📅 2019-yil 30-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019-yil 30-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019 йил 30 март · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 30 марта 2019 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 30 March 2019 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НАМУНАВИЙ НИЗОМ
ЙЎНАЛИШЛАРИ
НИЗОМ
ТАРКИБИ *
КЎРСАТКИЧЛАРИ
СХЕМАСИ
РЎЙХАТИ
Маданият марказлари фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 28 ноябрдаги ПҚ-4038-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, маданият марказлари фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Маданият маркази тўғрисида намунавий низом 1-иловага мувофиқ;
Маданият марказлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини белгилаш тартиби тўғрисида низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда маданият марказлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини жорий этиш чораларини кўрсин;
маданият марказлари фаолияти самарадорлигини аниқ баҳолаш тизимини жорий этиш мақсадида онлайн электрон дастурий таъминот базасини ишлаб чиқсин ва унинг 2020 йил 1 январдан бошлаб татбиқ этилишини таъминласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Белгилансинки, ушбу қарор 2019 йил 1 апрелдан эътиборан кучга киради.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Б.С. Сайфуллаев зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 264-сон қарорига 1-ИЛОВА
Маданият марказлари тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Намунавий низом маданият марказларининг (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) мақсади ва вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Марказ Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги давлат муассасаси бўлиб, аҳолининг маданий эҳтиёжларини ўрганиш ҳамда маънавий-маърифий ва кўнгилочар хусусиятга эга бўлган турли маданий хизматлар кўрсатиш, ҳаваскорлик, бадиий ижод ва амалий санъат билан шуғулланувчилар учун зарур шарт-шароитлар яратиш унинг асосий фаолияти ҳисобланади.
3. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Намунавий низомга (кейинги ўринларда Низом деб аталади), шунингдек, бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
4. Марказ юридик шахс ҳисобланади, унинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ғазначилик бўлинмасида шахсий ғазна ҳисоб рақами, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳри, штампи, бланкалари бўлади.
5. Туманлар ва шаҳарлар марказларининг ҳар бирида биттадан марказий маданият марказлари, қишлоқ ва шаҳарчаларда аҳоли сони 7 минг нафар ва ундан ортиқ бўлганда Марказлар ташкил этилади.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида тегишли равишда республика ва вилоят бўйсунувидаги Марказлар ташкил этилади, уларга штатлар меъёрлари, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ва рағбатлантириш шартлари бўйича туман (шаҳар) марказий маданият марказларининг штатлар меъёрлари, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ва рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади.
2-боб. Марказнинг асосий мақсади ва вазифалари
6. Марказнинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш, аҳолига маданий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, уларнинг маданий эҳтиёжларини қондириш ва бўш вақтларининг мазмунли ўтишини таъминлаш, ижодий жамоаларнинг миллий қадрият, урф-одат ва анъаналарини ўзида мужассам этган намунали дастурларни шакллантириш, халқ ижодиёти ва бадиий ҳаваскорлик санъатини сақлаб қолиш ва ривожлантириш, турли хил тўгараклар, студиялар, курслар, қизиқувчилар клублари, бадиий ҳаваскорлик жамоаларини ташкил этиш ва уларнинг фаолият юритиши учун қулай шарт-шароитлар яратишдан иборат.
7. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
аҳолига маданий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, уларнинг маданий эҳтиёжларини қондириш ва бўш вақтларининг мазмунли ўтишини таъминлаш, ижодий жамоаларнинг миллий қадрият, урф-одат ва анъаналарни ўзида мужассам этган намунали дастурларини шакллантириш;
халқ ижодиёти ва бадиий ҳаваскорлик санъатини сақлаб қолиш ва ривожлантириш, бадиий ва амалий ижодий жамоалар, ҳаваскорлик гуруҳлари ташкил этиш ва уларнинг фаолият юритиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда ижодий жараённи тизимли равишда бойитиб бориш;
болаларни тўгаракларга жалб этиш, хорижий тилларни ўрганиш ва «нутқ маданияти» бўйича курслар ташкил этиш, халқ ижодиётининг барча жанр ва йўналишлари, ҳаваскорлик санъати ва номоддий маданий меросни кенг тарғиб қилиш ҳамда уларни асл ҳолича келажак авлодга етказиш;
адабиёт ҳамда санъат арбоблари ва профессионал ижодий гуруҳлар билан маънавий-маърифий, маданий-оммавий тадбирлар ташкил этиб, улар иштирокида аҳоли, хусусан, ёшлар билан бевосита бадиий учрашувлар ва давра суҳбатлари ўтказиш;
танловлар, халқ ижодиёти ва томоша санъатининг туман (шаҳар) фестивалларини ўтказиш, иқтидорли ёшларни аниқлаш, ижодкор ёшларни қўллаб-қувватлаш;
оммавий байрам, томоша ва халқ сайилларини ташкиллаштириш, ижтимоий-маданий соҳада юридик ва жисмоний шахслар билан тузилган шартномалар бўйича уларга пулли хизматлар кўрсатиш;
турли хил тўгараклар, студиялар, курслар, қизиқувчилар клублари, бадиий ҳаваскорлик жамоаларини (кейинги ўринларда Марказ тузилмалари деб аталади) иловага мувофиқ йўналишларда ташкил этиш.
3-боб. Марказнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
8. Марказ:
маданият ва санъат соҳасида давлат дастурларини ҳамда бошқа мақсадли дастурларни амалга оширишда қатнашиш;
белгиланган тартибда чет давлатлардаги ижодий бирлашмалар ва уюшмалар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда халқаро фаолиятда иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Марказ қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
9. Марказлар қуйидагиларга мажбур:
меҳнатга ҳақ тўлашни ташкил этиш, техника хавфсизлиги, ходимларни ижтимоий таъминлаш ва аниқ тарзда ижтимоий муҳофаза қилиш ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган шартларни амалга ошириш;
ходимлар ва Марказ тузилмалари қатнашчиларининг, шунингдек, мижозларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан тасдиқланган, Марказ фаолияти кўрсаткичларини аниқлаш ва назорат қилиш учун асос ҳисобланган талабларга мувофиқ иш журналларини юритиш;
Марказнинг мол-мулкидан мақсадли ва самарали фойдаланиш;
ўз фаолияти соҳасини ривожлантириш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларни амалга ошириш.
Марказ қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам олиши мумкин.
10. Марказларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши юзасидан Марказ раҳбари шахсан жавоб беради.
4-боб. Марказни бошқариш ва унга раҳбарлик қилиш
11. Марказ ўзи бевосита бўйсинадиган Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар маданият бошқармалари, Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) маданият бўлимлари раҳбарлари томонидан лавозимга тайинланадиган директор томонидан бошқарилади.
12. Қуйидагилар:
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўйсунувидаги Марказлар директорлари — Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар маданият бошқармалари ва Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси раҳбарлари томонидан;
туман ва шаҳар бўйсунувидаги Марказлар директорлари — Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар маданият бошқармалари ва Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси билан келишган ҳолда туман (шаҳар) маданият бўлимлари раҳбарлари томонидан;
қишлоқ ва шаҳарчалар бўйсунувидаги Марказлар директорлари — туман (шаҳар) маданият бўлимлари раҳбарлари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
13. Марказ устави ўзи бевосита бўйсинадиган ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади.
14. Қорақалпоғистон Республикаси маданият вазири, вилоятлар маданият бошқармалари ва Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси бошлиқлари, туман (шаҳар) маданият бўлими мудирлари ўз бўйсунувидаги Марказлар фаолиятининг қонун ҳужжатларига, ушбу Низом талабларига ҳамда Марказ уставида қайд этилган мақсад ва вазифаларга мувофиқлигини назорат қилади.
15. Марказ фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш Марказ директори томонидан амалга оширилади. Марказ директори билан меҳнат шартномасини (контрактни) Марказ ўзи бевосита бўйсинадиган ташкилот раҳбари тузади.
16. Марказ директори Марказ уставига мувофиқ ўз ваколатлари доирасида Марказ номидан ишончномасиз иш кўради, Марказ ходимлари учун мажбурий бўлган кўрсатмалар беради ҳамда Марказ фаолияти учун жавоб беради.
17. Марказларда жамоатчилик асосида бадиий кенгаш, методик кенгаш ва шу каби бошқа маслаҳат органлари ташкил этилиши мумкин.
18. Туман ва шаҳар Марказлари қишлоқ ва шаҳарчалардаги Марказларга қуйидагича методик ёрдам кўрсатади:
ўзининг хизмат кўрсатиш чегарасига кирадиган туман (шаҳар) марказида ва аҳоли пунктларида яшовчилар ўртасида турли оммавий, маданий-маърифий ва тарбиявий тарғибот ишларини ташкил этишда методик ҳамда амалий ёрдам кўрсатиш;
аҳолининг, айниқса ёшларнинг эҳтиёжидан келиб чиқиб Марказ тузилмалари ҳамда Марказ томонидан кўрсатиладиган бошқа хизматларни ташкил этиш юзасидан методик қўлланмалар ва янги репертуар тўпламлар билан таъминлаш;
қишлоқ ва шаҳарчаларда жойлардаги Марказлар билан биргаликда номоддий маданий мерос объектларини сақлаш, тарғиб қилиш билан боғлиқ бўлган ҳар йилги тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
5-боб. Марказ директорининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
19. Директор ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг тегишли қонун ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг буйруқ ҳамда кўрсатмаларига, шунингдек, ушбу Низомга асосан олиб боради.
20. Директор Марказ фаолиятига яккабошчилик асосида раҳбарлик қилади ҳамда Марказга юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
21. Директор Марказ ўзи бевосита бўйсинадиган ташкилот раҳбарига қуйидаги тартибда бевосита бўйсинади:
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Марказлари директорлари — Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар маданият бошқармалари ва Тошкент шаҳар маданият бош бошқармасига;
туман (шаҳар), қишлоқ ва шаҳарчалар Марказлари директорлари — туман (шаҳар) маданият бўлимларига.
22. Директорнинг ҳуқуқлари қуйидагилардан иборат:
Марказни юксак, намунали фаолияти орқали давлат, жамоат ташкилотлари ва муассасаларга танитиш;
меҳнат қонунчилигига асосан ходимларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш, шунингдек, алоҳида ҳолатларда уларга нисбатан тегишли чоралар кўриш ва рағбатлантириш;
Марказ фаолиятини яхшилаш борасида тегишли ташкилотларга таклиф ва тавсиялар киритиш;
Марказнинг молиявий ва хўжалик фаолиятини амалга ошириш, тегишли тартибда ўз фаолияти доирасида шартномалар тузиш;
Марказ биноси, шунингдек, тадбир ўтказилиши мўлжалланган бошқа объектлар фойдаланишга яроқсиз, авария ҳолатида бўлса, тегишли идоралар ва мутасаддиларни огоҳлантирган ҳолда ишни тўхтатиш, тадбирни бошқа жойга кўчириш;
Марказ ходимлари меҳнатини тўғри ташкил этиш, вазифаларни самарали тақсимлаш, жамоада тарбиявий ишларни кенг йўлга қўйиш ва соғлом маънавий муҳитни барпо этиш;
Марказ ишини режалаштириш, ҳисобга олиб бориш, ҳужжатларни тўплаш, ҳисоботларни тайёрлаш ва топшириш, аҳолига пулли хизмат кўрсатиш режасини ўз вақтида ва тўғри йўналиш асосида амалга ошириш.
23. Директор:
ўзига юкланган лавозим мажбуриятларининг тўлақонли бажарилиши учун жавоб беради;
ўз меҳнат фаолияти давомида Марказнинг ички тартиб-қоидалари ва низомларига қатъий риоя қилади.
6-боб. Марказ ҳузуридаги маслаҳат органларини (бадиий ва методик кенгашни) ташкил этиш
24. Марказларда тузиладиган жамоатчилик кенгашлари таркиби Марказ ўзи бевосита бўйсинадиган ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади.
25. Марказда фаолият турларидан келиб чиққан ҳолда жамоатчилик асосида бадиий ва методик кенгашлар тузилади.
26. Жамоатчилик асосида тузиладиган:
бадиий кенгаш — Марказ томонидан ташкил этиладиган ва ўтказиладиган маданий-маърифий тадбирлар, театрлаштирилган концерт-томошалари дастурларини, «Халқ ҳаваскорлик жамоаси» ва «Болалар намунали жамоаси» унвонига эга бадиий ҳаваскорлик жамоаларининг репертуар режаларини кўриб чиқади ва тасдиқлайди;
методик кенгаш — Марказ тузилмаларининг ўқув-режа ва дастурларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш, Марказнинг фаолиятидан келиб чиқиб, янги тўгарак ва жамоаларни ташкил этиш бўйича қарорлар қабул қилиш ҳамда унинг фаолиятини янада яхшилаш борасидаги масалаларни муҳокама этиб, тегишли хулосаларни Марказ директорига киритади.
7-боб. Марказлар фаолиятини молиялаштириш
27. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Марказ томонидан мазкур Намунавий низомда белгиланган асосий вазифалардан келиб чиқиб, пулли асосда ташкил этиладиган маданий-маърифий тадбирлар, тўгараклар, турли хизматлар ва бошқалар ҳисобидан олинадиган даромадлар;
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
28. Марказларда ташкил этилган пулли тўгараклардан тушадиган маблағларнинг 50 фоизи уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга, қолган 50 фоизи тўгарак раҳбарларининг иш ҳақига ҳамда уларни рағбатлантиришга сарфланади.
8-боб. Ҳисоб ва ҳисоботни ташкил этиш
29. Марказларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари бўйича ҳисоб-китоби ва ҳисоботи туман (шаҳар) маданият бўлимларининг марказий бухгалтерияси томонидан бюджет муассасалари учун белгиланган тартибда юритилади.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида бўйсунувидаги Марказларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари бўйича ҳисоб-китоби ва ҳисоботи ўзининг бухгалтерияси томонидан амалга оширилади.
9-боб. Якунловчи қоида
30. Марказлар мулкдор ёки у вакил қилган шахс томонидан ёхуд ваколатли органнинг фармойиши асосида ташкил этилади ва тугатилади.
Маданият марказлари тўғрисидаги намунавий низомга ИЛОВА
Маданият марказларида ташкил этиладиган тўгараклар, студиялар, курслар, қизиқувчилар клублари ва бадиий ҳаваскорлик жамоаларининг
Т/р Йўналишлар Тўгараклар 1. Ашула ва рақс тўгараги 2. Хореография, рақс тўгараги 3. Драма тўгараги 4. Вокал-чолғу тўгараги 5. Рубоб тўгараги 6. Ғижжак тўгараги 7. Европа зарбли чолғулари (зарблилар мажмуаси) тўгараги 8. Урма зарбли чолғулар (доира, ноғора ва бошқалар) тўгараги 9. Танбур тўгараги 10. Дуторчилар тўгараги 11. Карнай ва сурнай тўгараги 12. Хор, вокал ва академик тўгараги 13. Аккордеон тўгараги 14. Классик гитара (акустик гитара) тўгараги 15. Филармония (таркибига асосан) 16. Макраме ва тўқиш тўгараги 17. Кийимни бичиш ва тикиш (кашта) тўгараги 18. Пазандачилик тўгараги 19. Халқ чолғулари устахонаси тўгараги 20. Ўймакорлик (ёғоч ва ганч ўймакорлиги) тўгараги 21. Заргарлик тўгараги 22. Наққошлик тўгараги 23. Кулолчилик тўгараги 24. Лапар, алла, ўлан ва айтишув, бахши, халфа ижрочилиги тўгараги 25. Мақомчилар тўгараги 26. Кўҳна чолғулар ижрочилиги тўгараги 27. Аския тўгараги 28. Фольклор қўшиқлари ижрочилиги тўгараги 29. Катта ашула тўгараги 30. Шахмат-шашка тўгараги 31. Стол тенниси тўгараги 32. Соғломлаштириш гимнастикаси тўгараги 33. Бадиий гимнастика тўгараги Студиялар 34. Дизайн студияси 35. Театр студияси (бадиий ўқиш, драма) 36. «Замонавий рақс» студияси 37. Овоз ёзиш студияси 38. Халқ амалий санъати студияси 39. Тасвирий санъат студияси 40. Қўғирчоқсозлик студияси 41. Интернет ва ахборот алмашув технологияларини ўрганиш студияси 42. Фото-видео студияси Курслар 43. «Нутқ маданияти» курси 44. Рус тилини ўрганиш курси 45. Инглиз тилини ўрганиш курси 46. Немис тилини ўрганиш курси 47. Француз тилини ўрганиш курси 48. Корейс тилини ўрганиш курси Қизиқувчилар клублари 49. «Қувноқлар ва зукколар» клуби 50. «Заковат» клуби 51. «Ўзбегим ўғлонлари» клуби 52. «Қўли гул аёллар» клуби 53. «Оила — муҳаббат қасри» клуби 54. Тарих-ўлкашунослик клуби 55. Табиат-экология клуби 56. Коллекция тўплашга қизиқувчилар клуби Бадиий ҳаваскорлик жамоалари 57. Театр жамоаси 58. Халқ чолғулари жамоаси (оркестр) 59. Рақс жамоаси 60. Эстрада жамоаси 61. Хор, вокал ва мақом жамоалари 62. Ашула ва рақс жамоалари, фольклор-этнографик жамоалар 63. Цирк жамоалари
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 264-сон қарорига 2-ИЛОВА
Маданият марказлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини белгилаш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом маданият марказлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари тартибини белгилайди.
2. Маданият марказлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш ошкоралик, адолатлилик ва шаффофлик тамойиллари асосида ўтказилади.
3. Маданият марказлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари бир йиллик давр мобайнида маданият марказлари фаолиятининг муҳим кўрсаткичларини ўз ичига олади.
4. Маданият марказлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш натижасига кўра маданият марказларининг рейтинги шакллантирилади.
2-боб. Маданият марказлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари
5. Қуйидагилар Маданият марказлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари ҳисобланади:
йил давомида маданият марказларида мунтазам фаолият олиб бораётган тўгараклар, студиялар, курслар, қизиқувчилар клублари, бадиий ҳаваскорлик жамоалари (кейинги ўринларда Марказ тузилмалари деб аталади) сони;
маданият марказларининг умумий харажатларида бюджетдан ташқари маблағларининг улуши (ҳомийлик хайрияларидан ташқари);
маданият марказлари томонидан йил давомида ўтказилган маданий-маърифий тадбирлар сони ҳамда уларнинг аҳамиятлилиги;
маданият марказлари томонидан йил давомида эришилган ижобий натижалар (марказда фаолият кўрсатаётган марказ тузилмалари томонидан халқаро ва республика танловларида, фестивалларда қўлга киритилган юқори ўринлар ва бошқалар) сони;
маданият марказлари асосий воситаларининг сақланиш ҳолати.
3-боб. Маданият марказлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳларни ташкил этиш
6. Маданият марказлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳлар ҳар йилнинг 1 октябрига қадар 1-иловага мувофиқ намунавий таркибда шакллантирилади.
Бунда, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг буйруғига асосан ҳудудий ишчи гуруҳ таркибига Маданият вазирлигининг тегишли бошқармасининг ҳамда республика ташкилотларининг раҳбар ва ходимлари киритилиши мумкин.
7. Маданият марказлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш ишчи гуруҳ томонидан ҳудуддаги маданият марказларида сўнгги 12 ой давомида амалга оширилган ишларни ҳар йилнинг 1 ноябрига қадар ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ маданият марказлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари кўрсаткичлари асосида баҳоланади.
8. Ишчи гуруҳга тақдим этиладиган ҳужжатлар ва маданият марказлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари кўрсаткичларининг тўғрилиги бўйича маданият маркази директорлари шахсан жавобгар ҳисобланади.
9. Ишчи гуруҳ томонидан маданият марказлари фаолиятига оид зарур маълумотлар тегишли ташкилотлардан сўровномалар бериш орқали олиниши мумкин.
4-боб. Маданият марказлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш шартлари
10. Маданият марказлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларида келтирилган ҳар бир кўрсаткичлар бўйича баҳолаш амалга оширилади.
11. Ишчи гуруҳ томонидан кўриб чиқилган маданият марказлари фаолияти натижалари ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ расмийлаштирилади.
12. Маданият марказлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш натижалари уч нусхада тайёрланиб, бир нусхаси маданият марказига, иккинчи нусхаси ҳудудий маданият бошқармаларига ҳамда учинчи нусхаси Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига тақдим этилади.
13. Ишчи гуруҳ томонидан маданият марказлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш натижалари мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ рейтинги тузилади.
14. Маданият марказлари фаолияти самарадорлиги мезонлари 100 баллик рейтинг тизими асосида баҳоланади. Бунда:
86 — 100 балл тўплаган маданият марказлари фаолияти «аъло»;
71 — 85 балл тўплаган маданият марказлари фаолияти «яхши»;
50 — 70 балл тўплаган маданият марказлари фаолияти «қониқарли»;
50 баллдан паст рейтинг тўплаган маданият марказлари фаолияти «қониқарсиз» деб ҳисобланади.
15. Энг юқори балл тўплаган маданият марказлари «Намунали маданият маркази» деб топилади.
16. Маданият маркази фаолияти «қониқарсиз» деб баҳоланса, ушбу маданият марказининг директори ва тегишли ходимларига белгиланган тартибда интизомий чоралар кўрилиб, олти ой муддатда бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан моддий рағбатлантиришдан четлаштирилади. Ушбу ҳолат, кетма-кет иккинчи маротаба такрорланса, мазкур маданият маркази директори билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинади.
Шунингдек, туман (шаҳар) миқёсида 30 фоиз маданият марказлари фаолияти «қониқарсиз» деб баҳоланса, туман (шаҳар) маданият бўлими мудири билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинади.
17. Ишчи гуруҳ самарасиз фаолият кўрсатаётган маданият марказлари юзасидан улар фаолиятини тугатиш ёки давлат-хусусий шериклик асосида тадбиркорларга бериш бўйича Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига таклиф киритиш ҳуқуқига эга.
18. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ишчи гуруҳлар томонидан тақдим этилган самарасиз фаолият кўрсатаётган маданият марказлари фаолиятини тугатиш ёки давлат-хусусий шериклик асосида тадбиркорларга беришга доир таклифларни умумлаштириб, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади.
5-боб. Маданият марказлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш натижалари бўйича рағбатлантириш
19. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги маданият марказлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш натижаларига кўра рағбатлантириш ёки зарур чоралар кўришни ишчи гуруҳнинг якуний хулосасига асосан амалга оширади.
Бунда, ишчи гуруҳнинг якуний хулосаси асосида тузилган баённома ҳамда барча ўрганилган ҳужжатлар (маълумотлар) Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар маданият бошқармалари ва Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси томонидан умумлаштирилади.
20. Баҳолаш натижалари бўйича «Намунали маданият маркази» деб ҳисобланган маданият маркази Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар маданият бошқармалари ва Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси томонидан ҳар йили 1 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига тақдим этилади.
21. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳар бир ҳудуддан биттадан энг юқори балл тўплаган «Намунали маданият маркази» деб ҳисобланган маданият марказини ҳар йили январь ойининг биринчи ўн кунлигида ўтказиладиган маданият соҳасининг йил якунларига бағишланган тадбир доирасида рағбатлантиради.
22. «Намунали маданият маркази» деб ҳисобланган маданият марказлари:
«Намунали маданият маркази» статуэткаси ва диплом;
базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари миқдорида пул мукофоти (пул мукофоти марказнинг раҳбар ва мутахассислари ўртасида тенг тақсимланади);
раҳбарлари «Маданият ва санъат фидокори» кўкрак нишони билан тақдирланадилар.
23. «Намунали маданият маркази» деб ҳисобланган маданият марказларини рағбатлантириш (тақдирлаш) билан боғлиқ барча харажатлар Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.
24. Ҳудудда «Намунали маданият маркази» деб ҳисобланган маданият марказидан кейинги 2, 3, 4-ўринларни эгаллаган маданият марказлари (фаолияти «аъло» деб баҳоланганлар орасидан) Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар маданият бошқармалари ва Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси томонидан эсдалик совғалар билан тақдирланади.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар маданият бошқармалари ва Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси томонидан барча «Намунали маданият маркази» деб ҳисобланган маданият марказлари биносининг пешлавҳасига «Намунали маданият маркази» деган ёзув жойлаштирилади.
6-боб. Якунловчи қоидалар
25. Фаолияти «қониқарли» ва «қониқарсиз» деб баҳоланган маданият марказлари раҳбар ва ходимларининг иш самарадорлигини ошириш ва фаолиятини яхшилаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар маданият бошқармалари ва Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси томонидан Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик маркази билан биргаликда тегишли зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқилади ва амалга оширилади.
26. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Маданият марказлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Маданият марказлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳларнинг намунавий
лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, ҳудудий ишчи гуруҳ раҳбари лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси маданият вазири, вилоятлар маданият бошқармалари ва Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси бошлиғи лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазирининг ўринбосари, вилоятлар иқтисодиёт ва саноат бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маънавият ва маърифат бўлимининг бошлиғи лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий қурилиш соҳасида назорат инспекцияси бошлиғининг ўринбосари лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси касаба уюшмалари Федерацияси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг раҳбари лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси маданият вазирининг ўринбосари, вилоятлар маданият бошқармалари ва Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, ҳудудий ишчи гуруҳ котиби
Маданият марказлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Маданият марказлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларининг
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар марказий маданият марказлари Туман ва шаҳар марказий маданият марказлари Қишлоқ ва шаҳарчалар маданият марказлари Умумий балл мезон кўрсаткичи бериладиган балл мезон кўрсаткичи бериладиган балл мезон кўрсаткичи бериладиган балл Йил давомида мунтазам ишлаётган марказ тузилмалари (тўгараклар, студиялар, курслар, қизиқувчилар клублари, бадиий ҳаваскорлик жамоалари) сони 15 тадан кам 0 10 тадан кам 0 5 тадан кам 0 0 — 20 15-16 та 5 10-11 та 5 5-6 та 5 17-18 та 10 12-13 та 10 7-8 та 10 19-20 та 15 14-15 та 15 9-10 та 15 20 тадан кўп 20 15 тадан кўп 20 10 тадан кўп 20 Умумий харажатларида бюджетдан ташқари маблағларининг улуши (ҳомийлик хайрияларидан ташқари), фоизда 30 фоиздан кам 0 20 фоиздан кам 0 15 фоиздан кам 0 0 — 20 30 — 33 фоиз 5 20 — 23 фоиз 5 15 — 17 фоиз 5 34 — 36 фоиз 10 24 — 26 фоиз 10 18-19 фоиз 10 37 — 40 фоиз 15 27 — 30 фоиз 15 20 — 22 фоиз 15 40 фоиздан кўп 20 30 фоиздан кўп 20 22 фоиздан кўп 20 Йил давомида ўтказилган маданий-маърифий тадбирлар сони 200 тадан кам 0 150 тадан кам 0 100 тадан кам 0 0 — 20 200 — 210 та 5 150 — 160 та 5 100 — 110 та 5 220 — 230 та 10 170 — 180 та 10 120 — 130 та 10 240 — 250 та 15 190 — 200 та 15 140 — 150 та 15 250 тадан кўп 20 200 тадан кўп 20 150 тадан кўп 20 Йил давомида эришилган ютуқ ва ижобий натижалар (марказда фаолият кўрсатаётган марказ тузилмалари томонидан халқаро ва республика танловларида, фестивалларда қўлга киритилган юқори ўринлар ва бошқалар) сони 20 тадан кам 0 15 тадан кам 0 10 тадан кам 0 0 — 20 21-22 та 5 16-17 та 5 11-12 та 5 23-24 та 10 18-19 та 10 13-14 та 10 25 та 15 20 та 15 15 та 15 25 тадан кўп 20 20 тадан кўп 20 15 тадан кўп 20 Асосий воситаларнинг сақланиш ҳолати «қониқарсиз» (яроқсиз) 0 «қониқарсиз» (яроқсиз) 0 «қониқарсиз» (яроқсиз) 0 0 — 20 «қониқарсиз» (яроқли) 5 «қониқарсиз» (яроқли) 5 «қониқарсиз» (яроқли) 5 «қониқарли» 10 «қониқарли» 10 «қониқарли» 10 «яхши» 15 «яхши» 15 «яхши» 15 «аъло» 20 «аъло» 20 «аъло» 20 Жами баллар: 0 — 100
Маданият марказлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Маданият маркази фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш НАТИЖАЛАРИ Баҳоланаётган маданият маркази бўйича умумий маълумот Маданият марказининг номи:______________________________________________ Маданият маркази директорининг Ф.И.О.:_____________________________________ Маданият маркази хизмат кўрсатадиган аҳоли сони _____ киши, шундан, ёшлар ______ киши, хотин-қизлар _____ киши Т/р Баҳолаш мезонлари Умумий балл 1. Йил давомида мунтазам ишлаётган марказ тузилмалари (тўгараклар, студиялар, курслар, қизиқувчилар клублари, бадиий ҳаваскорлик жамоалари) сони. 0 — 20 2. Умумий харажатларида бюджетдан ташқари маблағларининг улуши (ҳомийлик маблағларидан ташқари) 0 — 20 3. Йил давомида ўтказилган маданий-маърифий тадбирлар сони. 0 — 20 4. Йил давомида эришилган ютуқ ва ижобий натижалар (марказда фаолият кўрсатаётган марказ тузилмалари томонидан халқаро ва республика танловларида, фестивалларда қўлга киритилган юқори ўринлар ва бошқалар) сони. 0 — 20 5. Асосий воситаларнинг сақланиш ҳолати. 0 — 20 Жами: 0 — 100 Ишчи гуруҳ аъзолари имзоси:
Маданият марказлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
«Тасдиқлайман» _____________________________ (ишчи гуруҳ раҳбари) _______________________ ____________ (Ф.И.О.) (имзо) 20___йил «____»__________ ____________________ туманидаги маданият марказлари РЕЙТИНГИ Т/р Маданият маркази номи Баҳолаш натижасида тўпланган балл Маданият маркази фаолиятининг баҳоси («аъло», «яхши», «қониқарли», «қониқарсиз») 86 — 100 балл тўплаган 1. «аъло» 71 — 85 балл тўплаган 2. «яхши» 50 — 70 балл тўплаган 3. «қониқарли» 4. 50 баллдан паст «қониқарсиз» Ишчи гуруҳ аъзолари имзоси:
Маданият марказлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Маданият марказлари фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш
Босқичлар Субъектлар Амалга ошириладиган ишлар Бажариш муддати 1-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ҳудудий ишчи гуруҳларни тасдиқлаш ҳар йилнинг 1 октябрига қадар 2-босқич Ҳудудий ишчи гуруҳлар Маданият марказларини жойларга бориб ўрганиш ҳар йилнинг 1 ноябрига қадар 3-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар маданият бошқармалари ва Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси Ҳудудий ишчи гуруҳларнинг якуний хулосаси асосида барча ўрганилган ҳужжатлар (маълумотлар)ни умумлаштириш ва Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига тақдим этиш ҳар йилнинг 1 декабрига қадар 4-босқич Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги «Намунали маданият маркази» деб ҳисобланган маданият марказларини рағбатлантириш ҳар йили январь ойининг биринчи ўн кунлигида
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 264-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган қарорлари
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 15 февралдаги ПҚ-2778-сон қарори)» 2017 йил 11 майдаги 270-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 5-сон, 66-модда) 1-илова 47-бандининг «б» кичик банди .
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 30 март,
264-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NAMUNAVIY NIZOM
YOʻNALISHLARI
NIZOM
TARKIBI *
KOʻRSATKICHLARI
SXEMASI
ROʻYXATI
Madaniyat markazlari faoliyatiga oid normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasida milliy madaniyatni yanada rivojlantirish konsepsiyasini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2018-yil 28-noyabrdagi PQ-4038-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, madaniyat markazlari faoliyatini yanada takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar:
Madaniyat markazi toʻgʻrisida namunaviy nizom 1-ilovaga muvofiq;
Madaniyat markazlari faoliyati samaradorligini baholash mezonlarini belgilash tartibi toʻgʻrisida nizom 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi:
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda madaniyat markazlari faoliyati samaradorligini baholash mezonlarini joriy etish choralarini koʻrsin;
madaniyat markazlari faoliyati samaradorligini aniq baholash tizimini joriy etish maqsadida onlayn elektron dasturiy taʼminot bazasini ishlab chiqsin va uning 2020-yil 1-yanvardan boshlab tatbiq etilishini taʼminlasin.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 3-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
5. Belgilansinki, ushbu qaror 2019-yil 1-apreldan eʼtiboran kuchga kiradi.
6. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi madaniyat vaziri B.S. Sayfullayev zimmasiga hamda Vazirlar Mahkamasining Yoshlar siyosati, madaniyat, maʼnaviyat, ommaviy axborot vositalari, ijodiy va jamoat tashkilotlari masalalari kotibiyatiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 30-martdagi 264-son qaroriga 1-ILOVA
Madaniyat markazlari toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Namunaviy nizom madaniyat markazlarining (keyingi oʻrinlarda Markaz deb ataladi) maqsadi va vazifalari, huquqlari va majburiyatlarini, shuningdek, faoliyatini tashkil etish tartibini belgilaydi.
2. Markaz Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi tizimidagi davlat muassasasi boʻlib, aholining madaniy ehtiyojlarini oʻrganish hamda maʼnaviy-maʼrifiy va koʻngilochar xususiyatga ega boʻlgan turli madaniy xizmatlar koʻrsatish, havaskorlik, badiiy ijod va amaliy sanʼat bilan shugʻullanuvchilar uchun zarur shart-sharoitlar yaratish uning asosiy faoliyati hisoblanadi.
3. Markaz oʻz faoliyatida Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasiga va qonunlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlariga, ushbu Namunaviy nizomga (keyingi oʻrinlarda Nizom deb ataladi), shuningdek, boshqa qonun hujjatlariga amal qiladi.
4. Markaz yuridik shaxs hisoblanadi, uning Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi gʻaznachilik boʻlinmasida shaxsiy gʻazna hisob raqami, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri tushirilgan va oʻz nomi yozilgan muhri, shtampi, blankalari boʻladi.
5. Tumanlar va shaharlar markazlarining har birida bittadan markaziy madaniyat markazlari, qishloq va shaharchalarda aholi soni 7 ming nafar va undan ortiq boʻlganda Markazlar tashkil etiladi.
Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrida tegishli ravishda respublika va viloyat boʻysunuvidagi Markazlar tashkil etiladi, ularga shtatlar meʼyorlari, xodimlar mehnatiga haq toʻlash va ragʻbatlantirish shartlari boʻyicha tuman (shahar) markaziy madaniyat markazlarining shtatlar meʼyorlari, xodimlar mehnatiga haq toʻlash va ragʻbatlantirish shartlari tatbiq etiladi.
2-bob. Markazning asosiy maqsadi va vazifalari
6. Markazning asosiy maqsadi Oʻzbekiston Respublikasida milliy madaniyatni yanada rivojlantirish, aholiga madaniy xizmat koʻrsatish sifatini yaxshilash, ularning madaniy ehtiyojlarini qondirish va boʻsh vaqtlarining mazmunli oʻtishini taʼminlash, ijodiy jamoalarning milliy qadriyat, urf-odat va anʼanalarini oʻzida mujassam etgan namunali dasturlarni shakllantirish, xalq ijodiyoti va badiiy havaskorlik sanʼatini saqlab qolish va rivojlantirish, turli xil toʻgaraklar, studiyalar, kurslar, qiziquvchilar klublari, badiiy havaskorlik jamoalarini tashkil etish va ularning faoliyat yuritishi uchun qulay shart-sharoitlar yaratishdan iborat.
7. Quyidagilar Markazning asosiy vazifalari hisoblanadi:
aholiga madaniy xizmat koʻrsatish sifatini yaxshilash, ularning madaniy ehtiyojlarini qondirish va boʻsh vaqtlarining mazmunli oʻtishini taʼminlash, ijodiy jamoalarning milliy qadriyat, urf-odat va anʼanalarni oʻzida mujassam etgan namunali dasturlarini shakllantirish;
xalq ijodiyoti va badiiy havaskorlik sanʼatini saqlab qolish va rivojlantirish, badiiy va amaliy ijodiy jamoalar, havaskorlik guruhlari tashkil etish va ularning faoliyat yuritishi uchun qulay shart-sharoitlar yaratish hamda ijodiy jarayonni tizimli ravishda boyitib borish;
bolalarni toʻgaraklarga jalb etish, xorijiy tillarni oʻrganish va “nutq madaniyati” boʻyicha kurslar tashkil etish, xalq ijodiyotining barcha janr va yoʻnalishlari, havaskorlik sanʼati va nomoddiy madaniy merosni keng targʻib qilish hamda ularni asl holicha kelajak avlodga yetkazish;
adabiyot hamda sanʼat arboblari va professional ijodiy guruhlar bilan maʼnaviy-maʼrifiy, madaniy-ommaviy tadbirlar tashkil etib, ular ishtirokida aholi, xususan, yoshlar bilan bevosita badiiy uchrashuvlar va davra suhbatlari oʻtkazish;
tanlovlar, xalq ijodiyoti va tomosha sanʼatining tuman (shahar) festivallarini oʻtkazish, iqtidorli yoshlarni aniqlash, ijodkor yoshlarni qoʻllab-quvvatlash;
ommaviy bayram, tomosha va xalq sayillarini tashkillashtirish, ijtimoiy-madaniy sohada yuridik va jismoniy shaxslar bilan tuzilgan shartnomalar boʻyicha ularga pulli xizmatlar koʻrsatish;
turli xil toʻgaraklar, studiyalar, kurslar, qiziquvchilar klublari, badiiy havaskorlik jamoalarini (keyingi oʻrinlarda Markaz tuzilmalari deb ataladi) ilovaga muvofiq yoʻnalishlarda tashkil etish.
3-bob. Markazning huquq va majburiyatlari
8. Markaz:
madaniyat va sanʼat sohasida davlat dasturlarini hamda boshqa maqsadli dasturlarni amalga oshirishda qatnashish;
belgilangan tartibda chet davlatlardagi ijodiy birlashmalar va uyushmalar bilan hamkorlikni yoʻlga qoʻyish hamda xalqaro faoliyatda ishtirok etish huquqiga ega.
Markaz qonun hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.
9. Markazlar quyidagilarga majbur:
mehnatga haq toʻlashni tashkil etish, texnika xavfsizligi, xodimlarni ijtimoiy taʼminlash va aniq tarzda ijtimoiy muhofaza qilish hamda qonun hujjatlarida nazarda tutilgan shartlarni amalga oshirish;
xodimlar va Markaz tuzilmalari qatnashchilarining, shuningdek, mijozlarning huquqlarini himoya qilish;
Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi tomonidan tasdiqlangan, Markaz faoliyati koʻrsatkichlarini aniqlash va nazorat qilish uchun asos hisoblangan talablarga muvofiq ish jurnallarini yuritish;
Markazning mol-mulkidan maqsadli va samarali foydalanish;
oʻz faoliyati sohasini rivojlantirish boʻyicha dasturlar, tadbirlar rejalari, “yoʻl xaritalari” va boshqa dasturiy hujjatlarni amalga oshirish.
Markaz qonun hujjatlariga muvofiq boshqa majburiyatlar ham olishi mumkin.
10. Markazlarga yuklangan vazifalar va funksiyalarning samarali bajarilishi yuzasidan Markaz rahbari shaxsan javob beradi.
4-bob. Markazni boshqarish va unga rahbarlik qilish
11. Markaz oʻzi bevosita boʻysinadigan Qoraqalpogʻiston Respublikasi Madaniyat vazirligi, viloyatlar madaniyat boshqarmalari, Toshkent shahar madaniyat bosh boshqarmasi hamda tuman (shahar) madaniyat boʻlimlari rahbarlari tomonidan lavozimga tayinlanadigan direktor tomonidan boshqariladi.
12. Quyidagilar:
Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boʻysunuvidagi Markazlar direktorlari — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Madaniyat vazirligi, viloyatlar madaniyat boshqarmalari va Toshkent shahar madaniyat bosh boshqarmasi rahbarlari tomonidan;
tuman va shahar boʻysunuvidagi Markazlar direktorlari — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Madaniyat vazirligi, viloyatlar madaniyat boshqarmalari va Toshkent shahar madaniyat bosh boshqarmasi bilan kelishgan holda tuman (shahar) madaniyat boʻlimlari rahbarlari tomonidan;
qishloq va shaharchalar boʻysunuvidagi Markazlar direktorlari — tuman (shahar) madaniyat boʻlimlari rahbarlari tomonidan lavozimga tayinlanadi va lavozimdan ozod qilinadi.
13. Markaz ustavi oʻzi bevosita boʻysinadigan tashkilot rahbari tomonidan tasdiqlanadi.
14. Qoraqalpogʻiston Respublikasi madaniyat vaziri, viloyatlar madaniyat boshqarmalari va Toshkent shahar madaniyat bosh boshqarmasi boshliqlari, tuman (shahar) madaniyat boʻlimi mudirlari oʻz boʻysunuvidagi Markazlar faoliyatining qonun hujjatlariga, ushbu Nizom talablariga hamda Markaz ustavida qayd etilgan maqsad va vazifalarga muvofiqligini nazorat qiladi.
15. Markaz faoliyatiga bevosita rahbarlik qilish Markaz direktori tomonidan amalga oshiriladi. Markaz direktori bilan mehnat shartnomasini (kontraktni) Markaz oʻzi bevosita boʻysinadigan tashkilot rahbari tuzadi.
16. Markaz direktori Markaz ustaviga muvofiq oʻz vakolatlari doirasida Markaz nomidan ishonchnomasiz ish koʻradi, Markaz xodimlari uchun majburiy boʻlgan koʻrsatmalar beradi hamda Markaz faoliyati uchun javob beradi.
17. Markazlarda jamoatchilik asosida badiiy kengash, metodik kengash va shu kabi boshqa maslahat organlari tashkil etilishi mumkin.
18. Tuman va shahar Markazlari qishloq va shaharchalardagi Markazlarga quyidagicha metodik yordam koʻrsatadi:
oʻzining xizmat koʻrsatish chegarasiga kiradigan tuman (shahar) markazida va aholi punktlarida yashovchilar oʻrtasida turli ommaviy, madaniy-maʼrifiy va tarbiyaviy targʻibot ishlarini tashkil etishda metodik hamda amaliy yordam koʻrsatish;
aholining, ayniqsa yoshlarning ehtiyojidan kelib chiqib Markaz tuzilmalari hamda Markaz tomonidan koʻrsatiladigan boshqa xizmatlarni tashkil etish yuzasidan metodik qoʻllanmalar va yangi repertuar toʻplamlar bilan taʼminlash;
qishloq va shaharchalarda joylardagi Markazlar bilan birgalikda nomoddiy madaniy meros obyektlarini saqlash, targʻib qilish bilan bogʻliq boʻlgan har yilgi tadbirlar rejasini ishlab chiqish va amalga oshirish.
5-bob. Markaz direktorining huquq va majburiyatlari
19. Direktor oʻz faoliyatini Oʻzbekiston Respublikasining tegishli qonun hujjatlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligining buyruq hamda koʻrsatmalariga, shuningdek, ushbu Nizomga asosan olib boradi.
20. Direktor Markaz faoliyatiga yakkaboshchilik asosida rahbarlik qiladi hamda Markazga yuklangan vazifa va funksiyalarning bajarilishi uchun shaxsan javob beradi.
21. Direktor Markaz oʻzi bevosita boʻysinadigan tashkilot rahbariga quyidagi tartibda bevosita boʻysinadi:
Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar Markazlari direktorlari — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Madaniyat vazirligi, viloyatlar madaniyat boshqarmalari va Toshkent shahar madaniyat bosh boshqarmasiga;
tuman (shahar), qishloq va shaharchalar Markazlari direktorlari — tuman (shahar) madaniyat boʻlimlariga.
22. Direktorning huquqlari quyidagilardan iborat:
Markazni yuksak, namunali faoliyati orqali davlat, jamoat tashkilotlari va muassasalarga tanitish;
mehnat qonunchiligiga asosan xodimlarni lavozimga tayinlash va lavozimdan ozod etish, shuningdek, alohida holatlarda ularga nisbatan tegishli choralar koʻrish va ragʻbatlantirish;
Markaz faoliyatini yaxshilash borasida tegishli tashkilotlarga taklif va tavsiyalar kiritish;
Markazning moliyaviy va xoʻjalik faoliyatini amalga oshirish, tegishli tartibda oʻz faoliyati doirasida shartnomalar tuzish;
Markaz binosi, shuningdek, tadbir oʻtkazilishi moʻljallangan boshqa obyektlar foydalanishga yaroqsiz, avariya holatida boʻlsa, tegishli idoralar va mutasaddilarni ogohlantirgan holda ishni toʻxtatish, tadbirni boshqa joyga koʻchirish;
Markaz xodimlari mehnatini toʻgʻri tashkil etish, vazifalarni samarali taqsimlash, jamoada tarbiyaviy ishlarni keng yoʻlga qoʻyish va sogʻlom maʼnaviy muhitni barpo etish;
Markaz ishini rejalashtirish, hisobga olib borish, hujjatlarni toʻplash, hisobotlarni tayyorlash va topshirish, aholiga pulli xizmat koʻrsatish rejasini oʻz vaqtida va toʻgʻri yoʻnalish asosida amalga oshirish.
23. Direktor:
oʻziga yuklangan lavozim majburiyatlarining toʻlaqonli bajarilishi uchun javob beradi;
oʻz mehnat faoliyati davomida Markazning ichki tartib-qoidalari va nizomlariga qatʼiy rioya qiladi.
6-bob. Markaz huzuridagi maslahat organlarini (badiiy va metodik kengashni) tashkil etish
24. Markazlarda tuziladigan jamoatchilik kengashlari tarkibi Markaz oʻzi bevosita boʻysinadigan tashkilot rahbari tomonidan tasdiqlanadi.
25. Markazda faoliyat turlaridan kelib chiqqan holda jamoatchilik asosida badiiy va metodik kengashlar tuziladi.
26. Jamoatchilik asosida tuziladigan:
badiiy kengash — Markaz tomonidan tashkil etiladigan va oʻtkaziladigan madaniy-maʼrifiy tadbirlar, teatrlashtirilgan konsert-tomoshalari dasturlarini, “Xalq havaskorlik jamoasi” va “Bolalar namunali jamoasi” unvoniga ega badiiy havaskorlik jamoalarining repertuar rejalarini koʻrib chiqadi va tasdiqlaydi;
metodik kengash — Markaz tuzilmalarining oʻquv-reja va dasturlarini koʻrib chiqish va tasdiqlash, Markazning faoliyatidan kelib chiqib, yangi toʻgarak va jamoalarni tashkil etish boʻyicha qarorlar qabul qilish hamda uning faoliyatini yanada yaxshilash borasidagi masalalarni muhokama etib, tegishli xulosalarni Markaz direktoriga kiritadi.
7-bob. Markazlar faoliyatini moliyalashtirish
27. Quyidagilar Markaz faoliyatini moliyalashtirish manbalari hisoblanadi:
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari;
Markaz tomonidan mazkur Namunaviy nizomda belgilangan asosiy vazifalardan kelib chiqib, pulli asosda tashkil etiladigan madaniy-maʼrifiy tadbirlar, toʻgaraklar, turli xizmatlar va boshqalar hisobidan olinadigan daromadlar;
yuridik va jismoniy shaxslarning homiylik xayriyalari;
qonun hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar.
28. Markazlarda tashkil etilgan pulli toʻgaraklardan tushadigan mablagʻlarning 50 foizi ularning moddiy-texnik bazasini mustahkamlashga, qolgan 50 foizi toʻgarak rahbarlarining ish haqiga hamda ularni ragʻbatlantirishga sarflanadi.
8-bob. Hisob va hisobotni tashkil etish
29. Markazlarning budjet va budjetdan tashqari mablagʻlari boʻyicha hisob-kitobi va hisoboti tuman (shahar) madaniyat boʻlimlarining markaziy buxgalteriyasi tomonidan budjet muassasalari uchun belgilangan tartibda yuritiladi.
Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrida boʻysunuvidagi Markazlarning budjet va budjetdan tashqari mablagʻlari boʻyicha hisob-kitobi va hisoboti oʻzining buxgalteriyasi tomonidan amalga oshiriladi.
9-bob. Yakunlovchi qoida
30. Markazlar mulkdor yoki u vakil qilgan shaxs tomonidan yoxud vakolatli organning farmoyishi asosida tashkil etiladi va tugatiladi.
Madaniyat markazlari toʻgʻrisidagi namunaviy nizomga ILOVA
Madaniyat markazlarida tashkil etiladigan toʻgaraklar, studiyalar, kurslar, qiziquvchilar klublari va badiiy havaskorlik jamoalarining
T/r Yoʻnalishlar Toʻgaraklar 1. Ashula va raqs toʻgaragi 2. Xoreografiya, raqs toʻgaragi 3. Drama toʻgaragi 4. Vokal-cholgʻu toʻgaragi 5. Rubob toʻgaragi 6. Gʻijjak toʻgaragi 7. Yevropa zarbli cholgʻulari (zarblilar majmuasi) toʻgaragi 8. Urma zarbli cholgʻular (doira, nogʻora va boshqalar) toʻgaragi 9. Tanbur toʻgaragi 10. Dutorchilar toʻgaragi 11. Karnay va surnay toʻgaragi 12. Xor, vokal va akademik toʻgaragi 13. Akkordeon toʻgaragi 14. Klassik gitara (akustik gitara) toʻgaragi 15. Filarmoniya (tarkibiga asosan) 16. Makrame va toʻqish toʻgaragi 17. Kiyimni bichish va tikish (kashta) toʻgaragi 18. Pazandachilik toʻgaragi 19. Xalq cholgʻulari ustaxonasi toʻgaragi 20. Oʻymakorlik (yogʻoch va ganch oʻymakorligi) toʻgaragi 21. Zargarlik toʻgaragi 22. Naqqoshlik toʻgaragi 23. Kulolchilik toʻgaragi 24. Lapar, alla, oʻlan va aytishuv, baxshi, xalfa ijrochiligi toʻgaragi 25. Maqomchilar toʻgaragi 26. Koʻhna cholgʻular ijrochiligi toʻgaragi 27. Askiya toʻgaragi 28. Folklor qoʻshiqlari ijrochiligi toʻgaragi 29. Katta ashula toʻgaragi 30. Shaxmat-shashka toʻgaragi 31. Stol tennisi toʻgaragi 32. Sogʻlomlashtirish gimnastikasi toʻgaragi 33. Badiiy gimnastika toʻgaragi Studiyalar 34. Dizayn studiyasi 35. Teatr studiyasi (badiiy oʻqish, drama) 36. “Zamonaviy raqs” studiyasi 37. Ovoz yozish studiyasi 38. Xalq amaliy sanʼati studiyasi 39. Tasviriy sanʼat studiyasi 40. Qoʻgʻirchoqsozlik studiyasi 41. Internet va axborot almashuv texnologiyalarini oʻrganish studiyasi 42. Foto-video studiyasi Kurslar 43. “Nutq madaniyati” kursi 44. Rus tilini oʻrganish kursi 45. Ingliz tilini oʻrganish kursi 46. Nemis tilini oʻrganish kursi 47. Fransuz tilini oʻrganish kursi 48. Koreys tilini oʻrganish kursi Qiziquvchilar klublari 49. “Quvnoqlar va zukkolar” klubi 50. “Zakovat” klubi 51. “Oʻzbegim oʻgʻlonlari” klubi 52. “Qoʻli gul ayollar” klubi 53. “Oila — muhabbat qasri” klubi 54. Tarix-oʻlkashunoslik klubi 55. Tabiat-ekologiya klubi 56. Kolleksiya toʻplashga qiziquvchilar klubi Badiiy havaskorlik jamoalari 57. Teatr jamoasi 58. Xalq cholgʻulari jamoasi (orkestr) 59. Raqs jamoasi 60. Estrada jamoasi 61. Xor, vokal va maqom jamoalari 62. Ashula va raqs jamoalari, folklor-etnografik jamoalar 63. Sirk jamoalari
Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 30-martdagi 264-son qaroriga 2-ILOVA
Madaniyat markazlari faoliyati samaradorligini baholash mezonlarini belgilash tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom madaniyat markazlari faoliyati samaradorligini baholash mezonlari tartibini belgilaydi.
2. Madaniyat markazlari faoliyati samaradorligini baholash oshkoralik, adolatlilik va shaffoflik tamoyillari asosida oʻtkaziladi.
3. Madaniyat markazlari faoliyati samaradorligini baholash mezonlari bir yillik davr mobaynida madaniyat markazlari faoliyatining muhim koʻrsatkichlarini oʻz ichiga oladi.
4. Madaniyat markazlari faoliyati samaradorligini baholash natijasiga koʻra madaniyat markazlarining reytingi shakllantiriladi.
2-bob. Madaniyat markazlari faoliyati samaradorligini baholash mezonlari
5. Quyidagilar Madaniyat markazlari faoliyati samaradorligini baholash mezonlari hisoblanadi:
yil davomida madaniyat markazlarida muntazam faoliyat olib borayotgan toʻgaraklar, studiyalar, kurslar, qiziquvchilar klublari, badiiy havaskorlik jamoalari (keyingi oʻrinlarda Markaz tuzilmalari deb ataladi) soni;
madaniyat markazlarining umumiy xarajatlarida budjetdan tashqari mablagʻlarining ulushi (homiylik xayriyalaridan tashqari);
madaniyat markazlari tomonidan yil davomida oʻtkazilgan madaniy-maʼrifiy tadbirlar soni hamda ularning ahamiyatliligi;
madaniyat markazlari tomonidan yil davomida erishilgan ijobiy natijalar (markazda faoliyat koʻrsatayotgan markaz tuzilmalari tomonidan xalqaro va respublika tanlovlarida, festivallarda qoʻlga kiritilgan yuqori oʻrinlar va boshqalar) soni;
madaniyat markazlari asosiy vositalarining saqlanish holati.
3-bob. Madaniyat markazlari faoliyati samaradorligini baholash boʻyicha hududiy ishchi guruhlarni tashkil etish
6. Madaniyat markazlari faoliyati samaradorligini baholash boʻyicha hududiy ishchi guruhlar har yilning 1-oktabriga qadar 1-ilovaga muvofiq namunaviy tarkibda shakllantiriladi.
Bunda, Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligining buyrugʻiga asosan hududiy ishchi guruh tarkibiga Madaniyat vazirligining tegishli boshqarmasining hamda respublika tashkilotlarining rahbar va xodimlari kiritilishi mumkin.
7. Madaniyat markazlari faoliyati samaradorligini baholash ishchi guruh tomonidan hududdagi madaniyat markazlarida soʻnggi 12 oy davomida amalga oshirilgan ishlarni har yilning 1-noyabriga qadar ushbu Nizomning 2-ilovasiga muvofiq madaniyat markazlari faoliyati samaradorligini baholash mezonlari koʻrsatkichlari asosida baholanadi.
8. Ishchi guruhga taqdim etiladigan hujjatlar va madaniyat markazlari faoliyati samaradorligini baholash mezonlari koʻrsatkichlarining toʻgʻriligi boʻyicha madaniyat markazi direktorlari shaxsan javobgar hisoblanadi.
9. Ishchi guruh tomonidan madaniyat markazlari faoliyatiga oid zarur maʼlumotlar tegishli tashkilotlardan soʻrovnomalar berish orqali olinishi mumkin.
4-bob. Madaniyat markazlari faoliyati samaradorligini baholash shartlari
10. Madaniyat markazlari faoliyati samaradorligini baholash mezonlarida keltirilgan har bir koʻrsatkichlar boʻyicha baholash amalga oshiriladi.
11. Ishchi guruh tomonidan koʻrib chiqilgan madaniyat markazlari faoliyati natijalari ushbu Nizomning 3-ilovasiga muvofiq rasmiylashtiriladi.
12. Madaniyat markazlari faoliyati samaradorligini baholash natijalari uch nusxada tayyorlanib, bir nusxasi madaniyat markaziga, ikkinchi nusxasi hududiy madaniyat boshqarmalariga hamda uchinchi nusxasi Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligiga taqdim etiladi.
13. Ishchi guruh tomonidan madaniyat markazlari faoliyati samaradorligini baholash natijalari mazkur Nizomning 4-ilovasiga muvofiq reytingi tuziladi.
14. Madaniyat markazlari faoliyati samaradorligi mezonlari 100 ballik reyting tizimi asosida baholanadi. Bunda:
86 — 100 ball toʻplagan madaniyat markazlari faoliyati “aʼlo”;
71 — 85 ball toʻplagan madaniyat markazlari faoliyati “yaxshi”;
50 — 70 ball toʻplagan madaniyat markazlari faoliyati “qoniqarli”;
50 balldan past reyting toʻplagan madaniyat markazlari faoliyati “qoniqarsiz” deb hisoblanadi.
15. Eng yuqori ball toʻplagan madaniyat markazlari “Namunali madaniyat markazi” deb topiladi.
16. Madaniyat markazi faoliyati “qoniqarsiz” deb baholansa, ushbu madaniyat markazining direktori va tegishli xodimlariga belgilangan tartibda intizomiy choralar koʻrilib, olti oy muddatda budjet va budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan moddiy ragʻbatlantirishdan chetlashtiriladi. Ushbu holat, ketma-ket ikkinchi marotaba takrorlansa, mazkur madaniyat markazi direktori bilan tuzilgan mehnat shartnomasi bekor qilinadi.
Shuningdek, tuman (shahar) miqyosida 30 foiz madaniyat markazlari faoliyati “qoniqarsiz” deb baholansa, tuman (shahar) madaniyat boʻlimi mudiri bilan tuzilgan mehnat shartnomasi bekor qilinadi.
17. Ishchi guruh samarasiz faoliyat koʻrsatayotgan madaniyat markazlari yuzasidan ular faoliyatini tugatish yoki davlat-xususiy sheriklik asosida tadbirkorlarga berish boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligiga taklif kiritish huquqiga ega.
18. Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi ishchi guruhlar tomonidan taqdim etilgan samarasiz faoliyat koʻrsatayotgan madaniyat markazlari faoliyatini tugatish yoki davlat-xususiy sheriklik asosida tadbirkorlarga berishga doir takliflarni umumlashtirib, belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasiga kiritadi.
5-bob. Madaniyat markazlari faoliyati samaradorligini baholash natijalari boʻyicha ragʻbatlantirish
19. Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi madaniyat markazlari faoliyati samaradorligini baholash natijalariga koʻra ragʻbatlantirish yoki zarur choralar koʻrishni ishchi guruhning yakuniy xulosasiga asosan amalga oshiradi.
Bunda, ishchi guruhning yakuniy xulosasi asosida tuzilgan bayonnoma hamda barcha oʻrganilgan hujjatlar (maʼlumotlar) Qoraqalpogʻiston Respublikasi Madaniyat vazirligi, viloyatlar madaniyat boshqarmalari va Toshkent shahar madaniyat bosh boshqarmasi tomonidan umumlashtiriladi.
20. Baholash natijalari boʻyicha “Namunali madaniyat markazi” deb hisoblangan madaniyat markazi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Madaniyat vazirligi, viloyatlar madaniyat boshqarmalari va Toshkent shahar madaniyat bosh boshqarmasi tomonidan har yili 1-dekabrga qadar Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligiga taqdim etiladi.
21. Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi har bir hududdan bittadan eng yuqori ball toʻplagan “Namunali madaniyat markazi” deb hisoblangan madaniyat markazini har yili yanvar oyining birinchi oʻn kunligida oʻtkaziladigan madaniyat sohasining yil yakunlariga bagʻishlangan tadbir doirasida ragʻbatlantiradi.
22. “Namunali madaniyat markazi” deb hisoblangan madaniyat markazlari:
“Namunali madaniyat markazi” statuetkasi va diplom;
bazaviy hisoblash miqdorining 25 baravari miqdorida pul mukofoti (pul mukofoti markazning rahbar va mutaxassislari oʻrtasida teng taqsimlanadi);
rahbarlari “Madaniyat va sanʼat fidokori” koʻkrak nishoni bilan taqdirlanadilar.
23. “Namunali madaniyat markazi” deb hisoblangan madaniyat markazlarini ragʻbatlantirish (taqdirlash) bilan bogʻliq barcha xarajatlar Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi huzuridagi Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan qoplanadi.
24. Hududda “Namunali madaniyat markazi” deb hisoblangan madaniyat markazidan keyingi 2, 3, 4-oʻrinlarni egallagan madaniyat markazlari (faoliyati “aʼlo” deb baholanganlar orasidan) Qoraqalpogʻiston Respublikasi Madaniyat vazirligi, viloyatlar madaniyat boshqarmalari va Toshkent shahar madaniyat bosh boshqarmasi tomonidan esdalik sovgʻalar bilan taqdirlanadi.
Shuningdek, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Madaniyat vazirligi, viloyatlar madaniyat boshqarmalari va Toshkent shahar madaniyat bosh boshqarmasi tomonidan barcha “Namunali madaniyat markazi” deb hisoblangan madaniyat markazlari binosining peshlavhasiga “Namunali madaniyat markazi” degan yozuv joylashtiriladi.
6-bob. Yakunlovchi qoidalar
25. Faoliyati “qoniqarli” va “qoniqarsiz” deb baholangan madaniyat markazlari rahbar va xodimlarining ish samaradorligini oshirish va faoliyatini yaxshilash boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Madaniyat vazirligi, viloyatlar madaniyat boshqarmalari va Toshkent shahar madaniyat bosh boshqarmasi tomonidan Respublika madaniyat muassasalari faoliyatini tashkil etish ilmiy-metodik markazi bilan birgalikda tegishli zarur chora-tadbirlar ishlab chiqiladi va amalga oshiriladi.
26. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonun hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Madaniyat markazlari faoliyati samaradorligini baholash mezonlarini belgilash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Madaniyat markazlari faoliyati samaradorligini baholash boʻyicha hududiy ishchi guruhlarning namunaviy
lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisining, viloyatlar va Toshkent shahar hokimining yoshlar siyosati, ijtimoiy rivojlantirish va maʼnaviy-maʼrifiy ishlar boʻyicha oʻrinbosari, hududiy ishchi guruh rahbari lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi madaniyat vaziri, viloyatlar madaniyat boshqarmalari va Toshkent shahar madaniyat bosh boshqarmasi boshligʻi lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirining oʻrinbosari, viloyatlar va Toshkent shahar bandlik bosh boshqarmasi boshligʻining oʻrinbosari lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi moliya vazirining oʻrinbosari, viloyatlar va Toshkent shahar moliya bosh boshqarmasi boshligʻining oʻrinbosari lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi iqtisodiyot va sanoat vazirining oʻrinbosari, viloyatlar iqtisodiyot va sanoat bosh boshqarmasi boshligʻining oʻrinbosari lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar maʼnaviyat va maʼrifat boʻlimining boshligʻi lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar Davlat soliq boshqarmasi boshligʻining oʻrinbosari lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar hududiy qurilish sohasida nazorat inspeksiyasi boshligʻining oʻrinbosari lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi kasaba uyushmalari Federatsiyasi, viloyatlar va Toshkent shahar kasaba uyushmalari tashkilotlari birlashmasining rahbari lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi madaniyat vazirining oʻrinbosari, viloyatlar madaniyat boshqarmalari va Toshkent shahar madaniyat bosh boshqarmasi boshligʻining oʻrinbosari, hududiy ishchi guruh kotibi
Madaniyat markazlari faoliyati samaradorligini baholash mezonlarini belgilash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Madaniyat markazlari faoliyati samaradorligini baholash mezonlarining
Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar markaziy madaniyat markazlari Tuman va shahar markaziy madaniyat markazlari Qishloq va shaharchalar madaniyat markazlari Umumiy ball mezon koʻrsatkichi beriladigan ball mezon koʻrsatkichi beriladigan ball mezon koʻrsatkichi beriladigan ball Yil davomida muntazam ishlayotgan markaz tuzilmalari (toʻgaraklar, studiyalar, kurslar, qiziquvchilar klublari, badiiy havaskorlik jamoalari) soni 15 tadan kam 0 10 tadan kam 0 5 tadan kam 0 0 — 20 15-16 ta 5 10-11 ta 5 5-6 ta 5 17-18 ta 10 12-13 ta 10 7-8 ta 10 19-20 ta 15 14-15 ta 15 9-10 ta 15 20 tadan koʻp 20 15 tadan koʻp 20 10 tadan koʻp 20 Umumiy xarajatlarida budjetdan tashqari mablagʻlarining ulushi (homiylik xayriyalaridan tashqari), foizda 30 foizdan kam 0 20 foizdan kam 0 15 foizdan kam 0 0 — 20 30 — 33 foiz 5 20 — 23 foiz 5 15 — 17 foiz 5 34 — 36 foiz 10 24 — 26 foiz 10 18-19 foiz 10 37 — 40 foiz 15 27 — 30 foiz 15 20 — 22 foiz 15 40 foizdan koʻp 20 30 foizdan koʻp 20 22 foizdan koʻp 20 Yil davomida oʻtkazilgan madaniy-maʼrifiy tadbirlar soni 200 tadan kam 0 150 tadan kam 0 100 tadan kam 0 0 — 20 200 — 210 ta 5 150 — 160 ta 5 100 — 110 ta 5 220 — 230 ta 10 170 — 180 ta 10 120 — 130 ta 10 240 — 250 ta 15 190 — 200 ta 15 140 — 150 ta 15 250 tadan koʻp 20 200 tadan koʻp 20 150 tadan koʻp 20 Yil davomida erishilgan yutuq va ijobiy natijalar (markazda faoliyat koʻrsatayotgan markaz tuzilmalari tomonidan xalqaro va respublika tanlovlarida, festivallarda qoʻlga kiritilgan yuqori oʻrinlar va boshqalar) soni 20 tadan kam 0 15 tadan kam 0 10 tadan kam 0 0 — 20 21-22 ta 5 16-17 ta 5 11-12 ta 5 23-24 ta 10 18-19 ta 10 13-14 ta 10 25 ta 15 20 ta 15 15 ta 15 25 tadan koʻp 20 20 tadan koʻp 20 15 tadan koʻp 20 Asosiy vositalarning saqlanish holati “qoniqarsiz” (yaroqsiz) 0 “qoniqarsiz” (yaroqsiz) 0 “qoniqarsiz” (yaroqsiz) 0 0 — 20 “qoniqarsiz” (yaroqli) 5 “qoniqarsiz” (yaroqli) 5 “qoniqarsiz” (yaroqli) 5 “qoniqarli” 10 “qoniqarli” 10 “qoniqarli” 10 “yaxshi” 15 “yaxshi” 15 “yaxshi” 15 “aʼlo” 20 “aʼlo” 20 “aʼlo” 20 Jami ballar: 0 — 100
Madaniyat markazlari faoliyati samaradorligini baholash mezonlarini belgilash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Madaniyat markazi faoliyatining samaradorligini baholash NATIJALARI Baholanayotgan madaniyat markazi boʻyicha umumiy maʼlumot Madaniyat markazining nomi:______________________________________________ Madaniyat markazi direktorining F.I.O.:_____________________________________ Madaniyat markazi xizmat koʻrsatadigan aholi soni _____ kishi, shundan, yoshlar ______ kishi, xotin-qizlar _____ kishi T/r Baholash mezonlari Umumiy ball 1. Yil davomida muntazam ishlayotgan markaz tuzilmalari (toʻgaraklar, studiyalar, kurslar, qiziquvchilar klublari, badiiy havaskorlik jamoalari) soni. 0 — 20 2. Umumiy xarajatlarida budjetdan tashqari mablagʻlarining ulushi (homiylik mablagʻlaridan tashqari) 0 — 20 3. Yil davomida oʻtkazilgan madaniy-maʼrifiy tadbirlar soni. 0 — 20 4. Yil davomida erishilgan yutuq va ijobiy natijalar (markazda faoliyat koʻrsatayotgan markaz tuzilmalari tomonidan xalqaro va respublika tanlovlarida, festivallarda qoʻlga kiritilgan yuqori oʻrinlar va boshqalar) soni. 0 — 20 5. Asosiy vositalarning saqlanish holati. 0 — 20 Jami: 0 — 100 Ishchi guruh aʼzolari imzosi:
Madaniyat markazlari faoliyati samaradorligini baholash mezonlarini belgilash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
“Tasdiqlayman” _____________________________ (ishchi guruh rahbari) _______________________ ____________ (F.I.O.) (imzo) 20___yil “____”__________ ____________________ tumanidagi madaniyat markazlari REYTINGI T/r Madaniyat markazi nomi Baholash natijasida toʻplangan ball Madaniyat markazi faoliyatining bahosi (“aʼlo”, “yaxshi”, “qoniqarli”, “qoniqarsiz”) 86 — 100 ball toʻplagan 1. “aʼlo” 71 — 85 ball toʻplagan 2. “yaxshi” 50 — 70 ball toʻplagan 3. “qoniqarli” 4. 50 balldan past “qoniqarsiz” Ishchi guruh aʼzolari imzosi:
Madaniyat markazlari faoliyati samaradorligini baholash mezonlarini belgilash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA
Madaniyat markazlari faoliyatining samaradorligini baholash
Bosqichlar Subyektlar Amalga oshiriladigan ishlar Bajarish muddati 1-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Hududiy ishchi guruhlarni tasdiqlash har yilning 1-oktabriga qadar 2-bosqich Hududiy ishchi guruhlar Madaniyat markazlarini joylarga borib oʻrganish har yilning 1-noyabriga qadar 3-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Madaniyat vazirligi, viloyatlar madaniyat boshqarmalari va Toshkent shahar madaniyat bosh boshqarmasi Hududiy ishchi guruhlarning yakuniy xulosasi asosida barcha oʻrganilgan hujjatlar (maʼlumotlar)ni umumlashtirish va Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligiga taqdim etish har yilning 1-dekabriga qadar 4-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi “Namunali madaniyat markazi” deb hisoblangan madaniyat markazlarini ragʻbatlantirish har yili yanvar oyining birinchi oʻn kunligida
Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 30-martdagi 264-son qaroriga 3-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblanayotgan qarorlari
2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2017-yil 15-fevraldagi PQ-2778-son qarori)” 2017-yil 11-maydagi 270-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2017-y., 5-son, 66-modda) 1-ilova 47-bandining “b” kichik bandi .
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2019-yil 30-mart,
264-son