UzbekAI

← Qonunlar

📅 2019-yil 20-yanvar · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Sogʻliqni saqlash vazirligi Ichki ishlar vazirligi

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2019 йил 20 январь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ички ишлар вазирлиги

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 20 января 2019 г. · Документы министерств и ведомств · Министерства здравоохранения Министерства внутренних дел

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 20 January 2019 · Ministry and agency documents · Sogʻliqni saqlash vazirligi Ichki ishlar vazirligi

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг

Қарори

НИЗОМ

Ички ишлар органларининг вақтинча сақлаш ҳибсхоналари ҳамда маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналарда сақланаётган шахсларга давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг « Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида » ва « Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида »ги қонунларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги қарор қилади:

1. Ички ишлар органларининг вақтинча сақлаш ҳибсхоналари ҳамда маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналарда сақланаётган шахсларга давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кунидан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг 2019 йил 20 январдаги 63, 83-сон қарорига ИЛОВА

Ички ишлар органларининг вақтинча сақлаш ҳибсхоналари ҳамда маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналарда сақланаётган шахсларга давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисида

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг « Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида »ги ва « Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида »ги қонунларига мувофиқ ички ишлар органларининг вақтинча сақлаш ҳибсхоналари ҳамда маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналарда (бундан буён матнда махсус муассаса деб юритилади) сақланаётган шахсларга давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида тиббий ёрдам кўрсатиш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Махсус муассасада сақланаётган шахсларга стационар шароитда тиббий ёрдам кўрсатилиши зарур бўлган ҳолларда уларга давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида тиббий ёрдам кўрсатилади.

Махсус муассасада сақланаётган ҳомиладор аёлларга туғиш учун, шунингдек тиббий кузатувга муҳтож бўлган шахсларга давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида тиббий ёрдам кўрсатилиши шарт.

2. Махсус муассасада сақланаётган шахснинг давлат соғлиқни сақлаш муассасасига бориш, келиш ҳамда у ерда бўлиш вақтида унинг қўриқланиши, хулқ-атвори назорат қилиниши ва хавфсизлиги таъминланиши ички ишлар органлари ходимлари томонидан амалга оширилади.

2-боб. Махсус муассасада сақланаётган шахсни давлат соғлиқни сақлаш муассасасига юбориш

3. Махсус муассасада сақланаётган шахс махсус муассаса тиббиёт ходимларига камераларни ҳар кунги кўздан кечириш вақтида, шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда эса, махсус муассасанинг исталган ходимига тиббий ёрдам кўрсатилишини сўраб мурожаат қилиши мумкин. Бунда махсус муассаса тиббиёт ходими томонидан махсус муассасада сақланаётган тиббий ёрдамга муҳтож шахсга (бундан буён матнда шахс деб юритилади) зарур тиббий ёрдам кўрсатилиши шарт.

4. Шахсни махсус муассаса тиббиёт ходими томонидан тиббий кўрикдан ўтказиш жараёнида шахсга шошилинч ёки кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатилиши зарур деб ҳисобланганда, махсус муассаса тиббиёт ходими шу вақтнинг ўзида тез тиббий ёрдам кўрсатилишини таъминлаши лозим. Бунда муассаса тиббиёт ходими телефон ёки бошқа алоқа воситалари орқали тез тиббий ёрдам бригадасини чақиради.

5. Махсус муассаса тиббиёт ходими шахсни тиббий кўрикдан ўтказиш жараёнида кузатилган касаллик аломатлари ҳақидаги маълумотларни муассаса тиббиёт ходими томонидан юритиладиган Тиббий ёрдам кўрсатиш китобига киритади.

6. Тез тиббий ёрдам бригадаси тегишли махсус муассасага етиб келганидан кейин шахс тез тиббий ёрдам бригадаси мутахассислари томонидан тиббий кўрикдан ўтказилади ва унга зарур тиббий ёрдам кўрсатилади.

Шахсга тиббий ёрдам кўрсатишда қўшимча тез тиббий ёрдам бригадаси чақирилиши мумкин.

7. Тез тиббий ёрдам бригадаси мутахассиси томонидан шахсни тиббий кўрикдан ўтказиш натижасида, шахсга стационар шароитда шошилинч ёки кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатилиши зарур деб топилганда, шахс тез тиббий ёрдам бригадаси мутахассисининг дастлабки ташхисига мувофиқ тегишли давлат соғлиқни сақлаш муассасасига олиб борилиши керак.

8. Шахсни давлат соғлиқни сақлаш муассасасига олиб бориш тез тиббий ёрдам бригадасининг ихтисослаштирилган транспорт воситасида ички ишлар органлари ходимлари ҳамда тез тиббий ёрдам бригадаси мутахассислари назорати остида амалга оширилади.

3-боб. Махсус муассасадан олиб келинган шахсларга давлат соғлиқни сақлаш муассасасида тиббий ёрдам кўрсатиш

9. Давлат соғлиқни сақлаш муассасасига олиб келинган шахс мазкур муассасанинг қабул бўлими навбатчи шифокори томонидан тиббий кўрикдан ўтказилади.

10. Шахс навбатчи шифокор кўрсатмасига асосан тор соҳа мутахассислари томонидан тиббий кўрикдан, шунингдек диагностика ва даволаш стандартлари асосида инструментал ва лаборатор текширувлардан ҳам ўтказилиши мумкин.

11. Навбатчи шифокор ёки тор соҳа мутахассислари (бундан буён матнда шифокор деб юритилади) шахсни тиббий кўрикдан ҳамда диагностика ва даволаш стандартлари асосида инструментал ва лаборатор текширувлардан ўтказиш натижалари асосида шахсга стационар ёки амбулатор шароитда тиббий ёрдам кўрсатилиши лозимлиги ёхуд тиббий ёрдам кўрсатилишига зарурат йўқлиги тўғрисида қарор қабул қилади.

12. Шифокор шахсга стационар шароитда тиббий ёрдам кўрсатилиши лозимлиги тўғрисида қарор қабул қилганда, у шахсни давлат соғлиқни сақлаш муассасасининг махсус хонасига (бундан буён матнда махсус хона деб юритилади) жойлаштириш чораларини кўради.

13. Махсус хона қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

махсус хона бинонинг қайси қаватида жойлашганлигидан қатъи назар деразалари хонанинг ички томонидан темир панжаралар билан қопланган бўлиши;

махсус хонага кириш эшиги темир қоплама билан қопланган ёки эшикка қўшимча равишда темир панжара ўрнатилган бўлиши;

махсус хонадаги каравот, стол-стуллар ва озиқ-овқат маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган жиҳозлар (совутгич) полга маҳкамлаб қотирилган бўлиши;

махсус хона кўзга зиён етказмайдиган ҳолда ўқиш ёки ёзиш учун етарли табиий ва сунъий ёруғликка эга бўлиши лозим.

14. Махсус хона қуйидаги жиҳозлар, буюм ва ашёлар билан жиҳозланган бўлиши керак:

бир қаватли каравот;

стол ва стул (ўриндиқ);

озиқ-овқат маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган жиҳозлар;

кийим-бош учун илгич;

ахлат қутиси;

сунъий шамоллатиш тизими (вентиляция);

иситиш тизими.

Махсус хонага болали аёллар жойлаштирилган ҳолларда ушбу хонага қўшимча равишда қуйидаги жиҳозлар ўрнатилади:

болалар учун пластмассали ваннача;

қўшимча иситиш ускуналари.

Махсус хонада мазкур бандда кўрсатилмаган жиҳозлар, буюм ва ашёлар жойлаштирилишига йўл қўйилмайди.

15. Шахсни тиббий кўрикдан, шунингдек диагностика ва даволаш стандартлари асосида инструментал ва лаборатор текширувлардан ўтказиш ҳамда давлат соғлиқни сақлаш муассасасининг махсус хонасида тиббий ёрдам кўрсатиш ички ишлар органлари ходимлари назорати остида амалга оширилиши шарт.

16. Шахс стационар шароитда тиббий ёрдам кўрсатилиши учун давлат соғлиқни сақлаш муассасасига жойлаштирилганда, махсус муассасанинг масъул ходими шу куннинг ўзида бу ҳақда шахснинг қариндошларини хабардор қилиши лозим. Бунда махсус муассасанинг масъул ходими томонидан Ўзбекистон Республикасининг « Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида »ги ва « Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида »ги қонунларига мувофиқ шахсга ҳимоячиси, қонуний вакили, қариндошлари ҳамда бошқа шахслар билан учрашувлар берилиши таъминланиши лозим.

17. Шифокор шахсга амбулатор шароитда тиббий ёрдам кўрсатилиши лозимлиги ёки тиббий ёрдам кўрсатилишига зарурат йўқлиги тўғрисида қарор қабул қилганда, шунингдек шахсга давлат соғлиқни сақлаш муассасасида стационар шароитда тиббий ёрдам кўрсатиш якунланган ҳолларда шахс шифокорнинг рухсати билан ички ишлар органлари ходимларининг назорати остида ички ишлар органларининг махсус транспорт воситасида тегишли махсус муассасага қайтиб олиб борилади.

18. Шифокор шахсга амбулатор шароитда тиббий ёрдам кўрсатилиши лозимлиги тўғрисида қарор қабул қилган ҳолларда шахсга у сақланаётган махсус муассасанинг амбулатор тиббий хизмат камераларида ёки махсус жиҳозланган тиббиёт хоналарида амбулатор шароитда тиббий ёрдам кўрсатилади.

19. Шахснинг илтимосига кўра, махсус муассасанинг масъул ходими шахснинг ҳимоячиси, қонуний вакили, қариндошларини шахс давлат соғлиқни сақлаш муассасасидан махсус муассасага қайтариб олиб келинганлиги ва унинг аҳволи ҳақида хабардор қилиб туриши лозим.

5-боб. Якуний қоида

20. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

Соғлиқни сақлаш вазири А. ШАДМАНОВ

Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ

Тошкент ш.,

2019 йил 20 январь,

Тошкент ш.,

2019 йил 20 январь,

63-сон

86-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.03.2019 й., 10/19/3141/2697-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining

Qarori

NIZOM

Ichki ishlar organlarining vaqtincha saqlash hibsxonalari hamda maʼmuriy qamoqqa olingan shaxslarni qabul qilish va saqlash uchun moʻljallangan maxsus qabulxonalarda saqlanayotgan shaxslarga davlat sogʻliqni saqlash muassasalarida tibbiy yordam koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasining “ Jinoyat ishini yuritish chogʻida qamoqda saqlash toʻgʻrisida ” va “ Maʼmuriy qamoqni oʻtash tartibi toʻgʻrisida ”gi qonunlariga muvofiq, Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi va Ichki ishlar vazirligi qaror qiladi:

1. Ichki ishlar organlarining vaqtincha saqlash hibsxonalari hamda maʼmuriy qamoqqa olingan shaxslarni qabul qilish va saqlash uchun moʻljallangan maxsus qabulxonalarda saqlanayotgan shaxslarga davlat sogʻliqni saqlash muassasalarida tibbiy yordam koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kunidan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi va Ichki ishlar vazirligining 2019-yil 20-yanvardagi 63, 83-son qaroriga ILOVA

Ichki ishlar organlarining vaqtincha saqlash hibsxonalari hamda maʼmuriy qamoqqa olingan shaxslarni qabul qilish va saqlash uchun moʻljallangan maxsus qabulxonalarda saqlanayotgan shaxslarga davlat sogʻliqni saqlash muassasalarida tibbiy yordam koʻrsatish tartibi toʻgʻrisida

Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasining “ Jinoyat ishini yuritish chogʻida qamoqda saqlash toʻgʻrisida ”gi va “ Maʼmuriy qamoqni oʻtash tartibi toʻgʻrisida ”gi qonunlariga muvofiq ichki ishlar organlarining vaqtincha saqlash hibsxonalari hamda maʼmuriy qamoqqa olingan shaxslarni qabul qilish va saqlash uchun moʻljallangan maxsus qabulxonalarda (bundan buyon matnda maxsus muassasa deb yuritiladi) saqlanayotgan shaxslarga davlat sogʻliqni saqlash muassasalarida tibbiy yordam koʻrsatish tartibini belgilaydi.

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Maxsus muassasada saqlanayotgan shaxslarga statsionar sharoitda tibbiy yordam koʻrsatilishi zarur boʻlgan hollarda ularga davlat sogʻliqni saqlash muassasalarida tibbiy yordam koʻrsatiladi.

Maxsus muassasada saqlanayotgan homilador ayollarga tugʻish uchun, shuningdek tibbiy kuzatuvga muhtoj boʻlgan shaxslarga davlat sogʻliqni saqlash muassasalarida tibbiy yordam koʻrsatilishi shart.

2. Maxsus muassasada saqlanayotgan shaxsning davlat sogʻliqni saqlash muassasasiga borish, kelish hamda u yerda boʻlish vaqtida uning qoʻriqlanishi, xulq-atvori nazorat qilinishi va xavfsizligi taʼminlanishi ichki ishlar organlari xodimlari tomonidan amalga oshiriladi.

2-bob. Maxsus muassasada saqlanayotgan shaxsni davlat sogʻliqni saqlash muassasasiga yuborish

3. Maxsus muassasada saqlanayotgan shaxs maxsus muassasa tibbiyot xodimlariga kameralarni har kungi koʻzdan kechirish vaqtida, shoshilinch va kechiktirib boʻlmaydigan hollarda esa, maxsus muassasaning istalgan xodimiga tibbiy yordam koʻrsatilishini soʻrab murojaat qilishi mumkin. Bunda maxsus muassasa tibbiyot xodimi tomonidan maxsus muassasada saqlanayotgan tibbiy yordamga muhtoj shaxsga (bundan buyon matnda shaxs deb yuritiladi) zarur tibbiy yordam koʻrsatilishi shart.

4. Shaxsni maxsus muassasa tibbiyot xodimi tomonidan tibbiy koʻrikdan oʻtkazish jarayonida shaxsga shoshilinch yoki kechiktirib boʻlmaydigan tibbiy yordam koʻrsatilishi zarur deb hisoblanganda, maxsus muassasa tibbiyot xodimi shu vaqtning oʻzida tez tibbiy yordam koʻrsatilishini taʼminlashi lozim. Bunda muassasa tibbiyot xodimi telefon yoki boshqa aloqa vositalari orqali tez tibbiy yordam brigadasini chaqiradi.

5. Maxsus muassasa tibbiyot xodimi shaxsni tibbiy koʻrikdan oʻtkazish jarayonida kuzatilgan kasallik alomatlari haqidagi maʼlumotlarni muassasa tibbiyot xodimi tomonidan yuritiladigan Tibbiy yordam koʻrsatish kitobiga kiritadi.

6. Tez tibbiy yordam brigadasi tegishli maxsus muassasaga yetib kelganidan keyin shaxs tez tibbiy yordam brigadasi mutaxassislari tomonidan tibbiy koʻrikdan oʻtkaziladi va unga zarur tibbiy yordam koʻrsatiladi.

Shaxsga tibbiy yordam koʻrsatishda qoʻshimcha tez tibbiy yordam brigadasi chaqirilishi mumkin.

7. Tez tibbiy yordam brigadasi mutaxassisi tomonidan shaxsni tibbiy koʻrikdan oʻtkazish natijasida, shaxsga statsionar sharoitda shoshilinch yoki kechiktirib boʻlmaydigan tibbiy yordam koʻrsatilishi zarur deb topilganda, shaxs tez tibbiy yordam brigadasi mutaxassisining dastlabki tashxisiga muvofiq tegishli davlat sogʻliqni saqlash muassasasiga olib borilishi kerak.

8. Shaxsni davlat sogʻliqni saqlash muassasasiga olib borish tez tibbiy yordam brigadasining ixtisoslashtirilgan transport vositasida ichki ishlar organlari xodimlari hamda tez tibbiy yordam brigadasi mutaxassislari nazorati ostida amalga oshiriladi.

3-bob. Maxsus muassasadan olib kelingan shaxslarga davlat sogʻliqni saqlash muassasasida tibbiy yordam koʻrsatish

9. Davlat sogʻliqni saqlash muassasasiga olib kelingan shaxs mazkur muassasaning qabul boʻlimi navbatchi shifokori tomonidan tibbiy koʻrikdan oʻtkaziladi.

10. Shaxs navbatchi shifokor koʻrsatmasiga asosan tor soha mutaxassislari tomonidan tibbiy koʻrikdan, shuningdek diagnostika va davolash standartlari asosida instrumental va laborator tekshiruvlardan ham oʻtkazilishi mumkin.

11. Navbatchi shifokor yoki tor soha mutaxassislari (bundan buyon matnda shifokor deb yuritiladi) shaxsni tibbiy koʻrikdan hamda diagnostika va davolash standartlari asosida instrumental va laborator tekshiruvlardan oʻtkazish natijalari asosida shaxsga statsionar yoki ambulator sharoitda tibbiy yordam koʻrsatilishi lozimligi yoxud tibbiy yordam koʻrsatilishiga zarurat yoʻqligi toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.

12. Shifokor shaxsga statsionar sharoitda tibbiy yordam koʻrsatilishi lozimligi toʻgʻrisida qaror qabul qilganda, u shaxsni davlat sogʻliqni saqlash muassasasining maxsus xonasiga (bundan buyon matnda maxsus xona deb yuritiladi) joylashtirish choralarini koʻradi.

13. Maxsus xona quyidagi talablarga javob berishi lozim:

maxsus xona binoning qaysi qavatida joylashganligidan qatʼi nazar derazalari xonaning ichki tomonidan temir panjaralar bilan qoplangan boʻlishi;

maxsus xonaga kirish eshigi temir qoplama bilan qoplangan yoki eshikka qoʻshimcha ravishda temir panjara oʻrnatilgan boʻlishi;

maxsus xonadagi karavot, stol-stullar va oziq-ovqat mahsulotlarini saqlashga moʻljallangan jihozlar (sovutgich) polga mahkamlab qotirilgan boʻlishi;

maxsus xona koʻzga ziyon yetkazmaydigan holda oʻqish yoki yozish uchun yetarli tabiiy va sunʼiy yorugʻlikka ega boʻlishi lozim.

14. Maxsus xona quyidagi jihozlar, buyum va ashyolar bilan jihozlangan boʻlishi kerak:

bir qavatli karavot;

stol va stul (oʻrindiq);

oziq-ovqat mahsulotlarini saqlashga moʻljallangan jihozlar;

kiyim-bosh uchun ilgich;

axlat qutisi;

sunʼiy shamollatish tizimi (ventilyatsiya);

isitish tizimi.

Maxsus xonaga bolali ayollar joylashtirilgan hollarda ushbu xonaga qoʻshimcha ravishda quyidagi jihozlar oʻrnatiladi:

bolalar uchun plastmassali vannacha;

qoʻshimcha isitish uskunalari.

Maxsus xonada mazkur bandda koʻrsatilmagan jihozlar, buyum va ashyolar joylashtirilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

15. Shaxsni tibbiy koʻrikdan, shuningdek diagnostika va davolash standartlari asosida instrumental va laborator tekshiruvlardan oʻtkazish hamda davlat sogʻliqni saqlash muassasasining maxsus xonasida tibbiy yordam koʻrsatish ichki ishlar organlari xodimlari nazorati ostida amalga oshirilishi shart.

16. Shaxs statsionar sharoitda tibbiy yordam koʻrsatilishi uchun davlat sogʻliqni saqlash muassasasiga joylashtirilganda, maxsus muassasaning masʼul xodimi shu kunning oʻzida bu haqda shaxsning qarindoshlarini xabardor qilishi lozim. Bunda maxsus muassasaning masʼul xodimi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasining “ Jinoyat ishini yuritish chogʻida qamoqda saqlash toʻgʻrisida ”gi va “ Maʼmuriy qamoqni oʻtash tartibi toʻgʻrisida ”gi qonunlariga muvofiq shaxsga himoyachisi, qonuniy vakili, qarindoshlari hamda boshqa shaxslar bilan uchrashuvlar berilishi taʼminlanishi lozim.

17. Shifokor shaxsga ambulator sharoitda tibbiy yordam koʻrsatilishi lozimligi yoki tibbiy yordam koʻrsatilishiga zarurat yoʻqligi toʻgʻrisida qaror qabul qilganda, shuningdek shaxsga davlat sogʻliqni saqlash muassasasida statsionar sharoitda tibbiy yordam koʻrsatish yakunlangan hollarda shaxs shifokorning ruxsati bilan ichki ishlar organlari xodimlarining nazorati ostida ichki ishlar organlarining maxsus transport vositasida tegishli maxsus muassasaga qaytib olib boriladi.

18. Shifokor shaxsga ambulator sharoitda tibbiy yordam koʻrsatilishi lozimligi toʻgʻrisida qaror qabul qilgan hollarda shaxsga u saqlanayotgan maxsus muassasaning ambulator tibbiy xizmat kameralarida yoki maxsus jihozlangan tibbiyot xonalarida ambulator sharoitda tibbiy yordam koʻrsatiladi.

19. Shaxsning iltimosiga koʻra, maxsus muassasaning masʼul xodimi shaxsning himoyachisi, qonuniy vakili, qarindoshlarini shaxs davlat sogʻliqni saqlash muassasasidan maxsus muassasaga qaytarib olib kelinganligi va uning ahvoli haqida xabardor qilib turishi lozim.

5-bob. Yakuniy qoida

20. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgarlikka tortiladi.

Sogʻliqni saqlash vaziri A. SHADMANOV

Ichki ishlar vaziri P. BOBOJONOV

Toshkent sh.,

2019-yil 20-yanvar,

Toshkent sh.,

2019-yil 20-yanvar,

63-son

86-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 04.03.2019-y., 10/19/3141/2697-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 28.07.2021-y., 10/21/3313/0724-son)

lex.uz