UzbekAI

← Qonunlar

📅 2018-yil 28-dekabr · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Jismoniy tarbiya va sport vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2018 йил 28 декабрь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Жисмоний тарбия ва спорт вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 28 декабря 2018 г. · Документы министерств и ведомств · Министр физической культуры и спорта

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 28 December 2018 · Ministry and agency documents · Jismoniy tarbiya va sport vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг

буйруғи

НИЗОМ

Жисмоний тарбия ўқитувчилари (инструктор, кафедра мудирлари) фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги ПФ-5368-сон «Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:

1. Жисмоний тарбия ўқитувчилари (инструктор, кафедра мудирлари) фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 2018 йил 28 декабрдаги 29-мҳ-сон буйруғига ИЛОВА

Жисмоний тарбия ўқитувчилари (инструктор, кафедра мудирлари) фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги

Ушбу Низом давлат мактабгача таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия инструкторлари, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия ўқитувчилари ҳамда олий таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия ўқитувчилари, кафедра мудирларининг (бундан буён матнда педагог кадрлар деб юритилади) фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизимини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Педагог кадрлар фаолияти самарадорлиги рейтинг тизими орқали ҳар 5 йилда бир марта баҳоланади.

2. Педагог кадрлар фаолияти самарадорлигини рейтинг тизими орқали баҳолашдан мақсад педагог кадрларнинг ўқув фани бўйича малакаси, дарс ўтиш маҳорати, иш фаолияти самарадорлигини аниқлаш, таълим сифатини яхшилаш орқали рақобатбардош кадрлар тайёрлашга эришиш, ўқувчиларнинг (талабалар) фанларни ўзлаштиришида бўшлиқлар ҳосил бўлишини олдини олиш, уларни аниқлаш ва бартараф этишдан иборат.

3. Ишга янги қабул қилинган педагог кадрлар ишга қабул қилинганидан кейин 1 йилдан сўнг, олий таълим ташкилотлари ёки профессионал таълим ташкилотларини битириб биринчи бор ишга кирганлар касбий фаолиятига 3 йил тўлгандан сўнг педагог кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолашга жалб этилади.

4. Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси расмийлаштирилган ҳолда узоқ муддат (уч ойдан ортиқ) даволанаётган, ҳомиладорлик, туғиш ҳамда болани парваришлаш таътилидаги педагог кадрлар иш фаолиятига қайтганларига 1 йил тўлгандан сўнг педагог кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолашга жалб этилади.

5. Педагог кадрнинг фаолияти самарадорлигининг аниқланган рейтинги педагог кадр бир таълим ташкилотидан бошқасига ишга ўтганда сақланади.

2-боб. Педагог кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш ишларини ташкил қилиш

6. Педагог кадрлар фаолияти самарадорлигини аниқлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бошқармалари (бундан буён матнда ҳудудий бошқармалар деб юритилади) бошлиқларининг буйруғи билан давлат мактабгача таълим ташкилотлари, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотлари (бундан буён матнда тегишли таълим ташкилотлари деб юритилади) билан келишилган ҳолда камида 9 кишидан иборат баҳолаш комиссиялари (бундан буён матнда комиссия деб юритилади) тузилади.

Комиссия таркиби қуйидаги тартибда шакллантирилади:

комиссия раиси — тегишли ҳудудий бошқарма бошлиғи ўринбосари;

комиссия аъзолари — давлат мактабгача таълим ташкилотлари, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилоти, спорт федерацияларининг ҳудудий бўлимлари (ҳудудда ривожланган спорт тури бўйича) раҳбар ходимлари ҳамда профессор-ўқитувчилари;

комиссия котиби — тегишли ҳудудий бошқарма масъул ходими.

Комиссия таркиби ҳар 5 йилда бир марта янгиланади.

7. Комиссия раиси:

комиссия ишини ташкил этади;

комиссия аъзоларининг вазифаларини белгилайди;

комиссия фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади.

Комиссия раиси мазкур Низомда белгиланган бошқа вазифаларни ҳам бажаради.

8. Комиссия раиси педагог кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг адолатли, ошкоралик тамойиллари асосида ўтказилиши ҳамда натижаларнинг холислиги учун жавобгар бўлади.

9. Педагог кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолашдан ўтувчи педагог кадрларнинг комиссия таркибига киритилиши ман этилади.

10. Комиссия ўз фаолиятини мазкур Низом ва таълим мазмунига қўйилган Давлат таълим стандартлари талабларини бажаришга йўналтирилган бошқа қонунчилик ҳужжатлари асосида олиб боради.

11. Педагог кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш муддати, баҳолаш шартлари ва тартиби комиссия томонидан бир ой олдин эълон қилинади.

12. Комиссияга педагог кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолашга доир ҳужжатларни ўз вақтида, тўлиқ ва тўғри тақдим этилишини таъминлаш мақсадида тегишли таълим ташкилотларида таълим ташкилоти раҳбарининг буйруғи билан шакллантириладиган эксперт гуруҳи тузилади.

13. Эксперт гуруҳи камида 5 кишидан иборат қуйидаги таркибда тузилади:

эксперт гуруҳи раиси — тегишли таълим ташкилоти раҳбари;

эксперт гуруҳи аъзолари — педагогик кенгаш қарори билан тасдиқланган камида 2 нафар педагог, касаба уюшмаси раиси;

эксперт гуруҳи котиби — тегишли таълим ташкилотлари раҳбарининг ўқув-тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари.

14. Педагог кадр томонидан эксперт гуруҳига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

педагог кадрнинг илмий даража ёки илмий унвон олганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси (агар мавжуд бўлса);

педагог кадрнинг малака оширганлиги тўғрисидаги сертификат нусхаси (агар мавжуд бўлса).

15. Эксперт гуруҳи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида педагог кадрнинг ҳужжатлар йиғмажилди тайёрланиб, комиссияга тақдим этилади.

Ҳужжатлар йиғмажилдида педагог кадрнинг малака оширганлиги тўғрисидаги сертификат нусхаси, педагог кадрнинг ўқув йили давомида ўтган дарс ва очиқ дарслари, педагог кадр ўқувчиларининг (талабалар) фанларни ўзлаштириш рейтинги ва эришган ютуқлари тўғрисидаги маълумотларни акс эттирувчи маълумотнома мавжуд бўлиши талаб этилади. Бунда маълумотнома эксперт гуруҳи эксперт гуруҳи раиси ва аъзолари томонидан имзоланган ҳолда комиссияга тақдим этилади.

16. Эксперт гуруҳи томонидан ҳужжатлар комиссияга электрон шаклда тақдим этилиши мумкин.

3-боб. Педагог кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш

17. Комиссия томонидан педагог кадрнинг ўқув фани бўйича малакаси, дарс ўтиш маҳорати, иш фаолияти самарадорлигини, жисмоний тарбия соҳасидаги техника хавфсизлиги қоидаларини билиш даражасини аниқлаш мақсадида у билан бевосита суҳбат ўтказилади.

Суҳбат жараёни видеотасвирга олинади, берилган саволлар ва жавоблар махсус (саҳифаланган, тикилган ва муҳрланган) дафтарда қайд этилади.

18. Суҳбат натижалари асосида давлат мактабгача таълим ташкилотлари педагог кадрининг фаолияти самарадорлиги мазкур Низомнинг 1-иловасидаги мезонлар асосида, умумий ўрта таълим ташкилоти педагог кадрининг фаолияти самарадорлиги мазкур Низомнинг 2-иловасидаги мезонлар асосида, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилоти педагог кадрининг фаолияти самарадорлиги мазкур Низомнинг 3-иловасидаги мезонлар асосида, олий таълим ташкилоти педагог кадрининг фаолияти самарадорлиги мазкур Низомнинг 4-иловасидаги мезонлар асосида баҳоланади.

19. Педагог кадрлар фаолияти самарадорлиги комиссия томонидан қуйидаги баллар йиғиндиси асосида 100 баллик тизимда бутун сонлар билан баҳоланади:

86 — 100 балл — фаолият самарадорлиги юқори;

71 — 85 балл — фаолият самарадорлиги ўрта;

56 — 70 балл — фаолият самарадорлиги қониқарли;

0 — 55 балл — фаолият самарадорлиги қониқарсиз.

20. Комиссия педагог кадрнинг фаолияти самарадорлигини баҳолаш натижалари бўйича мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда қарор қабул қилади.

Комиссия қарори, агар овоз беришда комиссия таркибидаги аъзоларнинг камида учдан икки қисми қатнашган бўлса, ваколатли ҳисобланади.

Қарордан нусха педагог кадрнинг иш жойидаги шахсий ҳужжатлари йиғмажилдида сақланади.

21. Комиссия педагог кадрнинг фаолияти самарадорлигини баҳолаш натижаларини 3 кун ичида Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигига юбориши лозим.

Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги томонидан педагог кадрнинг фаолияти самарадорлигини баҳолаш рейтингининг электрон базаси юритилади.

22. Комиссия қароридан норози бўлган педагог кадр баҳолаш натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 3 кун ичида ҳудудий бошқармалар бошлиқларининг буйруғи билан тузиладиган апелляция комиссиясига ёки судга ёзма равишда шикоят бериш ҳуқуқига эга.

23. Апелляция комиссияси таркибига баҳолаш комиссияси фаолиятида иштирок этмаган ҳудудий бошқармалар ходимлари орасидан комиссия раиси ва камида 3 нафар аъзо киритилади.

24. Педагог кадрнинг апелляция шикоятини кўриб чиқишда педагог кадр иштирок этиш ҳуқуқига эга.

25. Апелляция комиссияси 24 соат ичида апелляция шикоятларини кўриб чиқади. Бунда апелляция комиссияси педагог кадрнинг суҳбат натижалари ёзилган видеотасвирларни қайта текшириш орқали баҳолаш комиссияси томонидан қўйилган баллнинг тўғрилигига баҳо беради ва унинг натижаси бўйича тегишли қарор қабул қилади. Қарорда педагог кадрнинг апелляция шикоятини қаноатлантириш ёки қаноатлантиришни рад этиш масаласи кўрсатилади.

Қарор 24 соат ичида педагог кадрга ҳамда баҳолаш комиссиясига етказилиши лозим.

4-боб. Якуний қоидалар

26. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

27. Мазкур Низом Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси билан келишилган.

Жисмоний тарбия ўқитувчилари (инструктор, кафедра мудирлари) фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Давлат мактабгача таълим ташкилоти педагог кадрининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари __________________________________________________________________________________________________ ‎ (давлат мактабгача таълим ташкилотининг номи ва педагог кадрнинг Ф.И.О. ) ‎ _____________________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ 20__/20__ — ўқув йилида тўплаган балл қайдномаси‎‎ ‎ ‎ ‎ Т/р ‎ ‎‎Мезонлар Балл ‎ 1. ‎ Белгиланган машғулот соатлари юкламасини бажарганлиги.‎‎ 10 ‎ 2. ‎ Малака ошириш курсларини муваффақиятли тамомлаганлиги: ‎жорий ўқув йилида бўлса; ‎тамомлаган санасидан 1 йилдан ошган, бироқ 3 йилдан ошмаган бўлса. ‎5 ‎‎2 3. ‎ Машғулотларни инновацион педагогик технологиялардан фойдаланган ҳолда олиб бориши (тайёрлов, асосий, якуний қисмлари учун). 15 ‎ 4. ‎ Машғулотларни тарбияланувчиларга амалий (кўрсатиб бериш усуллари) ва назарий (кўргазмали воситалар орқали) етказиб бериш (машғулот таҳлили). 15 ‎ 5. ‎ Машғулотдан ташқари спорт турлари бўйича тўгараклар ташкил этганлиги ва ўтказиши (машғулот юкламасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади). ‎‎ 10 ‎ 6. ‎ Спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказишда иштирок этиш (тасдиқланган режа ва амалга оширилган ишлар юзасидан тайёрланган ҳисобот асосида белгиланади): ‎республика миқёсида; ‎вилоят миқёсида; ‎туман (шаҳар) миқёсида; ‎мактабгача таълим ташкилотлари аро; ‎мактабгача таълим ташкилоти миқёсида. ‎ ‎10 ‎8 ‎6 ‎4 ‎2 7. ‎ Халқаро, республика ва вилоят миқёсида ташкил этилаётган турли кўрик танловларда, шу жумладан спорт йўналишидаги танловларда номинацияларни қўлга киритиш ва номинант тайёрлаш ҳамда фахрий унвонларни қўлга киритиш (энг яхши спортчи, мураббий, педагог ва бошқалар): ‎халқаро миқёсда; ‎республика миқёсида; ‎вилоят миқёсида. ‎‎ ‎ ‎ ‎5 ‎3 ‎2 8. ‎ Мактабгача таълим ташкилотининг педагог ва тиббиёт ходимлари билан ҳамкорликда ишлаш (ҳамкорликдаги очиқ машғулотларнинг ишланмалари, соғломлаштириш тадбирларнинг режалари ва ишланмалари мавжудлиги). ‎‎3 ‎ 9. ‎ Машғулот ва машғулотдан ташқари вақтда соҳа мутахассисларни жалб қилган ҳолда мастер-класслар ҳамда очиқ машғулотларни ташкил қилиш ва ўтказиш.‎‎ 5 ‎ 10. Халқаро ёки республика миқёсидаги илмий-амалий анжуманларида ўз маърузалари билан иштирок этиш (ҳар бири учун): ‎халқаро анжуманда; ‎республика миқёсидаги анжуманда. ‎ ‎5 ‎3 11. ‎ Жисмоний тарбия ва спорт соҳаси бўйича методик қўлланма тайёрлаш ва чоп этиш (электрон нусхасини тарқатиш): ‎яккамуаллифликда; ‎ҳаммуаллифликда. ‎ ‎5 ‎3 12. ‎ Машғулот жараёни ва тўгарак машғулотларида инглиз тилидаги (элементар сўзларни) тарбияланувчилар томонидан ўзлаштирилиши (машғулот таҳлили).‎‎ 5 ‎ 13. ‎ Мактабгача таълим ташкилоти раҳбариятининг ходим фаолиятига муносабати. 4 ‎ Жами: 100 ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎__________________ балл, фаолият самарадорлиги юқори; ‎‎‎__________________ балл, фаолият самарадорлиги ўрта; ‎__________________ балл, фаолият самарадорлиги қониқарли; ‎__________________ балл, фаолият самарадорлиги қониқарсиз. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Комиссия раиси ______________________________________ ‎ __________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (Ф.И.О.) ‎‎ ‎ (имзо) ‎‎ Комиссия аъзолари ‎‎ ______________________________________ ‎ __________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (Ф.И.О.)‎‎ ‎ (имзо) Котиб ______________________________________ ‎ __________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (Ф.И.О.)‎‎ ‎ (имзо) ‎‎

Жисмоний тарбия ўқитувчилари (инструктор, кафедра мудирлари) фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Умумий ўрта таълим ташкилоти педагог кадрининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезони _______________________________________________________________________________________________________ ‎ (Умумий ўрта таълим ташкилотининг номи ва педагог кадрнинг Ф.И.О. ) ‎ _________________________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ 20__/20__ — ўқув йилида тўплаган балл қайдномаси‎‎ ‎ ‎ ‎ Т/р ‎ ‎‎Мезонлар Балл ‎ 1. ‎ Белгиланган дарс соатлари юкламасини бажарганлиги.‎‎ 10 ‎ 2. ‎ Малака ошириш курсларини муваффақиятли тамомлаганлиги: ‎жорий ўқув йилида бўлса; ‎тамомлаган санасидан 1 йилдан ошган, бироқ 3 йилдан ошмаган бўлса. ‎5 ‎‎2 3. ‎ Дарс машғулотларни инновацион педагогик технологиялардан фойдаланган ҳолда олиб бориши (тайёрлов, асосий, якуний қисмлари учун). 15 ‎ 4. ‎ Дарс машғулотларни ўқувчиларга амалий (кўрсатиб бериш усуллари) ва назарий (кўргазмали воситалар орқали) етказиб бериш (дарс таҳлили). 15 ‎ 5. ‎ Дарсдан ташқари спорт турлари бўйича тўгараклар ташкил этганлиги ва ўтказиши (дарс юкламасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади). ‎‎ 7 ‎ 6. ‎ Спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказишда иштирок этиш (тасдиқланган режа ва амалга оширилган ишлар юзасидан тайёрланган ҳисобот асосида белгиланади): ‎республика миқёсида; ‎вилоят миқёсида; ‎туман (шаҳар) миқёсида; ‎мактаблараро; ‎мактаб миқёсида. ‎ ‎10 ‎8 ‎6 ‎4 ‎2 7. ‎ Спорт мусобақалар ғолиблари ва спорт секция машғулотларида шуғулланувчилар ичидан иқтидорли спортчиларни танлаш ва уларни спорт мактабларига йўналтириш. ‎3 8. ‎ Халқаро, республика ва вилоят миқёсида ташкил этилаётган турли кўрик танловларда, шу жумладан спорт йўналишидаги танловларда номинацияларни қўлга киритиш ва номинант тайёрлаш ҳамда фахрий унвонларни қўлга киритиш (энг яхши спортчи, мураббий, педагог ва бошқалар): ‎халқаро миқёсда; ‎республика миқёсида; ‎вилоят миқёсида. ‎ ‎ ‎5‎‎ ‎3 ‎2 9. ‎ Ўқув синфининг (гуруҳ) раҳбари мажбуриятларини бажариш (ўқувчиларнинг йил якунидаги ўзлаштириш даражаси ҳамда уларнинг мактаб спорт ва ижтимоий ҳаётидаги фаол иштирокларини ҳисобга олган ҳолда). 3 ‎ 10. Дарс ва дарсдан ташқари вақтда соҳа мутахассисларни жалб қилган ҳолда мастер-класслар ҳамда очиқ дарсларни ташкил қилиш ва ўтказиш. ‎5 11. ‎ Халқаро ёки республика миқёсидаги илмий-амалий анжуманларида ўз маърузалари билан иштирок этиш (ҳар бири учун): ‎халқаро анжуманда; ‎республика миқёсидаги анжуманда. ‎ ‎5 ‎3 12. ‎ Жисмоний тарбия ва спорт соҳаси бўйича методик қўлланма тайёрлаш ва чоп этиш (электрон нусхасини тарқатиш): ‎яккамуаллифликда; ‎ҳаммуаллифликда. ‎ ‎5 ‎3 13. ‎ Дарс жараёни ва тўгарак машғулотларида инглиз тилидаги спорт терминларини ўқувчилар томонидан ўзлаштирилиши. 5 ‎ 14. ‎ Таълим ташкилоти раҳбариятининг ходим фаолиятига муносабати.‎‎ 4 ‎ Жами: 100 ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎__________________ балл, фаолият самарадорлиги юқори; ‎‎‎__________________ балл, фаолият самарадорлиги ўрта; ‎__________________ балл, фаолият самарадорлиги қониқарли; ‎__________________ балл, фаолият самарадорлиги қониқарсиз. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Комиссия раиси ________________________________________ ‎‎ ‎ ____________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (Ф.И.О.) ‎‎ ‎ (имзо) ‎‎ Комиссия аъзолари ‎‎ ________________________________________ ‎ ____________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (Ф.И.О.)‎‎ ‎ (имзо) Котиб ________________________________________ ‎ ____________________ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (Ф.И.О.)‎‎ ‎ (имзо) ‎‎

Жисмоний тарбия ўқитувчилари (инструктор, кафедра мудирлари) фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилоти педагог кадрининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезони ___________________________________________________________________________________ (Ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотининг номи ва педагог кадрнинг Ф.И.О.) _________________________________________________________________________________ 20___/20___-ўқув йилида тўплаган балл қайдномаси Т/р Мезонлар Балл 1. Белгиланган дарс соатлари юкламасини бажарганлиги. 5 2. Дарс машғулотларини ўқувчиларга амалий (кўрсатиб бериш усуллари) ва назарий (кўргазмали воситалар орқали) етказиб бериш (дарс таҳлили). 15 3. Малака ошириш курсларини муваффақиятли тамомлаганлиги: жорий ўқув йилида бўлса; 5 тамомлаган санасидан 1 йилдан ошган, бироқ 3 йилдан ошмаган. 2 4. Соҳа бўйича берилган тоифалар: бош ўқитувчи; 5 етакчи ўқитувчи; 3 катта ўқитувчи; 2 мутахассис ўқитувчи. 1 5. Дарсдан ташқари спорт турлари бўйича тўгараклар ташкил этганлиги ва ўтказиши (тасдиқланган режа асосида белгиланади): 2 ва ундан ортиқ спорт туридан бўлса; 5 1 та спорт туридан бўлса. 2 6. Спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказишда иштирок этиш (тасдиқланган режа ва амалга оширилган ишлар юзасидан тайёрланган ҳисобот асосида белгиланади): республика миқёсида; 5 вилоят миқёсида; 4 туман (шаҳар) миқёсида; 3 ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотлариаро 2 ўрта махсус, профессионал ташкилотлари миқёсида. 1 7. Спорт мусобақалар ғолиблари ичидан иқтидорли спортчиларни танлаш ва уларни ихтисослаштирилган спорт мактабларига йўналтириш. 2 8. Ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотлариаро мусобақаларга ўқувчилар жамоаларини тайёрлаш (тренерлар сонига мос равишда тақсимланади) (спорт ўйинларида жамоанинг ҳар бир спортчиси учун). 3 9. Ўрта махсус, профессионал таълим ташкилоти ичидаги ўқитувчи-ходимлар ўртасидаги спорт мусобақаларида якка ёки жамоавий спорт турлари бўйича ғолиб ва совриндор бўлиш. 3 10. Мусобақаларда ҳакамлик қилиш: халқаро мусобақаларда; 5 республика миқёсидаги мусобақаларда; 4 ўрта махсус, профессионал ташкилотлариаро мусобақаларда; 3 ўрта махсус, профессионал ташкилотларининг ўзидаги мусобақаларда. 2 11. Оммавий жисмоний тарбия, спорт-кўнгилочар ва маданий-дам олиш тадбирларини ташкил қилиш ва ўтказиш. 3 12. Оммавий жисмоний тарбия, спорт-кўнгилочар тадбирларида иштирок этиш. 2 13. Халқаро ва республика миқёсида ташкил этилаётган турли кўрик танловларда, шу жумладан спорт йўналишидаги танловларда номинацияларни қўлга киритиш ва номинант тайёрлаш ҳамда фахрий унвонларни қўлга киритиш (энг яхши спортчи, мураббий, педагог ва бошқалар): халқаро миқёсида; 5 республика миқёсида. 3 14. Касбга йўналтиришга қаратилган тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш (ҳар бир тадбир учун) битирувчилар мониторингида иштирок этиш; 5 очиқ эшиклар куни тадбирида иштирок этиш. 3 15. Ўқув синф (гуруҳ)ининг раҳбари мажбуриятларини бажариш (ўқувчиларнинг йил якунидаги ўзлаштириш даражаси ҳамда уларнинг ўрта махсус, профессионал таълим ташкилоти спорт ва ижтимоий ҳаётидаги фаол иштирокларини ҳисобга олган ҳолда). 5 16. Дарсдан ташқари вақтда соҳа мутахассисларни жалб қилган ҳолда мастер-класслар ҳамда очиқ дарсларни ташкил қилиш ва ўтказиш. 3 17. Халқаро ёки республика миқёсидаги илмий-амалий анжуманларида ўз маърузалари билан иштирок этиш (ҳар бири учун): халқаро анжуманда; 5 республика миқёсидаги анжуманда. 3 18. Соҳага оид ўқув-услубий адабиётлар тайёрлаш ва нашр эттириш: якка муаллифликда; 5 ҳаммуаллифликда. 3 19. Дарсларни ва тўгарак машғулотларини инглиз тилида олиб бориш (ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари маълумотлари асосида). 5 20. Таълим ташкилоти раҳбариятининг ходим фаолиятига муносабати. 3 Жами: 100 __________ балл, фаолият самарадорлиги юқори; __________ балл, фаолият самарадорлиги ўрта; __________ балл, фаолият самарадорлиги қониқарли; __________ балл, фаолият самарадорлиги қониқарсиз. Комиссия раиси ___________________________ ___________________________ (Ф.И.О.) (имзо) Комиссия аъзолари __________________________ ___________________________ (Ф.И.О.) (имзо) Котиб __________________________ ___________________________ (Ф.И.О.) (имзо)

Жисмоний тарбия ўқитувчилари (инструктор, кафедра мудирлари) фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

Олий таълим ташкилоти педагог кадрининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезони ______________________________________________________________________________________ (Олий таълим ташкилотининг номи ва педагог кадрнинг Ф.И.О.) ______________________________________________________________ 20__/20__ — ўқув йилида тўплаган балл қайдномаси Т/р Мезонлар Белгиланган Баллар 1. Белгиланган дарс соатлари юкламасини бажарганлиги. 5 2. Дарс машғулотларини талабаларга амалий (кўрсатиб бериш усуллари) ва назарий (кўргазмали воситалар орқали) етказиб бериш (дарс таҳлили). 15 3. Малака ошириш курсларини муваффақиятли тамомлаганлиги: жорий ўқув йилида бўлса; 5 тамомлаган санасидан 1 йилдан ошган, бироқ 3 йилдан ошмаган. 2 4. Соҳа бўйича берилган унвонлар: профессор; 15 педагогика фанлар доктори; 12 доцент; 10 педагогика фанлари номзод; 8 катта ўқитувчи; 5 мутахассис ўқитувчи. 3 5. Дарсдан ташқари спорт турлари бўйича тўгараклар ташкил этганлиги ва ўтказиши (тасдиқланган режа асосида белгиланади): 2 ва ундан ортиқ спорт туридан бўлса; 5 1 та спорт туридан бўлса. 2 6. Спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказишда иштирок этиш (тасдиқланган режа ва амалга оширилган ишлар юзасидан тайёрланган ҳисобот асосида белгиланади): республика миқёсидаги; 5 вилоят миқёсидаги; 4 олий таълим ташкилотлари миқёсида. 3 7. Спорт мусобақалар ғолиблари ичидан иқтидорли спортчиларни танлаш ва уларни ихтисослаштирилган спорт мактабларига йўналтириш. 3 8. Олий таълим ташкилотлараро мусобақаларга талабалар жамоаларини тайёрлаш (тренерлар сонига мос равишда тақсимланади) (спорт ўйинларида жамоанинг ҳар бир спортчиси учун). 3 9. Олий таълим ташкилотлараро ўқитувчи-ходимлар ўртасидаги спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш. 5 10. Мусобақаларда ҳакамлик қилиш: халқаро мусобақаларда; 5 республика миқёсидаги мусобақаларда; 3 олий таълим ташкилотлари миқёсидаги мусобақаларда. 1 11. Оммавий жисмоний тарбия, спорт-кўнгилочар ва маданий-дам олиш тадбирларини ташкил қилиш ва ўтказиш. 3 12. Оммавий жисмоний тарбия, спорт-кўнгилочар тадбирларида иштирок этиш. 2 13. Халқаро ва республика миқёсида ташкил этилаётган турли кўрик танловларда, шу жумладан спорт йўналишидаги танловларда номинацияларни қўлга киритиш ва номинант тайёрлаш ҳамда фахрий унвонларни қўлга киритиш (энг яхши спортчи, мураббий, педагог ва бошқалар): халқаро миқёсида; 5 республика миқёсида. 3 14. Касбга йўналтиришга қаратилган тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш (ҳар бир тадбир учун) битирувчилар мониторингида иштирок этиш; 5 очиқ эшиклар куни тадбирида иштирок этиш. 3 15. Ўқув гуруҳнинг раҳбари мажбуриятларини бажариш (талабаларнинг йил якунидаги ўзлаштириш даражаси ҳамда уларнинг олий таълим ташкилотлар спорт ва ижтимоий ҳаётидаги фаол иштирокларини ҳисобга олган ҳолда). 5 16. Дарсдан ташқари вақтда соҳа мутахассисларни жалб қилган ҳолда мастер-класслар ҳамда очиқ дарсларни ташкил қилиш ва ўтказиш. 3 17. Соҳага оид ўқув-услубий адабиётлар тайёрлаш ва нашр эттириш: яккамуаллифликда; 5 ҳаммуаллифликда. 3 18. Олий таълим ташкилоти раҳбариятининг ходим фаолиятига муносабати. 3 Жами: 100 __________________ балл, фаолият самарадорлиги юқори; __________________ балл, фаолият самарадорлиги ўрта; __________________ балл, фаолият самарадорлиги қониқарли; __________________ балл, фаолият самарадорлиги қониқарсиз. Комиссия раиси ____________________________ ______________ (Ф.И.О.) (имзо) Комиссия аъзолари ____________________________ ______________ (Ф.И.О.) (имзо) Котиб ____________________________ ______________ (Ф.И.О.) (имзо)

Жисмоний тарбия ўқитувчилари (инструктор, кафедра мудирлари) фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА

‎ ‎ ‎‎___________________________________________________________ комиссияси йиғилишининг ‎ ‎ ‎ ‎ (комиссиянинг номи)‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎____-сон баённомаси ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ______________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎____ _____________ 20___ йил ‎ ‎‎Раислик қилди: ‎ ‎ ______________________________________________________ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (комиссия раиси Ф.И.О.)‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Қатнашдилар: ‎ ‎ ‎‎______________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(комиссия раиси Ф.И.О.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ______________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (комиссия раиси Ф.И.О.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎КУН ТАРТИБИ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎____________________________________________________________ педагог кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш якунлари тўғрисида. ‎‎Кун тартибидаги масала юзасидан комиссия раиси ________________________________________ ахбороти эшитилди. ___________________________________________________________________________ ‎‎Кун тартибидаги масалани муҳокама қилиб, комиссия ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ҚАРОР ҚИЛАДИ: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎_________________________________ педагог кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш якунлари қуйидагича тасдиқлансин. ‎ Т/р ‎ Педагог кадрнинг Ф.И.О.‎‎ Иш жойи ва лавозими Педагог кадрнинг фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг бали‎‎ 1. ‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ 2. ‎ ‎‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Комиссия раиси‎‎ _______________________________________________ ‎‎ ‎ ____________________ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (Ф.И.О.) ‎ ‎ ‎ (имзо)‎‎ Комиссия аъзолари ‎‎_______________________________________________ ‎ ‎‎____________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (Ф.И.О.)‎‎ ‎ ‎ ‎ (имзо)‎‎ Котиб ‎‎_______________________________________________ ‎ ____________________ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (Ф.И.О.)‎‎ ‎ ‎ ‎ (имзо)‎‎

Вазир Д. НАБИЕВ

Мактабгача таълим вазири А. ШИН

Халқ таълими вазири Ш. ШЕРМАТОВ

Олий ва ўрта махсус таълим вазири И. МАДЖИДОВ

Касб-ҳунар таълими маркази директори М. ХОЛМУХАМЕДОВ

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи У. ТАШКЕНБАЕВ

Тошкент ш.,

2018 йил 28 декабрь,

2018 йил 28 декабрь

2018 йил 28 декабрь

2018 йил 28 декабрь

2018 йил 28 декабрь

2018 йил 28 декабрь

29-мҳ-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.02.2019 й., 10/19/3135/2571-сон, 05.08.2019 й., 10/19/3135-1/3514-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 28.07.2022 й., 10/22/3135-2/0684-сон; 22.11.2023 й., 10/23/3135-3/0872-сон; 26.02.2024 й., 10/24/3499/0149-сон; 24.12.2024 й., 10/24/3135-4/1053-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Jismoniy tarbiya va sport vazirining

buyrugʻi

NIZOM

Jismoniy tarbiya oʻqituvchilari (instruktor, kafedra mudirlari) faoliyati samaradorligini baholashning reyting tizimi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 5-martdagi PF-5368-son “Jismoniy tarbiya va sport sohasida davlat boshqaruvi tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoniga muvofiq buyuraman:

1. Jismoniy tarbiya oʻqituvchilari (instruktor, kafedra mudirlari) faoliyati samaradorligini baholashning reyting tizimi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi jismoniy tarbiya va sport vazirining 2018-yil 28-dekabrdagi 29-mh-son buyrugʻiga ILOVA

Jismoniy tarbiya oʻqituvchilari (instruktor, kafedra mudirlari) faoliyati samaradorligini baholashning reyting tizimi toʻgʻrisidagi

Ushbu Nizom davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarining jismoniy tarbiya instruktorlari, umumiy oʻrta, oʻrta maxsus, professional taʼlim tashkilotlarining jismoniy tarbiya oʻqituvchilari hamda oliy taʼlim tashkilotlarining jismoniy tarbiya oʻqituvchilari, kafedra mudirlarining (bundan buyon matnda pedagog kadrlar deb yuritiladi) faoliyati samaradorligini baholashning reyting tizimini belgilaydi.

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Pedagog kadrlar faoliyati samaradorligi reyting tizimi orqali har 5 yilda bir marta baholanadi.

2. Pedagog kadrlar faoliyati samaradorligini reyting tizimi orqali baholashdan maqsad pedagog kadrlarning oʻquv fani boʻyicha malakasi, dars oʻtish mahorati, ish faoliyati samaradorligini aniqlash, taʼlim sifatini yaxshilash orqali raqobatbardosh kadrlar tayyorlashga erishish, oʻquvchilarning (talabalar) fanlarni oʻzlashtirishida boʻshliqlar hosil boʻlishini oldini olish, ularni aniqlash va bartaraf etishdan iborat.

3. Ishga yangi qabul qilingan pedagog kadrlar ishga qabul qilinganidan keyin 1 yildan soʻng, oliy taʼlim tashkilotlari yoki professional taʼlim tashkilotlarini bitirib birinchi bor ishga kirganlar kasbiy faoliyatiga 3 yil toʻlgandan soʻng pedagog kadrlar faoliyati samaradorligini baholashga jalb etiladi.

4. Mehnatga layoqatsizlik varaqasi rasmiylashtirilgan holda uzoq muddat (uch oydan ortiq) davolanayotgan, homiladorlik, tugʻish hamda bolani parvarishlash taʼtilidagi pedagog kadrlar ish faoliyatiga qaytganlariga 1 yil toʻlgandan soʻng pedagog kadrlar faoliyati samaradorligini baholashga jalb etiladi.

5. Pedagog kadrning faoliyati samaradorligining aniqlangan reytingi pedagog kadr bir taʼlim tashkilotidan boshqasiga ishga oʻtganda saqlanadi.

2-bob. Pedagog kadrlar faoliyati samaradorligini baholash ishlarini tashkil qilish

6. Pedagog kadrlar faoliyati samaradorligini aniqlash maqsadida Qoraqalpogʻiston Respublikasi Sport vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar sport boshqarmalari (bundan buyon matnda hududiy boshqarmalar deb yuritiladi) boshliqlarining buyrugʻi bilan davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlari, umumiy oʻrta, oʻrta maxsus, professional va oliy taʼlim tashkilotlari (bundan buyon matnda tegishli taʼlim tashkilotlari deb yuritiladi) bilan kelishilgan holda kamida 9 kishidan iborat baholash komissiyalari (bundan buyon matnda komissiya deb yuritiladi) tuziladi.

Komissiya tarkibi quyidagi tartibda shakllantiriladi:

komissiya raisi — tegishli hududiy boshqarma boshligʻi oʻrinbosari;

komissiya aʼzolari — davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlari, umumiy oʻrta, oʻrta maxsus, professional va oliy taʼlim tashkiloti, sport federatsiyalarining hududiy boʻlimlari (hududda rivojlangan sport turi boʻyicha) rahbar xodimlari hamda professor-oʻqituvchilari;

komissiya kotibi — tegishli hududiy boshqarma masʼul xodimi.

Komissiya tarkibi har 5 yilda bir marta yangilanadi.

7. Komissiya raisi:

komissiya ishini tashkil etadi;

komissiya aʼzolarining vazifalarini belgilaydi;

komissiya faoliyatini muvofiqlashtiradi va nazorat qiladi.

Komissiya raisi mazkur Nizomda belgilangan boshqa vazifalarni ham bajaradi.

8. Komissiya raisi pedagog kadrlar faoliyati samaradorligini baholashning adolatli, oshkoralik tamoyillari asosida oʻtkazilishi hamda natijalarning xolisligi uchun javobgar boʻladi.

9. Pedagog kadrlar faoliyati samaradorligini baholashdan oʻtuvchi pedagog kadrlarning komissiya tarkibiga kiritilishi man etiladi.

10. Komissiya oʻz faoliyatini mazkur Nizom va taʼlim mazmuniga qoʻyilgan Davlat taʼlim standartlari talablarini bajarishga yoʻnaltirilgan boshqa qonunchilik hujjatlari asosida olib boradi.

11. Pedagog kadrlar faoliyati samaradorligini baholash muddati, baholash shartlari va tartibi komissiya tomonidan bir oy oldin eʼlon qilinadi.

12. Komissiyaga pedagog kadrlar faoliyati samaradorligini baholashga doir hujjatlarni oʻz vaqtida, toʻliq va toʻgʻri taqdim etilishini taʼminlash maqsadida tegishli taʼlim tashkilotlarida taʼlim tashkiloti rahbarining buyrugʻi bilan shakllantiriladigan ekspert guruhi tuziladi.

13. Ekspert guruhi kamida 5 kishidan iborat quyidagi tarkibda tuziladi:

ekspert guruhi raisi — tegishli taʼlim tashkiloti rahbari;

ekspert guruhi aʼzolari — pedagogik kengash qarori bilan tasdiqlangan kamida 2 nafar pedagog, kasaba uyushmasi raisi;

ekspert guruhi kotibi — tegishli taʼlim tashkilotlari rahbarining oʻquv-tarbiyaviy ishlar boʻyicha oʻrinbosari.

14. Pedagog kadr tomonidan ekspert guruhiga quyidagi hujjatlar taqdim etiladi:

pedagog kadrning ilmiy daraja yoki ilmiy unvon olganligini tasdiqlovchi hujjat nusxasi (agar mavjud boʻlsa);

pedagog kadrning malaka oshirganligi toʻgʻrisidagi sertifikat nusxasi (agar mavjud boʻlsa).

15. Ekspert guruhi tomonidan taqdim etilgan hujjatlar asosida pedagog kadrning hujjatlar yigʻmajildi tayyorlanib, komissiyaga taqdim etiladi.

Hujjatlar yigʻmajildida pedagog kadrning malaka oshirganligi toʻgʻrisidagi sertifikat nusxasi, pedagog kadrning oʻquv yili davomida oʻtgan dars va ochiq darslari, pedagog kadr oʻquvchilarining (talabalar) fanlarni oʻzlashtirish reytingi va erishgan yutuqlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni aks ettiruvchi maʼlumotnoma mavjud boʻlishi talab etiladi. Bunda maʼlumotnoma ekspert guruhi ekspert guruhi raisi va aʼzolari tomonidan imzolangan holda komissiyaga taqdim etiladi.

16. Ekspert guruhi tomonidan hujjatlar komissiyaga elektron shaklda taqdim etilishi mumkin.

3-bob. Pedagog kadrlar faoliyati samaradorligini baholash

17. Komissiya tomonidan pedagog kadrning oʻquv fani boʻyicha malakasi, dars oʻtish mahorati, ish faoliyati samaradorligini, jismoniy tarbiya sohasidagi texnika xavfsizligi qoidalarini bilish darajasini aniqlash maqsadida u bilan bevosita suhbat oʻtkaziladi.

Suhbat jarayoni videotasvirga olinadi, berilgan savollar va javoblar maxsus (sahifalangan, tikilgan va muhrlangan) daftarda qayd etiladi.

18. Suhbat natijalari asosida davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlari pedagog kadrining faoliyati samaradorligi mazkur Nizomning 1-ilovasidagi mezonlar asosida, umumiy oʻrta taʼlim tashkiloti pedagog kadrining faoliyati samaradorligi mazkur Nizomning 2-ilovasidagi mezonlar asosida, oʻrta maxsus va professional taʼlim tashkiloti pedagog kadrining faoliyati samaradorligi mazkur Nizomning 3-ilovasidagi mezonlar asosida, oliy taʼlim tashkiloti pedagog kadrining faoliyati samaradorligi mazkur Nizomning 4-ilovasidagi mezonlar asosida baholanadi.

19. Pedagog kadrlar faoliyati samaradorligi komissiya tomonidan quyidagi ballar yigʻindisi asosida 100 ballik tizimda butun sonlar bilan baholanadi:

86 — 100 ball — faoliyat samaradorligi yuqori;

71 — 85 ball — faoliyat samaradorligi oʻrta;

56 — 70 ball — faoliyat samaradorligi qoniqarli;

0 — 55 ball — faoliyat samaradorligi qoniqarsiz.

20. Komissiya pedagog kadrning faoliyati samaradorligini baholash natijalari boʻyicha mazkur Nizomning 5-ilovasiga muvofiq shaklda qaror qabul qiladi.

Komissiya qarori, agar ovoz berishda komissiya tarkibidagi aʼzolarning kamida uchdan ikki qismi qatnashgan boʻlsa, vakolatli hisoblanadi.

Qarordan nusxa pedagog kadrning ish joyidagi shaxsiy hujjatlari yigʻmajildida saqlanadi.

21. Komissiya pedagog kadrning faoliyati samaradorligini baholash natijalarini 3 kun ichida Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligiga yuborishi lozim.

Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi tomonidan pedagog kadrning faoliyati samaradorligini baholash reytingining elektron bazasi yuritiladi.

22. Komissiya qaroridan norozi boʻlgan pedagog kadr baholash natijalari eʼlon qilingan kundan boshlab 3 kun ichida hududiy boshqarmalar boshliqlarining buyrugʻi bilan tuziladigan apellyatsiya komissiyasiga yoki sudga yozma ravishda shikoyat berish huquqiga ega.

23. Apellyatsiya komissiyasi tarkibiga baholash komissiyasi faoliyatida ishtirok etmagan hududiy boshqarmalar xodimlari orasidan komissiya raisi va kamida 3 nafar aʼzo kiritiladi.

24. Pedagog kadrning apellyatsiya shikoyatini koʻrib chiqishda pedagog kadr ishtirok etish huquqiga ega.

25. Apellyatsiya komissiyasi 24 soat ichida apellyatsiya shikoyatlarini koʻrib chiqadi. Bunda apellyatsiya komissiyasi pedagog kadrning suhbat natijalari yozilgan videotasvirlarni qayta tekshirish orqali baholash komissiyasi tomonidan qoʻyilgan ballning toʻgʻriligiga baho beradi va uning natijasi boʻyicha tegishli qaror qabul qiladi. Qarorda pedagog kadrning apellyatsiya shikoyatini qanoatlantirish yoki qanoatlantirishni rad etish masalasi koʻrsatiladi.

Qaror 24 soat ichida pedagog kadrga hamda baholash komissiyasiga yetkazilishi lozim.

4-bob. Yakuniy qoidalar

26. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladi.

27. Mazkur Nizom Maktabgacha taʼlim vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligining Kasb-hunar taʼlimi markazi, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish inspeksiyasi bilan kelishilgan.

Jismoniy tarbiya oʻqituvchilari (instruktor, kafedra mudirlari) faoliyati samaradorligini baholashning reyting tizimi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Davlat maktabgacha taʼlim tashkiloti pedagog kadrining faoliyati samaradorligini baholash mezonlari __________________________________________________________________________________________________ ‎ (davlat maktabgacha taʼlim tashkilotining nomi va pedagog kadrning F.I.O. ) ‎ _____________________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ 20__/20__ — oʻquv yilida toʻplagan ball qaydnomasi‎‎ ‎ ‎ ‎ T/r ‎ ‎‎Mezonlar Ball ‎ 1. ‎ Belgilangan mashgʻulot soatlari yuklamasini bajarganligi.‎‎ 10 ‎ 2. ‎ Malaka oshirish kurslarini muvaffaqiyatli tamomlaganligi: ‎joriy oʻquv yilida boʻlsa; ‎tamomlagan sanasidan 1 yildan oshgan, biroq 3 yildan oshmagan boʻlsa. ‎5 ‎‎2 3. ‎ Mashgʻulotlarni innovatsion pedagogik texnologiyalardan foydalangan holda olib borishi (tayyorlov, asosiy, yakuniy qismlari uchun). 15 ‎ 4. ‎ Mashgʻulotlarni tarbiyalanuvchilarga amaliy (koʻrsatib berish usullari) va nazariy (koʻrgazmali vositalar orqali) yetkazib berish (mashgʻulot tahlili). 15 ‎ 5. ‎ Mashgʻulotdan tashqari sport turlari boʻyicha toʻgaraklar tashkil etganligi va oʻtkazishi (mashgʻulot yuklamasidan kelib chiqqan holda belgilanadi). ‎‎ 10 ‎ 6. ‎ Sport musobaqalarini tashkil etish va oʻtkazishda ishtirok etish (tasdiqlangan reja va amalga oshirilgan ishlar yuzasidan tayyorlangan hisobot asosida belgilanadi): ‎respublika miqyosida; ‎viloyat miqyosida; ‎tuman (shahar) miqyosida; ‎maktabgacha taʼlim tashkilotlari aro; ‎maktabgacha taʼlim tashkiloti miqyosida. ‎ ‎10 ‎8 ‎6 ‎4 ‎2 7. ‎ Xalqaro, respublika va viloyat miqyosida tashkil etilayotgan turli koʻrik tanlovlarda, shu jumladan sport yoʻnalishidagi tanlovlarda nominatsiyalarni qoʻlga kiritish va nominant tayyorlash hamda faxriy unvonlarni qoʻlga kiritish (eng yaxshi sportchi, murabbiy, pedagog va boshqalar): ‎xalqaro miqyosda; ‎respublika miqyosida; ‎viloyat miqyosida. ‎‎ ‎ ‎ ‎5 ‎3 ‎2 8. ‎ Maktabgacha taʼlim tashkilotining pedagog va tibbiyot xodimlari bilan hamkorlikda ishlash (hamkorlikdagi ochiq mashgʻulotlarning ishlanmalari, sogʻlomlashtirish tadbirlarning rejalari va ishlanmalari mavjudligi). ‎‎3 ‎ 9. ‎ Mashgʻulot va mashgʻulotdan tashqari vaqtda soha mutaxassislarni jalb qilgan holda master-klasslar hamda ochiq mashgʻulotlarni tashkil qilish va oʻtkazish.‎‎ 5 ‎ 10. Xalqaro yoki respublika miqyosidagi ilmiy-amaliy anjumanlarida oʻz maʼruzalari bilan ishtirok etish (har biri uchun): ‎xalqaro anjumanda; ‎respublika miqyosidagi anjumanda. ‎ ‎5 ‎3 11. ‎ Jismoniy tarbiya va sport sohasi boʻyicha metodik qoʻllanma tayyorlash va chop etish (elektron nusxasini tarqatish): ‎yakkamualliflikda; ‎hammualliflikda. ‎ ‎5 ‎3 12. ‎ Mashgʻulot jarayoni va toʻgarak mashgʻulotlarida ingliz tilidagi (elementar soʻzlarni) tarbiyalanuvchilar tomonidan oʻzlashtirilishi (mashgʻulot tahlili).‎‎ 5 ‎ 13. ‎ Maktabgacha taʼlim tashkiloti rahbariyatining xodim faoliyatiga munosabati. 4 ‎ Jami: 100 ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎__________________ ball, faoliyat samaradorligi yuqori; ‎‎‎__________________ ball, faoliyat samaradorligi oʻrta; ‎__________________ ball, faoliyat samaradorligi qoniqarli; ‎__________________ ball, faoliyat samaradorligi qoniqarsiz. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Komissiya raisi ______________________________________ ‎ __________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (F.I.O.) ‎‎ ‎ (imzo) ‎‎ Komissiya aʼzolari ‎‎ ______________________________________ ‎ __________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (F.I.O.)‎‎ ‎ (imzo) Kotib ______________________________________ ‎ __________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (F.I.O.)‎‎ ‎ (imzo) ‎‎

Jismoniy tarbiya oʻqituvchilari (instruktor, kafedra mudirlari) faoliyati samaradorligini baholashning reyting tizimi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Umumiy oʻrta taʼlim tashkiloti pedagog kadrining faoliyati samaradorligini baholash mezoni _______________________________________________________________________________________________________ ‎ (Umumiy oʻrta taʼlim tashkilotining nomi va pedagog kadrning F.I.O. ) ‎ _________________________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ 20__/20__ — oʻquv yilida toʻplagan ball qaydnomasi‎‎ ‎ ‎ ‎ T/r ‎ ‎‎Mezonlar Ball ‎ 1. ‎ Belgilangan dars soatlari yuklamasini bajarganligi.‎‎ 10 ‎ 2. ‎ Malaka oshirish kurslarini muvaffaqiyatli tamomlaganligi: ‎joriy oʻquv yilida boʻlsa; ‎tamomlagan sanasidan 1 yildan oshgan, biroq 3 yildan oshmagan boʻlsa. ‎5 ‎‎2 3. ‎ Dars mashgʻulotlarni innovatsion pedagogik texnologiyalardan foydalangan holda olib borishi (tayyorlov, asosiy, yakuniy qismlari uchun). 15 ‎ 4. ‎ Dars mashgʻulotlarni oʻquvchilarga amaliy (koʻrsatib berish usullari) va nazariy (koʻrgazmali vositalar orqali) yetkazib berish (dars tahlili). 15 ‎ 5. ‎ Darsdan tashqari sport turlari boʻyicha toʻgaraklar tashkil etganligi va oʻtkazishi (dars yuklamasidan kelib chiqqan holda belgilanadi). ‎‎ 7 ‎ 6. ‎ Sport musobaqalarini tashkil etish va oʻtkazishda ishtirok etish (tasdiqlangan reja va amalga oshirilgan ishlar yuzasidan tayyorlangan hisobot asosida belgilanadi): ‎respublika miqyosida; ‎viloyat miqyosida; ‎tuman (shahar) miqyosida; ‎maktablararo; ‎maktab miqyosida. ‎ ‎10 ‎8 ‎6 ‎4 ‎2 7. ‎ Sport musobaqalar gʻoliblari va sport seksiya mashgʻulotlarida shugʻullanuvchilar ichidan iqtidorli sportchilarni tanlash va ularni sport maktablariga yoʻnaltirish. ‎3 8. ‎ Xalqaro, respublika va viloyat miqyosida tashkil etilayotgan turli koʻrik tanlovlarda, shu jumladan sport yoʻnalishidagi tanlovlarda nominatsiyalarni qoʻlga kiritish va nominant tayyorlash hamda faxriy unvonlarni qoʻlga kiritish (eng yaxshi sportchi, murabbiy, pedagog va boshqalar): ‎xalqaro miqyosda; ‎respublika miqyosida; ‎viloyat miqyosida. ‎ ‎ ‎5‎‎ ‎3 ‎2 9. ‎ Oʻquv sinfining (guruh) rahbari majburiyatlarini bajarish (oʻquvchilarning yil yakunidagi oʻzlashtirish darajasi hamda ularning maktab sport va ijtimoiy hayotidagi faol ishtiroklarini hisobga olgan holda). 3 ‎ 10. Dars va darsdan tashqari vaqtda soha mutaxassislarni jalb qilgan holda master-klasslar hamda ochiq darslarni tashkil qilish va oʻtkazish. ‎5 11. ‎ Xalqaro yoki respublika miqyosidagi ilmiy-amaliy anjumanlarida oʻz maʼruzalari bilan ishtirok etish (har biri uchun): ‎xalqaro anjumanda; ‎respublika miqyosidagi anjumanda. ‎ ‎5 ‎3 12. ‎ Jismoniy tarbiya va sport sohasi boʻyicha metodik qoʻllanma tayyorlash va chop etish (elektron nusxasini tarqatish): ‎yakkamualliflikda; ‎hammualliflikda. ‎ ‎5 ‎3 13. ‎ Dars jarayoni va toʻgarak mashgʻulotlarida ingliz tilidagi sport terminlarini oʻquvchilar tomonidan oʻzlashtirilishi. 5 ‎ 14. ‎ Taʼlim tashkiloti rahbariyatining xodim faoliyatiga munosabati.‎‎ 4 ‎ Jami: 100 ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎__________________ ball, faoliyat samaradorligi yuqori; ‎‎‎__________________ ball, faoliyat samaradorligi oʻrta; ‎__________________ ball, faoliyat samaradorligi qoniqarli; ‎__________________ ball, faoliyat samaradorligi qoniqarsiz. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Komissiya raisi ________________________________________ ‎‎ ‎ ____________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (F.I.O.) ‎‎ ‎ (imzo) ‎‎ Komissiya aʼzolari ‎‎ ________________________________________ ‎ ____________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (F.I.O.)‎‎ ‎ (imzo) Kotib ________________________________________ ‎ ____________________ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (F.I.O.)‎‎ ‎ (imzo) ‎‎

Jismoniy tarbiya oʻqituvchilari (instruktor, kafedra mudirlari) faoliyati samaradorligini baholashning reyting tizimi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Oʻrta maxsus va professional taʼlim tashkiloti pedagog kadrining faoliyati samaradorligini baholash mezoni ___________________________________________________________________________________ (Oʻrta maxsus va professional taʼlim tashkilotining nomi va pedagog kadrning F.I.O.) _________________________________________________________________________________ 20___/20___-oʻquv yilida toʻplagan ball qaydnomasi T/r Mezonlar Ball 1. Belgilangan dars soatlari yuklamasini bajarganligi. 5 2. Dars mashgʻulotlarini oʻquvchilarga amaliy (koʻrsatib berish usullari) va nazariy (koʻrgazmali vositalar orqali) yetkazib berish (dars tahlili). 15 3. Malaka oshirish kurslarini muvaffaqiyatli tamomlaganligi: joriy oʻquv yilida boʻlsa; 5 tamomlagan sanasidan 1 yildan oshgan, biroq 3 yildan oshmagan. 2 4. Soha boʻyicha berilgan toifalar: bosh oʻqituvchi; 5 yetakchi oʻqituvchi; 3 katta oʻqituvchi; 2 mutaxassis oʻqituvchi. 1 5. Darsdan tashqari sport turlari boʻyicha toʻgaraklar tashkil etganligi va oʻtkazishi (tasdiqlangan reja asosida belgilanadi): 2 va undan ortiq sport turidan boʻlsa; 5 1 ta sport turidan boʻlsa. 2 6. Sport musobaqalarini tashkil etish va oʻtkazishda ishtirok etish (tasdiqlangan reja va amalga oshirilgan ishlar yuzasidan tayyorlangan hisobot asosida belgilanadi): respublika miqyosida; 5 viloyat miqyosida; 4 tuman (shahar) miqyosida; 3 oʻrta maxsus, professional taʼlim tashkilotlariaro 2 oʻrta maxsus, professional tashkilotlari miqyosida. 1 7. Sport musobaqalar gʻoliblari ichidan iqtidorli sportchilarni tanlash va ularni ixtisoslashtirilgan sport maktablariga yoʻnaltirish. 2 8. Oʻrta maxsus, professional taʼlim tashkilotlariaro musobaqalarga oʻquvchilar jamoalarini tayyorlash (trenerlar soniga mos ravishda taqsimlanadi) (sport oʻyinlarida jamoaning har bir sportchisi uchun). 3 9. Oʻrta maxsus, professional taʼlim tashkiloti ichidagi oʻqituvchi-xodimlar oʻrtasidagi sport musobaqalarida yakka yoki jamoaviy sport turlari boʻyicha gʻolib va sovrindor boʻlish. 3 10. Musobaqalarda hakamlik qilish: xalqaro musobaqalarda; 5 respublika miqyosidagi musobaqalarda; 4 oʻrta maxsus, professional tashkilotlariaro musobaqalarda; 3 oʻrta maxsus, professional tashkilotlarining oʻzidagi musobaqalarda. 2 11. Ommaviy jismoniy tarbiya, sport-koʻngilochar va madaniy-dam olish tadbirlarini tashkil qilish va oʻtkazish. 3 12. Ommaviy jismoniy tarbiya, sport-koʻngilochar tadbirlarida ishtirok etish. 2 13. Xalqaro va respublika miqyosida tashkil etilayotgan turli koʻrik tanlovlarda, shu jumladan sport yoʻnalishidagi tanlovlarda nominatsiyalarni qoʻlga kiritish va nominant tayyorlash hamda faxriy unvonlarni qoʻlga kiritish (eng yaxshi sportchi, murabbiy, pedagog va boshqalar): xalqaro miqyosida; 5 respublika miqyosida. 3 14. Kasbga yoʻnaltirishga qaratilgan tadbirlarni amalga oshirishda ishtirok etish (har bir tadbir uchun) bitiruvchilar monitoringida ishtirok etish; 5 ochiq eshiklar kuni tadbirida ishtirok etish. 3 15. Oʻquv sinf (guruh)ining rahbari majburiyatlarini bajarish (oʻquvchilarning yil yakunidagi oʻzlashtirish darajasi hamda ularning oʻrta maxsus, professional taʼlim tashkiloti sport va ijtimoiy hayotidagi faol ishtiroklarini hisobga olgan holda). 5 16. Darsdan tashqari vaqtda soha mutaxassislarni jalb qilgan holda master-klasslar hamda ochiq darslarni tashkil qilish va oʻtkazish. 3 17. Xalqaro yoki respublika miqyosidagi ilmiy-amaliy anjumanlarida oʻz maʼruzalari bilan ishtirok etish (har biri uchun): xalqaro anjumanda; 5 respublika miqyosidagi anjumanda. 3 18. Sohaga oid oʻquv-uslubiy adabiyotlar tayyorlash va nashr ettirish: yakka mualliflikda; 5 hammualliflikda. 3 19. Darslarni va toʻgarak mashgʻulotlarini ingliz tilida olib borish (oʻquv ishlari boʻyicha direktor oʻrinbosari maʼlumotlari asosida). 5 20. Taʼlim tashkiloti rahbariyatining xodim faoliyatiga munosabati. 3 Jami: 100 __________ ball, faoliyat samaradorligi yuqori; __________ ball, faoliyat samaradorligi oʻrta; __________ ball, faoliyat samaradorligi qoniqarli; __________ ball, faoliyat samaradorligi qoniqarsiz. Komissiya raisi ___________________________ ___________________________ (F.I.O.) (imzo) Komissiya aʼzolari __________________________ ___________________________ (F.I.O.) (imzo) Kotib __________________________ ___________________________ (F.I.O.) (imzo)

Jismoniy tarbiya oʻqituvchilari (instruktor, kafedra mudirlari) faoliyati samaradorligini baholashning reyting tizimi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

Oliy taʼlim tashkiloti pedagog kadrining faoliyati samaradorligini baholash mezoni ______________________________________________________________________________________ (Oliy taʼlim tashkilotining nomi va pedagog kadrning F.I.O.) ______________________________________________________________ 20__/20__ — oʻquv yilida toʻplagan ball qaydnomasi T/r Mezonlar Belgilangan Ballar 1. Belgilangan dars soatlari yuklamasini bajarganligi. 5 2. Dars mashgʻulotlarini talabalarga amaliy (koʻrsatib berish usullari) va nazariy (koʻrgazmali vositalar orqali) yetkazib berish (dars tahlili). 15 3. Malaka oshirish kurslarini muvaffaqiyatli tamomlaganligi: joriy oʻquv yilida boʻlsa; 5 tamomlagan sanasidan 1 yildan oshgan, biroq 3 yildan oshmagan. 2 4. Soha boʻyicha berilgan unvonlar: professor; 15 pedagogika fanlar doktori; 12 dotsent; 10 pedagogika fanlari nomzod; 8 katta oʻqituvchi; 5 mutaxassis oʻqituvchi. 3 5. Darsdan tashqari sport turlari boʻyicha toʻgaraklar tashkil etganligi va oʻtkazishi (tasdiqlangan reja asosida belgilanadi): 2 va undan ortiq sport turidan boʻlsa; 5 1 ta sport turidan boʻlsa. 2 6. Sport musobaqalarini tashkil etish va oʻtkazishda ishtirok etish (tasdiqlangan reja va amalga oshirilgan ishlar yuzasidan tayyorlangan hisobot asosida belgilanadi): respublika miqyosidagi; 5 viloyat miqyosidagi; 4 oliy taʼlim tashkilotlari miqyosida. 3 7. Sport musobaqalar gʻoliblari ichidan iqtidorli sportchilarni tanlash va ularni ixtisoslashtirilgan sport maktablariga yoʻnaltirish. 3 8. Oliy taʼlim tashkilotlararo musobaqalarga talabalar jamoalarini tayyorlash (trenerlar soniga mos ravishda taqsimlanadi) (sport oʻyinlarida jamoaning har bir sportchisi uchun). 3 9. Oliy taʼlim tashkilotlararo oʻqituvchi-xodimlar oʻrtasidagi sport musobaqalarini tashkil etish va oʻtkazish. 5 10. Musobaqalarda hakamlik qilish: xalqaro musobaqalarda; 5 respublika miqyosidagi musobaqalarda; 3 oliy taʼlim tashkilotlari miqyosidagi musobaqalarda. 1 11. Ommaviy jismoniy tarbiya, sport-koʻngilochar va madaniy-dam olish tadbirlarini tashkil qilish va oʻtkazish. 3 12. Ommaviy jismoniy tarbiya, sport-koʻngilochar tadbirlarida ishtirok etish. 2 13. Xalqaro va respublika miqyosida tashkil etilayotgan turli koʻrik tanlovlarda, shu jumladan sport yoʻnalishidagi tanlovlarda nominatsiyalarni qoʻlga kiritish va nominant tayyorlash hamda faxriy unvonlarni qoʻlga kiritish (eng yaxshi sportchi, murabbiy, pedagog va boshqalar): xalqaro miqyosida; 5 respublika miqyosida. 3 14. Kasbga yoʻnaltirishga qaratilgan tadbirlarni amalga oshirishda ishtirok etish (har bir tadbir uchun) bitiruvchilar monitoringida ishtirok etish; 5 ochiq eshiklar kuni tadbirida ishtirok etish. 3 15. Oʻquv guruhning rahbari majburiyatlarini bajarish (talabalarning yil yakunidagi oʻzlashtirish darajasi hamda ularning oliy taʼlim tashkilotlar sport va ijtimoiy hayotidagi faol ishtiroklarini hisobga olgan holda). 5 16. Darsdan tashqari vaqtda soha mutaxassislarni jalb qilgan holda master-klasslar hamda ochiq darslarni tashkil qilish va oʻtkazish. 3 17. Sohaga oid oʻquv-uslubiy adabiyotlar tayyorlash va nashr ettirish: yakkamualliflikda; 5 hammualliflikda. 3 18. Oliy taʼlim tashkiloti rahbariyatining xodim faoliyatiga munosabati. 3 Jami: 100 __________________ ball, faoliyat samaradorligi yuqori; __________________ ball, faoliyat samaradorligi oʻrta; __________________ ball, faoliyat samaradorligi qoniqarli; __________________ ball, faoliyat samaradorligi qoniqarsiz. Komissiya raisi ____________________________ ______________ (F.I.O.) (imzo) Komissiya aʼzolari ____________________________ ______________ (F.I.O.) (imzo) Kotib ____________________________ ______________ (F.I.O.) (imzo)

Jismoniy tarbiya oʻqituvchilari (instruktor, kafedra mudirlari) faoliyati samaradorligini baholashning reyting tizimi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA

‎ ‎ ‎‎___________________________________________________________ komissiyasi yigʻilishining ‎ ‎ ‎ ‎ (komissiyaning nomi)‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎____-son bayonnomasi ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ______________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎____ _____________ 20___ yil ‎ ‎‎Raislik qildi: ‎ ‎ ______________________________________________________ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (komissiya raisi F.I.O.)‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Qatnashdilar: ‎ ‎ ‎‎______________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(komissiya raisi F.I.O.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ______________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (komissiya raisi F.I.O.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎KUN TARTIBI ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎____________________________________________________________ pedagog kadrlar faoliyati samaradorligini baholash yakunlari toʻgʻrisida. ‎‎Kun tartibidagi masala yuzasidan komissiya raisi ________________________________________ axboroti eshitildi. ___________________________________________________________________________ ‎‎Kun tartibidagi masalani muhokama qilib, komissiya ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ QAROR QILADI: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎_________________________________ pedagog kadrlar faoliyati samaradorligini baholash yakunlari quyidagicha tasdiqlansin. ‎ T/r ‎ Pedagog kadrning F.I.O.‎‎ Ish joyi va lavozimi Pedagog kadrning faoliyati samaradorligini baholashning reyting bali‎‎ 1. ‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ 2. ‎ ‎‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Komissiya raisi‎‎ _______________________________________________ ‎‎ ‎ ____________________ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (F.I.O.) ‎ ‎ ‎ (imzo)‎‎ Komissiya aʼzolari ‎‎_______________________________________________ ‎ ‎‎____________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (F.I.O.)‎‎ ‎ ‎ ‎ (imzo)‎‎ Kotib ‎‎_______________________________________________ ‎ ____________________ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (F.I.O.)‎‎ ‎ ‎ ‎ (imzo)‎‎

Vazir D. NABIYEV

Maktabgacha taʼlim vaziri A. SHIN

Xalq taʼlimi vaziri Sh. SHERMATOV

Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri I. MADJIDOV

Kasb-hunar taʼlimi markazi direktori M. XOLMUXAMEDOV

Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi boshligʻi U. TASHKENBAYEV

Toshkent sh.,

2018-yil 28-dekabr,

2018-yil 28-dekabr

2018-yil 28-dekabr

2018-yil 28-dekabr

2018-yil 28-dekabr

2018-yil 28-dekabr

29-mh-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 05.02.2019-y., 10/19/3135/2571-son, 05.08.2019-y., 10/19/3135-1/3514-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 28.07.2021-y., 10/21/3313/0724-son; 28.07.2022-y., 10/22/3135-2/0684-son; 22.11.2023-y., 10/23/3135-3/0872-son; 26.02.2024-y., 10/24/3499/0149-son; 24.12.2024-y., 10/24/3135-4/1053-son)

lex.uz