📅 2019-yil 11-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019-yil 11-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2019 йил 11 апрель · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 11 апреля 2019 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 11 April 2019 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ
прогнозлари
Ёғоч қириндили плиталар ва уларнинг муқобил турларини ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Республикада сўнгги йилларда ёғоч қириндили плиталар ва уларнинг муқобил турларини ишлаб чиқариш бўйича муайян чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, хусусан ғўзапоя ва қамиш каби маҳаллий ўсимликларни қайта ишлаш йўли билан импорт ўрнини босувчи тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.
Шу билан бирга, замонавий технологияларни жорий этиш орқали ёғоч қириндили плиталар ва уларнинг муқобил турларини ишлаб чиқариш қувватларини оширишга, юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммолар учрамоқда.
Қурилиш материаллари ва мебель ишлаб чиқаришда фойдаланилиши мумкин бўлган қайта тикланадиган ва тез ўсувчи маҳаллий ўсимликлар хом ашёсидан кенг фойдаланишга етарлича эътибор қаратилмаяпти.
Республикада ёғоч қириндили плиталар ва уларнинг муқобил турларини ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, янги ишлаб чиқариш қувватларини яратиш, соҳага илғор технологиялар ва инновацион ишланмаларни жорий этиш, маҳаллий хом ашёдан кенг фойдаланган ҳолда чуқур қайта ишлашни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Республикада ёғоч қириндили плиталар ва уларнинг муқобил турларини ишлаб чиқарувчи корхоналарни кичик саноат зоналарида ташкил қилиш тавсия этиладиган, қамиш хом ашёси мавжуд бўлган ҳудудлар рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда ҳудудларда мавжуд табиий қамишзорлар, улардан фойдаланиш даражаси ва қамишларнинг ўриб олиниши натижасида атроф-муҳитга, ҳайвонот оламига, кўчиб юрувчи қушларга зарар етказмайдиган тарздаги саноат усулида фойдаланиш мумкин бўлган қамишзорлар майдонларининг ҳудудлар кесимидаги реестрини шакллантирсин.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси билан биргаликда мазкур қамишзорлар реестри асосида ёғоч қириндили плиталар ва уларнинг муқобил турларини ишлаб чиқариш бўйича янги қувватларни ташкил этиш учун маҳаллий ва хорижий инвесторларни жалб этишни таъминласин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда ҳудудларда қамиш хом ашёси мавжуд бўлган жойларни ёғоч қириндили плиталар ва уларнинг муқобил турларини ишлаб чиқарувчи ташкилотларга, фаолият кўрсатиш даврида доимий фойдаланишга ажратиб берилишини ва қамиш хом ашёсини ўриб олишга рухсат этилишини ўрнатилган тартибда таъминласин.
4. Қуйидагилар:
«Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти томонидан қамиш, ғўзапоя ва бошқа маҳаллий хом ашёдан ёғоч қириндили плиталар ва уларнинг муқобил турларини ишлаб чиқариш учун талаб этиладиган «формалин 37%» ва «карбамид А» хом ашёсини етказиб бериш ҳажмлари 2-иловага мувофиқ;
Республикада қамиш, ғўзапоя ва бошқа маҳаллий хом ашёдан ёғоч қириндили плиталар ва уларнинг муқобил турларини ишлаб чиқариш бўйича 2019 — 2021 йилларда яратиладиган қувватлар ва ишлаб чиқариш прогнозлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг «Навоийазот» акциядорлик жамияти «формалин 37%» маҳсулотини ва «Maxam-Chirchiq» акциядорлик жамияти «карбамид А» маҳсулотини ишлаб чиқариш бўйича товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар давлат реестрига киритилганлиги тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар давлат реестрига киритилган «Навоийазот» акциядорлик жамияти томонидан «формалин 37%» маҳсулоти бўйича ва «Maxam-Chirchiq» акциядорлик жамияти томонидан «карбамид А» маҳсулоти бўйича монопол юқори нархлар қўлланилишининг олдини олиш бўйича доимий равишда мониторинг олиб борсин.
6. 2022 йил 1 январга қадар ёғоч қириндили плиталар ва уларнинг муқобил турларини ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан олиб кириладиган ёғоч қириндили плиталар ва унинг муқобил турларини ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган ва Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган хом ашё, асбоб-ускуналар, уларнинг бутловчи ҳамда эҳтиёт қисмлари белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод этилсин.
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари маҳаллий иқлим шароитидан келиб чиқиб, терак, павловния ва бошқа турдаги тез ўсувчи ёғочбоп дарахтларни плантация усулида етиштириш учун балл бонитети паст бўлган ерларнинг ўрнатилган тартибда тадбиркорлик субъектларига ажратилишини таъминласин.
Бунда, ёғочбоп дарахтлар плантацияларини ташкил этган тадбиркорлик субъектлари 2022 йил 1 январга қадар ер майдонларида терак, павловния ва бошқа турдаги тез ўсувчи ёғочбоп дарахтлар экилган қисмига ер солиғи тўлашдан озод этилсин.
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — транспорт вазири А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири Б.А. Ходжаев ва «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси раиси Б.К. Зарипов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 апрелдаги 297-сон қарорига 1-ИЛОВА
Республикада қамиш хом-ашёси мавжуд бўлган ҳудудлар ҳамда қамишни қайта ишлаш корхонаси ташкил қилиниши тавсия этиладиган кичик саноат зоналарининг
Т/р Ҳудудлар номи (туманлар номи, МФЙ номи) Қамишзор майдони, га Қамиш ўсимлигининг мавжуд тахминий йиллик захираси ҳажми (тонна) Қамишни қайта ишлаш корхонаси ташкил қилиниши тавсия этиладиган кичик саноат зонаси номи Республика бўйича: 88 123 475 864 шу жумладан: Қорақалпоғистон Республикаси 64 623 348 964 1. Мўйноқ тумани 50 359 271 939 Мўйноқ кичик саноат зонаси 2. Чимбой тумани 4 165 22 491 Чимбой кичик саноат зонаси 3. Кегайли тумани 7 800 42 120 4. Бошқа туманларда жами 2 299 12 415 Сурхондарё вилояти 20 000 108 000 1. Термиз тумани давлат чегараси ҳудуди бўйлаб 6 500 35 100 Музработ кичик саноат зонаси 2. Музработ тумани давлат чегараси ҳудуди бўйлаб 13 500 72 900 Бухоро вилояти 3 500 18 900 1. Пешку тумани Жонгелди ҚФЙ ҳудудидаги «Қорақир 1-контур» табиий сув ҳавзаси атрофи 1 300 7 020 Бухоро шаҳар ва Жондор кичик саноат зоналари 2. Пешку тумани Жонгелди ҚФЙ ҳудудидаги «Қорақир 2-контур» табиий сув ҳавзаси атрофи 1 100 5 940 3. Пешку тумани Жонгелди ҚФЙ ҳудудидаги «Қорақир 3-контур» табиий сув ҳавзаси атрофи 100 540 4. Қоракўл тумани « Катта Замонбобо» кўли атрофи 1 000 5 400
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 апрелдаги 297-сон қарорига 2-ИЛОВА
Республикада қамиш, ғўзапоя ва бошқа маҳаллий ўсимликлардан ёғоч-қириндили плиталар ишлаб чиқариш учун талаб этиладиган «формалин 37%» ва «карбамид А» хом ашёсини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш ҳажмлари
минг тонна Маҳсулот номи Ёғоч-қириндили плиталар ишлаб чиқариш учун талаб этиладиган «формалин 37%» ва «карбамид А» хом ашёсига бўлган талаб прогнози 2019 йилга 2020 йилга 2021 йилга Формалин 37% 7,5 21,0 24,0 Карбамид А 4,3 12,3 22,6
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 апрелдаги 297-сон қарорига 3-ИЛОВА
Республикада қамиш, ғўзапоя ва бошқа маҳаллий хом ашёдан ёғоч қириндили плиталар ва уларнинг муқобил турларини ишлаб чиқариш бўйича 2019-2021 йилларда яратиладиган қувватлар ва ишлаб чиқариш
минг куб. м Т/р Маҳсулот номи Ёғоч қириндили плиталарга (ДСП) бўлган талаб Лойиҳалар ишлаб чиқариш қуввати 2018 й. ишлаб чиқариш ҳажми Ишлаб чиқариш прогнозлари 2019 й. 2020 й. 2021 й. ЖАМИ 505,0 425,0 26,3 60,0 190,0 330,0 шундан: мебель маҳсулотлари ишлаб чиқаришга 404,0 340,0 21,0 48,0 152,0 264,0 қурилишда фойдаланишга 101,0 85,0 5,3 12,0 38,0 66,0 Қорақалпоғистон Республикаси 150,0 0,0 4,0 6,0 98,0 1. «Сифат Инвест компанияси» МЧЖ (Қораўзак тумани) 10,0 - 4,0 6,0 8,0 2. «Мўйноқ ЛДСП» МЧЖ (Мўйноқ тумани) 50,0 - - - 30,0 3. «Fumeu group» МЧЖ (Мўйноқ тумани) 90,0 - - - 60,0 Бухоро вилояти 10,0 0,0 0,0 6,0 8,0 4. «Тадбиркор» ХК (Ғиждувон тумани) 10,0 - - 6,0 8,0 Навоий вилояти 30,0 0,0 0,0 18,0 25,0 5. «Zhong Tian» МЧЖ ХК (Кармана тумани) 30,0 - - 18,0 25,0 Сурхондарё вилояти 195,0 16,0 30,0 127,0 162,0 6. «Сурхон КСП Гранд» МЧЖ (1-босқич) (Термиз шаҳри) 30,0 16,0 25,0 25,0 28,0 7. «Сурхондарё таъмирлаш бутлаш» МЧЖ (Термиз шаҳри) 15,0 - 5,0 12,0 14,0 8. «Сурхон КСП Гранд» МЧЖ (2-босқич) (Музработ тумани) 150,0 - - 90,0 120,0 Сирдарё вилояти 30,0 6,8 20,0 25,0 28,0 9. «Файз» МЧЖ (Сирдарё тумани) 30,0 6,8 20,0 25,0 28,0 Фарғона вилояти 10,0 3,5 6,0 8,0 9,0 10. «Яйпан Водий Ламинати» МЧЖ (Ўзбекистон тумани) 10,0 3,5 6,0 8,0 9,0
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 11 апрель,
297-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
MANZILLI ROʻYXATI
prognozlari
Yogʻoch qirindili plitalar va ularning muqobil turlarini ishlab chiqarishni yanada rivojlantirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida
Respublikada soʻnggi yillarda yogʻoch qirindili plitalar va ularning muqobil turlarini ishlab chiqarish boʻyicha muayyan chora-tadbirlar amalga oshirilmoqda, xususan gʻoʻzapoya va qamish kabi mahalliy oʻsimliklarni qayta ishlash yoʻli bilan import oʻrnini bosuvchi tayyor mahsulotlar ishlab chiqarilmoqda.
Shu bilan birga, zamonaviy texnologiyalarni joriy etish orqali yogʻoch qirindili plitalar va ularning muqobil turlarini ishlab chiqarish quvvatlarini oshirishga, yuqori qoʻshilgan qiymatli tayyor mahsulotlar ishlab chiqarishni rivojlantirishga toʻsqinlik qilayotgan muammolar uchramoqda.
Qurilish materiallari va mebel ishlab chiqarishda foydalanilishi mumkin boʻlgan qayta tiklanadigan va tez oʻsuvchi mahalliy oʻsimliklar xom ashyosidan keng foydalanishga yetarlicha eʼtibor qaratilmayapti.
Respublikada yogʻoch qirindili plitalar va ularning muqobil turlarini ishlab chiqaruvchilarni har tomonlama qoʻllab-quvvatlash, yangi ishlab chiqarish quvvatlarini yaratish, sohaga ilgʻor texnologiyalar va innovatsion ishlanmalarni joriy etish, mahalliy xom ashyodan keng foydalangan holda chuqur qayta ishlashni tashkil etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Respublikada yogʻoch qirindili plitalar va ularning muqobil turlarini ishlab chiqaruvchi korxonalarni kichik sanoat zonalarida tashkil qilish tavsiya etiladigan, qamish xom ashyosi mavjud boʻlgan hududlar roʻyxati 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi, Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, “Oʻzsanoatqurilishmateriallari” uyushmasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari bilan birgalikda ikki oy muddatda hududlarda mavjud tabiiy qamishzorlar, ulardan foydalanish darajasi va qamishlarning oʻrib olinishi natijasida atrof-muhitga, hayvonot olamiga, koʻchib yuruvchi qushlarga zarar yetkazmaydigan tarzdagi sanoat usulida foydalanish mumkin boʻlgan qamishzorlar maydonlarining hududlar kesimidagi reyestrini shakllantirsin.
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari “Oʻzsanoatqurilishmateriallari” uyushmasi bilan birgalikda mazkur qamishzorlar reyestri asosida yogʻoch qirindili plitalar va ularning muqobil turlarini ishlab chiqarish boʻyicha yangi quvvatlarni tashkil etish uchun mahalliy va xorijiy investorlarni jalb etishni taʼminlasin.
3. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklari tegishli vazirlik va idoralar bilan birgalikda hududlarda qamish xom ashyosi mavjud boʻlgan joylarni yogʻoch qirindili plitalar va ularning muqobil turlarini ishlab chiqaruvchi tashkilotlarga, faoliyat koʻrsatish davrida doimiy foydalanishga ajratib berilishini va qamish xom ashyosini oʻrib olishga ruxsat etilishini oʻrnatilgan tartibda taʼminlasin.
4. Quyidagilar:
“Oʻzkimyosanoat” aksiyadorlik jamiyati tomonidan qamish, gʻoʻzapoya va boshqa mahalliy xom ashyodan yogʻoch qirindili plitalar va ularning muqobil turlarini ishlab chiqarish uchun talab etiladigan “formalin 37%” va “karbamid A” xom ashyosini yetkazib berish hajmlari 2-ilovaga muvofiq;
Respublikada qamish, gʻoʻzapoya va boshqa mahalliy xom ashyodan yogʻoch qirindili plitalar va ularning muqobil turlarini ishlab chiqarish boʻyicha 2019 — 2021-yillarda yaratiladigan quvvatlar va ishlab chiqarish prognozlari 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasining “Navoiyazot” aksiyadorlik jamiyati “formalin 37%” mahsulotini va “Maxam-Chirchiq” aksiyadorlik jamiyati “karbamid A” mahsulotini ishlab chiqarish boʻyicha tovar yoki moliya bozorida ustun mavqeni egallab turgan xoʻjalik yurituvchi subyektlar davlat reyestriga kiritilganligi toʻgʻrisidagi axboroti maʼlumot uchun qabul qilinsin.
Oʻzbekiston Respublikasi Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi tovar yoki moliya bozorida ustun mavqeni egallab turgan xoʻjalik yurituvchi subyektlar davlat reyestriga kiritilgan “Navoiyazot” aksiyadorlik jamiyati tomonidan “formalin 37%” mahsuloti boʻyicha va “Maxam-Chirchiq” aksiyadorlik jamiyati tomonidan “karbamid A” mahsuloti boʻyicha monopol yuqori narxlar qoʻllanilishining oldini olish boʻyicha doimiy ravishda monitoring olib borsin.
6. 2022-yil 1-yanvarga qadar yogʻoch qirindili plitalar va ularning muqobil turlarini ishlab chiqaruvchi korxonalar tomonidan olib kiriladigan yogʻoch qirindili plitalar va uning muqobil turlarini ishlab chiqarish uchun ishlatiladigan va Oʻzbekiston Respublikasida ishlab chiqarilmaydigan xom ashyo, asbob-uskunalar, ularning butlovchi hamda ehtiyot qismlari belgilangan tartibda shakllantiriladigan roʻyxatlar boʻyicha bojxona toʻlovlaridan (qoʻshilgan qiymat soligʻi va bojxona rasmiylashtiruvi uchun yigʻimlardan tashqari) ozod etilsin.
7. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari mahalliy iqlim sharoitidan kelib chiqib, terak, pavlovniya va boshqa turdagi tez oʻsuvchi yogʻochbop daraxtlarni plantatsiya usulida yetishtirish uchun ball boniteti past boʻlgan yerlarning oʻrnatilgan tartibda tadbirkorlik subyektlariga ajratilishini taʼminlasin.
Bunda, yogʻochbop daraxtlar plantatsiyalarini tashkil etgan tadbirkorlik subyektlari 2022-yil 1-yanvarga qadar yer maydonlarida terak, pavlovniya va boshqa turdagi tez oʻsuvchi yogʻochbop daraxtlar ekilgan qismiga yer soligʻi toʻlashdan ozod etilsin.
9. Mazkur qarorning ijrosini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi oʻrinbosari — transport vaziri A.J. Ramatov, Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va sanoat vaziri B.A. Xodjayev va “Oʻzsanoatqurilishmateriallari” uyushmasi raisi B.K. Zaripov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 11-apreldagi 297-son qaroriga 1-ILOVA
Respublikada qamish xom-ashyosi mavjud boʻlgan hududlar hamda qamishni qayta ishlash korxonasi tashkil qilinishi tavsiya etiladigan kichik sanoat zonalarining
T/r Hududlar nomi (tumanlar nomi, MFY nomi) Qamishzor maydoni, ga Qamish oʻsimligining mavjud taxminiy yillik zaxirasi hajmi (tonna) Qamishni qayta ishlash korxonasi tashkil qilinishi tavsiya etiladigan kichik sanoat zonasi nomi Respublika boʻyicha: 88 123 475 864 shu jumladan: Qoraqalpogʻiston Respublikasi 64 623 348 964 1. Moʻynoq tumani 50 359 271 939 Moʻynoq kichik sanoat zonasi 2. Chimboy tumani 4 165 22 491 Chimboy kichik sanoat zonasi 3. Kegayli tumani 7 800 42 120 4. Boshqa tumanlarda jami 2 299 12 415 Surxondaryo viloyati 20 000 108 000 1. Termiz tumani davlat chegarasi hududi boʻylab 6 500 35 100 Muzrabot kichik sanoat zonasi 2. Muzrabot tumani davlat chegarasi hududi boʻylab 13 500 72 900 Buxoro viloyati 3 500 18 900 1. Peshku tumani Jongeldi QFY hududidagi “Qoraqir 1-kontur” tabiiy suv havzasi atrofi 1 300 7 020 Buxoro shahar va Jondor kichik sanoat zonalari 2. Peshku tumani Jongeldi QFY hududidagi “Qoraqir 2-kontur” tabiiy suv havzasi atrofi 1 100 5 940 3. Peshku tumani Jongeldi QFY hududidagi “Qoraqir 3-kontur” tabiiy suv havzasi atrofi 100 540 4. Qorakoʻl tumani “ Katta Zamonbobo” koʻli atrofi 1 000 5 400
Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 11-apreldagi 297-son qaroriga 2-ILOVA
Respublikada qamish, gʻoʻzapoya va boshqa mahalliy oʻsimliklardan yogʻoch-qirindili plitalar ishlab chiqarish uchun talab etiladigan “formalin 37%” va “karbamid A” xom ashyosini ishlab chiqarish va yetkazib berish hajmlari
ming tonna Mahsulot nomi Yogʻoch-qirindili plitalar ishlab chiqarish uchun talab etiladigan “formalin 37%” va “karbamid A” xom ashyosiga boʻlgan talab prognozi 2019-yilga 2020-yilga 2021-yilga Formalin 37% 7,5 21,0 24,0 Karbamid A 4,3 12,3 22,6
Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 11-apreldagi 297-son qaroriga 3-ILOVA
Respublikada qamish, gʻoʻzapoya va boshqa mahalliy xom ashyodan yogʻoch qirindili plitalar va ularning muqobil turlarini ishlab chiqarish boʻyicha 2019-2021-yillarda yaratiladigan quvvatlar va ishlab chiqarish
ming kub. m T/r Mahsulot nomi Yogʻoch qirindili plitalarga (DSP) boʻlgan talab Loyihalar ishlab chiqarish quvvati 2018-y. ishlab chiqarish hajmi Ishlab chiqarish prognozlari 2019-y. 2020-y. 2021-y. JAMI 505,0 425,0 26,3 60,0 190,0 330,0 shundan: mebel mahsulotlari ishlab chiqarishga 404,0 340,0 21,0 48,0 152,0 264,0 qurilishda foydalanishga 101,0 85,0 5,3 12,0 38,0 66,0 Qoraqalpogʻiston Respublikasi 150,0 0,0 4,0 6,0 98,0 1. “Sifat Invest kompaniyasi” MChJ (Qoraoʻzak tumani) 10,0 - 4,0 6,0 8,0 2. “Moʻynoq LDSP” MChJ (Moʻynoq tumani) 50,0 - - - 30,0 3. “Fumeu group” MChJ (Moʻynoq tumani) 90,0 - - - 60,0 Buxoro viloyati 10,0 0,0 0,0 6,0 8,0 4. “Tadbirkor” XK (Gʻijduvon tumani) 10,0 - - 6,0 8,0 Navoiy viloyati 30,0 0,0 0,0 18,0 25,0 5. “Zhong Tian” MChJ XK (Karmana tumani) 30,0 - - 18,0 25,0 Surxondaryo viloyati 195,0 16,0 30,0 127,0 162,0 6. “Surxon KSP Grand” MChJ (1-bosqich) (Termiz shahri) 30,0 16,0 25,0 25,0 28,0 7. “Surxondaryo taʼmirlash butlash” MChJ (Termiz shahri) 15,0 - 5,0 12,0 14,0 8. “Surxon KSP Grand” MChJ (2-bosqich) (Muzrabot tumani) 150,0 - - 90,0 120,0 Sirdaryo viloyati 30,0 6,8 20,0 25,0 28,0 9. “Fayz” MChJ (Sirdaryo tumani) 30,0 6,8 20,0 25,0 28,0 Fargʻona viloyati 10,0 3,5 6,0 8,0 9,0 10. “Yaypan Vodiy Laminati” MChJ (Oʻzbekiston tumani) 10,0 3,5 6,0 8,0 9,0
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2019-yil 11-aprel,
297-son