UzbekAI

← Qonunlar

📅 2019-yil 12-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2019 йил 12 апрель · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 12 апреля 2019 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 12 April 2019 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ТАРКИБИ

НИЗОМ

РЎЙХАТИ

Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича республика комиссияси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Идоралараро коллегиал органларни тубдан қисқартириш ва янада оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 28 августдаги ПФ-5527-сон Фармони ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича республика комиссиясининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси , « Фермер хўжалиги тўғрисида »ги, « Деҳқон хўжалиги тўғрисида »ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари ҳамда улар асосида қабул қилинган аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ислоҳ қилишга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалга оширилишини таъминлаш;

қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва Ҳукумат қарорларида берилган топшириқларни ўз вақтида бажарилиши юзасидан мунтазам равишда мониторинг олиб бориш;

вазирликлар, идоралар ва ҳудудий комиссиялар билан биргаликда ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, аграр ва озиқ-овқат соҳаларида илғор, ресуртежамкор ва инновацион технологияларни кенг жорий этиш;

пахта хомашёси, бошоқли дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг самарали усулларини кенг жорий этиш, юқори қўшилган қийматли рақобатбардош маҳсулотлар етиштириш ва ушбу мақсадларда тўғридан-тўғри инвестициялар жалб этиш ишларини мувофиқлаштириш;

кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш ва ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш, фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларининг самарали фаолиятини ва молиявий барқарорлигини таъминлаш борасида уларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш.

2. Қуйидагилар:

Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича республика комиссияси таркиби 1-иловага мувофиқ;

Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича республика комиссияси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 апрелдаги 300-сон қарорига 1-ИЛОВА

Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича республика комиссияси

А.Н. Арипов — Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, комиссия раиси Ў.И. Барноев — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари Б.Н. Тоғаев — Вазирлар Маҳкамасининг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибиятининг мудири — республика комиссияси ҳузуридаги ишчи гуруҳ раҳбари, комиссия котиби Комиссия аъзолари: А.М. Қосимов — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси етакчи консультанти (келишув асосида) Ж.А. Ходжаев — қишлоқ хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев — сув хўжалиги вазири И.Ю. Абдурахмонов — инновацион ривожланиш вазири А.Х. Абдуллаев — ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси Б.Т. Норқобилов — ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Н.Ж. Бакиров — ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Лавозими бўйича — молия вазирининг биринчи ўринбосари Р.А. Гулямов — иқтисодиёт ва саноат вазирининг биринчи ўринбосари А.Э. Эргашев — қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари О.Э. Файзибоев — Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари А.А. Хаитов — Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси в.в.б. А.А. Исроилов — Молия вазирлиги ҳузуридаги қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси директори Р.Ў. Маматқулов — «Агробанк» АТБ бошқаруви раиси в.б. Лавозими бўйича — «Ўзагросуғурта» АЖ бошқаруви раиси Лавозими бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 апрелдаги 300-сон қарорига 2-ИЛОВА

Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича республика комиссияси тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича республика комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) фаолияти тартибини белгилайди.

2. Комиссиянинг фаолияти қишлоқда аграр ва иқтисодий муносабатларни ислоҳ қилиш, ислоҳотларнинг амалга оширилишини чуқур таҳлил қилиш, қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш бўйича таклифлар киритиш ташаббуси билан чиқиш ва уларни тайёрлашни ташкил этишга йўналтирилган.

3. Комиссия ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.

4. Комиссиянинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат бошқаруви органлари ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.

5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари ҳузуридаги қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича ҳудудий комиссиялар (кейинги ўринларда ҳудудий комиссиялар деб аталади) фаолиятини мувофиқлаштиради.

6. Ҳудудий комиссияларнинг низомлари ва таркиблари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликларининг қарорлари билан тасдиқланади.

2-боб. Комиссиянинг вазифалари ва функциялари

7. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси , « Фермер хўжалиги тўғрисида »ги, « Деҳқон хўжалиги тўғрисида »ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари ҳамда улар асосида қабул қилинган аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ислоҳ қилишга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар белгиланган вазифаларнинг амалга оширилишини таъминлаш;

қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва Ҳукумат қарорларида берилган топшириқларни ўз вақтида бажарилиши юзасидан мунтазам равишда мониторинг олиб бориш;

вазирликлар, идоралар ва ҳудудий комиссиялар билан биргаликда ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, аграр ва озиқ-овқат соҳаларида илғор, ресуртежамкор ва инновацион технологияларни кенг жорий этиш;

пахта хомашёси, бошоқли дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг самарали усулларини кенг жорий этиш, юқори қўшилган қийматли рақобатбардошли маҳсулотлар етиштириш ва ушбу мақсадларда тўғридан-тўғри инвестициялар жалб этиш ишларини мувофиқлаштириш;

кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш ва ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш, фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларининг самарали фаолиятини ва молиявий барқарорлигини таъминлаш борасида уларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш.

8. Комиссия унга юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаларини тартибга солувчи Ўзбекистон Республикасининг қонунларида белгиланган вазифаларни амалга оширилишини таъминланишини мунтазам мониторинг қилиб боради;

аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этади;

ҳудудий комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштиради ва улар томонидан қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш бўйича тайёрланган маълумотларни таҳлил қилади ва қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади;

қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва Ҳукумат ҳужжатлари ижросини ўз вақтида бажарилишини мунтазам мониторинг қилиб боради;

қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишни методик ва ҳуқуқий таъминлаш, хўжалик юритишнинг замонавий усулларини ишлаб чиқаришга жорий этиш бўйича малакали кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини ташкил этиш бўйича ваколатли органларга таклифлар киритади;

ер тузиш, қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш ва ер ресурсларидан самарали фойдаланиш ишларини мониторинг қилиб боради;

сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, ресурстежамкор, яъни томчилатиб суғориш технологияларни кенг жорий этиш ишларини мувофиқлаштириб боради;

фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларини лизинг асосида юқори унумли, замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлаш ишларини мониторингини ташкил этади;

жаҳон бозорлари талабларини ўрганади ва нархлар конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда, бозор принципларига асосланган қишлоқ хўжалигида нарх белгилаш тизими ва механизмини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

бозор иқтисодиёти талабларига жавоб берадиган бозор принциплари ва механизмларини бошқарув тизимига, хўжалик муносабатларига жорий этади;

пахта хомашёси, бошоқли дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини самарали хўжалик юритиш шаклларини жорий этади, агрокластерлар ташкил этиш ва улар фаолиятини ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг самарали агрокластер усулларини жорий этишда юқори қўшилган қийматли рақобатбардош маҳсулотлар етиштириш учун тўғридан-тўғри инвестициялар жалб этиш ишларини мувофиқлаштиради;

қишлоқ хўжалиги тармоқларини ривожлантириш ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш бўйича республика ва ҳудудлар даражасида ишлаб чиқилган дастурлар ижросини мунтазам мониторинг қилиб боради;

фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотлари томонидан қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сувни тежайдиган самарали технологияларни, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ишларини мувофиқлаштиради;

кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш ва ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқади, фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларининг самарали фаолият юритишини ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чораларини кўради;

соҳага ресурстежамкор ва инновацион технологияларни жорий этишни рағбатлантириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади.

3-боб. Комиссиянинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

9. Комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:

вазирликлар, идоралар, ташкилотлар раҳбар ходимларининг, шунингдек, ҳудудий комиссияларнинг қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича улар томонидан олиб борилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш;

вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлардан Комиссияга юкланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш учун зарур бўлган ахборотларни олиш;

тегишли вазирликлар ва идоралар мутахассисларини, илмий-тадқиқот институтлари ҳамда қишлоқ хўжалиги йўналишидаги олий ўқув юртлари олимлари ва ўқитувчиларини тегишли материаллар тайёрлаш учун жалб этиш;

қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича ҳудудий комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштириш;

жойларда қишлоқ хўжалиги ислоҳ қилиш учун масъул бўлган мансабдор шахсларнинг лаёқатлилигини ва уларнинг амалий фаолияти натижаларини баҳолаш, ўз ваколатлари доирасида аграр ва озиқ-овқат соҳаларини юқори малакали мутахассислар билан мустаҳкамлашга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш.

10. Комиссия:

қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва Ҳукумат қарорларини бажаришга;

Комиссия мажлисларида қабул қилинган қарорларнинг ўз вақтида бажарилиши юзасидан назоратни амалга оширишга мажбурдир.

4-боб. Комиссия фаолиятини ташкил этиш

11. Комиссияга раис раҳбарлик қилади, ишларни бошқаради, комиссия мажлисларини олиб боради, мажлислар баёнларини, иш режаларини ва комиссиянинг бошқа ҳужжатларини тасдиқлайди.

12. Комиссия мажлислари тасдиқланган иш режасига мувофиқ йилнинг ҳар чорагида камида бир марта ўтказилади. Комиссия раиси томонидан навбатдан ташқари мажлислар чақирилиши мумкин.

13. Комиссиянинг кўриб чиқилаётган масала бўйича қарори, агар унинг учун комиссия аъзоларининг кўпчилиги оддий овоз бериш йўли билан овоз берса, қабул қилинган ҳисобланади. Комиссиянинг ҳар бир аъзоси қабул қилинаётган қарорлар бўйича ўз фикрини ёзма равишда билдиришга ҳақлидир.

14. Комиссия раиси билан келишувга кўра унинг мажлисда холисона сабаблар туфайли қатнашмаётган комиссия аъзоларини уларнинг овоз бериш ҳуқуқисиз қатнашувчи ваколатли вакиллари алмаштириши мумкин.

15. Қарорларни тезкор қабул қилиш мақсадида комиссия раиси комиссия аъзолари билан сўров йўли билан келишилган алоҳида масалалар бўйича комиссия қарорларини тасдиқлаши мумкин.

16. Зарурат бўлганда, комиссия мажлисига кўриб чиқилаётган масалаларнинг хусусиятига қараб вазирликлар ва идораларнинг, жамоат ташкилотлари, корхоналар, муассасалар ва меҳнат жамоаларининг раҳбарлари таклиф қилинади.

17. Комиссия йилнинг ҳар чорагида амалга оширилган ишлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этади.

5-боб. Комиссия мажлисига материалларни тайёрлаш тартиби

18. Комиссия мажлисига материаллар ишчи орган томонидан манфаатдор вазирликлар ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек, уларни тайёрлаш учун масъул бўлган комиссия аъзолари билан биргаликда комиссиянинг иш режасига мувофиқ тайёрланади.

19. Комиссия мажлисининг кун тартибидаги ҳар бир масалага доир ҳужжатларда қарор қабул қилиш учун зарур бўлган материаллар (таҳлилий маълумотномалар, жадваллар ва бошқалар) ва комиссия қарори лойиҳаси мавжуд бўлиши керак.

6-боб. Комиссиянинг ишчи органи ва котиби

20. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (1 нафар), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (2 нафар), Сув хўжалиги вазирлиги (1 нафар), Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси (1 нафар), Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси (1 нафар), Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (1 нафар), Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Аграсаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси (1 нафар), Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги (1 нафар), «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси (1 нафар)нинг жами ўн нафар юқори малакали мутахассисларидан иборат таркибдаги доимий ишлайдиган ишчи гуруҳ комиссиянинг ишчи органи ҳисобланади.

21. Комиссиянинг ишчи органи:

комиссиянинг навбатдаги давр учун иш режаси лойиҳасини тайёрлайди;

комиссиянинг навбатдаги мажлисига барча зарур материалларнинг ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди ҳамда вазирликлар, идоралар, юридик шахслар бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, тижорат банклари, ташкилотлар ва комиссия аъзоларидан зарур материалларни ва эксперт хулосаларини олиш ҳуқуқига эга;

таҳлилий материаллар тайёрланишини ва кун тартибидаги масалалар бўйича комиссия мажлислари ўтказилишини ташкил қилади;

комиссия мажлисида кўриб чиқиши учун қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш жараёнлари мониторинги бўйича ахборот ва таҳлилий материаллар тақдим этади;

ҳудудий комиссиялар фаолиятини ва комиссиянинг қабул қилинган қарорлари бажарилишини жойларга бориб ўрганади;

комиссия аъзоларини ва таклиф этилган шахсларни тегишли материалларни жўнатган ҳолда мажлиснинг ўтказиладиган санаси, вақти, жойи тўғрисида хабардор қилади;

Комиссия мажлисида кўриб чиқиши учун унинг қарорларига мувофиқ бошқа материалларни тақдим этади.

22. Комиссия котиби:

ишчи гуруҳ ишларига раҳбарлик қилади;

комиссия қарорларининг бажарилиши мониторингини олиб боради ва унинг натижаларини комиссия мажлисида кўриб чиқиш учун тақдим этади;

комиссия мажлисига материалларни тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳнинг ишларини ташкил қилади;

комиссия раиси билан мажлислар ўтказиладиган муддатни ва жойни, шунингдек, таклиф этиладиганлар таркибини келишиб олади;

комиссия йиғилиши баёнларини расмийлаштиради ва тасдиқланган баёнларни комиссия аъзоларига, манфаатдор вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига жўнатади.

7-боб. Якунловчи қоида

23. Комиссияни тугатиш ёки қайта тузиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 апрелдаги 300-сон қарорига 3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича республика комиссияси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2004 йил 25 февралдаги 87-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 2-сон, 15-модда).

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2005 йил 11 февралдаги 59-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 2-сон, 6-модда) 1-илованинг 15-банди .

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳамда баъзиларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2005 йил 22 февралдаги 73-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 2-сон, 13-модда) 2-илованинг 27-банди .

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Айрим республика комиссиялари ва кенгашлари таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2005 йил 7 ноябрдаги 244-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 45-сон, 341-модда) 1-илованинг 6-банди .

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2006 йил 24 мартдаги 51-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 3-сон, 23-модда) илованинг 15-банди .

6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ қурилиш банк» акциядорлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида» 2009 йил 30 мартдаги ПҚ-1083-сон ва «Агробанк» акциядорлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида» 2009 йил 30 мартдаги ПҚ-1084-сон қарорлари)» 2009 йил 20 майдаги 142-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 5-сон, 37-модда) 1-илованинг 17-банди .

7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 22 октябрдаги ПФ-4478-сон Фармони)» 2012 йил 29 декабрдаги 369-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 1-сон, 8-модда) 1-илованинг 9-банди .

8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамиятини ташкил этиш тўғрисида» 2016 йил 17 ноябрдаги ПФ-4857-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамияти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 16 ноябрдаги ПҚ–2658-сон қарори)» 2017 йил 28 июндаги 442-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 123-модда) илованинг 5-банди .

9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 9 октябрдаги ПФ-5199-сон Фармони)» 2017 йил 26 декабрдаги 1021-сон қарорига илованинг 8-банди .

10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2018 йил 12 февралдаги 107-сон қарорига 1-илованинг 4-банди .

11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон Фармони ҳамда «Виночилик соҳасини ва алкоголли маҳсулотларни реализация қилишни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 28 февралдаги ПҚ-3573-сон қарори)» 2018 йил 16 июлдаги 539-сон қарорига илованинг 12-банди .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2019 йил 12 апрель,

300-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.04.2019 й., 09/19/300/2929-сон; 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон, 31.10.2020 й., 09/20/666/1433-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

TARKIBI

NIZOM

ROʻYXATI

Qishloq xoʻjaligida iqtisodiy islohotlarni chuqurlashtirish boʻyicha respublika komissiyasi faoliyatini takomillashtirish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Idoralararo kollegial organlarni tubdan qisqartirish va yanada optimallashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 28-avgustdagi PF-5527-son Farmoni ijrosi yuzasidan Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Qishloq xoʻjaligida iqtisodiy islohotlarni chuqurlashtirish boʻyicha respublika komissiyasining asosiy vazifalari etib quyidagilar belgilansin:

Oʻzbekiston Respublikasining Yer kodeksi , “ Fermer xoʻjaligi toʻgʻrisida ”gi, “ Dehqon xoʻjaligi toʻgʻrisida ”gi Oʻzbekiston Respublikasi qonunlari hamda ular asosida qabul qilingan agrar va oziq-ovqat sohalarini isloh qilishga yoʻnaltirilgan normativ-huquqiy hujjatlarning amalga oshirilishini taʼminlash;

qishloq xoʻjaligida iqtisodiy islohotlarni chuqurlashtirish va oziq-ovqat xavfsizligini taʼminlash boʻyicha qabul qilingan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari, farmoyishlari va Hukumat qarorlarida berilgan topshiriqlarni oʻz vaqtida bajarilishi yuzasidan muntazam ravishda monitoring olib borish;

vazirliklar, idoralar va hududiy komissiyalar bilan birgalikda yer va suv resurslaridan samarali foydalanish, agrar va oziq-ovqat sohalarida ilgʻor, resurtejamkor va innovatsion texnologiyalarni keng joriy etish;

paxta xomashyosi, boshoqli don va boshqa qishloq xoʻjaligi mahsulotlari yetishtirishning samarali usullarini keng joriy etish, yuqori qoʻshilgan qiymatli raqobatbardosh mahsulotlar yetishtirish va ushbu maqsadlarda toʻgʻridan-toʻgʻri investitsiyalar jalb etish ishlarini muvofiqlashtirish;

koʻp tarmoqli fermer xoʻjaliklarini tashkil etish va rivojlantirish dasturlarini ishlab chiqish, fermer xoʻjaliklari va boshqa qishloq xoʻjaligi tashkilotlarining samarali faoliyatini va moliyaviy barqarorligini taʼminlash borasida ularning huquqlari va manfaatlarini himoya qilishga yoʻnaltirilgan normativ-huquqiy bazani takomillashtirish.

2. Quyidagilar:

Qishloq xoʻjaligida iqtisodiy islohotlarni chuqurlashtirish boʻyicha respublika komissiyasi tarkibi 1-ilovaga muvofiq;

Qishloq xoʻjaligida iqtisodiy islohotlarni chuqurlashtirish boʻyicha respublika komissiyasi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 3-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining agrar va oziq-ovqat sohalarini rivojlantirish masalalari boʻyicha maslahatchisi A.D. Vaxabov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 12-apreldagi 300-son qaroriga 1-ILOVA

Qishloq xoʻjaligida iqtisodiy islohotlarni chuqurlashtirish boʻyicha respublika komissiyasi

A.N. Aripov — Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri, komissiya raisi Oʻ.I. Barnoyev — Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining agrar va oziq-ovqat sohalarini rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari, komissiya raisining oʻrinbosari B.N. Togʻayev — Vazirlar Mahkamasining Agrar va oziq-ovqat sohalarini rivojlantirish masalalari kotibiyatining mudiri — respublika komissiyasi huzuridagi ishchi guruh rahbari, komissiya kotibi Komissiya aʼzolari: A.M. Qosimov — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi yetakchi konsultanti (kelishuv asosida) J.A. Xodjayev — qishloq xoʻjaligi vaziri Sh.R. Xamrayev — suv xoʻjaligi vaziri I.Yu. Abduraxmonov — innovatsion rivojlanish vaziri A.X. Abdullayev — yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasi raisi B.T. Norqobilov — veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi raisi N.J. Bakirov — oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi raisi Lavozimi boʻyicha — moliya vazirining birinchi oʻrinbosari R.A. Gulyamov — iqtisodiyot va sanoat vazirining birinchi oʻrinbosari A.E. Ergashev — qishloq xoʻjaligi vazirining oʻrinbosari O.E. Fayziboyev — Davlat soliq qoʻmitasi raisining oʻrinbosari A.A. Xaitov — Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi raisi v.v.b. A.A. Isroilov — Moliya vazirligi huzuridagi qishloq xoʻjaligini davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi direktori R.Oʻ. Mamatqulov — “Agrobank” ATB boshqaruvi raisi v.b. Lavozimi boʻyicha — “Oʻzagrosugʻurta” AJ boshqaruvi raisi Lavozimi boʻyicha — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi raisining, viloyatlar hokimlarining qishloq va suv xoʻjaligi masalalari boʻyicha oʻrinbosarlari

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 12-apreldagi 300-son qaroriga 2-ILOVA

Qishloq xoʻjaligida iqtisodiy islohotlarni chuqurlashtirish boʻyicha respublika komissiyasi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom Qishloq xoʻjaligida iqtisodiy islohotlarni chuqurlashtirish boʻyicha respublika komissiyasi (keyingi oʻrinlarda Komissiya deb ataladi) faoliyati tartibini belgilaydi.

2. Komissiyaning faoliyati qishloqda agrar va iqtisodiy munosabatlarni isloh qilish, islohotlarning amalga oshirilishini chuqur tahlil qilish, qishloq xoʻjaligida iqtisodiy islohotlarni yanada chuqurlashtirish boʻyicha takliflar kiritish tashabbusi bilan chiqish va ularni tayyorlashni tashkil etishga yoʻnaltirilgan.

3. Komissiya oʻz faoliyatini Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasiga va qonunlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlariga, ushbu Nizomga hamda boshqa qonun hujjatlariga muvofiq amalga oshiradi.

4. Komissiyaning oʻz vakolatlari doirasida qabul qilgan qarorlari davlat boshqaruvi organlari va tashkiliy-huquqiy shaklidan qatʼi nazar, xoʻjalik yurituvchi subyektlar tomonidan bajarilishi majburiy hisoblanadi.

5. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va tumanlar hokimliklari huzuridagi qishloq xoʻjaligida iqtisodiy islohotlarni chuqurlashtirish boʻyicha hududiy komissiyalar (keyingi oʻrinlarda hududiy komissiyalar deb ataladi) faoliyatini muvofiqlashtiradi.

6. Hududiy komissiyalarning nizomlari va tarkiblari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va tumanlar hokimliklarining qarorlari bilan tasdiqlanadi.

2-bob. Komissiyaning vazifalari va funksiyalari

7. Quyidagilar Komissiyaning asosiy vazifalari hisoblanadi:

Oʻzbekiston Respublikasining Yer kodeksi , “ Fermer xoʻjaligi toʻgʻrisida ”gi, “ Dehqon xoʻjaligi toʻgʻrisida ”gi Oʻzbekiston Respublikasi qonunlari hamda ular asosida qabul qilingan agrar va oziq-ovqat sohalarini isloh qilishga yoʻnaltirilgan normativ-huquqiy hujjatlar belgilangan vazifalarning amalga oshirilishini taʼminlash;

qishloq xoʻjaligida iqtisodiy islohotlarni chuqurlashtirish va oziq-ovqat xavfsizligini taʼminlash boʻyicha qabul qilingan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari, farmoyishlari va Hukumat qarorlarida berilgan topshiriqlarni oʻz vaqtida bajarilishi yuzasidan muntazam ravishda monitoring olib borish;

vazirliklar, idoralar va hududiy komissiyalar bilan birgalikda yer va suv resurslaridan samarali foydalanish, agrar va oziq-ovqat sohalarida ilgʻor, resurtejamkor va innovatsion texnologiyalarni keng joriy etish;

paxta xomashyosi, boshoqli don va boshqa qishloq xoʻjaligi mahsulotlari yetishtirishning samarali usullarini keng joriy etish, yuqori qoʻshilgan qiymatli raqobatbardoshli mahsulotlar yetishtirish va ushbu maqsadlarda toʻgʻridan-toʻgʻri investitsiyalar jalb etish ishlarini muvofiqlashtirish;

koʻp tarmoqli fermer xoʻjaliklarini tashkil etish va rivojlantirish dasturlarini ishlab chiqish, fermer xoʻjaliklari va boshqa qishloq xoʻjaligi tashkilotlarining samarali faoliyatini va moliyaviy barqarorligini taʼminlash borasida ularning huquqlari va manfaatlarini himoya qilishga yoʻnaltirilgan normativ-huquqiy bazani takomillashtirish.

8. Komissiya unga yuklangan vazifalarga muvofiq quyidagi funksiyalarni amalga oshiradi:

yer va suv resurslaridan foydalanish, shuningdek, qishloq xoʻjaligi va oziq-ovqat sohalarini tartibga soluvchi Oʻzbekiston Respublikasining qonunlarida belgilangan vazifalarni amalga oshirilishini taʼminlanishini muntazam monitoring qilib boradi;

agrar va oziq-ovqat sohalarini rivojlantirish yuzasidan normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiqishda ishtirok etadi;

hududiy komissiyalar faoliyatini muvofiqlashtiradi va ular tomonidan qishloq xoʻjaligida iqtisodiy islohotlarni yanada chuqurlashtirish boʻyicha tayyorlangan maʼlumotlarni tahlil qiladi va qishloq xoʻjaligida iqtisodiy islohotlarni chuqurlashtirish boʻyicha normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiqadi;

qishloq xoʻjaligida iqtisodiy islohotlarni chuqurlashtirish va oziq-ovqat xavfsizligini taʼminlash boʻyicha qabul qilingan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti farmonlari, qarorlari, farmoyishlari va Hukumat hujjatlari ijrosini oʻz vaqtida bajarilishini muntazam monitoring qilib boradi;

qishloq xoʻjaligida iqtisodiy islohotlarni amalga oshirishni metodik va huquqiy taʼminlash, xoʻjalik yuritishning zamonaviy usullarini ishlab chiqarishga joriy etish boʻyicha malakali kadrlarni tayyorlash va ularning malakasini oshirish ishlarini tashkil etish boʻyicha vakolatli organlarga takliflar kiritadi;

yer tuzish, qishloq xoʻjaligi ekinlarini oqilona joylashtirish va yer resurslaridan samarali foydalanish ishlarini monitoring qilib boradi;

suv resurslaridan samarali foydalanish, resurstejamkor, yaʼni tomchilatib sugʻorish texnologiyalarni keng joriy etish ishlarini muvofiqlashtirib boradi;

fermer xoʻjaliklari va boshqa qishloq xoʻjaligi tashkilotlarini lizing asosida yuqori unumli, zamonaviy qishloq xoʻjaligi texnikalari bilan taʼminlash ishlarini monitoringini tashkil etadi;

jahon bozorlari talablarini oʻrganadi va narxlar konyunkturasidan kelib chiqqan holda, bozor prinsiplariga asoslangan qishloq xoʻjaligida narx belgilash tizimi va mexanizmini takomillashtirish boʻyicha takliflar ishlab chiqadi;

bozor iqtisodiyoti talablariga javob beradigan bozor prinsiplari va mexanizmlarini boshqaruv tizimiga, xoʻjalik munosabatlariga joriy etadi;

paxta xomashyosi, boshoqli don va boshqa qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini samarali xoʻjalik yuritish shakllarini joriy etadi, agroklasterlar tashkil etish va ular faoliyatini rivojlantirish boʻyicha takliflar ishlab chiqadi;

qishloq xoʻjaligi mahsulotlari yetishtirishning samarali agroklaster usullarini joriy etishda yuqori qoʻshilgan qiymatli raqobatbardosh mahsulotlar yetishtirish uchun toʻgʻridan-toʻgʻri investitsiyalar jalb etish ishlarini muvofiqlashtiradi;

qishloq xoʻjaligi tarmoqlarini rivojlantirish va oziq-ovqat mahsulotlari ishlab chiqarish hajmlarini koʻpaytirish boʻyicha respublika va hududlar darajasida ishlab chiqilgan dasturlar ijrosini muntazam monitoring qilib boradi;

fermer xoʻjaliklari va boshqa qishloq xoʻjaligi tashkilotlari tomonidan qishloq xoʻjaligi ekinlarini yetishtirishda suvni tejaydigan samarali texnologiyalarni, zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini joriy etish ishlarini muvofiqlashtiradi;

koʻp tarmoqli fermer xoʻjaliklarini tashkil etish va rivojlantirish dasturlarini ishlab chiqadi, fermer xoʻjaliklari va boshqa qishloq xoʻjaligi tashkilotlarining samarali faoliyat yuritishini va moliyaviy barqarorligini taʼminlash choralarini koʻradi;

sohaga resurstejamkor va innovatsion texnologiyalarni joriy etishni ragʻbatlantirish yuzasidan takliflar ishlab chiqadi.

3-bob. Komissiyaning huquqlari va majburiyatlari

9. Komissiya quyidagi huquqlarga ega:

vazirliklar, idoralar, tashkilotlar rahbar xodimlarining, shuningdek, hududiy komissiyalarning qishloq xoʻjaligida iqtisodiy islohotlarni chuqurlashtirish boʻyicha ular tomonidan olib borilayotgan ishlar toʻgʻrisidagi hisobotlarini eshitish;

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasiga qishloq xoʻjaligida iqtisodiy islohotlarni chuqurlashtirishga yoʻnaltirilgan normativ-huquqiy hujjatlarni takomillashtirish boʻyicha takliflar kiritish;

vazirliklar, idoralar va boshqa tashkilotlardan Komissiyaga yuklangan vazifalarning bajarilishini taʼminlash uchun zarur boʻlgan axborotlarni olish;

tegishli vazirliklar va idoralar mutaxassislarini, ilmiy-tadqiqot institutlari hamda qishloq xoʻjaligi yoʻnalishidagi oliy oʻquv yurtlari olimlari va oʻqituvchilarini tegishli materiallar tayyorlash uchun jalb etish;

qishloq xoʻjaligida iqtisodiy islohotlarni chuqurlashtirish boʻyicha hududiy komissiyalar faoliyatini muvofiqlashtirish;

joylarda qishloq xoʻjaligi isloh qilish uchun masʼul boʻlgan mansabdor shaxslarning layoqatliligini va ularning amaliy faoliyati natijalarini baholash, oʻz vakolatlari doirasida agrar va oziq-ovqat sohalarini yuqori malakali mutaxassislar bilan mustahkamlashga yoʻnaltirilgan chora-tadbirlarni amalga oshirish.

10. Komissiya:

qishloq xoʻjaligida iqtisodiy islohotlarni chuqurlashtirish boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti farmonlari, qarorlari, farmoyishlari va Hukumat qarorlarini bajarishga;

Komissiya majlislarida qabul qilingan qarorlarning oʻz vaqtida bajarilishi yuzasidan nazoratni amalga oshirishga majburdir.

4-bob. Komissiya faoliyatini tashkil etish

11. Komissiyaga rais rahbarlik qiladi, ishlarni boshqaradi, komissiya majlislarini olib boradi, majlislar bayonlarini, ish rejalarini va komissiyaning boshqa hujjatlarini tasdiqlaydi.

12. Komissiya majlislari tasdiqlangan ish rejasiga muvofiq yilning har choragida kamida bir marta oʻtkaziladi. Komissiya raisi tomonidan navbatdan tashqari majlislar chaqirilishi mumkin.

13. Komissiyaning koʻrib chiqilayotgan masala boʻyicha qarori, agar uning uchun komissiya aʼzolarining koʻpchiligi oddiy ovoz berish yoʻli bilan ovoz bersa, qabul qilingan hisoblanadi. Komissiyaning har bir aʼzosi qabul qilinayotgan qarorlar boʻyicha oʻz fikrini yozma ravishda bildirishga haqlidir.

14. Komissiya raisi bilan kelishuvga koʻra uning majlisda xolisona sabablar tufayli qatnashmayotgan komissiya aʼzolarini ularning ovoz berish huquqisiz qatnashuvchi vakolatli vakillari almashtirishi mumkin.

15. Qarorlarni tezkor qabul qilish maqsadida komissiya raisi komissiya aʼzolari bilan soʻrov yoʻli bilan kelishilgan alohida masalalar boʻyicha komissiya qarorlarini tasdiqlashi mumkin.

16. Zarurat boʻlganda, komissiya majlisiga koʻrib chiqilayotgan masalalarning xususiyatiga qarab vazirliklar va idoralarning, jamoat tashkilotlari, korxonalar, muassasalar va mehnat jamoalarining rahbarlari taklif qilinadi.

17. Komissiya yilning har choragida amalga oshirilgan ishlar toʻgʻrisida Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasiga axborot taqdim etadi.

5-bob. Komissiya majlisiga materiallarni tayyorlash tartibi

18. Komissiya majlisiga materiallar ishchi organ tomonidan manfaatdor vazirliklar va idoralar, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, shuningdek, ularni tayyorlash uchun masʼul boʻlgan komissiya aʼzolari bilan birgalikda komissiyaning ish rejasiga muvofiq tayyorlanadi.

19. Komissiya majlisining kun tartibidagi har bir masalaga doir hujjatlarda qaror qabul qilish uchun zarur boʻlgan materiallar (tahliliy maʼlumotnomalar, jadvallar va boshqalar) va komissiya qarori loyihasi mavjud boʻlishi kerak.

6-bob. Komissiyaning ishchi organi va kotibi

20. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi (1 nafar), Qishloq xoʻjaligi vazirligi (2 nafar), Suv xoʻjaligi vazirligi (1 nafar), Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasi (1 nafar), Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi (1 nafar), Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi (1 nafar), Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Agrasanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi (1 nafar), Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi (1 nafar), “Oʻzdonmahsulot” aksiyadorlik kompaniyasi (1 nafar)ning jami oʻn nafar yuqori malakali mutaxassislaridan iborat tarkibdagi doimiy ishlaydigan ishchi guruh komissiyaning ishchi organi hisoblanadi.

21. Komissiyaning ishchi organi:

komissiyaning navbatdagi davr uchun ish rejasi loyihasini tayyorlaydi;

komissiyaning navbatdagi majlisiga barcha zarur materiallarning oʻz vaqtida tayyorlanishini taʼminlaydi hamda vazirliklar, idoralar, yuridik shaxslar birlashmalari, mahalliy davlat hokimiyati organlari, tijorat banklari, tashkilotlar va komissiya aʼzolaridan zarur materiallarni va ekspert xulosalarini olish huquqiga ega;

tahliliy materiallar tayyorlanishini va kun tartibidagi masalalar boʻyicha komissiya majlislari oʻtkazilishini tashkil qiladi;

komissiya majlisida koʻrib chiqishi uchun qishloq xoʻjaligida iqtisodiy islohotlarni chuqurlashtirish jarayonlari monitoringi boʻyicha axborot va tahliliy materiallar taqdim etadi;

hududiy komissiyalar faoliyatini va komissiyaning qabul qilingan qarorlari bajarilishini joylarga borib oʻrganadi;

komissiya aʼzolarini va taklif etilgan shaxslarni tegishli materiallarni joʻnatgan holda majlisning oʻtkaziladigan sanasi, vaqti, joyi toʻgʻrisida xabardor qiladi;

Komissiya majlisida koʻrib chiqishi uchun uning qarorlariga muvofiq boshqa materiallarni taqdim etadi.

22. Komissiya kotibi:

ishchi guruh ishlariga rahbarlik qiladi;

komissiya qarorlarining bajarilishi monitoringini olib boradi va uning natijalarini komissiya majlisida koʻrib chiqish uchun taqdim etadi;

komissiya majlisiga materiallarni tayyorlash boʻyicha ishchi guruhning ishlarini tashkil qiladi;

komissiya raisi bilan majlislar oʻtkaziladigan muddatni va joyni, shuningdek, taklif etiladiganlar tarkibini kelishib oladi;

komissiya yigʻilishi bayonlarini rasmiylashtiradi va tasdiqlangan bayonlarni komissiya aʼzolariga, manfaatdor vazirliklar, idoralar, mahalliy davlat hokimiyati organlariga joʻnatadi.

7-bob. Yakunlovchi qoida

23. Komissiyani tugatish yoki qayta tuzish qonun hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 12-apreldagi 300-son qaroriga 3-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblanayotgan ayrim qarorlari

1. Vazirlar Mahkamasining “Qishloq xoʻjaligida iqtisodiy islohotlarni chuqurlashtirish boʻyicha respublika komissiyasi faoliyatini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2004-yil 25-fevraldagi 87-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2004-y., 2-son, 15-modda).

2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish, shuningdek baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2005-yil 11-fevraldagi 59-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2005-y., 2-son, 6-modda) 1-ilovaning 15-bandi .

3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash hamda baʼzilariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida” 2005-yil 22-fevraldagi 73-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2005-y., 2-son, 13-modda) 2-ilovaning 27-bandi .

4. Vazirlar Mahkamasining “Ayrim respublika komissiyalari va kengashlari tarkibiga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida” 2005-yil 7-noyabrdagi 244-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2005-y., 45-son, 341-modda) 1-ilovaning 6-bandi .

5. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida” 2006-yil 24-martdagi 51-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2006-y., 3-son, 23-modda) ilovaning 15-bandi .

6. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish, shuningdek baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qishloq qurilish bank” aksiyadorlik tijorat bankini tashkil etish toʻgʻrisida” 2009-yil 30-martdagi PQ-1083-son va “Agrobank” aksiyadorlik tijorat bankini tashkil etish toʻgʻrisida” 2009-yil 30-martdagi PQ-1084-son qarorlari)” 2009-yil 20-maydagi 142-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2009-y., 5-son, 37-modda) 1-ilovaning 17-bandi .

7. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekistonda fermerlik faoliyatini tashkil qilishni yanada takomillashtirish va uni rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2012-yil 22-oktabrdagi PF-4478-son Farmoni)” 2012-yil 29-dekabrdagi 369-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2013-y., 1-son, 8-modda) 1-ilovaning 9-bandi .

8. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzagrotexsanoatxolding” aksiyadorlik jamiyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2016-yil 17-noyabrdagi PF-4857-son Farmoni, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzagrotexsanoatxolding” aksiyadorlik jamiyati faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2016-yil 16-noyabrdagi PQ–2658-son qarori)” 2017-yil 28-iyundagi 442-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2017-y., 6-son, 123-modda) ilovaning 5-bandi .

9. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish, qishloq xoʻjaligi ekin maydonlaridan samarali foydalanish tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 9-oktabrdagi PF-5199-son Farmoni)” 2017-yil 26-dekabrdagi 1021-son qaroriga ilovaning 8-bandi .

10. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi ijro etuvchi tuzilmasi takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish, shuningdek baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2018-yil 12-fevraldagi 107-son qaroriga 1-ilovaning 4-bandi .

11. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tadbirkorlik faoliyati sohasidagi litsenziyalash va ruxsat berish tartib-taomillarini yanada qisqartirish va soddalashtirish, shuningdek, biznes yuritish shart-sharoitlarini yaxshilash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 11-apreldagi PF-5409-son Farmoni hamda “Vinochilik sohasini va alkogolli mahsulotlarni realizatsiya qilishni tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 28-fevraldagi PQ-3573-son qarori)” 2018-yil 16-iyuldagi 539-son qaroriga ilovaning 12-bandi .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2019-yil 12-aprel,

300-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 13.04.2019-y., 09/19/300/2929-son; 27.06.2020-y., 09/20/411/1000-son, 31.10.2020-y., 09/20/666/1433-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 16.12.2021-y., 09/21/752/1166-son; 16.12.2025-y., 09/25/791/1167-son)

lex.uz