UzbekAI

← Qonunlar

📅 2019-yil 8-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2019 йил 8 март · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 8 марта 2019 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 8 March 2019 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

Қашқадарё вилоятининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида

Қашқадарё вилоятининг туризм салоҳиятини янада ривожлантириш, туристларни ноёб тарихий-маданий ва меъморий мерос объектлари билан кенг таништириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, манзилли туризм хизматларини кўрсатиш учун туризм инфратузилмасини ривожлантириш, вилоятни турли маданий-кўнгилочар тадбирлар ўтказиш марказига айлантириш орқали ҳудудга туристлар оқимини янада кўпайтириш ҳамда уларнинг ҳудудда бўлиш давомийлигини узайтириш, шунингдек, туризм соҳасида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи маҳаллий аҳоли сонини кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қашқадарё вилоятида янги туризм йуналишларини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режаси (кейинги ўринларда — Режа) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки, Режага киритилган чора-тадбирлар маҳаллий бюджет параметрларида назарда тутилган маблағлар ва ижрочилар маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.

2. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси:

Режада белгиланган вазифалар ўз муддатида ва сифатли амалга оширилишини мувофиқлаштирсин ҳамда унда белгиланган ҳудудларга туристларни жалб қилиш чораларини кўрсин;

манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан Режанинг бажарилишини назорат қилсин ҳамда бажарилиш ҳолати бўйича маълумотларни ҳар чорак якуни билан кейинги ойнинг 10 санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3217-сон қарори билан ташкил этилган Туризмни ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашга (кейинги ўринларда — Мувофиқлаштирувчи кенгаш) тақдим этиб борсин;

Режада белгиланган туризм йўналишларидаги қишлоқлар ва туризм объектларига олиб борувчи махсус туризм хариталарини уч ой муддатда ишлаб чиқсин ҳамда барча жойлаштириш воситалари ва туризм фаолияти субъектларига бепул тарқатиш чораларини кўрсин.

3. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда:

Шаҳрисабз шаҳрида йил давомида ташкил этиладиган оммавий, маданий- кўнгилочар тадбирлар рўйхатини (кейинги ўринларда тадбирлар рўйхати деб аталади) шакллантирсин ва белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминласин;

тадбирлар рўйхатида фольклор гуруҳларининг чиқишлари, бахши-шоирлар ва ҳунармандлар фестиваллари, миллий спорт ўйинлари, турли маданий- кўнгилочар тадбирлар ўтказишни назарда тутсин ва ҳар бир тадбирни ташкил этиш муддатларини аниқ белгиласин.

4. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси тадбирлар рўйхати асосида ўтказиладиган тадбирларга хорижий ва маҳаллий туристларнинг ташрифини ташкил этиш мақсадида кенг тарғибот ишларини доимий равишда амалга оширсин.

5. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда Қашқадарё вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш бўйича 2019-2020 йилларда амалга ошириладиган қўшимча инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхатини икки ой муддатда шакллантирсин ва Мувофиқлаштирувчи кенгашга тасдиқлаш учун киритсин.

6. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига «Ўзбеккино» миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Қашқадарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда вилоят туманларининг туризм салоҳияти ҳақида ўзбек, рус ва инглиз тилларидаги видеороликларни, шунингдек, «Қашқадарё таомлари» тўғрисида қисқа метражли фильм сценарийсини икки ой муддатда ишлаб чиқиб, суратга олиш тавсия этилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда доимий равишда оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Қашқадарё вилоятининг туризм салоҳияти билан таништириш мақсадида инфотурларни ташкил этиш ва турли тарғибот материалларини тайёрлаш чораларини кўрсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда «Ҳисор» давлат қўриқхонаси ҳудудидан Амир Темур ғори, динозавр излари, Ҳазрати Султон ота зиёратгоҳи ва Сувтушар қишлоғи яқинидаги шаршара объектларини қўриқхонанинг қўриқланма (буфер) зонасига ўтказиш ва ушбу зонанинг аниқ чегараларини белгилаш бўйича Вазирлар Маҳамасига икки ой муддатда асосланган таклиф киритсин.

9. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг хорижий ва маҳаллий туристларга замонавий хизмат турларини кўрсатувчи автошоҳбекат — «PIT STOP М-39» лойиҳасини (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) амалга ошириш мақсадида «Шаҳрисабз автошоҳбекат» давлат унитар корхонасининг бино иншоотларини «Abdizafar Нamkor» масъулияти чекланган жамиятига (кейинги ўринларда «Abdizafar Нamkor» МЧЖ деб аталади) қуйидаги инвестиция мажбуриятларини юклаган ҳолда «нол» қийматда сотиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин:

лойиҳани амалга ошириш учун «Abdizafar Нamkor» МЧЖ томонидан камида 20,0 млрд. сўм миқдорида инвестиция маблағларини киритиш;

жадвал асосида ҳаракатланадиган автотранспорт воситалари, шу жумладан туристик тоифага мансуб автобусларни қабул қилиш имкониятини яратиш;

лойиҳанинг 2020 йил якунига қадар тўлиқ ишга туширилишини таъминлаш;

60 дан кам бўлмаган янги иш ўринлари яратиш.

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги «Abdizafar Нamkor» МЧЖ билан ўзаро мажбуриятлар бўйича олди-сотди шартномаси тузилишини ҳамда унинг белгиланган тартибда бажарилиши юзасидан мониторинг олиб борилишини таъминласин.

10. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.

11..Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Қашқадарё вилояти ҳокими З.Ш. Рўзиев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 8 мартдаги 198-сон қарорига 1-ИЛОВА

Қашқадарё вилоятида янги туризм йўналишларини ташкил этиш бўйича

Т/р Амалга ошириладиган тадбирлар Амалга ошириш механизми Бажариш муддатлари Масъул ижрочилар 1. Ғилон ва Кўл қишлоқларида этнотуризм йўналиши 1. Ғилон ва Кўл қишлоқларига олиб борувчи йўлларни такомиллаштириш. 1. Қарши, Шаҳрисабз ва Китоб шаҳарларидан бошлаб, Ғилон ва Кўл қишлоқларигача бўлган йўналишда ўзбек ва инглиз тилларида йўл кўрсаткичларини жойлаштириш. 2019 йил август Қашқадарё вилояти, Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарлари, Китоб ва Шаҳрисабз туманлари ҳокимликлари 2. Мазкур қишлоқларга олиб борадиган автомобиль йўлларининг ҳолатини яхшилаш ва тоғ ҳудудларида пиёда йўлларини ташкил этиш. 2019 йил август Қашқадарё вилояти ва Шаҳрисабз тумани ҳокимликлари 2. Ғилон ва Кўл қишлоқларида туристларга хизмат кўрсатишни ташкил этиш. 1. Туризм хизматларини ташкил этиш мақсадида: оилавий меҳмон уйларини ташкил этиш имконияти мавжуд бўлган салоҳиятли хонадонларнинг; маҳаллий таомномага мувофиқ таомлар аъло даражада тайёрланадиган умумий овқатланиш нуқталари ва хонадонларнинг; мавжуд ҳунармандларнинг; сақланиб қолган анъанавий чорвачилик, полизчилик ва боғдорчилик билан шуғулланувчи намунавий маҳаллий аҳоли вакилларининг; қишлоқларни ва улар билан боғлиқ тарих ва қизиқарли маълумотларга эга маҳаллий аҳоли вакилларининг рўйхатини шакллантириш. 2. Ҳар бир қишлоқда 5 тадан оилавий меҳмон уйларини тайёрлаш ва уларни рўйхатга олишни ташкил этиш. 3. Маҳаллий таомномага мувофиқ таомлар аъло даражада тайёрланадиган умумий овқатланиш нуқталари ва хонадонларни туристларни қабул қилиш учун тайёрлаш (таъмирлаш, санитария-гигиеник ҳолатларини яхшилаш, хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш). 4. Мавжуд ҳунармандлар устахонаси ва хонадонларини туристларни қабул қилиш ва маҳорат дарсларини ўтказиш учун тайёрлаш ҳамда ҳунармандчилик маҳсулотларининг намойиши ва савдосини ташкил этиш. 5. Сақланиб қолган анъанавий чорвачилик, полизчилик ва боғдорчилик билан шуғулланувчи намунавий маҳаллий аҳоли вакилларининг хонадонлари, полизлари ва боғларини туристларни қабул қилиш учун тайёрлаш. 2019 йил апрель 2019 йил апрель 2019 йил апрель 2019 йил апрель 2019 йил апрель Қашқадарё вилояти ва Шаҳрисабз тумани ҳокимликлари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси Қашқадарё вилояти ва Шаҳрисабз тумани ҳокимликлари, «Ҳунарманд» уюшмаси Қашқадарё вилояти ва Шаҳрисабз тумани ҳокимликлари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси 3. Ғилон ва Кўл қишлоқлари маҳаллий аҳоли вакилларининг туристларга хизмат кўрсатиш кўникмасини ошириш. 1. Оилавий меҳмон уйлари ташкил этиладиган ва ташкил этилган хонадон вакилларини туристларга хизмат кўрсатишга тайёрлаш учун бепул махсус ўқув курслари ташкил этиш. 2. Маҳаллий таомномага мувофиқ таомлар аъло даражада тайёрланадиган умумий овқатланиш нуқталари ва хонадонлар эгалари ва хизмат кўрсатувчи масъулларнинг туристларга хизмат кўрсатиш кўникмасини ошириш. 3. Ҳунармандлар маҳорат дарсларини ўтказиш хизматини ташкил этиш ва ўз ҳунармандчилик маҳсулотларини намойиш қилиш ва сотиш кўникмасини шакллантириш. 4. Анъанавий чорвачилик, полизчилик ва боғдорчилик билан шуғулланувчи намунавий маҳаллий аҳоли вакилларини туристларга хизмат кўрсатиш бўйича тайёрлаш. 2019 йил апрель Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Хусусий туризм ташкилотлари уюшмаси Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси Қашқадарё вилояти ва Шаҳрисабз тумани ҳокимликлари, «Ҳунарманд» уюшмаси, Савдо-саноат палатаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси 4. Ғилон ва Кўл қишлоқлари бўйлаб ва уларнинг атрофидаги табиат объектларида экскурсия ва трекинглар ташкил этиш. 1. Қишлоқларнинг ички йўлларини ва қишлоқларнинг атрофидаги асосий табиат объектларига олиб борувчи йўл ва дараларни хавфсизлик чораларини кўрган ҳолда таъмирлаш ҳамда ҳар хил об-ҳаво шароитларида ҳам пиёда сайр қилиш учун қулайлигини таъминлаш. 2. Қишлоқларда тунги ёритиш тизимини такомиллаштириш, кечки сайр учун шароит яратиш. 3. Ҳар бир қишлоқда камида 4 тадан намунавий типдаги санитария-гигиена шохобчасини ташкил этиш. 4. Ғилон ва Кўл қишлоқларини, улар билан боғлиқ тарих ва қизиқарли маълумотларга эга ҳамда қишлоқ атрофидаги табиат объектларига олиб борувчи йўлларни билувчи маҳаллий аҳоли вакилларини экскурсия, гид ва йўриқчи-кузатувчи сифатида тайёрлаш, қисқа ўқув курсларини ташкил этиш. 2019 йил май Қашқадарё вилояти ва Шаҳрисабз тумани ҳокимликлари Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси 5. Ғилон ва Кўл этно-қишлоқлари брендини шакллантириш ва кенг тарғиб қилиш чораларини кўриш. 1. Ғилон ва Кўл қишлоқлари ва уларда мавжуд туризм салоҳияти тўғрисидаги маълумотларни фотосурат ва видеороликлар билан биргаликда ижтимоий тармоқларда, туризм порталларида мунтазам ёритиб бориш. 2. Ғилон ва Кўл қишлоқлари ҳамда уларнинг атрофида жойлашган тарихий ва табиат объектлари тўғрисидаги тарихий далиллар ва осори атиқаларни жамлаш, ўрганиш ва турли шаклдаги рисола, буклет ва тўплам кўринишларида тайёрлаш. 3. Ғилон ва Кўл қишлоқлари ва уларда мавжуд туризм салоҳияти тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олувчи буклет, брошюра, фотоальбом ва видеороликларни тайёрлаш, уларни маҳаллий ва хорижий туроператорларга тақдим қилиб бориш, турли туризм кўргазма ва форумларида тарқатиш. 4. Ғилон ва Кўл қишлоқларига маҳаллий ва хорижий туроператорлар, ОАВ вакиллари учун инфотурлар ташкил этиш. доимий 2019 йил август 2019 йил апрель ойидан бошлаб доимий Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Хусусий туризм ташкилотлари уюшмаси Ўзбекистон Фанлар академияси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қарши давлат университети Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қашқадарё вилояти ва Шаҳрисабз тумани ҳокимликлари Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси 2. Варганза ва Ҳазрати Башир қишлоқларида агротуризм йўналиши 1. Варганза ва Ҳазрати Башир қишлоқларига олиб борувчи йўлни такомиллаштириш. 1. Шаҳрисабз шаҳридан Варганза қишлоғи орқали Ҳазрати Башир мақбарасигача олиб борувчи йўлни таъмирлаш (20 км.). 2. Шаҳрисабз шаҳридан Варганза ва Ҳазрати Башир қишлоқларига олиб борувчи йўлларда йўл кўрсаткичларини ўрнатиш. 2019 йил август Қашқадарё вилояти ва Китоб тумани ҳокимликлари, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси 2. Варганза ва Ҳазрати Башир қишлоқларида туристларга хизмат кўрсатишни ташкил этиш. 1. Туризм хизматларини ташкил этиш мақсадида: оилавий меҳмон уйларини ташкил этиш имконияти мавжуд бўлган салоҳиятли хонадонларнинг; маҳаллий таомномага мувофиқ таомлар аъло даражада тайёрланадиган умумий овқатланиш нуқталари ва хонадонларнинг; мавжуд ҳунармандларнинг; сақланиб қолган анъанавий чорвачилик, полизчилик ва боғдорчилик билан шуғулланувчи намунавий маҳаллий аҳоли вакилларининг; қишлоқларни ва улар билан боғлиқ тарих ва қизиқарли маълумотларга эга маҳаллий аҳоли вакилларининг рўйхатини шакллантириш. 2. Ҳар бир қишлоқда 5 тадан оилавий меҳмон уйларини тайёрлаш ва уларни рўйхатга олишни ташкил этиш. 3. Маҳаллий таомномага мувофиқ таомлар аъло даражада тайёрланадиган умумий овқатланиш нуқталари ва хонадонларни туристларни қабул қилиш учун тайёрлаш (таъмирлаш, санитария-гигиеник ҳолатларини яхшилаш, хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш). 4. Мавжуд ҳунармандлар устахонаси ва хонадонларини туристларни қабул қилиш ва маҳорат дарсларини ўтказиш учун тайёрлаш ҳамда ҳунармандчилик маҳсулотларининг намойиши ва савдосини ташкил этиш. 5. Сақланиб қолган анъанавий чорвачилик, полизчилик ва боғдорчилик билан шуғулланувчи намунавий маҳаллий аҳоли вакилларининг хонадонлари, полизлари ва боғларини туристларни қабул қилиш учун тайёрлаш. 2019 йил апрель 2019 йил апрель 2019 йил апрель 2019 йил апрель Қашқадарё вилояти ва Китоб тумани ҳокимликлари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси Қашқадарё вилояти ва Китоб тумани ҳокимликлари, «Ҳунарманд» уюшмаси Қашқадарё вилояти ва Китоб тумани ҳокимликлари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси 3. Варганза ва Ҳазрати Башир қишлоқлари маҳаллий аҳоли вакилларининг туристларга хизмат кўрсатиш кўникмасини ошириш. 1. Оилавий меҳмон уйлари ташкил этиладиган ва ташкил этилган хонадон вакилларини туристларга хизмат кўрсатишга тайёрлаш бўйича бепул махсус ўқув курсларини ташкил этиш. 2. Маҳаллий таомномага мувофиқ таомлар аъло даражада тайёрланадиган умумий овқатланиш нуқталари ва хонадонлар эгалари ва хизмат кўрсатувчи масъулларнинг туристларга хизмат кўрсатиш кўникмасини ошириш. 3. Ҳунармандларда маҳорат дарсларини ўтказиш хизматини ташкил этиш ва ўз ҳунармандчилик маҳсулотларини намойиш қилиш ва сотиш кўникмасини шакллантириш. 4. Анъанавий чорвачилик, полизчилик ва боғдорчилик билан шуғулланувчи намунавий маҳаллий аҳоли вакилларини туристларга хизмат кўрсатиш бўйича тайёрлаш. 2019 йил апрель Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси Қашқадарё вилояти ва Китоб тумани ҳокимликлари, «Ҳунарманд» уюшмаси, Савдо-саноат палатаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси 4. Варганза ва Ҳазрати Башир қишлоқлари бўйлаб ва уларнинг атрофидаги табиат объектларида экскурсия ва тренинглар ташкил этиш. 1. Қишлоқларнинг ички йўлларини ва қишлоқларнинг атрофидаги асосий табиат объектларига олиб борувчи йўл ва дараларни хавфсизлик чораларини кўрган ҳолда таъмирлаш ҳамда ҳар хил об-ҳаво шароитларида ҳам пиёда сайр қилиш учун қулайлигини таъминлаш. 2. Қишлоқларда тунги ёритиш тизимини такомиллаштириш, кечки сайр учун шароит яратиш. 3. Ҳар бир қишлоқда камида 4 тадан намунавий типдаги санитария-гигиена шохобчасини ташкил этиш. 4. Варганза ва Ҳазрати Башир қишлоқлари билан боғлиқ тарих ва қизиқарли маълумотларга эга ҳамда қишлоқ атрофидаги табиат объектларига олиб борувчи йўлларни билувчи маҳаллий аҳоли вакилларини экскурсия, гид ва йўриқчи-кузатувчи кўникмаларига тайёрлаш, қисқа ўқув курсларини ташкил этиш. 2019 йил май Қашқадарё вилояти ва Шаҳрисабз тумани ҳокимликлари Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси 5. Қишлоқларда агротуризм хизматларини ташкил этиш ва маданий кўнгилочар тадбирларни ўтказиш. 1. Варганза қишлоғида анор етиштирувчи фермер хўжаликлари ва деҳқон хўжаликларини туристлар келиши учун мослаштириш (дам олиш шийпонлари, етиштирилган ҳосилдан татиб кўриш учун дегустация хоналарини ташкил этиш ва бошқалар). 2. Анор фестивали ўтказиш учун энг намунали фермер хўжалиги ёки деҳқон хўжалигини танлаб олиш. 3. Фестивалга туристлар ва меҳмонларни жалб этиш бўйича эълон ва тарғибот материалларини тарқатиш. 4. Фестивални юқори савияда ташкил этиш ҳамда республика ва халқаро миқёсда кенг ёритиш. 5. Варганза қишлоғининг анори тўғрисида фото, видео материаллар тайёрлаш (анорнинг жаҳон миқёсида юқори сифат ва нархларда баҳоланишини кўрсатиш, хусусан, Европа мамлакатларида юқори қадрланиши, уни етиштириш ва сақлашнинг ўзига хос технологияларини намойиш этиш). 6. Тайёрланган фото, видео материалларни тарғиб қилиш чораларини кўриш. 2019 йил июнь 2019 йил сентябрь 2019 йил август — октябрь 2019 йил октябрь 2019 йил августдан бошлаб Қашқадарё вилояти ва Китоб тумани ҳокимликлари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Қашқадарё вилояти ва Китоб тумани ҳокимликлари Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси 6. Варганза ва Ҳазрати Башир туризм маршрутини тарғиб этиш. 1. Варганза ва Ҳазрати Башир қишлоқларига маҳаллий ва хорижий туроператорлар, ОАВ вакиллари учун инфотурлар ташкил этиш. 2. Маршрутларни туроператорлар фаолиятига жорий этиш. доимий Китоб тумани ҳокимлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси 7. Варганза ва Ҳазрати Башир этно-қишлоқлари брендини шакллантириш. 1. Варганза ва Ҳазрати Башир қишлоқлари ва уларда мавжуд туризм салоҳияти тўғрисидаги маълумотларни фотосурат ва видеороликлар билан биргаликда ижтимоий тармоқларда, халқаро ва миллий туризм порталларида мунтазам ёритиб бориш. 2. Варганза ва Ҳазрати Башир қишлоқлари ҳамда уларнинг атрофида жойлашган тарихий ва табиат объектлари тўғрисидаги тарихий далиллар ва осори атиқаларни жамлаш, ўрганиш ва турли шаклдаги рисола, буклет ва тўплам кўринишларида тайёрлаш. 3. Варганза ва Ҳазрати Башир қишлоқлари ва уларда мавжуд туризм салоҳияти тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олувчи буклет, брошюра, фотоалбом ва видеороликларни тайёрлаш, уларни маҳаллий ва хорижий туроператорларга бепул тақдим қилиб бориш. 2019 йил апрель ойидан бошлаб доимий 2019 йил август 2019 йил апрель ойидан бошлаб доимий Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қашқадарё вилояти ва Китоб тумани ҳокимликлари Ўзбекистон Фанлар академияси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қарши давлат университети Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қашқадарё вилояти ва Китоб тумани ҳокимликлари 3. Татар, Зармаст ва Вари қишлоқларида экстремал туризм йўналиши 1. Татар, Зармаст ва Вари қишлоқларига олиб борувчи йўлларни такомиллаштириш. 1. Шаҳрисабз шаҳридан Татар қишлоғи орқали Зармаст ва Вари қишлоқларига олиб борувчи йўлни таъмирлаш (30 км). 2. Шаҳрисабз шаҳридан Татар қишлоғи орқали Зармаст ва Вари қишлоқларига олиб борувчи йўлларда йўл кўрсаткичларини ўрнатиш (5 та). 3. Амир Темур ғоригача борувчи пиёда йўлакларини ободонлаштириш, таъмирлаш ва хавфсизлик талабига жавоб берувчи ҳолатга келтириш. 2019 йил апрель Қашқадарё вилояти ва Яккабоғ тумани ҳокимликлари, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси Қашқадарё вилояти ва Яккабоғ тумани ҳокимликлари 2. Татар қишлоғида экологик ҳордиқ чиқариш масканларини ташкил этиш. 1. Қишлоқда жойлашган шаршара ва кўлларга олиб борувчи йўлакларни хавфсизлик талабига жавоб берувчи ҳолатга келтириш. 2. Қишлоқда дам олиш масканлари, шу жумладан 5 та меҳмон уйи, 5 та кемпинг ва 10 та ўтов ташкил этиш. 3. Қишлоқда замонавий санитар-гигиена шохобчаларини ташкил этиш. 2019 йил май Қашқадарё вилояти ва Яккабоғ тумани ҳокимликлари Қашқадарё вилояти ва Яккабоғ тумани ҳокимликлари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси 3. Зармаст ва Вари қишлоқларида тарихий туризм ва спелеотуризм маҳсулотларини шакллантириш. 1. Этноқишлоқ — Амир Темур жангчиларининг ҳарбий тайёргарлик лагерини ташкил этиш. 2. Дам олиш масканларини (меҳмон уйлари ва кемпинглар) ташкил этиш. 3. Амир Темур ғори атрофида ғорга экскурсия ташкил этиш бўйича тайёргарлик пунктини ташкил этиш. 2019 йил май Қашқадарё вилояти ва Яккабоғ тумани ҳокимликлари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси 4. Татар, Зармаст ва Вари қишлоқлари йўналишидаги туризм маршрутларини тарғиб этиш. 1. Татар, Зармаст ва Вари қишлоқларига маҳаллий ва хорижий туроператорлар, ОАВ вакиллари учун инфо турлар ташкил этиш. 2. Маршрутларни туроператорлар фаолиятига жорий этиш 2019 йил апрель ойидан доимий Қашқадарё вилояти ва Яккабоғ тумани ҳокимликлари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси 4. Сарчашма ва Сувтушар қишлоқларида экологик туризм йўналиши 1. Сарчашма ва Сувтушар қишлоқларига олиб борувчи йўлларни такомиллаштириш. 1. Шаҳрисабз шаҳридан Сарчашма ва Сувтушар қишлоқларига олиб борувчи йўлларни таъмирлаш (50 км). 2. Шаҳрисабз шаҳридан Сарчашма ва Сувтушар қишлоқларига олиб борувчи йўлларда йўл кўрсаткичларини ўрнатиш (5 та). 3. Сувтушар қишлоғидаги шаршарага олиб борувчи пиёда йўлакларини ободонлаштириш, таъмирлаш ва хавфсизлик талабига жавоб берувчи ҳолатга келтириш. 2019 йил апрель Қашқадарё вилояти ва Шаҳрисабз тумани ҳокимликлари 2. Сарчашма ва Сувтушар қишлоқларида туристларга хизмат кўрсатишни ташкил этиш. 1. Туризм хизматларини ташкил этиш мақсадида: оилавий меҳмон уйларини ташкил этиш имконияти мавжуд бўлган салоҳиятли хонадонларнинг; маҳаллий таомномага мувофиқ таомлар аъло даражада тайёрланадиган умумий овқатланиш нуқталари ва хонадонларнинг; мавжуд ҳунармандларнинг; сақланиб қолган анъанавий чорвачилик, полизчилик ва боғдорчилик билан шуғулланувчи намунавий маҳаллий аҳоли вакилларининг; қишлоқларни ва улар билан боғлиқ тарих ва қизиқарли маълумотларга эга маҳаллий аҳоли вакилларининг рўйхатини шакллантириш. 2. Оилавий меҳмон уйларини ташкил этиш ва уларни рўйхатга олиш. 3. Маҳаллий таомномага мувофиқ таомлар аъло даражада тайёрланадиган умумий овқатланиш нуқталари ва хонадонларни туристларни қабул қилиш учун тайёрлаш. 4. Сақланиб қолган анъанавий чорвачилик, полизчилик ва боғдорчилик билан шуғулланувчи намунавий маҳаллий аҳоли вакилларининг хонадонлари, полиз майдонлари ва боғларини туристларни қабул қилиш учун тайёрлаш. 2019 йил апрель Қашқадарё вилояти ва Шаҳрисабз тумани ҳокимликлари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси Қашқадарё вилояти ва Шаҳрисабз тумани ҳокимликлари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси 3 Сувтушар қишлоғида шаршара атрофида экологик дам олиш масканларини ташкил этиш. 1. Қишлоқда жойлашган шаршарага олиб борувчи йўлакларни хавфсизлик талабига жавоб берувчи ҳолатга келтириш. 2. Қишлоқда дам олиш масканлари, шу жумладан 5 та меҳмон уйи, 5 та кемпинг ва 10 та ўтов ташкил этиш. 3. Қишлоқда замонавий санитар-гигиена шохобчаларини ташкил этиш. 2019 йил сентябрь Қашқадарё вилояти ва Шаҳрисабз тумани ҳокимликлари Қашқадарё вилояти ва Шаҳрисабз тумани ҳокимликлари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси 4 Сарчашма ва Сувтушар маршрутини тарғиб этиш 1. Сарчашма ва Сувтушар қишлоқларига маҳаллий ва хорижий туроператорлар, ОАВ вакиллари учун инфотурлар ташкил этиш. 2. Маршрутларни туроператорлар фаолиятига жорий этиш. доимий Қашқадарё вилояти ва Шаҳрисабз тумани ҳокимликлари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси 5. Китоб кенглик станцияси ҳудудида астрономик туризм йўналиши 1. Китоб кенглик станциясига олиб борувчи йўлларни такомиллаштириш. 1. Шаҳрисабз шаҳридан бошлаб комплексгача бўлган йўналишда ўзбек ва инглиз тилларида йўл кўрсаткичларини жойлаштириш. 2. Расадхонага олиб борадиган автомобиль йўллари ва пиёда йўлларининг ҳолатини яхшилаш. 2019 йил июнь Қашқадарё вилояти ва Китоб тумани ҳокимликлари 2. Китоб кенглик станциясини сайёҳлар ташрифи учун тайёрлаш. 1. Расадхоналардаги экскурсия орқали намойиш этиладиган объектлар ҳолатини яхшилаш. 2. Кечки ёритиш тизимларини яхшилаш. 3. Расадхонанинг масъул ходимини белгилаган ҳолда туристлар ва уларнинг гуруҳлари учун экскурсия ташкил этиладиган кун ва соатларни белгилаш ва очиқ манбаларда жойлаштириш. 4. Расадхоналар ҳудудларида камида 2 тадан санитария-гигиена шохобчаларини ташкил этиш. 2019 йил июнь Қашқадарё вилояти ва Китоб тумани ҳокимликлари, Ўзбекистон Фанлар академияси 3. Китоб кенглик станциясида қўшимча хизматларни ташкил этиш. 1. Юлдузлар томошаси хизматини ташкил этиш учун қўшимча мобил профессионал ва ҳаваскорлар телескопларини харид қилиш ва ўрнатиш. 2. Юлдузлар томошаси хизматидан фойдаланиш учун қолган туристларга палаткали жой тайёрлаш учун шароит яратиш. 3. Обсерваторияда кичик хонани жиҳозлаган ҳолда музей ва савдо нуқтаси ташкил этиш ҳамда унда астрономия ва расадхоналарга тегишли турли нашрлар, «39.08 кенгликда юлдузлар билан сайр» бренди, Майданак ва Китоб кенглик расадхоналарининг номлари туширилган ҳунармандчилик, заргарлик ва тўқимачилик маҳсулотлари савдосини йўлга қўйиш. 4. Астрономия ва астрофизикага қизиқувчилар учун расадхонада астрономия бўйича илмий анжуман ва семинарлар ўтказиш учун жиҳозланган махсус хонани ташкил этиш. 2019 йил июнь Қашқадарё вилояти ва Китоб тумани ҳокимликлари, Ўзбекистон Фанлар академияси, ташаббускорлар 4. Китоб кенглик станциясининг кенг тарғибот ишларини ташкил этиш. 1. Расадхона тўғрисидаги маълумотларни фотосурат ва видеороликлар билан биргаликда ижтимоий тармоқларда, туризм порталларида мунтазам ёритиб бориш. 2. Расадхона тўғрисидаги маълумотларни жамлаш, ўрганиш ва турли шаклдаги рисола, буклет ва тўплам кўринишларида тайёрлаш. 3. Расадхона тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олувчи буклет, брошюра, фотоальбом ва видеороликларни тайёрлаш, уларни маҳаллий ва хорижий туроператорларга тақдим қилиб бориш, турли туризм кўргазма ва форумларида тарқатиш. 4. Расадхонада маҳаллий ва хорижий туроператорлар, ОАВ вакиллари учун инфотурлар ташкил этиш. доимий 2019 йил май 2019 йил майдан ойидан бошлаб доимий Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Фанлар академияси, Қашқадарё вилояти ва Китоб тумани ҳокимликлари 6. «Фестиваллар шаҳри» бренди остида MICE туризм йўналиши 1. Амир Темур мероси ва Кешлик алломалар тарихига бағишланган семинарларни ўтказиш. 1. Амир Темур мероси ва бунёдкорлик санъатига бағишланган илмий-амалий конференция ва семинарларни ташкил этиш юзасидан ишчи гуруҳ тузиш. 2. Халқаро конференцияни кенг тарғиб қилиш ишларини амалга ошириш. 3. Халқаро ва маҳаллий миқёсда Амир Темур тарихини ўрганаётган ёки илмий-тадқиқот ишларини олиб бораётган олимларни конференциялар ва ўқув-семинарларга таклиф қилиш. 4. Ўқув-семинарлар ва халқаро конференциялар якуни доирасида илмий-амалий қўлланма ишлаб чиқиш. 5. Конференциялар ва семинарларнинг ОАВда кенг ёритилишини таъминлаш. 6. «Кешлик алломаларнинг ислом маданияти ва илм-фан ривожидаги ўрни» мавзусида илмий-амалий конференция ўтказиш. 7. Илмий-амалий конференцияни кенг тарғиб қилиш ишларини олиб бориш. 8. Илмий-амалий канференцияга жаҳонга машҳур бўлган исломшунос олимлар ва тадқиқотчиларни таклиф қилиш. 9. Конференцияни юқори савияда ташкил этиш. 10. Конференция якунида илмий-амалий қўлланма ишлаб чиқиш. 2019 йил июль 2019 йил август Ўзбекистон Фанлар академияси, Қашқадарё вилояти ва Шаҳрисабз шаҳри ҳокимликлари, Маданият вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Миллий тўй-ҳашамларда туристлар иштирокини таъминлаш. 1. Шаҳрисабз тумани ва ?аҳрида маҳаллий аҳоли томонидан ўтказиладиган тўй-ҳашамлар рўйхатини шакллантириш. 2. Сайёҳларни кенг жалб қилиш мақсадида туроператорларга тўй-ҳашамлар бўлиб ўтадиган саналар рўйхатини тақдим қилиб бориш. 3. Туроператорларга маҳаллий масъуллар ичидан ҳамроҳ бириктириш. йил давомида Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз шаҳри ва Шаҳрисабз тумани ҳокимликлари 3. Навруз байрами доирасида Шаҳрисабз шаҳрида «Халқаро миллий либослар фестивали»ни ўтказиш. 1. «Наврўз» умумхалқ байрами муносабати билан байрам дастурларини тайёрлаш ҳамда жойларда маданий-маърифий, оммавий тадбирлар ва халқ сайилларини ташкил этиш. 2. «Наврўз» умумхалқ байрамини кенг тарғибот қилиш ишларини олиб бориш. 3. «Наврўз» умумхалқ байрами доирасида миллий халқ ўйинлари, фольклор-этнографик жамоалар ва бахши-шоирлар фестивалларини ўтказиш. 4. «Наврўз» умумхалқ байрами доирасида Қашқадарё миллий таомлар фестивалини ташкил этиш. 5. «Халқаро миллий либослар фестивали»ни ташкил этиш. 6. Фестивални юқори савияда ташкил этиш мақсадида республикада фаолият юритаётган дизайнерлар, либос усталарини, жумладан, хорижий ва маҳаллий ёш дизайнерларни таклиф қилиш. 7. Машҳур дизайнер усталар томонидан фестиваль доирасида маҳорат дарсларини ташкиллаштириш. 8. Дизайнерлик маҳсулотларини сотиб олиш имкониятини яратиш. 9.»Наврўз» умумхалқ байрамининг ОАВда кенг ёритилишини таъминлаш. 2019 йил март Қашқадарё вилояти ва Шаҳрисабз шаҳри ҳокимликлари, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Фанлар академияси, манфаатдор вазирлик ва идоралар 4. Миллий кураш мусобақаларини ташкил этиш. 1. Шаҳрисабз шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун кураш бўйича Амир Темур халқаро хотира турнирини ўтказиш. 2. Халқаро хотира турнирини кенг тарғиб қилиш ишларини ташкил этиш. 3. Совриндорларни тақдирлаш учун ҳомийлик ва бошқа маблағларни жалб қилиш ишларини ташкил этиш. 4. Халқаро турнирни юқори савияда ташкил этиш учун миллий кураш мусобақаларининг туман ва шаҳар босқичларини ташкил қилиш. 5. Шаҳрисабз шаҳрида якуний (финал) босқичини ташкил қилиш. 6. Якуний босқич ғолибларининг халқаро кураш мусобақасида иштирок этишини таъминлаш. 7. Кураш мусобақалари ОАВ ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритилишини таъминлаш. 2019 йил сентябрь-октябрь Қашқадарё вилояти ва Шаҳрисабз шаҳар ҳокимликлари, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар 5. «Шаҳрисабз ҳунармандлар маскани» фестивалини ташкил этиш. 1. Республикадаги барча ҳунармандлар рўйхатини шакллантириш. 2. Ушбу рўйхат асосида уларни фестивалда иштирок этиши учун таклиф қилиш. 3. Ҳунармандлар ўз маҳсулотларини намойиш қилиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш. 4. Ҳунармандчилик фестивалини ОАВ ва ижтимоий тармоқларда кенг тарғиб қилиш ишларини олиб бориш. 5. Ҳунармандчилик маҳсулотларининг савдосини йўлга қўйиш. Хусусан, уларни онлайн сотиб олиш имкониятини яратиш. 2019 йил май Қашқадарё вилояти ва Шаҳрисабз шаҳри ҳокимликлари , Республика «Ҳунарманд» уюшмаси, Савдо саноат палатаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси 6. Шаҳрисабз туманида «Ҳисор тоғлари» экофестивалини ўтказиш. 1. Экофестивални ташкил қилиш учун ишчи гуруҳ тузиш. 2. Экофестиваль ўтказиладиган жой, таклиф этиладиганлар рўйхати, фестиваль иштирокчилари рўйхатини шакллантириш ва ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқларда кенг тарғибот ишларини олиб бориш. 3. Экофестиваль доирасида фольклор ансамбллар ва бахшилар чиқишлари, миллий халқ ўйинлари, миллий таомлар кўргазмаси ва маҳаллий ҳунармандларнинг миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари ярмаркасини ташкил этиш. 2019 йил июнь Қашқадарё вилояти ва Шаҳрисабз тумани ҳокимликлари , Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси 7. Шаҳрисабз шаҳрида «Зафарли юриш» номли театрлаштирилган саҳна кўринишларини ташкил этиш. 1. Амир Темурнинг Шаҳрисабз шаҳрининг тарихий маркази ҳудудига кириб келишига бағишланган театрлаштирилган саҳна кўринишларини ташкил этиш. 2. Шаҳрисабз шаҳрининг тарихий маркази ҳудудида тасдиқланган сценарий асосида ҳафтанинг жума ва шанба кунлари театрлаштирилган саҳна кўринишларини ташкил этиш. 3. Театрлаштирилган саҳна кўринишларини намойиш этувчи театр усталари, актёр ва актрисаларни кенг жалб қилиш ишларини олиб бориш. 4. Ушбу намойишларнинг ОАВ ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиб борилишини таъминлаш. 5. Ушбу давр давомида миллий рақс дасталарининг чиқишларини ташкил этиш. 2019 йил июнь — август Қашқадарё вилояти ва Шаҳрисабз шаҳри ҳокимликлари , Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси 8. Мақом санъатини халқ орасида кенг оммалаштириш мақсадида халқаро мақом фестивалини ўтказиш. 1. Республикамизда фаолият юритаётган санъат ва бошқа касб эгалари ўртасида мақом санъати ижрочилик маҳоратини намойиш этиш. 2. Фестивалга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш, тарғибот ишларини олиб бориш, унга турли касб эгаларини жалб этиш. 3. Фестиваль доирасида етук мақом усталари томонидан маҳорат дарслари ташкил этилишини таъминлаш. 4. Фестивални ОАВ ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритилишини таъминлаш. 2020 йил Маданият вазирлиги, Қашқадарё вилояти ва Шаҳрисабз шаҳри ҳокимликлари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар 9. «Хорижий кинофильмлар куни»ни тадбирини ташкил этиш. 1. Хорижий мамлакатларда суратга олинган бадиий ва ҳужжатли фильмлар намойишини ташкил этиш. 2. «Хорижий кинофильмлар кун»лари доирасида семинарлар, маҳорат дарслари ташкил этиш. 3. Тадбирларни ОАВ ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритилишини таъминлаш. йил давомида «Ўзбеккино» Миллий агентлиги, Қашқадарё вилояти ва Шаҳрисабз шаҳри ҳокимликлари , Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар 10. «Кўпкари» миллий ўйинларини ташкил қилиш. 1. Баҳор ва куз ойларида «Кўпкари» миллий ўйинини ташкил этиш. 2. Кўпкари ўйинини кенг тарғиб қилиш ишларини ташкил этиш. 3. Республика ва хорижий давлатлардаги кўпкари ўйинига қизиқувчиларни мусобақада иштирок этиш учун таклиф қилиш. Бунда интернет ва ижтимоий тармоқларда кенг тарғибот ишларини олиб бориш. 4. Кўпкари ўйинини Китоб туманининг «Қайнар» қишлоғида ташкил қилиш. 5. Кўпкари ўйини жараёнини ОАВ ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиб бориш. 6. «Кўпкари» ўйинини мавсумдан ташқари вақтларда туроператорлар ва сайёҳларнинг талаби асосида ҳам ташкил этиш. йил давомида Қашқадарё вилояти ва Китоб тумани ҳокимликлари , Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 8 мартдаги 198-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлатга тегишли объектларни ва активларни хусусий мулк қилиб сотишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 19 майдаги 295-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 21-сон, 392-модда) 2-илованинг 93-позицияси чиқариб ташлансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2019 йил 8 март,

198-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.03.2019 й., 09/19/198/2728-сон, Қонунчилик ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.05.2022 й., 09/22/278/0439-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

CHORA-TADBIRLAR REJASI

Qashqadaryo viloyatining turizm salohiyatidan samarali foydalanish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Qashqadaryo viloyatining turizm salohiyatini yanada rivojlantirish, turistlarni noyob tarixiy-madaniy va meʼmoriy meros obyektlari bilan keng tanishtirish uchun qulay shart-sharoitlar yaratish, manzilli turizm xizmatlarini koʻrsatish uchun turizm infratuzilmasini rivojlantirish, viloyatni turli madaniy-koʻngilochar tadbirlar oʻtkazish markaziga aylantirish orqali hududga turistlar oqimini yanada koʻpaytirish hamda ularning hududda boʻlish davomiyligini uzaytirish, shuningdek, turizm sohasida tadbirkorlik faoliyati bilan shugʻullanuvchi mahalliy aholi sonini koʻpaytirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Qashqadaryo viloyatida yangi turizm yunalishlarini tashkil etish boʻyicha chora-tadbirlar rejasi (keyingi oʻrinlarda — Reja) 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

Belgilansinki, Rejaga kiritilgan chora-tadbirlar mahalliy budjet parametrlarida nazarda tutilgan mablagʻlar va ijrochilar mablagʻlari hisobiga moliyalashtiriladi.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi:

Rejada belgilangan vazifalar oʻz muddatida va sifatli amalga oshirilishini muvofiqlashtirsin hamda unda belgilangan hududlarga turistlarni jalb qilish choralarini koʻrsin;

manfaatdor vazirlik va idoralar tomonidan Rejaning bajarilishini nazorat qilsin hamda bajarilish holati boʻyicha maʼlumotlarni har chorak yakuni bilan keyingi oyning 10 sanasiga qadar Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “2018-2019-yillarda turizm sohasini rivojlantirish boʻyicha birinchi navbatdagi chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2017-yil 16-avgustdagi PQ-3217-son qarori bilan tashkil etilgan Turizmni rivojlantirish boʻyicha muvofiqlashtiruvchi kengashga (keyingi oʻrinlarda — Muvofiqlashtiruvchi kengash) taqdim etib borsin;

Rejada belgilangan turizm yoʻnalishlaridagi qishloqlar va turizm obyektlariga olib boruvchi maxsus turizm xaritalarini uch oy muddatda ishlab chiqsin hamda barcha joylashtirish vositalari va turizm faoliyati subyektlariga bepul tarqatish choralarini koʻrsin.

3. Qashqadaryo viloyati hokimligi Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi va Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi bilan birgalikda bir oy muddatda:

Shahrisabz shahrida yil davomida tashkil etiladigan ommaviy, madaniy- koʻngilochar tadbirlar roʻyxatini (keyingi oʻrinlarda tadbirlar roʻyxati deb ataladi) shakllantirsin va belgilangan tartibda tasdiqlanishini taʼminlasin;

tadbirlar roʻyxatida folklor guruhlarining chiqishlari, baxshi-shoirlar va hunarmandlar festivallari, milliy sport oʻyinlari, turli madaniy- koʻngilochar tadbirlar oʻtkazishni nazarda tutsin va har bir tadbirni tashkil etish muddatlarini aniq belgilasin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi tadbirlar roʻyxati asosida oʻtkaziladigan tadbirlarga xorijiy va mahalliy turistlarning tashrifini tashkil etish maqsadida keng targʻibot ishlarini doimiy ravishda amalga oshirsin.

5. Qashqadaryo viloyati hokimligi Oʻzbekiston Respublikasi Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi bilan birgalikda Qashqadaryo viloyatida turizm sohasini rivojlantirish boʻyicha 2019-2020-yillarda amalga oshiriladigan qoʻshimcha investitsiya loyihalarining manzilli roʻyxatini ikki oy muddatda shakllantirsin va Muvofiqlashtiruvchi kengashga tasdiqlash uchun kiritsin.

6. Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasiga “Oʻzbekkino” milliy agentligi, Oʻzbekiston Respublikasi Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi va Qashqadaryo viloyati hokimligi bilan birgalikda viloyat tumanlarining turizm salohiyati haqida oʻzbek, rus va ingliz tillaridagi videoroliklarni, shuningdek, “Qashqadaryo taomlari” toʻgʻrisida qisqa metrajli film ssenariysini ikki oy muddatda ishlab chiqib, suratga olish tavsiya etilsin.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi va Qashqadaryo viloyati hokimligi Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi bilan birgalikda doimiy ravishda ommaviy axborot vositalari vakillari uchun Qashqadaryo viloyatining turizm salohiyati bilan tanishtirish maqsadida infoturlarni tashkil etish va turli targʻibot materiallarini tayyorlash choralarini koʻrsin.

8. Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi bilan birgalikda “Hisor” davlat qoʻriqxonasi hududidan Amir Temur gʻori, dinozavr izlari, Hazrati Sulton ota ziyoratgohi va Suvtushar qishlogʻi yaqinidagi sharshara obyektlarini qoʻriqxonaning qoʻriqlanma (bufer) zonasiga oʻtkazish va ushbu zonaning aniq chegaralarini belgilash boʻyicha Vazirlar Mahamasiga ikki oy muddatda asoslangan taklif kiritsin.

9. Qashqadaryo viloyati hokimligi, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligining xorijiy va mahalliy turistlarga zamonaviy xizmat turlarini koʻrsatuvchi avtoshohbekat — “PIT STOP M-39” loyihasini (keyingi oʻrinlarda loyiha deb ataladi) amalga oshirish maqsadida “Shahrisabz avtoshohbekat” davlat unitar korxonasining bino inshootlarini “Abdizafar Namkor” masʼuliyati cheklangan jamiyatiga (keyingi oʻrinlarda “Abdizafar Namkor” MCHJ deb ataladi) quyidagi investitsiya majburiyatlarini yuklagan holda “nol” qiymatda sotish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin:

loyihani amalga oshirish uchun “Abdizafar Namkor” MCHJ tomonidan kamida 20,0 mlrd. soʻm miqdorida investitsiya mablagʻlarini kiritish;

jadval asosida harakatlanadigan avtotransport vositalari, shu jumladan turistik toifaga mansub avtobuslarni qabul qilish imkoniyatini yaratish;

loyihaning 2020-yil yakuniga qadar toʻliq ishga tushirilishini taʼminlash;

60 dan kam boʻlmagan yangi ish oʻrinlari yaratish.

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi “Abdizafar Namkor” MCHJ bilan oʻzaro majburiyatlar boʻyicha oldi-sotdi shartnomasi tuzilishini hamda uning belgilangan tartibda bajarilishi yuzasidan monitoring olib borilishini taʼminlasin.

10. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritilsin.

11..Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari A.A. Abduxakimov va Qashqadaryo viloyati hokimi Z.Sh. Roʻziyev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 8-martdagi 198-son qaroriga 1-ILOVA

Qashqadaryo viloyatida yangi turizm yoʻnalishlarini tashkil etish boʻyicha

T/r Amalga oshiriladigan tadbirlar Amalga oshirish mexanizmi Bajarish muddatlari Masʼul ijrochilar 1. Gʻilon va Koʻl qishloqlarida etnoturizm yoʻnalishi 1. Gʻilon va Koʻl qishloqlariga olib boruvchi yoʻllarni takomillashtirish. 1. Qarshi, Shahrisabz va Kitob shaharlaridan boshlab, Gʻilon va Koʻl qishloqlarigacha boʻlgan yoʻnalishda oʻzbek va ingliz tillarida yoʻl koʻrsatkichlarini joylashtirish. 2019-yil avgust Qashqadaryo viloyati, Qarshi va Shahrisabz shaharlari, Kitob va Shahrisabz tumanlari hokimliklari 2. Mazkur qishloqlarga olib boradigan avtomobil yoʻllarining holatini yaxshilash va togʻ hududlarida piyoda yoʻllarini tashkil etish. 2019-yil avgust Qashqadaryo viloyati va Shahrisabz tumani hokimliklari 2. Gʻilon va Koʻl qishloqlarida turistlarga xizmat koʻrsatishni tashkil etish. 1. Turizm xizmatlarini tashkil etish maqsadida: oilaviy mehmon uylarini tashkil etish imkoniyati mavjud boʻlgan salohiyatli xonadonlarning; mahalliy taomnomaga muvofiq taomlar aʼlo darajada tayyorlanadigan umumiy ovqatlanish nuqtalari va xonadonlarning; mavjud hunarmandlarning; saqlanib qolgan anʼanaviy chorvachilik, polizchilik va bogʻdorchilik bilan shugʻullanuvchi namunaviy mahalliy aholi vakillarining; qishloqlarni va ular bilan bogʻliq tarix va qiziqarli maʼlumotlarga ega mahalliy aholi vakillarining roʻyxatini shakllantirish. 2. Har bir qishloqda 5 tadan oilaviy mehmon uylarini tayyorlash va ularni roʻyxatga olishni tashkil etish. 3. Mahalliy taomnomaga muvofiq taomlar aʼlo darajada tayyorlanadigan umumiy ovqatlanish nuqtalari va xonadonlarni turistlarni qabul qilish uchun tayyorlash (taʼmirlash, sanitariya-gigiyenik holatlarini yaxshilash, xizmat koʻrsatishni yoʻlga qoʻyish). 4. Mavjud hunarmandlar ustaxonasi va xonadonlarini turistlarni qabul qilish va mahorat darslarini oʻtkazish uchun tayyorlash hamda hunarmandchilik mahsulotlarining namoyishi va savdosini tashkil etish. 5. Saqlanib qolgan anʼanaviy chorvachilik, polizchilik va bogʻdorchilik bilan shugʻullanuvchi namunaviy mahalliy aholi vakillarining xonadonlari, polizlari va bogʻlarini turistlarni qabul qilish uchun tayyorlash. 2019-yil aprel 2019-yil aprel 2019-yil aprel 2019-yil aprel 2019-yil aprel Qashqadaryo viloyati va Shahrisabz tumani hokimliklari, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, Oʻzbekiston Oshpazlar uyushmasi Qashqadaryo viloyati va Shahrisabz tumani hokimliklari, “Hunarmand” uyushmasi Qashqadaryo viloyati va Shahrisabz tumani hokimliklari, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi 3. Gʻilon va Koʻl qishloqlari mahalliy aholi vakillarining turistlarga xizmat koʻrsatish koʻnikmasini oshirish. 1. Oilaviy mehmon uylari tashkil etiladigan va tashkil etilgan xonadon vakillarini turistlarga xizmat koʻrsatishga tayyorlash uchun bepul maxsus oʻquv kurslari tashkil etish. 2. Mahalliy taomnomaga muvofiq taomlar aʼlo darajada tayyorlanadigan umumiy ovqatlanish nuqtalari va xonadonlar egalari va xizmat koʻrsatuvchi masʼullarning turistlarga xizmat koʻrsatish koʻnikmasini oshirish. 3. Hunarmandlar mahorat darslarini oʻtkazish xizmatini tashkil etish va oʻz hunarmandchilik mahsulotlarini namoyish qilish va sotish koʻnikmasini shakllantirish. 4. Anʼanaviy chorvachilik, polizchilik va bogʻdorchilik bilan shugʻullanuvchi namunaviy mahalliy aholi vakillarini turistlarga xizmat koʻrsatish boʻyicha tayyorlash. 2019-yil aprel Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, Xususiy turizm tashkilotlari uyushmasi Oʻzbekiston Oshpazlar uyushmasi Qashqadaryo viloyati va Shahrisabz tumani hokimliklari, “Hunarmand” uyushmasi, Savdo-sanoat palatasi Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi 4. Gʻilon va Koʻl qishloqlari boʻylab va ularning atrofidagi tabiat obyektlarida ekskursiya va trekinglar tashkil etish. 1. Qishloqlarning ichki yoʻllarini va qishloqlarning atrofidagi asosiy tabiat obyektlariga olib boruvchi yoʻl va daralarni xavfsizlik choralarini koʻrgan holda taʼmirlash hamda har xil ob-havo sharoitlarida ham piyoda sayr qilish uchun qulayligini taʼminlash. 2. Qishloqlarda tungi yoritish tizimini takomillashtirish, kechki sayr uchun sharoit yaratish. 3. Har bir qishloqda kamida 4 tadan namunaviy tipdagi sanitariya-gigiyena shoxobchasini tashkil etish. 4. Gʻilon va Koʻl qishloqlarini, ular bilan bogʻliq tarix va qiziqarli maʼlumotlarga ega hamda qishloq atrofidagi tabiat obyektlariga olib boruvchi yoʻllarni biluvchi mahalliy aholi vakillarini ekskursiya, gid va yoʻriqchi-kuzatuvchi sifatida tayyorlash, qisqa oʻquv kurslarini tashkil etish. 2019-yil may Qashqadaryo viloyati va Shahrisabz tumani hokimliklari Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi 5. Gʻilon va Koʻl etno-qishloqlari brendini shakllantirish va keng targʻib qilish choralarini koʻrish. 1. Gʻilon va Koʻl qishloqlari va ularda mavjud turizm salohiyati toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni fotosurat va videoroliklar bilan birgalikda ijtimoiy tarmoqlarda, turizm portallarida muntazam yoritib borish. 2. Gʻilon va Koʻl qishloqlari hamda ularning atrofida joylashgan tarixiy va tabiat obyektlari toʻgʻrisidagi tarixiy dalillar va osori atiqalarni jamlash, oʻrganish va turli shakldagi risola, buklet va toʻplam koʻrinishlarida tayyorlash. 3. Gʻilon va Koʻl qishloqlari va ularda mavjud turizm salohiyati toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga oluvchi buklet, broshyura, fotoalbom va videoroliklarni tayyorlash, ularni mahalliy va xorijiy turoperatorlarga taqdim qilib borish, turli turizm koʻrgazma va forumlarida tarqatish. 4. Gʻilon va Koʻl qishloqlariga mahalliy va xorijiy turoperatorlar, OAV vakillari uchun infoturlar tashkil etish. doimiy 2019-yil avgust 2019-yil aprel oyidan boshlab doimiy Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, Xususiy turizm tashkilotlari uyushmasi Oʻzbekiston Fanlar akademiyasi, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, Qarshi davlat universiteti Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, Qashqadaryo viloyati va Shahrisabz tumani hokimliklari Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi 2. Varganza va Hazrati Bashir qishloqlarida agroturizm yoʻnalishi 1. Varganza va Hazrati Bashir qishloqlariga olib boruvchi yoʻlni takomillashtirish. 1. Shahrisabz shahridan Varganza qishlogʻi orqali Hazrati Bashir maqbarasigacha olib boruvchi yoʻlni taʼmirlash (20 km.). 2. Shahrisabz shahridan Varganza va Hazrati Bashir qishloqlariga olib boruvchi yoʻllarda yoʻl koʻrsatkichlarini oʻrnatish. 2019-yil avgust Qashqadaryo viloyati va Kitob tumani hokimliklari, Avtomobil yoʻllari davlat qoʻmitasi 2. Varganza va Hazrati Bashir qishloqlarida turistlarga xizmat koʻrsatishni tashkil etish. 1. Turizm xizmatlarini tashkil etish maqsadida: oilaviy mehmon uylarini tashkil etish imkoniyati mavjud boʻlgan salohiyatli xonadonlarning; mahalliy taomnomaga muvofiq taomlar aʼlo darajada tayyorlanadigan umumiy ovqatlanish nuqtalari va xonadonlarning; mavjud hunarmandlarning; saqlanib qolgan anʼanaviy chorvachilik, polizchilik va bogʻdorchilik bilan shugʻullanuvchi namunaviy mahalliy aholi vakillarining; qishloqlarni va ular bilan bogʻliq tarix va qiziqarli maʼlumotlarga ega mahalliy aholi vakillarining roʻyxatini shakllantirish. 2. Har bir qishloqda 5 tadan oilaviy mehmon uylarini tayyorlash va ularni roʻyxatga olishni tashkil etish. 3. Mahalliy taomnomaga muvofiq taomlar aʼlo darajada tayyorlanadigan umumiy ovqatlanish nuqtalari va xonadonlarni turistlarni qabul qilish uchun tayyorlash (taʼmirlash, sanitariya-gigiyenik holatlarini yaxshilash, xizmat koʻrsatishni yoʻlga qoʻyish). 4. Mavjud hunarmandlar ustaxonasi va xonadonlarini turistlarni qabul qilish va mahorat darslarini oʻtkazish uchun tayyorlash hamda hunarmandchilik mahsulotlarining namoyishi va savdosini tashkil etish. 5. Saqlanib qolgan anʼanaviy chorvachilik, polizchilik va bogʻdorchilik bilan shugʻullanuvchi namunaviy mahalliy aholi vakillarining xonadonlari, polizlari va bogʻlarini turistlarni qabul qilish uchun tayyorlash. 2019-yil aprel 2019-yil aprel 2019-yil aprel 2019-yil aprel Qashqadaryo viloyati va Kitob tumani hokimliklari, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, Oʻzbekiston Oshpazlar uyushmasi Qashqadaryo viloyati va Kitob tumani hokimliklari, “Hunarmand” uyushmasi Qashqadaryo viloyati va Kitob tumani hokimliklari, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi 3. Varganza va Hazrati Bashir qishloqlari mahalliy aholi vakillarining turistlarga xizmat koʻrsatish koʻnikmasini oshirish. 1. Oilaviy mehmon uylari tashkil etiladigan va tashkil etilgan xonadon vakillarini turistlarga xizmat koʻrsatishga tayyorlash boʻyicha bepul maxsus oʻquv kurslarini tashkil etish. 2. Mahalliy taomnomaga muvofiq taomlar aʼlo darajada tayyorlanadigan umumiy ovqatlanish nuqtalari va xonadonlar egalari va xizmat koʻrsatuvchi masʼullarning turistlarga xizmat koʻrsatish koʻnikmasini oshirish. 3. Hunarmandlarda mahorat darslarini oʻtkazish xizmatini tashkil etish va oʻz hunarmandchilik mahsulotlarini namoyish qilish va sotish koʻnikmasini shakllantirish. 4. Anʼanaviy chorvachilik, polizchilik va bogʻdorchilik bilan shugʻullanuvchi namunaviy mahalliy aholi vakillarini turistlarga xizmat koʻrsatish boʻyicha tayyorlash. 2019-yil aprel Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi Oʻzbekiston Oshpazlar uyushmasi Qashqadaryo viloyati va Kitob tumani hokimliklari, “Hunarmand” uyushmasi, Savdo-sanoat palatasi Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi 4. Varganza va Hazrati Bashir qishloqlari boʻylab va ularning atrofidagi tabiat obyektlarida ekskursiya va treninglar tashkil etish. 1. Qishloqlarning ichki yoʻllarini va qishloqlarning atrofidagi asosiy tabiat obyektlariga olib boruvchi yoʻl va daralarni xavfsizlik choralarini koʻrgan holda taʼmirlash hamda har xil ob-havo sharoitlarida ham piyoda sayr qilish uchun qulayligini taʼminlash. 2. Qishloqlarda tungi yoritish tizimini takomillashtirish, kechki sayr uchun sharoit yaratish. 3. Har bir qishloqda kamida 4 tadan namunaviy tipdagi sanitariya-gigiyena shoxobchasini tashkil etish. 4. Varganza va Hazrati Bashir qishloqlari bilan bogʻliq tarix va qiziqarli maʼlumotlarga ega hamda qishloq atrofidagi tabiat obyektlariga olib boruvchi yoʻllarni biluvchi mahalliy aholi vakillarini ekskursiya, gid va yoʻriqchi-kuzatuvchi koʻnikmalariga tayyorlash, qisqa oʻquv kurslarini tashkil etish. 2019-yil may Qashqadaryo viloyati va Shahrisabz tumani hokimliklari Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi 5. Qishloqlarda agroturizm xizmatlarini tashkil etish va madaniy koʻngilochar tadbirlarni oʻtkazish. 1. Varganza qishlogʻida anor yetishtiruvchi fermer xoʻjaliklari va dehqon xoʻjaliklarini turistlar kelishi uchun moslashtirish (dam olish shiyponlari, yetishtirilgan hosildan tatib koʻrish uchun degustatsiya xonalarini tashkil etish va boshqalar). 2. Anor festivali oʻtkazish uchun eng namunali fermer xoʻjaligi yoki dehqon xoʻjaligini tanlab olish. 3. Festivalga turistlar va mehmonlarni jalb etish boʻyicha eʼlon va targʻibot materiallarini tarqatish. 4. Festivalni yuqori saviyada tashkil etish hamda respublika va xalqaro miqyosda keng yoritish. 5. Varganza qishlogʻining anori toʻgʻrisida foto, video materiallar tayyorlash (anorning jahon miqyosida yuqori sifat va narxlarda baholanishini koʻrsatish, xususan, Yevropa mamlakatlarida yuqori qadrlanishi, uni yetishtirish va saqlashning oʻziga xos texnologiyalarini namoyish etish). 6. Tayyorlangan foto, video materiallarni targʻib qilish choralarini koʻrish. 2019-yil iyun 2019-yil sentabr 2019-yil avgust — oktabr 2019-yil oktabr 2019-yil avgustdan boshlab Qashqadaryo viloyati va Kitob tumani hokimliklari, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi, Oʻzbekiston Matbuot va axborot agentligi, Qashqadaryo viloyati va Kitob tumani hokimliklari Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi 6. Varganza va Hazrati Bashir turizm marshrutini targʻib etish. 1. Varganza va Hazrati Bashir qishloqlariga mahalliy va xorijiy turoperatorlar, OAV vakillari uchun infoturlar tashkil etish. 2. Marshrutlarni turoperatorlar faoliyatiga joriy etish. doimiy Kitob tumani hokimligi, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi 7. Varganza va Hazrati Bashir etno-qishloqlari brendini shakllantirish. 1. Varganza va Hazrati Bashir qishloqlari va ularda mavjud turizm salohiyati toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni fotosurat va videoroliklar bilan birgalikda ijtimoiy tarmoqlarda, xalqaro va milliy turizm portallarida muntazam yoritib borish. 2. Varganza va Hazrati Bashir qishloqlari hamda ularning atrofida joylashgan tarixiy va tabiat obyektlari toʻgʻrisidagi tarixiy dalillar va osori atiqalarni jamlash, oʻrganish va turli shakldagi risola, buklet va toʻplam koʻrinishlarida tayyorlash. 3. Varganza va Hazrati Bashir qishloqlari va ularda mavjud turizm salohiyati toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga oluvchi buklet, broshyura, fotoalbom va videoroliklarni tayyorlash, ularni mahalliy va xorijiy turoperatorlarga bepul taqdim qilib borish. 2019-yil aprel oyidan boshlab doimiy 2019-yil avgust 2019-yil aprel oyidan boshlab doimiy Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, Qashqadaryo viloyati va Kitob tumani hokimliklari Oʻzbekiston Fanlar akademiyasi, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, Qarshi davlat universiteti Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, Qashqadaryo viloyati va Kitob tumani hokimliklari 3. Tatar, Zarmast va Vari qishloqlarida ekstremal turizm yoʻnalishi 1. Tatar, Zarmast va Vari qishloqlariga olib boruvchi yoʻllarni takomillashtirish. 1. Shahrisabz shahridan Tatar qishlogʻi orqali Zarmast va Vari qishloqlariga olib boruvchi yoʻlni taʼmirlash (30 km). 2. Shahrisabz shahridan Tatar qishlogʻi orqali Zarmast va Vari qishloqlariga olib boruvchi yoʻllarda yoʻl koʻrsatkichlarini oʻrnatish (5 ta). 3. Amir Temur gʻorigacha boruvchi piyoda yoʻlaklarini obodonlashtirish, taʼmirlash va xavfsizlik talabiga javob beruvchi holatga keltirish. 2019-yil aprel Qashqadaryo viloyati va Yakkabogʻ tumani hokimliklari, Avtomobil yoʻllari davlat qoʻmitasi Qashqadaryo viloyati va Yakkabogʻ tumani hokimliklari 2. Tatar qishlogʻida ekologik hordiq chiqarish maskanlarini tashkil etish. 1. Qishloqda joylashgan sharshara va koʻllarga olib boruvchi yoʻlaklarni xavfsizlik talabiga javob beruvchi holatga keltirish. 2. Qishloqda dam olish maskanlari, shu jumladan 5 ta mehmon uyi, 5 ta kemping va 10 ta oʻtov tashkil etish. 3. Qishloqda zamonaviy sanitar-gigiyena shoxobchalarini tashkil etish. 2019-yil may Qashqadaryo viloyati va Yakkabogʻ tumani hokimliklari Qashqadaryo viloyati va Yakkabogʻ tumani hokimliklari, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi 3. Zarmast va Vari qishloqlarida tarixiy turizm va speleoturizm mahsulotlarini shakllantirish. 1. Etnoqishloq — Amir Temur jangchilarining harbiy tayyorgarlik lagerini tashkil etish. 2. Dam olish maskanlarini (mehmon uylari va kempinglar) tashkil etish. 3. Amir Temur gʻori atrofida gʻorga ekskursiya tashkil etish boʻyicha tayyorgarlik punktini tashkil etish. 2019-yil may Qashqadaryo viloyati va Yakkabogʻ tumani hokimliklari, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi 4. Tatar, Zarmast va Vari qishloqlari yoʻnalishidagi turizm marshrutlarini targʻib etish. 1. Tatar, Zarmast va Vari qishloqlariga mahalliy va xorijiy turoperatorlar, OAV vakillari uchun info turlar tashkil etish. 2. Marshrutlarni turoperatorlar faoliyatiga joriy etish 2019-yil aprel oyidan doimiy Qashqadaryo viloyati va Yakkabogʻ tumani hokimliklari, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi 4. Sarchashma va Suvtushar qishloqlarida ekologik turizm yoʻnalishi 1. Sarchashma va Suvtushar qishloqlariga olib boruvchi yoʻllarni takomillashtirish. 1. Shahrisabz shahridan Sarchashma va Suvtushar qishloqlariga olib boruvchi yoʻllarni taʼmirlash (50 km). 2. Shahrisabz shahridan Sarchashma va Suvtushar qishloqlariga olib boruvchi yoʻllarda yoʻl koʻrsatkichlarini oʻrnatish (5 ta). 3. Suvtushar qishlogʻidagi sharsharaga olib boruvchi piyoda yoʻlaklarini obodonlashtirish, taʼmirlash va xavfsizlik talabiga javob beruvchi holatga keltirish. 2019-yil aprel Qashqadaryo viloyati va Shahrisabz tumani hokimliklari 2. Sarchashma va Suvtushar qishloqlarida turistlarga xizmat koʻrsatishni tashkil etish. 1. Turizm xizmatlarini tashkil etish maqsadida: oilaviy mehmon uylarini tashkil etish imkoniyati mavjud boʻlgan salohiyatli xonadonlarning; mahalliy taomnomaga muvofiq taomlar aʼlo darajada tayyorlanadigan umumiy ovqatlanish nuqtalari va xonadonlarning; mavjud hunarmandlarning; saqlanib qolgan anʼanaviy chorvachilik, polizchilik va bogʻdorchilik bilan shugʻullanuvchi namunaviy mahalliy aholi vakillarining; qishloqlarni va ular bilan bogʻliq tarix va qiziqarli maʼlumotlarga ega mahalliy aholi vakillarining roʻyxatini shakllantirish. 2. Oilaviy mehmon uylarini tashkil etish va ularni roʻyxatga olish. 3. Mahalliy taomnomaga muvofiq taomlar aʼlo darajada tayyorlanadigan umumiy ovqatlanish nuqtalari va xonadonlarni turistlarni qabul qilish uchun tayyorlash. 4. Saqlanib qolgan anʼanaviy chorvachilik, polizchilik va bogʻdorchilik bilan shugʻullanuvchi namunaviy mahalliy aholi vakillarining xonadonlari, poliz maydonlari va bogʻlarini turistlarni qabul qilish uchun tayyorlash. 2019-yil aprel Qashqadaryo viloyati va Shahrisabz tumani hokimliklari, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, Oʻzbekiston Oshpazlar uyushmasi Qashqadaryo viloyati va Shahrisabz tumani hokimliklari, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi 3 Suvtushar qishlogʻida sharshara atrofida ekologik dam olish maskanlarini tashkil etish. 1. Qishloqda joylashgan sharsharaga olib boruvchi yoʻlaklarni xavfsizlik talabiga javob beruvchi holatga keltirish. 2. Qishloqda dam olish maskanlari, shu jumladan 5 ta mehmon uyi, 5 ta kemping va 10 ta oʻtov tashkil etish. 3. Qishloqda zamonaviy sanitar-gigiyena shoxobchalarini tashkil etish. 2019-yil sentabr Qashqadaryo viloyati va Shahrisabz tumani hokimliklari Qashqadaryo viloyati va Shahrisabz tumani hokimliklari, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi 4 Sarchashma va Suvtushar marshrutini targʻib etish 1. Sarchashma va Suvtushar qishloqlariga mahalliy va xorijiy turoperatorlar, OAV vakillari uchun infoturlar tashkil etish. 2. Marshrutlarni turoperatorlar faoliyatiga joriy etish. doimiy Qashqadaryo viloyati va Shahrisabz tumani hokimliklari, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi 5. Kitob kenglik stansiyasi hududida astronomik turizm yoʻnalishi 1. Kitob kenglik stansiyasiga olib boruvchi yoʻllarni takomillashtirish. 1. Shahrisabz shahridan boshlab kompleksgacha boʻlgan yoʻnalishda oʻzbek va ingliz tillarida yoʻl koʻrsatkichlarini joylashtirish. 2. Rasadxonaga olib boradigan avtomobil yoʻllari va piyoda yoʻllarining holatini yaxshilash. 2019-yil iyun Qashqadaryo viloyati va Kitob tumani hokimliklari 2. Kitob kenglik stansiyasini sayyohlar tashrifi uchun tayyorlash. 1. Rasadxonalardagi ekskursiya orqali namoyish etiladigan obyektlar holatini yaxshilash. 2. Kechki yoritish tizimlarini yaxshilash. 3. Rasadxonaning masʼul xodimini belgilagan holda turistlar va ularning guruhlari uchun ekskursiya tashkil etiladigan kun va soatlarni belgilash va ochiq manbalarda joylashtirish. 4. Rasadxonalar hududlarida kamida 2 tadan sanitariya-gigiyena shoxobchalarini tashkil etish. 2019-yil iyun Qashqadaryo viloyati va Kitob tumani hokimliklari, Oʻzbekiston Fanlar akademiyasi 3. Kitob kenglik stansiyasida qoʻshimcha xizmatlarni tashkil etish. 1. Yulduzlar tomoshasi xizmatini tashkil etish uchun qoʻshimcha mobil professional va havaskorlar teleskoplarini xarid qilish va oʻrnatish. 2. Yulduzlar tomoshasi xizmatidan foydalanish uchun qolgan turistlarga palatkali joy tayyorlash uchun sharoit yaratish. 3. Observatoriyada kichik xonani jihozlagan holda muzey va savdo nuqtasi tashkil etish hamda unda astronomiya va rasadxonalarga tegishli turli nashrlar, “39.08 kenglikda yulduzlar bilan sayr” brendi, Maydanak va Kitob kenglik rasadxonalarining nomlari tushirilgan hunarmandchilik, zargarlik va toʻqimachilik mahsulotlari savdosini yoʻlga qoʻyish. 4. Astronomiya va astrofizikaga qiziquvchilar uchun rasadxonada astronomiya boʻyicha ilmiy anjuman va seminarlar oʻtkazish uchun jihozlangan maxsus xonani tashkil etish. 2019-yil iyun Qashqadaryo viloyati va Kitob tumani hokimliklari, Oʻzbekiston Fanlar akademiyasi, tashabbuskorlar 4. Kitob kenglik stansiyasining keng targʻibot ishlarini tashkil etish. 1. Rasadxona toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni fotosurat va videoroliklar bilan birgalikda ijtimoiy tarmoqlarda, turizm portallarida muntazam yoritib borish. 2. Rasadxona toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni jamlash, oʻrganish va turli shakldagi risola, buklet va toʻplam koʻrinishlarida tayyorlash. 3. Rasadxona toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga oluvchi buklet, broshyura, fotoalbom va videoroliklarni tayyorlash, ularni mahalliy va xorijiy turoperatorlarga taqdim qilib borish, turli turizm koʻrgazma va forumlarida tarqatish. 4. Rasadxonada mahalliy va xorijiy turoperatorlar, OAV vakillari uchun infoturlar tashkil etish. doimiy 2019-yil may 2019-yil maydan oyidan boshlab doimiy Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, Oʻzbekiston Fanlar akademiyasi, Qashqadaryo viloyati va Kitob tumani hokimliklari 6. “Festivallar shahri” brendi ostida MICE turizm yoʻnalishi 1. Amir Temur merosi va Keshlik allomalar tarixiga bagʻishlangan seminarlarni oʻtkazish. 1. Amir Temur merosi va bunyodkorlik sanʼatiga bagʻishlangan ilmiy-amaliy konferensiya va seminarlarni tashkil etish yuzasidan ishchi guruh tuzish. 2. Xalqaro konferensiyani keng targʻib qilish ishlarini amalga oshirish. 3. Xalqaro va mahalliy miqyosda Amir Temur tarixini oʻrganayotgan yoki ilmiy-tadqiqot ishlarini olib borayotgan olimlarni konferensiyalar va oʻquv-seminarlarga taklif qilish. 4. Oʻquv-seminarlar va xalqaro konferensiyalar yakuni doirasida ilmiy-amaliy qoʻllanma ishlab chiqish. 5. Konferensiyalar va seminarlarning OAVda keng yoritilishini taʼminlash. 6. “Keshlik allomalarning islom madaniyati va ilm-fan rivojidagi oʻrni” mavzusida ilmiy-amaliy konferensiya oʻtkazish. 7. Ilmiy-amaliy konferensiyani keng targʻib qilish ishlarini olib borish. 8. Ilmiy-amaliy kanferensiyaga jahonga mashhur boʻlgan islomshunos olimlar va tadqiqotchilarni taklif qilish. 9. Konferensiyani yuqori saviyada tashkil etish. 10. Konferensiya yakunida ilmiy-amaliy qoʻllanma ishlab chiqish. 2019-yil iyul 2019-yil avgust Oʻzbekiston Fanlar akademiyasi, Qashqadaryo viloyati va Shahrisabz shahri hokimliklari, Madaniyat vazirligi, manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Milliy toʻy-hashamlarda turistlar ishtirokini taʼminlash. 1. Shahrisabz tumani va ?ahrida mahalliy aholi tomonidan oʻtkaziladigan toʻy-hashamlar roʻyxatini shakllantirish. 2. Sayyohlarni keng jalb qilish maqsadida turoperatorlarga toʻy-hashamlar boʻlib oʻtadigan sanalar roʻyxatini taqdim qilib borish. 3. Turoperatorlarga mahalliy masʼullar ichidan hamroh biriktirish. yil davomida Qashqadaryo viloyati, Shahrisabz shahri va Shahrisabz tumani hokimliklari 3. Navruz bayrami doirasida Shahrisabz shahrida “Xalqaro milliy liboslar festivali”ni oʻtkazish. 1. “Navroʻz” umumxalq bayrami munosabati bilan bayram dasturlarini tayyorlash hamda joylarda madaniy-maʼrifiy, ommaviy tadbirlar va xalq sayillarini tashkil etish. 2. “Navroʻz” umumxalq bayramini keng targʻibot qilish ishlarini olib borish. 3. “Navroʻz” umumxalq bayrami doirasida milliy xalq oʻyinlari, folklor-etnografik jamoalar va baxshi-shoirlar festivallarini oʻtkazish. 4. “Navroʻz” umumxalq bayrami doirasida Qashqadaryo milliy taomlar festivalini tashkil etish. 5. “Xalqaro milliy liboslar festivali”ni tashkil etish. 6. Festivalni yuqori saviyada tashkil etish maqsadida respublikada faoliyat yuritayotgan dizaynerlar, libos ustalarini, jumladan, xorijiy va mahalliy yosh dizaynerlarni taklif qilish. 7. Mashhur dizayner ustalar tomonidan festival doirasida mahorat darslarini tashkillashtirish. 8. Dizaynerlik mahsulotlarini sotib olish imkoniyatini yaratish. 9.”Navroʻz” umumxalq bayramining OAVda keng yoritilishini taʼminlash. 2019-yil mart Qashqadaryo viloyati va Shahrisabz shahri hokimliklari, Madaniyat vazirligi, Oʻzbekiston Fanlar akademiyasi, manfaatdor vazirlik va idoralar 4. Milliy kurash musobaqalarini tashkil etish. 1. Shahrisabz shahrida Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti sovrini uchun kurash boʻyicha Amir Temur xalqaro xotira turnirini oʻtkazish. 2. Xalqaro xotira turnirini keng targʻib qilish ishlarini tashkil etish. 3. Sovrindorlarni taqdirlash uchun homiylik va boshqa mablagʻlarni jalb qilish ishlarini tashkil etish. 4. Xalqaro turnirni yuqori saviyada tashkil etish uchun milliy kurash musobaqalarining tuman va shahar bosqichlarini tashkil qilish. 5. Shahrisabz shahrida yakuniy (final) bosqichini tashkil qilish. 6. Yakuniy bosqich gʻoliblarining xalqaro kurash musobaqasida ishtirok etishini taʼminlash. 7. Kurash musobaqalari OAV va ijtimoiy tarmoqlarda keng yoritilishini taʼminlash. 2019-yil sentabr-oktabr Qashqadaryo viloyati va Shahrisabz shahar hokimliklari, Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, manfaatdor vazirlik va idoralar 5. “Shahrisabz hunarmandlar maskani” festivalini tashkil etish. 1. Respublikadagi barcha hunarmandlar roʻyxatini shakllantirish. 2. Ushbu roʻyxat asosida ularni festivalda ishtirok etishi uchun taklif qilish. 3. Hunarmandlar oʻz mahsulotlarini namoyish qilishi uchun zarur shart-sharoitlar yaratish. 4. Hunarmandchilik festivalini OAV va ijtimoiy tarmoqlarda keng targʻib qilish ishlarini olib borish. 5. Hunarmandchilik mahsulotlarining savdosini yoʻlga qoʻyish. Xususan, ularni onlayn sotib olish imkoniyatini yaratish. 2019-yil may Qashqadaryo viloyati va Shahrisabz shahri hokimliklari , Respublika “Hunarmand” uyushmasi, Savdo sanoat palatasi, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi 6. Shahrisabz tumanida “Hisor togʻlari” ekofestivalini oʻtkazish. 1. Ekofestivalni tashkil qilish uchun ishchi guruh tuzish. 2. Ekofestival oʻtkaziladigan joy, taklif etiladiganlar roʻyxati, festival ishtirokchilari roʻyxatini shakllantirish va OAV hamda ijtimoiy tarmoqlarda keng targʻibot ishlarini olib borish. 3. Ekofestival doirasida folklor ansambllar va baxshilar chiqishlari, milliy xalq oʻyinlari, milliy taomlar koʻrgazmasi va mahalliy hunarmandlarning milliy hunarmandchilik mahsulotlari yarmarkasini tashkil etish. 2019-yil iyun Qashqadaryo viloyati va Shahrisabz tumani hokimliklari , Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, Madaniyat vazirligi, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi 7. Shahrisabz shahrida “Zafarli yurish” nomli teatrlashtirilgan sahna koʻrinishlarini tashkil etish. 1. Amir Temurning Shahrisabz shahrining tarixiy markazi hududiga kirib kelishiga bagʻishlangan teatrlashtirilgan sahna koʻrinishlarini tashkil etish. 2. Shahrisabz shahrining tarixiy markazi hududida tasdiqlangan ssenariy asosida haftaning juma va shanba kunlari teatrlashtirilgan sahna koʻrinishlarini tashkil etish. 3. Teatrlashtirilgan sahna koʻrinishlarini namoyish etuvchi teatr ustalari, aktyor va aktrisalarni keng jalb qilish ishlarini olib borish. 4. Ushbu namoyishlarning OAV va ijtimoiy tarmoqlarda keng yoritib borilishini taʼminlash. 5. Ushbu davr davomida milliy raqs dastalarining chiqishlarini tashkil etish. 2019-yil iyun — avgust Qashqadaryo viloyati va Shahrisabz shahri hokimliklari , Madaniyat vazirligi, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi 8. Maqom sanʼatini xalq orasida keng ommalashtirish maqsadida xalqaro maqom festivalini oʻtkazish. 1. Respublikamizda faoliyat yuritayotgan sanʼat va boshqa kasb egalari oʻrtasida maqom sanʼati ijrochilik mahoratini namoyish etish. 2. Festivalga tayyorgarlik koʻrish va oʻtkazish, targʻibot ishlarini olib borish, unga turli kasb egalarini jalb etish. 3. Festival doirasida yetuk maqom ustalari tomonidan mahorat darslari tashkil etilishini taʼminlash. 4. Festivalni OAV va ijtimoiy tarmoqlarda keng yoritilishini taʼminlash. 2020-yil Madaniyat vazirligi, Qashqadaryo viloyati va Shahrisabz shahri hokimliklari, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi, Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi, manfaatdor vazirlik va idoralar 9. “Xorijiy kinofilmlar kuni”ni tadbirini tashkil etish. 1. Xorijiy mamlakatlarda suratga olingan badiiy va hujjatli filmlar namoyishini tashkil etish. 2. “Xorijiy kinofilmlar kun”lari doirasida seminarlar, mahorat darslari tashkil etish. 3. Tadbirlarni OAV va ijtimoiy tarmoqlarda keng yoritilishini taʼminlash. yil davomida “Oʻzbekkino” Milliy agentligi, Qashqadaryo viloyati va Shahrisabz shahri hokimliklari , Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, manfaatdor vazirlik va idoralar 10. “Koʻpkari” milliy oʻyinlarini tashkil qilish. 1. Bahor va kuz oylarida “Koʻpkari” milliy oʻyinini tashkil etish. 2. Koʻpkari oʻyinini keng targʻib qilish ishlarini tashkil etish. 3. Respublika va xorijiy davlatlardagi koʻpkari oʻyiniga qiziquvchilarni musobaqada ishtirok etish uchun taklif qilish. Bunda internet va ijtimoiy tarmoqlarda keng targʻibot ishlarini olib borish. 4. Koʻpkari oʻyinini Kitob tumanining “Qaynar” qishlogʻida tashkil qilish. 5. Koʻpkari oʻyini jarayonini OAV va ijtimoiy tarmoqlarda keng yoritib borish. 6. “Koʻpkari” oʻyinini mavsumdan tashqari vaqtlarda turoperatorlar va sayyohlarning talabi asosida ham tashkil etish. yil davomida Qashqadaryo viloyati va Kitob tumani hokimliklari , Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, manfaatdor vazirlik va idoralar

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 8-martdagi 198-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirishlar va qoʻshimcha

2. Vazirlar Mahkamasining “Davlatga tegishli obyektlarni va aktivlarni xususiy mulk qilib sotishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2017-yil 19-maydagi 295-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2017-y., 21-son, 392-modda) 2-ilovaning 93-pozitsiyasi chiqarib tashlansin.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2019-yil 8-mart,

198-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 08.03.2019-y., 09/19/198/2728-son, Qonunchilik hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 21.05.2022-y., 09/22/278/0439-son)

lex.uz