📅 2019-yil 30-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019-yil 30-yanvar · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019 йил 30 январь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 30 января 2019 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 30 January 2019 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисида
Кўп квартирали уйларни бошқаришда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, кўп квартирали уйларни сақлаш билан боғлиқ харажатлар бўйича ҳисоб-китоб ишларини юритишда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш ҳамда аҳолига янада қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «2017 — 2019 йилларда Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 12 декабрдаги 400-сон қарорига мувофиқ Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларида мажбурий бадалларнинг ҳисоб-китобини юритиш ва ахборот-маслаҳат олиш имконини берадиган биллинг тизими — «Обод уй» электрон дастури (кейинги ўринларда «Обод уй» электрон дастури деб аталади) ишлаб чиқилганлиги ва Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида намунавий тарзда жорий этилиб, синовдан муваффақиятли ўтганлиги;
«Обод уй» электрон дастурини республиканинг барча шаҳар ва туманларига кенг жорий этиш мақсадида ушбу дастур ва унинг барча дастурий таъминот базаси белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимидаги «UNICON.UZ» давлат унитар корхонаси ҳамда «Smart technologies group» масъулияти чекланган жамияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига бепул топширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимига «Обод уй» электрон дастурини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда «Обод уй» электрон дастуридан фойдаланишнинг қулайликлари ва афзалликларини доимий равишда оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш тавсия этилсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Х. Салиев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 январдаги 67-сон қарорига ИЛОВА
Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимига «Обод уй» электрон дастурини жорий этиш бўйича
Т/р Тадбирлар номи Амалга ошириш шакли ва механизми Бажариш муддати Масъул бажарувчи I. Электрон дастурни жорий этиш бўйича амалга ошириладиган тадбирлар 1. «Ягона ҳисоб-китоб маркази» давлат унитар корхоналари ва уларнинг филиалларига «Обод уй» электрон дастурини жорий этиш. 1. «Ягона ҳисоб-китоб маркази» давлат унитар корхоналари ва уларнинг филиалларига белгиланган тартибда «Обод уй» электрон дастурининг логин ва паролларини тақдим этиш. 2019 йил 1 май Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Салиев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2. «Обод уй» электрон дастурининг узлуксиз равишда самарали ишлаши учун уни техник томондан қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш. Доимий равишда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Салиев) 2. Республикадаги мавжуд хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва бошқарувчи ташкилотлар бўйича барча кўп квартирали уйлардаги квартираларни «Обод уй» электрон дастури билан қамраб олиш. Кўп квартирали уйларни квартиралар бўйича хатловдан ўтказиш орқали маълумотлар базасини шакллантириш, уларни «Обод уй» электрон дастури тизимига киритиш. 2019 йил 1 май Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Салиев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 3. «Обод уй» электрон дастури кўчмас мулк кадастрининг биллинг тизимига интеграция қилинишини таъминлаш ҳамда тўловларни Марказий банкнинг ҳисоб-китоблар клиринг тизими орқали онлайн тарзда амалга ошириш. Бош келишув ва техник лойиҳага асосан тадбирларни амалга ошириш. 2019 йил 1 апрель Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Салиев), Марказий банк (Нурмуратов), «Давергеодезкадастр» қўмитаси (Абдуллаев) 4. «Обод уй» электрон дастурида хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва бошқарувчи ташкилотларга тижорат банклари томонидан ажратилган кредит маблағлари мақсадли ва самарали сарфланиши юзасидан доимий назорат ўрнатиш механизмини яратиш. Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва бошқарувчи ташкилотлар томонидан тижорат банкларидан олинган кредитларнинг сарфланишини доимий равишда «Обод уй» электрон дастурига киритиб бориш ва шу орқали кредитлар хусусий уй-жой мулкдорлари томонидан сарфланишини назорат қилиш. Доимий равишда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Салиев), Марказий банк (Нурмуратов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 5. Кўп квартирали уйларни сақлаш билан боғлиқ харажатлар бўйича ҳисоб-китоб ишларини юритишда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш. 1. Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва бошқарувчи ташкилотлар томонидан ўтказиладиган умумий йиғилишлар тўғрисидаги ва бошқа эълонлар, йиғилиш баённомалари, ҳисоботлар ва йиллик харажатлар сметаларини «Обод уй» электрон дастури орқали аҳолига етказиш мақсадида қўшимча дастурий таъминотни яратиш; 2019 йил 1 июнь Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Салиев) 2. «Ягона ҳисоб-китоб маркази» давлат унитар корхоналари ва уларнинг филиаллари томонидан хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва бошқарувчи ташкилотлар томонидан ўтказиладиган умумий йиғилишлар тўғрисидаги ва бошқа эълонлар, йиғилиш баённомалари, ҳисоботлар ва йиллик харажатлар сметалари «Обод уй» электрон дастурига киритиб борилишини таъминлаш. Доимий равишда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Салиев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 6. Кўп квартирали уйлардаги квартиралар эгалари томонидан тўланаётган мажбурий бадаллар бўйича дебиторлик ва кредиторлик қарзлар тўғрисидаги маълумотларни «Обод уй» электрон дастури орқали хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва бошқарувчи ташкилотларнинг бухгалтерия ҳисобини юритувчи дастурий таъминотда автоматик тарзда қабул қилиш. «Обод уй» электрон дастурини хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва бошқарувчи ташкилотлар томонидан юритиладиган бухгалтерия ҳисобини юритувчи дастурий таъминотга интеграция қилиш. 2019 йил 1 апрель Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Салиев) 7. «Обод уй» электрон дастурида кўп квартирали уйларни жорий ва капитал таъмирлаш ҳамда уларнинг атроф ҳудудларида қуриладиган қўшимча қурилишлар (болалар майдончалари, айвонли тандирхоналар ва шу кабилар) тўғрисида тўлиқ маълумотлар олиш тизимини ишлаб чиқиш. «Обод уй» электрон дастурига хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва бошқарувчи ташкилотлар томонидан кўп квартирали уйларни жорий ва капитал таъмирлаш ҳамда уларнинг атрофидаги ҳудудларда қуриладиган қўшимча қурилишлар (болалар майдончалари, айвонли тандирхоналар ва шу кабилар) тўғрисида тўлиқ маълумотлар киритиб борилишини таъминлаш. Доимий равишда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Салиев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 8. Аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида «Обод уй» электрон дастурининг мобил иловасини яратиш. «Обод уй» электрон дастурининг мобил иловасини яратиш бўйича ташкилий-техник тадбирларни амалга ошириш. 2019 йил 1 апрель Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Салиев) 9. «Обод уй» электрон дастурининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш ҳамда қўшимча хизматлар кўрсатиш орқали ушбу дастурнинг ишлаш самарадорлигини янада ошириш. Ахборот хавфсизлигини таъминлаш ҳамда қўшимча хизматлар кўрсатиш учун ташкилий-техник тадбирларни амалга ошириш. Доимий равишда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Салиев) II. «Обод уй» электрон дастуридан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш 10. «Обод уй» электрон дастуридан фойдаланиш бўйича «Ягона ҳисоб-китоб маркази» давлат унитар корхоналари ва уларнинг филиаллари ходимларини ўқитиш ва малакасини ошириш. «Коммунал ўқув» ўқув-услубий маркази давлат унитар корхонасида «Обод уй» электрон дастуридан фойдаланиш бўйича «Ягона ҳисоб-китоб маркази» давлат унитар корхоналари ва уларнинг филиаллари ходимларини ўқитиш ва малакасини ошириш. Жадвал асосида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Салиев) 11. Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва бошқарувчи ташкилотлар ходимлари учун «Обод уй» электрон дастуридан фойдаланиш бўйича ўқув семинарлари ўтказиш. Қорақалпоғистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, вилоятлар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармалари ва Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси томонидан жойларда «Обод уй» электрон дастуридан фойдаланиш бўйича ўқув семинарлари ташкил этиш. Йиллик режага мувофиқ Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Салиев), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Артикходжаев) 12. «Обод уй» электрон дастурини аҳоли орасида тарғибот қилиш ишларини олиб бориш. «Обод уй» электрон дастурининг қулайлик ва афзалликлари ҳамда ундан фойдаланиш тўғрисидаги маълумотлар оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб борилишини таъминлаш. Доимий равишда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Салиев), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (Хаджаев), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (Кўчимов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари III. «Ягона ҳисоб-китоб маркази» давлат унитар корхоналари ва уларнинг филиаллари фаолиятини янада ривожлантириш 13. «Ягона ҳисоб-китоб маркази» давлат унитар корхоналари ва уларнинг филиаллари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш. Республикадаги барча «Ягона ҳисоб-китоб маркази» давлат унитар корхоналари ва уларнинг филиалларини тўлиқ хатловдан ўтказиш ҳамда хатлов натижаларига кўра: 2019 йил 1 май Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Салиев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари «Ягона ҳисоб-китоб маркази» давлат унитар корхоналари ташкил қилинмаган шаҳар ва туманларда, зарур ҳолларда, туманлараро «Ягона ҳисоб-китоб маркази» давлат унитар корхоналари филиалларини ташкил қилиш; 2019 йил 15 май ташкил қилинадиган ва фаолият юритаётган «Ягона ҳисоб-китоб маркази» давлат унитар корхоналарини тегишли равишда фаолият кўрсатиш учун бино ёки хоналар билан таъминлаш чораларини кўриш; 2019 йил 20 май Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шаҳар ва туман ҳокимликлари Уй-жой коммунал хизмат кўрсатишни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига «Ягона ҳисоб-китоб маркази» давлат унитар корхоналарини зарур компьютер жамланмалари ва алоқа воситалари билан таъминлаш. 2019 йил 1 июнь Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Салиев)
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 30 январь,
67-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
ChORA-TADBIRLAR REJASI
Koʻp kvartirali uylarni boshqarish tizimida zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini joriy etish toʻgʻrisida
Koʻp kvartirali uylarni boshqarishda zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini joriy etish, koʻp kvartirali uylarni saqlash bilan bogʻliq xarajatlar boʻyicha hisob-kitob ishlarini yuritishda ochiqlik va shaffoflikni taʼminlash hamda aholiga yanada qulay shart-sharoitlar yaratish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar:
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining “2017 — 2019-yillarda Toshkent shahrining Mirzo Ulugʻbek tumanini kompleks rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2016-yil 12-dekabrdagi 400-son qaroriga muvofiq Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobiga xususiy uy-joy mulkdorlari shirkatlarida majburiy badallarning hisob-kitobini yuritish va axborot-maslahat olish imkonini beradigan billing tizimi — “Obod uy” elektron dasturi (keyingi oʻrinlarda “Obod uy” elektron dasturi deb ataladi) ishlab chiqilganligi va Toshkent shahrining Mirzo Ulugʻbek tumanida namunaviy tarzda joriy etilib, sinovdan muvaffaqiyatli oʻtganligi;
“Obod uy” elektron dasturini respublikaning barcha shahar va tumanlariga keng joriy etish maqsadida ushbu dastur va uning barcha dasturiy taʼminot bazasi belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi tizimidagi “UNICON.UZ” davlat unitar korxonasi hamda “Smart technologies group” masʼuliyati cheklangan jamiyati tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligiga bepul topshirilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Koʻp kvartirali uylarni boshqarish tizimiga “Obod uy” elektron dasturini joriy etish boʻyicha chora-tadbirlar rejasi ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
3. Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasiga va Oʻzbekiston Milliy axborot agentligiga Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari bilan birgalikda “Obod uy” elektron dasturidan foydalanishning qulayliklari va afzalliklarini doimiy ravishda ommaviy axborot vositalarida yoritib borish tavsiya etilsin.
4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi oʻrinbosari — “Oʻzbekiston temir yoʻllari” aksiyadorlik jamiyati boshqaruvi raisi A.J. Ramatov va Oʻzbekiston Respublikasi uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vaziri M.X. Saliyev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 30-yanvardagi 67-son qaroriga ILOVA
Koʻp kvartirali uylarni boshqarish tizimiga “Obod uy” elektron dasturini joriy etish boʻyicha
T/r Tadbirlar nomi Amalga oshirish shakli va mexanizmi Bajarish muddati Masʼul bajaruvchi I. Elektron dasturni joriy etish boʻyicha amalga oshiriladigan tadbirlar 1. “Yagona hisob-kitob markazi” davlat unitar korxonalari va ularning filiallariga “Obod uy” elektron dasturini joriy etish. 1. “Yagona hisob-kitob markazi” davlat unitar korxonalari va ularning filiallari�a belgilangan tartibda “Obod uy” elektron dasturining login va parollarini taqdim etish. 2019-yil 1-may Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi (Saliyev), Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 2. “Obod uy” elektron dasturining uzluksiz ravishda samarali ishlashi uchun uni texnik tomondan qoʻllab-quvvatlash choralarini koʻrish. Doimiy ravishda Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi (Saliyev) 2. Respublikadagi mavjud xususiy uy-joy mulkdorlari shirkatlari va boshqaruvchi tashkilotlar boʻyicha barcha koʻp kvartirali uylardagi kvartiralarni “Obod uy” elektron dasturi bilan qamrab olish. Koʻp kvartirali uylarni kvartiralar boʻyicha xatlov�an oʻtkazish orqali maʼlumotlar bazasini shakllantirish, ularni “Obod uy” elektron dasturi tizimiga kiritish. 2019-yil 1-may Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi (Saliyev), Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 3. “Obod uy” elektron dasturi koʻchmas mulk kadastrining billing tizimiga integratsiya qilinishini taʼminlash hamda toʻlovlarni Markaziy bankning hisob-kitoblar kliring tizimi orqali onlayn tarzda amalga oshirish. Bosh kelishuv va texnik loyihaga asosan tadbirlarni amalga oshirish. 2019-yil 1-aprel Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi (Saliyev), Markaziy bank (Nurmuratov), “Davyergeodezkadastr” qoʻmitasi (Abdullayev) 4. “Obod uy” elektron dasturida xususiy uy-joy mulkdorlari shirkatlari va boshqaruvchi tashkilotlarga tijorat banklari tomonidan ajratilgan kredit mablagʻlari maqsadli va samarali sarflanishi yuzasidan doimiy nazorat oʻrnatish mexanizmini yaratish. Xususiy uy-joy mulkdorlari shirkatlari va boshqaruvchi tashkilotlar tomonidan tijorat banklaridan olingan kreditlarning sarflanishini doimiy ravishda “Obod uy” elektron dasturiga kiritib borish va shu orqali kreditlar xususiy uy-joy mulkdorlari tomonidan sarflanishini nazorat qilish. Doimiy ravishda Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi (Saliyev), Markaziy bank (Nurmuratov), Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 5. Koʻp kvartirali uylarni saqlash bilan bogʻliq xarajatlar boʻyicha hisob-kitob ishlarini yuritishda ochiqlik va shaffoflikni taʼminlash. 1. Xususiy uy-joy m�lkdorlari shirkatlari va boshqaruvchi tashkilotlar tomonidan oʻtkaziladigan umumiy yigʻilishlar toʻgʻrisidagi va boshqa eʼlonlar, yigʻilish bayonnomalari, hisobotlar va yillik xarajatlar smetalarini “Obod uy” elektron dasturi orqali aholiga yetkazish maqsadida qoʻshimcha dasturiy taʼminotni yaratish; 2019-yil 1-iyun Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi (Saliyev) 2. “Yagona hisob-kitob markazi” davlat unitar korxonalari va ularning filiallari tomonidan xususiy uy-joy mulkdorlari shirkatlari va boshqaruvchi tashkilotlar tomonidan oʻtkaziladigan umumiy yigʻilishlar toʻgʻrisidagi va boshqa eʼlonlar, yigʻilish bayonnomalari, hisobotlar va yillik xarajatlar smetalari “Obod uy” elektron dasturiga kiritib borilishini taʼminlash. Doimiy ravishda Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi (Saliyev), Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 6. Koʻp kvartirali uylardagi kvartiralar egalari tomonidan toʻlanayotgan majburiy badallar boʻyicha debitorlik va kreditorlik qarzlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni “Obod uy” elektron dasturi orqali xususiy uy-joy mulkdorlari shirkatlari va boshqaruvchi tashkilotlarning buxgalteriya hisobini yurituvchi dasturiy taʼminotda avtomatik tarzda qabul qilish. “Obod uy” elektron dasturini xususiy uy-joy mulkdorlari shirkatlari va boshqaruvchi tashkilotlar tomonidan yuritiladigan buxgalteriya hisobini yurituvchi dasturiy taʼminotga integratsiya qilish. 2019-yil 1-aprel Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi (Saliyev) 7. “Obod uy” elektron dasturida koʻp kvartirali uylarni joriy va kapital taʼmirlash hamda ularning atrof hududlarida quriladigan qoʻshimcha qurilishlar (bolalar maydonchalari, ayvonli tandirxonalar va shu kabilar) toʻgʻrisida toʻliq maʼlumotlar olish tizimini ishlab chiqish. “Obod uy” elektron dasturiga xususiy uy-joy mulkdorlari shirkatlari va boshqaruvchi tashkilotlar tomonidan koʻp kvartirali uylarni joriy va kapital taʼmirlash hamda ularning atrofidagi hududlarda quriladigan qoʻshimcha qurilishlar (bolalar maydonchalari, ayvonli tandirxonalar va shu kabilar) toʻgʻrisida toʻliq maʼlumotlar kiritib borilishini taʼminlash. Doimiy ravishda Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi (Saliyev), Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 8. Aholiga yanada qulaylik yaratish maqsadida “Obod uy” elektron dasturining mobil ilovasini yaratish. “Obod uy” elektron dasturining mobil ilovasini yaratish boʻyicha tashkiliy-texnik tadbirlarni amalga oshirish. 2019-yil 1-aprel Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi (Saliyev) 9. “Obod uy” elektron dasturining axborot xavfsizligini taʼminlash hamda qoʻshimcha xizmatlar koʻrsatish orqali ushbu dasturning ishlash samaradorligini yanada oshirish. Axborot xavfsizligini taʼminlash hamda qoʻshimcha xizmatlar koʻrsatish uchun tashkiliy-texnik tadbirlarni amalga oshirish. Doimiy ravishda Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi (Saliyev) II. “Obod uy” elektron dasturidan samarali foydalanishni yoʻlga qoʻyish 10. “Obod uy” elektron dasturidan foydalanish boʻyicha “Yagona hisob-kitob markazi” davlat unitar korxonalari va ularning filiallari xodimlarini oʻqitish va malakasini oshirish. “Kommunal oʻquv” oʻquv-uslubiy markazi davlat unitar korxonasida “Obod uy” elektron dasturidan foydalanish boʻyicha “Yagona hisob-kitob markazi” davlat unitar korxonalari va ularning filiallari xodimlarini oʻqitish va malakasini oshirish. Jadval asosida Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi (Saliyev) 11. Xususiy uy-joy mulkdorlari shirkatlari va boshqaruvchi tashkilotlar xodimlari uchun “Obod uy” elektron dasturidan foydalanish boʻyicha oʻquv seminarlari oʻtkazish. Qoraqalpogʻiston Respublikasi uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi, viloyatlar uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish boshqarmalari va Toshkent shahar Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish bosh boshqarmasi tomonidan joylarda “Obod uy” elektron dasturidan foydalanish boʻyicha oʻquv seminarlari tashkil etish. Yillik rejaga muvofiq Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi (Saliyev), Toshkent shahar hokimligi (Artikxodjayev) 12. “Obod uy” elektron dasturini aholi orasida targʻibot qilish ishlarini olib borish. “Obod uy” elektron dasturining qulaylik va afzalliklari hamda undan foydalanish toʻgʻrisidagi maʼlumotlar ommaviy axborot vositalarida keng yoritib borilishini taʼminlash. Doimiy ravishda Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi (Saliyev), Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi (Xadjayev), Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi (Koʻchimov), Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari III. “Yagona hisob-kitob markazi” davlat unitar korxonalari va ularning filiallari faoliyatini yanada rivojlantirish 13. “Yagona hisob-kitob markazi” davlat unitar korxonalari va ularning filiallari faoliyatini yanada rivojlantirish boʻyicha kompleks chora-tadbirlarni amalga oshirish. Respublikadagi barcha “Yagona hisob-kitob markazi” davlat unitar korxonalari va ularning filiallarini toʻliq xatlovdan oʻtkazish hamda xatlov natijalariga koʻra: 2019-yil 1-may Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi (Saliyev), Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari “Yagona hisob-kitob markazi” davlat unitar korxonalari tashkil qilinmagan shahar va tumanlarda, zarur hollarda, tumanlararo “Yagona hisob-kitob markazi” davlat unitar korxonalari filiallarini tashkil qilish; 2019-yil 15-may tashkil qilinadigan va faoliyat yuritayotgan “Yagona hisob-kitob markazi” davlat unitar korxonalarini tegishli ravishda faoliyat koʻrsatish uchun bino yoki xonalar bilan taʼminlash choralarini koʻrish; 2019-yil 20-may Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar, shahar va tuman hokimliklari Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatishni rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobiga “Yagona hisob-kitob markazi” davlat unitar korxonalarini zarur kompyuter jamlanmalari va aloqa vositalari bilan taʼminlash. 2019-yil 1-iyun Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi (Saliyev)
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2019-yil 30-yanvar,
67-son