📅 2019-yil 23-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019-yil 23-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019 йил 23 январь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 23 января 2019 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 23 January 2019 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
РЕЖАСИ
Ўзбек цирк санъатини янада ривожлантириш ва «Ўзбек давлат цирки» давлат муассасаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбек цирк санъатининг жамиятдаги ролини ошириш, цирк дастурлари ва спектаклларининг бадиий савияси ва қамровини кенгайтириш, ходимларини моддий рағбатлантириш ҳамда қўллаб-қувватлаш, циркнинг ёш мутахассисларини тайёрлаш, «Ўзбек давлат цирки» давлат муассасаси ва унинг таркибидаги кўчма цирклар (шапитолар)нинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ўзбек цирк санъатига давлат-хусусий шериклик тамойилларини кенг жорий қилиш орқали инвестицияларни жалб этиш, шунингдек, аҳолига тақдим этилаётган цирк хизматларининг натижадорлиги ва сифатини ошириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Маданият вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги билан биргаликда 2019 йил 1 апрелга қадар «Ўзбек давлат цирки» давлат муассасасини ишончли бошқарувга топшириш ёки давлат-хусусий шериклик шартлари асосида инвесторларга, шу жумладан хорижий инвесторларга беришнинг ташкилий-ҳуқуқий масалаларини ўрганиб чиққан ҳолда қуйидагиларни назарда тутувчи таклифларни ишлаб чиқсин ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритсин:
«Ўзбек давлат цирки» давлат муассасасини инвесторларга, шу жумладан хорижий инвесторларга бериш орқали мамлакатимизда цирк санъатини илғор хорижий мамлакатлар цирклари даражасига кўтариш;
инвесторлар ўртасида танлов ўтказиш орқали уларнинг орасидан энг салоҳиятлиларини танлаб олиш.
2. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги, Самарқанд, Фарғона ва Хоразм вилоятлари ҳокимликларининг цирк санъатининг жамиятдаги мавқеи, ўрни ва ижтимоий ролини ошириш, республиканинг чекка ҳудудларида цирк дастури ва томошаларидан аҳоли, айниқса ёшларни баҳраманд этиш, уларнинг мароқли ҳордиқ чиқаришларини ташкил этиш мақсадида Самарқанд, Фарғона ва Хива шаҳарларида давлат хусусий-шериклик шартлари асосида 500 — 700 ўринга мўлжалланган ярим стационар циркларни ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги, Самарқанд, Фарғона ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда:
икки ой муддатда — давлат хусусий-шериклик шартлари асосида ярим стационар циркларни ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида техник, молиявий ва бошқа шартларни инобатга олган ҳолда тегишли ҳужжатларни ишлаб чиқсин;
уч ой муддатда — хусусий шерикларни аниқлаш бўйича танловлар ўтказсин.
Белгилансинки, давлат хусусий-шериклик шартлари асосида ташкил этиладиган ярим стационар цирклар «Ўзбек давлат цирки» давлат муассасаси ҳамда хорижий кўчма цирк томоша дастурларини намойиш этиш ва бошқа концерт-томоша тадбирларини ўтказишга мўлжалланган томоша маскани ҳисобланади.
3. 2019-2020 йилларда ўзбек цирк санъатини янада ривожлантириш ҳамда «Ўзбек давлат цирки» давлат муассасаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича қуйидагиларни назарда тутадиган чора-тадбирлар режаси (кейинги ўринларда режа деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин:
цирк дастурлари ва томошаларининг бадиий савиясини ошириш ҳамда 2020 йилга қадар томошалар сонини камида 500 тагача, 2022 йилга қадар эса — 1000 тагача етказиш;
2019 йил якунига қадар цирк залининг томошабинлар билан тўлиш даражасини камида 60 фоизга ва 2022 йилга бориб 75 фоизга етказиш;
«Ўзбек давлат цирки» давлат муассасасининг даромадлар манбаларини кенгайтириш мақсадида энг томошабоп цирк дастурларини саҳналаштирган малакали ижодий жамоалар (труппа)нинг хорижий давлатларга гастроль сафарларини уюштириш;
театр, кино, эстрада ва бошқа санъат турларини, замонавий ёритиш ва мусиқали махсус эффектларни қўллаган ҳолда сифат жиҳатдан бутунлай янги цирк дастурларини яратиш;
машҳур хорижий цирк ташкилотларини, шу жумладан, Франциянинг «Cirque du Soleil», Хитойнинг «Чанг Лонг» халқаро цирки, Россиянинг Цветной бульвардаги «Москва цирки», «Москва катта цирки» ва бошқа шу каби циркларнинг гастролларини республикамизда мунтазам равишда ташкил этиш;
дунёнинг машҳур цирк артистлари ва мутахассисларини республикамизга таклиф этган ҳолда мастер-класс, тренинг ва тажриба алмашиш;
цирк соҳасини малакали кадрлар ва етук мутахассислар билан таъминлаш мақсадида «Ўзбек давлат цирки» давлат муассасаси ходимларини хорижий давлатларнинг цирк йўналиши бўйича олий таълим муассасаларида ўқитиш ҳамда уларнинг малакасини ошириш;
«Ўзбек давлат цирки» давлат муассасасида намойиш этиладиган цирк дастурлари ва томошаларини Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали пулли асосда масофадан он-лайн томоша қилиш имконини яратиш.
4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
«Ўзбек давлат цирки» давлат муассасасининг раҳбарига мазкур муассасада алоҳида ўрнак кўрсатган ижодий (артист) ходимлар ва мутахассисларга, айниқса ишлаб чиқариш ходимларига уларнинг лавозими ва малакасига, бажарадиган ишининг мураккаблиги ва хавфлилик даражасига кўра, муассасанинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан базавий тариф ставкаси ва лавозим маошининг 100 фоизигача бўлган миқдорда ҳар ойлик шахсий устамалар белгилаш ҳуқуқи берилади;
Монте-Карло ва Будапешт халқаро цирк фестивалларида 1, 2 ва 3-ўринларни эгаллаган «Ўзбек давлат цирки» давлат муассасаси ижодий жамоасининг ҳар бир аъзоси Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг тегишли равишда 100 баравари, 80 баравари ва 50 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти билан моддий рағбатлантирилади.
5. «Ўзбек давлат цирки» давлат муассасаси ва «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг «Ўзбек давлат цирки» давлат муассасаси бошқарувига давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида инвесторларни жалб этиш, унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ижодкорларининг турмуш даражаси ва сифатини ошириш мақсадида доимий равишда ҳомийлик ёрдами кўрсатишни назарда тутувчи «Дўстлар клуби»ни ташкил этиш бўйича таклифлари маъқуллансин.
6. 2021 йилдан бошлаб Тошкент шаҳрида ҳар икки йилда бир марта Халқаро цирк санъати фестивалини ўтказиш белгилансин.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги уч ой муддатда Халқаро цирк санъати фестивали тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ихтисослаштирилган мактаб ҳамда «Ўзбек давлат цирки» давлат муассасаси ўртасида тизимли равишда таълим ва амалиёт интеграциясини йўлга қўйиш мақсадида:
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ҳузуридаги Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази билан биргаликда ихтисослаштирилган мактабнинг таълим жараёнига цирк сулолалари вакиллари ва малакали цирк ва театрлар артистлари жалб этилишини;
ихтисослаштирилган мактабнинг цирк йўналиши ўқувчиларининг «Ўзбек давлат цирки» давлат муассасасида ҳамда Самарқанд, Фарғона ва Хива шаҳарларида ташкил этиладиган ярим стационар циркларда амалиёт ўташи ташкил этилишини;
«Ўзбек давлат цирки» давлат муассасасида мактабгача ва мактаб ёшидаги болалар учун акробатика, гимнастика ва дорбозлик йўналишлари бўйича «устоз-шогирд» амалиёти асосида тўгараклар ташкил этилишини;
ихтисослаштирилган мактабни цирк йўналиши бўйича битираётган ўқувчиларнинг камида битта мустақил цирк номерларига эга бўлишини таъминласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Маданият вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда 2019 йил 1 июнга қадар Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига 14 ёшга тўлмаган шахсларнинг цирк, театр, кино ва концерт ташкилотларида ижодкор лавозимида ишлаш, меҳнатига ҳақ тўлаш ва меҳнат стажини инобатга олиш тизимини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
9. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ва Маданият вазирлигининг «Ўзбек давлат цирки» давлат муассасаси биносига туташ ҳудудда қўшимча ҳайвонларни сақлаш учун бино-иншоотлар ва ўргатиш майдонлари қуриш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган инвестиция дастури доирасида ажратилган маблағлар ҳисобидан «Ўзбек давлат цирки» давлат муассасасининг бино ва иншоотларини реконструкция қилиш, ҳайвонларни сақлаш хоналарини қўшимча равишда қуриш ҳамда замонавий ускуналар билан жиҳозлаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқсин.
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2020 йилга ва келгуси йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг инвестиция дастурларини шакллантиришда «Ўзбек давлат цирки» давлат муассасасининг бино ва иншоотларини реконструкция қилиш, ҳайвонларни сақлаш хоналарини қўшимча равишда қуриш ҳамда замонавий ускуналар билан жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар лимити ажратилишини назарда тутсин.
11. Белгилансинки, «Ўзбек давлат цирки» давлат муассасасини сақлаш ва унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, асосий фаолиятдан тушадиган даромадлар, ҳомийлик хайриялари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади. Бунда, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг маблағлари «Ўзбек давлат цирки» давлат муассасаси харажатларининг ўз даромадлари билан (ҳомийлик хайриялари бундан мустасно) қопланмаган қисми учун ажратилади.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Б.С. Сайфуллаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 январдаги 55-сон қарорига ИЛОВА
2019-2020 йилларда ўзбек цирк санъатини янада ривожлантириш ҳамда «Ўзбек давлат цирки» давлат муассасаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар
Т/р Тадбирлар номи Бажариш муддатлари Молиялаштириш манбалари Масъул бажарувчилар I. Цирк соҳасига оид қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш 1. Республика ихтисослаштирилган эстрада ва цирк мактаби ҳамда «Ўзбек давлат цирки» давлат муассасаси ўртасида тизимли равишда таълим ва амалиёт интеграциясини йўлга қўйиш мақсадида: ихтисослаштирилган мактабнинг таълим жараёнига цирк сулолалари вакиллари ва малакали цирк ва театрлар артистларини жалб этиш; ихтисослаштирилган мактабнинг цирк йўналиши ўқувчиларини «Ўзбек давлат цирки» давлат муассасасида ҳамда Самарқанд, Фарғона ва Хива шаҳарларида ташкил этиладиган ярим стационар циркларда амалиёт ўташини ташкил этиш; «Ўзбек давлат цирки» давлат муассасасида мактабгача ва мактаб ёшидаги болалар учун акробатика, гимнастика ва дорбозлик йўналишлари бўйича «устоз-шогирд» амалиёти асосида тўгараклар ташкил этиш; ихтисослаштирилган мактабни цирк йўналиши бўйича битираётган ўқувчиларнинг камида битта мустақил цирк номерига эга бўлишини таъминлаш. 2019 йил мартдан бошлаб доимий - Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев) , Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов) , Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ҳузуридаги Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази (Т. Файзиев) , «Ўзбек давлат цирки» давлат муассасаси (Р. Маджидов) 2. Ўзбекистон Республикасида ва унинг ташқарисида «Ўзбек давлат цирки» давлат муассасасининг гастроль фаолиятини амалга ошириш тартибини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш. Бунда, цирк артистларининг чет элда ишлаш, малака ошириш, тажриба алмашиш ҳамда гастроль сафарларига бориш тартибларини назарда тутиш. 2019 йил 1 апрель - Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев) , Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров) , манфаатдор вазирликлар ва идоралар 3. Халқаро цирк санъати фестивали низомини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2019 йил 1 май - Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев) , манфаатдор вазирликлар ва идоралар 4. Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига 14 ёшга тўлмаган шахсларни цирк, театр, кино ва концерт ташкилотларида ижодкор лавозимида ишлаш, меҳнатига ҳақ тўлаш ва меҳнат стажини инобатга олиш тизимини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2019 йил 1 июнь - Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Ш. Кудбиев) , Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев) , Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров) II. Цирк соҳасида халқаро фаолиятни ривожлантириш ва циркни малакали кадрлар билан таъминлаш 5. Миллий цирк дастурларининг бадиий савиясини ошириш, томошабинлар қамровини кенгайтириш, халқаро майдонда миллий цирк нуфузини янада ошириш мақсадида: 2019 йилда ўзбек циркига 105 йил тўлиши муносабати билан «Ўзбек давлат цирки» номли китоб-альбомни ўзбек, рус, инглиз тилларида нашр этиш; театр, кино, эстрада ва бошқа санъат турлари ҳамда замонавий ёритиш ва мусиқали махсус эффектларни қўллаган ҳолда сифат жиҳатдан бутунлай янги цирк дастурларини яратиш; хорижий давлатларда цирк артисти ва мутахассисларининг тизимли малака ошириши ва стажировка ўташларини йўлга қўйиш ҳамда малакали хорижий мутахассисларни таклиф қилиш орқали миллий цирк дастурларининг бадиий савиясини ошириш; таклиф этилган машҳур цирк артистлари ва мутахассисларини республикамизга таклиф этган ҳолда мастер-класс, тренинг ва тажриба алмашишни, шу жумладан, Республика ихтисослаштирилган эстрада ва цирк мактабида ташкил этиш. 2019 йил 1 декабрь доимий «Ўзбек давлат цирки» давлат муассасасининг харажатлар сметасига ажратилган Давлат бюджети маблағлари, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, «Ўзбек давлат цирки» давлат муассасасининг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик хайриялари Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев) , Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (К. Алламжонов) , Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов) , Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров) , «Ўзбек давлат цирки» давлат муассасаси (Р. Маджидов), Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси (С. Гафурова) 6. Машҳур хорижий цирк ташкилотларини, шу жумладан, Франциянинг «Cirque du Soleil», Хитойнинг «Чанг Лонг» халқаро цирки, Россиянинг Цветной бульвардаги «Москва цирки», «Москва катта цирки» ва бошқа шу каби циркларнинг республикамизда гастролларини мунтазам равишда ташкил этиш. «Ўзбек давлат цирки» давлат муассасаси ва хорижий давлат цирк ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик бўйича тегишли ҳужжатлар (меморандум, ҳамкорлик битими ва бошқаларни) қабул қилиш. «Ўзбек давлат цирки» давлат муассасасининг даромадлар манбаларини кенгайтириш мақсадида энг томошабоп цирк дастурларини саҳналаштирган малакали ижодий жамоалар (труппа)нинг хорижий давлатларга гастроль сафарларини доимий равишда уюштириш. Хорижий давлат вакилларининг таклифига асосан халқаро фестиваль ва кўрик-танловларда ижодий жамоалар ҳамда соҳанинг етук мутахассислари иштирокини таъминлаш. доимий Маданият вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, «Ўзбек давлат цирки» давлат муассасасининг бюджетдан ташқари маблағлари, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, ҳомийлик хайриялари Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев) , Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов) , манфаатдор вазирликларва идоралар 7. «Ўзбек давлат цирки» давлат муассасасини малакали ветеринар ва зоотехник мутахассислар билан таъминлаш. 2019 йилдан бошлаб доимий «Ўзбек давлат цирки» давлат муассасаси бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик хайриялари Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси (Б. Норқобилов) , Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев), «Ўзбек давлат цирки» давлат муассасаси (Р. Маджидов) 8. «Ўзбек давлат цирки» давлат муассасасининг кадрлар таркибини ёш, истиқболли, ижодий, ўзбек миллий цирк санъатига ўзининг ҳиссасини қўшишга тайёр бўлган иқтидорлар билан тўлдириш ҳамда цирк томошаларининг бадиий даражаси ва ижодий-саҳналаштириш ишларини ташкиллаштириш сифатини ошириш, цирк репертуарининг хилма-хиллигини кенгайтириш мақсадида республика миқёсида танлов ўтказиш. 2019 йилдан бошлаб ҳар икки йилда Маданият вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, «Ўзбек давлат цирки» давлат муассасаси бюджетдан ташқари маблағлари, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, ҳомийлик хайриялари Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев) , манфаатдор вазирликларва идоралар 9. «Ўзбек давлат цирки» давлат муассасасига жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги олий таълим муассасалари ва ташкилотларининг тегишли спорт турлари бўйича малакали спортчиларини жалб этиш ҳамда талабаларнинг амалиёт ўташини ташкил этиш. 2019-2020 йиллар - Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев) , «Ўзбек давлат цирки» давлат муассасаси (Р. Маджидов) , манфаатдор вазирликларва идоралар III. Тарғибот ва ташвиқот ишлари 10. «Ўзбек давлат цирки» давлат муассасасининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги веб-сайтини яратиш ҳамда уни ўзбек цирки тарихи, йўналишлари, цирк санъатига оид маълумотлар билан тўлдириб бориш. 2019 йил февралдан бошлаб доимий «Ўзбек давлат цирки» давлат муассасаси бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик хайриялари Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев) , «Ўзбек давлат цирки» давлат муассасаси (Р. Маджидов) 12. «Ўзбек давлат цирки» давлат муассасасида намойиш этиладиган цирк дастурлари ва томошаларини Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали пулли асосда масофадан он-лайн томоша қилиш имконини яратиш чораларини кўриш. Ушбу муассасада кириш чипталарини шакллантириш, сотиш ва уларнинг ишлатилишини ҳисобга олиш ва ҳисоб-китобини юритиш бўйича чипта операцияларининг ягона электрон тизимини жорий этиш. қурилиш-таъмирлаш ишлари якунлангандан сўнг «Ўзбек давлат цирки» давлат муассасаси бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик хайриялари Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев) , «Ўзбек давлат цирки» давлат муассасаси (Р. Маджидов) IV. Моддий-техник базани мустаҳкамлаш 13. Мавжуд ҳайвонларнинг Ўзбекистон Республикасининг «Ветеринария тўғрисида»ги Қонуни талаблари асосида сақланишини ҳамда доимий равишда ветеринария назоратида бўлишини ташкил этиш. Озиқ-овқатларни сақлаш омборларини санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари асосида ҳамда ҳайвонлар учун мўлжалланган маҳсулотларни белгиланган талаблар асосида сақлаш ишларини ташкил этиш. Ҳайвонларни жорий кўрикдан ўтказиш ва уларда юқумли касалликлар тарқалишини олдини олиш бўйича махсус лаборатория ва карантин хоналари фаолиятини йўлга қўйиш. 2019 йил январдан бошлаб доимий «Ўзбек давлат цирки» давлат муассасаси бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик хайриялари Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси (Б. Норқобилов) , Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев) 14. Янгидан барпо этиладиган ярим стационар цирклар учун шаҳарларда коммуникация мавжуд бўлган жойлардан ер майдонлари ажратиш, қуриш ва хорижий тажрибалардан келиб чиққан ҳолда уларни замонавий техник воситалар билан жиҳозлаш ишларини амалга ошириш. 2020-2021 йиллар - Самарқанд (Э. Турдимов) , Фарғона (Ш. Ғаниев) ва Хоразм (Ф. Эрманов) вилоятлари ҳокимликлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар 15. Республиканинг чекка ҳудудларида «Ўзбек давлат цирки» давлат муассасасининг кўчма цирк (шапито)лар дастурлари ва гастроль сафарларини ўтказиш мақсадида кўчма цирк (шапито) ва зооциркларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва замонавий махсус автотранспорт воситалари сотиб олиш. 2019-2020 йиллар Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев) , Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров) , Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси (С. Гафурова) 16. Цирк дастурлари ва томошалар савиясини ошириш мақсадида «Ўзбек давлат цирки» давлат муассасасига экзотик ҳайвонлар (айиқ, кенгуру, маймун, фил ва бошқалар) сотиб олиш. 2019-2020 йиллар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев) , Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров) , Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси (С. Гафурова) 17. Цирк санъатининг жамиятдаги мавқеи, ўрни ва ижтимоий ролини ошириш, аҳоли, айниқса ёшларни республиканинг чекка ҳудудларида цирк дастурлари ва томошаларидан баҳраманд этиш, мазмунли ҳордиқ чиқаришларини таъминлаш мақсадида «Ўзбек давлат цирки» давлат муассасаси кўчма циркларининг гастроль сафарларини ташкил этишни қўллаб-қувватлаш ҳамда цирк томошалари учун алоҳида жойлар ажратиш. 2019 йилдан бошлаб доимий - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев)
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 23 январь,
55-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
REJASI
Oʻzbek sirk sanʼatini yanada rivojlantirish va “Oʻzbek davlat sirki” davlat muassasasi faoliyatini qoʻllab-quvvatlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbek sirk sanʼatining jamiyatdagi rolini oshirish, sirk dasturlari va spektakllarining badiiy saviyasi va qamrovini kengaytirish, xodimlarini moddiy ragʻbatlantirish hamda qoʻllab-quvvatlash, sirkning yosh mutaxassislarini tayyorlash, “Oʻzbek davlat sirki” davlat muassasasi va uning tarkibidagi koʻchma sirklar (shapitolar)ning moddiy-texnika bazasini mustahkamlash, oʻzbek sirk sanʼatiga davlat-xususiy sheriklik tamoyillarini keng joriy qilish orqali investitsiyalarni jalb etish, shuningdek, aholiga taqdim etilayotgan sirk xizmatlarining natijadorligi va sifatini oshirish maqsadida:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar boʻyicha davlat qoʻmitasi Madaniyat vazirligi, Davlat aktivlarini boshqarish agentligi hamda Davlat-xususiy sheriklikni rivojlantirish agentligi bilan birgalikda 2019-yil 1-aprelga qadar “Oʻzbek davlat sirki” davlat muassasasini ishonchli boshqaruvga topshirish yoki davlat-xususiy sheriklik shartlari asosida investorlarga, shu jumladan xorijiy investorlarga berishning tashkiliy-huquqiy masalalarini oʻrganib chiqqan holda quyidagilarni nazarda tutuvchi takliflarni ishlab chiqsin hamda Vazirlar Mahkamasiga kiritsin:
“Oʻzbek davlat sirki” davlat muassasasini investorlarga, shu jumladan xorijiy investorlarga berish orqali mamlakatimizda sirk sanʼatini ilgʻor xorijiy mamlakatlar sirklari darajasiga koʻtarish;
investorlar oʻrtasida tanlov oʻtkazish orqali ularning orasidan eng salohiyatlilarini tanlab olish.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi, Davlat-xususiy sheriklikni rivojlantirish agentligi, Samarqand, Fargʻona va Xorazm viloyatlari hokimliklarining sirk sanʼatining jamiyatdagi mavqeyi, oʻrni va ijtimoiy rolini oshirish, respublikaning chekka hududlarida sirk dasturi va tomoshalaridan aholi, ayniqsa yoshlarni bahramand etish, ularning maroqli hordiq chiqarishlarini tashkil etish maqsadida Samarqand, Fargʻona va Xiva shaharlarida davlat xususiy-sheriklik shartlari asosida 500 — 700 oʻringa moʻljallangan yarim statsionar sirklarni tashkil etish toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin.
Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi Davlat-xususiy sheriklikni rivojlantirish agentligi, Samarqand, Fargʻona va Xorazm viloyatlari hokimliklari bilan birgalikda:
ikki oy muddatda — davlat xususiy-sheriklik shartlari asosida yarim statsionar sirklarni tashkil etish va ularning faoliyatini yoʻlga qoʻyish maqsadida texnik, moliyaviy va boshqa shartlarni inobatga olgan holda tegishli hujjatlarni ishlab chiqsin;
uch oy muddatda — xususiy sheriklarni aniqlash boʻyicha tanlovlar oʻtkazsin.
Belgilansinki, davlat xususiy-sheriklik shartlari asosida tashkil etiladigan yarim statsionar sirklar “Oʻzbek davlat sirki” davlat muassasasi hamda xorijiy koʻchma sirk tomosha dasturlarini namoyish etish va boshqa konsert-tomosha tadbirlarini oʻtkazishga moʻljallangan tomosha maskani hisoblanadi.
3. 2019-2020-yillarda oʻzbek sirk sanʼatini yanada rivojlantirish hamda “Oʻzbek davlat sirki” davlat muassasasi faoliyatini qoʻllab-quvvatlash boʻyicha quyidagilarni nazarda tutadigan chora-tadbirlar rejasi (keyingi oʻrinlarda reja deb ataladi) ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
sirk dasturlari va tomoshalarining badiiy saviyasini oshirish hamda 2020-yilga qadar tomoshalar sonini kamida 500 tagacha, 2022-yilga qadar esa — 1000 tagacha yetkazish;
2019-yil yakuniga qadar sirk zalining tomoshabinlar bilan toʻlish darajasini kamida 60 foizga va 2022-yilga borib 75 foizga yetkazish;
“Oʻzbek davlat sirki” davlat muassasasining daromadlar manbalarini kengaytirish maqsadida eng tomoshabop sirk dasturlarini sahnalashtirgan malakali ijodiy jamoalar (truppa)ning xorijiy davlatlarga gastrol safarlarini uyushtirish;
teatr, kino, estrada va boshqa sanʼat turlarini, zamonaviy yoritish va musiqali maxsus effektlarni qoʻllagan holda sifat jihatdan butunlay yangi sirk dasturlarini yaratish;
mashhur xorijiy sirk tashkilotlarini, shu jumladan, Fransiyaning “Cirque du Soleil”, Xitoyning “Chang Long” xalqaro sirki, Rossiyaning Svetnoy bulvardagi “Moskva sirki”, “Moskva katta sirki” va boshqa shu kabi sirklarning gastrollarini respublikamizda muntazam ravishda tashkil etish;
dunyoning mashhur sirk artistlari va mutaxassislarini respublikamizga taklif etgan holda master-klass, trening va tajriba almashish;
sirk sohasini malakali kadrlar va yetuk mutaxassislar bilan taʼminlash maqsadida “Oʻzbek davlat sirki” davlat muassasasi xodimlarini xorijiy davlatlarning sirk yoʻnalishi boʻyicha oliy taʼlim muassasalarida oʻqitish hamda ularning malakasini oshirish;
“Oʻzbek davlat sirki” davlat muassasasida namoyish etiladigan sirk dasturlari va tomoshalarini Internet jahon axborot tarmogʻi orqali pulli asosda masofadan on-layn tomosha qilish imkonini yaratish.
4. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq:
“Oʻzbek davlat sirki” davlat muassasasining rahbariga mazkur muassasada alohida oʻrnak koʻrsatgan ijodiy (artist) xodimlar va mutaxassislarga, ayniqsa ishlab chiqarish xodimlariga ularning lavozimi va malakasiga, bajaradigan ishining murakkabligi va xavflilik darajasiga koʻra, muassasaning budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan bazaviy tarif stavkasi va lavozim maoshining 100 foizigacha boʻlgan miqdorda har oylik shaxsiy ustamalar belgilash huquqi beriladi;
Monte-Karlo va Budapesht xalqaro sirk festivallarida 1, 2 va 3-oʻrinlarni egallagan “Oʻzbek davlat sirki” davlat muassasasi ijodiy jamoasining har bir aʼzosi Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan bazaviy hisoblash miqdorining tegishli ravishda 100 baravari, 80 baravari va 50 baravari miqdorida bir martalik pul mukofoti bilan moddiy ragʻbatlantiriladi.
5. “Oʻzbek davlat sirki” davlat muassasasi va “Olmaliq kon-metallurgiya kombinati” AJning “Oʻzbek davlat sirki” davlat muassasasi boshqaruviga davlat-xususiy sheriklik tamoyillari asosida investorlarni jalb etish, uning moddiy-texnika bazasini mustahkamlash, ijodkorlarining turmush darajasi va sifatini oshirish maqsadida doimiy ravishda homiylik yordami koʻrsatishni nazarda tutuvchi “Doʻstlar klubi”ni tashkil etish boʻyicha takliflari maʼqullansin.
6. 2021-yildan boshlab Toshkent shahrida har ikki yilda bir marta Xalqaro sirk sanʼati festivalini oʻtkazish belgilansin.
Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi uch oy muddatda Xalqaro sirk sanʼati festivali toʻgʻrisidagi nizomni ishlab chiqsin va belgilangan tartibda Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi ixtisoslashtirilgan maktab hamda “Oʻzbek davlat sirki” davlat muassasasi oʻrtasida tizimli ravishda taʼlim va amaliyot integratsiyasini yoʻlga qoʻyish maqsadida:
Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi hamda Oʻzbekiston davlat sanʼat va madaniyat instituti huzuridagi Pedagog kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tarmoq markazi bilan birgalikda ixtisoslashtirilgan maktabning taʼlim jarayoniga sirk sulolalari vakillari va malakali sirk va teatrlar artistlari jalb etilishini;
ixtisoslashtirilgan maktabning sirk yoʻnalishi oʻquvchilarining “Oʻzbek davlat sirki” davlat muassasasida hamda Samarqand, Fargʻona va Xiva shaharlarida tashkil etiladigan yarim statsionar sirklarda amaliyot oʻtashi tashkil etilishini;
“Oʻzbek davlat sirki” davlat muassasasida maktabgacha va maktab yoshidagi bolalar uchun akrobatika, gimnastika va dorbozlik yoʻnalishlari boʻyicha “ustoz-shogird” amaliyoti asosida toʻgaraklar tashkil etilishini;
ixtisoslashtirilgan maktabni sirk yoʻnalishi boʻyicha bitirayotgan oʻquvchilarning kamida bitta mustaqil sirk nomerlariga ega boʻlishini taʼminlasin.
8. Oʻzbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi Madaniyat vazirligi va Moliya vazirligi bilan birgalikda 2019-yil 1-iyunga qadar Oʻzbekiston Respublikasining Mehnat kodeksiga 14 yoshga toʻlmagan shaxslarning sirk, teatr, kino va konsert tashkilotlarida ijodkor lavozimida ishlash, mehnatiga haq toʻlash va mehnat stajini inobatga olish tizimini nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqidagi qonun loyihasini ishlab chiqsin va belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.
9. Toshkent shahar hokimligi, Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish vazirligi va Madaniyat vazirligining “Oʻzbek davlat sirki” davlat muassasasi binosiga tutash hududda qoʻshimcha hayvonlarni saqlash uchun bino-inshootlar va oʻrgatish maydonlari qurish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.
10. Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi Oʻzbekiston Respublikasining 2019-yilga moʻljallangan investitsiya dasturi doirasida ajratilgan mablagʻlar hisobidan “Oʻzbek davlat sirki” davlat muassasasining bino va inshootlarini rekonstruksiya qilish, hayvonlarni saqlash xonalarini qoʻshimcha ravishda qurish hamda zamonaviy uskunalar bilan jihozlash boʻyicha loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqsin.
Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar boʻyicha davlat qoʻmitasi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda 2020-yilga va kelgusi yillarga moʻljallangan Oʻzbekiston Respublikasining investitsiya dasturlarini shakllantirishda “Oʻzbek davlat sirki” davlat muassasasining bino va inshootlarini rekonstruksiya qilish, hayvonlarni saqlash xonalarini qoʻshimcha ravishda qurish hamda zamonaviy uskunalar bilan jihozlash uchun kapital qoʻyilmalar limiti ajratilishini nazarda tutsin.
11. Belgilansinki, “Oʻzbek davlat sirki” davlat muassasasini saqlash va uning moddiy-texnika bazasini mustahkamlash bilan bogʻliq xarajatlar Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti, Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi huzuridagi Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi, asosiy faoliyatdan tushadigan daromadlar, homiylik xayriyalari va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan moliyalashtiriladi. Bunda, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetining mablagʻlari “Oʻzbek davlat sirki” davlat muassasasi xarajatlarining oʻz daromadlari bilan (homiylik xayriyalari bundan mustasno) qoplanmagan qismi uchun ajratiladi.
12. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi oʻrinbosari — “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ boshqaruvi raisi A.J. Ramatov hamda Oʻzbekiston Respublikasi madaniyat vaziri B.S. Sayfullayev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 23-yanvardagi 55-son qaroriga ILOVA
2019-2020-yillarda oʻzbek sirk sanʼatini yanada rivojlantirish hamda “Oʻzbek davlat sirki” davlat muassasasi faoliyatini qoʻllab-quvvatlash boʻyicha chora-tadbirlar
T/r Tadbirlar nomi Bajarish muddatlari Moliyalashtirish manbalari Masʼul bajaruvchilar I. Sirk sohasiga oid qonun hujjatlarini yanada takomillashtirish 1. Respublika ixtisoslashtirilgan estrada va sirk maktabi hamda “Oʻzbek davlat sirki” davlat muassasasi oʻrtasida tizimli ravishda taʼlim va amaliyot integratsiyasini yoʻlga qoʻyish maqsadida: ixtisoslashtirilgan maktabning taʼlim jarayoniga sirk sulolalari vakillari va malakali sirk va teatrlar artistlarini jalb etish; ixtisoslashtirilgan maktabning sirk yoʻnalishi oʻquvchilarini “Oʻzbek davlat sirki” davlat muassasasida hamda Samarqand, Fargʻona va Xiva shaharlarida tashkil etiladigan yarim statsionar sirklarda amaliyot oʻtashini tashkil etish; “Oʻzbek davlat sirki” davlat muassasasida maktabgacha va maktab yoshidagi bolalar uchun akrobatika, gimnastika va dorbozlik yoʻnalishlari boʻyicha “ustoz-shogird” amaliyoti asosida toʻgaraklar tashkil etish; ixtisoslashtirilgan maktabni sirk yoʻnalishi boʻyicha bitirayotgan oʻquvchilarning kamida bitta mustaqil sirk nomeriga ega boʻlishini taʼminlash. 2019-yil martdan boshlab doimiy - Madaniyat vazirligi (B. Sayfullayev) , Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (I. Majidov) , Oʻzbekiston davlat sanʼat va madaniyat instituti huzuridagi Pedagog kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tarmoq markazi (T. Fayziyev) , “Oʻzbek davlat sirki” davlat muassasasi (R. Madjidov) 2. Oʻzbekiston Respublikasida va uning tashqarisida “Oʻzbek davlat sirki” davlat muassasasining gastrol faoliyatini amalga oshirish tartibini ishlab chiqish va belgilangan tartibda tasdiqlash. Bunda, sirk artistlarining chet elda ishlash, malaka oshirish, tajriba almashish hamda gastrol safarlariga borish tartiblarini nazarda tutish. 2019-yil 1-aprel - Madaniyat vazirligi (B. Sayfullayev) , Moliya vazirligi (A. Haydarov) , manfaatdor vazirliklar va idoralar 3. Xalqaro sirk sanʼati festivali nizomini ishlab chiqish va belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2019-yil 1-may - Madaniyat vazirligi (B. Sayfullayev) , manfaatdor vazirliklar va idoralar 4. Oʻzbekiston Respublikasining Mehnat kodeksiga 14 yoshga toʻlmagan shaxslarni sirk, teatr, kino va konsert tashkilotlarida ijodkor lavozimida ishlash, mehnatiga haq toʻlash va mehnat stajini inobatga olish tizimini nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqidagi qonun loyihasini ishlab chiqish va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2019-yil 1-iyun - Oʻzbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi (Sh. Kudbiyev) , Madaniyat vazirligi (B. Sayfullayev) , Moliya vazirligi (A. Haydarov) II. Sirk sohasida xalqaro faoliyatni rivojlantirish va sirkni malakali kadrlar bilan taʼminlash 5. Milliy sirk dasturlarining badiiy saviyasini oshirish, tomoshabinlar qamrovini kengaytirish, xalqaro maydonda milliy sirk nufuzini yanada oshirish maqsadida: 2019-yilda oʻzbek sirkiga 105 yil toʻlishi munosabati bilan “Oʻzbek davlat sirki” nomli kitob-albomni oʻzbek, rus, ingliz tillarida nashr etish; teatr, kino, estrada va boshqa sanʼat turlari hamda zamonaviy yoritish va musiqali maxsus effektlarni qoʻllagan holda sifat jihatdan butunlay yangi sirk dasturlarini yaratish; xorijiy davlatlarda sirk artisti va mutaxassislarining tizimli malaka oshirishi va stajirovka oʻtashlarini yoʻlga qoʻyish hamda malakali xorijiy mutaxassislarni taklif qilish orqali milliy sirk dasturlarining badiiy saviyasini oshirish; taklif etilgan mashhur sirk artistlari va mutaxassislarini respublikamizga taklif etgan holda master-klass, trening va tajriba almashishni, shu jumladan, Respublika ixtisoslashtirilgan estrada va sirk maktabida tashkil etish. 2019-yil 1-dekabr doimiy “Oʻzbek davlat sirki” davlat muassasasining xarajatlar smetasiga ajratilgan Davlat budjeti mablagʻlari, Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari, “Oʻzbek davlat sirki” davlat muassasasining budjetdan tashqari mablagʻlari, homiylik xayriyalari Madaniyat vazirligi (B. Sayfullayev) , Oʻzbekiston matbuot va axborot agentligi (K. Allamjonov) , Tashqi ishlar vazirligi (A. Komilov) , Moliya vazirligi (A. Haydarov) , “Oʻzbek davlat sirki” davlat muassasasi (R. Madjidov), Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi (S. Gafurova) 6. Mashhur xorijiy sirk tashkilotlarini, shu jumladan, Fransiyaning “Cirque du Soleil”, Xitoyning “Chang Long” xalqaro sirki, Rossiyaning Svetnoy bulvardagi “Moskva sirki”, “Moskva katta sirki” va boshqa shu kabi sirklarning respublikamizda gastrollarini muntazam ravishda tashkil etish. “Oʻzbek davlat sirki” davlat muassasasi va xorijiy davlat sirk tashkilotlari bilan oʻzaro hamkorlik boʻyicha tegishli hujjatlar (memorandum, hamkorlik bitimi va boshqalarni) qabul qilish. “Oʻzbek davlat sirki” davlat muassasasining daromadlar manbalarini kengaytirish maqsadida eng tomoshabop sirk dasturlarini sahnalashtirgan malakali ijodiy jamoalar (truppa)ning xorijiy davlatlarga gastrol safarlarini doimiy ravishda uyushtirish. Xorijiy davlat vakillarining taklifiga asosan xalqaro festival va koʻrik-tanlovlarda ijodiy jamoalar hamda sohaning yetuk mutaxassislari ishtirokini taʼminlash. doimiy Madaniyat vazirligiga ajratiladigan budjet mablagʻlari doirasida, “Oʻzbek davlat sirki” davlat muassasasining budjetdan tashqari mablagʻlari, Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari, homiylik xayriyalari Madaniyat vazirligi (B. Sayfullayev) , Tashqi ishlar vazirligi (A. Komilov) , manfaatdor vazirliklarva idoralar 7. “Oʻzbek davlat sirki” davlat muassasasini malakali veterinar va zootexnik mutaxassislar bilan taʼminlash. 2019-yildan boshlab doimiy “Oʻzbek davlat sirki” davlat muassasasi budjetdan tashqari mablagʻlari, homiylik xayriyalari Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi (B. Norqobilov) , Madaniyat vazirligi (B. Sayfullayev), “Oʻzbek davlat sirki” davlat muassasasi (R. Madjidov) 8. “Oʻzbek davlat sirki” davlat muassasasining kadrlar tarkibini yosh, istiqbolli, ijodiy, oʻzbek milliy sirk sanʼatiga oʻzining hissasini qoʻshishga tayyor boʻlgan iqtidorlar bilan toʻldirish hamda sirk tomoshalarining badiiy darajasi va ijodiy-sahnalashtirish ishlarini tashkillashtirish sifatini oshirish, sirk repertuarining xilma-xilligini kengaytirish maqsadida respublika miqyosida tanlov oʻtkazish. 2019-yildan boshlab har ikki yilda Madaniyat vazirligiga ajratiladigan budjet mablagʻlari doirasida, “Oʻzbek davlat sirki” davlat muassasasi budjetdan tashqari mablagʻlari, Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari, homiylik xayriyalari Madaniyat vazirligi (B. Sayfullayev) , manfaatdor vazirliklarva idoralar 9. “Oʻzbek davlat sirki” davlat muassasasiga jismoniy tarbiya va sport sohasidagi oliy taʼlim muassasalari va tashkilotlarining tegishli sport turlari boʻyicha malakali sportchilarini jalb etish hamda talabalarning amaliyot oʻtashini tashkil etish. 2019-2020-yillar - Madaniyat vazirligi (B. Sayfullayev) , “Oʻzbek davlat sirki” davlat muassasasi (R. Madjidov) , manfaatdor vazirliklarva idoralar III. Targʻibot va tashviqot ishlari 10. “Oʻzbek davlat sirki” davlat muassasasining Internet jahon axborot tarmogʻidagi veb-saytini yaratish hamda uni oʻzbek sirki tarixi, yoʻnalishlari, sirk sanʼatiga oid maʼlumotlar bilan toʻldirib borish. 2019-yil fevraldan boshlab doimiy “Oʻzbek davlat sirki” davlat muassasasi budjetdan tashqari mablagʻlari, homiylik xayriyalari Madaniyat vazirligi (B. Sayfullayev) , “Oʻzbek davlat sirki” davlat muassasasi (R. Madjidov) 12. “Oʻzbek davlat sirki” davlat muassasasida namoyish etiladigan sirk dasturlari va tomoshalarini Internet jahon axborot tarmogʻi orqali pulli asosda masofadan on-layn tomosha qilish imkonini yaratish choralarini koʻrish. Ushbu muassasada kirish chiptalarini shakllantirish, sotish va ularning ishlatilishini hisobga olish va hisob-kitobini yuritish boʻyicha chipta operatsiyalarining yagona elektron tizimini joriy etish. qurilish-taʼmirlash ishlari yakunlangandan soʻng “Oʻzbek davlat sirki” davlat muassasasi budjetdan tashqari mablagʻlari, homiylik xayriyalari Madaniyat vazirligi (B. Sayfullayev) , “Oʻzbek davlat sirki” davlat muassasasi (R. Madjidov) IV. Moddiy-texnik bazani mustahkamlash 13. Mavjud hayvonlarning Oʻzbekiston Respublikasining “Veterinariya toʻgʻrisida”gi Qonuni talablari asosida saqlanishini hamda doimiy ravishda veterinariya nazoratida boʻlishini tashkil etish. Oziq-ovqatlarni saqlash omborlarini sanitariya normalari, qoidalari va gigiyena normativlari asosida hamda hayvonlar uchun moʻljallangan mahsulotlarni belgilangan talablar asosida saqlash ishlarini tashkil etish. Hayvonlarni joriy koʻrikdan oʻtkazish va ularda yuqumli kasalliklar tarqalishini oldini olish boʻyicha maxsus laboratoriya va karantin xonalari faoliyatini yoʻlga qoʻyish. 2019-yil yanvardan boshlab doimiy “Oʻzbek davlat sirki” davlat muassasasi budjetdan tashqari mablagʻlari, homiylik xayriyalari Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi (B. Norqobilov) , Madaniyat vazirligi (B. Sayfullayev) 14. Yangidan barpo etiladigan yarim statsionar sirklar uchun shaharlarda kommunikatsiya mavjud boʻlgan joylardan yer maydonlari ajratish, qurish va xorijiy tajribalardan kelib chiqqan holda ularni zamonaviy texnik vositalar bilan jihozlash ishlarini amalga oshirish. 2020-2021-yillar - Samarqand (E. Turdimov) , Fargʻona (Sh. Gʻaniyev) va Xorazm (F. Ermanov) viloyatlari hokimliklari, manfaatdor vazirliklar va idoralar 15. Respublikaning chekka hududlarida “Oʻzbek davlat sirki” davlat muassasasining koʻchma sirk (shapito)lar dasturlari va gastrol safarlarini oʻtkazish maqsadida koʻchma sirk (shapito) va zootsirklarning moddiy-texnika bazasini mustahkamlash va zamonaviy maxsus avtotransport vositalari sotib olish. 2019-2020-yillar Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari Madaniyat vazirligi (B. Sayfullayev) , Moliya vazirligi (A. Haydarov) , Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi (S. Gafurova) 16. Sirk dasturlari va tomoshalar saviyasini oshirish maqsadida “Oʻzbek davlat sirki” davlat muassasasiga ekzotik hayvonlar (ayiq, kenguru, maymun, fil va boshqalar) sotib olish. 2019-2020-yillar Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari, Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari Madaniyat vazirligi (B. Sayfullayev) , Moliya vazirligi (A. Haydarov) , Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi (S. Gafurova) 17. Sirk sanʼatining jamiyatdagi mavqeyi, oʻrni va ijtimoiy rolini oshirish, aholi, ayniqsa yoshlarni respublikaning chekka hududlarida sirk dasturlari va tomoshalaridan bahramand etish, mazmunli hordiq chiqarishlarini taʼminlash maqsadida “Oʻzbek davlat sirki” davlat muassasasi koʻchma sirklarining gastrol safarlarini tashkil etishni qoʻllab-quvvatlash hamda sirk tomoshalari uchun alohida joylar ajratish. 2019-yildan boshlab doimiy - Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, Madaniyat vazirligi (B. Sayfullayev)
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2019-yil 23-yanvar,
55-son