UzbekAI

← Qonunlar

📅 2019-yil 30-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2019 йил 30 март · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 30 марта 2019 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 30 March 2019 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМА

Транспорт воситаларини мажбурий тарзда техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси йўл хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 19 майдаги 377-сон қарорига мувофиқ автомототранспорт воситаларининг техник ҳолатини аниқлаш юзасидан мажбурий техник кўрикдан ўтказиш самарадорлигини янада ошириш, улардан фойдаланиш нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Мажбурий техник кўрикка тақдим этилмаган автомототранспорт воситаларининг ҳисобини юритиш, уларнинг ҳолатини аниқлаш, шунингдек, фойдаланишга яроқсиз, утилизацияга топшириладиган ёки реализация қилиш мақсадида қисмларга бўлинадиган транспорт воситаларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

а) охирги 3 йил давомида мажбурий техник кўрикдан ўтказилмаган автомототранспорт воситаларини ялпи хатловдан ўтказилишини уч ой муддатда таъминласин;

б) тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

мажбурий техник кўрикдан ўтказилган автомототранспорт воситаларининг ягона электрон базасини 2019 йил 1 июнга қадар шакллантирсин;

белгиланган муддатда мажбурий техник кўрикдан ўтказилмаган автомототранспорт воситаларини бошқарганлик ҳолатларини «Маъмурий амалиёт» комплекс автоматлаштирилган ахборот тизимида автоматлаштирилган тарзда қайд этиш механизмини 2019 йил 1 июлга қадар амалиётга жорий қилсин;

в) Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш республика кенгаши билан биргаликда оммавий ахборот воситаларида ҳафтанинг ҳар жума куни ўтказиладиган «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни» доирасида:

мазкур қарорнинг моҳияти ва аҳамияти ҳамда автомототранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш тартиби мажбурийлиги ва муҳимлигини;

утилизация ёки реализация қилиш мақсадида қисмларга бўлиб сотиш учун ҳисобдан чиқарилаётган фойдаланилмаётган автомототранспорт воситаларининг эгалари, уларни ўз вақтида мажбурий техник кўрикдан ўтказишга тақдим этмаганликлари учун маъмурий жавобгарликка тортилмасликлари кенг ёритилишини таъминласинлар;

г) манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 272-сон қарорига ИЛОВА

Мажбурий техник кўрикка тақдим этилмаган автомототранспорт воситаларининг ҳисобини юритиш, уларнинг ҳолатини аниқлаш, шунингдек, фойдаланишга яроқсиз, утилизацияга топшириладиган ёки реализация қилиш мақсадида қисмларга бўлинадиган транспорт воситаларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом жисмоний шахсларга тегишли бўлган ва мажбурий техник кўрикка тақдим этилмаган автомототранспорт воситаларининг ҳисобини юритиш, уларнинг ҳолатини аниқлаш, шунингдек, жисмоний шахсларнинг фойдаланишга яроқсиз, утилизацияга топшириладиган ёки реализация қилиш мақсадида қисмларга бўлинадиган транспорт воситаларини ҳисобдан чиқариш тартибини белгилайди ва мазкур Низомнинг 1-иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.

Низом юридик шахсларнинг фойдаланишга яроқсиз, утилизацияга топшириладиган ёки реализация қилиш мақсадида қисмларга бўлинадиган транспорт воситаларини ҳисобдан чиқариш учун татбиқ этилмайди.

2. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (кейинги ўринларда ДЙҲХХ деб аталади) органларида давлат рўйхатидан ўтказилмаган автомототранспорт воситаларига татбиқ этилмайди.

2-боб. Мажбурий техник кўрикка тақдим этилмаган автомототранспорт воситаларининг ҳисобини юритиш

3. ДЙҲХХ органлари томонидан ўтказиладиган мажбурий техник кўрикнинг умумлаштирилган якуний натижаларига кўра ҳисобот йилида мажбурий техник кўрикка тақдим этилиши белгиланган, бироқ техник кўрикка тақдим этилмаган автомототранспорт воситалари рўйхати ҳисобот йилининг 10 ноябригача электрон ва босма шаклларда мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ тузилади.

Бундай автомототраспорт воситаларининг рўйхати Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари туман (шаҳар) ички ишлар бўлимларининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими (бўлинмаси, гуруҳи) ҳамда Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси (кейинги ўринларда ДЙҲХХ ҳудудий органи деб аталади) томонидан туман (шаҳар) бўйича тузилади.

4. ДЙҲХХ ҳудудий органи раҳбари томонидан ҳисобот йилининг 20 ноябрига қадар мажбурий техник кўрикка тақдим этилмаган автомототранспорт воситалари эгаларига мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ билдиришномалар юборилади.

Билдиришномада қуйидагилар кўрсатилади:

белгиланган муддатда техник кўрикка тақдим этилмаган автомототраспорт воситасининг русуми ва давлат рақами белгиси;

автомототранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказишнинг мажбурийлиги ва муҳимлиги;

техник кўрикдан ўтказилганлиги учун ундириладиган йиғим миқдори;

техник кўрикдан ўтказиш учун автомототранспорт воситасининг эгаси ёки унинг ваколатли шахси томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати;

автомототранспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш жойига олиб бориш мумкин бўлмаган тақдирда автомототранспорт воситаси эгасининг ёки ваколатли шахснинг мажбуриятлари;

автомототранспорт воситаларининг техник кўриги ўтказиладиган жой тўғрисидаги маълумотлар.

5. Ҳисобот йилининг 1 декабрига қадар охирги уч йил давомида мажбурий техник кўрикка тақдим этилмаган автомототранспорт воситаларининг рўйхати ДЙҲХХ ҳудудий органлари томонидан мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шакллантирилади.

3-боб. Мажбурий техник кўрикка тақдим этилмаган автомототранспорт воситаларининг ҳолатини аниқлаш, фойдаланишга яроқсиз, утилизацияга топшириладиган ёки реализация қилиш мақсадида қисмларга бўлинадиган автомототранспорт воситаларини ҳисобдан чиқариш тартиби

6. Мажбурий техник кўрикка тақдим этилмаган автомототранспорт воситаларининг тасдиқланган рўйхати нусхалари Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ва Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси томонидан рўйхатга киритилган автомототранспорт воситаларининг ҳудудийлиги бўйича ички ишлар туман (шаҳар) бошқарма (бўлим)ларига юборилади.

7. Ички ишлар органларининг туман (шаҳар) бошқарма (бўлим)лари томонидан ҳисобот йилининг 31 декабрига қадар охирги уч йил давомида мажбурий техник кўрикка тақдим этилмаган автомототранспорт воситаларининг тасдиқланган рўйхатига асосан:

рўйхатга киритилган автомототранспорт воситаларининг ички ишлар органлари таянч пунктлари бўйича рўйхатлари ишлаб чиқилади;

ҳудудида рўйхатда турган ва охирги уч йил давомида мажбурий техник кўрикка тақдим этилмаган автомототранспорт воситалари эгаларининг турар жой манзили бўйича, фуқароларнинг турар жой дахлсизлигини бузмаган ҳолда, уларнинг розилиги билан инвентаризациядан ўтказилишини таъминлайди.

Инвентаризация жараёни ҳудудий ички ишлар органлари бошлиғининг буйруғи асосида ДЙҲХХ ходимлари ҳамда профилактика инспекторидан иборат таркибда тузиладиган гуруҳ томонидан амалга оширилади. Гуруҳлар фаолиятини ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.

Инвентаризация жараёнига, заруратдан келиб чиққан ҳолда, ички ишлар органларининг ёнғин хавфсизлиги ва бошқа хизматлари, шунингдек, шу ҳудуд фуқаролар йиғинлари фаоллари (вакиллари) ва ҳудудий нодавлат ташкилотлари вакиллари ҳам жалб этилиши мумкин.

8. Инвентаризация жараёнида:

автомототранспорт воситасининг эгаси мазкур Низомнинг 4-бандига мувофиқ билдиришномадаги маълумотлар билан таништирилади, зарур ҳолатларда, профилактик тушунтириш ишлари ўтказилади;

автомототранспорт воситаси эгаси (ёки унинг қариндоши, ваколатли вакили)нинг паспорти ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжати, рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳномаси (техник паспорти)нинг амалда мавжудлиги, бутлиги, техник ҳолати ва рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари кўздан кечирилади;

кўздан кечирилаётган автомототранспорт воситаси билан боғлиқ йўл ҳаракати ва транспорт воситаларидан фойдаланиш соҳасида ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги аниқланса, ушбу ҳолат белгиланган тартибда расмийлаштирилади;

автомототранспорт воситаси мавжуд бўлмаса, унинг қаерда ва қандай асосга кўра фойдаланилаётганлиги ёки сақланаётганлиги, мажбурий техник кўрикдан ўтказилмаганлигининг сабаблари аниқланади.

Ушбу Низомнинг 5-иловасига мувофиқ далолатнома уч нусхада расмийлаштирилади.

Далолатномада кўздан кечирилган автомототранспорт воситасининг техник ҳолати тўлиқ акс эттирилади.

Автомототранспорт воситасининг ҳолати юзасидан тузилган далолатнома гуруҳ аъзолари, автомототранспорт воситасининг эгаси (ёки унинг қариндоши, ваколатли вакили) ва холислар томонидан имзоланади.

Далолатнома ҳар бир автомототранспорт воситаси учун алоҳида тузилади.

9. Инвентаризация натижалари бўйича тузилган далолатномаларнинг нусхалари ДЙҲХХ органининг автомототранспорт воситаси ҳисобда турган тегишли рўйхатга олиш-имтиҳондан ўтказиш бўлим (бўлинма)ларига ва ДЙҲХХ ҳудудий органига юборилади, бир нусхаси автомототранспорт воситасининг эгасига берилади.

10. Инвентаризация натижасидан келиб чиққан ҳолда автомототранспорт воситасининг эгасига:

келгусида автомототранспорт воситасидан фойдаланмоқчи бўлган тақдирда, уни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш;

давлат рақами белгиси ва (ёки) автомототранспорт воситаларининг рўйхатдан ўтганлик гувоҳномаси йўқотилганлиги аниқланганда, янги давлат рақами белгиси ва (ёки) рўйхатдан ўтганлик гувоҳномаси олиш;

автомототранспорт воситаси белгиланган тартибда келгусида фойдаланишга яроқсиз деб ҳисобланганда, бир ой муддатда уни таъмирлаб, фойдаланишга яроқли ҳолга келтириб мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ёки ҳисобдан чиқариш ҳақида хабарнома юборилади.

11. Инвентаризация натижаси ёки ўз хоҳишига кўра мулкдор ўзига тегишли автомототранспорт воситасини қисмларга бўлинган ҳолда сотиш ёки утилизацияга топшириш учун ДЙҲХХ органларига ҳисобдан чиқариш тўғрисида ариза билан мурожаат қилиб, автомототранспорт воситасининг давлат рақами белгиси ёки рўйхатдан ўтганлик гувоҳномасини тақдим этган тақдирда, шунингдек, автомототранспорт воситасининг давлат рақами белгиси ёки рўйхатдан ўтганлик гувоҳномаси йўқотилганлиги натижасида тақдим этилмаган ёки яроқсиз ҳолда тақдим этилганда ҳам автомототранспорт воситаси 1 иш кунида ҳисобдан чиқарилади.

12. Белгиланган тартибда фойдаланишга яроқсиз деб ҳисобланган автомототранспорт воситаларининг эгалари хабарнома юборилган кундан бошлаб бир ой муддат ичида автомототранспорт воситалари ДЙҲХХ органларига рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этмаган тақдирда, автомототранспорт воситаси ДЙҲХХ ҳудудий органи бошлиғи қарорига асосан ҳисобдан чиқарилади ва бу ҳақда 3 иш кунида автомототранспорт воситасининг эгасига ёзма тартибда хабардор қилиниб, қабул қилинган қарор юзасидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи тушунтирилади.

Тегишлилигидан қатъи назар, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тасарруф этилиши тақиқланган ёки хатлаб қўйилган барча автомототранспорт воситалари бундан мустасно.

ДЙҲХХ ҳудудий органи бошлиғи қарорига кўра мажбурий ҳисобдан чиқарилган автомототранспорт воситалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 683-сон қарори билан тасдиқланган Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом талаблари асосида қайта ҳисобга қўйилиши мумкин. Бунда автомототранспорт воситасини эҳтиёт қисмлар ва агрегатлардан тайёрлаш ва йиғиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси томонидан бериладиган рухсат асосида амалга оширилади.

13. ДЙҲХХ ҳудудий органи бошлиғининг қарорига кўра ҳисобдан чиқарилган автомототранспорт воситаларининг алоҳида рўйхати юритилади.

14. Белгиланган тартибда фойдаланишга яроқсиз деб ҳисобланган, мулкдорнинг хоҳишига кўра утилизацияга топшириладиган ёки реализация қилиш мақсадида қисмларга бўлинадиган автомототранспорт воситаларини ҳисобдан чиқариш жараёнида мулкдор ўзига тегишли бўлган автомототранспорт воситасининг давлат рақами белгилари ёки рўйхатдан ўтганлик гувоҳномаси йўқолганлиги, уларни яроқсиз ҳолга келтирганлик учун жаримага тортилмайди.

Бунда мулкдор йўқолган давлат рақами белгилари ёки рўйхатдан ўтганлик гувоҳномаси топилган тақдирда уларни ҳудудий ДЙҲХХга топшириш ҳамда улардан ноқонуний фойдаланганлик учун қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши тўғрисида огоҳлантирилади.

Автомототранспорт воситасининг эгасига белгиланган тартибда автомототранспорт воситасининг фойдаланишга яроқли бўлган қисмлари ва рақамли агрегатларини реализация қилиш учун ёки ҳисобдан чиқарилганлиги тўғрисидаги тегишли маълумотнома берилади.

15. Автомототранспорт воситаларининг давлат рақами белгиси ёки рўйхатдан ўтганлик гувоҳномаси йўқолганлиги ҳолатлари бўйича ДЙҲХХ органлари томонидан уларни қидириш ҳаракатлари амалга оширилади.

16. Автомототранспорт воситаларини утилизацияга қабул қилиш утилизация қилиш билан шуғулланувчи ихтисослаштирилган ташкилотлар ёки иккиламчи хомашёни қайта ишлаш ташкилотлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан келишган ҳолда амалга оширилади.

4-боб. Якунловчи қоида

17. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Мажбурий техник кўрикка тақдим этилмаган автомототранспорт воситаларининг ҳисобини юритиш, уларнинг ҳолатини аниқлаш, шунингдек, фойдаланишга яроқсиз, утилизацияга топшириладиган ёки реализация қилиш мақсадида қисмларга бўлинадиган транспорт воситаларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Мажбурий техник кўрикка тақдим этилмаган автомототранспорт воситаларининг ҳисобини юритиш, уларнинг ҳолатини аниқлаш, шунингдек, фойдаланишга яроқсиз, утилизацияга топшириладиган ёки реализация қилиш мақсадида қисмларга бўлинадиган транспорт воситаларини ҳисобдан чиқариш тартиби бўйича

Мажбурий техник кўрикка тақдим этилмаган автомототранспорт воситаларининг ҳисобини юритиш, уларнинг ҳолатини аниқлаш, шунингдек, фойдаланишга яроқсиз, утилизацияга топшириладиган ёки реализация қилиш мақсадида қисмларга бўлинадиган транспорт воситаларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

‎‎___________________ тумани (шаҳри) ҳудудида _______ йилда мажбурий техник кўрикка тақдим этилиши белгиланган, бироқ техник кўрикка тақдим этилмаган автомототранспорт воситалари ‎РЎЙХАТИ Т/р‎‎ Автомототранспорт воситаси эгасининг Ф.И.О.‎‎ ‎‎Рўйхат манзили Русуми Тури Давлат рақами белгиси‎‎ Ишлаб чиқарилган йили‎‎ Кузов № Двигатель № ‎‎ Шасси № ‎‎ Мажбурий техник кўрикка тақдим этилиши белгиланган вақт ‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ______________ тумани (шаҳри) ИИБ ЙҲХБ бошлиғи ___________ ‎‎ ‎ ‎ ________________________ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎имзо ‎ ‎ ‎‎‎Ф.И.О. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎20__ йил «___»___________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Мажбурий техник кўрикка тақдим этилмаган автомототранспорт воситаларининг ҳисобини юритиш, уларнинг ҳолатини аниқлаш, шунингдек, фойдаланишга яроқсиз, утилизацияга топшириладиган ёки реализация қилиш мақсадида қисмларга бўлинадиган транспорт воситаларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Автомототранспорт воситаси мажбурий техник кўрикка тақдим этилмаганлиги юзасидан ‎БИЛДИРИШНОМА ‎‎Сизга тегишли бўлган «_______» русумли, _______ давлат рақами белгиси бўлган транспорт воситаси _____ йил ҳисобидан мажбурий техник кўрикка белгиланган муддатда тақдим этилмади. ‎‎‎‎«Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (17-модда) мувофиқ йўл ҳаракатида фойдаланиладиган транспорт воситаларининг техник ҳолати ва ускуналари йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлиши ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланишда бўлган ва белгиланган тартибда рўйхатга олинган транспорт воситалари мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши керак.‎‎ ‎‎Транспорт воситаларининг мажбурий техник кўриги Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомда белгиланган тартибда транспорт воситаларининг техник ҳолати ва ускуналарининг йўл ҳаракати хавфсизлиги техник регламентлари ёки стандартлари, қоидалари, нормаларига мувофиқлигини баҳолаш, транспорт воситалари сонини, уларнинг ҳолатини, амалда мавжудлигини, тегишлилигини ва бошқа рўйхатдан ўтказиш маълумотларини аниқлаштириш, йўл ҳаракати ва транспорт воситаларидан фойдаланиш соҳасида ҳуқуқни бузишлар ва жиноятларнинг олдини олиш, аниқлаш ва барҳам бериш мақсадида ўтказилади. ‎‎Сизга тегишли бўлган «_______» русумли, _______ давлат рақами белгиси бўлган транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш учун ундириладиган йиғим миқдори _______ сўм. ‎‎Ушбу транспорт воситасини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш учун уни қуйидаги ҳужжатлар билан биргаликда кўрикка тақдим этишингиз сўралади: ‎‎мазкур транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаси; ‎‎транспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (техник паспорт, техник талон); ‎‎газ ёнилғисида ишлашга қайта жиҳозланган транспорт воситасига ўрнатилган газ баллонининг сертификатлаштириш органи томонидан берилган мувофиқлик сертификати нусхаси. ‎‎Транспорт воситасини техник кўрикка ______ куни қуйидаги манзилга тақдим этишингиз сўралади ___________________ ____________________________________ Агар транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш жойига олиб бориш имкони бўлмаса ДЙҲХХнинг ҳудудий органига ёзма ариза билан мурожаат қилишингиз ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишингиз сўралади: ‎‎паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат (ҳарбий хизматчилар — шахсий гувоҳнома ва турар жойидан маълумотнома; Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида ёки Адлия вазирлигида белгиланган тартибда аккредитация қилинган халқаро ва хорижий ташкилотлар ходимлари — тегишли равишда Ташқи ишлар вазирлиги ёки Адлия вазирлиги томонидан аккредитация қилинганлиги тўғрисида белги қўйилган аккредитация карточкалари ва миллий паспортлари; бошқа хорижий фуқаролар — ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида белги қўйилган миллий паспортлари ёки Ўзбекистон Республикасида яшаш рухсатномаси; фуқаролиги бўлмаган шахслар — Ўзбекистон Республикасида яшаш рухсатномаси); ‎‎ушбу транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаси; ‎‎транспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома (техник паспорт, техник талон); ‎‎агар транспорт воситаси газ ёнилғисида ишлаш учун қайта жиҳозланган бўлса: ‎‎Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан берилган газ баллонларини синовдан ўтказиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома мавжуд бўлган ташкилот томонидан газ ёнилғисида ишлаш учун қайта жиҳозланган транспорт воситаларининг газ баллонлари синовдан ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатнома; ‎‎сертификатлаштириш органи томонидан берилган газ ёнилғисида ишлаш учун қайта жиҳозланган транспорт воситаларига ўрнатилган газ баллонларининг мувофиқлик сертификати нусхаси. ‎‎ТХС ва Субъектнинг транспорт воситасининг техник ҳолати тўғрисидаги маълумотномаси — шундай маълумотнома бўлганда. ‎‎____________ тумани (шаҳри) ИИБ ‎ЙҲХБ(Г) бошлиғи (катта инспектори) ___________________ ‎(имзо) ‎ ‎‎__________________________ ‎(Ф.И.О.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Мажбурий техник кўрикка тақдим этилмаган автомототранспорт воситаларининг ҳисобини юритиш, уларнинг ҳолатини аниқлаш, шунингдек, фойдаланишга яроқсиз, утилизацияга топшириладиган ёки реализация қилиш мақсадида қисмларга бўлинадиган транспорт воситаларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ «ТАСДИҚЛАЙМАН» ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎__________________ ЙҲХБ бошлиғи ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(ИИВ, ИИББ, ИИБ) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎_______________________________ ‎унвони, Ф.И.О. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _______________________________ (‎имзо, муҳр) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎20___ йил «_____»___________ ‎‎_________________ тумани (шаҳри) ҳудудида _______ йиллар давомида мажбурий техник кўрикка тақдим этилмаган автомототранспорт воситалари ‎РЎЙХАТИ Т/р‎‎ Автомототранспорт воситаси эгасининг Ф.И.О.‎‎ ‎‎Рўйхат манзили Русуми Тури Давлат рақами белгиси‎‎ Ишлаб чиқарилган йили‎‎ Кузов № Двигатель № ‎‎ Шасси № ‎‎ Мажбурий техник кўрикка тақдим этилиши белгиланган вақт ‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎«ТУЗДИ» ‎ ‎ ‎ «МАЪЛУМОТЛАР ТЕКШИРИЛДИ» ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _________________ ЙҲХБ бошлиғи* (туман-шаҳар ИИБ) ‎ ‎ ‎ ‎‎____________ ЙҲХБ РОИЎБ бошлиғи (ИИВ-ИИББ-ИИБ) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎_______________________________ ‎унвони, Ф.И.О. _______________________________ ‎(‎имзо) ‎ ‎ ‎ ‎‎_______________________________ ‎унвони, Ф.И.О. _______________________________ ‎(имзо) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎‎20___ йил «_____»_____________ ‎ ‎ ‎ 20___ йил «_____»_____________ ‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ * Тошкент шаҳри ҳудуди бўйича мазкур рўйхат Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Техника назорати бўлими томонидан тузилади ва унинг бошлиғи томонидан имзоланади.

Мажбурий техник кўрикка тақдим этилмаган автомототранспорт воситаларининг ҳисобини юритиш, уларнинг ҳолатини аниқлаш, шунингдек, фойдаланишга яроқсиз, утилизацияга топшириладиган ёки реализация қилиш мақсадида қисмларга бўлинадиган транспорт воситаларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА

Охирги уч йил давомида мажбурий техник кўрикка тақдим этилмаган ‎автомототранспорт воситасини эгасининг турар жой манзили бўйича ‎ўтказилган инвентаризация натижалари ‎ДАЛОЛАТНОМАСИ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Тузилган санаси: 20___ йил «____» _______________ ‎‎Биз, ___________________________________________________________________________________________________ ‎ (ички ишлар органи таянч пункти ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича (катта) инспектори, ‎‎ _______________________________________________________________________________________________________ фуқаролар йиғини вакили, ҳолислар ёки бошқа мансабдор шахасларнинг Ф.И.О.) ‎‎томонидан инвентаризациядан ўтказилди. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎1. Транспорт воситасининг маркаси, модели ‎__________________________________________________ 6. Шасси (рама) рақами________________________________‎‎ ‎‎2. Тури ____________________________________________ 7. Двигатель рақами __________________________________‎‎ 3. Ранги ___________________________________________ 8. Кузовнинг рақами _________________________________‎‎ ‎‎4. Ишлаб чиқарилган йили ____________________________ 9. Рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома (техник паспорт)нинг серияси ва рақами) ‎______________________________ ‎__________________________________________________‎‎ 5. Давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгиси _________________________________________________________________ ‎‎10. Транспорт воситасининг тегишлилиги ____________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________________________ (юридик шахснинг тўлиқ номи, якка тартибда эгалик қилувчининг Ф.И.О.) ‎‎11. Турган жойи (яшаш жойи) ______________________________________________________________________________ ‎‎12. Қуйидаги камчиликлар аниқланди ________________________________________________________________________ ‎_______________________________________________________________________________________________________ ‎‎13. Инвентаризация натижалари бўйича тавсиялар ______________________________________________________________ ‎_______________________________________________________________________________________________________ ‎(Мажбурий техник кўрикка тақдим этиш, ҳисобдан чиқариш, утилизацияга топшириш ёки қисмларини реализацияга қаратиш) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Далолатнома тузувчилар: ____________________ ИИБ _________________________ ___________________ ‎‎ ______________ ‎‎ ‎‎ ________________________ (туман, шаҳар (ИИО ТП номи)‎‎ ‎‎(лавозими) (имзоси)‎‎ (Ф.И.О.)‎ ‎‎_________________________________ фуқаролар йиғини‎‎ ___________________ ‎‎ ______________‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎_________________________ (Ф.Й. номи) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(лавозими) (имзоси)‎‎ ‎‎(Ф.И.О.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Холис: ___________________________________ ‎ (яшаш манзили) ‎ ‎ ‎ ___________________ ‎‎‎(имзоси) ______________ ‎(Ф.И.О.) ‎ ‎ ‎ ‎‎Далолатнома нусхасини олдим: Автомототраспорт воситаси эгаси ‎ ‎ ___________________ ‎(имзоси) ______________ ‎(Ф.И.О.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2019 йил 30 март,

272-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.04.2019 й., 09/19/272/2863-сон; 07.12.2020 й., 09/20/772/1605-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMA

Transport vositalarini majburiy tarzda texnik koʻrikdan oʻtkazish tartibini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi yoʻl xavfsizligini taʼminlash tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 19-maydagi 377-son qaroriga muvofiq avtomototransport vositalarining texnik holatini aniqlash yuzasidan majburiy texnik koʻrikdan oʻtkazish samaradorligini yanada oshirish, ulardan foydalanish normalari va qoidalariga rioya etilishi ustidan samarali nazoratni tashkil etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Majburiy texnik koʻrikka taqdim etilmagan avtomototransport vositalarining hisobini yuritish, ularning holatini aniqlash, shuningdek, foydalanishga yaroqsiz, utilizatsiyaga topshiriladigan yoki realizatsiya qilish maqsadida qismlarga boʻlinadigan transport vositalarini hisobdan chiqarish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi:

a) oxirgi 3 yil davomida majburiy texnik koʻrikdan oʻtkazilmagan avtomototransport vositalarini yalpi xatlovdan oʻtkazilishini uch oy muddatda taʼminlasin;

b) tegishli vazirlik va idoralar bilan birgalikda:

majburiy texnik koʻrikdan oʻtkazilgan avtomototransport vositalarining yagona elektron bazasini 2019-yil 1-iyunga qadar shakllantirsin;

belgilangan muddatda majburiy texnik koʻrikdan oʻtkazilmagan avtomototransport vositalarini boshqarganlik holatlarini “Maʼmuriy amaliyot” kompleks avtomatlashtirilgan axborot tizimida avtomatlashtirilgan tarzda qayd etish mexanizmini 2019-yil 1-iyulga qadar amaliyotga joriy qilsin;

v) Oʻzbekiston Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi, Oʻzbekiston milliy axborot agentligi, Elektron ommaviy axborot vositalari milliy assotsiatsiyasi, Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi, Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatini muvofiqlashtirish respublika kengashi bilan birgalikda ommaviy axborot vositalarida haftaning har juma kuni oʻtkaziladigan “Yoʻl harakati xavfsizligi targʻibot kuni” doirasida:

mazkur qarorning mohiyati va ahamiyati hamda avtomototransport vositalarini texnik koʻrikdan oʻtkazish tartibi majburiyligi va muhimligini;

utilizatsiya yoki realizatsiya qilish maqsadida qismlarga boʻlib sotish uchun hisobdan chiqarilayotgan foydalanilmayotgan avtomototransport vositalarining egalari, ularni oʻz vaqtida majburiy texnik koʻrikdan oʻtkazishga taqdim etmaganliklari uchun maʼmuriy javobgarlikka tortilmasliklari keng yoritilishini taʼminlasinlar;

g) manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsinlar.

3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziri P.R. Bobojonov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 30-martdagi 272-son qaroriga ILOVA

Majburiy texnik koʻrikka taqdim etilmagan avtomototransport vositalarining hisobini yuritish, ularning holatini aniqlash, shuningdek, foydalanishga yaroqsiz, utilizatsiyaga topshiriladigan yoki realizatsiya qilish maqsadida qismlarga boʻlinadigan transport vositalarini hisobdan chiqarish tartibi toʻgʻrisidagi

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom jismoniy shaxslarga tegishli boʻlgan va majburiy texnik koʻrikka taqdim etilmagan avtomototransport vositalarining hisobini yuritish, ularning holatini aniqlash, shuningdek, jismoniy shaxslarning foydalanishga yaroqsiz, utilizatsiyaga topshiriladigan yoki realizatsiya qilish maqsadida qismlarga boʻlinadigan transport vositalarini hisobdan chiqarish tartibini belgilaydi va mazkur Nizomning 1-ilovasidagi sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

Nizom yuridik shaxslarning foydalanishga yaroqsiz, utilizatsiyaga topshiriladigan yoki realizatsiya qilish maqsadida qismlarga boʻlinadigan transport vositalarini hisobdan chiqarish uchun tatbiq etilmaydi.

2. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Davlat yoʻl harakati xavfsizligi xizmati (keyingi oʻrinlarda DYHXX deb ataladi) organlarida davlat roʻyxatidan oʻtkazilmagan avtomototransport vositalariga tatbiq etilmaydi.

2-bob. Majburiy texnik koʻrikka taqdim etilmagan avtomototransport vositalarining hisobini yuritish

3. DYHXX organlari tomonidan oʻtkaziladigan majburiy texnik koʻrikning umumlashtirilgan yakuniy natijalariga koʻra hisobot yilida majburiy texnik koʻrikka taqdim etilishi belgilangan, biroq texnik koʻrikka taqdim etilmagan avtomototransport vositalari roʻyxati hisobot yilining 10-noyabrigacha elektron va bosma shakllarda mazkur Nizomning 2-ilovasiga muvofiq tuziladi.

Bunday avtomototrasport vositalarining roʻyxati Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi va viloyatlar ichki ishlar boshqarmalari tuman (shahar) ichki ishlar boʻlimlarining yoʻl harakati xavfsizligi boʻlimi (boʻlinmasi, guruhi) hamda Toshkent shahar ichki ishlar bosh boshqarmasi Yoʻl harakati xavfsizligi boshqarmasi (keyingi oʻrinlarda DYHXX hududiy organi deb ataladi) tomonidan tuman (shahar) boʻyicha tuziladi.

4. DYHXX hududiy organi rahbari tomonidan hisobot yilining 20-noyabriga qadar majburiy texnik koʻrikka taqdim etilmagan avtomototransport vositalari egalariga mazkur Nizomning 3-ilovasiga muvofiq bildirishnomalar yuboriladi.

Bildirishnomada quyidagilar koʻrsatiladi:

belgilangan muddatda texnik koʻrikka taqdim etilmagan avtomototrasport vositasining rusumi va davlat raqami belgisi;

avtomototransport vositalarini texnik koʻrikdan oʻtkazishning majburiyligi va muhimligi;

texnik koʻrikdan oʻtkazilganligi uchun undiriladigan yigʻim miqdori;

texnik koʻrikdan oʻtkazish uchun avtomototransport vositasining egasi yoki uning vakolatli shaxsi tomonidan taqdim etiladigan hujjatlar roʻyxati;

avtomototransport vositasini texnik koʻrikdan oʻtkazish joyiga olib borish mumkin boʻlmagan taqdirda avtomototransport vositasi egasining yoki vakolatli shaxsning majburiyatlari;

avtomototransport vositalarining texnik koʻrigi oʻtkaziladigan joy toʻgʻrisidagi maʼlumotlar.

5. Hisobot yilining 1-dekabriga qadar oxirgi uch yil davomida majburiy texnik koʻrikka taqdim etilmagan avtomototransport vositalarining roʻyxati DYHXX hududiy organlari tomonidan mazkur Nizomning 4-ilovasiga muvofiq shakllantiriladi.

3-bob. Majburiy texnik koʻrikka taqdim etilmagan avtomototransport vositalarining holatini aniqlash, foydalanishga yaroqsiz, utilizatsiyaga topshiriladigan yoki realizatsiya qilish maqsadida qismlarga boʻlinadigan avtomototransport vositalarini hisobdan chiqarish tartibi

6. Majburiy texnik koʻrikka taqdim etilmagan avtomototransport vositalarining tasdiqlangan roʻyxati nusxalari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, viloyatlar ichki ishlar boshqarmalari va Toshkent shahar ichki ishlar bosh boshqarmasi tomonidan roʻyxatga kiritilgan avtomototransport vositalarining hududiyligi boʻyicha ichki ishlar tuman (shahar) boshqarma (boʻlim)lariga yuboriladi.

7. Ichki ishlar organlarining tuman (shahar) boshqarma (boʻlim)lari tomonidan hisobot yilining 31-dekabriga qadar oxirgi uch yil davomida majburiy texnik koʻrikka taqdim etilmagan avtomototransport vositalarining tasdiqlangan roʻyxatiga asosan:

roʻyxatga kiritilgan avtomototransport vositalarining ichki ishlar organlari tayanch punktlari boʻyicha roʻyxatlari ishlab chiqiladi;

hududida roʻyxatda turgan va oxirgi uch yil davomida majburiy texnik koʻrikka taqdim etilmagan avtomototransport vositalari egalarining turar joy manzili boʻyicha, fuqarolarning turar joy daxlsizligini buzmagan holda, ularning roziligi bilan inventarizatsiyadan oʻtkazilishini taʼminlaydi.

Inventarizatsiya jarayoni hududiy ichki ishlar organlari boshligʻining buyrugʻi asosida DYHXX xodimlari hamda profilaktika inspektoridan iborat tarkibda tuziladigan guruh tomonidan amalga oshiriladi. Guruhlar faoliyatini tashkil etish tartibi Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirligi tomonidan belgilanadi.

Inventarizatsiya jarayoniga, zaruratdan kelib chiqqan holda, ichki ishlar organlarining yongʻin xavfsizligi va boshqa xizmatlari, shuningdek, shu hudud fuqarolar yigʻinlari faollari (vakillari) va hududiy nodavlat tashkilotlari vakillari ham jalb etilishi mumkin.

8. Inventarizatsiya jarayonida:

avtomototransport vositasining egasi mazkur Nizomning 4-bandiga muvofiq bildirishnomadagi maʼlumotlar bilan tanishtiriladi, zarur holatlarda, profilaktik tushuntirish ishlari oʻtkaziladi;

avtomototransport vositasi egasi (yoki uning qarindoshi, vakolatli vakili)ning pasporti yoki shaxsini tasdiqlovchi boshqa hujjati, roʻyxatdan oʻtkazilgani toʻgʻrisidagi guvohnomasi (texnik pasporti)ning amalda mavjudligi, butligi, texnik holati va roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami belgilari koʻzdan kechiriladi;

koʻzdan kechirilayotgan avtomototransport vositasi bilan bogʻliq yoʻl harakati va transport vositalaridan foydalanish sohasida huquqbuzarlik sodir etilganligi aniqlansa, ushbu holat belgilangan tartibda rasmiylashtiriladi;

avtomototransport vositasi mavjud boʻlmasa, uning qayerda va qanday asosga koʻra foydalanilayotganligi yoki saqlanayotganligi, majburiy texnik koʻrikdan oʻtkazilmaganligining sabablari aniqlanadi.

Ushbu Nizomning 5-ilovasiga muvofiq dalolatnoma uch nusxada rasmiylashtiriladi.

Dalolatnomada koʻzdan kechirilgan avtomototransport vositasining texnik holati toʻliq aks ettiriladi.

Avtomototransport vositasining holati yuzasidan tuzilgan dalolatnoma guruh aʼzolari, avtomototransport vositasining egasi (yoki uning qarindoshi, vakolatli vakili) va xolislar tomonidan imzolanadi.

Dalolatnoma har bir avtomototransport vositasi uchun alohida tuziladi.

9. Inventarizatsiya natijalari boʻyicha tuzilgan dalolatnomalarning nusxalari DYHXX organining avtomototransport vositasi hisobda turgan tegishli roʻyxatga olish-imtihondan oʻtkazish boʻlim (boʻlinma)lariga va DYHXX hududiy organiga yuboriladi, bir nusxasi avtomototransport vositasining egasiga beriladi.

10. Inventarizatsiya natijasidan kelib chiqqan holda avtomototransport vositasining egasiga:

kelgusida avtomototransport vositasidan foydalanmoqchi boʻlgan taqdirda, uni majburiy texnik koʻrikdan oʻtkazish;

davlat raqami belgisi va (yoki) avtomototransport vositalarining roʻyxatdan oʻtganlik guvohnomasi yoʻqotilganligi aniqlanganda, yangi davlat raqami belgisi va (yoki) roʻyxatdan oʻtganlik guvohnomasi olish;

avtomototransport vositasi belgilangan tartibda kelgusida foydalanishga yaroqsiz deb hisoblanganda, bir oy muddatda uni taʼmirlab, foydalanishga yaroqli holga keltirib majburiy texnik koʻrikdan oʻtkazish yoki hisobdan chiqarish haqida xabarnoma yuboriladi.

11. Inventarizatsiya natijasi yoki oʻz xohishiga koʻra mulkdor oʻziga tegishli avtomototransport vositasini qismlarga boʻlingan holda sotish yoki utilizatsiyaga topshirish uchun DYHXX organlariga hisobdan chiqarish toʻgʻrisida ariza bilan murojaat qilib, avtomototransport vositasining davlat raqami belgisi yoki roʻyxatdan oʻtganlik guvohnomasini taqdim etgan taqdirda, shuningdek, avtomototransport vositasining davlat raqami belgisi yoki roʻyxatdan oʻtganlik guvohnomasi yoʻqotilganligi natijasida taqdim etilmagan yoki yaroqsiz holda taqdim etilganda ham avtomototransport vositasi 1 ish kunida hisobdan chiqariladi.

12. Belgilangan tartibda foydalanishga yaroqsiz deb hisoblangan avtomototransport vositalarining egalari xabarnoma yuborilgan kundan boshlab bir oy muddat ichida avtomototransport vositalari DYHXX organlariga roʻyxatdan oʻtkazish uchun taqdim etmagan taqdirda, avtomototransport vositasi DYHXX hududiy organi boshligʻi qaroriga asosan hisobdan chiqariladi va bu haqda 3 ish kunida avtomototransport vositasining egasiga yozma tartibda xabardor qilinib, qabul qilingan qaror yuzasidan sudga shikoyat qilish huquqi tushuntiriladi.

Tegishliligidan qatʼi nazar, qonunchilik hujjatlariga muvofiq tasarruf etilishi taqiqlangan yoki xatlab qoʻyilgan barcha avtomototransport vositalari bundan mustasno.

DYHXX hududiy organi boshligʻi qaroriga koʻra majburiy hisobdan chiqarilgan avtomototransport vositalari Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 31-avgustdagi 683-son qarori bilan tasdiqlangan Avtomototransport vositalarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisida Nizom talablari asosida qayta hisobga qoʻyilishi mumkin. Bunda avtomototransport vositasini ehtiyot qismlar va agregatlardan tayyorlash va yigʻish Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Yoʻl harakati xavfsizligi bosh boshqarmasi tomonidan beriladigan ruxsat asosida amalga oshiriladi.

13. DYHXX hududiy organi boshligʻining qaroriga koʻra hisobdan chiqarilgan avtomototransport vositalarining alohida roʻyxati yuritiladi.

14. Belgilangan tartibda foydalanishga yaroqsiz deb hisoblangan, mulkdorning xohishiga koʻra utilizatsiyaga topshiriladigan yoki realizatsiya qilish maqsadida qismlarga boʻlinadigan avtomototransport vositalarini hisobdan chiqarish jarayonida mulkdor oʻziga tegishli boʻlgan avtomototransport vositasining davlat raqami belgilari yoki roʻyxatdan oʻtganlik guvohnomasi yoʻqolganligi, ularni yaroqsiz holga keltirganlik uchun jarimaga tortilmaydi.

Bunda mulkdor yoʻqolgan davlat raqami belgilari yoki roʻyxatdan oʻtganlik guvohnomasi topilgan taqdirda ularni hududiy DYHXXga topshirish hamda ulardan noqonuniy foydalanganlik uchun qonunchilikda belgilangan tartibda javobgarlikka tortilishi toʻgʻrisida ogohlantiriladi.

Avtomototransport vositasining egasiga belgilangan tartibda avtomototransport vositasining foydalanishga yaroqli boʻlgan qismlari va raqamli agregatlarini realizatsiya qilish uchun yoki hisobdan chiqarilganligi toʻgʻrisidagi tegishli maʼlumotnoma beriladi.

15. Avtomototransport vositalarining davlat raqami belgisi yoki roʻyxatdan oʻtganlik guvohnomasi yoʻqolganligi holatlari boʻyicha DYHXX organlari tomonidan ularni qidirish harakatlari amalga oshiriladi.

16. Avtomototransport vositalarini utilizatsiyaga qabul qilish utilizatsiya qilish bilan shugʻullanuvchi ixtisoslashtirilgan tashkilotlar yoki ikkilamchi xomashyoni qayta ishlash tashkilotlari tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi bilan kelishgan holda amalga oshiriladi.

4-bob. Yakunlovchi qoida

17. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Majburiy texnik koʻrikka taqdim etilmagan avtomototransport vositalarining hisobini yuritish, ularning holatini aniqlash, shuningdek, foydalanishga yaroqsiz, utilizatsiyaga topshiriladigan yoki realizatsiya qilish maqsadida qismlarga boʻlinadigan transport vositalarini hisobdan chiqarish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Majburiy texnik koʻrikka taqdim etilmagan avtomototransport vositalarining hisobini yuritish, ularning holatini aniqlash, shuningdek, foydalanishga yaroqsiz, utilizatsiyaga topshiriladigan yoki realizatsiya qilish maqsadida qismlarga boʻlinadigan transport vositalarini hisobdan chiqarish tartibi boʻyicha

Majburiy texnik koʻrikka taqdim etilmagan avtomototransport vositalarining hisobini yuritish, ularning holatini aniqlash, shuningdek, foydalanishga yaroqsiz, utilizatsiyaga topshiriladigan yoki realizatsiya qilish maqsadida qismlarga boʻlinadigan transport vositalarini hisobdan chiqarish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

‎‎___________________ tumani (shahri) hududida _______ yilda majburiy texnik koʻrikka taqdim etilishi belgilangan, biroq texnik koʻrikka taqdim etilmagan avtomototransport vositalari ‎ROʻYXATI T/r‎‎ Avtomototransport vositasi egasining F.I.O.‎‎ ‎‎Roʻyxat manzili Rusumi Turi Davlat raqami belgisi‎‎ Ishlab chiqarilgan yili‎‎ Kuzov № Dvigatel № ‎‎ Shassi № ‎‎ Majburiy texnik koʻrikka taqdim etilishi belgilangan vaqt ‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ______________ tumani (shahri) IIB YHXB boshligʻi ___________ ‎‎ ‎ ‎ ________________________ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎imzo ‎ ‎ ‎‎‎F.I.O. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎20__ yil “___”___________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Majburiy texnik koʻrikka taqdim etilmagan avtomototransport vositalarining hisobini yuritish, ularning holatini aniqlash, shuningdek, foydalanishga yaroqsiz, utilizatsiyaga topshiriladigan yoki realizatsiya qilish maqsadida qismlarga boʻlinadigan transport vositalarini hisobdan chiqarish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Avtomototransport vositasi majburiy texnik koʻrikka taqdim etilmaganligi yuzasidan ‎BILDIRISHNOMA ‎‎Sizga tegishli boʻlgan “_______” rusumli, _______ davlat raqami belgisi boʻlgan transport vositasi _____ yil hisobidan majburiy texnik koʻrikka belgilangan muddatda taqdim etilmadi. ‎‎‎‎“Yoʻl harakati xavfsizligi toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuniga (17-modda) muvofiq yoʻl harakatida foydalaniladigan transport vositalarining texnik holati va uskunalari yoʻl harakati xavfsizligi sohasidagi normativ hujjatlar talablariga muvofiq boʻlishi va Oʻzbekiston Respublikasi hududida foydalanishda boʻlgan va belgilangan tartibda roʻyxatga olingan transport vositalari majburiy texnik koʻrikdan oʻtkazilishi kerak.‎‎ ‎‎Transport vositalarining majburiy texnik koʻrigi Vazirlar Mahkamasining 2003-yil 31-yanvardagi 54-son qarori bilan tasdiqlangan Transport vositalarini majburiy texnik koʻrikdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi Nizomda belgilangan tartibda transport vositalarining texnik holati va uskunalarining yoʻl harakati xavfsizligi texnik reglamentlari yoki standartlari, qoidalari, normalariga muvofiqligini baholash, transport vositalari sonini, ularning holatini, amalda mavjudligini, tegishliligini va boshqa roʻyxatdan oʻtkazish maʼlumotlarini aniqlashtirish, yoʻl harakati va transport vositalaridan foydalanish sohasida huquqni buzishlar va jinoyatlarning oldini olish, aniqlash va barham berish maqsadida oʻtkaziladi. ‎‎Sizga tegishli boʻlgan “_______” rusumli, _______ davlat raqami belgisi boʻlgan transport vositasini texnik koʻrikdan oʻtkazish uchun undiriladigan yigʻim miqdori _______ soʻm. ‎‎Ushbu transport vositasini majburiy texnik koʻrikdan oʻtkazish uchun uni quyidagi hujjatlar bilan birgalikda koʻrikka taqdim etishingiz soʻraladi: ‎‎mazkur transport vositasini boshqarish huquqini beruvchi haydovchilik guvohnomasi; ‎‎transport vositasining roʻyxatdan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi guvohnoma (texnik pasport, texnik talon); ‎‎gaz yonilgʻisida ishlashga qayta jihozlangan transport vositasiga oʻrnatilgan gaz ballonining sertifikatlashtirish organi tomonidan berilgan muvofiqlik sertifikati nusxasi. ‎‎Transport vositasini texnik koʻrikka ______ kuni quyidagi manzilga taqdim etishingiz soʻraladi ___________________ ____________________________________ Agar transport vositasini texnik koʻrikdan oʻtkazish joyiga olib borish imkoni boʻlmasa DYHXXning hududiy organiga yozma ariza bilan murojaat qilishingiz va quyidagi hujjatlarni taqdim etishingiz soʻraladi: ‎‎pasport yoki shaxsni tasdiqlovchi boshqa hujjat (harbiy xizmatchilar — shaxsiy guvohnoma va turar joyidan maʼlumotnoma; Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligida yoki Adliya vazirligida belgilangan tartibda akkreditatsiya qilingan xalqaro va xorijiy tashkilotlar xodimlari — tegishli ravishda Tashqi ishlar vazirligi yoki Adliya vazirligi tomonidan akkreditatsiya qilinganligi toʻgʻrisida belgi qoʻyilgan akkreditatsiya kartochkalari va milliy pasportlari; boshqa xorijiy fuqarolar — ichki ishlar organlarida roʻyxatdan oʻtkazilganligi toʻgʻrisida belgi qoʻyilgan milliy pasportlari yoki Oʻzbekiston Respublikasida yashash ruxsatnomasi; fuqaroligi boʻlmagan shaxslar — Oʻzbekiston Respublikasida yashash ruxsatnomasi); ‎‎ushbu transport vositasini boshqarish huquqini beruvchi haydovchilik guvohnomasi; ‎‎transport vositasining roʻyxatdan oʻtkazilgani toʻgʻrisidagi guvohnoma (texnik pasport, texnik talon); ‎‎agar transport vositasi gaz yonilgʻisida ishlash uchun qayta jihozlangan boʻlsa: ‎‎Oʻzbekiston Respublikasi Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi tomonidan berilgan gaz ballonlarini sinovdan oʻtkazish huquqini beruvchi ruxsatnoma mavjud boʻlgan tashkilot tomonidan gaz yonilgʻisida ishlash uchun qayta jihozlangan transport vositalarining gaz ballonlari sinovdan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi dalolatnoma; ‎‎sertifikatlashtirish organi tomonidan berilgan gaz yonilgʻisida ishlash uchun qayta jihozlangan transport vositalariga oʻrnatilgan gaz ballonlarining muvofiqlik sertifikati nusxasi. ‎‎TXS va Subyektning transport vositasining texnik holati toʻgʻrisidagi maʼlumotnomasi — shunday maʼlumotnoma boʻlganda. ‎‎____________ tumani (shahri) IIB ‎YHXB(G) boshligʻi (katta inspektori) ___________________ ‎(imzo) ‎ ‎‎__________________________ ‎(F.I.O.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Majburiy texnik koʻrikka taqdim etilmagan avtomototransport vositalarining hisobini yuritish, ularning holatini aniqlash, shuningdek, foydalanishga yaroqsiz, utilizatsiyaga topshiriladigan yoki realizatsiya qilish maqsadida qismlarga boʻlinadigan transport vositalarini hisobdan chiqarish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ “TASDIQLAYMAN” ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎__________________ YHXB boshligʻi ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(IIV, IIBB, IIB) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎_______________________________ ‎unvoni, F.I.O. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _______________________________ (‎imzo, muhr) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎20___ yil “_____”___________ ‎‎_________________ tumani (shahri) hududida _______ yillar davomida majburiy texnik koʻrikka taqdim etilmagan avtomototransport vositalari ‎ROʻYXATI T/r‎‎ Avtomototransport vositasi egasining F.I.O.‎‎ ‎‎Roʻyxat manzili Rusumi Turi Davlat raqami belgisi‎‎ Ishlab chiqarilgan yili‎‎ Kuzov № Dvigatel № ‎‎ Shassi № ‎‎ Majburiy texnik koʻrikka taqdim etilishi belgilangan vaqt ‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎“TUZDI” ‎ ‎ ‎ “MAʼLUMOTLAR TEKSHIRILDI” ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _________________ YHXB boshligʻi* (tuman-shahar IIB) ‎ ‎ ‎ ‎‎____________ YHXB ROIOʻB boshligʻi (IIV-IIBB-IIB) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎_______________________________ ‎unvoni, F.I.O. _______________________________ ‎(‎imzo) ‎ ‎ ‎ ‎‎_______________________________ ‎unvoni, F.I.O. _______________________________ ‎(imzo) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎‎20___ yil “_____”_____________ ‎ ‎ ‎ 20___ yil “_____”_____________ ‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ * Toshkent shahri hududi boʻyicha mazkur roʻyxat Toshkent shahar IIBB YHXB Texnika nazorati boʻlimi tomonidan tuziladi va uning boshligʻi tomonidan imzolanadi.

Majburiy texnik koʻrikka taqdim etilmagan avtomototransport vositalarining hisobini yuritish, ularning holatini aniqlash, shuningdek, foydalanishga yaroqsiz, utilizatsiyaga topshiriladigan yoki realizatsiya qilish maqsadida qismlarga boʻlinadigan transport vositalarini hisobdan chiqarish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA

Oxirgi uch yil davomida majburiy texnik koʻrikka taqdim etilmagan ‎avtomototransport vositasini egasining turar joy manzili boʻyicha ‎oʻtkazilgan inventarizatsiya natijalari ‎DALOLATNOMASI ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Tuzilgan sanasi: 20___ yil “____” _______________ ‎‎Biz, ___________________________________________________________________________________________________ ‎ (ichki ishlar organi tayanch punkti huquqbuzarliklar profilaktikasi boʻyicha (katta) inspektori, ‎‎ _______________________________________________________________________________________________________ fuqarolar yigʻini vakili, holislar yoki boshqa mansabdor shaxaslarning F.I.O.) ‎‎tomonidan inventarizatsiyadan oʻtkazildi. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎1. Transport vositasining markasi, modeli ‎__________________________________________________ 6. Shassi (rama) raqami________________________________‎‎ ‎‎2. Turi ____________________________________________ 7. Dvigatel raqami __________________________________‎‎ 3. Rangi ___________________________________________ 8. Kuzovning raqami _________________________________‎‎ ‎‎4. Ishlab chiqarilgan yili ____________________________ 9. Roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi guvohnoma (texnik pasport)ning seriyasi va raqami) ‎______________________________ ‎__________________________________________________‎‎ 5. Davlat roʻyxatidan oʻtkazish raqami belgisi _________________________________________________________________ ‎‎10. Transport vositasining tegishliligi ____________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________________________ (yuridik shaxsning toʻliq nomi, yakka tartibda egalik qiluvchining F.I.O.) ‎‎11. Turgan joyi (yashash joyi) ______________________________________________________________________________ ‎‎12. Quyidagi kamchiliklar aniqlandi ________________________________________________________________________ ‎_______________________________________________________________________________________________________ ‎‎13. Inventarizatsiya natijalari boʻyicha tavsiyalar ______________________________________________________________ ‎_______________________________________________________________________________________________________ ‎(Majburiy texnik koʻrikka taqdim etish, hisobdan chiqarish, utilizatsiyaga topshirish yoki qismlarini realizatsiyaga qaratish) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Dalolatnoma tuzuvchilar: ____________________ IIB _________________________ ___________________ ‎‎ ______________ ‎‎ ‎‎ ________________________ (tuman, shahar (IIO TP nomi)‎‎ ‎‎(lavozimi) (imzosi)‎‎ (F.I.O.)‎ ‎‎_________________________________ fuqarolar yigʻini‎‎ ___________________ ‎‎ ______________‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎_________________________ (F.Y. nomi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(lavozimi) (imzosi)‎‎ ‎‎(F.I.O.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Xolis: ___________________________________ ‎ (yashash manzili) ‎ ‎ ‎ ___________________ ‎‎‎(imzosi) ______________ ‎(F.I.O.) ‎ ‎ ‎ ‎‎Dalolatnoma nusxasini oldim: Avtomototrasport vositasi egasi ‎ ‎ ___________________ ‎(imzosi) ______________ ‎(F.I.O.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2019-yil 30-mart,

272-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 01.04.2019-y., 09/19/272/2863-son; 07.12.2020-y., 09/20/772/1605-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 05.04.2022-y., 09/22/153/0266-son; 25.08.2026-y., 09/26/456/0870-son)

lex.uz