UzbekAI

← Qonunlar

📅 2019-yil 18-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2019 йил 18 апрель · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 18 апреля 2019 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 18 April 2019 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

НИЗОМ

РЕЙТИНГИ

НИЗОМ

НИЗОМ

СХЕМАСИ

Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Вазирлар Маҳкамасининг «2018 — 2022 йилларда давлат театрларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида» 2018 йил 5 январдаги 9-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасалари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасалари фаолиятини баҳолаш, тоифалари (гуруҳлари)ни белгилаш ҳамда рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасаларининг билет нархларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

Давлат театрларида, нодавлат театр ва театр-студияларида саҳналаштириладиган саҳна асарларини яратиш бўйича давлат буюртмасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Қуйидагилар давлат театрлари ва концерт-томоша муассасаларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

миллий истиқлол ғояларига ҳамоҳанг, бадиий жиҳатдан юксак, халқчил саҳна асарларини саҳналаштириш, томоша ва концерт дастурларини яратиш;

халқимиз, айниқса, ёшлар қалбида миллий ғурур, миллий ифтихор туйғуларини шакллантириш, уларни она Ватанга муҳаббат, умумбашарий қадриятларга ҳурмат, инсонпарварлик ғояларига садоқат руҳида тарбиялашга муносиб саҳна асарлари, томошалар ва концерт дастурлари билан ҳисса қўшиб бориш;

аҳолининг турмуш маданиятини ошириш, миллий қадриятлар, урф-одатлар, анъаналар, миллий байрамларни тиклаш ҳамда давом эттиришда кўмаклашиш;

театр ва томоша санъатини кенг тарғиб этиш мақсадида мамлакатимиз ва хорижий муассасалар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни амалга ошириш;

театр ва томоша санъати олдига қўйилган вазифаларни самарали ташкил этиш учун ходимларнинг малакасини ошириш чораларини кўриш, уларни маънавий ва ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, ташаббускорликни рағбатлантиришнинг самарали усулларини жорий этиш;

кўргазмалар, фестиваль, кўрик-танлов, маърузалар, маданият, санъат, илм-фаннинг атоқли арбоблари билан учрашувлар, бенефис, театр спектакллари, махсус тайёрланган дастурлар, дам олиш ва ижодий кечалар, мақсадли театрлаштирилган маросим кечалари ва бошқа томоша тадбирларини ташкил қилиш ва ўтказиш;

мамлакатда ва хорижда театр ва концерт-томоша гастроль фаолиятининг кенг кўламли дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

3. Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасалари ўз уставларини бир ой муддатда мазкур қарорга мувофиқ қайта кўриб чиқсинлар.

4. Қуйидагилар давлат театрлари ва концерт-томоша муассасалари фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

пулли хизматлар кўрсатишдан тушган маблағлар;

мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар;

халқаро молия институтлари, хорижий ташкилотлар, донор мамлакатлар ва ташкилотларнинг грантлари;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

Бунда давлат театрлари ва концерт-томоша муассасаларига бюджет маблағлари ўз даромадлари билан қопланмаган қисми учун ажратиб берилади.

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси давлат театрлари ва концерт ташкилотларининг мақоми тўғрисида» 1992 йил 13 январдаги 11-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг маданият вазири Б.С. Сайфуллаев зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 апрелдаги 329-сон қарорига 1-ИЛОВА

Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасалари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом давлат театрлари ва концерт-томоша муассасаларининг фаолиятини ташкил этиш, бошқариш, молиялаштириш, гастроль фаолияти тартибини ҳамда уларнинг мақсад ва вазифаларини белгилайди.

2. Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасалари давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади.

3. Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасалари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда ушбу Низомга, шунингдек, бошқа қонунчилик ҳужжатлари ва ўз уставига амал қиладилар.

4. Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасалари фаолияти бўйича ўзининг юқори турувчи органига ҳамда тегишли молия органига белгиланган тартибда ҳисобот беради.

5. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

гастроль — ижодий жамоанинг давлат театри ва концерт-томоша муассасаси жойлашган жойдан ташқарида республика ёки халқаро миқёсдаги чиқишлари;

давлат театр ва концерт-томоша муассасаси — Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистонда театр ва мусиқа санъатини янада ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонини амалга ошириш масалалари ҳақида» 1995 йил 28 октябрдаги 415-сон қарорига 1-иловада белгиланган театр ва концерт-томоша муассасалари;

спектакль — жонли ижрода оммага намойиш этиш, ўтказиш шароитларидан келиб чиққан ҳолда стационар, кўчма ва гастроль спектакли кўринишидаги саҳна асари;

тадбирлар — концертлар, спектакллар, театрлаштирилган ва цирк томошалари, ижодий учрашувлар, турли шоу-дастурлар, фестиваллар, томошаларнинг шакли ва жанридан қатъий назар бошқа маданий-оммавий ҳамда томоша тадбирлари.

2-боб. Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасаларининг вазифа ва функциялари

6. Қуйидагилар давлат театрлари ва концерт-томоша муассасаларининг вазифалари ҳисобланади:

миллий ва жаҳон театр, опера ва балет ҳамда концерт-томоша санъатининг бой анъаналарини юксалтириш, асраб-авайлаш ва ривожлантириш, замон талаблари даражасидаги саҳна асарларини саҳналаштириш, уларда миллий анъаналаримизни улуғлаш орқали умуминсоний қадриятларни шакллантириш, халқимиз, айниқса, ёш авлод онгида миллий ва жаҳон маданияти ва қадриятларига нисбатан ҳурмат туйғусини ошириш, шунингдек, жаҳон театр ва томоша санъати соҳасида қўлга киритилган ютуқлардан унумли фойдаланиш;

ўзбек ва жаҳон театр, опера ва балет ҳамда мусиқа санъатининг энг нодир намуналарини тарғиб қилиш, концерт дастурларининг ғоявий бадиий савиясини ошириш, аҳолининг дунёқараши янгича миллий истиқлол ғояси асосида шаклланишига, маънавий талабларни қондириш учун қулай шароитлар яратиш, ватанпарварлик, байналминал, ҳуқуқ ва ахлоқий тарбияни қарор топтириш, уларни демократик давлат, фуқаролик жамияти қуриш ишига жалб этишга кўмаклашиш, эркин ижодий ўзига холисликни намойиш қилиш имкониятларини кенгайтириш, хизмат сифатини ошириш;

Ўзбекистон театр ва томоша санъатини мамлакатимизда ва чет элларда кенг тарғиб этиш, гастроль фаолиятини шакллантириш ва мувофиқлаштириш;

республика миқёсида маданий тадбирларда, кўрик-танловларда, фестивалларда фаол қатнашиш ва ташкил этиш, театрлаштирилган томошалар ва спектакллар, маданий тадбирлар, ижодий кечалар, концерт-дастурларини тайёрлаш.

7. Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасалари ўзларига юкланган вазифалардан келиб чиқиб, қуйидаги функцияларни бажаради:

театр ва томоша санъатини кенг тарғиб этиш мақсадида мамлакатимиз ва чет эллардаги муассасалар билан маданий, илмий-ижодий, иқтисодий ҳамкорлик қилиш юзасидан ўзаро манфаатли шартномалар, меморандумлар тузиш;

театр ва томоша санъати олдига қўйилган вазифаларни самарали ташкил этиш учун ходимларнинг малакасини ошириш чораларини кўриш, уларни маънавий ва ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, ташаббускорликни рағбатлантиришнинг самарали усулларини жорий этиш;

миллий истиқлол ғояларига ҳамоҳанг, бадиий жиҳатдан юксак, халқчил саҳна асарларини саҳналаштириш орқали ўзбек миллий театр ва томоша санъати тараққиётига ҳисса қўшиш;

халқимиз, айниқса, ёшларимиз қалбида миллий ғурур, миллий ифтихор туйғуларини шакллантириш, уларни она Ватанга муҳаббат, умумбашарий қадриятларга ҳурмат, гуманизм ғояларига садоқат руҳида баркамол тарбиялаш учун саҳна асарлари, томошалар ва концерт дастурлари билан ҳисса қўшиб бориш;

аҳоли турмуш маданиятини ошириш, миллий қадриятлар, урф-одатлар, анъаналар, маросимлар, миллий байрамларни тиклаш ҳамда давом эттиришда кўмаклашиш;

кўргазмалар, фестиваль, кўрик-танлов, шоулар (жумладан, халқаро), маърузалар, маданият, санъат, илм-фаннинг атоқли арбоблари билан учрашувлар, бенефист, театр спектакллари, махсус тайёрланган дастурлар, дам олиш ва ижодий кечалар, мақсадли театрлаштирилган маросим кечалари ва бошқа томоша тадбирларни ташкил қилиш ва ўтказиш;

мамлакатда ва хорижда театр ва концерт-томоша гастроль фаолиятининг кенг кўламли дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

3-боб. Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасаларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

8. Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасалари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

давлат театрлари ва концерт-томоша муассасаларида, қоида тариқасида, театр ва концерт-томоша муассасасининг таркибий бўлинмалари раҳбарлари, бадиий раҳбарлари, режиссёрлари, таниқли ижодкорлар, маданият ходимлари, олимлар, мутахассислар, маданият ташкилотлари ассоциацияларининг (уюшмаларининг) вакилларидан иборат бўлган Бадиий кенгаш тўғрисидаги низомни ва унинг таркибини тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига киритиш;

ҳаваскор ижодий жамоалар, студиялар ташкил этиш;

белгиланган тартибда аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

белгиланган тартибда спектакллар, маданий тадбирлар, театрлаштирилган томоша ва концерт дастурлари учун билетлар нархини белгилаш;

долзарб мавзулардаги янги спектакллар ва томошаларни саҳналаштириш, концерт дастурлари учун турли лойиҳалар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳамда белгиланган тартибда сотиш;

сувенирлар, буклетлар, табрикномалар, календарлар ва реклама маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларни бепул тарқатиш ёки сотиш;

аҳолига маиший, ижара ва бошқа пулли хизматлар кўрсатиш;

белгиланган тартибда ноширлик фаолияти билан шуғулланиш;

белгиланган тартибдаги фаолияти бўйича реклама ишларини амалга ошириш.

9. Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасалари қуйидаги мажбуриятларга эга:

давлат театрлари ва концерт-томоша муассасасининг ривожланиш йўлида ижодий, илмий-техник ишланмалардан ва маҳсулотлардан устувор даражада фойдаланиш;

давлат театрлари ва концерт-томоша муассасасининг ташкилий, молиявий, моддий-техник масалаларини ҳал этиш, ходимларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш чораларини кўриш;

давлат театрлари ва концерт-томоша муассасасини мунтазам ривожлантириб бориш, ижодий фаолиятини қўллаб-қувватлаш юзасидан чора-тадбирлар режалари, дастурлар ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш;

миллий ва умумбашарий қадриятларни тараннум этувчи бадиий ёрқин саҳна асарлари ва томошалар саҳналаштирилишига кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги соҳанинг етакчи мутахассисларидан иборат Бадиий кенгаш тавсиясига асосан янги саҳна асарлари ва томошалар намойишини ташкил этиш.

қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа мажбуриятлар.

4-боб. Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасаларининг гастроль фаолияти

10. Қуйидагилар давлат театрлари ва концерт-томоша муассасаларининг республика ҳамда халқаро миқёсидаги гастроль фаолиятининг асосий тамойиллари ҳисобланади:

долзарб ижтимоий муаммоларни ҳал этиш, аҳолининг театр санъати хизматидан фойдаланишининг ҳудудий жиҳатдан қамраб олинишидаги номутаносибликни йўқотиш, аҳоли айниқса, вилоятлар ҳамда ҳудудлардаги қишлоқ аҳолисига санъат асарлари орқали хизмат кўрсатиш, шунингдек, хорижий давлатлар билан дўстона алоқаларни йўлга қўйиш;

вилоят, туман ва шаҳар ҳамда хорижий давлатлар билан театр ва бошқа санъат ютуқлари борасида ўзаро тажриба алмашиш;

турли миллатлар маданиятларининг бир-бирига ўзаро таъсири ва ривожланиши, байналмилал ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш асосларини мустаҳкамлаш жараёнига ижобий таъсир кўрсатиш;

ижодий ходимларнинг касбий маҳоратини ошириш, мамлакатлар ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш, давлатимиз мавқеини кўтариш, ўзбек театр ва бошқа санъатнинг дунё ҳамжамияти маданий майдонидаги ўрнини белгилаб бериш;

давлат театрлари ва концерт-томоша муассасаларининг жамоалари ҳамда етакчи ижодкорларининг гастроль фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси, Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, ўзининг юқори турувчи ташкилотларининг ёзма кўрсатмаларига асосан республика ёки халқаро миқёсида тижорат ҳамда хайрия асосида ташкил этилиши мумкин.

11. Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасалари жамоалари ҳамда етакчи ижодкорларнинг гастроллари қуйидагиларга бўлинади:

республика миқёсидаги гастроль;

халқаро миқёсдаги гастроль.

12. Республика миқёсидаги гастроллар Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан бевосита, шунингдек, турли давлат идоралари ҳамда тижорат ёки нотижорат муассасалар билан ўзаро ҳамкорлик келишувига асосан режалаштирилади ва белгиланган тартибда молиялаштирилади.

13. Халқаро миқёсдаги гастроллар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари томонидан бевосита тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда шунингдек, турли маҳаллий ва хорижий давлат идоралари ҳамда тижорат ёки нотижорат муассасалар билан ўзаро ҳамкорлик келишувига асосан режалаштирилади ва тегишли даромад манбаларидан молиялаштирилади.

14. Гастроль учун ўз биносини тақдим этаётган театр-томоша ва гастролдаги давлат театрлари ва концерт-томоша муассасаси ҳамда етакчи ижрочилар ўртасидаги ўзаро муносабатлар ва келишувлар шартнома асосида белгилаб олинади.

15. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида томонлар келишувига асосан ўтказиладиган гастроллар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Маданият вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан келишилган ҳолда ўтказилади.

16. Гастролларни ташкил этишда театрлар ва концерт-томоша муассасалари давлат, жамоат ва тижорат ташкилотларнинг воситачилик хизматдан шартнома асосида фойдаланиши мумкин.

17. Ўзбекистон Республикаси ва унинг чекка ҳудудларида тўғридан-тўғри келишув асосида ўтказиладиган гастроллар, давлат театрлари ва концерт-томоша муассасаларнинг ўз маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

18. Республика ва халқаро гастролларни ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар, шу жумладан йўл, яшаш ва кунлик харажатлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланади.

5-боб. Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасаларини молиялаштириш тартиби ва уларнинг мол-мулки

19. Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасалари ўзларига берилган мол-мулкдан қонунчилик ҳужжатларига, ўз фаолиятининг мақсад ва вазифаларига мувофиқ фойдаланади ҳамда тасарруф этади.

20. Бюджет маблағлари давлат театрлари ва концерт-томоша муассасасига Ўзбекистон Республикаси республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ҳамда туман (шаҳар) маҳаллий бюджетларидан маблағлар ўз даромадлари билан қопланмаган қисми учун ажратиб берилади.

Давлат театрлари ва концерт томоша муассасалари бюджет муассасалари учун белгиланган тартибда тасдиқланган ва рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметасига мувофиқ молиялаштирилади.

Бунда давлат театрлари ва концерт-томоша муассасасининг:

даромад ва харажатлари прогноз кўрсаткичлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бюджет ташкилотларининг смета харажатларини тузиш ва рўйхатга олиш жараёнида шакллантирилади ҳамда даромадлар ва харажатлар сметасининг ажралмас қисми ҳисобланади;

ўз даромадлари билан қопланмаган қисми учун ажратилган бюджет маблағлари бўйича бюджет қонунчилигига мувофиқ белгиланган тартибда харажатлар сметаси тузилади ва рўйхатга олинади.

Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасалари томонидан жалб қилинган ҳомийлик маблағлари бюджет маблағларини камайтиришга асос бўлмайди.

21. Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасалари ҳар йили 31 декабрга қадар келгуси йил фаолиятининг асосий прогноз кўрсаткичлари (спектакллар сони, янги саҳналаштирилган спектакллар сони, кутилаётган томошабинлар сони, гастроль сафарлари сони ва бошқалар) Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги билан келишилган ҳолда аниқлайдилар.

22. Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасалари ҳар йили харажатлар сметасини тузиш ва рўйхатга олиш жараёнида даромадлар ва харажатлар прогнозини шакллантирадилар.

23. Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасаларга ўз даромадлари билан қопланмаган харажатларнинг қисми учун ажратилган бюджет маблағлари бўйича харажатлар сметасида, биринчи навбатда, штат жадвалига асосан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар ҳамда ягона ижтимоий тўловлар харажатлари назарда тутилади.

Давлат театрларига ижодий ходимларни жалб этиш, хорижий давлатлар мутахассисларнинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлари Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги билан келишилган ҳолда театрлар томонидан бюджетдан ташқари маблағлар (ўз даромадлари) ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

24. Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш ва уларни моддий рағбатлантиришни кучайтириш тўғрисида» 2018 йил 14 майдаги ПҚ-3727-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантиришнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 19 июндаги 458-сон қарори ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида амалга оширилади.

6-боб. Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасаларини бошқариш

25. Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасасига Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишган ҳолда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор раҳбарлик қилади.

26. Директор:

давлат театри ёки концерт-томоша муассасаси фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ҳамда зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларнинг бажарилишига шахсан жавоб беради;

белгиланган тартибда давлат театри ва концерт-томоша муассасаси мол-мулки ва маблағларини тасарруф қилади;

юридик ва жисмоний шахслар билан тегишли хизматлар кўрсатиш учун шартномалар (контрактлар) тузади;

барча муассасалар, ташкилотлар ва жисмоний шахслар билан муносабатларда давлат театри ёки концерт-томоша муассасаси манфаатларини ҳимоя қилади;

ходимларнинг мансаб йўриқномаларини ва ички меҳнат тартиби қоидаларини белгиланган тартибда тасдиқлайди, ходимларни меҳнат шартномаси асосида ишга қабул қилади ва белгиланган тартибда ишдан бўшатади;

давлат театри ёки концерт-томоша муассасасининг фаолияти масалаларига оид буйруқларни, йўриқномаларни ва бошқа ҳужжатларни чиқаради;

ишда алоҳида намуна кўрсатган ходимларни норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Бадиий кенгаши тавсиясига кўра рағбатлантиради;

ходимларга нисбатан интизомий жазо чораларини кўради;

ўз ваколатлари доирасида бошқа масалаларни кўриб чиқади ва ҳал қилади.

Директор ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва вазифаларини бажаришда давлат театрлари ва концерт-томоша муассасаси манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилиши шарт.

Директор давлат театри ёки концерт-томоша муассасаси фаолиятининг натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига ҳисобот беради.

27. Давлат театри ва концерт-томоша муассасаси директорининг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги билан келишилган ҳолда, директор томонидан лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.

28. Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасаларига бадиий раҳбар ва бош режиссёр Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.

29. Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасаларида жамоатчилик асосида фаолият юритадиган Бадиий кенгаш ташкил этилади, унинг низоми ва таркиби Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан тасдиқланади ҳамда камида уч йилда бир марта янгилаб турилади.

Бадиий кенгаш Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг буйруғи билан тасдиқланган низом асосида иш юритади.

Бадиий кенгашга директор раислик қилади. Бадиий кенгаш 9 — 17 нафар аъзодан иборат бўлади, унинг аъзолари театр ва концерт-томоша муассасасининг таркибий бўлинмалари раҳбарлари, бадиий раҳбарлари, режиссёрлари, таниқли ижодкорлар, маданият ходимлари, олимлар, мутахассислар, маданият ташкилотлари ассоциацияларининг (уюшмаларининг) вакилларидан иборат бўлади.

Бадиий кенгаш Кенгаш аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этган тақдирда ваколатли ҳисобланади.

Бадиий кенгаш котиби ҳужжатларни қабул қилади, йиғилишда кўриб чиқиш учун тайёрлайди, расмийлаштиради ва сақлайди.

30. Бадиий кенгаш раиси ва аъзолари қуйидаги ҳолларда кенгаш таркибидан муддатидан олдин чиқарилиши мумкин:

ўз аризасига кўра;

у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган тақдирда;

меҳнат шартномаси талаблари бузилганда ва лавозим мажбуриятлари бажарилмаганда;

Бадиий кенгаш тўғрисидаги низом талабларини бажармаган тақдирда.

31. Бадиий кенгаш қарорлари очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Қарорлар йиғилишда иштирок этган аъзоларнинг кўпчилиги овоз берган тақдирда, қабул қилинган ҳисобланади. Овозлар тенг бўлган тақдирда, кенгаш раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади. Кенгаш аъзоси бўлган мутахассиснинг ҳужжатлари кенгашда кўрилганда, кенгаш аъзоси бўлган мутахассиснинг овози ҳисобга олинмайди.

32. Бадиий кенгаш қарори баённома билан расмийлаштирилади.

33. Бадиий кенгашнинг баённомаси давлат театрлари ва коцерт-томоша муассасаси раҳбарининг тегишли буйруғи билан тасдиқланади.

34. Бадиий кенгаш давлат театрлари ва концерт-томоша муассасалари фаолиятининг қуйидаги асосий йўналишларини кўриб чиқиб, тавсиялар ишлаб чиқади:

янги спектакллар, дастурлар, репертуарларни муҳокама қилиш ҳамда уларни яхшилаш бўйича тавсиялар бериш;

ижодий жараён сифатининг янада яхшиланишига кўмаклашиш;

гастроль-концерт фаолиятининг сифатини назорат қилиш;

муассаса маъмурияти билан ҳамкорликда иш фаолиятини яхшилаш шакл ва усулларини ишлаб чиқиш;

ижодий ходимларнинг малака тоифаларини кўриб чиқиш;

ёшларнинг ижодий тажрибаларини кенг ёйиш, уларнинг малака ва маҳоратларини доимий ошириш ишларини олиб бориш;

алоҳида ҳолатларда ишга янги қабул қилинаётган ижодий ходимларнинг лаёқатини ўрганиб чиқиб, муҳокамага қўйиш ҳамда ишга қабул қилиш ёки қилмаслик юзасидан муассаса раҳбарига ўз хулосасини тақдим этиш;

ижодий, ташкилий, ишлаб-чиқариш масалалари бўйича қарорлар қабул қилиш.

7-боб. Якунловчи қоидалар

35. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

36. Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасаларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 апрелдаги 329-сон қарорига 2-ИЛОВА

Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасалари фаолиятини баҳолаш, тоифалари (гуруҳлари)ни белгилаш ҳамда рағбатлантириш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом давлат театрлари (кейинги ўринларда — театрлар) ва концерт-томоша муассасалари фаолиятини баҳолаш, тоифалари (гуруҳлари)ни белгилаш ҳамда уларни рағбатлантириш тартибини белгилайди.

2. Театрлар ва концерт-томоша муассасалари фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш натижасига кўра уларнинг рейтинги шакллантирилади ҳамда театрлар тоифалари ва концерт-томоша муассасалари гуруҳлари белгиланади.

3. Ушбу Низом талаблари тоифадан ташқари театрларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Тоифадан ташқари бўлган театрларга белгиланган тартибда «Миллий» ва «Академик» мақомлари берилган давлат театрлари киради.

2-боб. Театрлар ва концерт-томоша муассасалари фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш мезонлари

4. Қуйидагилар театрлар ва концерт-томоша муассасалари фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш мезонлари ҳисобланади:

а) театрлар бўйича:

йил давомида саҳналаштирилган янги спектакллар сони;

театрнинг жорий репертуаридаги спектакллари сони;

йил давомида намойиш этилган спектакллар сони;

халқаро ва республика миқёсидаги гастроллар сони;

томошабинлар сони (белгиланган режадан келиб чиққан ҳолда, фоиз ҳисобида тўлдириш коэффициенти, ўриндиқлар сонига нисбатан ўртача йиллик);

ўз даромадларининг (ҳомийлик хайрияларидан ташқари) театр умумий йиллик харажатларидаги улуши;

ўз биноси ва техника воситаларининг мавжудлиги;

Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтининг юритилиши ҳолати;

б) концерт-томоша муассасалари бўйича:

йил давомида иштирок этган маданий тадбирлари сони;

йил давомида бевосита ташкил этган концертлари сони;

гастроллар (маҳаллий, республика ва хорижий) сони;

томошабинлар сони (белгиланган режадан келиб чиққан ҳолда, фоиз ҳисобида тўлдириш коэффициенти, ўриндиқлар сонига нисбатан ўртача йиллик);

ташкилотнинг бюджетдан ташқари тушумлари миқдори (ҳомийлик хайрияларидан ташқари);

ўз биноси ва техника воситаларининг мавжудлиги;

Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтининг юритилиши ҳолати.

3-боб. Театрлар ва концерт-томоша муассасалари тоифалари (гуруҳлари)ни белгилаш тартиби

5. Театр ва концерт-томоша муассасалари фаолиятининг самарадорлиги ушбу Низомга иловага мувофиқ рейтинг тизими асосида баҳоланади ҳамда уларнинг қуйидаги тоифа (гуруҳ)лари белгиланади:

а) театрлар бўйича:

1-тоифа театр — 86 балл ва ундан юқори;

2-тоифа театр — 75 баллдан 85 баллгача;

3-тоифа театр — 55 баллдан 74 баллгача;

б) концерт-томоша муассасалари бўйича:

1-гуруҳ концерт-томоша муассасалари — 86 балл ва ундан юқори;

2-гуруҳ концерт-томоша муассасалари — 75 баллдан 85 баллгача;

3-гуруҳ концерт-томоша муассасалари — 55 баллдан 74 баллгача.

6. Театр ва концерт-томоша муассасаларининг тоифаси (гуруҳи)ни белгилаш масаласи Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги (кейинги ўринларда — Маданият вазирлиги) томонидан тасдиқланадиган 5 — 7 нафар аъзолардан иборат Ишчи гуруҳ томонидан кўриб чиқилади.

Ишчи гуруҳ таркибига соҳа мутахассислари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг тегишли мутахассиси киритилади.

7. Театр ва концерт-томоша муассасалари ҳар йили 1 ноябрга қадар сўнгги бир йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумотларни Ишчи гуруҳга ёзма (электрон) шаклда тақдим этади.

Бунда тақдим этилган маълумотларнинг асослилиги ва тўғрилиги учун театр ва концерт-томоша муассасасининг биринчи раҳбари шахсан жавобгар ҳисобланади.

8. Ишчи гуруҳ томонидан театр ва концерт-томоша муассасалари тақдим этган маълумотлар ҳар йили 15 ноябрга қадар ушбу Низомнинг иловасига мувофиқ театр ва концерт-томоша муассасалари фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш мезонлари асосида баҳоланиб, тегишли хулоса қабул қилинади.

Ишчи гуруҳ томонидан баҳолаш жараёнида театр ва концерт-томоша муассасаларидан уларнинг фаолиятига оид бошқа зарур маълумотлар ҳам сўраб олиниши мумкин.

9. Театрларнинг тоифалари ва концерт-томоша муассасаларининг гуруҳлари Ишчи гуруҳнинг тегишли хулосасига кўра Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг буйруғи билан расмийлаштирилади.

Бунда театрларнинг тоифалари ва концерт-томоша муассасаларининг гуруҳларини белгилаш ҳамда бир тоифа ёки гуруҳдан бошқа тоифа ёхуд гуруҳга ўтказиш ҳар уч йил якуни бўйича Маданият вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

10. Белгиланган тоифа (гуруҳ)лар театрлар ва концерт-томоша муассасаларининг штатлар жадвалини шакллантириш ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантиришнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 19 июндаги 458-сон қарорига мувофиқ базавий лавозим маошларининг тегишли гуруҳини қўллаш учун асос ҳисобланади.

«Томоша» болалар мусиқий театр-студияси» ва «Дийдор» ёшлар экспериментал театр-студияси» давлат муассасаларининг базавий лавозим маошлари 2-гуруҳ асосида қўлланилади.

4-боб. Театрлар ва концерт-томоша муассасалари фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш натижалари бўйича рағбатлантириш

11. Маданият вазирлиги Ишчи гуруҳ хулосасига асосан театр ва концерт-томоша муассасалари фаолияти самарадорлигини баҳолаш натижаларига кўра ушбу муассасаларни рағбатлантиради ёки уларнинг фаолиятини ривожлантириш бўйича зарур чоралар кўради.

Бунда рейтинг натижалари 55 баллдан кам бўлган театр ва концерт-томоша муассасалари фаолияти Маданият вазирлиги томонидан танқидий ўрганиб чиқилади ҳамда уларнинг фаолиятини ривожлантириш бўйича тегишли чоралар кўрилади.

12. Ишчи гуруҳ хулосаси асосида тузилган баённома ҳамда барча ўрганилган ҳужжатлар (маълумотлар) тегишли театр ва концерт-томоша фаолияти бўйича Маданият вазирлигининг тегишли масъул таркибий бўлинмалари томонидан умумлаштирилади.

13. Маданият вазирлиги театр ва концерт-томоша йўналиши бўйича биттадан энг юқори балл тўплаган театр ва концерт-томоша муассасасини ҳар йили январь ойининг биринчи ўн кунлигида ўтказиладиган маданият соҳасининг йил якунларига бағишланган тадбири доирасида «Намунали театр» ва «Намунали концерт-томоша муассасаси» номинациялари бўйича рағбатлантиради.

Бунда рағбатлантириш (тақдирлаш) билан боғлиқ барча харажатлар Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.

5-боб. Якунловчи қоида

14. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Театрлар ва концерт-томоша муассасалари фаолиятини баҳолаш рейтинг тизимини ва уларни рағбатлантириш ҳамда тоифаларини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Давлат театрлари тоифасини ва концерт-томоша муассасалари гуруҳларини белгилаш мезонлари ва уларни баҳолаш

Т/р Мезонлар Кўрсаткичлар Баллар I. Давлат театрлари бўйича Жами балл: 100 1. Йил давомида саҳналаштирилган янги спектакллар сони 4 та ва ундан ортиқ 20 3 та 10 2 та 5 2. Театрнинг жорий репертуаридаги спектакллари сони 25 та ва ундан ортиқ 20 16 — 24 та 10 10 — 15 та 5 3. Йил давомида намойиш этилган спектакллар сони 240 та ва ундан ортиқ 10 180 — 239 та 5 камида 100 та 3 4. Халқаро ва республика миқёсидаги гастроллар сони республикада 6 та ва ундан ортиқ, хорижий давлатларда 2 та ва ундан ортиқ гастроль 10 республикада 3 — 5 та, хорижий давлатларда 1 та гастроль 5 республикада камида 2 та гастроль 3 5. Томошабинлар сони (белгиланган режадан келиб чиққан ҳолда, фоиз ҳисобида тўлдириш коэффициенти, ўриндиқлар сонига нисбатан ўртача йиллик) 70 нафар ва ундан ортиқ 10 60 — 69 нафар 5 камида 50 нафар 3 6. Ўз даромадларининг (ҳомийлик хайрияларидан ташқари) муассасанинг умумий йиллик харажатларидаги улуши 15 фоиз ва ундан ортиқ 10 10 фоиз 5 камида 5 фоиз 3 7. Ўз биноси ва техника воситаларининг мавжудлиги 10 8. Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтининг юритилиш ҳолати 80 — 100 фоиз янгилаб бориш 10 60 — 70 фоиз янгилаб бориш 5 камида 40 фоиз янгилаб бориш 3 II. Концерт-томоша муассасалари бўйича Жами балл: 100 9. Иштирок этган маданий тадбирлари сони* (санъат саройлари учун, санъат саройида ўтказилган маданий тадбирлар инобатга олинади) 100 та ва ундан ортиқ 20 50 та 10 35 та 5 10. Бевосита ташкил этган концертлар сони* 10 та ва ундан ортиқ 20 5 — 9 та 10 камида 4 та 5 11. Гастроллар (маҳаллий, республика ва халқаро)* сони республикада 6 та ва ундан ортиқ, хорижий давлатларда 2 та ва ундан ортиқ 20 республикада 2 — 4 та, хорижий давлатларда 1 та 10 республикада камида 1 та 5 12. Томошабинлар сони (белгиланган режадан келиб чиққан ҳолда, фоиз ҳисобида тўлдириш коэффициенти, ўриндиқлар сонига нисбатан ўртача йиллик) 60 фоиз ва ундан ортиқ 10 40 — 59 фоиз 5 камида 40 фоиз 3 13. Ўз даромадларининг (ҳомийлик хайрияларидан ташқари) муассасанинг умумий йиллик харажатларидаги улуши 15 фоиз ва ундан ортиқ 10 10 фоиз 5 камида 5 фоиз 3 14. Ўз биноси ва техника воситаларининг мавжудлиги 10 15. Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтининг юритилиш ҳолати 80 — 100 фоиз янгилаб бориш 10 60 — 70 фоиз янгилаб бориш 5 камида 40 фоиз янгилаб бориш 3

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 апрелдаги 329-сон қарорига 3-ИЛОВА

Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасаларининг билет нархларини шакллантириш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом давлат театрлари ва концерт-томоша муассасаларининг билет нархларини шакллантириш тартибини белгилайди.

2. Билетлар нархи давлат театрлари ва концерт-томоша муассасаси раҳбарининг тегишли буйруғи билан тасдиқланади.

3. Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасаларида блокчейн технологиясидан фойдаланган ҳолда билет операцияларининг ягона электрон тизимини жорий этиш ва унинг ишлаш тартиби, электрон билетларни сотиш, ҳисобга олиш ва тасдиқлашнинг автоматик тизимларидан фойдаланиш ҳамда электрон билетлар билан боғлиқ бошқа масалалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида маданият ва санъат соҳасини инновацион ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 26 августдаги ПҚ-3920-сон қарори , Вазирлар Маҳкамасининг «Билет операцияларининг ягона электрон базасини яратиш ва жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 10 январдаги 18-сон қарори ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари доирасида амалга оширилади.

4. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

билет — тадбирларга бир марта ташриф буюриш ҳуқуқини берувчи ҳужжат (электрон ёки қоғозда белгиланган тартибда чоп этилган билет, бепул таклифнома, абономент);

тадбирлар — давлат театрлари ва концерт-томоша муассасалари томонидан билет сотиладиган концертлар, спектакллар, театрлаштирилган ва цирк томошалари, ижодий учрашувлар, турли шоу-дастурлар, фестиваллар, томошаларнинг шакли ва жанридан қатъий назар, бошқа маданий-оммавий тадбирлар ҳамда томоша тадбирлари.

2-боб. Билетларнинг базавий нархларини шакллантириш тартиби ва мезонлари

5. Тадбирларга кириш ҳуқуқини берувчи битта билетнинг базавий нархи ( Бт ) давлат театрлари ва концерт-томоша муассасаларининг бюджет ва бюджетдан ташқари харажатлар сметаларини ҳар йили шакллантириш даврида қуйидаги формула асосида аниқланади:

ўтган йилги асосий фаолиятдан тушган тушум — Ат ;

ўтган йилги томошабинлар сони — Тс ;

Бт = Ат/Тс.

Тадбирларга кириш ҳуқуқини берувчи битта билетнинг нархи қуйидагиларни инобатга олиб, базавий нархга нисбатан дифференциал оширилган ҳолда шакллантирилади:

томоша залидаги жойларнинг жойлашуви (олд, ўрта, орқа ва балкон ўриндиқлар);

ўтказиладиган тадбирларнинг тури (оддий, байрам, премьера);

ўтказиш куни ва вақти (кундузги, кечки, иш куни, дам олиш ёки байрам кунлари) ҳамда бошқалар.

6. Тадбирларга кириш ҳуқуқини берувчи билет нархларини белгилашда ҳамда бюджетдан ташқари маблағларни шакллантиришда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган давлат театрлари ва концерт-томоша муассасаларини сақлаш билан боғлиқ харажатларнинг бюджетдан ташқари тушумлари ҳисобига қопланадиган улушни босқичма-босқич ошириб бориш режа-жадвалига қатъий риоя қилиш лозим.

7. Кўчма ва гастроль тадбирларига билетларнинг нархлари индивидуал ҳисоб-китоб ёки қабул қилувчи томон билан тузилган шартнома асосида белгиланади (Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган тадбирлар бундан мустасно).

8. Аҳолининг айрим тоифаларига (меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, боқувчисини йўқотган ёки Ижтимоий реестрга киритилган оилалар аъзолари) давлат театри ва концерт-томоша муассасаси раҳбарининг тегишли буйруғига асосан тадбирларга билет нархининг 50 фоизигача чегирма берилиши мумкин, бироқ, чегирма берилган билетлар сони умумий билетлар сонининг 50 фоизидан ошмаслиги зарур. Бунда:

а) чегирмалар ушбу бандда белгилаётган тегишли муассасаларнинг ёзма ёки фуқароларнинг оғзаки мурожаати асосида берилади;

б) фуқаронинг оиласи Ижтимоий реестрга киритилганлиги тўғрисидаги маълумот «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимидан «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали электрон шаклда текширилади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали олинган маълумотнома қоғоз шаклда тақдим этилади;

в) шахснинг боқувчисини йўқотганлигини тасдиқлаш учун қуйидаги ҳужжатлардан бири тақдим этилади:

ота-онасининг ўлими ҳақидаги гувоҳнома нусхаси ёки суднинг ота-онани вафот этган деб топганлиги тўғрисидаги қарори нусхаси;

ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

боқувчисини йўқотганлик пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжудлиги ҳақида маълумотнома.

9. Тадбирларга кириш ҳуқуқини берувчи таклифномалар сони умумий билетлар сонининг 5 фоизидан ошмаслиги лозим.

10. Таълим муассасаларида тадбирларни ўтказишда, очиқ майдонлар ва кичик заллардаги чиқишларда билетларнинг нархлари театрлар ва концерт-томоша муассасалари директорларининг буйруғи асосида мазкур театрлар ва концерт-томоша муассасаси асосий залининг билетларига белгиланган базавий нарх даражасидан паст қилиб белгиланиши мумкин.

11. Хорижий жамоалар ва алоҳида ижрочиларнинг спектакллари ва концертларига, халқаро, республика, минтақавий санъат фестивалларига, шунингдек гастроль ва тадбирларига билетларнинг нархлари томонлар келишувига асосан шакллантирилади.

12. Тадбирларга томошабинлар кам келганда, ушбу муассасалар томошабинлар залининг тўлдирилиш даражасини ошириш мақсадида билет нархлари ҳақиқий харажатдан келиб чиқиб қайта кўриб чиқилиши мумкин.

13. Тадбирларга электрон билетларни сотиш Вазирлар Маҳкамасининг «Билет операцияларининг ягона электрон базасини яратиш ва жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 10 январдаги 18-сон қарорига асосан амалга оширилади.

3-боб. Якунловчи қоидалар

14. Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасалари директорлари мазкур Низом талабларига қатъий риоя этиш бўйича масъул ҳисобланадилар.

15. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 апрелдаги 329-сон қарорига 4-ИЛОВА

Давлат театрларида, нодавлат театр ва театр-студияларида саҳналаштириладиган саҳна асарларини яратиш бўйича давлат буюртмасини шакллантириш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом давлат театрларида, нодавлат театр ва театр-студияларида саҳналаштириладиган саҳна асарларини яратиш бўйича давлат буюртмасини шакллантириш тартибини белгилайди.

2. Давлат театрларида, нодавлат театр ва театр-студияларида саҳналаштириладиган саҳна асарларини яратиш бўйича давлат буюртмаси Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг масъул таркибий бўлинмаси (кейинги ўринларда Ишчи орган деб аталади) томонидан шакллантирилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан давлат театрида, нодавлат театр ва театр-студияларида саҳна асарлари яратиш учун давлат буюртмаси берилади.

4. Давлат театрларида, нодавлат театр ва театр-студияларида саҳналаштириладиган саҳна асарларини яратиш бўйича давлат буюртмаси Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига кўриб чиқиш учун киритилган ҳамда Ишчи орган томонидан тавсия этилган саҳна асарларидан шакллантирилади.

4 1 . Нодавлат театр ва театр-студияларида давлат буюртмаси асосида саҳналаштирилган спектакллар давлат театрларида намойиш этилиши мумкин.

5. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

давлат буюртмаси — Ишчи органнинг хулосасига асосан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг қўшимча маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан олинадиган маблағлар ҳисобига давлат театрларида, нодавлат театр ва театр-студияларида янги саҳна асарларини саҳналаштириш;

саҳна асари — театр саҳнасида саҳналаштиришга мўлжалланган асар (драматик, мусиқали ва мусиқали-драматик асарлар).

2-боб. Ишчи орган фаолиятини ташкил этиш

6. Ишчи органнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:

театр санъатини маънавият ва маърифатни юксалтиришдаги ролини ошириш, жойларда ушбу санъат турини ривожлантириш билан боғлиқ ижодий-ишлаб чиқариш ва ташкилий ишларни амалга ошириш;

театр жамоалари, режиссёрлар, драматурглар, бастакорлар, рассомлар ва балетмейстерларга долзарб ва замонавий мавзудаги янги асарларни саҳналаштиришга яқиндан ёрдам бериш;

халқимизнинг бой маънавий дунёси, маданий мероси, миллий ва умумбашарий қадриятларига ҳурмат туйғуларини мадҳ этувчи, истиқлолни улуғловчи, шунингдек, ёшларимиз қалбида миллий ғурур, миллий ифтихор туйғуларини шакллантириш, уларни она Ватанга муҳаббат туйғулари орқали тарбиялаш каби ёрқин саҳна асарларини саҳналаштиришга кўмаклашиш;

миллий ва жаҳон мумтоз саҳна асарларини саҳналаштириш, жаҳоннинг энг сара асарлари билан аҳоли, айниқса, ёшларга таништириш, уларни тарғиб этиш ҳамда драматургиянинг турли жанрларига хос асарларни саҳналаштириш бўйича тавсиялар бериш;

театрларда илғор замондошларимиз образларини яратиш саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш ва тарғиб қилиш мақсадида давлат буюртмаларини шакллантириш.

Ишчи орган давлат театрларида, нодавлат театр ва театр-студияларида саҳналаштириладиган саҳна асарларни яратиш бўйича давлат буюртмасини шакллантиришда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.

7. Ишчи орган ўзига юкланган вазифаларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

тақдим этилган саҳна асарларини ижодий ва маънавий-маърифий мезонлар талаблари доирасида чуқур таҳлил қилиш, долзарблигини баҳолаш, танқидий фикр-мулоҳазалар билдириш ёки қайта ишлашга тавсия этиш;

саҳналаштирилган спектаклларнинг жамоатчилик кўригида иштирок этиб, профессионал театр санъатининг етакчи мутахассислари билан бир қаторда янги асарнинг ижодий-ташкилий ишларига, хусусан, соҳада эришилган ижобий ютуқлар билан бирга йўл қўйилган камчиликларга холисона муносабатда бўлиш ва тавсиялар бериш;

тайёр спектаклларни томошабинлар оммасига кўрсатиш учун муносиб эканлиги, тегишли тузатиш ва ўзгартиришлар киритиш юзасидан таклифлар билдириш;

зарур ҳолларда, саҳна асарлар муҳокамасига ёки таҳлилига бошқа соҳа мутахассисларини бетараф эксперт сифатида жалб этиш.

Ишчи орган қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши мумкин.

8. Ишчи орган:

ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар билан биргаликда давлат буюртмасини амалга оширишда юкланган вазифаларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;

давлат буюртмасини шакллантириш ва давлат театрларида, нодавлат театр ва театр-студияларида саҳна асарларини саҳналаштиришни таъминлаш бўйича Маданият вазирлиги марказий аппарати бўлинмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ишини ташкил этиш;

Ишчи органнинг хулосасига кўра давлат театрларида, нодавлат театр ва театр-студияларида давлат буюртмаси асосида саҳналаштиришга тавсия этилган саҳна асарларини белгиланган тартибда саҳналаштириш бўйича ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар томонидан амалга оширилишини ташкил этиш учун жавоб беради.

9. Ишчи орган:

давлат буюртмаси асосида янги спектаклларни саҳналаштириш учун топширилган саҳна асарлари ҳамда бошқа зарур ҳужжатларни белгиланган тартибда қабул қилади ва ҳисобга олади;

давлат буюртмасига даъвогар саҳна асарларининг рўйхатини ушбу Низом шартларига асосан шакллантиради, саҳна асарларини кўриб чиқади ва ўрганади;

ёзилиш талаб-қоидалари, ўзбек адабий тили ва имло қоидалари қўпол равишда бузилган, мазмун-моҳияти саёз, мақсадга мувофиқ эмас деб топилган саҳна асарлари ҳақида таклифлар тайёрлайди;

саҳна асари савиясини янада ошириш юзасидан муаллифларга ёзма ёки оғзаки тавсиялар бериш ва ғоявий-бадиий жиҳатдан ижобий баҳоланган ёки тавсиялар асосида қайта ишланган асарларни кўриб чиқади;

ҳужжатларни сақлаш ва улардан фойдаланишни белгиланган тартибда таъминлайди;

йилнинг ҳар бир чораги бўйича кўриб чиқишга тақдим этилган саҳна асарларини ўрганиш натижалари ҳақида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги раҳбариятига ахборот тақдим этади;

Ишчи орган тавсияси бўйича давлат буюртмаси асосида саҳналаштириладиган спектакллар йиллик режасининг лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда уни белгиланган тартибда тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги раҳбариятига киритади.

Ишчи орган йиғилишлари ҳар чоракда камида бир маротаба ўтказилади (заруратга қараб, навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилиши мумкин).

10. Ишчи орган йиғилиши ўтказилишидан уч кун олдин огоҳлантирилади ва мазкур масала юзасидан тааллуқлилиги бўйича тегишли театрлари, нодавлат театр ва театр-студияларига маълум қилинади.

3-боб. Давлат буюртмасини шакллантириш, кўриб чиқиш ҳамда ҳужжатларни тақдим этиш тартиби

11. Давлат театрларида, нодавлат театр ва театр-студияларида янги саҳна асарларини саҳналаштириш учун давлат буюртмасини шакллантириш мақсадида Ишчи органга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

саҳна асари — қоғоз кўринишида бир нусхада ҳамда электрон кўринишда;

мустақил театршунос, танқидчи, режиссёр, бастакор ва бошқа ижодкорларнинг асарнинг ғоявий-бадиий савияси ҳамда маънавий-мафкуравий жиҳатлари борасидаги хулосалари (тавсиялари) (эркин шаклда);

янги саҳна асар муаллифи, саҳналаштирувчи режиссёри тўғрисидаги тўлиқ маълумот, асарнинг қисқача мазмуни, саҳналаштириш мақсадга мувофиқлиги бўйича асосланган таклиф;

ишлатиладиган материаллар, декорацияларнинг сони ва баҳоси кўрсатилган рангли эскизи;

ишлатиладиган мато, либосларнинг миқдори ва баҳоси кўрсатилган рангли эскизи;

саҳна асарларини саҳналаштириш учун раҳбарлар, бош ҳисобчи, иқтисодий-таҳлил бўлими (агар бўлса) имзоси билан тасдиқланган муқобил равишда харид қилиниши мумкин зарур материаллар, ускуналар, хизматларнинг иловаси билан харажатлар сметаси лойиҳаси;

раҳбар имзоси билан тасдиқланган ижодий фаолиятга оид маълумотлар.

Талаб этилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган тақдирда, мазкур театр ва театр-студияларнинг мурожаатлари кўрилмасдан қолдирилади.

Ишчи орган тақдим этилган саҳна асарига тегишли қўшимча ҳужжатларни талаб қилиши мумкин.

12. Таклифлар бўйича талаб этилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган тақдирда, уч иш куни давомида тўлдириш учун қайтарилади.

13. Давлат театрларида, нодавлат театр ва театр-студияларида янги саҳна асарларини саҳналаштириш учун давлат буюртмасини шакллантириш ва кўриб чиқиш тартиби мазкур Низомга иловадаги схемага асосан амалга оширилади.

4-боб. Давлат буюртмаси асосида янги саҳна асарларини саҳналаштириш учун маблағ ажратиш тартиби

14. Давлат буюртмаси асосида янги саҳна асарларини саҳналаштириш билан боғлиқ харажатлар қуйидаги манбалар ҳисобидан қопланади:

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари;

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг қўшимча маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари;

давлат театрларининг, нодавлат театр ва театр-студияларининг ўз маблағлари;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

15. Давлат буюртмаси асосида янги саҳна асарларини саҳналаштириш билан боғлиқ бошқа харажатлар билан бирга саҳналаштирувчи гуруҳнинг қуйидаги аъзоларига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдорларда фақат биринчи марта саҳналаштирилган асар учун ҳақ тўлаш назарда тутилади:

саҳналаштирувчи режиссёр;

саҳналаштирувчи балетмейстер;

дирижёр;

саҳналаштирувчи рассом;

либослар бўйича рассом.

Давлат буюртмаси асосида саҳналаштирилган саҳна асарларининг муаллифларига (драматург, ёзувчи) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдорларда муаллифлик ҳақи бериш давлат театрлари, нодавлат театр ва театр-студиялари томонидан тақдим этилган смета ҳужжатларида назарда тутилади.

16. Саҳна асари Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Бадиий кенгаш томонидан қабул қилингандан сўнг вазирликнинг бухгалтерияси ёки тегишли молия органига Давлат буюртмаси асосида янги саҳна асарларига ажратиладиган маблағлар юзасидан ҳисобот тақдим этилади.

Ҳисоботга унда кўрсатилган барча харажатлар бўйича тегишли равишда расмийлаштирилган дастлабки ҳужжатларнинг нусхалари илова қилиниши лозим.

17. Белгиланган харажатлар сметаларида кўзда тутилмаган сарф-харажатлар ҳисоботга киритилмайди ва давлат театрларининг, нодавлат театр ва театр-студияларининг ўз маблағлари ҳисобидан қопланади.

18. Давлат буюртмаси асосида янги саҳна асарларини саҳналаштиришни молиялаштириш учун ажратилган маблағларнинг сарфланмаган қисми ҳисобот қабул қилингандан сўнг уч иш куни давомида тегишли ҳисобрақамга қайтарилиши керак.

5-боб. Тақдим этиладиган саҳна асарларига қўйиладиган асосий талаблар

19. Ишчи органга тақдим этиладиган саҳна асарлари қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:

юртимизда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишларини тараннум этувчи, миллий қадриятларимиз, урф-одатлар ва анъаналарнинг акс эттирилганлиги;

аҳоли, оила муносабатлари, айниқса, ёшларни ватанпарварлик, фидойилик, инсонпарварликка ундовчи ғояларнинг мавжудлиги;

юртимизнинг буюк сиймолари, халқимизнинг бой тарихи, ватанимиз мустақиллигига улкан ҳисса қўшган намояндалар ҳаёти ва ижоди ҳар томонлама, чуқур акс эттирилганлиги;

давр билан ҳамнафас яшаётган, ҳаёт синовларида тобланган фидойи инсонлар ҳақида ҳикоя қилувчи ҳамда ёшларнинг маънавий дунёсини мустаҳкамлайдиган, келажакка ишончини оширадиган, ибрат бўладиган замон қаҳрамони образлари ифодаланганлиги;

миллий руҳ ва ранг-баранглик, зиддиятлар, психологик ҳолатлар ҳаққоний ва тўлақонли акс эттирилган, ижобий ёки салбий қаҳрамонлар ўз қиёфалари билан ажралиб туриши, персонажлар тили жонли ва тўкис бўлиши, сюжет, композицион қурилишда, драматизм ва воқеа-ҳодисалар динамикасида мувозанат сақланганлиги;

бой маданий-тарихий меросимиз, халқ оғзаки ижоди (эртаклар, масаллар, достонлар, маталлар, қаҳрамонлик ривоятлари) намуналарига асосланганлиги.

Мазкур талабларга жавоб бермайдиган саҳна асарлари қабул қилинмайди.

20. Тақдим этилган саҳна асарларида муаллифлик ҳуқуқига оид қонунчилик талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланганда, Ишчи орган томонидан бундай саҳна асарлари кўриб чиқилмайди.

6-боб. Якунловчи қоида

21. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

Давлат театрларида, нодавлат театр ва театр-студияларида саҳналаштириладиган саҳна асарларини яратиш бўйича давлат буюртмасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Давлат театрларида, нодавлат театр ва театр-студияларида янги саҳна асарларни саҳналаштириш учун давлат буюртмасини шакллантириш ва кўриб чиқиш тартибининг

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Давлат театрлари, нодавлат театр ва театр-студиялари Давлат театрлари, нодавлат театр ва театр-студиялари томонидан давлат буюртмасини олиш учун тегишли ҳужжатлар ва саҳна асарларини Ишчи органга тақдим этади. Ташаббусга кўра 2-босқич Ишчи орган Саҳна асарининг давлат театрларида саҳналаштириладиган саҳна асарларини яратиш бўйича давлат буюртмасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом талабларига жавоб беришини ўрганади, агар талабларга жавоб бермаса қайтаради. уч иш куни мобайнида Саҳна асарини кўриб чиқади, ўрганиб чиқилган саҳна асарларнинг хулосаларини тайёрлайди ва давлат буюртмаси асосида саҳналаштириш учун тавсия этади. 20 кун 3-босқич Ишчи орган Хулоса ҳақида саҳна асарини тақдим этган давлат театрларини хабардор қилади. хулосалар тайёрланган кун Ижобий деб топилган саҳна асарларини давлат буюртмаси асосида саҳналаштириш бўйича хулосаларни тақдим этади. уч иш куни мобайнида 4-босқич Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Тақдим этилган хулосага асосан давлат буюртмаси асосида янги саҳна асарини саҳналаштириш учун зарур маблағ ажратиш бўйича тегишли қарор қабул қилади. 10 кун

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2019 йил 18 апрель,

329-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2019 й., 09/19/329/2966-сон, 21.09.2019 й., 09/19/789/3782-сон; 14.04.2021 й., 09/21/206/0324-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 26.08.2023 й., 09/23/423/0654-сон; 01.07.2025 й., 09/25/400/0556-сон; 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон; 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

NIZOM

REYTINGI

NIZOM

NIZOM

SXEMASI

Davlat teatrlari va konsert-tomosha muassasalari faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Vazirlar Mahkamasining “2018 — 2022-yillarda davlat teatrlarining moddiy-texnika bazasini mustahkamlash va ularning faoliyatini rivojlantirish chora-tadbirlari dasturi toʻgʻrisida” 2018-yil 5-yanvardagi 9-son qaroriga muvofiq Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

Davlat teatrlari va konsert-tomosha muassasalari faoliyatini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;

Davlat teatrlari va konsert-tomosha muassasalari faoliyatini baholash, toifalari (guruhlari)ni belgilash hamda ragʻbatlantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq;

Davlat teatrlari va konsert-tomosha muassasalarining bilet narxlarini shakllantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 3-ilovaga muvofiq;

Davlat teatrlarida, nodavlat teatr va teatr-studiyalarida sahnalashtiriladigan sahna asarlarini yaratish boʻyicha davlat buyurtmasini shakllantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 4-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Quyidagilar davlat teatrlari va konsert-tomosha muassasalarining asosiy vazifalari etib belgilansin:

milliy istiqlol gʻoyalariga hamohang, badiiy jihatdan yuksak, xalqchil sahna asarlarini sahnalashtirish, tomosha va konsert dasturlarini yaratish;

xalqimiz, ayniqsa, yoshlar qalbida milliy gʻurur, milliy iftixor tuygʻularini shakllantirish, ularni ona Vatanga muhabbat, umumbashariy qadriyatlarga hurmat, insonparvarlik gʻoyalariga sadoqat ruhida tarbiyalashga munosib sahna asarlari, tomoshalar va konsert dasturlari bilan hissa qoʻshib borish;

aholining turmush madaniyatini oshirish, milliy qadriyatlar, urf-odatlar, anʼanalar, milliy bayramlarni tiklash hamda davom ettirishda koʻmaklashish;

teatr va tomosha sanʼatini keng targʻib etish maqsadida mamlakatimiz va xorijiy muassasalar bilan oʻzaro manfaatli hamkorlikni amalga oshirish;

teatr va tomosha sanʼati oldiga qoʻyilgan vazifalarni samarali tashkil etish uchun xodimlarning malakasini oshirish choralarini koʻrish, ularni maʼnaviy va ijtimoiy jihatdan qoʻllab-quvvatlash, tashabbuskorlikni ragʻbatlantirishning samarali usullarini joriy etish;

koʻrgazmalar, festival, koʻrik-tanlov, maʼruzalar, madaniyat, sanʼat, ilm-fanning atoqli arboblari bilan uchrashuvlar, benefis, teatr spektakllari, maxsus tayyorlangan dasturlar, dam olish va ijodiy kechalar, maqsadli teatrlashtirilgan marosim kechalari va boshqa tomosha tadbirlarini tashkil qilish va oʻtkazish;

mamlakatda va xorijda teatr va konsert-tomosha gastrol faoliyatining keng koʻlamli dasturlarini ishlab chiqish va amalga oshirish.

3. Davlat teatrlari va konsert-tomosha muassasalari oʻz ustavlarini bir oy muddatda mazkur qarorga muvofiq qayta koʻrib chiqsinlar.

4. Quyidagilar davlat teatrlari va konsert-tomosha muassasalari faoliyatini moliyalashtirish manbalari etib belgilansin:

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari;

pulli xizmatlar koʻrsatishdan tushgan mablagʻlar;

mol-mulkni ijaraga berishdan olingan daromadlar;

xalqaro moliya institutlari, xorijiy tashkilotlar, donor mamlakatlar va tashkilotlarning grantlari;

yuridik va jismoniy shaxslarning homiylik xayriyalari;

qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar.

Bunda davlat teatrlari va konsert-tomosha muassasalariga budjet mablagʻlari oʻz daromadlari bilan qoplanmagan qismi uchun ajratib beriladi.

5. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi davlat teatrlari va konsert tashkilotlarining maqomi toʻgʻrisida” 1992-yil 13-yanvardagi 11-son qarori oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

7. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasining madaniyat vaziri B.S. Sayfullayev zimmasiga hamda Vazirlar Mahkamasining Yoshlar siyosati, madaniyat, maʼnaviyat, ommaviy axborot vositalari, ijodiy va jamoat tashkilotlari masalalari kotibiyatiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 18-apreldagi 329-son qaroriga 1-ILOVA

Davlat teatrlari va konsert-tomosha muassasalari faoliyatini tashkil etish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom davlat teatrlari va konsert-tomosha muassasalarining faoliyatini tashkil etish, boshqarish, moliyalashtirish, gastrol faoliyati tartibini hamda ularning maqsad va vazifalarini belgilaydi.

2. Davlat teatrlari va konsert-tomosha muassasalari davlat muassasasi shaklidagi yuridik shaxs hisoblanadi, Oʻzbekiston Respublikasining Davlat gerbi tasviri tushirilgan va oʻz nomi davlat tilida yozilgan muhrga, mustaqil balansga, Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligining Gʻaznachiligida budjet va budjetdan tashqari mablagʻlar boʻyicha shaxsiy gʻazna hisobvaraqlariga ega boʻladi.

3. Davlat teatrlari va konsert-tomosha muassasalari oʻz faoliyatida Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalari qarorlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti farmonlari, qarorlari va farmoyishlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlariga hamda ushbu Nizomga, shuningdek, boshqa qonunchilik hujjatlari va oʻz ustaviga amal qiladilar.

4. Davlat teatrlari va konsert-tomosha muassasalari faoliyati boʻyicha oʻzining yuqori turuvchi organiga hamda tegishli moliya organiga belgilangan tartibda hisobot beradi.

5. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

gastrol — ijodiy jamoaning davlat teatri va konsert-tomosha muassasasi joylashgan joydan tashqarida respublika yoki xalqaro miqyosdagi chiqishlari;

davlat teatr va konsert-tomosha muassasasi — Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekistonda teatr va musiqa sanʼatini yanada rivojlantirishni qoʻllab-quvvatlash va ragʻbatlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmonini amalga oshirish masalalari haqida” 1995-yil 28-oktabrdagi 415-son qaroriga 1-ilovada belgilangan teatr va konsert-tomosha muassasalari;

spektakl — jonli ijroda ommaga namoyish etish, oʻtkazish sharoitlaridan kelib chiqqan holda statsionar, koʻchma va gastrol spektakli koʻrinishidagi sahna asari;

tadbirlar — konsertlar, spektakllar, teatrlashtirilgan va sirk tomoshalari, ijodiy uchrashuvlar, turli shou-dasturlar, festivallar, tomoshalarning shakli va janridan qatʼiy nazar boshqa madaniy-ommaviy hamda tomosha tadbirlari.

2-bob. Davlat teatrlari va konsert-tomosha muassasalarining vazifa va funksiyalari

6. Quyidagilar davlat teatrlari va konsert-tomosha muassasalarining vazifalari hisoblanadi:

milliy va jahon teatr, opera va balet hamda konsert-tomosha sanʼatining boy anʼanalarini yuksaltirish, asrab-avaylash va rivojlantirish, zamon talablari darajasidagi sahna asarlarini sahnalashtirish, ularda milliy anʼanalarimizni ulugʻlash orqali umuminsoniy qadriyatlarni shakllantirish, xalqimiz, ayniqsa, yosh avlod ongida milliy va jahon madaniyati va qadriyatlariga nisbatan hurmat tuygʻusini oshirish, shuningdek, jahon teatr va tomosha sanʼati sohasida qoʻlga kiritilgan yutuqlardan unumli foydalanish;

oʻzbek va jahon teatr, opera va balet hamda musiqa sanʼatining eng nodir namunalarini targʻib qilish, konsert dasturlarining gʻoyaviy badiiy saviyasini oshirish, aholining dunyoqarashi yangicha milliy istiqlol gʻoyasi asosida shakllanishiga, maʼnaviy talablarni qondirish uchun qulay sharoitlar yaratish, vatanparvarlik, baynalminal, huquq va axloqiy tarbiyani qaror toptirish, ularni demokratik davlat, fuqarolik jamiyati qurish ishiga jalb etishga koʻmaklashish, erkin ijodiy oʻziga xolislikni namoyish qilish imkoniyatlarini kengaytirish, xizmat sifatini oshirish;

Oʻzbekiston teatr va tomosha sanʼatini mamlakatimizda va chet ellarda keng targʻib etish, gastrol faoliyatini shakllantirish va muvofiqlashtirish;

respublika miqyosida madaniy tadbirlarda, koʻrik-tanlovlarda, festivallarda faol qatnashish va tashkil etish, teatrlashtirilgan tomoshalar va spektakllar, madaniy tadbirlar, ijodiy kechalar, konsert-dasturlarini tayyorlash.

7. Davlat teatrlari va konsert-tomosha muassasalari oʻzlariga yuklangan vazifalardan kelib chiqib, quyidagi funksiyalarni bajaradi:

teatr va tomosha sanʼatini keng targʻib etish maqsadida mamlakatimiz va chet ellardagi muassasalar bilan madaniy, ilmiy-ijodiy, iqtisodiy hamkorlik qilish yuzasidan oʻzaro manfaatli shartnomalar, memorandumlar tuzish;

teatr va tomosha sanʼati oldiga qoʻyilgan vazifalarni samarali tashkil etish uchun xodimlarning malakasini oshirish choralarini koʻrish, ularni maʼnaviy va ijtimoiy jihatdan qoʻllab-quvvatlash, tashabbuskorlikni ragʻbatlantirishning samarali usullarini joriy etish;

milliy istiqlol gʻoyalariga hamohang, badiiy jihatdan yuksak, xalqchil sahna asarlarini sahnalashtirish orqali oʻzbek milliy teatr va tomosha sanʼati taraqqiyotiga hissa qoʻshish;

xalqimiz, ayniqsa, yoshlarimiz qalbida milliy gʻurur, milliy iftixor tuygʻularini shakllantirish, ularni ona Vatanga muhabbat, umumbashariy qadriyatlarga hurmat, gumanizm gʻoyalariga sadoqat ruhida barkamol tarbiyalash uchun sahna asarlari, tomoshalar va konsert dasturlari bilan hissa qoʻshib borish;

aholi turmush madaniyatini oshirish, milliy qadriyatlar, urf-odatlar, anʼanalar, marosimlar, milliy bayramlarni tiklash hamda davom ettirishda koʻmaklashish;

koʻrgazmalar, festival, koʻrik-tanlov, shoular (jumladan, xalqaro), maʼruzalar, madaniyat, sanʼat, ilm-fanning atoqli arboblari bilan uchrashuvlar, benefist, teatr spektakllari, maxsus tayyorlangan dasturlar, dam olish va ijodiy kechalar, maqsadli teatrlashtirilgan marosim kechalari va boshqa tomosha tadbirlarni tashkil qilish va oʻtkazish;

mamlakatda va xorijda teatr va konsert-tomosha gastrol faoliyatining keng koʻlamli dasturlarini ishlab chiqish va amalga oshirish.

3-bob. Davlat teatrlari va konsert-tomosha muassasalarining huquqlari va majburiyatlari

8. Davlat teatrlari va konsert-tomosha muassasalari quyidagi huquqlarga ega:

davlat teatrlari va konsert-tomosha muassasalarida, qoida tariqasida, teatr va konsert-tomosha muassasasining tarkibiy boʻlinmalari rahbarlari, badiiy rahbarlari, rejissorlari, taniqli ijodkorlar, madaniyat xodimlari, olimlar, mutaxassislar, madaniyat tashkilotlari assotsiatsiyalarining (uyushmalarining) vakillaridan iborat boʻlgan Badiiy kengash toʻgʻrisidagi nizomni va uning tarkibini tasdiqlash uchun Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligiga kiritish;

havaskor ijodiy jamoalar, studiyalar tashkil etish;

belgilangan tartibda aholiga xizmat koʻrsatish boʻyicha loyihalar ishlab chiqish va amalga oshirish;

belgilangan tartibda spektakllar, madaniy tadbirlar, teatrlashtirilgan tomosha va konsert dasturlari uchun biletlar narxini belgilash;

dolzarb mavzulardagi yangi spektakllar va tomoshalarni sahnalashtirish, konsert dasturlari uchun turli loyihalar ishlab chiqish va amalga oshirish hamda belgilangan tartibda sotish;

suvenirlar, bukletlar, tabriknomalar, kalendarlar va reklama mahsulotlarini ishlab chiqarish va ularni bepul tarqatish yoki sotish;

aholiga maishiy, ijara va boshqa pulli xizmatlar koʻrsatish;

belgilangan tartibda noshirlik faoliyati bilan shugʻullanish;

belgilangan tartibdagi faoliyati boʻyicha reklama ishlarini amalga oshirish.

9. Davlat teatrlari va konsert-tomosha muassasalari quyidagi majburiyatlarga ega:

davlat teatrlari va konsert-tomosha muassasasining rivojlanish yoʻlida ijodiy, ilmiy-texnik ishlanmalardan va mahsulotlardan ustuvor darajada foydalanish;

davlat teatrlari va konsert-tomosha muassasasining tashkiliy, moliyaviy, moddiy-texnik masalalarini hal etish, xodimlarning manfaatlarini himoya qilish choralarini koʻrish;

davlat teatrlari va konsert-tomosha muassasasini muntazam rivojlantirib borish, ijodiy faoliyatini qoʻllab-quvvatlash yuzasidan chora-tadbirlar rejalari, dasturlar ishlab chiqish va ularni amalga oshirish;

milliy va umumbashariy qadriyatlarni tarannum etuvchi badiiy yorqin sahna asarlari va tomoshalar sahnalashtirilishiga koʻmaklashish maqsadida Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi huzuridagi sohaning yetakchi mutaxassislaridan iborat Badiiy kengash tavsiyasiga asosan yangi sahna asarlari va tomoshalar namoyishini tashkil etish.

qonunchilik hujjatlarida belgilangan boshqa majburiyatlar.

4-bob. Davlat teatrlari va konsert-tomosha muassasalarining gastrol faoliyati

10. Quyidagilar davlat teatrlari va konsert-tomosha muassasalarining respublika hamda xalqaro miqyosidagi gastrol faoliyatining asosiy tamoyillari hisoblanadi:

dolzarb ijtimoiy muammolarni hal etish, aholining teatr sanʼati xizmatidan foydalanishining hududiy jihatdan qamrab olinishidagi nomutanosiblikni yoʻqotish, aholi ayniqsa, viloyatlar hamda hududlardagi qishloq aholisiga sanʼat asarlari orqali xizmat koʻrsatish, shuningdek, xorijiy davlatlar bilan doʻstona aloqalarni yoʻlga qoʻyish;

viloyat, tuman va shahar hamda xorijiy davlatlar bilan teatr va boshqa sanʼat yutuqlari borasida oʻzaro tajriba almashish;

turli millatlar madaniyatlarining bir-biriga oʻzaro taʼsiri va rivojlanishi, baynalmilal va vatanparvarlik ruhida tarbiyalash asoslarini mustahkamlash jarayoniga ijobiy taʼsir koʻrsatish;

ijodiy xodimlarning kasbiy mahoratini oshirish, mamlakatlar oʻrtasidagi doʻstona munosabatlarni mustahkamlash, davlatimiz mavqeyini koʻtarish, oʻzbek teatr va boshqa sanʼatning dunyo hamjamiyati madaniy maydonidagi oʻrnini belgilab berish;

davlat teatrlari va konsert-tomosha muassasalarining jamoalari hamda yetakchi ijodkorlarining gastrol faoliyati Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti, Vazirlar Mahkamasi, Madaniyat vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi va Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, oʻzining yuqori turuvchi tashkilotlarining yozma koʻrsatmalariga asosan respublika yoki xalqaro miqyosida tijorat hamda xayriya asosida tashkil etilishi mumkin.

11. Davlat teatrlari va konsert-tomosha muassasalari jamoalari hamda yetakchi ijodkorlarning gastrollari quyidagilarga boʻlinadi:

respublika miqyosidagi gastrol;

xalqaro miqyosdagi gastrol.

12. Respublika miqyosidagi gastrollar Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tomonidan bevosita, shuningdek, turli davlat idoralari hamda tijorat yoki notijorat muassasalar bilan oʻzaro hamkorlik kelishuviga asosan rejalashtiriladi va belgilangan tartibda moliyalashtiriladi.

13. Xalqaro miqyosdagi gastrollar Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi, Madaniyat vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklari tomonidan bevosita tegishli vazirlik va idoralar bilan kelishilgan holda shuningdek, turli mahalliy va xorijiy davlat idoralari hamda tijorat yoki notijorat muassasalar bilan oʻzaro hamkorlik kelishuviga asosan rejalashtiriladi va tegishli daromad manbalaridan moliyalashtiriladi.

14. Gastrol uchun oʻz binosini taqdim etayotgan teatr-tomosha va gastroldagi davlat teatrlari va konsert-tomosha muassasasi hamda yetakchi ijrochilar oʻrtasidagi oʻzaro munosabatlar va kelishuvlar shartnoma asosida belgilab olinadi.

15. Oʻzbekiston Respublikasi hududidan tashqarida tomonlar kelishuviga asosan oʻtkaziladigan gastrollar Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi, Vazirlar Mahkamasi, Madaniyat vazirligi va boshqa manfaatdor tashkilotlar bilan kelishilgan holda oʻtkaziladi.

16. Gastrollarni tashkil etishda teatrlar va konsert-tomosha muassasalari davlat, jamoat va tijorat tashkilotlarning vositachilik xizmatdan shartnoma asosida foydalanishi mumkin.

17. Oʻzbekiston Respublikasi va uning chekka hududlarida toʻgʻridan-toʻgʻri kelishuv asosida oʻtkaziladigan gastrollar, davlat teatrlari va konsert-tomosha muassasalarning oʻz mablagʻlari va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan moliyalashtiriladi.

18. Respublika va xalqaro gastrollarni tashkil etish bilan bogʻliq xarajatlar, shu jumladan yoʻl, yashash va kunlik xarajatlar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda qoplanadi.

5-bob. Davlat teatrlari va konsert-tomosha muassasalarini moliyalashtirish tartibi va ularning mol-mulki

19. Davlat teatrlari va konsert-tomosha muassasalari oʻzlariga berilgan mol-mulkdan qonunchilik hujjatlariga, oʻz faoliyatining maqsad va vazifalariga muvofiq foydalanadi hamda tasarruf etadi.

20. Budjet mablagʻlari davlat teatrlari va konsert-tomosha muassasasiga Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjeti, Qoraqalpogʻiston Respublikasi budjeti, viloyatlar hamda tuman (shahar) mahalliy budjetlaridan mablagʻlar oʻz daromadlari bilan qoplanmagan qismi uchun ajratib beriladi.

Davlat teatrlari va konsert tomosha muassasalari budjet muassasalari uchun belgilangan tartibda tasdiqlangan va roʻyxatdan oʻtkazilgan xarajatlar smetasiga muvofiq moliyalashtiriladi.

Bunda davlat teatrlari va konsert-tomosha muassasasining:

daromad va xarajatlari prognoz koʻrsatkichlari qonunchilik hujjatlariga muvofiq budjet tashkilotlarining smeta xarajatlarini tuzish va roʻyxatga olish jarayonida shakllantiriladi hamda daromadlar va xarajatlar smetasining ajralmas qismi hisoblanadi;

oʻz daromadlari bilan qoplanmagan qismi uchun ajratilgan budjet mablagʻlari boʻyicha budjet qonunchiligiga muvofiq belgilangan tartibda xarajatlar smetasi tuziladi va roʻyxatga olinadi.

Davlat teatrlari va konsert-tomosha muassasalari tomonidan jalb qilingan homiylik mablagʻlari budjet mablagʻlarini kamaytirishga asos boʻlmaydi.

21. Davlat teatrlari va konsert-tomosha muassasalari har yili 31-dekabrga qadar kelgusi yil faoliyatining asosiy prognoz koʻrsatkichlari (spektakllar soni, yangi sahnalashtirilgan spektakllar soni, kutilayotgan tomoshabinlar soni, gastrol safarlari soni va boshqalar) Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi bilan kelishilgan holda aniqlaydilar.

22. Davlat teatrlari va konsert-tomosha muassasalari har yili xarajatlar smetasini tuzish va roʻyxatga olish jarayonida daromadlar va xarajatlar prognozini shakllantiradilar.

23. Davlat teatrlari va konsert-tomosha muassasalarga oʻz daromadlari bilan qoplanmagan xarajatlarning qismi uchun ajratilgan budjet mablagʻlari boʻyicha xarajatlar smetasida, birinchi navbatda, shtat jadvaliga asosan ish haqi va unga tenglashtirilgan toʻlovlar hamda yagona ijtimoiy toʻlovlar xarajatlari nazarda tutiladi.

Davlat teatrlariga ijodiy xodimlarni jalb etish, xorijiy davlatlar mutaxassislarning ish haqi va unga tenglashtirilgan toʻlovlari Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi bilan kelishilgan holda teatrlar tomonidan budjetdan tashqari mablagʻlar (oʻz daromadlari) va qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan amalga oshiriladi.

24. Davlat teatrlari va konsert-tomosha muassasalari xodimlari mehnatiga haq toʻlash Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Davlat madaniyat muassasalari va davlat arxivlari xodimlari mehnatiga haq toʻlashning takomillashtirilgan tizimini joriy etish va ularni moddiy ragʻbatlantirishni kuchaytirish toʻgʻrisida” 2018-yil 14-maydagi PQ-3727-son qarori hamda Vazirlar Mahkamasining “Davlat madaniyat muassasalari va davlat arxivlari xodimlari mehnatiga haq toʻlash va ularni moddiy ragʻbatlantirishning takomillashtirilgan tizimini tasdiqlash haqida” 2018-yil 19-iyundagi 458-son qarori hamda boshqa normativ-huquqiy hujjatlar asosida amalga oshiriladi.

6-bob. Davlat teatrlari va konsert-tomosha muassasalarini boshqarish

25. Davlat teatrlari va konsert-tomosha muassasasiga Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi tomonidan tegishliligi boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari bilan kelishgan holda lavozimga tayinlanadigan va lavozimdan ozod qilinadigan direktor rahbarlik qiladi.

26. Direktor:

davlat teatri yoki konsert-tomosha muassasasi faoliyatiga umumiy rahbarlik qiladi hamda zimmasiga yuklatilgan vazifa va funksiyalarning bajarilishiga shaxsan javob beradi;

belgilangan tartibda davlat teatri va konsert-tomosha muassasasi mol-mulki va mablagʻlarini tasarruf qiladi;

yuridik va jismoniy shaxslar bilan tegishli xizmatlar koʻrsatish uchun shartnomalar (kontraktlar) tuzadi;

barcha muassasalar, tashkilotlar va jismoniy shaxslar bilan munosabatlarda davlat teatri yoki konsert-tomosha muassasasi manfaatlarini himoya qiladi;

xodimlarning mansab yoʻriqnomalarini va ichki mehnat tartibi qoidalarini belgilangan tartibda tasdiqlaydi, xodimlarni mehnat shartnomasi asosida ishga qabul qiladi va belgilangan tartibda ishdan boʻshatadi;

davlat teatri yoki konsert-tomosha muassasasining faoliyati masalalariga oid buyruqlarni, yoʻriqnomalarni va boshqa hujjatlarni chiqaradi;

ishda alohida namuna koʻrsatgan xodimlarni normativ-huquqiy hujjatlarga asosan va Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi huzuridagi Badiiy kengashi tavsiyasiga koʻra ragʻbatlantiradi;

xodimlarga nisbatan intizomiy jazo choralarini koʻradi;

oʻz vakolatlari doirasida boshqa masalalarni koʻrib chiqadi va hal qiladi.

Direktor oʻz huquqlarini amalga oshirishda va vazifalarini bajarishda davlat teatrlari va konsert-tomosha muassasasi manfaatlarini koʻzlab harakat qilishi shart.

Direktor davlat teatri yoki konsert-tomosha muassasasi faoliyatining natijalari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligiga hisobot beradi.

27. Davlat teatri va konsert-tomosha muassasasi direktorining oʻrinbosarlari Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi bilan kelishilgan holda, direktor tomonidan lavozimiga tayinlanadi va lavozimidan ozod qilinadi.

28. Davlat teatrlari va konsert-tomosha muassasalariga badiiy rahbar va bosh rejissor Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi tomonidan lavozimga tayinlanadi va lavozimdan ozod qilinadi.

29. Davlat teatrlari va konsert-tomosha muassasalarida jamoatchilik asosida faoliyat yuritadigan Badiiy kengash tashkil etiladi, uning nizomi va tarkibi Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi tomonidan tasdiqlanadi hamda kamida uch yilda bir marta yangilab turiladi.

Badiiy kengash Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirining buyrugʻi bilan tasdiqlangan nizom asosida ish yuritadi.

Badiiy kengashga direktor raislik qiladi. Badiiy kengash 9 — 17 nafar aʼzodan iborat boʻladi, uning aʼzolari teatr va konsert-tomosha muassasasining tarkibiy boʻlinmalari rahbarlari, badiiy rahbarlari, rejissorlari, taniqli ijodkorlar, madaniyat xodimlari, olimlar, mutaxassislar, madaniyat tashkilotlari assotsiatsiyalarining (uyushmalarining) vakillaridan iborat boʻladi.

Badiiy kengash Kengash aʼzolarining kamida uchdan ikki qismi ishtirok etgan taqdirda vakolatli hisoblanadi.

Badiiy kengash kotibi hujjatlarni qabul qiladi, yigʻilishda koʻrib chiqish uchun tayyorlaydi, rasmiylashtiradi va saqlaydi.

30. Badiiy kengash raisi va aʼzolari quyidagi hollarda kengash tarkibidan muddatidan oldin chiqarilishi mumkin:

oʻz arizasiga koʻra;

u bilan tuzilgan mehnat shartnomasi bekor qilingan taqdirda;

mehnat shartnomasi talablari buzilganda va lavozim majburiyatlari bajarilmaganda;

Badiiy kengash toʻgʻrisidagi nizom talablarini bajarmagan taqdirda.

31. Badiiy kengash qarorlari ochiq ovoz berish yoʻli bilan qabul qilinadi. Qarorlar yigʻilishda ishtirok etgan aʼzolarning koʻpchiligi ovoz bergan taqdirda, qabul qilingan hisoblanadi. Ovozlar teng boʻlgan taqdirda, kengash raisining ovozi hal qiluvchi hisoblanadi. Kengash aʼzosi boʻlgan mutaxassisning hujjatlari kengashda koʻrilganda, kengash aʼzosi boʻlgan mutaxassisning ovozi hisobga olinmaydi.

32. Badiiy kengash qarori bayonnoma bilan rasmiylashtiriladi.

33. Badiiy kengashning bayonnomasi davlat teatrlari va kotsert-tomosha muassasasi rahbarining tegishli buyrugʻi bilan tasdiqlanadi.

34. Badiiy kengash davlat teatrlari va konsert-tomosha muassasalari faoliyatining quyidagi asosiy yoʻnalishlarini koʻrib chiqib, tavsiyalar ishlab chiqadi:

yangi spektakllar, dasturlar, repertuarlarni muhokama qilish hamda ularni yaxshilash boʻyicha tavsiyalar berish;

ijodiy jarayon sifatining yanada yaxshilanishiga koʻmaklashish;

gastrol-konsert faoliyatining sifatini nazorat qilish;

muassasa maʼmuriyati bilan hamkorlikda ish faoliyatini yaxshilash shakl va usullarini ishlab chiqish;

ijodiy xodimlarning malaka toifalarini koʻrib chiqish;

yoshlarning ijodiy tajribalarini keng yoyish, ularning malaka va mahoratlarini doimiy oshirish ishlarini olib borish;

alohida holatlarda ishga yangi qabul qilinayotgan ijodiy xodimlarning layoqatini oʻrganib chiqib, muhokamaga qoʻyish hamda ishga qabul qilish yoki qilmaslik yuzasidan muassasa rahbariga oʻz xulosasini taqdim etish;

ijodiy, tashkiliy, ishlab-chiqarish masalalari boʻyicha qarorlar qabul qilish.

7-bob. Yakunlovchi qoidalar

35. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladi.

36. Davlat teatrlari va konsert-tomosha muassasalarini tashkil etish, qayta tashkil etish va tugatish qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 18-apreldagi 329-son qaroriga 2-ILOVA

Davlat teatrlari va konsert-tomosha muassasalari faoliyatini baholash, toifalari (guruhlari)ni belgilash hamda ragʻbatlantirish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom davlat teatrlari (keyingi oʻrinlarda — teatrlar) va konsert-tomosha muassasalari faoliyatini baholash, toifalari (guruhlari)ni belgilash hamda ularni ragʻbatlantirish tartibini belgilaydi.

2. Teatrlar va konsert-tomosha muassasalari faoliyatining samaradorligini baholash natijasiga koʻra ularning reytingi shakllantiriladi hamda teatrlar toifalari va konsert-tomosha muassasalari guruhlari belgilanadi.

3. Ushbu Nizom talablari toifadan tashqari teatrlarga nisbatan tatbiq etilmaydi.

Toifadan tashqari boʻlgan teatrlarga belgilangan tartibda “Milliy” va “Akademik” maqomlari berilgan davlat teatrlari kiradi.

2-bob. Teatrlar va konsert-tomosha muassasalari faoliyatining samaradorligini baholash mezonlari

4. Quyidagilar teatrlar va konsert-tomosha muassasalari faoliyatining samaradorligini baholash mezonlari hisoblanadi:

a) teatrlar boʻyicha:

yil davomida sahnalashtirilgan yangi spektakllar soni;

teatrning joriy repertuaridagi spektakllari soni;

yil davomida namoyish etilgan spektakllar soni;

xalqaro va respublika miqyosidagi gastrollar soni;

tomoshabinlar soni (belgilangan rejadan kelib chiqqan holda, foiz hisobida toʻldirish koeffitsiyenti, oʻrindiqlar soniga nisbatan oʻrtacha yillik);

oʻz daromadlarining (homiylik xayriyalaridan tashqari) teatr umumiy yillik xarajatlaridagi ulushi;

oʻz binosi va texnika vositalarining mavjudligi;

Internet jahon axborot tarmogʻidagi rasmiy veb-saytining yuritilishi holati;

b) konsert-tomosha muassasalari boʻyicha:

yil davomida ishtirok etgan madaniy tadbirlari soni;

yil davomida bevosita tashkil etgan konsertlari soni;

gastrollar (mahalliy, respublika va xorijiy) soni;

tomoshabinlar soni (belgilangan rejadan kelib chiqqan holda, foiz hisobida toʻldirish koeffitsiyenti, oʻrindiqlar soniga nisbatan oʻrtacha yillik);

tashkilotning budjetdan tashqari tushumlari miqdori (homiylik xayriyalaridan tashqari);

oʻz binosi va texnika vositalarining mavjudligi;

Internet jahon axborot tarmogʻidagi rasmiy veb-saytining yuritilishi holati.

3-bob. Teatrlar va konsert-tomosha muassasalari toifalari (guruhlari)ni belgilash tartibi

5. Teatr va konsert-tomosha muassasalari faoliyatining samaradorligi ushbu Nizomga ilovaga muvofiq reyting tizimi asosida baholanadi hamda ularning quyidagi toifa (guruh)lari belgilanadi:

a) teatrlar boʻyicha:

1-toifa teatr — 86 ball va undan yuqori;

2-toifa teatr — 75 balldan 85 ballgacha;

3-toifa teatr — 55 balldan 74 ballgacha;

b) konsert-tomosha muassasalari boʻyicha:

1-guruh konsert-tomosha muassasalari — 86 ball va undan yuqori;

2-guruh konsert-tomosha muassasalari — 75 balldan 85 ballgacha;

3-guruh konsert-tomosha muassasalari — 55 balldan 74 ballgacha.

6. Teatr va konsert-tomosha muassasalarining toifasi (guruhi)ni belgilash masalasi Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Madaniyat vazirligi) tomonidan tasdiqlanadigan 5 — 7 nafar aʼzolardan iborat Ishchi guruh tomonidan koʻrib chiqiladi.

Ishchi guruh tarkibiga soha mutaxassislari hamda Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligining tegishli mutaxassisi kiritiladi.

7. Teatr va konsert-tomosha muassasalari har yili 1-noyabrga qadar soʻnggi bir yil davomida amalga oshirilgan ishlar yuzasidan maʼlumotlarni Ishchi guruhga yozma (elektron) shaklda taqdim etadi.

Bunda taqdim etilgan maʼlumotlarning asosliligi va toʻgʻriligi uchun teatr va konsert-tomosha muassasasining birinchi rahbari shaxsan javobgar hisoblanadi.

8. Ishchi guruh tomonidan teatr va konsert-tomosha muassasalari taqdim etgan maʼlumotlar har yili 15-noyabrga qadar ushbu Nizomning ilovasiga muvofiq teatr va konsert-tomosha muassasalari faoliyatining samaradorligini baholash mezonlari asosida baholanib, tegishli xulosa qabul qilinadi.

Ishchi guruh tomonidan baholash jarayonida teatr va konsert-tomosha muassasalaridan ularning faoliyatiga oid boshqa zarur maʼlumotlar ham soʻrab olinishi mumkin.

9. Teatrlarning toifalari va konsert-tomosha muassasalarining guruhlari Ishchi guruhning tegishli xulosasiga koʻra Oʻzbekiston Respublikasi madaniyat vazirining buyrugʻi bilan rasmiylashtiriladi.

Bunda teatrlarning toifalari va konsert-tomosha muassasalarining guruhlarini belgilash hamda bir toifa yoki guruhdan boshqa toifa yoxud guruhga oʻtkazish har uch yil yakuni boʻyicha Madaniyat vazirligi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan kelishilgan holda amalga oshiriladi.

10. Belgilangan toifa (guruh)lar teatrlar va konsert-tomosha muassasalarining shtatlar jadvalini shakllantirish hamda Vazirlar Mahkamasining “Davlat madaniyat muassasalari va davlat arxivlari xodimlari mehnatiga haq toʻlash va ularni moddiy ragʻbatlantirishning takomillashtirilgan tizimini tasdiqlash haqida” 2018-yil 19-iyundagi 458-son qaroriga muvofiq bazaviy lavozim maoshlarining tegishli guruhini qoʻllash uchun asos hisoblanadi.

“Tomosha” bolalar musiqiy teatr-studiyasi” va “Diydor” yoshlar eksperimental teatr-studiyasi” davlat muassasalarining bazaviy lavozim maoshlari 2-guruh asosida qoʻllaniladi.

4-bob. Teatrlar va konsert-tomosha muassasalari faoliyatining samaradorligini baholash natijalari boʻyicha ragʻbatlantirish

11. Madaniyat vazirligi Ishchi guruh xulosasiga asosan teatr va konsert-tomosha muassasalari faoliyati samaradorligini baholash natijalariga koʻra ushbu muassasalarni ragʻbatlantiradi yoki ularning faoliyatini rivojlantirish boʻyicha zarur choralar koʻradi.

Bunda reyting natijalari 55 balldan kam boʻlgan teatr va konsert-tomosha muassasalari faoliyati Madaniyat vazirligi tomonidan tanqidiy oʻrganib chiqiladi hamda ularning faoliyatini rivojlantirish boʻyicha tegishli choralar koʻriladi.

12. Ishchi guruh xulosasi asosida tuzilgan bayonnoma hamda barcha oʻrganilgan hujjatlar (maʼlumotlar) tegishli teatr va konsert-tomosha faoliyati boʻyicha Madaniyat vazirligining tegishli masʼul tarkibiy boʻlinmalari tomonidan umumlashtiriladi.

13. Madaniyat vazirligi teatr va konsert-tomosha yoʻnalishi boʻyicha bittadan eng yuqori ball toʻplagan teatr va konsert-tomosha muassasasini har yili yanvar oyining birinchi oʻn kunligida oʻtkaziladigan madaniyat sohasining yil yakunlariga bagʻishlangan tadbiri doirasida “Namunali teatr” va “Namunali konsert-tomosha muassasasi” nominatsiyalari boʻyicha ragʻbatlantiradi.

Bunda ragʻbatlantirish (taqdirlash) bilan bogʻliq barcha xarajatlar Madaniyat vazirligining budjetdan tashqari jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan qoplanadi.

5-bob. Yakunlovchi qoida

14. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Teatrlar va konsert-tomosha muassasalari faoliyatini baholash reyting tizimini va ularni ragʻbatlantirish hamda toifalarini belgilash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Davlat teatrlari toifasini va konsert-tomosha muassasalari guruhlarini belgilash mezonlari va ularni baholash

T/r Mezonlar Koʻrsatkichlar Ballar I. Davlat teatrlari boʻyicha Jami ball: 100 1. Yil davomida sahnalashtirilgan yangi spektakllar soni 4 ta va undan ortiq 20 3 ta 10 2 ta 5 2. Teatrning joriy repertuaridagi spektakllari soni 25 ta va undan ortiq 20 16 — 24 ta 10 10 — 15 ta 5 3. Yil davomida namoyish etilgan spektakllar soni 240 ta va undan ortiq 10 180 — 239 ta 5 kamida 100 ta 3 4. Xalqaro va respublika miqyosidagi gastrollar soni respublikada 6 ta va undan ortiq, xorijiy davlatlarda 2 ta va undan ortiq gastrol 10 respublikada 3 — 5 ta, xorijiy davlatlarda 1 ta gastrol 5 respublikada kamida 2 ta gastrol 3 5. Tomoshabinlar soni (belgilangan rejadan kelib chiqqan holda, foiz hisobida toʻldirish koeffitsiyenti, oʻrindiqlar soniga nisbatan oʻrtacha yillik) 70 nafar va undan ortiq 10 60 — 69 nafar 5 kamida 50 nafar 3 6. Oʻz daromadlarining (homiylik xayriyalaridan tashqari) muassasaning umumiy yillik xarajatlaridagi ulushi 15 foiz va undan ortiq 10 10 foiz 5 kamida 5 foiz 3 7. Oʻz binosi va texnika vositalarining mavjudligi 10 8. Internet jahon axborot tarmogʻidagi rasmiy veb-saytining yuritilish holati 80 — 100 foiz yangilab borish 10 60 — 70 foiz yangilab borish 5 kamida 40 foiz yangilab borish 3 II. Konsert-tomosha muassasalari boʻyicha Jami ball: 100 9. Ishtirok etgan madaniy tadbirlari soni* (sanʼat saroylari uchun, sanʼat saroyida oʻtkazilgan madaniy tadbirlar inobatga olinadi) 100 ta va undan ortiq 20 50 ta 10 35 ta 5 10. Bevosita tashkil etgan konsertlar soni* 10 ta va undan ortiq 20 5 — 9 ta 10 kamida 4 ta 5 11. Gastrollar (mahalliy, respublika va xalqaro)* soni respublikada 6 ta va undan ortiq, xorijiy davlatlarda 2 ta va undan ortiq 20 respublikada 2 — 4 ta, xorijiy davlatlarda 1 ta 10 respublikada kamida 1 ta 5 12. Tomoshabinlar soni (belgilangan rejadan kelib chiqqan holda, foiz hisobida toʻldirish koeffitsiyenti, oʻrindiqlar soniga nisbatan oʻrtacha yillik) 60 foiz va undan ortiq 10 40 — 59 foiz 5 kamida 40 foiz 3 13. Oʻz daromadlarining (homiylik xayriyalaridan tashqari) muassasaning umumiy yillik xarajatlaridagi ulushi 15 foiz va undan ortiq 10 10 foiz 5 kamida 5 foiz 3 14. Oʻz binosi va texnika vositalarining mavjudligi 10 15. Internet jahon axborot tarmogʻidagi rasmiy veb-saytining yuritilish holati 80 — 100 foiz yangilab borish 10 60 — 70 foiz yangilab borish 5 kamida 40 foiz yangilab borish 3

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 18-apreldagi 329-son qaroriga 3-ILOVA

Davlat teatrlari va konsert-tomosha muassasalarining bilet narxlarini shakllantirish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom davlat teatrlari va konsert-tomosha muassasalarining bilet narxlarini shakllantirish tartibini belgilaydi.

2. Biletlar narxi davlat teatrlari va konsert-tomosha muassasasi rahbarining tegishli buyrugʻi bilan tasdiqlanadi.

3. Davlat teatrlari va konsert-tomosha muassasalarida blokcheyn texnologiyasidan foydalangan holda bilet operatsiyalarining yagona elektron tizimini joriy etish va uning ishlash tartibi, elektron biletlarni sotish, hisobga olish va tasdiqlashning avtomatik tizimlaridan foydalanish hamda elektron biletlar bilan bogʻliq boshqa masalalar Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasida madaniyat va sanʼat sohasini innovatsion rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 26-avgustdagi PQ-3920-son qarori , Vazirlar Mahkamasining “Bilet operatsiyalarining yagona elektron bazasini yaratish va joriy qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 10-yanvardagi 18-son qarori va boshqa qonunchilik hujjatlari doirasida amalga oshiriladi.

4. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

bilet — tadbirlarga bir marta tashrif buyurish huquqini beruvchi hujjat (elektron yoki qogʻozda belgilangan tartibda chop etilgan bilet, bepul taklifnoma, abonoment);

tadbirlar — davlat teatrlari va konsert-tomosha muassasalari tomonidan bilet sotiladigan konsertlar, spektakllar, teatrlashtirilgan va sirk tomoshalari, ijodiy uchrashuvlar, turli shou-dasturlar, festivallar, tomoshalarning shakli va janridan qatʼiy nazar, boshqa madaniy-ommaviy tadbirlar hamda tomosha tadbirlari.

2-bob. Biletlarning bazaviy narxlarini shakllantirish tartibi va mezonlari

5. Tadbirlarga kirish huquqini beruvchi bitta biletning bazaviy narxi ( Bt ) davlat teatrlari va konsert-tomosha muassasalarining budjet va budjetdan tashqari xarajatlar smetalarini har yili shakllantirish davrida quyidagi formula asosida aniqlanadi:

oʻtgan yilgi asosiy faoliyatdan tushgan tushum — At ;

oʻtgan yilgi tomoshabinlar soni — Ts ;

Bt = At/Ts.

Tadbirlarga kirish huquqini beruvchi bitta biletning narxi quyidagilarni inobatga olib, bazaviy narxga nisbatan differensial oshirilgan holda shakllantiriladi:

tomosha zalidagi joylarning joylashuvi (old, oʻrta, orqa va balkon oʻrindiqlar);

oʻtkaziladigan tadbirlarning turi (oddiy, bayram, premyera);

oʻtkazish kuni va vaqti (kunduzgi, kechki, ish kuni, dam olish yoki bayram kunlari) hamda boshqalar.

6. Tadbirlarga kirish huquqini beruvchi bilet narxlarini belgilashda hamda budjetdan tashqari mablagʻlarni shakllantirishda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan tasdiqlanadigan davlat teatrlari va konsert-tomosha muassasalarini saqlash bilan bogʻliq xarajatlarning budjetdan tashqari tushumlari hisobiga qoplanadigan ulushni bosqichma-bosqich oshirib borish reja-jadvaliga qatʼiy rioya qilish lozim.

7. Koʻchma va gastrol tadbirlariga biletlarning narxlari individual hisob-kitob yoki qabul qiluvchi tomon bilan tuzilgan shartnoma asosida belgilanadi (Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti hisobidan moliyalashtiriladigan tadbirlar bundan mustasno).

8. Aholining ayrim toifalariga (mehribonlik uylari tarbiyalanuvchilari, boquvchisini yoʻqotgan yoki Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalar aʼzolari) davlat teatri va konsert-tomosha muassasasi rahbarining tegishli buyrugʻiga asosan tadbirlarga bilet narxining 50 foizigacha chegirma berilishi mumkin, biroq, chegirma berilgan biletlar soni umumiy biletlar sonining 50 foizidan oshmasligi zarur. Bunda:

a) chegirmalar ushbu bandda belgilayotgan tegishli muassasalarning yozma yoki fuqarolarning ogʻzaki murojaati asosida beriladi;

b) fuqaroning oilasi Ijtimoiy reyestrga kiritilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumot “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimidan “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali elektron shaklda tekshiriladi yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali olingan maʼlumotnoma qogʻoz shaklda taqdim etiladi;

v) shaxsning boquvchisini yoʻqotganligini tasdiqlash uchun quyidagi hujjatlardan biri taqdim etiladi:

ota-onasining oʻlimi haqidagi guvohnoma nusxasi yoki sudning ota-onani vafot etgan deb topganligi toʻgʻrisidagi qarori nusxasi;

ota-onasining yoki boshqa qonuniy vakillarining qaramogʻidan mahrum boʻlganligini tasdiqlovchi hujjat nusxasi;

boquvchisini yoʻqotganlik pensiya va nafaqa oluvchilar roʻyxatida mavjudligi haqida maʼlumotnoma.

9. Tadbirlarga kirish huquqini beruvchi taklifnomalar soni umumiy biletlar sonining 5 foizidan oshmasligi lozim.

10. Taʼlim muassasalarida tadbirlarni oʻtkazishda, ochiq maydonlar va kichik zallardagi chiqishlarda biletlarning narxlari teatrlar va konsert-tomosha muassasalari direktorlarining buyrugʻi asosida mazkur teatrlar va konsert-tomosha muassasasi asosiy zalining biletlariga belgilangan bazaviy narx darajasidan past qilib belgilanishi mumkin.

11. Xorijiy jamoalar va alohida ijrochilarning spektakllari va konsertlariga, xalqaro, respublika, mintaqaviy sanʼat festivallariga, shuningdek gastrol va tadbirlariga biletlarning narxlari tomonlar kelishuviga asosan shakllantiriladi.

12. Tadbirlarga tomoshabinlar kam kelganda, ushbu muassasalar tomoshabinlar zalining toʻldirilish darajasini oshirish maqsadida bilet narxlari haqiqiy xarajatdan kelib chiqib qayta koʻrib chiqilishi mumkin.

13. Tadbirlarga elektron biletlarni sotish Vazirlar Mahkamasining “Bilet operatsiyalarining yagona elektron bazasini yaratish va joriy qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 10-yanvardagi 18-son qaroriga asosan amalga oshiriladi.

3-bob. Yakunlovchi qoidalar

14. Davlat teatrlari va konsert-tomosha muassasalari direktorlari mazkur Nizom talablariga qatʼiy rioya etish boʻyicha masʼul hisoblanadilar.

15. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladi.

Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 18-apreldagi 329-son qaroriga 4-ILOVA

Davlat teatrlarida, nodavlat teatr va teatr-studiyalarida sahnalashtiriladigan sahna asarlarini yaratish boʻyicha davlat buyurtmasini shakllantirish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom davlat teatrlarida, nodavlat teatr va teatr-studiyalarida sahnalashtiriladigan sahna asarlarini yaratish boʻyicha davlat buyurtmasini shakllantirish tartibini belgilaydi.

2. Davlat teatrlarida, nodavlat teatr va teatr-studiyalarida sahnalashtiriladigan sahna asarlarini yaratish boʻyicha davlat buyurtmasi Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligining masʼul tarkibiy boʻlinmasi (keyingi oʻrinlarda Ishchi organ deb ataladi) tomonidan shakllantiriladi.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tomonidan davlat teatrida, nodavlat teatr va teatr-studiyalarida sahna asarlari yaratish uchun davlat buyurtmasi beriladi.

4. Davlat teatrlarida, nodavlat teatr va teatr-studiyalarida sahnalashtiriladigan sahna asarlarini yaratish boʻyicha davlat buyurtmasi Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligiga koʻrib chiqish uchun kiritilgan hamda Ishchi organ tomonidan tavsiya etilgan sahna asarlaridan shakllantiriladi.

4 1 . Nodavlat teatr va teatr-studiyalarida davlat buyurtmasi asosida sahnalashtirilgan spektakllar davlat teatrlarida namoyish etilishi mumkin.

5. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

davlat buyurtmasi — Ishchi organning xulosasiga asosan Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligiga ajratilgan budjet mablagʻlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi budjeti, viloyatlar va Toshkent shahar mahalliy budjetlarining qoʻshimcha mablagʻlari va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalardan olinadigan mablagʻlar hisobiga davlat teatrlarida, nodavlat teatr va teatr-studiyalarida yangi sahna asarlarini sahnalashtirish;

sahna asari — teatr sahnasida sahnalashtirishga moʻljallangan asar (dramatik, musiqali va musiqali-dramatik asarlar).

2-bob. Ishchi organ faoliyatini tashkil etish

6. Ishchi organning vazifalari quyidagilardan iborat:

teatr sanʼatini maʼnaviyat va maʼrifatni yuksaltirishdagi rolini oshirish, joylarda ushbu sanʼat turini rivojlantirish bilan bogʻliq ijodiy-ishlab chiqarish va tashkiliy ishlarni amalga oshirish;

teatr jamoalari, rejissorlar, dramaturglar, bastakorlar, rassomlar va baletmeysterlarga dolzarb va zamonaviy mavzudagi yangi asarlarni sahnalashtirishga yaqindan yordam berish;

xalqimizning boy maʼnaviy dunyosi, madaniy merosi, milliy va umumbashariy qadriyatlariga hurmat tuygʻularini madh etuvchi, istiqlolni ulugʻlovchi, shuningdek, yoshlarimiz qalbida milliy gʻurur, milliy iftixor tuygʻularini shakllantirish, ularni ona Vatanga muhabbat tuygʻulari orqali tarbiyalash kabi yorqin sahna asarlarini sahnalashtirishga koʻmaklashish;

milliy va jahon mumtoz sahna asarlarini sahnalashtirish, jahonning eng sara asarlari bilan aholi, ayniqsa, yoshlarga tanishtirish, ularni targʻib etish hamda dramaturgiyaning turli janrlariga xos asarlarni sahnalashtirish boʻyicha tavsiyalar berish;

teatrlarda ilgʻor zamondoshlarimiz obrazlarini yaratish saʼy-harakatlarini qoʻllab-quvvatlash, ragʻbatlantirish va targʻib qilish maqsadida davlat buyurtmalarini shakllantirish.

Ishchi organ davlat teatrlarida, nodavlat teatr va teatr-studiyalarida sahnalashtiriladigan sahna asarlarni yaratish boʻyicha davlat buyurtmasini shakllantirishda qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa vazifalarni ham amalga oshirishi mumkin.

7. Ishchi organ oʻziga yuklangan vazifalarni amalga oshirish uchun quyidagi huquqlarga ega:

taqdim etilgan sahna asarlarini ijodiy va maʼnaviy-maʼrifiy mezonlar talablari doirasida chuqur tahlil qilish, dolzarbligini baholash, tanqidiy fikr-mulohazalar bildirish yoki qayta ishlashga tavsiya etish;

sahnalashtirilgan spektakllarning jamoatchilik koʻrigida ishtirok etib, professional teatr sanʼatining yetakchi mutaxassislari bilan bir qatorda yangi asarning ijodiy-tashkiliy ishlariga, xususan, sohada erishilgan ijobiy yutuqlar bilan birga yoʻl qoʻyilgan kamchiliklarga xolisona munosabatda boʻlish va tavsiyalar berish;

tayyor spektakllarni tomoshabinlar ommasiga koʻrsatish uchun munosib ekanligi, tegishli tuzatish va oʻzgartirishlar kiritish yuzasidan takliflar bildirish;

zarur hollarda, sahna asarlar muhokamasiga yoki tahliliga boshqa soha mutaxassislarini betaraf ekspert sifatida jalb etish.

Ishchi organ qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ega boʻlishi mumkin.

8. Ishchi organ:

hududiy boʻlinmalar va idoraviy mansub tashkilotlar bilan birgalikda davlat buyurtmasini amalga oshirishda yuklangan vazifalarning sifatli va oʻz vaqtida bajarilishini taʼminlash;

davlat buyurtmasini shakllantirish va davlat teatrlarida, nodavlat teatr va teatr-studiyalarida sahna asarlarini sahnalashtirishni taʼminlash boʻyicha Madaniyat vazirligi markaziy apparati boʻlinmalari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklarining ishini tashkil etish;

Ishchi organning xulosasiga koʻra davlat teatrlarida, nodavlat teatr va teatr-studiyalarida davlat buyurtmasi asosida sahnalashtirishga tavsiya etilgan sahna asarlarini belgilangan tartibda sahnalashtirish boʻyicha hududiy boʻlinmalar va idoraviy mansub tashkilotlar tomonidan amalga oshirilishini tashkil etish uchun javob beradi.

9. Ishchi organ:

davlat buyurtmasi asosida yangi spektakllarni sahnalashtirish uchun topshirilgan sahna asarlari hamda boshqa zarur hujjatlarni belgilangan tartibda qabul qiladi va hisobga oladi;

davlat buyurtmasiga daʼvogar sahna asarlarining roʻyxatini ushbu Nizom shartlariga asosan shakllantiradi, sahna asarlarini koʻrib chiqadi va oʻrganadi;

yozilish talab-qoidalari, oʻzbek adabiy tili va imlo qoidalari qoʻpol ravishda buzilgan, mazmun-mohiyati sayoz, maqsadga muvofiq emas deb topilgan sahna asarlari haqida takliflar tayyorlaydi;

sahna asari saviyasini yanada oshirish yuzasidan mualliflarga yozma yoki ogʻzaki tavsiyalar berish va gʻoyaviy-badiiy jihatdan ijobiy baholangan yoki tavsiyalar asosida qayta ishlangan asarlarni koʻrib chiqadi;

hujjatlarni saqlash va ulardan foydalanishni belgilangan tartibda taʼminlaydi;

yilning har bir choragi boʻyicha koʻrib chiqishga taqdim etilgan sahna asarlarini oʻrganish natijalari haqida Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi rahbariyatiga axborot taqdim etadi;

Ishchi organ tavsiyasi boʻyicha davlat buyurtmasi asosida sahnalashtiriladigan spektakllar yillik rejasining loyihasini ishlab chiqish hamda uni belgilangan tartibda tasdiqlash uchun Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi rahbariyatiga kiritadi.

Ishchi organ yigʻilishlari har chorakda kamida bir marotaba oʻtkaziladi (zaruratga qarab, navbatdan tashqari yigʻilish oʻtkazilishi mumkin).

10. Ishchi organ yigʻilishi oʻtkazilishidan uch kun oldin ogohlantiriladi va mazkur masala yuzasidan taalluqliligi boʻyicha tegishli teatrlari, nodavlat teatr va teatr-studiyalariga maʼlum qilinadi.

3-bob. Davlat buyurtmasini shakllantirish, koʻrib chiqish hamda hujjatlarni taqdim etish tartibi

11. Davlat teatrlarida, nodavlat teatr va teatr-studiyalarida yangi sahna asarlarini sahnalashtirish uchun davlat buyurtmasini shakllantirish maqsadida Ishchi organga quyidagi hujjatlar taqdim etiladi:

sahna asari — qogʻoz koʻrinishida bir nusxada hamda elektron koʻrinishda;

mustaqil teatrshunos, tanqidchi, rejissor, bastakor va boshqa ijodkorlarning asarning gʻoyaviy-badiiy saviyasi hamda maʼnaviy-mafkuraviy jihatlari borasidagi xulosalari (tavsiyalari) (erkin shaklda);

yangi sahna asar muallifi, sahnalashtiruvchi rejissori toʻgʻrisidagi toʻliq maʼlumot, asarning qisqacha mazmuni, sahnalashtirish maqsadga muvofiqligi boʻyicha asoslangan taklif;

ishlatiladigan materiallar, dekoratsiyalarning soni va bahosi koʻrsatilgan rangli eskizi;

ishlatiladigan mato, liboslarning miqdori va bahosi koʻrsatilgan rangli eskizi;

sahna asarlarini sahnalashtirish uchun rahbarlar, bosh hisobchi, iqtisodiy-tahlil boʻlimi (agar boʻlsa) imzosi bilan tasdiqlangan muqobil ravishda xarid qilinishi mumkin zarur materiallar, uskunalar, xizmatlarning ilovasi bilan xarajatlar smetasi loyihasi;

rahbar imzosi bilan tasdiqlangan ijodiy faoliyatga oid maʼlumotlar.

Talab etilgan hujjatlar toʻliq taqdim etilmagan taqdirda, mazkur teatr va teatr-studiyalarning murojaatlari koʻrilmasdan qoldiriladi.

Ishchi organ taqdim etilgan sahna asariga tegishli qoʻshimcha hujjatlarni talab qilishi mumkin.

12. Takliflar boʻyicha talab etilgan hujjatlar toʻliq boʻlmagan taqdirda, uch ish kuni davomida toʻldirish uchun qaytariladi.

13. Davlat teatrlarida, nodavlat teatr va teatr-studiyalarida yangi sahna asarlarini sahnalashtirish uchun davlat buyurtmasini shakllantirish va koʻrib chiqish tartibi mazkur Nizomga ilovadagi sxemaga asosan amalga oshiriladi.

4-bob. Davlat buyurtmasi asosida yangi sahna asarlarini sahnalashtirish uchun mablagʻ ajratish tartibi

14. Davlat buyurtmasi asosida yangi sahna asarlarini sahnalashtirish bilan bogʻliq xarajatlar quyidagi manbalar hisobidan qoplanadi:

Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligiga ajratilgan budjet mablagʻlari;

Qoraqalpogʻiston Respublikasi budjeti, viloyatlar va Toshkent shahar mahalliy budjetlarining qoʻshimcha mablagʻlari;

Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi huzuridagi Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari;

davlat teatrlarining, nodavlat teatr va teatr-studiyalarining oʻz mablagʻlari;

yuridik va jismoniy shaxslarning homiylik xayriyalari;

qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar.

15. Davlat buyurtmasi asosida yangi sahna asarlarini sahnalashtirish bilan bogʻliq boshqa xarajatlar bilan birga sahnalashtiruvchi guruhning quyidagi aʼzolariga qonunchilik hujjatlarida belgilangan miqdorlarda faqat birinchi marta sahnalashtirilgan asar uchun haq toʻlash nazarda tutiladi:

sahnalashtiruvchi rejissor;

sahnalashtiruvchi baletmeyster;

dirijor;

sahnalashtiruvchi rassom;

liboslar boʻyicha rassom.

Davlat buyurtmasi asosida sahnalashtirilgan sahna asarlarining mualliflariga (dramaturg, yozuvchi) qonunchilik hujjatlarida belgilangan miqdorlarda mualliflik haqi berish davlat teatrlari, nodavlat teatr va teatr-studiyalari tomonidan taqdim etilgan smeta hujjatlarida nazarda tutiladi.

16. Sahna asari Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi huzuridagi Badiiy kengash tomonidan qabul qilingandan soʻng vazirlikning buxgalteriyasi yoki tegishli moliya organiga Davlat buyurtmasi asosida yangi sahna asarlariga ajratiladigan mablagʻlar yuzasidan hisobot taqdim etiladi.

Hisobotga unda koʻrsatilgan barcha xarajatlar boʻyicha tegishli ravishda rasmiylashtirilgan dastlabki hujjatlarning nusxalari ilova qilinishi lozim.

17. Belgilangan xarajatlar smetalarida koʻzda tutilmagan sarf-xarajatlar hisobotga kiritilmaydi va davlat teatrlarining, nodavlat teatr va teatr-studiyalarining oʻz mablagʻlari hisobidan qoplanadi.

18. Davlat buyurtmasi asosida yangi sahna asarlarini sahnalashtirishni moliyalashtirish uchun ajratilgan mablagʻlarning sarflanmagan qismi hisobot qabul qilingandan soʻng uch ish kuni davomida tegishli hisobraqamga qaytarilishi kerak.

5-bob. Taqdim etiladigan sahna asarlariga qoʻyiladigan asosiy talablar

19. Ishchi organga taqdim etiladigan sahna asarlari quyidagi mezonlar asosida baholanadi:

yurtimizda amalga oshirilayotgan ulkan bunyodkorlik ishlarini tarannum etuvchi, milliy qadriyatlarimiz, urf-odatlar va anʼanalarning aks ettirilganligi;

aholi, oila munosabatlari, ayniqsa, yoshlarni vatanparvarlik, fidoyilik, insonparvarlikka undovchi gʻoyalarning mavjudligi;

yurtimizning buyuk siymolari, xalqimizning boy tarixi, vatanimiz mustaqilligiga ulkan hissa qoʻshgan namoyandalar hayoti va ijodi har tomonlama, chuqur aks ettirilganligi;

davr bilan hamnafas yashayotgan, hayot sinovlarida toblangan fidoyi insonlar haqida hikoya qiluvchi hamda yoshlarning maʼnaviy dunyosini mustahkamlaydigan, kelajakka ishonchini oshiradigan, ibrat boʻladigan zamon qahramoni obrazlari ifodalanganligi;

milliy ruh va rang-baranglik, ziddiyatlar, psixologik holatlar haqqoniy va toʻlaqonli aks ettirilgan, ijobiy yoki salbiy qahramonlar oʻz qiyofalari bilan ajralib turishi, personajlar tili jonli va toʻkis boʻlishi, syujet, kompozitsion qurilishda, dramatizm va voqea-hodisalar dinamikasida muvozanat saqlanganligi;

boy madaniy-tarixiy merosimiz, xalq ogʻzaki ijodi (ertaklar, masallar, dostonlar, matallar, qahramonlik rivoyatlari) namunalariga asoslanganligi.

Mazkur talablarga javob bermaydigan sahna asarlari qabul qilinmaydi.

20. Taqdim etilgan sahna asarlarida mualliflik huquqiga oid qonunchilik talablari buzilganlik holatlari aniqlanganda, Ishchi organ tomonidan bunday sahna asarlari koʻrib chiqilmaydi.

6-bob. Yakunlovchi qoida

21. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladi.

Davlat teatrlarida, nodavlat teatr va teatr-studiyalarida sahnalashtiriladigan sahna asarlarini yaratish boʻyicha davlat buyurtmasini shakllantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Davlat teatrlarida, nodavlat teatr va teatr-studiyalarida yangi sahna asarlarni sahnalashtirish uchun davlat buyurtmasini shakllantirish va koʻrib chiqish tartibining

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Davlat teatrlari, nodavlat teatr va teatr-studiyalari Davlat teatrlari, nodavlat teatr va teatr-studiyalari tomonidan davlat buyurtmasini olish uchun tegishli hujjatlar va sahna asarlarini Ishchi organga taqdim etadi. Tashabbusga koʻra 2-bosqich Ishchi organ Sahna asarining davlat teatrlarida sahnalashtiriladigan sahna asarlarini yaratish boʻyicha davlat buyurtmasini shakllantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom talablariga javob berishini oʻrganadi, agar talablarga javob bermasa qaytaradi. uch ish kuni mobaynida Sahna asarini koʻrib chiqadi, oʻrganib chiqilgan sahna asarlarning xulosalarini tayyorlaydi va davlat buyurtmasi asosida sahnalashtirish uchun tavsiya etadi. 20 kun 3-bosqich Ishchi organ Xulosa haqida sahna asarini taqdim etgan davlat teatrlarini xabardor qiladi. xulosalar tayyorlangan kun Ijobiy deb topilgan sahna asarlarini davlat buyurtmasi asosida sahnalashtirish boʻyicha xulosalarni taqdim etadi. uch ish kuni mobaynida 4-bosqich Madaniyat vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Taqdim etilgan xulosaga asosan davlat buyurtmasi asosida yangi sahna asarini sahnalashtirish uchun zarur mablagʻ ajratish boʻyicha tegishli qaror qabul qiladi. 10 kun

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2019-yil 18-aprel,

329-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 19.04.2019-y., 09/19/329/2966-son, 21.09.2019-y., 09/19/789/3782-son; 14.04.2021-y., 09/21/206/0324-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 05.04.2022-y., 09/22/153/0266-son; 26.08.2023-y., 09/23/423/0654-son; 01.07.2025-y., 09/25/400/0556-son; 10.11.2025-y., 09/25/709/1027-son; 02.02.2026-y., 09/26/35/0101-son)

lex.uz