📅 2019-yil 30-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019-yil 30-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019 йил 30 март · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 30 марта 2019 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 30 March 2019 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ШТАТЛАРИ
«Дийдор» ёшлар экспериментал театр-студияси» фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 31 майдаги ПҚ-3022-сон қарори ҳамда мамлакатимизда театр санъатини янада ривожлантириш, театрлаштирилган тадбирлар ўтказишнинг ғоявий-бадиий савиясини, таъсирчанлигини кучайтириш, истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижодий салоҳиятини ошириш, юқори малакали театр режиссёрлари ва актёрларини амалий тайёрлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон театр арбоблари уюшмаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Маданият вазирлиги муассислигидаги «Дийдор» режиссёрлик ва актёрлик маҳорати театр-студияси» давлат муассасаси негизида «Дийдор» ёшлар экспериментал театр-студияси» давлат муассасасини (кейинги ўринларда театр-студия деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
2. Қуйидагилар театр-студиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
мамлакатимизда театр санъатини янада ривожлантириш, театрлаштирилган оммавий тадбирларнинг ғоявий-бадиий савияси ва таъсирчанлигини кучайтириш, истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижодий салоҳиятини ошириш, юқори малакали театр ижодкорларини амалий тайёрлаш;
театр санъати соҳасида малакали ёш режиссёрлар, актёрлар, драматурглар, нотиқлик санъати бўйича мутахассисларни излаб топиш ва уларнинг маҳоратини ошириш мақсадида профессионал труппа ҳамда ҳаваскорлик жамоасини ташкил этиш;
актёрлик санъати ва режиссёрлик бўйича театр ва санъат муассасаларининг ижодий ходимлари ҳамда олий ва ўрта махсус таълим муассасаларининг талаба ва ўқувчилари учун амалиёт курслари (ижодий устахона) ташкил этиш;
хорижий давлатлардан малакали мутахассисларни жалб этган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги театрларнинг ёш истеъдодли актёрлари ва бошқа ижодий ходимлари учун доимий равишда тренинг, маҳорат дарслари, театр санъати билан боғлиқ ўқув-тажриба машғулотлари ҳамда махсус лойиҳа бўйича тажриба спектакллари яратиш;
мамлакатимизда ва хорижий давлатларда гастроль фаолияти, фестиваль, кўрик-танлов, театрлаштирилган шоулар, маърузалар, маданият, санъат, илм-фаннинг атоқли арбоблари билан учрашувлар, дам олиш ва ижодий кечалар, мақсадли театрлаштирилган маросим кечалари ва бошқа томоша тадбирларини ташкил қилиш ва ўтказишни таъминлаш.
3. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг «Дийдор» ёшлар экспериментал театр-студияси» давлат муассасаси штатлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Қуйидагилар театр-студия фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
театр-студиянинг спектакль, томошалар намойиши ва гастроль фаолиятидан тушадиган маблағлар;
халқаро молия институтлари ҳамда донор ташкилотлар грантлари;
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Бунда, театр-студияга Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағлар унинг ўз даромадлари билан қопланмаган қисми учун ажратилади.
5. Белгилаб қўйилсинки, театр-студия «Дийдор» режиссёрлик ва актёрлик маҳорати театр-студияси» давлат муассасасининг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
6. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг театр-студиянинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Буюк Ипак йўли кўчаси, Марказ-1 мавзеси, 9-уй манзилида жойлашган бинонинг бир қисмини (248 кв.м.) театр-студияга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида текин бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир ой муддатда мазкур объектни белгиланган тартибда топширсин, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги қабул қилиб олсин ҳамда ундан самарали фойдаланилишини таъминласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги:
бир ой муддатда театр-студиянинг янги таҳрирдаги уставининг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини;
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, Ўзбекистон давлат консерваторияси талабаларининг тажриба-амалиёт дарсларини театр-студияда ташкил этиш ҳамда театр-студияда таҳсил олаётган иқтидорли ёш режиссёр ва актёрларнинг Тошкент шаҳрида яшаши учун Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига қарашли ётоқхоналарда зарур шарт-шароитлар яратишни таъминласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Дийдор» режиссёрлик ва актёрлик маҳорати театр-студияси» давлат муассасасини ташкил этиш тўғрисида» 2012 йил 20 февралдаги 43-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 й., 8-9-сон, 80-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
10. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Б.С. Сайфуллаев зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 266-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг «Дийдор» ёшлар экспериментал театр-студияси» давлат муассасаси
Т/р Таркибий бўлинмалар ва лавозимларнинг номи Штат бирлигининг сони Маъмурий бошқарув ходимлари 1. Директор 1 2. Бош муҳандис 1 3. Бош ҳисобчи 1 Бадиий бошқарув ходимлари 4. Бадиий раҳбар 1 5. Труппа раҳбари 1 Бадиий ходимлар 6. Саҳналаштирувчи режиссёр 2 7. Рассом 1 8. Овоз режиссёри 1 9. Либос (костюм) бўйича рассом 1 Ижодий ходимлар 10. Драма артистлари 20 Мутахассислар 11. Юрисконсульт 0,5 12. Кадрлар бўйича инспектор 0,5 13. Ўқитувчи 10 Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар 14. Ишлаб чиқариш ва хизмат хоналари фарроши * 15. Қоровул (охранник) * 16. Юк автомашинаси ҳайдовчиси * 17. Енгил автомашина ҳайдовчиси * 18. Автобус ҳайдовчиси * 19. Чироқ устаси 1 20. Бутафор 1 21. Саҳна машинисти 3 22. Пардоз устаси (гример-постижер) 1 23. Либосчи (костюмер) 1 24. Кийим бичувчи (закройщик) 1 25. Иш юритувчи (делопроизводитель) 1
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 266-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистонда театр ва мусиқа санъатини янада ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонни амалга ошириш масалалари ҳақида» 1995 йил 28 октябрдаги 415-сон қарорининг 1-иловасидаги «Дийдор» режиссёрлик ва актёрлик маҳорати театр-студияси» давлат муассасаси» сўзлари «Дийдор» ёшлар экспериментал театр-студияси» давлат муассасаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантиришнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 19 июндаги 458-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2018 й., 25-сон, 500-модда) рус тили матнидаги 2-иловасида «Театра-студии «Дийдор» режиссерского и актерского мастерства» сўзлари «Государственного учреждения «Молодежного экспериментального театра-студии «Дийдор»» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 30 март,
266-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
SHTATLARI
“Diydor” yoshlar eksperimental teatr-studiyasi” faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Madaniyat va sanʼat sohasini yanada rivojlantirish va takomillashtirishga qaratilgan chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2017-yil 31-maydagi PQ-3022-son qarori hamda mamlakatimizda teatr sanʼatini yanada rivojlantirish, teatrlashtirilgan tadbirlar oʻtkazishning gʻoyaviy-badiiy saviyasini, taʼsirchanligini kuchaytirish, isteʼdodli yoshlarni qoʻllab-quvvatlash, ularning ijodiy salohiyatini oshirish, yuqori malakali teatr rejissyorlari va aktyorlarini amaliy tayyorlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi, Oʻzbekiston teatr arboblari uyushmasi va Toshkent shahar hokimligining Madaniyat vazirligi muassisligidagi “Diydor” rejissyorlik va aktyorlik mahorati teatr-studiyasi” davlat muassasasi negizida “Diydor” yoshlar eksperimental teatr-studiyasi” davlat muassasasini (keyingi oʻrinlarda teatr-studiya deb ataladi) tashkil etish toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin.
2. Quyidagilar teatr-studiyaning asosiy vazifalari hisoblanadi:
mamlakatimizda teatr sanʼatini yanada rivojlantirish, teatrlashtirilgan ommaviy tadbirlarning gʻoyaviy-badiiy saviyasi va taʼsirchanligini kuchaytirish, isteʼdodli yoshlarni qoʻllab-quvvatlash, ularning ijodiy salohiyatini oshirish, yuqori malakali teatr ijodkorlarini amaliy tayyorlash;
teatr sanʼati sohasida malakali yosh rejissyorlar, aktyorlar, dramaturglar, notiqlik sanʼati boʻyicha mutaxassislarni izlab topish va ularning mahoratini oshirish maqsadida professional truppa hamda havaskorlik jamoasini tashkil etish;
aktyorlik sanʼati va rejissyorlik boʻyicha teatr va sanʼat muassasalarining ijodiy xodimlari hamda oliy va oʻrta maxsus taʼlim muassasalarining talaba va oʻquvchilari uchun amaliyot kurslari (ijodiy ustaxona) tashkil etish;
xorijiy davlatlardan malakali mutaxassislarni jalb etgan holda Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahridagi teatrlarning yosh isteʼdodli aktyorlari va boshqa ijodiy xodimlari uchun doimiy ravishda trening, mahorat darslari, teatr sanʼati bilan bogʻliq oʻquv-tajriba mashgʻulotlari hamda maxsus loyiha boʻyicha tajriba spektakllari yaratish;
mamlakatimizda va xorijiy davlatlarda gastrol faoliyati, festival, koʻrik-tanlov, teatrlashtirilgan shoular, maʼruzalar, madaniyat, sanʼat, ilm-fanning atoqli arboblari bilan uchrashuvlar, dam olish va ijodiy kechalar, maqsadli teatrlashtirilgan marosim kechalari va boshqa tomosha tadbirlarini tashkil qilish va oʻtkazishni taʼminlash.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligining “Diydor” yoshlar eksperimental teatr-studiyasi” davlat muassasasi shtatlari 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
4. Quyidagilar teatr-studiya faoliyatini moliyalashtirish manbalari etib belgilansin:
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari;
teatr-studiyaning spektakl, tomoshalar namoyishi va gastrol faoliyatidan tushadigan mablagʻlar;
xalqaro moliya institutlari hamda donor tashkilotlar grantlari;
yuridik va jismoniy shaxslarning homiylik xayriyalari;
qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar.
Bunda, teatr-studiyaga Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan mablagʻlar uning oʻz daromadlari bilan qoplanmagan qismi uchun ajratiladi.
5. Belgilab qoʻyilsinki, teatr-studiya “Diydor” rejissyorlik va aktyorlik mahorati teatr-studiyasi” davlat muassasasining barcha huquq va majburiyatlari boʻyicha huquqiy vorisi hisoblanadi.
6. Toshkent shahar hokimligi va Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligining teatr-studiyaning moddiy-texnik bazasini mustahkamlash maqsadida Toshkent shahar, Mirzo Ulugʻbek tumani, Buyuk Ipak yoʻli koʻchasi, Markaz-1 mavzesi, 9-uy manzilida joylashgan binoning bir qismini (248 kv.m.) teatr-studiyaga operativ boshqaruv huquqi asosida tekin berish toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin.
Toshkent shahar hokimligi bir oy muddatda mazkur obyektni belgilangan tartibda topshirsin, Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi qabul qilib olsin hamda undan samarali foydalanilishini taʼminlasin.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi:
bir oy muddatda teatr-studiyaning yangi tahrirdagi ustavining belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtkazilishini;
Oʻzbekiston davlat sanʼat va madaniyat instituti, Oʻzbekiston davlat konservatoriyasi talabalarining tajriba-amaliyot darslarini teatr-studiyada tashkil etish hamda teatr-studiyada tahsil olayotgan iqtidorli yosh rejissyor va aktyorlarning Toshkent shahrida yashashi uchun Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligiga qarashli yotoqxonalarda zarur shart-sharoitlar yaratishni taʼminlasin.
8. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritilsin.
9. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining “Diydor” rejissyorlik va aktyorlik mahorati teatr-studiyasi” davlat muassasasini tashkil etish toʻgʻrisida” 2012-yil 20-fevraldagi 43-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QHT, 2012-y., 8-9-son, 80-modda) oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
10. Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
11. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi madaniyat vaziri B.S. Sayfullayev zimmasiga hamda Vazirlar Mahkamasining Yoshlar siyosati, madaniyat, maʼnaviyat, ommaviy axborot vositalari, ijodiy va jamoat tashkilotlari masalalari kotibiyatiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 30-martdagi 266-son qaroriga 1-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligining “Diydor” yoshlar eksperimental teatr-studiyasi” davlat muassasasi
T/r Tarkibiy boʻlinmalar va lavozimlarning nomi Shtat birligining soni Maʼmuriy boshqaruv xodimlari 1. Direktor 1 2. Bosh muhandis 1 3. Bosh hisobchi 1 Badiiy boshqaruv xodimlari 4. Badiiy rahbar 1 5. Truppa rahbari 1 Badiiy xodimlar 6. Sahnalashtiruvchi rejissyor 2 7. Rassom 1 8. Ovoz rejissyori 1 9. Libos (kostyum) boʻyicha rassom 1 Ijodiy xodimlar 10. Drama artistlari 20 Mutaxassislar 11. Yuriskonsult 0,5 12. Kadrlar boʻyicha inspektor 0,5 13. Oʻqituvchi 10 Texnik va xizmat koʻrsatuvchi xodimlar 14. Ishlab chiqarish va xizmat xonalari farroshi * 15. Qorovul (oxrannik) * 16. Yuk avtomashinasi haydovchisi * 17. Yengil avtomashina haydovchisi * 18. Avtobus haydovchisi * 19. Chiroq ustasi 1 20. Butafor 1 21. Sahna mashinisti 3 22. Pardoz ustasi (grimer-postijer) 1 23. Liboschi (kostyumer) 1 24. Kiyim bichuvchi (zakroyshik) 1 25. Ish yurituvchi (deloproizvoditel) 1
Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 30-martdagi 266-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirishlar
1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekistonda teatr va musiqa sanʼatini yanada rivojlantirishni qoʻllab-quvvatlash va ragʻbatlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmonni amalga oshirish masalalari haqida” 1995-yil 28-oktabrdagi 415-son qarorining 1-ilovasidagi “Diydor” rejissyorlik va aktyorlik mahorati teatr-studiyasi” davlat muassasasi” soʻzlari “Diydor” yoshlar eksperimental teatr-studiyasi” davlat muassasasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
2. Vazirlar Mahkamasining “Davlat madaniyat muassasalari va davlat arxivlari xodimlari mehnatiga haq toʻlash va ularni moddiy ragʻbatlantirishning takomillashtirilgan tizimini tasdiqlash haqida” 2018-yil 19-iyundagi 458-son qarorining (Oʻzbekiston Respublikasi QHT, 2018-y., 25-son, 500-modda) rus tili matnidagi 2-ilovasida “Teatra-studii “Diydor” rejisserskogo i akterskogo masterstva” soʻzlari “Gosudarstvennogo uchrejdeniya “Molodejnogo eksperimentalnogo teatra-studii “Diydor”” soʻzlari bilan almashtirilsin.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2019-yil 30-mart,
266-son