📅 2019-yil 30-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019-yil 30-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019 йил 30 март · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 30 марта 2019 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 30 March 2019 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
РЎЙХАТИ
Маданият марказлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 28 ноябрдаги ПҚ-4038-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, маданият ва аҳоли дам олиш марказларининг фаолиятини янада ривожлантириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларнинг ёш авлодни тарбиялашдаги ролини ошириш, номоддий маданий мерос дурдоналарини сақлаш ва тарғиб этиш, халқ оғзаки ижодиёти ва ҳаваскорлик санъатини ривожлантириш учун зарур шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 28 ноябрдаги ПҚ-4038-сон қарорида маданият марказлари фаолиятини, жумладан, маданият марказларини янги қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини ташкил этиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 ноябрдаги ПҚ-4038-сон қарори билан тасдиқланган 2019-2020 йилларда маданият марказлари фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) ҳамда 2019 — 2022 йилларда янги қуриладиган, реконструкция қилинадиган, мукаммал таъмирланадиган ва жиҳозланадиган маданият марказларининг манзилли рўйхати (кейинги ўринларда манзилли рўйхат деб аталади) параметрларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан ишчи гуруҳни шакллантирсин ва қатъий назоратни таъминласин.
3. Белгилаб қўйилсинки:
манзилли рўйхатга киритилган туман (шаҳар) маданият марказларини янгидан қуриш ишлари маданият ва аҳоли дам олиш марказлари учун белгиланган тартибда тасдиқланган намунавий лойиҳаларга асосан амалга оширилади;
2023 йилда ва ундан кейинги йилларда манзилли рўйхатга киритилмаган туман (шаҳар) маданият марказларида қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари бўйича баҳолаш тартибига асосан ўтказилган ўрганишлар натижасидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритилади;
маданият марказларини жиҳозлаш ишлари, уларда ташкил этилган тўгараклар, ижодий жамоалар ва тегишли мутахассислар билан таъминланганлик даражасидан келиб чиқиб, манзилли рўйхатда белгиланган маблағлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг талабномасига асосан пудратчи ташкилотлар томонидан амалга оширилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳар йили 1 июлга қадар келгуси йил учун янгидан қурилиши ва реконструкция қилиниши белгиланган маданият марказларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиб, уларнинг белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида маданият марказларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш ишларини келгуси йилларда Ўзбекистон Республикасининг ривожлантириш давлат дастурларига белгиланган тартибда киритилишини таъминласин.
6. Қуйидагилар Дастурни амалга оширишнинг молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
а) маданият марказлари биноларини:
янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш ишлари бўйича — Ўзбекистон Республикасининг ривожлантириш давлат дастурлари доирасида ажратиладиган маблағлар;
мукаммал таъмирлаш ишлари бўйича — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан мақсадли равишда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг марказлашган харажатлар сметасида назарда тутиладиган маблағлар;
б) мукаммал таъмирланадиган маданият марказларини жиҳозлаш ишлари бўйича — Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари;
в) халқаро молия институтларининг имтиёзли кредитлари ва грантлари;
г) жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
д) қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Маданият вазирлигининг асосланган ҳисоб-китобларига кўра, 2019 йил ва кейинги йиллар учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг параметрларини шакллантиришда маданият марказлари биноларини мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш лойиҳалари учун зарур маблағлар ажратиш чораларини кўрсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси» давлат муассасаси маданият марказларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари бўйича буюртмачи этиб белгилансин.
9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Вазирлар Маҳкамасининг «2013 — 2018 йилларда замонавий маданият ва аҳоли дам олиш марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 25 июндаги 178-сон қарорига асосан 2013 — 2018 йилларда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари бошланиб, якунига етказилмаган маданият марказларини 2019 йил 1 августга қадар таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини тўлиқ якунига етказсинлар;
зарур ҳолатларда, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда маданият марказларига янги бино қуриш учун белгиланган тартибда тегишли ер майдонлари ажратсинлар;
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Маданият вазирлиги билан биргаликда маданият марказларини мақбуллаштириш натижасида бўшаб қоладиган ходимларни ишга жойлаштириш учун зарур чоралар кўрсинлар.
10. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги маданият марказларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича бажарилаётган ишларнинг сифати, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши юзасидан давлат архитектура-қурилиш назорати ўрнатсин.
11. Самарасиз фаолият юритаётганлиги сабабли 2019 йил 1 апрелдан эътиборан фаолияти тугатиладиган маданият марказларининг рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Белгилансинки, маданият марказларини мақбуллаштириш натижасида бўшаб қоладиган маблағлар манзилли рўйхатга асосан ташкил этиладиган маданият марказларининг уларни жорий сақлаш билан боғлиқ харажатларига йўналтирилади.
12. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Маданият вазирлиги билан биргаликда маданият марказларини мақбуллаштириш натижасида бўшаб қоладиган ходимларни ишга жойлаштириш учун зарур чоралар кўрсинлар.
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — транспорт вазири А.Ж. Раматов зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 263-сон қарорига ИЛОВА
Самарасиз фаолият юритаётганлиги сабабли 2019 йил 1 апрелдан эътиборан фаолияти тугатиладиган маданият марказларининг
Т/р Маданият маркази номи Туман (шаҳар) номи Маданият маркази жойлашган бино Андижон вилояти 1. «Кенгаш» маданият маркази Андижон шаҳри Ўз биносига эга эмас (7-сон мактаб биносида фаолият олиб боради) 2. «Боғишамол» маданият маркази Андижон шаҳри Ўз биносига эга эмас («Боғишамол» МФЙ биносида фаолият олиб боради) 3. «Гулобод» маданият маркази Андижон туман Ўз биносига эга эмас («Найман» МФЙ биносида фаолият олиб боради) 4. «Асака» (шаҳар) маданият маркази Асака тумани Ўз биносига эга эмас (И. Бухорий кўчасида жойлашган мактаб биносида фаолият олиб боради) 5. «Қоратепа» маданият маркази Асака тумани Ўз биносига эга эмас («Қоратепа» МФЙ биносида фаолият олиб боради) 6. «Қўрғонча» маданият маркази Балиқчи тумани Ўз биносига эга эмас («Қўрғонча» МФЙ биносида фаолият олиб боради) 7. «Булоқбоши» маданият маркази Булоқбоши тумани Ўз биносига эга эмас (М. Исмоилий МФЙ биносида фаолият олиб боради) 8. М. Жалолов номидаги маданият маркази Бўз тумани Ўз биносига эга эмас (19-сон мактаб биносида фаолият олиб боради) 9. «Янгийўл» маданият маркази Шаҳрихон тумани Ўз биносига эга эмас («Янгийўл» МФЙ биносида фаолият олиб боради) 10. «Наргиз» маданият маркази Хўжаобод тумани Ўз биносига эга эмас («Хўжаобод» МФЙ биносида фаолият олиб боради) 11. «Ифтихор» маданият маркази Қўрғонтепа тумани Ўз биносига эга эмас («Ифтихор» МФЙ биносида фаолият олиб боради) 12. «Назармахрам» маданият маркази Шаҳрихон тумани Ўз биносига эга эмас (Назармахрам кўчаси, 6-уйда жойлашган МФЙ биносида фаолият олиб боради) Наманган вилояти 13. «Шодлик» маданият маркази Наманган шаҳри Ўз биносига эга эмас («Шодлик» МФЙ биносида фаолият олиб боради) 14. «Ёртепа» маданият маркази Тўрақўрғон тумани Ўз биносига эга эмас («Ёртепа» МФЙ биносида фаолият олиб боради) 15. «Ахча» маданият маркази Чуст тумани Ўз биносига эга эмас («Ахча» МФЙ биносида фаолият олиб боради) 16. «Ровут» маданият маркази Янгиқўрғон тумани Ўз биносига эга эмас («Ровут» МФЙ биносида фаолият олиб боради) 17. «Бирлашган» маданият маркази Янгиқўрғон тумани Ўз биносига эга эмас («Бирлашган» МФЙ биносида фаолият олиб боради) Самарқанд вилояти 18. 3-сон «Сўғдиёна» маданият маркази Самарқанд шаҳри Ўз биносига эга эмас («Сўғдиёна» МФЙ биносида фаолият олиб боради) 19. 4-сон «Амир Темур» маданият маркази Самарқанд шаҳри Ўз биносига эга эмас (3-сон мактаб биносида фаолият олиб боради) 20. 2-сон «Тошкент» маданият маркази Каттақўрғон шаҳри Ўз биносига эга эмас (25-сон мактаб биносида фаолият олиб боради) 21. 4-сон «Эски Жомбой» маданият маркази Жомбой тумани Ўз биносига эга эмас («Эски Жомбой» МФЙ биносида фаолият олиб боради) 22. 6-сон «Ҳақиқат» маданият маркази Иштихон тумани Ўз биносига эга эмас («Ҳақиқат» МФЙ биносида фаолият олиб боради) 23. 2-сон «Пайшанба» маданият маркази Каттақўрғон тумани Ўз биносига эга эмас («Пайшанба» МФЙ биносида фаолият олиб боради) 24. 6-сон «Каттаминг» маданият маркази Каттақўрғон тумани Ўз биносига эга эмас («Катта-минг» МФЙ биносида фаолият олиб боради) 25. 3-сон «Ислом шоир» маданият маркази Нарпай тумани Ўз биносига эга эмас («Нарпай» МФЙ биносида фаолият олиб боради) 26. 5-сон «Хўжакарзон» маданият маркази Нарпай тумани Ўз биносига эга эмас («Хўжакарзон» МФЙ биносида фаолият олиб боради) 27. 3-сон «Нурбулоқ» маданият маркази Нуробод тумани Ўз биносига эга эмас («Нурбулоқ» МФЙ биносида фаолият олиб боради) 28. 6-сон «Кўктепа» маданият маркази Пайариқ тумани Ўз биносига эга эмас («Кўктепа» МФЙ биносида фаолият олиб боради) 29. 3-сон «Сулув» маданият маркази Пахтачи тумани Ўз биносига эга эмас (1-сон мактаб биносида фаолият олиб боради) 30. 4-сон «Бодой» маданият маркази Пахтачи тумани Ўз биносига эга эмас («Бодой» МФЙ биносида фаолият олиб боради) 31. 5-сон «Олмазор» маданият маркази Тайлоқ тумани Ўз биносига эга эмас («Яланғоя» МФЙ биносида фаолият олиб боради) 32. 2-сон «Қинғир» маданият маркази Ургут тумани Ўз биносига эга эмас (18-сон мактаб биносида фаолият олиб боради) 33. 6-сон «Мўминобод» маданият маркази Ургут тумани Ўз биносига эга эмас («Мўминобод» МФЙ биносида фаолият олиб боради) 34. 8-сон «Қоратепа» маданият маркази Ургут тумани Ўз биносига эга эмас («Қоратепа» МФЙ биносида фаолият олиб боради) Сурхондарё вилояти 35. «Таллимарон» маданият маркази Ангор тумани Ўз биносига эга эмас («Қоратепа» ҚФЙ биносида фаолият олиб боради) 36. «Зартепа» маданият маркази Ангор тумани Ўз биносига эга эмас («Зартепа» МФЙ биносида фаолият олиб боради) 37. «Тортувли» маданият маркази Денов тумани Ўз биносига эга эмас («Тортувли» МФЙ биносида фаолият олиб боради) 38. Т. Шобиров маданият маркази Жарқўрғон тумани Ўз биносига эга эмас (12-сон мактаб биносида фаолият олиб боради) 39. «Сурхон» маданият маркази Жарқўрғон тумани Ўз биносига эга эмас («Сурхон» МФЙ биносида фаолият олиб боради) 40. «Ёшғайрат» маданият маркази Шўрчи тумани Ўз биносига эга эмас («Ёшғайрат» МФЙ биносида фаолият олиб боради) 41. «Пахтакор 2» маданият маркази Қизириқ тумани Ўз биносига эга эмас (тумандаги 13-сон мактаб биносида фаолият олиб боради) 42. «Қизириқ» маданият маркази Қизириқ тумани Ўз биносига эга эмас («Қизириқ» МФЙ биносида фаолият олиб боради) Тошкент вилояти 43. «Оққовоқ» маданият маркази Қибрай тумани Ўз биносига эга эмас («Оққовоқ» МФЙ биносида фаолият олиб боради) 44. «Ачамайли» маданият маркази Бўка тумани Ўз биносига эга эмас («Ачамайли» МФЙ биносида фаолият олиб боради) 45. «Чиғатой» маданият маркази Бўка тумани Ўз биносига эга эмас ( биноси авария ҳолатида бўлганлиги сабабли 2018 йилда белгиланган тартибда бузилган) 46. «Хўжақўрғон» маданият маркази Бўка тумани Ўз биносига эга эмас («Хўжақўрғон» МФЙ биносида фаолият олиб боради) 47. «Қумовул» маданият маркази Ўрта Чирчиқ тумани Ўз биносига эга эмас («Кўктепа» ҚФЙ маънавият ва маърифат маркази биносида фаолият олиб боради) 48. «Заркент» маданият маркази Паркент тумани Ўз биносига эга эмас (24-сон мактаб биносида фаолият олиб боради) 49. «Сарюз» маданият маркази Бекобод тумани Ўз биносига эга эмас («Сарюз» МФЙ биносида фаолият олиб боради) 50. «Маданият» маданият маркази Бекобод тумани Ўз биносига эга эмас («Маданият» МФЙ биносида фаолият олиб боради) 51. «Туркистон» маданият маркази Зангиота тумани Ўз биносига эга эмас («Иттифоқ» МФЙ биносида фаолият олиб боради) Фарғона вилояти 52. «Шолдрама» маданият маркази Марғилон шаҳри Ўз биносига эга эмас (17-сон мактаб биносида фаолият олиб боради) 53. «Сўфон» маданият маркази Қувасой шаҳри Ўз биносига эга эмас («Сўфон» МФЙ биносида фаолият олиб боради) 54. «Қашқар» маданият маркази Бешарик тумани Ўз биносига эга эмас ( «Қашқар» МФЙ биносида фаолият олиб боради) 55. «Янги қишлоқ» маданият маркази Бешарик тумани Ўз биносига эга эмас ( «Янги Қишлоқ» ҚФЙ биносида фаолият олиб боради) 56. «Файзиобод» маданият маркази Олтиариқ тумани Ўз биносига эга эмас ( «Файзиобод» ҚФЙ биносида фаолият олиб боради) 57. «Обишир» маданият маркази Сўх тумани Ўз биносига эга эмас («Обишир» МФЙ биносида фаолият олиб боради) 58. «Султонобод» маданият маркази Қува тумани Ўз биносига эга эмас ( «Иттифоқ» ҚФЙ биносида фаолият олиб боради) 59. «Ямбарак» маданият маркази Фарғона тумани Ўз биносига эга эмас ( «Ямбарак» ҚФЙ биносида фаолият олиб боради) Қашқадарё вилояти 60. «Батош» маданият маркази Ғузор тумани Ўз биносига эга эмас («Ғузор» ҚФЙ биносида фаолият олиб боради) 61. «Гулшан» маданият маркази Ғузор тумани Ўз биносига эга эмас ( «Жарариқ» ҚФЙ биносида фаолият олиб боради) 62. «Пўлати» маданият маркази Косон тумани Ўз биносига эга эмас («Пўлати» ҚФЙ биносида фаолият олиб боради) 63. «Қоратепа» маданият маркази Қамаши тумани Ўз биносига эга эмас («Қоратепа» МФЙ биносида фаолият олиб боради) 64. «Қорабоғ» маданият маркази Қамаши тумани Ўз биносига эга эмас («Қорабоғ» МФЙ биносида фаолият олиб боради) 65. «Қамай» маданият маркази Қамаши тумани Ўз биносига эга эмас («Қамай» ҚФЙ биносида фаолият олиб боради) 66. «Чим» маданият маркази Қамаши тумани Ўз биносига эга эмас («Кўктепа» МФЙ биносида фаолият олиб боради) 67. «Дам» маданият маркази Чироқчи тумани Ўз биносига эга эмас («Дам» МФЙ биносида фаолият олиб боради) 68. «Чияли» маданият маркази Чироқчи тумани Ўз биносига эга эмас («Чияли» ҚФЙ биносида фаолият олиб боради) 69. «Қаторбоғ» маданият маркази Китоб тумани Ўз биносига эга эмас («Қаторбоғ» МФЙ биносида фаолият олиб боради) 70. «Бектемир» маданият маркази Китоб тумани Ўз биносига эга эмас («Бектемир» МФЙ биносида фаолият олиб боради) 71. «Қайнарбулоқ» маданият маркази Китоб тумани Ўз биносига эга эмас («Йўлдош шаҳарча» МФЙ биносида фаолият олиб боради) 72. «Паландара» маданият маркази Китоб тумани Ўз биносига эга эмас («Паландара» ҚФЙ биносида фаолият олиб боради) 73. «Қовчин» маданият маркази Қарши тумани Ўз биносига эга эмас ( «Қовчин» ҚФЙ биносида фаолият олиб боради) 74. «Маърифат гулшани» маданият маркази Яккабоғ тумани Ўз биносига эга эмас («Қатағон» ҚФЙ биносида фаолият олиб боради)
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 30 март,
263-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
ROʻYXATI
Madaniyat markazlari faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasida milliy madaniyatni yanada rivojlantirish konsepsiyasini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2018-yil 28-noyabrdagi PQ-4038-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, madaniyat va aholi dam olish markazlarining faoliyatini yanada rivojlantirish, moddiy-texnik bazasini mustahkamlash, ularning yosh avlodni tarbiyalashdagi rolini oshirish, nomoddiy madaniy meros durdonalarini saqlash va targʻib etish, xalq ogʻzaki ijodiyoti va havaskorlik sanʼatini rivojlantirish uchun zarur sharoitlar yaratish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasida milliy madaniyatni yanada rivojlantirish konsepsiyasini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2018-yil 28-noyabrdagi PQ-4038-son qarorida madaniyat markazlari faoliyatini, jumladan, madaniyat markazlarini yangi qurish, rekonstruksiya qilish, mukammal taʼmirlash va jihozlash ishlarini tashkil etish belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi bir hafta muddatda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 28-noyabrdagi PQ-4038-son qarori bilan tasdiqlangan 2019-2020-yillarda madaniyat markazlari faoliyatini yanada rivojlantirish va takomillashtirish boʻyicha chora-tadbirlar dasturi (keyingi oʻrinlarda Dastur deb ataladi) hamda 2019 — 2022-yillarda yangi quriladigan, rekonstruksiya qilinadigan, mukammal taʼmirlanadigan va jihozlanadigan madaniyat markazlarining manzilli roʻyxati (keyingi oʻrinlarda manzilli roʻyxat deb ataladi) parametrlarining oʻz vaqtida va sifatli bajarilishi yuzasidan ishchi guruhni shakllantirsin va qatʼiy nazoratni taʼminlasin.
3. Belgilab qoʻyilsinki:
manzilli roʻyxatga kiritilgan tuman (shahar) madaniyat markazlarini yangidan qurish ishlari madaniyat va aholi dam olish markazlari uchun belgilangan tartibda tasdiqlangan namunaviy loyihalarga asosan amalga oshiriladi;
2023-yilda va undan keyingi yillarda manzilli roʻyxatga kiritilmagan tuman (shahar) madaniyat markazlarida qurilish-taʼmirlash va jihozlash ishlari boʻyicha baholash tartibiga asosan oʻtkazilgan oʻrganishlar natijasidan kelib chiqib, Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi tomonidan Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritiladi;
madaniyat markazlarini jihozlash ishlari, ularda tashkil etilgan toʻgaraklar, ijodiy jamoalar va tegishli mutaxassislar bilan taʼminlanganlik darajasidan kelib chiqib, manzilli roʻyxatda belgilangan mablagʻlar doirasida Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligining talabnomasiga asosan pudratchi tashkilotlar tomonidan amalga oshiriladi.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi har yili 1-iyulga qadar kelgusi yil uchun yangidan qurilishi va rekonstruksiya qilinishi belgilangan madaniyat markazlarining loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqib, ularning belgilangan tartibda davlat ekspertizasidan oʻtkazilishini taʼminlasin.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda tasdiqlangan loyiha-smeta hujjatlari asosida madaniyat markazlarini yangidan qurish, rekonstruksiya qilish va jihozlash ishlarini kelgusi yillarda Oʻzbekiston Respublikasining rivojlantirish davlat dasturlariga belgilangan tartibda kiritilishini taʼminlasin.
6. Quyidagilar Dasturni amalga oshirishning moliyalashtirish manbalari etib belgilansin:
a) madaniyat markazlari binolarini:
yangidan qurish, rekonstruksiya qilish va jihozlash ishlari boʻyicha — Oʻzbekiston Respublikasining rivojlantirish davlat dasturlari doirasida ajratiladigan mablagʻlar;
mukammal taʼmirlash ishlari boʻyicha — Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlaridan maqsadli ravishda Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligining markazlashgan xarajatlar smetasida nazarda tutiladigan mablagʻlar;
b) mukammal taʼmirlanadigan madaniyat markazlarini jihozlash ishlari boʻyicha — Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi huzuridagi Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari;
v) xalqaro moliya institutlarining imtiyozli kreditlari va grantlari;
g) jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari;
d) qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi Madaniyat vazirligining asoslangan hisob-kitoblariga koʻra, 2019-yil va keyingi yillar uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetining parametrlarini shakllantirishda madaniyat markazlari binolarini mukammal taʼmirlash va jihozlash loyihalari uchun zarur mablagʻlar ajratish choralarini koʻrsin.
8. Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi huzuridagi “Yagona buyurtmachi xizmati” injiniring kompaniyasi” davlat muassasasi madaniyat markazlarini yangidan qurish, rekonstruksiya qilish, mukammal taʼmirlash va jihozlash ishlari boʻyicha buyurtmachi etib belgilansin.
9. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari:
Vazirlar Mahkamasining “2013 — 2018-yillarda zamonaviy madaniyat va aholi dam olish markazlarini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2013-yil 25-iyundagi 178-son qaroriga asosan 2013 — 2018-yillarda mahalliy budjet mablagʻlari hisobidan mukammal taʼmirlash va jihozlash ishlari boshlanib, yakuniga yetkazilmagan madaniyat markazlarini 2019-yil 1-avgustga qadar taʼmirlash va jihozlash ishlarini toʻliq yakuniga yetkazsinlar;
zarur holatlarda, Oʻzbekiston Respublikasi Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasi bilan birgalikda madaniyat markazlariga yangi bino qurish uchun belgilangan tartibda tegishli yer maydonlari ajratsinlar;
Oʻzbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi hamda Madaniyat vazirligi bilan birgalikda madaniyat markazlarini maqbullashtirish natijasida boʻshab qoladigan xodimlarni ishga joylashtirish uchun zarur choralar koʻrsinlar.
10. Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish vazirligi madaniyat markazlarini yangidan qurish, rekonstruksiya qilish va mukammal taʼmirlash boʻyicha bajarilayotgan ishlarning sifati, shaharsozlik normalari va qoidalariga rioya etilishi yuzasidan davlat arxitektura-qurilish nazorati oʻrnatsin.
11. Samarasiz faoliyat yuritayotganligi sababli 2019-yil 1-apreldan eʼtiboran faoliyati tugatiladigan madaniyat markazlarining roʻyxati ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
Belgilansinki, madaniyat markazlarini maqbullashtirish natijasida boʻshab qoladigan mablagʻlar manzilli roʻyxatga asosan tashkil etiladigan madaniyat markazlarining ularni joriy saqlash bilan bogʻliq xarajatlariga yoʻnaltiriladi.
12. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Oʻzbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi hamda Madaniyat vazirligi bilan birgalikda madaniyat markazlarini maqbullashtirish natijasida boʻshab qoladigan xodimlarni ishga joylashtirish uchun zarur choralar koʻrsinlar.
13. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi oʻrinbosari — transport vaziri A.J. Ramatov zimmasiga hamda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Yoshlar siyosati, madaniyat, maʼnaviyat, ommaviy axborot vositalari, ijodiy va jamoat tashkilotlari masalalari kotibiyatiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 30-martdagi 263-son qaroriga ILOVA
Samarasiz faoliyat yuritayotganligi sababli 2019-yil 1-apreldan eʼtiboran faoliyati tugatiladigan madaniyat markazlarining
T/r Madaniyat markazi nomi Tuman (shahar) nomi Madaniyat markazi joylashgan bino Andijon viloyati 1. “Kengash” madaniyat markazi Andijon shahri Oʻz binosiga ega emas (7-son maktab binosida faoliyat olib boradi) 2. “Bogʻishamol” madaniyat markazi Andijon shahri Oʻz binosiga ega emas (“Bogʻishamol” MFY binosida faoliyat olib boradi) 3. “Gulobod” madaniyat markazi Andijon tuman Oʻz binosiga ega emas (“Nayman” MFY binosida faoliyat olib boradi) 4. “Asaka” (shahar) madaniyat markazi Asaka tumani Oʻz binosiga ega emas (I. Buxoriy koʻchasida joylashgan maktab binosida faoliyat olib boradi) 5. “Qoratepa” madaniyat markazi Asaka tumani Oʻz binosiga ega emas (“Qoratepa” MFY binosida faoliyat olib boradi) 6. “Qoʻrgʻoncha” madaniyat markazi Baliqchi tumani Oʻz binosiga ega emas (“Qoʻrgʻoncha” MFY binosida faoliyat olib boradi) 7. “Buloqboshi” madaniyat markazi Buloqboshi tumani Oʻz binosiga ega emas (M. Ismoiliy MFY binosida faoliyat olib boradi) 8. M. Jalolov nomidagi madaniyat markazi Boʻz tumani Oʻz binosiga ega emas (19-son maktab binosida faoliyat olib boradi) 9. “Yangiyoʻl” madaniyat markazi Shahrixon tumani Oʻz binosiga ega emas (“Yangiyoʻl” MFY binosida faoliyat olib boradi) 10. “Nargiz” madaniyat markazi Xoʻjaobod tumani Oʻz binosiga ega emas (“Xoʻjaobod” MFY binosida faoliyat olib boradi) 11. “Iftixor” madaniyat markazi Qoʻrgʻontepa tumani Oʻz binosiga ega emas (“Iftixor” MFY binosida faoliyat olib boradi) 12. “Nazarmaxram” madaniyat markazi Shahrixon tumani Oʻz binosiga ega emas (Nazarmaxram koʻchasi, 6-uyda joylashgan MFY binosida faoliyat olib boradi) Namangan viloyati 13. “Shodlik” madaniyat markazi Namangan shahri Oʻz binosiga ega emas (“Shodlik” MFY binosida faoliyat olib boradi) 14. “Yortepa” madaniyat markazi Toʻraqoʻrgʻon tumani Oʻz binosiga ega emas (“Yortepa” MFY binosida faoliyat olib boradi) 15. “Axcha” madaniyat markazi Chust tumani Oʻz binosiga ega emas (“Axcha” MFY binosida faoliyat olib boradi) 16. “Rovut” madaniyat markazi Yangiqoʻrgʻon tumani Oʻz binosiga ega emas (“Rovut” MFY binosida faoliyat olib boradi) 17. “Birlashgan” madaniyat markazi Yangiqoʻrgʻon tumani Oʻz binosiga ega emas (“Birlashgan” MFY binosida faoliyat olib boradi) Samarqand viloyati 18. 3-son “Soʻgʻdiyona” madaniyat markazi Samarqand shahri Oʻz binosiga ega emas (“Soʻgʻdiyona” MFY binosida faoliyat olib boradi) 19. 4-son “Amir Temur” madaniyat markazi Samarqand shahri Oʻz binosiga ega emas (3-son maktab binosida faoliyat olib boradi) 20. 2-son “Toshkent” madaniyat markazi Kattaqoʻrgʻon shahri Oʻz binosiga ega emas (25-son maktab binosida faoliyat olib boradi) 21. 4-son “Eski Jomboy” madaniyat markazi Jomboy tumani Oʻz binosiga ega emas (“Eski Jomboy” MFY binosida faoliyat olib boradi) 22. 6-son “Haqiqat” madaniyat markazi Ishtixon tumani Oʻz binosiga ega emas (“Haqiqat” MFY binosida faoliyat olib boradi) 23. 2-son “Payshanba” madaniyat markazi Kattaqoʻrgʻon tumani Oʻz binosiga ega emas (“Payshanba” MFY binosida faoliyat olib boradi) 24. 6-son “Kattaming” madaniyat markazi Kattaqoʻrgʻon tumani Oʻz binosiga ega emas (“Katta-ming” MFY binosida faoliyat olib boradi) 25. 3-son “Islom shoir” madaniyat markazi Narpay tumani Oʻz binosiga ega emas (“Narpay” MFY binosida faoliyat olib boradi) 26. 5-son “Xoʻjakarzon” madaniyat markazi Narpay tumani Oʻz binosiga ega emas (“Xoʻjakarzon” MFY binosida faoliyat olib boradi) 27. 3-son “Nurbuloq” madaniyat markazi Nurobod tumani Oʻz binosiga ega emas (“Nurbuloq” MFY binosida faoliyat olib boradi) 28. 6-son “Koʻktepa” madaniyat markazi Payariq tumani Oʻz binosiga ega emas (“Koʻktepa” MFY binosida faoliyat olib boradi) 29. 3-son “Suluv” madaniyat markazi Paxtachi tumani Oʻz binosiga ega emas (1-son maktab binosida faoliyat olib boradi) 30. 4-son “Bodoy” madaniyat markazi Paxtachi tumani Oʻz binosiga ega emas (“Bodoy” MFY binosida faoliyat olib boradi) 31. 5-son “Olmazor” madaniyat markazi Tayloq tumani Oʻz binosiga ega emas (“Yalangʻoya” MFY binosida faoliyat olib boradi) 32. 2-son “Qingʻir” madaniyat markazi Urgut tumani Oʻz binosiga ega emas (18-son maktab binosida faoliyat olib boradi) 33. 6-son “Moʻminobod” madaniyat markazi Urgut tumani Oʻz binosiga ega emas (“Moʻminobod” MFY binosida faoliyat olib boradi) 34. 8-son “Qoratepa” madaniyat markazi Urgut tumani Oʻz binosiga ega emas (“Qoratepa” MFY binosida faoliyat olib boradi) Surxondaryo viloyati 35. “Tallimaron” madaniyat markazi Angor tumani Oʻz binosiga ega emas (“Qoratepa” QFY binosida faoliyat olib boradi) 36. “Zartepa” madaniyat markazi Angor tumani Oʻz binosiga ega emas (“Zartepa” MFY binosida faoliyat olib boradi) 37. “Tortuvli” madaniyat markazi Denov tumani Oʻz binosiga ega emas (“Tortuvli” MFY binosida faoliyat olib boradi) 38. T. Shobirov madaniyat markazi Jarqoʻrgʻon tumani Oʻz binosiga ega emas (12-son maktab binosida faoliyat olib boradi) 39. “Surxon” madaniyat markazi Jarqoʻrgʻon tumani Oʻz binosiga ega emas (“Surxon” MFY binosida faoliyat olib boradi) 40. “Yoshgʻayrat” madaniyat markazi Shoʻrchi tumani Oʻz binosiga ega emas (“Yoshgʻayrat” MFY binosida faoliyat olib boradi) 41. “Paxtakor 2” madaniyat markazi Qiziriq tumani Oʻz binosiga ega emas (tumandagi 13-son maktab binosida faoliyat olib boradi) 42. “Qiziriq” madaniyat markazi Qiziriq tumani Oʻz binosiga ega emas (“Qiziriq” MFY binosida faoliyat olib boradi) Toshkent viloyati 43. “Oqqovoq” madaniyat markazi Qibray tumani Oʻz binosiga ega emas (“Oqqovoq” MFY binosida faoliyat olib boradi) 44. “Achamayli” madaniyat markazi Boʻka tumani Oʻz binosiga ega emas (“Achamayli” MFY binosida faoliyat olib boradi) 45. “Chigʻatoy” madaniyat markazi Boʻka tumani Oʻz binosiga ega emas ( binosi avariya holatida boʻlganligi sababli 2018-yilda belgilangan tartibda buzilgan) 46. “Xoʻjaqoʻrgʻon” madaniyat markazi Boʻka tumani Oʻz binosiga ega emas (“Xoʻjaqoʻrgʻon” MFY binosida faoliyat olib boradi) 47. “Qumovul” madaniyat markazi Oʻrta Chirchiq tumani Oʻz binosiga ega emas (“Koʻktepa” QFY maʼnaviyat va maʼrifat markazi binosida faoliyat olib boradi) 48. “Zarkent” madaniyat markazi Parkent tumani Oʻz binosiga ega emas (24-son maktab binosida faoliyat olib boradi) 49. “Saryuz” madaniyat markazi Bekobod tumani Oʻz binosiga ega emas (“Saryuz” MFY binosida faoliyat olib boradi) 50. “Madaniyat” madaniyat markazi Bekobod tumani Oʻz binosiga ega emas (“Madaniyat” MFY binosida faoliyat olib boradi) 51. “Turkiston” madaniyat markazi Zangiota tumani Oʻz binosiga ega emas (“Ittifoq” MFY binosida faoliyat olib boradi) Fargʻona viloyati 52. “Sholdrama” madaniyat markazi Margʻilon shahri Oʻz binosiga ega emas (17-son maktab binosida faoliyat olib boradi) 53. “Soʻfon” madaniyat markazi Quvasoy shahri Oʻz binosiga ega emas (“Soʻfon” MFY binosida faoliyat olib boradi) 54. “Qashqar” madaniyat markazi Besharik tumani Oʻz binosiga ega emas ( “Qashqar” MFY binosida faoliyat olib boradi) 55. “Yangi qishloq” madaniyat markazi Besharik tumani Oʻz binosiga ega emas ( “Yangi Qishloq” QFY binosida faoliyat olib boradi) 56. “Fayziobod” madaniyat markazi Oltiariq tumani Oʻz binosiga ega emas ( “Fayziobod” QFY binosida faoliyat olib boradi) 57. “Obishir” madaniyat markazi Soʻx tumani Oʻz binosiga ega emas (“Obishir” MFY binosida faoliyat olib boradi) 58. “Sultonobod” madaniyat markazi Quva tumani Oʻz binosiga ega emas ( “Ittifoq” QFY binosida faoliyat olib boradi) 59. “Yambarak” madaniyat markazi Fargʻona tumani Oʻz binosiga ega emas ( “Yambarak” QFY binosida faoliyat olib boradi) Qashqadaryo viloyati 60. “Batosh” madaniyat markazi Gʻuzor tumani Oʻz binosiga ega emas (“Gʻuzor” QFY binosida faoliyat olib boradi) 61. “Gulshan” madaniyat markazi Gʻuzor tumani Oʻz binosiga ega emas ( “Jarariq” QFY binosida faoliyat olib boradi) 62. “Poʻlati” madaniyat markazi Koson tumani Oʻz binosiga ega emas (“Poʻlati” QFY binosida faoliyat olib boradi) 63. “Qoratepa” madaniyat markazi Qamashi tumani Oʻz binosiga ega emas (“Qoratepa” MFY binosida faoliyat olib boradi) 64. “Qorabogʻ” madaniyat markazi Qamashi tumani Oʻz binosiga ega emas (“Qorabogʻ” MFY binosida faoliyat olib boradi) 65. “Qamay” madaniyat markazi Qamashi tumani Oʻz binosiga ega emas (“Qamay” QFY binosida faoliyat olib boradi) 66. “Chim” madaniyat markazi Qamashi tumani Oʻz binosiga ega emas (“Koʻktepa” MFY binosida faoliyat olib boradi) 67. “Dam” madaniyat markazi Chiroqchi tumani Oʻz binosiga ega emas (“Dam” MFY binosida faoliyat olib boradi) 68. “Chiyali” madaniyat markazi Chiroqchi tumani Oʻz binosiga ega emas (“Chiyali” QFY binosida faoliyat olib boradi) 69. “Qatorbogʻ” madaniyat markazi Kitob tumani Oʻz binosiga ega emas (“Qatorbogʻ” MFY binosida faoliyat olib boradi) 70. “Bektemir” madaniyat markazi Kitob tumani Oʻz binosiga ega emas (“Bektemir” MFY binosida faoliyat olib boradi) 71. “Qaynarbuloq” madaniyat markazi Kitob tumani Oʻz binosiga ega emas (“Yoʻldosh shaharcha” MFY binosida faoliyat olib boradi) 72. “Palandara” madaniyat markazi Kitob tumani Oʻz binosiga ega emas (“Palandara” QFY binosida faoliyat olib boradi) 73. “Qovchin” madaniyat markazi Qarshi tumani Oʻz binosiga ega emas ( “Qovchin” QFY binosida faoliyat olib boradi) 74. “Maʼrifat gulshani” madaniyat markazi Yakkabogʻ tumani Oʻz binosiga ega emas (“Qatagʻon” QFY binosida faoliyat olib boradi)
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2019-yil 30-mart,
263-son