UzbekAI

← Qonunlar

📅 2019-yil 8-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2019 йил 8 март · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 8 марта 2019 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 8 March 2019 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 28 ноябрдаги ПҚ-4038-сон қарори)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 28 ноябрдаги ПҚ-4038-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Б.С. Сайфуллаев зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 8 мартдаги 199-сон қарорига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 19 январдаги 10-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 3-4-сон, 12-модда) билан тасдиқланган Асарлар оммавий ижро этилганлиги учун муаллифлик ҳақининг энг кам ставкалари тўғрисидаги низомнинг I бўлими «Асарлар тури» устунининг 23-позициясидаги ҳамда III бўлими 1-бандидаги «маданият ва аҳоли дам олиш марказлари» сўзлари «маданият марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 24 июндаги 177-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 26-сон, 299-модда) билан тасдиқланган Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидалари 9-иловасининг «Касбий таваккалчилик класслари бўйича иқтисодиёт тармоқлари (кичик тармоқлар)» устуни 29-позициясидаги «Маданият ва аҳоли дам олиш марказлари» сўзлари «Маданият марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг «2017 — 2019 йилларда Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида» 2017 йил 28 июлдаги 557-сон қарорида:

1а-илованинг «Йўналишлар бўйича» устуни 16-позициясидаги «Маданият ва аҳоли дам олиш марказлари» сўзлари «Маданият марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

7-илованинг «Тадбирлар номи» устуни V бўлими 1-позициясидаги «маданият ва аҳоли дам олиш марказини» сўзлари «маданият марказини» сўзлари билан алмаштирилсин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг «2017 — 2019 йилларда Наманган вилоятининг Наманган шаҳрини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида» 2017 йил 2 сентябрдаги 685-сон қарорида:

1а-илованинг «Йўналишлар бўйича» устуни V бўлими 5-позициясидаги «Маданият ва аҳоли дам олиш марказлари» сўзлари «Маданият марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

7-илованинг «Тадбирлар номи» устуни V бўлими 2–6-позицияларидаги «маданият ва аҳоли дам олиш марказини» сўзлари «маданият марказини» сўзлари билан алмаштирилсин.

8. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент вилояти Зангиота туманини 2017 — 2019 йилларда комплекс ривожлантириш чора-тадбирлар дастури тўғрисида» 2017 йил 16 октябрдаги 827-сон қарорида:

1а-илованинг «Йўналишлар бўйича» устуни 15-позициясидаги «Маданият ва аҳоли дам олиш марказлари» сўзлари «Маданият марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

8-илованинг «Тадбир номи» устуни 75, 78 ва 79-позицияларидаги «маданият ва аҳоли дам олиш маркази» сўзлари «маданият маркази» сўзлари билан алмаштирилсин.

9. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент вилояти Тошкент туманини 2017 — 2019 йилларда комплекс ривожлантириш чора-тадбирлар дастури тўғрисида» 2017 йил 16 октябрдаги 828-сон қарорида:

1а-илованинг «Йўналишлар бўйича» устуни 15-позициясидаги «Маданият ва аҳоли дам олиш марказлари» сўзлари «Маданият марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

8-илованинг «Тадбир номи» устуни 78-позициясидаги «Маданият саройи» сўзлари «Маданият маркази» сўзлари билан алмаштирилсин.

10. Вазирлар Маҳкамасининг «2017 — 2019 йилларда Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида» 2017 йил 16 октябрдаги 835-сон қарорида:

1а-илованинг «Йўналишлар бўйича» устуни 16-позициясидаги «Маданият ва аҳоли дам олиш марказлари» сўзлари «Маданият марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

8-илова V бўлимининг «Тадбирлар номи» устуни 1, 2 ва 3-позицияларидаги «маданият ва аҳоли дам олиш маркази» сўзлари «маданият маркази» сўзлари билан алмаштирилсин.

11. Вазирлар Маҳкамасининг «2017 — 2019 йилларда Навоий вилоятининг Томди, Учқудуқ, Конимех, Нурота туманлари ва Зарафшон шаҳрида аҳолига яшаш учун қулай шарт-шароитлар ва кафолатланган иш ўринлари яратишга доир чора-тадбирлар дастури доирасида амалга ошириладиган лойиҳаларнинг манзилли рўйхатларини тасдиқлаш тўғрисида» 2017 йил 19 октябрдаги 854-сон қарори 2-иловасининг «Йўналишлар бўйича» устуни 17-позициясидаги «Маданият ва аҳоли дам олиш марказлари» сўзлари «Маданият марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин.

12. Вазирлар Маҳкамасининг «2017 — 2019 йилларда Жиззах вилоятининг Зомин туманини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида» 2017 йил 11 ноябрдаги 902-сон қарори 9-иловасининг «Тадбирлар номи» устуни 22, 23 ва 24-позицияларидаги «маданият ва аҳоли дам олиш маркази» сўзлари «маданият маркази» сўзлари билан алмаштирилсин.

13. Вазирлар Маҳкамасининг «2017 — 2019 йилларда Жиззах вилоятининг «Зарбдор туманини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида» 2017 йил 11 ноябрдаги 903-сон қарорида:

1а-илованинг «Йўналишлар бўйича» устуни 8-позициясидаги «Маданият ва аҳоли дам олиш марказлари» сўзлари «Маданият марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

9-илованинг «Тадбирлар номи» устуни 18 ва 21-позицияларидаги «маданият ва аҳоли дам олиш маркази» сўзлари «маданият маркази» сўзлари билан алмаштирилсин.

14. Вазирлар Маҳкамасининг «2017 — 2027 йилларда давлат музейлари фаолиятини такомиллаштириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида» 2017 йил 11 декабрдаги 975-сон қарорида :

9-банднинг биринчи хатбошидаги «маданият ва аҳоли дам олиш марказлари» сўзлари «маданият марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

1-илованинг «Чора-тадбирлар мазмуни» устуни 20-позициясидаги «маданият ва аҳоли дам олиш марказлари» сўзлари «маданият марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин.

15. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 апрелдаги 304-сон қарори билан тасдиқланган Бахшичилик ва достончилик санъатини янада ривожлантириш ҳамда такомиллаштириш бўйича 2018 — 2022 йилларга мўлжалланган « йўл харитаси »нинг «Чора тадбирлар» устуни 4-позициясидаги «маданият ва аҳоли дам олиш марказлари» сўзлари «маданият марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин.

16. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 июндаги 458-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 25-сон, 500-модда) билан тасдиқланган Давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ҳамда уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 3-банди тўртинчи хатбошидаги «маданият ва аҳоли дам олиш марказлари» сўзлари «маданият марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин.

17. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 октябрдаги 851-сон қарори билан тасдиқланган 2018-2019 йилларда Жиззах вилоятининг Дўстлик туманини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастурининг молиялаштириш манбаларининг «Йўналишлар бўйича» устуни 10-позициясидаги «Маданият ва аҳоли дам олиш марказлари» сўзлари «Маданият марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин.

18. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 октябрдаги 852-сон қарори билан тасдиқланган 2018-2019 йилларда Жиззах вилоятининг Зафаробод туманини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури молиялаштириш манбаларининг «Йўналишлар бўйича» устуни 9-позициясидаги «Маданият ва аҳоли дам олиш марказлари» сўзлари «Маданият марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин.

19. Вазирлар Маҳкамасининг «2018-2019 йилларда Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида» 2018 йил 23 октябрдаги 853-сон қарорида :

1-илованинг «Йўналишлар бўйича» устуни 9-позициясидаги «Маданият ва аҳоли дам олиш марказлари» сўзлари «Маданият марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

6-илованинг «Тадбирлар номи» устуни 10 ва 11-позицияларидаги «маданият ва аҳоли дам олиш маркази» сўзлари «маданият маркази» сўзлари билан алмаштирилсин.

21. Вазирлар Маҳкамасининг «2018-2019 йилларда Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида» 2018 йил 29 октябрдаги 882-сон қарорида :

1-илованинг «Тадбирлар номи» устуни 12-позициясидаги «Маданият ва аҳоли дам олиш марказлари» сўзлари «Маданият марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

6-илованинг «Чора-тадбирлар номи» устуни 21 — 24-позицияларидаги «маданият ва аҳоли дам олиш маркази» сўзлари «маданият маркази» сўзлари билан алмаштирилсин.

22. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 октябрдаги 883-сон қарори билан тасдиқланган 2018-2019 йилларда Қашқадарё вилояти Чироқчи туманини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастурининг молиялаштириш манбалари «Тадбирлар номи» устуни 14-позициясидаги «Маданият ва аҳоли дам олиш марказлари» сўзлари «Маданият марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин.

23. Вазирлар Маҳкамасининг «2018-2019 йилларда Бухоро вилоятининг Жондор туманини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида» 2018 йил 30 октябрдаги 888-сон қарорида :

1-илованинг «Тадбирлар номи» устуни 6-позициясидаги «Маданият ва аҳоли дам олиш марказлари» сўзлари «Маданият марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

6-илова VI бўлимининг «Чора-тадбирлар номи» устуни 2 ва 22-позицияларидаги «маданият ва аҳоли дам олиш маркази» сўзлари тегишли сон ва келишикда «маданият маркази» сўзлари билан алмаштирилсин.

24. Вазирлар Маҳкамасининг «2018-2019 йилларда Бухоро вилоятининг Пешку туманини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида» 2018 йил 30 октябрдаги 889-сон қарорида :

1-илованинг «Йўналишлар бўйича» устуни 5-позициясидаги «Маданият ва аҳоли дам олиш марказлари» сўзлари «Маданият марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

6-илованинг «Чора-тадбирлар номи» устуни 18 ва 19-позицияларидаги «маданият ва аҳоли дам олиш маркази» сўзлари «маданият маркази» сўзлари билан алмаштирилсин.

25. Вазирлар Маҳкамасининг «2018-2019 йилларда Бухоро вилоятининг Ромитан туманини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида» 2018 йил 30 октябрдаги 890-сон қарорида :

1-илованинг «Тадбирлар номи» устуни 13-позициясидаги «Маданият ва аҳоли дам олиш марказлари» сўзлари «Маданият марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

6-илованинг «Чора-тадбирлар номи» устуни 16 ва 17-позицияларидаги «маданият ва аҳоли дам олиш марказини» сўзлари «маданият марказини» сўзлари билан алмаштирилсин.

26. Вазирлар Маҳкамасининг «2018-2019 йилларда Бухоро вилоятининг Шофиркон туманини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида» 2018 йил 30 октябрдаги 891-сон қарорида :

1-илованинг «Тадбирлар номи» устуни 5-позициясидаги «Маданият ва аҳоли дам олиш марказлари» сўзлари «Маданият марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

6-илованинг «Чора-тадбирлар номи» устуни 13-позициясидаги «маданият ва аҳоли дам олиш марказларига» сўзлари «маданият марказларига» сўзлари билан алмаштирилсин.

27. Вазирлар Маҳкамасининг «2018-2019 йилларда Тошкент вилоятини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида» 2018 йил 13 ноябрдаги 927-сон қарорида :

1-илова «Ижтимоий соҳа инфратузилмасини янада ривожлантириш бўйича лойиҳалар» бўлимининг «Йўналишлар бўйича» устуни 5-позициясидаги «Маданият ва аҳоли дам олиш марказлари» сўзлари «Маданият марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

2-илованинг «Тадбирлар» устуни 38-40-позицияларидаги «маданият ва аҳоли дам олиш маркази» сўзлари тегишли келишикда «маданият маркази» сўзлари билан алмаштирилсин.

28. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 декабрдаги 999-сон қарори билан тасдиқланган Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик бепул тайёрлаш тажриба гуруҳлари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида Низомнинг 5-бандидаги «маданият ва аҳоли дам олиш марказлари» сўзлари «маданият марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2019 йил 8 март,

199-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.03.2019 й., 09/19/199/2729-сон, 22.07.2019 й., 09/19/614/3463-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.09.2021 й., 09/21/558/0854-сон; 07.05.2024 й., 09/24/266/0329-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasida milliy madaniyatni yanada rivojlantirish konsepsiyasini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2018-yil 28-noyabrdagi PQ-4038-son qarori)

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasida milliy madaniyatni yanada rivojlantirish konsepsiyasini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2018-yil 28-noyabrdagi PQ-4038-son qaroriga muvofiq Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritilsin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsinlar.

3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi madaniyat vaziri B.S. Sayfullayev zimmasiga hamda Vazirlar Mahkamasining Yoshlar siyosati, madaniyat, maʼnaviyat, ommaviy axborot vositalari, ijodiy va jamoat tashkilotlari masalalari kotibiyatiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 8-martdagi 199-son qaroriga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirishlar

1. Vazirlar Mahkamasining 2008-yil 19-yanvardagi 10-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 3-4-son, 12-modda) bilan tasdiqlangan Asarlar ommaviy ijro etilganligi uchun mualliflik haqining eng kam stavkalari toʻgʻrisidagi nizomning I boʻlimi “Asarlar turi” ustunining 23-pozitsiyasidagi hamda III boʻlimi 1-bandidagi “madaniyat va aholi dam olish markazlari” soʻzlari “madaniyat markazlari” soʻzlari bilan almashtirilsin.

2. Vazirlar Mahkamasining 2009-yil 24-iyundagi 177-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 26-son, 299-modda) bilan tasdiqlangan Ish beruvchining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish qoidalari 9-ilovasining “Kasbiy tavakkalchilik klasslari boʻyicha iqtisodiyot tarmoqlari (kichik tarmoqlar)” ustuni 29-pozitsiyasidagi “Madaniyat va aholi dam olish markazlari” soʻzlari “Madaniyat markazlari” soʻzlari bilan almashtirilsin.

6. Vazirlar Mahkamasining “2017 — 2019-yillarda Andijon viloyatining Xonobod shahrini kompleks rivojlantirish chora-tadbirlari dasturi toʻgʻrisida” 2017-yil 28-iyuldagi 557-son qarorida:

1a-ilovaning “Yoʻnalishlar boʻyicha” ustuni 16-pozitsiyasidagi “Madaniyat va aholi dam olish markazlari” soʻzlari “Madaniyat markazlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

7-ilovaning “Tadbirlar nomi” ustuni V boʻlimi 1-pozitsiyasidagi “madaniyat va aholi dam olish markazini” soʻzlari “madaniyat markazini” soʻzlari bilan almashtirilsin.

7. Vazirlar Mahkamasining “2017 — 2019-yillarda Namangan viloyatining Namangan shahrini kompleks rivojlantirish chora-tadbirlari dasturi toʻgʻrisida” 2017-yil 2-sentabrdagi 685-son qarorida:

1a-ilovaning “Yoʻnalishlar boʻyicha” ustuni V boʻlimi 5-pozitsiyasidagi “Madaniyat va aholi dam olish markazlari” soʻzlari “Madaniyat markazlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

7-ilovaning “Tadbirlar nomi” ustuni V boʻlimi 2–6-pozitsiyalaridagi “madaniyat va aholi dam olish markazini” soʻzlari “madaniyat markazini” soʻzlari bilan almashtirilsin.

8. Vazirlar Mahkamasining “Toshkent viloyati Zangiota tumanini 2017 — 2019-yillarda kompleks rivojlantirish chora-tadbirlar dasturi toʻgʻrisida” 2017-yil 16-oktabrdagi 827-son qarorida:

1a-ilovaning “Yoʻnalishlar boʻyicha” ustuni 15-pozitsiyasidagi “Madaniyat va aholi dam olish markazlari” soʻzlari “Madaniyat markazlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

8-ilovaning “Tadbir nomi” ustuni 75, 78 va 79-pozitsiyalaridagi “madaniyat va aholi dam olish markazi” soʻzlari “madaniyat markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

9. Vazirlar Mahkamasining “Toshkent viloyati Toshkent tumanini 2017 — 2019-yillarda kompleks rivojlantirish chora-tadbirlar dasturi toʻgʻrisida” 2017-yil 16-oktabrdagi 828-son qarorida:

1a-ilovaning “Yoʻnalishlar boʻyicha” ustuni 15-pozitsiyasidagi “Madaniyat va aholi dam olish markazlari” soʻzlari “Madaniyat markazlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

8-ilovaning “Tadbir nomi” ustuni 78-pozitsiyasidagi “Madaniyat saroyi” soʻzlari “Madaniyat markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

10. Vazirlar Mahkamasining “2017 — 2019-yillarda Andijon viloyatining Jalaquduq tumanini kompleks rivojlantirish chora-tadbirlari dasturi toʻgʻrisida” 2017-yil 16-oktabrdagi 835-son qarorida:

1a-ilovaning “Yoʻnalishlar boʻyicha” ustuni 16-pozitsiyasidagi “Madaniyat va aholi dam olish markazlari” soʻzlari “Madaniyat markazlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

8-ilova V boʻlimining “Tadbirlar nomi” ustuni 1, 2 va 3-pozitsiyalaridagi “madaniyat va aholi dam olish markazi” soʻzlari “madaniyat markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

11. Vazirlar Mahkamasining “2017 — 2019-yillarda Navoiy viloyatining Tomdi, Uchquduq, Konimex, Nurota tumanlari va Zarafshon shahrida aholiga yashash uchun qulay shart-sharoitlar va kafolatlangan ish oʻrinlari yaratishga doir chora-tadbirlar dasturi doirasida amalga oshiriladigan loyihalarning manzilli roʻyxatlarini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2017-yil 19-oktabrdagi 854-son qarori 2-ilovasining “Yoʻnalishlar boʻyicha” ustuni 17-pozitsiyasidagi “Madaniyat va aholi dam olish markazlari” soʻzlari “Madaniyat markazlari” soʻzlari bilan almashtirilsin.

12. Vazirlar Mahkamasining “2017 — 2019-yillarda Jizzax viloyatining Zomin tumanini kompleks rivojlantirish chora-tadbirlari dasturi toʻgʻrisida” 2017-yil 11-noyabrdagi 902-son qarori 9-ilovasining “Tadbirlar nomi” ustuni 22, 23 va 24-pozitsiyalaridagi “madaniyat va aholi dam olish markazi” soʻzlari “madaniyat markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

13. Vazirlar Mahkamasining “2017 — 2019-yillarda Jizzax viloyatining “Zarbdor tumanini kompleks rivojlantirish chora-tadbirlari dasturi toʻgʻrisida” 2017-yil 11-noyabrdagi 903-son qarorida:

1a-ilovaning “Yoʻnalishlar boʻyicha” ustuni 8-pozitsiyasidagi “Madaniyat va aholi dam olish markazlari” soʻzlari “Madaniyat markazlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

9-ilovaning “Tadbirlar nomi” ustuni 18 va 21-pozitsiyalaridagi “madaniyat va aholi dam olish markazi” soʻzlari “madaniyat markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

14. Vazirlar Mahkamasining “2017 — 2027-yillarda davlat muzeylari faoliyatini takomillashtirish va moddiy-texnik bazasini mustahkamlash boʻyicha kompleks chora-tadbirlar dasturini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2017-yil 11-dekabrdagi 975-son qarorida :

9-bandning birinchi xatboshidagi “madaniyat va aholi dam olish markazlari” soʻzlari “madaniyat markazlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

1-ilovaning “Chora-tadbirlar mazmuni” ustuni 20-pozitsiyasidagi “madaniyat va aholi dam olish markazlari” soʻzlari “madaniyat markazlari” soʻzlari bilan almashtirilsin.

15. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 26-apreldagi 304-son qarori bilan tasdiqlangan Baxshichilik va dostonchilik sanʼatini yanada rivojlantirish hamda takomillashtirish boʻyicha 2018 — 2022-yillarga moʻljallangan “ yoʻl xaritasi ”ning “Chora tadbirlar” ustuni 4-pozitsiyasidagi “madaniyat va aholi dam olish markazlari” soʻzlari “madaniyat markazlari” soʻzlari bilan almashtirilsin.

16. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 19-iyundagi 458-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 25-son, 500-modda) bilan tasdiqlangan Davlat madaniyat muassasalari va davlat arxivlari xodimlari mehnatiga haq toʻlash hamda ularni moddiy ragʻbatlantirish tartibi toʻgʻrisidagi Nizomning 3-bandi toʻrtinchi xatboshidagi “madaniyat va aholi dam olish markazlari” soʻzlari “madaniyat markazlari” soʻzlari bilan almashtirilsin.

17. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 23-oktabrdagi 851-son qarori bilan tasdiqlangan 2018-2019-yillarda Jizzax viloyatining Doʻstlik tumanini kompleks rivojlantirish chora-tadbirlari dasturining moliyalashtirish manbalarining “Yoʻnalishlar boʻyicha” ustuni 10-pozitsiyasidagi “Madaniyat va aholi dam olish markazlari” soʻzlari “Madaniyat markazlari” soʻzlari bilan almashtirilsin.

18. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 23-oktabrdagi 852-son qarori bilan tasdiqlangan 2018-2019-yillarda Jizzax viloyatining Zafarobod tumanini kompleks rivojlantirish chora-tadbirlari dasturi moliyalashtirish manbalarining “Yoʻnalishlar boʻyicha” ustuni 9-pozitsiyasidagi “Madaniyat va aholi dam olish markazlari” soʻzlari “Madaniyat markazlari” soʻzlari bilan almashtirilsin.

19. Vazirlar Mahkamasining “2018-2019-yillarda Jizzax viloyatining Mirzachoʻl tumanini kompleks rivojlantirish chora-tadbirlari dasturi toʻgʻrisida” 2018-yil 23-oktabrdagi 853-son qarorida :

1-ilovaning “Yoʻnalishlar boʻyicha” ustuni 9-pozitsiyasidagi “Madaniyat va aholi dam olish markazlari” soʻzlari “Madaniyat markazlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

6-ilovaning “Tadbirlar nomi” ustuni 10 va 11-pozitsiyalaridagi “madaniyat va aholi dam olish markazi” soʻzlari “madaniyat markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

21. Vazirlar Mahkamasining “2018-2019-yillarda Qashqadaryo viloyatining Mirishkor tumanini kompleks rivojlantirish chora-tadbirlari dasturi toʻgʻrisida” 2018-yil 29-oktabrdagi 882-son qarorida :

1-ilovaning “Tadbirlar nomi” ustuni 12-pozitsiyasidagi “Madaniyat va aholi dam olish markazlari” soʻzlari “Madaniyat markazlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

6-ilovaning “Chora-tadbirlar nomi” ustuni 21 — 24-pozitsiyalaridagi “madaniyat va aholi dam olish markazi” soʻzlari “madaniyat markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

22. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 29-oktabrdagi 883-son qarori bilan tasdiqlangan 2018-2019-yillarda Qashqadaryo viloyati Chiroqchi tumanini kompleks rivojlantirish chora-tadbirlari dasturining moliyalashtirish manbalari “Tadbirlar nomi” ustuni 14-pozitsiyasidagi “Madaniyat va aholi dam olish markazlari” soʻzlari “Madaniyat markazlari” soʻzlari bilan almashtirilsin.

23. Vazirlar Mahkamasining “2018-2019-yillarda Buxoro viloyatining Jondor tumanini kompleks rivojlantirish chora-tadbirlari dasturi toʻgʻrisida” 2018-yil 30-oktabrdagi 888-son qarorida :

1-ilovaning “Tadbirlar nomi” ustuni 6-pozitsiyasidagi “Madaniyat va aholi dam olish markazlari” soʻzlari “Madaniyat markazlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

6-ilova VI boʻlimining “Chora-tadbirlar nomi” ustuni 2 va 22-pozitsiyalaridagi “madaniyat va aholi dam olish markazi” soʻzlari tegishli son va kelishikda “madaniyat markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

24. Vazirlar Mahkamasining “2018-2019-yillarda Buxoro viloyatining Peshku tumanini kompleks rivojlantirish chora-tadbirlari dasturi toʻgʻrisida” 2018-yil 30-oktabrdagi 889-son qarorida :

1-ilovaning “Yoʻnalishlar boʻyicha” ustuni 5-pozitsiyasidagi “Madaniyat va aholi dam olish markazlari” soʻzlari “Madaniyat markazlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

6-ilovaning “Chora-tadbirlar nomi” ustuni 18 va 19-pozitsiyalaridagi “madaniyat va aholi dam olish markazi” soʻzlari “madaniyat markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

25. Vazirlar Mahkamasining “2018-2019-yillarda Buxoro viloyatining Romitan tumanini kompleks rivojlantirish chora-tadbirlari dasturi toʻgʻrisida” 2018-yil 30-oktabrdagi 890-son qarorida :

1-ilovaning “Tadbirlar nomi” ustuni 13-pozitsiyasidagi “Madaniyat va aholi dam olish markazlari” soʻzlari “Madaniyat markazlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

6-ilovaning “Chora-tadbirlar nomi” ustuni 16 va 17-pozitsiyalaridagi “madaniyat va aholi dam olish markazini” soʻzlari “madaniyat markazini” soʻzlari bilan almashtirilsin.

26. Vazirlar Mahkamasining “2018-2019-yillarda Buxoro viloyatining Shofirkon tumanini kompleks rivojlantirish chora-tadbirlari dasturi toʻgʻrisida” 2018-yil 30-oktabrdagi 891-son qarorida :

1-ilovaning “Tadbirlar nomi” ustuni 5-pozitsiyasidagi “Madaniyat va aholi dam olish markazlari” soʻzlari “Madaniyat markazlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

6-ilovaning “Chora-tadbirlar nomi” ustuni 13-pozitsiyasidagi “madaniyat va aholi dam olish markazlariga” soʻzlari “madaniyat markazlariga” soʻzlari bilan almashtirilsin.

27. Vazirlar Mahkamasining “2018-2019-yillarda Toshkent viloyatini kompleks rivojlantirish chora-tadbirlari dasturi toʻgʻrisida” 2018-yil 13-noyabrdagi 927-son qarorida :

1-ilova “Ijtimoiy soha infratuzilmasini yanada rivojlantirish boʻyicha loyihalar” boʻlimining “Yoʻnalishlar boʻyicha” ustuni 5-pozitsiyasidagi “Madaniyat va aholi dam olish markazlari” soʻzlari “Madaniyat markazlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

2-ilovaning “Tadbirlar” ustuni 38-40-pozitsiyalaridagi “madaniyat va aholi dam olish markazi” soʻzlari tegishli kelishikda “madaniyat markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

28. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 8-dekabrdagi 999-son qarori bilan tasdiqlangan Bolalarni boshlangʻich taʼlimga majburiy bir yillik bepul tayyorlash tajriba guruhlari faoliyatini tashkil etish tartibi toʻgʻrisida Nizomning 5-bandidagi “madaniyat va aholi dam olish markazlari” soʻzlari “madaniyat markazlari” soʻzlari bilan almashtirilsin.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2019-yil 8-mart,

199-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 09.03.2019-y., 09/19/199/2729-son, 22.07.2019-y., 09/19/614/3463-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 08.09.2021-y., 09/21/558/0854-son; 07.05.2024-y., 09/24/266/0329-son)

lex.uz