasozlik korxonalari IV. Xorijiy ilmiy-tadqiqot va oliy taʼlim muassasalari bilan aloqalarni rivojlantirish va jahon bozorlarida raqobatbardosh qishloq xoʻjalik texnikasi ishlab chiqarilishini faollashtirish 14. Xorijiy stajirovkalarni tashkil etish uchun yosh olimlar va ilmiy xodimlar hamda yetakchi xorijiy ilmiy-tadqiqot va oliy taʼlim muassasalari roʻyxatini shakllantirish. Kelishib tasdiqlangan jadval 2019-yil fevral Fanlar akademiyasi, Innovatsion rivojlanish vazirligi 15. Yosh olimlar va ilmiy xodimlar xorijiy ilmiy-tadqiqot va oliy taʼlim muassasalarida stajirovkadan oʻtishini taʼminlash. Xorijiy muassasalar bilan tuziladigan shartnomalar tasdiqlangan jadvalga muvofiq Fanlar akademiyasi, Innovatsion rivojlanish vazirligi 16. Ilmiy xodimlar uchun seminar va treninglar oʻtkazish uchun xorijiy mutaxassis va olimlarni jalb etish. Chora-tadbirlar rejasi 2019-yil mart Fanlar akademiyasi, Innovatsion rivojlanish vazirligi 17. Xalqaro va xorijiy tashkilotlarning grantlarini keng jalb qilish. Chora-tadbirlar rejasi 2019-yil aprel Fanlar akademiyasi, Innovatsion rivojlanish vazirligi 18. Ilmiy-tadqiqot ishlarini olib borish va doktorantlarga maslahatchilik qilish uchun P hD ilmiy darajasiga ega xorijiy olimlarni jalb qilish. Chora-tadbirlar rejasi 2019-yil avgust Fanlar akademiyasi, Innovatsion rivojlanish vazirligi
Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 18-yanvardagi 45-son qaroriga 3-ILOVA
Qishloq xoʻjaligini mexanizatsiyalash ilmiy-tadqiqot institutining boʻshayotgan va ochiq savdo orqali sotuvga qoʻyilayotgan bino va inshootlari
T/r Obyektlar nomi Qurilgan yili Kadastr raqami Maydoni, kv m Joylashgan joyi 1 2-maʼmuriy bino laboratoriya bokslari, bostirmasi va qorovulxonasi bilan 1981 11 — 15 — 10 — 03 — 02 — 2104 20793,56 Toshkent viloyati, Yangiyoʻl tumani, Gulbaxor shaharchasi, “Shodlik” mahallasi 2 Issiqxona majmuasi, qorovulxonasi bilan 2008 10 — 15 — 10 — 03 — 02 — 0314 20000,0 Toshkent viloyati, Yangiyoʻl tumani, Gulbaxor shaharchasi, “Shodlik” mahallasi
Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 18-yanvardagi 45-son qaroriga 4-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirishlar
1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston qishloq xoʻjaligi ilmiy-ishlab chiqarish markazi ilmiy-tadqiqot muassasalarining bino va inshootlaridan samarali foydalanishni taʼminlash, yer uchastkalari maydonlarini optimallashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 1-martdagi 114-son qaroriga 2-ilovadan 22-pozitsiya chiqarib tashlansin.
2. Vazirlar Mahkamasining “Ilmiy-innovatsion ishlanma va texnologiyalarni ishlab chiqarishga tatbiq etishning samarali mexanizmlarini yaratish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 12-yanvardagi 24-son qarorining 2-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“2. Belgilab qoʻyilsinki, 2018-yil 1-yanvardan boshlab Fanlar akademiyasining ilmiy-tadqiqot muassasalari:
bino va inshootlarini saqlash, shuningdek, xodimlar (ilmiy xodimlardan tashqari) mehnatiga haq toʻlash boʻyicha xarajatlarni moliyalashtirish Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobiga bazaviy moliyalashtirish asosida amalga oshiriladi;
rahbar xodimlarining ish haqi budjet mablagʻlari hisobiga fundamental, amaliy tadqiqotlar va innovatsion ishlarning ilmiy-texnika dasturlarini amalga oshirishda qatnashuvchi ilmiy-tadqiqot muassasalari rahbar xodimlarining bazaviy lavozim maoshlariga tenglashtiriladi.”
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2019-yil 18-yanvar,
45-son