📅 2019-yil 1-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019-yil 1-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019 йил 1 март · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 1 марта 2019 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 1 March 2019 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
СХЕМАСИ
Давлат тиббиёт ташкилотлари ҳамда республика аҳолисини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, давлат тиббиёт ташкилотларига ҳамда аҳолига дори воситалари ва тиббиёт буюмларини узлуксиз етказиб бериш, ажратилган бюджет ссудасини қайтариш тадбирларини жадаллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Dori-Darmon» акциядорлик компаниясини бошқариш самарадорлигини ва «Oʼzmedimpeks» давлат унитар корхонасининг молиявий барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 22 октябрдаги 849-сон қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига ажратилган 300 млрд сўм миқдоридаги фоизсиз бюджет ссудасининг:
15,0 млрд сўми Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига қопланганлиги;
26,5 млрд сўми «Oʼzmedimpeks» ДУК томонидан 2019 йил 1 апрелга қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига белгиланган тартибда қопланиши;
258,5 млрд сўми «Oʼzmedimpeks» ДУК харид қилган дори воситалари ва тиббиёт буюмларини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан харид қилишга бўлган эҳтиёжнинг асосланган ҳисоб-китоблари асосида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий бошқарув органларига ва давлат тиббиёт ташкилотларига сотиш орқали тушган маблағлардан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига қопланиши маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан харид қилишга бўлган эҳтиёжнинг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича тасдиқланадиган рўйхат ва тақсимотга асосан 2019 йил Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрлари доирасида, шунингдек, зарур ҳолларда маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан:
Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармаларига дори воситалари ва тиббиёт буюмлари учун зарур маблағлар ажратилишини;
давлат тиббиёт ташкилотлари харажатлари сметаларида дори воситалари ва тиббиёт буюмлари учун режалаштирилган бюджет маблағлари ҳудудий соғлиқни сақлаш органларига харажатлар сметасининг тегишли сатрида жамланишини таъминласин.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий бошқарув органларига дори воситалари ва тиббиёт буюмларини сотилиши ҳамда фоизсиз бюджет ссудасини қолган қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига қопланиши иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Бунда давлат тиббиёт ташкилотлари бўйича дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг йиллик эҳтиёжидан ортиқча захираси яратилиши ҳамда бунинг натижасида давлат тиббиёт ташкилотларининг бошқа турдаги зарур дори воситалари ва тиббиёт буюмларини харид қилишга маблағларнинг етишмовчилиги юзага келишига йўл қўймаслик бўйича жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига юклансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тақдим этилган ҳисоб-китобларга асосан «Oʼzmedimpeks» ДУК томонидан дори воситалари ва тиббиёт буюмларини давлат тиббиёт ташкилотларига етказиб бериш ва сақлаш харажатларини қоплаш учун республика бюджетидан зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Dori-Darmon» акциядорлик компаниясини бошқариш самарадорлигини ва «Oʼzmedimpeks» давлат унитар корхонасининг молиявий барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 22 октябрдаги 849-сон қарорининг 8-банди тўртинчи хатбошидаги :
давлат тилидаги матнида «1 мартгача» сўзлари «1 июлгача» сўзлари билан;
рус тилидаги матнида «до 1 марта» сўзлари «до 1 июля» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда эндокринологик ва гемофилия касалликларига чалинган ҳамда буйрак ва жигар трансплантацияси жарроҳлик амалиёти ўтказилган беморларни дори воситалари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида давлат тиббиёт ташкилотларининг харажатлар сметасида мазкур тадбирлар учун кўзда тутилган бюджет маблағларини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг харажатлар сметасида жамлаш орқали марказлаштирилган ҳолда харид қилишга рухсат берилсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 1 мартдаги 185-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий бошқарув органларига дори воситалари ва тиббиёт буюмларини сотилиши ҳамда фоизсиз бюджет ссудасини қолган қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига қопланишини амалга ошириш
Босқичлар Масъул ижрочилар Тадбирлар Бажариш муддатлари I-босқич Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари билан биргаликда республика, вилоят ва туман даражасидаги давлат тиббиёт ташкилотларининг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, дори воситалари ва тиббиёт буюмларини тақсимот рўйхатини шакллантириш ва тасдиқлаш. 2019 йил 10 март II-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган тақсимот рўйхатига асосан 2019 йил давлат бюджети параметрлари доирасида, шунингдек, зарур ҳолларда маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармаларига дори воситалари ва тиббиёт буюмлар учун зарур маблағларни ажратиш. 2019 йил 1 апрель III-босқич «Oʼzmedimpeks» ДУК «Oʼzmedimpеks» ДУК томонидан 26.5 млрд сўм фоизсиз бюджет ссудасини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига қайтариш. 2019 йил 1 апрель IV-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Тасдиқланган тақсимотга мувофиқ давлат тиббиёт ташкилотлари харажатлари сметаларида дори воситалари ва тиббиёт буюмлари учун режалаштирилган бюджет маблағларини Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари харажатлар сметасининг тегишли сатрига жамлаш. 2019 йил 20 апрель V-босқич Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари Тасдиқланган тақсимотга асосан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқарма органлари ўртасида дори воситалари ҳамда тиббиёт буюмларини сотиш учун тўғридан-тўғри шартномалар тузиш. 2019 йил 1 май VI-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ва вилоятлар соғликни сақлаш бошқармалари Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини сотиш юзасидан тузилган шартномага мувофиқ маблағларни тўлаш. Белгиланган муддатларда VII-босқич Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини сотишдан тушган 258,5 млрд сўм маблағни жамлаш ва фоизсиз бюджет ссудасини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига қайтариш. 2019 йил 1 июль
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 1 март,
185-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
SXEMASI
Davlat tibbiyot tashkilotlari hamda respublika aholisini dori vositalari va tibbiyot buyumlari bilan taʼminlashga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida
Aholini dori vositalari va tibbiyot buyumlari bilan taʼminlash tizimini takomillashtirish, shuningdek, davlat tibbiyot tashkilotlariga hamda aholiga dori vositalari va tibbiyot buyumlarini uzluksiz yetkazib berish, ajratilgan budjet ssudasini qaytarish tadbirlarini jadallashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Vazirlar Mahkamasining “Dori-Darmon” aksiyadorlik kompaniyasini boshqarish samaradorligini va “Oʼzmedimpeks” davlat unitar korxonasining moliyaviy barqarorligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 22-oktabrdagi 849-son qaroriga asosan Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligiga ajratilgan 300 mlrd soʻm miqdoridagi foizsiz budjet ssudasining:
15,0 mlrd soʻmi Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetiga qoplanganligi;
26,5 mlrd soʻmi “Oʼzmedimpeks” DUK tomonidan 2019-yil 1-aprelga qadar Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetiga belgilangan tartibda qoplanishi;
258,5 mlrd soʻmi “Oʼzmedimpeks” DUK xarid qilgan dori vositalari va tibbiyot buyumlarini Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan xarid qilishga boʻlgan ehtiyojning asoslangan hisob-kitoblari asosida Sogʻliqni saqlash vazirligining hududiy boshqaruv organlariga va davlat tibbiyot tashkilotlariga sotish orqali tushgan mablagʻlardan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetiga qoplanishi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan xarid qilishga boʻlgan ehtiyojning asoslangan hisob-kitoblari boʻyicha tasdiqlanadigan roʻyxat va taqsimotga asosan 2019-yil Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti parametrlari doirasida, shuningdek, zarur hollarda mahalliy budjetning qoʻshimcha manbalari hisobidan:
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi, Toshkent shahar sogʻliqni saqlash bosh boshqarmasi, viloyatlar sogʻliqni saqlash boshqarmalariga dori vositalari va tibbiyot buyumlari uchun zarur mablagʻlar ajratilishini;
davlat tibbiyot tashkilotlari xarajatlari smetalarida dori vositalari va tibbiyot buyumlari uchun rejalashtirilgan budjet mablagʻlari hududiy sogʻliqni saqlash organlariga xarajatlar smetasining tegishli satrida jamlanishini taʼminlasin.
Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan Sogʻliqni saqlash vazirligining hududiy boshqaruv organlariga dori vositalari va tibbiyot buyumlarini sotilishi hamda foizsiz budjet ssudasini qolgan qismini Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetiga qoplanishi ilovaga muvofiq sxema boʻyicha amalga oshiriladi.
Bunda davlat tibbiyot tashkilotlari boʻyicha dori vositalari va tibbiyot buyumlarining yillik ehtiyojidan ortiqcha zaxirasi yaratilishi hamda buning natijasida davlat tibbiyot tashkilotlarining boshqa turdagi zarur dori vositalari va tibbiyot buyumlarini xarid qilishga mablagʻlarning yetishmovchiligi yuzaga kelishiga yoʻl qoʻymaslik boʻyicha javobgarlik Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligiga yuklansin.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan taqdim etilgan hisob-kitoblarga asosan “Oʼzmedimpeks” DUK tomonidan dori vositalari va tibbiyot buyumlarini davlat tibbiyot tashkilotlariga yetkazib berish va saqlash xarajatlarini qoplash uchun respublika budjetidan zarur mablagʻlar ajratilishini taʼminlasin.
4. Vazirlar Mahkamasining “Dori-Darmon” aksiyadorlik kompaniyasini boshqarish samaradorligini va “Oʼzmedimpeks” davlat unitar korxonasining moliyaviy barqarorligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 22-oktabrdagi 849-son qarorining 8-bandi toʻrtinchi xatboshidagi :
davlat tilidagi matnida “1-martgacha” soʻzlari “1-iyulgacha” soʻzlari bilan;
rus tilidagi matnida “do 1-marta” soʻzlari “do 1-iyulya” soʻzlari bilan almashtirilsin.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari bilan birgalikda endokrinologik va gemofiliya kasalliklariga chalingan hamda buyrak va jigar transplantatsiyasi jarrohlik amaliyoti oʻtkazilgan bemorlarni dori vositalari bilan uzluksiz taʼminlash maqsadida davlat tibbiyot tashkilotlarining xarajatlar smetasida mazkur tadbirlar uchun koʻzda tutilgan budjet mablagʻlarini Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligining xarajatlar smetasida jamlash orqali markazlashtirilgan holda xarid qilishga ruxsat berilsin.
6. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari A.A. Abduxakimov va Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vaziri A.K. Shadmanov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 1-martdagi 185-son qaroriga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan Sogʻliqni saqlash vazirligining hududiy boshqaruv organlariga dori vositalari va tibbiyot buyumlarini sotilishi hamda foizsiz budjet ssudasini qolgan qismini Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetiga qoplanishini amalga oshirish
Bosqichlar Masʼul ijrochilar Tadbirlar Bajarish muddatlari I-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan Qoraqalpogʻiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi, Toshkent shahar sogʻliqni saqlash bosh boshqarmasi, viloyatlar sogʻliqni saqlash boshqarmalari bilan birgalikda respublika, viloyat va tuman darajasidagi davlat tibbiyot tashkilotlarining ehtiyojlaridan kelib chiqqan holda, dori vositalari va tibbiyot buyumlarini taqsimot roʻyxatini shakllantirish va tasdiqlash. 2019-yil 10-mart II-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan tasdiqlangan taqsimot roʻyxatiga asosan 2019-yil davlat budjeti parametrlari doirasida, shuningdek, zarur hollarda mahalliy budjetning qoʻshimcha manbalari hisobidan Qoraqalpogʻiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi, Toshkent shahar sogʻliqni saqlash bosh boshqarmasi va viloyatlar sogʻliqni saqlash boshqarmalariga dori vositalari va tibbiyot buyumlar uchun zarur mablagʻlarni ajratish. 2019-yil 1-aprel III-bosqich “Oʼzmedimpeks” DUK “Oʼzmedimpeks” DUK tomonidan 26.5 mlrd soʻm foizsiz budjet ssudasini Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetiga qaytarish. 2019-yil 1-aprel IV-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Tasdiqlangan taqsimotga muvofiq davlat tibbiyot tashkilotlari xarajatlari smetalarida dori vositalari va tibbiyot buyumlari uchun rejalashtirilgan budjet mablagʻlarini Qoraqalpogʻiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi, Toshkent shahar sogʻliqni saqlash bosh boshqarmasi va viloyatlar sogʻliqni saqlash boshqarmalari xarajatlar smetasining tegishli satriga jamlash. 2019-yil 20-aprel V-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi, Toshkent shahar sogʻliqni saqlash bosh boshqarmasi va viloyatlar sogʻliqni saqlash boshqarmalari Tasdiqlangan taqsimotga asosan Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi va uning hududiy boshqarma organlari oʻrtasida dori vositalari hamda tibbiyot buyumlarini sotish uchun toʻgʻridan-toʻgʻri shartnomalar tuzish. 2019-yil 1-may VI-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi. Toshkent shahar sogʻliqni saqlash bosh boshqarmasi va viloyatlar sogʻlikni saqlash boshqarmalari Dori vositalari va tibbiyot buyumlarini sotish yuzasidan tuzilgan shartnomaga muvofiq mablagʻlarni toʻlash. Belgilangan muddatlarda VII-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi Dori vositalari va tibbiyot buyumlarini sotishdan tushgan 258,5 mlrd soʻm mablagʻni jamlash va foizsiz budjet ssudasini Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetiga qaytarish. 2019-yil 1-iyul
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2019-yil 1-mart,
185-son