UzbekAI

← Qonunlar

📅 2019-yil 22-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2019 йил 22 март · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 22 марта 2019 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 22 March 2019 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

ТАВСИФИ

ТАВСИФИ

«Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси» кўкрак нишони тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшган давлат органлари ва ташкилотлар ходимларини рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618-сон Фармони билан «Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси» кўкрак нишони таъсис этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар:

«Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси» кўкрак нишони тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;

«Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси тавсифлари тегишлича 2 ва 3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

3. «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг буюртмасига асосан «Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномасини белгиланган тартибда тайёрланишини таъминласин.

4. «Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномасини тайёрлаш ҳамда мукофотланганларни тақдирлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланиши инобатга олинсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 мартдаги 240-сон қарорига 1-ИЛОВА

«Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси» кўкрак нишони тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом «Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси» кўкрак нишони (кейинги ўринларда кўкрак нишони деб аталади) билан тақдирлаш тартибини белгилайди.

2. Кўкрак нишони билан жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшган давлат органлари ва ташкилотлар ходимлари аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишда кўрсатган хизматлари учун тақдирланадилар.

Кўкрак нишони билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.

3. Кўкрак нишони билан тақдирлаш тартиби ушбу Низомга илова қилинган схемага мувофиқ амалга оширилади.

2-боб. Кўкрак нишони билан тақдирлаш учун ҳужжатларни тақдим этиш ва кўриб чиқиш

4. Давлат органлари ва ташкилотлар ҳар йили 1 октябрга қадар ўз ходимларини кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларига (кейинги ўринларда ҳудудий адлия органлари деб аталади) тақдим этади.

Республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлар ҳар йили 1 октябрга қадар ўз ходимларини кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига (кейинги ўринларда вазирлик деб аталади) тақдим этади.

Номзод бўйича тақдим этилган таклифларга илова сифатида номзоднинг объективка-маълумотномаси, сўнгги уч йил давомида у томонидан жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш борасида амалга оширилган ишлар тақдим этилади.

5. Ҳудудий адлия органлари томонидан номзодлар бўйича тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган тартибда ўрганиб чиқилади ва номзодлар юзасидан хулосалар ҳар йили 20 октябрга қадар вазирликка тақдим этилади.

Ҳудудий адлия органлари раҳбарлари мазкур Низомнинг 4-банди биринчи хатбошисида белгиланган ҳолатларни истисно қилган ҳолда ўз ташаббусига кўра ҳам номзодлар тўғрисида ҳар йили 20 октябрга қадар вазирликка таклиф киритиши мумкин.

6. Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш бўйича комиссия (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) ташкил этилади.

Комиссия йиғилишида номзодлар бўйича ҳужжатлар ўрганилиб, ҳар йили 20 ноябрга қадар энг муносиб номзодлар бўйича якуний хулоса чиқарилади.

7. Комиссия томонидан номзодларни кўкрак нишони билан тақдирлашда қуйидагилар инобатга олинади:

номзоднинг аҳоли ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга бағишланган оммавий ахборот воситаларидаги чиқишлари сони;

ҳуқуқий маданиятни тарғиб қилишга қаратилган ижтимоий аҳамиятга эга бўлган видеороликларнинг тайёрланганлиги;

жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни тарғиб қилиш бўйича турли инновацион самарали услубларнинг ишлаб чиқилганлиги.

8. Ўзбекистон Республикасининг адлия вазири (кейинги ўринларда адлия вазири деб аталади) ўз ташаббуси билан ҳам давлат органлари ва ташкилотлар ходимларини кўкрак нишони билан тақдирлаши мумкин.

3-боб. Кўкрак нишони билан тақдирлаш

9. Комиссия хулосаси асосида адлия вазирининг кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруғи ҳар йили 1 декабрга қадар чиқарилади.

10. Кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси ҳар йили 8 декабрь — Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси куни байрами арафасида адлия вазири (ёки унинг топшириғига биноан бошқа масъул шахслар) томонидан тантанали вазиятда топширилади.

11. Кўкрак нишони билан тақдирланганлар рўйхати вазирликнинг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида ва бошқа ахборот воситаларида эълон қилинади.

12. Кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида бирйўла тўланадиган пул мукофоти олади. Бирйўла тўланадиган пул мукофоти вазирликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан топширилади.

13. Бир шахс кўкрак нишони билан бир марта тақдирланади.

14. Кўкрак нишони давлат мукофотларидан кейин кўкракнинг чап томонига тақилади.

4-боб. Якунловчи қоидалар

15. Вазирлик ушбу Низомга мувофиқ кўкрак нишонига тавсия этилган номзодларнинг ҳужжатлари холис кўриб чиқилиши учун бевосита масъулдир.

16. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

«Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси» кўкрак нишони тўғрисида низомга ИЛОВА

«Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирлаш

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 мартдаги 240-сон қарорига 2-ИЛОВА

«Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси» кўкрак нишонининг

«Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси» кўкрак нишони диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлиб, мис қотишмасидан тайёрланади.

Кўкрак нишонининг олд томони марказ қисмида одам шаклидаги тилла рангда адолат рамзи бўлган тарози тасвирланган. Тарози адолат, одиллик ва қонунийликни англатади.

Тарозининг пастки қисмида бешта чизиқдан иборат йўл тасвирланган бўлиб, улар адолат ва ҳақиқатга элтувчи йўлларни билдиради.

Кўкрак нишонининг айланаси бўйлаб зарҳал ҳошия билан ўралган сариқ рангдаги доира ичида «НUQUQIY TARGʻIBOT ISНLARI AʼLOCНISI» сўзлари тилла рангда ёзилган. Ҳарфларнинг баландлиги 2,3 миллиметр, ёзувлар зарҳалланган. Унинг пастки қисми марказида фахр-ифтихор ва шараф маъноларини ифода этувчи дафна япроқлари тасвирланган.

Кўкрак нишонининг орқа томони марказида олти қаторда ҳарфларнинг баландлиги 2 миллиметр бўлган «Нuquqiy madaniyatni yuksaltirishga qoʻshgan munosib hissasi uchun» сўзлари ёзилган.

Кўкрак нишонининг қалинлиги 2,2 миллиметр.

Тасвирлар ва ёзувлар қавариқдир.

Кўкрак нишони олд ва орқа томонларининг четлари қавариқ доира билан ўралган.

Кўкрак нишони ҳалқа ва илмоқчалар ёрдамида тўғри тўртбурчак шаклидаги қадағичга уланган.

Қадағичнинг эни — 26 миллиметр, бўйи — 17 миллиметрдан иборат. Қадағич эни 22 миллиметрли шойи лента билан қопланган бўлиб, лентанинг марказидан эни 6 миллиметрли кўк йўл ўтган. Унинг ҳар икки тарафидан эни 1 миллиметрли кўк, эни 2 миллиметрли яшил ва эни 5 миллиметр бўлган оқ рангдаги йўллар туширилган.

Қадағичнинг орқа томонига кўкрак нишонини кийимга тақиб қўйиш учун тўғноғич кўринишидаги мослама ўрнатилган.

«Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси» кўкрак нишони

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 мартдаги 240-сон қарорига 3-ИЛОВА

«Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси» кўкрак нишони гувоҳномасининг

«Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси» кўкрак нишони гувоҳномаси 160х110 миллиметр ўлчамдаги китобча шаклида бўлиб, 240 г/кв.м. қалинликдаги офсет қоғоздан тайёрланади.

Гувоҳноманинг ташқи томони (биринчи ва тўртинчи бетлари) яшил рангда бўлиб, плёнка билан қопланган.

Гувоҳноманинг биринчи бети эни 7,5 миллиметрли, ички бурчаклари айлана шаклида бўлган тўқ яшил рангли ҳошия билан ўралган.

Гувоҳноманинг юқори чеккасидан (биринчи бети) 35 миллиметр пастда, марказда, оралиғи 3,5 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «НUQUQIY TARGʻIBOT», иккинчи сатрда «ISНLARI AʼLOCНISI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 12-кегль), учинчи сатрда «koʻkrak nishoni» («Times new Roman Bolt» шрифти, 12-кегль) сўзлари ёзилган. Ундан 6 миллиметр пастда «GUVOНNOMASI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 17-кегль) сўзи ёзилган.

Ёзувлар зарҳал рангида акс эттирилган.

Гувоҳноманинг ички томони (иккинчи ва учинчи бетлари) «Тангир» тасвири туширилган оч яшил рангда бўлиб, офсет усулида чоп этилган.

Ички томонининг чап қисмида (иккинчи бети), марказда кўкрак нишонининг аслига тенг ўлчамдаги рангли тасвири акс эттирилган.

Гувоҳноманинг ички ўнг томони (учинчи бети) юқори чеккасидан 8 миллиметр пастда, марказда «GUVOНNOMA» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 10-кегль) сўзи ҳамда гувоҳнома тартиб рақами учун «№» белгиси ва 15 миллиметрли чизиқ жойлашган.

«GUVOНNOMA» сўзидан 11 миллиметр пастда мукофотланган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини қайд этиш учун оралиғи 8 миллиметрли учта чизиқ тортилган.

Пастки чизиқдан 6 миллиметр қуйида, марказда, оралиғи 2 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «Oʻzbekiston Respublikasi», иккинчи сатрда «Adliya vazirining» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган.

Ундан 5 миллиметр пастда оралиғи 4 миллиметр бўлган икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «20__ y. «___» ___________dagi», иккинчи сатрда «____-son buyrugʻiga asosan» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган.

Ундан 5 миллиметр пастда, марказда, оралиғи 3 миллиметрли икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи cатрда «НUQUQIY TARGʻIBOT ISНLARI AʼLOCНISI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 14-кегль), иккинчи сатрда «koʻkrak nishoni bilan mukofotlanadi» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган.

Сўнгги сўзлардан 9 миллиметр пастда, чап томонда «Vazir» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10-кегль) сўзи ёзилган.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2019 йил 22 март,

240-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.03.2019 й., 09/19/240/2805-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

TAVSIFI

TAVSIFI

“Huquqiy targʻibot ishlari aʼlochisi” koʻkrak nishoni toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Jamiyatda huquqiy ong va huquqiy madaniyatni yuksaltirish tizimini tubdan takomillashtirish toʻgʻrisida” 2019-yil 9-yanvardagi PF-5618-son Farmoni ijrosini taʼminlash, shuningdek, aholining huquqiy ongi va huquqiy madaniyatini yuksaltirishga munosib hissa qoʻshgan davlat organlari va tashkilotlar xodimlarini ragʻbatlantirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Jamiyatda huquqiy ong va huquqiy madaniyatni yuksaltirish tizimini tubdan takomillashtirish toʻgʻrisida” 2019-yil 9-yanvardagi PF-5618-son Farmoni bilan “Huquqiy targʻibot ishlari aʼlochisi” koʻkrak nishoni taʼsis etilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Quyidagilar:

“Huquqiy targʻibot ishlari aʼlochisi” koʻkrak nishoni toʻgʻrisida nizom 1-ilovaga muvofiq;

“Huquqiy targʻibot ishlari aʼlochisi” koʻkrak nishoni va uning guvohnomasi tavsiflari tegishlicha 2 va 3-ilovalarga muvofiq tasdiqlansin.

3. “Davlat belgisi” davlat ishlab chiqarish birlashmasi Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining buyurtmasiga asosan “Huquqiy targʻibot ishlari aʼlochisi” koʻkrak nishoni va uning guvohnomasini belgilangan tartibda tayyorlanishini taʼminlasin.

4. “Huquqiy targʻibot ishlari aʼlochisi” koʻkrak nishoni va uning guvohnomasini tayyorlash hamda mukofotlanganlarni taqdirlash bilan bogʻliq xarajatlar Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining budjetdan tashqari mablagʻlari va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan qoplanishi inobatga olinsin.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi boshqa manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda bir oy muddatda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

6. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasining adliya vaziri R.K. Davletov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 22-martdagi 240-son qaroriga 1-ILOVA

“Huquqiy targʻibot ishlari aʼlochisi” koʻkrak nishoni toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom “Huquqiy targʻibot ishlari aʼlochisi” koʻkrak nishoni (keyingi oʻrinlarda koʻkrak nishoni deb ataladi) bilan taqdirlash tartibini belgilaydi.

2. Koʻkrak nishoni bilan jamiyatda aholining huquqiy ongi va huquqiy madaniyatini yuksaltirishga munosib hissa qoʻshgan davlat organlari va tashkilotlar xodimlari aholining huquqiy savodxonligini oshirishda koʻrsatgan xizmatlari uchun taqdirlanadilar.

Koʻkrak nishoni bilan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi boʻlmagan shaxslar ham taqdirlanishi mumkin.

3. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash tartibi ushbu Nizomga ilova qilingan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

2-bob. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash uchun hujjatlarni taqdim etish va koʻrib chiqish

4. Davlat organlari va tashkilotlar har yili 1-oktabrga qadar oʻz xodimlarini koʻkrak nishoni bilan taqdirlash boʻyicha takliflarni tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalariga (keyingi oʻrinlarda hududiy adliya organlari deb ataladi) taqdim etadi.

Respublika darajasidagi davlat organlari va tashkilotlar har yili 1-oktabrga qadar oʻz xodimlarini koʻkrak nishoni bilan taqdirlash boʻyicha takliflarni Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligiga (keyingi oʻrinlarda vazirlik deb ataladi) taqdim etadi.

Nomzod boʻyicha taqdim etilgan takliflarga ilova sifatida nomzodning obyektivka-maʼlumotnomasi, soʻnggi uch yil davomida u tomonidan jamiyatda huquqiy ong va huquqiy madaniyatni yuksaltirish borasida amalga oshirilgan ishlar taqdim etiladi.

5. Hududiy adliya organlari tomonidan nomzodlar boʻyicha taqdim etilgan hujjatlar belgilangan tartibda oʻrganib chiqiladi va nomzodlar yuzasidan xulosalar har yili 20-oktabrga qadar vazirlikka taqdim etiladi.

Hududiy adliya organlari rahbarlari mazkur Nizomning 4-bandi birinchi xatboshisida belgilangan holatlarni istisno qilgan holda oʻz tashabbusiga koʻra ham nomzodlar toʻgʻrisida har yili 20-oktabrga qadar vazirlikka taklif kiritishi mumkin.

6. Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri tomonidan koʻkrak nishoni bilan taqdirlashga oid takliflarni koʻrib chiqish boʻyicha komissiya (keyingi oʻrinlarda Komissiya deb ataladi) tashkil etiladi.

Komissiya yigʻilishida nomzodlar boʻyicha hujjatlar oʻrganilib, har yili 20-noyabrga qadar eng munosib nomzodlar boʻyicha yakuniy xulosa chiqariladi.

7. Komissiya tomonidan nomzodlarni koʻkrak nishoni bilan taqdirlashda quyidagilar inobatga olinadi:

nomzodning aholi huquqiy ongi va huquqiy madaniyatini yuksaltirishga bagʻishlangan ommaviy axborot vositalaridagi chiqishlari soni;

huquqiy madaniyatni targʻib qilishga qaratilgan ijtimoiy ahamiyatga ega boʻlgan videoroliklarning tayyorlanganligi;

jamiyatda huquqiy ong va huquqiy madaniyatni targʻib qilish boʻyicha turli innovatsion samarali uslublarning ishlab chiqilganligi.

8. Oʻzbekiston Respublikasining adliya vaziri (keyingi oʻrinlarda adliya vaziri deb ataladi) oʻz tashabbusi bilan ham davlat organlari va tashkilotlar xodimlarini koʻkrak nishoni bilan taqdirlashi mumkin.

3-bob. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash

9. Komissiya xulosasi asosida adliya vazirining koʻkrak nishoni bilan taqdirlash toʻgʻrisidagi buyrugʻi har yili 1-dekabrga qadar chiqariladi.

10. Koʻkrak nishoni va uning guvohnomasi har yili 8-dekabr — Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyasi kuni bayrami arafasida adliya vaziri (yoki uning topshirigʻiga binoan boshqa masʼul shaxslar) tomonidan tantanali vaziyatda topshiriladi.

11. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlanganlar roʻyxati vazirlikning Internet jahon axborot tarmogʻidagi rasmiy veb-saytida va boshqa axborot vositalarida eʼlon qilinadi.

12. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlangan shaxslar bazaviy hisoblash miqdorining toʻrt baravari miqdorida biryoʻla toʻlanadigan pul mukofoti oladi. Biryoʻla toʻlanadigan pul mukofoti vazirlikning budjetdan tashqari mablagʻlari va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan topshiriladi.

13. Bir shaxs koʻkrak nishoni bilan bir marta taqdirlanadi.

14. Koʻkrak nishoni davlat mukofotlaridan keyin koʻkrakning chap tomoniga taqiladi.

4-bob. Yakunlovchi qoidalar

15. Vazirlik ushbu Nizomga muvofiq koʻkrak nishoniga tavsiya etilgan nomzodlarning hujjatlari xolis koʻrib chiqilishi uchun bevosita masʼuldir.

16. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

“Huquqiy targʻibot ishlari aʼlochisi” koʻkrak nishoni toʻgʻrisida nizomga ILOVA

“Huquqiy targʻibot ishlari aʼlochisi” koʻkrak nishoni bilan taqdirlash

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 22-martdagi 240-son qaroriga 2-ILOVA

“Huquqiy targʻibot ishlari aʼlochisi” koʻkrak nishonining

“Huquqiy targʻibot ishlari aʼlochisi” koʻkrak nishoni diametri 34 millimetrli doira shaklida boʻlib, mis qotishmasidan tayyorlanadi.

Koʻkrak nishonining old tomoni markaz qismida odam shaklidagi tilla rangda adolat ramzi boʻlgan tarozi tasvirlangan. Tarozi adolat, odillik va qonuniylikni anglatadi.

Tarozining pastki qismida beshta chiziqdan iborat yoʻl tasvirlangan boʻlib, ular adolat va haqiqatga eltuvchi yoʻllarni bildiradi.

Koʻkrak nishonining aylanasi boʻylab zarhal hoshiya bilan oʻralgan sariq rangdagi doira ichida “NUQUQIY TARGʻIBOT ISNLARI AʼLOCNISI” soʻzlari tilla rangda yozilgan. Harflarning balandligi 2,3 millimetr, yozuvlar zarhallangan. Uning pastki qismi markazida faxr-iftixor va sharaf maʼnolarini ifoda etuvchi dafna yaproqlari tasvirlangan.

Koʻkrak nishonining orqa tomoni markazida olti qatorda harflarning balandligi 2 millimetr boʻlgan “Nuquqiy madaniyatni yuksaltirishga qoʻshgan munosib hissasi uchun” soʻzlari yozilgan.

Koʻkrak nishonining qalinligi 2,2 millimetr.

Tasvirlar va yozuvlar qavariqdir.

Koʻkrak nishoni old va orqa tomonlarining chetlari qavariq doira bilan oʻralgan.

Koʻkrak nishoni halqa va ilmoqchalar yordamida toʻgʻri toʻrtburchak shaklidagi qadagʻichga ulangan.

Qadagʻichning eni — 26 millimetr, boʻyi — 17 millimetrdan iborat. Qadagʻich eni 22 millimetrli shoyi lenta bilan qoplangan boʻlib, lentaning markazidan eni 6 millimetrli koʻk yoʻl oʻtgan. Uning har ikki tarafidan eni 1 millimetrli koʻk, eni 2 millimetrli yashil va eni 5 millimetr boʻlgan oq rangdagi yoʻllar tushirilgan.

Qadagʻichning orqa tomoniga koʻkrak nishonini kiyimga taqib qoʻyish uchun toʻgʻnogʻich koʻrinishidagi moslama oʻrnatilgan.

“Huquqiy targʻibot ishlari aʼlochisi” koʻkrak nishoni

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 22-martdagi 240-son qaroriga 3-ILOVA

“Huquqiy targʻibot ishlari aʼlochisi” koʻkrak nishoni guvohnomasining

“Huquqiy targʻibot ishlari aʼlochisi” koʻkrak nishoni guvohnomasi 160x110 millimetr oʻlchamdagi kitobcha shaklida boʻlib, 240 g/kv.m. qalinlikdagi ofset qogʻozdan tayyorlanadi.

Guvohnomaning tashqi tomoni (birinchi va toʻrtinchi betlari) yashil rangda boʻlib, plyonka bilan qoplangan.

Guvohnomaning birinchi beti eni 7,5 millimetrli, ichki burchaklari aylana shaklida boʻlgan toʻq yashil rangli hoshiya bilan oʻralgan.

Guvohnomaning yuqori chekkasidan (birinchi beti) 35 millimetr pastda, markazda, oraligʻi 3,5 millimetrli uch satrdan iborat matn joylashgan. Birinchi satrda “NUQUQIY TARGʻIBOT”, ikkinchi satrda “ISNLARI AʼLOCNISI” (katta harflarda, “Times new Roman Bolt” shrifti, 12-kegl), uchinchi satrda “koʻkrak nishoni” (“Times new Roman Bolt” shrifti, 12-kegl) soʻzlari yozilgan. Undan 6 millimetr pastda “GUVONNOMASI” (katta harflarda, “Times new Roman Bolt” shrifti, 17-kegl) soʻzi yozilgan.

Yozuvlar zarhal rangida aks ettirilgan.

Guvohnomaning ichki tomoni (ikkinchi va uchinchi betlari) “Tangir” tasviri tushirilgan och yashil rangda boʻlib, ofset usulida chop etilgan.

Ichki tomonining chap qismida (ikkinchi beti), markazda koʻkrak nishonining asliga teng oʻlchamdagi rangli tasviri aks ettirilgan.

Guvohnomaning ichki oʻng tomoni (uchinchi beti) yuqori chekkasidan 8 millimetr pastda, markazda “GUVONNOMA” (katta harflarda, “Times new Roman Bolt” shrifti, 10-kegl) soʻzi hamda guvohnoma tartib raqami uchun “№” belgisi va 15 millimetrli chiziq joylashgan.

“GUVONNOMA” soʻzidan 11 millimetr pastda mukofotlangan shaxsning familiyasi, ismi va otasining ismini qayd etish uchun oraligʻi 8 millimetrli uchta chiziq tortilgan.

Pastki chiziqdan 6 millimetr quyida, markazda, oraligʻi 2 millimetrli uch satrdan iborat matn joylashgan. Birinchi satrda “Oʻzbekiston Respublikasi”, ikkinchi satrda “Adliya vazirining” (“Times new Roman Bolt” shrifti, 10-kegl) soʻzlari yozilgan.

Undan 5 millimetr pastda oraligʻi 4 millimetr boʻlgan ikki satrdan iborat matn joylashgan. Birinchi satrda “20__ y. “___” ___________dagi”, ikkinchi satrda “____-son buyrugʻiga asosan” (“Times new Roman Bolt” shrifti, 10-kegl) soʻzlari yozilgan.

Undan 5 millimetr pastda, markazda, oraligʻi 3 millimetrli ikki satrdan iborat matn joylashgan. Birinchi catrda “NUQUQIY TARGʻIBOT ISNLARI AʼLOCNISI” (katta harflarda, “Times new Roman Bolt” shrifti, 14-kegl), ikkinchi satrda “koʻkrak nishoni bilan mukofotlanadi” (“Times new Roman Bolt” shrifti, 10-kegl) soʻzlari yozilgan.

Soʻnggi soʻzlardan 9 millimetr pastda, chap tomonda “Vazir” (“Times new Roman Bolt” shrifti, 10-kegl) soʻzi yozilgan.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2019-yil 22-mart,

240-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 23.03.2019-y., 09/19/240/2805-son; 29.12.2019-y., 09/19/1046/4242-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 05.04.2022-y., 09/22/153/0266-son)

lex.uz