📅 2019-yil 28-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019-yil 28-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019 йил 28 март · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 28 марта 2019 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 28 March 2019 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
СХЕМАСИ
Ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларини узлуксиз таълим олишини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 14 августдаги ПҚ-3907-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, мамлакатимизда ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларини узлуксиз таълим олишини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тизимини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларини узлуксиз таълим олишини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларини узлуксиз таълим олишини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилиши инобатга олинсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 мартдаги 257-сон қарорига ИЛОВА
Ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларини узлуксиз таълим олишини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларини узлуксиз таълим олишини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартибини белгилайди.
2. Иқтидорли ўқувчиларни излаб топиш ҳамда муносиб рағбатлантириш, ижтимоий эҳтиёжманд оилаларда тарбияланаётган ўқувчиларнинг узлуксиз таълим олишига кўмаклашиш, ушбу тоифадаги ёшларнинг тўғри касб танлаши ва келажакда ҳаётини тўғри қурилишига ёрдамлашиш ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларини узлуксиз таълим олишини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини амалга оширишнинг мақсади ҳисобланади.
3. Ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларини узлуксиз таълим олишини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ёшлар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) ҳудудий идоралараро кенгашлари томонидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг таълим муассасаларидаги бошланғич ташкилоти ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёзма тавсияси асосида амалга оширилади.
4. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ёшлар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) ҳудудий идоралараро кенгашларининг ишчи органи ҳисобланади.
5. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) ҳудудий идоралараро кенгашлари ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларининг узлуксиз таълим олишини рағбатлантиришда қуйидаги асосий тамойилларга амал қилади:
ижтимоий адолатга сўзсиз риоя қилиш;
ошкоралик ва очиқликни таъминлаш;
ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларини рағбатлантиришни манзилли тарзда амалга ошириш йўли билан шу мақсадларга ажратилган маблағлар, шунингдек бошқа воситалардан мақсадли ва самарали фойдаланиш;
оила аъзоларининг моддий фаровонлиги, болаларни тарбиялаш, уларни ҳар томонлама жисмоний, ақлий ва маънавий-ахлоқий камол топиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, маълумоти ва касб даражасини ошириш борасида оиланинг масъулиятини кучайтириш.
6. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ёзма тавсия — ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг таълим муассасасидаги бошланғич ташкилоти ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан ёшлар масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳудудий идоралараро кенгашларига бериладиган ёзма тавсия;
ижтимоий мезонлар — ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларини танлаш ва рағбатлантиришнинг ижтимоий устуворлигини белгилаш учун тавсия этилганларнинг ижтимоий ва иқтисодий шароитларининг асосий кўрсаткичлари;
иқтидорли болалар — муайян фан, санъат, таълим ва бошқа йўналишларда ўз истеъдодини намоён эта олган, турли олимпиадалар, кўрик-танловлар ҳамда спорт мусобақаларида ғолиб ва совриндор бўлган, аъло ўқиши билан бошқа тенгдошларига ўрнак бўла оладиган ўн саккиз ёшгача бўлган эҳтиёжманд оилалар фарзандлари;
ижтимоий эҳтиёжманд оила — кам таъминланган, шу жумладан ота-онасининг иккисини ҳам йўқотган, болалар тарбияси билан эса қариндошлар шуғулланаётган оилалар, ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ҳам биринчи ва/ёки иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахси бор оилалар, ногиронлиги бўлган боласи (болалари) бўлган оилалар, 14 ёшгача бўлган икки ва ундан ортиқ болаларни тарбиялаётган, бошқа қариндошлардан алоҳида яшаётган бева аёллар (бева эрлар), болани (болаларни) тўлиқ бўлмаган оилада тарбиялаётган оналар (оталар), ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ишсиз бўлган ва иш изловчи сифатида туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш марказларида ҳисобда турган оилалар.
2-боб. Ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларини узлуксиз таълим олишини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини амалга ошириш
7. Ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларини узлуксиз таълим олишини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари ҳар бир ўқувчининг оилавий шароити, иқтидори ва қизиқишидан келиб чиққан ҳолда индивидуал тарзда ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларини узлуксиз таълим олишини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлашни амалга ошириш схемаси бўйича амалга оширилади.
8. Ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларини узлуксиз таълим олишини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг таълим муассасасидаги бошланғич ташкилоти ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан ҳар йили 1 июнга қадар ёшлар масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳудудий идоралараро кенгашларига ёзма тавсия билан бирга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандлари томонидан қўлга киритилган ютуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар (олимпиадалар, кўрик-танловлар ҳамда спорт мусобақаларида ғолиб ва совриндорлигини тасдиқловчи дипломлар ва бошқа шу каби ҳужжатлар нусхаси (мавжуд бўлганда);
ўқувчи ва унинг оила аъзоларининг паспорти ва/ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси нусхалари;
ўқувчининг оила аъзолари биринчи ва/ёки иккинчи гуруҳ ногиронлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси (мавжуд бўлганда);
ўқувчининг оиласи боқувчисини йўқотганлиги тўғрисида ҳужжат нусхаси (мавжуд бўлганда).
9. Ёшлар масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳудудий идоралараро кенгаши томонидан рағбатлантириладиган ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларини аниқлашда қуйидаги ижтимоий мезонларга эътибор қаратилади:
а) ўқувчининг кўп болали оиладан эканлиги;
б) ўқувчининг оиласида биринчи ва/ёки иккинчи гуруҳ ногиронлигини бўлган шахсларнинг мавжудлиги;
в) ўқувчининг ёлғиз она (ота) томонидан икки ёки ундан ортиқ вояга етмаган фарзандлар тарбиялаётган оиладан эканлиги;
г) ўқувчининг фан, санъат, таълим ва бошқа йўналишларда ютуқлари, турли олимпиадалар, кўрик-танловлар ҳамда спорт мусобақаларида ғолиб ва совриндорлиги, аъло баҳоларга ўқиши.
10. Ёшлар масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳудудий идоралараро кенгашлари томонидан мазкур Низомнинг 8-бандида назарда тутилган ҳужжатлар ҳар йили 10 июнга қадар кўриб чиқилади ҳамда 15 июнга қадар ёшлар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар идоралараро кенгашларига тақдим этилади.
11. Ёшлар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар идоралараро кенгашлари томонидан ҳар йили 30 июнга қадар ёшлар масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳудудий идоралараро кенгаши томонидан тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқилади ҳамда ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича тегишли қарорни қабул қилади.
12. Ҳар ўқув йили бошидан бошлаб ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш уларни ёшлар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) ҳудудий идоралараро кенгашлари томонидан:
замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш;
асосий турдаги ўқув қуроллари билан таъминлаш;
бадиий китоблар билан таъминлаш;
болалар газета ва журналларига обуна қилиш;
республика оромгоҳларида дам олишини ташкил этиш;
республика бўйлаб саёҳатга бориш ва келиш харажатларини қоплаш йўли билан амалга оширилади.
3-боб. Ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларини узлуксиз таълим олишини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш жараёнида иштирок этувчи ташкилотлар ва уларнинг вазифалари
13. Ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларини узлуксиз таълим олишини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш жараёнида иштирок этувчи ташкилотлар мазкур Низомнинг 2-иловасида кўрсатилган схемага асосан қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
а) Ёшлар масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳудудий идоралараро кенгаши:
ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларини узлуксиз таълим олишини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларини узлуксиз таълим олишини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштиради;
б) Ўзбекистон ёшлар иттифоқи:
ёши, қобилияти ва ихтисосликларига кўра эҳтиёжманд оилалар фарзандлари, шу жумладан уларнинг иқтидорли болалари базасини шакллантиради ва доимий янгилаб боради;
ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларини қизиқишлари, талаб ва истакларидан келиб чиққан ҳолда, фан, касб-ҳунар ва спорт тўгараклари фаолиятини йўлга қўяди;
ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандлари учун қишки ва ёзги таътиллар доирасида мавсумий оромгоҳларни ташкил этади;
ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларини Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг таълим муассасаларидаги бошланғич ташкилотлари фаолиятига кенг жалб этади;
ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларини истеъдодини рўёбга чиқаришга йўналтирилган турли танловлар, тадбирлар, лойиҳалар ва бошқа акцияларни ташкил этади ва ўтказади;
ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларини узлуксиз таълим олишини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларни оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш орқали иштирок этади;
в) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари:
маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилаётган ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандлари рўйхатини шакллантиради;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ҳудудида жойлашган таълим муассасалари билан ҳамкорликда ўқувчиларнинг қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда тўгараклар фаолиятини ташкил этиш ҳамда уларнинг иш самарадорлигини мониторинг қилиб боради;
ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларини маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан ўтказилаётган спорт мусобақалари ва бошқа маънавий тадбирларга жалб этади;
ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларининг ихтиёрий билим олиш маданиятини ривожлантиришга қаратилган тарғибот тадбирларини ўтказиш орқали иштирок этади;
г) Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:
таълим муассасасида ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларининг қизиқишлари, талаб ва истакларидан келиб чиққан ҳолда фан, спорт ва санъат тўгараклари фаолиятини ташкил этиш, ушбу тўгаракларни малакали ўқитувчилар, педагог ва тренерлар билан таъминлаш;
турли мусобақалар, танловлар, билимлар беллашувлари ва олимпиадаларда муносиб иштирок этаётган ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларига доир маълумотлар базасини шакллантириш;
ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларини ўрнатилган тартибда иссиқ кийим-бош ва ўқув қуроллари билан таъминлаш чораларини кўриш;
ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларини умумий ўрта таълим муассасаларининг узайтирилган кун гуруҳларига ўрнатилган тартибда бепул жалб этиш чораларини кўради.
4-боб. Якуний қоида
14. Мазкур Низом талабларини бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларини узлуксиз таълим олишини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисида низомга 1-ИЛОВА
Ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларини узлуксиз таълим олишини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлашни амалга ошириш
Ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларини узлуксиз таълим олишини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисида низомга 2-ИЛОВА
Ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларини узлуксиз таълим олишини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш жараёнида иштирок этувчи ташкилотлар ва уларнинг вазифалари
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 28 март,
257-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
SXEMASI
Ijtimoiy ehtiyojmand oilalarning iqtidorli farzandlarini uzluksiz taʼlim olishini moddiy va maʼnaviy jihatdan qoʻllab-quvvatlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Yoshlarni maʼnaviy-axloqiy va jismoniy barkamol etib tarbiyalash, ularga taʼlim-tarbiya berish tizimini sifat jihatdan yangi bosqichga koʻtarish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 14-avgustdagi PQ-3907-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, mamlakatimizda ijtimoiy ehtiyojmand oilalarning iqtidorli farzandlarini uzluksiz taʼlim olishini moddiy va maʼnaviy jihatdan qoʻllab-quvvatlash tizimini joriy etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Ijtimoiy ehtiyojmand oilalarning iqtidorli farzandlarini uzluksiz taʼlim olishini moddiy va maʼnaviy jihatdan qoʻllab-quvvatlash tartibi toʻgʻrisida nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Ijtimoiy ehtiyojmand oilalarning iqtidorli farzandlarini uzluksiz taʼlim olishini moddiy va maʼnaviy jihatdan qoʻllab-quvvatlash bilan bogʻliq xarajatlar Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi mablagʻlari, jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari, shuningdek, qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan amalga oshirilishi inobatga olinsin.
3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Vazirlar Mahkamasining Yoshlar siyosati, madaniyat, maʼnaviyat, ommaviy axborot vositalari, ijodiy va jamoat tashkilotlari masalalari kotibiyati hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 28-martdagi 257-son qaroriga ILOVA
Ijtimoiy ehtiyojmand oilalarning iqtidorli farzandlarini uzluksiz taʼlim olishini moddiy va maʼnaviy jihatdan qoʻllab-quvvatlash tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom ijtimoiy ehtiyojmand oilalarning iqtidorli farzandlarini uzluksiz taʼlim olishini moddiy va maʼnaviy jihatdan qoʻllab-quvvatlash tartibini belgilaydi.
2. Iqtidorli oʻquvchilarni izlab topish hamda munosib ragʻbatlantirish, ijtimoiy ehtiyojmand oilalarda tarbiyalanayotgan oʻquvchilarning uzluksiz taʼlim olishiga koʻmaklashish, ushbu toifadagi yoshlarning toʻgʻri kasb tanlashi va kelajakda hayotini toʻgʻri qurilishiga yordamlashish ijtimoiy ehtiyojmand oilalarning iqtidorli farzandlarini uzluksiz taʼlim olishini moddiy va maʼnaviy jihatdan qoʻllab-quvvatlash chora-tadbirlarini amalga oshirishning maqsadi hisoblanadi.
3. Ijtimoiy ehtiyojmand oilalarning iqtidorli farzandlarini uzluksiz taʼlim olishini moddiy va maʼnaviy jihatdan qoʻllab-quvvatlash yoshlar masalalari boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar hamda tuman (shahar) hududiy idoralararo kengashlari tomonidan Oʻzbekiston yoshlar ittifoqining taʼlim muassasalaridagi boshlangʻich tashkiloti va fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari yozma tavsiyasi asosida amalga oshiriladi.
4. Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi yoshlar masalalari boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar hamda tuman (shahar) hududiy idoralararo kengashlarining ishchi organi hisoblanadi.
5. Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar hamda tuman (shahar) hududiy idoralararo kengashlari ijtimoiy ehtiyojmand oilalarning iqtidorli farzandlarining uzluksiz taʼlim olishini ragʻbatlantirishda quyidagi asosiy tamoyillarga amal qiladi:
ijtimoiy adolatga soʻzsiz rioya qilish;
oshkoralik va ochiqlikni taʼminlash;
ijtimoiy ehtiyojmand oilalarning iqtidorli farzandlarini ragʻbatlantirishni manzilli tarzda amalga oshirish yoʻli bilan shu maqsadlarga ajratilgan mablagʻlar, shuningdek boshqa vositalardan maqsadli va samarali foydalanish;
oila aʼzolarining moddiy farovonligi, bolalarni tarbiyalash, ularni har tomonlama jismoniy, aqliy va maʼnaviy-axloqiy kamol topishi uchun zarur shart-sharoitlar yaratish, maʼlumoti va kasb darajasini oshirish borasida oilaning masʼuliyatini kuchaytirish.
6. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
yozma tavsiya — ijtimoiy ehtiyojmand oilalarning iqtidorli farzandlarini moddiy va maʼnaviy qoʻllab-quvvatlash maqsadida Oʻzbekiston yoshlar ittifoqining taʼlim muassasasidagi boshlangʻich tashkiloti va fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari tomonidan yoshlar masalalari boʻyicha tuman (shahar) hududiy idoralararo kengashlariga beriladigan yozma tavsiya;
ijtimoiy mezonlar — ijtimoiy ehtiyojmand oilalarning iqtidorli farzandlarini tanlash va ragʻbatlantirishning ijtimoiy ustuvorligini belgilash uchun tavsiya etilganlarning ijtimoiy va iqtisodiy sharoitlarining asosiy koʻrsatkichlari;
iqtidorli bolalar — muayyan fan, sanʼat, taʼlim va boshqa yoʻnalishlarda oʻz isteʼdodini namoyon eta olgan, turli olimpiadalar, koʻrik-tanlovlar hamda sport musobaqalarida gʻolib va sovrindor boʻlgan, aʼlo oʻqishi bilan boshqa tengdoshlariga oʻrnak boʻla oladigan oʻn sakkiz yoshgacha boʻlgan ehtiyojmand oilalar farzandlari;
ijtimoiy ehtiyojmand oila — kam taʼminlangan, shu jumladan ota-onasining ikkisini ham yoʻqotgan, bolalar tarbiyasi bilan esa qarindoshlar shugʻullanayotgan oilalar, ota-onalardan biri yoki har ikkisi ham birinchi va/yoki ikkinchi guruh nogironligi boʻlgan shaxsi bor oilalar, nogironligi boʻlgan bolasi (bolalari) boʻlgan oilalar, 14 yoshgacha boʻlgan ikki va undan ortiq bolalarni tarbiyalayotgan, boshqa qarindoshlardan alohida yashayotgan beva ayollar (beva erlar), bolani (bolalarni) toʻliq boʻlmagan oilada tarbiyalayotgan onalar (otalar), ota-onalardan biri yoki har ikkisi ishsiz boʻlgan va ish izlovchi sifatida tuman (shahar) bandlikka koʻmaklashish markazlarida hisobda turgan oilalar.
2-bob. Ijtimoiy ehtiyojmand oilalarning iqtidorli farzandlarini uzluksiz taʼlim olishini moddiy va maʼnaviy jihatdan qoʻllab-quvvatlash chora-tadbirlarini amalga oshirish
7. Ijtimoiy ehtiyojmand oilalarning iqtidorli farzandlarini uzluksiz taʼlim olishini moddiy va maʼnaviy jihatdan qoʻllab-quvvatlash chora-tadbirlari har bir oʻquvchining oilaviy sharoiti, iqtidori va qiziqishidan kelib chiqqan holda individual tarzda ushbu Nizomning 1-ilovasiga muvofiq ijtimoiy ehtiyojmand oilalarning iqtidorli farzandlarini uzluksiz taʼlim olishini moddiy va maʼnaviy jihatdan qoʻllab-quvvatlashni amalga oshirish sxemasi boʻyicha amalga oshiriladi.
8. Ijtimoiy ehtiyojmand oilalarning iqtidorli farzandlarini uzluksiz taʼlim olishini moddiy va maʼnaviy jihatdan qoʻllab-quvvatlash uchun Oʻzbekiston yoshlar ittifoqining taʼlim muassasasidagi boshlangʻich tashkiloti va fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari tomonidan har yili 1-iyunga qadar yoshlar masalalari boʻyicha tuman (shahar) hududiy idoralararo kengashlariga yozma tavsiya bilan birga quyidagi hujjatlar taqdim etiladi:
ijtimoiy ehtiyojmand oilalarning iqtidorli farzandlari tomonidan qoʻlga kiritilgan yutuqlarni tasdiqlovchi hujjatlar (olimpiadalar, koʻrik-tanlovlar hamda sport musobaqalarida gʻolib va sovrindorligini tasdiqlovchi diplomlar va boshqa shu kabi hujjatlar nusxasi (mavjud boʻlganda);
oʻquvchi va uning oila aʼzolarining pasporti va/yoki tugʻilganlik toʻgʻrisidagi guvohnomasi nusxalari;
oʻquvchining oila aʼzolari birinchi va/yoki ikkinchi guruh nogironligini tasdiqlovchi hujjatlar nusxasi (mavjud boʻlganda);
oʻquvchining oilasi boquvchisini yoʻqotganligi toʻgʻrisida hujjat nusxasi (mavjud boʻlganda).
9. Yoshlar masalalari boʻyicha tuman (shahar) hududiy idoralararo kengashi tomonidan ragʻbatlantiriladigan ijtimoiy ehtiyojmand oilalarning iqtidorli farzandlarini aniqlashda quyidagi ijtimoiy mezonlarga eʼtibor qaratiladi:
a) oʻquvchining koʻp bolali oiladan ekanligi;
b) oʻquvchining oilasida birinchi va/yoki ikkinchi guruh nogironligini boʻlgan shaxslarning mavjudligi;
v) oʻquvchining yolgʻiz ona (ota) tomonidan ikki yoki undan ortiq voyaga yetmagan farzandlar tarbiyalayotgan oiladan ekanligi;
g) oʻquvchining fan, sanʼat, taʼlim va boshqa yoʻnalishlarda yutuqlari, turli olimpiadalar, koʻrik-tanlovlar hamda sport musobaqalarida gʻolib va sovrindorligi, aʼlo baholarga oʻqishi.
10. Yoshlar masalalari boʻyicha tuman (shahar) hududiy idoralararo kengashlari tomonidan mazkur Nizomning 8-bandida nazarda tutilgan hujjatlar har yili 10-iyunga qadar koʻrib chiqiladi hamda 15-iyunga qadar yoshlar masalalari boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar idoralararo kengashlariga taqdim etiladi.
11. Yoshlar masalalari boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar idoralararo kengashlari tomonidan har yili 30-iyunga qadar yoshlar masalalari boʻyicha tuman (shahar) hududiy idoralararo kengashi tomonidan taqdim etilgan hujjatlar koʻrib chiqiladi hamda ijtimoiy ehtiyojmand oilalarning iqtidorli farzandlarini moddiy va maʼnaviy jihatdan qoʻllab-quvvatlash boʻyicha tegishli qarorni qabul qiladi.
12. Har oʻquv yili boshidan boshlab ijtimoiy ehtiyojmand oilalarning iqtidorli farzandlarini moddiy va maʼnaviy jihatdan qoʻllab-quvvatlash ularni yoshlar masalalari boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar hamda tuman (shahar) hududiy idoralararo kengashlari tomonidan:
zamonaviy yagona maktab formasi bilan taʼminlash;
asosiy turdagi oʻquv qurollari bilan taʼminlash;
badiiy kitoblar bilan taʼminlash;
bolalar gazeta va jurnallariga obuna qilish;
respublika oromgohlarida dam olishini tashkil etish;
respublika boʻylab sayohatga borish va kelish xarajatlarini qoplash yoʻli bilan amalga oshiriladi.
3-bob. Ijtimoiy ehtiyojmand oilalarning iqtidorli farzandlarini uzluksiz taʼlim olishini moddiy va maʼnaviy jihatdan qoʻllab-quvvatlash jarayonida ishtirok etuvchi tashkilotlar va ularning vazifalari
13. Ijtimoiy ehtiyojmand oilalarning iqtidorli farzandlarini uzluksiz taʼlim olishini moddiy va maʼnaviy jihatdan qoʻllab-quvvatlash jarayonida ishtirok etuvchi tashkilotlar mazkur Nizomning 2-ilovasida koʻrsatilgan sxemaga asosan quyidagi vazifalarni amalga oshiradi:
a) Yoshlar masalalari boʻyicha tuman (shahar) hududiy idoralararo kengashi:
ijtimoiy ehtiyojmand oilalarning iqtidorli farzandlarini uzluksiz taʼlim olishini moddiy va maʼnaviy jihatdan qoʻllab-quvvatlash boʻyicha takliflar ishlab chiqadi;
ijtimoiy ehtiyojmand oilalarning iqtidorli farzandlarini uzluksiz taʼlim olishini moddiy va maʼnaviy jihatdan qoʻllab-quvvatlash boʻyicha davlat va nodavlat notijorat tashkilotlari faoliyatini muvofiqlashtiradi;
b) Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi:
yoshi, qobiliyati va ixtisosliklariga koʻra ehtiyojmand oilalar farzandlari, shu jumladan ularning iqtidorli bolalari bazasini shakllantiradi va doimiy yangilab boradi;
ijtimoiy ehtiyojmand oilalarning iqtidorli farzandlarini qiziqishlari, talab va istaklaridan kelib chiqqan holda, fan, kasb-hunar va sport toʻgaraklari faoliyatini yoʻlga qoʻyadi;
ijtimoiy ehtiyojmand oilalarning iqtidorli farzandlari uchun qishki va yozgi taʼtillar doirasida mavsumiy oromgohlarni tashkil etadi;
ijtimoiy ehtiyojmand oilalarning iqtidorli farzandlarini Oʻzbekiston yoshlar ittifoqining taʼlim muassasalaridagi boshlangʻich tashkilotlari faoliyatiga keng jalb etadi;
ijtimoiy ehtiyojmand oilalarning iqtidorli farzandlarini isteʼdodini roʻyobga chiqarishga yoʻnaltirilgan turli tanlovlar, tadbirlar, loyihalar va boshqa aksiyalarni tashkil etadi va oʻtkazadi;
ijtimoiy ehtiyojmand oilalarning iqtidorli farzandlarini uzluksiz taʼlim olishini moddiy va maʼnaviy qoʻllab-quvvatlash borasida amalga oshirilayotgan chora-tadbirlarni ommaviy axborot vositalarida yoritib borish orqali ishtirok etadi;
v) fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari:
mahalla fuqarolar yigʻinlarida istiqomat qilayotgan ijtimoiy ehtiyojmand oilalarning iqtidorli farzandlari roʻyxatini shakllantiradi;
fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organi hududida joylashgan taʼlim muassasalari bilan hamkorlikda oʻquvchilarning qiziqishlaridan kelib chiqqan holda toʻgaraklar faoliyatini tashkil etish hamda ularning ish samaradorligini monitoring qilib boradi;
ijtimoiy ehtiyojmand oilalarning iqtidorli farzandlarini mahalla fuqarolar yigʻinlari tomonidan oʻtkazilayotgan sport musobaqalari va boshqa maʼnaviy tadbirlarga jalb etadi;
ijtimoiy ehtiyojmand oilalarning iqtidorli farzandlarining ixtiyoriy bilim olish madaniyatini rivojlantirishga qaratilgan targʻibot tadbirlarini oʻtkazish orqali ishtirok etadi;
g) Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi:
taʼlim muassasasida ijtimoiy ehtiyojmand oilalarning iqtidorli farzandlarining qiziqishlari, talab va istaklaridan kelib chiqqan holda fan, sport va sanʼat toʻgaraklari faoliyatini tashkil etish, ushbu toʻgaraklarni malakali oʻqituvchilar, pedagog va trenerlar bilan taʼminlash;
turli musobaqalar, tanlovlar, bilimlar bellashuvlari va olimpiadalarda munosib ishtirok etayotgan ijtimoiy ehtiyojmand oilalarning iqtidorli farzandlariga doir maʼlumotlar bazasini shakllantirish;
ijtimoiy ehtiyojmand oilalarning iqtidorli farzandlarini oʻrnatilgan tartibda issiq kiyim-bosh va oʻquv qurollari bilan taʼminlash choralarini koʻrish;
ijtimoiy ehtiyojmand oilalarning iqtidorli farzandlarini umumiy oʻrta taʼlim muassasalarining uzaytirilgan kun guruhlariga oʻrnatilgan tartibda bepul jalb etish choralarini koʻradi.
4-bob. Yakuniy qoida
14. Mazkur Nizom talablarini buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradi.
Ijtimoiy ehtiyojmand oilalarning iqtidorli farzandlarini uzluksiz taʼlim olishini moddiy va maʼnaviy jihatdan qoʻllab-quvvatlash tartibi toʻgʻrisida nizomga 1-ILOVA
Ijtimoiy ehtiyojmand oilalarning iqtidorli farzandlarini uzluksiz taʼlim olishini moddiy va maʼnaviy jihatdan qoʻllab-quvvatlashni amalga oshirish
Ijtimoiy ehtiyojmand oilalarning iqtidorli farzandlarini uzluksiz taʼlim olishini moddiy va maʼnaviy jihatdan qoʻllab-quvvatlash tartibi toʻgʻrisida nizomga 2-ILOVA
Ijtimoiy ehtiyojmand oilalarning iqtidorli farzandlarini uzluksiz taʼlim olishini moddiy va maʼnaviy jihatdan qoʻllab-quvvatlash jarayonida ishtirok etuvchi tashkilotlar va ularning vazifalari
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2019-yil 28-mart,
257-son