UzbekAI

← Qonunlar

📅 2019-yil 20-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2019 йил 20 март · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 20 марта 2019 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 20 March 2019 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

ТАВСИФИ

ТАВСИФИ

ТАРКИБИ

«Маданият ва санъат фидокори» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 28 ноябрдаги ПҚ-4038-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, мамлакатимизда маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш, ўзбек миллий маданияти ва санъати нуфузини жаҳон миқёсида ошириш, ёш истеъдод эгаларининг қобилияти ва салоҳиятини рўёбга чиқариш борасида фидокорона меҳнат қилган ва юқори натижаларга эришган фуқароларни рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. «Маданият ва санъат фидокори» кўкрак нишони таъсис этилсин.

2. Қуйидагилар:

«Маданият ва санъат фидокори» кўкрак нишони тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;

«Маданият ва санъат фидокори» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси тавсифлари 2 ва 3-иловаларга мувофиқ;

«Маданият ва санъат фидокори» кўкрак нишонига тақдим этилган номзодларни кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг буюртмасига биноан, «Маданият ва санъат фидокори» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси тайёрланишини белгиланган тартибда таъминласин.

4. «Маданият ва санъат фидокори» кўкрак нишонини ва унинг гувоҳномасини тайёрлаш ҳамда мукофотланганларни тақдирлаш билан боғлиқ харажатларнинг Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланиши инобатга олинсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Б.С. Сайфуллаев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 мартдаги 236-сон қарорига 1-ИЛОВА

«Маданият ва санъат фидокори» кўкрак нишони тўғрисида

1. Ушбу Низом «Маданият ва санъат фидокори» кўкрак нишони (кейинги ўринларда кўкрак нишони деб аталади) билан тақдирлаш тартибини белгилайди.

2. Кўкрак нишони билан мамлакатимизда маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш, ўзбек миллий маданияти ва санъати нуфузини жаҳон миқёсида ошириш, ёш истеъдод эгаларининг қобилияти ва салоҳиятини рўёбга чиқариш борасида фидокорона меҳнат қилган ва юқори натижаларга эришган фуқаролар тақдирланади.

Кўкрак нишони билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.

3. Кўкрак нишони билан тақдирлаш тартиби ушбу Низомга илова қилинган схемага мувофиқ амалга оширилади.

4. Туман (шаҳар) маданият бўлимлари кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигига, вилоятлар маданият бошқармаларига ва Тошкент шаҳар маданият бош бошқармасига ҳар йили 1 октябрга қадар тақдим этадилар.

5. Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар маданият бошқармалари ва Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси номзодлар бўйича таклифларни белгиланган тартибда кўриб чиқади ҳамда ҳар йили 1 ноябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига (кейинги ўринларда вазирлик деб аталади) тақдим этадилар.

6. Вазирлик тизимидаги республика ташкилотлари ва муассасалари, Ўзбекистон Бадиий академияси, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси ҳамда бошқа вазирликлар ва идоралар маданият ва санъат соҳаси вакилларини кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни ҳар йили 1 ноябрга қадар вазирликка тақдим этадилар.

7. Кўкрак нишонига тақдим этилган номзодларни кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ йиғилишида номзодларнинг ҳужжатлари ўрганилиб, ҳар йили 1 декабрга қадар энг муносиб номзодлар бўйича якуний хулоса қабул қилинади.

8. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруғи ҳар йили 10 декабрга қадар чиқарилади.

9. Кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси ҳар йили Янги йил байрами арафасида Ўзбекистон Республикаси маданият вазири (ёки унинг топшириғига биноан бошқа масъул шахслар) томонидан тантанали равишда топширилади.

10. Кўкрак нишони билан мукофотланган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти оладилар.

Бир йўла тўланадиган пул мукофотлари Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

11. Кўкрак нишони, истисно тариқасида, жаҳон миқёсидаги нуфузли кўрик-танлов ва фестивалларда юқори ўринларни эгаллаган, ўзбек миллий маданияти ва санъатини дунё саҳналарида муваффақиятли намойиш этиб келаётган ёшларга, соҳа мутахассисларига ҳамда маданият ва санъат намояндаларига, шунингдек, ўзининг кўп йиллик самарали меҳнати билан соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган фахрий ходимларнинг юбилей ва таваллуд кунлари муносабати билан вазирлик буйруғига асосан алоҳида муддатларда ҳам топширилиши мумкин.

12. Бир шахс кўкрак нишони билан бир марта мукофотланади.

13. Кўкрак нишони давлат мукофотларидан кейин кўкракнинг чап томонига тақилади.

14. Вазирлик ушбу Низомга мувофиқ кўкрак нишонига тавсия этилган номзодлар ҳужжатларининг холис кўриб чиқилиши учун бевосита масъулдир.

«Маданият ва санъат фидокори» кўкрак нишони тўғрисидаги низомга ИЛОВА

«Маданият ва санъат фидокори» кўкрак нишони билан тақдирлаш

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 мартдаги 236-сон қарорига 2-ИЛОВА

«Маданият ва санъат фидокори» кўкрак нишонининг

«Маданият ва санъат фидокори» кўкрак нишони (кейинги ўринларда кўкрак нишони деб аталади) диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлиб, мис қотишмасидан тайёрланади.

Кўкрак нишонининг олд томони марказида очиқ ҳолатдаги китоб фонида — театр санъати ниқоблари, кинотасма, мусиқани англатувчи лира чолғуси, ижодкорлик тимсоли бўлган мўйқалам ва сиёҳли ручка тасвирланган.

Кўкрак нишонининг айланаси бўйлаб зарҳал ҳошия билан ўралган оқ эмалли доирада баландлиги 6 миллиметр бўлган «MADANIYAT VA SANʼAT FIDOKORI» сўзлари ёзилган.

Кўкрак нишонининг орқа томони марказида беш қаторда ҳарфларнинг баландлиги 2 миллиметр бўлган «MADANIYAT VA», «SANʼAT RIVOJIGA», «QOʻSНGAN», «MUNOSIB НISSASI», «UCНUN» сўзлари жойлашган.

Кўкрак нишонининг қалинлиги — 2,2 миллиметр.

Тасвирлар ва ёзувлар қавариқдир.

Кўкрак нишони олд ва орқа томонларининг четлари қавариқ доира билан ўралган.

Кўкрак нишони ҳалқа ва илмоқчалар ёрдамида тўғри тўртбурчак шаклидаги қадағичга уланган.

Қадағичнинг эни — 26 миллиметр, бўйи — 17 миллиметрдан иборат. Қадағич эни 22 миллиметрли кўк ва оч кўк рангли шойи лента билан қопланган. Лентанинг икки ёнидаги кўк рангдан эни 1 миллиметрли иккита оқ рангли йўл, шунингдек, лентанинг ўртасидаги оч кўк рангдан эни 1,6 миллиметрли иккита оқ рангли йўл вертикал ҳолатда ўтган.

Қадағичнинг орқа томонига кўкрак нишонини кийимга тақиб қўйиш учун тўғноғич кўринишидаги мослама ўрнатилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 мартдаги 236-сон қарорига 3-ИЛОВА

«Маданият ва санъат фидокори» кўкрак нишони гувоҳномасининг

«Маданият ва санъат фидокори» кўкрак нишони гувоҳномаси (кейинги ўринларда гувоҳнома деб аталади) 160х110 миллиметр ўлчамдаги китобча шаклида бўлиб, 240 г/кв.м. қалинликдаги офсет қоғоздан тайёрланади.

Гувоҳноманинг ташқи томони (биринчи ва тўртинчи бетлари) кўк рангда бўлиб, плёнка билан қопланган.

Гувоҳноманинг биринчи бети эни 7,5 миллиметрли, ички бурчаклари айлана шаклида бўлган тўқ кўк рангли ҳошия билан ўралган.

Гувоҳноманинг юқори чеккасидан (биринчи бети) 35 миллиметр пастда, марказда, оралиғи 3,5 миллиметрли икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «MADANIYAT VA SANʼAT», иккинчи сатрда «FIDOKORI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 14 кегль), учинчи сатрда «koʻkrak nishoni» («Times new Roman Bolt» шрифти, 14 кегль) сўзлари ёзилган. Ундан 6 миллиметр пастда «GUVOНNOMASI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 17 кегль) сўзи ёзилган.

Ёзувлар тўқ кўк рангда акс эттирилган.

Гувоҳноманинг ички томони (иккинчи ва учинчи бетлари) «Тангир» тасвири туширилган оч ҳаво рангда бўлиб, офсет усулида чоп этилган.

Ички томонининг чап қисмида (иккинчи бети), марказда, кўкрак нишонининг аслига тенг ўлчамдаги рангли тасвири акс эттирилган.

Гувоҳноманинг ички ўнг томони (учинчи бети) юқори чеккасидан 8 миллиметр пастда, марказда, «GUVOНNOMA» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзи ҳамда гувоҳноманинг тартиб рақами учун «№» белгиси ва 15 миллиметрли чизиқ жойлашган.

«GUVOНNOMA» сўзидан 11 миллиметр пастда мукофотланган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини қайд этиш учун оралиғи 8 миллиметрли учта чизиқ тортилган.

Пастки чизиқдан 6 миллиметр қуйида, марказда, оралиғи 2 миллиметрли икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «Oʻzbekiston Respublikasi», иккинчи сатрда «Madaniyat vazirligining» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.

Ундан 5 миллиметр пастда оралиғи 4 миллиметр бўлган икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «20__ y. «___» ___________dagi», иккинчи сатрда «____-sonli buyrugʻiga asosan» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.

Ундан 5 миллиметр пастда, марказда, оралиғи 5 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «MADANIYAT VA SANʼAT», иккинчи сатрда «FIDOKORI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 12 кегль), учинчи сатрда «koʻkrak nishoni bilan mukofotlandi» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.

Сўнгги сўзлардан 9 миллиметр пастда, чап томонда, «Vazir» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзи ёзилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 мартдаги 236-сон қарорига 4-ИЛОВА

«Маданият ва санъат фидокори» кўкрак нишонига тақдим этилган номзодларни кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ

1. Б. Сайфуллаев — Ўзбекистон Республикаси маданият вазири, Ишчи гуруҳ раҳбари 2. А. Нуридинов — Ўзбекистон Бадиий академияси раиси, Ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари 3. Ф. Зокиров — «Ўзбеккино» Миллий агентлиги бош директори, Ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари 4. С. Саидов — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари 5. Р. Абдуллаев — Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси раиси, Ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари 6. С. Ҳакимов — Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси 7. О. Назарбеков — Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг биринчи ўринбосари 8. К. Акилова — Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг ўринбосари 9. У. Қўконбоев — Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг ўринбосари 10. З. Заиров — Ўзбекистон давлат филармонияси бош директори 11. Ш. Тохтасимов — Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби ректори 12. лавозими бўйича — Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Касаба уюшмаси қўмитаси раиси 13. А. Азимова — Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Кадрлар бошқармаси бошлиғи, Ишчи гуруҳ масъул котиби

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2019 йил 20 март,

236-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.03.2019 й., 09/19/236/2802-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 09/24/25/0036-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

TAVSIFI

TAVSIFI

TARKIBI

“Madaniyat va sanʼat fidokori” koʻkrak nishonini taʼsis etish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasida milliy madaniyatni yanada rivojlantirish konsepsiyasini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2018-yil 28-noyabrdagi PQ-4038-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, mamlakatimizda madaniyat va sanʼat sohasini rivojlantirish, oʻzbek milliy madaniyati va sanʼati nufuzini jahon miqyosida oshirish, yosh isteʼdod egalarining qobiliyati va salohiyatini roʻyobga chiqarish borasida fidokorona mehnat qilgan va yuqori natijalarga erishgan fuqarolarni ragʻbatlantirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. “Madaniyat va sanʼat fidokori” koʻkrak nishoni taʼsis etilsin.

2. Quyidagilar:

“Madaniyat va sanʼat fidokori” koʻkrak nishoni toʻgʻrisida nizom 1-ilovaga muvofiq;

“Madaniyat va sanʼat fidokori” koʻkrak nishoni va uning guvohnomasi tavsiflari 2 va 3-ilovalarga muvofiq;

“Madaniyat va sanʼat fidokori” koʻkrak nishoniga taqdim etilgan nomzodlarni koʻrib chiqish boʻyicha ishchi guruh tarkibi 4-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

3. “Davlat belgisi” davlat-ishlab chiqarish birlashmasi Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligining buyurtmasiga binoan, “Madaniyat va sanʼat fidokori” koʻkrak nishoni va uning guvohnomasi tayyorlanishini belgilangan tartibda taʼminlasin.

4. “Madaniyat va sanʼat fidokori” koʻkrak nishonini va uning guvohnomasini tayyorlash hamda mukofotlanganlarni taqdirlash bilan bogʻliq xarajatlarning Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi huzuridagi Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan qoplanishi inobatga olinsin.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi boshqa manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari tomonidan qabul qilingan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

6. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi madaniyat vaziri B.S. Sayfullayev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 20-martdagi 236-son qaroriga 1-ILOVA

“Madaniyat va sanʼat fidokori” koʻkrak nishoni toʻgʻrisida

1. Ushbu Nizom “Madaniyat va sanʼat fidokori” koʻkrak nishoni (keyingi oʻrinlarda koʻkrak nishoni deb ataladi) bilan taqdirlash tartibini belgilaydi.

2. Koʻkrak nishoni bilan mamlakatimizda madaniyat va sanʼat sohasini rivojlantirish, oʻzbek milliy madaniyati va sanʼati nufuzini jahon miqyosida oshirish, yosh isteʼdod egalarining qobiliyati va salohiyatini roʻyobga chiqarish borasida fidokorona mehnat qilgan va yuqori natijalarga erishgan fuqarolar taqdirlanadi.

Koʻkrak nishoni bilan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi boʻlmagan shaxslar ham taqdirlanishi mumkin.

3. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash tartibi ushbu Nizomga ilova qilingan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

4. Tuman (shahar) madaniyat boʻlimlari koʻkrak nishoni bilan taqdirlash boʻyicha takliflarni tegishli ravishda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Madaniyat vazirligiga, viloyatlar madaniyat boshqarmalariga va Toshkent shahar madaniyat bosh boshqarmasiga har yili 1-oktabrga qadar taqdim etadilar.

5. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Madaniyat vazirligi, viloyatlar madaniyat boshqarmalari va Toshkent shahar madaniyat bosh boshqarmasi nomzodlar boʻyicha takliflarni belgilangan tartibda koʻrib chiqadi hamda har yili 1-noyabrga qadar Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligiga (keyingi oʻrinlarda vazirlik deb ataladi) taqdim etadilar.

6. Vazirlik tizimidagi respublika tashkilotlari va muassasalari, Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi, “Oʻzbekkino” Milliy agentligi, Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasi, Oʻzbekiston kompozitorlari va bastakorlari uyushmasi hamda boshqa vazirliklar va idoralar madaniyat va sanʼat sohasi vakillarini koʻkrak nishoni bilan taqdirlash boʻyicha takliflarni har yili 1-noyabrga qadar vazirlikka taqdim etadilar.

7. Koʻkrak nishoniga taqdim etilgan nomzodlarni koʻrib chiqish boʻyicha ishchi guruh yigʻilishida nomzodlarning hujjatlari oʻrganilib, har yili 1-dekabrga qadar eng munosib nomzodlar boʻyicha yakuniy xulosa qabul qilinadi.

8. Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirining koʻkrak nishoni bilan taqdirlash toʻgʻrisidagi buyrugʻi har yili 10-dekabrga qadar chiqariladi.

9. Koʻkrak nishoni va uning guvohnomasi har yili Yangi yil bayrami arafasida Oʻzbekiston Respublikasi madaniyat vaziri (yoki uning topshirigʻiga binoan boshqa masʼul shaxslar) tomonidan tantanali ravishda topshiriladi.

10. Koʻkrak nishoni bilan mukofotlangan shaxslar bazaviy hisoblash miqdorining uch baravari miqdorida bir yoʻla toʻlanadigan pul mukofoti oladilar.

Bir yoʻla toʻlanadigan pul mukofotlari Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligining budjet va budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi.

11. Koʻkrak nishoni, istisno tariqasida, jahon miqyosidagi nufuzli koʻrik-tanlov va festivallarda yuqori oʻrinlarni egallagan, oʻzbek milliy madaniyati va sanʼatini dunyo sahnalarida muvaffaqiyatli namoyish etib kelayotgan yoshlarga, soha mutaxassislariga hamda madaniyat va sanʼat namoyandalariga, shuningdek, oʻzining koʻp yillik samarali mehnati bilan soha rivojiga munosib hissa qoʻshgan faxriy xodimlarning yubiley va tavallud kunlari munosabati bilan vazirlik buyrugʻiga asosan alohida muddatlarda ham topshirilishi mumkin.

12. Bir shaxs koʻkrak nishoni bilan bir marta mukofotlanadi.

13. Koʻkrak nishoni davlat mukofotlaridan keyin koʻkrakning chap tomoniga taqiladi.

14. Vazirlik ushbu Nizomga muvofiq koʻkrak nishoniga tavsiya etilgan nomzodlar hujjatlarining xolis koʻrib chiqilishi uchun bevosita masʼuldir.

“Madaniyat va sanʼat fidokori” koʻkrak nishoni toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

“Madaniyat va sanʼat fidokori” koʻkrak nishoni bilan taqdirlash

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 20-martdagi 236-son qaroriga 2-ILOVA

“Madaniyat va sanʼat fidokori” koʻkrak nishonining

“Madaniyat va sanʼat fidokori” koʻkrak nishoni (keyingi oʻrinlarda koʻkrak nishoni deb ataladi) diametri 34 millimetrli doira shaklida boʻlib, mis qotishmasidan tayyorlanadi.

Koʻkrak nishonining old tomoni markazida ochiq holatdagi kitob fonida — teatr sanʼati niqoblari, kinotasma, musiqani anglatuvchi lira cholgʻusi, ijodkorlik timsoli boʻlgan moʻyqalam va siyohli ruchka tasvirlangan.

Koʻkrak nishonining aylanasi boʻylab zarhal hoshiya bilan oʻralgan oq emalli doirada balandligi 6 millimetr boʻlgan “MADANIYAT VA SANʼAT FIDOKORI” soʻzlari yozilgan.

Koʻkrak nishonining orqa tomoni markazida besh qatorda harflarning balandligi 2 millimetr boʻlgan “MADANIYAT VA”, “SANʼAT RIVOJIGA”, “QOʻSNGAN”, “MUNOSIB NISSASI”, “UCNUN” soʻzlari joylashgan.

Koʻkrak nishonining qalinligi — 2,2 millimetr.

Tasvirlar va yozuvlar qavariqdir.

Koʻkrak nishoni old va orqa tomonlarining chetlari qavariq doira bilan oʻralgan.

Koʻkrak nishoni halqa va ilmoqchalar yordamida toʻgʻri toʻrtburchak shaklidagi qadagʻichga ulangan.

Qadagʻichning eni — 26 millimetr, boʻyi — 17 millimetrdan iborat. Qadagʻich eni 22 millimetrli koʻk va och koʻk rangli shoyi lenta bilan qoplangan. Lentaning ikki yonidagi koʻk rangdan eni 1 millimetrli ikkita oq rangli yoʻl, shuningdek, lentaning oʻrtasidagi och koʻk rangdan eni 1,6 millimetrli ikkita oq rangli yoʻl vertikal holatda oʻtgan.

Qadagʻichning orqa tomoniga koʻkrak nishonini kiyimga taqib qoʻyish uchun toʻgʻnogʻich koʻrinishidagi moslama oʻrnatilgan.

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 20-martdagi 236-son qaroriga 3-ILOVA

“Madaniyat va sanʼat fidokori” koʻkrak nishoni guvohnomasining

“Madaniyat va sanʼat fidokori” koʻkrak nishoni guvohnomasi (keyingi oʻrinlarda guvohnoma deb ataladi) 160x110 millimetr oʻlchamdagi kitobcha shaklida boʻlib, 240 g/kv.m. qalinlikdagi ofset qogʻozdan tayyorlanadi.

Guvohnomaning tashqi tomoni (birinchi va toʻrtinchi betlari) koʻk rangda boʻlib, plyonka bilan qoplangan.

Guvohnomaning birinchi beti eni 7,5 millimetrli, ichki burchaklari aylana shaklida boʻlgan toʻq koʻk rangli hoshiya bilan oʻralgan.

Guvohnomaning yuqori chekkasidan (birinchi beti) 35 millimetr pastda, markazda, oraligʻi 3,5 millimetrli ikki satrdan iborat matn joylashgan. Birinchi satrda “MADANIYAT VA SANʼAT”, ikkinchi satrda “FIDOKORI” (katta harflarda, “Times new Roman Bolt” shrifti, 14 kegl), uchinchi satrda “koʻkrak nishoni” (“Times new Roman Bolt” shrifti, 14 kegl) soʻzlari yozilgan. Undan 6 millimetr pastda “GUVONNOMASI” (katta harflarda, “Times new Roman Bolt” shrifti, 17 kegl) soʻzi yozilgan.

Yozuvlar toʻq koʻk rangda aks ettirilgan.

Guvohnomaning ichki tomoni (ikkinchi va uchinchi betlari) “Tangir” tasviri tushirilgan och havo rangda boʻlib, ofset usulida chop etilgan.

Ichki tomonining chap qismida (ikkinchi beti), markazda, koʻkrak nishonining asliga teng oʻlchamdagi rangli tasviri aks ettirilgan.

Guvohnomaning ichki oʻng tomoni (uchinchi beti) yuqori chekkasidan 8 millimetr pastda, markazda, “GUVONNOMA” (katta harflarda, “Times new Roman Bolt” shrifti, 10 kegl) soʻzi hamda guvohnomaning tartib raqami uchun “№” belgisi va 15 millimetrli chiziq joylashgan.

“GUVONNOMA” soʻzidan 11 millimetr pastda mukofotlangan shaxsning familiyasi, ismi va otasining ismini qayd etish uchun oraligʻi 8 millimetrli uchta chiziq tortilgan.

Pastki chiziqdan 6 millimetr quyida, markazda, oraligʻi 2 millimetrli ikki satrdan iborat matn joylashgan. Birinchi satrda “Oʻzbekiston Respublikasi”, ikkinchi satrda “Madaniyat vazirligining” (“Times new Roman Bolt” shrifti, 10 kegl) soʻzlari yozilgan.

Undan 5 millimetr pastda oraligʻi 4 millimetr boʻlgan ikki satrdan iborat matn joylashgan. Birinchi satrda “20__ y. “___” ___________dagi”, ikkinchi satrda “____-sonli buyrugʻiga asosan” (“Times new Roman Bolt” shrifti, 10 kegl) soʻzlari yozilgan.

Undan 5 millimetr pastda, markazda, oraligʻi 5 millimetrli uch satrdan iborat matn joylashgan. Birinchi satrda “MADANIYAT VA SANʼAT”, ikkinchi satrda “FIDOKORI” (katta harflarda, “Times new Roman Bolt” shrifti, 12 kegl), uchinchi satrda “koʻkrak nishoni bilan mukofotlandi” (“Times new Roman Bolt” shrifti, 10 kegl) soʻzlari yozilgan.

Soʻnggi soʻzlardan 9 millimetr pastda, chap tomonda, “Vazir” (“Times new Roman Bolt” shrifti, 10 kegl) soʻzi yozilgan.

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 20-martdagi 236-son qaroriga 4-ILOVA

“Madaniyat va sanʼat fidokori” koʻkrak nishoniga taqdim etilgan nomzodlarni koʻrib chiqish boʻyicha ishchi guruh

1. B. Sayfullayev — Oʻzbekiston Respublikasi madaniyat vaziri, Ishchi guruh rahbari 2. A. Nuridinov — Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi raisi, Ishchi guruh rahbarining oʻrinbosari 3. F. Zokirov — “Oʻzbekkino” Milliy agentligi bosh direktori, Ishchi guruh rahbarining oʻrinbosari 4. S. Saidov — Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasi raisi, Ishchi guruh rahbarining oʻrinbosari 5. R. Abdullayev — Oʻzbekiston kompozitorlari va bastakorlari uyushmasi raisi, Ishchi guruh rahbarining oʻrinbosari 6. S. Hakimov — Oʻzbekiston Jurnalistlari ijodiy uyushmasi raisi 7. O. Nazarbekov — Oʻzbekiston Respublikasi madaniyat vazirining birinchi oʻrinbosari 8. K. Akilova — Oʻzbekiston Respublikasi madaniyat vazirining oʻrinbosari 9. U. Qoʻkonboyev — Oʻzbekiston Respublikasi madaniyat vazirining oʻrinbosari 10. Z. Zairov — Oʻzbekiston davlat filarmoniyasi bosh direktori 11. Sh. Toxtasimov — Toshkent davlat milliy raqs va xoreografiya oliy maktabi rektori 12. lavozimi boʻyicha — Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi Kasaba uyushmasi qoʻmitasi raisi 13. A. Azimova — Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligining Kadrlar boshqarmasi boshligʻi, Ishchi guruh masʼul kotibi

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2019-yil 20-mart,

236-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 21.03.2019-y., 09/19/236/2802-son; 29.12.2019-y., 09/19/1046/4242-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 16.01.2024-y., 09/24/25/0036-son)

lex.uz