📅 2019-yil 22-yanvar · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi Moliya vazirligi Oʻzbekiston avtomobil transporti agentligi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019-yil 22-yanvar · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi Moliya vazirligi Oʻzbekiston avtomobil transporti agentligi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019 йил 22 январь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Молия вазирлиги Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 22 января 2019 г. · Документы министерств и ведомств · Министерства занятости и трудовых отношений Министерства финансов Узбекского агентства автомобильного транспорта
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 22 January 2019 · Ministry and agency documents · Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi Moliya vazirligi Oʻzbekiston avtomobil transporti agentligi
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг
Қарори
НИЗОМ
Автомобиль транспорти ҳайдовчилари меҳнатига ҳақ тўлашнинг умумий шартлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 июлдаги 538-сон «Ўз кучини йўқотаётган умуммажбурий идоравий ҳужжатларнинг ўрнига янги норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни тайёрлаш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги қарор қилади:
1. Автомобиль транспорти ҳайдовчилари меҳнатига ҳақ тўлашнинг умумий шартлари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг 2019 йил 22 январдаги 2-2019/ҚҚ, 9, 1/103-сон қарорига ИЛОВА
Автомобиль транспорти ҳайдовчилари меҳнатига ҳақ тўлашнинг умумий шартлари тўғрисидаги
Мазкур Низом автомобил транспорти ҳайдовчилари меҳнатига ҳақ тўлашнинг умумий шартларини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Автомобиль транспорти ҳайдовчилари (бундан буён матнда ҳайдовчилар деб юритилади) меҳнатига ҳақ тўлашнинг умумий шартлари бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, муассасалари ва устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан кўпроқни ташкил этадиган ташкилотлар учун (бундан буён матнда ташкилотлар деб юритилади) мажбурийдир, бошқа ташкилотлар учун тавсия хусусиятига эга.
2. Қуйидагилар ҳайдовчиларининг иш ҳақи ҳисобланади:
бажарилган иш ёки ишланган вақт учун тўланадиган ҳақ;
рағбатлантирувчи ва компенсацияловчи устама ва қўшимча ҳақлар;
ишдаги ишлаб чиқариш натижалари учун мукофотлар;
махсус турдаги мукофотлар;
бир йиллик иш якунлари бўйича мукофотлар;
моддий ёрдам;
бир йўла мукофотлар;
Солиқ кодексида назарда тутилган бошқа тўловлар.
3. Ташкилотлар ҳайдовчилари меҳнатига ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 сентябрдаги 775-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасига (бундан буён матнда Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткаси деб юритилади) асосан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 11 январдаги 6-сон «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарорига асосан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ягона тариф сеткасидан фойдаланадиган хўжалик ҳисобидаги корхоналар ва ташкилотларга уларнинг молиявий имкониятларидан ва хўжалик фаолияти натижаларидан келиб чиққан ҳолда, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашни ташкил этиш учун асос сифатида Ягона тариф сеткасининг оширилган тариф коэффициентлари белгиланиши мумкин.
Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасидан фойдаланмайдиган хўжалик ҳисобидаги ташкилотлар ҳайдовчиларининг меҳнатига Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 246-моддасига асосан ушбу ташкилотда қабул қилинган меҳнатга ҳақ тўлаш тизимига мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. Ҳайдовчилар меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари
4. Ташкилотлар ҳайдовчиларининг (юк автомобиллари ҳайдовчиларидан ташқари) меҳнатига ҳақ тўлаш мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ Ташкилотлар ҳайдовчиларининг (юк автомобиллари ҳайдовчиларидан ташқари) меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткаси бўйича разрядлар асосида амалга оширилади.
5. Ташкилотлардаги юк автомобиллари ҳайдовчиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ Ташкилотлардаги юк автомобиллари ҳайдовчиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича разрядлар асосида амалга оширилади.
6. Ҳайдовчиларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари автомобилнинг характеристикасида (техник паспортида) ишлаб чиқарувчи томонидан кўрсатилган автомобиллар параметрлари ва вазифасидан келиб чиқиб мазкур Низомнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ белгиланади.
Ташкилотда ҳайдовчига бир нечта синфдаги автомобиллар бириктирилган ҳолларда ҳайдовчига унга бириктирилган автомобилнинг энг юқори разрядидан келиб чиққан ҳолда ҳақ тўланади.
7. Ҳайдовчиларнинг Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткаси бўйича разряд:
кон самосваллари, тез бузиладиган юклар ташишда автомобиль-рефрижераторлар, шунингдек автокранлар — бир разряд юқори;
шошилинч тиббий ёрдам хизматининг ихтисослаштирилган автомобиллари учун бошқа тез тиббий ёрдам автомобилларининг ҳайдовчиларига нисбатан бир разряд юқори белгиланади.
8. Ҳайдовчиларнинг тариф ставкасига 1,228 миқдорида тармоқ коэффициенти қўлланилади. Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ягона тариф сеткасининг тегишли разряди бўйича ҳайдовчининг базавий тариф ставкасини ҳосил қилади.
9. Ишга соатбай ҳақ тўлаш жорий этилса, базавий ойлик тариф ставкасини иш вақти йиллик балансини ҳисобга олган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган иш соатларининг ўртача ойлик миқдорига бўлиш орқали белгиланадиган соатбай тариф ставкалари қўлланилади.
Давлат бошқаруви органларида бириктирилган шахсий ва навбатчи енгил автомашиналарнинг ҳайдовчилари учун соатбай меҳнатга ҳақ тўлаш шарти билан навбатчиликка 12 соатдан ошмаган ҳолда сменалик иш режими ўрнатилади.
3-боб. Ҳайдовчиларга бериладиган қўшимча тўловлар
10. Қуйидагилар учун устамалар ва қўшимча ҳақлар белгиланади:
тунги вақтда, дам олиш ва байрам кунлари ишлаганлик, шунингдек хизмат вақтидан ташқари ишлаганлик учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида белгиланган миқдорларда;
малака даражаси учун иккинчи даражали ҳайдовчиларга Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ягона тариф сеткасининг тегишли разряди бўйича ҳайдовчининг базавий тариф ставкасининг 10 фоизи миқдорида, биринчи даражали ҳайдовчиларга — 25 фоизи миқдорида;
халқаро юк ташувларини амалга оширганлиги учун — Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида бўлган даврда Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ягона тариф сеткаси тегишли разряди базавий тариф ставкасининг 20 фоизигача;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси транспорт қисми ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппарати Хўжалик фаолияти бошқармаси Автохўжалиги балансида бўлган енгил автомобиллар ҳайдовчиларига алоҳида меҳнат шароитлари учун — Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ягона тариф сеткасининг тегишли разряди бўйича ҳайдовчининг базавий тариф ставкасининг 35 фоизи;
автотранспорт воситаси қурилмалари, механизмлари ва ускунасини бошқариш учун махсус ишчилар талаб этилган бўлса ва уларнинг вазифаларини ҳайдовчи бажараётган бўлса, бир йўла бир неча касбда ишлаганлиги, хизмат кўрсатиш зонаси кенгайганлиги ва бажариладиган ишлар ҳажми ошганлиги учун — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон «Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорида белгиланган тартибда;
агар иш сменаси ўртасидаги танаффус икки соатдан ортиқни ташкил этса, бўлинган иш сменасида ишлаганлиги учун — базавий тариф ставкасининг 30 фоизигача. Бунда, ички сменанинг танаффус вақти ҳисобга олинмайди;
агар йўналиш бўйича берилган топшириққа кўра ҳайдовчи яшаш жойига (автотранспорт ташкилоти, гараж жойлашган жойга) қайтиб келиш имкониятига эга бўлмаса, сафар хусусиятига эга меҳнат шароитларида ишлаганлиги учун — йўналиш бўйича берилган топшириқни бажариш даври учун базавий тариф ставканинг 10 фоизигача;
устама ва қўшимча ҳақларнинг аниқ миқдорлари жамоавий шартномада белгиланади, агар у тузилмаган бўлса, касаба уюшмаси қўмитаси билан келишган ҳолда иш берувчилар томонидан белгиланади.
11. Ҳайдовчиларнинг базавий тариф ставкалари:
вақтбай ишлайдиган ҳайдовчилар учун прицепларга эга автопоезд ва юк автомобилларида ишлашда улар мазкур автотранспорт воситаларида амалда ишлаган кунлари учун 20 фоизга;
тоғ ва конларда олиб бориладиган технологик ишларда, кесик жойларда ва очиқ конларда технологик ташувларда ишлашда улар амалда ишлаган кунлари учун 24 фоизгача;
портловчи ва радиоактив моддаларни ташишда 12 фоизгача оширилади.
4-боб. Транспорт воситасини таъмирлаш ва унга техник хизмат кўрсатиш даврида ҳайдовчиларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш
12. Ҳайдовчиларга бириктирилган автомобиллар таъмирлаш ёки техник хизмат кўрсатиш учун олиб қўйилган ҳолларда улар ҳайдовчилар ихтисослиги бўйича бошқа автомобилларда хизмат қилишлари лозим.
13. Ўзига бириктирилган автомобилларнинг бекор туриб қолиши (носозлиги ёки тўлиқ эмаслиги, ихтисослиги бўйича иш йўқлиги) туфайли автомобил ҳайдовчилари автомобилларни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича ишларга (ёки бошқа касбга ишлашга) ўтказилган ҳолларда бекор туриб қолган бутун вақт учун уларнинг меҳнатига бажариладиган иш бўйича, бироқ аввалги (асосий) иш бўйича ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ҳақ тўланади.
Ҳайдовчилар автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш ишларига ўтказилганда уларга ушбу даврда малака даражаси учун бериладиган устама ҳақ тўланмайди.
14. Таъмирловчи ва хизмат кўрсатувчи ходимларнинг махсус штатини сақлашга эҳтиёж бўлмаган ва шунинг учун ҳайдовчилар иш вақтида автомобилларни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича ишларни бажарадиган ташкилотларда (агар бу ишларни техник хизмат кўрсатиш станцияларида ёки автотранспорт ташкилотида бажариш имкони бўлмаса) мазкур ишларни бажариш вақти учун ҳайдовчиларга белгиланган шартларга мувофиқ мазкур Низомнинг 12-бандида белгиланган устамалар ва қўшимча ҳақларни ҳисобга олган ҳолда ҳақ тўланади.
5-боб. Ҳайдовчиларга тўланадиган бошқа ҳақ турлари
15. Мазкур Низомнинг 3-бобида кўрсатилмаган мукофот бериш, моддий ёрдам ва бошқа рағбатлантирувчи тўловлар ҳамда компенсация тўловларни тўлаш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қабул қилинган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашга доир ташкилотнинг локал ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
16. Ҳайдовчининг айби бўлмаган ҳолда бўш туриб қолган вақт учун иш ҳақи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ўртача ойлик иш ҳақи миқдорида тўланади.
Ҳайдовчининг айби билан бўш туриб қолган вақт учун иш ҳақи тўланмайди.
17. Икки нафар ҳайдовчи бир вақтда бир автомобилда узоқ рейсга юборилган ҳолларда ҳар бир ҳайдовчига иш ҳақи рейсга сарфланган иш вақти ҳисоб-китобидан келиб чиқиб вақтбай тўланади.
Меҳнатга ишбай ҳақ тўланганда автомобиль ҳайдовчиларининг ишбай ҳақи малака даражасига эгалик учун устама ҳақни ҳисобга олмаган ҳолда тенг улушларда ҳайдовчилар ўртасида бўлинади.
Агар узоқ рейсларга юборилган ҳайдовчиларга йўналиш варағига мувофиқ автомобилдан ташқари сменлараро дам олиш вақти берилса (меҳмонхонада, кемпингда, хизмат ёки ижара уйида), бу вақт иш вақтига киритилмайди ва унга ҳақ тўланмайди.
18. Жамоавий шартномаларда ҳайдовчиларга бошқа устамалар ва қўшимча ҳақлар назарда тутилиши мумкин.
6-боб. Якунловчи қоида
19. Мазкур Низомга риоя этиш учун жавобгарлик муассаса раҳбари зиммасига юкланади.
Автомобиль транспорти ҳайдовчилари меҳнатига ҳақ тўлашнинг умумий шартлари тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ташкилотлар ҳайдовчиларининг (юк автомобиллари ҳайдовчиларидан ташқари) меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткаси бўйича разрядлар
Автомобиль синфи Енгил автомобил двигателининг литрдаги иш ҳажми; автобуснинг габарит узунлиги, метрда (автомобилнинг техник паспорти бўйича) Ягона тариф сеткаси бўйича разрядлар Умумий Тиббий хизмат автомобиллари; махсус овоз ва чироқ сигналлари билан жиҳозланган автомобиллар 1. Енгил автомобиллар Ўта кичик ва кичик 1,8 литргача 1 2 * Ўртача 1,8 литрдан 3,5 литргача 2 3 * Катта 3,5 литрдан ортиқ 3 4 * 2. Автобуслар Ўта кичик 5 метргача 2 3 * Кичик 5 метрдан 7,5 метргача 3 4 * Ўрта 7,5 метрдан 9,5 метргача 4 5 * Катта 9,5 метрдан 11 метргача 5 6 * 11 метрдан 15 метргача 6 7 * 15 метрдан ортиқ 7 3. Мотоцикллар, мотороллерлар ҳамда бошқа икки ва уч ғилдиракли мотовоситалар Ҳар қандай синфдаги - 1 -
Автомобиль транспорти ҳайдовчилари меҳнатига ҳақ тўлашнинг умумий шартлари тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ташкилотлардаги юк автомобиллари ҳайдовчиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича разрядлар
Автомобиллар гуруҳлари (тоннада юк кўтариш қобилияти), автомобилнинг техник паспорти бўйича Ягона тариф сетка бўйича разряд I II III борт автомобиллари ихтисослаштирилган ва махсус автомобиллар: самосваллар, фургонлар, цистерналар, рефрижераторлар, техник ёрдам, ёнғин автомобиллари, қор тозалагичлар, йўлга сув сепгич машиналар, автокранлар, автоюккўтаргичлар ва махсус жиҳозланган бошқа автомобиллар; прицепли ва яримприцепли шатакчи автомобиллар нажас, чирийдиган ахлат, ҳайвонларнинг ўликлари, цемент, заҳарли химикатлар, сувсиз аммиак, аммиакли сув, радиоактив моддалар ва бошқа хавфли кимёвий воситалар ташувчи ассенизацион, сипирувчи ва тозаловчи автотранспорт воситалари. 1,5 гача - 1 1,5 дан 3 гача 0,5 дан 1,5 гача до 0,5 гача 2 3 дан 5 гача 1,5 дан 3 гача 0,5 дан 1,5 гача 3 5 дан 10 гача 3 дан 5 гача 1,5 дан 3 гача 4 10 дан 20 гача 5 дан 10 гача 3 дан 5 гача 5 20 дан 40 гача 10 дан 20 гача 5 дан 10 гача 6 40 дан ортиқ 20 дан 40 гача 10 дан 40 гача 7 - 40 дан ортиқ 8
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Ш. КУДБИЕВ
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги бошлиғи Д. ДЕХКАНОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 22 январь,
Тошкент ш.,
2019 йил 22 январь,
Тошкент ш.,
2019 йил 22 январь,
2-2019/ҚҚ-сон
9-сон
1/103-сон
Oʻzbekiston Respublikasi bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi Oʻzbekiston avtomobil transporti agentligining
Qarori
NIZOM
Avtomobil transporti haydovchilari mehnatiga haq toʻlashning umumiy shartlari toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 16-iyuldagi 538-son “Oʻz kuchini yoʻqotayotgan umummajburiy idoraviy hujjatlarning oʻrniga yangi normativ-huquqiy va boshqa hujjatlarni tayyorlash boʻyicha chora-tadbirlar rejasini tasdiqlash toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi va Oʻzbekiston avtomobil transporti agentligi qaror qiladi:
1. Avtomobil transporti haydovchilari mehnatiga haq toʻlashning umumiy shartlari toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, Moliya vazirligi hamda Oʻzbekiston avtomobil transporti agentligining 2019-yil 22-yanvardagi 2-2019/QQ, 9, 1/103-son qaroriga ILOVA
Avtomobil transporti haydovchilari mehnatiga haq toʻlashning umumiy shartlari toʻgʻrisidagi
Mazkur Nizom avtomobil transporti haydovchilari mehnatiga haq toʻlashning umumiy shartlarini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Avtomobil transporti haydovchilari (bundan buyon matnda haydovchilar deb yuritiladi) mehnatiga haq toʻlashning umumiy shartlari budjet tashkilotlari, davlat korxonalari, muassasalari va ustav kapitalida davlat ulushi 50 foizdan koʻproqni tashkil etadigan tashkilotlar uchun (bundan buyon matnda tashkilotlar deb yuritiladi) majburiydir, boshqa tashkilotlar uchun tavsiya xususiyatiga ega.
2. Quyidagilar haydovchilarining ish haqi hisoblanadi:
bajarilgan ish yoki ishlangan vaqt uchun toʻlanadigan haq;
ragʻbatlantiruvchi va kompensatsiyalovchi ustama va qoʻshimcha haqlar;
ishdagi ishlab chiqarish natijalari uchun mukofotlar;
maxsus turdagi mukofotlar;
bir yillik ish yakunlari boʻyicha mukofotlar;
moddiy yordam;
bir yoʻla mukofotlar;
Soliq kodeksida nazarda tutilgan boshqa toʻlovlar.
3. Tashkilotlar haydovchilari mehnatiga haq toʻlash Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 16-sentabrdagi 775-son qarori bilan tasdiqlangan Mehnatga haq toʻlashning yagona tarif setkasiga (bundan buyon matnda Mehnatga haq toʻlashning yagona tarif setkasi deb yuritiladi) asosan amalga oshiriladi.
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2012-yil 11-yanvardagi 6-son “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida”gi qaroriga asosan mehnatga haq toʻlash boʻyicha yagona tarif setkasidan foydalanadigan xoʻjalik hisobidagi korxonalar va tashkilotlarga ularning moliyaviy imkoniyatlaridan va xoʻjalik faoliyati natijalaridan kelib chiqqan holda, xodimlar mehnatiga haq toʻlashni tashkil etish uchun asos sifatida Yagona tarif setkasining oshirilgan tarif koeffitsiyentlari belgilanishi mumkin.
Mehnatga haq toʻlash boʻyicha Mehnatga haq toʻlashning yagona tarif setkasidan foydalanmaydigan xoʻjalik hisobidagi tashkilotlar haydovchilarining mehnatiga Oʻzbekiston Respublikasi Mehnat kodeksining 246-moddasiga asosan ushbu tashkilotda qabul qilingan mehnatga haq toʻlash tizimiga muvofiq amalga oshiriladi.
2-bob. Haydovchilar mehnatiga haq toʻlash razryadlari
4. Tashkilotlar haydovchilarining (yuk avtomobillari haydovchilaridan tashqari) mehnatiga haq toʻlash mazkur Nizomning 1-ilovasiga muvofiq Tashkilotlar haydovchilarining (yuk avtomobillari haydovchilaridan tashqari) mehnatga haq toʻlash boʻyicha Mehnatga haq toʻlash yagona tarif setkasi boʻyicha razryadlar asosida amalga oshiriladi.
5. Tashkilotlardagi yuk avtomobillari haydovchilarining mehnatiga haq toʻlash mazkur Nizomning 2-ilovasiga muvofiq Tashkilotlardagi yuk avtomobillari haydovchilarining mehnatiga haq toʻlash boʻyicha razryadlar asosida amalga oshiriladi.
6. Haydovchilarning mehnatiga haq toʻlash razryadlari avtomobilning xarakteristikasida (texnik pasportida) ishlab chiqaruvchi tomonidan koʻrsatilgan avtomobillar parametrlari va vazifasidan kelib chiqib mazkur Nizomning 1 va 2-ilovalariga muvofiq belgilanadi.
Tashkilotda haydovchiga bir nechta sinfdagi avtomobillar biriktirilgan hollarda haydovchiga unga biriktirilgan avtomobilning eng yuqori razryadidan kelib chiqqan holda haq toʻlanadi.
7. Haydovchilarning Mehnatga haq toʻlashning yagona tarif setkasi boʻyicha razryad:
kon samosvallari, tez buziladigan yuklar tashishda avtomobil-refrijeratorlar, shuningdek avtokranlar — bir razryad yuqori;
shoshilinch tibbiy yordam xizmatining ixtisoslashtirilgan avtomobillari uchun boshqa tez tibbiy yordam avtomobillarining haydovchilariga nisbatan bir razryad yuqori belgilanadi.
8. Haydovchilarning tarif stavkasiga 1,228 miqdorida tarmoq koeffitsiyenti qoʻllaniladi. Mehnatga haq toʻlash boʻyicha yagona tarif setkasining tegishli razryadi boʻyicha haydovchining bazaviy tarif stavkasini hosil qiladi.
9. Ishga soatbay haq toʻlash joriy etilsa, bazaviy oylik tarif stavkasini ish vaqti yillik balansini hisobga olgan holda normativ-huquqiy hujjatlarda belgilangan ish soatlarining oʻrtacha oylik miqdoriga boʻlish orqali belgilanadigan soatbay tarif stavkalari qoʻllaniladi.
Davlat boshqaruvi organlarida biriktirilgan shaxsiy va navbatchi yengil avtomashinalarning haydovchilari uchun soatbay mehnatga haq toʻlash sharti bilan navbatchilikka 12 soatdan oshmagan holda smenalik ish rejimi oʻrnatiladi.
3-bob. Haydovchilarga beriladigan qoʻshimcha toʻlovlar
10. Quyidagilar uchun ustamalar va qoʻshimcha haqlar belgilanadi:
tungi vaqtda, dam olish va bayram kunlari ishlaganlik, shuningdek xizmat vaqtidan tashqari ishlaganlik uchun Oʻzbekiston Respublikasi Mehnat kodeksida belgilangan miqdorlarda;
malaka darajasi uchun ikkinchi darajali haydovchilarga Mehnatga haq toʻlash boʻyicha yagona tarif setkasining tegishli razryadi boʻyicha haydovchining bazaviy tarif stavkasining 10 foizi miqdorida, birinchi darajali haydovchilarga — 25 foizi miqdorida;
xalqaro yuk tashuvlarini amalga oshirganligi uchun — Oʻzbekiston Respublikasi hududidan tashqarida boʻlgan davrda Mehnatga haq toʻlash boʻyicha yagona tarif setkasi tegishli razryadi bazaviy tarif stavkasining 20 foizigacha;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi transport qismi hamda Vazirlar Mahkamasi apparati Xoʻjalik faoliyati boshqarmasi Avtoxoʻjaligi balansida boʻlgan yengil avtomobillar haydovchilariga alohida mehnat sharoitlari uchun — Mehnatga haq toʻlash boʻyicha yagona tarif setkasining tegishli razryadi boʻyicha haydovchining bazaviy tarif stavkasining 35 foizi;
avtotransport vositasi qurilmalari, mexanizmlari va uskunasini boshqarish uchun maxsus ishchilar talab etilgan boʻlsa va ularning vazifalarini haydovchi bajarayotgan boʻlsa, bir yoʻla bir necha kasbda ishlaganligi, xizmat koʻrsatish zonasi kengayganligi va bajariladigan ishlar hajmi oshganligi uchun — Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2012-yil 18-oktabrdagi 297-son “Oʻrindoshlik asosida hamda bir necha kasbda va lavozimda ishlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi qarorida belgilangan tartibda;
agar ish smenasi oʻrtasidagi tanaffus ikki soatdan ortiqni tashkil etsa, boʻlingan ish smenasida ishlaganligi uchun — bazaviy tarif stavkasining 30 foizigacha. Bunda, ichki smenaning tanaffus vaqti hisobga olinmaydi;
agar yoʻnalish boʻyicha berilgan topshiriqqa koʻra haydovchi yashash joyiga (avtotransport tashkiloti, garaj joylashgan joyga) qaytib kelish imkoniyatiga ega boʻlmasa, safar xususiyatiga ega mehnat sharoitlarida ishlaganligi uchun — yoʻnalish boʻyicha berilgan topshiriqni bajarish davri uchun bazaviy tarif stavkaning 10 foizigacha;
ustama va qoʻshimcha haqlarning aniq miqdorlari jamoaviy shartnomada belgilanadi, agar u tuzilmagan boʻlsa, kasaba uyushmasi qoʻmitasi bilan kelishgan holda ish beruvchilar tomonidan belgilanadi.
11. Haydovchilarning bazaviy tarif stavkalari:
vaqtbay ishlaydigan haydovchilar uchun pritseplarga ega avtopoyezd va yuk avtomobillarida ishlashda ular mazkur avtotransport vositalarida amalda ishlagan kunlari uchun 20 foizga;
togʻ va konlarda olib boriladigan texnologik ishlarda, kesik joylarda va ochiq konlarda texnologik tashuvlarda ishlashda ular amalda ishlagan kunlari uchun 24 foizgacha;
portlovchi va radioaktiv moddalarni tashishda 12 foizgacha oshiriladi.
4-bob. Transport vositasini taʼmirlash va unga texnik xizmat koʻrsatish davrida haydovchilarning mehnatiga haq toʻlash
12. Haydovchilarga biriktirilgan avtomobillar taʼmirlash yoki texnik xizmat koʻrsatish uchun olib qoʻyilgan hollarda ular haydovchilar ixtisosligi boʻyicha boshqa avtomobillarda xizmat qilishlari lozim.
13. Oʻziga biriktirilgan avtomobillarning bekor turib qolishi (nosozligi yoki toʻliq emasligi, ixtisosligi boʻyicha ish yoʻqligi) tufayli avtomobil haydovchilari avtomobillarni taʼmirlash va ularga texnik xizmat koʻrsatish boʻyicha ishlarga (yoki boshqa kasbga ishlashga) oʻtkazilgan hollarda bekor turib qolgan butun vaqt uchun ularning mehnatiga bajariladigan ish boʻyicha, biroq avvalgi (asosiy) ish boʻyicha oʻrtacha oylik ish haqidan kam boʻlmagan miqdorda haq toʻlanadi.
Haydovchilar avtomobillarga texnik xizmat koʻrsatish va ularni taʼmirlash ishlariga oʻtkazilganda ularga ushbu davrda malaka darajasi uchun beriladigan ustama haq toʻlanmaydi.
14. Taʼmirlovchi va xizmat koʻrsatuvchi xodimlarning maxsus shtatini saqlashga ehtiyoj boʻlmagan va shuning uchun haydovchilar ish vaqtida avtomobillarni taʼmirlash va ularga texnik xizmat koʻrsatish boʻyicha ishlarni bajaradigan tashkilotlarda (agar bu ishlarni texnik xizmat koʻrsatish stansiyalarida yoki avtotransport tashkilotida bajarish imkoni boʻlmasa) mazkur ishlarni bajarish vaqti uchun haydovchilarga belgilangan shartlarga muvofiq mazkur Nizomning 12-bandida belgilangan ustamalar va qoʻshimcha haqlarni hisobga olgan holda haq toʻlanadi.
5-bob. Haydovchilarga toʻlanadigan boshqa haq turlari
15. Mazkur Nizomning 3-bobida koʻrsatilmagan mukofot berish, moddiy yordam va boshqa ragʻbatlantiruvchi toʻlovlar hamda kompensatsiya toʻlovlarni toʻlash qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda qabul qilingan xodimlar mehnatiga haq toʻlashga doir tashkilotning lokal hujjatlariga muvofiq amalga oshiriladi.
16. Haydovchining aybi boʻlmagan holda boʻsh turib qolgan vaqt uchun ish haqi qonunchilik hujjatlarida belgilangan oʻrtacha oylik ish haqi miqdorida toʻlanadi.
Haydovchining aybi bilan boʻsh turib qolgan vaqt uchun ish haqi toʻlanmaydi.
17. Ikki nafar haydovchi bir vaqtda bir avtomobilda uzoq reysga yuborilgan hollarda har bir haydovchiga ish haqi reysga sarflangan ish vaqti hisob-kitobidan kelib chiqib vaqtbay toʻlanadi.
Mehnatga ishbay haq toʻlanganda avtomobil haydovchilarining ishbay haqi malaka darajasiga egalik uchun ustama haqni hisobga olmagan holda teng ulushlarda haydovchilar oʻrtasida boʻlinadi.
Agar uzoq reyslarga yuborilgan haydovchilarga yoʻnalish varagʻiga muvofiq avtomobildan tashqari smenlararo dam olish vaqti berilsa (mehmonxonada, kempingda, xizmat yoki ijara uyida), bu vaqt ish vaqtiga kiritilmaydi va unga haq toʻlanmaydi.
18. Jamoaviy shartnomalarda haydovchilarga boshqa ustamalar va qoʻshimcha haqlar nazarda tutilishi mumkin.
6-bob. Yakunlovchi qoida
19. Mazkur Nizomga rioya etish uchun javobgarlik muassasa rahbari zimmasiga yuklanadi.
Avtomobil transporti haydovchilari mehnatiga haq toʻlashning umumiy shartlari toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Tashkilotlar haydovchilarining (yuk avtomobillari haydovchilaridan tashqari) mehnatga haq toʻlash boʻyicha Mehnatga haq toʻlash yagona tarif setkasi boʻyicha razryadlar
Avtomobil sinfi Yengil avtomobil dvigatelining litrdagi ish hajmi; avtobusning gabarit uzunligi, metrda (avtomobilning texnik pasporti boʻyicha) Yagona tarif setkasi boʻyicha razryadlar Umumiy Tibbiy xizmat avtomobillari; maxsus ovoz va chiroq signallari bilan jihozlangan avtomobillar 1. Yengil avtomobillar Oʻta kichik va kichik 1,8 litrgacha 1 2 * Oʻrtacha 1,8 litrdan 3,5 litrgacha 2 3 * Katta 3,5 litrdan ortiq 3 4 * 2. Avtobuslar Oʻta kichik 5 metrgacha 2 3 * Kichik 5 metrdan 7,5 metrgacha 3 4 * Oʻrta 7,5 metrdan 9,5 metrgacha 4 5 * Katta 9,5 metrdan 11 metrgacha 5 6 * 11 metrdan 15 metrgacha 6 7 * 15 metrdan ortiq 7 3. Mototsikllar, motorollerlar hamda boshqa ikki va uch gʻildirakli motovositalar Har qanday sinfdagi - 1 -
Avtomobil transporti haydovchilari mehnatiga haq toʻlashning umumiy shartlari toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Tashkilotlardagi yuk avtomobillari haydovchilarining mehnatiga haq toʻlash boʻyicha razryadlar
Avtomobillar guruhlari (tonnada yuk koʻtarish qobiliyati), avtomobilning texnik pasporti boʻyicha Yagona tarif setka boʻyicha razryad I II III bort avtomobillari ixtisoslashtirilgan va maxsus avtomobillar: samosvallar, furgonlar, sisternalar, refrijeratorlar, texnik yordam, yongʻin avtomobillari, qor tozalagichlar, yoʻlga suv sepgich mashinalar, avtokranlar, avtoyukkoʻtargichlar va maxsus jihozlangan boshqa avtomobillar; pritsepli va yarimpritsepli shatakchi avtomobillar najas, chiriydigan axlat, hayvonlarning oʻliklari, sement, zaharli ximikatlar, suvsiz ammiak, ammiakli suv, radioaktiv moddalar va boshqa xavfli kimyoviy vositalar tashuvchi assenizatsion, sipiruvchi va tozalovchi avtotransport vositalari. 1,5 gacha - 1 1,5 dan 3 gacha 0,5 dan 1,5 gacha do 0,5 gacha 2 3 dan 5 gacha 1,5 dan 3 gacha 0,5 dan 1,5 gacha 3 5 dan 10 gacha 3 dan 5 gacha 1,5 dan 3 gacha 4 10 dan 20 gacha 5 dan 10 gacha 3 dan 5 gacha 5 20 dan 40 gacha 10 dan 20 gacha 5 dan 10 gacha 6 40 dan ortiq 20 dan 40 gacha 10 dan 40 gacha 7 - 40 dan ortiq 8
Bandlik va mehnat munosabatlari vaziri Sh. KUDBIYEV
Moliya vaziri D. KUCHKAROV
Oʻzbekiston avtomobil transporti agentligi boshligʻi D. DEXKANOV
Toshkent sh.,
2019-yil 22-yanvar,
Toshkent sh.,
2019-yil 22-yanvar,
Toshkent sh.,
2019-yil 22-yanvar,
2-2019/QQ-son
9-son
1/103-son