UzbekAI

← Qonunlar

📅 2019-yil 15-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2019 йил 15 февраль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 15 февраля 2019 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 15 February 2019 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ҳузуридаги Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказлари томонидан бепул консалтинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фермер хўжаликларида ҳисоб тизимини тубдан яхшилаш ва уларга банк хизматлари кўрсатишни такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 2 июлдаги ПҚ-3824-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа эгалари кенгашлари ҳузуридаги Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказлари (кейинги ўринларда марказлар деб аталади) томонидан бепул консалтинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилаб қўйилсинки, марказлар:

туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари аъзоси ҳисобланадиган, давлат харидлари учун пахта хомашёси ва бошоқли дон етиштирувчи фермер хўжаликларига бепул консалтинг хизматлари кўрсатади;

туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларининг таклифига кўра молиявий ресурслари чекланган ва бухгалтерия ҳисобига эга бўлмаган, аъзолик бадалларини ўз вақтида тўлайдиган, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланувчи, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг бошқа турларини етиштирувчи фермер хўжаликларига шартномага мувофиқ бепул консалтинг хизматлари кўрсатишлари мумкин;

ушбу банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилмаган фермер хўжаликларига, шунингдек, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирувчи бошқа хўжалик юритувчи субъектларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда пуллик консалтинг хизматлари кўрсатади.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа эгалари кенгаши раиси вазифасини бажарувчи А.А. Хаитов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил февралдаги 131-сон қарорига ИЛОВА

Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ҳузуридаги Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказлари томонидан бепул консалтинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ҳузуридаги Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказлари томонидан бепул консалтинг хизматлари кўрсатиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказлари — (кейинги ўринларда марказлар деб аталади) туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ҳузурида ташкил этилган фермер хўжаликларида бепул консалтинг хизматлари кўрсатувчи муассаса;

бепул консалтинг хизматлари — тўлов ундирилмаган ҳолда ушбу Низомга мувофиқ фермер хўжаликларига марказлар томонидан кўрсатиладиган хизматлар;

бухгалтер — олий иқтисодий маълумотга ёки бухгалтерия ҳисоби йўналиши бўйича ўрта махсус маълумотга эга бўлган ҳамда марказларнинг штат жадвалида турадиган жисмоний шахс;

солиқ ва статистика ҳисоботлари бўйича маслаҳатчи — олий иқтисодий маълумотга ёки аудиторлик фаолияти йўналиши бўйича ўрта махсус маълумотга эга бўлган ҳамда марказларнинг штат жадвалида турадиган жисмоний шахс.

аҳоли хонадонларида томорқадан самарали фойдаланиш бўйича агроном — олий маълумотли агроном ёки агроном мутахассислиги бўйича ўрта-махсус маълумотга эга бўлган ёки махсус ўқув курсларини тамомлаган ҳамда марказларнинг штат жадвалида турадиган жисмоний шахс.

3. Бепул консалтинг хизматлари туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари аъзоси ҳисобланадиган, давлат харидлари учун пахта хомашёси ва ғалла етиштирувчи фермер хўжаликларига марказлар томонидан кўрсатилади.

Марказлар туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларининг таклифига кўра молиявий ресурслари чекланган ва бухгалтерия ҳисобига эга бўлмаган, аъзолик бадалларини ўз вақтида тўлайдиган, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланувчи, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг бошқа турларини етиштирувчи фермер хўжаликларига шартномага мувофиқ бепул консалтинг хизматлари кўрсатишлари мумкин.

4. Марказлар ушбу Низомнинг 3-бандида назарда тутилмаган фермер хўжаликларига, шунингдек, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирувчи бошқа хўжалик юритувчи субъектларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда пуллик консалтинг хизматлари кўрсатади.

5. Консалтинг хизматлари кўрсатиш қуйидаги тамойилларга асосланади:

қонун устуворлиги;

фермер хўжаликларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари устуворлиги;

фаолиятнинг мустақиллиги ва махфийлиги ҳамда шартномавий мажбуриятларга риоя қилиш.

2-боб. Марказлар фаолиятини ташкил этиш ва улар томонидан кўрсатиладиган консалтинг хизматлари

6. Марказлар туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари томонидан муассаса шаклида ташкил этилади. Марказ директори эгаллаб турган лавозимига кўра туман кенгаши раиси ўринбосари ҳисобланади, лавозимига ҳудудий фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раисининг буйруғи билан тайинланади.

7. Марказлар қуйидаги консалтинг хизматларини кўрсатади:

бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини таъминлаш;

ходимларнинг иш ҳақи ва мажбурий ажратмаларни ҳисоблаш;

асосий маблағларни, товар-моддий бойликларни, шунингдек, қишлоқ хўжалиги мавсуми якунлари бўйича дебиторлик ва кредиторлик қарзларни хатловдан ўтказиш;

солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича солиқ органлари билан бирга таққослашларни амалга ошириш ва уларнинг ўз вақтида тўланишини ташкил этиш;

солиқ ва молиявий ҳамда статистика ҳисоботларини тузиш ва уларни тегишли органларга тақдим қилиш;

даромадлар ва харажатларни таҳлил қилиш, тижорат банкларидан кредит олиш учун зарур ҳужжатларни тайёрлаш ва келгуси йил учун бизнес режа тузиш, молиявий ҳисоботларни халқаро стандартларга мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига аъзолик бадаллари ҳисобланиши ва тўланишини ташкиллаштириш;

агроном томонидан аҳолига ўз хонадонларидаги томорқадан самарали фойдаланиш бўйича, шунингдек фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига ер участкаларидан самарали фойдаланиш бўйича маслаҳатлар бериш, сифатли уруғ ва кўчатлар билан таъминлаш, агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ўтказилишида амалий ёрдам бериш.

3-боб. Марказларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

8. Марказлар консалтинг хизматларини кўрсатишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

консалтинг хизматлари кўрсатиш билан боғлиқ бўлган ҳужжатлар ва бошқа маълумотлар олиш;

консалтинг хизматлари кўрсатилаётган фермер хўжалиги раҳбари ва бошқа ходимларини чақиришга, улардан қонунчилик ҳужжатлари, устав фаолияти, таъсис ҳужжатларининг бузилиши ҳолати юзасидан оғзаки ва ёзма тушунтиришлар талаб қилиш;

зарур ҳужжат ва бошқа маълумотларни давлат органларидан олиш;

шартнома шартлари фермер хўжалиги томонидан бузилган тақдирда консалтинг хизматлари кўрсатишни бекор қилиш;

марказлар консалтинг хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

4-боб. Консалтинг хизматлари кўрсатиш бўйича шартнома тузиш ва уни бекор қилиш тартиби

9. Марказлар томонидан бепул консалтинг хизматларини кўрсатиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.

10. Консалтинг хизматлари кўрсатиш бўйича шартнома тузиш учун фермер хўжаликлари ўз хоҳишига кўра марказларга ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги консалтинг хизматларидан фойдаланиш эҳтиёжи тўғрисида буюртма (кейинги ўринларда фермер хўжалигининг буюртмаси деб аталади) тақдим қилади.

11. Фермер хўжалигининг буюртмаси марказлар томонидан уч кун мобайнида кўриб чиқилади. Буюртмани кўриб чиқиш якунлари бўйича марказлар фермер хўжаликларига бепул ёки пуллик консалтинг хизматлари кўрсатиш бўйича шартнома тузишни таклиф қилади.

12. Ушбу Низомнинг 3-банди биринчи ва иккинчи хатбошиларида кўрсатилган фермер хўжаликлари билан икки кун мобайнида бепул консалтинг хизматларини кўрсатиш шартномаси бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тузилади.

13. Марказлар фермер хўжаликларига кўрсатиладиган бепул консалтинг хизматлари ҳисобини юритади. Ҳар ойда марказ ва фермер хўжалиги ўртасида ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда кўрсатилган бепул консалтинг хизматлари тўғрисида далолатнома тузилади.

14. Кўрсатилган бепул консалтинг хизматлари тўғрисидаги далолатнома Марказлар томонидан ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечикмай тегишли туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларига тақдим қилинади.

15. Фермер хўжаликлари томонидан туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларига аъзолик бадаллари ўз муддатида тўланмаган тақдирда мазкур шартнома бекор қилиниши мумкин.

Марказ томонидан бепул консалтинг хизматлари тўлиқ кўрсатилмаган ёки тегишлича бўлмаган сифатдаги хизматлар кўрсатилганда ёхуд хизмат кўрсатишнинг муддатлари бузилган ҳолларда Марказ ходимларига нисбатан интизомий чоралар кўрилади.

5-боб. Якунловчи қоидалар

16. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда Марказлар томонидан ушбу Низомга риоя қилиниши устидан назоратни ўз ваколатлари доирасида амалга оширадилар.

17. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ҳузуридаги Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказлари томонидан бепул консалтинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказлари томонидан бепул консалтинг хизматлари кўрсатиш

Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ҳузуридаги Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказлари томонидан бепул консалтинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказининг номи ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎БУЮРТМА ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(Бепул консалтинг хизматлари кўрсатишга шартнома тузиш юзасидан) ( Фермер хўжалиги номи ) фермер хўжалиги қуйидаги бепул консалтинг хизматлари кўрсатишга шартнома тузишни сўрайди: ‎‎бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини таъминлаш; ‎ходимларнинг иш ҳақи ва мажбурий ажратмаларни ҳисоблаш; ‎асосий маблағларни, товар-моддий бойликларни, шунингдек, қишлоқ хўжалиги мавсуми якунлари бўйича дебиторлик ва кредиторлик қарзларни хатловдан ўтказиш; ‎солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича солиқ органлари билан бирга таққослашларни амалга ошириш ва уларнинг ўз вақтида тўланишини ташкил этиш; ‎солиқ ва молиявий ҳамда статистика ҳисоботларини тузиш ва уларни тегишли органларга тақдим қилиш; ‎даромадлар ва харажатларни таҳлил қилиш ва навбатдаги йил учун бизнес-режа тузишда амалий ёрдам кўрсатиш. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎‎ (Фермер хўжалиги номи) ‎‎ ‎фермер хўжалиги бошлиғи ‎ ‎ ‎ ‎‎ (имзо) ‎ ‎ ‎ (Ф.И.Ш.) ‎

Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ҳузуридаги Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказлари томонидан бепул консалтинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

‎ ‎ ‎‎Бепул кўрсатилган консалтинг хизматлари тўғрисида далолатнома ‎ ‎ ‎ ‎‎ (бепул консалтинг хизматлари кўрсатишга «___»________ йилдаги __ сон шартнома бўйича) ‎ ‎‎Устав асосида иш юритувчи ( бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи юритиш марказининг номи ) номидан директор ( фамилияси, исми, отасининг исми ) , бундан буён Марказ деб юритилади, бир томондан, ҳамда Устав асосида иш юритувчи ( фермер хўжалиги номи ) бошлиғи ( фамилияси, исми, отасининг исми ) , бундан буён Фермер хўжалиги деб юритилади, иккинчи томондан, ушбу далолатномани қуйидагилар ҳақида туздилар: ‎‎1. Марказ томонидан фермер хўжалигининг ( кун, ой, йил ) дан ( кун, ой, йил ) гача даврдаги фаолияти бўйича қуйидаги консалтинг хизматлари кўрсатилди: бухгалтерия ҳисоботи тузилди; ‎ишчи ходимларнинг иш ҳақи ва ундан бюджетга мажбурий ажратмалар ҳисоблаб чиқилди ва тўланди; ‎хўжаликнинг асосий маблағлари, товар-моддий бойликлари, шунингдек, қишлоқ хўжалиги мавсуми якунлари бўйича дебиторлик ва кредиторлик қарзлари хатловдан ўтказилди; ‎солиқ ва молиявий ҳамда статистика ҳисоботлари тузилди ва улар тегишли органларга тақдим қилинди; ‎солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича таққослашлар амалга оширилди ва тўланиши ўз вақтида таъминланди; ‎даромадлар ва харажатлар таҳлил қилинди ва келгуси йил учун бизнес-режа тузишда амалий ёрдам кўрсатилди. ‎‎2. Кўрсатилган консалтинг хизматлари йил «____» ____________даги ____-сон Бепул консалтинг хизматлари кўрсатиш шартномаси билан белгиланган шартларга мувофиқ келади, ўз муддатида бажарилди, лозим даражада расмийлаштирилди ва Фермер хўжалиги томонидан тўлиқ қабул қилинди. Кўрсатилган консалтинг хизматлари сифати ва ҳажми юзасидан фермер хўжалигининг ҳамда тегишли органларнинг Марказга эътирозлари мавжуд эмас. ‎‎3. Ушбу далолатнома йил «____»___________даги ____-сон Бепул консалтинг хизматлари кўрсатиш шартномаси шартларига мувофиқ икки нусхада тузилди. Тарафларнинг имзолари, манзиллари ва реквизитлари ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи юритиш маркази ‎‎__________________________ ‎__________________________ ‎Директорнинг Ф.И.Ш. (имзо) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ ( Фермер хўжалиги номи ) фермерхўжалиги ‎__________________________ ‎__________________________ ‎Бошлиқнинг Ф.И.Ш. (имзо) ‎

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2019 йил 15 февраль,

131-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.02.2019 й., 09/19/131/2618-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.12.2021 й., 07/21/54/1169-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

Tuman fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashlari huzuridagi Fermer xoʻjaliklarida buxgalteriya hisobi va hisobotini yuritish markazlari tomonidan bepul konsalting xizmatlari koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Fermer xoʻjaliklarida hisob tizimini tubdan yaxshilash va ularga bank xizmatlari koʻrsatishni takomillashtirishning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 2-iyuldagi PQ-3824-son qaroriga muvofiq Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Tuman fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa egalari kengashlari huzuridagi Fermer xoʻjaliklarida buxgalteriya hisobi va hisobotini yuritish markazlari (keyingi oʻrinlarda markazlar deb ataladi) tomonidan bepul konsalting xizmatlari koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Belgilab qoʻyilsinki, markazlar:

tuman fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashlari aʼzosi hisoblanadigan, davlat xaridlari uchun paxta xomashyosi va boshoqli don yetishtiruvchi fermer xoʻjaliklariga bepul konsalting xizmatlari koʻrsatadi;

tuman fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashlarining taklifiga koʻra moliyaviy resurslari cheklangan va buxgalteriya hisobiga ega boʻlmagan, aʼzolik badallarini oʻz vaqtida toʻlaydigan, yer va suv resurslaridan samarali foydalanuvchi, qishloq xoʻjaligi mahsulotlarining boshqa turlarini yetishtiruvchi fermer xoʻjaliklariga shartnomaga muvofiq bepul konsalting xizmatlari koʻrsatishlari mumkin;

ushbu bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilarida nazarda tutilmagan fermer xoʻjaliklariga, shuningdek, qishloq xoʻjalik mahsulotlari yetishtiruvchi boshqa xoʻjalik yurituvchi subyektlarga qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda pullik konsalting xizmatlari koʻrsatadi.

3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov hamda Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa egalari kengashi raisi vazifasini bajaruvchi A.A. Xaitov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil fevraldagi 131-son qaroriga ILOVA

Tuman fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashlari huzuridagi Fermer xoʻjaliklarida buxgalteriya hisobi va hisobotini yuritish markazlari tomonidan bepul konsalting xizmatlari koʻrsatish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom tuman fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashlari huzuridagi Fermer xoʻjaliklarida buxgalteriya hisobi va hisobotini yuritish markazlari tomonidan bepul konsalting xizmatlari koʻrsatish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

buxgalteriya hisobi va hisobotini yuritish markazlari — (keyingi oʻrinlarda markazlar deb ataladi) tuman fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashlari huzurida tashkil etilgan fermer xoʻjaliklarida bepul konsalting xizmatlari koʻrsatuvchi muassasa;

bepul konsalting xizmatlari — toʻlov undirilmagan holda ushbu Nizomga muvofiq fermer xoʻjaliklariga markazlar tomonidan koʻrsatiladigan xizmatlar;

buxgalter — oliy iqtisodiy maʼlumotga yoki buxgalteriya hisobi yoʻnalishi boʻyicha oʻrta maxsus maʼlumotga ega boʻlgan hamda markazlarning shtat jadvalida turadigan jismoniy shaxs;

soliq va statistika hisobotlari boʻyicha maslahatchi — oliy iqtisodiy maʼlumotga yoki auditorlik faoliyati yoʻnalishi boʻyicha oʻrta maxsus maʼlumotga ega boʻlgan hamda markazlarning shtat jadvalida turadigan jismoniy shaxs.

aholi xonadonlarida tomorqadan samarali foydalanish boʻyicha agronom — oliy maʼlumotli agronom yoki agronom mutaxassisligi boʻyicha oʻrta-maxsus maʼlumotga ega boʻlgan yoki maxsus oʻquv kurslarini tamomlagan hamda markazlarning shtat jadvalida turadigan jismoniy shaxs.

3. Bepul konsalting xizmatlari tuman fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashlari aʼzosi hisoblanadigan, davlat xaridlari uchun paxta xomashyosi va gʻalla yetishtiruvchi fermer xoʻjaliklariga markazlar tomonidan koʻrsatiladi.

Markazlar tuman fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashlarining taklifiga koʻra moliyaviy resurslari cheklangan va buxgalteriya hisobiga ega boʻlmagan, aʼzolik badallarini oʻz vaqtida toʻlaydigan, yer va suv resurslaridan samarali foydalanuvchi, qishloq xoʻjaligi mahsulotlarining boshqa turlarini yetishtiruvchi fermer xoʻjaliklariga shartnomaga muvofiq bepul konsalting xizmatlari koʻrsatishlari mumkin.

4. Markazlar ushbu Nizomning 3-bandida nazarda tutilmagan fermer xoʻjaliklariga, shuningdek, qishloq xoʻjalik mahsulotlari yetishtiruvchi boshqa xoʻjalik yurituvchi subyektlarga qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda pullik konsalting xizmatlari koʻrsatadi.

5. Konsalting xizmatlari koʻrsatish quyidagi tamoyillarga asoslanadi:

qonun ustuvorligi;

fermer xoʻjaliklarining huquqlari, erkinliklari va qonuniy manfaatlari ustuvorligi;

faoliyatning mustaqilligi va maxfiyligi hamda shartnomaviy majburiyatlarga rioya qilish.

2-bob. Markazlar faoliyatini tashkil etish va ular tomonidan koʻrsatiladigan konsalting xizmatlari

6. Markazlar tuman fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashlari tomonidan muassasa shaklida tashkil etiladi. Markaz direktori egallab turgan lavozimiga koʻra tuman kengashi raisi oʻrinbosari hisoblanadi, lavozimiga hududiy fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi raisining buyrugʻi bilan tayinlanadi.

7. Markazlar quyidagi konsalting xizmatlarini koʻrsatadi:

buxgalteriya hisobi va hisoboti yuritilishini taʼminlash;

xodimlarning ish haqi va majburiy ajratmalarni hisoblash;

asosiy mablagʻlarni, tovar-moddiy boyliklarni, shuningdek, qishloq xoʻjaligi mavsumi yakunlari boʻyicha debitorlik va kreditorlik qarzlarni xatlovdan oʻtkazish;

soliqlar va boshqa majburiy toʻlovlar boʻyicha soliq organlari bilan birga taqqoslashlarni amalga oshirish va ularning oʻz vaqtida toʻlanishini tashkil etish;

soliq va moliyaviy hamda statistika hisobotlarini tuzish va ularni tegishli organlarga taqdim qilish;

daromadlar va xarajatlarni tahlil qilish, tijorat banklaridan kredit olish uchun zarur hujjatlarni tayyorlash va kelgusi yil uchun biznes reja tuzish, moliyaviy hisobotlarni xalqaro standartlarga muvofiqlashtirish;

Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashiga aʼzolik badallari hisoblanishi va toʻlanishini tashkillashtirish;

agronom tomonidan aholiga oʻz xonadonlaridagi tomorqadan samarali foydalanish boʻyicha, shuningdek fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalariga yer uchastkalaridan samarali foydalanish boʻyicha maslahatlar berish, sifatli urugʻ va koʻchatlar bilan taʼminlash, agrotexnik tadbirlarning oʻz vaqtida oʻtkazilishida amaliy yordam berish.

3-bob. Markazlarning huquqlari va majburiyatlari

8. Markazlar konsalting xizmatlarini koʻrsatishda quyidagi huquqlarga ega:

konsalting xizmatlari koʻrsatish bilan bogʻliq boʻlgan hujjatlar va boshqa maʼlumotlar olish;

konsalting xizmatlari koʻrsatilayotgan fermer xoʻjaligi rahbari va boshqa xodimlarini chaqirishga, ulardan qonunchilik hujjatlari, ustav faoliyati, taʼsis hujjatlarining buzilishi holati yuzasidan ogʻzaki va yozma tushuntirishlar talab qilish;

zarur hujjat va boshqa maʼlumotlarni davlat organlaridan olish;

shartnoma shartlari fermer xoʻjaligi tomonidan buzilgan taqdirda konsalting xizmatlari koʻrsatishni bekor qilish;

markazlar konsalting xizmatlarini koʻrsatish toʻgʻrisidagi shartnomaga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.

4-bob. Konsalting xizmatlari koʻrsatish boʻyicha shartnoma tuzish va uni bekor qilish tartibi

9. Markazlar tomonidan bepul konsalting xizmatlarini koʻrsatish ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha amalga oshiriladi.

10. Konsalting xizmatlari koʻrsatish boʻyicha shartnoma tuzish uchun fermer xoʻjaliklari oʻz xohishiga koʻra markazlarga ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq shakldagi konsalting xizmatlaridan foydalanish ehtiyoji toʻgʻrisida buyurtma (keyingi oʻrinlarda fermer xoʻjaligining buyurtmasi deb ataladi) taqdim qiladi.

11. Fermer xoʻjaligining buyurtmasi markazlar tomonidan uch kun mobaynida koʻrib chiqiladi. Buyurtmani koʻrib chiqish yakunlari boʻyicha markazlar fermer xoʻjaliklariga bepul yoki pullik konsalting xizmatlari koʻrsatish boʻyicha shartnoma tuzishni taklif qiladi.

12. Ushbu Nizomning 3-bandi birinchi va ikkinchi xatboshilarida koʻrsatilgan fermer xoʻjaliklari bilan ikki kun mobaynida bepul konsalting xizmatlarini koʻrsatish shartnomasi bir yildan ortiq boʻlmagan muddatga tuziladi.

13. Markazlar fermer xoʻjaliklariga koʻrsatiladigan bepul konsalting xizmatlari hisobini yuritadi. Har oyda markaz va fermer xoʻjaligi oʻrtasida ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq shaklda koʻrsatilgan bepul konsalting xizmatlari toʻgʻrisida dalolatnoma tuziladi.

14. Koʻrsatilgan bepul konsalting xizmatlari toʻgʻrisidagi dalolatnoma Markazlar tomonidan hisobot oyidan keyingi oyning 10-kunidan kechikmay tegishli tuman fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashlariga taqdim qilinadi.

15. Fermer xoʻjaliklari tomonidan tuman fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashlariga aʼzolik badallari oʻz muddatida toʻlanmagan taqdirda mazkur shartnoma bekor qilinishi mumkin.

Markaz tomonidan bepul konsalting xizmatlari toʻliq koʻrsatilmagan yoki tegishlicha boʻlmagan sifatdagi xizmatlar koʻrsatilganda yoxud xizmat koʻrsatishning muddatlari buzilgan hollarda Markaz xodimlariga nisbatan intizomiy choralar koʻriladi.

5-bob. Yakunlovchi qoidalar

16. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi bilan birgalikda Markazlar tomonidan ushbu Nizomga rioya qilinishi ustidan nazoratni oʻz vakolatlari doirasida amalga oshiradilar.

17. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar belgilangan tartibda javob beradilar.

Tuman fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashlari huzuridagi Fermer xoʻjaliklarida buxgalteriya hisobi va hisobotini yuritish markazlari tomonidan bepul konsalting xizmatlari koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Buxgalteriya hisobi va hisobotini yuritish markazlari tomonidan bepul konsalting xizmatlari koʻrsatish

Tuman fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashlari huzuridagi Fermer xoʻjaliklarida buxgalteriya hisobi va hisobotini yuritish markazlari tomonidan bepul konsalting xizmatlari koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Buxgalteriya hisobi va hisobotini yuritish markazining nomi ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎BUYURTMA ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(Bepul konsalting xizmatlari koʻrsatishga shartnoma tuzish yuzasidan) ( Fermer xoʻjaligi nomi ) fermer xoʻjaligi quyidagi bepul konsalting xizmatlari koʻrsatishga shartnoma tuzishni soʻraydi: ‎‎buxgalteriya hisobi va hisoboti yuritilishini taʼminlash; ‎xodimlarning ish haqi va majburiy ajratmalarni hisoblash; ‎asosiy mablagʻlarni, tovar-moddiy boyliklarni, shuningdek, qishloq xoʻjaligi mavsumi yakunlari boʻyicha debitorlik va kreditorlik qarzlarni xatlovdan oʻtkazish; ‎soliqlar va boshqa majburiy toʻlovlar boʻyicha soliq organlari bilan birga taqqoslashlarni amalga oshirish va ularning oʻz vaqtida toʻlanishini tashkil etish; ‎soliq va moliyaviy hamda statistika hisobotlarini tuzish va ularni tegishli organlarga taqdim qilish; ‎daromadlar va xarajatlarni tahlil qilish va navbatdagi yil uchun biznes-reja tuzishda amaliy yordam koʻrsatish. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎‎ (Fermer xoʻjaligi nomi) ‎‎ ‎fermer xoʻjaligi boshligʻi ‎ ‎ ‎ ‎‎ (imzo) ‎ ‎ ‎ (F.I.Sh.) ‎

Tuman fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashlari huzuridagi Fermer xoʻjaliklarida buxgalteriya hisobi va hisobotini yuritish markazlari tomonidan bepul konsalting xizmatlari koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

‎ ‎ ‎‎Bepul koʻrsatilgan konsalting xizmatlari toʻgʻrisida dalolatnoma ‎ ‎ ‎ ‎‎ (bepul konsalting xizmatlari koʻrsatishga “___”________ yildagi __ son shartnoma boʻyicha) ‎ ‎‎Ustav asosida ish yurituvchi ( buxgalteriya hisobi va hisoboti yuritish markazining nomi ) nomidan direktor ( familiyasi, ismi, otasining ismi ) , bundan buyon Markaz deb yuritiladi, bir tomondan, hamda Ustav asosida ish yurituvchi ( fermer xoʻjaligi nomi ) boshligʻi ( familiyasi, ismi, otasining ismi ) , bundan buyon Fermer xoʻjaligi deb yuritiladi, ikkinchi tomondan, ushbu dalolatnomani quyidagilar haqida tuzdilar: ‎‎1. Markaz tomonidan fermer xoʻjaligining ( kun, oy, yil ) dan ( kun, oy, yil ) gacha davrdagi faoliyati boʻyicha quyidagi konsalting xizmatlari koʻrsatildi: buxgalteriya hisoboti tuzildi; ‎ishchi xodimlarning ish haqi va undan budjetga majburiy ajratmalar hisoblab chiqildi va toʻlandi; ‎xoʻjalikning asosiy mablagʻlari, tovar-moddiy boyliklari, shuningdek, qishloq xoʻjaligi mavsumi yakunlari boʻyicha debitorlik va kreditorlik qarzlari xatlovdan oʻtkazildi; ‎soliq va moliyaviy hamda statistika hisobotlari tuzildi va ular tegishli organlarga taqdim qilindi; ‎soliqlar va boshqa majburiy toʻlovlar boʻyicha taqqoslashlar amalga oshirildi va toʻlanishi oʻz vaqtida taʼminlandi; ‎daromadlar va xarajatlar tahlil qilindi va kelgusi yil uchun biznes-reja tuzishda amaliy yordam koʻrsatildi. ‎‎2. Koʻrsatilgan konsalting xizmatlari yil “____” ____________dagi ____-son Bepul konsalting xizmatlari koʻrsatish shartnomasi bilan belgilangan shartlarga muvofiq keladi, oʻz muddatida bajarildi, lozim darajada rasmiylashtirildi va Fermer xoʻjaligi tomonidan toʻliq qabul qilindi. Koʻrsatilgan konsalting xizmatlari sifati va hajmi yuzasidan fermer xoʻjaligining hamda tegishli organlarning Markazga eʼtirozlari mavjud emas. ‎‎3. Ushbu dalolatnoma yil “____”___________dagi ____-son Bepul konsalting xizmatlari koʻrsatish shartnomasi shartlariga muvofiq ikki nusxada tuzildi. Taraflarning imzolari, manzillari va rekvizitlari ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Buxgalteriya hisobi va hisoboti yuritish markazi ‎‎__________________________ ‎__________________________ ‎Direktorning F.I.Sh. (imzo) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ ( Fermer xoʻjaligi nomi ) fermerxoʻjaligi ‎__________________________ ‎__________________________ ‎Boshliqning F.I.Sh. (imzo) ‎

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2019-yil 15-fevral,

131-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 15.02.2019-y., 09/19/131/2618-son, Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 17.12.2021-y., 07/21/54/1169-son; 05.04.2022-y., 09/22/153/0266-son)

lex.uz