📅 2019-yil 28-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019-yil 28-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019 йил 28 март · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 28 марта 2019 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 28 March 2019 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтининг фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида » 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон ҳамда « Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида » 2018 йил 5 июлдаги ПҚ-3775-сон қарорлари ижросини таъминлаш ҳамда Тошкент вилоятининг таълим соҳаси учун рақобатбардош педагог кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти фаолиятини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти (кейинги ўринларда Институт деб аталади) фаолиятини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
биринчидан, ўқув жараёнини такомиллаштириш, жумладан, Институтда педагог кадрлар тайёрлаш мазмунини қайта кўриб чиқиш, халқаро стандартлар даражасига мос олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш учун зарур шароитлар яратилишини таъминлаш, янгидан ташкил этилаётган таълим йўналишлари бўйича зарур ўқув-методик адабиётларни яратиш, талабаларнинг вилоят ҳудудидаги тегишли таълим муассасаларида амалиёт ўташларини ташкил этиш, уларни қишлоқ ҳудудлардаги таълим муассасаларига жалб этиш;
иккинчидан, маънавий-маърифий ишларни янада такомиллаштириш ва талабаларнинг ижтимоий ҳимоясини ташкил этиш, жумладан, ёшлар сиёсати, маънавий-маърифий ва мафкуравий соҳадаги ишлари натижадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, талаба-ёшларни ёт ғоя ва ахборот хуружларидан ҳимоялаш, нодавлат нотижорат ташкилотлари, умумтаълим мактаблари, маҳаллалар ва ота-оналар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ногиронлиги бўлган ижтимоий ҳимояга муҳтож, етим ва чин етим талабаларга кўмаклашиш, талаба-ёшларни ҳарбий ватанпарварлик, меҳнатсеварлик ва касбга садоқат руҳида тарбиялаш;
учинчидан, илмий-инновацион ва халқаро ҳамкорлик фаолиятини такомиллаштириш, бунда давлат илмий дастурлари доирасидаги лойиҳалар ва халқаро грантлар танловида Институтнинг фаол иштирокини таъминлаш, профессор-ўқитувчилар томонидан юқори илмий-услубий, амалий-татбиқий аҳамиятга эга монография ва илмий мақолалар тайёрлаш ва чоп эттирилишини фаоллаштириш, илмий иш билан шуғулланиш учун илмий-педагог ходимлар, докторантлар ва ёш изланувчиларга зарур шароитлар яратиш ва рағбатлантириш;
тўртинчидан, профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш жараёнини такомиллаштириш, жумладан, уларнинг узлуксиз малака ошириш тизимини йўлга қўйиш, профессор-ўқитувчиларни хорижий давлатларнинг олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот марказларига стажировка ўташ ва малака оширишга юбориш, профессор-ўқитувчиларнинг мустақил малака оширишлари учун етарли шарт-шароит яратиш;
бешинчидан, Институт фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, ахборот-коммуникация технологиялари инфратузилмасини яхшилаш ва самарали фойдаланишни ташкил этиш.
2. Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Мазкур чора-тадбирлар режасида белгиланган топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш юзасидан масъул вазирлик ва идоралар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги белгилансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда зарур ихтисосликлар бўйича иқтисодиёт соҳалари ва тармоқлари эҳтиёжлари ҳамда ҳудудларни ривожлантиришнинг истиқболли дастурларига мувофиқ Институтда янги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш бўйича асослантирилган таклифларни ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Фанлар академияси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда Институтнинг илмий салоҳиятини ошириш ва олий малакали илмий-педагог кадрлар тайёрлаш мақсадида 2020 йилдан бошлаб республиканинг етакчи олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот институтларида Институт учун мақсадли таянч докторантура ва докторантура бўйича қабул квоталарини ажратсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси Институт профессор-ўқитувчиларини хорижий давлатларнинг етакчи олий таълим муассасалари ҳамда илмий марказларига докторантура, стажировка ва малака ошириш учун юбориш чораларини кўрсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Чирчиқ шаҳар, Ломоносов кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган Чирчиқ техника касб-ҳунар коллежи ҳамда Чирчиқ шаҳар, Бобур кўчаси, 22-уй манзилида жойлашган Чирчиқ саноат касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотларини тегишли ҳудудлари билан бирга Институтга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Белгилаб қўйилсинки, ушбу касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўқишни битиргунларига қадар тегишлича Институт биноларида ўқув жараёнини давом эттирадилар.
7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ҳамда олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 мартдаги 258-сон қарорига ИЛОВА
Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти фаолиятини такомиллаштириш бўйича
Т/р Чора-тадбир номи Амалга ошириш механизми Муддат Молиялаштириш манбаси Масъул ижрочилар I. Ўқув жараёнини такомиллаштириш 1. Педагог кадрлар тайёрлаш мазмунини қайта кўриб чиқиш, халқаро стандартлар даражасига мос олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш учун зарур шароитлар яратилишини таъминлаш. 1. Илғор хорижий тажрибалар асосида таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича давлат таълим стандарти, малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурларининг янги авлодини яратиш мақсадида доимий фаолият кўрсатувчи ишчи гуруҳлар тузиш. 2019 йил апрель - Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Тошкент давлат педагогика университети 2. Ишчи гуруҳлар томонидан илғор хорижий тажрибалар асосида ишлаб чиқилган давлат таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурларини асосий кадрлар истеъмолчилари билан келишиш. 3. Тасдиқланган давлат таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурларини босқичма-босқич ўқув жараёнига татбиқ этиш. 2019/2020 ўқув йилидан 2. Янгидан ташкил этилаётган таълим йўналишлари бўйича ўқув-методик адабиётлар, ахборот материаллари (шу жумладан, уларнинг электрон варианти), махсус даврий нашрлар яратиш. Янги таълим йўналишлари бўйича фанлар рўйхатини тузиш ва рўйхат асосида зарурий маҳаллий ва хорижий адабиётлар ҳамда даврий нашрларни харид қилиш ҳамда тегишли муддатларда таржима қилиш орқали янги ўқув-услубий адабиётлар, қўлланмалар, ахборот материалларини яратиш. 2019/2020 ўқув йилидан Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти 3. Тошкент вилояти мактабгача таълим ва умумий ўрта таълим муассасаларида кадрларга бўлган эҳтиёжлар асосида уларда Институтнинг битирувчи курс талабаларини амалиёт ўташларини йўлга қўйиш. 1. Тошкент вилояти мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларида олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш. 2019 йил май - Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълим вазирлиги, Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти 2. Битирувчи курс талабаларини амалиёт ўтайдиган таълим муассасалари кесимида тақсимлаш. 2019 йил июль 3. Талабаларнинг талаб даражасида амалиёт ўташларини назорат қилиб бориш. амалиёт ўташ даврида 4. Қишлоқ ҳудудлардаги таълим муассасаларига Институт битирувчиларини жалб этиш ва уларнинг доимий ишлаши учун қулай шароитлар яратиш. 1. Битирувчи ёш мутахассисларни битирув олди амалиётларини кадрлар буюртмачилари талаблари асосида иш жойларини белгилаган ҳолда тақсимлаш. 2. Ишга юборилган ҳудудда ёш мутахассисларни уй-жойлар билан таъминлаш ҳамда ойлик иш ҳақларига устамалар белгилаш тизимини йўлга қўйиш. доимий - Тошк??нт вилояти ҳокимлиги, туманлар ҳокимликлари, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти 5. Битирувчи кадрларни бандлигини назорат қилиш мақсадида Институт расмий веб-сайтида электрон мониторинг блогини яратиш. 1. Институт расмий веб-сайтида битирувчиларнинг бандлик мониторинги блогини яратиш. 2. Йиллар кесимида битирувчиларнинг бандлиги бўйича базасини Институт расмий веб-сайтига жойлаштириб бориш. 2019 йил августдан, доимий - Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти, Тошкент вилояти бандлик ва меҳнат муносабатлари бошқармаси 6. Таянч олий таълим муассасаси электрон платформаси базасига Институтда ишлаб чиқилган ўқув, услубий, илмий адабиётларни, мультимедиалар, видеороликлар ва бошқаларни мунтазам жойлаштириб бориш. 1. Институт профессор-ўқитувчилари томонидан яратиладиган ўқув адабиётлари, мультимедиалар, видеороликлар ва бошқаларни нашр режасини ишлаб чиқиш. 2019 йил апрель - Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти 2. Институтда яратилган ўқув адабиётлар, мультимедиалар, видеороликлар ва бошқаларни таянч олий таълим муассасаси электрон платформаси базасига мунтазам жойлаштириб бориш. доимий 7. Республиканинг етакчи олий таълим муассасаларининг тегишли магистратура мутахассисликларига мақсадли қабул квоталарини ажратиш. 1. Институтда мутахассисликлар кесимида юқори малакали кадрларга бўлган эҳтиёжларни аниқлаш. 2019 йил апрель - Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълим вазирлиги, Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти 2. Аниқланган эҳтиёжлар асосида магистратура мутахасисликларига мақсадли қабул квоталарига таклифларни шакллантириш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2019 йил май II. Маънавий-маърифий ишларни янада такомиллаштириш ва талабаларнинг ижтимоий ҳимоясини ташкил этиш 8. Институтнинг 2019 — 2021 йилларда ёшлар сиёсати, маънавий-маърифий ва мафкуравий соҳадаги ишлари натижадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш. 1. Институтда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришга оид тарғибот ишларини олиб бориш, талаба-ёшларни ёт ғоя ва ахборот хуружларидан ҳимоялаш, нодавлат нотижоат ташкилотлари, умумтаълим мактаблари, маҳаллалар ва ота-оналар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ногиронлиги бўлган ижтимоий ҳимояга муҳтож, етим ва чин етим талабаларга кўмаклашиш, талаба-ёшларни ҳарбий ватанпарварлик, меҳнатсеварлик ва касбга садоқат руҳида тарбиялаш масалаларини назарда тутувчи чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Чора-тадбирлар режасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш. 2019 йил апрель белгиланган муддатларда - Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, манфаатдор ташкилот ва идоралар, Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти 9. «Бўш вақтим — билим ва спорт билан бирга» мавзуси доирасида спорт мусобақалари ва ўйинларини ўтказиш. 1. Талабалар орасидан «Гимнастика спорт мусобақалари», «Алпомиш-Барчиной» спорт ўйинларига муносибларини саралаб олиш. 2019 йил апрель - Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти 2. «Гимнастика спорт мусобақалари»ни ўтказиш. 2019 йил апрель 3. «Алпомиш-Барчиной» спорт ўйинларини ўтказиш. 2019 йил май III. Илмий-инновацион ва халқаро ҳамкорлик фаолиятини такомиллаштириш 10. Давлат илмий дастурлари доирасидаги фундаментал, амалий, инновацион, ёшлар лойиҳалари ва халқаро грантлар танловида Институтнинг фаол иштирокини таъминлаш. 1. Давлат илмий дастурлари доирасидаги амалий ва инновацион грант лойиҳалари танловида Институт профессор-ўқитувчилари иштирокини таъминлаш. 2. Тадқиқот натижалари асосида дарслик, ўқув қўлланма ва монографиялар чоп этишни жадаллаштириш. 2019 — 2021 йиллар Маҳаллий ва хорижий грантлар ҳисобидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти 11. Профессор-ўқитувчилари томонидан юқори илмий-услубий, амалий-татбиқий аҳамиятга эга монография ва илмий мақолалар тайёрлаш ва чоп эттирилишини фаоллаштириш. 1. Юқори импакт факторли журналларда профессор-ўқитувчиларни яккамуаллифликда ҳамда хорижий мутахассислар билан ҳамкорликда мақолалар ёзиш ва нашр эттириш бўйича қисқа муддатли ўқув семинарларни ташкил этиш. 2019 — 2021 йиллар Халқаро таълим грантлари, хорижий грантлар ҳисобидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти 2. Юқори импакт-фактор журналларда чоп этган мақолалар муаллифларини, илмий фаолиятида эришган ютуқлари учун моддий рағбатлантириш орқали монографиялар ва мақолалар улушини ошириш. ўқув йили якунида 12. Илмий иш билан шуғулланиш учун илмий-педагог ходимлар, докторантлар ва ёш изланувчиларга зарур шароитлар яратиш ва рағбатлантириш. 1. Етакчи олимлар иштирокида иқтидорли талабалар, магистрлар ва илмий изланувчилар учун мақсадли курслар ва семинарлар ташкил этиш. 2019 — 2021 йиллар Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб қувватлаш жамғармаси маблағлари, Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтининг бюджетдан ташқари маблағлари ва илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўлими маблағлари ҳисобидан Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, манфаатдор вазирликлар ва идоралар Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти 2. Давлат дастурлари ва халқаро лойиҳалар ҳисобидан иқтидорли магистрлар ва докторантларни хорижнинг етакчи олий таълим ва илмий муассасаларига ўқишга, тажриба ўрганиш учун стажировкага ҳамда илмий анжуманларга хизмат сафарига юбориш. 2019 — 2021 йиллар 3. Институтда илмий тадқиқот олиб бораётган профессор-ўқитувчиларнинг илмий тадқиқот натижалари ва яратилган инновацион технологияларини вилоятдаги кадрлар буюртмачилари ташкилотларида амалиётга татбиқ қилиш. 2019 — 2021 йиллар IV. Профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш 13. Профессор-ўқитувчиларнинг узлуксиз малакасини оширишни таъминлаш чораларини кўриш. 1. Институт профессор-ўқитувчиларини хорижий давлатларнинг олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот марказларига стажировка ўташ ва малака оширишга юбориш. 2019 — 2021 йиллар Халқаро таълим грантлари, Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Эл-юрт умиди» жамғармаси, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти 2. Хорижий давлатларнинг педагог ходимларини жалб қилган ҳолда замонавий технологиялар асосида чет тилларини ўқитишни йўлга қўйиш. 2019 йил апрель 3. Институтда хорижий давлатларнинг етакчи профессор-ўқитувчи ва мутахассис ходимларининг вебинар, онлайн маърузалар ва маҳорат дарсларини ташкил этиш, ҳамкорликда конференциялар, давра суҳбатлари ҳамда семинарлар ўтказиш. 2019 йил май 4. Институт профессор-ўқитувчиларининг мустақил малака оширишлари учун етарли шарт-шароит яратиш. 2019 — 2021 йиллар V. Институт фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш 14. Институт ахборот-коммуникация технологиялари инфратузилмасини яхшилаш ва самарали фойдаланишни ташкил этиш. 1. Институт ўқув бинолари, талабалар турар жойини университет асосий бино тармоғига оптик толали тармоқ орқали боғлаш ва коммутацион қурилмалар билан таъминлаш. 2. Институтнинг барча биноларига қўшимча Wi-Fi қурилмаларини ўрнатиш, талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун Wi-Fi зоналарини ташкил қилиш. 3. Интернет тармоғи тезлигини 20 мб/сек дан 50 мб/сек гача ва Tas-IX интернет тармоғини 50 мб/сек дан 100 мб/сек гача ошириш. 2019-2020 йилларда, босқичма-босқич Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти 15. Институт расмий веб-сайтини (ўзбек, рус, инглиз тилларида) талаб даражасида қайта ишлаб чиқиш ва маълумотлар билан бойитиш 1. Институтнинг расмий веб-сайтини тасдиқланган талаблар асосида қайта ишлаб чиқиш. 2. Барча маълумотларни ўзбек, рус ва инглиз тилларида жойлаштириш. 3. Институтнинг расмий веб-сайтидаги электрон почта хизматидан доимий тарзда фойдаланиш. 2019 йил апрель Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 28 март,
258-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
ChORA-TADBIRLAR REJASI
Toshkent viloyati Chirchiq davlat pedagogika institutining faoliyatini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Oliy taʼlim tizimini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2017-yil 20-apreldagi PQ-2909-son hamda “ Oliy taʼlim muassasalarida taʼlim sifatini oshirish va ularning mamlakatda amalga oshirilayotgan keng qamrovli islohotlarda faol ishtirokini taʼminlash boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida ” 2018-yil 5-iyuldagi PQ-3775-son qarorlari ijrosini taʼminlash hamda Toshkent viloyatining taʼlim sohasi uchun raqobatbardosh pedagog kadrlar tayyorlash sifatini oshirish, Toshkent viloyati Chirchiq davlat pedagogika instituti faoliyatini takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Toshkent viloyati Chirchiq davlat pedagogika instituti (keyingi oʻrinlarda Institut deb ataladi) faoliyatini takomillashtirishning ustuvor yoʻnalishlari etib quyidagilar belgilansin:
birinchidan, oʻquv jarayonini takomillashtirish, jumladan, Institutda pedagog kadrlar tayyorlash mazmunini qayta koʻrib chiqish, xalqaro standartlar darajasiga mos oliy maʼlumotli mutaxassislar tayyorlash uchun zarur sharoitlar yaratilishini taʼminlash, yangidan tashkil etilayotgan taʼlim yoʻnalishlari boʻyicha zarur oʻquv-metodik adabiyotlarni yaratish, talabalarning viloyat hududidagi tegishli taʼlim muassasalarida amaliyot oʻtashlarini tashkil etish, ularni qishloq hududlardagi taʼlim muassasalariga jalb etish;
ikkinchidan, maʼnaviy-maʼrifiy ishlarni yanada takomillashtirish va talabalarning ijtimoiy himoyasini tashkil etish, jumladan, yoshlar siyosati, maʼnaviy-maʼrifiy va mafkuraviy sohadagi ishlari natijadorligini oshirish boʻyicha chora-tadbirlarni amalga oshirish, talaba-yoshlarni yot gʻoya va axborot xurujlaridan himoyalash, nodavlat notijorat tashkilotlari, umumtaʼlim maktablari, mahallalar va ota-onalar bilan hamkorlikni mustahkamlash, nogironligi boʻlgan ijtimoiy himoyaga muhtoj, yetim va chin yetim talabalarga koʻmaklashish, talaba-yoshlarni harbiy vatanparvarlik, mehnatsevarlik va kasbga sadoqat ruhida tarbiyalash;
uchinchidan, ilmiy-innovatsion va xalqaro hamkorlik faoliyatini takomillashtirish, bunda davlat ilmiy dasturlari doirasidagi loyihalar va xalqaro grantlar tanlovida Institutning faol ishtirokini taʼminlash, professor-oʻqituvchilar tomonidan yuqori ilmiy-uslubiy, amaliy-tatbiqiy ahamiyatga ega monografiya va ilmiy maqolalar tayyorlash va chop ettirilishini faollashtirish, ilmiy ish bilan shugʻullanish uchun ilmiy-pedagog xodimlar, doktorantlar va yosh izlanuvchilarga zarur sharoitlar yaratish va ragʻbatlantirish;
toʻrtinchidan, professor-oʻqituvchilarning malakasini oshirish jarayonini takomillashtirish, jumladan, ularning uzluksiz malaka oshirish tizimini yoʻlga qoʻyish, professor-oʻqituvchilarni xorijiy davlatlarning oliy taʼlim muassasalari va ilmiy-tadqiqot markazlariga stajirovka oʻtash va malaka oshirishga yuborish, professor-oʻqituvchilarning mustaqil malaka oshirishlari uchun yetarli shart-sharoit yaratish;
beshinchidan, Institut faoliyatiga zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini joriy etish, axborot-kommunikatsiya texnologiyalari infratuzilmasini yaxshilash va samarali foydalanishni tashkil etish.
2. Toshkent viloyati Chirchiq davlat pedagogika instituti faoliyatini takomillashtirish boʻyicha chora-tadbirlar rejasi ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
Mazkur chora-tadbirlar rejasida belgilangan topshiriqlarni oʻz vaqtida va sifatli bajarilishini taʼminlash yuzasidan masʼul vazirlik va idoralar rahbarlarining shaxsiy javobgarligi belgilansin.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi Iqtisodiyot va sanoat vazirligi, Toshkent viloyati hokimligi hamda boshqa manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda bir oy muddatda zarur ixtisosliklar boʻyicha iqtisodiyot sohalari va tarmoqlari ehtiyojlari hamda hududlarni rivojlantirishning istiqbolli dasturlariga muvofiq Institutda yangi bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari va magistratura mutaxassisliklari boʻyicha kadrlar tayyorlashni yoʻlga qoʻyish boʻyicha asoslantirilgan takliflarni ishlab chiqsin va Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi Fanlar akademiyasi hamda Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi bilan birgalikda Institutning ilmiy salohiyatini oshirish va oliy malakali ilmiy-pedagog kadrlar tayyorlash maqsadida 2020-yildan boshlab respublikaning yetakchi oliy taʼlim muassasalari va ilmiy-tadqiqot institutlarida Institut uchun maqsadli tayanch doktorantura va doktorantura boʻyicha qabul kvotalarini ajratsin.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Mutaxassislarni xorijda tayyorlash va vatandoshlar bilan muloqot qilish boʻyicha “El-yurt umidi” jamgʻarmasi Institut professor-oʻqituvchilarini xorijiy davlatlarning yetakchi oliy taʼlim muassasalari hamda ilmiy markazlariga doktorantura, stajirovka va malaka oshirish uchun yuborish choralarini koʻrsin.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligining Chirchiq shahar, Lomonosov koʻchasi, 1-uy manzilida joylashgan Chirchiq texnika kasb-hunar kolleji hamda Chirchiq shahar, Bobur koʻchasi, 22-uy manzilida joylashgan Chirchiq sanoat kasb-hunar kollejining bino va inshootlarini tegishli hududlari bilan birga Institutga operativ boshqaruv huquqi asosida berish toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin.
Belgilab qoʻyilsinki, ushbu kasb-hunar kollejlari oʻquvchilari oʻqishni bitirgunlariga qadar tegishlicha Institut binolarida oʻquv jarayonini davom ettiradilar.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda bir oy muddatda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
8. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari A.A. Abduxakimov hamda oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri I.U. Madjidov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 28-martdagi 258-son qaroriga ILOVA
Toshkent viloyati Chirchiq davlat pedagogika instituti faoliyatini takomillashtirish boʻyicha
T/r Chora-tadbir nomi Amalga oshirish mexanizmi Muddat Moliyalashtirish manbasi Masʼul ijrochilar I. Oʻquv jarayonini takomillashtirish 1. Pedagog kadrlar tayyorlash mazmunini qayta koʻrib chiqish, xalqaro standartlar darajasiga mos oliy maʼlumotli mutaxassislar tayyorlash uchun zarur sharoitlar yaratilishini taʼminlash. 1. Ilgʻor xorijiy tajribalar asosida taʼlim yoʻnalishlari va mutaxassisliklari boʻyicha davlat taʼlim standarti, malaka talablari, oʻquv rejalari va fan dasturlarining yangi avlodini yaratish maqsadida doimiy faoliyat �oʻrsatuvchi ishchi guruhlar tuzish. 2019-yil aprel - Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Maktabgacha taʼlim vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Toshkent davlat pedagogika universiteti 2. Ishchi guruhlar tomonidan ilgʻor xorijiy tajribalar asosida ishlab chiqilgan davlat taʼlim standartlari, malaka talablari, oʻquv rejalari va fan dasturlarini asosiy kadrlar isteʼmolchilari bilan kelishish. 3. Tasdiqlangan davlat taʼlim standartlari, malaka talablari, oʻquv rejalari va fan dasturlarini bosqichma-bosqich oʻquv jarayoniga tatbiq etish. 2019/2020 oʻquv yilidan 2. Yangidan tashkil etilayotgan taʼlim yoʻnalishlari boʻyicha oʻquv-metodik adabiyotlar, axborot materiallari (shu jumladan, ularning elektron varianti), maxsus davriy nashrlar yaratish. Yangi taʼlim yoʻnalishlari boʻyicha fanlar roʻyxatini tuzish va roʻyxat asosida zaruriy mahalliy va xorijiy adabiyotlar hamda davriy nashrlarni xarid qilish hamda tegishli muddatlarda tarjima qilish orqal� yangi oʻquv-uslubiy adabiyotlar, qoʻllanmalar, axborot materiallarini yaratish. 2019/2020 oʻquv yilidan Toshkent viloyati Chirchiq davlat pedagogika institutining budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Toshkent viloyati Chirchiq davlat pedagogika instituti 3. Toshkent viloyati maktabgacha taʼlim va umumiy oʻrta taʼlim muassasalarida kadrlarga boʻlgan ehtiyojlar asosida ularda Institutning bitiruvchi kurs talabalarini amaliyot oʻtashlarini yoʻlga qoʻyish. 1. Toshkent viloyati maktabgacha va umumiy oʻrta taʼlim muassasalarida oliy maʼlumotli kadrlarga boʻlgan ehtiyojni aniqlash. 2019-yil may - Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Maktabgacha taʼlim vazirligi, Xalq taʼlim vazirligi, Toshkent viloyati Chirchiq davlat pedagogika instituti 2. Bitiruvchi kurs talabalarini amaliyot oʻtaydigan taʼlim muassasalari kesimida taqsimlash. 2019-yil iyul 3. Talabalarning talab darajasida amaliyot oʻtashlarini nazorat qilib borish. amaliyot oʻtash davrida 4. Qishloq hududlardagi taʼlim muassasalariga Institut bitiruvchilarini jalb etish va ularning doimiy ishlashi uchun qulay sharoitlar yaratish. 1. Bitiruvchi yosh mutaxassislarni bitiruv oldi amaliyotlarini kadrlar buyurtmachilari talablari asosida ish joylarini belgilagan holda taqsimlash. 2. Ishga yuborilgan hududda yosh mutaxassislarni uy-joylar bilan taʼminlash hamda oylik ish haqlariga ustamalar belgilash tizimini yoʻlga qoʻyish. doimiy - Toshk??nt viloyati hokimligi, tumanlar hokimliklari, Maktabgacha taʼlim vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Toshkent viloyati Chirchiq davlat pedagogika instituti 5. Bitiruvchi kadrlarni bandligini nazorat qilish maqsadida Institut rasmiy veb-saytida elektron monitoring blogini yaratish. 1. Institut rasmiy veb-saytida bitiruvchilarning bandlik monitoringi blogini yaratish. 2. Yillar kesimida bitiruvchilarning bandligi boʻyicha bazasini Institut rasmiy veb-saytiga joylashtirib borish. 2019-yil avgustdan, doimiy - Toshkent viloyati Chirchiq davlat pedagogika instituti, Toshkent viloyati bandlik va mehnat munosabatlari boshqarmasi 6. Tayanch oliy taʼlim muassasasi elektron platformasi bazasiga Instit�tda ishlab chiqilgan oʻquv, uslubiy, ilmiy adabiyotlarni, multimedialar, videoroliklar va boshqalarni muntazam joylashtirib borish. 1. Institut professor-oʻqituvchilari tomonidan yaratiladigan oʻquv adabiyotlari, multimedialar, videoroliklar va boshqalarni nashr rejasini ishlab chiqish. 2019-yil aprel - Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Toshkent viloyati Chirchiq davlat pedagogika instituti 2. Institutda yaratilgan oʻquv adabiyotlar, multimedialar, videoroliklar va boshqalarni tayanch oliy taʼlim muassasasi elektron platformasi bazasiga muntazam joylashtirib borish. doimiy 7. Respublikaning yetakchi oliy taʼlim muassasalarining tegishli magistratura mutaxassisliklariga maqsadli qabul kvotalarini ajratish. 1. Institutda mutaxassisliklar kesimida yuqori malakali kadrlarga boʻlg�n ehtiyojlarni aniqlash. 2019-yil aprel - Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Maktabgacha taʼlim vazirligi, Xalq taʼlim vazirligi, Toshkent viloyati Chirchiq davlat pedagogika instituti 2. Aniqlangan ehtiyojlar asosida magistratura mutaxasisliklariga maqsadli qabul kvotalariga takliflarni shakllantirish va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2019-yil may II. Maʼnaviy-maʼrifiy ishlarni yanada takomillashtirish va talabalarning ijtimoiy himoyasini tashkil etish 8. Institutning 2019 — 2021-yillarda yoshlar siyosati, maʼnaviy-maʼrifiy va mafkuraviy sohadagi ishlari natijadorligini oshirish boʻyicha chora-tadbirlar rejasini ishlab chiqish. 1. Institutda ijtimoiy-maʼnaviy muhitni sogʻlomlashtirishga oid targʻibot ishlarini olib borish, talaba-yoshlarni yot gʻoya va axborot xurujlarid�n himoyalash, nodavlat notijoat tashkilotlari, umumtaʼlim maktablari, mahallalar va ota-onalar bilan hamkorlikni mustahkamlash, nogironligi boʻlgan ijtimoiy himoyaga muhtoj, yetim va chin yetim talabalarga koʻmaklashish, talaba-yoshlarni harbiy vatanparvarlik, mehnatsevarlik va kasbga sadoqat ruhida tarbiyalash masalalarini nazarda tutuvchi chora-tadbirlar rejasini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2. Chora-tadbirlar rejasida belgilangan vazifalar ijrosini taʼminlash. 2019-yil aprel belgilangan muddatlarda - Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, manfaatdor tashkilot va idoralar, Toshkent viloyati Chirchiq davlat pedagogika instituti 9. “Boʻsh vaqtim — bilim va sport bilan birga” mavzusi doirasida sport musobaqalari va oʻyinlarini oʻtkazish. 1. Talabalar orasidan “Gimnastika sport musobaqalari”, “Alpomish-Barchinoy” sport oʻyinlariga munosiblarini saralab olish. 2019-yil aprel - Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Toshkent viloyati Chirchiq davlat pedagogika instituti 2. “Gimnastika sport musobaqalari”ni oʻtkazish. 2019-yil aprel 3. “Alpomish-Barchinoy” sport oʻyinlarini oʻtkazish. 2019-yil may III. Ilmiy-innovatsion va xalqaro hamkorlik faoliyatini takomillashtirish 10. Davlat ilmiy dasturlari doirasidagi fundamental, amaliy, innovatsion, yoshlar loyihalari va xalqaro grantlar tanlovida Institutning faol ishtirokini taʼminlash. 1. Davlat ilmiy dasturlari doirasidagi amaliy va innovatsion grant loyihalari tanlovida Institut professor-oʻqituvchilari ishtirokini taʼminlash. 2. Tadqiqot natijalari asosida darslik, oʻquv qoʻllanma va monografiyalar chop etishni jadallashtirish. 2019 — 2021-yillar Mahalliy va xorijiy grantlar hisobidan Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Innovatsion rivojlanish vazirligi, Toshkent viloyati Chirchiq davlat pedagogika instituti 11. Professor-oʻqituvchilari tomonidan yuqori ilmiy-uslubiy, amaliy-tatbiqiy ahamiyatga ega monografiya va ilmiy maqolalar tayyorlash va chop ettirilishini faollashtirish. 1. Yuqori impakt faktorli jurnallarda professor-oʻqituvchilarni yakkamualliflikda hamda xorijiy mutaxassislar bilan hamkorlikda maqolalar yozish va nashr ettirish boʻyicha qisqa muddatli oʻquv seminarlarni tashkil etish. 2019 — 2021-yillar Xalqaro taʼlim grantlari, xorijiy grantlar hisobidan Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Innovatsion rivojlanish vazirligi, Toshkent viloyati Chirchiq davlat pedagogika instituti 2. Yuqori impakt-faktor jurnallarda chop etgan maqolalar mualliflarini, ilmiy faoliyatida erishgan yutuqlari uchun moddiy ragʻbatlantirish orqali monografiyalar va maqolalar ulushini oshirish. oʻquv yili yakunida 12. Ilmiy ish bilan shugʻullanish uchun ilmiy-pedagog xodimlar, doktorantlar va yosh izlanuvchilarga zarur sharoitlar yaratish va ragʻbatlantirish. 1. Etakchi olimlar ishtirokida iqtidorli talabalar, magistrlar va ilmiy izlanuvchilar uchun maqsadli kurslar va seminarlar tashkil etish. 2019 — 2021-yillar Innovatsion rivojlanish va novatorlik gʻoyalarini qoʻllab quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari, Toshkent viloyati Chirchiq davlat pedagogika institutining budjetdan tashqari mablagʻlari va ilmiy-innovatsion ishlanmalarni tijoratlashtirish boʻlimi mablagʻlari hisobidan Mutaxassislarni xorijda tayyorlash va vatandoshlar bilan muloqot qilish boʻyicha “El-yurt umidi” jamgʻarmasi, Innovatsion rivojlanish vazirligi, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi, manfaatdor vazirliklar va idoralar Toshkent viloyati Chirchiq davlat pedagogika instituti 2. Davlat dasturlari va xalqaro loyihalar hisobidan iqtidorli magistrlar va doktorantlarni xorijning yetakchi oliy taʼlim va ilmiy muassasalariga oʻqishga, tajriba oʻrganish uchun stajirovkaga hamda ilmiy anjumanlarga xizmat safariga yuborish. 2019 — 2021-yillar 3. Institutda ilmiy tadqiqot olib borayotgan professor-oʻqituvchilarning ilmiy tadqiqot natijalari va yaratilgan innovatsion texnologiyalarini viloyatdagi kadrlar buyurtmachilari tashkilotlarida amaliyotga tatbiq qilish. 2019 — 2021-yillar IV. Professor-oʻqituvchilarning malakasini oshirish 13. Professor-oʻqituvchilarning uzluksiz malakasini oshirishni taʼminlash choralarini koʻrish. 1. Institut professor-oʻqituvchilarini xorijiy davlatlarning oliy taʼlim muassasalari va ilmiy-tadqiqot markazlariga stajirovka oʻtash va malaka oshirishga yuborish. 2019 — 2021-yillar Xalqaro taʼlim grantlari, Toshkent viloyati Chirchiq davlat pedagogika institutining budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, “El-yurt umidi” jamgʻarmasi, Maktabgacha taʼlim vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Toshkent viloyati Chirchiq davlat pedagogika instituti 2. Xorijiy davlatlarning pedagog xodimlarini jalb qilgan holda zamonaviy texnologiyalar asosida chet tillarini oʻqitishni yoʻlga qoʻyish. 2019-yil aprel 3. Institutda xorijiy davlatlarning yetakchi professor-oʻqituvchi va mutaxassis xodimlarining vebinar, onlayn maʼruzalar va mahorat darslarini tashkil etish, hamkorlikda konferensiyalar, davra suhbatlari hamda seminarlar oʻtkazish. 2019-yil may 4. Institut professor-oʻqituvchilarining mustaqil malaka oshirishlari uchun yetarli shart-sharoit yaratish. 2019 — 2021-yillar V. Institut faoliyatiga zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini joriy etish 14. Institut axborot-kommunikatsiya texnologiyalari infratuzilmasini yaxshilash va samarali foydalanishni tashkil etish. 1. Institut oʻquv binolari, talabalar turar joyini universitet asosiy bino tarmogʻiga optik tolali tarmoq orqali bogʻlash va kommutatsion qurilmalar bilan taʼminlash. 2. Institutning barcha binolariga qoʻshimcha Wi-Fi qurilmalarini oʻrnatish, talabalarning boʻsh vaqtlarini mazmunli oʻtkazishlari uchun Wi-Fi zonalarini tashkil qilish. 3. Internet tarmogʻi tezligini 20 mb/sek dan 50 mb/sek gacha va Tas-IX internet tarmogʻini 50 mb/sek dan 100 mb/sek gacha oshirish. 2019-2020-yillarda, bosqichma-bosqich Toshkent viloyati Chirchiq davlat pedagogika institutining budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Toshkent viloyati Chirchiq davlat pedagogika instituti 15. Institut rasmiy veb-saytini (oʻzbek, rus, ingliz tillarida) talab dar�jasida qayta ishlab chiqish va maʼlumotlar bilan boyitish 1. Institutning rasmiy veb-saytini tasdiqlangan talablar asosida qayta ishlab chiqish. 2. Barcha maʼlumotlarni oʻzbek, rus va ingliz tillarida joylashtirish. 3. Institutning rasmiy veb-saytidagi elektron pochta xizmatidan doimiy tarzda foydalanish. 2019-yil aprel Toshkent viloyati Chirchiq davlat pedagogika institutining budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Toshkent viloyati Chirchiq davlat pedagogika instituti
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2019-yil 28-mart,
258-son