📅 2019-yil 30-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019-yil 30-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019 йил 30 март · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 30 марта 2019 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 30 March 2019 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
низом
СХЕМАСИ
Фуқаролар йиғинлари томонидан жисмоний ва юридик шахслардан ихтиёрийлик асосида жалб этилган маблағларни ва ҳомийлик хайрияларини шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури ижросини таъминлаш, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг молиявий асосларини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Фуқаролар йиғинлари томонидан жисмоний ва юридик шахслардан ихтиёрийлик асосида жалб этилган маблағларни ва ҳомийлик хайрияларини шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда фуқаролар йиғинлари томонидан жисмоний ва юридик шахслардан ихтиёрийлик асосида жалб этилган маблағларни ва ҳомийлик хайрияларини шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш борасидаги билимларни оширишга қаратилган ўқув семинарларини ўтказиш режасини ишлаб чиқсин ва унинг амалга оширилишини таъминласин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 262-сон қарорига ИЛОВА
Фуқаролар йиғинлари томонидан жисмоний ва юридик шахслардан ихтиёрийлик асосида жалб этилган маблағларни ва ҳомийлик хайрияларини шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом фуқаролар йиғинлари томонидан жисмоний ва юридик шахслардан ихтиёрийлик асосида жалб этилган маблағларни ва ҳомийлик хайрияларини шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
жисмоний ва юридик шахслардан ихтиёрийлик асосида жалб этилган маблағлар (кейинги ўринларда жалб этилган маблағлар деб аталади) — фуқаролар йиғинининг қарорига асосан ихтиёрийлик асосида жисмоний ва юридик шахслардан (шартнома асосида) йиғиб олинган пул маблағлари;
ҳомийлик хайриялари — ҳомийлик мақсадларига йўналтириладиган мол-мулк, шу жумладан пул маблағлари.
3. Жисмоний ва юридик шахслар ҳомийлик хайриялари шаклидаги ёрдамни қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ихтиёрий ва беғараз амалга оширадилар.
«Ҳомийлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ қонунга зид бўлган ҳар қандай фаолиятни ҳомийлик воситасида қўллаб-қувватлаш тақиқланади.
4. Фуқаролар йиғинлари томонидан жисмоний ва юридик шахслардан ихтиёрийлик асосида ва ҳомийлик хайриялари шаклидаги маблағларни жалб этиш, улардан фойдаланиш ва назорат қилиш ушбу Низомнинг иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
2-боб. Жалб этилган маблағларни ва ҳомийлик хайрияларини шакллантириш
5. Жалб этилган маблағларни ва ҳомийлик хайрияларини шакллантириш қуйидагилар ҳисобига амалга оширилади:
фуқаролар йиғинининг мақсадларига мос келадиган вазифаларни ҳал этишга доир тадбирларни амалга ошириш учун фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) қарорига асосан жалб этиладиган маблағлар;
ҳудуддаги жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
фуқаролар йиғинлари ва юридик шахслар ўртасида хайрия ёрдами кўрсатиш тўғрисида тузилган шартномаларга асосан тегишли ҳудудда ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ва бошқача шаклда қўллаб-қувватлаш ифодаланадиган ихтиёрий беғараз ёрдамлар.
6. Фуқаролар йиғинлари томонидан жалб этилган маблағлар ва ҳомийлик хайриялари Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банкининг филиалларида очилган талаб қилиб олингунча депозит ҳисобрақамларида белгиланган тартибда жамланади.
3-боб. Жалб этилган маблағлар ва ҳомийлик хайрияларидан фойдаланиш
7. Фуқаролар йиғинлари томонидан жалб этилган маблағлар ва ҳомийлик хайрияларидан фойдаланиш фуқаролар йиғини кенгашининг қарори асосида ушбу маблағлар ва ҳомийлик хайрияларининг мақсадидан келиб чиқиб амалга оширилади.
Юридик шахслардан ихтиёрийлик асосида маблағлар жалб этиш ва улардан фойдаланиш фуқаролар йиғинлари ва юридик шахслар ўртасида хайрия ёрдами кўрсатиш тўғрисида тузилган шартномаларга мувофиқ амалга оширилади.
8. Жалб этилган маблағлар ва ҳомийлик хайрияларини бошқариш ҳамда тақсимлаш фуқаролар йиғини раиси томонидан амалга оширилади.
9. Жалб этилган маблағлар ва ҳомийлик хайриялари, агар бошқа мақсадларга қаратилган бўлмаса ёки хайрия ёрдами кўрсатиш тўғрисида тузилган шартномаларда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, қуйидаги мақсадларга сарфланади:
а) Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг аъзоси бўлган ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек, биринчи навбатдаги ҳаётий эҳтиёжини таъминлай олмайдиган кам даромадли, икки ва ундан ортиқ вояга етмаган болалари бор, боқувчиси ногиронлиги бўлган шахс ёки меҳнат қобилиятини вақтинча йўқотган, сурункали касални парвариш қилаётган оилаларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш учун қуйидагича йўналтирилади:
уй ва квартираларни таъмирлаш;
қаттиқ ёқилғи (кўмир ва ўтин) маҳсулотлари билан таъминлаш;
ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш;
соғлиғини тиклаш;
коммунал хизматлар ҳақини тўлаш;
никоҳ ва суннат тўйларини ўтказиш.
б) маҳаллада табиий, техноген ва экологик хусусиятли талофат кўрган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш;
в) маҳалла ҳудудини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва санитария жиҳатдан тозалаш ҳамда коммунал хизматлар учун тўловларни амалга ошириш;
г) ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш.
4-боб. Ҳисоб, ҳисобот ва назорат
10. Фуқаролар йиғини томонидан жалб этилган маблағлар ва ҳомийлик хайрияларидан фойдаланишнинг ҳисобини юритиш, шунингдек, ундан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботларни тузиш ва тақдим этиш белгиланган тартибда амалга оширилади.
11. Фуқаролар йиғини ҳузуридаги Тафтиш комиссияси фуқаролар йиғини раиси томонидан жалб этилган маблағлар ва ҳомийлик хайрияларидан мақсадли фойдаланилишини, шунингдек, ушбу маблағлардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботларда маълумотларнинг тўғрилигини мунтазам назорат қилади.
Фуқаролар йиғини ҳузуридаги Тафтиш комиссияси жисмоний ва юридик шахсларнинг ёзма сўровлари бўйича, жалб этилган маблағлар ва ҳомийлик хайрияларидан фойдаланишнинг исталган босқичида уларнинг мақсадли сарфланишини текширади.
12. Фуқаролар йиғини раиси жалб этилган маблағлар ва ҳомийлик хайрияларининг мақсадли ишлатилиши тўғрисида ҳар чоракда фуқаролар йиғинига (фуқаролар вакилларининг йиғилишига) ҳисобот беради.
5-боб. Якунловчи қоидалар
13. Фуқаролар йиғини раиси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жалб этилган маблағлар ва ҳомийлик хайрияларидан мақсадли фойдаланиши ва бухгалтерия ҳисоби тўғри юритилиши, шунингдек, жалб этилган маблағлар ва ҳомийлик хайрияларидан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботларнинг тузилиши ва тақдим этилиши учун жавоб беради.
14. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Фуқаролар йиғинлари томонидан жисмоний ва юридик шахслардан ихтиёрийлик асосида жалб этилган маблағларни ва ҳомийлик хайрияларини шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомга ИЛОВА
Фуқаролар йиғинлари томонидан жисмоний ва юридик шахслардан ихтиёрийлик асосида ва ҳомийлик хайриялари шаклидаги маблағларни жалб этиш, улардан фойдаланиш ва назорат қилиш
Босқич Субъект Тадбирлар Муддат I. Жисмоний ва юридик шахслардан ихтиёрийлик асосида ва ҳомийлик хайриялари шаклидаги маблағларни жалб этиш 1-босқич Фуқаролар йиғини Фуқаролар йиғини раиси, Жисмоний ва юридик шахслар Фуқаролар йиғини кенгаши 1. Фуқаролар йиғинининг мақсадларига мос келадиган вазифаларни ҳал қилишга қаратилган тадбирларни амалга ошириш учун ҳудуддаги жисмоний ва юридик шахслардан ихтиёрийлик асосида маблағ йиғиш бўйича фуқаролар йиғини қарорини қабул қилади. Фуқаролар йиғини қарорига асосан ҳудуддаги жисмоний ва юридик шахслардан ихтиёрийлик асосида маблағлар жалб этади, ҳомийлик хайрияларини қабул қилади. 2. Жисмоний ва юридик шахслар билан аниқ мақсадларга йўналтирилган ҳомийлик хайриялари бўйича шартнома тузади. 3. Тегишли ҳудудда муайян ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ва бошқача шаклда қўллаб-қувватлаш бўйича ихтиёрий беғараз ёрдамлар кўрсатиш ҳақида жисмоний ва юридик шахслар билан шартнома тузади. 4. Жалб этилган маблағлар ва ҳомийлик хайриялари Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банкининг филиалларида очилган талаб қилиб олингунча депозит ҳисобрақамларида жамлайди. 5. Жалб этилган маблағлар ва ҳомийлик хайрияларини ҳисобини юритади. заруратга қараб қарор қабул қилинганидан сўнг заруратга қараб заруратга қараб маблағлар ва ҳомийлик хайриялари келиб тушганидан сўнг II. Жалб этилган маблағлар ва ҳомийлик хайрияларидан фойдаланиш 2-босқич Фуқаролар йиғини раиси 1. Жалб этилган маблағлар ва ҳомийлик хайрияларидан фойдаланиш бўйича фуқаролар йиғини кенгашининг қарорини қабул қилади. 2. Жалб этилган маблағлар ва ҳомийлик хайрияларидан белгиланган мақсадларда фойдаланади. 3. Жалб этилган маблағлар ва ҳомийлик хайрияларини бошқариш ҳамда тақсимлашни амалга оширади. 4. Жалб этилган маблағлар ва ҳомийлик хайриялари, агар бошқа мақсадларга қаратилган бўлмаса ёки хайрия ёрдами кўрсатиш тўғрисида тузилган шартномаларда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, қуйидаги: Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг аъзоси бўлган ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек, биринчи навбатдаги ҳаётий эҳтиёжини таъминлай олмайдиган кам даромадли, икки ва ундан ортиқ вояга етмаган болалари бор, боқувчиси ногиронлиги бўлган шахс ёки меҳнат қобилиятини вақтинча йўқотган, сурункали касални парвариш қилаётган оилаларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатишга; маҳалла ҳудудини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва санитария жиҳатдан тозалаш ҳамда коммунал хизматлар учун тўловларни амалга оширишга; ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш мақсадларига сарфлашни амалга оширади. заруратга кўра қарор қабул қилинганидан сўнг қарор қабул қилинганидан сўнг III. Жалб этилган маблағлар ва ҳомийлик хайрияларидан фойдаланишни назорат қилиш 3-босқич Фуқаролар йиғини раиси Фуқаролар йиғини ҳузуридаги Тафтиш комиссияси 1. Жалб этилган маблағлар ва ҳомийлик хайриялари мақсадли ишлатилиши тўғрисида фуқаролар йиғинига (фуқаролар вакилларининг йиғилишига) ҳисобот бериб боради. 2. Жалб этилган маблағлар ва ҳомийлик хайрияларидан фуқаролар йиғини раиси томонидан мақсадли фойдаланилишини ҳамда тайёрланган ҳисобот ва маълумотларнинг тўғрилигини назорат қилади. 3. Жисмоний ва юридик шахсларнинг ёзма сўровлари бўйича, жалб этилган маблағлар ва ҳомийлик хайрияларидан фойдаланишнинг исталган босқичида уларнинг мақсадли сарфланишини текширади ҳар чоракда мунтазам ёзма сўровга асосан
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 30 март,
262-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
nizom
SXEMASI
Fuqarolar yigʻinlari tomonidan jismoniy va yuridik shaxslardan ixtiyoriylik asosida jalb etilgan mablagʻlarni va homiylik xayriyalarini shakllantirish hamda ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
2017 — 2021-yillarda Oʻzbekiston Respublikasini rivojlantirishning beshta ustuvor yoʻnalishi boʻyicha Harakatlar strategiyasini “Faol investitsiyalar va ijtimoiy rivojlanish yili”da amalga oshirishga oid Davlat dasturi ijrosini taʼminlash, shuningdek, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatining moliyaviy asoslarini takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Fuqarolar yigʻinlari tomonidan jismoniy va yuridik shaxslardan ixtiyoriylik asosida jalb etilgan mablagʻlarni va homiylik xayriyalarini shakllantirish hamda ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisida nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatini muvofiqlashtirish boʻyicha respublika kengashi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari, manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda uch oy muddatda fuqarolar yigʻinlari tomonidan jismoniy va yuridik shaxslardan ixtiyoriylik asosida jalb etilgan mablagʻlarni va homiylik xayriyalarini shakllantirish hamda ulardan foydalanish borasidagi bilimlarni oshirishga qaratilgan oʻquv seminarlarini oʻtkazish rejasini ishlab chiqsin va uning amalga oshirilishini taʼminlasin.
3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Vazirlar Mahkamasining Yoshlar siyosati, madaniyat, maʼnaviyat, ommaviy axborot vositalari, ijodiy va jamoat tashkilotlari masalalari kotibiyatiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 30-martdagi 262-son qaroriga ILOVA
Fuqarolar yigʻinlari tomonidan jismoniy va yuridik shaxslardan ixtiyoriylik asosida jalb etilgan mablagʻlarni va homiylik xayriyalarini shakllantirish hamda ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom fuqarolar yigʻinlari tomonidan jismoniy va yuridik shaxslardan ixtiyoriylik asosida jalb etilgan mablagʻlarni va homiylik xayriyalarini shakllantirish hamda ulardan foydalanish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
jismoniy va yuridik shaxslardan ixtiyoriylik asosida jalb etilgan mablagʻlar (keyingi oʻrinlarda jalb etilgan mablagʻlar deb ataladi) — fuqarolar yigʻinining qaroriga asosan ixtiyoriylik asosida jismoniy va yuridik shaxslardan (shartnoma asosida) yigʻib olingan pul mablagʻlari;
homiylik xayriyalari — homiylik maqsadlariga yoʻnaltiriladigan mol-mulk, shu jumladan pul mablagʻlari.
3. Jismoniy va yuridik shaxslar homiylik xayriyalari shaklidagi yordamni qonunchilik hujjatlariga muvofiq ixtiyoriy va begʻaraz amalga oshiradilar.
“Homiylik toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuniga muvofiq qonunga zid boʻlgan har qanday faoliyatni homiylik vositasida qoʻllab-quvvatlash taqiqlanadi.
4. Fuqarolar yigʻinlari tomonidan jismoniy va yuridik shaxslardan ixtiyoriylik asosida va homiylik xayriyalari shaklidagi mablagʻlarni jalb etish, ulardan foydalanish va nazorat qilish ushbu Nizomning ilovasiga muvofiq sxema boʻyicha amalga oshiriladi.
2-bob. Jalb etilgan mablagʻlarni va homiylik xayriyalarini shakllantirish
5. Jalb etilgan mablagʻlarni va homiylik xayriyalarini shakllantirish quyidagilar hisobiga amalga oshiriladi:
fuqarolar yigʻinining maqsadlariga mos keladigan vazifalarni hal etishga doir tadbirlarni amalga oshirish uchun fuqarolar yigʻini (fuqarolar vakillarining yigʻilishi) qaroriga asosan jalb etiladigan mablagʻlar;
hududdagi jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari;
fuqarolar yigʻinlari va yuridik shaxslar oʻrtasida xayriya yordami koʻrsatish toʻgʻrisida tuzilgan shartnomalarga asosan tegishli hududda ishlarni bajarish, xizmatlar koʻrsatish va boshqacha shaklda qoʻllab-quvvatlash ifodalanadigan ixtiyoriy begʻaraz yordamlar.
6. Fuqarolar yigʻinlari tomonidan jalb etilgan mablagʻlar va homiylik xayriyalari Oʻzbekiston Respublikasi aksiyadorlik tijorat Xalq bankining filiallarida ochilgan talab qilib olinguncha depozit hisobraqamlarida belgilangan tartibda jamlanadi.
3-bob. Jalb etilgan mablagʻlar va homiylik xayriyalaridan foydalanish
7. Fuqarolar yigʻinlari tomonidan jalb etilgan mablagʻlar va homiylik xayriyalaridan foydalanish fuqarolar yigʻini kengashining qarori asosida ushbu mablagʻlar va homiylik xayriyalarining maqsadidan kelib chiqib amalga oshiriladi.
Yuridik shaxslardan ixtiyoriylik asosida mablagʻlar jalb etish va ulardan foydalanish fuqarolar yigʻinlari va yuridik shaxslar oʻrtasida xayriya yordami koʻrsatish toʻgʻrisida tuzilgan shartnomalarga muvofiq amalga oshiriladi.
8. Jalb etilgan mablagʻlar va homiylik xayriyalarini boshqarish hamda taqsimlash fuqarolar yigʻini raisi tomonidan amalga oshiriladi.
9. Jalb etilgan mablagʻlar va homiylik xayriyalari, agar boshqa maqsadlarga qaratilgan boʻlmasa yoki xayriya yordami koʻrsatish toʻgʻrisida tuzilgan shartnomalarda boshqacha tartib belgilangan boʻlmasa, quyidagi maqsadlarga sarflanadi:
a) Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalarning aʼzosi boʻlgan yolgʻiz keksalar, nogironligi boʻlgan shaxslar, shuningdek, birinchi navbatdagi hayotiy ehtiyojini taʼminlay olmaydigan kam daromadli, ikki va undan ortiq voyaga yetmagan bolalari bor, boquvchisi nogironligi boʻlgan shaxs yoki mehnat qobiliyatini vaqtincha yoʻqotgan, surunkali kasalni parvarish qilayotgan oilalarga bir martalik moddiy yordam koʻrsatish uchun quyidagicha yoʻnaltiriladi:
uy va kvartiralarni taʼmirlash;
qattiq yoqilgʻi (koʻmir va oʻtin) mahsulotlari bilan taʼminlash;
nogironligi boʻlgan shaxslarni reabilitatsiya qilishning texnik vositalari bilan taʼminlash;
sogʻligʻini tiklash;
kommunal xizmatlar haqini toʻlash;
nikoh va sunnat toʻylarini oʻtkazish.
b) mahallada tabiiy, texnogen va ekologik xususiyatli talofat koʻrgan oilalarga moddiy yordam koʻrsatish;
v) mahalla hududini obodonlashtirish, koʻkalamzorlashtirish va sanitariya jihatdan tozalash hamda kommunal xizmatlar uchun toʻlovlarni amalga oshirish;
g) ijtimoiy infratuzilmani rivojlantirish.
4-bob. Hisob, hisobot va nazorat
10. Fuqarolar yigʻini tomonidan jalb etilgan mablagʻlar va homiylik xayriyalaridan foydalanishning hisobini yuritish, shuningdek, undan foydalanish toʻgʻrisidagi hisobotlarni tuzish va taqdim etish belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
11. Fuqarolar yigʻini huzuridagi Taftish komissiyasi fuqarolar yigʻini raisi tomonidan jalb etilgan mablagʻlar va homiylik xayriyalaridan maqsadli foydalanilishini, shuningdek, ushbu mablagʻlardan foydalanish toʻgʻrisidagi hisobotlarda maʼlumotlarning toʻgʻriligini muntazam nazorat qiladi.
Fuqarolar yigʻini huzuridagi Taftish komissiyasi jismoniy va yuridik shaxslarning yozma soʻrovlari boʻyicha, jalb etilgan mablagʻlar va homiylik xayriyalaridan foydalanishning istalgan bosqichida ularning maqsadli sarflanishini tekshiradi.
12. Fuqarolar yigʻini raisi jalb etilgan mablagʻlar va homiylik xayriyalarining maqsadli ishlatilishi toʻgʻrisida har chorakda fuqarolar yigʻiniga (fuqarolar vakillarining yigʻilishiga) hisobot beradi.
5-bob. Yakunlovchi qoidalar
13. Fuqarolar yigʻini raisi qonunchilik hujjatlariga muvofiq jalb etilgan mablagʻlar va homiylik xayriyalaridan maqsadli foydalanishi va buxgalteriya hisobi toʻgʻri yuritilishi, shuningdek, jalb etilgan mablagʻlar va homiylik xayriyalaridan foydalanish toʻgʻrisidagi hisobotlarning tuzilishi va taqdim etilishi uchun javob beradi.
14. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradi.
Fuqarolar yigʻinlari tomonidan jismoniy va yuridik shaxslardan ixtiyoriylik asosida jalb etilgan mablagʻlarni va homiylik xayriyalarini shakllantirish hamda ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisida nizomga ILOVA
Fuqarolar yigʻinlari tomonidan jismoniy va yuridik shaxslardan ixtiyoriylik asosida va homiylik xayriyalari shaklidagi mablagʻlarni jalb etish, ulardan foydalanish va nazorat qilish
Bosqich Subyekt Tadbirlar Muddat I. Jismoniy va yuridik shaxslardan ixtiyoriylik asosida va homiylik xayriyalari shaklidagi mablagʻlarni jalb etish 1-bosqich Fuqarolar yigʻini Fuqarolar yigʻini raisi, Jismoniy va yuridik shaxslar Fuqarolar yigʻini kengashi 1. Fuqarolar yigʻinining maqsadlariga mos keladigan vazifalarni hal qilishga qaratilgan tadbirlarni amalga oshirish uchun hududdagi jismoniy va yuridik shaxslardan ixtiyoriylik asosida mablagʻ yigʻish boʻyicha fuqarolar yigʻini qarorini qabul qiladi. Fuqarolar yigʻini qaroriga asosan hududdagi jismoniy va yuridik shaxslardan ixtiyoriylik asosida mablagʻlar jalb etadi, homiylik xayriyalarini qabul qiladi. 2. Jismoniy va yuridik shaxslar bilan aniq maqsadlarga yoʻnaltirilgan homiylik xayriyalari boʻyicha shartnoma tuzadi. 3. Tegishli hududda muayyan ishlarni bajarish, xizmatlar koʻrsatish va boshqacha shaklda qoʻllab-quvvatlash boʻyicha ixtiyoriy begʻaraz yordamlar koʻrsatish haqida jismoniy va yuridik shaxslar bilan shartnoma tuzadi. 4. Jalb etilgan mablagʻlar va homiylik xayriyalari Oʻzbekiston Respublikasi aksiyadorlik tijorat Xalq bankining filiallarida ochilgan talab qilib olinguncha depozit hisobraqamlarida jamlaydi. 5. Jalb etilgan mablagʻlar va homiylik xayriyalarini hisobini yuritadi. zaruratga qarab qaror qabul qilinganidan soʻng zaruratga qarab zaruratga qarab mablagʻlar va homiylik xayriyalari kelib tushganidan soʻng II. Jalb etilgan mablagʻlar va homiylik xayriyalaridan foydalanish 2-bosqich Fuqarolar yigʻini raisi 1. Jalb etilgan mablagʻlar va homiylik xayriyalaridan foydalanish boʻyicha fuqarolar yigʻini kengashining qarorini qabul qiladi. 2. Jalb etilgan mablagʻlar va homiylik xayriyalaridan belgilangan maqsadlarda foydalanadi. 3. Jalb etilgan mablagʻlar va homiylik xayriyalarini boshqarish hamda taqsimlashni amalga oshiradi. 4. Jalb etilgan mablagʻlar va homiylik xayriyalari, agar boshqa maqsadlarga qaratilgan boʻlmasa yoki xayriya yordami koʻrsatish toʻgʻrisida tuzilgan shartnomalarda boshqacha tartib belgilangan boʻlmasa, quyidagi: Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalarning aʼzosi boʻlgan yolgʻiz keksalar, nogironligi boʻlgan shaxslar, shuningdek, birinchi navbatdagi hayotiy ehtiyojini taʼminlay olmaydigan kam daromadli, ikki va undan ortiq voyaga yetmagan bolalari bor, boquvchisi nogironligi boʻlgan shaxs yoki mehnat qobiliyatini vaqtincha yoʻqotgan, surunkali kasalni parvarish qilayotgan oilalarga bir martalik moddiy yordam koʻrsatishga; mahalla hududini obodonlashtirish, koʻkalamzorlashtirish va sanitariya jihatdan tozalash hamda kommunal xizmatlar uchun toʻlovlarni amalga oshirishga; ijtimoiy infratuzilmani rivojlantirish maqsadlariga sarflashni amalga oshiradi. zaruratga koʻra qaror qabul qilinganidan soʻng qaror qabul qilinganidan soʻng III. Jalb etilgan mablagʻlar va homiylik xayriyalaridan foydalanishni nazorat qilish 3-bosqich Fuqarolar yigʻini raisi Fuqarolar yigʻini huzuridagi Taftish komissiyasi 1. Jalb etilgan mablagʻlar va homiylik xayriyalari maqsadli ishlatilishi toʻgʻrisida fuqarolar yigʻiniga (fuqarolar vakillarining yigʻilishiga) hisobot berib boradi. 2. Jalb etilgan mablagʻlar va homiylik xayriyalaridan fuqarolar yigʻini raisi tomonidan maqsadli foydalanilishini hamda tayyorlangan hisobot va maʼlumotlarning toʻgʻriligini nazorat qiladi. 3. Jismoniy va yuridik shaxslarning yozma soʻrovlari boʻyicha, jalb etilgan mablagʻlar va homiylik xayriyalaridan foydalanishning istalgan bosqichida ularning maqsadli sarflanishini tekshiradi har chorakda muntazam yozma soʻrovga asosan
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2019-yil 30-mart,
262-son