UzbekAI

← Qonunlar

📅 2019-yil 5-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2019 йил 5 февраль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 5 февраля 2019 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 5 February 2019 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

«РАЗМЕРЫ

Ўзбекистон давлат филармониясининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон давлат филармонияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 27 июндаги ПҚ-3813-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон давлат филармониясининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари дастури 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Ўзбекистон давлат филармонияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлинмаси таркибига «Гулзор» Қорақалпоқ давлат фольклор ансамбли, «Аму тўлқини» Қорақалпоқ давлат фольклор-этнографик ансамбли, Халқ чолғу оркестри, «Мухаллис» дуторчилар ансамбли, Ашула ва рақс ансамблларини киритиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда:

Ўзбекистон давлат филармониясининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлинмалари (кейинги ўринларда ҳудудий филармониялар деб аталади) фаолиятини самарали ташкил этиш учун бўш турган бино ва иншоотларни 2019 йил якунига қадар ажратиш чораларини кўрсин;

ҳудудий филармониялар ўзларига ажратилган бино ва иншоотларни Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва вилоятлар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини амалга оширсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда Хоразм вилояти ҳокимлигининг Ўзбекистон давлат филармониясига бириктирилган Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, К. Отаниёзов кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотларни тегишли ҳудуди билан Хоразм вилояти маданият бошқармасига Ўзбек миллий мақом санъати марказининг Хоразм мақом ансамблини жойлаштириш учун оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

5. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

Ўзбекистон давлат филармонияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари таркибидаги ижодий жамоалар икки ҳафта муддатда танқидий қайта кўриб чиқсин;

икки ой муддатда Ўзбекистон давлат филармонияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари раҳбар ва ижодий ходимларини уларга қўйилган малака тоифаларига мослиги ва ижодий маҳорати юзасидан аттестациядан ўтказсин;

6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Б.С. Сайфуллаев зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 февралдаги 88-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон давлат филармониясининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва фаолиятини ривожлантириш бўйича

Т/р Чора-тадбирлар номи Ижро этиш муддати Молиялаштириш манбалари Масъул ижрочилар I. Ўзбекистон давлат филармонияси фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш 1. Театр-концерт ташкилотлари артистлари ва бадиий ходимлари, театр ва мусиқа санъати ижодий кадрларини тайёрловчи ўқув муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва концертмейстерларини узоқ муддат хизмат қилганлиги учун лавозим маошига нисбатан ҳар ойлик рағбатлантириш тартибини қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш. 2019 йил февраль - Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат ва бандлик муносабатлари вазирлиги, вазирликлар ва идоралар 2. Ўзбекистон давлат филармонияси расмий веб-сайтини яратиш, мусиқа ва рақс санъатининг ривожланиши тарихи, унинг йўналишлари, афишалар, концерт дастурлари, мусиқа ва рақс жамоалари тўғрисидаги маълумотларни мунтазам равишда акс эттириб бориш. Шунингдек, веб-сайтдаги маълумотларни доимий янгилаб бориш, чипталарнинг онлайн буюртма бериш ва харид қилиш тизими ва чипталар ҳисобини юритишнинг электрон дастурини яратиш. 2019 йил февраль Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, бюджетдан ажратилган маблағлар доирасида, бюджетдан ташқари тушумлар, Ўзбекистон давлат филармониясининг ўз маблағлари Маданият вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон давлат филармонияси 3. Ўзбекистон давлат филармонияси раҳбарлари ва ижодий ходимларининг малака тоифалари ва лавозим йўриқномаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2019 йил февраль - Маданият вазирлиги, Меҳнат ва бандлик муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон давлат филармонияси, вазирликлар ва идоралар 4. Ўзбекистон давлат филармониясининг Қорақалпоғистон Республикасидаги ва вилоятлардаги ҳудудий бўлинмаларининг намунавий штат жадвалларини қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш. 2019 йил февраль - Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат ва бандлик муносабатлари вазирлиги 5. Ўзбекистон давлат филармонияси ва ҳудудий бўлинмаларнинг ижодий жамоаларни мусиқа чолғу асбоблари билан таъминлаш меъёрларини ва уларнинг давлат стандартларини ишлаб чиқиш. 2019 йил II чорак - Маданият вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, «Ўзстандарт» агентлиги, Ўзбекистон давлат филармонияси, вазирликлар ва идоралар II. Ўзбекистон давлат филармонияси ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш 6. Ўзбекистон давлат филармониясининг Қорақалпоғистон Республикасидаги ва вилоятлардаги ҳудудий бўлинмалари фаолиятини самарали ташкил этиш учун бўш турган биноларни ажратиш ва мукаммал таъмирлаш ишларини олиб бориш. 2019 йил Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва вилоятлар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари, Ўзбекистон давлат филармониясининг ўз маблағлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон давлат филармонияси 7. Ўзбекистон давлат филармонияси ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва жиҳозлаш (мусиқа асбоблари, товуш-чироқли аппаратура, саҳна кийим-кечаклари, мебель, компьютер техникаси ва бошқалар). 2019 йил II чорак Маданият вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, маҳаллий бюджет маблағлари Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари 8. «Туркистон» санъат саройига туташ ҳудудда замонавий техник воситаларидан кенг фойдаланилган ҳолда реклама лавҳалари, панно ва баннерлар ўрнатиш. доимий Бюджетдан ажратилган маблағлар доирасида, бюджетдан ташқари тушумлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари Маданият вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон давлат филармонияси 9. Ўзбекистон давлат филармонияси томонидан ташкил этиладиган концерт томошаларига аҳолини жалб этиш мақсадида концерт дастурлари намойишини икки ҳафта олдин қуйидагилар орқали кенг ёритиш: Интернет веб-сайтлари, ижтимоий тармоқлар орқали зарур маълумотларни (концерт томошаларининг режиссёри, хонандалари, репертуари, концерт томошаларга кириш нархлари ва бошқа маълумотларни) жойлаштириш; Вилоят ва шаҳар (туман)ларнинг марказий кўчаларида реклама баннерларини жойлаштириш. доимий Бюджетдан ажратилган маблағлар доирасида, бюджетдан ташқари тушумлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 10. Ўзбекистон давлат филармонияси ва унинг ҳудудий бўлинмаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида «Дўстлик клуби»ни ташкил этиш, бунда ташкил этиладиган клуб доирасида беш йиллик аниқ чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш. 2019 йил II чорак Юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари Маданият вазирлиги, Ўзбекистон давлат филармонияси, вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари 11. Ўзбекистон давлат филармонияси таркибида саҳна либослари, машғулот либослари ва махсус анжомлар, жиҳозлар (аёллар тақинчоқлари, махсус рақс пойабзаллари) тайёрлайдиган цех фаолиятини йўлга қўйиш. 2019 йил I чорак Бюджетдан ажратилган маблағлар, бюджетдан ташқари тушумлар, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, ҳомийлик хайриялари Ўзбекистон давлат филармониясининг ўз маблағлари Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги III. Ўзбекистон давлат филармонияси таркибидаги ижодий жамоалар фаолиятини такомиллаштириш 12. Ўзбек миллий мумтоз ва рақс санъатини ҳамда классик санъатни аҳоли ўртасида кенг тарғиб этиш мақсадида Ўзбекистон давлат филармонияси таркибида фаолият юритаётган жамоалар ҳар ойда 3 тадан 6 тагача ва унинг ҳудудий бўлинмалари 2 тадан 4 тагача туман (шаҳар)лардаги санъат саройларида, маданият ва аҳоли дам олиш марказларида, амфитеатрларда ва бошқа томоша залларида концерт дастурлари ва ижодий томошаларини ташкил этиш. доимий Бюджетдан ташқари тушумлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари Маданият вазирлиги, Ўзбекистон давлат филармонияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари 13. Ҳудудлардаги мусиқий аудиторияни мақсадли кенгайтириш ҳамда аҳолининг мусиқий эстетик талабини шакллантириш ва қондириш йўлида ҳар бир жамоа томонидан юқори бадиий савиядаги турли жанрлардаги йилига камида 4 та янги репертуарни яратиш. Қўйилган мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифаларни амалга ошириш: жамоаларнинг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш; узоқ муддатли репертуар сиёсатини шакллантириш; ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш. доимий Бюджетдан ташқари тушумлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари Маданият вазирлиги, Ўзбекистон давлат филармонияси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар 14. Ўзбекистон давлат филармонияси ва унинг ҳудудий бўлинмаларидаги бадиий жамоаларини янги мусиқа асарлари, жумладан, миллий мумтоз ва жаҳон классик санъатига доир асарлар билан таъминлаш. доимий Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари Маданият вазирлиги, Ўзбекистон давлат филармонияси 15. Ўзбек миллий мумтоз ва рақс санъатини кенг тарғиб этиш мақсадида Ўзбекистон давлат филармонияси ва унинг ҳудудий бўлинмаларидаги бадиий жамоаларни хориж давлатларига гастроль сафарларига юбориш. доимий, тасдиқланган режа асосида Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, бюджетдан ташқари тушумлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари Маданият вазирлиги, Ўзбекистон давлат филармонияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари 16. Республиканинг чекка ҳудудларида тасдиқланган режа асосида Ўзбекистон давлат филармонияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари таркибидаги ансамблларнинг гастроль-концерт томошаларини ташкил этиш доимий, тасдиқланган режа асосида Бюджетдан ташқари тушумлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари Маданият вазирлиги, Ўзбекистон давлат филармонияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари 17. Устоз санъаткорлар хизматини қадрлаш, шоир, бастакор ва хонандаларнинг ёш ижрочи ва санъаткорлар билан ижодий ҳамкорлигини йўлга қўйиш орқали «Устоз-шогирд» мактабларини ташкил этиш ва шу асосда: ёш истеъдодли санъаткорларни аниқлаш; ёш ижрочи ва санъаткорлар томонидан яратилган янги ва энг яхши асарлар муаллифлари ҳамда санъаткор ижрочиларни моддий рағбатлантириш; ёш истеъдодлар томонидан яратилган мусиқий асарларни оммавий ахборот воситаларида мунтазам ёритиб бориш; ёш ижрочи ва санъаткорларнинг ижодий ютуқларини, эл юртимизга манзур бўладиган асарларини давлат мукофотларига тавсия этиш ишларини ташкил этиш. 2019 йил II чоракдан бошлаб доимий Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари Маданият вазирлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлар уюшмаси 18. Ўзбекистон давлат филармонияси таркибидаги бадиий жамоаларнинг ижодий ютуқларини оммавий ахборот воситаларида, телерадиоканалларда кенг ёритиш ва тарғибот қилиш. доимий Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари Маданият вазирлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлар уюшмаси 19. Бугунги глобаллашув жараёнида жамият ҳаётида ўзбек миллий мусиқа ва рақс, жаҳон классик санъатининг ўрни ва таъсирини кучайтириш мақсадида концерт томошаларга томошабинлар ташрифларини уюштириш бўйича режа ишлаб чиқиш. доимий - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Маданият вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Ўзбекистон давлат филармонияси 20. Республика ҳудудларида машҳур ижрочилар иштирокида концерт-томоша тадбирлари ва ижодий кечаларни ташкил қилиш. доимий Концерт фаолиятидан тушумлар, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари Ўзбекистон давлат филармонияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари 21. Оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш орқали «Баҳор нафаси» Халқаро санъат фестивалини ўтказиш. ҳар йили Маданият вазирлигига ушбу мақсадлар учун ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари Маданият вазирлиги, Ўзбекистон давлат филармонияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари 22. Республикада фаолият юритаётган ижодий жамоалар (ходимлар) ўртасида турли йўналишларда мусиқа, ашула ва рақс танловларини ўтказиш ҳар йили, тасдиқланган режа асосида Маданият вазирлигига ушбу мақсадлар учун ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари Маданият вазирлиги, Ўзбекистон давлат филармонияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари 23. Ўзбекистон давлат филармонияси ҳудудий бўлинмалари ҳамда унинг таркибида фаолият юритаётган ансамбллар фаолиятини мониторингини амалга ошириш ва Филармониянинг Бадиий кенгашида муҳокама этиш. ҳар чоракда - Маданият вазирлиги, Ўзбекистон давлат филармонияси IV. Кадрлар тайёрлаш, малакасини ошириш, қайта тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш, уларнинг фаолиятини баҳолаш ҳамда рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш, соҳада илмий изланишларни чуқурлаштириш 24 Ўзбекистон давлат филармонияси ва унинг ҳудудий бўлинмаларидаги раҳбар ходимлар ва мутахассислар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш ишларини тизимли ташкил этиш. 2019 йил II чорак - Маданият вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар 25. Ўзбекистон давлат филармонияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари таркибидаги ижодий жамоалар раҳбар ва ходимларини Россия ва Европа давлатларида малака оширишларини ташкил этиш. 2019 йил II чоракдан бошлаб режа асосида Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, бюджетдан ажратилган маблағлар доирасида, бюджетдан ташқари тушумлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари Маданият вазирлиги, Ўзбекистон давлат филармонияси 26. Филармония йўналишидаги хорижий тажрибадан жамоатчиликни хабардор қилиб бориш мақсадида: бошқа мамлакатлардаги филармониялар билан ҳамкорликда маҳорат дарсларини ва «мастер класс»ларни ўтказиш; хорижда тажриба алмашиш ва малака ошириш тизимини йўлга қўйиш, халқаро миқёсдаги турли танлов ва фестивалларда соҳанинг етук мутахассислари ва жамоаларини иштирокини таъминлаш. 2019 ― 2028 йиллар Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, бюджетдан ажратилган маблағлар доирасида, бюджетдан ташқари тушумлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари Маданият вазирлиги, Ўзбекистон давлат филармонияси, Ташқи ишлар вазирлиги 27. Филармония ва унинг ҳудудий бўлинмаларини малакали мутахассис кадрлар билан таъминланганлик ҳолатни чуқур ўрганиш, шунингдек уларнинг истиқболли талаб-эҳтиёжидан келиб чиқиб тегишли олий таълим ва ўрта махсус таълим муассасаларида кадрлар тайёрлаш юзасидан таклиф киритиш. 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб - Маданият вазирлиги, Ўзбекистон давлат филармонияси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 февралдаги 88-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

1. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 28 октябрдаги 415-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 20 октябрдаги ПФ-1280-сон Фармони татбиқ этиладиган Республика театр-концерт ташкилотлари, таълим ва бошқа маданий-маърифий муассасалари рўйхатида :

а) «Қорақалпоғистон Республикаси» бўлимига «Ўзбекистон давлат филармонияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлинмаси ва унинг таркибига кирувчи жамоалар» сўзлари қўшилсин;

б) «Тошкент шаҳри» бўлимида :

«Ўзбекистон Бадиий жамоалари ижодий бирлашмаси ҳамда унинг таркибига кирувчи жамоалар*», «Ўзбекистон оркестрлари жамоалари бирлашмаси ва унинг таркибига кирувчи жамоалар*» ва ««Туркистон» санъат саройи» сўзлари чиқариб ташлансин;

«Ўзбекистон давлат филармонияси ва унинг таркибига кирувчи жамоалар*» сўзлари қўшилсин;

в) «Андижон вилояти» бўлимига «Ўзбекистон давлат филармонияси Андижон вилояти бўлинмаси ва унинг таркибига кирувчи жамоалар» сўзлари қўшилсин;

г) «Бухоро вилояти» бўлимига «Ўзбекистон давлат филармонияси Бухоро вилояти бўлинмаси ва унинг таркибига кирувчи жамоалар» сўзлари қўшилсин;

д) «Жиззах вилояти» бўлимига «Ўзбекистон давлат филармонияси Жиззах вилояти бўлинмаси ва унинг таркибига кирувчи жамоалар» сўзлари қўшилсин;

е) «Қашқадарё вилояти» бўлимига «Ўзбекистон давлат филармонияси Қашқадарё вилояти бўлинмаси ва унинг таркибига кирувчи жамоалар» сўзлари қўшилсин;

ж) «Наманган вилояти» бўлимига «Ўзбекистон давлат филармонияси Наманган вилояти бўлинмаси ва унинг таркибига кирувчи жамоалар» сўзлари қўшилсин;

з) «Самарқанд вилояти» бўлимига «Ўзбекистон давлат филармонияси Самарқанд вилояти бўлинмаси ва унинг таркибига кирувчи жамоалар» сўзлари қўшилсин;

и) «Сирдарё вилояти» бўлимига «Ўзбекистон давлат филармонияси Сирдарё вилояти бўлинмаси ва унинг таркибига кирувчи жамоалар» сўзлари қўшилсин;

к) «Сурхондарё вилояти» бўлимига «Ўзбекистон давлат филармонияси Сурхондарё вилояти бўлинмаси ва унинг таркибига кирувчи жамоалар» сўзлари қўшилсин;

л) «Фарғона вилояти» бўлимига «Ўзбекистон давлат филармонияси Фарғона вилояти бўлинмаси ва унинг таркибига кирувчи жамоалар» сўзлари қўшилсин;

м) «Хоразм вилояти» бўлимига «Ўзбекистон давлат филармонияси Хоразм вилояти бўлинмаси ва унинг таркибига кирувчи жамоалар» сўзлари қўшилсин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантиришнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 19 июндаги 458-сон қарорининг рус тилидаги матнида :

а) 3-илованинг «Примечание» қисми чиқариб ташлансин;

б) 4-илованинг «Примечание» матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Размеры базовых должностных окладов артистического персонала творческих коллективов Государственной филармонии Узбекистана, устанавливаются с применением повышающего коэффициента — 1,17»;

в) 6-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

базовых должностных окладов по оплате труда административно-управленческого персонала государственных музеев, музеев заповедников, домов-музеев и других организаций музейного типа

№ Наименование должностей Размеры базовых должностных окладов, сум I группа II группа III группа IV группа 1. Генеральный директор, директор 2 087 964 1 828 149 1 568 718 1 426 107 2. Главный хранитель фондов, заместители директора, главный ииженер 1 898 149 1 725 590 1 426 107 1 296 461 3. Главный: бухгалтер, энергетик 1 568 107 1 426 107 1 178 601 1 071 455 4. Заведующий: филиалом, отделом, библиотекой, сектором, реставрационной мастерской, ученый секретарь 1 725 590 1 568 107 1 296 461 1 178 601 ».

г) 7-иловада :

6, 7 ва 8-бандларга «архивист, библиотекарь, фотограф» сўзлари қўшилсин;

«Примечание» қисмидаги «Государственного музея искусств Узбекистана» сўзлари «Музеи жертв репрессии при Кабинете Министров, Государственного музея искусств Узбекистана» сўзлари билан алмаштирилсин;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2019 йил 5 февраль,

88-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.02.2019 й., 09/19/88/2573-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

ChORA-TADBIRLAR DASTURI

“RAZMERI

Oʻzbekiston davlat filarmoniyasining moddiy-texnika bazasini mustahkamlash va faoliyatini rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston davlat filarmoniyasi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 27-iyundagi PQ-3813-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tomonidan ishlab chiqilgan Oʻzbekiston davlat filarmoniyasining moddiy-texnika bazasini mustahkamlash va faoliyatini rivojlantirish chora-tadbirlari dasturi 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligining Oʻzbekiston davlat filarmoniyasi Qoraqalpogʻiston Respublikasi boʻlinmasi tarkibiga “Gulzor” Qoraqalpoq davlat folklor ansambli, “Amu toʻlqini” Qoraqalpoq davlat folklor-etnografik ansambli, Xalq cholgʻu orkestri, “Muxallis” dutorchilar ansambli, Ashula va raqs ansambllarini kiritish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.

3. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi bilan birgalikda:

Oʻzbekiston davlat filarmoniyasining Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlardagi hududiy boʻlinmalari (keyingi oʻrinlarda hududiy filarmoniyalar deb ataladi) faoliyatini samarali tashkil etish uchun boʻsh turgan bino va inshootlarni 2019-yil yakuniga qadar ajratish choralarini koʻrsin;

hududiy filarmoniyalar oʻzlariga ajratilgan bino va inshootlarni Qoraqalpogʻiston Respublikasi budjeti va viloyatlar mahalliy budjetlarining qoʻshimcha manbalari va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan mukammal taʼmirlash va jihozlash ishlarini amalga oshirsin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi, Davlat aktivlarini boshqarish agentligi hamda Xorazm viloyati hokimligining Oʻzbekiston davlat filarmoniyasiga biriktirilgan Xorazm viloyati, Urganch shahri, K. Otaniyozov koʻchasi, 1-uy manzilida joylashgan bino va inshootlarni tegishli hududi bilan Xorazm viloyati madaniyat boshqarmasiga Oʻzbek milliy maqom sanʼati markazining Xorazm maqom ansamblini joylashtirish uchun operativ boshqaruv huquqi asosida bepul berish toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda:

Oʻzbekiston davlat filarmoniyasi va uning hududiy boʻlinmalari tarkibidagi ijodiy jamoalar ikki hafta muddatda tanqidiy qayta koʻrib chiqsin;

ikki oy muddatda Oʻzbekiston davlat filarmoniyasi va uning hududiy boʻlinmalari rahbar va ijodiy xodimlarini ularga qoʻyilgan malaka toifalariga mosligi va ijodiy mahorati yuzasidan attestatsiyadan oʻtkazsin;

6. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga 2-ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

7. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi madaniyat vaziri B.S. Sayfullayev zimmasiga hamda Vazirlar Mahkamasining Yoshlar siyosati, madaniyat, maʼnaviyat, ommaviy axborot vositalari, ijodiy va jamoat tashkilotlari masalalari kotibiyatiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 5-fevraldagi 88-son qaroriga 1-ILOVA

Oʻzbekiston davlat filarmoniyasining moddiy-texnika bazasini mustahkamlash va faoliyatini rivojlantirish boʻyicha

T/r Chora-tadbirlar nomi Ijro etish muddati Moliyalashtirish manbalari Masʼul ijrochilar I. Oʻzbekiston davlat filarmoniyasi faoliyatiga oid normativ-huquqiy bazani takomillashtirish 1. Teatr-konsert tashkilotlari artistlari va badiiy xodimlari, teatr va musiqa sanʼati ijodiy kadrlarini tayyorlovchi oʻquv muassasalarining professor-oʻqituvchilari va konsertmeysterlarini uzoq muddat xizmat qilganligi uchun lavozim maoshiga nisbatan har oylik ragʻbatlantirish tartibini qayta koʻrib chiqish va tasdiqlash. 2019-yil fevral - Madaniyat vazirligi, Moliya vazirligi, Mehnat va bandlik munosabatlari vazirligi, vazirliklar va idoralar 2. Oʻzbekiston davlat filarmoniyasi rasmiy veb-saytini yaratish, musiqa va raqs sanʼatining rivojlanishi tarixi, uning yoʻnalishlari, afishalar, konsert dasturlari, musiqa va raqs jamoalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni muntazam ravishda aks ettirib borish. Shuningdek, veb-saytdagi maʼlumotlarni doimiy yangilab borish, chiptalarning onlayn buyurtma berish va xarid qilish tizimi va chiptalar hisobini yuritishning elektron dasturini yaratish. 2019-yil fevral Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari, budjetdan ajratilgan mablagʻlar doirasida, budjetdan tashqari tushumlar, Oʻzbekiston davlat filarmoniyasining oʻz mablagʻlari Madaniyat vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarni rivojlantirish vazirligi, Oʻzbekiston davlat filarmoniyasi 3. Oʻzbekiston davlat fi�armoniyasi rahbarlari va ijodiy xodimlarining malaka toifalari va lavozim yoʻriqnomalarini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2019-yil fevral - Madaniyat vazirligi, Mehnat va bandlik munosabatlari vazirligi, Oʻzbekiston davlat filarmoniyasi, vazirliklar va idoralar 4. Oʻzbekiston davlat filarmoniyasining Qoraqalpogʻiston Respublikasidagi va viloyatlardagi hududiy boʻlinmalarining namunaviy shtat jadvallarini qayta koʻrib chiqish va tasdiqlash. 2019-yil fevral - Madaniyat vazirligi, Moliya vazirligi, Mehnat va bandlik munosabatlari vazirligi 5. Oʻzbekiston davlat filarmoniyasi va hududiy boʻlinmalarning ijodiy jamoalarni musiqa cholgʻu asboblari bilan taʼminlash meʼyorlarini va ularning davlat standartlarini ishlab chiqish. 2019-yil II chorak - Madaniyat vazirligi, Iqtisodiyot vazirligi, Adliya vazirligi, “Oʻzstandart” agentligi, Oʻzbekiston davlat filarmoniyasi, vazirliklar va idoralar II. Oʻzbekiston davlat filarmoniyasi va uning hududiy boʻlinmalarining moddiy-texnika bazasini rivojlantirish va mustahkamlash 6. Oʻzbekiston davlat filarmoniyasining Qoraqalpogʻiston Respublikasidagi va viloyatlardagi hududiy boʻlinmalari faoliyatini samarali tashkil etish uchun boʻsh turgan binolarni ajratish va mukammal taʼmirlash ishlarini olib borish. 2019-yil Qoraqalpogʻiston Respublikasi budjeti va viloyatlar mahalliy budjetlarining qoʻshimcha manbalari, Oʻzbekiston davlat filarmoniyasining oʻz mablagʻlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari, Madaniyat vazirligi, Oʻzbekiston davlat filarmoniyasi 7. Oʻzbekiston davlat filarmoniyasi va uning hududiy boʻlinmalarining moddiy-texnika bazasini mustahkamlash va jihozlash (musiqa asboblari, tovush-chiroqli apparatura, sahna kiyim-kechaklari, mebel, kompyuter texnikasi va boshqalar). 2019-yil II chorak Madaniyat vazirligiga ajratiladigan budjet mablagʻlari, Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari, mahalliy budjet mablagʻlari Madaniyat vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari 8. “Turkiston” sanʼat saroyiga tutash hududda zamonaviy texnik vositalaridan keng foydalanilgan holda reklama lavhalari, panno va bannerlar oʻrnatish. doimiy Budjetdan ajratilgan mablagʻlar doirasida, budjetdan tashqari tushumlar, yuridik va jismoniy shaxslarning homiylik xayriyalari Madaniyat vazirligi, Toshkent shahar hokimligi, Oʻzbekiston davlat filarmoniyasi 9. Oʻzbekiston davlat filarmoniyasi tomonidan tashkil etiladigan konsert tomoshalariga aholini jalb etish maqsadida konsert dasturlari namoyishini ikki hafta oldin quyidagilar orqali keng yoritish: Internet veb-saytlari, ijtimoiy tarmoqlar orqali zarur maʼlumotlarni (konsert tomoshalarining rejissori, xonandalari, repertuari, konsert tomoshalarga kirish narxlari va boshqa maʼlumotlarni) joylashtirish; Viloyat va shahar (tuman)larning markaziy koʻchalarida reklama bannerlarini joylashtirish. doimiy Budjetdan ajratilgan mablagʻlar doirasida, budjetdan tashqari tushumlar, yuridik va jismoniy shaxslarning homiylik xayriyalari Madaniyat vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 10. Oʻzbekiston davlat filarmoniyasi va uning hududiy boʻlinmalarini har tomonlama qoʻllab-quvvatlash maqsadida “Doʻstlik klubi”ni tashkil etish, bunda tashkil etiladigan klub doirasida besh yillik aniq chora-tadbirlar rejasini tasdiqlash. 2019-yil II chorak Yuridik va jismoniy shaxslarning homiylik xayriyalari Madaniyat vazirligi, Oʻzbekiston davlat filarmoniyasi, vazirlik va idoralar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari 11. Oʻzbekiston davlat filarmoniyasi tarkibida sahna liboslari, mashgʻulot liboslari va maxsus anjomlar, jihozlar (ayollar taqinchoqlari, maxsus raqs poyabzallari) tayyorlaydigan sex faoliyatini yoʻlga qoʻyish. 2019-yil I chorak Budjetdan ajratilgan mablagʻlar, budjetdan tashqari tushumlar, Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari, homiylik xayriyalari Oʻzbekiston davlat filarmoniyasining oʻz mablagʻlari Madaniyat vazirligi, Moliya vazirligi, Iqtisodiyot va sanoat vazirligi III. Oʻzbekiston davlat filarmoniyasi tarkibidagi ijodiy jamoalar faoliyatini takomillashtirish 12. Oʻzbek milliy mumtoz va raqs sanʼatini hamda klassik sanʼatni aholi oʻrtasida keng targʻib etish maqsadida Oʻzbekiston davlat filarmoniyasi tarkibida faoliyat yuritayotgan jamoalar har oyda 3 tadan 6 tagacha va uning hududiy boʻlinmalari 2 tadan 4 tagacha tuman (shahar)lardagi sanʼat saroylarida, madaniyat va aholi dam olish markazlarida, amfiteatrlarda va boshqa tomosha zallarida konsert dasturlari va ijodiy tomoshalarini tashkil etish. doimiy Budjetdan tashqari tushumlar, yuridik va jismoniy shaxslarning homiylik xayriyalari Madaniyat vazirligi, Oʻzbekiston davlat filarmoniyasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari 13. Hududlardagi musiqiy auditoriyani maqsadli kengaytirish hamda aholining musiqiy estetik talabini shakllantirish va qondirish yoʻlida har bir jamoa tomonidan yuqori badiiy saviyadagi turli janrlardagi yiliga kamida 4 ta yangi repertuarni yaratish. Qoʻyilgan maqsadga erishish uchun quyidagi vazifalarni amalga oshirish: jamoalarning kadrlar salohiyatini mustahkamlash va rivojlantirish; uzoq muddatli repertuar siyosatini shakllantirish; ijtimoiy ahamiyatga ega loyihalarni ishlab chiqish va joriy etish. doimiy Budjetdan tashqari tushumlar, yuridik va jismoniy shaxslarning homiylik xayriyalari Madaniyat vazirligi, Oʻzbekiston davlat filarmoniyasi, manfaatdor vazirliklar va idoralar 14. Oʻzbekiston davlat filarmoniyasi va uning hududiy boʻlinmalaridagi badiiy jamoalarini yangi musiqa asarlari, jumladan, milliy mumtoz va jahon klassik sanʼatiga doir asarlar bilan taʼminlash. doimiy Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari, budjetdan tashqari mablagʻlar, yuridik va jismoniy shaxslarning homiylik xayriyalari Madaniyat vazirligi, Oʻzbekiston davlat filarmoniyasi 15. Oʻzbek milliy mumtoz va raqs sanʼatini keng targʻib etish maqsadida Oʻzbekiston davlat filarmoniyasi va uning hududiy boʻlinmalaridagi badiiy jamoalarni xorij davlatlariga gastrol safarlariga yuborish. doimiy, tasdiqlangan reja asosida Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari, budjetdan tashqari tushumlar, yuridik va jismoniy shaxslarning homiylik xayriyalari Madaniyat vazirligi, Oʻzbekiston davlat filarmoniyasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari 16. Respublikaning chekka hududlarida tasdiqlangan reja asosida Oʻzbekiston davlat filarmoniyasi va uning hududiy boʻlinmalari tarkibidagi ansambllarning gastrol-konsert tomoshalarini tashkil etish doimiy, tasdiqlangan reja asosida Budjetdan tashqari tushumlar, yuridik va jismoniy shaxslarning homiylik xayriyalari Madaniyat vazirligi, Oʻzbekiston davlat filarmoniyasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari 17. Ustoz sanʼatkorlar xizmatini qadrlash, shoir, bastakor va xonandalarning yosh ijrochi va sanʼatkorlar bilan ijodiy hamkorligini yoʻlga qoʻyish orqali “Ustoz-shogird” maktablarini tashkil etish va shu asosda: yosh isteʼdodli sanʼatkorlarni aniqlash; yosh ijrochi va sanʼatkorlar tomonidan yaratilgan yangi va eng yaxshi asarlar mualliflari hamda sanʼatkor ijrochilarni moddiy ragʻbatlantirish; yosh isteʼdodlar tomonidan yaratilgan musiqiy asarlarni ommaviy axborot vositalarida muntazam yoritib borish; yosh ijrochi va sanʼatkorlarning ijodiy yutuqlarini, el yurtimizga manzur boʻladigan asarlarini davlat mukofotlariga tavsiya etish ishlarini tashkil etish. 2019-yil II chorakdan boshlab doimiy Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari, budjetdan tashqari mablagʻlar, yuridik va jismoniy shaxslarning homiylik xayriyalari Madaniyat vazirligi, Oʻzbekiston milliy teleradiokompaniyasi, Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasi, Oʻzbekiston kompozitorlari va bastakorlar uyushmasi 18. Oʻzbekiston davlat filarmoniyasi tarkibidagi badiiy jamoalarning ijodiy yutuqlarini ommaviy axborot vositalarida, teleradiokanallarda keng yoritish va targʻibot qilish. doimiy Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari, budjetdan tashqari mablagʻlar, yuridik va jismoniy shaxslarning homiylik xayriyalari Madaniyat vazirligi, Oʻzbekiston milliy teleradiokompaniyasi, Oʻzbekiston yozuvchilar uyushmasi, Oʻzbekiston kompozitorlari va bastakorlar uyushmasi 19. Bugungi globallashuv jarayonida jamiyat hayotida oʻzbek milliy musiqa va raqs, jahon klassik sanʼatining oʻrni va taʼsirini kuchaytirish maqsadida konsert tomoshalarga tomoshabinlar tashriflarini uyushtirish boʻyicha reja ishlab chiqish. doimiy - Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari, Madaniyat vazirligi, manfaatdor vazirliklar va idoralar, Oʻzbekiston davlat filarmoniyasi 20. Respublika hududlarida mashhur ijrochilar ishtirokida konsert-tomosha tadbirlari va ijodiy kechalarni tashkil qilish. doimiy Konsert faoliyatidan tushumlar, Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari yuridik va jismoniy shaxslarning homiylik xayriyalari Oʻzbekiston davlat filarmoniyasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari 21. Ommaviy axborot vositalarida keng yoritish orqali “Bahor nafasi” Xalqaro sanʼat festivalini oʻtkazish. har yili Madaniyat vazirligiga ushbu maqsadlar uchun ajratiladigan budjet mablagʻlari doirasida, mahalliy budjetlarning qoʻshimcha manbalari, Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari, yuridik va jismoniy shaxslarning homiylik xayriyalari Madaniyat vazirligi, Oʻzbekiston davlat filarmoniyasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari 22. Respublikada faoliyat yuritayotgan ijodiy jamoalar (xodimlar) oʻrtasida turli yoʻnalishlarda musiqa, ashula va raqs tanlovlarini oʻtkazish har yili, tasdiqlangan reja asosida Madaniyat vazirligiga ushbu maqsadlar uchun ajratiladigan budjet mablagʻlari doirasida, mahalliy budjetlarning qoʻshimcha manbalari, Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari, yuridik va jismoniy shaxslarning homiylik xayriyalari Madaniyat vazirligi, Oʻzbekiston davlat filarmoniyasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari 23. Oʻzbekiston davlat filarmoniyasi hududiy boʻlinmalari hamda uning tarkibida faoliyat yuritayotgan ansambllar faoliyatini monitoringini amalga oshirish va Filarmoniyaning Badiiy kengashida muhokama etish. har chorakda - Madaniyat vazirligi, Oʻzbekiston davlat filarmoniyasi IV. Kadrlar tayyorlash, malakasini oshirish, qayta tayyorlash va attestatsiyadan oʻtkazish, ularning faoliyatini baholash hamda ragʻbatlantirish tizimini yanada takomillashtirish, sohada ilmiy izlanishlarni chuqurlashtirish 24 Oʻzbekiston davlat filarmoniyasi va uning hududiy boʻlinmalaridagi rahbar xodimlar va mutaxassislar malakasini oshirish va qayta tayyorlash ishlarini tizimli tashkil etish. 2019-yil II chorak - Madaniyat vazirligi, manfaatdor vazirliklar va idoralar 25. Oʻzbekiston davlat filarmoniyasi va uning hududiy boʻlinmalari tarkibidagi ijodiy jamoalar rahbar va xodimlarini Rossiya va Yevropa davlatlarida malaka oshirishlarini tashkil etish. 2019-yil II chorakdan boshlab reja asosida Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari, budjetdan ajratilgan mablagʻlar doirasida, budjetdan tashqari tushumlar, yuridik va jismoniy shaxslarning homiylik xayriyalari Madaniyat vazirligi, Oʻzbekiston davlat filarmoniyasi 26. Filarmoniya yoʻnalishidagi xorijiy tajribadan jamoatchilikni xabardor qilib borish maqsadida: boshqa mamlakatlardagi filarmoniyalar bilan hamkorlikda mahorat darslarini va “master klass”larni oʻtkazish; xorijda t�jriba almashish va malaka oshirish tizimini yoʻlga qoʻyish, xalqaro miqyosdagi turli tanlov va festivallarda sohaning yetuk mutaxassislari va jamoalarini ishtirokini taʼminlash. 2019 ― 2028-yillar Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari, budjetdan ajratilgan mablagʻlar doirasida, budjetdan tashqari tushumlar, yuridik va jismoniy shaxslarning homiylik xayriyalari Madaniyat vazirligi, Oʻzbekiston davlat filarmoniyasi, Tashqi ishlar vazirligi 27. Filarmoniya va uning hududiy boʻlinmalarini malakali mutaxassis kadrlar bilan taʼminlanganlik holatni chuqur oʻrganish, shuningdek ularning istiqbolli talab-ehtiyojidan kelib chiqib tegishli oliy taʼlim va oʻrta maxsus taʼlim muassasalarida kadrlar tayyorlash yuzasidan taklif kiritish. 2019/2020 oʻquv yilidan boshlab - Madaniyat vazirligi, Oʻzbekiston davlat filarmoniyasi, Iqtisodiyot va sanoat vazirligi, manfaatdor vazirliklar va idoralar

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 5-fevraldagi 88-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida

1. Vazirlar Mahkamasining 1995-yil 28-oktabrdagi 415-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 1995-yil 20-oktabrdagi PF-1280-son Farmoni tatbiq etiladigan Respublika teatr-konsert tashkilotlari, taʼlim va boshqa madaniy-maʼrifiy muassasalari roʻyxatida :

a) “Qoraqalpogʻiston Respublikasi” boʻlimiga “Oʻzbekiston davlat filarmoniyasi Qoraqalpogʻiston Respublikasi boʻlinmasi va uning tarkibiga kiruvchi jamoalar” soʻzlari qoʻshilsin;

b) “Toshkent shahri” boʻlimida :

“Oʻzbekiston Badiiy jamoalari ijodiy birlashmasi hamda uning tarkibiga kiruvchi jamoalar*”, “Oʻzbekiston orkestrlari jamoalari birlashmasi va uning tarkibiga kiruvchi jamoalar*” va ““Turkiston” sanʼat saroyi” soʻzlari chiqarib tashlansin;

“Oʻzbekiston davlat filarmoniyasi va uning tarkibiga kiruvchi jamoalar*” soʻzlari qoʻshilsin;

v) “Andijon viloyati” boʻlimiga “Oʻzbekiston davlat filarmoniyasi Andijon viloyati boʻlinmasi va uning tarkibiga kiruvchi jamoalar” soʻzlari qoʻshilsin;

g) “Buxoro viloyati” boʻlimiga “Oʻzbekiston davlat filarmoniyasi Buxoro viloyati boʻlinmasi va uning tarkibiga kiruvchi jamoalar” soʻzlari qoʻshilsin;

d) “Jizzax viloyati” boʻlimiga “Oʻzbekiston davlat filarmoniyasi Jizzax viloyati boʻlinmasi va uning tarkibiga kiruvchi jamoalar” soʻzlari qoʻshilsin;

e) “Qashqadaryo viloyati” boʻlimiga “Oʻzbekiston davlat filarmoniyasi Qashqadaryo viloyati boʻlinmasi va uning tarkibiga kiruvchi jamoalar” soʻzlari qoʻshilsin;

j) “Namangan viloyati” boʻlimiga “Oʻzbekiston davlat filarmoniyasi Namangan viloyati boʻlinmasi va uning tarkibiga kiruvchi jamoalar” soʻzlari qoʻshilsin;

z) “Samarqand viloyati” boʻlimiga “Oʻzbekiston davlat filarmoniyasi Samarqand viloyati boʻlinmasi va uning tarkibiga kiruvchi jamoalar” soʻzlari qoʻshilsin;

i) “Sirdaryo viloyati” boʻlimiga “Oʻzbekiston davlat filarmoniyasi Sirdaryo viloyati boʻlinmasi va uning tarkibiga kiruvchi jamoalar” soʻzlari qoʻshilsin;

k) “Surxondaryo viloyati” boʻlimiga “Oʻzbekiston davlat filarmoniyasi Surxondaryo viloyati boʻlinmasi va uning tarkibiga kiruvchi jamoalar” soʻzlari qoʻshilsin;

l) “Fargʻona viloyati” boʻlimiga “Oʻzbekiston davlat filarmoniyasi Fargʻona viloyati boʻlinmasi va uning tarkibiga kiruvchi jamoalar” soʻzlari qoʻshilsin;

m) “Xorazm viloyati” boʻlimiga “Oʻzbekiston davlat filarmoniyasi Xorazm viloyati boʻlinmasi va uning tarkibiga kiruvchi jamoalar” soʻzlari qoʻshilsin.

2. Vazirlar Mahkamasining “Davlat madaniyat muassasalari va davlat arxivlari xodimlari mehnatiga haq toʻlash va ularni moddiy ragʻbatlantirishning takomillashtirilgan tizimini tasdiqlash haqida” 2018-yil 19-iyundagi 458-son qarorining rus tilidagi matnida :

a) 3-ilovaning “Primechaniye” qismi chiqarib tashlansin;

b) 4-ilovaning “Primechaniye” matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Razmeri bazovix doljnostnix okladov artisticheskogo personala tvorcheskix kollektivov Gosudarstvennoy filarmonii Uzbekistana, ustanavlivayutsya s primeneniyem povishayuщego koeffitsiyenta — 1,17”;

v) 6-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

bazovix doljnostnix okladov po oplate truda administrativno-upravlencheskogo personala gosudarstvennix muzeyev, muzeyev zapovednikov, domov-muzeyev i drugix organizatsiy muzeynogo tipa

№ Naimenovaniye doljnostey Razmeri bazovix doljnostnix okladov, sum I gruppa II gruppa III gruppa IV gruppa 1. Generalniy direktor, direktor 2 087 964 1 828 149 1 568 718 1 426 107 2. Glavniy xranitel fondov, zamestiteli direktora, glavniy iijener 1 898 149 1 725 590 1 426 107 1 296 461 3. Glavniy: buxgalter, energetik 1 568 107 1 426 107 1 178 601 1 071 455 4. Zaveduyuщiy: filialom, otdelom, bibliotekoy, sektorom, restavratsionnoy masterskoy, ucheniy sekretar 1 725 590 1 568 107 1 296 461 1 178 601 ”.

g) 7-ilovada :

6, 7 va 8-bandlarga “arxivist, bibliotekar, fotograf” soʻzlari qoʻshilsin;

“Primechaniye” qismidagi “Gosudarstvennogo muzeya iskusstv Uzbekistana” soʻzlari “Muzei jertv repressii pri Kabinete Ministrov, Gosudarstvennogo muzeya iskusstv Uzbekistana” soʻzlari bilan almashtirilsin;

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2019-yil 5-fevral,

88-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 05.02.2019-y., 09/19/88/2573-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 05.04.2022-y., 09/22/153/0266-son)

lex.uz