UzbekAI

← Qonunlar

📅 2019-yil 10-aprel · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi Xalq taʼlimi vazirligi bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2019 йил 10 апрель · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Халқ таълими вазирлиги бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 10 апреля 2019 г. · Документы министерств и ведомств · Министерства высшего и среднего специального образования министерства народного образования министерства занятости и трудовых отношений

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 10 April 2019 · Ministry and agency documents · Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi Xalq taʼlimi vazirligi bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг

Қарори

МИҚДОРЛАРИ

Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 октябрдаги ПФ-5553-сон «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони , Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3655-сон « Республика олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида »ги ва 2018 йил 20 июлдаги ПҚ-3876-сон « Фан ва олий таълим соҳаси ходимларининг меҳнат ҳақи миқдорини янада ошириш, илмий ва илмий-техник фаолият натижалари жорий этилишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида »ги қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 декабрдаги 312-сон «Ўқув машғулотлари ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қарор қилади:

1. Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилаб қўйилсинки, ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш 2018 йил 1 ноябрдан бошлаб мазкур қарорга иловада кўрсатилган миқдорларда амалга оширилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2018 йил 30 июлдаги 17-2018, 38 ва 20-қ/қ-сон «Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 3054, 2018 йил 15 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 33-сон, 688-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2019 йил 10 апрелдаги 3-2019, 19-ққ ва 15-2019-ққ-сон қарорига ИЛОВА

Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш

1. Олий таълим ва илмий тадқиқот муассасаларида , қайта тайёрлаш ва малака ошириш муассасаларида, шунингдек мазкур муассасаларда ташкил этиладиган ўқув курсларида ўқув машғулотлари ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари:

Т/р Контингент Ўқув машғулотларини олиб борувчи шахслар Меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини ҳисоблашда қўлланиладиган лавозимлар Меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдори базавий лавозим маошларига нисбатан фоизларда 1. Олий таълим муассасалари талабалари фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасидан бирига, хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган шахслар Профессор базавий лавозим маошининг фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва профессор илмий унвонига эга бўлган тоифасидан 1,66 фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасидан бирига, хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган шахслар Доцент базавий лавозим маошининг фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган тоифасидан 1,14 илмий даражага эга бўлмаган шахслар * Ассистент, ўқитувчи базавий лавозим маошининг илмий унвонга ёки илмий даражага эга бўлмаган тоифасидан 1,04 2. Таянч докторант ва докторантлар, раҳбар ходимлар ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича таълим муассасалари (курслари) тингловчилари ** фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасидан бирига, хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган шахслар Профессор базавий лавозим маошининг фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва профессор илмий унвонига эга бўлган тоифасидан 2,00 фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасидан бирига, хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган шахслар Доцент базавий лавозим маошининг фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган тоифасидан 1,50 илмий даражага эга бўлмаган шахслар * Ассистент, ўқитувчи базавий лавозим маошининг илмий унвонга ёки илмий даражага эга бўлмаган тоифасидан 1,52 3. Курслар тингловчилари, ўрта махсус, касб-ҳунар маълумоти талаб этиладиган лавозимларни эгаллаб турган ишчилар, ходимлар *** фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасидан бирига, хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган шахслар Профессор базавий лавозим маошининг фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва профессор илмий унвонига эга бўлган тоифасидан 1,13 фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасидан бирига, хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган шахслар Доцент базавий лавозим маошининг фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган тоифасидан 0,72 илмий даражага эга бўлмаган шахслар * Ассистент, ўқитувчи базавий лавозим маошининг илмий унвонга ёки илмий даражага эга бўлмаган тоифасидан 0,61

2. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари педагог ходимларига ўқув машғулотлари ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари:

Т/р Контингент Ўқув машғулотларини олиб борувчи шахслар Меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини ҳисоблашда қўлланиладиган лавозимлар Меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдори базавий лавозим маошларига нисбатан фоизларда 1. Академик лицей ўқувчилари фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасидан бирига, хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган шахслар Олий таълим муассасалари Профессор базавий лавозим маошининг фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва профессор илмий унвонига эга бўлган тоифасидан 1,45 фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасидан бирига, хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган шахслар Олий таълим муассасалари Доцент базавий лавозим маошининг фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган тоифасидан 0,93 бош ўқитувчи Академик лицей Бош ўқитувчиси базавий лавозим маошидан 1,10 етакчи ўқитувчи Академик лицей Етакчи ўқитувчиси базавий лавозим маошидан 1,10 катта ўқитувчи Академик лицей Катта ўқитувчиси базавий лавозим маошидан 1,10 олий маълумотли ўқитувчи Академик лицей Олий маълумотли ўқитувчиси базавий лавозим маошидан 1,10 ўрта махсус маълумотли ўқитувчи Академик лицей Ўрта махсус маълумотли ўқитувчиси базавий лавозим маошидан 1,10 2. Касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасидан бирига, хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган шахслар Олий таълим муассасалари Профессор базавий лавозим маошининг фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва профессор илмий унвонига эга бўлган тоифасидан 1,45 фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасидан бирига, хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган шахслар Олий таълим муассасалари Доцент базавий лавозим маошининг фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган тоифасидан 0,93 бош ўқитувчи Касб-ҳунар коллежи Бош ўқитувчиси базавий лавозим маошидан 1,10 етакчи ўқитувчи Касб-ҳунар коллежи Етакчи ўқитувчиси базавий лавозим маошидан 1,10 катта ўқитувчи Касб-ҳунар коллежи Катта ўқитувчиси базавий лавозим маошидан 1,10 олий маълумотли ўқитувчи Касб-ҳунар коллежи Олий маълумотли ўқитувчиси базавий лавозим маошидан 1,10 ўрта махсус маълумотли ўқитувчи Касб-ҳунар коллежи Ўрта махсус маълумотли ўқитувчиси базавий лавозим маошидан 1,10 биринчи малака тоифали ишлаб чиқариш таълими устаси Касб-ҳунар коллежи Катта ўқитувчиси базавий лавозим маошидан 1,10 иккинчи малака тоифали ишлаб чиқариш таълими устаси Касб-ҳунар коллежи Олий маълумотли ўқитувчиси базавий лавозим маошидан 1,10 малака тоифасига эга бўлмаган ишлаб чиқариш таълими устаси Касб-ҳунар коллежи Ўрта махсус маълумотли ўқитувчиси базавий лавозим маошидан 1,10

3. Умумтаълим мактаблари педагог ходимларига ўтган дарси учун соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари:

Т/р Контингент Ўқув машғулотларини олиб борувчи шахслар Меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини ҳисоблашда қўлланиладиган лавозимлар Меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдори базавий лавозим маошларига нисбатан фоизларда 1. Умумтаълим мактабларининг бошланғич ва юқори синфлари ўқитувчилари, ўқитувчи-логопеди, логопедия шохобчаси мудири олий малака тоифали Олий малака тоифали ўқитувчи базавий лавозим маошидан 1,20 биринчи малака тоифали Биринчи малака тоифали ўқитувчи базавий лавозим маошидан 1,20 иккинчи малака тоифали Иккинчи малака тоифали ўқитувчи базавий лавозим маошидан 1,20 олий маълумотли Олий маълумотли ўқитувчи базавий лавозим маошидан 1,20 ўрта махсус маълумотли Ўрта махсус маълумотли ўқитувчи базавий лавозим маошидан 1,20

4. Мазкур ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган .

Олий ва ўрта махсус таълим вазири И. МАДЖИДОВ

Халқ таълими вазири Ш. ШЕРМАТОВ

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Ш. КУДБИЕВ

Молия вазири Д. КУЧКАРОВ

Тошкент ш.,

2019 йил 10 апрель,

Тошкент ш.,

2019 йил 10 апрель,

Тошкент ш.,

2019 йил 10 апрель,

2019 йил 10 апрель

3-2019-сон

19-ққ-сон

15-2019-ққ-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2019 й., 10/19/3157/2979-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi bandlik va mehnat munosabatlari vazirligining

Qarori

MIQDORLARI

Oʻquv mashgʻulotlarini oʻtkazganlik uchun mehnatga soatbay haq toʻlash miqdorlarini tasdiqlash toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 13-oktabrdagi PF-5553-son “Ish haqi, pensiyalar, stipendiyalar va nafaqalar miqdorini oshirish toʻgʻrisida”gi Farmoni , Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 5-apreldagi PQ-3655-son “ Respublika oliy taʼlim va ilmiy-tadqiqot muassasalari xodimlarining mehnatiga haq toʻlash tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ”gi va 2018-yil 20-iyuldagi PQ-3876-son “ Fan va oliy taʼlim sohasi xodimlarining mehnat haqi miqdorini yanada oshirish, ilmiy va ilmiy-texnik faoliyat natijalari joriy etilishini davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida ”gi qarorlari hamda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2009-yil 11-dekabrdagi 312-son “Oʻquv mashgʻulotlari oʻtkazganlik uchun mehnatga soatbay haq toʻlash miqdorlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi hamda Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi qaror qiladi:

1. Oʻquv mashgʻulotlarini oʻtkazganlik uchun mehnatga soatbay haq toʻlash miqdorlari ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Belgilab qoʻyilsinki, oʻquv mashgʻulotlarini oʻtkazganlik uchun mehnatga soatbay haq toʻlash 2018-yil 1-noyabrdan boshlab mazkur qarorga ilovada koʻrsatilgan miqdorlarda amalga oshiriladi.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi hamda Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligining 2018-yil 30-iyuldagi 17-2018, 38 va 20-q/q-son “Oʻquv mashgʻulotlarini oʻtkazganlik uchun mehnatga soatbay haq toʻlash miqdorlarini tasdiqlash toʻgʻrisida”gi qarori (roʻyxat raqami 3054, 2018-yil 15-avgust) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2018-y., 33-son, 688-modda) oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

4. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligining 2019-yil 10-apreldagi 3-2019, 19-qq va 15-2019-qq-son qaroriga ILOVA

Oʻquv mashgʻulotlarini oʻtkazganlik uchun mehnatga soatbay haq toʻlash

1. Oliy taʼlim va ilmiy tadqiqot muassasalarida , qayta tayyorlash va malaka oshirish muassasalarida, shuningdek mazkur muassasalarda tashkil etiladigan oʻquv kurslarida oʻquv mashgʻulotlari oʻtkazganlik uchun mehnatga soatbay haq toʻlash miqdorlari:

T/r Kontingent Oʻquv mashgʻulotlarini olib boruvchi shaxslar Mehnatga soatbay haq toʻlash miqdorlarini hisoblashda qoʻllaniladigan lavozimlar Mehnatga soatbay haq toʻlash miqdori bazaviy lavozim maoshlariga nisbatan foizlarda 1. Oliy taʼlim muassasalari talabalari fan doktori yoki fan doktori (Doctor of Science) ilmiy darajasidan biriga, xorijiy mamlakatlarning unga tenglashtirilgan boshqa ilmiy darajalariga yoki professor ilmiy unvoniga ega boʻlgan shaxslar Professor bazaviy lavozim maoshining fan doktori yoki fan doktori (Doctor of Science) ilmiy darajasiga yoki xorijiy davlatlarning unga tenglashtirilgan boshqa ilmiy darajalariga va professor ilmiy unvoniga ega boʻlgan toifasidan 1,66 fan nomzodi yoki falsafa doktori (Ph.D) ilmiy darajasidan biriga, xorijiy mamlakatlarning unga tenglashtirilgan boshqa ilmiy darajalariga yoki dotsent ilmiy unvoniga ega boʻlgan shaxslar Dotsent bazaviy lavozim maoshining fan nomzodi yoki falsafa doktori (Ph.D) ilmiy darajasiga yoki xorijiy davlatlarning unga tenglashtirilgan boshqa ilmiy darajalariga yoki dotsent ilmiy unvoniga ega boʻlgan toifasidan 1,14 ilmiy darajaga ega boʻlmagan shaxslar * Assistent, oʻqituvchi bazaviy lavozim maoshining ilmiy unvonga yoki ilmiy darajaga ega boʻlmagan toifasidan 1,04 2. Tayanch doktorant va doktorantlar, rahbar xodimlar va mutaxassislarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish boʻyicha taʼlim muassasalari (kurslari) tinglovchilari ** fan doktori yoki fan doktori (Doctor of Science) ilmiy darajasidan biriga, xorijiy mamlakatlarning unga tenglashtirilgan boshqa ilmiy darajalariga yoki professor ilmiy unvoniga ega boʻlgan shaxslar Professor bazaviy lavozim maoshining fan doktori yoki fan doktori (Doctor of Science) ilmiy darajasiga yoki xorijiy davlatlarning unga tenglashtirilgan boshqa ilmiy darajalariga va professor ilmiy unvoniga ega boʻlgan toifasidan 2,00 fan nomzodi yoki falsafa doktori (Ph.D) ilmiy darajasidan biriga, xorijiy mamlakatlarning unga tenglashtirilgan boshqa ilmiy darajalariga yoki dotsent ilmiy unvoniga ega boʻlgan shaxslar Dotsent bazaviy lavozim maoshining fan nomzodi yoki falsafa doktori (Ph.D) ilmiy darajasiga yoki xorijiy davlatlarning unga tenglashtirilgan boshqa ilmiy darajalariga yoki dotsent ilmiy unvoniga ega boʻlgan toifasidan 1,50 ilmiy darajaga ega boʻlmagan shaxslar * Assistent, oʻqituvchi bazaviy lavozim maoshining ilmiy unvonga yoki ilmiy darajaga ega boʻlmagan toifasidan 1,52 3. Kurslar tinglovchilari, oʻrta maxsus, kasb-hunar maʼlumoti talab etiladigan lavozimlarni egallab turgan ishchilar, xodimlar *** fan doktori yoki fan doktori (Doctor of Science) ilmiy darajasidan biriga, xorijiy mamlakatlarning unga tenglashtirilgan boshqa ilmiy darajalariga yoki professor ilmiy unvoniga ega boʻlgan shaxslar Professor bazaviy lavozim maoshining fan doktori yoki fan doktori (Doctor of Science) ilmiy darajasiga yoki xorijiy davlatlarning unga tenglashtirilgan boshqa ilmiy darajalariga va professor ilmiy unvoniga ega boʻlgan toifasidan 1,13 fan nomzodi yoki falsafa doktori (Ph.D) ilmiy darajasidan biriga, xorijiy mamlakatlarning unga tenglashtirilgan boshqa ilmiy darajalariga yoki dotsent ilmiy unvoniga ega boʻlgan shaxslar Dotsent bazaviy lavozim maoshining fan nomzodi yoki falsafa doktori (Ph.D) ilmiy darajasiga yoki xorijiy davlatlarning unga tenglashtirilgan boshqa ilmiy darajalariga yoki dotsent ilmiy unvoniga ega boʻlgan toifasidan 0,72 ilmiy darajaga ega boʻlmagan shaxslar * Assistent, oʻqituvchi bazaviy lavozim maoshining ilmiy unvonga yoki ilmiy darajaga ega boʻlmagan toifasidan 0,61

2. Oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi muassasalari pedagog xodimlariga oʻquv mashgʻulotlari oʻtkazganlik uchun mehnatga soatbay haq toʻlash miqdorlari:

T/r Kontingent Oʻquv mashgʻulotlarini olib boruvchi shaxslar Mehnatga soatbay haq toʻlash miqdorlarini hisoblashda qoʻllaniladigan lavozimlar Mehnatga soatbay haq toʻlash miqdori bazaviy lavozim maoshlariga nisbatan foizlarda 1. Akademik litsey oʻquvchilari fan doktori yoki fan doktori (Doctor of Science) ilmiy darajasidan biriga, xorijiy mamlakatlarning unga tenglashtirilgan boshqa ilmiy darajalariga yoki professor ilmiy unvoniga ega boʻlgan shaxslar Oliy taʼlim muassasalari Professor bazaviy lavozim maoshining fan doktori yoki fan doktori (Doctor of Science) ilmiy darajasiga yoki xorijiy davlatlarning unga tenglashtirilgan boshqa ilmiy darajalariga va professor ilmiy unvoniga ega boʻlgan toifasidan 1,45 fan nomzodi yoki falsafa doktori (Ph.D) ilmiy darajasidan biriga, xorijiy mamlakatlarning unga tenglashtirilgan boshqa ilmiy darajalariga yoki dotsent ilmiy unvoniga ega boʻlgan shaxslar Oliy taʼlim muassasalari Dotsent bazaviy lavozim maoshining fan nomzodi yoki falsafa doktori (Ph.D) ilmiy darajasiga yoki xorijiy davlatlarning unga tenglashtirilgan boshqa ilmiy darajalariga yoki dotsent ilmiy unvoniga ega boʻlgan toifasidan 0,93 bosh oʻqituvchi Akademik litsey Bosh oʻqituvchisi bazaviy lavozim maoshidan 1,10 yetakchi oʻqituvchi Akademik litsey Yetakchi oʻqituvchisi bazaviy lavozim maoshidan 1,10 katta oʻqituvchi Akademik litsey Katta oʻqituvchisi bazaviy lavozim maoshidan 1,10 oliy maʼlumotli oʻqituvchi Akademik litsey Oliy maʼlumotli oʻqituvchisi bazaviy lavozim maoshidan 1,10 oʻrta maxsus maʼlumotli oʻqituvchi Akademik litsey Oʻrta maxsus maʼlumotli oʻqituvchisi bazaviy lavozim maoshidan 1,10 2. Kasb-hunar taʼlimi muassasalari oʻquvchilari fan doktori yoki fan doktori (Doctor of Science) ilmiy darajasidan biriga, xorijiy mamlakatlarning unga tenglashtirilgan boshqa ilmiy darajalariga yoki professor ilmiy unvoniga ega boʻlgan shaxslar Oliy taʼlim muassasalari Professor bazaviy lavozim maoshining fan doktori yoki fan doktori (Doctor of Science) ilmiy darajasiga yoki xorijiy davlatlarning unga tenglashtirilgan boshqa ilmiy darajalariga va professor ilmiy unvoniga ega boʻlgan toifasidan 1,45 fan nomzodi yoki falsafa doktori (Ph.D) ilmiy darajasidan biriga, xorijiy mamlakatlarning unga tenglashtirilgan boshqa ilmiy darajalariga yoki dotsent ilmiy unvoniga ega boʻlgan shaxslar Oliy taʼlim muassasalari Dotsent bazaviy lavozim maoshining fan nomzodi yoki falsafa doktori (Ph.D) ilmiy darajasiga yoki xorijiy davlatlarning unga tenglashtirilgan boshqa ilmiy darajalariga yoki dotsent ilmiy unvoniga ega boʻlgan toifasidan 0,93 bosh oʻqituvchi Kasb-hunar kolleji Bosh oʻqituvchisi bazaviy lavozim maoshidan 1,10 yetakchi oʻqituvchi Kasb-hunar kolleji Yetakchi oʻqituvchisi bazaviy lavozim maoshidan 1,10 katta oʻqituvchi Kasb-hunar kolleji Katta oʻqituvchisi bazaviy lavozim maoshidan 1,10 oliy maʼlumotli oʻqituvchi Kasb-hunar kolleji Oliy maʼlumotli oʻqituvchisi bazaviy lavozim maoshidan 1,10 oʻrta maxsus maʼlumotli oʻqituvchi Kasb-hunar kolleji Oʻrta maxsus maʼlumotli oʻqituvchisi bazaviy lavozim maoshidan 1,10 birinchi malaka toifali ishlab chiqarish taʼlimi ustasi Kasb-hunar kolleji Katta oʻqituvchisi bazaviy lavozim maoshidan 1,10 ikkinchi malaka toifali ishlab chiqarish taʼlimi ustasi Kasb-hunar kolleji Oliy maʼlumotli oʻqituvchisi bazaviy lavozim maoshidan 1,10 malaka toifasiga ega boʻlmagan ishlab chiqarish taʼlimi ustasi Kasb-hunar kolleji Oʻrta maxsus maʼlumotli oʻqituvchisi bazaviy lavozim maoshidan 1,10

3. Umumtaʼlim maktablari pedagog xodimlariga oʻtgan darsi uchun soatbay haq toʻlash miqdorlari:

T/r Kontingent Oʻquv mashgʻulotlarini olib boruvchi shaxslar Mehnatga soatbay haq toʻlash miqdorlarini hisoblashda qoʻllaniladigan lavozimlar Mehnatga soatbay haq toʻlash miqdori bazaviy lavozim maoshlariga nisbatan foizlarda 1. Umumtaʼlim maktablarining boshlangʻich va yuqori sinflari oʻqituvchilari, oʻqituvchi-logopedi, logopediya shoxobchasi mudiri oliy malaka toifali Oliy malaka toifali oʻqituvchi bazaviy lavozim maoshidan 1,20 birinchi malaka toifali Birinchi malaka toifali oʻqituvchi bazaviy lavozim maoshidan 1,20 ikkinchi malaka toifali Ikkinchi malaka toifali oʻqituvchi bazaviy lavozim maoshidan 1,20 oliy maʼlumotli Oliy maʼlumotli oʻqituvchi bazaviy lavozim maoshidan 1,20 oʻrta maxsus maʼlumotli Oʻrta maxsus maʼlumotli oʻqituvchi bazaviy lavozim maoshidan 1,20

4. Mazkur oʻquv mashgʻulotlarini oʻtkazganlik uchun mehnatga soatbay haq toʻlash miqdorlari Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi bilan kelishilgan .

Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri I. MADJIDOV

Xalq taʼlimi vaziri Sh. SHERMATOV

Bandlik va mehnat munosabatlari vaziri Sh. KUDBIYEV

Moliya vaziri D. KUCHKAROV

Toshkent sh.,

2019-yil 10-aprel,

Toshkent sh.,

2019-yil 10-aprel,

Toshkent sh.,

2019-yil 10-aprel,

2019-yil 10-aprel

3-2019-son

19-qq-son

15-2019-qq-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 22.04.2019-y., 10/19/3157/2979-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 19.08.2024-y., 10/24/3552/0630-son)

lex.uz