📅 2019-yil 20-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019-yil 20-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019 йил 20 февраль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 20 февраля 2019 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 20 February 2019 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТУЗИЛМАСИ
НИЗОМ
СХЕМАСИ
Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузурида Мусиқа соҳаси педагогларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон давлат консерваторияси фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3178-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, мусиқа соҳасидаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузурида Мусиқа соҳаси педагогларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказини (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
2. Қуйидагилар:
Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги Мусиқа соҳаси педагогларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони 11 нафардан иборат тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Мусиқа соҳаси педагогларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисида низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси маданият вазирига, зарур ҳолларда, Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги Мусиқа соҳаси педагогларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази тузилмасига ходимларнинг умумий чекланган сони ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
3. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
мусиқа соҳаси педагогларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
мусиқа соҳаси педагогларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларининг ўқув-методик базасини шакллантириш ва фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда уларга ташкилий-методик раҳбарликни амалга ошириш;
ўқув жараёнига замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишни ҳисобга олган ҳолда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг ўқув режалари ва дастурларини тизимли равишда такомиллаштиришни таъминлаш;
мусиқа соҳаси педагогларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёнларининг илмий муаммоларига йўналтирилган фундаментал, амалий ва инновацион илмий изланишлар олиб борилишини мувофиқлаштириш;
ўқитишнинг замонавий шакл ва услублари, самарали педагогик технологиялар, электрон ахборот ресурсларидан кенг фойдаланган ҳолда таълим жараёнининг юқори даражада олиб борилишини таъминлаш;
мусиқа соҳаси педагогларининг малакасини ҳар беш йилда бир марта ошириш, бунда илғор халқаро тажрибадан кенг фойдаланиш, профессионал билимларни ва кўникмаларни ривожлантиришга йўналтирилган самарали ўқитиш дастурлари ва услубларини жорий этиш;
қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчиларининг замонавий ахборот-коммуникация технологияларини ва хорижий тилларни самарали ўзлаштиришлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
халқаро танловларда муносиб қатнашадиган иқтидорли ёш профессионал мусиқачилар тайёрлаш учун уларнинг кўникма ва билимларини ривожлантиришга йўналтирилган замонавий ўқитиш дастурлари ва услубларини жорий этиш.
4. Белгилаб қўйилсинки, Марказ юридик шахс мақомига, ўз уставига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ҳамда бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварағига эга бўлган, мусиқага ихтисослаштирилган мактаб (мактаб-интернатлар), ўрта махсус ва қўшимча таълим муассасалари, хусусан, болалар мусиқа ва санъат мактабларининг педагог ходимларини (кейинги ўринларда мусиқа соҳаси педагоглари деб аталади) қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга ихтисослаштирилган илмий-методик ва таълим муассасаси ҳисобланади.
5. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги:
а) бир ҳафта муддатда Марказга Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳудудидан бино ва хоналар ажратиш чораларини кўрсин;
б) икки ой муддатда:
соҳани ривожлантиришга йўналтирилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда Марказ уставини ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда тасдиқласин ва унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
Марказни юқори малака ва тажрибага эга бўлган кадрлар, шунингдек, халқаро даражадаги танловларнинг ғолиб ва совриндорлари бўлган малакали мусиқа соҳаси мутахассислари билан таъминласин;
малака ошириш ва қайта тайёрлаш курслари учун ўқув режа ва дастурларини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин, уларнинг доимий равишда такомиллаштириб борилишини таъминлаш чораларини кўрсин.
6. Белгилаб қўйилсинки:
тизимида мусиқа соҳаси педагог ва мутахассислари бўлган вазирлик ва идоралар ҳар йили 15 ноябрга қадар тегишли муассасаларда фаолият юритаётган мусиқа соҳаси педагог ва мутахассисларининг эгаллаб турган лавозимига кўра малака ошириш курсларидан ўтиши бўйича белгиланган даврийликни инобатга олган ҳолда кейинги календарь йилда малака ошириш курсларига ўқишга юбориладиган тингловчилар контингентини шакллантириб, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига тақдим этиб борадилар;
Марказ ходимларига олий таълим муассасалари учун белгиланган меъёрлар бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартлари татбиқ этилади;
таълим жараёнига олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ҳамда мусиқа соҳасидаги етакчи мутахассислар жалб этилганда, уларга белгиланган тартибда соатбай асосида иш ҳақи тўланади.
7. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловларнинг натижалари бўйича ажратиладиган грантлар;
тўлов-контракт асосида тингловчиларни ўқитишдан тушадиган маблағлар;
хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида кўрсатилган хизматлардан тушадиган маблағлар;
таълим хизматлари кўрсатишдан, илмий-ўқув, ўқув-методик, илмий ва ахборот-таҳлилий маҳсулотларни ишлаб чиқишдан ва бошқа фаолият турларидан олинган даромадлар;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
халқаро молия институтлари, хорижий ва донор ташкилотларнинг грантлари;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Белгилаб қўйилсинки, Марказни сақлаш харажатлари 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ижтимоий соҳа учун ажратилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади, 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 декабрдаги ПҚ-4067-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурида Марказ қурилиши учун 10 млрд. сўм маблағ назарда тутилгани маълумот учун қабул қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан Ўзбекистон Республикасининг 2020 йилга мўлжалланган ривожланиш давлат дастури параметрларини шакллантиришда Марказни қуриш ҳамда жиҳозлаш ишлари учун белгиланган тартибда маблағлар ажратилишини назарда тутсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Марказга 1 та хизмат автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Б.С. Сайфуллаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 февралдаги 149-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги Мусиқа соҳаси педагогларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 февралдаги 149-сон қарорига 2-ИЛОВА
Мусиқа соҳаси педагогларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом давлат ҳамда нодавлат мусиқага ихтисослаштирилган мактаб (мактаб-интернатлар), ўрта махсус ва қўшимча таълим муассасалари, хусусан, болалар мусиқа ва санъат мактабларининг педагог ходимлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг «Ўзбек миллий мақом маркази», ансамбллар, оркестрлар раҳбар ва ходимларини (кейинги ўринларда мусиқа соҳаси педагог ва мутахассислари деб аталади) қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартибини белгилайди.
2. Мусиқа соҳаси педагог ва мутахассислари бўйича лавозимлар ва мутахассисликлар номенклатураси Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан шакллантирилади.
3. Давлат ва нодавлат таълим муассасаларининг мусиқа соҳаси педагог ва мутахассислари Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги Мусиқа соҳаси педагогларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) билан тузилган шартнома асосида мазкур Низомга иловадаги схема бўйича қайта тайёрлаш ва малака оширишдан ўтадилар.
4. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
буюртма — давлат ва нодавлат таълим муассасаларининг мусиқа соҳаси педагог ва мутахассисларини тизимли таҳлил қилиш асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, шунингдек, нодавлат таълим муассасалари ҳисобидан молиялаштириладиган малака ошириш курсларидан ўтишнинг даврийлигига мувофиқ кейинги календарь йил учун ойлар ва ўқиш йўналишлари бўйича шакллантирилган тингловчилар контингенти;
буюртманома — буюртмачи томонидан мусиқа соҳаси педагог ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсига қабул қилиш учун Марказга тақдим этиладиган ва мазкур Низомда белгиланган тартибда расмийлаштирилган педагог ва мутахассислар рўйхати;
буюртмачи — тасарруфида мусиқа соҳасидаги ўрта, ўрта махсус, қўшимча таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар, шунингдек, нодавлат таълим муассасалари;
контингент — давлат тасарруфидаги мусиқага ихтисослаштирилган мактаб (мактаб-интернатлар), ўрта махсус ва қўшимча таълим муассасалари, хусусан, болалар мусиқа ва санъат мактабларининг мусиқа соҳаси, шунингдек, нодавлат таълим муассасалари педагог ходимлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг «Ўзбек миллий мақом маркази», ансамбллар, оркестрларнинг раҳбар ва ходимларининг фаолиятини тизимли таҳлил қилиш асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, шунингдек, нодавлат таълим муассасаси ҳисобидан молиялаштириладиган малака ошириш курсларидан ўтишнинг белгиланган даврийлигига мувофиқ кейинги календарь йил учун ойлар ва ўқиш йўналишлари бўйича шакллантирилган тингловчилар рўйхати;
малака талаблари — қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари битирувчисининг умумий билим ва касб тайёргарлиги даражасига қўйиладиган талаблар;
педагог ходим — мусиқага ихтисослаштирилган мактаб (мактаб-интернатлар), ўрта махсус ва қўшимча таълим муассасалари, хусусан, болалар мусиқа ва санъат мактабларида таълим-тарбия фаолиятини амалга оширувчи ўқитувчи;
тингловчи — Марказ директори буйруғи билан қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсига қабул қилинган мусиқа соҳаси педагог ва мутахассислари;
тьютор (педагог ўқитувчи-консультант) — масофавий малака ошириш таълим жараёнида тегишли ўқув модули бўйича тингловчилар фаолиятини мувофиқлаштирувчи ва йўналтирувчи, методик ёрдам кўрсатувчи, ўқиш ва билиш назоратини амалга оширувчи субъект;
якуний назорат — тингловчиларни якуний тест синовлари ва битирув малакавий (курсни тугатиш) ишига қўйилган баҳолар йиғиндиси.
2-боб. Мусиқа соҳаси педагог ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг мақсади ва вазифалари
5. Ўқув жараёнини малака талабларига мувофиқ юқори илмий-услубий даражада таъминлаш, илғор педагогик ва ахборот технологиялари, шунингдек, ўқитишнинг интерактив усуллари бўйича касбий ва педагогик маҳоратни доимий равишда ривожлантиришга кўмаклашиш учун зарур бўлган касбий билимлар ва кўникмаларни мунтазам равишда янгилаб бориш, мусиқа соҳаси педагогларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларининг (кейинги ўринларда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари деб аталади) мақсади ҳисобланади.
6. Қуйидагилар Мусиқа соҳаси педагог ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг вазифалари ҳисобланади:
мусиқа соҳаси педагог ва мутахассислари касбий маҳорати даражасининг лавозим малака тавсифларига мувофиқлигини таъминлаш;
мусиқа соҳаси педагог ва мутахассисларини қонунчилик нормалари, назария, илмий тадқиқотлар, технологик тараққиёт ва соҳадаги инновациялар, шунингдек, таълим амалиётини ташкил этишнинг замонавий услублари соҳасидаги сўнгги ютуқлари билан таништириб бориш;
мусиқа соҳаси педагог ва мутахассислари салоҳиятидан ҳамда мавжуд моддий-техника базасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш;
илғор хорижий тажрибаларни кенг жорий этган ҳолда мусиқа соҳаси педагогларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш фаолиятининг сифати ва самарадорлигини оширишни таъминлаш;
Интернет жаҳон ахборот тармоғи, мультимедиа тизимлари ва масофадан ўқитиш усулларидан кенг фойдаланган ҳолда, мусиқа соҳаси педагогларига замонавий иш услубларини ўзлаштиришга, ахборот-коммуникация ва инновацион технологияларни ўз фаолиятига фаол татбиқ этишига кўмаклашиш;
мусиқа соҳаси педагог ва мутахассисларининг касбий билими, кўникмаси ва маҳоратини узлуксиз янгилаб бориш, замонавий талабларга мувофиқ таълим сифатини таъминлаш учун зарур даражада касбий тайёргарликни ошириш;
мустақил фикрлаш кўникмаларини сингдириш, педагогик нуфузни ва компетентликни ривожлантириш;
мусиқа соҳаси мутахассисларини замонавий мусиқий репертуардаги ўзгаришлар, композиторлик ва бастакорлик ижодиётидаги янгиликлардан хабардор қилиш ва меҳнат фаолиятига сингдириш;
раҳбар ходимларнинг мусиқа соҳаси педагог ва мутахассисларини бошқариш малакаларини шакллантириш, мусиқа соҳасидаги янгиликларни таҳлил қилиш ва жорий этишга ўргатиш, хорижий тажрибаларни ўзи раҳбарлик қилаётган муассасага татбиқ этиш, инновацияларни жорий этишга ўргатиш;
ўқув-тарбиявий ва маънавий-ахлоқий ишларни амалга оширишда илғор таълим-тарбия технологияларидан ва жаҳон тажрибасидан фойдаланиш кўникмаларини мустаҳкамлаш;
мусиқа соҳаси педагог ва мутахассисларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш мазмунини такомиллаштириш бўйича илмий-тадқиқот ҳамда ўқув-методик ишларни олиб бориш кўникмаларини шакллантириш;
қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг тўғридан-тўғри шаклларини амалиётга жорий этиш;
мусиқа соҳаси педагог ва мутахассислари томонидан замонавий ахборот-коммуникация технологияларини ва хорижий тилларни ўзлаштириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш;
Ўзбекистон давлат консерваторияси кафедраларининг мусиқага ихтисослаштирилган маданият ва санъат мактаблари (мактаб-интернатлари), ўрта махсус ва қўшимча таълим муассасалари, хусусан, болалар мусиқа ва санъат мактаблари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг «Ўзбек миллий мақом санъати маркази», ансамбллар, оркестрлар билан ўзаро интеграциясини таъминлаш;
педагогларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада ривожлантириш ва модернизация қилиш.
3-боб. Мусиқа соҳасидаги педагог ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимида таълим жараёнининг мазмуни ва сифатига қўйиладиган малака талаблари
7. Мусиқа соҳаси педагог ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимида таълим жараёнининг мазмуни ва сифатига қўйиладиган малака талаблари «Таълим тўғрисида» ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқ белгиланади ҳамда уларда таълим жараёнини ташкил этишни, унинг мазмунини, методик таъминлашни, сифат ва самарадорлигини оширишни такомиллаштиришга доир талаблар акс эттирилади.
8. Мусиқа соҳаси педагог ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимида таълим дастури мазмунига қўйиладиган талаблар йўналишлар бўйича зарур ҳамда етарли билим ва кўникмаларни ўзлаштириш ҳисобга олинган ҳолда, педагог ва мутахассисларнинг малака тавсифларига қатъий мувофиқлик тамойиллари асосида белгиланади.
9. Таълим дастури илм-фан, педагогик ва инновацион технологияларнинг сўнгги ютуқларига мувофиқ ташкил этилиши ҳамда таълим турлари ўртасида узлуксизлик ва узвийликни таъминлаш талабларига мос бўлиши керак.
Таълим дастурида таълим олувчилар томонидан билимларни мустақил излаш ва уларни ўзлаштириш назарда тутилиши лозим.
Марказнинг ўқув режаси ва дастурларини тузиш, экспертизадан ўтказиш, тасдиқлаш ва уларни таълим жараёнига жорий этиш Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан амалга оширилади.
4-боб. Мусиқа соҳаси педагог ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизими
10. Мусиқа соҳасининг педагогларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимига қуйидагилар киради:
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги;
Ўзбекистон давлат консерваторияси (кейинги ўринларда Консерватория деб аталади);
Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги Мусиқа соҳаси педагог ва уларнинг мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади);
буюртмачи.
11. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади):
мусиқа соҳаси педагог ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимига умумий раҳбарлик қилади ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради;
буюртма асосида ташкил этиладиган малака ошириш курсларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириш учун Молия вазирлигига таклиф киритади;
кейинги календарь йили учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган малака ошириш курсларини, ойлар, малака ошириш шакллари ва ўқиш йўналишлари бўйича буюртмани шакллантиради ва тасдиқлайди;
қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг ўқув жараёнини такомиллаштириш механизмлари ва услубларини белгилайди, тегишли ўқув-методик, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳамда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчилари билимларини баҳолаш мезонларини тасдиқлайди;
Марказнинг ахборот-ресурс маркази ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш чораларини кўради;
қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари битирувчиларининг тайёргарлиги ва компетенциясига қўйиладиган малака талабларини тасдиқлайди;
мусиқа соҳаси педагог ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини такомиллаштиришга доир мақсад ва вазифаларни белгилайди;
мусиқа соҳаси педагог ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга доир малака талаблари, ўқув режа ва дастурларини тасдиқлайди;
мусиқа соҳаси педагог ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни такомиллаштириш механизми ва усулларини, таълим мазмуни ва сифатига қўйиладиган талабларни, қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизимини такомиллаштириш жараёни самарадорлигини аниқлайдиган динамик кўрсаткичларни ҳамда тингловчиларнинг прогноз контингентини белгилайди;
Марказнинг қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига илмий салоҳиятли, маҳоратли, илмий мактаб яратган, дарслик ва ўқув қўлланмалар муаллифи бўлган, доимий равишда касбий маҳоратини ва малакасини ошириб бораётган педагог ходимларни жалб этади.
12. Консерватория:
педагогларнинг касбий билими ва малакасини ошириш ишларига илмий-методик жиҳатдан раҳбарлик қилади;
таълим дастурларининг узлуксизлиги ва изчиллигини ҳисобга олиб, ижодий тафаккурни ривожлантиришга йўналтирилган ўқитишнинг интерактив усулларидан фойдаланган ҳолда педагогларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича намунавий ўқув режасини, дастурини, ўқув-методик ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқади;
қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг самарали шаклларини жорий этишнинг илмий-методик ва ташкилий-методик асосларини ишлаб чиқади;
таълимнинг илғор шакл ва усуллари, замонавий таълим ва ахборот-коммуникация технологияларини қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёнига жорий этиш асосида, педагог ва бошқа мутахассис ходимларнинг касбий билими, кўникмаси ва малакаларини ошириш чораларини кўради;
мусиқа соҳаси педагог ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш соҳасидаги хорижий тажрибаларни, шунингдек, энг яхши таълим муассасаларининг ютуқларини оммалаштириш асосида илмий асосланган инновацияларни жорий этади;
Марказ билан биргаликда намунавий ўқув режаси ва дастурлари асосида қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг барча шакллари бўйича ишчи ўқув режаси ва дастурларини, илғор ўқитиш услублари ва ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда йўналишлар бўйича тарқатма материаллар ишлаб чиқади;
Марказ томонидан ўқув режаси ва дастурларининг бажарилишини назорат қилади;
қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг амалий ва кўчма машғулотларининг касбий йўналишга оид ихтисослашган таълим муассасалари базасида ўтказилишини ташкил этади;
қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг ўқув жараёнига олий таълим муассасасида фаолият юритаётган профессор-ўқитувчиларни, шунингдек, шартнома асосида мамлакатнинг бошқа олий таълим муассасаларининг юқори малакали педагог ходимларини ва хорижий мутахассисларни кенг жалб этишни таъминлайди;
илғор педагогик технологияларнинг шакл ва усулларини қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёнига жорий этишга кўмаклашади;
замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологиялари асосида қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг ишчи ўқув режаси ва дастурларини такомиллаштиради;
тегишли йўналишлар бўйича етакчи хорижий илмий ва таълим муассасалари билан ҳамкорлик ўрнатиб, ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида онлайн режимда малака ошириш тизимини ташкил этишни таъминлайди;
қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг тегишли ўқув-методик ресурсларини ишлаб чиқади;
қайта тайёрлаш ва малака ошириш курси машғулотларининг сифатини доимий назорат қилади;
педагогика соҳасида эришилган илмий-тадқиқот натижаларини қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёнига ўз вақтида жорий этишни таъминлайди;
Марказ профессор-ўқитувчиларининг илмий изланишлари учун зарурий шарт-шароитлар яратади;
қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёнининг зарур даражада ташкил этилиши ва ўтказилиши учун жавоб беради;
Марказда ташкил этиладиган конференция, форум ва илмий-амалий анжуманларнинг ўтказилишига кўмаклашади;
Марказ фаолияти юзасидан ахборотни ҳар 6 ой якунлари бўйича Консерватория кенгашида муҳокама қилади ва Марказ фаолиятини янада такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсияларни Вазирликка тақдим этади.
13. Марказ:
мусиқа соҳаси педагог ва мутахассислари учун қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг илғор шакл ва усулларини жорий этади;
мусиқа соҳаси педагог ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича таълим дастурларини такомиллаштириш юзасидан илмий-тадқиқот ҳамда ўқув-услубий ишларни олиб бориш кўникмаларини ривожлантиради;
масофадан ўқитиш усуллари асосида мусиқа соҳаси педагог ва мутахассислари учун ташкил этиладиган қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг тегишли ўқув-услубий ресурсларини ишлаб чиқади, курслардаги ўқув машғулотларини онлайн ва оффлайн шаклларида ташкил этишни янада такомиллаштиради;
тегишли йўналишлар бўйича фанларнинг умумкасбий ва махсус блоклари бўйича қайта тайёрлаш ва малака оширишни ташкил этади ҳамда улар бўйича замонавий услубий, ахборот-маълумотнома базасини яратади;
буюртмачи ташкилотлар билан ҳамкорликда мусиқа соҳаси педагог ва мутахассислари қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича таълим дастурларини узлуксиз такомиллаштириб боради;
ўқув-тарбия жараёнининг амалиёт базалари билан ўзаро самарали ҳамкорлигини таъминлайди, мусиқа соҳаси педагог ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёнини кўчма машғулотлар орқали замонавий техника ва технологиялар билан жиҳозланган таълим муассасаларида ташкил этади;
инновацион илмий ютуқларни, замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини қўллашни, масофадан ўқитишни, мустақил таълим олишни кенгайтиришни назарда тутувчи техника ва технологияларни таълим тизимига жорий этади.
14. Буюртмачи:
мусиқа соҳаси педагог ва мутахассислари фаолиятининг тизимли таҳлилини амалга оширади ва электрон маълумотлар базасига киритиб боради;
малака ошириш даврийлигига амал қилган ҳолда мусиқа соҳаси педагог ва мутахассисларини кейинги календарь йил учун ҳар йилнинг 15 ноябрига қадар уларнинг эгаллаб турган лавозимига кўра курслардан ўтиши бўйича белгиланган даврийликни инобатга олган ҳолда малака ошириш курсларига юбориладиган тингловчилар контингентини шакллантиради ва Вазирликка тақдим этади;
қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг ўқув режаси, дастури, ўқув-услубий ва бошқа ҳужжатларини тайёрлашда, ўқув курсларининг давомийлиги, даврийлиги ҳамда ташкил этиш шакллари бўйича Вазирликка таклифлар киритади;
меҳнат бозори талабларидан келиб чиққан ҳолда янги мутахассисликка талаб ортиши муносабати билан айрим мусиқа соҳаси педагог ва мутахассисларининг қайта ихтисослашуви юзасидан Вазирликка таклифлар киритади.
5-боб. Қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг турлари ва шакллари
15. Мусиқа соҳаси педагог ва мутахассисларининг малакасини ошириш тўғридан-тўғри (таълим дастурлари бўйича ўқитиш) ва билвосита (таълим дастурларисиз ўқитиш) шаклларда ташкил этилади.
16. Мусиқа соҳаси педагог ва мутахассисларининг малакасини оширишнинг қуйидаги тўғридан-тўғри малака ошириш шакллари қўлланилади:
Марказда ўқитиш;
«устоз-шогирд» усули бўйича ўқитиш;
мустақил ўқиб билим орттириш;
масофавий таълим;
стажировка ўташ орқали тажриба орттириш.
17. Марказда ўқитиш якка тартибдаги топшириқлар ёки аниқ йўналтирилган дастурлар асосида, таълимнинг тегишли тури ўқув жараёнининг мониторинги натижаларини ва ходимлар тайёрлаш сифатини ҳисобга олиб, малака талабларига, шунингдек, таълимни бошқариш бўйича Вазирлик талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган фанлар бўйича мақсадли касбий таълим дастурларини ўзлаштиришдир.
Малака ошириш бўйича ихтисослаштирилган таълим муассасасида ўқитиш 2+2 ёки 3+1 схемалари бўйича (тегишли равишда 50 ёки 75% — яшаш жойи бўйича мустақил равишда билим орттириш, 50 ёки 25% — бевосита таълим муассасасида) масофадан малака ошириш шаклида ташкил этилиши мумкин. Ўқитишнинг бундай шакллари ахборот узатишнинг замонавий ахборот-коммуникация воситалари ва педагогларнинг малакасини ошириш бўйича махсус виртуал курслар мавжуд бўлган тақдирда қўлланилади.
18. «Устоз-шогирд» усули бўйича ўқитиш — танлов асосида саралаб олинган, мамлакатда (минтақада), илмий ва педагогик жамоатчилик ўртасида ўзининг юқори натижалари, касбий фаолиятининг юқори кўрсаткичлари, рақобатбардош ходимлар тайёрлаш бўйича ўз мактаби билан машҳур бўлган юқори малакали педагог-устозлар раҳбарлигида тегишли таълим муассасаларида фанлар бўйича мусиқа соҳаси педагог ва мутахассисларининг малакасини мақсадли ошириш ҳисобланади.
19. Мустақил ўқиб билим орттириш — мусиқа соҳаси педагог ва мутахассислари томонидан касб маҳоратини оширишга, касбий лаёқат ва илмий дунёқарашни кенгайтиришга йўналтирилган бўлиб, уларнинг ўз лавозими ва мутахассислиги бўйича янги билим, кўникма ва малакаларни узлуксиз равишда мустақил ўзлаштиришини назарда тутади.
Мустақил равишда билим олиш мусиқа соҳаси педагог ва мутахассислари узлуксиз таълимининг (малака оширишининг) ажралмас таркибий қисмидир, у ахборот технологияларининг эгаллаб олинишини рағбатлантиради. Мустақил таълим белгиланган тартибда, малака оширишнинг тегишли таълим дастурлари бўйича амалга оширилган бўлса, билимларнинг якуний назорати натижалари асосида педагог ва мутахассисларга Марказ томонидан малака оширганлик ҳақида белгиланган намунадаги ҳужжат (сертификат) берилади.
Малака оширишнинг ушбу шакли таълим дастурини таълим олувчи томонидан тузилган ва Марказ томонидан тасдиқланган якка тартибдаги режа асосида мустақил ўқиш воситасида ўзлаштиришни назарда тутади.
Мустақил ўқиб билим орттириш шаклида малака ошириш барқарор юқори профессионал рейтингга эга бўлган, замонавий ахборот технологиялари билан ишлашнинг амалий кўникмаларини эгаллаган, ўзини ўзи камол топтириш жараёнига танқидий ва ижодий ёндаша оладиган тингловчилар учун Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан тавсия этилади.
20. Масофавий таълим — онлайн (видеомаърузалар, маслаҳатлар, назорат турларини масофадан туриб реал вақт режимида ўтказиш) ва оффлайн (масофавий таълим тизимидаги тегишли ўқув-методик ресурсларни мустақил равишда ўзлаштириш) шаклида амалга оширилади.
21. Стажировка ўташ орқали тажриба орттириш — таълим муассасаларида педагогларни таълим ва уни бошқариш соҳасидаги фан ва техника тараққиётининг энг янги ютуқлари, замонавий техника ва технологиялар билан таништиришни, раҳбарлик салоҳиятини оширишни назарда тутади.
Стажировка хизмат сафарига юбориш тарзида ҳам амалга оширилади.
Стажировка тамом бўлгандан кейин ходимларга стажировка муддати кўрсатилган ҳолда уларнинг стажировкадан ўтганлиги тўғрисида тажриба орттирилган муассаса раҳбарининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган маълумотнома берилади.
22. Қисқа муддатли курслар малака ошириш таълим дастурлари асосида ташкил этилган инновацион менежмент, педагогик ёки ахборот технологияларини ўзлаштириш курсларида ўқиш бўлиб, мусиқа соҳаси педагог ва мутахассисларининг малакасини оширишнинг тўғридан-тўғри шакллари тарзида амалга оширилади. Ушбу курслар мажбурий бўлмаган ҳолда педагог ва мутахассисларнинг касбий ўсишига кўмаклашади.
Мазкур курсларнинг таълим дастурлари малака ошириш таълим дастурларининг муайян қисмини (фан блоклари ёки модулларини) қамраб олган ва Марказ томонидан ушбу курслар ўтказилган бўлса, курсларни тамомлагандан кейин берилган сертификатларда кўрсатилган ўқиш соатлари ҳажми навбатдаги малака ошириш бўйича зарур соатларнинг жами ҳажмига киради (ҳисобга олинади).
23. Мусиқа соҳаси педагог ва мутахассислари малакасини оширишнинг билвосита шакллари қуйидагилардан иборат:
очиқ ўқув машғулотлари;
илмий, илмий-методик ва илмий-амалий семинарларда, конференцияларда ҳамда маҳорат дарсларида маърузалар билан қатнашиш.
24. Очиқ ўқув машғулотлари — замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, ўқитишнинг интерактив усуллари қўлланилган ҳолда академик гуруҳларда жадвал бўйича ўтказиладиган олдиндан эълон қилинган муаммо ёки инновация мавзуси бўйича машғулотдир.
Очиқ ўқув машғулотларига тегишли соҳадаги тажрибали педагоглар, олимлар ва мутахассислар таклиф этилади.
Ушбу машғулотларнинг сифати Консерватория ва Марказнинг қўшма йиғилишида муҳокама қилинади.
25. Илмий, илмий-методик ва илмий-амалий семинарлар, конференциялар, август ўқишларида маърузалар билан қатнашиш — таълим ва тарбиянинг долзарб муаммолари, шунингдек, ўқув жараёнининг юқори сифатини таъминлашга йўналтирилган педагогика фани ва амалиёти, мусиқа соҳаси инновациялари, ўқитиш методологияси ва технологиясининг муҳим масалалари бўйича илмий ва илмий-методик маъруза (ахборот)лар билан чиқишлар орқали таъминланади.
26. Малака оширишнинг билвосита шакллари мусиқа соҳаси педагог ва мутахассисларини навбатдаги малака ошириш курсигача бўлган даврда ўз устида мустақил ишлаши натижаларини баҳолаш ва унинг касбий малака даражасини аниқлашга хизмат қилади, шунингдек, педагог ва мутахассисларни малака тоифаларига аттестациядан ўтказиш жараёнида ҳисобга олинади.
27. Мусиқа соҳаси педагог ва мутахассисларининг малакасини ошириш қуйидаги турларда амалга оширилади:
асосий ишдан ажралган ҳолда;
асосий ишдан қисман ажралган ҳолда (уйғунлаштирилган услуб);
асосий ишдан ажралмаган ҳолда (масофавий таълим).
28. Асосий ишдан ажралган ҳолда ва асосий ишдан қисман ажралган ҳолда (уйғунлаштирилган услубда) малака ошириш Консерватория ва Марказ базасида ўтказилади.
29. Асосий ишдан қисман ажралган ҳолда (уйғунлаштирилган услубда) малака ошириш курси умумий давомийлигининг 50 ёки 25 фоизи — Марказда аудитория машғулотларига ажратилади. Курснинг қолган қисми мусиқага ихтисослаштирилган маданият ва санъат мактаблари (мактаб-интернатлар), ўрта махсус ва қўшимча таълим муассасалари, хусусан, болалар мусиқа ва санъат мактаблари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг «Ўзбек миллий мақом санъати маркази», ансамбллар, оркестрлар базасида якка тартибдаги топшириқларни бажарган ҳолда амалий машғулотлар ўтказилишини назарда тутади. Амалий машғулотларни асосий иш жойида ўтказишга йўл қўйилади. Амалий машғулотлар ҳар бир ўзлаштирилган модули бўйича тест синовлари, реферат топшириш, амалиёт бўйича ҳисобот ва шу каби шакллардаги назорат турларини назарда тутади.
30. Асосий ишдан ажралмаган ҳолдаги малака ошириш тури ўқитишнинг масофавий таълим шаклида амалга оширилади.
31. Қуйидагилар қайта тайёрлашнинг асосий турлари ҳисобланади:
педагогик қайта тайёрлаш;
касбий қайта тайёрлаш (ихтисослашув).
32. Педагогик қайта тайёрлаш — олий маълумотли нопедагог мутахассисларнинг базавий касбий маълумотини таълимнинг тегишли тури малака талаблари билан белгиланадиган ўқув-тарбия жараёнининг талаб этиладиган сифатини таъминлайдиган даражада педагогик фаолиятни юритиш учун зарур ва етарли бўлган педагогик тайёргарлик талабларига мувофиқлаштириш мақсадида мутахассисларни қайта тайёрлашдир.
33. Касбий қайта тайёрлаш (ихтисослашув) — олий педагогик маълумотли мутахассислар томонидан таълимнинг тегишли тури малака талаблари билан белгиланадиган ўқитишнинг талаб этиладиган сифатини таъминлайдиган даражада ўқув фани ёки курс бўйича касбий фаолиятни юритиш учун зарур ва етарли ҳажмда янги касбий билимлар, малака ва кўникмаларни ўзлаштиришни назарда тутади.
Мусиқа соҳаси педагог ва мутахассисларини касбий қайта тайёрлаш, ўқув режаларига янги ўқув модуллари ёки курслар жорий этилиши, ходимларнинг буюртмачилари ёки меҳнат бозорининг талаблари билан белгиланадиган айрим ходимларнинг қайта ихтисослашуви ёки янги мутахассисликка эга бўлиши муносабати билан Марказ ташаббусига кўра шартнома асосида ташкил этилади.
34. Мусиқа соҳаси педагог ва мутахассисларини қайта тайёрлаш асосий ишдан ажралган ва ажралмаган ҳолда амалга оширилади.
35. Таълим дастурларининг мазмуни ва ўқитишнинг давомийлиги малака талабларида кўрсатилган тартибда белгиланади. Қайта тайёрлашдан муваффақиятли ўтган мусиқа соҳаси педагог ва мутахассисларига белгиланган намунадаги диплом берилади.
36. Қайта тайёрлашга иккинчи олий таълимни олиш сифатида қаралмайди. Қайта тайёрлаш натижасида бериладиган ҳужжат (диплом) фақат муайян лавозимда фаолият кўрсатиш ёки муайян фанлар бўйича ўқув машғулотлари олиб бориш ҳуқуқини беради.
37. Марказ қайта тайёрлаш курслари фаолиятини буюртмачиларнинг буюртманомалари, малака талаблари, шунингдек, таълимни бошқариш бўйича ваколатли давлат органи талаблари асосида ишлаб чиқилган дастурлар бўйича амалга оширади.
38. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқув машғулотларининг қуйидаги асосий турлари қўлланилади: маъруза; амалий ва якка тартибдаги машғулот; интерактив семинарлар; тренинг; кўчма машғулот; тажриба алмашиш; мустақил ўқиш; лаборатория иши; битирув малакавий ишини (курсни тугатиш ишини) ҳимоя қилиш.
Айрим ўқув машғулотлари Консерваториянинг ўқув ва моддий-техник базасида ташкил этилади.
6-боб. Қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг давомийлиги, даврийлиги ва ўқув юкламасининг ҳажми
39. Мусиқа соҳаси педагог ва мутахассисларининг малакасини оширишнинг давомийлиги уни ташкил этиш шаклларига ҳамда педагогнинг касбий малака даражасини ва индивидуал касбий эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда буюртмачи томонидан белгиланадиган талабларга боғлиқ ҳолда аниқланади.
Мусиқа соҳаси педагог ва мутахассислари 5 йилда камида бир марта, раҳбар ходимлар эса — 3 йилда камида бир марта малака оширишлари шарт.
40. Мусиқа соҳаси педагог ва мутахассисларининг малакасини ошириш дастурларини ўзлаштириш муддати ўқув режасига киритилган фанлар сони ҳамда уларнинг юкламалари ҳажмидан келиб чиқиб белгиланади ва у 4 ҳафтадан (144 соатдан) кам бўлмаслиги шарт (қисқа муддатли малака ошириш курслари бундан мустасно). Малака оширишнинг тўғридан-тўғри шакллари учун аудитория машғулотларининг ва мустақил ишларнинг энг юқори ҳажми ҳафтасига 36 соат этиб белгиланади.
41. Мусиқа соҳаси педагог ва мутахассисларини қайта тайёрлаш дастурларини ўзлаштириш муддати ўқув режасига киритилган фанлар сони ҳамда уларнинг юкламалари ҳажмидан келиб чиқиб белгиланади ва у 16 ҳафтадан (576 соатдан) кам бўлмаслиги шарт. Аудитория машғулотлари ва мустақил ишларнинг ҳафталик юкламасининг энг юқори ҳажми ҳафтасига 36 соат этиб белгиланади.
Марказда олий маълумотга эга бўлмаган мутахассислар учун ўқиш муддати 6 ойдан (720 соатдан) кам бўлмаган мақом санъати бўйича қайта тайёрлаш курслари ташкил этилиши мумкин.
42. Аудитория машғулотларининг барча турлари 80 дақиқа давом этади, ўқув машғулотлари оралиғидаги танаффус камида 10 дақиқани ташкил этади.
7-боб. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини ташкил этиш ва ўтказиш
43. Малака ошириш курслари Вазирлик томонидан тасдиқланган буюртманома асосида ҳамда буюртмачилар билан тузилган шартномалар асосида Марказда ташкил этилади.
44. Марказга тақдим этиладиган буюртманомада ходимнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, қачон ва қайси таълим муассасасини битирганлиги, диплом бўйича мутахассислиги, педагогик стажи, иш жойи, лавозими, охирги марта малака оширган вақти ва сертификат рақами, малака ошириш йўналиши ва малака оширишга келадиган вақти (ойи) кўрсатилади.
45. Малака ошириш курсларидан ўтиш жадвали ҳар йили 15 декабрга қадар Вазирлик томонидан тасдиқланади ҳамда буюртмачиларга етказилади.
46. Буюртмачилар малака ошириш курсларидан ўтиш жадвалига асосан тегишли мусиқа соҳаси педагог ва мутахассисларининг Марказга ўз вақтида ўқишга етиб боришларини таъминлайдилар.
47. Жорий йилда буюртмага киритилмаган мусиқа соҳаси педагог ва мутахассислари Марказ билан тузилган шартнома асосида малака ошириш курсларидан ўтишлари мумкин.
48. Шартнома асосидаги мусиқа соҳаси педагог ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари буюртмачи талаби ва меҳнат бозорининг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда Марказда ташкил этилади.
Марказ буюртмачи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини ташкил этиш учун Вазирликка буюртманома билан мурожаат қилади.
49. Шартнома асосида қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш учун қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:
қайта тайёрлаш курсларида ўқиши режалаштирилаётган тингловчилар (фамилияси, исми ва отасининг исми, қачон ва қайси таълим муассасасини битирганлиги, диплом бўйича мутахассислиги, педагогик стажи) ҳақида маълумот;
қайта тайёрлаш курсларини ўтказиш жадвали;
қайта тайёрлаш курслари учун услубий таъминотнинг (ўқув-мавзу режаси, дастурлар, мажмуалар) мавжудлиги ҳақида маълумот;
қайта тайёрлаш курсларини ўтказиш учун етарли бўлган илмий-педагогик салоҳиятнинг (маърузачи ва амалий дарсларни олиб борувчи профессор-ўқитувчиларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, илмий даражаси ва илмий унвони, асосий иш жойи) мавжудлиги ҳақида маълумот;
қайта тайёрлаш курсларини ўтказиш учун зарур бўлган моддий-техник базанинг (аудитория фонди, компьютер хоналари, фан хоналари, кутубхона ва ҳ.к.) мавжудлиги ҳақида маълумот.
50. Марказда қайта тайёрлаш курслари буюртмачи томонидан таклиф этиладиган йўналишлардан келиб чиққан ҳолда ташкил этилади.
51. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига тингловчиларни қабул қилиш Марказ директори буйруғи билан расмийлаштирилади.
Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига тингловчиларни қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ курслар бошланиши санасидан бошлаб 3 кун мобайнида расмийлаштирилади.
52. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари бошлангандан кейин 3 кун мобайнида машғулотларга келмаган тингловчилар, келмасликнинг сабабларидан қатъи назар, курсларга қўйилмайди.
53. Мусиқа соҳаси педагог ва мутахассислари малака ошириш курсларига узрли сабабларга кўра ўз вақтида келмаган бўлса, уларга ўқишнинг тегишли йўналиши бўйича навбатдаги малака ошириш курсларида ўқишга рухсат берилади.
54. Марказ қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига тингловчиларнинг ўз вақтида келмаганлиги ҳақида тегишли буюртмачига хабар беради.
55. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқув жараёни тегишли йўналишлар бўйича тасдиқланган намунавий ўқув режаси ва дастурларига мувофиқ ишлаб чиқилган ишчи ўқув режаси ва дастурлари асосида амалга оширилади ҳамда машғулотлар жадвали бўйича тартибга солинади.
Намунавий ўқув режаси ва дастурлари фан, техника, технологиялар ва ишлаб чиқаришни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари асосида ҳар йили такомиллаштирилади.
56. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг ўқув жараёнига жалб этилган тингловчилар академик гуруҳларга бўлинади. Бунда, академик гуруҳлар камида 25 кишини ташкил этади. Академик гуруҳларни шакллантиришда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсининг йўналиши, ўқув режаси ва дастурлари, педагогларнинг базавий маълумоти ва эгаллаб турган лавозимлари, шунингдек, буюртмачининг талаблари ҳисобга олинади.
Малака ошириш курсларида тингловчилар контингенти етарли бўлмаган йўналишларда, истисно тариқасида, Марказ директори буйруғи билан малака ошириш масофавий таълим шаклида амалга оширилиши мумкин.
57. Тингловчиларнинг ўзлаштиришини баҳолаш тизими Вазирлик томонидан белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.
58. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида машғулотлар ўтказиш учун Консерваториянинг етакчи педагог ходимлари, илмий-тадқиқот муассасалари ва ташкилотларининг етакчи мутахассислари, докторлик диссертацияларини ҳимоя қилиш бўйича илмий кенгаш аъзолари, шунингдек, хорижий мутахассислар жалб этиладилар.
Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини ўтказиш учун жалб этиладиган профессор-ўқитувчилар меҳнатига ҳақ тўлаш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
59. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини ташкил қилиш, уларни талаб даражасида ўтказиш, таълим жараёни самарадорлигини таъминлаш ҳамда тингловчиларнинг яшаши учун шароит яратиш (Марказда тингловчилар турар жойи мавжуд бўлса) Марказ директори зиммасига юкланади.
8-боб. Малака оширишнинг масофавий шаклини ташкил этиш ва ўтказиш
60. Малака оширишнинг масофавий шакли (кейинги ўринларда масофавий таълим шакли деб аталади) Вазирлик билан келишган ҳолда, тегишли ўқув режаси ва ўқув дастурлари асосида, махсус виртуал курслар фаолият кўрсатадиган, ахборот-коммуникация воситалари ёрдамида ахборотларни узатиш ва қабул қилиш учун зарур база билан жиҳозланган ҳамда тегишли моддий-техник, ўқув-методик базага ва ходимлар салоҳиятига эга бўлган Марказ томонидан ташкил этилади.
61. Масофавий таълим шаклидаги малака ошириш курсининг давомийлиги Марказда ўқишнинг тегишли курси академик соатларида белгиланади, бунда календарь муддатлар академик муддатлардан ортиқ бўлиши мумкин.
62. Масофавий таълим шакли бўйича курсларга юқори малакали, шунингдек, ахборот-коммуникация технологияларини зарур даражада қўллаш кўникмаларига эга бўлган педагоглар қабул қилинади.
63. Масофавий таълим шакли бўйича ўқитиш жараёнида тингловчилар фаолияти, таълим жараёнини мувофиқлаштириш ва йўналтириш, Консерватория профессор-ўқитувчилари таркибидан Консерватория ректори билан келишилган ҳолда, Марказ директорининг буйруғи билан бириктириладиган тьютор (педагог ўқитувчи-консультант) томонидан амалга оширилади.
Тингловчилар билан доимий алоқа боғлаш, тингловчиларга зарур методик ёрдам бериш, якка тартибдаги машғулотни бажариш юзасидан назоратни амалга ошириш ва тингловчилар билимларини баҳолаш тьюторнинг вазифаларига киради. Тьютор якка тартибдаги топшириқнинг тингловчи томонидан бажарилиши холисона баҳоланиши учун жавоб беради.
Тьютор билан алоқа электрон почта, телефон ва бошқа электрон алоқа воситалари ёрдамида амалга оширилади. Шунингдек, тьютор билан алоқа контакт-сессиялар (бевосита юзма-юз мулоқот) тарзида (курснинг ўқув режасида белгиланган муддатларда) ҳам амалга оширилиши мумкин.
9-боб. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
64. Буюртманомага киритилган малака ошириш курслари тингловчилари учун ўқишнинг барча даврида уларнинг асосий иш жойи бўйича эгаллаган лавозими ва ўртача иш ҳақи сақланади, уларнинг ўқув юкламаси эса бошқа ходимлар ўртасида тақсимланади.
Бунда, малака ошириш курсларига юборилган мусиқа соҳаси педагог ва мутахассислари малака ошириш даврида ўтолмай қолган якка тартибда ўтиладиган дарс машғулотларини улар курсни ўзлаштириб қайтганларидан сўнг интенсив (жадаллаштирилган) тарзда ўтказиб берадилар.
Ишдан ажралган ҳолда Марказга малака оширишга бошқа ҳудудлардан юборилган тингловчилар учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўқишга бориш ва ундан қайтиш бўйича бир марталик йўл ҳақи харажатлари уларни юборган томон ҳисобидан қопланади.
65. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг тингловчилари Марказдаги ўқув аудиториялари, репититорийлари, ахборот-ресурс марказлари, соғломлаштириш ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаларидан бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга.
66. Тингловчи қуйидаги ҳолатларда тингловчилар сафидан четлаштирилиши мумкин:
ўз хоҳишига биноан;
ўқув интизомини ва Марказнинг ички тартиб-қоидаларини бузганлиги учун;
ўқув машғулотларини узрли сабабларсиз 18 академик соатдан ортиқ қолдирганлиги сабабли;
таълим дастурларини ўзлаштирмаганлиги учун;
саломатлиги туфайли (тиббий комиссия маълумотномаси асосида);
суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлиги сабабли;
вафот этганлиги сабабли.
67. Тингловчи малака ошириш курсидан четлатилганда, унга Марказ томонидан сабаблари кўрсатилган ҳолда маълумотнома берилади, шунингдек, бу ҳақда уни малака оширишга юборган буюртмачига хабар берилади.
Малака ошириш курсидан четлатилган ёки якуний назоратдан ўта олмаган буюртма асосида келган тингловчи, кейинги ўқув йили учун буюртмачи томонидан унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда, таътил берилиши асосида буюртманомага киритилади.
68. Қайта тайёрлаш курси таълим дастурларини ўзлаштириш юзасидан якуний назоратдан қониқарсиз баҳо олган тингловчиларга камида 1 ойдан сўнг якуний курсни тугатиш ишини қайта якуний назоратдан ўтказиш (қайта ҳимоя қилиш) имконияти берилади.
10-боб. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчиларининг битирув малакавий (курсни тугатиш) иши ҳимояси
69. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчилари ўқишни тугатгандан кейин, якуний аттестация комиссиялари томонидан ўтказиладиган битирув малакавий (курсни тугатиш) ишини (кейинги ўринларда битирув малакавий иши деб аталади) ҳимоя қилишдан ўтишлари керак.
Якуний аттестация комиссиялари Марказ директорининг буйруғи асосида Консерватория ректори билан келишилган ҳолда ташкил этилади.
70. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчиларига якуний тест синовлари ижобий натижалари асосида битирув малакавий ишини ҳимоя қилишига рухсат берилади.
71. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш бўйича таълим дастурлари талабларини муваффақиятли бажарган тингловчиларга тегишли равишда давлат намунасидаги қуйидаги ҳужжатлар берилади:
малака ошириш ҳақида давлат намунасидаги сертификат — камида 4 ҳафта (144 соат) ҳажмидаги таълим дастурларини ўтаган тингловчилар учун;
қайта тайёрлаш ҳақида давлат намунасидаги диплом — камида 16 ҳафта (576 соат) ҳажмидаги таълим дастурларини ўтаган тингловчилар учун.
Якуний назорат натижасида ўқитиш дастурини ўзлаштириш юзасидан қониқарсиз баҳо олган тингловчиларга ўқув курсини тамомлаганлик тўғрисидаги маълумотнома берилади.
Қайта тайёрлаш ҳақида давлат намунасидаги диплом ва малака ошириш ҳақида давлат намунасидаги сертификат белгиланган тартибда расмийлаштирилади.
72. Мусиқа соҳаси педагог ва мутахассисларининг малака тоифаларини олиши (ўзгартириши) ва эгаллаб турган лавозимларига мувофиқлигини аттестациядан ўтказишда улар қайта тайёрлаш ёки малака ошириш курсларидан ўтганлиги тўғрисида ҳужжат (диплом, сертификат)нинг мавжудлиги талаб этилади.
73. Шартнома асосида қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари учун харажатлар сметаси Марказ томонидан тузилади ва белгиланган тартибда Вазирлик томонидан тасдиқланади.
Харажатлар сметасида курснинг ўқув режаси ва дастурида назарда тутилган барча дарс машғулотлари учун тўланадиган соатбай ҳақ, Марказнинг моддий-техник таъминоти, курсни ташкил этиш ва ўтказишга жалб этилган (раҳбар, педагог ва техник) ходимларга тўланадиган иш ҳақи, уларни рағбатлантириш, шунингдек, тўланадиган солиқлар учун маблағлар назарда тутилади.
Шартнома асосида ташкил этиладиган курсларда ўқиш учун тингловчи томонидан тўланадиган маблағ мазкур курсларни ўтказиш учун сарфланадиган харажатлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда (харажатлар сметасидаги жами харажатларни тингловчилар сонига бўлиш орқали) ҳисоблаб чиқилади.
Қайта тайёрлаш курсларида ўқиш учун Марказ билан буюртмачи ўртасида белгиланган тартибда тўлов контракти (шартнома) расмийлаштирилади, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.
11-боб. Якунловчи қоида
74. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Мусиқа соҳаси педагогларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисида низомга ИЛОВА
Мусиқа соҳаси педагогларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш
Босқичлар Ижрочилар Амалга ошириш механизми Бажариш муддати 1-босқич Буюртмачи 1. Кейинги календарь йили учун қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига юбориладиган тингловчилар рўйхатини шакллантириш. 2. Тингловчилар рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига тақдим этиш. 3. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқиш учун Марказ билан шартнома тузиш. ҳар йили 15 ноябрга қадар 2-босқич Марказ 1. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтиш жадвалини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан тасдиқлатиш. 2. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтиш жадвалини буюртмачиларга етказиш. ҳар йили 15 декабрга қадар 3-босқич Марказ Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини ташкил этиш: қайта тайёрлаш курслари камида 16 ҳафта (576 соат); малака ошириш курслари камида 4 ҳафта (144 соат); олий маълумотга эга бўлмаган мутахассислар учун мақом санъати бўйича қайта тайёрлаш курслари камида 6 ой (720 соат). режа асосида 4-босқич Марказ Курсларни тамомлаган тингловчиларга: қайта тайёрлаш ҳақида давлат намунасидаги диплом; малака ошириш ҳақида давлат намунасидаги сертификат бериш. курслар якуни бўйича
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 20 февраль,
149-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
TUZILMASI
NIZOM
SXEMASI
Oʻzbekiston davlat konservatoriyasi huzurida Musiqa sohasi pedagoglarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish markazi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston davlat konservatoriyasi faoliyatini yanada rivojlantirish va takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 8-avgustdagi PQ-3178-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, musiqa sohasidagi pedagog kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tizimini yanada takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi hamda Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligining Oʻzbekiston davlat konservatoriyasi huzurida Musiqa sohasi pedagoglarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish markazini (keyingi oʻrinlarda Markaz deb ataladi) tashkil etish toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin.
2. Quyidagilar:
Oʻzbekiston davlat konservatoriyasi huzuridagi Musiqa sohasi pedagoglarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish markazi boshqaruv xodimlarining cheklangan umumiy soni 11 nafardan iborat tuzilmasi 1-ilovaga muvofiq;
Musiqa sohasi pedagoglarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tartibi toʻgʻrisida nizom 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
Oʻzbekiston Respublikasi madaniyat vaziriga, zarur hollarda, Oʻzbekiston davlat konservatoriyasi huzuridagi Musiqa sohasi pedagoglarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish markazi tuzilmasiga xodimlarning umumiy cheklangan soni hamda mehnatga haq toʻlash jamgʻarmasi doirasida oʻzgartirishlar kiritish huquqi berilsin.
3. Quyidagilar Markazning asosiy vazifalari etib belgilansin:
musiqa sohasi pedagoglarini qayta tayyorlash va malakasini oshirish;
musiqa sohasi pedagoglarini qayta tayyorlash va malakasini oshirish kurslarining oʻquv-metodik bazasini shakllantirish va faoliyatini muvofiqlashtirish hamda ularga tashkiliy-metodik rahbarlikni amalga oshirish;
oʻquv jarayoniga zamonaviy pedagogik va axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini keng joriy etishni hisobga olgan holda qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarining oʻquv rejalari va dasturlarini tizimli ravishda takomillashtirishni taʼminlash;
musiqa sohasi pedagoglarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish jarayonlarining ilmiy muammolariga yoʻnaltirilgan fundamental, amaliy va innovatsion ilmiy izlanishlar olib borilishini muvofiqlashtirish;
oʻqitishning zamonaviy shakl va uslublari, samarali pedagogik texnologiyalar, elektron axborot resurslaridan keng foydalangan holda taʼlim jarayonining yuqori darajada olib borilishini taʼminlash;
musiqa sohasi pedagoglarining malakasini har besh yilda bir marta oshirish, bunda ilgʻor xalqaro tajribadan keng foydalanish, professional bilimlarni va koʻnikmalarni rivojlantirishga yoʻnaltirilgan samarali oʻqitish dasturlari va uslublarini joriy etish;
qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslari tinglovchilarining zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini va xorijiy tillarni samarali oʻzlashtirishlari uchun qulay shart-sharoitlar yaratish;
xalqaro tanlovlarda munosib qatnashadigan iqtidorli yosh professional musiqachilar tayyorlash uchun ularning koʻnikma va bilimlarini rivojlantirishga yoʻnaltirilgan zamonaviy oʻqitish dasturlari va uslublarini joriy etish.
4. Belgilab qoʻyilsinki, Markaz yuridik shaxs maqomiga, oʻz ustaviga, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri tushirilgan va oʻz nomi davlat tilida yozilgan muhrga hamda blankalarga, mustaqil balansga, Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligining Gʻaznachiligida shaxsiy gʻazna hisobvaragʻiga ega boʻlgan, musiqaga ixtisoslashtirilgan maktab (maktab-internatlar), oʻrta maxsus va qoʻshimcha taʼlim muassasalari, xususan, bolalar musiqa va sanʼat maktablarining pedagog xodimlarini (keyingi oʻrinlarda musiqa sohasi pedagoglari deb ataladi) qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirishga ixtisoslashtirilgan ilmiy-metodik va taʼlim muassasasi hisoblanadi.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi:
a) bir hafta muddatda Markazga Oʻzbekiston davlat konservatoriyasi hududidan bino va xonalar ajratish choralarini koʻrsin;
b) ikki oy muddatda:
sohani rivojlantirishga yoʻnaltirilgan vazifalardan kelib chiqqan holda Markaz ustavini ishlab chiqib, belgilangan tartibda tasdiqlasin va uning davlat roʻyxatidan oʻtkazilishini taʼminlasin;
Markazni yuqori malaka va tajribaga ega boʻlgan kadrlar, shuningdek, xalqaro darajadagi tanlovlarning gʻolib va sovrindorlari boʻlgan malakali musiqa sohasi mutaxassislari bilan taʼminlasin;
malaka oshirish va qayta tayyorlash kurslari uchun oʻquv reja va dasturlarini ishlab chiqsin va belgilangan tartibda tasdiqlasin, ularning doimiy ravishda takomillashtirib borilishini taʼminlash choralarini koʻrsin.
6. Belgilab qoʻyilsinki:
tizimida musiqa sohasi pedagog va mutaxassislari boʻlgan vazirlik va idoralar har yili 15-noyabrga qadar tegishli muassasalarda faoliyat yuritayotgan musiqa sohasi pedagog va mutaxassislarining egallab turgan lavozimiga koʻra malaka oshirish kurslaridan oʻtishi boʻyicha belgilangan davriylikni inobatga olgan holda keyingi kalendar yilda malaka oshirish kurslariga oʻqishga yuboriladigan tinglovchilar kontingentini shakllantirib, Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligiga taqdim etib boradilar;
Markaz xodimlariga oliy taʼlim muassasalari uchun belgilangan meʼyorlar boʻyicha mehnatga haq toʻlash miqdorlari va shartlari tatbiq etiladi;
taʼlim jarayoniga oliy taʼlim muassasalarining professor-oʻqituvchilari hamda musiqa sohasidagi yetakchi mutaxassislar jalb etilganda, ularga belgilangan tartibda soatbay asosida ish haqi toʻlanadi.
7. Quyidagilar Markaz faoliyatini moliyalashtirish manbalari etib belgilansin:
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari;
Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi tomonidan oʻtkaziladigan tanlovlarning natijalari boʻyicha ajratiladigan grantlar;
toʻlov-kontrakt asosida tinglovchilarni oʻqitishdan tushadigan mablagʻlar;
xoʻjalik faoliyatidan va shartnoma asosida koʻrsatilgan xizmatlardan tushadigan mablagʻlar;
taʼlim xizmatlari koʻrsatishdan, ilmiy-oʻquv, oʻquv-metodik, ilmiy va axborot-tahliliy mahsulotlarni ishlab chiqishdan va boshqa faoliyat turlaridan olingan daromadlar;
jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari;
xalqaro moliya institutlari, xorijiy va donor tashkilotlarning grantlari;
qonun hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar.
Belgilab qoʻyilsinki, Markazni saqlash xarajatlari 2019-yilda Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan ijtimoiy soha uchun ajratilgan mablagʻlar hisobidan amalga oshiriladi, 2020-yildan boshlab Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti parametrlarida nazarda tutiladi.
8. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 19-dekabrdagi PQ-4067-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining 2019-yilga moʻljallangan Investitsiya dasturida Markaz qurilishi uchun 10 mlrd. soʻm mablagʻ nazarda tutilgani maʼlumot uchun qabul qilinsin.
Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda tasdiqlangan loyiha-smeta hujjatlariga asosan Oʻzbekiston Respublikasining 2020-yilga moʻljallangan rivojlanish davlat dasturi parametrlarini shakllantirishda Markazni qurish hamda jihozlash ishlari uchun belgilangan tartibda mablagʻlar ajratilishini nazarda tutsin.
9. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi Markazga 1 ta xizmat avtotransport vositasini saqlash uchun limit ajratsin.
10. Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
11. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari A.A. Abduxakimov hamda Oʻzbekiston Respublikasi madaniyat vaziri B.S. Sayfullayev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 20-fevraldagi 149-son qaroriga 1-ILOVA
Oʻzbekiston davlat konservatoriyasi huzuridagi Musiqa sohasi pedagoglarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish markazi
Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 20-fevraldagi 149-son qaroriga 2-ILOVA
Musiqa sohasi pedagoglarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom davlat hamda nodavlat musiqaga ixtisoslashtirilgan maktab (maktab-internatlar), oʻrta maxsus va qoʻshimcha taʼlim muassasalari, xususan, bolalar musiqa va sanʼat maktablarining pedagog xodimlari hamda Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligining “Oʻzbek milliy maqom markazi”, ansambllar, orkestrlar rahbar va xodimlarini (keyingi oʻrinlarda musiqa sohasi pedagog va mutaxassislari deb ataladi) qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tartibini belgilaydi.
2. Musiqa sohasi pedagog va mutaxassislari boʻyicha lavozimlar va mutaxassisliklar nomenklaturasi Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi tomonidan shakllantiriladi.
3. Davlat va nodavlat taʼlim muassasalarining musiqa sohasi pedagog va mutaxassislari Oʻzbekiston davlat konservatoriyasi huzuridagi Musiqa sohasi pedagoglarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish markazi (keyingi oʻrinlarda Markaz deb ataladi) bilan tuzilgan shartnoma asosida mazkur Nizomga ilovadagi sxema boʻyicha qayta tayyorlash va malaka oshirishdan oʻtadilar.
4. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
buyurtma — davlat va nodavlat taʼlim muassasalarining musiqa sohasi pedagog va mutaxassislarini tizimli tahlil qilish asosida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti, shuningdek, nodavlat taʼlim muassasalari hisobidan moliyalashtiriladigan malaka oshirish kurslaridan oʻtishning davriyligiga muvofiq keyingi kalendar yil uchun oylar va oʻqish yoʻnalishlari boʻyicha shakllantirilgan tinglovchilar kontingenti;
buyurtmanoma — buyurtmachi tomonidan musiqa sohasi pedagog va mutaxassislarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish kursiga qabul qilish uchun Markazga taqdim etiladigan va mazkur Nizomda belgilangan tartibda rasmiylashtirilgan pedagog va mutaxassislar roʻyxati;
buyurtmachi — tasarrufida musiqa sohasidagi oʻrta, oʻrta maxsus, qoʻshimcha taʼlim muassasalari mavjud boʻlgan vazirliklar, idoralar va tashkilotlar, shuningdek, nodavlat taʼlim muassasalari;
kontingent — davlat tasarrufidagi musiqaga ixtisoslashtirilgan maktab (maktab-internatlar), oʻrta maxsus va qoʻshimcha taʼlim muassasalari, xususan, bolalar musiqa va sanʼat maktablarining musiqa sohasi, shuningdek, nodavlat taʼlim muassasalari pedagog xodimlari hamda Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligining “Oʻzbek milliy maqom markazi”, ansambllar, orkestrlarning rahbar va xodimlarining faoliyatini tizimli tahlil qilish asosida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti, shuningdek, nodavlat taʼlim muassasasi hisobidan moliyalashtiriladigan malaka oshirish kurslaridan oʻtishning belgilangan davriyligiga muvofiq keyingi kalendar yil uchun oylar va oʻqish yoʻnalishlari boʻyicha shakllantirilgan tinglovchilar roʻyxati;
malaka talablari — qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslari bitiruvchisining umumiy bilim va kasb tayyorgarligi darajasiga qoʻyiladigan talablar;
pedagog xodim — musiqaga ixtisoslashtirilgan maktab (maktab-internatlar), oʻrta maxsus va qoʻshimcha taʼlim muassasalari, xususan, bolalar musiqa va sanʼat maktablarida taʼlim-tarbiya faoliyatini amalga oshiruvchi oʻqituvchi;
tinglovchi — Markaz direktori buyrugʻi bilan qayta tayyorlash va malaka oshirish kursiga qabul qilingan musiqa sohasi pedagog va mutaxassislari;
tyutor (pedagog oʻqituvchi-konsultant) — masofaviy malaka oshirish taʼlim jarayonida tegishli oʻquv moduli boʻyicha tinglovchilar faoliyatini muvofiqlashtiruvchi va yoʻnaltiruvchi, metodik yordam koʻrsatuvchi, oʻqish va bilish nazoratini amalga oshiruvchi subyekt;
yakuniy nazorat — tinglovchilarni yakuniy test sinovlari va bitiruv malakaviy (kursni tugatish) ishiga qoʻyilgan baholar yigʻindisi.
2-bob. Musiqa sohasi pedagog va mutaxassislarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirishning maqsadi va vazifalari
5. Oʻquv jarayonini malaka talablariga muvofiq yuqori ilmiy-uslubiy darajada taʼminlash, ilgʻor pedagogik va axborot texnologiyalari, shuningdek, oʻqitishning interaktiv usullari boʻyicha kasbiy va pedagogik mahoratni doimiy ravishda rivojlantirishga koʻmaklashish uchun zarur boʻlgan kasbiy bilimlar va koʻnikmalarni muntazam ravishda yangilab borish, musiqa sohasi pedagoglarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish kurslarining (keyingi oʻrinlarda qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslari deb ataladi) maqsadi hisoblanadi.
6. Quyidagilar Musiqa sohasi pedagog va mutaxassislarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirishning vazifalari hisoblanadi:
musiqa sohasi pedagog va mutaxassislari kasbiy mahorati darajasining lavozim malaka tavsiflariga muvofiqligini taʼminlash;
musiqa sohasi pedagog va mutaxassislarini qonunchilik normalari, nazariya, ilmiy tadqiqotlar, texnologik taraqqiyot va sohadagi innovatsiyalar, shuningdek, taʼlim amaliyotini tashkil etishning zamonaviy uslublari sohasidagi soʻnggi yutuqlari bilan tanishtirib borish;
musiqa sohasi pedagog va mutaxassislari salohiyatidan hamda mavjud moddiy-texnika bazasidan foydalanish imkoniyatlarini kengaytirish;
ilgʻor xorijiy tajribalarni keng joriy etgan holda musiqa sohasi pedagoglarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish faoliyatining sifati va samaradorligini oshirishni taʼminlash;
Internet jahon axborot tarmogʻi, multimedia tizimlari va masofadan oʻqitish usullaridan keng foydalangan holda, musiqa sohasi pedagoglariga zamonaviy ish uslublarini oʻzlashtirishga, axborot-kommunikatsiya va innovatsion texnologiyalarni oʻz faoliyatiga faol tatbiq etishiga koʻmaklashish;
musiqa sohasi pedagog va mutaxassislarining kasbiy bilimi, koʻnikmasi va mahoratini uzluksiz yangilab borish, zamonaviy talablarga muvofiq taʼlim sifatini taʼminlash uchun zarur darajada kasbiy tayyorgarlikni oshirish;
mustaqil fikrlash koʻnikmalarini singdirish, pedagogik nufuzni va kompetentlikni rivojlantirish;
musiqa sohasi mutaxassislarini zamonaviy musiqiy repertuardagi oʻzgarishlar, kompozitorlik va bastakorlik ijodiyotidagi yangiliklardan xabardor qilish va mehnat faoliyatiga singdirish;
rahbar xodimlarning musiqa sohasi pedagog va mutaxassislarini boshqarish malakalarini shakllantirish, musiqa sohasidagi yangiliklarni tahlil qilish va joriy etishga oʻrgatish, xorijiy tajribalarni oʻzi rahbarlik qilayotgan muassasaga tatbiq etish, innovatsiyalarni joriy etishga oʻrgatish;
oʻquv-tarbiyaviy va maʼnaviy-axloqiy ishlarni amalga oshirishda ilgʻor taʼlim-tarbiya texnologiyalaridan va jahon tajribasidan foydalanish koʻnikmalarini mustahkamlash;
musiqa sohasi pedagog va mutaxassislarining malakasini oshirish va qayta tayyorlash mazmunini takomillashtirish boʻyicha ilmiy-tadqiqot hamda oʻquv-metodik ishlarni olib borish koʻnikmalarini shakllantirish;
qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarining toʻgʻridan-toʻgʻri shakllarini amaliyotga joriy etish;
musiqa sohasi pedagog va mutaxassislari tomonidan zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini va xorijiy tillarni oʻzlashtirish uchun qoʻshimcha shart-sharoitlar yaratish;
Oʻzbekiston davlat konservatoriyasi kafedralarining musiqaga ixtisoslashtirilgan madaniyat va sanʼat maktablari (maktab-internatlari), oʻrta maxsus va qoʻshimcha taʼlim muassasalari, xususan, bolalar musiqa va sanʼat maktablari hamda Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligining “Oʻzbek milliy maqom sanʼati markazi”, ansambllar, orkestrlar bilan oʻzaro integratsiyasini taʼminlash;
pedagoglarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tizimini yanada rivojlantirish va modernizatsiya qilish.
3-bob. Musiqa sohasidagi pedagog va mutaxassislarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tizimida taʼlim jarayonining mazmuni va sifatiga qoʻyiladigan malaka talablari
7. Musiqa sohasi pedagog va mutaxassislarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tizimida taʼlim jarayonining mazmuni va sifatiga qoʻyiladigan malaka talablari “Taʼlim toʻgʻrisida” va “Kadrlar tayyorlash milliy dasturi toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining qonunlariga muvofiq belgilanadi hamda ularda taʼlim jarayonini tashkil etishni, uning mazmunini, metodik taʼminlashni, sifat va samaradorligini oshirishni takomillashtirishga doir talablar aks ettiriladi.
8. Musiqa sohasi pedagog va mutaxassislarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tizimida taʼlim dasturi mazmuniga qoʻyiladigan talablar yoʻnalishlar boʻyicha zarur hamda yetarli bilim va koʻnikmalarni oʻzlashtirish hisobga olingan holda, pedagog va mutaxassislarning malaka tavsiflariga qatʼiy muvofiqlik tamoyillari asosida belgilanadi.
9. Taʼlim dasturi ilm-fan, pedagogik va innovatsion texnologiyalarning soʻnggi yutuqlariga muvofiq tashkil etilishi hamda taʼlim turlari oʻrtasida uzluksizlik va uzviylikni taʼminlash talablariga mos boʻlishi kerak.
Taʼlim dasturida taʼlim oluvchilar tomonidan bilimlarni mustaqil izlash va ularni oʻzlashtirish nazarda tutilishi lozim.
Markazning oʻquv rejasi va dasturlarini tuzish, ekspertizadan oʻtkazish, tasdiqlash va ularni taʼlim jarayoniga joriy etish Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi tomonidan amalga oshiriladi.
4-bob. Musiqa sohasi pedagog va mutaxassislarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tizimi
10. Musiqa sohasining pedagoglarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tizimiga quyidagilar kiradi:
Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi;
Oʻzbekiston davlat konservatoriyasi (keyingi oʻrinlarda Konservatoriya deb ataladi);
Oʻzbekiston davlat konservatoriyasi huzuridagi Musiqa sohasi pedagog va ularning mutaxassislarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish markazi (keyingi oʻrinlarda Markaz deb ataladi);
buyurtmachi.
11. Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi (keyingi oʻrinlarda Vazirlik deb ataladi):
musiqa sohasi pedagog va mutaxassislarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tizimiga umumiy rahbarlik qiladi va ularning faoliyatini muvofiqlashtiradi;
buyurtma asosida tashkil etiladigan malaka oshirish kurslarini Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan moliyalashtirish uchun Moliya vazirligiga taklif kiritadi;
keyingi kalendar yili uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan moliyalashtiriladigan malaka oshirish kurslarini, oylar, malaka oshirish shakllari va oʻqish yoʻnalishlari boʻyicha buyurtmani shakllantiradi va tasdiqlaydi;
qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarining oʻquv jarayonini takomillashtirish mexanizmlari va uslublarini belgilaydi, tegishli oʻquv-metodik, normativ-huquqiy hujjatlarni hamda qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslari tinglovchilari bilimlarini baholash mezonlarini tasdiqlaydi;
Markazning axborot-resurs markazi va moddiy-texnik bazasini mustahkamlash choralarini koʻradi;
qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslari bitiruvchilarining tayyorgarligi va kompetensiyasiga qoʻyiladigan malaka talablarini tasdiqlaydi;
musiqa sohasi pedagog va mutaxassislarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish ishlarini takomillashtirishga doir maqsad va vazifalarni belgilaydi;
musiqa sohasi pedagog va mutaxassislarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirishga doir malaka talablari, oʻquv reja va dasturlarini tasdiqlaydi;
musiqa sohasi pedagog va mutaxassislarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirishni takomillashtirish mexanizmi va usullarini, taʼlim mazmuni va sifatiga qoʻyiladigan talablarni, qayta tayyorlash va malaka oshirish tizimini takomillashtirish jarayoni samaradorligini aniqlaydigan dinamik koʻrsatkichlarni hamda tinglovchilarning prognoz kontingentini belgilaydi;
Markazning qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslariga ilmiy salohiyatli, mahoratli, ilmiy maktab yaratgan, darslik va oʻquv qoʻllanmalar muallifi boʻlgan, doimiy ravishda kasbiy mahoratini va malakasini oshirib borayotgan pedagog xodimlarni jalb etadi.
12. Konservatoriya:
pedagoglarning kasbiy bilimi va malakasini oshirish ishlariga ilmiy-metodik jihatdan rahbarlik qiladi;
taʼlim dasturlarining uzluksizligi va izchilligini hisobga olib, ijodiy tafakkurni rivojlantirishga yoʻnaltirilgan oʻqitishning interaktiv usullaridan foydalangan holda pedagoglarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish boʻyicha namunaviy oʻquv rejasini, dasturini, oʻquv-metodik va boshqa hujjatlarni ishlab chiqadi;
qayta tayyorlash va malaka oshirishning samarali shakllarini joriy etishning ilmiy-metodik va tashkiliy-metodik asoslarini ishlab chiqadi;
taʼlimning ilgʻor shakl va usullari, zamonaviy taʼlim va axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini qayta tayyorlash va malaka oshirish jarayoniga joriy etish asosida, pedagog va boshqa mutaxassis xodimlarning kasbiy bilimi, koʻnikmasi va malakalarini oshirish choralarini koʻradi;
musiqa sohasi pedagog va mutaxassislarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish sohasidagi xorijiy tajribalarni, shuningdek, eng yaxshi taʼlim muassasalarining yutuqlarini ommalashtirish asosida ilmiy asoslangan innovatsiyalarni joriy etadi;
Markaz bilan birgalikda namunaviy oʻquv rejasi va dasturlari asosida qayta tayyorlash va malaka oshirishning barcha shakllari boʻyicha ishchi oʻquv rejasi va dasturlarini, ilgʻor oʻqitish uslublari va axborot texnologiyalaridan foydalangan holda yoʻnalishlar boʻyicha tarqatma materiallar ishlab chiqadi;
Markaz tomonidan oʻquv rejasi va dasturlarining bajarilishini nazorat qiladi;
qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarining amaliy va koʻchma mashgʻulotlarining kasbiy yoʻnalishga oid ixtisoslashgan taʼlim muassasalari bazasida oʻtkazilishini tashkil etadi;
qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarining oʻquv jarayoniga oliy taʼlim muassasasida faoliyat yuritayotgan professor-oʻqituvchilarni, shuningdek, shartnoma asosida mamlakatning boshqa oliy taʼlim muassasalarining yuqori malakali pedagog xodimlarini va xorijiy mutaxassislarni keng jalb etishni taʼminlaydi;
ilgʻor pedagogik texnologiyalarning shakl va usullarini qayta tayyorlash va malaka oshirish jarayoniga joriy etishga koʻmaklashadi;
zamonaviy pedagogik va axborot-kommunikatsiya texnologiyalari asosida qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarining ishchi oʻquv rejasi va dasturlarini takomillashtiradi;
tegishli yoʻnalishlar boʻyicha yetakchi xorijiy ilmiy va taʼlim muassasalari bilan hamkorlik oʻrnatib, axborot-kommunikatsiya texnologiyalari yordamida onlayn rejimda malaka oshirish tizimini tashkil etishni taʼminlaydi;
qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarining tegishli oʻquv-metodik resurslarini ishlab chiqadi;
qayta tayyorlash va malaka oshirish kursi mashgʻulotlarining sifatini doimiy nazorat qiladi;
pedagogika sohasida erishilgan ilmiy-tadqiqot natijalarini qayta tayyorlash va malaka oshirish jarayoniga oʻz vaqtida joriy etishni taʼminlaydi;
Markaz professor-oʻqituvchilarining ilmiy izlanishlari uchun zaruriy shart-sharoitlar yaratadi;
qayta tayyorlash va malaka oshirish jarayonining zarur darajada tashkil etilishi va oʻtkazilishi uchun javob beradi;
Markazda tashkil etiladigan konferensiya, forum va ilmiy-amaliy anjumanlarning oʻtkazilishiga koʻmaklashadi;
Markaz faoliyati yuzasidan axborotni har 6 oy yakunlari boʻyicha Konservatoriya kengashida muhokama qiladi va Markaz faoliyatini yanada takomillashtirishga oid taklif va tavsiyalarni Vazirlikka taqdim etadi.
13. Markaz:
musiqa sohasi pedagog va mutaxassislari uchun qayta tayyorlash va malaka oshirishning ilgʻor shakl va usullarini joriy etadi;
musiqa sohasi pedagog va mutaxassislarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish boʻyicha taʼlim dasturlarini takomillashtirish yuzasidan ilmiy-tadqiqot hamda oʻquv-uslubiy ishlarni olib borish koʻnikmalarini rivojlantiradi;
masofadan oʻqitish usullari asosida musiqa sohasi pedagog va mutaxassislari uchun tashkil etiladigan qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarining tegishli oʻquv-uslubiy resurslarini ishlab chiqadi, kurslardagi oʻquv mashgʻulotlarini onlayn va offlayn shakllarida tashkil etishni yanada takomillashtiradi;
tegishli yoʻnalishlar boʻyicha fanlarning umumkasbiy va maxsus bloklari boʻyicha qayta tayyorlash va malaka oshirishni tashkil etadi hamda ular boʻyicha zamonaviy uslubiy, axborot-maʼlumotnoma bazasini yaratadi;
buyurtmachi tashkilotlar bilan hamkorlikda musiqa sohasi pedagog va mutaxassislari qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish boʻyicha taʼlim dasturlarini uzluksiz takomillashtirib boradi;
oʻquv-tarbiya jarayonining amaliyot bazalari bilan oʻzaro samarali hamkorligini taʼminlaydi, musiqa sohasi pedagog va mutaxassislarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish jarayonini koʻchma mashgʻulotlar orqali zamonaviy texnika va texnologiyalar bilan jihozlangan taʼlim muassasalarida tashkil etadi;
innovatsion ilmiy yutuqlarni, zamonaviy pedagogik va axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini qoʻllashni, masofadan oʻqitishni, mustaqil taʼlim olishni kengaytirishni nazarda tutuvchi texnika va texnologiyalarni taʼlim tizimiga joriy etadi.
14. Buyurtmachi:
musiqa sohasi pedagog va mutaxassislari faoliyatining tizimli tahlilini amalga oshiradi va elektron maʼlumotlar bazasiga kiritib boradi;
malaka oshirish davriyligiga amal qilgan holda musiqa sohasi pedagog va mutaxassislarini keyingi kalendar yil uchun har yilning 15-noyabriga qadar ularning egallab turgan lavozimiga koʻra kurslardan oʻtishi boʻyicha belgilangan davriylikni inobatga olgan holda malaka oshirish kurslariga yuboriladigan tinglovchilar kontingentini shakllantiradi va Vazirlikka taqdim etadi;
qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarining oʻquv rejasi, dasturi, oʻquv-uslubiy va boshqa hujjatlarini tayyorlashda, oʻquv kurslarining davomiyligi, davriyligi hamda tashkil etish shakllari boʻyicha Vazirlikka takliflar kiritadi;
mehnat bozori talablaridan kelib chiqqan holda yangi mutaxassislikka talab ortishi munosabati bilan ayrim musiqa sohasi pedagog va mutaxassislarining qayta ixtisoslashuvi yuzasidan Vazirlikka takliflar kiritadi.
5-bob. Qayta tayyorlash va malaka oshirishning turlari va shakllari
15. Musiqa sohasi pedagog va mutaxassislarining malakasini oshirish toʻgʻridan-toʻgʻri (taʼlim dasturlari boʻyicha oʻqitish) va bilvosita (taʼlim dasturlarisiz oʻqitish) shakllarda tashkil etiladi.
16. Musiqa sohasi pedagog va mutaxassislarining malakasini oshirishning quyidagi toʻgʻridan-toʻgʻri malaka oshirish shakllari qoʻllaniladi:
Markazda oʻqitish;
“ustoz-shogird” usuli boʻyicha oʻqitish;
mustaqil oʻqib bilim orttirish;
masofaviy taʼlim;
stajirovka oʻtash orqali tajriba orttirish.
17. Markazda oʻqitish yakka tartibdagi topshiriqlar yoki aniq yoʻnaltirilgan dasturlar asosida, taʼlimning tegishli turi oʻquv jarayonining monitoringi natijalarini va xodimlar tayyorlash sifatini hisobga olib, malaka talablariga, shuningdek, taʼlimni boshqarish boʻyicha Vazirlik talablariga muvofiq ishlab chiqilgan fanlar boʻyicha maqsadli kasbiy taʼlim dasturlarini oʻzlashtirishdir.
Malaka oshirish boʻyicha ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasida oʻqitish 2+2 yoki 3+1 sxemalari boʻyicha (tegishli ravishda 50 yoki 75% — yashash joyi boʻyicha mustaqil ravishda bilim orttirish, 50 yoki 25% — bevosita taʼlim muassasasida) masofadan malaka oshirish shaklida tashkil etilishi mumkin. Oʻqitishning bunday shakllari axborot uzatishning zamonaviy axborot-kommunikatsiya vositalari va pedagoglarning malakasini oshirish boʻyicha maxsus virtual kurslar mavjud boʻlgan taqdirda qoʻllaniladi.
18. “Ustoz-shogird” usuli boʻyicha oʻqitish — tanlov asosida saralab olingan, mamlakatda (mintaqada), ilmiy va pedagogik jamoatchilik oʻrtasida oʻzining yuqori natijalari, kasbiy faoliyatining yuqori koʻrsatkichlari, raqobatbardosh xodimlar tayyorlash boʻyicha oʻz maktabi bilan mashhur boʻlgan yuqori malakali pedagog-ustozlar rahbarligida tegishli taʼlim muassasalarida fanlar boʻyicha musiqa sohasi pedagog va mutaxassislarining malakasini maqsadli oshirish hisoblanadi.
19. Mustaqil oʻqib bilim orttirish — musiqa sohasi pedagog va mutaxassislari tomonidan kasb mahoratini oshirishga, kasbiy layoqat va ilmiy dunyoqarashni kengaytirishga yoʻnaltirilgan boʻlib, ularning oʻz lavozimi va mutaxassisligi boʻyicha yangi bilim, koʻnikma va malakalarni uzluksiz ravishda mustaqil oʻzlashtirishini nazarda tutadi.
Mustaqil ravishda bilim olish musiqa sohasi pedagog va mutaxassislari uzluksiz taʼlimining (malaka oshirishining) ajralmas tarkibiy qismidir, u axborot texnologiyalarining egallab olinishini ragʻbatlantiradi. Mustaqil taʼlim belgilangan tartibda, malaka oshirishning tegishli taʼlim dasturlari boʻyicha amalga oshirilgan boʻlsa, bilimlarning yakuniy nazorati natijalari asosida pedagog va mutaxassislarga Markaz tomonidan malaka oshirganlik haqida belgilangan namunadagi hujjat (sertifikat) beriladi.
Malaka oshirishning ushbu shakli taʼlim dasturini taʼlim oluvchi tomonidan tuzilgan va Markaz tomonidan tasdiqlangan yakka tartibdagi reja asosida mustaqil oʻqish vositasida oʻzlashtirishni nazarda tutadi.
Mustaqil oʻqib bilim orttirish shaklida malaka oshirish barqaror yuqori professional reytingga ega boʻlgan, zamonaviy axborot texnologiyalari bilan ishlashning amaliy koʻnikmalarini egallagan, oʻzini oʻzi kamol toptirish jarayoniga tanqidiy va ijodiy yondasha oladigan tinglovchilar uchun Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi tomonidan tavsiya etiladi.
20. Masofaviy taʼlim — onlayn (videomaʼruzalar, maslahatlar, nazorat turlarini masofadan turib real vaqt rejimida oʻtkazish) va offlayn (masofaviy taʼlim tizimidagi tegishli oʻquv-metodik resurslarni mustaqil ravishda oʻzlashtirish) shaklida amalga oshiriladi.
21. Stajirovka oʻtash orqali tajriba orttirish — taʼlim muassasalarida pedagoglarni taʼlim va uni boshqarish sohasidagi fan va texnika taraqqiyotining eng yangi yutuqlari, zamonaviy texnika va texnologiyalar bilan tanishtirishni, rahbarlik salohiyatini oshirishni nazarda tutadi.
Stajirovka xizmat safariga yuborish tarzida ham amalga oshiriladi.
Stajirovka tamom boʻlgandan keyin xodimlarga stajirovka muddati koʻrsatilgan holda ularning stajirovkadan oʻtganligi toʻgʻrisida tajriba orttirilgan muassasa rahbarining imzosi va muhri bilan tasdiqlangan maʼlumotnoma beriladi.
22. Qisqa muddatli kurslar malaka oshirish taʼlim dasturlari asosida tashkil etilgan innovatsion menejment, pedagogik yoki axborot texnologiyalarini oʻzlashtirish kurslarida oʻqish boʻlib, musiqa sohasi pedagog va mutaxassislarining malakasini oshirishning toʻgʻridan-toʻgʻri shakllari tarzida amalga oshiriladi. Ushbu kurslar majburiy boʻlmagan holda pedagog va mutaxassislarning kasbiy oʻsishiga koʻmaklashadi.
Mazkur kurslarning taʼlim dasturlari malaka oshirish taʼlim dasturlarining muayyan qismini (fan bloklari yoki modullarini) qamrab olgan va Markaz tomonidan ushbu kurslar oʻtkazilgan boʻlsa, kurslarni tamomlagandan keyin berilgan sertifikatlarda koʻrsatilgan oʻqish soatlari hajmi navbatdagi malaka oshirish boʻyicha zarur soatlarning jami hajmiga kiradi (hisobga olinadi).
23. Musiqa sohasi pedagog va mutaxassislari malakasini oshirishning bilvosita shakllari quyidagilardan iborat:
ochiq oʻquv mashgʻulotlari;
ilmiy, ilmiy-metodik va ilmiy-amaliy seminarlarda, konferensiyalarda hamda mahorat darslarida maʼruzalar bilan qatnashish.
24. Ochiq oʻquv mashgʻulotlari — zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalari, oʻqitishning interaktiv usullari qoʻllanilgan holda akademik guruhlarda jadval boʻyicha oʻtkaziladigan oldindan eʼlon qilingan muammo yoki innovatsiya mavzusi boʻyicha mashgʻulotdir.
Ochiq oʻquv mashgʻulotlariga tegishli sohadagi tajribali pedagoglar, olimlar va mutaxassislar taklif etiladi.
Ushbu mashgʻulotlarning sifati Konservatoriya va Markazning qoʻshma yigʻilishida muhokama qilinadi.
25. Ilmiy, ilmiy-metodik va ilmiy-amaliy seminarlar, konferensiyalar, avgust oʻqishlarida maʼruzalar bilan qatnashish — taʼlim va tarbiyaning dolzarb muammolari, shuningdek, oʻquv jarayonining yuqori sifatini taʼminlashga yoʻnaltirilgan pedagogika fani va amaliyoti, musiqa sohasi innovatsiyalari, oʻqitish metodologiyasi va texnologiyasining muhim masalalari boʻyicha ilmiy va ilmiy-metodik maʼruza (axborot)lar bilan chiqishlar orqali taʼminlanadi.
26. Malaka oshirishning bilvosita shakllari musiqa sohasi pedagog va mutaxassislarini navbatdagi malaka oshirish kursigacha boʻlgan davrda oʻz ustida mustaqil ishlashi natijalarini baholash va uning kasbiy malaka darajasini aniqlashga xizmat qiladi, shuningdek, pedagog va mutaxassislarni malaka toifalariga attestatsiyadan oʻtkazish jarayonida hisobga olinadi.
27. Musiqa sohasi pedagog va mutaxassislarining malakasini oshirish quyidagi turlarda amalga oshiriladi:
asosiy ishdan ajralgan holda;
asosiy ishdan qisman ajralgan holda (uygʻunlashtirilgan uslub);
asosiy ishdan ajralmagan holda (masofaviy taʼlim).
28. Asosiy ishdan ajralgan holda va asosiy ishdan qisman ajralgan holda (uygʻunlashtirilgan uslubda) malaka oshirish Konservatoriya va Markaz bazasida oʻtkaziladi.
29. Asosiy ishdan qisman ajralgan holda (uygʻunlashtirilgan uslubda) malaka oshirish kursi umumiy davomiyligining 50 yoki 25 foizi — Markazda auditoriya mashgʻulotlariga ajratiladi. Kursning qolgan qismi musiqaga ixtisoslashtirilgan madaniyat va sanʼat maktablari (maktab-internatlar), oʻrta maxsus va qoʻshimcha taʼlim muassasalari, xususan, bolalar musiqa va sanʼat maktablari hamda Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligining “Oʻzbek milliy maqom sanʼati markazi”, ansambllar, orkestrlar bazasida yakka tartibdagi topshiriqlarni bajargan holda amaliy mashgʻulotlar oʻtkazilishini nazarda tutadi. Amaliy mashgʻulotlarni asosiy ish joyida oʻtkazishga yoʻl qoʻyiladi. Amaliy mashgʻulotlar har bir oʻzlashtirilgan moduli boʻyicha test sinovlari, referat topshirish, amaliyot boʻyicha hisobot va shu kabi shakllardagi nazorat turlarini nazarda tutadi.
30. Asosiy ishdan ajralmagan holdagi malaka oshirish turi oʻqitishning masofaviy taʼlim shaklida amalga oshiriladi.
31. Quyidagilar qayta tayyorlashning asosiy turlari hisoblanadi:
pedagogik qayta tayyorlash;
kasbiy qayta tayyorlash (ixtisoslashuv).
32. Pedagogik qayta tayyorlash — oliy maʼlumotli nopedagog mutaxassislarning bazaviy kasbiy maʼlumotini taʼlimning tegishli turi malaka talablari bilan belgilanadigan oʻquv-tarbiya jarayonining talab etiladigan sifatini taʼminlaydigan darajada pedagogik faoliyatni yuritish uchun zarur va yetarli boʻlgan pedagogik tayyorgarlik talablariga muvofiqlashtirish maqsadida mutaxassislarni qayta tayyorlashdir.
33. Kasbiy qayta tayyorlash (ixtisoslashuv) — oliy pedagogik maʼlumotli mutaxassislar tomonidan taʼlimning tegishli turi malaka talablari bilan belgilanadigan oʻqitishning talab etiladigan sifatini taʼminlaydigan darajada oʻquv fani yoki kurs boʻyicha kasbiy faoliyatni yuritish uchun zarur va yetarli hajmda yangi kasbiy bilimlar, malaka va koʻnikmalarni oʻzlashtirishni nazarda tutadi.
Musiqa sohasi pedagog va mutaxassislarini kasbiy qayta tayyorlash, oʻquv rejalariga yangi oʻquv modullari yoki kurslar joriy etilishi, xodimlarning buyurtmachilari yoki mehnat bozorining talablari bilan belgilanadigan ayrim xodimlarning qayta ixtisoslashuvi yoki yangi mutaxassislikka ega boʻlishi munosabati bilan Markaz tashabbusiga koʻra shartnoma asosida tashkil etiladi.
34. Musiqa sohasi pedagog va mutaxassislarini qayta tayyorlash asosiy ishdan ajralgan va ajralmagan holda amalga oshiriladi.
35. Taʼlim dasturlarining mazmuni va oʻqitishning davomiyligi malaka talablarida koʻrsatilgan tartibda belgilanadi. Qayta tayyorlashdan muvaffaqiyatli oʻtgan musiqa sohasi pedagog va mutaxassislariga belgilangan namunadagi diplom beriladi.
36. Qayta tayyorlashga ikkinchi oliy taʼlimni olish sifatida qaralmaydi. Qayta tayyorlash natijasida beriladigan hujjat (diplom) faqat muayyan lavozimda faoliyat koʻrsatish yoki muayyan fanlar boʻyicha oʻquv mashgʻulotlari olib borish huquqini beradi.
37. Markaz qayta tayyorlash kurslari faoliyatini buyurtmachilarning buyurtmanomalari, malaka talablari, shuningdek, taʼlimni boshqarish boʻyicha vakolatli davlat organi talablari asosida ishlab chiqilgan dasturlar boʻyicha amalga oshiradi.
38. Qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarida oʻquv mashgʻulotlarining quyidagi asosiy turlari qoʻllaniladi: maʼruza; amaliy va yakka tartibdagi mashgʻulot; interaktiv seminarlar; trening; koʻchma mashgʻulot; tajriba almashish; mustaqil oʻqish; laboratoriya ishi; bitiruv malakaviy ishini (kursni tugatish ishini) himoya qilish.
Ayrim oʻquv mashgʻulotlari Konservatoriyaning oʻquv va moddiy-texnik bazasida tashkil etiladi.
6-bob. Qayta tayyorlash va malaka oshirishning davomiyligi, davriyligi va oʻquv yuklamasining hajmi
39. Musiqa sohasi pedagog va mutaxassislarining malakasini oshirishning davomiyligi uni tashkil etish shakllariga hamda pedagogning kasbiy malaka darajasini va individual kasbiy ehtiyojini hisobga olgan holda buyurtmachi tomonidan belgilanadigan talablarga bogʻliq holda aniqlanadi.
Musiqa sohasi pedagog va mutaxassislari 5 yilda kamida bir marta, rahbar xodimlar esa — 3 yilda kamida bir marta malaka oshirishlari shart.
40. Musiqa sohasi pedagog va mutaxassislarining malakasini oshirish dasturlarini oʻzlashtirish muddati oʻquv rejasiga kiritilgan fanlar soni hamda ularning yuklamalari hajmidan kelib chiqib belgilanadi va u 4 haftadan (144 soatdan) kam boʻlmasligi shart (qisqa muddatli malaka oshirish kurslari bundan mustasno). Malaka oshirishning toʻgʻridan-toʻgʻri shakllari uchun auditoriya mashgʻulotlarining va mustaqil ishlarning eng yuqori hajmi haftasiga 36 soat etib belgilanadi.
41. Musiqa sohasi pedagog va mutaxassislarini qayta tayyorlash dasturlarini oʻzlashtirish muddati oʻquv rejasiga kiritilgan fanlar soni hamda ularning yuklamalari hajmidan kelib chiqib belgilanadi va u 16 haftadan (576 soatdan) kam boʻlmasligi shart. Auditoriya mashgʻulotlari va mustaqil ishlarning haftalik yuklamasining eng yuqori hajmi haftasiga 36 soat etib belgilanadi.
Markazda oliy maʼlumotga ega boʻlmagan mutaxassislar uchun oʻqish muddati 6 oydan (720 soatdan) kam boʻlmagan maqom sanʼati boʻyicha qayta tayyorlash kurslari tashkil etilishi mumkin.
42. Auditoriya mashgʻulotlarining barcha turlari 80 daqiqa davom etadi, oʻquv mashgʻulotlari oraligʻidagi tanaffus kamida 10 daqiqani tashkil etadi.
7-bob. Qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarini tashkil etish va oʻtkazish
43. Malaka oshirish kurslari Vazirlik tomonidan tasdiqlangan buyurtmanoma asosida hamda buyurtmachilar bilan tuzilgan shartnomalar asosida Markazda tashkil etiladi.
44. Markazga taqdim etiladigan buyurtmanomada xodimning familiyasi, ismi va otasining ismi, qachon va qaysi taʼlim muassasasini bitirganligi, diplom boʻyicha mutaxassisligi, pedagogik staji, ish joyi, lavozimi, oxirgi marta malaka oshirgan vaqti va sertifikat raqami, malaka oshirish yoʻnalishi va malaka oshirishga keladigan vaqti (oyi) koʻrsatiladi.
45. Malaka oshirish kurslaridan oʻtish jadvali har yili 15-dekabrga qadar Vazirlik tomonidan tasdiqlanadi hamda buyurtmachilarga yetkaziladi.
46. Buyurtmachilar malaka oshirish kurslaridan oʻtish jadvaliga asosan tegishli musiqa sohasi pedagog va mutaxassislarining Markazga oʻz vaqtida oʻqishga yetib borishlarini taʼminlaydilar.
47. Joriy yilda buyurtmaga kiritilmagan musiqa sohasi pedagog va mutaxassislari Markaz bilan tuzilgan shartnoma asosida malaka oshirish kurslaridan oʻtishlari mumkin.
48. Shartnoma asosidagi musiqa sohasi pedagog va mutaxassislarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish kurslari buyurtmachi talabi va mehnat bozorining ehtiyojlaridan kelib chiqqan holda Markazda tashkil etiladi.
Markaz buyurtmachi tomonidan taqdim etilgan hujjatlarni oʻrganib chiqib, qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarini tashkil etish uchun Vazirlikka buyurtmanoma bilan murojaat qiladi.
49. Shartnoma asosida qayta tayyorlash kurslarini tashkil etish uchun quyidagi hujjatlar talab qilinadi:
qayta tayyorlash kurslarida oʻqishi rejalashtirilayotgan tinglovchilar (familiyasi, ismi va otasining ismi, qachon va qaysi taʼlim muassasasini bitirganligi, diplom boʻyicha mutaxassisligi, pedagogik staji) haqida maʼlumot;
qayta tayyorlash kurslarini oʻtkazish jadvali;
qayta tayyorlash kurslari uchun uslubiy taʼminotning (oʻquv-mavzu rejasi, dasturlar, majmualar) mavjudligi haqida maʼlumot;
qayta tayyorlash kurslarini oʻtkazish uchun yetarli boʻlgan ilmiy-pedagogik salohiyatning (maʼruzachi va amaliy darslarni olib boruvchi professor-oʻqituvchilarning familiyasi, ismi va otasining ismi, ilmiy darajasi va ilmiy unvoni, asosiy ish joyi) mavjudligi haqida maʼlumot;
qayta tayyorlash kurslarini oʻtkazish uchun zarur boʻlgan moddiy-texnik bazaning (auditoriya fondi, kompyuter xonalari, fan xonalari, kutubxona va h.k.) mavjudligi haqida maʼlumot.
50. Markazda qayta tayyorlash kurslari buyurtmachi tomonidan taklif etiladigan yoʻnalishlardan kelib chiqqan holda tashkil etiladi.
51. Qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslariga tinglovchilarni qabul qilish Markaz direktori buyrugʻi bilan rasmiylashtiriladi.
Qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslariga tinglovchilarni qabul qilish toʻgʻrisidagi buyruq kurslar boshlanishi sanasidan boshlab 3 kun mobaynida rasmiylashtiriladi.
52. Qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslari boshlangandan keyin 3 kun mobaynida mashgʻulotlarga kelmagan tinglovchilar, kelmaslikning sabablaridan qatʼi nazar, kurslarga qoʻyilmaydi.
53. Musiqa sohasi pedagog va mutaxassislari malaka oshirish kurslariga uzrli sabablarga koʻra oʻz vaqtida kelmagan boʻlsa, ularga oʻqishning tegishli yoʻnalishi boʻyicha navbatdagi malaka oshirish kurslarida oʻqishga ruxsat beriladi.
54. Markaz qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslariga tinglovchilarning oʻz vaqtida kelmaganligi haqida tegishli buyurtmachiga xabar beradi.
55. Qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarida oʻquv jarayoni tegishli yoʻnalishlar boʻyicha tasdiqlangan namunaviy oʻquv rejasi va dasturlariga muvofiq ishlab chiqilgan ishchi oʻquv rejasi va dasturlari asosida amalga oshiriladi hamda mashgʻulotlar jadvali boʻyicha tartibga solinadi.
Namunaviy oʻquv rejasi va dasturlari fan, texnika, texnologiyalar va ishlab chiqarishni rivojlantirishning ustuvor yoʻnalishlari asosida har yili takomillashtiriladi.
56. Qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarining oʻquv jarayoniga jalb etilgan tinglovchilar akademik guruhlarga boʻlinadi. Bunda, akademik guruhlar kamida 25 kishini tashkil etadi. Akademik guruhlarni shakllantirishda qayta tayyorlash va malaka oshirish kursining yoʻnalishi, oʻquv rejasi va dasturlari, pedagoglarning bazaviy maʼlumoti va egallab turgan lavozimlari, shuningdek, buyurtmachining talablari hisobga olinadi.
Malaka oshirish kurslarida tinglovchilar kontingenti yetarli boʻlmagan yoʻnalishlarda, istisno tariqasida, Markaz direktori buyrugʻi bilan malaka oshirish masofaviy taʼlim shaklida amalga oshirilishi mumkin.
57. Tinglovchilarning oʻzlashtirishini baholash tizimi Vazirlik tomonidan belgilangan tartibga muvofiq amalga oshiriladi.
58. Qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarida mashgʻulotlar oʻtkazish uchun Konservatoriyaning yetakchi pedagog xodimlari, ilmiy-tadqiqot muassasalari va tashkilotlarining yetakchi mutaxassislari, doktorlik dissertatsiyalarini himoya qilish boʻyicha ilmiy kengash aʼzolari, shuningdek, xorijiy mutaxassislar jalb etiladilar.
Qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarini oʻtkazish uchun jalb etiladigan professor-oʻqituvchilar mehnatiga haq toʻlash qonunchilikda belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
59. Qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarini tashkil qilish, ularni talab darajasida oʻtkazish, taʼlim jarayoni samaradorligini taʼminlash hamda tinglovchilarning yashashi uchun sharoit yaratish (Markazda tinglovchilar turar joyi mavjud boʻlsa) Markaz direktori zimmasiga yuklanadi.
8-bob. Malaka oshirishning masofaviy shaklini tashkil etish va oʻtkazish
60. Malaka oshirishning masofaviy shakli (keyingi oʻrinlarda masofaviy taʼlim shakli deb ataladi) Vazirlik bilan kelishgan holda, tegishli oʻquv rejasi va oʻquv dasturlari asosida, maxsus virtual kurslar faoliyat koʻrsatadigan, axborot-kommunikatsiya vositalari yordamida axborotlarni uzatish va qabul qilish uchun zarur baza bilan jihozlangan hamda tegishli moddiy-texnik, oʻquv-metodik bazaga va xodimlar salohiyatiga ega boʻlgan Markaz tomonidan tashkil etiladi.
61. Masofaviy taʼlim shaklidagi malaka oshirish kursining davomiyligi Markazda oʻqishning tegishli kursi akademik soatlarida belgilanadi, bunda kalendar muddatlar akademik muddatlardan ortiq boʻlishi mumkin.
62. Masofaviy taʼlim shakli boʻyicha kurslarga yuqori malakali, shuningdek, axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini zarur darajada qoʻllash koʻnikmalariga ega boʻlgan pedagoglar qabul qilinadi.
63. Masofaviy taʼlim shakli boʻyicha oʻqitish jarayonida tinglovchilar faoliyati, taʼlim jarayonini muvofiqlashtirish va yoʻnaltirish, Konservatoriya professor-oʻqituvchilari tarkibidan Konservatoriya rektori bilan kelishilgan holda, Markaz direktorining buyrugʻi bilan biriktiriladigan tyutor (pedagog oʻqituvchi-konsultant) tomonidan amalga oshiriladi.
Tinglovchilar bilan doimiy aloqa bogʻlash, tinglovchilarga zarur metodik yordam berish, yakka tartibdagi mashgʻulotni bajarish yuzasidan nazoratni amalga oshirish va tinglovchilar bilimlarini baholash tyutorning vazifalariga kiradi. Tyutor yakka tartibdagi topshiriqning tinglovchi tomonidan bajarilishi xolisona baholanishi uchun javob beradi.
Tyutor bilan aloqa elektron pochta, telefon va boshqa elektron aloqa vositalari yordamida amalga oshiriladi. Shuningdek, tyutor bilan aloqa kontakt-sessiyalar (bevosita yuzma-yuz muloqot) tarzida (kursning oʻquv rejasida belgilangan muddatlarda) ham amalga oshirilishi mumkin.
9-bob. Qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslari tinglovchilarining huquq va majburiyatlari
64. Buyurtmanomaga kiritilgan malaka oshirish kurslari tinglovchilari uchun oʻqishning barcha davrida ularning asosiy ish joyi boʻyicha egallagan lavozimi va oʻrtacha ish haqi saqlanadi, ularning oʻquv yuklamasi esa boshqa xodimlar oʻrtasida taqsimlanadi.
Bunda, malaka oshirish kurslariga yuborilgan musiqa sohasi pedagog va mutaxassislari malaka oshirish davrida oʻtolmay qolgan yakka tartibda oʻtiladigan dars mashgʻulotlarini ular kursni oʻzlashtirib qaytganlaridan soʻng intensiv (jadallashtirilgan) tarzda oʻtkazib beradilar.
Ishdan ajralgan holda Markazga malaka oshirishga boshqa hududlardan yuborilgan tinglovchilar uchun qonun hujjatlarida belgilangan tartibda oʻqishga borish va undan qaytish boʻyicha bir martalik yoʻl haqi xarajatlari ularni yuborgan tomon hisobidan qoplanadi.
65. Qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarining tinglovchilari Markazdagi oʻquv auditoriyalari, repititoriylari, axborot-resurs markazlari, sogʻlomlashtirish va maishiy xizmat koʻrsatish shoxobchalaridan bepul foydalanish huquqiga ega.
66. Tinglovchi quyidagi holatlarda tinglovchilar safidan chetlashtirilishi mumkin:
oʻz xohishiga binoan;
oʻquv intizomini va Markazning ichki tartib-qoidalarini buzganligi uchun;
oʻquv mashgʻulotlarini uzrli sabablarsiz 18 akademik soatdan ortiq qoldirganligi sababli;
taʼlim dasturlarini oʻzlashtirmaganligi uchun;
salomatligi tufayli (tibbiy komissiya maʼlumotnomasi asosida);
sud tomonidan ozodlikdan mahrum etilganligi sababli;
vafot etganligi sababli.
67. Tinglovchi malaka oshirish kursidan chetlatilganda, unga Markaz tomonidan sabablari koʻrsatilgan holda maʼlumotnoma beriladi, shuningdek, bu haqda uni malaka oshirishga yuborgan buyurtmachiga xabar beriladi.
Malaka oshirish kursidan chetlatilgan yoki yakuniy nazoratdan oʻta olmagan buyurtma asosida kelgan tinglovchi, keyingi oʻquv yili uchun buyurtmachi tomonidan unga ish haqi saqlanmagan holda, taʼtil berilishi asosida buyurtmanomaga kiritiladi.
68. Qayta tayyorlash kursi taʼlim dasturlarini oʻzlashtirish yuzasidan yakuniy nazoratdan qoniqarsiz baho olgan tinglovchilarga kamida 1 oydan soʻng yakuniy kursni tugatish ishini qayta yakuniy nazoratdan oʻtkazish (qayta himoya qilish) imkoniyati beriladi.
10-bob. Qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslari tinglovchilarining bitiruv malakaviy (kursni tugatish) ishi himoyasi
69. Qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslari tinglovchilari oʻqishni tugatgandan keyin, yakuniy attestatsiya komissiyalari tomonidan oʻtkaziladigan bitiruv malakaviy (kursni tugatish) ishini (keyingi oʻrinlarda bitiruv malakaviy ishi deb ataladi) himoya qilishdan oʻtishlari kerak.
Yakuniy attestatsiya komissiyalari Markaz direktorining buyrugʻi asosida Konservatoriya rektori bilan kelishilgan holda tashkil etiladi.
70. Qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslari tinglovchilariga yakuniy test sinovlari ijobiy natijalari asosida bitiruv malakaviy ishini himoya qilishiga ruxsat beriladi.
71. Qayta tayyorlash va malaka oshirish boʻyicha taʼlim dasturlari talablarini muvaffaqiyatli bajargan tinglovchilarga tegishli ravishda davlat namunasidagi quyidagi hujjatlar beriladi:
malaka oshirish haqida davlat namunasidagi sertifikat — kamida 4 hafta (144 soat) hajmidagi taʼlim dasturlarini oʻtagan tinglovchilar uchun;
qayta tayyorlash haqida davlat namunasidagi diplom — kamida 16 hafta (576 soat) hajmidagi taʼlim dasturlarini oʻtagan tinglovchilar uchun.
Yakuniy nazorat natijasida oʻqitish dasturini oʻzlashtirish yuzasidan qoniqarsiz baho olgan tinglovchilarga oʻquv kursini tamomlaganlik toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma beriladi.
Qayta tayyorlash haqida davlat namunasidagi diplom va malaka oshirish haqida davlat namunasidagi sertifikat belgilangan tartibda rasmiylashtiriladi.
72. Musiqa sohasi pedagog va mutaxassislarining malaka toifalarini olishi (oʻzgartirishi) va egallab turgan lavozimlariga muvofiqligini attestatsiyadan oʻtkazishda ular qayta tayyorlash yoki malaka oshirish kurslaridan oʻtganligi toʻgʻrisida hujjat (diplom, sertifikat)ning mavjudligi talab etiladi.
73. Shartnoma asosida qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslari uchun xarajatlar smetasi Markaz tomonidan tuziladi va belgilangan tartibda Vazirlik tomonidan tasdiqlanadi.
Xarajatlar smetasida kursning oʻquv rejasi va dasturida nazarda tutilgan barcha dars mashgʻulotlari uchun toʻlanadigan soatbay haq, Markazning moddiy-texnik taʼminoti, kursni tashkil etish va oʻtkazishga jalb etilgan (rahbar, pedagog va texnik) xodimlarga toʻlanadigan ish haqi, ularni ragʻbatlantirish, shuningdek, toʻlanadigan soliqlar uchun mablagʻlar nazarda tutiladi.
Shartnoma asosida tashkil etiladigan kurslarda oʻqish uchun tinglovchi tomonidan toʻlanadigan mablagʻ mazkur kurslarni oʻtkazish uchun sarflanadigan xarajatlar hajmidan kelib chiqqan holda (xarajatlar smetasidagi jami xarajatlarni tinglovchilar soniga boʻlish orqali) hisoblab chiqiladi.
Qayta tayyorlash kurslarida oʻqish uchun Markaz bilan buyurtmachi oʻrtasida belgilangan tartibda toʻlov kontrakti (shartnoma) rasmiylashtiriladi, qonun hujjatlarida belgilangan holatlar bundan mustasno.
11-bob. Yakunlovchi qoida
74. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonun hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Musiqa sohasi pedagoglarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tartibi toʻgʻrisida nizomga ILOVA
Musiqa sohasi pedagoglarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish
Bosqichlar Ijrochilar Amalga oshirish mexanizmi Bajarish muddati 1-bosqich Buyurtmachi 1. Keyingi kalendar yili uchun qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslariga yuboriladigan tinglovchilar roʻyxatini shakllantirish. 2. Tinglovchilar roʻyxatini Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligiga taqdim etish. 3. Qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarida oʻqish uchun Markaz bilan shartnoma tuzish. har yili 15-noyabrga qadar 2-bosqich Markaz 1. Qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslaridan oʻtish jadvalini ishlab chiqish va Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi tomonidan tasdiqlatish. 2. Qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslaridan oʻtish jadvalini buyurtmachilarga yetkazish. har yili 15-dekabrga qadar 3-bosqich Markaz Qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarini tashkil etish: qayta tayyorlash kurslari kamida 16 hafta (576 soat); malaka oshirish kurslari kamida 4 hafta (144 soat); oliy maʼlumotga ega boʻlmagan mutaxassislar uchun maqom sanʼati boʻyicha qayta tayyorlash kurslari kamida 6 oy (720 soat). reja asosida 4-bosqich Markaz Kurslarni tamomlagan tinglovchilarga: qayta tayyorlash haqida davlat namunasidagi diplom; malaka oshirish haqida davlat namunasidagi sertifikat berish. kurslar yakuni boʻyicha
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2019-yil 20-fevral,
149-son