UzbekAI

← Qonunlar

📅 2019-yil 13-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2019 йил 13 февраль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 13 февраля 2019 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 13 February 2019 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ДАСТУРИ

2019-2020 йилларда Хоразм вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Хоразм вилоятининг туризм салоҳиятини янада ривожлантириш, туристларни воҳанинг ноёб тарихий-маданий ва меъморий мерос объектлари билан кенг таништириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, туристлар оқимини янада кўпайтириш, ҳудудда замонавий туризм инфратузилмасининг изчил ривожланишини таъминлаш, замонавий талабларга мувофиқ кўрсатиладиган туризм, меҳмонхона ва транспорт хизматлари турларини кенгайтириш ҳамда сифатини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Қурилиш вазирлигининг Урганч шаҳридаги Шовот канали бўйида — «Шовот» кичик туризм зонасини ҳамда Хива шаҳрида «Ғовук кўл» кичик туризм зонасини ташкил этиш ҳамда уларда замонавий меҳмонхона комплекслари, маданий-соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар ва туризм аҳамиятига эга бўлган бошқа объектларни қуриш, шунингдек, замонавий муҳандислик инфратузилма объектларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 25 октябрдаги ПҚ-3356-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган Хоразм вилояти эркин иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгаши:

«Шовот» ва «Ғовук кўл» кичик туризм зоналарининг (кейинги ўринларда кичик туризм зоналари деб аталади) фаолиятини мувофиқлаштиради;

кичик туризм зоналарида инвестиция лойиҳалари учун ер участкаларининг ушбу лойиҳаларга мутаносиб равишда ажратилишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги билан биргаликда кичик туризм зоналарида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қурилиш соҳасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 14 ноябрдаги ПФ-5577-сон Фармони талабларига қатъий риоя этилишини таминлайди.

3. Хоразм вилояти ҳокимлиги:

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қурилиш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда кичик туризм зоналарининг аниқ чегараларини белгиласин;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда кичик туризм зоналарининг аниқ чегараси белгилангандан сўнг уларнинг ҳудудида йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация, қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда муҳандислик инфратузилма объектларини ташкил этиш, шунингдек, кичик туризм зоналарида иссиқлик билан таъминлаш объектларини қуриш бўйича уч ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

4. Хоразм вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда кичик туризм зоналарининг ҳудудида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларида иштирок этиш учун маҳаллий ва хорижий инвесторларни жалб қилиш чораларини кўрсин.

6. Хоразм вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда Хоразм вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган қўшимча инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхатини шакллантирсин ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3217-сон қарори билан ташкил этилган Туризмни ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашга (кейинги ўринларда Мувофиқлаштирувчи кенгаш деб аталади) тасдиқлаш учун киритсин.

7. 2019-2020 йилларда Хоразм вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки, Дастурга киритилган тегишли чора-тадбирлар маҳаллий бюджет параметрларида назарда тутилган маблағлар ва ижрочилар маблағлари доирасида молиялаштирилади.

8. Хоразм вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Дастурдаги вазифаларнинг бажарилишини назорат қилсин ва ҳар чорак якуни билан кейинги ойнинг 10 санасига қадар уларни бажариш ҳолати юзасидан Мувофиқлаштирувчи кенгашга маълумот киритиб борсин.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — транспорт вазири А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси вазифасини вақтинча бажарувчи А.У. Аққулов ва Хоразм вилояти ҳокими Ф.У. Эрманов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 февралдаги 119-сон қарорига 2-ИЛОВА

2019-2020 йилларда Хоразм вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар

Т/р Тадбир номи Амалга ошириш механизми Ижро муддати Молиялаштириш манбаси Масъуллар 1. Урганч шаҳрининг Шовот канали бўйидаги ҳимоя зонасини илғор хорижий тажрибадан келиб чиққан ҳолда оптималлаштириш юзасидан ўрганиш. 1. «Шовот» канал бўйидаги ҳимоя зонасини оптималлаштириш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этиш. 2. «Шовот» канал бўйидаги ҳимоя зонасини оптималлаштириш бўйича ўрганиш ўтказиш. 3. Ўрганиш натижаларига кўра асосланган таклифлар ишлаб чиқиш ва Туризмни ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашга тақдим этиш. 2019 йил 10 март 2019 йил 20 март 2019 йил 10 апрель Ижрочилар маблағлари Сув хўжалиги вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Хоразм вилояти ҳокимлиги 2. 1. Туркиянинг «Idealist» компанияси билан Урганч шаҳридаги Шовот канали бўйида «Шовот» кичик туризм зонасини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқиладиган лойиҳа юзасидан 2018 йил 5 сентябрда тузилган шартномада кўрсатилган сумманинг 15 фоизи миқдоридаги аванс тўловларини ҳамда шартнома шартлари бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилгандан сўнг 15 кун муддатда якуний тўловларнинг белгиланган тартибда амалга оширилишини таъминлаш. 1. Туркиянинг «Idealist» компанияси билан тузилган шартномага асосан 15 фоиз миқдордаги тўловларни амалга ошириш. 2. Лойиҳа бўйича компания билан тармоқ жадвалини тасдиқлаш. 3. Шартнома шартлари бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилгандан сўнг якуний тўловларни амалга ошириш. 4. Тасдиқланган тармоқ жадвали асосида амалга оширилган ишларни қабул қилиб олиш. 2019 йил 1 март 2019 йил 10 март шартномага асосан Маҳаллий бюджет маблағлари Хоразм вилояти ҳокимлиги 3. Туристлар ташриф буюрадиган объектлар, умумий овқатланиш объектлари ҳамда аҳоли гавжум жойлар, марказий кўчалар, йўл бўйи хизмат кўрсатиш шоҳобчалари ва истироҳат боғларида Урганч ва Хива шаҳарларининг тарихидан келиб чиққан ҳолда, туристларнинг вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида ҳар хил ноёб ҳайкалтарошлик намуналарини, жумладан, тарихий далилларга асосланган жанг майдонлари ва стратегик объектлар ўрнида («Ичан қалъа» мажмуасидан ташқарида) тарихий шахслар тимсолларини гавдалантириш, жойлаштириш ва улар атрофида суратга олиш майдончалари ташкил этиш. 1. Туристлар кўп ташриф буюрадиган объектлар, умумий овқатланиш масканлари ҳамда аҳоли гавжум жойлар, марказий кўчалар, йўл бўйи хизмат кўрсатиш шоҳобчалари ва истироҳат боғларининг манзилли рўйхатларини шакллантириш. 2. Турли ноёб ҳайкалтарошлик намуналарини, жанг майдонлари ва тарихий шахслар тимсолларини гавдалантириш ва жойлаштириш манзилларини аниқлаш. 3. Жойлаштириш ишларини амалга ошириш ҳамда улар атрофида суратга олиш майдончаларини ташкил этиш. 2019 йил давомида Маҳаллий бюджет маблағлари Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси 4. Хива темир йўл вокзалидан «Ичан-қалъа» мажмуасигача бўлган кўчадаги барпо этилаётган объектларда туристлар учун хизмат кўрсатувчи ҳудуднинг тарихий-маданий муҳитига уйғун ҳолда ҳар хил кўнгил очар масканлар ва савдо шоҳобчаларини жойлаштирилишини таъминлаш. 1. Кўнгил очар масканлар ва савдо шоҳобчалари жойлаштириладиган ҳудудлар манзилларининг рўйхатини шакллантириш. 2. Шакллантирилган манзиллар асосида ҳудуднинг тарихий-маданий муҳитига уйғун ҳолда ҳар хил кўнгил очар масканлар ва савдо шохобчаларининг жойлаштирилишини таъминлаш. 2019 йил давомида Ташаббускорлар ва тадбиркорлик субъектлари маблағлари Хоразм вилояти ҳокимлиги 5. «Ичан-қалъа» мажмуасининг умумбашарий бемисл аҳамиятини, «тирик музей-шаҳар» мақомини сақлаб қолиш, унинг ҳудудида яшаётган туб аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш, оилаларнинг ўзига хос ҳунармандчилик ва қадимий касб турлари билан шуғулланиши учун шароит яратиш мақсадида айрим оилаларни уларнинг таклифига асосан Хива шаҳри атрофида барпо этиладиган янги кўп қаватли уйларга босқичма-босқич кўчириш ишларининг Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги билан келишган ҳолда амалга оширилишини таъминлаш. Аҳолини қонун ҳужжатлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 1 августдаги ПФ-5495-сон Фармони талабларига асосан белгиланган тартибда кўчириш. 2019 йил давомида Маҳаллий бюджет маблағлари Хоразм вилояти ҳокимлиги, Маданият вазирлиги 6. «Қадимий Хоразм тарихи», «Хоразмшоҳлар» ва «Хоразм давлати хонлари» музей экспозицияларини яратиш юзасидан концепция лойиҳасини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Бунда музейларни ташкил этишнинг аниқ муддатларини белгилаш ҳамда «Қадимий Хоразм тарихи», «Хоразмшоҳлар» ва «Хоразм давлати хонлари» тарихини бир нечта даврларга бўлиб, муҳим даврлар ва воқеалар, шоҳлар ва хонлар ҳаётининг ўзига хос ноёб қизиқарли жиҳатларини кенг ёритиб берувчи тақдимот хоналарини (showroom), ойнаванд экспозицияларни ташкил этиш. 1. Тарихчи олимларни ва маҳаллий аҳолини жалб қилган ҳолда, уларнинг таклиф ва тавсиялари асосида маълумотларни саралаш ва жамлаш. 2. Сараланган маълумотлар асосида музей экспозицияларини яратиш юзасидан концепция лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2019 йил 10 март 2019 йил 20 март Маҳаллий бюджет маблағлари Маданият вазирлиги, Фанлар академияси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Хоразм вилояти ҳокимлиги 7. Хоразм вилоятига ташриф буюраётган туристлар вақтини мазмунли ўтказиш, уларни қадимда ўтган хонлар ва буюк саркардалар ҳаёти билан таништириш мақсадида турли хил томошаларни бир йил мобайнида намойиш этиш дастурини, шунингдек, 2019 йилнинг сентябрь ойига қадар бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан кинофильмлар, видеороликларни суратга олиш ва туристларга тақдим этиш. 1. Қадимда ўтган хонлар ва буюк саркардалар ҳаётини акс эттирувчи томошаларни тайёрлаш. 2. Йил мобайнида юқоридаги томошаларни ўтказиш дастурини тасдиқлаш ҳамда туристларга намойиш этиш. 3. Ҳудуднинг тарихда тутган ўрни, хонлар ва буюк саркардалар ҳаёти ҳамда бошқа қизиқарли воқеаларни ўз ичига олган кинофильмлар ҳамда видеороликларнинг бир нечта тилларда (ўзбек, рус, инглиз ва бошқа тиллар) тақдим этилишини таъминлаш. 2019 йил 10 март 2019-2020 йиллар Бюджетдан ташқари маблағлар, Ижрочилар маблағлари «Ўзбеккино» Миллий агентлиги, Маданият вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги 8. Европа тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобига Янгиариқ тумани «Оқ мачит» қишлоғидаги «Немис меннонит»лари яшаган ҳудудда немислар яшаган давр кўринишини яратиш, шу даврдаги бино ва иншоотларни қайта тиклаш ҳамда инфратузилмани яхшилаш бўйича лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 1. «Немис меннонит»лари яшаган ҳудуд тўғрисидаги аниқ маълумотларни саралаш ҳамда жамлаш. 2. Сараланган маълумотлар асосида ушбу ҳудудни туристик мажмуага айлантириш ва лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2019 йил 10 апрель - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Хоразм вилояти ҳокимлиги 9. Урганч туманида жойлашган «Улли ҳовли» ва Хива шаҳридаги «Нуруллабой» мажмуалари ҳамда Чимбой туманидаги ҳунармандлар томонидан ишлаб чиқарилаётган ҳунармандчилик маҳсулотларини тарғиб қилиш мақсадида 2019 йил туризм мавсумига қадар республикада туризм соҳасида фаолият юритаётган субъектлар ҳамда республика оммавий ахборот воситалари вакилларининг ахбороттурларини ташкил қилиш. 1. Ахборот турларининг йўналишини ишлаб чиқиш. 2. Туризм соҳаси субъектлари учун ахборот турларини ташкил этиш. 3. «Дунё бўйлаб» телеканали ва бошқа оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ахборот турларини ташкил этиш. 2019 йил 20 март 2019 йил март-апрель Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ҳунармандлар» уюшмаси, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши 10. «Plaza Нotel Group GMBН» (Германия) компанияси томонидан Урганч шаҳрида 14 млн. АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри инвестиция ҳисобига меҳмонхона комплексини барпо этиш. Шу билан бирга, «Plaza Нotel Group GMBН» (Германия) компаниясига Тошкент шаҳри марказида 350 хонали меҳмонхона комплексини қуриш учун зарур ер майдони ажратиш. 1. «Plaza Нotel Group GMBН» (Германия) компанияси томонидан меҳмонхоналар тармоғини барпо этиш тўғрисидаги лойиҳа учун тармоқ жадвалини ишлаб чиқиш. 1. Туристлар учун қулай бўлган ҳамда ташриф марказларига айланган объектларга яқин бўлган жойлардан Тошкент шаҳрида меҳмонхона қуриш учун тегишли ер майдони ажратилишини таъминлаш. 2019 йил 10 март 2019 йил 1 апрель - Хоразм вилояти ҳокимлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси 11. Хоразм вилоятининг туризм ва транспорт салоҳиятини ошириш мақсадида Самарқанд, Бухоро, Фарғона, Наманган шаҳарларидан маҳаллий, шунингдек, Франкфурт, Волгоград, Истанбул, Анқара, Измир, Деҳли ва Фуцзянь шаҳарларидан Урганч шаҳрига халқаро авиарейсларни йўлга қўйиш юзасидан асосланган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Бунда йўлга қўйилиши белгиланган авиарейсларни 3 ой олдин эълон қилиш ва Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда кенг тарғибот ишларини амалга ошириш. 1. Маҳаллий ва халқаро авиарейслар қатновларини йўлга қўйиш юзасидан маркетинг тадқиқотларини амалга ошириш. 2. Маҳаллий ва халқаро авиарейсларни йўлга қўйиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш. 3. Авиарейсларни йўлга қўйишдан олдин маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари ҳамда Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги дипломатик корпуслари орқали кенг тарғибот ишлари олиб борилишини таъминлаш. 2019 йил 10 апрель - Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Хоразм вилояти ҳокимлиги

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2019 йил 13 февраль,

119-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.02.2019 й., 09/19/119/2606-сон,)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

DASTURI

2019-2020-yillarda Xorazm viloyatida turizm sohasini rivojlantirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida

Xorazm viloyatining turizm salohiyatini yanada rivojlantirish, turistlarni vohaning noyob tarixiy-madaniy va meʼmoriy meros obyektlari bilan keng tanishtirish uchun qulay shart-sharoitlar yaratish, turistlar oqimini yanada koʻpaytirish, hududda zamonaviy turizm infratuzilmasining izchil rivojlanishini taʼminlash, zamonaviy talablarga muvofiq koʻrsatiladigan turizm, mehmonxona va transport xizmatlari turlarini kengaytirish hamda sifatini yaxshilash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Xorazm viloyati hokimligi, Oʻzbekiston Respublikasi Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi va Qurilish vazirligining Urganch shahridagi Shovot kanali boʻyida — “Shovot” kichik turizm zonasini hamda Xiva shahrida “Gʻovuk koʻl” kichik turizm zonasini tashkil etish hamda ularda zamonaviy mehmonxona komplekslari, madaniy-sogʻlomlashtirish, savdo-koʻngilochar va turizm ahamiyatiga ega boʻlgan boshqa obyektlarni qurish, shuningdek, zamonaviy muhandislik infratuzilma obyektlarini tashkil etish toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin.

2. Belgilab qoʻyilsinki, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Erkin iqtisodiy zonalar va kichik sanoat zonalari faoliyati samaradorligini oshirish borasidagi qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2017-yil 25-oktabrdagi PQ-3356-son qaroriga muvofiq tashkil etilgan Xorazm viloyati erkin iqtisodiy zonalari va kichik sanoat zonalari maʼmuriy kengashi:

“Shovot” va “Gʻovuk koʻl” kichik turizm zonalarining (keyingi oʻrinlarda kichik turizm zonalari deb ataladi) faoliyatini muvofiqlashtiradi;

kichik turizm zonalarida investitsiya loyihalari uchun yer uchastkalarining ushbu loyihalarga mutanosib ravishda ajratilishini taʼminlaydi;

Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish vazirligi bilan birgalikda kichik turizm zonalarida investitsiya loyihalarini amalga oshirish doirasida Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qurilish sohasini davlat tomonidan tartibga solishni takomillashtirish qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 14-noyabrdagi PF-5577-son Farmoni talablariga qatʼiy rioya etilishini taminlaydi.

3. Xorazm viloyati hokimligi:

Oʻzbekiston Respublikasi Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasi, Qurilish vazirligi, Suv xoʻjaligi vazirligi, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi hamda manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda ikki oy muddatda kichik turizm zonalarining aniq chegaralarini belgilasin;

Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va sanoat vazirligi, Moliya vazirligi, Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi hamda manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda kichik turizm zonalarining aniq chegarasi belgilangandan soʻng ularning hududida yoʻl-transport, muhandislik-kommunikatsiya, qayta tiklanadigan energiya manbalaridan foydalangan holda muhandislik infratuzilma obyektlarini tashkil etish, shuningdek, kichik turizm zonalarida issiqlik bilan taʼminlash obyektlarini qurish boʻyicha uch oy muddatda Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritsin.

4. Xorazm viloyati hokimligi Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi va Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi bilan birgalikda kichik turizm zonalarining hududida amalga oshiriladigan investitsiya loyihalarida ishtirok etish uchun mahalliy va xorijiy investorlarni jalb qilish choralarini koʻrsin.

6. Xorazm viloyati hokimligi Oʻzbekiston Respublikasi Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi bilan birgalikda ikki oy muddatda Xorazm viloyatida turizm sohasini rivojlantirish boʻyicha amalga oshiriladigan qoʻshimcha investitsiya loyihalarining manzilli roʻyxatini shakllantirsin va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “2018-2019-yillarda turizm sohasini rivojlantirish boʻyicha birinchi navbatdagi chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2017-yil 16-avgustdagi PQ-3217-son qarori bilan tashkil etilgan Turizmni rivojlantirish boʻyicha muvofiqlashtiruvchi kengashga (keyingi oʻrinlarda Muvofiqlashtiruvchi kengash deb ataladi) tasdiqlash uchun kiritsin.

7. 2019-2020-yillarda Xorazm viloyatida turizm sohasini rivojlantirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar dasturi (keyingi oʻrinlarda Dastur deb ataladi) 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

Belgilansinki, Dasturga kiritilgan tegishli chora-tadbirlar mahalliy budjet parametrlarida nazarda tutilgan mablagʻlar va ijrochilar mablagʻlari doirasida moliyalashtiriladi.

8. Xorazm viloyati hokimligi va Oʻzbekiston Respublikasi Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi Dasturdagi vazifalarning bajarilishini nazorat qilsin va har chorak yakuni bilan keyingi oyning 10 sanasiga qadar ularni bajarish holati yuzasidan Muvofiqlashtiruvchi kengashga maʼlumot kiritib borsin.

9. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi oʻrinbosari — transport vaziri A.J. Ramatov, Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari A.A. Abduxakimov, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi raisi vazifasini vaqtincha bajaruvchi A.U. Aqqulov va Xorazm viloyati hokimi F.U. Ermanov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 13-fevraldagi 119-son qaroriga 2-ILOVA

2019-2020-yillarda Xorazm viloyatida turizm sohasini rivojlantirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar

T/r Tadbir nomi Amalga oshirish mexanizmi Ijro muddati Moliyalashtirish manbasi Masʼullar 1. Urganch shahrining Shovot kanali boʻyidagi himoya zonasini ilgʻor xorijiy tajribadan kelib chiqqan holda optimallashtirish yuzasidan oʻrganish. 1. “Shovot” kanal boʻyidagi himoya zonasini optimallashtirish boʻyicha ishchi guruh tashkil etish. 2. “Shovot” kanal boʻyidagi himoya zonasini optimallashtirish boʻyicha oʻrganish oʻtkazish. 3. Oʻrganish natijalariga koʻra asoslangan takliflar ishlab chiqish va Turizmni rivojlantirish boʻyicha muvofiqlashtiruvchi kengashga taqdim etish. 2019-yil 10-mart 2019-yil 20-mart 2019-yil 10-aprel Ijrochilar mablagʻlari Suv xoʻjaligi vazirligi, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, Xorazm viloyati hokimligi 2. 1. Turkiyaning “Idealist” kompaniyasi bilan Urganch shahridagi Shovot kanali boʻyida “Shovot” kichik turizm zonasini rivojlantirish boʻyicha ishlab chiqiladigan loyiha yuzasidan 2018-yil 5-sentabrda tuzilgan shartnomada koʻrsatilgan summaning 15 foizi miqdoridagi avans toʻlovlarini hamda shartnoma shartlari boʻyicha majburiyatlar toʻliq bajarilgandan soʻng 15 kun muddatda yakuniy toʻlovlarning belgilangan tartibda amalga oshirilishini taʼminlash. 1. Turkiyaning “Idealist” kompaniyasi bilan tuzilgan shartnomaga asosan 15 foiz miqdordagi toʻlovlarni amalga oshirish. 2. Loyiha boʻyicha kompaniya bilan tarmoq jadvalini tasdiqlash. 3. Shartnoma shartlari boʻyicha majburiyatlar toʻliq bajarilgandan soʻng yakuniy toʻlovlarni amalga oshirish. 4. Tasdiqlangan tarmoq jadvali asosida amalga oshirilgan ishlarni qabul qilib olish. 2019-yil 1-mart 2019-yil 10-mart shartnomaga asosan Mahalliy budjet mablagʻlari Xorazm viloyati hokimligi 3. Turistlar tashrif buyuradigan obyektlar, umumiy ovqatlanish obyektlari hamda aholi gavjum joylar, markaziy koʻchalar, yoʻl boʻyi xizmat koʻrsatish shohobchalari va istirohat bogʻlarida Urganch va Xiva shaharlarining tarixidan kelib chiqqan holda, turistlarning vaqtini mazmunli oʻtkazish maqsadida har xil noyob haykaltaroshlik namunalarini, jumladan, tarixiy dalillarga asoslangan jang maydonlari va strategik obyektlar oʻrnida (“Ichan qalʼa” majmuasidan tashqarida) tarixiy shaxslar timsollarini gavdalantirish, joylashtirish va ular atrofida suratga olish maydonchalari tashkil etish. 1. Turistlar koʻp tashrif buyuradigan obyektlar, umumiy ovqatlanish maskanlari hamda aholi gavjum joylar, markaziy koʻchalar, yoʻl boʻyi xizmat koʻrsatish shohobchalari va istirohat bogʻlarining manzilli roʻyxatlarini shakllantirish. 2. Turli noyob haykaltaroshlik namunalarini, jang maydonlari va tarixiy shaxslar timsollarini gavdalantirish va joylashtirish manzillarini aniqlash. 3. Joylashtirish ishlarini amalga oshirish hamda ular atrofida suratga olish maydonchalarini tashkil etish. 2019-yil davomida Mahalliy budjet mablagʻlari Xorazm viloyati hokimligi, Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi 4. Xiva temir yoʻl vokzalidan “Ichan-qalʼa” majmuasigacha boʻlgan koʻchadagi barpo etilayotgan obyektlarda turistlar uchun xizmat koʻrsatuvchi hududning tarixiy-madaniy muhitiga uygʻun holda har xil koʻngil ochar maskanlar va savdo shohobchalarini joylashtirilishini taʼminlash. 1. Koʻngil ochar maskanlar va savdo shohobchalari joylashtiriladigan hududlar manzillarining roʻyxatini shakllantirish. 2. Shakllantirilgan manzillar asosida hududning tarixiy-madaniy muhitiga uygʻun holda har xil koʻngil ochar maskanlar va savdo shoxobchalarining joylashtirilishini taʼminlash. 2019-yil davomida Tashabbuskorlar va tadbirkorlik subyektlari mablagʻlari Xorazm viloyati hokimligi 5. “Ichan-qalʼa” majmuasining umumbashariy bemisl ahamiyatini, “tirik muzey-shahar” maqomini saqlab qolish, uning hududida yashayotgan tub aholining turmush tarzini yaxshilash, oilalarning oʻziga xos hunarmandchilik va qadimiy kasb turlari bilan shugʻullanishi uchun sharoit yaratish maqsadida ayrim oilalarni ularning taklifiga asosan Xiva shahri atrofida barpo etiladigan yangi koʻp qavatli uylarga bosqichma-bosqich koʻchirish ishlarining Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi bilan kelishgan holda amalga oshirilishini taʼminlash. Aholini qonun hujjatlari hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasida investitsiya muhitini tubdan yaxshilash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 1-avgustdagi PF-5495-son Farmoni talablariga asosan belgilangan tartibda koʻchirish. 2019-yil davomida Mahalliy budjet mablagʻlari Xorazm viloyati hokimligi, Madaniyat vazirligi 6. “Qadimiy Xorazm tarixi”, “Xorazmshohlar” va “Xorazm davlati xonlari” muzey ekspozitsiyalarini yaratish yuzasidan konsepsiya loyihasini ishlab chiqib, tasdiqlash uchun Vazirlar Mahkamasiga kiritish. Bunda muzeylarni tashkil etishning aniq muddatlarini belgilash hamda “Qadimiy Xorazm tarixi”, “Xorazmshohlar” va “Xorazm davlati xonlari” tarixini bir nechta davrlarga boʻlib, muhim davrlar va voqealar, shohlar va xonlar hayotining oʻziga xos noyob qiziqarli jihatlarini keng yoritib beruvchi taqdimot xonalarini (showroom), oynavand ekspozitsiyalarni tashkil etish. 1. Tarixchi olimlarni va mahalliy aholini jalb qilgan holda, ularning taklif va tavsiyalari asosida maʼlumotlarni saralash va jamlash. 2. Saralangan maʼlumotlar asosida muzey ekspozitsiyalarini yaratish yuzasidan konsepsiya loyihasini ishlab chiqish va Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2019-yil 10-mart 2019-yil 20-mart Mahalliy budjet mablagʻlari Madaniyat vazirligi, Fanlar akademiyasi, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, Xorazm viloyati hokimligi 7. Xorazm viloyatiga tashrif buyurayotgan turistlar vaqtini mazmunli oʻtkazish, ularni qadimda oʻtgan xonlar va buyuk sarkardalar hayoti bilan tanishtirish maqsadida turli xil tomoshalarni bir yil mobaynida namoyish etish dasturini, shuningdek, 2019-yilning sentabr oyiga qadar budjetdan tashqari mablagʻlar hisobidan kinofilmlar, videoroliklarni suratga olish va turistlarga taqdim etish. 1. Qadimda oʻtgan xonlar va buyuk sarkardalar hayotini aks ettiruvchi tomoshalarni tayyorlash. 2. Yil mobaynida yuqoridagi tomoshalarni oʻtkazish dasturini tasdiqlash hamda turistlarga namoyish etish. 3. Hududning tarixda tutgan oʻrni, xonlar va buyuk sarkardalar hayoti hamda boshqa qiziqarli voqealarni oʻz ichiga olgan kinofilmlar hamda videoroliklarning bir nechta tillarda (oʻzbek, rus, ingliz va boshqa tillar) taqdim etilishini taʼminlash. 2019-yil 10-mart 2019-2020-yillar Budjetdan tashqari mablagʻlar, Ijrochilar mablagʻlari “Oʻzbekkino” Milliy agentligi, Madaniyat vazirligi, Xorazm viloyati hokimligi 8. Yevropa tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasi mablagʻlari hisobiga Yangiariq tumani “Oq machit” qishlogʻidagi “Nemis mennonit”lari yashagan hududda nemislar yashagan davr koʻrinishini yaratish, shu davrdagi bino va inshootlarni qayta tiklash hamda infratuzilmani yaxshilash boʻyicha loyiha takliflarini ishlab chiqish hamda Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 1. “Nemis mennonit”lari yashagan hudud toʻgʻrisidagi aniq maʼlumotlarni saralash hamda jamlash. 2. Saralangan maʼlumotlar asosida ushbu hududni turistik majmuaga aylantirish va loyiha takliflarini ishlab chiqish hamda Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2019-yil 10-aprel - Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, Xorazm viloyati hokimligi 9. Urganch tumanida joylashgan “Ulli hovli” va Xiva shahridagi “Nurullaboy” majmualari hamda Chimboy tumanidagi hunarmandlar tomonidan ishlab chiqarilayotgan hunarmandchilik mahsulotlarini targʻib qilish maqsadida 2019-yil turizm mavsumiga qadar respublikada turizm sohasida faoliyat yuritayotgan subyektlar hamda respublika ommaviy axborot vositalari vakillarining axborotturlarini tashkil qilish. 1. Axborot turlarining yoʻnalishini ishlab chiqish. 2. Turizm sohasi subyektlari uchun axborot turlarini tashkil etish. 3. “Dunyo boʻylab” telekanali va boshqa ommaviy axborot vositalari vakillari uchun axborot turlarini tashkil etish. 2019-yil 20-mart 2019-yil mart-aprel Turizm sohasini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, “Hunarmandlar” uyushmasi, Xorazm viloyati hokimligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi 10. “Plaza Notel Group GMBN” (Germaniya) kompaniyasi tomonidan Urganch shahrida 14 mln. AQSh dollari miqdoridagi toʻgʻridan-toʻgʻri investitsiya hisobiga mehmonxona kompleksini barpo etish. Shu bilan birga, “Plaza Notel Group GMBN” (Germaniya) kompaniyasiga Toshkent shahri markazida 350 xonali mehmonxona kompleksini qurish uchun zarur yer maydoni ajratish. 1. “Plaza Notel Group GMBN” (Germaniya) kompaniyasi tomonidan mehmonxonalar tarmogʻini barpo etish toʻgʻrisidagi loyiha uchun tarmoq jadvalini ishlab chiqish. 1. Turistlar uchun qulay boʻlgan hamda tashrif markazlariga aylangan obyektlarga yaqin boʻlgan joylardan Toshkent shahrida mehmonxona qurish uchun tegishli yer maydoni ajratilishini taʼminlash. 2019-yil 10-mart 2019-yil 1-aprel - Xorazm viloyati hokimligi Toshkent shahar hokimligi, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi 11. Xorazm viloyatining turizm va transport salohiyatini oshirish maqsadida Samarqand, Buxoro, Fargʻona, Namangan shaharlaridan mahalliy, shuningdek, Frankfurt, Volgograd, Istanbul, Anqara, Izmir, Dehli va Futszyan shaharlaridan Urganch shahriga xalqaro aviareyslarni yoʻlga qoʻyish yuzasidan asoslangan takliflarni Vazirlar Mahkamasiga kiritish. Bunda yoʻlga qoʻyilishi belgilangan aviareyslarni 3 oy oldin eʼlon qilish va Oʻzbekiston Respublikasi Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi bilan birgalikda keng targʻibot ishlarini amalga oshirish. 1. Mahalliy va xalqaro aviareyslar qatnovlarini yoʻlga qoʻyish yuzasidan marketing tadqiqotlarini amalga oshirish. 2. Mahalliy va xalqaro aviareyslarni yoʻlga qoʻyish yuzasidan Vazirlar Mahkamasiga takliflar kiritish. 3. Aviareyslarni yoʻlga qoʻyishdan oldin mahalliy va xorijiy ommaviy axborot vositalari hamda Oʻzbekistonning xorijiy davlatlardagi diplomatik korpuslari orqali keng targʻibot ishlari olib borilishini taʼminlash. 2019-yil 10-aprel - Parvozlar xavfsizligini nazorat qilish davlat inspeksiyasi, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, Xorazm viloyati hokimligi

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2019-yil 13-fevral,

119-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 13.02.2019-y., 09/19/119/2606-son,)

lex.uz